toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 24 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2015 йил 15 майда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 354-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда, № 12, 464-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2015 йил 4 июндаги 111 (6294)-сонида эълон қилинган
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 3 июнь,
ЎРҚ-387-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида
(янги таҳрири)
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
Ушбу Қонуннинг мақсади қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун қуйидаги қимматли қоғозларга нисбатан амал қилади: акциялар, облигациялар, давлат ғазначилик облигациялари, депозит сертификатлари, қимматли қоғозларнинг ҳосилалари ва векселлар.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан учинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик
Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун банкларни санация қилиш ва тугатишга доир муносабатларга нисбатан махсус қонунчиликка зид бўлмаган ҳолларда қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1070-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 25 сентябрь)
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
акция — ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган, эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз;
ахборотни ошкор қилиш — қимматли қоғозлар бозорида манфаатдор шахсларнинг ахборотни қайси мақсадда олишидан қатъи назар, мазкур ахборотдан унинг топилиши ва олинишини кафолатлайдиган шаклларда фойдаланишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
биржа облигацияси — чиқарилиши фонд биржаси томонидан рўйхатга олинадиган ва фонд биржасининг котировкалаш варағига киритилган, акциядорлик жамиятлари томонидан чиқариладиган қарз эмиссиявий қимматли қоғоз;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
вексель — вексель берувчининг ёхуд векселда кўрсатилган бошқа тўловчининг векселда назарда тутилган муддат келганда вексель эгасига муайян суммани тўлашга доир қатъий мажбуриятини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат қимматли қоғозлари — Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган давлат ғазначилик облигациялари, халқаро облигациялар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари;
(3-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)
депо ҳисобварағи — депонентнинг қимматли қоғозларини сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган, инвестиция воситачисининг ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар йиғиндиси;
депо ҳисобварағидан кўчирма — депонентнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини тасдиқлайдиган, инвестиция воситачиси ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан бериладиган ҳужжат;
депозитар операциялар — ҳисобга олиш регистрларида депозитар операциялар стандартларига мувофиқ бажариладиган операциялар;
депозитар тилхатлар — номинал қийматга эга бўлмаган қимматли қоғоз бўлиб, у тақдим этиладиган қимматли қоғозларнинг муайян сонига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқлайди ва унинг эгасининг ушбу қимматли қоғоз эмитентидан депозитар тилхат ўрнига тақдим этиладиган қимматли қоғозларнинг тегишли сонини олишини ҳамда тақдим этиладиган қимматли қоғозлар билан мустаҳкамланган ҳуқуқларнинг депозитар тилхат эгаси томонидан амалга оширилиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатилишини талаб қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлайди;
депозит сертификати — банкка қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) омонат суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз;
депонент — депо ҳисобварағига эга бўлган шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция активлари — қимматли қоғозлар, пул маблағлари ва қонунчиликка мувофиқ инвестиция активлари деб эътироф этиладиган бошқа мол-мулк;
(3-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
инвестор — қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инфратузилма облигациялари — ишлаб чиқариш инфратузилмасини ва бошқа инфратузилмани барпо этиш ва (ёки) реконструкция қилишни молиялаштириш учун пул маблағларини жалб этиш мақсадида хўжалик жамиятлари томонидан чиқариладиган облигациялар;
(3-модданинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
клиринг — қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари томонидан рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ўзаро мажбуриятларни аниқлаш, аниқлаштириш ва ҳисобга олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
корпоратив облигациялар — акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар томонидан чиқариладиган облигациялар;
(3-модданинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
маркет-мейкер — қимматли қоғозларга доир нархлар, талаб ва таклиф даражасини сақлаб туриш учун биржа битимларини тузиш мажбуриятини ўз зиммасига олган инвестиция воситачиси;
неттинг — мижознинг барча пул талабларини унинг барча пул мажбуриятларига нисбатан ҳисобга олиш орқали амалга ошириладиган клиринг усули;
ноэмиссиявий қимматли қоғозлар — ушбу Қонунга мувофиқ эмиссиявий қимматли қоғозлар тушунчасига оид бўлмаган қимматли қоғозлар;
облигация — эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қатъий белгиланган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқлайди;
 LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 741-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро облигация — сотиладиган эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у эмитент томонидан чиқарилади ва молиявий ташкилотларнинг гуруҳи томонидан жойлаштирилади, эмитентнинг мамлакатидан ташқари бир ёки ундан кўпроқ давлатда таклиф этилади, бирламчи равишда (шу жумладан обуна бўйича) фақат ушбу гуруҳ орқали сотиб олинади;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-533-сонли Қонунига асосан йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2019 й., 03/19/533/2885-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет эллик номинал сақловчи — қимматли қоғозларга доир ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва (ёки) қимматли қоғозлар ҳисоб-китобларининг халқаро марказлашган тизими бўлган ёхуд чет эл биржаларидаги ёки бошқа тартибга солинадиган бозорлардаги савдолар натижаларига кўра қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширувчи марказий депозитарий бўлган, қимматли қоғозлар эгасининг ёки у вакил қилган шахснинг топшириғига кўра, қимматли қоғозларнинг эгаси бўлмаган ҳолда, қимматли қоғозларни ҳисобга олишни ва уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни амалга оширадиган чет эл ташкилоти;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонунига асосан йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
опцион — эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у ўз эмитентининг муайян миқдордаги қимматли қоғозларини унда назарда тутилган муддатда, қатъий белгиланган нарх бўйича сотиб олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайди;
фонд биржаси — оммавий ва ошкора биржа савдоларини олдиндан белгиланган жойда ва белгиланган вақтда ўрнатилган қоидалар асосида ташкил этиш ҳамда ўтказиш орқали фақат қимматли қоғозлар савдоси учун шароитлар яратиб берувчи юридик шахс;
эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар — мулкий ҳуқуқларнинг реализация қилиниши ўз эгасининг рўйхатдан ўтказилган бўлишини талаб этадиган қимматли қоғозлар;
эмиссиявий қимматли қоғозлар — битта чиқарилиш доирасида бир хил белгилар ва реквизитларга эга бўлган, мазкур чиқарилиш учун ягона шартлар асосида жойлаштириладиган ҳамда муомалада бўладиган қимматли қоғозлар;
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестри — рўйхатдан ўтказилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг рўйхати;
эмитент — эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ғазначилик облигациялари — эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, тўланиш муддатидан қатъи назар, улар эгалик қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига пул маблағлари киритилганлигини тасдиқлайди ва ушбу эмиссиявий қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати мобайнида қатъий белгиланган даромад олиш ҳуқуқини беради;
(3-модданинг ўттизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)
қимматли қоғозлар — ҳужжатлар бўлиб, улар мазкур ҳужжатларни чиқарган юридик шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз муносабатларини тасдиқлайди, дивидендлар ёки фоизлар тарзида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш имкониятини назарда тутади;
 LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 96-моддаси.
қимматли қоғозлар бозори — юридик ва жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ муносабатлари тизими;
қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари — қимматли қоғозларнинг эмитентлари, қимматли қоғозларнинг эгалари, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, шунингдек биржалар ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси;
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси — қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг мижози (мижоз) — депонент ёки қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг хизматларидан фойдаланувчи бошқа шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият — қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича лицензияланадиган ёки ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури;
(3-модда биринчи қисмининг ўттиз тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
қимматли қоғозларга доир битимлар — қимматли қоғозларнинг олди-сотдиси, ҳадяси, мероси, устав фондига киритилиши ва қимматли қоғозлар эгасининг алмашувига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар, шунингдек қимматли қоғозлар гарови;
қимматли қоғозларга доир фьючерс — қимматли қоғоз бўлиб, у ўзида назарда тутилган муддатда қимматли қоғозларнинг муайян сонини қатъий белгиланган нархда сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятини тасдиқлайди;
қимматли қоғозларни жойлаштириш — қимматли қоғозларни уларнинг дастлабки эгаларига бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси — депо ҳисобварақлари бўйича қимматли қоғозларни сақлашнинг, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи ташкилот;
(3-модданинг қирқинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозларнинг муомаласи — қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган, қимматли қоғозларнинг эгаси алмашувига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар;
(3-модданинг ўттиз тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
қимматли қоғозларни номинал сақловчи — қимматли қоғозлар эгасининг ёки у вакил қилган шахснинг топшириғига кўра қимматли қоғозларни ҳисобга олишни ва уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни қимматли қоғозларнинг эгаси бўлмаган ҳолда амалга оширувчи инвестиция воситачиси, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси;
қимматли қоғозларни чиқариш — юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларининг объекти сифатида қимматли қоғозлар пайдо бўлишига қаратилган ҳаракатлари;
қимматли қоғозлар эгаси — қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
қимматли қоғозлар эгаларининг реестри — рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган, уларга қарашли эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар эмитентининг номи, ушбу қимматли қоғозларнинг сони, номинал қиймати, тури ва хили, шунингдек реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларга ахборот юбориш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилган рўйхати;
қимматли қоғозлар эмиссияси — эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш;
қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласи — эмитент ва у чиқарадиган қимматли қоғозлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек инвесторнинг қимматли қоғозлар олиш тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ахборотни акс эттирувчи ҳужжат;
қимматли қоғозларнинг ҳосилалари — ўз эгаларининг бошқа қимматли қоғозларга нисбатан ҳуқуқларини ёки мажбуриятларини тасдиқловчи ва юридик шахслар томонидан опционлар, қимматли қоғозларга доир фьючерслар, депозитар тилхатлар ва бошқа молиявий воситалар тарзида чиқариладиган қимматли қоғозлар;
ҳисобга олиш регистрлари — инвестиция воситачисида ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида қимматли қоғозларни сақлаш ҳамда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича депозитар операциялар стандартлари билан белгиланган ёзувлар тизими.
2-боб. Қимматли қоғозларни чиқариш
4-модда. Қимматли қоғозларнинг чиқарилиш шакли
Қимматли қоғозлар чиқарилиш шаклига кўра бланкалар тарзида ҳужжатли ва электрон шаклдаги ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар тарзида ҳужжатсиз бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларнинг чиқарилиш шакли қонунчиликка мувофиқ қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланади.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 5-моддаси.
Акциялар, корпоратив ва инфратузилма облигациялари, шунингдек депозитар тилхатлар ҳужжатсиз шаклда чиқарилади.
5-модда. Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор
Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
эмитентнинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;
эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор тасдиқланган сана;
эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган эмитент бошқарув органининг номи;
эмиссиявий қимматли қоғозларнинг тури ва хили ҳамда уларнинг чиқарилиш шакли;
эмиссиявий қимматли қоғозлар эгасининг ҳуқуқлари;
эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш шартлари;
чиқарилишдаги эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони;
илгари жойлаштирилган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони;
эмиссиявий қимматли қоғозларнинг номинал қиймати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорда қонунчиликка мувофиқ бошқа қоидалар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қонунчиликка ва эмитентнинг уставига мувофиқ эмитент бошқарув органи томонидан тасдиқланади.
(5-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарорда гаров, банк кафолати ёки қонунда назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминлаш назарда тутилса, бундай қарорда таъминот берган шахс тўғрисидаги ва таъминот шартлари ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак. Бунда облигациялар чиқариш тўғрисидаги бундай қарор таъминот берувчи шахс томонидан ҳам имзоланиши керак.
(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 22-боби («Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ташкилоти акциядорлик жамияти этиб ўзгартирилаётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган акцияларнинг эмиссия рисоласи акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарордир.
(5-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 37-банди.
Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг бир нусхаси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида қолади, бир нусхаси эмитентга берилади ва бир нусхаси эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига топширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг VII боби («Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор») (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги рўйхатдан ўтказилган қарорга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(5-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг XIV боби («Аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш») (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.).
6-модда. Корпоратив ва инфратузилма облигацияларини чиқариш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Корпоратив облигациялар қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда:
эмитентнинг бундай облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги ўз капитали миқдори доирасида. Агар корпоратив облигациялар суммаси эмитентнинг ўз капитали миқдоридан ошса, эмитент ошган сумма учун таъминот бериши шарт;
сўнгги бир йилда рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва ликвидлиликнинг ижобий кўрсаткичларига эга бўлган эмитентлар томонидан;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Молия бозорида рейтинг агентликлари фаолиятига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1766, 13.02.2008 й.).
облигациялар чиқарилишидан олдинги бир йил учун молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси мавжуд бўлганда;
инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банклари иштирокида чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.) V боби («Облигацияларни чиқариш»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган шартлар ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Инфратузилма облигациялари қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда:
эмитентнинг бундай облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган санадаги ўз капитали миқдори доирасида. Агар инфратузилма облигациялари суммаси эмитентнинг ўз капитали миқдоридан ошса, эмитент ошган сумма учун таъминот бериши шарт;
облигациялар чиқарилишидан олдинги бир йил учун молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси мавжуд бўлганда;
инфратузилма облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида назарда тутилган лойиҳани молиялаштириш учун фойдаланилса, чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари томонидан инфратузилма облигациялари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда чиқарилади.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Корпоратив ва инфратузилма облигацияларини чиқаришнинг қўшимча шартлари қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61-модда. Биржа облигацияларининг эмиссияси, жойлаштирилиши ва муомаласи
Биржа облигацияларининг эмиссияси давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда фонд биржаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тўлаш муддати бир йилдан кўп бўлмаган биржа облигацияларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласи фонд биржаларида амалга оширилади.
Биржа облигацияларини жойлаштириш фақат биржа облигацияларининг чиқарилишини рўйхатга олган фонд биржаси орқали амалга оширилади.
(61-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
7-модда. Акцияларга доир опционни чиқариш шартлари
Акцияларга доир опционни чиқариш шартлари уларнинг муомаласига чекловларни назарда тутиши мумкин.
Агар акциядорлик жамиятининг эълон қилинган акциялари сони олиш ҳуқуқини опционлар берадиган акциялар сонидан кам бўлса, мазкур жамият акцияларга доир бундай опционларни жойлаштиришга ҳақли эмас.
Акциядорлик жамиятининг меҳнат жамоаси ва кузатув кенгаши аъзоларига мукофотни ёки рағбатлантириш тўловини акцияларга доир опционлар тарзида бериш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Олиш ҳуқуқини опционлар берадиган муайян турдаги акцияларнинг сони акцияларга доир опционлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра жойлаштирилган ушбу турдаги акцияларнинг 5 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Акцияларга доир опционлар акциядорлик жамиятининг устав капитали уни таъсис этиш чоғида тўлиқ тўланганидан кейин жойлаштирилиши мумкин бўлади.
8-модда. Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш
Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан эмитентнинг аризаси асосида амалга оширилади. Эмитентнинг аризасига қуйидагилар илова қилинади:
эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор;
қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи (қимматли қоғозлар оммавий жойлаштирилган тақдирда);
бланка намунаси (ҳужжатли шаклдаги эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилган тақдирда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
рўйхати қонунчиликда белгиланадиган бошқа ҳужжатлар.
(8-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.) 43, 44-бандлари.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар олинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида давлат рўйхатидан ўтказиши ёки эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилиши шарт.
Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилаётганида эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг ҳар бир нусхасида эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилади ва эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишига берилган рўйхатдан ўтказилганлик рақами кўрсатилади.
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик эмитент зиммасида бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.) IХ боби («Қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш»).
9-модда. Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш
Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳамда улардаги маълумотларнинг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик талабларига номувофиқлиги;
(9-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш тартибига эмитент томонидан риоя этилмаганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган йиғимларнинг тўланмаганлиги;
(9-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 16-моддаси.
эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришни амалга ошираётган юридик шахсда уларни чиқариш ҳуқуқининг йўқлиги.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг қарорида кўрсатилган муддат ичида қайта мурожаат этилган тақдирда, янгитдан тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлардан ташқари янги асосларга кўра эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.) XVI боби («Қимматли қоғозлар чиқарилишини, шунингдек, аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишга киритилган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш»).
10-модда. Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишда эмитент мазкур чиқарилишдаги эмиссиявий қимматли қоғозлар номинал қийматининг 0,01 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига йиғим тўлайди.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илгари рўйхатдан ўтказилган чиқарилишдаги эмиссиявий қимматли қоғозларнинг номинал қиймати оширилган тақдирда, эмитент мазкур чиқарилишдаги эмиссиявий қимматли қоғозлар номинал қиймати ошган суммасининг 0,01 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига йиғим тўлайди.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.) XII боби («Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини ва (ёки) илгари рўйхатдан ўтказилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишига доир ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим»).
Эмиссиявий қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим қуйидаги ҳолларда ундирилмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
инфратузилма облигациялари ва опцион чиқарилган тақдирда;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда.
11-модда. Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестри
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестрида эмитентнинг номи, қимматли қоғозларнинг сони, номинал қиймати, тури ва хили тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборот бўлиши лозим.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сонли қарори билан тасдиқланган «Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида»ги низом.
12-модда. Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини тўхтатиб туриш, эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш
Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши:
Олдинги таҳрирга қаранг.
эмиссия жараёнида қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик талаблари эмитент томонидан бузилганлиги аниқланганда, шунингдек эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилиши ҳақида эълон қилинган ахборотда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда улар бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилади;
(12-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ахборот ва ҳисоботлар бир йил ичида икки ва ундан ортиқ маротаба ўз вақтида ошкор этилмаган тақдирда, бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилади;
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
уларнинг чиқарилишини тўхтатиб туришга олиб келган қоидабузарликлар эмитент томонидан бартараф этилмаган, шунингдек мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозларнинг 60 фоиздан кам қисми чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда хусусий жойлаштирилган тақдирда амалга ошмаган деб топилади;
(12-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001)
суднинг тегишли қарори мавжуд бўлган тақдирда ҳақиқий эмас деб топилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, мазкур чиқарилишнинг барча қимматли қоғозлари муомаладан олиниши лозим, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини жойлаштиришдан эмитент олган маблағлар эса қонунчиликда белгиланган тартибда эгаларига қайтарилиши керак.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш ва маблағларни эгаларига қайтариш билан боғлиқ чиқимларнинг ўрни эмитент ҳисобидан қопланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.) XV боби («Қимматли қоғозлар чиқарилишини тўхтатиб туриш, қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш, шунингдек, облигацияларни сўндириш»).
13-модда. Давлат қимматли қоғозларини чиқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат қимматли қоғозларини чиқариш эмиссия рисоласисиз ва давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 156-моддаси.
Давлат қимматли қоғозлари қисқа муддатли (бир йилгача муддатга), ўртача муддатли (бир йилдан беш йилгача муддатга) ва узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ муддатга) этиб чиқарилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 156-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
14-модда. Депозит сертификатларини ва векселларни чиқариш
Депозит сертификатларини чиқариш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 770-моддаси, «Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1859, 24.09.2008 й.).
Векселларни чиқариш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 740-моддаси.
3-боб. Қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи
15-модда. Қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи шартлари
Қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштиришга ва уларнинг муомаласига, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Масалан, мазкур Қонун 13-моддасининг биринчи қисми.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни, бундан халқаро облигациялар мустасно Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлаштириш ҳамда муомалага киритиш квоталари ва тартибини белгилайди.
(15-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-533-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2019 й., 03/19/533/2885-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 августдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган «Қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалага киритиш квоталари ва тартиби тўғрисида»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ифодаланади, бундан халқаро облигацияларни жойлаштириш ҳамда давлат акция пакетларини хорижий инвесторларга фонд биржаси орқали сотиш ҳоллари мустасно.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 мартдаги ЎРҚ-1122-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 03/26/1122/0250-сон)
16-модда. Қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга оширилади. Қимматли қоғозларга доир бошқа битимлар ёзма шаклда тузилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 4 мартдаги 2009-18-сонли буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1919, 09.03.2009 й.).
Уюшган бозорларда олди-сотди битимлари тузилганда улар юзасидан ҳисоб-китоб қилиш муддатлари қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилиш қоидалари билан, бошқа ҳолларда эса олди-сотди шартномалари билан белгиланади. Белгиланган муддатлар бузилган тақдирда битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом, «Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1919, 09.03.2009 й.), Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 2 декабрдаги 12-сонли «Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3596, 27.12.2024 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларга доир битимлар тузилганда сотувчи (бундан эмитент мустасно) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига битим суммасининг 0,01 фоизи миқдорида йиғим тўлайди. Бунда сотувчининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентининг тузилган битим бўйича даромадларига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларга доир нархларнинг, талаб ва таклифнинг даражасини сақлаб туриш учун биржа битимлари тузилганда маркет-мейкер биржага, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлашдан озод қилинади.
(16-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
17-модда. Қимматли қоғозларни жойлаштириш
Эмитентлар қимматли қоғозларни мустақил равишда, шунингдек банклар ва инвестиция воситачилари орқали жойлаштириш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сонли буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.).
Қимматли қоғозларни жойлаштириш қуйидаги турларда амалга оширилиши мумкин:
қимматли қоғозларни хусусий жойлаштириш (олдиндан маълум бўлган, сони чекланган инвесторлар орасида оммавий эълон бермаган ва реклама кампанияси ўтказмаган ҳолда ёпиқ обуна қилиш);
қимматли қоғозларни оммавий жойлаштириш (сони чекланмаган инвесторлар орасида реклама кампаниясини ўтказган ҳолда очиқ обуна қилиш).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилган ҳолларнинг ҳар бири учун қимматли қоғозлар чиқарилишининг энг кам ёки энг кўп ҳажми қонунчиликда белгиланиши мумкин.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Акцияларнинг очиқ обунаси қимматли қоғозларнинг уюшган савдосидагина ўтказилади.
Банклар ва инвестиция воситачилари эмитентлар томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишининг жойлаштирилмаган қисмини сотиб олиш мажбуриятини олиб ёки олмаган ҳолда эмиссиявий қимматли қоғозларни эмитент номидан сотиш тўғрисида эмитентлар билан шартномалар тузиши мумкин.
Жойлаштирилаётган қимматли қоғозларнинг сони эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган қимматли қоғозлар сонидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эмитент эмиссиявий қимматли қоғозларнинг ҳақиқатда жойлаштирилган сонини уларнинг чиқарилиши якунлари тўғрисидаги билдиришномада кўрсатади. Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши якунлари тўғрисидаги билдиришномани тақдим этиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
(17-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эмитент чиқарилаётган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришни уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган муддатда тугаллаши шарт, бу муддат қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
Эмиссиявий қимматли қоғозларни оммавий жойлаштириш эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот белгиланган тартибда ошкор қилинганидан кейин камида икки ҳафта ўтгач амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 43-моддаси.
Эмитент, шунингдек у билан шартномага кўра эмиссиявий қимматли қоғозлар жойлаштирилишини амалга оширувчи банклар ва инвестиция воситачилари мазкур қимматли қоғозлар олингунига қадар инвесторга қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи ва эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш шартлари билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаши шарт.
Ҳужжатсиз шаклдаги эмиссиявий қимматли қоғозлар ушбу қимматли қоғозлар жойлаштирилиши муддати ичида уларнинг ҳақи тўлиқ тўланганидан ва улар олувчиларнинг депо ҳисобварақларига ўтказилганидан кейин жойлаштирилган ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддаси, «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.) XIII боби («Қимматли қоғозларни жойлаштириш»).
18-модда. Қимматли қоғозлар муомаласи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар муомаласи қимматли қоғозлар бозорида юридик ва жисмоний шахслар томонидан битимлар тузиш орқали амалга оширилади. Бунда акцияларнинг олди-сотди битимлари қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида амалга оширилади, бундан акцияларнинг акциядорлар томонидан имтиёзли ҳуқуқ асосида сотиб олиниши ёки акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан қайтариб сотиб олиниши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгиланган ҳоллар мустасно.
(18-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом.
19-модда. Давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласи қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги низом.
20-модда. Депозит сертификатларини ва векселларни жойлаштириш ҳамда уларнинг муомаласи
Депозит сертификатларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласи қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1859, 24.09.2008 й.).
Векселларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
21-модда. Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари қуйидагилардир:
фонд биржаси;
фонд бўлимини ташкил этган валюта биржаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари риоя этилиши шарт бўлган қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилиш қоидаларини тасдиқлайди.
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ўз фаолиятини тегишли лицензия асосида амалга оширади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари сотувчидан сотувга қўйилаётган қимматли қоғозларни олдиндан баҳолаш ўтказилишини талаб қилишга, агар бундай талаб қонунчиликда белгиланмаган бўлса, шунингдек қимматли қоғозларни уларнинг номинал қийматидан паст нархда реализация қилишга тақиқ белгилашга ҳақли эмас.
(21-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
22-модда. Клирингни амалга ошириш
Клиринг қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси томонидан амалга оширилади. Бунда битимлар натижалари бўйича қимматли қоғозлардаги ва пул маблағларидаги ҳисоб-китоблар қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг клиринг топшириғи асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Клирингни амалга ошириш тартиби қонунчилик ва қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилиш қоидалари билан белгиланади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 апрелдаги 196-сонли қарори билан тасдиқланган «Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палаталари тўғрисида»ги низом.
23-модда. Кафолат фонди
Инвестиция воситачиси томонидан инвесторга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси ҳар бир инвестиция воситачисига тегадиган воситачилик ҳақининг чегириб қолинадиган қисми ҳисобидан кафолат фондини шакллантиради. Кафолат фондининг маблағлари инвестиция воситачиларига тегишли бўлиб, ҳар бир инвестиция воситачиси бўйича алоҳида шакллантирилади ва ҳисобга олинади.
Кафолат фондининг маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас ва ушбу маблағлар инвестиция воситачисига у инвестиция воситачиси сифатидаги фаолиятини тугатган тақдирда қайтарилиши керак.
Кафолат фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
4-боб. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият
24-модда. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади, ушбу Қонуннинг 28, 29 ва 31-моддаларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият қуйидагилар сифатида амалга оширилади:
инвестиция воситачиси;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 26 ва 27-моддалари.
инвестиция маслаҳатчиси;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 28-моддаси.
инвестиция фонди;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 29-моддаси.
инвестиция активларини ишончли бошқарувчи;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 30-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 32-моддаси.
Лицензия талабгорига унинг аризасига биноан қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни ёки мазкур фаолият турининг бир қисмини амалга ошириш учун лицензия берилиши мумкин. Лицензия талабгори бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга лицензия берилганлиги учун давлат божи ва лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиққанлик учун йиғим тўлашдан озод қилинади. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш учун белгиланган чекловлар ҳисобга олинган ҳолда берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификати бўлган камида икки ходимга эга юридик шахсларгина (бундан инвестиция фонди мустасно) қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бўлиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификати беш йил муддатга берилади.
(24-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли «Малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларнинг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши тартиби қонунчиликда белгиланади.
(24-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 26 — 32-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 42, 49, 53-моддалари.
Чет эл ташкилоти томонидан қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият янги юридик шахсни — қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисини ташкил этиш ёхуд фаолият кўрсатаётган юридик шахснинг — қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг устав капиталида иштирок этиш йўли билан амалга оширилади.
25-модда. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чекловлар
Инвестиция фондининг фаолияти бошқа турдаги фаолият билан бирга қўшиб олиб борилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция маслаҳатчиси, агар у эмитентларга қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш хизматларини (трансфер-агент хизматларини) кўрсатаётган бўлса, инвестиция воситачиси профессионал фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001)
Профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш ва қимматли қоғозлар бўйича операцияларни ўтказишга доир қўшимча чекловлар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 1895, 05.02.2009 й.) III («Профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш тартиби») ва IV боблари («Профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар»).
26-модда. Инвестиция воситачисининг фаолияти
Мижознинг топшириғига биноан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси инвестиция воситачисидир.
Инвестиция воситачиси мижозларининг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари, агар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестиция воситачисининг ўз ҳисобварақларидан алоҳида ҳисобварақларда туриши керак.
Инвестиция воситачиси ҳар бир мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари ҳисобини юритиши, қимматли қоғозларга доир битимлар ва операцияларни мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириши, тузилган битимлар ва амалга оширилган операциялар тўғрисида унга ҳисобот бериши шарт.
Инвестиция воситачиси мижозларнинг қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртма бериш, ўтказиш борасидаги топшириқларини виждонан ҳамда уларнинг келиб тушиши тартибида бажариши керак. Мижозларнинг топшириғига биноан амалга ошириладиган битимлар инвестиция воситачисининг ўз дилерлик операцияларига нисбатан устун равишда бажарилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар инвестиция воситачиси томонидан тегишли топшириқ олингунига қадар инвестиция воситачиси ва унинг мижози ўртасидаги мижоз хабардор қилинмаган манфаатлар тўқнашуви мижозга зарар етказилишига олиб келса, инвестиция воситачиси зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаши шарт.
(26-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси.
Инвестиция воситачиси томонидан инвестиция воситачиси сифатидаги фаолиятни тўхтатиб туриш, тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ёки у тугатилган тақдирда, тегишли ахборот қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан икки иш куни ичида оммавий ахборот воситаларида ва фонд биржасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Инвестиция воситачиси сифатида ўз фаолиятини тўхтатиб тураётган, тугатаётган ёки тугатилаётган инвестиция воситачисида ҳисоби юритилаётган қимматли қоғозлар мижознинг қарорига кўра бир ҳафталик муддатда бошқа инвестиция воситачисига ўтказилади, бундай қарор мавжуд бўлмаган тақдирда эса, қимматли қоғозларнинг эгаси танлаган инвестиция воситачисига қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган муддатларда кейинчалик ўтказиш учун Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига (фаолиятни тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно) ўтказилади.
Юридик шахсни — инвестиция воситачисини тугатиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар якунланганлигини ёзма равишда тасдиқлаганидан кейингина амалга оширилиши мумкин.
27-модда. Инвестиция воситачисининг депозитар операцияларни амалга ошириш чоғидаги фаолияти
Инвестиция воситачиси депозитар операцияларни амалга ошираётганда:
манфаатдор шахсларнинг қимматли қоғозларни ва пул маблағларини ҳисобга олиш қоидалари билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаши;
депонентларнинг ҳар бирига тегишли қимматли қоғозларнинг сони ва номинал қиймати ҳисобини юритиши;
қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги, шунингдек уларнинг тугатилганлиги фактлари ҳисобини юритиши;
қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва мижозларнинг ҳисобварақлари бўйича операциялар бажариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатларни идоравий архивда сақлаши;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Архив иши тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги идоравий архив тўғрисида»ги намунавий низом ва «Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1915, 07.03.2009 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
депо ҳисобварақлари бўйича операцияларни депонентларнинг ёки улар вакил қилган шахсларнинг ёзма топшириқлари асосида амалга ошириши, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(27-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
депонентнинг қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларини унинг депо ҳисобварағидан тегишли кўчирма берган ҳолда тасдиқлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижозларнинг ҳисобварақларидаги қимматли қоғозлар ва пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати, уларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг махфийлигини таъминлаши, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 49 ва 50-моддалари.
депо ҳисобварағи бўйича операцияларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг, монополияга қарши давлат органининг, шунингдек суднинг, суриштирув ва тергов органларининг қарорлари асосида қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриши;
ўз фаолиятига тааллуқли маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг, давлат солиқ хизмати органининг, монополияга қарши давлат органининг, шунингдек суднинг, суриштирув ва тергов органларининг ёзма талабларига кўра қонунчиликда белгиланган доирада ва тартибда тақдим этиши;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 50-моддаси.
ўзи етказган зарарнинг ўрнини ушбу Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ кафолат фондини шакллантиришда иштирок этиш, шунингдек қонунчиликка мувофиқ жавобгарликни суғурта қилиш йўли билан қоплаш имкониятини назарда тутиши;
(27-модданинг саккизинчи — ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52-боби («Суғурта»).
қимматли қоғозлар эгаларининг реестрини шакллантириш учун зарур бўлган қимматли қоғозларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотларни Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг талабига кўра тақдим этиши;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 1911, 25.02.2009 й.) IV боби («Реестрни шакллантириш тартиби»).
ўзида ҳисобга олинадиган қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитентлари реквизитларига Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан олинган маълумотлар асосида ўзгартиришлар киритиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция воситачисининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Инвестиция воситачиси томонидан мижозларнинг пул маблағларини ҳисобга олиш ва уларнинг бут сақланишини таъминлаш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
28-модда. Инвестиция маслаҳатчисининг фаолияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда прогноз қилиш масалаларига доир маслаҳат хизматлари, трансфер-агент хизматларини кўрсатувчи, шунингдек қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи юридик шахс инвестиция маслаҳатчисидир.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
29-модда. Инвестиция фондининг фаолияти
Инвесторларнинг пул маблағларини ва қўйилмаларини инвестиция активларига жалб қилиш мақсадида акциялар чиқарадиган юридик шахс — акциядорлик жамияти инвестиция фондидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция фонди юридик шахснинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ўзгартирилишга ҳақли эмас. Инвестиция фондини қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция фонди фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаб этилмайди ва инвестиция фондининг фаолияти қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан ўз ваколатлари доирасида тартибга солинади.
(29-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси.
Инвестиция фонди қуйидаги ҳуқуқларга эга эмас:
корпоратив ва инфратузилма облигацияларини, шунингдек имтиёзли акцияларни чиқариш;
фонд соф активларининг 10 фоизидан ортиғини бир эмитентнинг қимматли қоғозларига ёки масъулияти чекланган жамиятнинг улушига инвестициялаш;
тўланиши лозим бўлган қарзнинг жами ҳажми кредит ва (ёки) қарз битими имзоланадиган санадаги ҳолатга кўра инвестиция фонди соф активлари қийматининг 15 фоизидан ошиб кетган тақдирда кредит ва (ёки) қарз маблағларини жалб этиш. Кредит ва (ёки) қарз муддати уч ойдан ошиб кетмаслиги керак;
кафил бўлиш, мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни гаровга қўйиш;
ташкилий-ҳуқуқий шакли ўз иштирокчиларининг қўшимча жавобгарлигини назарда тутадиган юридик шахсларнинг қимматли қоғозларига инвестицияларни амалга ошириш;
инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси, аудиторлик ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга инвестицияларни амалга ошириш;
бошқа инвестиция фондларининг акцияларини олиш ва уларга эга бўлиш;
умумий суммаси фонд соф активларининг 10 фоизидан ортиқ инвестицияларни амалга ошириш, бундан қимматли қоғозларга қўйиш мустасно.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси.
30-модда. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг фаолияти
Юридик шахснинг — ишончли бошқарувчининг ўзига эгалик қилиш учун топширилган ва бошқа шахсга тегишли бўлган:
қимматли қоғозларни, шу жумладан инвестиция активларини бошқариш жараёнида олинадиган қимматли қоғозларни;
қимматли қоғозларга инвестиция қилиш учун мўлжалланган ва инвестиция активларини бошқариш жараёнида олинадиган пул маблағларини шу шахснинг ёки у кўрсатган шахснинг манфаатларини кўзлаб, ўз номидан ишончли бошқарувни белгиланган муддат мобайнида амалга ошириши инвестиция активларини бошқариш бўйича фаолиятдир.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-боби («Мол-мулкни ишончли бошқариш»), Ўзбекистон Республикаси «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори билан тасдиқланган «Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисида»ги низом.
31-модда. Трансфер-агент фаолияти
Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларнинг қабул қилиниши, уларга ишлов берилиши ва уларнинг ўтказилиши бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс трансфер-агентдир.
Эмитент, шунингдек қимматли қоғозларга доир битимлар тузувчи шахслар трансфер-агентнинг мижозларидир.
Трансфер-агент эмитентга акциядорларнинг умумий йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан хизматлар кўрсатишга ҳақлидир.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Трансфер-агент фаолияти тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1872, 21.11.2008 й.).
32-модда. Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси фаолияти
Инвесторларга воситачиларни жалб этмай туриб савдода иштирок этиш имкониятини берувчи, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш бўйича фаолиятни буюртмалар қабул қилиш пунктларидан, махсус компьютер савдо тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширувчи юридик шахс қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчисидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси фаолиятини амалга ошириш тартиби қонунчиликда белгиланади.
(32-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 2 декабрдаги 12-сонли «Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3596, 27.12.2024 й.).
33-модда. Қимматли қоғозларга доир операциялар бўйича ҳисоб-китоблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади.
(33-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
Қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китоблар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва (ёки) инвестиция воситачиси томонидан амалга оширилади.
34-модда. Қимматли қоғозлар бозоридаги операциялар ва битимларни ҳисобга олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси қимматли қоғозлар бозорида ўзлари амалга ошираётган барча операциялар ва битимларнинг ҳисобини юритади, уларни ҳисобга олишга доир ҳужжатларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда сақланишини таъминлайди.
(34-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1915, 07.03.2009 й.).
35-модда. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси ва унинг мижози муносабатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси ва унинг мижози муносабатлари қонунчилик ҳамда шартнома билан тартибга солинади.
(35-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 24 — 32-моддалари.
Мижозлар ҳисобидан битимлар тузиш мижозлар билан тузилган шартномалар асосида фақат инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 10-банди.
Инвестиция воситачиси узайтириш имконияти билан бир йил учун тузиладиган шартнома асосида мижозларга:
мижознинг номидан ва ҳисобидан брокерлик хизматлари;
ўз номидан, лекин мижознинг ҳисобидан брокерлик хизматлари;
депозитар хизматлар кўрсатади.
Инвестиция воситачиси мижозларга депо ҳисобварақлари очишга, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш учун уларнинг топшириқларини қабул қилишга, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда мижозларга электрон шаклда ва ўзга алоқа воситалари орқали бошқа хизматларни кўрсатишга ҳақли.
5-боб. Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш
36-модда. Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш қимматли қоғозлар эгаларининг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида, инвестиция воситачисида ва (ёки) чет эллик номинал сақловчида очиладиган депо ҳисобварақларида амалга оширилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Инвестиция воситачиси ва чет эллик номинал сақловчи ўз мижозларининг ҳисобварақларида уларнинг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидаги ҳисобварақларида жамлаб ҳисобга олиб бориладиган ҳужжатсиз қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлари ҳисобини юритади.
(36-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
37-модда. Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ўтиши
Ҳужжатсиз қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағи бўйича тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.
Неттингдан фойдаланилганда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ўтишининг ўзига хос хусусиятлари қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Эгасининг номи ёзилган ҳужжатли қимматли қоғозга бўлган мулк ҳуқуқи олувчига қимматли қоғоз бланкасига белгиланган тартибда тегишли ёзув киритилган пайтдан эътиборан ўтади.
Қимматли қоғоз билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан олувчига ўтади.
38-модда. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади ҳамда ўз фаолиятини хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар ва бошқа тушумлар ҳисобидан амалга оширади.
(38-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-980-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2024 й., 03/24/980/0840-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун тарифларнинг миқдорлари жамият уставида белгиланган унинг ваколатли бошқарув органи томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
(38-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-980-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2024 й., 03/24/980/0840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш, уларни ҳисобга олиш ва сақлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасидаги фаолияти қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан, қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағлари ҳисоб-китобларига оид фаолияти эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тартибга солинади.
(38-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
39-модда. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ вазифалари
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ вазифалари қуйидагилардан иборат:
қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш;
ҳужжатли қимматли қоғозларни сақлаш;
қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш;
қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш;
давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция воситачилари ва чет эллик номинал сақловчиларнинг депо ҳисобварақларини юритиш;
(39-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китобларни ва қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларидаги ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда амалга ошириш;
(39-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-760-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2022 й., 03/22/760/0249-сон)
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;
(39-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Депонентларнинг ягона базасини юритиш;
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозларга халқаро кодларни бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
депо ҳисобварақлари бўйича қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш.
(39-модда биринчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ вазифалари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш бўйича вазифалари халқаро облигацияларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-533-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2019 й., 03/19/533/2885-сон)
40-модда. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси:
Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалада бўлган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун чет эллик номинал сақловчига ҳисобварақлар очишга;
эмитент билан тузиладиган шартномага кўра даромадларни (дивидендларни) ва қимматли қоғозларнинг қийматларини тўлаш учун мўлжалланган пул маблағларини олишга, шунингдек тегишли тўловларни амалга оширишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний ва юридик шахсларнинг миллий ҳамда хорижий валютада банк ҳисобварақларини, шу жумладан вакиллик ҳисобварақларини очишга ва юритишга;
хорижий банклар ва марказий депозитарийларда вакиллик ҳисобварақларини очишга;
(40-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритишга доир вазифаларни бажаришда инвестиция воситачиларидан ва чет эллик номинал сақловчилардан мазкур реестрларни шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни олишга ҳақли.
(40-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(40-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси:
манфаатдор шахсларнинг қимматли қоғозларни Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида сақлаш ва ҳисобга олиш қоидалари билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаши;
сақлаш учун қабул қилиб олинган ҳужжатли қимматли қоғозларнинг бут сақланишини таъминлаши;
ўзининг ҳар бир депонентига тегишли қимматли қоғозлар сонининг ва номинал қийматининг ҳисобини юритиши;
қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги, шунингдек уларнинг тугатилганлиги фактлари ҳисобини юритиши;
ўз депонентларининг депо ҳисобварақлари бўйича операцияларни амалга оширишга асос бўлган бирламчи ҳужжатларни идоравий архивда сақлаши;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Архив иши тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги идоравий архив тўғрисида»ги намунавий низом ва «Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1915, 07.03.2009 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз депонентларининг депо ҳисобварақлари бўйича операцияларни депонентларнинг ёки улар вакил қилган шахсларнинг ёзма топшириқлари асосида амалга ошириши, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(40-модда учинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ўз депонентининг қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларини унинг депо ҳисобварағидан тегишли кўчирма берган ҳолда тасдиқлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
депо ҳисобварақлари бўйича қимматли қоғозларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг махфийлигини таъминлаши, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 49 ва 50-моддалари.
ўз депонентининг депо ҳисобварағи бўйича операцияларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг, монополияга қарши давлат органининг, шунингдек суднинг, суриштирув ва тергов органларининг қарорлари асосида қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриши;
ўз фаолиятига тааллуқли маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг, давлат солиқ хизмати органининг, монополияга қарши давлат органининг, шунингдек суднинг, суриштирув ва тергов органларининг ёзма талабларига кўра қонунчиликда белгиланган доирада ҳамда тартибда тақдим этиши шарт.
(40-модда учинчи қисмининг тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 50-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(40-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш вазифасини бажараётганда:
қимматли қоғозлар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган реестрларини сақлаши;
қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларидаги мавжуд ахборотни ушбу Қонунга мувофиқ тақдим этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларидаги мавжуд ахборотнинг махфийлигини таъминлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги фактлари кўриб чиқилган тақдирда, тижорат банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар эгаларининг шакллантирилган реестридаги мавжуд ахборотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ёзма сўровига кўра тақдим этиши шарт;
(40-модда бешинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 49 ва 50-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг зиммасида қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш вазифасини бажараётганда қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(40-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси:
ўзига сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлардан фойдаланишга;
бошқа юридик ва жисмоний шахсларга молиявий ёрдам кўрсатишга;
бошқа юридик шахсларнинг устав фондида иштирок этишга ҳақли эмас.
41-модда. Депонентнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Депонент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз депо ҳисобварағидаги қимматли қоғозларни қонунчиликда белгиланган доирада ва тартибда тасарруф этиш;
(41-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
инвестиция воситачисига ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ўз депо ҳисобварағи бўйича операцияларни бажариш юзасидан топшириқлар бериш (учинчи шахслар олдида мажбуриятлар юклатилган қимматли қоғозларни қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатиш тугалланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмасдан ўтказишга доир фармойиш бундан мустасно), сўровлар киритиш, топшириқлар бажарилганлиги тўғрисида ҳисобот талаб қилиш;
ҳужжатсиз ва ҳаракатсизлантирилган ҳужжатли қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқини ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳисобга олишни инвестиция воситачисига ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига топшириш;
шартнома шартларига мувофиқ ўз депо ҳисобварағининг ҳолати ҳақида кўчирма ва ўз депо ҳисобварағи бўйича ўтказилган операциялар тўғрисида ҳисобот олиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Депонент қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(41-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Депонент:
ўз ваколатли шахсининг ваколатлари тугатилганлиги ёки ўзгартирилганлиги тўғрисида инвестиция воситачисини ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини хабардор қилиши;
ўз реквизитларидаги барча ўзгаришлар ҳақида инвестиция воситачисига ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига хабар бериши;
инвестиция воситачиси ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёзма хабарларининг тўғрилиги ва тўлиқлигини текшириши ҳамда аниқланган ноаниқликлар ҳақида уларга ўз вақтида хабар бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Депонентнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(41-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
42-модда. Қимматли қоғозларнинг ва ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувларнинг бут сақланиши кафолатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатли қимматли қоғозларнинг бут сақланиши уларнинг эгалари томонидан, улар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига топширилган тақдирда эса, мазкур депозитарий томонидан қимматли қоғозларни сақлаш жойларида депозитар операциялар стандартларига мувофиқ таъминланади.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ва инвестиция воситачиларининг ҳисобга олиш регистрларидаги қимматли қоғозлар ҳамда электрон ёзувларнинг бут сақланиши, шу жумладан техник тизимда носозликлар ва кутилмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда уларни тезкор қайта тиклаш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан биргаликда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланадиган тартибда таъминланади.
(42-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ҳисобга олиш регистрларидаги электрон ёзувларнинг бут сақланишини таъминлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2739, 11.12.2015 й.).
6-боб. Қимматли қоғозлар бозорида ахборотни ошкор қилиш
43-модда. Қимматли қоғозлар бозорида ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги умумий қоидалар
Қимматли қоғозлар бозорида ахборот очиқ ва ошкорадир, қонунда белгиланган ҳолларда ошкор қилинадиган махфий ахборот бундан мустасно.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 49 ва 50-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар ахборотни:
(43-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа ахборот тақдим этиш орқали ошкор қилади.
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси, эмитент, фонд биржаси ушбу Қонунда назарда тутилган ахборотни инвесторларга ва қимматли қоғозларнинг эгаларига қоғозда тақдим этганлик учун ахборотдан нусха кўчиришга сарфланадиган харажатлардан ошмайдиган миқдорда ҳақ олиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари» (рўйхат рақами 2383, 31.07.2012 й.).
44-модда. Ахборотнинг эмитент томонидан ошкор қилиниши
Эмитент (давлат қимматли қоғозлари эмитенти бундан мустасно) ахборотни:
қимматли қоғозлар эмиссия рисоласида;
эмитентнинг йилнинг ҳар чорагидаги ва йиллик ҳисоботида;
эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактлар тўғрисидаги хабарларда ошкор қилади.
Қимматли қоғозлар эмиссия рисоласида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
эмитентнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади), давлат статистикаси ва солиқ хизмати органлари томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш ва идентификация рақамлари;
охирги уч йилдаги ёки, агар эмитент фаолиятни уч йилдан камроқ муддат мобайнида амалга ошираётган бўлса, ҳар бир тугалланган йил учун бухгалтерия баланслари ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар;
фаолиятнинг асосий йўналишлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (хизмат) турлари;
мустақил рейтинг баҳоси, агар унинг шундай баҳоси бўлса, тегишли изоҳлари билан;
эмитентнинг кузатув кенгаши ва ижроия органи таркибига кирувчи шахслар рўйхати, эмитент акцияларининг уларга тегишли миқдори (устав фондидаги улушлари миқдори) тўғрисидаги маълумотлар;
эмитент филиаллари ва ваколатхоналарининг, шуъба ва тобе жамиятларининг жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилган рўйхати;
эмитент аффилланган шахсларининг уларга тегишли акциялар миқдори ва хиллари кўрсатилган рўйхати;
ходимларнинг охирги уч йилдаги ўртача йиллик сони;
охирги уч йилда муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар, уларнинг чиқарилиш ҳажми ва мақсади, улар бўйича ҳисобланган ва эмитент томонидан тўланган дивидендлар (фоизлар) тўғрисидаги маълумотлар;
охирги уч йилда эмитентга нисбатан қўлланилган санкциялар ва эмитент судда жавобгар ёки даъвогар сифатида иштирок этаётган ишлар тўғрисидаги маълумотлар;
қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга мувофиқ қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш шартлари.
Эмитентнинг ҳар чораклик ҳисоботида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
эмитентнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, рўйхатдан ўтказувчи орган, давлат статистикаси ва солиқ хизмати органлари томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш ва идентификация рақамлари;
тегишли чорак юзасидан бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот.
Эмитентнинг йиллик ҳисоботида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
эмитентнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, рўйхатдан ўтказувчи орган, давлат статистикаси ва солиқ хизмати органлари томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш ва идентификация рақамлари;
ўтган йилдаги хўжалик фаолияти натижалари ҳақидаги ахборот;
кузатув кенгашининг, тафтиш комиссиясининг ёки ижроия органининг таркибидаги ўзгаришларнинг асослари;
тегишли йил юзасидан бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
аудиторлик ташкилоти хулосасининг кўчирма нусхаси;
қўшимча чиқарилган қимматли қоғозлар ҳақидаги асосий маълумотлар;
ҳисобот йилида эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқа юридик шахсларнинг 5 ва ундан ортиқ фоиз акцияларига (улушларига, пайларига) эгалиги тўғрисидаги ахборот, агар эмитентнинг акциялари фонд биржасининг биржа котировкалаш варағига киритилган бўлса.
(44-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактлар қуйидагилардир:
эмитентнинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили ёки веб-сайти ўзгарганлиги;
эмитентнинг қайта ташкил этилганлиги, фаолияти тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги;
эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар;
қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ўзгарганлиги;
кузатув кенгашининг, тафтиш комиссиясининг ёки ижроия органининг таркибидаги ўзгаришлар;
эмитентнинг филиаллари ва ваколатхоналари, шуъба ва тобе жамиятлари рўйхатидаги ўзгаришлар;
эмитентнинг мол-мулки, банк ҳисобварақлари хатланганлиги, эмитентга нисбатан унинг активлари қийматининг 10 фоизидан ортиқ миқдорда даъво қўзғатилганлиги;
эмитент устав фондининг ёки активларининг 50 фоизидан ортиқ миқдорда кредит олинганлиги;
активларнинг қиймати бир марта 10 фоиздан ортиқроқ миқдорда кўпайтирилганлиги ёки камайтирилганлиги;
миқдори ёки мол-мулкининг қиймати битим тузилган санадаги ҳолатга кўра эмитент активларининг 10 фоизидан ортиғини ташкил этадиган эмитентнинг бир марталик битимлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
эмитент томонидан йирик битимлар ва манфаатдор шахслар ва (ёки) аффиланган шахслар билан битимлар тузилганлиги;
(44-модда бешинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-640-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон)
эмитент фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензия олганлиги ёки лицензия бекор қилинганлиги, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги;
қимматли қоғозлар чиқарилганлиги, уларнинг чиқарилиши тўхтатиб турилганлиги ва қайта тикланганлиги, қимматли қоғозларнинг чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганлиги;
эмитент қайси юридик шахслар акцияларининг (улушларининг, пайларининг) 10 фоизига ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилаётган бўлса, ҳар бир шундай юридик шахснинг рўйхатидаги ўзгаришлар;
эмитентнинг ўз қимматли қоғозлари эгалари олдидаги қимматли қоғозларни қайтариб сотиб олишга (муомаладан чиқаришга) доир мажбуриятларини бажариш муддатлари келганлиги;
қимматли қоғозлар бўйича даромадларни ҳисоблаш, эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича даромадларни тўлашнинг бошланганлиги ва тугалланганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
эмитентга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жорий этилганлиги;
(44-модда бешинчи қисмининг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
ҳисобот йилида кузатув кенгаши ва ижроия органи аъзоларининг эмитент акцияларига (улушларига, пайларига) эгалик қилишидаги ўзгаришлар;
жамият аффилланган шахсларининг рўйхатидаги ўзгаришлар ушбу шахсларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони, тури ва хили кўрсатилган ҳолда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кузатув кенгашининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари;
(44-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
қимматли қоғозлар эгаларида уларга тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг эмитент томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқининг юзага келганлиги.
Эмитент:
а) қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини ва эмитентнинг йиллик ҳисоботини барча манфаатдор шахслар танишиб чиқиши учун тақдим этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Корпоратив ахборотнинг ягона порталига:
(44-модда олтинчи қисмининг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг матни билан танишиб чиқиш жойи ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи, тўртинчи, бешинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ахборотни қимматли қоғозларни жойлаштириш бошланишига камида икки ҳафта қолганида, бундан қимматли қоғозларни хусусий жойлаштириш мустасно;
эмитентнинг йиллик ҳисоботини акциядорларнинг ёки эмитентнинг бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганидан кейин икки ҳафта ичида;
эмитентнинг биринчи чорак, биринчи ярим йил ва тўққиз ой якунларига доир ҳисоботини ҳисобот ойидан кейинги бир ой ичида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
эминтент ва аффилланган шахс ўртасида тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотни битим тузилган пайтдан эътиборан 72 соат ичида жойлаштириш йўли билан;
(44-модда олтинчи қисмининг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-640-сонли Қонунига асоан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
эмитентнинг фаолиятидаги муҳим факт ҳақидаги хабарни у юз берган санадан эътиборан икки иш куни ичида жойлаштириш йўли билан ошкор қилиши шарт бундан, аффилланган шахслар билан битим тузиш тўғрисидаги хабар мустасно.
(44-модда олтинчи қисмининг «б» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-640-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эмитент қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборотни ҳам ошкор қилиши мумкин. Бунда эмитент ошкор этилиши мажбурий бўлган ахборотни ва (ёки) бошқа ахборотни ўзининг расмий веб-сайтида ўз хоҳишига кўра ошкор этишга ҳақли.
Расмий веб-сайт мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилмаган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари мустасно.
Агар эмитентнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган ахборотни мажбурий равишда ошкор этиш Корпоратив ахборотнинг ягона портали ахборот тизимидан олинган маълумотларга асосан фонд биржасининг расмий веб-сайтида амалга оширилади.
Фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ушбу моддада назарда тутилган ахборот эълон қилинганлиги учун ҳақ ундиришга ҳақли эмас.
(44-модданинг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонунига асосан еттинчи — ўнинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари» (рўйхат рақами 2383, 31.07.2012 й.) II боби («Эмитентнинг ахборотни ошкор қилиши»).
45-модда. Ахборотнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси томонидан ошкор қилиниши
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси инвесторнинг талабига кўра:
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг кўчирма нусхасини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг кўчирма нусхасини ёки ваколатли давлат органини хабардор қилганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
(45-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг устав фонди, ўз маблағларининг миқдори ва захира фонди тўғрисидаги маълумотларни;
инвестор оладиган қимматли қоғозлар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
инвестор оладиган қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласидаги маълумотларни, шунингдек ушбу қимматли қоғозларнинг инвестор томонидан ахборот тақдим этиш тўғрисида талаб қўйилган санадан олдинги олти ҳафта давомидаги нархлари ҳақидаги маълумотларни;
қимматли қоғозларга доир битимларнинг натижалари бўйича ҳисоботни шартномада келишилган муддатларда тақдим этади.
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси инвесторларни ушбу моддада назарда тутилган ахборотни олиш ҳуқуқлари ҳақида хабардор қилиши шарт.
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси:
йилнинг бир чораги давомида фақат бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан операциялар;
бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан бир марталик операция, агар бу операция бўйича қимматли қоғозларнинг сони мазкур қимматли қоғозлар умумий сонининг камида 15 фоизини ташкил этган бўлса, уларнинг амалга оширилганлиги ҳақида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини икки иш куни ичида ёзма шаклда хабардор қилади.
Инвестиция фондлари ахборотни ушбу Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган тартибда ошкор қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 2383, 31.07.2012 й.) 15 — 18-бандлари.
46-модда. Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг ахборотни ошкор қилиши
Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари:
савдода битимлар тузиш қоидаларини;
савдога қўйилган қимматли қоғозлар рўйхатини;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг талабига кўра инвесторларнинг ёки қимматли қоғозлар эгаларининг аризаларини, таклифларини ва шикоятларини кўриб чиқиш якунлари ҳақидаги ахборотни ошкор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборотни ҳам ошкор қилиши мумкин.
(46-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 2383, 31.07.2012 й.) 19 ва 20-бандлари.
47-модда. Ахборотнинг қимматли қоғозлар эгаси томонидан ошкор қилиниши
Қимматли қоғозлар эгаси эмитент қимматли қоғозлари ҳар қандай турининг 35 ва ундан ортиқ фоизини олганлиги ҳақидаги ахборотни ошкор этиши шарт.
Акциялар эгаси мустақил равишда ёки аффилланган шахслар билан биргаликда бир ёки бир нечта битим тузиш натижасида акциядорлик жамияти акцияларининг мазкур акциядорлик жамияти устав капиталининг жами 20 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этувчи акциялар пакетини олганлиги ҳақидаги ахборотни ошкор этиши шарт.
Қимматли қоғозлар эгаларининг ахборотни ошкор этиши тартиби ва муддатлари қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 85 ва 86-моддалари, «Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 2383, 31.07.2012 й.) 21-банди.
48-модда. Ахборотнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан ошкор қилиниши
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайти орқали қуйидаги ахборотни ошкор этиши шарт:
қимматли қоғозларнинг рўйхатдан ўтказилган чиқарилишлари ҳақидаги ҳамда чиқарилиши, жойлаштирилиши ва муомаласи тўхтатиб қўйилган ҳамда тикланган, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия берилганлиги, унинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги, лицензия бекор қилинганлиги тўғрисидаги;
қимматли қоғозлар бозорида ҳуқуқбузарликларга йўл қўйганлиги учун мазкур орган томонидан жавобгарлик чоралари қўлланилган эмитентлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, мансабдор шахслар ҳамда уларга нисбатан қўлланилган жавобгарлик чораларининг турлари тўғрисидаги;
ўз даъволари бўйича чиқарилган суд қарорлари тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция маслаҳатчиларининг хабарномалари реестри, уларнинг фаолияти тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисидаги;
(48-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажариш ҳуқуқига доир малака гувоҳномаси берилганлиги тўғрисидаги.
(48-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи инвесторларга ва қимматли қоғозлар эгаларига ушбу Қонунга мувофиқ ахборот тақдим этганлик учун ундан нусха кўчиришга сарфланадиган харажатлар доирасида ҳақ олиши мумкин.
49-модда. Қимматли қоғозлар бозорида ахборотнинг махфийлиги
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мижозлари, улар ҳисобварақларининг ҳолати ва ўтказилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қимматли қоғозларга доир битимларнинг мазмуни (эмитент, қимматли қоғозларнинг тури ва хили, сони, баҳоси, битим тузилган сана, вақт, биржа савдоси ўтказилган ҳолларда эса савдода иштирок этган шахслар ҳам бундан мустасно) махфий ахборотдир.
Махфий ахборотга эга шахслар бу ахборотдан битимлар тузиш учун фойдаланишга, шунингдек уни битимлар тузиш учун бошқа шахсларга беришга ҳақли эмас.
Махфий ахборотдан фойдаланиш имкониятига эга бўлган шахслар бундай ахборотни ошкор этганлик учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 191-моддаси.
50-модда. Қимматли қоғозлар бозорида махфий ахборотни ошкор қилиш
Қимматли қоғозлар бозорида махфий ахборотни ошкор қилиш қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур модданинг иккинчи — олтинчи қисмлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мижозларнинг ҳисобварақлари бўйича маълумотлар — уларнинг ўзларига ёки вакилларига, ўз ваколатларига тааллуқли масалалар юзасидан — монополияга қарши давлат органига, давлат солиқ хизмати органларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига, судларга, қўзғатилган жиноят иши бўлган тақдирда эса, тергов ва суриштирув органларига берилади.
(50-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Мижозларнинг — жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари бўйича маълумотлар уларнинг эгалари вафот этган тақдирда, меросхўрларга ёки ҳисобварақнинг эгаси кўрсатган шахсларга, ўз иш юритувидаги мерос ишлари юзасидан нотариал идораларга берилади, чет эл фуқароларига нисбатан эса чет давлатнинг консуллик муассасаларига берилади.
Биржа битимининг мазмуни ҳақидаги ахборот судларга тақдим этилади, тергов ва суриштирув органларига эса қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда тақдим этилади.
Махфий ахборот қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига қуйидаги ҳолларда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
у қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги фактларини кўриб чиқаётганда;
(50-модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
у Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти аъзолари бўлган бошқа давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органларига уларнинг ёзма сўровига кўра ахборот берганда ошкор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ махфий ахборот қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.
(50-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг IV боби («Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборот»).
51-модда. Давлат қимматли қоғозлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат қимматли қоғозлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(51-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2012 йил 24 июлдаги 2012-13-сонли буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари (рўйхат рақами 2383, 31.07.2012 й.).
7-боб. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш
52-модда. Қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солиш асослари
Қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солиш:
қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни ҳамда биржа фаолиятини лицензиялаш ва (ёки) бундай фаолиятга нисбатан мажбурий талаблар белгилаш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона»ги низом.
қимматли қоғозлар чиқарилишларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда чиқариш тўғрисидаги қарорларда назарда тутилган шартлар ва мажбуриятларга эмитентларнинг риоя этиши устидан назорат қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар тўғрисидаги ахборот қонунчиликка мувофиқ ошкор қилинишини таъминлаш;
(52-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 6-боби («Қимматли қоғозлар бозорида ахборотни ошкор қилиш»).
қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини аттестациядан ўтказиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли «Малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг фаолияти устидан қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилиш орқали амалга оширилади.
(52-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
53-модда. Қимматли қоғозлар бозоридаги чекловлар
Қимматли қоғозлар бозорида қуйидагилар тақиқланади:
эмитентга ёки қимматли қоғозларга тааллуқли ахборотни ошкор қилмасдан қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чиқарилиши ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказилмаган ёхуд тўхтатиб қўйилган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи;
(53-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 9 ва 12-моддалари.
қимматли қоғозлар эгасининг ўз депо ҳисобварағида бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати тўлиқ тўлангунига қадар уларга доир битимлар тузиши, бундан неттингдан фойдаланиш мустасно;
ҳийла-найранг ишлатиш ва инсайдер ахборотдан фойдаланиш;
эмитентнинг устав фонди шакллантирилгунига қадар (тижорат банкларининг устав фондини шакллантириш ҳоллари бундан мустасно), шунингдек эмитентнинг устав фондини тўлдириш ёки эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплаш учун корпоратив облигациялар чиқариш;
облигацияларнинг чиқарилиши рўйхатдан ўтказилганидан кейин облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарорнинг шу қарор билан белгиланган облигацияларга доир ҳуқуқлар ҳажмига тааллуқли қисмига эмитент томонидан ўзгартишлар киритиш;
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мажбуриятлари бўйича мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағларини ундириш;
эмиссиявий қимматли қоғозларни оммавий жойлаштиришда ва (ёки) уларнинг муомаласида бир инвесторга бошқасига нисбатан афзаллик белгилаш, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
а) давлат қимматли қоғозларини эмиссия қилиш;
б) акциядорлик жамиятининг акциядорларига ўзларига тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда қимматли қоғозларни олишда белгиланган тартибда имтиёзли ҳуқуқ бериш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан қимматли қоғозларни олишга қонунчиликда ва (ёки) эмитент уставида чекловлар мавжуд бўлиши.
(53-модда биринчи қисми тўққизинчи хатбошисининг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Корпоратив ва инфратузилма облигациялари уларнинг эгаларига эмитентни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди.
Юридик ёки жисмоний шахс ёхуд ўзаро келишув билан боғланган ёки бир-бирининг мол-мулкини назорат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар гуруҳи томонидан бир ёки бир неча битим натижасида банк акцияларининг 5 фоизидан ортиғини олиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабардор қилинишини, 20 фоизидан ортиғини олиш эса, олдиндан унинг розилигини олишни талаб қилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан розилигини олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Эмитент, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайта сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга топширишга ҳақли эмас.
54-модда. Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ва инсайдер ахборотдан фойдаланиш
Била туриб ёлғон маълумотларни қасддан тарқатиш, тарафларнинг мажбуриятлари бир шахс ҳисобидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб бажариладиган қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш, шунингдек қимматли қоғознинг нархи хусусида чалғитиш мақсадида бошқа ҳаракат содир этиш ва буларнинг натижасида қимматли қоғозлар нархининг, уларга бўлган талабнинг, таклифнинг ёки қимматли қоғозлар савдоси ҳажмининг бундай ҳаракатларсиз шаклланадиган даражадан ўзгариши ёки бундай ҳаракатларсиз шаклланадиган даражадан фарқ қиладиган даражада ушлаб турилиши қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш жумласига киради.
Маркет-мейкер томонидан муайян қимматли қоғозларга бўлган нархлар, талаб ва таклиф даражасини ушлаб туриш учун қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ҳисобланмайди.
Қимматли қоғозларнинг ушбу модда биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар инобатга олинмаган ҳолда шаклланиши мумкин бўлган нархи, уларга бўлган талаб, таклиф ёки уларнинг савдоси ҳажмига нисбатан қимматли қоғозлар нархининг, уларга бўлган талаб, таклифнинг ёки қимматли қоғозлар савдоси ҳажмининг жиддий равишда ўзгариши мезонлари қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси томонидан қимматли қоғозларнинг тури, ликвидлилиги ва (ёки) бозор қийматига қараб белгиланади.
Қимматли қоғозларни олиш ёки реализация қилиш учун ошкор қилинмаган (тарқатилмаган) ва ошкор қилиниши (тарқатилиши) қимматли қоғозлар қийматининг ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлганлиги туфайли қимматли қоғозлар бозорининг бир иштирокчисига бошқасига нисбатан устунлик бериши мумкин бўлган ахборотдан фойдаланиш қимматли қоғозлар бозорида инсайдер ахборотдан фойдаланиш жумласига киради.
Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ва инсайдер ахборотдан фойдаланиш аломатлари қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан аниқланади.
Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ва инсайдер ахборотдан фойдаланиш факти, шунингдек мазкур ғайриҳуқуқий ҳаракатларга алоқадор шахсларни жавобгарликка тортиш чораси суд томонидан белгиланади.
55-модда. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сонли «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 1-бандининг «а» кичик банди.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи:
қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялайди, мазкур соҳада рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга оширади;
(55-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция маслаҳатчиларининг хабарномаларини қабул қилади, уларнинг реестрини юритади;
(55-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
инвесторларнинг ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш ва тартибга солиш ҳамда унинг иштирокчилари фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир талабларни, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мутахассисларига қўйиладиган малака талабларини белгилайди, уларни аттестациядан ўтказади ва малака сертификатлари беради;
(55-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли «Малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарори.
эмиссиявий қимматли қоғозларни (давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно) чиқариш қоидаларини, қимматли қоғозларга доир битимларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, қимматли қоғозларга доир операциялар ўтказилишини ҳисобга олиш ва улар юзасидан ҳисобот бериш стандартларини, қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини ва қимматли қоғозларга доир битимларни ҳисобга олиш регистрини юритиш тартибини тасдиқлайди;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.), Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 2 декабрдаги 12-сонли «Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3596, 27.12.2024 й.), «Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1911, 25.02.2009 й.), «Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1919, 09.03.2009 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишининг Ягона давлат реестрини юритиш тартибини белгилайди;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун тарифларнинг миқдорларини келишади;
(55-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонунига асосан тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг давлат бошқаруви органлари, қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда қонунчиликнинг бузилганлиги аниқланган ҳолларда улар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган хулосалар ва кўрсатмалар чиқаради, қоидабузарларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ санкциялар қўллайди;
(55-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ўз маблағлари етарли даражада бўлишига доир мажбурий нормативларни ва қимматли қоғозларга доир операциялар бўйича таваккалчиликларни чекловчи бошқа кўрсаткичларни, шунингдек қимматли қоғозларга доир (давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно) операциялар юзасидан ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1895, 05.02.2009 й.), «Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1915, 07.03.2009 й.).
56-модда. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ҳуқуқлари
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи:
инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат божи тўламасдан судда даъво қўзғатишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги аниқланган тақдирда қимматли қоғозлар бозори иштирокчисининг фаолияти тўхтаб қолишига сабаб бўлмайдиган айрим операцияларини ўз ваколатлари доирасида тўхтатиб туришга;
(56-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат бошқаруви органларидан, қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларидан ахборот ва ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида сўраш ҳамда олишга;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни қўшиб олиб бориш тартибини белгилашга;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 1895, 05.02.2009 й.) III боби («Профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш тартиби»).
қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг, қимматли қоғозлар савдолари ва қимматли қоғозларга доир битимларга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатишнинг ягона тизимини яратиш бўйича давлат томонидан ташкил этиладиган корхона фаолиятининг тартибини белгилашга;
Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти аъзолари бўлган бошқа давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органлари билан махфий ва бошқа турдаги ахборотни белгиланган тартибда айирбошлашга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(56-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
57-модда. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг мажбуриятлари
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқиши ҳамда инвесторларнинг ёки қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари бузилганлиги фактлари аниқланган тақдирда текширувлар ўтказиши ва қонунчиликда назарда тутилган чора-тадбирларни кўриши;
давлат бошқаруви органларидан ҳамда қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларидан инвесторларнинг ва қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан олинган ахборотнинг махфийлигига риоя этиши, бундан ахборотнинг учинчи шахсларга ошкор этилиши қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
(57-модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 50-моддаси.
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестрини ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг реестрини юритиши;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сонли қарори билан тасдиқланган «Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида»ги низом ва «Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 1911, 25.02.2009 й.) IV боби («Реестрни шакллантириш тартиби»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ёзма сўровларига қонунчиликка мувофиқ асослантирилган жавоб бериши;
(57-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» (янги таҳрири)ги Қонуни.
қимматли қоғозлар бозорининг ҳолати ва унинг иштирокчилари ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(57-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8-боб. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
58-модда. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қимматли қоғозлар бозоридаги ўз таваккалчиликларини суғурта қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52-боби («Суғурта»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари тўғрисида, қимматли қоғозларнинг эмиссиясини тўхтатиб қўйишга, қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уларни бекор қилишга доир барча ҳоллар ҳақида, инвестиция маслаҳатчиларининг хабарномалари реестри ҳақида, уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатиш билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва эмитентлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг даъво аризалари бўйича эмитентларга ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига нисбатан чиқарилган суд қарорлари ҳақида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органидан ахборот олиш;
(58-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
давлат органларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» (янги таҳрири)ги Қонуни.
қимматли қоғозлар бозорида ўз ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги ва етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш.
Инвесторлар ва қимматли қоғозлар эгалари ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари:
қимматли қоғозларнинг чиқарилиши рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида, эмитентнинг жорий молиявий ҳолати ва эмитентни ривожлантириш истиқболлари ҳақида ахборот тақдим этишни эмитентдан талаб қилишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк билан, шунингдек пул баҳосига эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан, мулкий ҳуқуқлар) асосида қимматли қоғозларга қонунчиликда ва эмитентнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда инвестицияларни амалга оширишга;
(58-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
қимматли қоғозлар бозорида ўз хизматларини таклиф этаётган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларидан ўзлари тўғрисидаги ахборотни ушбу Қонунга мувофиқ талаб қилишга ҳам ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 4-боби («Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик талабларига ва қимматли қоғозлар бозорида ўзлари тузган шартномалар шартларига риоя этиши шарт.
Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
(58-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
59-модда. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг мулкий жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва эмитентлар инвестор ёки қимматли қоғозлар эгасининг олдида етказилган зарарлар доирасида қонунчиликка мувофиқ қуйидагилар учун мулкий жавобгар бўлади:
(59-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ахборотни инвесторнинг талабига кўра тақдим этмаганлик ёки нотўғри ахборот тақдим этганлик учун;
(59-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
қимматли қоғозлар эмиссиясининг белгиланган тартибини бузганлик учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозларнинг инсофсиз рекламасини амалга оширганлик, қимматли қоғозларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган чиқарилишининг рекламаси, шунингдек муомаласи қонун билан тақиқланган қимматли қоғозларнинг рекламаси учун;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 8-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 47 ва 49-моддалари.
улар томонидан инвесторлар билан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган инвесторлар ҳуқуқларини ҳамда эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари жавобгарлигини чекловчи шартномалар тузилганлиги учун;
(59-модда биринчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатганлик ва инсайдер ахборотдан фойдаланганликнинг суд томонидан аниқланган фактлари учун, шунингдек қимматли қоғозлар, қимматли қоғозларнинг эмитентлари, қимматли қоғозларга доир нархлар тўғрисида қасддан бузиб кўрсатилган ахборот тақдим этиш, шу жумладан рекламада шундай ахборот тақдим этиш орқали инвесторни ёки қимматли қоғозлар эгасини қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга ундаганлик учун;
инвесторлар ёки қимматли қоғозларнинг эгалари билан тузилган шартномалар шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, шунингдек инвестор ёки қимматли қоғозларнинг эгаси билан тузилган шартномада келишилганидан фарқ қиладиган шартлар асосида битим тузганлик учун.
Инвестиция воситачиси ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қуйидаги ҳолларда ҳам ўз депонентлари олдида жавобгар бўлади:
қимматли қоғозларнинг эгалари ва уларга тегишли қимматли қоғозлар тўғрисидаги ёзувлар бузиб кўрсатилганда, қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек депо ҳисобварақлари бўйича операцияларни амалга ошириш учун асос бўлган ҳужжатлар йўқотилганда ёки уларга шикаст етказилганда;
депонент ўзига тегишли қимматли қоғозлар билан боғлиқ ҳуқуқларини амалга ошира олмаслигига олиб келган ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этилганда.
Инвестиция воситачиси ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси депонентга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплайди, йўқотилган ёзувларни, қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ва ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувларни тиклайди.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси сақлаш учун ўзи қабул қилган ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқотганлик ёки уларга шикаст етказганлик учун жавобгар бўлади. Бунда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси йўқотилган ҳужжатли қимматли қоғозларни тайёрлашга кетадиган харажатларнинг ўрнини қоплайди ёки ушбу қимматли қоғозларни ўз ҳисобидан тайёрлайди.
Қимматли қоғозлар эмитентларининг мажбуриятлари бўйича жавобгарлик эмитентларнинг ўз зиммасида бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби , «Трансфер-агент фаолияти тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 1872, 21.11.2008 й.) V боби («Трансфер-агентнинг жавобгарлиги»).
60-модда. Давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 50-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси.
9-боб. Якунловчи қоидалар
61-модда. Инвесторнинг таваккалчилиги
Инвестициялаш объекти сифатида қимматли қоғозларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари инвесторнинг таваккалчилигидир.
62-модда. Қимматли қоғозлар бўйича даъво муддатлари
Эмитент ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинган, эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ бўлган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш, эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун даъво муддати эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини жойлаштириш муддати тугаган санадан эътиборан бир йилни ташкил этади.
Вексель сақловчининг индоссантларга қарши ва вексель берувчига қарши талаблари бўйича даъво муддати белгиланган муддатда билдирилган протест кунидан эътиборан ёки чиқимларсиз оборот тўғрисида шартлашилган тақдирда, тўлов муддати кунидан эътиборан бир йилни ташкил этади.
Индоссантларнинг бир-бирига ва вексель берувчига нисбатан талаблари бўйича даъво муддати индоссант векселни тўлаган кундан эътиборан ёки унга нисбатан даъво тақдим этилган кундан эътиборан олти ойни ташкил этади.
Ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилмаган ўзга ҳолларда, шунингдек бошқа қимматли қоғозлар бўйича даъво муддатлари қонунга мувофиқ белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-боби («Даъво муддати»).
63-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(63-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
64-модда. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(64-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1741-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 287-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон, 05.04.2019 й., 03/19/533/2885-сон; 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон; 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон; 30.03.2022 й., 03/22/760/0249-сон; 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон; 23.10.2024 й., 03/24/980/0840-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон; 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон; 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон; 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон; 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон; 17.03.2026 й., 03/26/1122/0250-сон; 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон)