Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида
«Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасини, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасини амалга ошириш мақсадида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 3 апрелдаги 98-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 август,
231-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сон қарорига 1-ИЛОВА
Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида ионлаштирувчи нурланиш манбаларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимида (кейинги ўринларда — давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими деб аталади) радиоактив моддалар (кейинги ўринларда РМ деб аталади) ва радиоактив чиқиндиларни (кейинги ўринларда РЧ деб аталади) давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини юритишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини республика даражасида давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган РМ ва РЧ айланиши субъектларида РМ ва РЧни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш;
радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини идоравий даражада давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига идоравий мансуб РМ ва РЧ айланиши субъектларида РМ ва РЧни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш;
РМ ва РЧ айланишини минтақавий даражада давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш — Ўзбекистон Республикасининг тегишли маъмурий-ҳудудий бирлиги ҳудудида жойлашган РМ ва РЧ айланиши субъектларида РМ ва РЧни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига идоравий мансуб ташкилотлар бундан мустасно;
радиоактив моддалар — таркибида белгиланган радиациявий хавфсизлик нормалари ва қоидаларининг энг кам қийматидан ортиқ активликдаги радионуклидлар бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги ядровий материалларга тегишли бўлмаган моддалар;
радиоактив чиқиндилар — кейинчалик фойдаланиш учун мўлжалланмаган, таркибидаги радионуклидларнинг активлик даражаси қонунчиликда белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги моддалар».
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
РМ ва РЧ айланиши субъектлари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда РМ ва РЧни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши бўйича РМ ва РЧ айланиши соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ионлаштирувчи нурланиш манбаи (ИНМ) — ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва (ёки) радиоактив модда, ядровий материаллар;
ионлаштирувчи нурланиш — радиоактив парчаланишда, ядровий эврилишларда, моддадаги зарядланган зарралар ҳаракатининг секинлашувида ҳосил бўладиган ҳамда муҳит билан ўзаро таъсир этиш чоғида ҳар хил қутбли ионларни ҳосил қиладиган нурланиш;
ёпиқ радионуклид манбаи — қўлланилиши ва эскириши даврида, ўзидан чиқаётган мўлжалланган радионуклидларнинг атроф муҳитга тарқалишини истисно қилувчи қурилма, ионлаштирувчи нурланиш манбаи;
санитария-ҳимоя зонаси — мазкур манбани нормал ҳолатларда ишлатганда фуқароларнинг нурланиш олиш даражаси аҳоли учун белгиланган асосий меъёрдан ортиши мумкин бўлган ионлаштирувчи нурланиш манбаи атрофидаги ҳудуд;
радионуклидлар билан зарарланган ҳудуд — нормалар ва қоидаларда белгиланган минимал қийматидан ошадиган ва нурланишга олиб келадиган радиоактив моддалар маълум миқдорда бор бўлган атом энергияси ишлатилган объектлар (саноат, санитария-ҳимоя зонаси ва кузатиш зонасидаги ер ва ҳовузлар) ҳудуди;
йиллик таъсир даражаси (эквиваленти) — бир йил ичида олинган ташқи нурланиш таъсири (эквивалент) даражаси йиғиндиси ҳамда шу йил давомида организм қабул қилган шартли радионуклидларнинг ички нурланиши кутилган таъсир (эквивалент) даражаси. Йиллик таъсир даражаси бирлиги — зиверт (Зв).
жамоавий таъсир даражаси — индивидуал таъсир даражалари йиғиндисига тенг бўлган нурланишнинг стохастик таъсири вужудга келишининг жамоавий хавфи чораси. Жамоавий таъсир даражаси бирлиги — инсон-зиверт (чел. — Зв).
нуклид — берилган масса сондаги (ядродаги протон ва нейтронлар массаси) ва атом рақамли (ядродаги протон ва нейтронлар сони) хилма-хил атомлар.
II. Давлат томонидан ҳисобга олиниши ва назорат қилиниши керак бўлган РМ ва РЧ
3. Қуйидагилар давлат томонидан ҳисобга олиниши ва назорат қилиниши керак:
минимал қийматли солиштирма активлиги (МҚСА), хонада ёки иш жойидаги активлиги (МАА) ва алоҳида нуклидлар радиациявий хавфлилик гуруҳи ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган қийматдан ошадиган РМ. Янги тайёрланган РМ омборга келиб тушган вақтида давлат томонидан ҳисобга олинади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган таснифлаш бўйича қаттиқ ва суюқ РЧ, ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган таснифлаш бўйича газ ҳолатидаги РЧ.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Ёнғиндан хабар берувчи сигнализациялардаги радионуклид манбалар, радиациявий назорат асбобларида ишлатиладиган эталонли манбалар, радиофармацевт препаратлар, иммунологик анализ учун тўпламлар, тиббиёт учун белгиланган радиоизотоп генераторлар, радионуклидлар билан белгиланган бирикмалар, шунингдек асосида емирилиш даври 60 (олтмиш) суткагача бўлган эритмалар ва радиоизотоп препаратлар, йод-125 ни қўшган ҳолда, фақат уларни ишлатадиган РМ ва РЧ айланиши субъектларида ҳисобга олинади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.03 Рухсат бериш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
4. РМ ва РЧ айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва етказиш, уни рухсат берилмаган фойдаланишдан ҳимоя қилиш, қонунчилик талабларига мувофиқ бошқа ахборот тизимлари билан электрон кўринишда маълумот алмашишни таъминлайдиган ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
III. РМ ва РЧни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишни юритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.16 Бошқа божхона режимлари]
5. РМ ва РЧни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш РМ ва РЧ айланиши субъектларида дастлабки ҳисобга олиш натижалари ва РЧ нинг барча айланиши ҳамда уларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши маълумотларига асосланади.
РМ ва РЧни дастлабки ҳисобга олиш улар турган, сақланадиган ва кўмиладиган пунктлар (жойлар) бўйича ҳамда радионуклид таркиби, активлиги, уларнинг ҳажми ва сонига қараб олиб борилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Дастлабки ҳисобга олишни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган қўлланмага асосан белгиланади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
РМ ва РЧ айланиши субъектлари томонидан РМ ва РЧ олиниши ва берилиши вақтидаги ҳисобга олиш ва назорат қилиш тўғрисида 10 кун ичида ахборот;
РМ ва РЧ айланиши субъектлари томонидан РМ ва РЧни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тўғрисида жорий йилнинг 1 февралигача йиллик янгиланадиган ахборот;
тайёрловчи ташкилотлар, РМ радионуклид манбалар, таркибида радионуклид манбаи бўлган асбоблар (аппаратлар, қурилмалар) билан таъминловчи ташкилотлар ҳамда уларни қайта ишловчи, сақловчи ва кўмиб юборувчи ташкилотлар томонидан ҳар чоракда бир марта РМ берилиши (олиниши) тўғрисидаги ахборот тақдим этилади.
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
7. Ҳисобга олиш ва назорат қилиш шакллари Атом энергияси халқаро агентлиги тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
8. РМ ва РЧнинг физик мавжудлигини аниқлаш учун РМ ва РЧ айланиши субъектлари:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
РМ ва улар жойлашган жойни — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган ИНМни инвентаризациядан ўтказиш йўриқномасига асосан ҳар йили;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
РЧ ва улар сақланадиган ва кўмиладиган пунктларни ҳамда РМ ва РЧ айланиши субъектлари кузатув чегарасида жойлашган радионуклидлар билан зарарланган ҳудудларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган ИНМни инвентаризацияни ўтказиш йўриқномасига асосан беш йилда бир марта инвентаризациядан ўтказадилар.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
9. РМ ва РЧ айланиши субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган, у тугатилган ёки қайта ташкил қилинган, РМ ва РЧ билан ишлаш бутунлай тўхтатилган, ўғирлик, РМ ва РЧ турган ёки сақланадиган пунктларга (жойларга) рухсат берилмаган таъсир ўтказиш аниқланган тақдирда, фавқулодда ҳолатлар оқибатлари бартараф қилингандан кейин РМ ва РЧ навбатдан ташқари инвентаризациядан ўтказилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
10. РМ ва РЧ айланиши субъектларида РМ ва РЧни йўқотишлар, шунингдек топилган ёки ҳисобга олинмаган РМ аниқланганда ташкилот тезда ўзидан юқори турувчи ташкилотга (мавжуд бўлса), Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига маълум қилади. Ҳисобга олинмаган ва топилган РМ ва РЧ давлат ҳисобига олинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.02.00 Жиноят ва жиноий жавобгарлик]
11. РМ ва РЧ айланиши субъектлари раҳбарлари маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ўз вақтида, ишончли ва тўлиқ тақдим этилиши ҳамда қонунчиликка мувофиқ махфийлик режими таъминланиши учун жавоб берадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
IV. Ходимларни ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
12. Республика, идора ва минтақа даражаларида РМ ва РЧ айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишни амалга оширувчи ходимларни ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент врачлар малакасини ошириш институти базасида ўтказилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
13. РВ ва РЧ айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича раҳбар ходимларни ва мутахассисларни ўқитиш дастурлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси базасида давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича доимий ишлайдиган маслаҳат пункти ташкил қилинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
V. РМ ва РЧни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби бузилганлиги учун жавобгарлик
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.02.00 Жиноят ва жиноий жавобгарлик]
15. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 98-моддаси.
Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Минимал аҳамиятли солиштирма активлик (МҚСА), иш жойидаги ёки хонадаги активлик (МАА) ва алоҳида нуклидларнинг радиациявий хавфлилик гуруҳи
1. Актив даражалари жадвалда келтирилган активликдан кам бўлганда ходимлардан бўлган шахслар ва аҳолининг йиллик индивидуал нурланиши таъсири даражаси 10 мкЗв дан ва авария ҳолатида эса 1 мЗв дан, жамоавий таъсир даражаси 1 инс.-Звдан ошмайди. Терига эквивалент нур даражаси 50 мЗв/йил дан ошмайди.
2. Табиий радионуклидлар техноген нурланиш манбаларидан истеъмол товарларига ўтганида (масалан, Ra-226, Po-210) ёки кимёвий заҳарлилиги бўйича (торий, уран ва бошқалар учун) баҳоланади.
3. Бир қанча нуклидлар бирга бўлганда уларнинг умумий активлиги жадвалдаги қийматига нисбатан бирликдан ошмаслиги керак. Ушбу иловада келтирилган радионуклидлар жами активликнинг минимал қийматига боғлиқ равишда (МАА) радиациявий хавфлилик бўйича 4 гуруҳга бўлинади:
А — 1 х 103 Бк;
Б — 1 х 104 и 1 х 105 Бк;
В — 1 х 106 и 1 х 107 Бк;
Г — 1 х 108 и 1 х 109 Бк, ҳамда Kr-83m, Kr-85m ва Xe-135m.
4. Жадвалда кўрсатилмаган радионуклидларнинг МАСА, МАА ва радиациявий хавфлилик гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
ядровий материаллар айланиши субъектлари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши бўйича ядровий материаллар айланиши соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилишдаги аномалиялар — ядровий материалларнинг етишмаслиги (ортиқчалиги), ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатларидаги хатолар, ядровий материалларни назорат қилиш воситаларининг бузилиши, ишламаслиги, ядровий материалларни ишлатиш ва бериш тартибининг бузилиши;
атрибутлар — кўриб ёки иш воситалари билан текширишни амалга ошириш мумкин бўлган предметнинг тавсифи (масалан, предметнинг идентификатори, предметнинг жойлашиши, предметдаги аралашишни индикация қилиш воситасининг аҳволи, предметнинг геометрик ўлчамлари, нетто ва брутто оғирлиги ва ҳоказолар);
атрибутив белгилар — предметнинг у ёки бу атрибутларининг борлиги ёки йўқлигини бир хил маънода тасдиқловчи белгилар;
ядровий материаллар баланси — баланслараро даврда баланс материал зонасида ҳужжатларда белгиланган ва мавжуд ядровий материаллар миқдорининг қиёсий якуни;
ядровий материаллар турлари — изотоп таркиби маълум бир чегарадаги ядровий материаллар. Ядровий материалларнинг турлари республика миқёсида ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг тартибга солувчи ҳужжатлари асосида белгиланади;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
юқори бойитилган уран (ЮБУ) — уран 235 изотопи бўйича бойитилиши 20% дан кам бўлмаган уран;
паст даражада бойитилган уран — уран 235 изотопи бўйича бойитилиши 20% дан кам бўлган уран;
материаллар баланси зонаси (МБЗ) — ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун ядровий қурилма ёки ядровий материалларни сақлаш пункти доирасида ҳудудий ва маъмурий белгиланган зона. Зонада ўлчашлар асосида ядровий материалларнинг зона ичида ёки унинг ташқарисида ҳар бир жойи ўзгартирилишида миқдори белгиланади ва белгиланган вақт давридаги ядровий материаллар баланси чиқарилади;
инвентаризация фарқи — ядровий материалларнинг амалда мавжуд ва ҳужжатларда белгиланган миқдори ўртасидаги фарқ;
физик инвентаризация — МБЗдаги мавжуд ядровий материалларнинг ҳақиқий миқдорини аниқлаш;
ядровий материалларнинг категориялари — ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш нуқтаи назаридан ядровий материалларнинг миқдорий тавсифи;
асосий ўлчаш нуқтаси — ядровий материалларнинг оқими ва мавжуд миқдори ўлчаниши мумкин бўлган жой;
ядровий материалларни назорат қилиш — ядровий материалларнинг мавжуд миқдори ва олиб ўтилишини маъмурий назорат қилиш. Бу ядровий материаллар, ускуналар ва маълумотлардан фойдаланишни назорат қилишни, ядровий материалларни кузатишни, ядровий материалларнинг рухсат берилган жойлашиши ва жойи ўзгартирилишини текширишни ўз ичига олади;
ядровий материалларни назорат текширувидан ўтказиш — ядровий материаллар мавжудлигини атрибутив белгилар бўйича ҳисобга олиш бирликлари шаклида текшириш;
материал-балансли ҳисобот — баланслараро даврда ядровий материалларнинг мавжуд миқдори ва баланси тўғрисидаги белгиланган шаклда тузилган ҳисобот;
баланслараро давр — кетма-кет икки физик инвентаризация ўртасидаги давр;
ядровий материаллар (ЯМ) — таркибида ядро моддалари мавжуд бўлган ёки бўлинадиган (парчаланадиган) ядро моддалари ишлаб чиқаришга қодир бўлган, шунингдек таркибида ядро материаллари бўлмаган ёки ядро материаллари ишлаб чиқаришга қодир бўлмаган, бироқ ядро ичидаги энергияси портлаб ажралиб чиқилишига (ядро портлаши) мўлжалланган қурилмаларда фойдаланилиши мумкин бўлган материаллар.
II. Ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
3. Барча ядровий материаллар (уран, плутоний, торий) уларнинг миқдоридан, жисмоний ҳолатидан қатъи назар давлат томонидан ҳисобга олинади ва назорат қилинади, қазиб олишда ёки қайта ишлашда руданинг таркибида бўлган ядровий материаллар бундан мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
4. Ядровий материаллар давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг тартиб-қоидаларини, методларини аниқлашга табақалаштирилган ёндашишни таъминлаш мақсадида категориялар бўйича таснифланади.
5. Ядровий материаллар айланиши субъектлари МБЗни ядровий қурилма ёки ядровий материалларни сақлаш пункти чегарасида белгилайдилар.
6. Ҳар бир МБЗда ядровий материалларнинг асосий ўлчаш нуқтаси аниқланади.
7. Ядровий материалларга нисбатан олдинги миқдорий тавсифларни ўлчаш ва ядровий материаллар атрибутив белгилари ишончлилигини тасдиқлайдиган фойдаланишни назорат қилиш воситалари қўлланилади.
8. Ядровий материалларни ҳисобга олиш уларнинг миқдорий тавсифини ўлчаш натижаларига асосланади.
Қуйидагиларга:
агар ядровий материаллар миқдорий тавсифининг олдинги ўлчаниши натижалари ишончлилиги қўлланилган фойдаланишни назорат қилиш воситаларининг зарур ҳолати, тегишли тасдиқловчи ўлчашлар билан тасдиқланса, ушбу натижалардан фойдаланишга;
9. Ядро реакторида жойлашган маҳсулотлардаги ядровий материаллар массаси ҳисобга олиш мақсадида реакторга жойланишидан то реактордан нурланган маҳсулотлар чиқариб ташланишига қадар ўзгармайди деб қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
10. Ядровий материалларнинг амалдаги мавжуд миқдорини аниқлаш мақсадида МБЗда физик инвентаризация ўтказилади. Ядровий материалларнинг физик инвентаризацияси жараёнида ҳисобга олиш маълумотлари, атрибутив белгилар, ядровий материалларнинг миқдорий тавсифини ўлчаш текширилади. Физик инвентаризация тугаллангандан кейин ядровий материаллар баланси чиқарилади, инвентаризация фарқи ва ҳар бир ядровий материал учун МБЗда унинг нуқсони аниқланади.
Аниқ бир ядровий материалнинг МБЗдаги инвентаризация фарқи қуйидаги тенглама билан аниқланади:
ИФ = ФМ – ҲМ = НМ – КўМ + КаМ – НМ, бунда,
ФМ — ядровий материалларнинг МБЗдаги амалдаги мавжуд миқдори, бу ушбу физик инвентаризация натижасида аниқланади;
КўМ — муайян баланслараро даврда барча тушумлар, ишлатишлар ва ҳоказолар натижасида МБЗдаги ядровий материаллар миқдорининг аниқланган ва ҳужжатларда қайд этилган кўпайиши;
КаМ — муайян баланслараро даврда МБЗдан барча жўнатилишлар, ядровий айланиш, нобудгарчилик ва ҳоказолар натижасида МБЗдаги ядровий материаллар миқдорининг аниқланган ва ҳужжатларда қайд этилган камайиши;
НМ — ушбу баланслараро давр бошида МБЗдаги ядровий материалларнинг аниқланган ва ҳужжатларда рўйхатга олинган мавжуд миқдори.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
11. Ядровий материалларнинг амалдаги мавжуд миқдорини аниқлаш натижалари асосида, шунингдек инвентаризация фарқининг олинган миқдорини унинг йўл қўйиладиган миқдори билан таққослаш йўли билан ҳар бир МБЗ учун ядровий материалларнинг камомади (ортиқчалиги) ёки ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишда аномалиялар йўқлиги тўғрисида хулосалар чиқарилади.
12. Ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг барча даражалари учун ҳисоботнинг ягона тизими белгиланади.
13. Ҳисобга олиш маълумотларини тузатишга фақат хато ёзувни сақлаб қолган ҳолда ҳисобга олиш ҳужжатларига янги ёзувларни киритиш йўли билан йўл қўйилади.
14. Ҳисобот маълумотларини тузатишга фақат янги ҳисобот ҳужжатларини тақдим этиш йўли билан йўл қўйилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
15. Республика даражасида ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, ядровий материаллар айланиши субъектлари ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимида, шу жумладан МБЗда маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ва сақланишини таъминлайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
III. Назорат қилиниши керак бўлган ядровий материаллар
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)
1-§. Давлат ҳисобига қўйиш ва давлат ҳисобидан чиқариш
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
19. Ядровий материаллар ишлаб чиқарилгандан кейин ёки шу ядровий материаллар айланиши субъектининг бошқа МБЗдан, ёки ядровий материаллар айланиши бошқа субъектининг МБЗдан келиб тушганда МБЗда ҳисобга қўйилиши керак.
20. Ядровий материаллар ядровий материаллар айланиши айни бир субъектининг бошқа МБЗга, ёки ядровий материаллар айланиши бошқа субъектининг МБЗга жўнатилгандан кейин МБЗда ҳисобдан чиқарилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.03 Рухсат бериш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
21. Ядровий материалларни ядровий материаллар, радиоактив моддалар, ионлаштирувчи нурланиш манбалари ва радиоактив чиқиндилар миллий реестрига киритиш (кейинги ўринларда — миллий реестр деб юритилади) ва миллий реестрдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг рухсати билан ядровий материаллар айланиши субъекти тақдим этган ҳисобот ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)
25. Ядровий материалларнинг МБЗдаги категориялари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
26. Агар ушбу МБЗда таркибида ядровий материаллар бўлган ҳар хил маҳсулотлар бўлса, ядровий материалнинг категориясини аниқлашда барча маҳсулотлар таркибида мавжуд бўлган ядровий материалларнинг биргаликдаги массасидан ва ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган камроқ рақамли категорияга тушадиган маҳсулотлар ядровий материаллар массаси миқдорий чегараларидан келиб чиқилади.
2-§. Материаллар баланси зонаси ва асосий ўлчаш нуқталари
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
27. МБЗ сони ва чегараси ядровий материаллар айланиши субъекти томонидан ҳар бир МБЗда ва ядровий материалларнинг МБЗлар ўртасида жойи ўзгартирилишида ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш талабларидан келиб чиқиб белгиланади.
28. МБЗ қуйидаги талаблар ҳисобга олинган ҳолда ташкил қилинади:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
МБЗга келиб тушадиган ёки МБЗ дан жўнатиладиган ядровий материал массаси ядровий материалларнинг ўлчанган тавсифлари (ҳисоб-китоб методикалари қўлланилишига йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно) ҳисобга олиш бирликларини, ичида ядровий материал бўлган идишларни тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқиш ва идентификациялаш асосида, илова қилинган ҳужжатлар маълумотлари, ядровий материалларнинг паспортига оид маълумотлар бўйича белгиланади;
завод лабораториялари, тўхташ зоналари ва омборлар, шунингдек ахборотнинг махсус ҳимоя қилинишини талаб қиладиган ядровий материаллар участкалари сингари ядровий материаллар айланиши субъектининг таркибий бўлинмалари алоҳида МБЗга ажратилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
29. МБЗда ўлчашнинг асосий нуқталари белгиланади. Уларда аттестациядан ўтказилган қўлланиш методикалари ва воситалар ёрдамида ядровий материалларнинг миқдори, массаси, изотоп таркиби, бошқа миқдорий тавсифлари ўлчанади ёки уларнинг атрибутив белгилари текширилади.
МБЗда ўлчашнинг асосий нуқтасини танлаш МБЗдаги ядровий материаллар оқими ва амалда мавжуд миқдорини ўлчашни таъминлайдиган тарзда амалга оширилади.
IV. Ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун ядровий материалларни ўлчаш тизими ва ўлчаш сифатини назорат қилиш дастури
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
30. Ҳар бир МБЗ учун асосий ўлчаш нуқталари, ўлчашларни бажариш методикалари, техник воситалар, намуна учун танлаб олиш тартиб-қоидалари рўйхатини, ўлчашнинг аниқлигини талаб қиладиган ўлчашларни даврий ўтказиш маълумотларини, ўлчаш натижаларини тақдим этиш муддатлари ва шаклларини ўз ичига оладиган ўлчаш дастури ишлаб чиқилади. Дастур ядровий материаллар айланиши субъектлари раҳбарлари томонидан тасдиқланади ва беш йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.02 Метрология хизматлари]
32. Ўлчашларни бажариш методикаси амалдаги ўлчовлар бирлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ метрологик аттестациядан ўтиши керак. Ядровий материалларни ўлчаш тизимида ўлчашларни бажариш методикасининг аниқлиги кўрсатгичлари тавсия этилган халқаро мақсадли қийматларга энг кўп даражада яқинлаштирилган бўлиши керак.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.02 Метрология хизматлари]
33. Ўлчаш воситаларини ростлаш намуналари ва ўлчаш натижалари тўғрилигини текшириш амалдаги ўлчовлар бирлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ метрологик аттестациядан ўтиши ва номи, типи ва аттестациядан ўтказиладиган миқдор ва унинг нуқсонлари кўрсатилган ҳолда аттестация тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлиши керак.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
34. Ядровий материалларни ўлчаш тизимида фойдаланиладиган ўлчаш воситалари рўйхатида воситанинг номи, унинг типи, маркаси, завод тартиб рақами бўлиши керак.
35. Ўлчаш воситалари амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ текширилиши керак.
36. Ядровий материаллар айланишининг ҳар бир субъектида ядровий материалларни ўлчаш тизими доирасида ўлчашлар сифатини назорат қилиш дастури ишлаб чиқилади ва жорий этилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.03 Рухсат бериш]
37. Ядровий материаллар айланиши субъектлари томонидан ядровий материалларни олиш ва беришга ядровий материаллар айланиши билан боғлиқ ядровий материаллар айланиши субъектининг объектлари санитария-гигиена ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тегишли ҳудудий органининг хулосаси мавжуд бўлган тақдирда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан рухсат берилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
38. Ядровий материалларни бериш:
ядровий материаллар айланиши субъектлари раҳбарлари томонидан имзоланган дастлабки билдиришномаларни;
кирим-чиқим ва илова қилинадиган ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
39. Илова қилинадиган ҳужжатларда ядровий материаллар жойлаштирилган контейнерлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади (муҳрлар (тамғалар)нинг типлари ва индентификаторлари, контейнерларнинг брутто-массаси ва бошқа зарур маълумотлар). Жойи ўзгартирилаётган ядровий материалларнинг тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар (паспортга оид маълумотлар) махсус почта билан ёки юк билан бирга жўнатиладиган ҳужжатларда келтирилади.
ташқи кўздан кечириш ва ҳисобга олинадиган бирликлар (контейнерлар) сонини текшириш, транспорт воситасига ва (ёки) ядровий материаллар бор бўлган контейнерга нисбатан қўлланиладиган аралашишни индикация қилиш қурилмаси текширилади (контейнерлар, муҳрлар (тамғалар)ни текширишни, контейнерларнинг идентификаторлари, муҳрлар (тамғалар) ва жойлаштириш жойлари илова қилинадиган ҳужжатларнинг мувофиқлигини текширишни ўз ичига олади);
ядровий материаллар бор бўлган контейнерларнинг брутто-массаси, уларнинг параметрлари ўлчанишини тасдиқлайдиган тартиб-қоидалар бажарилади.
41. Тасдиқловчи ўлчашлар тури ва ҳажми ушбу ўлчашларни бажарадиган ядровий материаллар айланиши субъектининг ҳужжатлари билан қуйидагилардан келиб чиқиб белгиланади:
бериш тури (ядровий материаллар айланиши бир субъектининг МБЗ ўртасида, ядровий материаллар айланиши субъектлари ўртасида, экспорт-импорт);
ядровий материаллар турлари;
ядровий материаллар миқдори;
маҳсулотлар турлари;
идишлар ва аралашишни индикация қилиш воситалари турлари;
ўлчашларнинг нуқсонлари.
42. Кириш (чиқиш) назорати жараёнида ўлчашлар натижасида олинган маълумотлар ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. Бунда ўлчашлар воситалари ва методлари тўғрисидаги маълумотлар, ўлчашлар натижалари, ўлчашларнинг нуқсонлари, ўлчаш бажарилган асосий ўлчаш нуқталари, аралашишни индикация қилиш қурилмалари типлари ва идентификаторлари, ўлчашлар ўтказилган сана ва ўлчашни бажарган шахсларнинг фамилияси келтирилиши керак.
2-§. Ядровий материаллар олиниши ва жўнатилишини ҳужжатлаштириш
43. Ядровий материалларни олишда ядровий материаллар айланиши субъекти томонидан уч иш куни мобайнида ядровий материаллар мавжуд бўлган идишларнинг атрибутив белгилари текширилади ва тасдиқловчи ўлчашлар бажарилади. Мулоҳазалар мавжуд бўлмаган тақдирда ядровий материалларни дастлабки қабул қилиш ва ҳисобга қўйиш амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Ядровий материалларни узил-кесил қабул қилиш ва ҳисобга қўйиш, агар халқаро ёки ҳукуматлараро битимда ёки шартномада ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлса, ядровий материаллар ва уларга паспортлар (формуляторлар, сертификатлар) олингандан кейин 10 суткадан кечикмай амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
44. Ядровий материалларни жўнатишда ядровий материаллар айланиши субъекти ядровий материалларни бир иш куни мобайнида ҳисобдан чиқаради ва уларнинг паспортлари (формулярлари, сертификатлари)ни, агар халқаро ва ҳукуматлараро битим ёки шартномаларда ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлса, уч иш куни мобайнида ядровий материаллар айланишининг олувчи субъектига жўнатади.
45. Олинган ядровий материаллар тўғрисидаги маълумотлар уни олган ядровий материаллар айланиши субъекти томонидан ҳисобга олиш ҳужжатларига киритилади. Жўнатилган ядровий материаллар тўғрисидаги маълумотлар уларни жўнатган ядровий материаллар айланиши субъектининг ҳисобга олиш ҳужжатларига киритилади.
3-§. Ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилишда аномалиялар аниқлангандаги хатти-ҳаракатлар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
46. Ядровий материаллар айланишининг жўнатувчи субъекти ва ядровий материаллар айланишининг олувчи субъекти маълумотлари ўртасида 0,99 ишончли эҳтимолидан келиб чиқиб, статистик аҳамиятли фарқлар аниқланган тақдирда, фарқнинг сабабларини аниқлаш чоралари кўрилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
47. Агар ядровий материаллар айланишининг жўнатувчи субъекти ва ядровий материаллар айланишининг олувчи субъекти маълумотларининг статистик аҳамиятли фарқлари мавжудлиги тасдиқланса, у ҳолда ядровий материаллар айланишининг олувчи субъекти махсус ҳисобот тузиши ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига юбориши шарт.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
VI. Физик инвентаризация, материал балансини чиқариш ва инвентаризация фарқини баҳолаш
1-§. Умумий талаблар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
48. Физик инвентаризация:
МБЗда ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдорини аниқлаш;
ҳисобга олиш бирликлари ҳақиқий параметрларининг тегишли ҳисобга олиш маълумотларига мувофиқлигини аниқлаш;
ядровий материаллар балансини чиқариш, инвентаризация фарқи ва унинг нуқсонларини аниқлаш;
ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишдаги камчиликлар ва қоида бузилишларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
49. Физик инвентаризация тартиб-қоидаси ядровий материаллар айланиши субъектларида амал қиладиган методикалар ва йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
50. Физик инвентаризация тартиб-қоидаси:
МБЗда физик инвентаризацияга тайёргарлик кўришга;
ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхатини ҳамда ядровий материалларнинг амалда мавжуд рўйхатини тузишга ва ҳисобга олиш ҳужжатларини текширишга;
ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхати ҳисобга олиш маълумотларига мувофиқлигини текширишга;
фойдаланишни назорат қилиш воситаларининг ҳолатини текширишга;
ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдорини ўлчашдаги нуқсонлар ҳисобга олинган ҳолда ҳисобга олувчи ва тасдиқловчи ўлчашларга;
ўлчаб бўлмайдиган нобудгарчилик ва унинг нуқсонлари миқдорини баҳолашга;
ҳар бир ядровий материал учун инвентаризация фарқи ва унинг нуқсонларини аниқлашга асосланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
51. Ҳар бир МБЗдаги ядровий материаллар сони уларнинг сонини ва ўлчашларнинг асосий нуқтасида таркибини ўлчаш йўли билан аниқланади, тезкор-техник ҳисобга олиш ва назорат текширишлари, ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатларини даврий солиштириш йўли билан назорат қилинади ҳамда физик инвентаризация ўтказиш йўли билан текширилади. Физик инвентаризация баланслараро даврда МБЗда ҳар бир ядровий материал учун баланс чиқариш билан тугалланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
52. Физик инвентаризацияни ўтказишда ҳар бир ядровий материалнинг массаси аниқланади. Ядровий материал массасининг қиймати, шунингдек 0,95 га тенг бўлган ишончли эҳтимоллик учун ўлчашнинг нуқсонлари қиймати ҳужжатлар билан рўйхатга олинади.
53. Ядровий материаллар массасининг илгари аниқланган қийматларидан фақат уларнинг ишончлилиги уларни аниқлаш пайтидан улардан фойдаланиш пайтигача фойдаланишни назорат қилишнинг қўлланилган воситалари зарур ҳолатда эканлиги тасдиқланиши мумкин бўлган ва (ёки) ядровий материаллар миқдор параметрларини ва (ёки) уларнинг атрибутив белгиларини ўлчашнинг ҳисобга олиш тартиб-қоидаси бажарилиши жараёнида тасдиқланган ҳолларда ҳисобга олиш тартиб-қоидаларини бажаришда (физик инвентаризациялар, ядровий материалларни бериш ва ҳоказо) фойдаланилиши мумкин.
54. Тасдиқловчи ўлчашларни қўллаш ҳажми ҳар бир ядровий материал учун чегаравий миқдорининг камомади (ортиқчалиги)ни аниқлаш эҳтимолидан келиб чиқиб қўллаш ҳажмига ва фойдаланишни назорат қилиш воситаларини текшириш натижаларига боғлиқ ҳолда аниқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
55. Ҳисобга олиш ва тасдиқловчи ўлчашларнинг натижалари ўртасида статистик аҳамиятли фарқ аниқланган тақдирда бу ҳақда ядровий материаллар айланиши субъекти раҳбариятига маълум қилинади, шунингдек фарқ келиб чиқишининг сабаблари аниқлаштирилади. Зарурият бўлганда янги ҳисобга олиш ўлчашлари бажарилади ва ҳисобга олиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади.
2-§. Физик инвентаризациялар такрорийлиги
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
56. Физик инвентаризациялар ҳар бир МБЗ учун даврий бажарилади, баланслараро давр эса МБЗда ядровий материаллар категориясига, ядровий материаллар айланиши субъектининг технологик ва бошқа хусусиятларига боғлиқ ҳолда белгиланади.
МБЗда физик инвентаризациялар қуйидаги вақт чегараларидан кам бўлмаган вақтда режалаштирилади, ташкил этилади ва ўтказилади:
1-категорияли ядровий материаллар мавжуд бўлган МБЗ учун — бир календарь ой;
2-категорияли ядровий материаллар мавжуд бўлган МБЗ учун — уч календарь ой;
3-категорияли ядровий материаллар мавжуд бўлган МБЗ учун — олти календарь ой;
4-категорияли ядровий материаллар мавжуд бўлган МБЗ учун — ўн икки календарь ой;
ядровий материаллар айланиши субъектининг барча МБЗ учун — ўн икки календарь ой.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
57. МБЗда физик инвентаризациялар такрорийлиги ядровий материаллар айланиши субъекти томонидан тақдим этилган асослаш асосида ядровий материалларга фойдаланишни назорат қилишнинг қўшимча чора-тадбирларини кўришнинг мажбурийлиги шарти билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ўзгартирилиши мумкин.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
58. Ҳисобга олиш ҳужжатлари ҳар бир МБЗ учун юритилиши ва уларда ядровий материалнинг ҳар бир тури, шу жумладан МБЗда уларнинг сони ва МБЗда миқдорнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
59. Ҳисобга олиш ҳужжатларида ҳар бир туркум учун ядровий материаллар миқдорининг барча ўзгаришлари, туркумнинг тавсифи ва туркумни шакллантириш учун бирламчи маълумотлар акс эттирилади, ядровий материаллар миқдори ўзгариши санаси, ядровий материаллар айланишининг жўнатувчи субъекти МБЗ ва ядровий материаллар айланишининг олувчи субъекти МБЗ кўрсатилади.
60. МБЗда ядровий материалларнинг миқдор ва сифат ўзгаришларини, шу жумладан калибрлаш натижаларини аниқлаш, ўлчашларнинг барча воситаларини текшириш ва йўқлама қилиш учун фойдаланиладиган маълумотлар, намуна олиш ва уларнинг анализи натижалари тўғрисидаги маълумотлар, ўзгаришлар сифатини текшириш, ўлчашларнинг тасодифий ва тизимли нуқсонлари натижалари тегишли ҳужжатларда акс эттирилади.
61. Ядровий материаллар айланишининг ҳар бир субъектида, ҳисобот бериш шаклларининг ягона тизими доирасида ҳисобга олиш ҳужжатларига асосланган қуйидаги ҳисобот ҳужжатлари тузилади ва амал қилади:
инвентар миқдорнинг ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот;
материал-балансли ҳисобот;
ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхати;
ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдори рўйхати;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
62. Ядровий материаллар айланиши субъектининг ҳисобот ҳужжатлари мунтазамлилик асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига юборилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
63. Инвентар миқдорнинг ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот, ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхатлари, ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдори МБЗ ва ядровий материаллар айланиши субъекти бўйича тузилади. Ушбу ҳисоботларда ядровий материалларнинг мавжуд миқдори ва уларнинг МБЗ ўртасида ёки ядровий материаллар айланиши субъектлари ўртасида жойи ўзгартирилиши тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.
64. Инвентар миқдорнинг ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот, МБЗ бўйича ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхати бевосита ядровий материаллар миқдорининг ҳар бир ўзгариши билан боғлиқ воқеадан кейин ёки ушбу даврда юз берган ядровий материаллар миқдори ўзгариши бўйича ҳар ойда, бироқ кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар юз берган ойнинг охирги кунидан 15 кундан кечикмай ядровий материаллар айланиши субъектида ядровий материалларнинг ҳисобини мунтазамлилик асосида амалга оширадиган хизматга юборилади.
65. Ядровий материаллар айланиши субъектининг инвентар миқдори ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот йилнинг ҳар чорагида юборилади ва унда ушбу даврда юз берган ядровий материаллар инвентар миқдори ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
67. Физик инвентаризация натижалари бўйича МБЗда материал-балансли ҳисобот тайёрланади.
68. МБЗнинг материал-балансли ҳисоботида ҳар бир ядровий материаллар бўйича қуйидагилар алоҳида ёзувлар шаклида акс эттирилади:
физик инвентаризация натижалари бўйича аниқланган ядровий материалларнинг энг сўнгги амалда мавжуд миқдори;
инвентаризация фарқи қиймати ва уни аниқлашдаги нуқсонлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
69. Ядровий материаллар айланиши субъектининг материал-балансли ҳисоботида физик инвентаризация давомида аниқланган ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдорига асосланган ядровий материаллар баланси акс эттирилади.
70. Ядровий материаллар айланиши субъектининг материал-балансли ҳисоботида ядровий материалларнинг ҳар бир тури бўйича қуйидагилар алоҳида ёзувлар шаклида акс эттирилади:
физик инвентаризация натижалари бўйича аниқланган ядровий материалларнинг энг сўнгги рўйхатдан ўтказилган ва амалда мавжуд миқдори;
71. Агар ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдорини ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхатида энг сўнгги рўйхатдан ўтказилган таққослашда аномалиялар аниқланган бўлса, у ҳолда материал-балансли ҳисоботга ядровий материалларнинг мавжуд миқдорини навбатдаги баланслараро давр учун бошланғич миқдор сифатида қабул қилишнинг асосланганлигини тасдиқлайдиган зарур ҳужжатлар илова қилинади.
72. Материал-балансли ҳисобот билан бир вақтда баланслараро давр охирида ядровий материалларнинг амалда мавжуд рўйхати тузилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
73. МБЗда ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдори рўйхати ядровий материалларнинг ҳар бир туркуми ва тури учун индентификация тавсифлари ва бошқа тавсифлар алоҳида кўрсатилган ҳолда материалнинг ҳар бир тури ва туркуми учун физик инвентаризация санасига изчил ёзувлар шаклида тузилади.
74. Материал-балансли ҳисобот ва МБЗ ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдори рўйхати МБЗда ҳисобига олиш ва назорат учун масъул бўлган шахс томонидан ядровий материалларнинг мавжуд миқдори аниқлангандан кейин 15 кундан кеч бўлмаган муддатда ядровий материаллар айланиши субъектининг ядровий материалларини ҳисобга олиш хизматига юборилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
75. Ядровий материаллар йўқотилганлиги, ўғирланганлиги, улардан рухсатсиз фойдаланилганлиги аниқланган тақдирда, шунингдек жўнатувчи ва олувчи ядровий материаллар айланиши субъектларининг маълумотлари инвентаризация фарқи ёки статистик аҳамиятли тафовути қиймати учун белгиланган чегарадан чиқилган тақдирда махсус ҳисобот ядровий материаллар айланиши субъекти томонидан тузилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
Махсус ҳисобот юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар аниқланган пайтдан бошлаб 24 соат мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим этилади.
(75-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
76. Махсус ҳисоботда қуйидагилар мавжуд бўлади:
уларга нисбатан рухсат берилмаган хатти-ҳаракатлар юз берган ядровий материаллар билан боғлиқ ҳолатлар, воқеалар ва (ёки) воқеалар туркумининг тавсифи;
идентификация ва ядровий материаллар турини аниқлаш;
ядровий материалларнинг миқдорий тавсифини аниқлаш учун бирламчи маълумотлар;
юзага келган муаммоларни ҳал этиш учун кўрилган чора-тадбирлар ва кейинги хатти-ҳаракатлар дастури.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
77. МБЗ бўйича ядровий материаллар айланиши субъектининг ҳисобот ҳужжатлари сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим этилади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
78. Ядровий материалларни ядровий материаллар айланишининг бошқа субъектига беришда, улар жўнатилишидан камида етти кун олдин, ядровий материаллар айланишининг жўнатувчи субъекти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига бу ҳақда дастлабки билдиришномани юборади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
79. Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда, шунингдек ядровий материаллар ҳар хил идораларнинг ядровий материаллар айланиши бошқа субъекти томонидан берилганда ядровий материаллар айланишининг жўнатувчи ва олувчи субъектлари мўлжалланаётган жўнатиш (олиш) санасидан камида 15 кун олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига дастлабки билдиришномаларни юборадилар.
(79-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Режадан ташқари жўнатишлар юз берган тақдирда, республика, идоравий ва минтақавий даражалардаги ИНБни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг ваколатли давлат органларининг махсус фармойиши бўйича дастлабки билдиришномалар жўнатиш муддатлари аниқлангандан кейин уч кундан кечикмай юборилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
80. Ушбу Низомнинг 78 ва 79-бандларида кўрсатилган ҳолларда, ядровий материаллар олинганда ва ҳисобга қўйилгандан кейин, ядровий материаллар айланишининг олувчи субъекти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тегишли позициялар тўлдириладиган дастлабки билдиришномалар шаклидан фойдаланган ҳолда унинг олинганлигининг тасдиғини юборади.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
4-§. Ядровий материаллар айланиши субъектларида ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш
81. Ядровий материаллар айланиши субъектларида ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш норматив ва техник ҳужжатларни, ядровий материалларни ўлчаш тизимини, ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатларини ўз ичига олади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
82. Ядровий материаллар айланиши субъектининг раҳбари томонидан ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тўғрисидаги Низом (йўриқнома) ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Низом (йўриқнома)да қуйидагилар белгиланади:
ядровий материаллар айланиши субъектида ва МБЗда ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш ишларини ташкил этиш, ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш билан шуғулланадиган ходимлар (персонал) тузилмаси ва таркиби. Ушбу ходимлар (персонал)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўлинма тўғрисидаги низомлар, лавозим ва иш йўриқномалари билан белгиланади;
МБЗ сони, уларнинг чегаралари ва тузилмаси;
ядровий материаллар айланиши субъектларида қўлланиладиган ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун методика ва ўлчаш воситалари;
ядровий материаллардан фойдаланишни назорат қилиш воситалари;
ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатлари рўйхати ва шакллари;
МБЗда ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг ҳолатини назорат қилиш тартиби;
ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилишда аномалияларни текшириш тартиби;
ходимлар (персонал)ни ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш ишларига тайёрлаш ва қўйиш тартиби;
МБЗда ва умуман ядровий материаллар айланиши субъектида ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхатини тузиш муддатлари;
физик инвентаризацияларни ўтказиш тартиби.
83. МБЗда ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимида ҳисобга олиш бирликлари идентификаторлари, аралашиш индикацияси қурилмаси идентификаторлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ишончлилиги ва ҳисобга олиш бирликлари жойлашган жой ишончлилиги камида 99% бўлиши керак.
84. Ҳар бир МБЗ учун ядровий материаллар айланиши субъекти раҳбари томонидан ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Йўриқномада қуйидагилар белгиланади:
ўлчашнинг асосий нуқталари, шунингдек уларда қўлланиладиган ўлчаш методикаси ва воситалари;
ядровий материаллардан фойдаланишни назорат қилиш воситалари;
ушбу МБЗда қўлланиладиган ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиб-қоидаси;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
85. Ядровий материалларнинг ҳар қандай технологик нобудгарчилиги ўлчашлар ёки дастлабки ўлчашлар ёки экспериментал тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳисоблаб чиқилган методикалар ёрдамида аниқланади. Ядровий материалларнинг энг кўп йўл қўйиладиган технологик нобудгарчилиги миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишилади.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.06.00.00 Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги / 05.06.01.00 Умумий қоидалар]
86. Ядровий материаллар айланиши субъекти раҳбарининг буйруғи билан ҳар бир МБЗ учун ушбу МБЗдаги ядровий материаллар учун моддий жавобгар шахслар (омборчилар, масъул сақловчилар ва ҳоказолар) тайинланади. Улар билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилади.
87. Ядровий материалларни моддий жавобгар шахсдан бошқа шахсларга, бир технологик операциядан бошқасига ёки сменалар ўртасида бериш ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.
VII. Ядровий материалларни ҳисобга оладиган ва назорат қиладиган ходимларга (персоналга) қўйиладиган талаблар
88. Ядровий материалларни ҳисобга оладиган ва назорат қиладиган ходимлар (персонал) тегишли тартиб-қоидаларни бажариш бўйича ўқитилади, шунингдек ядровий материаллар айланиши субъектларида белгиланган тартибга мувофиқ уларнинг билимлари вақти-вақти билан текширилади.
89. Ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиб-қоидалари билан боғлиқ билимларни текширишнинг даврийлиги ходимлар (персонал)нинг ҳар хил категориялари учун ядровий материаллар айланиши субъекти раҳбари томонидан белгиланади. Текшириш уч йилда камида бир марта ўтказилади.
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.02.00 Жиноят ва жиноий жавобгарлик]
90. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 98-моддаси.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)
Ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Маҳсулотлар
Ядровий материал
Ядровий материал массаси, кг, камида
1-категорияли ядровий материаллар
Металл маҳсулотлар: металл буюмлар, бирикмалар; қуймалар, заррачалар, уларнинг қотишмаси ва қоришмаси; ёқилғи элементлари ва йиғилмалари, металл ва интерметалл ёқилғи; аралашмасиз қайта эритиш йўли билан қайта ишланадиган брак қилинган буюмлар ва чиқиндилар
Pu, U-233
Pu ва U-233 бўйича жами массаси 2
ЮБУ
U-235 изотопи бўйича 5
Қоришма, Pu, U-233, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар бирикмаси
Pu, U-233, U-235, Np-237, Am, Cf бўйича жами массаси 2
Таркибида ядровий материаллар юқори миқдорда бўлган маҳсулотлар: карбидлар, оксидлар, хлоридлар, нитридлар, фторидлар, уларнинг қотишмаси ва қоришмаси; ёқилғи элементлари ва юқорида эслатиб ўтилган бирикмалардан, шунингдек ядровий материаллар концентрацияси камида 25 г/л (25 г/кг) бўлган бошқа маҳсулотлар
Pu, U-233
Pu и U-233 бўйича жами массаси 6
ЮБУ
U-235 изотопи бўйича 20
Қоришма, Pu, U-233, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар бирикмаси
Pu,U-233, U-235, Np-237, Am, Cf бўйича жами массаси 6
2-категорияли ядровий материаллар
Металл маҳсулотлар: металл буюмлар, бирикмалар; қуймалар, заррачалар, уларнинг қотишмаси ва қоришмаси; ёқилғи элементлари ва йиғилмалари, металл ва интерметалл ёқилғи; аралашмасиз қайта эритиш йўли билан қайта ишланадиган брак қилинган буюмлар ва чиқиндилар
Pu, U-233
Pu и U-233 бўйича жами массаси> 0,5, бироқ< 2
ЮБУ
U-235 изотопи бўйича ³ 1, бироқ < 5
қоришмалар, Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар
Таркибида ядровий материаллар юқори миқдорда бўлган маҳсулотлар: карбидлар, оксидлар, хлоридлар, нитридлар, фторидлар, уларнинг қотишмаси ва қоришмаси; ёқилғи элементлари ва юқорида эслатиб ўтилган бирикмалардан, шунингдек ядровий материаллар концентрацияси камида 25 г/л (25 г/кг) бўлган бошқа маҳсулотлар хлоридлар, нитридлар, фторидлар, уларнинг қотишмалари ва қоришмалари; таркибида юқоридаги бирикмалар ва бошқа ядровий материали 25 г/л (25 г/кг) дан кам бўлмаган маҳсулотлар ёқилғи элементлари ва йиғилмалари.
Pu, U-233
Pu ва U-233 бўйича жами массаси> 2, бироқ< 6
ЮБУ
U-235 изотопи бўйича> 6, бироқ< 20
қоришмалар, Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар
Таркибида ядровий материаллар паст миқдорда бўлган маҳсулотлар: мураккаб қайта ишлашни талаб қиладиган маҳсулотлар; концентрацияли маҳсулотлар; 1 дан 25 г/л (25 г/кг) гача ядровий материаллар
Pu, U-233
Pu ва U-233 бўйича жами массаси> 16
ЮБУ
U-235 изотопи бўйича> 50
қоришмалар, Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар
Pu, U-233, U-235, Np-237, Am, Cf бўйича жами массаси> 16
3-категорияли ядровий материаллар
Металл маҳсулотлар: металл буюмлар, бирикмалар; қуймалар, заррачалар, уларнинг қотишмаси ва қоришмаси; ёқилғи элементлари ва йиғилмалари, металл ва интерметалл ёқилғи; аралашмасиз қайта эритиш йўли билан қайта ишланадиган брак қилинган буюмлар ва чиқиндилар
Pu, U-233
Pu ва U-233 бўйича жами массаси> 0,2 , бироқ< 0,5
ЮБУ
U-235 изотопи бўйича> 0,5, бироқ< 1
қоришмалар, Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар
Металл маҳсулотлар: металл буюмлар, бирикмалар; қуймалар, заррачалар, уларнинг қотишмалари ва қоришмалари; ёқилғи элементлари ва йиғилмалари, металл ва интерметал ёқилғи; брак буюмлар ва чиқиндилар, эритиш йўли билан аралаштирмасдан қайта ишлаш
Pu, U-233
Pu ва U-233 бўйича жами массаси 0,2
ЮБУ
U-235 изотопи бўйича 0,5
қоришмалар, Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар
Pu, U-233, U-235, Np-237, Am, Cf бўйича жами массаси 0,2
Таркибида ядровий материаллар юқори миқдорда бўлган маҳсулотлар: карбидлар, оксидлар, хлоридлар, нитридлар, фторидлар, уларнинг қотишмалари ва қоришмалари; таркибида юқоридаги бирикмалар ва бошқа ядровий материали 25 г/л (25 г/кг) дан кам бўлмаган маҳсулотлар ёқилғи элементлари ва йиғилмалари
Pu, U-233
Pu ва U-233 бўйича жами массаси 0,5
ЮБУ
U-235 изотопи бўйича 2
қоришмалар, Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар
Pu,U-233, U-235, Np-237, Am, Cf бўйича жами массаси 0,5
Таркибида ядровий материаллар паст миқдорда бўлган маҳсулотлар: мураккаб қайта ишлашни талаб қиладиган маҳсулотлар; таркибида ядровий материали 1 дан 25 г/л (25 г/кг) гача бўлган маҳсулотлар
Pu, U-233
Pu ва U-233 бўйича жами массаси 3
ЮБУ
U-235 изотопи бўйича 8
қоришмалар, Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар
Pu, U-233, U-235, Np-237, Am, Cf бўйича жами массаси 3