toggle_night_mode
Ҳужжат 19.02.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
БИРИНЧИ БЎЛИМ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
I боб. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодекс, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларидан иборатдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс қоидалари мазкур Кодексга киритилмаган қонун ҳужжатларида содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга ҳам тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилишини, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бу вазифаларни амалга ошириш учун ушбу Кодекс қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланишини, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан қайси орган (мансабдор шахс) томонидан қай тартибда қанақа маъмурий жазо қўлланилиши ва ижро этилишини белгилайди.
3-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принциплари
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ихтиёрига берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принципларини аниқлаш ва умумий қоидаларини белгилаб бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракат ёки ҳаракатсизликни, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органлар тизимини (мансабдор шахсларни), мазкур ишларни юритиш ва чиқарилган қарорларнинг ижроси тартибини белгилаш;
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида Қорақалпоғистон Республикасининг ваколатларини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимият вакиллик органлари ҳамда ҳокимлари маъмурий жавобгарлик назарда тутиладиган қарор қабул қилишлари мумкин бўлган масалалар доирасини белгилаш.
5-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида Қорақалпоғистон Республикасининг ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси ихтиёрига берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
жамоат тартибини сақлаш масалалари бўйича, башарти бу масалалар ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек табиий офатлар ва эпидемияларга қарши кураш масалалари бўйича маъмурий жавобгарлик белгилаш;
ушбу Кодекснинг 90, 109, 110, 161, 162-моддаларига, 164-моддасининг иккинчи қисмига, 168-моддасига биноан бузилиши маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган қоидаларни белгилаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисида қарорлар қабул қилиш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари
Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қуйидаги ваколатларга эгадирлар:
жамоат тартибини сақлашга доир масалалар юзасидан, башарти бу масалалар ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек табиий офатлар ва эпидемияларга қарши кураш масалалари бўйича уларни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қарорлар қабул қилиш;
ушбу Кодекснинг 90, 109, 110, 161, 162-моддаларига, 164-моддасининг иккинчи қисмига, 168-моддасига биноан бузилиши маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган қоидаларни белгилаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга, фуқароларни онгли, интизомли бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида эса Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига ҳам мувофиқ қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъмин эта бориб, ўз ҳудудларида барча давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларини мувофиқлаштириб турадилар, ички ишлар органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ҳамда уларга ҳисобдор маъмурий ҳуқуқбузарлик билан кураш олиб борувчи бошқа органлар фаолиятига раҳбарлик қиладилар.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўлланиш вақтида қонунийликни таъминлаш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ҳеч ким қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва тартибдан бошқача тарзда таъсир кўрсатиш чорасига тортилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш қонунийликка риоя қилиш асосида олиб борилади.
Тегишли ваколат берилган органлар ва мансабдор шахслар маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини ўз ваколатлари доирасида қўллайдилар.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўлланиш чоғида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар ва мансабдор шахслар томонидан мунтазам равишда назорат қилиб турилиши билан, прокурор назорати билан, шикоят бериш ҳуқуқи билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг амал қилиши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бу ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қилиб турувчи қонун ҳужжатлари асосида жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг байроғи остидаги ёки Ўзбекистон Республикасининг портида рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида очиқ ҳаво ёки сув бўшлиғида бўлган кемада маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 апрелдаги ЎРҚ-145-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эгадир, яъни ушбу ҳужжатлар чиққунга қадар содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолларига ҳам тааллуқлидир. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгиловчи ёки жавобгарликни кучайтирувчи ҳужжатлар эса орқага қайтиш кучига эга бўлмайди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилаётган вақт ва жойда амал қилиб турган қонун ҳужжатлари асосида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ИККИНЧИ БЎЛИМ
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
УМУМИЙ ҚИСМ
II боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК
10-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси
Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 14-моддаси.
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик, башарти бу ҳуқуқбузарлик ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмаган тақдирда, амалга оширилади.
11-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликни қасддан содир этиш
Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ғайриҳуқуқий эканлигини билган бўлса, унинг зарарли оқибатларига кўзи етган, юз беришини истаган бўлса ёки бу оқибатларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилган деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 21-моддаси.
12-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликни эҳтиётсизлик орқасида содир этиш
Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги зарарли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини олдиндан кўра билган бўлса ҳам, лекин калтабинлик билан уларнинг олдини олиш мумкин деб ўйлаган бўлса, ёхуд бундай оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўриши лозим ва мумкин бўлгани ҳолда олдиндан кўра билмаган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик эҳтиётсизлик орқасида содир этилган деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 22-моддаси.
13-модда. Маъмурий жавобгарликка тортилиш ёши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн олти ёшга тўлган шахслар, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилади.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
14-модда. Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ана шу шахслар мазкур Кодекснинг 61, 1161, 1162, 1163, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 138, 183, 185, 194, 2091, 218, 220, 221-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади. Содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусиятини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда мазкур шахсларга нисбатан (ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар бундан мустасно) ишлар вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари ихтиёрига берилиши мумкин, ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларнинг ишлари эса шу комиссияларга берилиши лозим.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Мансабдор шахслар бошқарув тартибини, давлат ва жамоат тартибини сақлаш, табиий муҳитни, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган қоидаларга ва бажарилишини таъминлаш ўз хизмат вазифаларига кирадиган бошқа қоидаларга риоя этмаганлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс мансабдор шахс деб эътироф этилади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлатнинг бирон-бир ҳокимият органи номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳокимият вакили деб эътироф этилади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
16-модда. Ҳарбий хизматчилар ва интизом уставлари татбиқ этиладиган бошқа шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органларининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар маъмурий ҳуқуқбузарлик учун интизом уставларига мувофиқ жавобгар бўладилар. Мазкур шахслар йўл ҳаракати қоидаларини, ов қилиш, балиқ тутиш ва балиқ захираларини сақлаш қоидаларини, божхона қоидаларини бузганликлари учун умумий асосларда маъмурий жавобгар бўладилар. Юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш чоралари қўлланилиши мумкин эмас. Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларига жарима солиниши мумкин эмас.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-238-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 553-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар жумласига кирмайдиган, интизом уставлари ёки интизом тўғрисидаги махсус қоидалар татбиқ этиладиган бошқа шахслар, ана шу устав ёки қоидаларда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун интизомий жавобгар бўладилар, бошқа ҳолларда эса умумий асосларда маъмурий жавобгар бўладилар.
17-модда. Ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг Ўзбекистон Республикаси қатнашчи бўлган халқаро шартномалар ва битимларга зид бўлмаган қисми қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 17-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
171-модда. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: ушбу Кодекснинг 3091-моддаси.
Юридик шахсга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳисобга олинмайди, ушбу Кодекс 321-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.
Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
(171-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Зарурий мудофаа
Ушбу Кодексда ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиловчи бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган, лекин зарурий мудофаа ҳолатида, яъни шахсни ёки мудофааланувчининг ёхуд бошқа шахснинг ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини ғайриҳуқуқий тажовузлардан шундай тажовуз қилаётган шахсга зарар етказиш йўли билан ҳимоя қилиш вақтида, башарти бунда зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб кетилишига йўл қўйилмаган бўлса, содир этилган ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 37-моддаси.
19-модда. Охирги зарурат
Ушбу Кодексда ёки бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган, ҳуқуқларга ҳамда қонун билан ҳимоя этиладиган манфаатларга зарар етказган, охирги зарурат ҳолатида, яъни шахсга ёки мазкур шахснинг ёхуд бошқа шахснинг ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид этаётган хавфни, башарти бу хавфни ўша ҳолатда бошқача чоралар билан бартараф этиб бўлмаса ҳамда етказилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса, бартараф этиш учун содир этилган ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 38-моддаси.
20-модда. Ақли норасолик
Ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этган вақтида ақли норасолик ҳолатида бўлган шахс, яъни сурункали руҳий касаллик, руҳий фаолияти вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёхуд бошқа хил касаллик оқибатида ўз ҳаракатининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини идрок эта олмаган ёки бошқара олмаган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод қилиш
Содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли бўлган тақдирда, суд ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод этиб, уни огоҳлантириш билан кифояланиши мумкин. Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи бошқа орган (мансабдор шахс) содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги ҳақида хулосага келса, иш ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун ушбу Кодекснинг 3081-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 36-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 16-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
211-модда. Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш
Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказган шахс, агар бундай мажбурлаш ёки қўрқитиш натижасида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги масала, агар бундай мажбурлаш ёки қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқариш имкониятини сақлаб қолган бўлса, ушбу Кодекс 19-моддасининг қоидалари инобатга олинган ҳолда ҳал этилади.
(211-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 411-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III боб. МАЪМУРИЙ ЖАЗО
Кейинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Маъмурий жазонинг мақсади
Маъмурий жазо жавобгарликка тортиш чораси бўлиб, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
23-модда. Маъмурий жазонинг турлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
1) жарима;
2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
3) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;
4) муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5) маъмурий қамоққа олиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш.
(23-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан 6-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 21-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг 2—6-бандларида санаб ўтилган маъмурий жазо чоралари фақат Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланиши мумкин.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
24-модда. Асосий ва қўшимча маъмурий жазо чоралари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ашёларни уларнинг ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш, мусодара қилиш ва махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан) маҳрум этиш ҳам асосий, ҳам қўшимча маъмурий жазо тариқасида, ушбу Кодекснинг 23-моддасида назарда тутилган бошқа маъмурий жазо чоралари эса фақат асосий жазо тариқасида қўлланилиши мумкин.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Битта маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ё асосий ёки ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо чораси қўлланилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 23-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25-модда. Жарима
Жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсдан давлат ҳисобига пул ундиришдир.
Жариманинг миқдори маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги, давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун эса бу ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги белгилаб қўйилган энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кам миқдори энг кам иш ҳақининг элликдан бир қисмидан, мансабдор шахсларга эса — ўндан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаро ва хизматчиларга солинадиган жариманинг энг кўп миқдори энг кам иш ҳақининг беш бараваридан, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ошмаслиги керак. Баъзи ҳуқуқбузарликлар учун энг кам иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
(25-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан белгиланадиган жариманинг энг кўп миқдори ушбу Кодекснинг 6-моддасига биноан фуқароларга — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26-модда. Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш шу ашёни мажбурий тарзда тортиб олиб, уни кейинчалик сотиб юбориш ҳамда сотишдан тушган пулни ашёнинг собиқ эгасига тортиб олинган ашёни сотиш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда топширишдан иборатдир.
Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чорасини қўлланиш тартиби ва тортиб олинадиган ашёларнинг турлари ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Мусодара қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш мазкур ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, ушбу чора туман (шаҳар) маъмурий суди томонидан қўлланилади. Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмас, муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни, бошқа ов қуролларини мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мусодара қилиш чорасини қўлланиш тартиби ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум қилиш чораси туман (шаҳар) маъмурий суди томонидан уч йилгача муддатга қўлланилади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ногиронлиги сабабли транспорт воситаларидан фойдаланадиган шахсларга нисбатан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси қўлланилиши мумкин эмас, ушбу Кодекс 1283-моддасининг бешинчи қисмида, 1284-моддасининг учинчи қисмида, 131-моддасининг биринчи қисмида, 136-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган ҳоллар бундан мустасно.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси қўлланилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29-модда. Маъмурий қамоққа олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий қамоққа олиш уч суткадан ўн беш суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун — ўттиз суткагача муддатга қўлланилади. Маъмурий қамоққа олиш туман (шаҳар) маъмурий суди томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий қамоққа олиш чораси ҳомиладор аёлларга, уч ёшгача боласи бўлган аёлларга, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 24-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
291-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш уларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи кейинчалик бир йилдан уч йилгача муддатга чекланган ҳолда, мажбурий ёки назорат остида мустақил равишда чиқиб кетишидан иборат. Маъмурий тарзда чиқариб юбориш туман (шаҳар) маъмурий суди томонидан қўлланилади.
(291-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш ушбу Кодекснинг 512, 518, 519, 56, 57, 58-моддаларида, 611-моддаси биринчи қисмида, 94, 1651, 1842, 1843, 189, 1891, 201, 2021, 2241-моддаларида, 225-моддаси биринчи қисмида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда қўлланилиши мумкин.
(291-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV боб. МАЪМУРИЙ ЖАЗОНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
30-модда. Маъмурий жазо қўлланилишининг умумий қоидалари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазо ушбу Кодекс ва бошқа норматив ҳужжатларда белгилаб қўйилган доирада ва тартибда қўлланилади.
Жазони қўлланиш чоғида содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 22-банди.
31-модда. Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар
Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:
1) айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;
2) айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;
3) ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;
4) ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;
5) ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;
6) ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 19-банди.
32-модда. Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар
Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:
1) ғайриҳуқуқий ҳаракатларни тўхтатиш ваколати бор шахслар томонидан қўйилган талабга қарамай, бундай ҳаракатларни давом эттириш;
2) маъмурий жазо чорасига тортилган шахснинг бир йил мобайнида яна ўша хилдаги ҳуқуқбузарликни содир этиши, худди шунингдек ҳуқуқбузарликнинг илгари судланган шахс томонидан содир этилиши;
3) вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликка тортиш;
4) ҳуқуқбузарликнинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши;
5) ҳуқуқбузарликнинг табиий офат шароитида ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда содир этилиши;
6) ҳуқуқбузарликнинг маст ҳолда содир этилиши. Маъмурий жазо чорасини қўлланувчи орган (мансабдор шахс) содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг хусусиятига қараб мазкур ҳолатни айбни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 19-банди.
33-модда. Енгилроқ маъмурий жазо чорасининг қўлланилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни албатта кўрсатиб, ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи бошқа орган (мансабдор шахс) жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда, енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ишни ушбу Кодекснинг 3081-моддасида белгиланган тартибда судга юборади.
(33-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 20-банди.
34-модда. Бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш
Битта шахс икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда, маъмурий жазо ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида қўлланилади.
Башарти шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, шу ҳақдаги ишлар бир вақтнинг ўзида айни бир орган (мансабдор шахс) томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.
Башарти шахс ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги бир неча модда билан маъмурий жавобгарлик белгиланган ва улар тўғрисидаги ишларни ҳар хил орган (мансабдор шахс) кўрадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этган бўлса, унга нисбатан жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти шахс ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги тегишли модда билан маъмурий жавобгарлик назарда тутилган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилган ҳолда (ушбу Кодекснинг 1881-моддаси) содир этган бўлса, иш материаллари кўриб чиқиш учун судга топширилади.
Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда асосий жазога содир этилган ҳуқуқбузарликлардан исталган биттаси учун жавобгарлик тўғрисидаги моддаларда назарда тутилган қўшимча жазо чораларидан бири қўшилиши мумкин.
(34-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-153-сонли Қонуни асосида тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 16-сон, 117-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
35-модда. Маъмурий қамоқ ва махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатларини ҳисоблаш
Маъмурий қамоқ муддати суткалар билан, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати эса — кунлар, ойлар, йиллар билан ҳисобланади.
36-модда. Маъмурий жазо қўлланиш муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида, агар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатлар ўтмаган бўлса, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ашёларни божхона муносабатларини тартибга соладиган қонун ҳужжатлари асосида мусодара қилиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 18-банди.
37-модда. Тугаганидан сўнг шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланадиган муддат
Башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.
38-модда. Етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклаш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарарни қоплаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш оқибатида жисмоний шахсга, корхона, муассаса, ташкилотга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки давлатга етказилган мулкий зарар белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақидан кўп бўлмаса, орган (мансабдор шахс) жазо қўлланиш пайтида айбдор бу зарарни қоплаши тўғрисидаги масалани ҳам ҳал этишга ҳақлидир, маъмурий суд эса — бу масалани етказилган зарар миқдоридан қатъи назар ҳал қилаверади.
(38-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошқа ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган мулкий зарарни қоплаш фуқаролик-ҳуқуқий тартибида ҳал қилинади.
39-модда. Бажарилмаганлиги учун маъмурий жазо қўлланилган вазифани ижро этиш
Маъмурий жазони қўлланиш маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни бажарилмаганлиги учун маъмурий жазо қўлланилган вазифани бажаришдан озод этмайди.
МАХСУС ҚИСМ
V боб. ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛАДИГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
40-модда. Туҳмат
Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(40-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-18-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 384-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
41-модда. Ҳақорат қилиш
Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(41-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-18-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 384-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 40-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42-модда. Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги 167-I-сонли «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг 24-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(43-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 144-моддаси, 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сон «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
44-модда. Ҳужжатлар билан танишиб чиқишни асоссиз равишда рад этиш
Фуқарога унинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини беришни асоссиз равишда рад этиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45-модда. Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш
Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 142-моддаси.
46-модда. Фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий ёки тижорат сирларини, ёзишма ва бошқа хабарлар, нотариал ҳаракатлар, банк операциялари ва жамғармалар сирларини, худди шунингдек фуқарога, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига маънавий ёхуд моддий зарар етказиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ошкор этиш, башарти ушбу Кодекснинг 461-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса, —
(46-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Банк сири тўғрисида»ги Қонуннинг 3, 5 — 7-моддалари, «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонун 3-моддасининг иккинчи, олтинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 21 июндаги 01/26-26/40-сон қарори билан тасдиқланган «Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низом», Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю сон буйруғи билан тасдиқланган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»нинг 180-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
461-модда. Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш
Шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, —
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(461-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 1411-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47-модда. Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддаси учинчи, тўртинчи қисмлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
471-модда. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига хабар қилмаслик
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни шундай болалар турган муассаса раҳбари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахси томонидан васийлик ва ҳомийлик органига хабар қилмаслик, худди шунингдек улар томонидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақида атайин нотўғри маълумотлар бериш —
мансабдор шахсга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодексининг 472, 48-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январдаги ЎРҚ-364-сонли «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуннинг 48-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низом»нинг 56-банди.
472-модда. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришда қонун ҳужжатлари талабларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат), фарзандликка беришда, уларга васийлик (ҳомийлик) белгилашда ёхуд уларни етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тайинланган тегишли давлат муассасасига жойлаштиришда қонун ҳужжатлари талабларини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодексининг 472, 48-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январдаги ЎРҚ-364-сонли «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуннинг 48-моддаси.
(471 ва 472-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-153-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 16-сон, 117-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
473-модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, —
энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
474-модда. Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш
Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, —
ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 122-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли «Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 15-банди иккинчи хатбошиси.
475-модда. Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш
Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, —
ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
(474-475-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 123-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли «Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 15-банди иккинчи хатбошиси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48-модда. Васийлик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш
Васийликка олинганнинг зарарига ғаразли мақсадларни кўзлаб васийликдан ёки ҳомийликдан фойдаланиш ёки уни назоратсиз ва зарур моддий ёрдамсиз қолдириш —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низом»нинг 5-банди.
49-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(49-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-236-сон Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 551-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 148, 257-моддалари, 2016 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-410-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
491-модда. Вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик тўғрисидаги талабларни бузиш
Вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(491-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-236-сон Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 551-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
492-модда. Иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги
Иш берувчининг ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича қонун билан белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: 2009 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-210-сон «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари».
(492-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 20 декабрдаги ЎРҚ-268-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 479-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
493-модда. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(493-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат қўшимча кафолатларни таъминлайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир қарорларини бажармаслик, худди шунингдек аввал талабнома берилган, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим олган, шунингдек касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни рад этиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маҳаллий меҳнат органлари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) бўлгани ҳолда асоссиз рад этиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(50-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51-модда. Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлов
Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-236-сон Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 551-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
511-модда. Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ногиронлар ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши учун, шунингдек темир йўл, ҳаво, сув, шаҳарлараро автомобиль транспортидан, шаҳар ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчилар транспортининг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратиш бўйича талабларни бажармаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(511-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
V1 боб. САЙЛОВ ВА РЕФЕРЕНДУМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ЎТКАЗИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
512-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш, худди шунингдек уларнинг ишига тўсиқларни юзага келтириш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
513-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик, худди шунингдек уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни ғайриҳуқуқий равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
514-модда. Номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш
Номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
515-модда. Сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш
Сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини номзод, ишончли вакил, сиёсий партия вакили, мансабдор шахс томонидан бузиш, —
энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
516-модда. Номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида ёлғон маълумотларни тарқатиш
Сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида номзод, сиёсий партия тўғрисида атайлаб ёлғон маълумотларни эълон қилиш ёки бошқа усуллар орқали тарқатиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
517-модда. Сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва сайлов ёки референдум ўтказиш жараёнида ахборот ҳамда ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш
Биноларга, иншоотларга ёки бошқа жойларга жойлаштирилган ахборот, ташвиқот материалларини сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва сайлов ёки референдум ўтказиш жараёнида қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш, —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
518-модда. Сайловни ёки референдумни молиялаштириш тартибини бузиш
Сайловни ёки референдумни молиялаштириш тартибини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
519-модда. Жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини чоп этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш
Жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини, шунингдек сайлов ёки референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(V1 боб Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 146, 147-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 103-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI боб. АҲОЛИ СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
52-модда. Енгил тан жароҳати етказиш
Эҳтиётсизлик орқасида енгил тан жароҳати етказиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қасддан енгил тан жароҳати етказиш, бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53-модда. Санитария қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(53-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2571-моддаси, 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сон «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонун.
54-модда. Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(54-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2571-моддаси, «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55-модда. Радиацион хавфсизликка доир қоидалар, нормалар, йўриқномалар ва бошқа талабларни бузиш
Радиацион хавфсизликка доир қоидалар, нормалар, йўриқномалар ва бошқа талабларни бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
56-модда. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш —
гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлади.
(56-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 276-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
561-модда. Жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш
Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар мустасно, —
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(561-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57-модда. Таносил касаллиги ёки ОИВ касаллиги/ОИТС юқадиган манбани яшириш
(57-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таносил касаллигига ёки ОИВ касаллиги/ОИТСга учраган беморнинг касаллик юқтирилган манбани, шунингдек ўзи билан алоқа қилиб таносил касаллиги ва ОИВ касаллиги/ОИТС юқиши хавфини туғдирган шахсларни яшириши —
(57-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 113-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
58-модда. Таносил касаллигига ёки ОИВ касаллиги/ОИТСга учраган шахсларнинг текширишдан бўйин товлаши
(58-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таносил касаллигига ёки ОИВ касаллиги/ОИТСга учраганлиги ҳақида етарли маълумотлар бўлган шахсларнинг соғлиқни сақлаш органлари томонидан огоҳлантирилганидан кейин ҳам текширишдан бўйин товлаши —
(58-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 113-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59-модда. ОИВ касаллиги/ОИТС юққан-юқмаганлигини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказишда, шунингдек тиббий ва косметик муолажаларни ўтказишда хавфсизликни етарли даражада таъминламаганлик
(59-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ОИВ касаллиги/ОИТС юққан-юқмаганлигини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказишда, шунингдек ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтиришга олиб келадиган тиббий ва косметик муолажа ўтказишда хавфсизликни етарли даражада таъминламаганлик —
(59-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
591-модда. Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш
Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(591-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон — 2019 йил 24 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII боб. МУЛККА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги таҳрирга қаранг.
60-модда. Табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш
Ердан, ер ости бойликларидан, сувдан, ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ёхуд ерга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бевосита ёки яширин шаклда бузувчи битимлар тузиш ёки бошқа ҳаракатлар содир этиш, табиатдан махсус фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш, худди шунингдек ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 197, 202 — 204, 2291-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 29-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни, «Ер қаъри тўғрисида»ги Қонуни.
(60-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
61-модда. Оз миқдорда талон-торож қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 167-моддаси.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади.
(61-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Устав фондида давлат улуши бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мол-мулкини уларнинг ходими томонидан ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан содир этилган оз миқдорда талон-торож қилиш фақат мазкур корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
(61-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
611-модда. Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш
Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —
энг кам иш ҳақининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти хизматчисининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, —
энг кам иш ҳақининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади.
(611-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 19210-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
612-модда. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш
Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Оз миқдор деганда энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваригача бўлган доирадаги, кўп бўлмаган миқдор деганда эса, энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Устав фондида давлат улуши бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мол-мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш фақат мазкур корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
(612-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 173-моддаси.
62-модда. Топиб олинган мол-мулкни яшириш
Топиб олинган ёки тасодифан қўлига тушиб қолган қиймати энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ортиқ бўлган ўзганинг мол-мулкини яшириш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
63-модда. Ғайриқонуний ов маҳсулотларини қабул қилиш
Ғайриқонуний ов маҳсулотларининг тайёрлов ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан қабул қилиб олиниши —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
64-модда. Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини қасддан бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(64-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
VIII БОБ. ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
(VIII бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
65-модда. Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш
Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, объектлар қуриш пайтида унумдор қатламни олмаслик, ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ерларни фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш, шунингдек таназзулга юз тутган қишлоқ хўжалиги ерларини консервациялашнинг белгиланган тартибини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан бир гектаргача майдонга эга ер участкасида суғориладиган ерларни яхшилаш ҳамда муҳофаза қилиш, шу жумладан ерлардан мақсадли, оқилона фойдаланилишини, тупроқнинг қайта тикланишини ва ҳосилдорлиги оширилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан бир гектардан ортиқ майдонга эга ер участкасида суғориладиган ерларни яхшилаш ҳамда муҳофаза қилиш, шу жумладан ерлардан мақсадли, оқилона фойдаланилишини, тупроқнинг қайта тикланишини ва ҳосилдорлиги оширилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги, –
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(65-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга тушириш, уларни ишлаб чиқариш чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(65-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
66-модда. Ер бериш тартибини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер бериш тартибини бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш, —
(66-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
67-модда. Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирмаслик
Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш юзасидан мажбуриятларни бажармаслик —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
68-модда. Хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тасдиқланган ер тузилиши лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 15, 51, 80-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 41-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонунининг 4-боби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
69-модда. Чегара ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш
Эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
70-модда. Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларга ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш, фойдали қазилма конларини экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда кон назорати органлари билан келишмай туриб ишга солиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш талаблари ва тартибини бузиш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидаларини ва табиий муҳитни, бинолар ва иншоотларни ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш талабларини бажармаслик, ер ости сувлари режимини кузатиш учун қазилган қудуқларни, маркшейдерлик ва геологик белгиларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш, худди шунингдек ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар томонидан умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши —
(70-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(70-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Конларнинг бой участкаларини танлаб ишлатиш, минерал хом ашёни қазиб олаётганда ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларни нормативдан ортиқ нобуд қилиш, фойдали қазилма конларини яроқсиз ҳолга келтириш ва фойдали қазилма захираларидан оқилона фойдаланиш талабларини бошқача тарзда бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(70-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маркшейдерлик ҳужжатларини йўқотиш, тугатилаётган ёки консервация қилинаётган конларни ва бурғиланган қудуқларни аҳолининг хавфсизлигини таъминловчи ҳолатга келтириб қўйиш талабларини, шунингдек консервация вақтида конларни, қазилаётган жойларни ва бурғиланган қудуқларни муҳофаза этиш талабларини бажармаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(70-модданинг учинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(70-модданинг тўртинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
701-модда. Дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузиш
Дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(701-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган «Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом».
Кейинги таҳрирга қаранг.
