1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш, республика иқтисодиёти соҳаларининг хўжалик фаолияти жараёнида ва аҳолининг ҳаёт фаолияти давомида ҳосил бўлувчи рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндиларининг иккиламчи ресурсларидан кейинчалик юқори қўшимча қиймат билан маҳсулот ишлаб чиқариш учун чуқур қайта ишлаш жараёнига жалб қилиш йўли билан улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
2. Қуйидагилар:
Рангли ва қора металл парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металл парчалари ва чиқиндиларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари шаҳарлари ва туман марказларида ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини жисмоний шахслардан қабул қилиш пунктларини ташкил қилсин.
4. Белгилансинки, ташкилотларнинг, ўз қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришига эга бўлган ташкилотлар бундан мустасно (тўловга қобилиятсизлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), тўловга қобилиятсизлиги, тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариладиган таркибида қора ва рангли металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига эркин (шартномавий) нархларда сотилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
41. 2019 йил 1 июндан бошлаб электротехника саноати ташкилотларига:
маҳсулот таннархини камайтириш мақсадида ишлаб чиқариш фаолияти натижасида ҳосил бўлган рангли металл парчалари ва чиқиндиларини ўз ишлаб чиқариш қувватларида ёки тегишли рангли металлар ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган ташкилотларда маҳсулотни қайтариш асосида қайта ишлаган ҳолда ишлаб чиқаришда фойдаланишга рухсат берилсин;
рангли металл парчалари ва чиқиндиларини топшириш прогноз кўрсаткичлари белгиланмайди.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 367-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон)
42. «Иссиқликтаъминоти» АЖ ҳузуридаги иссиқлик таъминоти корхоналарининг фойдаланишидан чиқарилган ҳамда таркибида қора металл парчалари бўлган маънан ва жисмонан эскирган иссиқлик тармоқлари, асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмларини белгиланган тартибда биржа савдолари орқали сотишга рухсат берилади.
Бунда сотишдан тушадиган маблағлар тўлиқ иссиқлик таъминоти корхоналарининг мавжуд кредитор қарздорликларини сўндиришга ва (ёки) иссиқлик тизимларини модернизация қилиш ва мукаммал таъмирлаш харажатларига йўналтирилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 781-сонли қарорига асосан киритилган)
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб эътироф этилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси А.С. Султанов, «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ бош директори Ф.Р. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 июнь,
425-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарорига 1-ИЛОВА
Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини, асосий тушунчаларни, тартиботлар ва талабларни, шунингдек, ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш хусусиятларини белгилайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
металл парчалари — рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари, таркибида рангли ёки қора металлар ва уларнинг қотишмалари мавжуд бўлган яроқсиз ҳолга келган ёки ўз истеъмол хусусиятларини йўқотган маҳсулотлар, товарлар, рангли ёки қора металлар ва уларнинг қотишмаларидан маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган чиқиндилар, шунингдек, кўрсатилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида юзага келган тўғрилаб бўлмас яроқсиз маҳсулот;
тайёрлаш — металл парчаларини сотиб олиш, саралаш ҳамда кесиш, майдалаш ва (заруратга кўра) пресслаш орқали ўлчамга келтириш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
парчаларни топширувчилар — тайёрловчига металл парчаларини топшираётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар юридик шахслар, шунингдек, жисмоний шахслар;
тайёрловчи — қора ва рангли металл ломи ҳамда чиқиндиларини харид қилиш, уларни тайёрлаш (саралаш ҳамда кесиш, майдалаш ва (заруратга кўра) пресслаш орқали ўлчамга келтириш) ҳамда қайта ишловчи корхоналарга реализация қилиш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъекти;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
қайта ишлаш ва реализация қилиш — тайёрланган (сараланган ва ўлчамга келтирилган) қора ва рангли металл ломи ҳамда чиқиндиларини технологик ишлов бериш (қайта эритиш, қуйиш, прокатлаш ёки бошқа металлургик қайта ишлаш амалиётлари) орқали ярим тайёр ёки тайёр металл маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш;
қайта ишловчи ва реализация қилувчи — қора ва рангли металл ломи ҳамда чиқиндиларини қабул қилиш (харид қилиш) ҳамда уларга технологик ишлов бериш (қайта эритиш, қуйиш, прокатлаш ёки бошқа қайта ишлаш амалиётлари) орқали ярим тайёр ёки тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни реализация қилиш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъекти.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
3. Металл парчалари мулкдорлари — юридик ва жисмоний шахслар қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида уларга эгалик қиладилар, фойдаланадилар ва тасарруф этадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Келгуси йил учун республика ичида металл парчаларининг ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш параметрлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан тайёрловчилар, қайта ишловчилар ва реализация қилувчилар билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Келгуси йил учун таклифлар ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда берилиши таъминланади.
5. Рангли ва қора металларнинг парчалари, чиқиндилари билан муомала қилиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 367-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон)
7. Қора ва рангли металларнинг парчалари ва чиқиндилари ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш прогнози ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳайъати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 367-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон)
2-боб. Парчаларни топширувчилар томонидан металл парчаларининг етказиб берилиши
8. Парчаларни топширувчиларда ҳосил бўладиган металл парчалари эркин (шартномавий) нархларда ушбу Низомда белгиланган тартибда тайёрловчига, қайта ишловчига ва реализация қилувчига топширилиши шарт.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Бунда ўзининг қуюв ва металл прокати ишлаб чиқаришлари бўлган ташкилотлар ўзларига тегишли металл парчаларини қайта ишлаш ҳуқуқига эга.
металл парчаларини йиғиш, сақлаш ва тайёрловчига, қайта ишловчига ва реализация қилувчига етказиб бериш;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
металл парчаларини ташиш, қайта ишлаш ва қайта қуйиш учун хавфсиз бўлган ҳолатда етказиб бериш.
Етказиб бериладиган металл парчалари ёнувчан-портловчан, кимёвий ва радиоактив материаллардан зарарсизлантирилган бўлиши лозим.
10. Тайёрловчига, қайта ишловчига ва реализация қилувчига портловчан, кимёвий ифлосланган ва радиоактив металл парчаларини етказиб бериш тақиқланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
11. Тайёрловчи, қайта ишловчи ва реализация қилувчи металл парчалари мунтазам асосда ҳосил бўладиган парчаларни топширувчиларга бепул асосда, металл парчаларини йиғиш ва тайёрловчига, қайта ишловчига ва реализация қилувчига етказиб берунга қадар сақлаш учун контейнерлар, урналар, қутилар ва бошқа воситаларни вақтинча фойдаланишга беришга ҳақли.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
12. Металл парчаларининг миқдори (оғирлиги) ва тавсифи тайёрловчи, қайта ишловчи ва реализация қилувчи томонидан металл парчаларини қабул қилиш ҳолати бўйича тузиладиган қабул қилиш-топшириш далолатномаларида қайд қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
13. Металл парчаларининг ҳисоби тайёрловчининг, қайта ишловчининг ва реализация қилувчининг раҳбари томонидан тайинланган шахс томонидан юритилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
14. Тайёрловчининг, қайта ишловчининг ва реализация қилувчининг махсус қабул қилиш шахобчалари радиация назоратини ўтказиш учун зарур ускуналар билан таъминланиши шарт.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Тайёрловчи, қайта ишловчи ва реализация қилувчи металл парчалари ҳар бир туркумининг радиация назоратидан ва кимёвий ва портлаш жиҳатидан хавфсизлик бўйича кириш назоратидан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминлашга мажбур.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни.
Назорат тегишли тайёргарлик ва аттестациядан ўтган шахслар томонидан амалга оширилади.
15. Радиоактив, кимёвий ифлосланган ва портловчан металл парчалари аниқланган ҳолларда тайёрловчи, қайта ишловчи ва реализация қилувчи зарур чораларни кўриш учун зудлик билан тегишли хизматларга белгиланган тартибда хабар беради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
3-боб. Юридик шахслардан металл парчаларини қабул қилиш
16. Юридик шахслардан металл парчаларини қабул қилиш тузилган шартномаларга асосан тайёрловчининг, қайта ишловчининг ва реализация қилувчининг махсус қабул қилиш шахобчаларида, ҳар бир туркум бўйича брутто оғирлиги ва транспорт воситаси, идиши ва ифлосланганлиги ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган нетто оғирлиги бўйича амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
17. Тайёрловчи, қайта ишловчи ва реализация қилувчи ҳамда парчаларни топширувчи ўртасида тузиладиган шартномаларда металл парчаларини етказиб бериш ҳажмлари, турлари, муддатлари, тўлов шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлиги кўрсатилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
18. Парчаларнинг ҳар бир туркумига тайёрловчи, қайта ишловчи ва реализация қилувчи томонидан белгиланган шаклда қабул қилиш-топшириш далолатномаси мажбурий тартибда тузилади. Далолатнома асосида парчаларни топширувчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблар, шунингдек, олинган шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши мониторинги амалга оширилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат бўлиб, ҳар бир шундай далолатнома муфассал рақамланади, ҳар бир варағи белгиланган тартибда рақамланган ва тикилган қабул қилиш-топшириш далолатномалари ҳисобга олиш дафтарида (кейинги ўринларда ҳисобга олиш дафтари деб аталади) қайд этилади.
19. Тайёрловчига, қайта ишловчига ва реализация қилувчига транспорт воситасида етказиб бериладиган металл парчалари топшириш жойида миқдори ва сифати бўйича қабул қилинади, натижалари бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади. Металл парчаларини қабул қилиш-топшириш далолатномаси уч нусхада тузилади, уларнинг иккитаси тайёрловчида, қайта ишловчида ва реализация қилувчида қолади, учинчиси эса парчаларни топширувчига берилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
20. Металл парчалари темир йўл транспортида етказиб берилганда ҳар бир темир йўл вагонига (контейнерга), вагон (контейнер) келган кунни ҳисобга олмаган ҳолда вагон (контейнер) тайёрловчига, қайта ишловчига ва реализация қилувчига келган пайтдан бошлаб икки суткадан кўп бўлмаган муддатда уч нусхада қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
21. Башарти тайёрловчида, қайта ишловчида ва реализация қилувчида тушган металл парчаларининг сифати бўйича эътирозлар юзага келса, у ушбу металл парчаларини жавобгарлик остида сақлашга қабул қилади ва металл парчаларини қабул қилиш бўйича келишилган қарорни қабул қилиш учун парчаларни топширувчини ёки унинг вакилини чақиради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
4-боб. Жисмоний шахслардан металл парчаларини қабул қилиш
22. Тайёрловчининг, қайта ишловчининг ва реализация қилувчининг аҳолидан металл парчалари қабул қилинадиган махсус шахобчаларида ҳаммага кўринадиган жойда қуйидаги ахборот кўрсатилган эълон осилган бўлиши лозим:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
металл парчаларини қабул қилиш шартлари ва нархлари;
жисмоний шахслардан қабул қилиниши рухсат этилган металл парчалари турлари рўйхати.
23. Металл парчалари уларнинг ҳар бир туркумига тайёрловчи, қайта ишловчи ва реализация қилувчи томонидан белгиланган шаклда қабул қилиш-топшириш далолатномаси мажбурий тартибда тузилган ҳолда қабул қилинади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
24. Қабул қилиш-топшириш далолатномаси икки нусхада тузилади (биттаси металл парчаларини топшираётган шахсга берилади, иккинчиси тайёрловчида, қайта ишловчида ва реализация қилувчида қолади).
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
25. Жисмоний шахслар билан ўзаро ҳисоб-китоблар қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади.
26. Ҳар маротаба металл парчалари қабул қилинганда ҳисобга олиш дафтарига қуйидаги маълумотлар киритилади:
а) қабул қилиш-топшириш далолатномасининг рўйхат рақами;
б) металл парчаларини қабул қилиш санаси;
в) парча ва чиқиндиларни топшираётган шахс ҳақидаги маълумотлар;
г) қабул қилинган металл парчаларининг ГОСТга мувофиқ тури, русуми ва қисқача тавсифи;
д) металл парчаларининг портлаш хавфсизлиги ва радиация назоратлари маълумотлари, назоратни амалга оширган шахсларнинг имзоси остида;
е) қабул қилинган металл парчаларининг ифлосланганлиги фоизи;
ж) қабул қилинган металл парчаларининг оғирлиги ва қиймати;
з) дафтарга ёзув киритган шахс ҳақидаги маълумотлар ва имзоси.
27. Ҳисобга олиш дафтари ва қабул қилиш-топшириш далолатномалари металл парчаларининг қабул қилинганлиги тўғрисида охирги ёзув киритилган санадан бошлаб камида 5 йил мобайнида сақланади.
28. Қабул қилиш-топшириш далолатномаларининг ўз вақтида ва тўғри тузилиши, ҳисобга олиш дафтарига киритилганлиги, улардаги маълумотларнинг аниқлиги ва ҳаққонийлиги учун тайёрловчининг, қайта ишловчининг ва реализация қилувчининг металл парчаларини қабул қилиш учун масъул бўлган ваколатли шахси жавоб беради.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
29. Жисмоний шахслардан рангли ва қора металларнинг электр техникаси (кучланиш кабеллари, электр узатиш ва алоқа тармоқларининг ҳаво линиялари), саноат (қиринди, шлак, катализаторлар), ҳарбий аҳамиятга эга бўлган парча ва чиқиндиларини, шунингдек, темир йўл, ҳаракатдаги таркиблар ва авиация транспорти қисмларини сотиб олиш тақиқланади.
30. 16 ёшга тўлмаган шахслардан металл парчаларини қабул қилишга йўл қўйилмайди. 14 ёшдан 16 ёшгача жисмоний шахслардан металл парчаларини қабул қилишга уларнинг қонуний вакилларининг уларнинг паспортига оид маълумотлар ва яшаш манзиллари кўрсатилган ёзма розилиги мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
31. Қабул қилинган металл парчалари учун тўлов пул маблағлари билан бозор асосида аниқланадиган эркин (шартномавий) нархлар бўйича, юридик шахслар учун — нақдсиз шаклда, жисмоний шахслар учун — нақд шаклда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ тўловнинг бошқа усулларида амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
32. Тайёрловчилар, қайта ишловчилар ва реализация қилувчилар металл парчалари мунтазам асосда ҳосил бўладиган парчаларни топширувчиларга металл парчаларини топширишга фьючерс шартномалар бўйича олдиндан тўлов йўли билан белгиланган тартибда пул ўтказишга ҳақли.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
6-боб. Тайёрловчи, қайта ишловчи ва реализация қилувчи, шунингдек, парчаларни топширувчининг жавобгарлиги
(6-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
33. Ушбу Низом талабларини бузганлик, шу жумладан, металл парчаларини йўқ қилганлик ва бузганлик, ахлатхонага ва парчаларни топширувчига бириктирилмаган ҳудудга ташлаганлик, ноқонуний сотганлик учун парчаларни топширувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2191-моддаси.
34. Санкцияларнинг қўлланилиши металл парчаларини топширишдан озод этмайди.
35. Металл парчаларининг келиб чиқиши учун парчаларни топширувчи жавоб беради.
7-боб. Парчаларнинг ҳосил бўлиши мониторингини ташкил қилиш
36. Қора металлар парчалари ва чиқиндилари ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш прогнозининг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 367-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон)
37. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар металл парчаларининг ҳосил бўлиши ва ишлатилиши прогнозини белгилайдилар ва ҳар чоракда тегишли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасига тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси олинган маълумотлар асосида ҳар чоракда ресурслар базасини таҳлил қилади ва металл парчалари айланишининг оралиқ мониторингини амалга оширади, сўнгра таҳлилий маълумотларни республика ичида металл парчалари ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш кўрсаткичларини шакллантиришда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
39. Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш соҳасида фаолиятни назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда:
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
идоравий мансуб хўжалик субъектлари юзасидан — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан; ҳудудий бўйсунишдаги хўжалик субъектлари юзасидан — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
ҳудудий бўйсунишдаги хўжалик субъектлари юзасидан — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
40. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2191-моддаси.
Рангли ва қора металл парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш
Республика бўйича қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш прогнозини шакллантириш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, тайёрловчилар, қайта ишловчилар ва реализация қилувчилар
ҳар йили 15 ноябргача
2-босқич
Металл парчалари ва чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш прогнозини ишлаб чиқиш
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, тайёрловчилар, қайта ишловчилар ва реализация қилувчилар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
ҳар йили 1 декабргача
3-босқич
Металл парчалари ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш прогнозини ва ҳар ойлик жадвалларни тасдиқлаш
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (ҳайъатнинг қарори)
ҳар йили 15 декабргача
4-босқич
Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини эркин (шартномавий) нархларда топшириш бўйича шартномалар тузиш
тайёрловчилар, қайта ишловчилар ва реализация қилувчилар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
йил мобайнида
5-босқич
Ўзининг металл парчаларини ишлатиш (қайта ишлаш)
Ўзининг қуйиш ва металл прокатини ишлаб чиқаришларига эга бўлган ташкилотлар
йил мобайнида
6-босқич
Металл парчаларини қабул қилиш
тайёрловчилар, қайта ишловчилар ва реализация қилувчилар
йил мобайнида
7-босқич
Металл парчалари учун ҳисоб-китоб қилиш
тайёрловчилар, қайта ишловчилар ва реализация қилувчилар
тузилган шартнома шартлари бўйича
8-босқич
Металлар парчалари ҳосил бўлиши, шу жумладан, физик ишдан чиққан ва маънавий эскирган асбоб-ускуналарни ҳисобдан чиқаришнинг режалаштирилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, тайёрловчилар, қайта ишловчилар ва реализация қилувчилар
йил мобайнида
9-босқич
Металл парчалари ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш параметрлари ижроси устидан назорат қилиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси
ҳар ойда
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарорига 2-ИЛОВА
Жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металлар парчалари ва
Ошхона ва овқатланиш анжомлари ва мебели, мебель фурнитураси
50.
Лампалар (чироқлар)
51.
Жездан ясалган блесналар
52.
Чизгичлар
53.
Қайиқ моторлари
54.
Қандиллар
55.
Маникюр аксессуарлари
56.
Мебель безаклари
57.
Қаҳва тегирмони
58.
Металл галантерея
59.
Болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар аравачаларининг металл қисмлари
60.
Товоқлар
61.
Мусиқа асбоблари ва чолғулари
62.
Гўшт қиймалагичлар
63.
Кавшарлагичлар (паялник)
64.
Кавшарлаш лампалари (чироқлари)
65.
Кулдонлар
66.
Маиший печлар
67.
Патнислар
68.
Шамдонлар
69.
Стакандонлар (подстаканник)
70.
Автомобиль ва трактор поршенлари
71.
Эшик, дераза ва печ анжомлари
72.
Примуслар
73.
Алюминийдан тайёрланган эшик, дераза ромлари, шунингдек, уларнинг чиқиндилари
74.
Қўлювгичлар
75.
Самоварлар
76.
Сантехника анжомлари
77.
Газлантирилган сув учун сифонлар
78.
Ҳайкалчалар
79.
Шарикли ручка ва қаламларнинг стержен ва учлари
80.
Ҳовончалар
81.
Тоғоралар
82.
Фонуслар (фонарлар)
83.
Нон қолиплари
84.
Электр ва маиший техника
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартиби тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 49-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 8-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳукумат комиссияларини тузиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгаришлар, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 19-банди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)