toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқнинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 29 июлда 2702-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон «Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талаблар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир А. АХМЕДБАЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 30 июнь,
105-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 30 июндаги 105-сонли буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган
ягона талаблар
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Ягона талаблар қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 289-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-3, 23.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.07.2023 й., 10/23/2702-3/0451-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Ягона талабларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қурол — тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди;
ўқ-дорилар — қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси;
қуролхона — қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган, техник жиҳатдан мустаҳкамланган, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси ҳамда қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ва жисмоний ҳимоянинг бошқа воситалари билан махсус жиҳозланган алоҳида иншоот (омбор, хона).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Ягона талаблар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳарбий тузилмаларига кирувчи ҳамда ўқотиш спорти ташкилотларига татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 289-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-3, 23.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.07.2023 й., 10/23/2702-3/0451-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналини юритиш Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2701, 2015 йил 23 июль) белгиланган тартибда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китобини юритиш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Юридик шахсга фойдаланишга қабул қилинган ҳамда унда фойдаланилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳисоби ҳар бир юридик шахсда юритиладиган Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби (бундан буён матнда китоб деб юритилади)да олиб борилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Китобда қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш билан бирга, уларнинг ҳисобдан чиқарилиши ва ҳисобда мавжуд бўлган қурол ва унинг ўқ-дориларининг ҳаракати билан боғлиқ маълумотлар ҳам акс эттирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
6. Китоб уч қисмдан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Китобнинг биринчи қисмида қурол ва унинг ўқ-дорилари жамланма ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Ягона талабларнинг 1а-иловасига мувофиқ шаклдаги жадвал кўринишида ҳар бир қурол (аниқ бир турдаги, номдаги, марка, модель ва калибрдаги) ҳамда унинг ўқ-дорилари (аниқ бир партия, калибр ва миқдор) бўйича алоҳида расмийлаштирилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Китобнинг мазкур қисми қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳисобга олинган ҳамда (ёки) ҳисобдан чиқарилган вақтдаги уларни ҳисобда мавжуд бўлган жами миқдорини аниқлаш учун юритилади. Бунда ҳисобда мавжуд бўлган қурол ва унинг ўқ-дорилари жами миқдори аниқ бир санада ҳисобга олинган ва (ёки) ҳисобдан чиқарилган қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари миқдорини уларнинг мавжуд миқдоридан айириш ва (ёки) унга қўшиш орқали аниқланади.
8. Китобнинг иккинчи қисмида қуролнинг индивидуал ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Ягона талабларнинг 1б-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.
Китобнинг мазкур қисмида:
қуролнинг ҳисобга олинган санаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қурол юридик шахсга қачон ва қаердан келиб тушганлиги;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
қуролни ҳисобга олиш учун асос бўлган кирим ҳужжатининг (счёт-фактура, юк хати) рақами ва санаси;
қуролга оид индивидуал маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қуролнинг ҳисобдан чиқарилиши сабаби (бериб юборилиши (юборилган жойи кўрсатилган ҳолда), йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши) ҳамда ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган ҳужжат (чиқим ҳужжати (счёт-фактура, юк хати), терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг тегишли қарори ёхуд қуролнинг техник ва яроқлилик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома), ҳисобдан чиқарилиш санаси;
