1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.27.00 Қимор ва гаров ўйинлар (лотереялар, тотализаторлар)]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИМОР ЎЙИНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШНИ ЯНАДА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 мартдаги ПҚ-608-сон қарорига мувофиқ, шунингдек қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, ноқонуний қимор ўйинларини ташкил этишга ҳамда уларга ўсмирлар ва ёшларни жалб этишга кўмаклашувчи шарт-шароитларга барҳам бериш, қимор бизнесининг ривожланиши салбий оқибатларининг олдини олиш, ноқонуний қимор ўйинлари ташкилотчилари ва қатнашчиларининг жавобгарлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.27.00 Қимор ва гаров ўйинлар (лотереялар, тотализаторлар);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан тотализаторлар) ташкил этиш ва ўтказиш (Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этиладиган Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги таваккалчиликка асосланган ўйинлар, букмекерлик фаолияти ва лотереялардан ташқари);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2024 й., 06/24/68/0302-сон)
қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш, мазкур фаолиятни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно;
(1-банднинг учинчихатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2024 й., 06/24/68/0302-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.03.00 Олиб киришга чекловлар ва тақиқлар]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини олиб кириш тақиқлансин.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.04.00.00 Мудофаа соҳасидаги вазифаларни бажаришга жалб қилинадиган бошқа қисмлар, қўшинлар / 15.04.01.00 Чегара қўшинлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.07.00 Давлат хавфсизлигининг бошқа масалалари]
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини олиб киришга йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.14.00 Одил судловга, жамоат тартибига ва бошқарувнинг ўрнатилган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.06.00 Жиноятларнинг алоҳида турлари учун жавобгарлик / 16.11.06.06 Жамоат ва жамоат тартибига қарши жиноятлар]
3. Белгилаб қўйилсинки, ноқонуний тарзда қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ўйин анжомлари, шу жумладан ўйин автоматлари, ўйинда ставка ва ютуқ бўлган бойликлар, шунингдек бундай ўйинларда қатнашиш натижасида олинган бошқа даромад белгиланган тартибда олиб қўйилади ва давлат даромадига ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.27.00 Қимор ва гаров ўйинлар (лотереялар, тотализаторлар)]
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Бош прокуратураси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда республика ҳудудида тақиқланган қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишнинг, шунингдек уларга балоғатга етмаганларни жалб қилишнинг олдини олиш юзасидан доимий иш олиб борсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкилотчилари ва қатнашчиларининг жавобгарлигини кучайтириш, уларга балоғатга етмаганларни жалб қилганлик, шунингдек бундай ўйинларни ташкил этиш учун телекоммуникация тармоқларида хизматлар кўрсатганлик, дастурий таъминотни нашр қилганлик, кўпайтирганлик, тарқатганлик учун жавобгарликни белгилаш;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 16 август,
176-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176 -сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
(2, 3 ва 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2024 й., 06/24/68/0302-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомнинг 6-банди тўртинчи хатбошидаги «тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 26.04.2024 й., 06/24/68/0302-сон)