71-модда. Ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари ва талабларини бузиш
Ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари ва талабларини топилган фойдали қазилмалар захираларига ёки фойдали қазилмалар қазиб олиш корхоналари, шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш шароитларига нотўғри баҳо берилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган тарзда бузиш, ер ости бойликларини кейинги геологик жиҳатдан ўрганишда ва конларни ишга солишда зарур бўлган геологик ҳужжатларни, фойдали қазилма намуналари дубликатларини ва кернларини йўқотиб қўйиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Геология-қидирув ишларида хавфсизлик қоидалари» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 29 январда 304-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
72-модда. Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(72-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Корхоналар, коммунал ва бошқа объектларни сувларнинг ифлосланиши ва булғаниши ёки уларнинг зарарли оқибатлари олдини олувчи иншоотлар ва қурилмаларсиз фойдаланишга топшириш, шунингдек сув объектларининг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатлар қилиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(72-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузиш (бундан жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун, шу жумладан томорқа ер участкаларини суғориш учун ер ости сувларини якка тартибда олишга мўлжалланган қудуқларни қазиш ҳоллари мустасно), ишлатилаётган ва кузатув қудуқларини йўқ қилиб юбориш ёки шикастлантириш, сув ўзи чиқадиган қудуқларни уларни тартибга соладиган қурилмалар билан жиҳозлашга, шунингдек ишлатишга яроқсиз қудуқларни консервациялашга ёки йўқ қилишга доир чораларни кўрмаслик, сифатли ер ости сувлари ҳосил бўладиган теграда ер ости сувлари ифлосланишининг ёки сифати ёмонлашишининг манбаи бўлиб қолиши мумкин бўлган саноат, қишлоқ хўжалиги иншоотларини ва бошқа объектларни жойлаштириш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(72-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 29-боби.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(72-модданинг тўртинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
73-модда. Зарарли моддалар ва қоришмаларга оид операцияларни кема ҳужжатларида қайд этиш мажбуриятларини бажармаслик
Кема ёки бошқа сузиш воситаси капитани ёки бошлиқлар таркибига мансуб бошқа шахслар томонидан зарарли моддалар ёки қоришмаларга оид операцияларни кема ҳужжатларида қайд этиш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
74-модда. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табиий сув оқимлари (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар), сув ҳавзалари (кўллар, денгизлар) ва бошқа табиий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини, сув олиш лимитларини бузиш, шунингдек лойиҳада назарда тутилган балиқларни муҳофаза қилиш иншоотлари ва қурилмалари бўлмаган ҳолда улардан сув олишни амалга ошириш —
(74-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(74-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сунъий сув оқимлари (очиқ ва ёпиқ каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари), сув ҳавзалари (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) ҳамда бошқа сунъий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, сув объектларидан белгиланган сув олиш лимитлари, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(74-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(74-модданинг учинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер ости сувли қатламларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини, ер ости сувли қатламларидан сув олиш лимитларини бузиш, ер ости сувларидан ўзбошимчалик билан сув олиш, бундан жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари, шу жумладан томорқа ер участкаларини суғориш учун сувдан умумий фойдаланиши мустасно, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(74-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
75-модда. Сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш
Сув объектларидан олинадиган ва уларга қуйиладиган сув миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш ва оқиб келиб қўшилаётган сувлар сифатини аниқлаш қоидаларини бузиш, шунингдек давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(75-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(75-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
76-модда. Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сув хўжалиги иншооотлари ва қурилмаларини шикастлантириш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(76-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(76-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
77-модда. Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли рухсат олмай туриб иморат солиш, ёғочни қайта ишлаш, омборлар ва бошқа иншоотлар қуриш мақсадида ўрмон фонди ерларидаги дарахтни кундаков қилиш, ўрмон фонди ерларида пичанзорлар ва яйловларни шикастлантириш, ўзбошимчалик билан пичан ўриш, дренаж тизимларини ва йўлларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш —
(77-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонуни.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўрмон фонди ерларида чорва молларини ўтлатиш қоидаларини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида пичан ўриш ва мол боқиш Қоидалари.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(77-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
78-модда. Кесиладиган ўрмон фондидан фойдаланиш тартибини бузиш
Кесиладиган ўрмон фондидан фойдаланиш, ёғоч тайёрлаш ва ташиб олиб кетиш тартибини, шунингдек ўрмон кесиш чиптаси (ордери)да ёки ўрмон чиптасида белгиланган бошқа талабларни бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш Қоидалари.
79-модда. Дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш
Дарахтлар, буталарни, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддаси.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
80-модда. Ўрмонларни тиклаш қоидаларини бузиш
Ўрмонларни тиклаш, уларнинг ҳолатини ва тури таркибини яхшилашга, уларнинг маҳсулдорлигини оширишга, шунингдек етилган ёғоч захираларидан фойдаланишга оид қоидалар ва йўриқномаларни бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 4-боби.
81-модда. Қизил китобга киритилган ўсимликларни йиғиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликларни ёки уларнинг яшаш фаолияти натижасида ҳосил бўлган илдизлари, пиёзбошлари, таналари, поялари, новдалари, пўстлоғи, барглари, ғунчалари, гуллари, уруғлари, мевалари, шарбатини (елимини) ва бошқа маҳсулотларини ўзбошимчалик билан йиғиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 1034-сон «Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги 937-XII-сонли «Қимматли ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ҳамда ҳайвонлар турларини муҳофаза этишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 14 июлдаги 20-сонли қарори билан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисида»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
82-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш
(82-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат қўриқхонаси режимини бузиш —
(82-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(82-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар шу жумладан сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари ҳамда давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузиш —
(82-модданинг иккинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(82-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(82-модданинг учинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги 339-сон «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини амалга оширишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
83-модда. Ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш
Ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
84-модда. Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш
Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
85-модда. Ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш, унга зарарли физикавий таъсир кўрсатиш ёки атмосфера ҳавосидан белгиланган талабларни бузган ҳолда фойдаланиш
Ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни йўл қўйиладиган нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш; атмосфера ҳавосига йўл қўйиладиган энг юқори нормативдан ортиқ даражада зарарли физикавий таъсир кўрсатиш; махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз атмосферага ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқариб ташлаш; қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатини олиш талаб этиладиган ҳолларда бундай рухсатни олмай туриб атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, худди шунингдек ноқулай метеорологик шароит даврида атмосферанинг ифлосланганлик даражаси ортиб кетишига сабаб бўлувчи ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқариб ташлашни камайтириш чора-тадбирларини тўлиқ ҳажмда бажармаганлик; бундай моддаларни ёппасига чиқариб ташлашларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун атмосфера ҳавосидан белгиланган нормативлардан ортиқча фойдаланиш, худди шунингдек атмосфера ҳавосидан тасдиқланган нормативларсиз ёки махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз фойдаланиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2023 йил 7 августдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган Аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли моддалар, продуцент микроорганизмлар, бактериал препаратлар, уларнинг таркибий қисмлари ва аэроионларнинг рухсат этилган гигиеник меъёрлари (0053-23-сон СанҚваН), Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2024 йил 18 ноябрдаги 19-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги Йўриқнома», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган «Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида Низом», Ўзбекистон Республикаси Давлат санитар бош врачи Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари томонидан 2005 йил 11 ноябрь, 0191-05-сон билан тасдиқланган «Тупроқдаги экзоген зарарли моддаларнинг охирги йўл қўйиладиган ва тахминий йўл қўйиладиган санитар концентрациялари».
(85-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
86-модда. Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш иншоотидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек ундан фойдаланмаслик
Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш учун ўрнатилган иншоотлар, ускуналар, аппаратуралардан, шунингдек чиқариб ташланадиган зарарли моддалар миқдори ва тартибини назорат қилувчи воситалардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ёки улардан фойдаланмаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
87-модда. Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар нормативдан ортиқ бўлган транспорт ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтда шовқин ва бошқа физик таъсир даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган автомобиллар, самолётлар, кемалар ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш ёхуд ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш чоғида ишлатиб чиқарилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг таркиби ҳамда улар физикавий омилларининг зарарли таъсири тегишли нормативларга мувофиқлигини текшириш ва тартибга солиб туришни таъминламаслик —
(87-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтида шовқин даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган ҳаракатланувчи қурилмалардан фойдаланиш —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
88-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик
Қурилиш ишларини ва бошқа ишларни бажариш чоғида ёнилғи моддалар ва бинокорлик материалларини тўплаш, махсус техник қурилмаларсиз очиқ аланга олдириб уларни ёқиш, битум эритишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(88-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
89-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа дориларни ташиш, сақлаш ва қўлланиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситаларни, минерал ўғитлар ва бошқа дориларни ташиш, сақлаш ва қўлланиш қоидаларини тупроқ, сув, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ёки ўсимликлар, ҳайвонот дунёсини йўқ қилиб юборилишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд тупроқ, сув, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етишига олиб келса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонунининг 28 — 30-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
891-модда. Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни зарарсизлантириш қоидаларини бузиш
Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни тегишли рухсатномасиз, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган шартларни бузган ҳолда зарарсизлантириш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(891-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
90-модда. Ов қилиш ёки балиқ тутиш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш
Ов қилиш, балиқ тутиш ёки балиқ захираларини муҳофаза этиш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки усуллар билан ов қилиш ёки балиқ тутиш, шунингдек ов қилиш ёки балиқ тутишнинг бошқа қоидаларини мунтазам равишда бузиш —
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга, ёхуд шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.
(90-модда Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги 281-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91-модда. Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш
Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд табиий муҳитга зарар етказган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
911-модда. Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш
Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
912-модда. Санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни бузиш
Санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
913-модда. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат қилиш, шунингдек чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини тақдим этиш тартибини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини тақдим этиш тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(911 912 ва 913-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
92-модда. Ҳайвонлар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекцияларни вужудга келтириш ва улар билан савдо қилиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчириш, иқлимлаштириш ёки чатиштириш
Ҳайвонлар яшайдиган муҳитни ва уларнинг кўчиш йўлларини муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекцияларни вужудга келтириш, тўлдириш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш қоидаларни, шунингдек ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини, зоологик ва ботаник коллекцияларини бошқа жойга жўнатиш ва чет элга олиб кетиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа ерга кўчириш, иқлимлаштириш ёки чатиштириш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низом».
Кейинги таҳрирга қаранг.
93-модда. Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини сақлашга зарар келтиради деб топилган ҳайвонлар ёки ўсимликларни қонунга хилоф равишда олиб келиш
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини сақлашга зарар келтиради деб топилган ҳайвонлар ёки ўсимликларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 14 июлдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги низом»нинг 2-банди.
94-модда. Ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш ёхуд шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, соғи камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатлар содир этиш
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвон турларига мансуб ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш ёхуд уларнинг тухум, увилдир қўядиган инларини, бошпаналарини йўқ қилиш, инларини, уяларини ва бошқа яшаш жойларини бузиш ёхуд шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, сони камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўладиган бошқа ҳаракатлар содир этиш ёхуд бундай ҳайвонларни овлаш рухсатномасида кўрсатилган шартларни бузган ҳолда ўлжа қилиш —
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
95-модда. Табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлик
Табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлик —
фуқароларнинг энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
96-модда. Лойиҳаларни давлат экологик (санитария-экологик) экспертизасининг ижобий хулосасисиз рўёбга чиқариш
Лойиҳаларни давлат экологик (санитария-экологик) экспертизасининг ижобий хулосасисиз ёхуд унга риоя қилмаган ҳолда рўёбга чиқариш, шунингдек бундай хулосаси бўлмай туриб объектларни маблағ билан таъминлаш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни.
IХ боб. САНОАТДАГИ, ҚУРИЛИШДАГИ ВА ИССИҚЛИК ҲАМДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги таҳрирга қаранг.
97-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси органлари назорати остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси органлари назорати остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(97-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси тўғрисидаги низом.
Кейинги таҳрирга қаранг.
98-модда. Портловчи ҳамда радиоактив материалларни (манбаларни) ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноатда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси органлари назорати остидаги бошқа объектларда портловчи ҳамда радиоактив материалларни (манбаларни) ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, нормалари ҳамда йўриқномаларини бузиш —
(98-модда биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда)
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2005 йил 25 майдаги 3, 78-сон қарори билан тасдиқлаган «Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқнома», Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат», Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 27 август 01-1028-сон ва 1012-1/2504-сон қарори билан тасдиқланган «Радиация манбалари, ядровий қурилмалар, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва улар сақланадиган жойларни физик ҳимоя қилиш қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сон қарори билан тасдиқланган «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом» ва «Ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида низом», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 19 апрелдаги 61-сон «Ўзбекистон Республикасида радиоактив чиқиндилар билан ишлаш ва уларни узоқ муддатли сақлаш бўйича низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш талабларини, бинокорлик материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузиш, шунингдек давлат архитектура-қурилиш назорати органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини, аҳоли пунктларини ва аҳоли пунктлариаро ҳудудни режалаштириш ва қуриш бош режаларини, лойиҳаларини, маданий мерос объектлари жойлашган туманларни реконструкция қилиш режаларини, даҳаларни, мавзеларни ва шаҳарларнинг саноат зоналарини, қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва ободонлаштириш сифатини, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг архитектура ечимларини бузиш —
(99-модданинг учинчи қисми диспозияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 140-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Объектларни давлат экспертизасининг лойиҳа-смета ҳужжатлари хусусидаги, шу жумладан иш ҳужжатлари хусусидаги ижобий хулосасисиз, шунингдек давлат архитектура-қурилиш назорати органлари рўйхатидан ўтказмасдан ва уларнинг рухсатномасисиз қуриш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(99-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(99-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
100-модда. Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш
Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, зичланган ҳаво, сув ва иссиқликнинг мунтазам равишда нобуд бўлиши, энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг рухсатисиз хизмат бинолари ва бошқа биноларни иситиш учун, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун электр энергиясидан фойдаланиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(100-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(100-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-940-сонли «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
101-модда. Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, —
(101-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(101-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
(101-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-220-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 38-сон, 414-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
102-модда. Электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
1000 вольтгача кучланишли электр тармоқларини (ҳаво, ер ости ва сув ости электр узатиш, киритма ва тақсимлаш қурилмаларини) муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишга, электр тармоқларининг шикастланишига ёки халқ хўжалигига бошқа хил зиён етишига олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1000 вольтдан ортиқ кучланишли электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишга, электр тармоқларининг шикастланишига ёки халқ хўжалигига бошқа хил зиён етишига олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори билан тасдиқланган Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари.
103-модда. Газдан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Газдан фойдаланиш қурилмасига газни рухсатсиз очиб бериш ёки газ истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилмаслик ёхуд газдан фойдаланиш қурилмаларида газ сарфлашнинг тасдиқланган солиштирма нормаларисиз газ сарфлаш ёки бундай нормалардан ортиқча сарфлаш —
(103-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(103-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Газдан фойдаланиш қурилмаларини газ сарфини ҳисобга олмай туриб ёки газ қўлланиб ҳосил қилинадиган иссиқлик энергияси ва маҳсулотларни ҳисобга олмай туриб ишлатиш ёхуд газдан фойдаланиш қурилмаси лойиҳасида назарда тутилган газ ёниш жараёнини автомат тарзда бошқариб турувчи воситаларнинг, иссиқлик техникаси назорати асбобларининг ёки газдан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминловчи иссиқликдан фойдаланиш ускуналарининг бўлмаслиги (бузуқлиги) —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Газ истеъмол қилувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар учун назарда тутилган резерв ёқилғи хўжалигининг ишга тайёр эмаслиги ёки газдан фойдаланиш қурилмаларининг белгиланган резерв ёқилғи турларида ишлашга тайёр эмаслиги —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Х боб. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК, ВЕТЕРИНАРИЯ, ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ ВА НОРМАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
(Х бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
104-модда. Экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш
Чорва моллар ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиши ёки уни йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(104-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 6 октябрдаги ЎРҚ-227-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 439-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 20-сон «Экинларнинг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишига қарши курашни янада кучайтириш тўғрисида»ги қарори.
Экинзорларни ёки кўчатзорларни ҳамма турдаги ҳаракатланувчи техника воситаларида босиб ўтиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(104-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 6 октябрдаги ЎРҚ-227-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 439-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(104-модданинг учинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 6 октябрдаги ЎРҚ-227-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 439-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1041-модда. Қишлоқ хўжалик экинларининг навини янгилаш ва нав жойлаштириш тартибини бузиш
Қишлоқ хўжалик экинларининг навини янгилаш ва нав жойлаштириш тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1041-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1042-модда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек агросаноат мажмуи соҳасида технологик жараёнлар талабларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги ўсимликларига доир ҳужжатларни юритиш қоидаларини бузиш ёхуд ушбу ҳужжатларга уруғликларнинг навлари ва экилиш сифатлари тўғрисидаги нотўғри маълумотларни киритиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1042-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
105-модда. Таркибида гиёҳванд моддалар бўлган экинларни қўриқлашни таъминлаш чораларини кўрмаганлик
Таркибида гиёҳванд моддалар бўлган наша ва мойли кўкнор экинларини, мазкур экинлар ҳосилини сақлаш ва қайта ишлаш жойларини қўриқлаш юзасидан белгиланган тартибни таъминлаш чораларини кўрмаганлик, шунингдек таркибида гиёҳванд моддалар бўлган шундай экинларнинг анғизлари ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини йўқ қилиб ташлаш чораларини кўрмаганлик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
106-модда. Ёввойи нашани йўқ қилиб юбориш чораларини кўрмаганлик
Тасарруфида ер майдонлари бўлган шахслар томонидан ёввойи нашани йўқ қилиб юбориш чораларини кўрмаганлик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
107-модда. Карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш қоидаларини бузиш
Карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашнинг санитария қоидаларини ва бошқа хил қоидаларни бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан заҳарли бегона ўтларга қарши кураш чораларини кўрмаганлик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
108-модда. Карантин текширувидан ва тегишли тартибда ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет мамлакатлардан келтирилиб, карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни чегарадаги дарё портларидан (пристанларидан), темир йўл станцияларидан, автовокзаллардан (автостанциялардан), аэропортлардан ва бошқа чегара пунктларидан ташиб чиқиб кетиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
109-модда. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш
(109-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузганлик, эпизоотияларга қарши курашиш чораларини кўрмаганлик —
(109-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
110-модда. Ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш чораларини кўрмаганлик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик фуқароларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етишига олиб келса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари, Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидалари (рўйхат рақами 2373, 21.06.2012 й.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
111-модда. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
112-модда. Механизаторлар томонидан қишлоқ хўжалик машиналаридан техник жиҳатдан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Механизаторлар томонидан тракторлар, комбайнлар ва бошқа хил ўзиюрар қишлоқ хўжалик машиналаридан техник жиҳатдан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга ёки механизаторларни ушбу машиналарни бошқариш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга маҳрум қилишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХI боб. ТРАНСПОРТДАГИ, ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ ВА АЛОҚА СОҲАЛАРИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
113-модда. Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Темир йўл изларига поездлар қатновининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ашёларни қўйиш, шунингдек темир йўлни, иҳота дарахтларини ва қор тўсиш ғовларини ҳамда бошқа йўл объектларини, сигнал бериш ва алоқа иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Темир йўлдан от-арава ҳайдаб ўтиш ва чорва молларни ҳайдаб ўтиш, чорва молларни темир йўл яқинида боқиш қоидаларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Темир йўл транспортига юк ортиш вақтида белгиланган габаритларга риоя қилмаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Темир йўлларни белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш —
энг кам иш ҳақининг йигирмадан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан темир йўл изини белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг 2022 йил 27 июлдаги 3376-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом».
Кейинги таҳрирга қаранг.
114-модда. Темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Зарурат бўлмай туриб, ўзбошимчалик билан поездни тўхтатиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юк поездларида ўзбошимчалик билан юриш, поезд юриб кетаётганда поездга чиқиш ва поезддан тушиш, вагонларнинг зинапояларида ва томларида кетиш —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
115-модда. Метрополитендан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Метрополитендан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
116-модда. Учиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аэродром ҳудудида аэродромларни таниб олиш учун қабул қилинган маркировка белгиларига ва қурилмаларга ўхшаш бирор-бир белги ва қурилма ўрнатиш ёки аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни белгиланган тартибда келишилмаган ҳолда амалга ошириш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бинолар ва иншоотларда тунги ва кундузги маркировка белгиларини ёки қурилмаларини ўрнатиш қоидаларини бажармаганлик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аэродром ускуналарини, аэродром белгиларини, ҳаво кемаларини ва уларнинг ускуналарини шикастлантириш, —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли рухсати бўлмай туриб аэропортлар (аэровокзаллардан ташқари), аэродромлар, учишни радио ва ёруғлик билан таъминлаб турувчи объектлар ҳудудида пиёда ёки транспортда юриш, —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахс томонидан ҳаво кемасини бошқариш, худди шунингдек бундай ҳолатда бўлган экипаж аъзоларининг ҳаво кемасини бошқаришига ижозат бериш ёхуд ҳаво кемасини бошқарувчи шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсиридаги ёки ўзгача тарздаги мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибга мувофиқ текширувдан ўтишдан бўйин товлаши, —
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бахтсиз авиация ҳодисаси деб топилган ҳодисани, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш, худди шунингдек ушбу ҳодиса тўғрисидаги ахборотни қасддан бузиб кўрсатиш, бортдаги ва ердаги объектив назорат воситаларининг маълумотларига ҳамда бахтсиз авиация ҳодисаси билан боғлиқ бошқа далилий материалларга қасддан шикаст етказиш ёки уларни қасддан йўқ қилиб юбориш, —
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(116-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1161-модда. Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш
Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1161-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2631-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1162-модда. Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш
Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шу жумладан учувчисиз учадиган аппаратлардан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1162-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2601-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1163-модда. Авиация хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни бузиш
Авиация хавфсизлиги бўйича текширувдан ўтмаган шахсларни, қўл юкини ёки багажни, юкни, почтани, борт захираларини ёхуд ҳаво кемаларида ташиш тақиқланган моддаларни ёки предметларни ҳаво кемаси бортига етказиб бериш ёки етказиб беришга кўмаклашиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1163-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 481-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига доир текширув ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
117-модда. Ҳаво кемасида юриш-туриш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаво кемасида бўлган шахсларнинг ҳаво кемаси командирининг ёки ҳаво кемаси командири номидан экипаж аъзосининг фармойишларини бажармаслиги —
(117-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(117-модданинг биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 апрелдаги ЎРҚ-145-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳаво кемаси бортида туриб фотосуратга, кинога, видеога олиш, шунингдек радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фото-киноплёнка ёки видеокассеталар мусодара қилиниб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(117-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 апрелдаги ЎРҚ-145-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: 2012 йил 27 декабрдаги 14н-сон буйруқ билан тасдиқланган «Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари».
118-модда. Сув транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Сув транспорти соҳасида кемаларнинг портга кириши ва портдан чиқиши, порт сувларида кемаларнинг ҳаракати ва туриши ҳамда шатакка олиниши қоидаларини ёхуд сигнал чироқлари бериш, товуш сигналлар, шунингдек кўрилма ва кундузги сигналлар алмашинишнинг белгиланган тартибини бузиш ёки кема йўлига балиқ тутиш қурилмаларини ўрнатиш —
энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Порт сувларида тегишли рухсати бўлмай туриб ғаввослик ишларини бажариш, шундай ишларни олиб борган чоғда сигналлар бериш қоидаларига риоя қилмаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сув транспортида хавфсизликни таъминловчи сигнал ва алоқа иншоотлари ҳамда қурилмаларини шикастлантириш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 204-сон «Чет эл ноҳарбий кемалари ва ҳарбий кемаларнинг Ўзбекистон Республикаси ички сувларига, портларига (рейдларига) кириши ҳамда у ерда бўлиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
119-модда. Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларини, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кичик ҳажмли кемалар давлат инспекцияси назоратидаги кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
120-модда. Портларда юкларни ортиш, тушириш ва тахлаш қоидаларини бузиш
Портларда юкларни ортиш, тушириш ва тахлаш қоидаларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
121-модда. Транспорт воситаларининг ички жиҳозларига шикаст етказиш
Локомотивлар, вагонлар, дарё ва ҳаво кемалари, худди шунингдек ҳамма турдаги махсус транспортларнинг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(121-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 апрелдаги ЎРҚ-145-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Автобусларнинг, таксиларнинг, маршрут таксиларининг, шаҳар электр транспортининг ва метрополитен вагонларининг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(121-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 апрелдаги ЎРҚ-145-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
122-модда. Тамаки маҳсулотини транспортда белгиланмаган жойларда истеъмол қилиш
Маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида белгиланмаган жойларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, —
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳаво кемаларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, —
энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(122-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларининг 15-бандининг «б» кичик банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
123-модда. Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш
Поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(123-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
124-модда. Транспортда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Транспортда белгиланган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
125-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига, худди шунингдек мотоцикл ва мопедлар ҳайдовчиларининг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги, —
(125-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(125-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган ёхуд фойдаланиш ман этиладиган даражада носозлиги бўлган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фавқулодда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача билан жиҳозланмаган, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган, худди шунингдек ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шунингдек шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариши, —
(125-модданинг иккинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши, —
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг шаҳарлараро ва халқаро йўловчи ташишни амалга оширадиган автобусларни назорат асбобларисиз (тахографларсиз) ёки тахографларни ўчирган ҳолда бошқариши, —
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(125-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонунига мувофиқ иккинчи — тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш —
(125-модда бешинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-125-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 504-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(125-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(125-модда олтинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтда улардан фойдаланиш шартларига мувофиқ келадиган тарзда махсус жиҳозланмаган жойда сақлаш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса — икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(125-модда еттинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 125 (мопедлардан ташқари), 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140, 141-моддаларида транспорт воситалари дейилганда барча турдаги автомобиллар ва тракторлар, бошқа хил ўзиюрар машиналар, трамвай ва троллейбуслар, шунингдек мотоцикллар ва бошқа механик транспорт воситаларини тушунмоқ керак.
(125-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1251-модда. Юк ташиш қоидаларини, шатакка олиш қоидаларини бузиш
Юк ташиш қоидаларини, худди шунингдек шатакка олиш қоидаларини бузиш, —
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга, юк ташиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга эса — энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1251-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 39-банди тўртинчи хатбошиси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
126-модда. Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш
(126-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш;
(126-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(126-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(126-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, «Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 3091).
Олдинги таҳрирга қаранг.
127-модда. Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш
(127-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(127-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш —
(127-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(127-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 23-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
128-модда. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги (ушбу Кодекснинг 1283, 1285, 1286 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш, йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга лойқа сачратиши, —
(128-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(128-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1281-модда. Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши
Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1281-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(1281-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
(1281-модда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-73-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 501-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1282-модда. Транспорт воситасини бошқариш пайтида монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш ва транспорт воситасига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш
Транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш —
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1282-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(1282-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
(1282-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-125-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 504-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1283-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши, —
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши, —
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг тўққиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1283-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум қилишга сабаб бўлади.
(1283-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1283-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1284-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши, —
энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(1284-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1285-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши, —
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(1285-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1286-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши, —
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1286-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
129-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши
(129-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(129-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(129-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
130-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(130-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(130-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
131-модда. Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(131-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(131-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(131-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
132-модда. Кема ҳайдовчиларининг кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариши
Кема ҳайдовчиларининг кичик ҳажмдаги кемаларни маст ҳолда бошқариши, шунингдек кичик ҳажмли кемаларни бошқаришни алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолдаги шахсларга топшириш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
133-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(133-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Анча миқдордаги моддий зарар деганда, энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан ошиб кетган зарар тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
134-модда. Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(134-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
135-модда. Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши
(135-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси (ушбу Кодекс 1351-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно), қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек ишончномаларни, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан (ҳисобга қўймасдан) транспорт воситаларини бошқариши, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(135-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(135-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(135-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1351-модда. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисларида назарда тутилмаган фойдаланиш даврида транспорт воситаларини бошқариш, худди шунингдек фақат мазкур суғурта полисларида кўрсатилган ҳайдовчилар айни шу транспорт воситаларини бошқариши тўғрисида мазкур суғурта полисларида назарда тутилган шартларни бузган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш, —
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қонунда белгиланган мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилмаслиги, худди шунингдек, агар бундай мажбурий суғурта қилинмаганлиги олдиндан аён бўлса, транспорт воситаларини бошқариш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса — энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1351-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-156-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 17-сон, 129-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-155-сон «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари».
Олдинги таҳрирга қаранг.
136-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(136-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(136-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди ва Бош прокуратурасининг 2018 йил 20 ноябрдаги 52, 74, 11-192-18, 68-ққ-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 12-банди.
137-модда. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш
Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(137-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
138-модда. Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши
(138-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги —
(138-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши, йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши авария ҳолатини вужудга келтирса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш, —
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мопед, велосипед ҳайдовчининг, уловли аравани бошқариб борувчи шахснинг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонунига мувофиқ тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 4-боби (Пиёдаларнинг мажбуриятлари), 5-боби (Йўловчиларнинг мажбуриятлари), 28-боби (Велосипед, мопед ва аравалар ҳаракатланишига, шунингдек ҳайвонларни ҳайдаб ўтишга доир қўшимча талаблар).
139-модда. Носоз транспорт воситаларини йўлга чиқариш ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқариш, —
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланилиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Носозлиги бўлган ёки муайян шартлар туфайли транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини йўлга чиқариш, —
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланилиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(139-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
140-модда. Маст ҳолдаги ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш
Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(140-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
141-модда. Транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш
Ҳайдовчиларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиши —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
142-модда. Хавфли моддалар ва ашёларни транспортда ташиш қоидаларини бузиш
Темир йўл, ҳаво ва сув транспортида қўл юки сифатида ёнувчан, заҳарловчи, тез алангаланувчи, портловчи ҳамда заҳарли моддалар ва ашёларни олиб юриш қоидаларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 24 августдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари» (ЎзР АҚ-198)», Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари».
Юк сақлаш камерасига портловчи, тез алангаланувчи, заҳарли ва бадбўй моддалар ва ашёларни топшириш —
ана шу моддалар ва ашёларни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиб ёки олиб қўймай ёхуд мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Троллейбусда, трамвайда, метрополитенда, автобусда, маршрут таксисида портловчи, тез алангаланувчи, заҳарловчи ҳамда заҳарли моддалар ва ашёларни олиб юриш —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
143-модда. Кира ҳақи тўламасдан юк олиб юриш
Троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда, маршрут таксисида кира ҳақи тўламасдан юк олиб юриш —
ҳар бир юк жойи учун энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
144-модда. Транспортда чиптасиз юриш
Йўловчининг транспортда чиптасиз юриши, ўн ёшдан ўн олти ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юриш:
а) шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда, —
энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади,
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, —
энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда, маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда беш ёшдан ўн ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юриш —
энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йўловчиларнинг самолётда чиптасиз юриши —
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шаҳарлараро қатнайдиган автобусда чиптасиз юриш —
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
145-модда. Йўловчиларни чиптасиз ташиш
Ҳаво, темир йўл транспортида йўловчиларни чиптасиз ташиш —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сув, автомобиль транспортида ва шаҳар электр транспортида йўловчиларни чиптасиз ташиш —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
146-модда. Ҳаво, темир йўл, сув ва автомобиль транспортида юкларнинг сақланишини таъминлаш қоидаларини бузиш
Темир йўлнинг юк ташиш учун мўлжалланган қатнов таркибига, контейнерларга, сузувчи ва бошқа транспорт воситаларига, шунингдек юк ташувчи мосламаларга шикаст етказиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳаво кемалари, юк вагонлари, автомобиллар, автомобиль тиркамалари, контейнерларнинг, сузувчи воситалар трюмлари ва бошқа юкхоналарининг пломбаларига ва бекиткич қурилмаларига шикаст етказиш, уларнинг пломбаларини бузиш, айрим юк ўринларига ва юк ўрамаларига, пакетларига, юк қўраларининг, темир йўл станцияларининг, юк автомобиллари станцияларининг, контейнер пунктларининг (майдончаларининг), портларнинг (пристанларнинг) ва юк ташиш билан боғлиқ бўлган операцияларни бажариш учун фойдаланиладиган омборларнинг тўсиқларига шикаст етказиш, шунингдек тегишли рухсати бўлмай туриб юк қўраларига, контейнер пунктларига (майдончаларига), портлар (пристанлар), шлюзларнинг юк турган ҳудудларига (жойларига) ва юқорида зикр этилган омборларга кириш —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаво, темир йўл, сув ва автомобиль транспортида юкларнинг бут сақланишини таъминлаш қоидаларини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(146-модда Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1461-модда. Ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги
Ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1461-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 июндаги ЎРҚ-388-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 301-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
147-модда. Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан халал бериш, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(147-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йўл белгиларини ўрнатиш, йўлларни, темир йўлдан ўтиш жойлари ва бошқа йўл иншоотларини ҳаракат учун хавфсиз ҳолда сақлаш қоидаларини бузиш ёки йўлнинг айрим қисмларидан фойдаланиш ҳаракат хавфсизлигига таҳдид этадиган пайтда уларда ҳаракатни ўз вақтида тақиқлаш ёки чеклаш чораларини кўрмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(147-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
148-модда. Темир йўллар ва автомобиль йўллари учун ажратилган минтақаларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Темир йўллар ва автомобиль йўллари учун ажратилган минтақаларда темир йўл органлари ва йўл органлари билан келишмай туриб ерни ҳайдаш, ўт ўриш, дарахт кесиш ва уларга шикаст етказиш, чимларни олиб ташлаш ва тупроқ олиш, канализация, саноат, мелиорация сувларини ва оқова сувларни сув қочириш иншоотларига ва резервларига оқизиш, шунингдек ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёқиш, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг тўртдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 269-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби (Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар), Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ-117-сонли «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1006-сонли «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонунининг 53-моддаси.
149-модда. Ер эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг автомобиль йўлларини ва йўл иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиши
Автомобиль йўлларига ажратилган минтақага туташ жойлардаги ер эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг умум фойдаланишдаги йўллардаги аҳоли пунктлари доирасида, ўзларига бириктириб қўйилган ер майдони чегарасида пиёдалар юрадиган йўлкалар ва улар ўтадиган кўприкчалар қуриш, уларни таъмирлаш ва мунтазам орасталаб туриш мажбуриятларини, шунингдек ўзларига бириктирилган ер майдонидан чиқиш йўлларини ёки умум фойдаланишдаги автомобиль йўлларига келиб туташадиган йўлларни, шу жумладан кесиб ўтиладиган кўприкларни техник жиҳатдан соз ҳолда ва озода сақлаш мажбуриятларини бажармаслик —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ-117-сонли «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси.
150-модда. Магистрал қувурларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Магистрал қувурларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
151-модда. Рухсатсиз радиоузаткич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланиш, шунингдек абонентлик қурилмасини электр алоқа тармоқларига улаш
Қувватидан қатъи назар радиоузаткич шохобчасини рухсатсиз ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланиш—
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Абонентлик қурилмасини рўйхатдан ўтказмай ёки рухсатсиз электр алоқа тармоқларига улаш —
абонентлик қурилмасини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(151-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
152-модда. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартибини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини, радиоайирбошлаш ва радиочастоталардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, радионурланишнинг техник регламентлари ёки давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрларига риоя этмаслик, —
(152-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваргача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Радиоэлектрон воситалари ёки юқори частотали қурилмаларни тайёрлаш, олиш, сотиш ёки ўзгага доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш учун бериш тартибини бузиш —
радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(152-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
153-модда. Алоқа хизматининг сифатига доир нормалар ва давлат стандартларини бузиш
(153-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоқа хизматининг сифатига доир нормалар ва давлат стандартларини, давлат алоқа тармоғи билан боғланадиган симли электр алоқа воситаларининг, радионурланишларининг параметрларини бузиш —
(153-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю сон буйруғи билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган «Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
154-модда. Алоқа йўллари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Алоқа йўллари ва иншоотларини, шунингдек алоқа йўли ва кабель иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, —
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(154-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
155-модда. Ахборотдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Ахборот тизимидан фойдаланиш мақсадида унга рухсатсиз кириб олишда ифодаланган ахборот ва ахборот тизимларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахборот тизимларининг ишини бузишга олиб келган худди шундай ҳуқуқбузарлик, худди шунингдек кириш чекланган ахборот тизимларини ахборот-ҳисоблаш тармоқларига улаш чоғида тегишли ҳимоя чораларини кўрмаганлик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига қонунга хилоф равишда улаш, бу тармоқларга тегишли ҳимоя чораларини кўрмасдан уланиш, худди шунингдек улардан маълумотларни қонунга хилоф равишда олиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзганинг электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастури ёки маълумотлар базасини ўз номидан чиқариш ёхуд қонунга хилоф равишда ундан нусха олиш ёки бундай асарларни тарқатиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1551-модда. Компьютер тизимидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Компьютер тизимидан фойдаланишга рухсати бўлган шахснинг ушбу тизимдан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини бузиши компьютер ахборотининг йўқ қилиб юборилишига, тўсиб қўйилишига, модификациялаштирилишига, компьютер ускунаси ишлашининг бузилишига сабаб бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик ўта муҳим ахборот мавжуд бўлган компьютер тизимидан фойдаланиш вақтида содир этилса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1151-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-137-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 532-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XX1 боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1552-модда. Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш
Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда —
ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1552-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
156-модда. Автомат телефонларни шикастлантириш
Автомат телефонларни шикастлантириш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХII боб. ФУҚАРОЛАРНИНГ ТУРАР ЖОЙ ҲУҚУҚЛАРИГА ТААЛЛУҚЛИ, КОММУНАЛ ХИЗМАТ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
157-модда. Ҳисобга олиш тартибини ҳамда уйларга ва турар жой биноларига кўчиб кириш муддатларини бузиш
Турар жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва фуқароларга турар жой бериш тартибини бузиш, уйларга ва турар жойларга кўчиб киришнинг белгиланган муддатларига риоя қилмаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
158-модда. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш қоидаларини бузиш
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш қоидаларини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
159-модда. Турар жойлардан фойдаланиш қоидаларини, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузиш
Турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш, умум фойдаланадиган жойларни санитария ҳолатида сақлаш қоидаларини бузиш, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузиш, кўп квартирали уйлардаги турар жойларда чорва молларни, худди шунингдек одамларнинг саломатлигига хавф солувчи ҳайвонларни боқиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(159-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1591-модда. Фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд давлат солиқ органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этмаслик
Фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд давлат солиқ органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этмаслик, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1591-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Фуқаролик кодексининг 539, 6261-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
160-модда. Уй-жойларни қуриш қоидаларини бузиш ёки уй-жойларга доир мулк ҳуқуқларини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаслик
Фуқароларнинг уй-жойларни, хўжалик ва рўзғор биноларини қуриш қоидаларини бузиши, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаслиги, —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(160- модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 556-модда)
 LexUZ шарҳи
160-моддага киритилган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонунига асосан 2012 йил 1 февралдан эътиборан кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 141-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1601-модда. Эгасиз турар жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини бузиш
Фуқаролар томонидан турар жойларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида вақтинча бўш турган жой сифатида ҳисобга қўйиш тартибини бузиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эгасиз турар жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1601-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган «Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисида низом».
161-модда. Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ҳудудларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш, шунингдек тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(161-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган «Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидалари».
Кейинги таҳрирга қаранг.
162-модда. Шаҳарлардаги дарахтларни шикастлантириш ёки уларни ўзбошимчалик билан кесиб ташлаш
Айрим жойларда иморат қураётганда шу ерда ўсиб турган дов-дарахтларга шикаст етказиш, уларни ўзбошимчалик билан кесиб ташлаш ёки бошқа жойга кўчириш, шунингдек фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ўз ихтиёрларидаги дов-дарахтларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмаслиги —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
163-модда. Водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда водопровод тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса ёхуд совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш —
(163-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(163-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
(163-модда Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-19-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 385-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1631-модда. Канализация тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектларни, шунингдек ер участкаларини канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш, таркибидаги ифлослантирувчи моддалар йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлган оқова сувларни канализацияга оқизиш ҳамда канализациядан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда канализация тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1631-модданинг учинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1632-модда. Сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1632-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХIII боб. САВДО, ТАДБИРКОРЛИК ВА МОЛИЯ СОҲАЛАРИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
164-модда. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари».
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(164-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(164-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнилғи-мойлаш материаллари билан, қўлда савдо қилиш ёхуд шаҳарларда белгиланмаган жойларда қўлда савдо қилиш —
(164-модда тўртинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
сотилаётган ашёларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш қоидаларини бузиш —
(164-модда бешинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(164-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон — 2019 йил 11 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган «Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидалари», Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Анча миқдор деганда энг кам иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган доирадаги, кўп миқдор деганда эса, энг кам иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.
(164-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 189-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 15 мартдаги 9-сонли «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 6-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
165-модда. Фаолият билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш
Лицензия олиниши ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1651-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш
Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, —
мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1651-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1863-моддаси, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 27 мартдаги 17-сон буйруғи билан тасдиқланган «Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
166-модда. Молларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат молларини уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиши, худди шунингдек сотиш мақсадида олиши —
молларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
молларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида ахборот бўлмаган товарларни реализация қилиш, шунингдек реализация қилиш мақсадида сотиб олиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(166-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
167-модда. Видеоёзувли кассеталарни сотиш ва видео муассасаларнинг ишлаш қоидаларини бузиш
Эксперт комиссияси баҳоламаган видеоёзувли кассеталарни сотиш —
видео кассеталарни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли рухсат олмай туриб видео муассасаларни (видеоёзувли кассеталарни ижарага бериш пунктлари, видеозаллар, кабель телевидениеси студияларини) очиш ёки бундай муассасаларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин ҳам уларнинг фаолиятни давом эттириши —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Видео муассасаларда эксперт комиссияси баҳоламаган видеоёзувли кассеталардан фойдаланиш —
видеоёзувли кассеталарни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
видеоёзувли кассеталарни ва видео аппаратурани мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
168-модда. Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш
Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
169-модда. Таркибида кимёвий моддаларнинг қолдиғи йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш
Таркибида одамлар ва ҳайвонлар саломатлиги учун зарарли бўлган пестицидлар, минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддаларнинг қолдиқ миқдори йўл қўйилиши мумкин деб белгиланган даражадан ортиқ эканлигини била туриб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, худди шунингдек заҳарли ёввойи ўсимликларни, уларнинг ҳосилини, меваларини, уруғларини, барглари ва илдизларини бозорларда сотиш —
маҳсулотларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
маҳсулотларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
170-модда. Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш —
(170-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
валюта бойликларини мусодара қилиб, ўн беш суткага маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(170-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
171-модда. Валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш тартибини бузиш
Валюта операцияларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва банклар ходимларининг чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклардаги валюта счётларига яшириб қолиш мақсадини кўзламай туриб вақтида ёхуд тўлиқ ўтказилмаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Валюта тушумининг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорларда мажбурий сотишдан бўйин товлаш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(171-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармони билан тасдиқланган «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
1711-модда. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битим тузиш
Наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига илгари фойдаланилган, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускунани ёхуд технологияларни олиб киришга, шунингдек уларни ўрнатиш ва жорий этишга олиб келган битимни тузиш, республика манфаатларига анча миқдорда зарар етказган бўлса, худди шунингдек бундай битим тузилишига сабаб бўлган эксперт хулосасини ёки бошқа ҳужжатни ваколатли давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси томонидан бериш —
энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1711-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175-моддаси.
172-модда. Ёнилғи-мойлаш материалларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, олиш қоидаларини бузиш
Ёнилғи-мойлаш материалларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, олиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
173-модда. Техник регламентларга жавоб бермайдиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилиш
(173-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Техник регламентларга жавоб бермайдиган ва кўплаб заҳарли моддалар чиқишига олиб келадиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилиш —
(173-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 931-сон «Автомобиль ва авиация бензинига, дизель ва кема ёнилғисига, реактив двигателлар учун ёнилғига ва мазутга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
174-модда. Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 15 мартдаги 9-сонли «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 7-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 18-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 08-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори.
(174-модда номи ва биринчи қисмнинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1741-модда. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
(1741-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эмитентлар ва қимматли қоғозлар тўғрисидаги ахборотни, ҳисоботларни эълон қилмаслик ёки ўз вақтида эълон қилмаслик, шунингдек давлат назорати органларига ҳисоботлар ёхуд ахборотни топширмаслик ёки ўз вақтида топширмаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эмитентлар томонидан қимматли қоғозлар чиқариш тартибини бузиш инвесторлар манфаатларига зарар етказмаган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларни чиқаришнинг белгиланган тартибини эмитентлар томонидан бузиш инвесторларга зарар етказилишига олиб келган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишнинг белгиланган тартибини қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари томонидан бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1741-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инвесторлар, қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича ҳисоб ва ҳисоботнинг белгиланган тартибини бузиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли даромадларни инвесторларга тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли давлат органининг ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1741-модда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан инвесторлар ва давлат назорати органларини атайин нотўғри маълумотлар тарқатиш (тақдим этиш) орқали чалғитиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1741-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сон «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
175-модда. Солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқнинг ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни, дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, —
(175-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда)
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг IV бўлими (Солиқ тўловчиларни ва солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 08-сон «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(175-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Касса операцияларини юритиш тартиби ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан, қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкасса топшириқларини бажармаслик, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органларида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотномасиз корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларини очиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюджетга тўловлар бўйича қарзи бўлган корхоналарга ўз вақтида инкасса топшириқномасини тақдим этмаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(175-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонунини таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчи томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(175-модда олтинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(175-модда еттинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда)
(175-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1751-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1751-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
(1751-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-404-сон «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 9-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1752-модда. Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш
Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш унча кўп бўлмаган миқдорда содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд анча миқдорда содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Унча кўп бўлмаган миқдор деганда энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдор тушунилади.
(1752-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 28-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1753-модда. Солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўлланиш тартибини бузиш
Солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўлланиш тартибини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1753-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1754-модда. Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш
Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1754-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1755-модда. Ходимлар сонини яшириш
Ходимлар сонини яшириш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1755-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1756-модда. Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузиш
Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1756-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1761-модда. Шартнома интизомини бузиш
Шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга мулкий зарар етказиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1761-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 670-I-сонли «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суд Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 10-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
176-модда. Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти
Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни анча миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, ҳуқуқбузарлик нарсаларини мусодара қилмасдан жавобгарликдан озод этилади.
(176-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
(176-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом», Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 17-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 15 мартдаги 9-сонли «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 4 ва 5-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 20-сонли «Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 8, 11 — 13-бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1762-модда. Хўжалик юритувчи субъектнинг манзили, банк реквизитлари ўзгарганлиги ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки ёлғон маълумотларни тақдим этиш
Хўжалик юритувчи субъект томонидан почта манзили (жойлашган ери), банк реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ёки ўзи қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўн кунлик муддат ичида ваколатли давлат органларига тақдим этмаслик ёхуд ёлғон маълумотларни тақдим этиш—
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1762-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»га 7-илова Рўйхатдан ўтказиш маълумотларининг давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) шарт бўлган ўзгартиришлари ва қўшимчаларининг рўйхати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1763-модда. Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш
Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1763-модда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-56-сонли Қонуни асосида киритилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 39-сон, 385-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари»нинг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорининг 6-банди иккинчи хатбошиси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1764-модда. Таксиларни ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга доир талабларни бузиш
Ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган ёки белгиланган талаблар бузилган ҳолда жиҳозланган таксиларни йўлга чиқариш, —
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган тартибда ягона таниш белгилари билан тўлиқ жиҳозланган таксиларнинг ҳайдовчилари томонидан мазкур белгилардан қасддан фойдаланмаслик ёки улар шикастланганлигига қарамай йўловчиларни ташиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1764-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорининг 6-банди иккинчи хатбошиси.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси.
177-модда. Маҳсулот белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузиш
Бир хил маҳсулотларни белгилаш учун маҳсулот белгисидан ёки хизмат кўрсатиш белгисидан ёхуд унга ўхшаш белгидан маҳсулот белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузган ҳолда фойдаланиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
178-модда. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Монополияга қарши органга ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд уларга била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Монополияга қарши органнинг қоидабузарликларни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш, ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тайёрловчининг товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаши, уларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслиги —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ҳамда акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш бўйича битимлар тузишда монополияга қарши талабларни бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни келишиб олинган ҳолда содир этиш ва битимларни тузиш, шунингдек товар ёки молия бозорида устун мавқени суиистеъмол қилиш, худди шунингдек танлов (тендер) ёки биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шу жумладан истеъмолчиларни товарнинг истеъмолга оид хусусиятлари ёки сифати хусусида чалғитиш, товарни унга ўхшаш маҳсулотлар билан алмаштириб қўйиш, маҳсулотнинг хусусиятлари ва сифатини қасддан ўзгартириш, худди шунингдек қалбакилаштирилган озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, олиб кириш ва реализация қилиш —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(178-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон — 2019 йил 24 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(178-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон — 2019 йил 24 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи — саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиш —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(178-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон — 2019 йил 24 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1781-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шунингдек ваколатли давлат органининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмасини ўз муддатида бажармаганлик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1781-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-259-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 317-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1781-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
179-модда. Аудиторнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яшириши, била туриб сохта аудиторлик ҳисоботини ёки аудиторлик хулосасини тузиши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аудиторнинг аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида ўзи аниқлаган бухгалтерия ҳисобини юритишга, шунингдек молиявий ҳисобот тузишга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилганлиги ҳолларини яшириши, худди шунингдек аудиторнинг била туриб сохта аудиторлик ҳисоботини ёки аудиторлик хулосасини тузиши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(179-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-125-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 504-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сонли Қонуннинг 35-моддаси саккизинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1791-модда. Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш
Хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиши —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1791-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сонли Қонуннинг 28-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1792-модда. Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иш берувчи юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан Халқ банки филиалига фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш учун зарур маълумотларни, Фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар билан боғлиқ ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни қасддан тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганлик, худди шунингдек ҳисоблаб чиқарилган ва киритилган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотларни ходимларга тақдим этмаслик —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини киритишдан бош тортиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ушбу ҳисобварақларнинг ҳолати тўғрисида фуқароларни хабардор қилиш, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини тайинлаш ва бериш тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1792-модда Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-8-сонли Қонуни асосида киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 280-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги 702-II-сонли Қонуннинг 27-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1793-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ички назоратни, мижозларни лозим даражада текшириш натижаларини ҳужжатлаштириш ва сақлашни, таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва ҳужжатлар билан қайд этишни ташкил қилиш ва амалга оширишга доир талабларни бузиш, операцияни амалга оширишни рад этиш, худди шунингдек махсус ваколатли давлат органига шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки нотўғри ахборот тақдим этганлик, қонун ҳужжатлари талабларининг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишга ёки операцияларни тўхтатиб туришга оид қисмини ижро этмаслик, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширишнинг белгиланган тартибини тегишли назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан бузиш, худди шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш муносабати билан тижорат, банк сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ғайриқонуний равишда талаб қилиш, олиш ёхуд ошкор этиш, —
энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(статья 1793 в редакции Закона Республики Узбекистан от 15 января 2019 года № ЗРУ-516 — Национальная база данных законодательства, 16.01.2019 г., № 03/19/516/2484)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1553, 243-моддаси, Ўзбекистон Республикаси 2004 йил 26 августдаги «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги 660-II-сонли Қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10, 39-сонли қарори билан тасдиқланган Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 104 ва 41-сонли қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2009 йил 13 октябрдаги 36-сонли буйруғи билан тасдиқланган Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1794-модда. Биржа фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органларнинг қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1794-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-375-сонли «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 22-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1795-модда. Қасддан банкротликка олиб келиш
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёки юридик шахс мансабдор шахси, муассиси (иштирокчиси) ёхуд мол-мулкининг мулкдори томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан банкротликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки ошириш, ушбу якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик шахснинг барқарор иқтисодий ночорлигига (банкротлигига) олиб келса, кредиторларга зарар етказилишига сабаб бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1811-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш» қоидалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХIV боб. ОДИЛ СУДЛОВГА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
180-модда. Судга ҳурматсизлик қилиш
Гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар, жавобгар, ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг судга келишдан қасддан бўйин товлашида ёки мазкур шахсларнинг ва бошқа фуқароларнинг раислик қилувчи фармойишига бўйсунмаслигида ёхуд суд мажлиси пайтида тартибни бузишда ўз ифодасини топган судга ҳурматсизлик —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
181-модда. Суднинг хусусий ажрими (қарори) бўйича чоралар кўрмаслик
Мансабдор шахс томонидан суд чиқарган хусусий ажримни (қарорни) кўриб чиқмаслик ёхуд ажримда (қарорда) кўрсатилган қонунни бузиш ҳолларини бартараф этиш чораларини кўрмаслик, худди шунингдек хусусий ажримга (қарорга) ўз вақтида жавоб бермаслик —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят-процессуал кодекси 271-моддасининг саккизинчи хатбошиси, 298, 299-моддалари.
182-модда. Халқ маслаҳатчисининг судга боришига тўсқинлик қилиш
Мансабдор шахснинг халқ маслаҳатчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун судга боришига тўсқинлик қилиши —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХV боб. ЖАМОАТ ТАРТИБИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
183-модда. Майда безорилик
Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(184-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1842-модда. Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш
Диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш, —
материалларни ва уларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1842-модда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 22 июндаги ЎРҚ-37-сонли Қонуни асосида киритилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 25-26-сон, 226-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 2443-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 180-сонли «Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1843 -модда. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш
Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, —
материалларни ва уларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1843-модда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 22 июндаги ЎРҚ-37-сонли Қонуни асосида киритилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 25-26-сон, 226-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1841-модда. Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1841-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
185-модда. Ўқотар қуроллардан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш
Ўқотар қуроллардан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш —
қурол ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1851-модда. Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1851-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-261-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 329-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 2501-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 декабрдаги 309-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
186-модда. Фуқароларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши
Фуқароларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотишга мўлжалланган ашёларни ва тайёрлаш воситаларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(186-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
(1861-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1861-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1861-модда. Этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1861-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 24 сентябрдаги ЎРҚ-182-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 391-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 1861-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунининг 4 ва 5-боблари, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 29 декабрдаги 132-сон буйруғи билан тасдиқланган Этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
187-модда. Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш
Иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари мустасно, —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(187-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
188-модда. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига, иродасига таъсир қиладиган моддалар ёки воситаларни истеъмол этишга жалб қилиш —
(188-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(188-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-153-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 16-сон, 117-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1881-модда. Вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш
Вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш —
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1881-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-153-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 16-сон, 117-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 127-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1882-модда. Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш
Ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёки бошқа кўнгил очиш (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўрсатилган муассасаларда бўлишига йўл қўйиш —
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1882-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 майдаги ЎРҚ-244-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 146-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1883-модда. Тиланчилик қилиш
Аэропортларда, вокзалларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек уларга туташ ҳудудларда, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида, кўчаларда, стадионларда, бекатларда, йўлларнинг қатнов қисмида, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш, —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган шахсларни, кекса ёшдаги шахсларни, руҳий касалликлари, ногиронлиги бўлган шахсларни ва бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш, шунингдек шахсларга алкоголли ичимликларни ёхуд гиёҳвандлик моддалари ёки психотроп моддалар бўлмаган, лекин шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи моддаларни мажбуран истеъмол қилдирган ҳолда уларни тиланчилик қилишга жалб этиш, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1883-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
189-модда. Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш
Порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, —
порнографик маҳсулотни, шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(189-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-324-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 166-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1891-модда. Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, —
зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни, шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1891-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-324-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 166-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
190-модда. Фоҳишалик билан шуғулланиш
Фоҳишалик билан шуғулланиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(190-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(190-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 131-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
191-модда. Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар
Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш —
ана шу ўйинлар буюмларини, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш ёхуд вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этишга жалб қилиш —
ана шу ўйинлар буюмларини, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш ёки хизматлар кўрсатишга кўмаклашиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш, уни кўпайтириш, тарқатиш —
компьютер ва бошқа ёрдамчи воситаларни, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(191-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-109-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 377-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 мартдаги ПҚ-608-сонли «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори.
192-модда. Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш
Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Турар жой биноларида, жамоат бинолари ва уй - жой қурилиши худудларида рухсат этиладиган шовқин меъёрларидан ошмаслигини таъминлашга қўйиладиган санитария қоидалари ва нормалари (Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи Б.И.Ниязматов 2009 йил 19 июнь 0267-09-сон).
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХVI боб. БОШҚАРУВНИНГ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги таҳрирга қаранг.
193-модда. Депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини бузиш
(193-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан депутатлар ҳамда сенаторлар олдидаги ўз вазифаларини бажармаслик, уларнинг ишига тўсқинлик қилиш, уларга атайлаб сохта маълумот бериш, депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан парламент сўровини, депутат, сенатор сўровини кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб нотўғри маълумотларни қасддан тақдим этиш, —
(193-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1931-модда. Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш
Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —
энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат иштирокидаги ташкилот деганда:
устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти;
тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти тушунилади.
Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 213-моддаси.
1932-модда. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши
Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, —
энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат иштирокидаги ташкилот деганда:
устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти;
тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти тушунилади.
Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади.
(1931 ва 1932-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 214-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1933-модда. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонунга хилоф равишда рад этиш
Нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонунга хилоф равишда рад этиш —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1933-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Нотариат тўғрисидаги Қонунининг 38-39-моддалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
194-модда. Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик
Кейинги таҳрирга қаранг.
Милиция ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, милицияга бориш ёки кўрсатилган муддатда милицияда бўлишдан иборат қонуний талабларини бажармай милицияга келмаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд милиция ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, худди шунингдек жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
195-модда. Милиция ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Милиция ходимининг ўз вазифаларини бажаришга тааллуқли қонуний талабларини бажармасликка ҳар қандай кўринишда омма олдида даъват қилиш, худди шунингдек милиция ходимларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида атайин сохта уйдирмаларни тарқатиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
196-модда. Ҳуқуқбузарлик сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан милициянинг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузарликни содир этиш сабабларини ҳамда уни содир этишга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан милициянинг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1961-модда. Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларини бажармаслик ва уларнинг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш
Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш билан боғлиқ ҳаракатларни тўхтатиш, шунингдек зарур ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларини бажармасликка ҳар қандай кўринишда омма олдида даъват этиш, оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида атайин сохта уйдирмалар тарқатиш йўли билан чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ўз қонуний фаолиятини амалга оширишига қаршилик кўрсатиш, худди шунингдек чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмаслик, —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1961-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-114-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 400-модда)
(1961-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-114-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 400-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
197-модда. Прокурорнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва унинг талабларини бажармаслик
Далолатнома ва бошқа зарур ҳужжатлар, материаллар ва маълумотлар тақдим этишнинг текширишлар ва тафтишлар ўтказишни, мутахассислар ажратишни рад этишда, прокуратурага келишдан, қонунни бузганлик тўғрисида тушунтириш беришдан бўйин товлашда ифодаланган прокурорнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва унинг талабларини бажармаслик, худди шунингдек прокурор фикри билдирилган ҳужжатларни кўриб чиқмаслик ёки уларни тўлиқ ҳажмда бажармаслик, шунингдек прокурорнинг ғайриқонуний қарор қабул қилишига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин бирон бир таъсир кўрсатганлик —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 257-II-сонли «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1971-модда. Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокат сўровига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмасликда, ўз вақтида тақдим этмасликда ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот (ҳужжатлар) тақдим этишда ифодаланган тарзда адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек адвокатнинг ишда иштирок этишига тўсқинлик қилиш ёки унинг ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) манфаатларига зид бўлган вазиятни мажбуран эгаллашига эришиш мақсадида адвокатга қандай шаклда бўлмасин таъсир ўтказиш —
энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1971-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 10-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1972-модда. Нотариуснинг касбий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш
Нотариуснинг касбий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш, шу жумладан нотариусга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этмаслик, —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1972-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14-сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1973-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органлари ходимининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳамда унинг талабларини бажармаслик
Далолатномаларни ва бошқа зарур ҳужжатларни, материалларни ва маълумотларни тақдим этишни, текширишлар, тафтишлар ўтказишни, мутахассислар ажратишни рад этишда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларига келишдан, қонунни бузганлик тўғрисида тушунтириш беришдан бўйин товлашда ифодаланган тарзда Инспекция органлари ходимининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва унинг талабларини бажармаслик, худди шунингдек Инспекция органлари ходимининг ҳужжатларини кўриб чиқмаслик ёхуд уларни тўлиқ ҳажмда бажармаслик, шунингдек Инспекция органлари ходимининг ғайриқонуний қарор қабул қилишига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин таъсир ўтказиш, —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1973-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
198-модда. Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш
Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин такрор содир этганлик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1981-модда. Қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Энг кам иш ҳақининг ўн бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг мазкур ҳужжатни ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан кўп миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ушбу ҳужжатнинг ихтиёрий равишда ижро этилиши учун белгиланган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги ёки қарздорнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш ёхуд бу ҳаракатларни бажаришдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатининг давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1981-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1982-модда. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, яъни қарздорнинг даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик, ижро ҳужжатини йўқотганлик, ундирувни қарздорнинг иш ҳақидан ҳамда унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш учун юборилган ижро ҳужжатларини ижро этиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш тартибини бузганлик, шунингдек қарздор ўзининг янги иш, ўқиш жойи, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълум қилмаганлиги, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1981 ва 1982-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1983-модда. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини амалга киритиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга киритиш, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1983-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
199-модда. Махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик
Милиция, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
200-модда. Ўзбошимчалик
Ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга ошириш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2001-модда. Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш
Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2001-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сонли қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
201-модда. Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш
Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(201-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-18-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 384-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 217-моддасининг биринчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг саксон бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(201-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-18-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 384-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 217-моддасининг иккинчи қисми.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
202-модда. Рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш учун шароитлар яратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар қатнашчиларига бинолар ёки бошқа мулк (алоқа воситалари, кўпайтирадиган ва бошқа хил техник ускуналар, транспорт)ни бериш ёки шундай тадбирларни ўтказиш учун бошқа шароитларни яратиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса энг кам иш ҳақининг — етмиш бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(202-модданинг диспозицияси ва санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-18-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 384-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2021-модда. Ғайриқонуний нодавлат нотижорат ташкилотлари, оқимлар, секталарнинг фаолиятида қатнашишга ундаш
Ўзбекистон Республикасида ғайриқонуний нодавлат нотижорат ташкилотлари, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш —
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(2021-модда Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-18-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 384-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 2161-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
203-модда. Байроқлар ва вимпеллардан ғайриқонуний фойдаланиш, плакатлар, эмблемалар ва рамзларни тайёрлаш, тарқатиш ёки тақиб юриш
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан жамоат жойларида фойдаланиш, худди шунингдек мазмуни давлат ва жамоат тартибига, фуқароларнинг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига зарар етказишга қаратилган плакатлар, эмблемалар ва рамзларни тайёрлаш, тарқатиш ёки тақиб юриш —
мазкур ашёларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой эмблемалари ва фарқловчи белгиларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 29 апрелдаги 615-II-сон «Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2031-модда. Давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2031- модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонунининг 13-модданинг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси иккинчи қисми.
204-модда. Фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузиш
Фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2041-модда. Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамлар соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, шунингдек атроф табиий муҳитга ва одамлар ҳаётига таҳдид солса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки улар ҳақида атайин сохта ахборот тақдим этиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2041-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 15 декабрдаги ЎРҚ-230-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 50-51-сон, 529-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 августдаги ЎРҚ-790-сонли «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
205-модда. Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилиш
Фавқулодда ҳолат эълон қилинган жойларда миш-мишлар тарқатиш ва ҳуқуқ-тартиботни бузишга ундовчи ёки миллий адоватни авж олдирувчи бошқа ҳаракатлар, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ўз қонуний ҳуқуқлари ва бурчларини амалга оширишларига фаол тўсқинлик қилиш, худди шунингдек ички ишлар органлари ходимининг, ҳарбий хизматчи ёки жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажараётган бошқа шахсларнинг қонуний фармойиши ёки талабига қасддан бўйсунмаслик ёхуд жамоат тартибини ва фуқаролар осойишталигини бузадиган бошқа шунга ўхшаш ҳаракатлар ёки маъмурий назорат қоидаларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўттиз суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
206-модда. Маъмурий назорат қоидаларини бузиш
Устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахсларнинг бундай назорат қоидаларини бузиши —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 226-моддаси, «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
207-модда. Вояга етмаганни қаровга олиш тўғрисидаги ёзма мажбуриятни бажармаслик
Ота-оналарнинг, уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг, болалар муассасалари раҳбарларининг ўз қаровига олган вояга етмаганга нисбатан ўзлари қабул қилган ёзма мажбуриятларни бажармаслиги —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
208-модда. Кафилнинг ёзма мажбуриятни бажармаслиги
Кафилнинг ёзма мажбуриятни бажармаслиги, олдини олиш учун шахсий кафолат қўлланилган ҳаракатлар айбланувчи томонидан содир этилишига олиб келган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 251-моддаси.
209-модда. Давлат мукофотларига нисбатан қонунга хилоф ҳаракатлар қилиш
Орден, медаль, фахрий унвоннинг кўкракка тақиладиган нишонини қонунга хилоф равишда тақиб юриш, сотиб олиш, сотиш, айирбошлаш ёки бировга бошқача тарзда ҳақ эвазига бериш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2091-модда. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш
Формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш, —
формали кийим-бошни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2091-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
210-модда. Қамоқда сақлаш жойларида, жазони ижро этиш муассасаларида, махсус даволаш-олдини олиш ёки махсус ўқув-тарбия муассасаларида сақланаётган шахсларга тақиқланган нарсаларни бериш
(210-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоқда сақлаш жойларида, жазони ижро этиш муассасаларида, махсус даволаш-олдини олиш ёки махсус ўқув-тарбия муассасаларида сақланаётган шахсларга берилиши тақиқланган нарсаларни кўздан кечиришдан яшириб бериш ёки бошқа ҳар қандай усул билан беришга уриниш —
(210-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
бериш тақиқланган ашёларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2101-модда. Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик
Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш, яъни тегишли рухсатномасиз ўта муҳим ва тоифаланган объектларга шахснинг ўзбошимчалик билан кириши, ушбу объектларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ёки мол-мулкнинг жойини ўзгартириш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг уларни бажаришга масъул бўлган мансабдор шахслари томонидан бажарилмаслиги, —
энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(2101-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 2591-моддаси.
211-модда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 259-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 3 августдаги 147-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Энергетика объектларида оловли ишларни ўтказишда ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳақида йўриқнома», Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг «Электростанцияларда ёқилғи узатилишининг портлаш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи, Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори, «Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талаблар ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (2014 йил 23 июнда 2596 сон билан рўйхатдан ўтказилган), «Нефть саноатида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (2014 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2605), «Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор (2015 йил 24 августда 2710-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
212-модда. Техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этмаслик
(212-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик фаолияти субъектларининг техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этмаслиги;
(212-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(212-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилувчи давлат инспекторларининг текширилган маҳсулот техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаслик —
(212-модданинг учинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(212-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича умумий техник регламентини тасдиқлаш ҳақида», «Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Енгил саноат маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Телекоммуникация ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари ўқув хоналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Босим остида ишлайдиган ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Лифтларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Автомобиль ва авиация бензинига, дизель ва кема ёнилғисига, реактив двигателлар учун ёнилғига ва мазутга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорлари.
213-модда. Метрология қоидаларини бузиш
Метрология қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Метрология тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 32-моддаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 31 июлдаги К-2, 102-сон қарори билан тасдиқланган Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш воситаларининг рўйхати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
214-модда. Мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиш
(214-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг), сертификатлаштириш органларининг ва аккредитация қилинган синов лабораторияларининг (марказларининг) маҳсулотни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиши;
(214-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(214-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
215-модда. Давлат статистик ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш
Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(215-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(215-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2151-модда. Корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартибини бузиш
Корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни мансабдор шахслар томонидан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органларига тақдим этмаслик ёки вақтида тақдим этмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2151-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2152-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг кўрсатмалари ва тақдимномаларини бажаришдан бўйин товлаганликда ёки ўз вақтида бажармаганликда, маълумотлар базасига киришга рухсат бермаганликда ва ахборот тақдим этмаганликда, била туриб нотўғри маълумот тақдим этганликда ифодаланган тарзда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятига аралашганлик ҳамда унинг мансабдор шахсларига уларнинг зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни қонуний равишда бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатганлик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2152-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2153-модда. Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш тартибини бузиш
Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартибининг кўрсатилган ахборотни тақдим этмасликда, ўз вақтида тақдим этмасликда ёки бузиб кўрсатган ҳолда тақдим этишда ифодаланган бузилиши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2153-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-242-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 557-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2154-модда. Архив иши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Архив ҳужжатларини топширишнинг, сақлашнинг, улардан фойдаланишнинг, худди шунингдек архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2154-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2155-модда. Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда, давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда, арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2155-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
216-модда. Кимошди савдоси ёки танловда қатнашиш учун берилган талабномаларни яшириш
Давлат корхоналари ва бошқа объектлар хусусийлаштирилиши муносабати билан ёпиқ тендер тарзидаги кимошди савдосида ёки танловда қатнашиш учун берилган талабномаларни яшириш, кимошди савдоси, танлов натижаларини якунлашда талабномаларни ҳисобга олмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
217-модда. Матбаа ва штемпель-гравёрлик корхоналарини очиш ҳамда уларнинг фаолият олиб бориши қоидаларини бузиш
Матбаа ва штемпель-гравёрлик корхоналари ва устахоналарини очиш ва уларнинг фаолият олиб бориши қоидаларини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Матбаа ускуналари, ҳарфлар, матрицалар, муҳрлар ва штампларни қўлга киритиш, сотиш, фойдаланиш, ҳисобга олиш ва сақлаш қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг бу қоидаларни бузиши —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
218-модда. Оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва тарқатиш
Оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан ёки уларни чиқаришни ёхуд нашр этишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва тарқатиш —
босма ёки бошқа маҳсулотларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
219-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ёки таркибида шундай металл ва тошлар бўлган буюмларнинг муомалада бўлиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳамда таркибида шундай металл ва тошлар бўлган буюмларни ишлаб чиқаришда, қайта ишлашда, улардан фойдаланиш чоғида қабул қилиб олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, шунингдек уларнинг парчалари ва чиқитларини тўплаш ҳамда давлат жамғармасига топшириш қоидаларини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2191-модда. Рангли металларни, уларнинг парчалари ва резги-чиқитларини, шунингдек қора металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сотиш қоидаларини бузиш
Қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган рангли металларни, уларнинг парчалари ва резги-чиқитларини, шунингдек қора металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сотиш қоидаларини бузиш, —
рангли металларни, уларнинг парчалари ва резги-чиқитларини, шунингдек қора металл парчалари ва резги-чиқитларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2191-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1851-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан тасдиқланган Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисида низом.
220-модда. Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиш
Қурол сақлашга ички ишлар органларидан рухсати бўлган фуқароларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмигача миқдорда жарима солишга ёки ҳақини тўлаб шу қуроллар ва ўқ-дориларни олиб қўйишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
қуроллар ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш учун масъул бўлган ходимларининг уларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек бу ходимларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни бошқа мақсадларда ишлатиши —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (2015 йил 23 июлда 2701-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), «Идоравий ва спорт ўқотар қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (2015 йил 23 июлда 2700-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), «Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (2015 йил 29 июлда 2702-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (2018 йил 12 апрелда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2997).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
221-модда. Ўқотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) муддатларини ёки уларни ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўқотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) юзасидан белгиланган муддатларни ёки истиқомат жойи ўзгарган тақдирда бундай қуролларни ички ишлар органларида ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
222-модда. Ўқотар ов қуроллари ва ўқ-дориларни сотишдан бўйин товлаш
Овчилик жамиятидан чиқганликлари муносабати билан ички ишлар органлари ўқотар ов қуроллари ва ўқ-дориларни сақлаш учун берган рухсатини бекор қилган фуқароларнинг бундай қуроллар ва ўқ-дориларни сотишдан бўйин товлаши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳақини тўлаш шарти билан бу қурол ва ўқ-дориларни олиб қўйиб, энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши —
(223-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(223-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(223-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан фуқароларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйилиши, худди шунингдек фуқаролар томонидан ўз турар жойларида шахсларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйилиши, —
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(223-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(223-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
(223-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2231-модда. Паспортдан ғайриқонуний фойдаланиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг йўқолганлиги тўғрисида ўзлари ариза берган ўз паспортларидан, шунингдек бошқа фуқароларга тегишли бўлган паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2232-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
2233-модда. Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2231 — 2233-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
224-модда. Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш
Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(224-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга киришга ҳамда уларда яшашга оид қоидаларни бузган фуқароларнинг бундай жойларда яшашига йўл қўйиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(224-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2241-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш, яъни шахслар ва транспорт воситаларининг ўтказиш пунктларида бўлиши ҳамда ҳаракатланиши тартибига риоя этмаслик, шахсларнинг ўтказиш пунктларидаги тақиқланган жойларга ва транспорт воситаларига ғайриқонуний кириши —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 мартдаги 89-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида низом».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2242-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техника иншоотларини ва тўсиқларни йўқ қилиб юбориш ёки уларга шикаст етказиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техника иншоотларини ва тўсиқларни йўқ қилиб юбориш ёки уларга шикаст етказиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2241, 2242-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-114-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 400-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
225-модда. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиши, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаши, вақтинча ёки доимий прописка, кўчиш ёки турар жой танлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этмаслиги, бўлиш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаши, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали транзит тарзда ўтиш тартибига риоя қилмаслиги —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(225-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартибининг мансабдор шахс томонидан бузилиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(225-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 декабрдаги ЎРҚ-70-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 498-модда)
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хусусий иш билан Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган фуқаро томонидан мазкур фуқароларнинг вақтинча пропискадан ўтишларини, шунингдек улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга мазкур фуқароларнинг вақтинча пропискадан ўтишларини, шунингдек улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга доир чоралар кўрилмаслиги, шунингдек уй-жой, транспорт воситалари бериб қўйилиши ёхуд бошқа хизматлар кўрсатилиши, агар бу Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларининг бузилишига олиб келиши олдиндан аён бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(225-модданинг учинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 декабрдаги ЎРҚ-70-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 498-модда)
(225-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2251-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисида қабул қилинган суд қарорларини бажармаслик —
энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(2251-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 291 ва 3462-моддалари.
226-модда. Чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини бузиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришни сўраб мурожаат этишнинг белгиланган тартибини бузиш —
қонунга хилоф равишда расмийлаштирилган ҳужжатларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган тартибни бузган ҳолда чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
227-модда. Божхона назорати зонаси режимининг бузилиши
Божхона органининг рухсатисиз божхона назорати зонаси чегараси орқали ва унинг доирасида товарлар, транспорт воситалари ва шахсларни олиб ўтиш ёки божхона назорати зонаси режимини бузувчи бошқа хатти-ҳаракатлар содир этиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;
(227-модда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 181-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2271-модда. Божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига хабар бериш тартибини бузиш
Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш чоғида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига хабар бермаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига нотўғри хабар бериш, агар бундай хабар божхона органи томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган бўлса, худди шунингдек товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойга ҳамда белгиланган вақтда етказиб бермаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2272-модда. Фалокат юз берган ёки енгиб бўлмас куч таъсир этган ҳолда чора кўрмаслик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фалокат юз берган ёки енгиб бўлмас куч таъсир этган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 224-моддасида назарда тутилган чора-тадбирларни кўрмаслик, —
(2272-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2272-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2273-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини етказиб берилган жойда кўрсатмаслик ҳамда уларнинг ҳужжатларини топширмаслик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарлар ва транспорт воситаларини етказиб берилган жойда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 218-моддасида назарда тутилган муддатда божхона органларига кўрсатмаслик ҳамда уларнинг ҳужжатларини топширмаслик, —
(2273-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2274-модда. Товарлар, транспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатларини божхона органининг рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки етказиб бермаслик
Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки божхона органи белгилаган жойга етказиб бермаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга товарлар ва транспорт воситалари мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай, энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона органига топшириш учун қабул қилинган божхона ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатларни йўқотиш ёхуд етказиб бермаслик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товарларни, транспорт воситаларини ва уларнинг ҳужжатларини етказиб беришнинг божхона органи томонидан белгиланган муддатига риоя қилмаслик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2274-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи — бешинчи қисмларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2275-модда. Транспорт воситасини тўхтатмаслик ёки божхона органининг рухсатисиз жўнатиб юбориш
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтаётган транспорт воситасини божхона органи томонидан белгиланадиган жойда тўхтатмаслик, шунингдек божхона назорати остида турган транспорт воситасини тўхтаб туриш жойидан божхона органининг рухсатисиз жўнатиб юбориш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2276-модда. Божхона назорати остида турган кема ва бошқа сузувчи воситалар ёнига келиб тўхташ
Кемалар ва бошқа сузувчи воситаларнинг божхона назорати остида турган кема ва бошқа сузувчи воситалар ёнига божхона органининг рухсатисиз келиб тўхташи, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2277-модда. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини бузиш
Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини бузиш, яъни божхона расмийлаштирувини бошлаш ва тугаллаш, уни ўтказиш жойи, вақти ва таомили тўғрисидаги белгиланган талабларга риоя этмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2278-модда. Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операциялар, шунингдек божхона органининг рухсатисиз юк операциялари ва бошқа операциялар ўтказиш
Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситалари билан операциялар ўтказиш, белгиланган талаблар ва шартларни бузиб, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз транспортда ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш, бузилган ўровни тузатиш, ўраш, қайта ўраш ёки ташиш учун қабул қилиш, шундай товарлардан намуналар ва нусхалар олиш, мазкур товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган бинолар ва бошқа жойларни очиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2278-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи — тўртинчи қисмларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2279-модда. Қиёслаш воситаларини ўзгартириш, йўқ қилиш, шикастлаш ёки йўқотиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Божхона органи томонидан қўлланилган қиёслаш воситаларини ўзгартириш, йўқ қилиш, шикастлаш ёки йўқотиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2279-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
22710-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш тартибини бузиш
Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш тартибини бузиш, яъни декларациялаш шакли, жойи ва уни амалга ошириш таомили ҳақидаги белгиланган талабларга риоя этмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Божхона органига товарлар ва транспорт воситалари учун божхона декларациясини, худди шунингдек ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарори билан тасдиқланган «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисида низом».
Кейинги таҳрирга қаранг.
22711-модда. Божхона органи мансабдор шахсининг божхона назоратини ўтказиш учун ҳудуд ва бинога киришига тўсқинлик қилиш
Божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари, бундай назоратни ўтказиш учун керакли ҳужжатлар мавжуд бўлган ёки назорат этиш божхона органлари зиммасига юкланган фаолият амалга оширилаётган ҳудуд ёхуд бинога божхона органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22712-модда. Божхона органига ҳисоботларни тақдим этмаслик ва ҳисоб-китоб юритиш тартибига риоя қилмаслик
Божхона назорати остида ёхуд эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудида бўлиб, олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган, келиб тушаётган, сақланаётган, қайта ишланаётган, тайёрланаётган, сотиб олинаётган ва сотилаётган товарлар ҳақида белгиланган тартибда божхона органига зарур ҳисоботларни тақдим этмаслик, худди шунингдек бундай товарлар ҳисоб-китобини юритиш тартибига риоя этмаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22713-модда. Товарларни сақлаш учун қўйиш, уларни сақлаш ва улар билан операциялар ўтказиш тартибини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 2274, 2278, 2279 ва 22711-моддаларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, товарларни сақлаш учун қўйишнинг белгиланган талаблари ва шартларига, уларни сақлаш, худди шунингдек божхона омборларида ва эркин омборларда товарлар билан операциялар ўтказиш тартибига ва муддатларига риоя этмаслик, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22713-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22714-модда. Товарларни қайта ишлаш тартибини бузиш
Товарларни қайта ишлаш тартибини бузиш, яъни товарларни қайта ишлашда белгиланган талабларга, чеклашлар ва шартларга, шу жумладан қайта ишлаш муддатлари, қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш миқдори, товарларни қайта ишлаш бўйича операциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги талаблар, чеклашлар ва шартларга риоя этмаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22714-модданинг биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қайта ишлаш маҳсулотларини бошқа товарларга алмаштириб қўйиш —
фуқароларга товарлар мусодара қилиниб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
фуқароларга товарлар мусодара қилиниб, энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22714-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи — тўртинчи қисмларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
22715-модда. Эркин божхона зоналари ва эркин омборларда ишлаб чиқариш, тижорат ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиш
Эркин божхона зоналари ва эркин омборларда ишлаб чиқариш, тижорат ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22715-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
22716-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик ёки уларни ушбу ҳудудга қайтариб олиб кирмаслик
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатларда олиб чиқмаслик, агар уларни қайтариб олиб чиқиш шарт бўлса, жиноят аломатлари бўлмаган тақдирда, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Илгари олиб чиқиб кетилган товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига белгиланган муддатларда қайтариб олиб кирмаслик, агар бундай қайтариб олиб кириш шарт бўлса, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22716-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи — тўртинчи қисмларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22717-модда. Товарларни йўқ қилиш тартибини бузиш
Товарларни йўқ қилиш тартибини бузиш, яъни товарларни йўқ қилишнинг, уларни йўқ қилиш натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни тегишли божхона режимига жойлаштиришнинг белгиланган талаблари, чеклашлари ва шартларига риоя этмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22717-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 19-боби.
22718-модда. Муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операцияларни амалга оширганлик
Товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операцияларни амалга ошириш, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан божхона режимига номувофиқ тарзда фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, божхона режимининг бошқа талаблари, чеклашлари ва шартларига риоя қилмаслик, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22718-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22719-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишда иқтисодий сиёсат чоралари ва бошқа чекловларни қўлланиш тартибига риоя қилмаслик
Иқтисодий сиёсат чоралари ва бошқа чекловлар қўлланиладиган товарларни ана шу чоралар ва чекловларни қўлланишнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 15-моддаси ўнинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга товарлар мусодара қилиниб, энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22719-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
22720-модда. Тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарлар ниқоби остида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш
Ушбу Кодекс 22725-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали аслида ишлаб чиқариш ёки тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарлар ниқоби остида олиб ўтиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22721-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибни бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш
Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали божхона назоратини четлаб, яъни божхона органлари томонидан белгиланган жойларни четлаб ёки божхона расмийлаштирувининг белгиланган вақтидан ташқари пайтда олиб ўтиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона назоратидан яшириш, яъни хуфядонлардан ёки товарларни топишни қийинлаштирадиган бошқа усуллардан фойдаланиш ёхуд бир товарни бошқа товарга ўхшаш қилиб қўйиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлардан ёки қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, ушбу Кодекснинг 22722-моддаси ва 22725-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси.
22722-модда. Товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, яъни товарлар, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун зарур бўлган белгиланган ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклдаги маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш, ушбу Кодекснинг 2277, 22710, 22719, 22720, 22721-моддаларида ва 22725-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нотўғри маълумотларни кўрсатиш, бу маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, уларни талаб этилаётган божхона режимига жойлаштириш, божхона тўловлари миқдори тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир этмаган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22723-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига божхона қоидаларини бузган ҳолда олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини ташиш, сақлаш, сотиб олиш, улардан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига божхона назоратини четлаб ўтиб ёхуд божхона назоратидан яшириб ёхуд ҳужжатлар ёки қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиб олиб кирилган ёхуд декларацияланмаган ёки нотўғри декларацияланган ҳолда олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини ташиш, сақлаш, сотиб олиш, шунингдек ушбу товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш, худди шунингдек бож тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, бундай имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган ёхуд тасарруфдан чиқарилаётган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз ташиш, сақлаш ва сотиб олиш, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22724-модда. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳамда уларни тасарруф этиш тартибини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, —
(22724-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22725-модда. Божхона тўловларидан ғайриқонуний озод қилишга, уларни камайтиришга, тўланган божхона тўловларини қайтариб олиш, тўловлар ва бошқа ҳақни олишга ёхуд етарли асосларсиз уларни қайтармасликка қаратилган хатти-ҳаракатлар
Божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларда божхона тўловларидан озод қилиш ёки уларнинг миқдорини камайтириш учун асос бўладиган нотўғри маълумотларни кўрсатиш, ушбу Кодекснинг 22720-моддаси ва 22721-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тўланган божхона тўловларини қайтариб олиш, тўловларни ва бошқа ҳақни олиш ҳуқуқини берадиган нотўғри маълумотлардан иборат ҳужжатларни божхона органига тақдим этиш ёки етарли асосларсиз уларни қайтармаслик ёхуд бу тўловларни ва бошқа ҳақни тўлиқ бўлмаган ҳажмда қайтарганлик, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22726-модда. Божхона тўловларини тўлаш муддатларини бузиш
Божхона тўловларини белгиланган муддатларда тўламаслик, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 46-боби.
22727-модда. Божхона брокери ёки божхона ташувчиси сифатидаги фаолият шартларини бузиш
Божхона брокери ёки божхона ташувчиси сифатидаги фаолият шартларини бузиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22727-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 39 — 41-боблари.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни асосида 2271—22727-моддалар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
228-модда. Муҳрлар (пломбалар)ни қасддан бузиш ёки юлиб олиш
Ушбу Кодекс 146-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда ваколатли мансабдор шахс қўйган муҳрлар (пломбалар)ни қасддан бузиш ёки юлиб олиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
229-модда. Бўш иш жойларини яшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бўш иш жойлари (бўш лавозимлар)ни яшириш, шунингдек ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида бермаслик. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш —
(229-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
230-модда. Фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳолати актларини ёзиш органларига атайин ёлғон маълумотлар бериш ёки тегишли органларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида низом».
Кейинги таҳрирга қаранг.
231-модда. Чақирув участкаларида қайд ҳисобидан ўтиши лозим бўлган ёшларнинг рўйхатларини мудофаа ишлари органларига тақдим этмаслик
Ҳарбий ҳисоб ишлари учун масъул бўлган шахсларнинг чақирув участкаларида қайд ҳисобидан ўтиши лозим бўлган ёшларнинг рўйхатларини туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига белгиланган муддатда тақдим этмаслиги —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
232-модда. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларга улар мудофаа ишлари органларига чақирилаётганлиги тўғрисида хабар беришни таъминламаганлик
Раҳбарлар ёки ҳарбий ҳисоб ишлари учун масъул бўлган бошқа шахсларнинг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари талаби бўйича чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларга улар мудофаа ишлари органларига чақирилаётганлиги тўғрисида хабар беришни ташкил этмаганликлари ёхуд фуқароларнинг чақирув участкаларига ёки йиғин жойларига ўз вақтида боришларига тўсқинлик қилиш —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
233-модда. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг дастлабки ҳисобини юритиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик
Раҳбарлар ёки ҳарбий ҳисоб ишлари учун масъул бўлган бошқа шахсларнинг, шунингдек уй эгаларининг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига ва ҳокимликларга уй дафтарларини, чақирилувчилар ёки ҳарбий хизматга мажбур ҳисобланган шахсларнинг қайд қилиш карточкаларини ва ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини ҳарбий ҳисобга олиш ёки ҳисобдан чиқаришни расмийлаштириш учун ўз вақтида тақдим этмаслиги —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
234-модда. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар тўғрисидаги маълумотларни хабар қилмаганлик
Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари мансабдор шахсларининг ногиронлик гуруҳидан қатъи назар, ногирон деб топилган барча чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар тўғрисидаги маълумотларни мудофаа ишлари органларига хабар қилмаганлиги —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш идоралари мансабдор шахсларининг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг фамилияси, исми, отасининг исмидаги ўзгаришларга оид, уларнинг туғилган санаси ва жойи тўғрисида фуқаролик ҳолати актларини ёзиш дафтарига киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги, шунингдек чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг вафотини қайд этиш ҳоллари тўғрисидаги маълумотларни хабар қилмаганлиги —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
235-модда. Ҳарбий ҳисобдан ўтиш қоидаларини бузиш
Фуқароларнинг мудофаа ишлари органларига чақирув участкаси қайд ҳисобидан ўтиш учун чақирув бўйича узрли сабабларсиз келмаганлиги —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий рўйхатдан ўтиш қоидаларини бузиши, шунингдек чақирув бўйича мудофаа ишлари органларига узрсиз сабабларга кўра келмаслиги ёки турар жойи, ўқиш жойи, иш жойи ва лавозимидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни қаерда ҳарбий ҳисобда турган бўлса, шу органга ўз вақтида маълум қилмаслиги —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан учдан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси.
236-модда. Ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини қасддан яроқсизлантириш ёки уларни бепарволик туфайли йўқотиш
Ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини (ҳарбий билетни, муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномасини ҳамда чақирув участкасида қайд этилганлик тўғрисидаги гувоҳномани) қасддан яроқсизлантириш ёки бепарволик билан сақлаш уларнинг йўқолишига олиб келса —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
237-модда. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш
Муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олинишдан ёки хизматни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ўташдан бўйин товлаш —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(237-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 225-моддаси.
238-модда. Муқобил хизмат хизматчисининг ўз вазифаларини бажармаслиги
Муқобил хизматни ўтаётган шахснинг ўз вазифаларини бажармаслиги —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(239-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
239-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари (диний ташкилотлар бундан мустасно), шунингдек уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг давлат рўйхатидан ўтмасдан (ҳисобга олинмасдан) фаолиятни амалга ошириши —
энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни.
Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда улар ходимларининг бирор-бир сиёсий фаолиятда ҳамда ваколатхонанинг ёки филиалнинг уставдаги мақсад ва вазифаларига жавоб бермайдиган бошқа фаолиятда қатнашиши, уларнинг сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар томонидан ўтказиладиган амалий ҳаракатлар ҳамда тадбирларни молиялаштириши, шунингдек бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиқиши ва шундай ташкилотларни тузишни қўллаб-қувватлаши —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган рамзий белгиларни ишлатиши —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари (сиёсий партиялар бундан мустасно), уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари рўйхатдан ўтказувчи органнинг розилигисиз тадбирлар ўтказиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ўтказаётган тадбирларга рўйхатдан ўтказувчи орган вакилининг эркин киришини рад этиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида низом».
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатлар фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан рўйхатдан ўтказувчи органнинг розилигисиз пул маблағлари ва мол-мулк олиши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(239-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 27 июндаги 336-сон буйруғи билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида ҳисобот шакли».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2391-модда. Жамоат фондининг харажатларни белгиланган энг юқори миқдордан ошириб юбориши ва йиллик ҳисоботни эълон қилмаслиги
Жамоат фондининг ҳар йилги маъмурий харажатларининг жами суммасини, шунингдек фонднинг васийлик кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ тўлаш ҳамда уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилишни қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошириб юбориши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга харажатларнинг энг юқори суммасидан ошиб кетган миқдордаги пул маблағларини мусодара қилган ҳолда энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2391-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонуни 25-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамоат фондининг мол-мулкдан фойдаланганлик тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни эълон қилмаслиги —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2391-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
240-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, диндорлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача бўлган миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(240-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-18-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 384-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2162-моддасининг биринчи қисми.
Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(240-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-18-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 384-модда)
(240-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2162-моддасининг иккинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
241-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш
Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(241-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2292-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2411-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2412-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
XVI1 боб. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛГАНЛИК, ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА АРАЛАШГАНЛИК ҲАМДА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛАДИГАН БОШҚА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
2411-модда. Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш
Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, оз миқдордаги талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2411-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1921-моддасининг биринчи қисми.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2412-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2412-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1922-моддасининг биринчи қисми.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2413-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2413-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1923-моддасининг биринчи қисми.
2414-модда. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш
Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2414-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги 503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1924-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2415-модда. Лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларини бузиш, шу жумладан лицензияларнинг ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турларини қонунга хилоф равишда жорий этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2415-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги 503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2416-модда. Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш
Тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2416-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги 503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2417-модда. Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни тўлаш учун пул маблағлари беришни банкнинг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан асоссиз равишда кечиктириш, —
(2417-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2417-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги 503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1927-моддаси.
2418-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш
Қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2418-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги 503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1928-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2419-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
24110-модда. Тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиб олиш, худди шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(24110-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги 503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг қирқ бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(24110-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги 503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
24111-модда. Кўчмас мулкни бузиб ташлаш тартибини бузиш
Олиб қўйилаётган ер участкасидаги тадбиркорлик субъектларига тегишли биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни зарарнинг ўрнини мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташлаш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(24111-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги 503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(24111-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги 503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
УЧИНЧИ БЎЛИМ
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШГА ВАКОЛАТИ БЎЛГАН ОРГАНЛАР (МАНСАБДОР ШАХСЛАР)
ХVII боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
242-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар)
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) туман (шаҳар) маъмурий судлари, иқтисодий судлар, фуқаролик ишлари бўйича судлар;
(242-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(242-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари;
(242-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) ички ишлар (милиция) органлари (мансабдор шахслари), давлат инспекцияси органлари (мансабдор шахслари) ва ушбу Кодекс билан ваколат берилган бошқа органлар (мансабдор шахслар) кўриб чиқадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
243-модда. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ўзларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни комиссия таркиби аъзоларининг камида ярми мавжуд бўлганда кўриб чиқишга, ушбу Кодекснинг Махсус қисмида назарда тутилган маъмурий жазоларни ўзларига берилган ваколатлар доирасида қўллашга ҳамда оддий кўпчилик овоз билан қарорлар қабул қилишга ҳақлидир.
(243-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
244-модда. Мансабдор шахсларнинг ваколатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ушбу Кодекснинг 242-моддаси 4-бандида кўрсатилган органлар номидан кўриб чиқувчи мансабдор шахсларнинг рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган мансабдор шахслар ушбу Кодекснинг Махсус қисмида назарда тутилган маъмурий жазо чораларини ўз ваколатлари доирасида ва фақат хизмат бурчини бажариб турган чоғдагина қўлланишлари мумкин.
ХVIII боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИНГ ТААЛЛУҚЛИЛИГИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
245-модда. Маъмурий судлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий судлар ушбу Кодекснинг 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 461, 47, 471, 472, 473, 474, 475, 48, 491, 511, 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 52, 56, 57, 58, 59, 591, 60, 61, 611, 612, 62, 64, 66, 67-моддаларида, 701-моддасининг иккинчи қисмида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида), 77-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 90-моддасининг иккинчи қисмида, 94, 99, 100, 101 (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида, 112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисмида), 1161, 1162-моддаларида, 117-моддасининг иккинчи қисмида, 119-моддасининг иккинчи қисмида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128-моддасининг тўртинчи қисмида, 1281-моддасининг иккинчи қисмида, 1282-моддасининг учинчи қисмида, 1283-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 1284-моддасининг учинчи қисмида, 1285-моддасининг учинчи қисмида, 129-моддасининг иккинчи қисмида, 130-моддасининг иккинчи қисмида, 131, 132, 133, 134-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 142-моддасининг иккинчи қисмида, 146-моддасининг учинчи қисмида, 1461-моддасида, 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 149, 150-моддаларида, 151-моддасининг иккинчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 155, 1551, 1552, 157, 158, 159-моддаларида, 160-моддасининг биринчи қисмида, 1601, 161, 163, 1631-моддаларида, 164, 165, 1651, 166, 167, 169, 170, 171, 1711, 172, 173-моддаларида, 174-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1741, 175, 1751, 1753, 1754, 1755, 1756, 176, 1762, 1763, 1764, 177, 178, 1781, 179, 1791, 1792, 1793, 1794, 1795, 180, 181, 182, 183, 1841, 1842, 1843, 185, 1851, 186, 1861-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 188, 1881, 1882, 1883, 189, 1891, 190, 191, 193, 1931, 1932, 1933, 194, 195, 196, 1961, 197, 1971, 1972, 198, 1983, 199, 200, 2001, 201, 202, 2021, 203, 2031, 204, 2041, 205, 206, 207, 208, 209, 2091, 210, 2101, 2152, 2154, 216, 217, 218, 2191-моддаларида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 222, 2241, 2242-моддаларида, 225-моддасининг биринчи қисмида, 2251, 226-моддаларида, 2274-моддасининг биринчи — тўртинчи қисмларида, 2278, 2279, 22713, 22714, 22715, 22716, 22717, 22718, 22719, 22720, 22721, 22722, 22723, 22724, 22725, 22726, 22727-моддаларида, 228-моддасида (муҳрлар (пломбалар) табиатни муҳофаза этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қўйилган ҳоллар бундан мустасно), 230, 231, 232, 233, 234, 237, 238, 239, 2391, 240, 241, 2411 — 2418, 24110 ва 24111-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.
(245-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, маъмурий судлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги бошқа ишларни ҳам, худди шунингдек содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун ўзларига топширилган ишларни ҳам бевосита кўриб чиқади.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам маъмурий судлар кўриб чиқади, ушбу Кодекснинг 283-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(245-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2451-модда. Иқтисодий судлар
Иқтисодий судлар иқтисодий низоларни ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда ушбу Кодекс 175-моддасининг учинчи қисмида, 1761, 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
(2451-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2452-модда. Адлия органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга киритилганлиги факти аниқланганда адлия органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
(2452-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.
(2452-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2453-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига ушбу Кодекснинг 101 (умумий фойдаланишдаги электр ва газ тармоқлари ҳамда электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 1981 ва 1982-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(2453-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш ваколати берилган Бюро органлари мансабдор шахслари ҳақлидир.
(2453-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2454-модда. Фуқаролик ишлари бўйича судлар
Фуқаролик ишлари бўйича судлар фуқаролик ишларининг муҳокамаси чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
(2454-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-288-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 162-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2455-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги органлари
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги органларига ушбу Кодекснинг 2155-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2456-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси
Ушбу Кодекснинг 2152-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.
2457-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органлари
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 65, 66, 67, 68, 69-моддаларида (қишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлиқ қисми), 72-моддасида, 74-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 75, 76-моддаларида (сунъий сув иншоотлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишга оид қисми), 87-моддасида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиши техникасига оид қисми), 89 ва 891-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигига оид қисми), 92-моддасида (наслчиликка оид қисми), 95-моддасида (қишлоқ хўжалигига оид қисми), 1041, 1042-моддаларида, 107-моддасида (қишлоқ хўжалигига оид қисми), 112-моддасида, 136, 139, 140, 141-моддаларида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиши техникасига оид қисми), 172, 173, 1761-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигига оид қисми), 1973-моддасида, 200, 212, 213, 214, 22714-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллашга Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Инспекция ҳудудий бошқармаларининг ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари ҳақлидир.
(2455 — 2457-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
247-модда. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари вояга етмаган шахслар томонидан ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилганидан бўлак содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар. Ушбу Кодекснинг 61, 1161, 1162, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138, 183, 185, 220, 221-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар мазкур ишлар келиб тушган орган (мансабдор шахс) ишни шу комиссиялар қараб чиқиши учун топширган ҳоллардагина кўриб чиқадилар. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахсларга тааллуқли ушбу Кодекснинг 47-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқадилар.
(247-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(246-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
248-модда. Ички ишлар (милиция) органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларига ушбу Кодекснинг 561-моддасида, 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 114, 115-моддаларида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 122, 123, 125-моддаларида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 147, 156, 161, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 192, 204, 205-моддаларида, 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 221, 223, 2231, 2233, 224 -моддаларида, 225-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(248-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Қуйидагилар ички ишлар органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) ушбу Кодекснинг 561-моддасида, 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 114-моддасида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 122, 123-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 156, 183, 192, 204, 205-моддаларида, 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 221, 223, 2231, 2233, 224-моддаларида, 225-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — туман, шаҳар, шаҳардаги туман ва транспортдаги ички ишлар бўлимлари (бошқармалар) бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари, шунингдек ички ишлар органлари тизимидаги милициянинг ҳудудий (транспорт) бўлинмалари бошлиқлари;
(248-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ушбу Кодекснинг 561-моддасида, 113-моддаси биринчи қисмида, 114-моддаси биринчи қисмида, 115-моддасида, 121-моддасининг иккинчи қисмида, 122, 123, 156, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — метрополитенни муҳофаза қилиш бўйича ички ишлар бўлимининг бошлиғи ёки унинг ўринбосарлари;
(248-модданинг иккинчи қисми 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) ушбу Кодекснинг 225-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — темир йўл вокзаллари ва аэропортлардаги бўлинмаларнинг, ички ишлар органларининг чет элга чиқиш, келиш ва фуқаролик бўлимлари (бошқармалари)нинг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
(248-модданинг иккинчи қисми 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) ушбу Кодекснинг 561, 122, 123-моддалари, 127-моддаси (мақсадсиз овозли сигнал беришга доир қисмида), 161-моддаси (фуқароларга нисбатан), 187-моддасининг биринчи қисмида, 192, 221-моддаларида, 223-моддасининг биринчи қисмида, 2231, 2233-моддаларида, 224-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — милиция участкаси бошлиқлари, милиция профилактика катта инспекторлари ва инспекторлари;
(248-модда иккинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) ушбу Кодекснинг 125-моддасида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (Бош бошқармаси) бошлиғи, унинг ўринбосари, йўл-патруль хизматини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, алоҳида муҳим ишлар бўйича инспектор (маъмурий амалиёт бўйича инспектор), маъмурий амалиёт бўлинмаси (бўлими) бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектор (инспектор), автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат бўлими (бўлинмаси) бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг катта инспектори, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари;
(248-модда иккинчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) ушбу Кодекснинг 125-моддасида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 1351-моддасида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи қисмларида ва тўртинчи қисмларида, 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл-патруль хизмати бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, мобиль гуруҳи) командири ёки унинг ўринбосари;
(248-модданинг иккинчи қисми 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) ушбу Кодекс 125-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 126-моддасининг биринчи қисмида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1282-моддасининг биринчи қисмида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 1351-моддасининг биринчи қисмида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл-патруль хизмати катта инспектори (инспектори) ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ходимлар.
(248-модданинг иккинчи қисми 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
249-модда. Давлат ёнғин назорати органлари
Давлат ёнғин назорати органларига ушбу Кодекснинг 84, 124, 211-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Давлат ёнғин назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда жарима солишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг тўрт бараваригача, мансабдор шахсларга эса — саккиз бараваригача миқдорда жарима солишга;
(249-модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг катта ёрдамчилари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваригача миқдорда жарима солишга;
(249-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваригача миқдорда жарима солишга;
(249-модданинг иккинчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваригача миқдорда жарима солишга.
(249-модданинг иккинчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2491-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари
Ушбу Кодекснинг 2041-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузадилар.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.
(2491-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 15 декабрдаги ЎРҚ-230-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 50-51-сон, 529-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
250-модда. Темир йўл транспорти ва метрополитен органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Темир йўл транспорти органларига ушбу Кодекснинг 113, 114-моддаларида, шунингдек 53, 121, 122, 123, 124-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (темир йўл транспортида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(250-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Метрополитен органларига ушбу Кодекснинг 115-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар темир йўл транспорти ва метрополитен органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар:
станция бошлиғи ва унинг ўринбосари, вокзал бошлиғи ва унинг ўринбосари, локомотив (вагон) депосининг бошлиғи, йўловчилар поездининг бошлиғи (йўловчилар поездининг механик-бригадири);
йўловчилар поездининг назоратчи-тафтишчиси, йўловчилар поездининг тафтишчи-йўриқчиси, даромадларни назорат қилиш бўйича тафтишчи, йўл устаси, йўл дистанцияси бошлиғи, сигнализация ва алоқа дистанцияси бошлиғи;
ҳарбийлаштирилган соқчилик бошлиғи ва унинг ўринбосари, ёнғиннинг олдини олиш бўйича отряд (команда, ўт ўчириш поезди) бошлиғи ва унинг ўринбосари, катта йўриқчи ва йўриқчи, команданинг, ўт ўчириш поездининг, ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг бўлинмаси (қоровул) бошлиғи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бош санитария врачи (тиббий-санитария хизмати бошлиғининг ўринбосари), Марказий санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи, санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи.
Йўловчилар поездининг бошлиғи (йўловчилар поездининг механик-бригадири), йўл устаси, бўлинма (қоровул), команданинг, ўт ўчириш поездининг, ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг бўлинмаси (қоровул) бошлиғи, бош санитария врачи (тиббий-санитария хизмати бошлиғининг ўринбосари), Марказий санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи, санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи соладиган жариманинг миқдори энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдоридан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
251-модда. Ҳаво транспорти органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ушбу Кодекснинг 116, 1163-моддаларида, 117-моддасининг биринчи қисмида, 142-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир, Миллий авиакомпания эса ушбу Кодекснинг 53-моддасида, 117-моддасининг иккинчи қисмида, 121-моддасининг биринчи қисмида, 122-моддасининг иккинчи қисмида, 124-моддасида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 145-моддасининг биринчи қисмида, 146-моддасида (ҳаво транспортидаги ҳуқуқбузарликлар қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар ҳаво транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазоларни қўллашга ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошқармаларининг ва бўлимларининг бошлиқлари;
Миллий авиакомпаниянинг бош директори ва унинг ўринбосарлари, авиакомпания Учиш мажмуасининг директори ва унинг ўринбосари, аэропорт (авиакорхона) директори, авиакомпания бош инспектори, авиакомпаниянинг тиббий-санитария хизмати бошлиғи.
(251-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
252-модда. Сув транспорти органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув транспорти органларига ушбу Кодекснинг 53, 121, 122, 124, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (сув транспортидаги ҳуқуқбузарлик учун), 118, 120-моддаларида, 142-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(252-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Порт бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, пристань ва вокзалларнинг бошлиқлари, порт, пристань ва вокзалларнинг навбатчи маъмурлари, порт ҳудудлари бошлиқлари ва шлюз бошлиқлари, кемаларнинг капитанлари, уларнинг ёрдамчилари ва штурманлари, кема қатнови инспекцияларининг катта инспекторлари ва инспекторлари, кема тафтишчилари, порт, пристань жойлашган ердаги ҳарбийлаштирилган идоравий соқчилигининг юқори мансабдор шахси (бирлашган отряд бошлиғи, отряд бошлиғи, командир, ёнғиндан сақлаш йўриқчиси) сув транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
253-модда. Давлат кичик ҳажмдаги кемалар инспекцияси органлари
Ўзбекистон Республикасининг Давлат кичик ҳажмдаги кемалар инспекцияси органларига ушбу Кодекс 119-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат кичик ҳажмдаги кемалар инспекциясининг бошқармаси (бўлими) бошлиғи ва унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларнинг давлат кичик ҳажмдаги кемалар инспекциялари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, давлат кичик ҳажмдаги кемалар инспекторлари Давлат кичик ҳажмдаги кемалар инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
254-модда. Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчи ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчилар ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти органларига ушбу Кодекснинг 121, 122, 123, 124-моддаларида, 142-моддасининг учинчи қисмида, 143, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (шаҳар, шаҳарлараро автомобиль транспортида ва электр транспортида содир этилган ҳуқуқбузарликлар қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(254-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчилар ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти назоратчи-тафтишчилари, чипта текширувчилари ва тегишли ваколати бўлган бошқа ходимлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
255-модда. Меҳнат бўйича давлат ҳуқуқий ва техник инспекторлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат бўйича давлат ҳуқуқий ва техник инспекторлари ушбу Кодекснинг 49, 492, 493, 50, 51, 229-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар.
(255-моддаиннг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораси қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун — меҳнат бўйича давлат ҳуқуқий инспекторлари.
(255-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун, шунингдек иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги учун — меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари.
(255-модданинг иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 20 декабрдаги ЎРҚ-268-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 479-модда)
меҳнат нормалари ва меҳнат шарт-шароитлари қоидаларини бузганлик учун — меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси мансабдор шахслари.
(255-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги 320-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
256-модда. Мудофаа вазирлиги органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органларига ушбу Кодекснинг 125-моддасида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351, 138, 139, 140, 141-моддаларида (транспорт воситаларининг ҳайдовчилари — ҳарбий хизматчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган) ҳамда 235, 236-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(256-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар:
ушбу Кодекснинг 235, 236-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари ва туман (шаҳар) муқобил хизмат бўлимлари бошлиқлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекснинг 125-моддасида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351, 138, 139, 140, 141-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — ҳарбий автомобиль инспекциясининг бошлиғи, катта инспектори.
(256-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари — ҳарбий хизматчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар содир этган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда белгилаб қўядиган тартибда ҳарбий автомобиль инспекциясига юборилади.
257-модда. Давлат санитария назорати органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат санитария назорати органларига ушбу Кодекснинг 53, 54, 55-моддаларида, 85-моддасида (атмосфера ҳавосига йўл қўйиладиган энг юқори нормативдан ортиқ даражада зарарли физикавий таъсир кўрсатганлик ва атмосфера ҳавосига биологик организмлар чиқариб ташлаганлик, шунингдек махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатганлик ва атмосфера ҳавосига биологик организмлар чиқариб ташлаганлик учун, агар бу ҳуқуқбузарликлар санитария-гигиена қоидаларини бузиш бўлса), 86, 88, 89, 95-моддаларида (агар атмосфера ҳавосига физикавий таъсир кўрсатилган бўлса ва бу ҳуқуқбузарликлар санитария-гигиена қоидаларини бузиш бўлса), 87-моддасида (автомобиллар, самолётлар, кемалар ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ҳамда қурилмаларни ишлатиш пайтида шовқин даражаси белгиланган нормативдан ортиб кетганлиги учун), 96-моддасида (санитария-экологик экспертизаси қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(257-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат санитария назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар:
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва унинг ўринбосарлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат санитария врачлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, туманларга бўлинган шаҳарларнинг бош давлат санитария врачлари ва сув транспортидаги ҳавзалар бош давлат санитария врачлари;
туманларнинг, туманларга бўлинмаган шаҳарларнинг бош давлат санитария врачлари ҳамда сув транспортидаги портлар ва сув йўллари участкалари бош давлат санитария врачлари.
(257-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
258-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг ва Миллий гвардиясининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг ва Миллий гвардиясининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматларига ушбу Кодекснинг 53, 54, 55-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар (шу жумладан, санитария-гигиена қоидаларини ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш нормаларини бузганлик) тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бош санитария врачи — марказий санитария-эпидемиология лабораториясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармаси бош санитария врачи ва унинг ўринбосари (республика санитария-эпидемиология станцияси бошлиғи), Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бўлимининг бош санитария врачи ва унинг ўринбосари (санитария-эпидемиология станцияси бошлиғи), Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари тиббиёт бўлимларининг бош санитария врачлари ва уларнинг ўринбосарлари (санитария-эпидемиология станцияларининг бошлиқлари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий-тиббий хизмат санитария-эпидемиология станцияси бошлиғи;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бош санитария врачи — тиббиёт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.
(258-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
259-модда. Давлат ветеринария хизмати
Давлат ветеринария хизматига ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар давлат ветеринария хизмати номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари, давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори ва унинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг давлат ветеринария инспекторлари, туманлар ва шаҳарларнинг бош давлат ветеринария инспекторлари, чегара ва транспорт ветеринария пунктларининг (участкаларининг) давлат ветеринария инспекторлари ҳамда ветеринария участкаларининг ва бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларининг давлат ветеринария инспекторлари — энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга.
(259-модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
260-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси органлари
(260-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда))
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 55, 70-моддаларида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш қоидалари бундан мустасно), 72-моддасида (термал сувларга доир қисмида), 97, 98-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(260-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда))
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўллашга ҳақлидир:
(260-модданинг иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосари — энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваригача миқдорда;
(260-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тармоқ инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;
(260-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
минтақавий кон-техник инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда;
(260-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
давлат инспекторлари — энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда.
(260-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-133-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 512-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
261-модда. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи органлар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг иккинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида, 701-моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан термал ва ичимлик сувларига доир қисми мустасно), 73-моддасида, 74-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (бундан ирригация тармоқларидан олинадиган сувларни ҳисобга олиш мустасно, шунингдек давлат сув кадастрини юритишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун), 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 85-моддасида (бундан санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш мустасно), 86, 87, 88, 89-моддаларида (бундан атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш мустасно), 891-моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида, 91, 911, 912, 913, 92, 93, 95-моддаларида, 96-моддасида (давлат экологик экспертизасига оид қисмида), 148-моддасида (бундан ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар мустасно), 162-моддасида, 1631-моддасида (бундан уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш мустасно), 214-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 228-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда муҳрлар (пломбалар) қўйилган ҳоллар) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(261-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз эллик бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг катта давлат инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг давлат инспекторлари, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга.
(261-модданинг иккинчи қисми иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
262-модда. Божхона органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона органларига ушбу Кодекснинг 227, 2271, 2272, 2273-моддаларида, 2274-моддасининг бешинчи қисмида, 2275, 2276, 2277, 22710, 22711, 22712-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(262-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари божхона органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир.
(262-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
263-модда. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органлари
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органларига ушбу Кодекс 151-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг биринчи қисмида, 153, 154, 156-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, шунингдек мазкур давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир.
(263-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
264-модда. Давлат солиқ органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари
Давлат солиқ органларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмаларига ушбу Кодекс 1591-моддасида, 160-моддасининг иккинчи қисмида, 168-моддасида, 174-моддасининг учинчи қисмида ва 2153-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ органларининг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи, унинг ўринбосари, Департамент ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман ва шаҳар бўлимларининг бошлиқлари тегишинча ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидирлар.
(264-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2641-модда. Назорат-тафтиш бош бошқармаси органлари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси органларига ушбу Кодекснинг 1752-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар.
(2641-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
265-модда. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Техник регламентларга, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги қоидаларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларга ушбу Кодекснинг 212, 213-моддаларида, 214-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга доир қисми бундан мустасно) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(265-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар техник регламентларга, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги қоидаларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар:
(265-модданинг иккинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
техник регламентлар, стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат қилувчи Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори, Қорақалпоғистон Республикаси бош давлат инспектори, вилоятлар, Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда;
(265-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
техник регламентлар, стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат қилувчи давлат инспекторлари — энг кам иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда жарима солишга.
(265-модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(266-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2661-модда. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг органлари
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодекснинг 65-моддасида (ерларни ишлаб чиқариш ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантирганлик бундан мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерлари, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув фонди ерлари бундан мустасно), 69-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораларини қўллашга Ўзбекистон Республикаси ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бош давлат инспектори ҳамда унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг, Тошкент шаҳрининг ва туманларнинг (шаҳарларнинг) ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бош давлат инспекторлари ҳақлидир.
(2661-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон)
(2661-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2662-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2663-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2664-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси органлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси органларига ушбу Кодекс 72-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида (ичимлик эҳтиёжлари учун сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузишга оид қисмида), 74-моддасида (ичимлик суви олишнинг белгиланган лимитларини бузишга доир қисмида), 75-моддасида (сув объектларидан олинадиган ичимлик суви миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш қоидаларини бузишга оид қисмида), 76-моддасида (ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузишга доир қисмида), 163-моддасида (водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ва ичимлик суви таъминоти водопроводидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузишга оид қисмида), 1631-моддасида (уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олишга доир қисмида), 1632-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақлидир:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий инспекцияларининг бош давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари.
(2664-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
267-модда. Давлат статистика органлари
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 215-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туманлар, шаҳарлар статистика бўлимларининг бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир.
(267-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2671-модда Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сонли Қонуни билан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
268-модда. Давлат пробир назорати органлари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг давлат пробир палатаси органларига ушбу Кодекснинг 219-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси давлат пробир палатасининг бошлиғи давлат пробир палатаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2681-модда. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш органлари
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш органларига ушбу Кодекснинг 2151-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақлидир:
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси ҳамда унинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органларининг раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда жарима солишга.
(2681-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2682-модда. Архитектура ва қурилиш органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 99 ва 178-моддаларида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, архитектура ва қурилиш органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.
(2682-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ
ХIХ боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
269-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш вазифалари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш вазифалари: ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда аниқлаб чиқишдан, бу ишни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ҳал этишдан, чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашдан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни аниқлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашдан, қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
270-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
271-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар
Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим:
1) маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса;
2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса;
3) ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этган шахс ақли норасо бўлса;
4) шахс ҳаракатни зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
41) шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилган бўлса;
(271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан 41-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
5) амнистия акти чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўлланишни бекор қилса;
6) маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса;
7) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб ушбу Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса;
8) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
9) шахс иши юритила бошланган пайтда вафот этган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) ҳуқуқбузарликнинг оқибатлари бартараф этилган тақдирда шахсни жавобгарликдан озод этиш ушбу Кодекснинг тегишли моддасида назарда тутилган бўлса;
(271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан 10-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) агар ушбу Кодекс 164-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 165-моддасининг биринчи қисмида, 166-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 167-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 168-моддасида, 171-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 172, 173-моддаларида, 174-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1741-моддасининг биринчи — саккизинчи қисмларида, 175-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларида, 1751-моддасининг биринчи қисмида, 1753, 1754-моддаларида, 1755-моддасининг биринчи қисмида, 1761 — 1764, 177-моддаларида, 178-моддасининг биринчи, учинчи — саккизинчи қисмларида, 1781-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1792-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1794-моддасининг биринчи қисмида, 1795-моддасида, 215-моддасининг биринчи қисмида, 2151-моддасининг биринчи қисмида, 2278-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 22714-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 22715-моддасининг биринчи қисмида, 22716-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 22718-моддасининг биринчи қисмида, 22719-моддасининг биринчи қисмида, 22721-моддасида, 22722-моддасининг биринчи қисмида, 22723-моддасида, 22724, 22725 ва 22726-моддаларида, 22727-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно.
(271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонунига асосан 11-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 15-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
272-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни фуқароларнинг тенглиги асосида кўриб чиқиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш барча фуқароларнинг жинси, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ва ижтимоий мавқеи, ирқи, миллати, тили, дини ва эътиқодидан қатъи назар, қонун олдида ва шу ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) олдида тенглиги асосида кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
273-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритиладиган тил
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади. Иш юритилаётган тилни билмайдиган иш иштирокчиларига таржимон орқали иш материаллари билан тўлиқ танишиш ва ишни моҳияти бўйича кўриб чиқиш чоғида қатнашиш ҳуқуқи, шунингдек ўз она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
274-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг очиқ кўрилиши
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш очиқ кўрилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида бундай ишлар ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойидаги жамоаларида ёки яшаш жойида кўриб чиқилиши мумкин.
275-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш чоғида қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати
Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш чоғида қонунларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширар экан:
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатишга;
иш материаллари билан танишиб чиқишга;
иш юритиш вақтида органлар (мансабдор шахслар)нинг ҳаракатлари қонунийлигини текширишга;
ишни кўриб чиқишда қатнашишга;
ишни кўриб чиқиш вақтида вужудга келган масалалар хусусида илтимосини баён этишга, хулосалар беришга;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун тегишли органлар (мансабдор шахслар) таъсир кўрсатиш чораларини тўғри қўлланганлигини текширишга;
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарорга ёки шикоят юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорига протест келтиришга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонунда назарда тутилган бошқа ҳаракатлар қилишга ҳақлидир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Кокституциясининг 143-моддаси.
276-модда. Далиллар
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга оид далиллар ҳар қандай фактик маълумотлардан иборат бўлиб, органлар (мансабдор шахслар) шу маълумотларга асосланиб маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати юз берган ёки бермаганлигини, муайян шахснинг уни содир этишда айбдорлигини ва ишни тўғри кўриб чиқиш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни қонунда белгиланган тартибда аниқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлар қуйидаги воситалар: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари ҳамда жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, мутахассис маслаҳати (тушунтиришлари), ашёвий далиллар, ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённома, аудио-, видеоёзувлардан ва фотосуратлардан иборат материаллар, шунингдек бошқа материаллар билан белгиланади.
(276-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
277-модда. Далилларга баҳо бериш
Орган (мансабдор шахс) далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва объектив жамлаб текширишга асосланган ўзининг ички ишончи билан қонунга амал қилган ҳолда баҳо беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларни юритиш тўғрисидаги кодексининг 73-моддаси.
278-модда. Материалларни прокурорга топшириш
Башарти ишни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари бор деган хулосага келса, материалларни прокурорга топширади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 17-банди.
ХХ боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ БАЁННОМА
279-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги баённома ваколатли мансабдор шахс томонидан тузилади.
Ушбу Кодекснинг 283-моддасида назарда тутилган ҳолларда баённома тузилмайди.
280-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишга ваколати бўлган шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бузилиши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қоидаларга риоя этилишини текшириш ва (ёки) назорат қилиш қонун ҳужжатлари билан зиммасига юклатилган тегишли органнинг ваколатли мансабдор шахси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузади.
(280-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
281-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённоманинг мазмуни
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада: шу баённома тузилган сана ва жой, баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти, ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; агар гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг фамилиялари ва яшаш манзиллари; ҳуқуқбузарнинг тушунтириши; ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилади. Башарти ҳуқуқбузарлик туфайли моддий зарар етказилган бўлса, бу ҳам баённомада кўрсатилади.
Баённома уни тузган шахс ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади; гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда эса — баённома мазкур шахслар томонидан ҳам имзоланади.
Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, баённомага бу ҳақда ёзиб қўйилади. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.
Баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга ушбу Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ва бу хусусда баённомага ёзиб қўйилади.
282-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани жўнатиш
Баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага қуйидагилар илова қилинади:
1) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) ички ишлар органларининг маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги факти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;
3) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтириши;
4) жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, агар улар мавжуд бўлса;
5) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактини тасдиқловчи бошқа материаллар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 133 ва 134-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомага ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:
1) ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва ишончноманинг кўчирма нусхаси;
2) суғурта полисининг кўчирма нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);
3) алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарилганлиги белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса, алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси таъсиридан ёки ўзгача тарздаги мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда икки холис иштирокида тузилган далолатнома;
4) кўздан кечириш далолатномаси ва ҳодиса жойининг чизмаси, транспорт воситасининг шикастланишлари тўғрисидаги маълумотнома ва техника воситалари шикастланишларининг фотосуратлари;
5) автомототранспорт воситасига етказилган зарарни баҳолаш далолатномаси;
6) судга қадар автотехника экспертизаси тайинланганлиги ҳақидаги қарор ва экспертларнинг хулосаси;
7) суриштирув якунларига кўра, манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари билан танишганлиги тўғрисидаги баённома.
Ушбу Кодекснинг 52-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:
1) жабрланувчининг аризаси;
2) судга қадар тиббий экспертиза тайинланганлиги ҳақидаги қарор ва экспертларнинг хулосаси;
3) жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор.
(282-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан иккинчи — тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
283-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайдиган ҳоллар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар фуқаро ўзи содир этган ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирмаса ҳамда унга жойнинг ўзида солинадиган жариманинг миқдори энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан ошмаса, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тўғрисидаги ишлар юзасидан эса фақат ушбу Кодекс 138-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди.
(283-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жарима тўлаганлиги тўғрисида айбдорга белгиланган шаклдаги квитанция берилади.
Башарти фуқаро ўзига солинадиган жаримага эътироз билдирса, у ҳолда ушбу Кодекснинг 279-моддасига мувофиқ баённома тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди.
(283-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 1971-моддасида назарда тутилган адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилинган тақдирда, адвокат маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси тўғрисидаги маълумотларни, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойни, вақтни ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳиятини, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(283-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
284-модда. Ҳуқуқбузарни ушлаб келтириш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш мақсадида, башарти баённома тузиш зарур бўлиб, уни ҳуқуқбузарлик қилинган жойда тузиш мумкин бўлмаса, ҳуқуқбузар милиция ходими ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишга ваколатли бошқа шахс томонидан милицияга ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига ушлаб келтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларидан фойдаланиш, ҳаракат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш, транспортда юкларни бут сақлашни таъминлаш борасидаги қоидалар, транспортда ёнғиндан сақлаш қоидалари, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши кураш-санитария қоидалари бузилган тақдирда ҳуқуқбузар, агар унда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва у ҳақда зарур маълумотлар бериши мумкин бўлган гувоҳлар бўлмаса, ваколатли шахс томонидан милицияга ушлаб келтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда баённома тузиш мақсадида, башарти ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида аниқлаш мумкин бўлмаса, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ва ундан фойдаланиш устидан назорат олиб борувчи органларнинг ходимлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг мансабдор шахслари, шунингдек милиция ходимлари шундай ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни милицияга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига ушлаб келтиришлари мумкин. Ҳуқуқбузар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жамоатчи инспекторлари, овчилик жамоатчи инспекторлари, балиқларни муҳофаза қилиш жамоатчи инспекторлари ва ўрмонларнинг жамоатчи инспекторлари томонидан ҳам ушлаб келтирилиши мумкин.
(284-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектларига, бошқа хил мол-мулкига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда ҳуқуқбузар ҳарбийлаштирилган соқчилик ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ҳаракатига барҳам бериш, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш ва ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш учун ҳарбийлаштирилган соқчилик хизмати биносига ёки милицияга ушлаб келтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузарни олиб келиш иложи борича қисқа муддатда амалга оширилиши лозим.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига олиб келинган шахс бу ерда бир соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас.
ХХI боб. МАЪМУРИЙ ЙЎЛ БИЛАН УШЛАБ ТУРИШ, АШЁЛАР ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ, АШЁЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ
285-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни таъминлаш чоралари
Бошқа таъсир кўрсатиш чоралари қўлланиб бўлинганидан кейин маъмурий ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш, башарти баённома тузиш зарур бўлиб, уни ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида тузиш имкони бўлмаган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, ишларнинг ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлаш ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорларни ижро этиш мақсадида мазкур шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туришга, шахсан кўрикдан ўтказишга, унинг ашёлари, транспорт воситаларини кўздан кечиришга ва ашё ҳамда ҳужжатларни олиб қўйишга йўл қўйилади.
Ушбу моддада назарда тутилган мақсадларда шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш, шахсан кўрикдан ўтказиш, унинг ашёлари, транспорт воситаларини кўздан кечириш ва ашё ҳамда ҳужжатларини олиб қўйиш тартиби ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
286-модда. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш тўғрисида баённома тузилиб, унда: баённома тузилган сана ва жой, баённома тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; ушлаб турилган шахс ҳақидаги маълумотлар; уни ушлаб туриш вақти, жойи ва унинг асослари кўрсатилади.
Баённома уни тузган мансабдор шахс ва ушлаб турилган шахс томонидан имзоланади. Ушлаб турилган шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, баённомага шу ҳақда ёзиб қўйилади.
Ушлаб турилган шахснинг илтимосига кўра, у ушлаб турилган жой ҳақида унинг қариндош-уруғлари, адвокат, иш ёки ўқиш жойидаги маъмурият хабардор қилиб қўйилади. Вояга етмаган шахс ушлаб турилгани ҳақида унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар албатта хабардор қилинади.
287-модда. Маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар (мансабдор шахслар)
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш бу ишга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ваколат бериб қўйилган органлар (мансабдор шахслар) томонидангина амалга оширилиши мумкин, чунончи:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) ушбу Кодекснинг 474, 475, 512, 518, 519, 56, 57, 58, 61-моддаларида, 611-моддасининг биринчи қисмида, 701, 90, 91, 92, 94, 113, 114, 115, 116, 1161, 1162, 1163, 117-моддаларида, 118-моддасининг учинчи қисмида, 121, 122, 123, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138, 141, 142-моддаларида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 146-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 154, 156-моддаларида, 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 170-моддасида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1763-моддасида, 1764-моддасининг иккинчи қисмида, 183, 1841, 1842, 1843, 185, 186, 187, 188, 1883, 189, 1891, 190, 191, 192, 194, 195, 198, 199, 201, 2021, 203, 204, 205, 209, 2091, 210, 218, 220, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи қисмида, 2251, 228, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — ички ишлар органлари томонидан.
(287-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ушбу Кодекснинг 1842, 1843, 1961, 224, 2241, 2242-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — чегара қўшинлари томонидан;
(287-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-114-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 400-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) ушбу Кодекснинг 61, 198-моддаларида, 2101-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — шу қўриқланадиган объект жойлашган ердаги ҳарбий соқчиликнинг катта мансабдор шахси томонидан;
(287-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) Қуролли Кучлар ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчилар ёки бошқа шахслар ушбу Кодекснинг 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138, 141-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда — ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан;
(287-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) ушбу Кодекснинг 60-моддасида, 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 701, 77, 79, 81, 82, 83, 84, 90, 91, 92, 93, 94, 162, 198-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан;
(287-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) ушбу Кодекснинг 1842, 1843, 198, 227, 2271—22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда — божхона органлари хизматчилари томонидан;
(287-модданинг 6 банди Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7) ушбу Кодекснинг 194, 204, 205-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — ҳарбий патруль томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) ушбу Кодекснинг 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида (радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни сотиш ёхуд ўзгага доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш қисми), 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 1651, 166, 170-моддаларида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1763-моддасида, 1764-моддасининг иккинчи қисмида, 1861, 198-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда давлат солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан»;
(287-модданинг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
288-модда. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддатлари
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш уч соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас. Айрим ҳолларда алоҳида зарурат муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида маъмурий йўл билан ушлаб туришнинг бошқача муддатлари белгиланиши мумкин.
Чегара тартибини ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш пунктларидаги тартибни бузган шахслар баённома тузиш учун уч соатгача муддатга ушлаб турилиши мумкин, ҳуқуқбузарнинг шахсини ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда эса — ушлаш пайтидан бошлаб йигирма тўрт соат ичида прокурорга ёзма тарзда маълум қилиб, уч суткагача ёки ҳуқуқбузарда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, прокурорнинг санкцияси билан ўн суткагача муддатга ушлаб турилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 56, 57, 58, 61, 90-моддаларида, 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 170, 183, 1842, 1843, 191, 194, 195, 201, 204, 205, 206, 210-моддаларида, 225-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд ўзининг шахси тўғрисидаги маълумотларни яширган шахслар ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иши маъмурий суд ёки ички ишлар органи бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) томонидан кўриб чиқилгунга қадар, лекин 24 соатдан кўп бўлмаган муддатга ушлаб турилиши мумкин.
(288-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати ҳуқуқбузарни баённома тузиш учун олиб келиш пайтидан бошланади, маст ҳолдаги шахслар учун эса — улар ҳушёр тортган вақтдан бошланади.
289-модда. Шахсни кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш
Шахсни кўрикдан ўтказиш ички ишлар органларининг, ҳарбий соқчилик, ҳаво транспортининг, божхона органлари ва чегара қўшинларининг ваколатли шахслари, Ўзбекистон Республикаси қонунларида бевосита назарда тутилган ҳолларда эса, шунга ваколати бўлган бошқа органлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шахсни кўрикдан ўтказиш кўрикдан ўтказилаётган шахс билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан ва шу жинсдаги иккита холис гувоҳ иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ашёларни кўздан кечириб чиқиш ички ишлар органларининг, ҳарбий соқчилик, ҳаво транспортининг, божхона органларининг, чегара қўшинларининг, солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек тегишли ваколати бўлган органларнинг бошқа ваколатли шахслари томонидан амалга оширилади.
(289-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ашёларни, ов қилиш ва балиқ тутиш қуролларини, қўлга киритилган маҳсулотлар ва бошқа буюмларни кўздан кечириш, одатда, шу ашё ва буюмлар кимнинг мулки ёки эгалигида бўлса, ўша шахс иштирокида амалга оширилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, мазкур ашёлар, буюмларни мулкдорсиз (эгасисиз) иккита холис гувоҳ иштирокида ҳам кўздан кечириб чиқилиши мумкин.
Шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш тўғрисида баённома тузилади ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ёхуд маъмурий йўл билан ушлаб туриш тўғрисидаги баённомага тегишинча ёзиб қўйилади.
Божхона муассасаларида шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш божхонага доир қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
290-модда. Ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузарларни ушлаш, шахсий кўрикдан ўтказиш ёки ашёларини кўздан кечириш вақтида аниқланган ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай ашёлар бўлмиш ашё ва ҳужжатлар ушбу Кодекснинг 287 ва 289-моддаларида назарда тутилган органларнинг мансабдор шахслари томонидан олиб қўйилади. Олиб қўйилган ашё ва ҳужжатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилгунга қадар шундай ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш ҳуқуқи берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан белгилаб бериладиган жойларда сақланади, иш кўриб бўлинганидан кейин эса, уни кўриб чиқиш натижаларига қараб, бу ашё ва ҳужжатлар белгиланган тартибда мусодара қилинади ёки эгасига қайтариб берилади ёхуд йўқ қилиб юборилади, ашёлар ҳақ тўлаб олиб қўйилган тақдирда эса — сотиб юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олиб қўйилган орден, медаль, фахрий унвоннинг кўкракка тақиладиган нишони қонуний эгасига қайтариб берилади, башарти, эгаси номаълум бўлса, унда тегишли органга жўнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона қоидалари ёки солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, башарти ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлмаса, жарима ундирилишини таъминлаш мақсадида унинг ашёлари (қимматли буюмлари) олиб қўйилиши мумкин.
(290-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ашё ва ҳужжатлар олиб қўйилган тақдирда бу хусусда баённома тузилади ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ёхуд буюмларни кўздан кечириб чиқиш ёки маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳақидаги баённомаларга тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексга мувофиқ транспорт воситасини, кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, ҳуқуқбузардан унинг иши юзасидан қарор чиқарилгунга қадар транспорт воситаси, кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома, овчилик билети олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига, кема бошқарувчиси гувоҳномасининг талонига тегишлича ёзиб қўйилиб, талонлар транспорт воситаси ҳайдовчисига, кема бошқарувчисига қайтариб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани ва ов қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш эса — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
(290-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 221 ва 222-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, милиция ходимлари иш кўриб чиқилгунга қадар ўқотар қуролни, шунингдек ўқ-дориларни олиб қўйишга ҳақлидирлар, бу хусусда мазкур қуролнинг марка ёки модели, калибри, туркуми ва тартиб рақами, ўқ-дориларнинг миқдори ва тури кўрсатилган ҳолда баённомага тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан унинг ашёларини олиб қўйиш, шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириб чиқиш жуда зарур бўлган ҳоллардагина қўлланилади.
291-модда. Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби
Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар амалга оширилиши мумкин, чунончи:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ушбу Кодекс 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137, 1763-моддаларида, 194-моддасида (милиция ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганда, шунингдек қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда — ички ишлар органлари томонидан;
(291-модда биринчи қисмининг «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Қуролли Кучларнинг ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар ва бошқа шахслар йўл ҳаракати қоидаларини бузганда — ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан;
(291-модда биринчи қисмининг «б» банди Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ушбу Кодекснинг 60, 701, 78, 79, 81, 82, 84, 90, 92, 94-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан;
(291-модданинг биринчи қисми «в» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) ушбу Кодекснинг 198, 227-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) ушбу Кодекснинг 164, 166, 167, 168, 172, 173, 176, 1763, 1861-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан;
(291-модда биринчи қисмининг «д» банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) ушбу Кодекснинг 1961, 224, 2241, 2242-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — чегара қўшинларининг мансабдор шахслари томонидан;
(291-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-114-сонли Қонуни асосида «е» банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 400-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) ушбу Кодекс 2101-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг мансабдор шахслари томонидан;
(291-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан «ж» банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича транспорт воситаларини жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач, жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради.
(291-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларидан ташқари) сақлаб туриш жойларига олиб бориш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(291-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
292-модда. Транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш, мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтказиш
Транспорт воситаларини бошқараётган мастлик ҳолатида деб ҳисоблашга етарли асослар бўлган шахс транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилиши ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилиши керак.
Мазкур шахсни текширишга юбориш ва бу текширувни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (рўйхат рақами 3099).
293-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишни таъминлаш чоралари устидан шикоят бериш
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш, шахсни кўрикдан ўтказиш, ашёларни кўздан кечириш, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўздан кечириш, ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш, транспорт воситасини бошқаришдан четлаштириш устидан манфаатдор шахс юқори органга (мансабдор шахсга), прокурорга ёки судга шикоят бериши мумкин.
ХХII боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШНИ ЮРИТИШДА ҚАТНАШУВЧИ ШАХСЛАР
294-модда. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари
Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Мазкур шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳолларда, шунингдек ушбу Кодекс 3091-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллардагина иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
(294-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 12-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ушбу Кодексда маъмурий қамоққа олиш, ашёларини мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чораларини қўлланиш назарда тутилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш вақтида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг қатнашиши шарт. Мазкур шахс бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қатнашишдан бўйин товлагани тақдирда у маъмурий суднинг ажримига биноан ички ишлар (милиция) органи томонидан мажбуран олиб келиниши мумкин. Экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулот Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ бўлиб, мусодара чораси қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш алоҳида ҳолларда, агар маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса ёки унинг қаердалигини аниқлашнинг иложи бўлмаса, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади.
(294-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
295-модда. Жабрланувчи
Маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахс жабрланувчи деб топилади.
Жабрланувчи ишга оид ҳамма материаллар билан танишиб чиқишга, кўрсатувлар беришга, далиллар келтиришга, илтимослар қилишга, ишни кўриб чиқиш пайтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимон хизматидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.
296-модда. Қонуний вакиллар
Вояга етмаган ёки ўзининг жисмоний нуқсонлари ёхуд руҳий касалликлари сабабли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан ўз ҳуқуқини ўзи амалга оширолмайдиган — маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ёки жабрланувчининг манфаатларини улар учун мазкур шахсларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, эр ёки хотинлари, вояга етган болалари, фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар) ифодалашга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонуний вакиллар иш материаллари билан танишишга ва манфаатларини ўзлари ифода этаётган шахс номидан илтимослар қилишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидирлар.
297-модда. Адвокат
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда шу ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни ушлаб туриш пайтидан бошлаб адвокат қатнашиши мумкин.
Адвокат ишга оид материаллар билан танишиб чиқишга, уни таклиф қилган шахснинг топшириғига биноан ва унинг номидан илтимослар қилишга ва иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
298-модда. Гувоҳ
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича аниқланиши керак бўлган бирон-бир ҳолатдан воқиф бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс шу иш юзасидан гувоҳ сифатида чақирилиши мумкин.
Ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) чақирувига биноан гувоҳ кўрсатилган вақтда келиши, ҳаққоний кўрсатувлар бериши, шу иш хусусида ўзига маълум бўлган ҳамма нарсаларни айтиб бериши ва қўйилган саволларга жавоб бериши шарт.
299-модда. Эксперт
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хулоса бериш учун зарур фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларга эга бўлган жисмоний шахс эксперт сифатида тайинланиши мумкин.
Эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
Эксперт маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) томонидан махсус билимларга зарурат туғилган ҳолларда тайинланади.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
Эксперт: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг экспертиза предметига оид материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва текшириш объектлари тақдим этилиши ҳақида илтимосномалар бериш; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) рухсати билан ишни кўриб чиқишда ҳозир бўлиш, жавобгарликка тортилаётган шахсга, жабрланувчига, гувоҳларга экспертиза предметига оид саволлар бериш; ашёвий далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосасида нафақат ўзининг олдига қўйилган саволлар бўйича, балки экспертиза предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича ҳам фикрларини баён этиш; унинг хулосаси ёки кўрсатувлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишда иштирок этувчи шахслар томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш; агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган бўлса, бу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эксперт: ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда тартибга риоя қилиши шарт.
(299-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2991-модда. Экспертнинг ёки экспертлар комиссиясининг хулосаси
Эксперт ёки экспертлар комиссияси эксперт текширувларини ўтказиб бўлганидан кейин тегишинча эксперт ёхуд экспертлар комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир эксперт имзоси билан тасдиқланадиган хулоса тузади.
Хулосада: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган орган (мансабдор шахс) тўғрисида маълумотлар; эксперт (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар; экспертнинг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; экспертнинг олдига қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда эксперт текширувларининг мазмуни ва натижалари, шунингдек бу эксперт текширувлари, агар экспертлар комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; эксперт текшируви натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар кўрсатилиши лозим.
Хулосада ҳуқуқбузарлик сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишга доир ташкилий-техникавий тавсиялар кўрсатилган бўлиши мумкин.
Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи материаллар ушбу хулосага илова қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Эксперт текширувининг олиб борилиши, шарт-шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаштирадиган материаллар давлат суд-экспертиза муассасасида ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланади. Улар экспертизани тайинлаган органнинг (мансабдор шахснинг) талабига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга қўшиб қўйиш учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, материалларнинг ёки экспертнинг махсус билимлари етарли эмаслиги эксперт текшируви давомида маълум бўлиб қолса, хулоса айрим қўйилган саволларга жавоб беришни рад этиш асосини ўз ичига олган бўлиши лозим.
Эксперт текшируви тугаганидан сўнг хулоса, текшириш объектлари ва иш материаллари экспертизани тайинлаган органга (мансабдор шахсга) юборилади.
Хулоса маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) учун мажбурий эмас, бироқ унинг хулосага қўшилмаслиги асослантирилган бўлиши керак.
Агар эксперт қўйилган саволларни унинг махсус билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш имкониятини бермаслигига ишонч ҳосил қилса, у хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган органга (мансабдор шахсга) юборади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 13-банди.
(2991-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2992-модда. Мутахассис
Далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш йўли билан кўмаклашиш ҳамда илмий-техника воситаларини қўллашда ёрдам бериш мақсадида фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билим ва кўникмага эга бўлган, ишнинг якунидан манфаатдор бўлмаган вояга етган шахс мутахассис сифатида жалб этилиши мумкин.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар мутахассис сифатида жалб қилиниши мумкин эмас.
Мутахассис: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг текшириш мавзусига доир материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва ўрганиш объектларини тақдим этиш тўғрисида илтимосномалар бериш; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўз иш юритувида бўлган органнинг (мансабдор шахснинг) рухсати билан ишни кўриб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш, жавобгарликка тортилаётган шахсга, жабрланувчига, гувоҳларга текшириш мавзусига тааллуқли саволлар бериш; ашёвий далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз маслаҳатлари (тушунтиришлари) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда иштирок этувчи шахслар томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш баённомасига киритилиши лозим бўлган фикр-мулоҳазалар билдириш; агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, она тилида маслаҳат бериш ва тушунтиришларини баён қилиш ҳамда бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўз иш юритувида бўлган органнинг (мансабдор шахснинг) қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ушбу мутахассиснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузса, мазкур органнинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мутахассис: ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган масалалар юзасидан асосли ва холисона маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериши; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўз иш юритувида бўлган органнинг (мансабдор шахснинг) чақирувига биноан келиши; ўтказилган текшириш хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган маслаҳатларни (тушунтиришларни) тушунтириб бериш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; текшириш ўтказилиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектларининг ва иш материалларининг бут сақланишини таъминлаши; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда тартибга риоя этиши шарт.
Мутахассиснинг барча юзага келган масалалар бўйича маслаҳатлари судга ёзма шаклда тақдим этилиши керак, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда мутахассис томонидан берилган тушунтиришлар эса маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомасига киритилади.
(2992-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
300-модда. Таржимон
Таржимон маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) томонидан тайинланади.
Таржимон мазкур органнинг (мансабдор шахснинг) чақириғига биноан келиши, ўзига топширилган таржимани тўла-тўкис ҳамда аниқ бажариши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
301-модда. Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонларнинг қопланиши лозим бўлган харажатлари
Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) ҳузурига келишлари муносабати билан уларнинг қилган харажатлари белгиланган тартибда қопланади.
Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар сифатида чақирилган шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) ҳузурига келишлари муносабати билан улар ишда бўлмаган вақтда ўз иш жойидаги маоши белгиланган тартибда сақланади.
Эксперт, мутахассис ва таржимон хизмат топшириғи тартибида бажарилган ҳоллардан ташқари, ўзининг вазифаларини бажарганлиги учун мукофотланиш ҳуқуқига эгадир.
(301-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
302-модда. Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги сабабли фуқарога етказилган зарарни қоплаш
Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлик натижасида фуқарога етказилган зарар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан органнинг (мансабдор шахснинг) айбидан қатъи назар давлат томонидан тўлиқ ҳажмда тўланади.
Зарарни қоплаш ҳуқуқи маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилган тақдирдагина вужудга келади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) фуқарога бузилган ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтириб бериши ва маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги натижасида фуқарога етказилган зарарни қоплаш учун қонунда назарда тутилган чораларни кўриши шарт.
ХХIII боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
303-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрланиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида тегишли орган (мансабдор шахс):
1) мазкур ишни кўриб чиқиш ўзининг ваколат доирасига кириш кирмаслиги;
2) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар тўғри тузилган-тузилмаганлиги;
3) ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахслар уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган-қилинмаганлиги;
4) зарур қўшимча материаллар сўраб олинган-олинмаганлиги;
5) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс, жабрланувчи, қонуний вакиллар, адвокат қилган илтимослар тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 3-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3031-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини қайтариш
Маъмурий иш мазкур органга (мансабдор шахсга) тааллуқли бўлмаган (судловига тегишли бўлмаган) ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари ушбу Кодекснинг 281 ва 282-моддаларида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда юборилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган органга (мансабдор шахсга) қайтарилади.
(3031-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 4, 7-бандлари.
304-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш жойи
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш шу ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 113-моддасининг бешинчи қисмида, 119, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар транспорт воситалари рўйхатга олинган жойда кўриб чиқилиши ҳам мумкин.
(304-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Ушбу Кодекснинг 187-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар шундай ҳуқуқбузарликлар содир этилган жойда ёки ҳуқуқбузарнинг истиқомат жойида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳуқуқбузарнинг истиқомат жойида кўриб чиқадилар.
(304-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бошқа жойда кўриб чиқилиши ҳам назарда тутилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 5-банди.
305-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш мазкур ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 170, 180, 181, 183, 187, 194-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бир сутка мобайнида кўриб чиқилади, ушбу Кодекснинг 164-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 201, 202, 203, 204, 205-моддаларида назарда тутилган ишлар — уч сутка ичида, ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ишлар эса — беш сутка ичида кўриб чиқилади.
(305-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 56, 57, 58-моддаларида, 611-моддаси биринчи қисмида, 94, 1651, 1842, 1843, 189, 1891, 201, 2021, 2241-моддаларида, 225-моддаси биринчи қисмида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар, улар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилганда, бир сутка мобайнида кўриб чиқилади.
(305-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс 271-моддасининг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишнинг бошқа материаллари ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда кўриб чиқилади.
(305-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 6-банди.
306-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тартиби
Ишни кўриб чиқиш шу ишни кўрувчи органнинг таркибини эълон қилиш ёки мансабдор шахсни таништиришдан бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишни кўриб чиқувчи органнинг мажлисида раислик қилувчи ёки ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс қандай иш кўриб чиқилиши лозимлигини, маъмурий жавобгарликка ким тортилаётганлигини эълон қилади, ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтиради, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани ўқиб эшиттиради. Мажлисда ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларнинг сўзлари эшитилади, келтирилган далиллар ўрганилади ва тушган илтимослар ҳал этилади. Ишни кўриб чиқишда прокурор қатнашган тақдирда унинг хулосаси ўқиб эшиттирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 8-банди.
307-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида тегишли орган (мансабдор шахс): маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 10, 11-бандлари.
308-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомаси
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтида тегишли орган баённома юритади. Унда:
1) мажлис бўлган сана ва жой;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) ишни кўриб чиқувчи органнинг номи ва таркиби;
3) кўрилаётган ишнинг мазмуни;
4) ишда қатнашувчи шахсларнинг ҳозир бўлган-бўлмаганлиги ҳақидаги маълумотлар;
5) ишни кўришда қатнашувчи шахсларнинг тушунтиришлари, уларнинг илтимослари ва бу илтимосларни кўриб чиқиш натижалари;
6) ишни кўриб чиқиш пайтида ўрганилган ҳужжатлар ва ашёвий далиллар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
7) қабул қилинган қарорни ўқиб эшиттириш тўғрисидаги маълумотлар ва қарор устидан шикоят бериш тартиби ва муддатлари тушунтирилганлиги кўрсатилган бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг, жабрланувчининг ва ўзга манфаатдор шахсларнинг илтимосига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилиши қандай бораётганлиги ушбу модданинг биринчи қисми талабларига мувофиқ равишда юритилувчи баённомада акс эттирилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомаси тегишинча орган мажлисидаги раислик қилувчи ва котиб томонидан ёки ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3081-модда. Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги масалани ҳал этиш тартиби
Агар орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётганда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги тўғрисида ёки ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо чорасини қўллаш учун асослар борлиги ҳақида хулосага келса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома билан судга юборилади.
Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномада шахснинг маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши ёки унга нисбатан енгилроқ маъмурий жазо чораси қўллаш кераклигининг сабаблари ва асослари баён этилади.
Суд ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномани кўриб чиқиб, ушбу Кодекснинг 310-моддасида назарда тутилган қарорлардан бирини чиқаради.
Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш судга келиб тушган кундан эътиборан уч сутка ичида ушбу Кодекснинг 303, 304, 306—309-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади.
(3081-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
309-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор
Орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, шу иш юзасидан қарор чиқаради.
Қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қарор чиқарган органнинг (мансабдор шахснинг) номи; иш кўриб чиқилган сана; иши кўриб чиқилаётган шахс хусусидаги маълумотлар; ишни кўриб чиқиш пайтида аниқланган ҳолатларнинг баёни; мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; иш юзасидан қабул қилинган қарор.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 3081-моддасида назарда тутилган ҳолларда қарорда ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги тўхтам ҳам кўрсатилиши керак
(309-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодекс 242-моддасининг 1 ва 3-бандларида кўрсатиб ўтилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан маъмурий жазони қўлланиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш пайтида айбдордан етказилган мулкий зарарни ундириб олиш масаласи ҳам ҳал этиладиган бўлса, иш юзасидан чиқарилган қарорда ундириб олиниши лозим бўлган шу зарарнинг миқдори, уни ундириб олиш муддати ва тартиби кўрсатилади.
(309-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Иш юзасидан чиқарилган қарорда олиб қўйилган ашёлар ва ҳужжатлар, шунингдек ушлаб турилган транспорт воситалари тўғрисидаги масала ҳам ҳал этилган бўлиши лозим.
Қарор мажлисда иштирок этаётган коллегиал орган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор мансабдор шахс томонидан, органнинг қарори — мажлисда раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жазо қўлланилганлиги тўғрисида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги баённомага тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 27-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3091-модда. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда жарима солиш тўғрисидаги қарор
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қарор чиқарилган сана ва жой; уни чиқарган органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси; маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳолатлар ушбу Кодекс Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, моддасининг қисми кўрсатилган ҳолда; махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган транспорт воситасининг ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтдаги давлат рақам белгиси билан туширилган тасвири; қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва муддатлари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят беришнинг процессуал тартиби.
(3091-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 14-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
310-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг турлари
Орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида;
2) ишни юритишни тугатиш тўғрисида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 271-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда чиқарилади.
(310-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд томонидан ишни юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор огоҳлантириш эълон қилинганда ҳам чиқарилади.
(310-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
311-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни эълон қилиш ва унинг нусхасини бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ишни кўриб чиқиш тугаши биланоқ дарҳол эълон қилинади ва у чиқарилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
(311-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Қарорнинг нусхаси уч кун ичида устидан шу қарор чиқарилган шахсга, шунингдек ўзининг илтимосига кўра жабрланувчига топширилади ёки жўнатилади.
Қарорнинг нусхаси тилхат билан берилади, башарти қарорнинг нусхаси жўнатилса, бу ҳақда ишга тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
Ўқотар қуроллар, шунингдек ўқ-дорилар хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ишониб топширилган ёки корхона, муассаса, ташкилот томонидан вақтинча фойдаланиш учун берилган шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорнинг нусхаси маълумот учун тегишли корхона, муассаса ёки ташкилотга, мазкур шахснинг ўқотар қуролдан фойдаланишини тақиқлаш масаласини кўриб чиқиш учун эса ички ишлар органига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
312-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни корхона, муассаса, ташкилот ва мансабдор шахслар эътиборига етказиш
Ушбу Кодекснинг 61, 131, 140, 183, 187, 233, 237-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жазо қўлланиш ҳақида чиқарилган қарорни шу ҳуқуқбузар ишлаб ёки ўқиб турган жойдаги маъмурият эътиборига етказади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) қабул қилинган қарор тўғрисида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган мансабдор шахснинг эътиборига етказади.
313-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома
Ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда бу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисидаги тақдимномани тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига киритади. Раҳбар тақдим келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида уни киритган органга (мансабдор шахсга) кўрилган чоралар ҳақида маълум қилиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 13-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХХIV боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШ Ю3АСИДАН ЧИҚАРИЛГАН ҚАРОР ХУСУСИДА ШИКОЯТ БЕРИШ ВА ПРОТЕСТ БИЛДИРИШ
Кейинги таҳрирга қаранг.
314-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш ҳуқуқи
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида устидан шу қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, шунингдек уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан шикоят берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича маъмурий суднинг қарори устидан шикоят қилиш ушбу Кодекснинг XXIV1 бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(314-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
315-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки туман (шаҳар) маъмурий судига, маъмурий суднинг қарори устидан эса кассация инстанцияси судига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Иқтисодий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда, фуқаролик ишлари бўйича суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан эса Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
(315-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) шикоятни олгач, уни уч сутка ичида иш билан бирга ушбу моддага мувофиқ шикоятни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган органга (мансабдор шахсга) юборади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод этилади.
316-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш муддати
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шу қарорнинг нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида шикоят берилиши мумкин. Мазкур муддат узрли сабаблар билан ўтказилиб юборилган тақдирда, бу муддат шикоятни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан қайта тикланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
317-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида протест билдириш
Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) маъмурий суд судьясининг қарори устидан — ушбу Кодекснинг XXIV1 бобида белгиланган тартибда кассация инстанцияси судига;
(317-модданинг биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) бошқа орган (мансабдор шахс) қарори устидан — қарор чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) протест билдириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда протест келтирилади.
(317-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда протест келтирилади.
(317-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-288-сонли Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 162-модда)
318-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ижросини тўхтатиб туриш
Белгиланган муддатда шикоят бериш маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради, маъмурий қамоқ жазоси қўлланиш тўғрисидаги қарор ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда ундириб олинадиган жарима солиш ҳоллари бундан мустаснодир.
Прокурорнинг протест билдириши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарор ижросини протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.
319-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусидаги берилган шикоят ёки билдирилган протестни ваколатли органлар (мансабдор шахслар), шикоят ва протест тушган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида кўриб чиқадилар.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) чиқарилган қарорнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан шикоят ёки протест туман (шаҳар) маъмурий судининг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва унинг натижаларига кўра, ушбу Кодекснинг 321-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан қарор қабул қилинади.
(319-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(320-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
321-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқувчи органнинг (мансабдор шахснинг) ҳал қилув қарори
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) қуйидаги ҳал қилув қарорларидан бирини қабул қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) чиқарилган қарорни ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиради;
2) чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни қайта кўриб чиқиш учун юборади;
3) чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни юритишни тўхтатади;
4) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги норматив ҳужжатда назарда тутилган доирада ўзгартиради.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун: орган (мансабдор шахс) томонидан ишни тўлиқ бўлмаган ҳолда ёки бир томонлама кўриб чиқилиши; орган (мансабдор шахс) ҳал қилув қарорининг ва ушбу Кодекс Махсус қисмининг қўлланилган нормалари ва маъмурий жавобгарлик назарда тутилган бошқа норматив ҳужжатлар ишнинг фактик ҳолатларига мос келмаслиги; маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш қоидаларининг жиддий бузилиши; қўлланилган маъмурий жазонинг адолатсизлиги асос бўлиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилиб, қарор бекор қилинган тақдирда, мазкур иш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан у илгари содир этган ҳуқуқбузарликларнинг такрорийлигини инобатга олган ҳолда умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим.
(321-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур ишни кўриб чиқишга ваколати бўлмаган орган (мансабдор шахс) томонидан чиқарилган қарор бекор қилинади, иш эса ваколатли органга (мансабдор шахсга) кўриб чиқиш учун юборилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор юзасидан берилган шикоят ёки билдирилган протест бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорида: у чиқарилган вақт ва жой; шикоят ёки протестни кўриб чиқаётган мансабдор шахс; прокурор ва бошқа иштирок этаётган шахслар; шикоят берган шахс ёки протест билдирган прокурор; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилгач шикоят берилган ёки протест билдирилган қарорнинг ҳамда шикоят, протестнинг моҳияти; чиқарилаётган қарорни асосланиши; шикоят ёки протест юзасидан қарор кўрсатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестга доир ҳал қилув қарорининг нусхаси ўзи ҳақида ана шу қарор чиқарилган шахсга уч кун муддат ичида юборилади, жабрланувчига эса — унинг илтимосига биноан юборилади. Протестни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида прокурорга маълум қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
322-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни қайта кўриб чиқувчи органнинг (мансабдор шахснинг) ваколатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан орган (мансабдор шахс) чиқарган қарор юқори турувчи орган раҳбари, прокурорнинг протести бўйича эса уни чиқарган орган томонидан ҳам ушбу Кодекснинг 321-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган асослар бўйича бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.
323-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорига протест билдириш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан берилган шикоят юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорига прокурор протест билдириши мумкин.
Шикоят юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорига протест мазкур қарорни чиқарган органдан (мансабдор шахсдан) юқори турувчи органга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
324-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришни тугатиш билан қарорни бекор қилиш оқибатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришни тугатиш билан қарорни бекор қилиш ундириб олинган пул суммаларини, ҳақи тўлаб олиб қўйилган ва мусодара қилинган нарсаларни қайтариб беришга, шунингдек илгари қабул қилинган қарор билан боғлиқ бошқа чеклашларни бекор қилишга сабаб бўлади. Нарсани қайтариб бериш мумкин бўлмаган ҳолларда унинг қиймати, башарти бу нарсалар тадбиркорлик учун мўлжалланган бўлса, бой берилган фойдаси ҳам қопланади.
Фуқарони маъмурий қамоққа олиш ғайриқонуний равишда қўлланилганлиги натижасида етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
XXIV1 боб. Маъмурий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарорини қайта кўриш бўйича иш юритиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-§. Кассация инстанцияси судида иш юритиш
3241-модда. Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация шикояти (протести) бериш тартиби
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суднинг қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган биринчи инстанция судининг қарори устидан кассация шикояти беришга, прокурор эса протест келтиришга ҳақли.
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан шикоят (протест) иш билан бирга уч сутка ичида юқори турувчи судга юборилиши лозим.
Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан шикоят (протест) юқори турувчи судга шикоят (протест) олинган куни юборилиши лозим.
Шикоят (протест) қарорни чиқарган маъмурий судга берилади.
3242-модда. Кассация инстанциясида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорларининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини текширувчи судлар
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари маъмурий судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш натижалари юзасидан биринчи инстанция бўйича чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги ва асослантирилганлигини кассация тартибида текширади.
3243-модда. Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация шикояти (протести) суд қарорининг кўчирма нусхаси топширилган ёки олинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин.
(3243-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, кассация шикояти (протести) берувчи шахснинг илтимосномасига кўра қарорни чиқарган суд, агар муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори устидан кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномани рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг устидан хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.
3244-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддатлари
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) у шикоятни (протестни) кўриб чиқишга ваколатли судга ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўрилиши лозим.
Ушбу Кодекснинг 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519-моддаларида назарда тутилган суднинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича қарори устидан берилган кассация шикоятлари (протестлари) шикоятни (протестни) кўриб чиқишга ваколатли судга барча материаллар билан келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда кўрилиши лозим.
Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган кассация шикояти (протести), агар маъмурий жавобгарликка тортилган шахс маъмурий қамоқни ўтаётган ёки маъмурий тартибда чиқариб юборилиши лозим бўлса, шикоят (протест) берилган пайтдан эътиборан бир сутка ичида кўрилиши керак.
3245-модда. Суд хабарномалари ва чақирувлари
Ишда иштирок этувчи шахслар кассация шикояти (протести) кўриладиган вақт ва жой ҳақида суд чақирув қоғозлари, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.
3246-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриш
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судининг судьяси томонидан якка тартибда кўрилади.
Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида ушбу параграфда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу Кодекснинг XXIII бобида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш қоидаларига биноан кўриб чиқади.
Суд кассация шикоятининг (протестининг) важлари билан чегараланмай, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини тўлиқ ҳажмда текширади.
3247-модда. Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация шикояти (протести) юзасидан ҳал қилув қарори
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра кассация инстанцияси суди ушбу Кодекснинг 321-моддасида назарда тутилган ҳал қилув қарорларидан бирини чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган шикоят (протест) юзасидан кассация инстанцияси судининг ҳал қилув қарори қарор шаклида чиқарилади ва чиқарилган пайтдан эътиборан кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади.
3248-модда. Кассация инстанцияси суди қарорининг кўчирма нусхасини юбориш (топшириш)
Кассация инстанцияси суди қарорининг кўчирма нусхаси чиқарилганидан кейин уч суткагача бўлган муддатда ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган шахсга, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузган органга, шунингдек жабрланувчига унинг сўровига биноан топширилади ёки юборилади.
Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган қарор қабул қилинган куни у қарорни ижро этувчи органнинг, мансабдор шахснинг, шунингдек ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахснинг ва жабрланувчининг эътиборига етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-§. Назорат инстанцияси судида иш юритиш
3249-модда. Назорат тартибида қайта кўриб чиқилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари
Кассация инстанцияси судларининг қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ишни назорат тартибида кўриш натижалари юзасидан чиқарилган қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест келтирилиши мумкин.
32410-модда. Ишни назорат тартибида кўрадиган суд
Назорат тартибидаги ишлар:
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан — кассация инстанцияси судининг суд ҳужжатлари устидан;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан — Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ишни назорат тартибида кўриш натижалари юзасидан чиқарган қарори устидан кўрилади.
32411-модда. Ишларни талаб қилиб олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни назорат тартибида кўриб чиқиш учун асослар мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун ишни тегишли маъмурий суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
32412-модда. Назорат шикояти бериш (протести келтириш) тартиби ва муддати
Назорат шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.
Ушбу Кодекснинг 3249-моддасида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан назорат шикояти (протести) улар чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.
32413-модда. Назорат шикоятининг (протестининг) мазмуни
Назорат шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) назорат шикояти (протести) берилаётган суднинг номи;
2) шикоят (протест) бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг турган жойи (почта манзили) ёки яшаш жойи ва ишдаги процессуал ҳолати;
3) ишни биринчи, кассация инстанцияси бўйича кўрган маъмурий судлар ва улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг мазмуни;
4) устидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) суд ҳужжати;
5) суд ҳужжатини назорат тартибида қайта кўриш учун асослар бундай асосларнинг мавжудлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи важларни келтирган ҳолда;
6) шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимоси.
Назорат шикояти шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак. Вакил томонидан берилган шикоятга ишончнома ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилинади. Протест Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари томонидан имзоланади.
Назорат шикоятига (протестига) иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларининг кўчирма нусхалари ва шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далил илова қилинади.
32414-модда. Назорат шикоятини ўрганиш
Назорат шикояти Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан ўрганилади.
Судья назорат шикоятини шикоятга илова қилинган материаллар бўйича ёки талаб қилиб олинган иш материаллари бўйича ўрганади.
Назорат шикоятини ўрганиш натижалари бўйича судья шикоят келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай, иш талаб қилиб олинган тақдирда эса иш Ўзбекистон Республикаси Олий судига келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай:
1) назорат шикоятини ушбу Кодекс 32415-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра қайтариш тўғрисида;
2) назорат шикоятини қабул қилишни ушбу Кодекс 32416-моддасида назарда тутилган асосларга кўра рад этиш ҳақида;
3) агар суд ҳужжатларини назорат тартибида текшириш учун асослар мавжуд бўлмаса, назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Бунда назорат шикояти, шунингдек устидан шикоят қилинган суд ҳужжатларининг кўчирма нусхалари назорат инстанцияси судида қолади;
4) назорат шикоятини кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ажримнинг кўчирма нусхаси назорат шикоятини берган шахсга ва ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинган буюртма хат орқали ажрим чиқарилган кундан кейинги кундан кечиктирмай юборилади ёки тилхат олиб топширилади.
32415-модда. Назорат шикоятини қайтариш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси назорат шикоятини қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:
1) назорат шикояти ушбу Кодекснинг 32413-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;
2) назорат шикоятини қайтариш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.
Шикоят берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг янгидан умумий тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
32416-модда. Назорат шикоятини қабул қилишни рад этиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси назорат шикоятини қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
1) назорат шикояти назорат инстанцияси судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
2) назорат шикояти белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса;
3) назорат шикояти қонунга мувофиқ назорат тартибида шикоят қилиниши мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
4) назорат шикояти кассация тартибида кўриб чиқилмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
5) назорат шикояти назорат тартибида кўриб чиқилган суд ҳужжати устидан берилган бўлса.
32417-модда. Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим
Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;
3) назорат шикоятини берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
4) устидан шикоят қилинаётган суд ҳужжатлари;
5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни;
6) назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этишнинг қисқача сабаблари.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги судьянинг ажримига қўшилмасликка ҳамда назорат шикоятини берган шахснинг аризаси асосида уни бекор қилиш ва назорат шикоятини иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли.
Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжати устидан назорат тартибида шикоят қилиш учун белгиланган муддат доирасида берилиши мумкин.
32418-модда. Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажрим
Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;
3) назорат шикоятини берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
4) устидан шикоят қилинаётган суд ҳужжатлари;
5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни;
6) назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш асосларининг баёни;
7) иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқиладиган жой ва сана.
Судья назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан бир вақтда низолашилаётган суд ҳужжатининг ижросини шикоят берган шахснинг илтимосномасига кўра назорат тартибида иш юритиш тугагунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Судья назорат шикоятини ва ишни ўзи чиқарган ажрим билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ва улар ўринбосарларининг протестини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримида протест юзасидан ишни назорат тартибида кўриб чиқиш жойи ва санаси кўрсатилади.
32419-модда. Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати томонидан назорат тартибида кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки улар ўринбосарларининг протести бўйича иш ушбу Кодекснинг 32421-моддасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг котиби протестни иш билан бирга олганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида хабар қилади.
32420-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш
Назорат шикояти (протест) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 3245-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни назорат тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатида назорат тартибида кўриб чиқилаётганда ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлар бериш учун чақиртирилиши мумкин. Бу ҳолда уларга ушбу Кодекснинг 3245-моддасида назарда тутилган тартибда назорат инстанцияси суди мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабарнома юборилади. Уларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
32421-модда. Ишни назорат тартибида кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби
Иш назорат шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида суднинг ажрими чиқарилган ёки протест Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг котибиятига келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай назорат тартибида кўрилади.
Иш назорат тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, назорат шикоятини берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ва (ёки) уларнинг вакиллари иштирок этиши мумкин бўлган суд мажлисида назорат тартибида кўрилади.
Иш назорат тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг маърузаси бўйича кўрилади, судья иш ҳолатларини, иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларининг мазмунини, назорат шикоятида (протестида) келтирилган важларни баён этади.
Суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш бўйича тушунтиришлар беришга ҳақли. Назорат шикоятини берган шахс биринчи бўлиб тушунтириш беради, агар иш прокурорнинг протести бўйича кўрилаётган бўлса, биринчи бўлиб прокурор сўзга чиқади.
Иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан назорат тартибида кўрилаётганда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари иштирок этиб, иш бўйича ўз фикрини баён қилади.
Иш назорат тартибида кўрилаётганда барча масалалар ишни кўриб чиқишда иштирок этаётган судьяларнинг кўпчилик овози билан ҳал қилинади.
Ишни назорат тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинади.
Қарорнинг кўчирма нусхалари назорат шикоятини (протестини) берган шахсга ва ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 3248-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
32422-модда. Назорат шикоятини (протестини) тўлдириш, ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш ва протестни чақириб олиш
Назорат шикоятини берган шахс суд мажлиси бошлангунига қадар уни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки ундан воз кечишга ҳақли.
Протест келтирган мансабдор шахс суд мажлиси бошлангунига қадар протестни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки чақириб олишга ҳақли.
Назорат шикоятидан воз кечиш қабул қилинганлиги тўғрисида ва протест чақириб олинганда, агар суд ҳужжати устидан бошқа шахслар томонидан шикоят қилинмаган бўлса, назорат инстанцияси суди назорат ишини юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради.
32423-модда. Назорат инстанцияси судининг ваколатлари
Назорат инстанцияси суди ишни назорат тартибида кўриб чиққач қуйидагиларга ҳақли:
1) суд ҳужжатини ўзгаришсиз, назорат шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) ушбу Кодекснинг 32424-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда суд ҳужжатини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга;
3) суд ҳужжатини ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга;
4) суд ҳужжатини бекор қилишга ва иш юритишни тўхтатишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартиришга;
6) иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга.
32424-модда. Суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асослантирилмаганлиги суд ҳужжатини назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳужжати фақат биргина юзаки асослар бўйича бекор қилиниши мумкин эмас.
32425-модда. Назорат инстанцияси судининг қарори
Назорат инстанцияси судининг қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) қарор қабул қилган суднинг номи ва таркиби;
2) қарор қабул қилинган сана ва жой;
3) қарор қабул қилинган иш;
4) назорат шикоятини (протестини) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
5) устидан шикоят қилинаётган суд ҳужжатларининг мазмуни;
6) назорат шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича суд хулосалари;
7) назорат инстанцияси суди қайси сабабларга кўра ўз хулосаларига келган бўлса, ўша сабаблар ва ўзи амал қилган қонунларга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ҳавола.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори суднинг бутун таркиби томонидан имзоланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарори Раёсат мажлисида раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Назорат инстанцияси судининг қарори у қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
32426-модда. Назорат инстанцияси суди кўрсатмаларининг мажбурийлиги
Назорат инстанцияси судининг суд ҳужжатини бекор қилиш тўғрисидаги қарорида баён этилган кўрсатмалари мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Назорат инстанцияси суди қарорда аниқланмаган ёки рад этилган ҳолатларни аниқлашга ёхуд исботланган деб ҳисоблашга, у ёки бу далилнинг тўғрилиги ёки нотўғрилиги, бир далилнинг бошқаларидан устунлиги, ишни янгидан кўришда қайси суд ҳужжати қабул қилиниши кераклиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан ҳал этишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-§. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш юзасидан иш юритиш
32427-модда. Суднинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳуқуқи
Маъмурий суд ўзи чиқарган ҳамда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ушбу параграфда назарда тутилган асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32428-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрадиган судлар
Биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган, қонуний кучга кирган қарор янги очилган ҳолатлар бўйича ушбу қарорни чиқарган маъмурий суд томонидан кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Янги очилган ҳолатлар бўйича кассация ёки назорат инстанцияси судининг қайси қарорлари билан суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, ўша қарорларни қайта кўриш суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги қарор қабул қилинган инстанцияда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32429-модда. Суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари қуйидагилардан иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар;
2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асослантирилмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб ёлғон таржима қилинганлиги;
3) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган ҳолатлар, яъни ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган жиноий қилмишлари;
4) маъмурий суднинг ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёхуд иқтисодий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжати ёки бошқа органнинг қарори ёхуд бошқа ҳуқуқий ҳужжати бекор қилинганлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32430-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани бериш тартиби ва муддати
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишда иштирок этувчи шахслар ёки прокурор томонидан берилади.
Аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади.
Ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддати ариза билан мурожаат қилган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб тан олса, суд томонидан тикланиши мумкин.
Суд ҳужжатлари чиқарилган пайтдан эътиборан бир йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмайди.
32431-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза судга ёзма шаклда берилади. Ариза уни берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг турган жойи (почта манзили) ёки яшаш жойи;
3) аризачи янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни талаб қилаётган суд ҳужжатини қабул қилган суднинг номи; ишнинг рақами, суд ҳужжати қабул қилинган сана;
4) аризачининг ҳужжатларга ҳавола қилинган фикрига кўра қонуний кучга кирган суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўладиган янги очилган ҳолат;
5) ариза бераётган шахснинг талаби;
6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Аризага қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:
1) янги очилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;
2) аризачи қайта кўриб чиқишни талаб қилаётган суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) ариза вакил томонидан имзоланган тақдирда, уни имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.
32432-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига нисбатан ушбу Кодексда қўйилаётган талабларга риоя этилган ҳолда берилган ариза тегишли суднинг иш юритувига қабул қилинади.
Аризани суднинг иш юритувига қабул қилиш тўғрисидаги масала у судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.
Аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 3248-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
32433-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қайтариш
Суд қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани, агар уни иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда қуйидагиларни аниқласа, қайтаради:
1) ариза ушбу Кодекснинг 32430 ва 32431-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилганлигини;
2) ариза белгиланган муддат ўтганидан сўнг берилганлигини ва уни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд эмаслигини;
3) муддатни ўтказиб юбориш сабаблари узрсиз эканлигини, шунга кўра ариза бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклашга асос мавжуд эмаслигини.
Аризани қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Суднинг аризани қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг ариза берган шахс ариза билан судга янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
32434-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби ва муддати
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан ошмаган муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда кўриб чиқилади.
Тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
32435-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд томонидан қабул қилинадиган ажрим
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган суд ажрими устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Янги очилган ҳолатлар бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжати бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда такроран кўради.
(XXIV1 боб Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
МАЪМУРИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАНИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ
ХХV боб. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
325-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор ижросининг мажбурийлиги
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар ижро этиши мажбурийдир.
326-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни ижро этишга қаратиш
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор, башарти ушбу Кодексда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, чиқарилган пайтдан бошлаб ижро этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорга шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда бу қарор берилган шикоят ёки билдирилган протест қаноатлантиришсиз қолдирилгандан кейин ижро этилиши керак. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш тўғрисидаги қарор бундан мустаснодир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор уни ихтиёрий равишда бажаришнинг ушбу Кодекснинг 332-моддаси биринчи қисмида белгилаб қўйилган муддати ўтиб кетганидан кейин мажбурий равишда ижро этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор уни чиқарган орган (мансабдор шахс) томонидан ижро этишга қаратилади.
327-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодексда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органлар (мансабдор шахслар) томонидан ижро этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бир шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида бир неча қарор чиқарилган ҳолларда уларнинг ҳар бири мустақил равишда ижро этилади.
328-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросини кечиктириш
Маъмурий қамоққа олиш ёки жарима солиш (жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш бундан мустасно) тарзида маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни дарҳол ижро этишга имкон бермайдиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шу қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) унинг ижросини бир ойгача муддатга кечиктириши мумкин.
329-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросини тугатиш
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) қуйидаги ҳолларда унинг ижросини тугатади:
1) амнистия акти эълон қилиниб, у маъмурий жазо чорасини қўлланишни йўқ қилса;
2) маъмурий жавобгарликни белгиловчи норматив ҳужжат бекор қилинган бўлса;
3) устидан қарор чиқарилган шахс вафот этган бўлса.
330-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор ижросининг муҳлати
Башарти маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Ушбу Кодекснинг 318-моддасига мувофиқ қарорнинг ижроси тўхтатиб турилган тақдирда, кучини йўқотиш муддатининг кечиши шикоят ёки протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб қўйилади. Ушбу Кодекснинг 328-моддасига мувофиқ қарорнинг ижроси кечиктирилган тақдирда, кучини йўқотиш муддатининг кечиши муддатини кечиктириш даври ўтгунга қадар тўхтатиб қўйилади.
331-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этиш
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси билан боғлиқ бўлган масалаларни шу қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) ҳал этади.
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг тўғри ва ўз вақтида ижро этилишини назорат қилиш шу қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) зиммасига юклатилади.
Органларнинг (мансабдор шахсларнинг) маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросига оид ҳаракати хусусида берилган шикоятлар ушбу Кодекснинг 315-моддасида айтиб ўтилган органлар томонидан 319 ва 320-моддаларида белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда ҳал этилади.
ХХVI боб. ЖАРИМА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
332-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш муддатлари ва тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим, ушбу модданинг иккинчи қисми бундан мустасно.
(332-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тўлаши лозим.
(332-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банк муассасасига тўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима бундан мустасно.
(332-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
333-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни мажбурий ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузар жаримани ушбу Кодекснинг 332-моддасида белгиланган муддат ичида тўламаган тақдирда, жарима солиш тўғрисидаги қарор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган қоидаларга мувофиқ жаримани унинг иш ҳақи ёки бошқа маошидан, нафақасидан ёки стипендиясидан мажбурий тартибда ундириб олиш учун юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёхуд жаримани ҳуқуқбузарнинг иш ҳақи ёки бошқа даромадидан, пенсияси ёки стипендиясидан бошқа сабабларга кўра ундириб олишнинг иложи бўлмаса, уни ундириб олиш давлат ижрочиси томонидан жарима солиш тўғрисида тегишли орган (мансабдор шахс) чиқарган қарор асосида ҳуқуқбузарнинг мулкидан, шунингдек умумий мулкдаги унинг ҳиссасидан ундириб олиш йўли билан амалга оширилади.
(333-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Жарима Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро ҳужжатлари бўйича ундириб олиниши мумкин бўлмаган мол-мулкдан ундириб олиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
334-модда. Жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Ушбу Кодекснинг 283-моддасига мувофиқ жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинган жойнинг ўзида ундириб олинган тақдирда ҳуқуқбузарга қатъий молиявий ҳисобот ҳужжати ҳисобланган белгиланган нусхадаги квитанция берилади.
Жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида тўланмаса, ишни кўриб чиқиш ва қарорни ижро этиш ушбу Кодекснинг 332 ва 333-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
335-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш ишларини тугаллаш
Жарима солиш тўғрисидаги қарорга мувофиқ жарима тўла-тўкис ундириб олингач, унинг ижро этилганлиги ҳақида белги қўйилиб, шу қарорни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХХVII боб. НАРСАНИ ҲАҚИНИ ТЎЛАШ ШАРТИ БИЛАН ОЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
336-модда. Нарсани ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш тўғрисидаги қарор асосида олиб қўйилган нарсалар белгиланган тартибда шартнома-воситачилик асосида ёхуд аукцион шаклидаги кимошди савдосида реализация қилинади.
(336-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)
Ўқотар қуролларни ва ўқ-дориларни ҳақини тўлаб олиб қўйиш тўғрисидаги қарор ички ишлар органлари томонидан ижро этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйилган нарсани сотишдан тушган пуллар ушбу Кодекснинг 26-моддасига мувофиқ олиб қўйилган нарсаларни сотиш харажатларини чегириб қолиб, шу нарсаларнинг собиқ эгасига топширилади.
ХХVIII боб. НАРСАНИ МУСОДАРА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
337-модда. Нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай ашё бўлган нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларининг давлат ижрочилари томонидан ижро этилади.
(337-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
338-модда. Мусодара қилинган нарсани сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган мусодара қилинган нарсани сотиш ва йўқ қилиб ташлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
339-модда. Нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш бўйича иш юритишнинг тугалланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган маъмурий судга юборади.
(339-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХХIХ боб. МАХСУС ҲУҚУҚДАН МАҲРУМ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
340-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органлар
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 248-моддасида кўрсатиб ўтилган ички ишлар органларининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.
Кема ҳайдовчиларини кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 253-моддаси иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар давлат инспекцияси органларининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 261-моддаси иккинчи қисмида айтиб ўтилган ов қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назорати олиб борувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.
341-модда. Транспорт воситаларини ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш тартиби
Транспорт воситаларини ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ҳайдовчилик гувоҳномасини, шунингдек унинг талонини олиб қўйиш йўли билан ижро этилади.
Башарти ҳайдовчи ёки кема ҳайдовчиси транспорт воситаларининг ёки кичик ҳажмли кемаларнинг айрим турларини бошқариш ҳуқуқидангина маҳрум этилган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномасига ва унинг талонига транспорт воситаларининг ёки кичик ҳажмли кемаларнинг қайси турларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги ёзиб қўйилади.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни олиб қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан, кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни олиб қўйиш тартиби эса — Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар давлат инспекцияси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
342-модда. Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш тартиби
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор овчилик билетини олиб қўйиш йўли билан ижро этилади.
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс овчилик билетини топширишдан бўйин товлаган тақдирда ов қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар овчилик билетини белгиланган тартибда олиб қўядилар.
343-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини қисқартиришнинг асослари ва тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган маъмурий суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.
(343-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги 503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
344-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини ҳисоблаш
Транспорт воситаларини ҳайдовчилар ва ов қилиш қоидаларини бузган шахслар махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб шундай ҳуқуқдан маҳрум этилган деб ҳисобланадилар.
Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати ўтгач, шунингдек бу муддат ушбу Кодекснинг 343-моддасига мувофиқ қисқартирилган тақдирда, шундай маъмурий жазо чорасига тортилган шахсга ундан олиб қўйилган ҳужжатлар белгиланган тартибда қайтариб берилади.
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасини топширишдан бош тортган тақдирда, бу ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати гувоҳнома олиб қўйилган кундан бошлаб, лекин қарор чиқарган орган белгилаган маҳрум этиш муддати тугашидан кечиктирмасдан ҳисобланади.
ХХХ боб. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
345-модда. Маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарор чиқарилгандан кейин дарҳол ижро этилади.
346-модда. Маъмурий қамоқни ўташ тартиби
Маъмурий қамоққа олинган шахслар ички ишлар органлари белгилаб қўйган жойларда қамоқда сақланадилар. Маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш чоғида қамоққа олинганлар шахсий кўрикдан ўтказиладилар.
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати маъмурий қамоқ муддатига қўшиб ҳисобланади.
Маъмурий қамоқни ўташ Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган қоидалар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий қамоққа олинган шахслар жисмоний ишларда фойдаланилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахслар меҳнатидан фойдаланишни ташкил этиш туман (шаҳар) ҳокимликларига юклатилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга қамоқда бўлган вақтлари учун доимий иш жойларидан иш ҳақи тўланмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сонли қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисида низом, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 15 майдаги 135-сонли буйруғи билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг четга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сонли қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низом, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
XXX1 боб. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИНИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН МАЪМУРИЙ ТАРЗДА ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
3461-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорнинг ижросини амалга оширувчи органлар
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қуйидаги органлар томонидан ижро этилади:
ушбу Кодекснинг 512, 518, 519, 56, 57, 58-моддаларида, 611-моддасининг биринчи қисмида, 94, 1651, 1842, 1843, 189, 1891, 201, 2021-моддаларида, 225-моддасининг биринчи қисмида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган тақдирда — ички ишлар органлари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекснинг 2241-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган тақдирда — чегара қўшинлари томонидан.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3462-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш мазкур шахслар қайси чет давлат ҳудудига чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакилига уларни расмий равишда топшириш ёхуд чиқариб юборилаётган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан назорат остида мустақил равишда чиқиб кетиши йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар чиқариб юборилаётган шахсни чет давлат вакилига топшириш Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилмаган бўлса, чиқариб юбориш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси томонидан белгиланадиган жойда амалга оширилади.
(3462-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтказиш пункти орқали чиқариб юбориш тўғрисида мазкур шахс қайси чет давлат ҳудудига (ҳудуди орқали) чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакиллари, агар Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилган бўлса, хабардор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш далолатнома билан расмийлаштирилади.
(XXX1 боб Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
ХХХI боб. ҚАРОРНИНГ МУЛКИЙ ЗАРАРНИ УНДИРИБ ОЛИШ ХУСУСИДАГИ ҚИСМИНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
347-модда. Қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисмини ижро этиш тартиби ва муддатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисми ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ижро этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисми ижро ҳужжати ҳисобланади.
Мулкий зарар ҳуқуқбузар томонидан унга қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим (ушбу Кодекснинг 311-моддаси), бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги маълум қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай қопланиши лозим.
348-модда. Қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисмини бажармаслик оқибатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарорнинг мулкий зарарни ундириб олишга оид қисми ушбу Кодекс 347-моддасининг учинчи қисмида белгиланган муддатда ижро этилмаса, у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ижро учун давлат ижрочисига юборилади.
(348-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда, 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда, 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 4-5-сон, 126-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165, 182-моддалар; 2002 й., 1-сон, 20-модда, 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 37-сон, 408-модда, 51-сон, 514-модда; 2005 й., 37-38-сон, 280-модда, 51-сон, 374-модда, 52-сон, 384, 385-моддалар; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 39-сон, 385-модда, 41-сон, 405-модда, 51-52-сон, 498, 501-моддалар; 2007 й., 14-сон, 134, 134-моддалар, 15-сон, 154-модда, 17-18-сон, 170-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон, 400-модда, 50-51-сон, 504, 512-моддалар, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 88-модда, 16-сон, 117-модда, 17-сон, 129-модда, 37-38-сон, 367-модда, 39-сон, 391-модда, 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 41-сон, 439-модда, 50-51-сон, 529-модда, 52-сон, 551, 553, 555, 557-моддалар; 2010 й., 20-сон, 146-модда, 21-сон, 161-модда, 22-сон, 174-модда, 37-сон, 313, 317-моддалар, 38-сон, 329-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 479, 484, 485-моддалар; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 16-сон, 162-модда, 17-сон, 168-модда, 36-сон, 365-модда, 40-сон, 410-модда, 52-сон, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда, 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 16-сон, 265-модда, 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон, 10.2018 й., 03/18/495/2029-сон, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон; 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон; 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон; 15.03.2019 й., 03/19/530/2769-сон, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон, 03.05.2019 й., 03/19/534/3046-сон, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 29.05.2019 й., 03/19/543/3201-сон, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон, 31.08.2019 й., 03/19/560/3677-сон, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон; 30.10.2019 й., 03/19/575/3972-сон, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон, 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон; 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон; 26.03.2020 й., 03/20/613/0362-сон, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон, 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон, 30.09.2020 й., 03/20/639/1342-сон; 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон, 27.10.2020 й., 03/20/643/1410-сон, 06.11.2020 й., 03/20/645/1469-сон; 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон, 26.12.2020 й., 03/20/658/1670-сон; 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон; 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон, 15.01.2021 й., 03/21/667/0035-сон, 13.02.2021 й., 03/21/673/0112-сон, 30.03.2021 й., 03/21/679/0256-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон; 29.04.2021 й., 03/21/688/0394-сон; 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон; 24.08.2021 й., 03/21/710/0815-сон; 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон; 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон; 05.10.2021 й., 03/21/719/0929-сон; 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон; 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон; 01.12.2021 й., 03/21/734/1113-сон; 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон; 12.01.2022 й., 03/22/744/0011-сон; 16.02.2022 й., 03/22/753/0133-сон; 16.02.2022 й., 03/22/754/0134-сон, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон; 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 25.05.2022 й., 03/22/771/0448-сон; 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон; 01.06.2022 й., 03/22/773/0461-сон; 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон; 19.10.2022 й., 03/22/794/0939-сон; 28.10.2022 й., 03/22/797/0967-сон; 17.12.2022 й., 03/22/810/1095-сон; 14.03.2023 й., 03/23/822/0143-сон, 15.03.2023 й., 03/23/823/0150-сон; 28.03.2023 й., 03/23/826/0172-сон; 28.03.2023 й., 03/23/827/0173-сон; 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон; 19.04.2023 й., 03/23/830/0216-сон; 26.04.2023 й., 03/23/832/0228-сон; 11.05.2023 й., 03/23/841/0270-сон; 13.05.2023 й., 03/23/842/0276-сон; 03.07.2023 й., 03/23/850/0439-сон; 05.07.2023 й., 03/23/851/0447-сон; 08.07.2023 й., 03/23/852/0461-сон; 12.07.2023 й., 03/23/854/0463-сон; 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон; 30.08.2023 й., 03/23/865/0664-сон; 01.11.2023 й., 03/23/874/0818-сон; 16.11.2023 й., 03/23/878/0852-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 29.11.2023 й., 03/23/881/0906-сон; 25.12.2023 й., 03/23/884/0967-сон; 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон; 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон; 19.01.2024 й., 03/24/899/0048-сон; 20.01.2024 й., 03/24/900/0053-сон; 02.02.2024 й., 03/24/902/0086-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон; 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон; 01.03.2024 й., 03/24/916/0167-сон; 14.03.2024 й., 03/24/919/0208-сон; 16.03.2024 й., 03/24/921/0219-сон; 05.06.2024 й., 03/24/931/0402-сон; 20.06.2024 й., 03/24/933/0428-сон; 18.07.2024 й., 03/24/936/0522-сон; 28.08.2024 й., 03/24/946/0656-сон; 29.08.2024 й., 03/24/949/0662-сон; 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон; 05.09.2024 й., 03/24/953/0683-сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон; 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон; 05.10.2024 й., 03/24/971/0777-сон, 08.10.2024 й., 03/24/972/0785-сон; 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон; 22.10.2024 й., 03/24/978/0835-сон; 22.10.2024 й., 03/24/979/0836-сон; 28.10.2024 й., 03/24/984/0860-сон; 28.10.2024 й., 03/24/985/0861-сон; 05.11.2024 й., 03/24/989/0890-сон; 05.11.2024 й., 03/24/990/0892-сон; 05.11.2024 й., 03/24/991/0891-сон; 14.11.2024 й., 03/24/996/0921-сон; 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон; 15.11.2024 й., 03/24/999/0925-сон; 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон; 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон; 17.01.2025 й., 03/25/1019/0041-сон; 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1024/0115-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон; 21.02.2025 й., 03/25/1035/0166-сон; 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон; 04.03.2025 й., 03/25/1042/0212-сон; 26.03.2025 й., 03/25/1050/0276-сон; 11.04.2025 й., 03/25/1055/0330-сон; 18.04.2025 й., 03/25/1059/0357-сон; 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон; 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон; 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон; 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон; 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон; 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон; 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон; 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон; 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон; 28.11.2025 й., 03/25/1098/1103-сон; 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон; 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон; 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон; 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 13.01.2026 й., 03/26/1111/0037-сон; 21.01.2026 й., 03/26/1115/0063-сон; 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон; 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон; 07.03.2026 й., 03/26/1120/0215-сон; 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон; 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон; 13.04.2026 й., 03/26/1128/0349-сон; 17.04.2026 й., 03/26/1130/0376-сон; 18.04.2026 й., 03/26/1131/0377-сон; 18.04.2026 й., 03/26/1132/0378-сон; 18.04.2026 й., 03/26/1133/0379-сон; 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон; 21.04.2026 й., 03/26/1138/0397-сон; 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон; 04.05.2026 й., 03/26/1143/0450-сон; 07.05.2026 й., 03/26/1144/0467-сон; 20.05.2026 й., 03/26/1146/0514-сон; 11.06.2026 й., 03/26/1150/0587-сон; 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон; 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон; 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон; 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон; 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)