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
қуролнинг таъмирлаш учун юборилиши ва таъмирлашдан қайтарилиши;
қуролнинг техник ҳолати ва яроқлилик тоифаси тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
9. Китобнинг учинчи қисмида ўқ-дориларнинг ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Ягона талабларнинг 1в-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.
Китобнинг мазкур қисмида:
ўқ-дориларнинг ҳисобга олинган санаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқ-дориларнинг юридик шахсга қачон ва қаердан келиб тушганлиги;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
ўқ-дориларни ҳисобга олиш учун асос бўлган кирим ҳужжатининг (счёт-фактура, юк хати) рақами ва санаси;
ўқ-дориларнинг тури, калибри, ишлаб чиқарилган йили ва партияси ҳамда миқдори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқ-дориларнинг ҳисобдан чиқарилиши сабаби (бериб юборилиши (юборилган жойи кўрсатилган ҳолда), сарфланиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши) ҳамда ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган ҳужжат (чиқим ҳужжати (счёт-фактура, юк хати), ўқ-дориларнинг сарфланиши бўйича далолатнома, терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг тегишли қарори ёхуд ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома), ҳисобдан чиқарилган ўқ-дорилар миқдори ва ҳисобдан чиқарилиш санаси;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Китоб юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, берилиши, қабул қилиб олинишини ҳамда ҳисоби юритилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул шахс (бундан буён матнда сақлаш учун масъул шахс деб юритилади) томонидан юритилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
11. Китоб унга кейинчалик тегишли ёзувларни киритиш имкониятини бермайдиган ва унда кўрсатилган барча ёзувларни ўқиш ва фарқлаш имконияти сақланиб қолган даражада механик ёки бошқа турда шикастланган бўлса, ундаги барча маълумотлар янги китобга тўлиқ кўчирилиши шарт. Бунда янги китобнинг юритилиши бошланган сана ўзгармайди ва аввалги (шикастланган) китобнинг юритилиши бошланган сана кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Китоб унга кейинчалик тегишли ёзувларни киритиш ҳамда унда кўрсатилган аксарият ёзувларни ўқиш ва фарқлаш имкониятини бермайдиган даражада механик ёки бошқа турда шикастланган ёхуд йўқолган (талон-торож қилинган) бўлса, китобдаги маълумотларни тиклаш учун шикастланганлик ёки йўқолганлик (талон-торож қилинганлик) факти аниқланган кундан эътиборан икки иш куни ичида юридик шахс ҳисобида мавжуд бўлган барча қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш бўйича ишлар ташкиллаштирилиши керак.
13. Инвентаризацияни ўтказиш учун юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжати билан қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссияси тузилади.
Комиссия таркибига сақлаш учун масъул шахс, юридик шахс бухгалтерияси ходими, юридик шахс навбатчилик (қоровуллик) хизмати бошлиғи (агар навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса) мажбурий равишда киритилади ҳамда ҳудудий ички ишлар органининг вакили таклиф этилади.
14. Инвентаризацияни ўтказишда юридик шахсда мавжуд бўлган қурол ва унинг ўқ-дорилари бухгалтерия ҳисоби ҳамда ички ишлар органларининг тегишли маълумотлари билан солиштириб чиқилади ва натижаси бўйича далолатнома тузилади.
Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.
(12 — 14-бандлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
15. Инвентаризация натижасида аниқланган маълумотлар асосида китоб янгидан шакллантирилади ва юритилади. Бунда янгидан юритилиши бошланган китобнинг санаси у янгидан юритилган кун ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Шикастланган китоб Қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссиясининг китобнинг шикастланган ҳолати кўрсатилган далолатномаси асосида йўқ қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ҳамда қабул қилиш журналини юритиш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Юридик шахсга тегишли мақсадда берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳаракати ушбу Ягона талабларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ҳамда қабул қилиш журналида (бундан буён матнда журнал деб юритилади) акс эттирилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Журналда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
