1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 5 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 543-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 12-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил № 1, 1-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 22 сентябрдаги 187 (6622)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 21 сентябрь,
ЎРҚ-409-сон
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида
(янги таҳрири)
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ушбу Қонуннинг мақсади ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ботаника коллекцияси— илмий, маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган,ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар яшаш фаолияти маҳсулотларининг тизимлаштирилган тўплами(гербарийлар, уруғлар) ҳамда сунъий яратилган шароитларда (ботаника боғларида, дендрология боғларида, питомникларда, плантацияларда ва бошқаларда) етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар — маданийлаштирилмаган дарахтлар, буталар, ўтсимонлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайниклар ва замбуруғлар;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг яшаш фаолияти маҳсулотлари — ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг яшаш фаолияти натижасида ҳосил бўлган илдизлар, пиёзбошлар, таналар, поялар, новдалар, пўстлоқ, барглар, ғунчалар, гуллар, уруғлар, мевалар, шарбат (елим) ва бошқа маҳсулотлар;
[СПиТ:
1.Табиатни муҳофаза қилиш объектлари / Ўсимлик дунёси]
ўсимлик дунёси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий муҳитда ўсадиган ёки сунъий яратилган шароитларда етиштириладиган барча турдаги ёввойи ўсимликлар мажмуи;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш — ўсимлик дунёсининг яшаш фаолияти учун қулай шароитларни таъминлашга, унинг йўқ қилиб юборилишининг ёки унга бошқача зарарли таъсир кўрсатилишининг олдини олишга қаратилган фаолият;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирлар — ўсимлик дунёсини сақлаб қолиш, тиклаш,такрор кўпайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга, у ўсадиган муҳитни сақлаб қолишга қаратилган, илмий асосланган тадбирлар мажмуи.
4-модда. Ўсимлик дунёсига нисбатан мулкчилик
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.02 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
Ўсимлик дунёси умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддаси.
Табиий муҳитда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар давлат мулкидир.
Сунъий яратилган шароитларда етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлиши мумкин.
5-модда. Ўсимлик дунёси объектлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўсимлик дунёси объектлари қуйидагилардан иборат:
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг яшаш фаолияти маҳсулотлари;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.02 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
Юридик ва жисмоний шахслар ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш борасида ўзларига тегишли бўлган ҳуқуқни қонунчиликда белгиланган шартларда ва тартибда амалга оширади.
(6-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
2-боб. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасини тартибга солиш
7-модда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.02 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини, шунингдек бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги нормаларни давлат томонидан белгилаш;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
8-модда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштиради;
(9-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
умумдавлат аҳамиятига молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
(10-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:
(10-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қоидаларни, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ҳамда нормативларини ишлаб чиқишни ташкил этади ва тасдиқлайди;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга оширади;
давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда кесганлик, йўқ қилганлик учун юридик шахсларга жарима тарзида молиявий санкция қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади;
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 февралдаги ЎРҚ-916-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2024 й., 03/24/916/0167-сон)
ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини белгиланган тартибда юритади;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар етиштириладиган питомниклар ва плантацияларнинг давлат ҳисобини юритади;
ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритади;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини юритади ва унинг нашр этилишини таъминлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 14 июлдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби тўғрисидаги низом»нинг 10, 11-бандлари.
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат экологик экспертизасини ўтказади;
юридик ва жисмоний шахсларга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун ушбу Қонунга мувофиқ рухсатнома беради;
бириктирилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида низом.
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
(11-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги:
(11-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
давлат ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қоидаларни, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ҳамда нормативларини ишлаб чиқишда иштирок этади ва тасдиқлайди;
давлат ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий назоратни амалга оширади;
давлат ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини белгиланган тартибда юритади;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини юритишда иштирок этади;
юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон фонди ерларида ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома беради;
давлат ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони.
111-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
(111-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги:
(111-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
ўсимликларнинг ташқи ва ички карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга оширади;
ўсимлик дунёсида карантиндаги зарарли организмларга қарши курашишга доир чора-тадбирларни белгилайди ва уларнинг амалга оширилиши устидан назоратни амалга оширади;
ўсимлик дунёсида карантиндаги зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида кузатувларни амалга оширади;
ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишнинг самарали ва илғор усуллари амалга оширилишини ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли органлар билан биргаликда таъминлайди, уларнинг қўлланилиши устидан назоратни амалга оширади;
иқтисодиёт тармоқларига катта зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларнинг, ўсимликлар касалликларининг ва бегона ўтларнинг хорижий мамлакатлардан кириб келишидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудини муҳофаза қилади;
келиб чиқиши ўсимликка мансуб бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишда белгиланган қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади ва ўсимликлар карантинини жорий этади;
ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш бўйича ихтисослаштирилган фумигация бўлинмаларини тузади, томорқа, фермер ва деҳқон хўжаликларига, ўрмон хўжаликларига, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишда хизматлар кўрсатади;
(111-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-681-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 03/21/681/0264-сон)
экспорт қилинаётган ва хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотларни ва ўсимликлар карантини объектларини ташувчиларни карантин текширувидан ҳамда лаборатория экспертизасидан ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(111-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
табиий пичанзорларда ва яйлов жойларда пичан ўриш ҳамда чорва молларни ўтлатиш нормаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритади;
тегишли ҳудудда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга оширади;
маҳаллий аҳамиятга молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлашда иштирок этиши
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини белгиланган тартибда юритади;
ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби юритилишини илмий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;
ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида хулосалар беради;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги илмий йўналишларни белгилайди, илмий тадқиқотлар дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қонунчиликка мувофиқ ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(13-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
14-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқароларнинг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлашда иштирок этиши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролар:
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролар қонунчиликка мувофиқ ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.08.00 Ўрмонларни ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ундан фойдаланишни назорат қилиш. Ёнғин, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш:
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қоидаларни, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ва нормативларини белгилаш;
ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишда чекловлар ва тақиқлар белгилаш;
ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш, тугатиш, бекор қилиш;
ўсимлик дунёси объектларидан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг ва улардан фойдаланиш борасида белгиланган тартибнинг бошқа бузилишларининг олдини олиш;
ўсимлик дунёси ўсадиган муҳитнинг муҳофаза қилинишини ташкил этиш;
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларини Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритиш;
хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида ўсимлик дунёсига зарарли таъсир кўрсатилишининг ёки унинг йўқ қилиб юборилишининг олдини олиш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ва ривожлантириш;
ботаника боғларини ва дендрология боғларини ташкил этиш;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни сунъий яратилган шароитларда етиштириш;
ўсимлик дунёсини ҳимоя қилиш, карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларни, ўсимликлар касалликларини ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда йўқ қилиш бўйича карантин тадбирларини ўтказиш;
ўсимлик дунёси объектларини давлат ҳисобига олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш;
ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш ҳамда ўсимлик дунёси мониторингини амалга ошириш;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида назоратни амалга ошириш;
ўсимлик дунёси объектларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни тартибга солиш;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат экологик экспертизасини ўтказиш;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник ва бошқа тадбирлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
16-модда. Ўсимлик дунёси объектларини давлат ҳисобига олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш,ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.01 Ўсимлик дунёсининг давлат ҳисоби. Ўсимлик дунёсининг давлат кадастри. Ўсимлик дунёсининг мониторинги]
Ўсимлик дунёсининг муҳофаза қилинишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш учун ўсимлик дунёси объектларини давлат ҳисобига олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш амалга оширилади.
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини юритувчи вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига текин тақдим этади. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотнинг турлари, ҳажмлари ва уни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан белгиланади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўсимлик дунёсининг муҳофаза қилинишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритади.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини, ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(16-модданинг тўртинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини, ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган «Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом».
17-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларини муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилади.
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг сони камайиб кетишига ёки уларнинг ўсадиган муҳити бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларга (ҳаракатсизликка) йўл қўйилмайди.
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турларини сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш учун уларнинг ўсиш муҳити бўлган жойларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилиши мумкин.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
18-модда. Ботаника боғлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.03 Табиат боғлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўсимлик дунёсини ва унинг генетик фондини сақлаб қолиш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг турларини сунъий яратилган шароитларда ўрганиш, иқлимга мослаш ва такрор кўпайтириш, илмий, ўқув ҳамда таълим ишларини олиб бориш, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича билимларни тарғиб қилиш мақсадида ботаника боғлари ташкил этилиши мумкин.
Ботаника боғлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарори билан ташкил этиладиган умумдавлат аҳамиятига молик ботаника боғлари ва маҳаллий аҳамиятга молик ботаника боғларига бўлинади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ботаника боғлари ҳудудида ушбу боғларни ташкил этиш мақсадларига мувофиқ бўлмаган ва ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи фаолият тақиқланади.
19-модда. Дендрология боғлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Сунъий яратилган шароитларда ўсимликларнинг хилма-хил турларини сақлаб қолиш ҳамда уларни ўрганиш, улардан маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий,рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш бўйича илмий фаолият юритиш учун дендрология боғлари ташкил этилиши мумкин.
Дендрология боғлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарори билан ташкил этиладиган умумдавлат аҳамиятига молик дендрология боғлари ва маҳаллий аҳамиятга молик дендрология боғларига бўлинади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Дендрология боғлари ҳудудида ушбу боғларни ташкил этиш мақсадларига мувофиқ бўлмаган ва ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи фаолият тақиқланади.
20-модда. Ўсимлик дунёсини такрор кўпайтириш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш]
Ўсимлик дунёсини такрор кўпайтириш ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг табиий муҳитда ўсиши учун қулай шароитлар яратиш ёки уларни сунъий яратилган шароитларда етиштириш мақсадида амалга оширилади.
Ўсимлик дунёсини такрор кўпайтириш ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар томонидан қуйидагилар орқали таъминланади:
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирлар ўтказиш;
ўсимлик дунёсининг табиий равишда такрор кўпайиши ва тикланиши учун қулай шароитлар яратиш;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларини сунъий яратилган шароитларда етиштириш ва уларни экиш.
Ўсимлик дунёсини такрор кўпайтириш қонунчиликка мувофиқ бошқа йўллар билан ҳам таъминланиши мумкин.
(20-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
21-модда. Ўсимлик дунёси ўсадиган муҳитни муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.02 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимлик дунёси ўсадиган муҳитга таъсир кўрсатадиган фаолияти ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилиши керак.
Ўсимлик дунёси ўсадиган муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш, янги технологияларни жорий этиш, геология-қидирув ишларини ўтказиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, чорва моллар ўтлатиладиган ҳамда қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ҳайдаб ўтиладиган жойларни белгилаш тегишинча Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишиб олиниши лозим.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид талабларга жавоб бермайдиган ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ҳамда технологияларни қўллаш тақиқланади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсиш стимуляторларини, минерал ўғитларни ва бошқа препаратларни қўллаш чоғида ўсимлик дунёси ўсадиган муҳитни муҳофаза қилишга доир талаблар ҳисобга олиниши керак. Ўсимлик дунёси ўсадиган муҳит ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар мазкур препаратларни ташиш, сақлаш ва қўллаш қоидаларига риоя этиши шарт.
Ўсимликларни улар ўсадиган муҳитда ўзбошимчалик билан йўқ қилиб юбориш, шу жумладан ёқиб юбориш тақиқланади.
22-модда. Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шунингдек уларнинг қисмларини, яшаш фаолияти маҳсулотларини ва ботаника коллекцияларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги берадиган рухсатномалар асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом.
Ўзбекистон Республикасига ғайриқонуний равишда олиб киришга ёки Ўзбекистон Республикасидан ғайриқонуний равишда олиб чиқишга уриниш чоғида ушлаб қолинган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар, шунингдек уларнинг қисмлари, яшаш фаолияти маҳсулотлари ва ботаника коллекциялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда олиб қўйилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом.
23-модда. Ўсимлик дунёси мониторинги
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.01 Ўсимлик дунёсининг давлат ҳисоби. Ўсимлик дунёсининг давлат кадастри. Ўсимлик дунёсининг мониторинги]
Ўсимлик дунёси мониторинги Атроф табиий муҳит давлат мониторингининг таркибий қисми бўлиб, ўсимлик дунёси ва у ўсадиган муҳит ҳолатининг махсус ташкил этилган мунтазам кузатувларидан, ундаги ўзгаришларни аниқлаш, уни баҳолаш ҳамда прогноз қилишдан иборатдир.
Ўсимлик дунёси мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низом.
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
24-модда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги назорат
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.09.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан назорат]
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги назорат давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ҳамда жамоатчилик назорати тарзида амалга оширилади.
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги идоравий назорат давлат ўрмон фонди ерларида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан, республика ижро этувчи ҳокимият органларига қарашли ташкилотларда, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи ташкилотларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади.
(24-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ишлаб чиқариш назорати хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларга бириктирилган ҳудудларда амалга оширилади.
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилиши мумкин.
(24-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон)
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги назоратни амалга ошириш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(24-модданинг олтинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонунлари.
25-модда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.01 Умумий қоидалар. Дарахт ва бутазорларни кесиш]
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни, шунингдек у ўсадиган муҳитнинг муҳофаза қилинишини ҳамда ҳолати яхшиланишини таъминлаётган юридик ва жисмоний шахсларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар берилиши мумкин.
(25-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-боб. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид талаблар
26-модда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид асосий талаблар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.01 Умумий қоидалар. Дарахт ва бутазорларни кесиш]
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирлар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари билан келишиб олиниши лозим.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
28-модда. Ўсимлик дунёсининг ҳолатига таъсир кўрсатадиган фаолиятга доир талаблар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.02 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
Ўсимлик дунёсининг ҳолатига таъсир кўрсатадиган фаолият ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилиши керак.
29-модда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат экологик экспертизасини ўтказиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Қуйидагилар давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши лозим:
барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини танлаш материаллари, амалга оширилиши ўсимлик дунёсининг ҳолатига ёки унинг ўсадиган муҳитига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган режадан олдинги, лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатлари;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни бошқа жойга кўчириш ва дурагайлаш ишларига доир лойиҳалар;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уларнинг ўсиш стимуляторлари, минерал ўғитлар ва бошқа препаратлар.
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат экологик экспертизаси экологик экспертиза тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.
(29-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низом.
5-боб. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш турлари
30-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.02 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланиш тартибида амалга оширилади.
Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан бепул, ҳаётий зарур эҳтиёжларни қаноатлантириш учун чекланган ҳажмларда ушбу Қонун 33-моддаси биринчи қисмининг бешинчи, олтинчи, еттинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш турлари бўйича амалга оширилади.
Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш нормалари ва тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари билан келишилган ҳолда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан белгиланади.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш рухсатномалар асосида ҳақ эвазига амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган «Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом».
Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома ушбу Қонунда белгиланган тартибда,тасдиқланган квоталар доирасида берилади.
Ўсимлик дунёси объектлари доимий ёки вақтинча (узоқ муддатли ва қисқа муддатли) фойдаланишга берилиши мумкин.
31-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турларини табиий муҳитдан ажратиб олиш
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турларини табиий муҳитдан ажратиб олишга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома бўйича йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларидан ушбу турдаги ўсимликларни сақлаш, муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида уларни табиий муҳитдан ажратиб олган ҳолда фойдаланилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг уруғлари, кўчатлари ҳамда ниҳоллари питомникларда ва плантацияларда етиштирилиб, табиий муҳитга экилганидан кейин уч йил ўтмасдан аввал уларнинг уруғларини йиғиш ёки ҳосилини олиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг айрим турларини ва уларнинг қисмларини табиий муҳитдан ажратиб олишга доир рухсатномаларни бериш чекланиши мумкин. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг турларини ва уларнинг қисмларини табиий муҳитдан ажратиб олишга доир чекловларнинг асослари, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг турлари ҳамда уларнинг қисмлари, чекловларнинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан киритиладиган таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
32-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.02 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
ўсимлик дунёси объектларидан ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш;
(32-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш борасидаги бузилган ҳуқуқларининг тикланиши ва ўзларига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларга ва уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларига нисбатан мулк ҳуқуқига эгадир.
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар:
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида белгиланган қоидаларга, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ва нормативларига риоя этиши;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва такрор кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши, шунингдек бириктирилган ҳудудларда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий ва (ёки) ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириши;
ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш жойларида ёнғин хавфсизлигига риоя этиши ва ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириши, ёнғинлар чиққан ҳолларда эса уларни ўчириш чораларини кўриши;
ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида киритиши;
карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларни, ўсимликлар касалликларини ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида ўсимлик дунёси ҳолати устидан мунтазам равишда кузатувлар ўтказиши, улар аниқланганда эса топилган ўчоқларни тугатиш чораларини кўриши;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга ошириши;
бошқа ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузган ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаши шарт.
(32-модда иккинчи қисмининг ўнинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(32-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
33-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш турлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.02 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш;
чорва молларни ўтлатиш;
ўсимлик дунёси объектларидан овчилик ва (ёки) балиқ овлаш хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар техник хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар доривор хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш;
дарахтлар ва буталарни кесиш;
ўсимлик дунёси объектларидан илмий ва назорат ишларини ўтказиш учун фойдаланиш;
Қонунчиликда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
(33-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 30-моддаси.
34-модда. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш ва чорва молларни ўтлатиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар томонидан ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш ва чорва молларни ўтлатиш ушбу мақсадлар учун уларга махсус бериб қўйилган табиий пичанзор ва яйлов жойларда амалга оширилади.
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлашга ва чорва молларни ўтлатишга:
давлат ўрмон фондининг табиий пичанзор ва яйлов жойларида — ўрмон билетлари бўйича;
ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ижарачиларнинг ва ер участкалари мулкдорларининг ер участкаларида — уларнинг розилиги бўйича;
аҳоли пунктларининг (шаҳарларнинг, шаҳарчаларнинг ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерларида ва захирадаги ерларда — Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг қарорлари асосида йўл қўйилади.
(34-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
35-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан овчилик ва (ёки) балиқ овлаш хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан овчилик ва (ёки) балиқ овлаш хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш уларга бириктирилган ов қилиш ва (ёки) балиқ овлаш жойларида ўсимлик дунёси объектларини улар ўсадиган муҳитдан ажратиб олмаган, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.
36-модда. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни жисмоний шахслар томонидан шахсий истеъмол учун йиғиш ва тайёрлашга умумий фойдаланиш тартибида йўл қўйилади.
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар томонидан йиғиш ва тайёрлашга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар асосида йўл қўйилади.
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби, бундай фойдаланиш учун тақиқланган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
37-модда. Дарахтлар ва буталарни кесиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.01 Умумий қоидалар. Дарахт ва бутазорларни кесиш]
Давлат ўрмон фонди ерларидаги дарахтлар ва буталарни кесиш ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш қоидаларига мувофиқ, ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари ҳисобга олинган ҳолда берилган ўрмон билетлари бўйича амалга оширилади.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат санитария мақсадларида кесиш ҳамда биноларни, иншоотларни ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда кесиш тартибида, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида йўл қўйилади.
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган давлат ўрмон фонди таркибига кирмайдиган дарахтлар ҳамда буталарни кесиш Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида ҳақ тўланмасдан амалга оширилади.
(37-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 49-моддаси.
38-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан илмий ва назорат ишларини ўтказиш учун фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.03 Бошқа фойдаланиш турлари]
Ўсимлик дунёси объектларидан илмий ва назорат ишларини ўтказиш учун фойдаланишга ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни уларнинг ўсадиган муҳитидан ажратиб олмаган ёки ажратиб олган ҳолда йўл қўйилади.
Илмий ва назорат ишларини ўтказиш учун ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчига қонунчиликда белгиланган тартибда махсус ер участкалари ажратилиши мумкин, бу ер участкаларида ўсимлик дунёси объектларидан бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланиши, агар бу илмий ва назорат ишларини ўтказиш мақсадларига мувофиқ бўлмаса, чекланади ёки тақиқланади.
(38-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўсимлик дунёси объектларидан илмий ва назорат ишларини ўтказиш учун фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом.
39-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.03 Бошқа фойдаланиш турлари]
Ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланишга ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни уларнинг ўсадиган муҳитидан ажратиб олмаган ёки ажратиб олган ҳолда йўл қўйилади.
Экологик, илмий, маданий ва эстетик жиҳатдан аҳамиятли, шунингдек шифобахш ва соғломлаштириш хусусиятига эга бўлган ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилади.
Ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом.
40-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.03 Бошқа фойдаланиш турлари]
Ўсимлик дунёси объектларидан табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланишга ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича ушбу Қонунда назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда йўл қўйилади.
41-модда. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар айрим турларининг тарқалишини ва сонини тартибга солиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар айрим турларининг (шудгорлар, пичанзорлар ва яйловларни табиий равишда босиб кетадиган заҳарли, гиёҳванд моддали, карантиндаги ўсимликлар, бегона ўтлар ҳамда бошқа ўсимликларнинг) тарқалишини ва сонини тартибга солиш ёввойи ҳолда ўсувчи бошқа ўсимликларга, уларнинг ўсадиган муҳитига ва ўзга табиатни муҳофаза қилиш объектларига зарар етказилишини истисно этадиган усуллар билан амалга оширилади.
Тарқалиши ва сони тартибга солиниши лозим бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг айрим турлари, шунингдек ушбу тартибга солиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан белгиланади.
(41-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 8 майдаги 92/1, 1-сонли қарори билан тасдиқланган «Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидалари».
42-модда. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни бошқа жойларга кўчириш ва дурагайлаш
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни бошқа жойларга кўчиришга, шунингдек уларни дурагайлашга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг қарорига кўра илмий ҳамда хўжалик мақсадларида йўл қўйилади.
(42-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
43-модда. Ботаника коллекцияларини яратиш ва тўлдириб бориш
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ботаника коллекцияларини яратиш ҳамда тўлдириб боришга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича йўл қўйилади.
Илмий, маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий ёки эстетик аҳамиятга молик ботаника коллекциялари давлат ҳисобига олиниши лозим. Ботаника коллекцияларининг давлат ҳисобига қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан берилади.
Ботаника коллекцияларини яратувчи ҳамда тўлдириб борувчи юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланган ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, шунингдек Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш қоидаларига риоя этиши шарт.
(43-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2014 йил 3 ноябрдаги 01/06-4-сон қарори билан тасдиқланган «Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидалари».
44-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ва нормативлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ва нормативлари қуйидагилардан иборат:
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини,озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланган квоталар;
(44-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
табиий пичанзорларда ва яйлов жойларда пичан ўриш ҳамда чорва молларни ўтлатишнинг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган нормалари;
(44-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларни ўтлатиш учун экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари томонидан бериладиган рухсатнома.
(44-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Қонунчиликда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишнинг бошқа нормалари ва нормативлари ҳам белгиланиши мумкин.
(44-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
45-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.06.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмондан ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши]
Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома:
давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг барча турлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан;
(45-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
давлат ўрмон фонди ерларидаги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг барча турлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан;
(45-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
(45-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш ва чорва молларни ўтлатиш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан берилади.
(45-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ёғоч олиш ва мевалар етиштириш учун махсус экилган, юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган дарахтлар ва буталарни (тераклар ва бошқа тез ўсадиган турлар, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар) кесиш учун рухсатнома талаб қилинмайди.
46-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни чеклаш ва тақиқлаш
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг айрим турларини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бу ўсимлик турларидан фойдаланишга ёки фойдаланишнинг айрим турларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаларини инобатга олган ҳолда чекловлар ёки тақиқлар белгилаши мумкин.
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш манфаатларини кўзлаб, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг, шунингдек ўрмонлардан, сувдан фойдаланувчиларнинг, сув истеъмолчиларининг ҳамда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари қонунчиликда белгиланган тартибда чекланиши ва уларнинг зиммасига тегишли мажбуриятлар юклатилиши мумкин.
(46-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
47-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.06.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмондан ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши]
Ўсимлик дунёси муҳофаза қилинишини таъминлаш учун ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб турилиши, тугатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
рухсат беришга доир талаблар ва шартлар бузилганлиги аниқланганда;
махсус ваколатли давлат органининг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилмаганда.
Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:
фойдаланиш зарурати қолмаганда ёки ундан воз кечилганда;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганда;
(47-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ўсимлик дунёсининг яшаш фаолияти учун қайтариб бўлмайдиган ўзгаришлар ва шароитларининг ёмонлашуви таҳдиди юзага келганда, ўсимлик дунёси йўқ қилиб юборилганда ёки унга бошқа зарарли таъсир кўрсатилганда;
ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;
(47-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги ЎРҚ-782-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон — 2022 йил 1 октябрдан кучга киради)
фойдаланиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс вафот этганда ёки фаолияти тугатилганда ёхуд юридик шахс тугатилганда.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.10.00 Ўрмонга оид қонун ҳужжатларини ва ўсимликлар дунёси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Ўрмон фондига ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимликлар дунёсига етказилган зарарни қоплаш (таксалар)]
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда йиғилган ҳамда тайёрланган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ва уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотлари, шунингдек яратилган ҳамда тўлдирилган ботаника коллекциялари олиб қўйилиши лозим, уларни олиб қўйиш имкони бўлмаган тақдирда эса уларнинг қиймати айбдор шахслардан қонунчиликда назарда тутилган миқдорда ва тартибда ундирилади.
(48-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.10.00 Ўрмонга оид қонун ҳужжатларини ва ўсимликлар дунёси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Ўрмон фондига ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимликлар дунёсига етказилган зарарни қоплаш (таксалар)]
Юридик ва жисмоний шахслар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаши шарт.
(49-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби.
491-модда. Ғайриқонуний равишда кесилган ёки йўқ қилинган дарахтлар ва буталар ўрнига дарахт ва бута кўчатларини экиш
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навлари ғайриқонуний равишда кесилган ва (ёки) йўқ қилинган тақдирда, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ғайриқонуний равишда кесилган ва (ёки) йўқ қилинган ҳар бир дарахт ва бута ўрнига кесилган ва (ёки) йўқ қилинган дарахтлар ва буталардан қимматбаҳолиги жиҳатидан кам бўлмаган юз туп дарахт ва бута кўчатини дарахт ва бута кесилган ва (ёки) йўқ қилинган жойга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органининг қарорига кўра, ўз ҳисобидан экиши (ушбу жойда дарахт ва бута кўчатларини экиш учун ер майдони етарли бўлмаган ҳолларда, дарахт ва бута кўчатларининг қолган қисми тегишли маъмурий-ҳудудий бирликдаги бошқа жойга экилади) ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган қарори ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда ғайриқонуний равишда кесилган ва (ёки) йўқ қилинган ҳар бир дарахт ва бута ўрнига кесилган ва (ёки) йўқ қилинган дарахтлар ва буталардан қимматбаҳолиги жиҳатидан кам бўлмаган юз туп дарахт ва бута кўчатини дарахт ва бута кесилган ва (ёки) йўқ қилинган жойга, шунингдек дарахт ва бута кўчатларининг қолган қисмини тегишли маъмурий-ҳудудий бирликдаги бошқа жойга экиш ва уларни уч йил давомида парвариш қилиш масаласи суд тартибида ҳал этилади.
Ғайриқонуний равишда кесилган ва (ёки) йўқ қилинган дарахтлар ва буталарнинг қийматини, кесилган ва (ёки) йўқ қилинган дарахтлар ва буталар ўрнига экиладиган кўчатларнинг турларини, шунингдек уларни экиш муддатларини ҳамда жойини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(491-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 февралдаги ЎРҚ-916-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2024 й., 03/24/916/0167-сон)
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 майдаги ЎРҚ-1143-сонли Қонунига асосан 492-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 5 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 03/26/1143/0450-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(50-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
51-модда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.10.00 Ўрмонга оид қонун ҳужжатларини ва ўсимликлар дунёси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Ўрмон фондига ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимликлар дунёсига етказилган зарарни қоплаш (таксалар)]
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(51-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60, 78 — 81, 84, 93-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198 ва 202-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 75-банди.