1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Биржа фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 24 июлда қабул қилинган Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги 625–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 260–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 311-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2014 йил 13 сентябрдаги 178 (6108)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 12 сентябрь,
ЎРҚ-375-сон
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида
(янги таҳрири)
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
Ушбу Қонуннинг мақсади биржаларнинг ташкил этилиши ва фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда биржаларнинг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Биржа
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар]
[СПиТ:
1.Биржа фаолияти. Бозорлар / Биржа]
Биржа — олдиндан белгиланган жой ва муайян вақтда, белгиланган қоидалар асосида биржа савдоларини ташкил этувчи юридик шахс.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Биржалар фақат акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекситон Республикаси Фуқаролик кодексининг 64-моддаси, Ўзбекситон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
Биржалар ўз фаолиятини товар-хом ашё, фонд ва валюта биржаси турида амалга оширади.
Ушбу Қонун талабларига жавоб бермайдиган юридик шахс ўз фирма номида «биржа» сўзидан, ундан ҳосил бўлган сўзлардан ва сўз бирикмаларидан фойдаланишга ҳақли эмас, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(3-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Биржалар белгиланган тартибда лицензия олганидан кейин биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона»ги низом.
4-модда. Биржа устави
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
Биржа уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
биржанинг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили;
биржа томонидан чиқариладиган акцияларнинг сони, номинал қиймати, турлари (оддий, имтиёзли);
биржа бошқарувининг тузилмаси, биржа кузатув кенгашининг, тафтиш комиссиясининг ва ижроия органининг аъзолари сони, ушбу органларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколатлари.
Биржа уставида қонунчиликка мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекситон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси.
5-модда. Биржанинг бошқарув органлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Биржа акциядорларининг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи биржанинг бошқарув органларидир.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
Биржа акциядорларининг умумий йиғилиши биржанинг кузатув кенгашини (бундан буён матнда биржа кенгаши деб юритилади) сайлайди.
Биржа кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:
биржани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;
биржа савдоси қоидаларини тасдиқлаш;
биржа аъзолигига қабул қилиш, аъзоликни тўхтатиб туриш, тугатиш тартибини тасдиқлаш;
биржа фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
биржа савдоси қоидаларини бузганлик учун жарималарнинг миқдорларини ва уларни ундириш тартибини белгилаш;
аъзолик бадалларининг ва биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг миқдорини белгилаш;
тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш фондини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш.
Биржа кенгаши қонунчиликка ва биржа уставига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекситон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 7-боби («Жамиятнинг бошқарув органлари. Миноритар акциядорлар қўмитаси»).
Жорий фаолиятга раҳбарлик қилиш ваколатлари биржа уставида белгиланадиган биржанинг ижроия органи томонидан амалга оширилади.
6-модда. Биржанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
Биржа:
котировкалаш, арбитраж, листинг, назорат ва бошқа биржа комиссияларини ташкил этишга;
агар биржа товарларининг котировкалари (нархлари) биржа томонидан белгиланган чегаравий миқдордан ўзгариб кетса, биржа савдоларини тўхтатишга;
қонунчиликка мувофиқ танлов, кимошди, кўргазма-ярмарка савдоларини, давлат харидлари ва корпоратив харидларни ташкил этиш ҳамда ўтказишга;
(6-модданинг биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
биржа ахборотномалари, маълумотномалари ҳамда бошқа ахборот ва реклама материалларини чиқаришга ҳақли.
Биржа қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар]
Биржа:
биржа савдоларини ташкил этиши;
биржа товарларига бўлган талаб ва таклифнинг нисбати асосида уларни котировкалашни (уларнинг нархини белгилашни) амалга ошириши;
савдо майдончаларида ва секцияларда биржа савдолари ўтказиш жойи ҳамда вақти тўғрисида биржа аъзоларини ўз вақтида хабардор қилиши;
тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиши;
биржа аъзоларининг ва улар мижозларининг ўзаро мажбуриятларини белгилашни, аниқлаштиришни ҳамда ҳисобга олишни (клиринг), шунингдек банкда очилган махсус ҳисобварақлар орқали улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириши;
биржа, биржа аъзолари ва уларнинг мижозлари пул маблағларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши;
мунтазам равишда (ҳафтасига камида бир марта) ўз расмий веб-сайтида биржа товарларининг котировкаларини (нархларини) жойлаштириши, шунингдек биржа аъзоларини ҳар бир биржа савдосининг якунлари тўғрисида хабардор қилиб бориши шарт.
Биржанинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7-модда. Биржа фаолияти тушунчаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
[СПиТ:
1.Биржа фаолияти. Бозорлар / Биржа фаолияти]
Биржа фаолияти биржа товарлари бозорини ташкил этиш ва тартибга солишга ҳамда талаб ва таклиф асосида биржа товарларининг нархларини ушбу бозорда шакллантиришга қаратилган фаолиятдир.
8-модда. Биржа фаолиятининг асосий принциплари
Биржа фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
биржа савдоларини ўтказишнинг ошкоралиги ва оммавийлиги;
Товар-хом ашё биржаларининг фаолиятини тартибга солиш ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 268-сон «Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.
Фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан амалга оширилади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
Валюта биржаси фаолиятини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекситон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 47-моддаси, Ўзбекситон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 23 апрелдаги 12/1-сонли қарори билан тасдиқланган «Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом».
10-модда. Биржа товари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
[СПиТ:
1.Биржа фаолияти. Бозорлар / Биржа товари]
Белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйилган муайян турдаги ва сифатдаги товар, шу жумладан ҳосила молиявий воситалар (деривативлар) биржа товаридир.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш]
Ер, ер ости бойликлари, сув, бошқа табиий ресурслар, маданий мерос ва интеллектуал мулк объектлари, ишлар ва хизматлар, хусусий белгили ашёлар, кўчмас мулк, шунингдек қонунчиликка мувофиқ фуқаролик муомаласидан чиқарилган мол-мулк биржа товари бўлиши мумкин эмас.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 октябрдаги 493-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида» қонунини амалга ошириш хақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
11-модда. Биржа савдолари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
[СПиТ:
1.Биржа фаолияти. Бозорлар / Биржа савдолари]
Биржа савдолари биржа томонидан биржа савдоси қоидаларига мувофиқ ташкил этиладиган биржа товари савдоларидир.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Биржа савдолари биржада биржа аъзоларининг барчасига ушбу савдоларда бир вақтда иштирок этиш имконияти берилган ҳолда, марказлаштирилган тарзда электрон шаклда ўтказилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
12-модда. Биржа савдоси қоидалари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Биржа савдоси қоидаларида қонунчиликка мувофиқ бошқа қоидалар ҳам кўрсатилиши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
13-модда. Биржа аъзолари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар, маркет-мейкерлар ва брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқини олган юридик шахслар биржа аъзоларидир.
Биржа битимларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан тузувчи биржа аъзоси дилердир. Биржа товарлари нархларининг, талаб ва таклифнинг даражасини сақлаб туриш учун ўз зиммасига биржа битимларини тузиш мажбуриятини олган дилер маркет-мейкердир.
Мижознинг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан биржа битимларини тузувчи биржа аъзоси брокердир.
Дилер ва брокер вазифалари биржанинг битта аъзоси томонидан қўшиб амалга оширилишига йўл қўйилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари биржа аъзолари бўлиши мумкин эмас, валюта биржаси бундан мустасно.
Биржа аъзолари биржа савдоларида уларнинг номидан биржа битимлари тузишга ваколатли бўлган ўз ходимлари (трейдерлар) орқали иштирок этади.
14-модда. Биржа аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Биржа аъзолари:
биржа савдоларида иштирок этиш ва биржа битимларини тузиш;
биржа комиссиялари фаолиятида иштирок этиш;
биржа савдоси қоидаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
биржа томонидан тақдим этиладиган хизматлардан фойдаланиш;
ҳар бир биржа савдосининг якунлари тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Биржа аъзолари қонунчиликка ва биржа савдоси қоидаларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
биржада ўз фаолиятини қонунчиликка ва биржа савдоси қоидаларига мувофиқ амалга ошириши;
(14-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
мижозга унинг манфаатларини кўзлаб тузиладиган биржа битимлари, шунингдек унинг топшириқлари бажарилиши билан боғлиқ тўлиқ ахборотни ўз вақтида тақдим этиши;
биржага ўзларининг биржа савдоларида иштирок этганлиги ҳамда биржа битимларини тузганлиги билан боғлиқ тўлиқ ахборотни ўз вақтида тақдим этиши;
мижоз билан шартнома тузаётганда уни биржа савдоси қоидалари ҳамда клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш шартлари билан таништириши;
ўз ҳисобидан ва мижознинг ҳисобидан тузилган биржа битимларининг алоҳида ҳисобини юритиши;
ўз мижозлари пул маблағларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши шарт.