қурол ва унинг ўқ-дорилари берилган шахснинг Ф.И.О. ва имзоси;
берилган ва қабул қилиб олинган қуролнинг индивидуал маълумотлари ва унинг ўқ-дорилари миқдори;
қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш мақсади;
қурол ва унинг ўқ-дорилари берилган ҳамда қабул қилиб олинган сана ва вақт;
қурол ва унинг ўқ-дориларини қабул қилиб олган шахснинг имзоси.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
19. Имзоларни қўйишда факсимиле имзодан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Қурол ва унинг ўқ-дорилари вақтинча сақлаш учун қуролхонага топширилганда бу ҳақда журналнинг изоҳ қисмида уларнинг вақтинча сақлаш учун топширилганлиги кўрсатилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Журнал сақлаш учун масъул шахс, агар юридик шахсда навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса, навбатчилик (қоровуллик) хизматининг навбатчи ходими томонидан юритилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
22. Журнал унга кейинчалик тегишли ёзувларни киритиш имкониятини бермайдиган ва унда кўрсатилган барча ёзувларни ўқиш ва фарқлаш имконияти сақланиб қолган даражада механик ёки бошқа турда шикастланган бўлса, ундаги барча маълумотлар янги журналга тўлиқ кўчирилиши шарт. Бунда янги журналнинг юритилиши бошланган сана ўзгармайди ва аввалги (шикастланган) журналнинг юритилиши бошланган сана кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Журнал унга кейинчалик тегишли ёзувларни киритиш ҳамда унда кўрсатилган аксарият ёзувларни ўқиш ва фарқлаш имкониятини бермайдиган даражада механик ёки бошқа турда шикастланган ёхуд йўқолган (талон-торож қилинган) бўлса, журналдаги маълумотларни тиклаш учун шикастланганлик ёки йўқолганлик (талон-торож қилинганлик) факти аниқланган куннинг ўзида берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш бўйича ишлар ташкиллаштирилиши керак.
24. Инвентаризацияни ўтказиш учун юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссияси тузилади.
Комиссия таркибига сақлаш учун масъул шахс, юридик шахс навбатчилик (қоровуллик) хизмати навбатчи ходимлари ҳамда бошлиғи (агар навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса) мажбурий равишда киритилади.
25. Инвентаризацияни ўтказишда қуролхонада сақланаётган ҳамда тегишли мақсадда берилган қурол ва унинг ўқ-дорилари китобдаги тегишли маълумотлар билан солиштириб чиқилади ва натижаси бўйича далолатнома тузилади.
Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.
(23 — 25-бандлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
26. Инвентаризация натижасида олинган маълумотлар асосида журнал тегишли маълумотлар билан тўлдирилади ва янгидан юритилади. Бунда янгидан юритилиши бошланган журналнинг санаси у янгидан юритилган кун ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Шикастланган журнал Берилган ва қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссиясининг журналнинг шикастланган ҳолати кўрсатилган далолатномаси асосида йўқ қилинади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
4-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Қуролхонада сақланаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари бир нечта юридик шахсга тегишли бўлса, улар бўйича китоб ва журнал ҳар бир юридик шахс томонидан алоҳида юритилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
29. Китоб ва журнал ҳудудий ички ишлар органида ҳисобга қўйилган бўлиши лозим.
30. Сақлаш учун масъул шахс алмашганда китоб ва журнал янгидан тайинланган шахсга қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида топширилиши шарт. Журнал навбатчилик (қоровуллик) хизматининг навбатчи ходими томонидан юритилганда эса, навбатчи ходим навбатчиликни топширганда журнални навбатчиликни қабул қилиб олган ходимга топширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Далолатнома юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Китоб ва журналнинг титул варағи қалин материал (картон)дан ишланган бўлиши ва унда юридик шахс ҳамда у идоравий мансуб бўлган юридик шахснинг (агар мавжуд бўлса) номи, шунингдек у қачон юритилиши бошлангани ва тугатилгани кўрсатилиши зарур.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Китоб ва журналнинг титул варағи мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
32. Китоб ва журнал бетлари изчил кетма-кетликда рақамланган ва ип ўтказиб тикилган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Китоб ва журналнинг охирги бетида унинг нечта бетдан иборат эканлиги кўрсатилиши ва ушбу маълумот юридик шахс раҳбарининг имзоси, шунингдек ҳудудий ички ишлар органи масъул ходимининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши лозим.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Китоб ва журналнинг охирги варағи мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
33. Китоб ва журналдаги ёзувлар кўк ёки қора рангли шарикли ручка билан аниқ ёзилиши шарт. Ёзувни қайд қилишда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди. Хато ёзилганда у матнни ўқиш имкониятини берадиган ҳолда ингичка чизиқ билан ўчирилиб, унинг тепасидан тўғирланган ёзув киритилади ва тегишли ёзув киритилган сатрнинг изоҳ қисмида «тузатилди» деб ёзиб қўйилади ҳамда матнни тўғирлаган шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
34. Китоб ва журнал тўлиқ тўлдирилгунча юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўлиқ тўлдирилиб, юритилиши тугатилган китоб ўн йил, журнал эса, уч йил давомида юридик шахсда сақланиши ҳамда ушбу муддатлар якунлангандан сўнг, ҳудудий ички ишлар органига йўқ қилиш учун топширилиши лозим.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
35. Китоб ва журналнинг бутлиги ва тўғри тўлдирилишига сақлаш учун масъул шахс, журнал навбатчилик (қоровуллик) хизматининг навбатчи ходими томонидан юритилганда эса, тегишли навбатчи ходим жавобгар ҳисобланади.
36. Китоб ва журнал қулфланадиган сейф ёки металл шкаф (яшик)да сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Китоб ва журналнинг мазкур Ягона талабларга мувофиқ юритилиши устидан юридик шахс раҳбари доимий назорат олиб бориши шарт. Бунда китобнинг юритилиши ҳар чоракда, журналнинг юритилиши эса ҳар ой юридик шахс раҳбари томонидан текшириб борилиши керак. Агар юридик шахсда навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса, журналнинг юритилиши навбатчилик (қоровуллик) хизмати бошлиғи томонидан текшириб борилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
38. Зарур ҳолларда китоб ва журналга қуролни олаётган шахснинг хизмат вазифаларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, китоб ва журналдаги мазкур Ягона талабларга мувофиқ кўрсатилиши лозим бўлган маълумотларнинг ҳажми ва мазмуни қисқартирилмасдан қўшимча маълумотлар киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Мазкур Ягона талаблар қоидаларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 220-моддаси.
40. Мазкур Ягона талаблар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўздавзахира» қўмитаси, Марказий банки, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзкимёсаноат» ДАК, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзэлтехсаноат» АК, «Ўзбекнефтегаз» МХК, «Ўзвиносаноатхолдинг» ХК, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси билан келишилган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2015 йил 26 июнь
Маданият ва спорт ишлари вазири Б. АХМЕДОВ
2015 йил 25 июнь
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
2015 йил 22 июнь
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
2015 йил 22 июнь
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси И. ТУРАМУРАТОВ
2015 йил 19 июнь
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ
2015 йил 18 июнь
«Ўздавзахира» қўмитаси раиси Ж. КАДИРОВ
2015 йил 16 июнь
Марказий банк бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2015 йил 16 июнь
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори В. ТЯН
2015 йил 16 июнь
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
2015 йил 15 июнь
«Ўзкимёсаноат» ДАК бошқаруви раиси Н. ИБРАГИМОВ
2015 йил 15 июнь
«Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви раиси И. БАСИДОВ
2015 йил 15 июнь
«Ўздонмаҳсулот» АК бошқаруви раиси Э. КУДРАТОВ
2015 йил 12 июнь
«Ўзэлтехсаноат» АК раиси Э. ИМИНОВ
2015 йил 12 июнь
«Ўзбекнефтегаз» МХК бошқаруви раиси Ш. ФАЙЗУЛЛАЕВ
2015 йил 11 июнь
«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК бошқаруви раиси Ш. РАХИМОВ
2015 йил 10 июнь
«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
2015 йил 10 июнь
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори А. ФАРМАНОВ
2015 йил 9 июнь
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
2015 йил 9 июнь
Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси Раёсати раиси С. АЮПОВ
2015 йил 8 июнь
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга
1а-ИЛОВА

Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

КИТОБИ

(китобнинг биринчи қисми)

Қурол ва унинг ўқ-дориларининг жамланма ҳисоби

Т/р

Ёзув киритилган сана

_________________________________________________

(қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри)

_____________________________________________________

(қуролнинг ўқ-дорилари (партияси, калибри ва миқдори (дона)

ҳисобга олинган

ҳисобдан чиқарилган

ҳисобда мавжуд

ҳисобга олинган

ҳисобдан чиқарилган

ҳисобда мавжуд

1

2

3

4

5

6

7

(1а-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга
1б-ИЛОВА

Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби

(китобнинг иккинчи қисми)

Қуролнинг индивидуал ҳисоби

Т/р

Қурол ҳисобга олинган сана

Қурол қайси юридик шахсдан келиб тушганлиги ва санаси

Келиб тушган қуролнинг кирим ҳужжати (счёт-фактура, юк хати), санаси ва рақами

Ҳисобга олинган қуролга оид индивидуал маълумотлар

Қуролнинг ҳисобдан чиқарилишига оид маълумотлар

Қуролнинг таъмирлаш учун юборилганлиги ҳақида маълумот

Қуролнинг техник ҳолати ва яроқлилик тоифаси

Изоҳ

тури, номи, маркаси ва модели

калибри

ишлаб чиқарилган йили

завод серияси ва рақами

ҳисобдан чиқарилиши сабаби (бериб юборилиши (юборилган жойи кўрсатилган ҳолда), йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши)

ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган ҳужжат, унинг рақами ва санаси

ҳисобдан чиқарилган сана

таъмирлаш учун юборилганлиги

таъмирлашдан қайтарилганлиги

юборилган юридик шахс номи, юборилган сана

юк хатининг рақами ва санаси

қайтарилган сана

юк хатининг рақами ва санаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

(1б-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга
1в-ИЛОВА

Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

КИТОБИ

(китобнинг учинчи қисми)

Ўқ-дориларнинг ҳисоби

Т/р

Ўқ-дорилар ҳисобга олинган сана

Ўқ-дорилар қайси юридик шахсдан келиб тушганлиги ва санаси

Келиб тушган ўқ-дориларнинг кирим ҳужжати (счёт-фактура, юк хати), санаси ва рақами

Ҳисобга олинган ўқ-дориларга оид маълумотлар

Ўқ-дориларнинг ҳисобдан чиқарилишига оид маълумотлар

Ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолати

Изоҳ

тури

калибри

ишлаб чиқарилган йили ва партияси

миқдори (дона)

ҳисобдан чиқарилиши сабаби (бериб юборилиши (юборилган жойи кўрсатилган ҳолда), сарфланиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши)

ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган ҳужжат, унинг рақами ва санаси

ҳисобдан чиқарилган ўқ-дорилар миқдори (дона)

ҳисобдан чиқарилган сана

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

(1в-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга
2-ИЛОВА

Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ҳамда қабул қилиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Қурол ва унинг ўқ-дорилари берилган шахснинг Ф.И.О.

Берилган қурол ва унинг ўқ-дорилари, бериш мақсади

Қурол ва унинг ўқ-дорилари берилган сана ва вақт

Қурол ва унинг ўқ-дориларини олган шахснинг имзоси

Қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари

Қурол ва унинг ўқ-дорилари қабул қилиб олинган сана ва вақт

Қурол ва унинг ўқ-дориларини қабул қилиб олган шахснинг имзоси

Изоҳ

қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри

қуролнинг завод серияси ва рақами

қуролга ўқ-дорилар сони (дона)

бериш мақсади

сана (кун, ой, йил)

вақт (соат, дақиқа)

қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри

қуролнинг завод серияси ва рақами

ўқ-дорилар (дона)

фойдаланилмай қолган

фойдаланишда отилмай қолган (осечка)

сана (кун, ой, йил)

вақт (соат, дақиқа)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

(2-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга
3-ИЛОВА
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби (Қурол ва унинг ўқ-дориларни бериш ҳамда қабул қилиш журнали) титул варағининг
ШАКЛИ
(3-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга
4-ИЛОВА
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби (Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ҳамда қабул қилиш журнали) охирги варағининг
ШАКЛИ
(4-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2702-2, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 30-сон, 399-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/2702-1/2053-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 13.12.2021 й., 10/21/2702-2/1160-сон; 06.07.2023 й., 10/23/2702-3/0451-сон)