1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.03.00 Ишсизлар (мақом);
4.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси;
5.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
8.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.);
9.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.01.00 Асосий қоидалар;
10.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар;
11.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар;
12.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар;
13.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар;
14.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
(I бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонунига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Кооперация тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 193-модда; 1994 йил, № 2, 52-модда):
1) бешинчи моддаси 1-бандининг биринчи қисмидан «ва жамоа хўжалигида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати) ишлаб чиқариш кооперативининг бир шакли сифатида ушбу Қонунда, бошқа қонун ҳужжатларида ва ўз уставида назарда тутилган барча ҳуқуқлардан фойдаланади.
14-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкатларининг) ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлиги
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда жавобгар бўладилар».
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрдаги 437-II-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 218-модда)
(IV бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 6 декабрдаги 311-II-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 11-модда)
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1076-сонли Қонунига асосан VI бўлимнинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 31 октябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2025 й., 03/25/1076/0672-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
VII. 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда) 14-моддасининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар».
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар]
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда):
1) 51-моддасининг биринчи қисмидан «жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-модданинг тўртинчи қисми)», «урушнинг қонун ва удумларини бузиш (152-модда)», «Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш (158-модданинг биринчи қисми), жосуслик (160-модданинг биринчи қисми)», «контрабанда (246-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда) 512-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ишларни гарнизонлар ҳарбий судларидан талаб қилиб олиш ҳуқуқига, шунингдек Қуролли Кучлар Ҳарбий суди раисининг ўринбосарлари, Қуролли Кучлар Ҳарбий прокурорининг ўринбосарлари, гарнизонлар ҳарбий прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳам эгадирлар».
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар]
X. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда):
1) 50-моддасининг сарлавҳаси ва диспозициясидаги «давлат иш билан таъминлаш хизмати» деган сўзлар «маҳаллий меҳнат органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ер бериш тартибини бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш»;
3) 100-моддасининг санкциясидаги «иккидан бир қисмидан икки бараваригача» деган сўзлар «беш бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«151-модда. Рухсатсиз радиоузаткич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланиш, шунингдек абонентлик қурилмасини электр алоқа тармоқларига улаш
Қувватидан қатъи назар радиоузаткич шохобчасини рухсатсиз ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланиш,
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Абонентлик қурилмасини рўйхатдан ўтказмай ёки рухсатсиз электр алоқа тармоқларига улаш, —
абонентлик қурилмасини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
152-модда. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартибини бузиш
Радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини, радиоайирбошлаш ва радиочастоталардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, радионурланишнинг давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрларига риоя этмаслик, —
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваргача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Радиоэлектрон воситалари ёки юқори частотали қурилмаларни тайёрлаш, олиш, сотиш ёки ўзгага доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш учун бериш тартибини бузиш,—
радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
6) 153-моддасининг диспозициясидаги «радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«154-модда. Алоқа йўллари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Алоқа йўллари ва иншоотларини, шунингдек алоқа йўли ва кабель иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, —
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, —
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«Бўш иш жойлари (бўш лавозимлар)ни яшириш, шунингдек ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида бермаслик. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш»;
9) 245-моддасининг биринчи қисмидаги «151-моддасининг учинчи қисми» деган сўзлар «151-моддасининг иккинчи қисми, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисми» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 255-моддасининг иккинчи қисм учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун — меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари ҳамда касаба уюшмаларининг меҳнат бўйича техник инспекторлари»;
12) 263-моддасининг биринчи қисмидаги «151-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 152, 153, 154, 156-моддаларида» деган сўзлар «151-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг биринчи қисмида, 153, 154, 156-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1-бандидаги «151-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлар «152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-банди «ушбу Кодекснинг» деган сўзлардан кейин «152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган (радиоэлектрон воситалари ёки юқори частотали қурилмаларни сотиш ёхуд ўзгага доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш қисми)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
14) 305-моддасининг иккинчи қисмидан «151-моддасида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(XI-бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-987-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 2 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 03/24/987/0873-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда) 7-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин.
(XIII бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 25 майдаги 70-II-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 141-модда)
(XIV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сонли Қонунига асосан 2023 йил 30 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
XV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда):
1) 4-моддасининг биринчи қисмидаги «инвесторларнинг» деган сўз «акциядорларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 7-моддасининг иккинчи қисмидаги учинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Белгиланган чегарадан ортиб кетган тақдирда у ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун миқдори акциядорларнинг чегараланган лимитидан ортиб кетган шахслар акциядорлар реестрида рўйхатга олинган кундан эътиборан олти ой ичида очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилиши, ушбу муддат тугагач, суд тартибида тугатилиши лозим»;
3) 8-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиш ва ваколатхоналар очиш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, филиаллар ва ваколатхоналар жойлашган ердаги мамлакат қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади»;
иккинчи қисмидаги «устав ва эмиссия маълумотномасини» деган сўзлар «уставини» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан узоғи билан олти ойгача бўлган муддатда жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги, кузатув кенгаши тўғрисидаги ва ижроия органи тўғрисидаги (тегишинча директор, бошқарув, дирекция, бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи тўғрисидаги), фаолият тартибини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек акциядорлик жамиятининг кўрсатилган бошқарув органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиботини белгиловчи низомларни тайёрлаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаши шарт»;
6) 19-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Жамият давлат мулки негизида тузилганда корхонанинг (мол-мулкнинг) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган бозор баҳоси жамият устав фондининг суммасини ташкил этади»;
«Очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори жамият рўйхатдан ўтказилган санада қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравар суммасидан кам бўлмаслиги, ёпиқ акциядорлик жамиятининг устав фонди эса, энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз баравар суммасидан кам бўлмаслиги керак.
Энг кам ойлик иш ҳақининг суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгарган тақдирда, акциядорлик жамиятининг устав фонди бир йил ичида белгиланган миқдорга мувофиқ ҳолга келтирилиши керак»;
Акциялар хиллари ва турлари (тоифалари) бўйича фарқланади. Акцияларнинг хиллари: эгаси ёзилган, эгаси ёзилмаган. Акцияларнинг турлари (тоифалари): имтиёзли, оддий»;
иккинчи ва учинчи қисмларидаги «акциядорларини рўйхатга олиш дафтарига», «акцияларини рўйхатга олиш дафтарига» деган сўзлар «акциядорларининг реестрига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 31-моддасининг биринчи қисмидаги «ўз ходимлари орасида тарқатиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Акциянинг ҳақи тўлиқ тўлангунга ва унинг янги эгаси акциядорлар реестрида рўйхатга олингунга қадар акция овоз ҳуқуқини бермайди, реестрида рўйхатга олиш, жамиятни тузиш вақтида муассислар сотиб олган акциялар бундан мустасно»;
11) қуйидаги мазмундаги 371-модда билан тўлдирилсин:
«371-модда. Акциядорлик жамиятларига айлантирилаётган давлат корхоналарининг меҳнат жамоалари аъзолари ўртасида акцияларни тарқатиш
Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилганда корхона меҳнат жамоаси аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциялар қиймати ҳақини тўлаб устав фондидаги тегишли улушдан акциялар сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади»;
12) 56-моддасининг иккинчи қисмидаги «йиллик дивидендлар тўлаш тўғрисида» деган сўзлар чиқариб ташланиб, «белгилаб қўйилади» деган сўзлардан кейин жумла «ва шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозим» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
13) 57-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат корхоналарини қайта тузиш натижасида ташкил этилган акциядорлик жамиятларида дивидендлар устав фондининг бошланғич миқдорига мувофиқ тарзда, мавжуд акцияларнинг тўла суммаси бўйича, акцияларнинг давлатга тегишли, ҳақи тўланиши тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган пайтда сотилмай қолган қисмини ҳам ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади»;
14) 69-моддасининг биринчи қисмидаги «(бу хабарнома олинганлигини тасдиқлаш шарти билан)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор), коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) раҳбари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузиладиган шартномада уларнинг акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда уларнинг умумий йиғилиш ва кузатув Кенгаши олдидаги ҳисоботлари даврийлиги назарда тутилиши лозим»;
«Акциядорлар умумий йиғилиши ёки кузатув Кенгаши, агар уставга биноан унга шундай ҳуқуқ берилган бўлса, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор), коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) раҳбари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган тақдирда бекор қилишга ҳақлидир».
(XVI бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 3 декабрдаги 713-II-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 1-сон, 4-модда)