Биржа аъзоларининг зиммасида қонунчиликка ва биржа савдоси қоидаларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
15-модда. Биржанинг котировкалаш варағи. Товарни биржа савдоларига қўйишга рухсат беришни амалга ошириш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Дастлабки кўздан кечиришни талаб этмайдиган, сифат кўрсаткичлари ўзгармаслиги ва биржа битимлари мунтазам равишда тузилиши билан тавсифланадиган, биржа савдоларига қўйилган муайян турдаги товарлар рўйхати биржанинг котировкалаш варағидир.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
Товарни биржа савдоларига қўйишга рухсат беришни амалга ошириш қуйидаги тартиб-таомилларни ўз ичига олади, қимматли қоғозлар бундан мустасно:
товар ишлаб чиқарувчининг ёки етказиб берувчининг товарни биржанинг котировкалаш варағига киритиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш;
товарнинг ушбу Қонуннинг 10-моддаси ва мазкур модданинг биринчи қисми талабларига мувофиқлигини текшириш;
товарнинг ликвидлилигини баҳолаш;
товарни биржанинг котировкалаш варағига киритиш ва уни биржа аъзоларига етказиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
Қимматли қоғозларни биржа савдоларига қўйишга рухсат беришни амалга ошириш (биржа листинги) қуйидаги тартиб-таомилларни ўз ичига олади:
қимматли қоғозлар эмитентининг ўз қимматли қоғозларини биржанинг котировкалаш варағига киритиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш;
қимматли қоғозларни биржанинг котировкалаш варағига киритиш ва уни биржа аъзоларига етказиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Биржанинг котировкалаш варағига киритилган товар биржа савдоларига қўйилган ҳисобланади.
Чет эл валютаси ва давлат қимматли қоғозлари биржанинг котировкалаш варағига товарни биржа савдоларига қўйишга рухсат беришни амалга ошириш ва биржа листинги тартиб-таомилисиз киритилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
16-модда. Биржа битимлари ва уларнинг турлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
[СПиТ:
1.Биржа фаолияти. Бозорлар / Биржа битими]
Биржа битими биржа томонидан рўйхатга олинган, биржа савдосининг биржада қайд этилган натижаси бўйича тузилган биржа товарига доир олди-сотди шартномасидир.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Биржада биржа битимлари, шу жумладан:
биржа товарларининг уларни кечиктирмасдан етказиб бериш шарти билан тузиладиган олди-сотди битимлари (спот);
биржа товарларининг уларни кечиктириб етказиб бериш шарти билан тузиладиган олди-сотди битимлари (форвардлар);
биржа товарини етказиб беришни (етказиб бериш фьючерси) ёки биржа товарини етказиб бермаган ҳолда битим тарафлари ўртасида пул ҳисоб-китоблари амалга оширилишини (ҳисоб-китоб фьючерси) назарда тутадиган, келгусида бажариш мажбурияти билан тузиладиган ҳосила молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) олди-сотди битимлари (фьючерслар);
биржа товарларини ёки ҳосила молиявий воситаларни (деривативларни) келгусида сотиб олиш ёхуд сотиш ҳуқуқи билан тузиладиган ҳосила молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) олди-сотди битимлари (опционлар);
валюталарни бир вақтда олиш-сотишга доир битимлар бўйича ҳисоб-китобларни муайян муддат ўтгач, аввалдан белгиланган валюта курси бўйича амалга ошириш шарти билан тузиладиган валюталарни бир вақтда олиш-сотишга доир битимлар (валюта своплари);
қимматли қоғозларни муайян муддат ўтгач, аввалдан белгиланган нарх бўйича қайта сотиб олиш шарти билан тузиладиган қимматли қоғозларга доир олди-сотди битимлари (репо) тузилиши мумкин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Биржада қонунчиликка мувофиқ бошқа биржа битимлари ҳам тузилиши мумкин.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Биржа битими тўғрисидаги ахборот (биржа товарининг номи, сони, котировкаси (нархи), биржа битими тузилган сана бундан мустасно) учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин эмас. Биржа битими тўғрисидаги ахборот судларга тақдим этилади, суриштирув ва тергов органларига эса, қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда тақдим этилади.
Биржа битимининг мазмуни ҳақидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.
(16-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекситон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси ва «Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат» қоидалари (рўйхат рақами 2038, 06.11.2009 й.).
Биржа битими тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига қонунчиликка мувофиқ ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида унинг сўровига кўра тақдим этилади.
(16-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
17-модда. Биржа савдоларини ўтказиш ва биржа товарини котировкалаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Биржа товарини котировкалаш биржа савдоларида биржа товарининг биржа нархини белгилаш мақсадида автоматик режимда, биржа савдоси қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Биржа савдолари якунларига кўра олинган қимматли қоғозларнинг, давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно, биржа нархи мазкур қимматли қоғозларнинг биржа савдолари санасидаги бозор нархидир.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекситон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
18-модда. Биржа битимини рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштириш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Биржа битимини рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштириш биржа савдолари натижалари бўйича ёзма ёки электрон шаклда амалга оширилади.
Қимматли қоғозларга доир биржа битимларини ёзма равишда расмийлаштириш талаб қилинмайди.
Биржа битимлари нотариал тартибда тасдиқланмайди.
19-модда. Тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Биржалар тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш учун қуйидагилар орқали шарт-шароитлар яратади:
клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
агар биржа битими шартларида назарда тутилган бўлса, биржа товарларини етказиб беришни назорат қилишни ва ҳисобга олишни амалга ошириш;
биржа савдоси қоидаларига ва биржа битимлари бўйича мажбуриятларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Биржа банкрот деб топилган тақдирда, биржа аъзоларининг ва улар мижозларининг биржа ҳисобварақларидаги мол-мулки тугатиш массасига киритилмайди ҳамда биржа аъзоларига ва уларнинг мижозларига уларнинг биржа битими бўйича мажбуриятлари бажарилганидан кейин қайтарилиши лозим.
Биржанинг мажбуриятлари бўйича ундирувни биржа аъзоларининг ва улар мижозларининг мол-мулкига қаратишга йўл қўйилмайди.
Биржа аъзоларининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, биржа битими бўйича мажбуриятларни бажариш тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш фондининг пулли ва қайтариб бериш асосида биржа аъзоларига тақдим этиладиган маблағлари орқали таъминланиши мумкин.
Биржалар тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш учун қонунчиликка мувофиқ бошқа шарт-шароитларни ҳам яратиши мумкин.
(19-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
20-модда. Биржа фаолиятини амалга оширишдаги чекловлар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
ишлаб чиқариш, савдо, савдо-воситачилик фаолиятини бевосита амалга оширишга, шунингдек биржа фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа юридик шахсларнинг муассиси (акциядори) бўлишга, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
биржа аъзоларининг ва улар мижозларининг пул маблағларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга, қонунчиликда ва биржа савдоси қоидаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(20-модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
биржа аъзоларининг нархларнинг сунъий равишда ўзгартирилишига ёки қатъий қилиб қўйилишига олиб келиши мумкин бўлган келишилган хатти-ҳаракатларига;
бозор конъюнктурасини сунъий равишда ўзгартиришга сабаб бўлиши мумкин бўлган нотўғри ва атайлаб ёлғон маълумотларни тарқатишга;
биржа савдолари ўтказилмаган ҳолда биржа аъзолари ўртасида тузилган биржа товарига тааллуқли битимларни биржа томонидан рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди.
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик / 17.06.01.00 Умумий қоидалар]
Биржа фаолияти соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
22-модда. Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.04.00 Биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1794-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 38-сон, 481-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон; 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон; 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон)