1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 21 июлда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 545-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 14-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 20 сентябрдаги 185 (6620)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 19 сентябрь,
ЎРҚ-408-сон
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида
(янги таҳрири)
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари]
Ушбу Қонуннинг мақсади ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари]
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Ов қилишни амалга оширишнинг ҳамда овчилик хўжалигини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинади.
(2-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари]
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ёввойи ҳайвонлар — қуруқликда, сувда, атмосферада ва тупроқда яшайдиган, хонакилаштирилмаган умуртқасизлар, балиқлар, ҳам қуруқликда, ҳам сувда яшовчи ҳайвонлар, судралиб юрувчилар, қушлар, сут эмизувчилар;
ёввойи ҳайвонларнинг яшаш фаолияти маҳсулотлари — ёввойи ҳайвонларнинг яшаш фаолияти натижасида ҳосил бўлган асал, ёғ, гўшт, сут, тухум, мум, увулдириқ, заҳар, сафро, мўйна, шохлар, патлар, терилар ва бошқа маҳсулотлар;
зоология коллекцияси — ёввойи ҳайвонларнинг илмий, маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий ва эстетик аҳамиятга молик жонсиз экспонатларининг тизимлаштирилган тўплами (ёввойи ҳайвонлар тулумларининг ва яшаш фаолияти маҳсулотларининг намуналари), шунингдек ярим эркин шароитда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда (табиий питомникларда, ҳайвонот боғларида, циркларда, террариумларда, аквариумларда ва бошқа жойларда) сақланаётган ёввойи ҳайвонларнинг тирик коллекциялари;
[СПиТ:
1.Табиатни муҳофаза қилиш объектлари / Ҳайвонот дунёси]
ҳайвонот дунёси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган барча турдаги ёввойи ҳайвонлар мажмуи;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш — ёввойи ҳайвонларнинг барқарор яшаш шароитларини таъминлашга, уларнинг табиий галалари ва популяцияларини сақлаб қолишга, уларнинг йўқ қилиб юборилишининг ёки уларга бошқача зарарли таъсир кўрсатилишининг олдини олишга қаратилган фаолият;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирлар — ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолиш, тиклаш ва такрор кўпайтиришга, уларнинг яшаш муҳитини, урчиш жойлари ва кўчиб ўтиш йўлларини сақлаб қолишга, ов қилиш ва балиқ овлаш жойлари маҳсулдорлигини оширишга қаратилган, илмий асосланган тадбирлар мажмуи.
4-модда. Ҳайвонот дунёсига нисбатан мулкчилик
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.05.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уларнинг турлари]
Ҳайвонот дунёси умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]

Ярим эркин шароитда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланаётган ва (ёки) етиштирилган ёввойи ҳайвонлар юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлиши мумкин.
5-модда. Ҳайвонот дунёси объектлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]

Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчилар ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш борасида ўзларига тегишли бўлган ҳуқуқни қонунчиликда белгиланган шартларда ва тартибда амалга оширади.
(6-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
2-боб. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасини тартибга солиш
7-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини, шунингдек бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги нормаларни давлат томонидан белгилаш;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
8-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштиради;
(9-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
умумдавлат аҳамиятига молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
(10-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:
(10-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қоидалар, нормалар ҳамда нормативларни ишлаб чиқишни ташкил этади ва тасдиқлайди;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга оширади;
зоология коллекцияларининг, ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва кўпайтириладиган питомникларнинг давлат ҳисобини юритади;
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритади;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини юритади ва унинг нашр этилишини таъминлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 14 июлдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби тўғрисидаги низом»нинг 10, 11-бандлари.
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат экологик экспертизасини ўтказади;
юридик ва жисмоний шахсларга ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома беради;
бириктирилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
(11-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги:
(11-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қоидалар, нормалар ҳамда нормативларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
давлат ўрмон фонди ерларидаги ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий назоратни амалга оширади;
давлат ўрмон фонди ерларидаги ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини белгиланган тартибда юритади;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини юритишда иштирок этади;
давлат ўрмон фонди ерларидаги ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.02.00 Ҳокимни тайинлаш ва тасдиқлаш. Ваколатлари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби]
(12-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
(12-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
тегишли ҳудудда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга оширади;
маҳаллий аҳамиятга молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби]
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини белгиланган тартибда юритади;
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби юритилишини илмий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;
ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида хулосалар беради;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги илмий йўналишларни белгилайди, илмий тадқиқотлар дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қонунчиликка мувофиқ ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(13-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
14-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқароларнинг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлашда иштирок этиши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг)]
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролар:
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролар қонунчиликка мувофиқ ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш:
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қоидалар, нормалар ва нормативларни белгилаш;
ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишда чекловлар ва тақиқлар белгилаш;
ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш, тугатиш, бекор қилиш;
ҳайвонот дунёси объектларидан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг ва улардан фойдаланиш борасида белгиланган тартибни бошқача бузишларнинг олдини олиш;
ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, урчиш жойлари ва кўчиб ўтиш йўллари муҳофаза қилинишини ташкил этиш;
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритиш;
хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш, транспорт воситаларидан фойдаланиш чоғида ёввойи ҳайвонлар нобуд бўлишининг олдини олиш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ва ривожлантириш;
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини тутқунликда кўпайтириш;
ёввойи ҳайвонлар касалликка чалинганда, уларнинг табиий офатлар ва бошқа сабаблар оқибатида нобуд бўлиши хавфи туғилганда уларга ёрдам бериш;
ҳайвонот дунёси объектларини давлат ҳисобига олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш;
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш ва ҳайвонот дунёси мониторингини амалга ошириш;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида назоратни амалга ошириш;
ҳайвонот дунёси объектларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни тартибга солиш;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат экологик экспертизасини ўтказиш;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник ва бошқа тадбирлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги]
16-модда. Ҳайвонот дунёси объектларини давлат ҳисобига олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш, ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги]
Ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилинишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш учун ҳайвонот дунёси объектларини давлат ҳисобига олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.14.00 Ҳайвонот объектларининг сонини тартибга солиш]
Тасарруфида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, овчилик ва (ёки) балиқ овлаш хўжаликлари бўлган юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳар йили ёввойи ҳайвонларнинг сонини ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олишни амалга ошириши ҳамда олинган маълумотларни давлат статистика органларига тақдим этиши шарт.
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини юритувчи вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига текин тақдим этади. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотнинг турлари, ҳажмлари ва уни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан белгиланади.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилинишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритади.
(16-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 41-банди.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги]
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини, ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(16-модданинг бешинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги]
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини, ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом».
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб]
17-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб]
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турлари Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб]
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонларнинг турлари нобуд бўлишига, сони камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларга (ҳаракатсизликка) йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб]
18-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини сақлаб қолиш чора-тадбирлари
Табиий шароитларда тиклаш ҳамда такрор кўпайтириш имконияти бўлмаган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу турдаги ҳайвонларнинг кўпайиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.
(18-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб]
19-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олиш тартиби
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини:
махсус яратилган шароитларда кўпайтириш ва кейинчалик табиий яшаш муҳитига қўйиб юбориш мақсадида;
илмий ва назорат ишларини амалга ошириш учун;
қонунчиликка мувофиқ алоҳида зарур бўлган ҳолларда табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома бўйича йўл қўйилади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонларнинг айрим турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга доир рухсатномаларни бериш чекланиши мумкин. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонларнинг турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга доир чекловларнинг асослари, ҳайвонларнинг турлари, чекловларнинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан киритиладиган таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
20-модда. Ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш
Ёввойи ҳайвонларни, шунингдек уларнинг қисмларини, яшаш фаолияти маҳсулотларини, зоология коллекцияларини, ўлжаларни ва тулумларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги берадиган рухсатномалар асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.05.00 Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш]
Ўзбекистон Республикасига ғайриқонуний равишда олиб киришга ёки Ўзбекистон Республикасидан ғайриқонуний равишда олиб чиқишга уриниш чоғида ушлаб қолинган ёввойи ҳайвонлар, шунингдек уларнинг қисмлари, яшаш фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар ва тулумлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда олиб қўйилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги]
21-модда. Ҳайвонот дунёси мониторинги
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги]
Ҳайвонот дунёси мониторинги Атроф табиий муҳит давлат мониторингининг таркибий қисми бўлиб, ҳайвонот дунёси ва унинг яшаш муҳити ҳолатининг махсус ташкил этилган мунтазам кузатувларидан, ундаги ўзгаришларни аниқлаш, уни баҳолаш ҳамда прогноз қилишдан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги]
Ҳайвонот дунёси мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]
22-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги назорат
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги назорат давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ҳамда жамоатчилик назорати тарзида амалга оширилади.
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги идоравий назорат давлат ўрмон фонди ерларида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан, республика ижро этувчи ҳокимият органларига қарашли ташкилотларда, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи ташкилотларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади.
(22-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ишлаб чиқариш назорати хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларга бириктирилган ҳудудларда амалга оширилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилиши мумкин.
(22-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги назоратни амалга ошириш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(22-модданинг олтинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонунлари.
23-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни, шунингдек ёввойи ҳайвонлар яшаш муҳитининг, урчиш жойларининг ва кўчиб ўтиш йўлларининг муҳофаза қилинишини ҳамда ҳолати яхшиланишини таъминлаётган юридик ва жисмоний шахсларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар берилиши мумкин.
(23-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-боб. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид талаблар
24-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид асосий талаблар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
ёввойи ҳайвонларнинг тур бўйича хилма-хиллигини ва улар табиий галаларининг ҳамда зотга оид турларининг бир бутунлигини табиий эркинлик ҳолатида сақлаб қолиш;
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчилар томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари билан келишиб олиниши лозим.
(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
26-модда. Ҳайвонот дунёсининг ҳолатига таъсир кўрсатадиган фаолиятга доир талаблар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
Ҳайвонот дунёсининг ҳолатига, ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳитига, урчиш жойларига ва кўчиб ўтиш йўлларига таъсир кўрсатадиган фаолият ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланишга оид талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилиши керак.
27-модда. Хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида ёввойи ҳайвонлар касалликка чалинишининг ҳамда нобуд бўлишининг олдини олиш, уларнинг яшаш муҳитини, урчиш жойларини ва кўчиб ўтиш йўлларини сақлаб қолиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]
Юридик ва жисмоний шахслар ҳар қандай турдаги хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида ёввойи ҳайвонлар касалликка чалинишининг ҳамда нобуд бўлишининг олдини олиш, уларнинг яшаш муҳитини, урчиш жойларини ва кўчиб ўтиш йўлларини сақлаб қолиш чораларини кўриши шарт.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари]
Давлат ветеринария хизмати ёввойи ҳайвонлар юқумли касалликларининг олдини олиш ва уларни тугатиш чораларини кўради, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
(27-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.15.00 Ҳайвонот объектларини ва улар яшаш муҳитини муҳофаза қилиш]
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид талабларни ҳисобга олмаган ҳолда ўсимликларни ёқиш, ёввойи ҳайвонлар учун хавфли бўлган материаллар, хом ашё, кимёвий моддалар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, минерал ўғитларни ҳамда бошқа препаратларни сақлаш ва қўллаш, маиший ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларини утилизация қилиш, ташиш ва кўмиш тақиқланади.
Аҳоли пунктларини, корхоналарни, транспорт магистралларини, электр узатиш ва алоқа линияларини, гидротехника иншоотларини ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш, мавжуд технология жараёнларини такомиллаштириш ҳамда янгиларини жорий этиш, ботқоқлашган ва бутазор ҳудудларни хўжалик оборотига киритиш, сув режимини ва сувдан фойдаланиш лимитини белгилаш, ерларни мелиорациялаш, ўрмондан фойдаланиш, геология-қидирув ишларини амалга ошириш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини ўтлатиш ҳамда ҳайдаб ўтиш жойларини аниқлаш, сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш ва аҳоли оммавий дам оладиган жойларни ташкил этиш чоғида ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳитини, урчиш жойларини ва кўчиб ўтиш йўлларини сақлаб қолиш тадбирлари назарда тутилиши ҳамда амалга оширилиши, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити сифатида алоҳида қимматга эга бўлган участкаларнинг дахлсизлиги таъминланиши лозим.
28-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат экологик экспертизасини ўтказиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
Қуйидагилар давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши лозим:
барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини танлаш материаллари, амалга оширилиши ҳайвонот дунёсининг ҳолатига ёки ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳитига, урчиш жойларига ва кўчиб ўтиш йўлларига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган режадан олдинги, лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатлари;
ов қилинадиган ва (ёки) балиқ овланадиган жойларни ташкил этиш лойиҳалари;
ёввойи ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш ишларининг лойиҳалари;
ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш муҳити учун хавфли бўлган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат экологик экспертизаси экологик экспертиза тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.
(28-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси тўғрисида низом.
5-боб. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш турлари ва усуллари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.05.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уларнинг турлари]
29-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланиш тартибида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.15.00 Ҳайвонот объектларини ва улар яшаш муҳитини муҳофаза қилиш]
Ҳайвонот дунёси объектларидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан бепул, ёввойи ҳайвонларни уларнинг яшаш муҳитидан ажратиб олмаган (спорт ва ҳаваскорлик мақсадида балиқ овлаш бундан мустасно) ва уларга зарар етказмаган ҳолда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.06.00 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш учун рухсатномалар бериш тартиби. Лицензиялар]
Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш рухсатномалар асосида ҳақ эвазига амалга оширилади.
Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома ёввойи ҳайвонларни тутишга доир тасдиқланган квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан берилади. Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталар ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш маълумотлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланади. Питомникларда, ҳовуз хўжаликларида етиштирилган ва уларнинг ҳудудидаги ёввойи ҳайвонларни тутиш учун рухсатнома талаб этилмайди.
(29-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган «Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон «Табиий сув ҳавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ва Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
30-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]
ҳайвонот дунёси объектларидан ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш ҳуқуқига;
(30-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
тутиб олинган ёввойи ҳайвонларга ва уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларига нисбатан мулк ҳуқуқига эгадир.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
ўзларига бириктирилган ҳудудларда ҳайвонот дунёси объектларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар доирасида фойдаланиш учун жисмоний шахсларга рухсатномалар (йўлланмалар, ҳайвонларни тутиш варақалари) беришга;
(30-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёси объектларидан саноат мақсадида белгиланган квоталар доирасида фойдаланиши учун улар билан шартномалар тузишга;
овчилик ва балиқ ови маҳсулотини қайта ишлаш ҳамда улардан буюмлар ишлаб чиқаришга;
овчилик ва балиқ ови маҳсулотидан, улардан ишлаб чиқарилган буюмлардан фойдаланиш ҳамда уларни реализация қилишга;
сунъий равишда етиштирилиб, табиий яшаш муҳитига чиқариб юборилган ҳайвонлар турларидан фойдаланишга ҳам ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчилар:
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида белгиланган қоидалар, нормалар ва нормативларга риоя этиши;
ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилиниши ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаши, шунингдек бириктирилган ҳудудларда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий ва (ёки) ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириши;
ҳайвонот дунёси объектларидан ёввойи ҳайвонлар табиий галаларининг бир бутунлиги бузилишига йўл қўймайдиган ва фойдаланишга бериб қўйилмаган ёввойи ҳайвонларнинг сақлаб қолинишини таъминлайдиган усуллар билан фойдаланиши;
ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, урчиш жойлари ва кўчиб ўтиш йўллари бузилишига йўл қўймаслиги;
ёввойи ҳайвонлар сонини ҳисобга олишни ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олишни амалга ошириши;
ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида киритиши;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга ошириши;
бошқа ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузган ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаши шарт.
(30-модда учинчи қисмининг ўнинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(30-модданинг тўртинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.05.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уларнинг турлари]
31-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш турлари ва усуллари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.05.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уларнинг турлари]
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:
ов қилиш;
балиқ овлаш;
ёввойи ҳайвонларни бошқа жойларга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш;
ҳайвонот дунёси объектларидан маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;
ҳайвонот дунёси объектларидан илмий ва назорат ишларини ўтказиш учун фойдаланиш;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.05.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уларнинг турлари]
Қонунчиликда ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
(31-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.15.00 Ҳайвонот объектларини ва улар яшаш муҳитини муҳофаза қилиш]
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ёввойи ҳайвонларни ўз яшаш муҳитидан ажратиб олган ёки ажратиб олмаган ҳолда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Табиий эркинлик ҳолатида яшаётган ёввойи ҳайвонларни тутиш мақсадида излаш, изига тушиш ва таъқиб қилиш, тутишга интилиш ёки тутиш (отиш, тутиб олиш) ов қилишдир. Ов қилиш жойларида ғилофи ечиб қўйилган (йиғилган ҳолдаги, қўллашга шай) ов қуроли ҳамда ов қилиш қуролларининг бошқа турлари ёки ов маҳсулоти, тасмасидан бўшатиб юборилган овчи итлар, овга ўргатилган қушлар билан бўлиш ҳам ов қилишга тенглаштирилади.
(32-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Ов қилиш спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадида бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон «Табиий сув ҳавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ва Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
33-модда. Ов қилишни амалга ошириш шартлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Ов қилишга ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун берилган рухсатномаларда кўрсатилган муддатларда ва жойларда йўл қўйилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.06.00 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш учун рухсатномалар бериш тартиби. Лицензиялар]
Жисмоний шахсларга спорт ва ҳаваскорлик мақсадида ов қилиш учун рухсатнома овчилик гувоҳномаси, ўқотар ов қуролини ёки пневматик ов қуролини (агар ундан фойдаланиш мўлжалланса) сақлаш ва олиб юриш учун рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда берилади.
(33-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Юридик шахсларнинг саноат мақсадида ов қилишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Ов қилишни амалга ошириш чоғида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қоидаларда тақиқланган қуролларни ҳамда ов қилиш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Фалокатга учраган ва ўзи учун нотабиий шароитда турган ҳайвонларни ов қилиш тақиқланади.
Шахсларнинг спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадида ов қилиш тақиқланган жойларда, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ов қуроли ҳамда ов қилиш қуролларининг бошқа турлари, ов маҳсулоти, тасмасидан бўшатиб юборилган овчи итлар, овга ўргатилган қушлар билан бўлиши, шунингдек умумий фойдаланишдаги йўлларда ғилофи ечиб қўйилган (йиғилган ҳолдаги, қўллашга шай) ов қуроли ёки ов маҳсулоти билан ўлжанинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз бўлиши ман этилади.
(33-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
Балиқ овлаш ва умуртқасиз сув ҳайвонларини тутиш балиқ овлаш ҳисобланади. Балиқ овлаш жойларида балиқ овлаш қуроллари ҳамда бошқа балиқ овлаш анжомлари ёки балиқ ови маҳсулоти билан бўлиш ҳам балиқ овлашга тенглаштирилади.
(34-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
Балиқ овлаш спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадида бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон «Табиий сув ҳавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ва Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
35-модда. Балиқ овлашни амалга ошириш шартлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
Сув объектларида спорт ва ҳаваскорлик мақсадида балиқ овлашга бепул ёки овчилик-балиқ овлаш жамиятларига бириктирилган жойларда ушбу жамиятларнинг рухсатномалари (йўлланмалари, ҳайвонларни тутиш варақалари) асосида ҳақ эвазига рухсат этилади, бундан давлат қўриқхоналари, табиат боғларининг ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналари ҳудудидаги сув объектлари мустасно.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
Балиқчилик хўжалиги ташкилотларига бириктирилган табиий сув ҳавзаларида, балиқчилик питомникларида ҳамда ҳовуз хўжаликларида спорт ва ҳаваскорлик мақсадида балиқ овлашга ушбу ташкилотларнинг рухсатномалари (йўлланмалари, ҳайвонларни тутиш варақалари) бўйича йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Юридик ва жисмоний шахсларнинг табиий сув ҳавзаларида (балиқчилик питомниклари, ҳовуз хўжаликлари, магистраль каналлар, коллекторлар ва кичик сойлар бундан мустасно) саноат мақсадида балиқ овлашига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг қарорига кўра балиқларнинг урчиш даврида балиқ овлашни амалга оширишни тақиқлаш муддатлари белгиланади.
(35-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
Балиқ овлашни амалга ошириш чоғида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қоидаларда тақиқланган қуролларни ҳамда овлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
36-модда. Ов қилиш ва (ёки) балиқ овлаш жойлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
Спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадида ов қилишга ва (ёки) балиқ овлашга рухсат этилган ёввойи ҳайвонларнинг яшаш жойи, кўчиб ўтиш йўллари бўлган барча ерлар, сувлар ҳамда ўрмонлар ов қилиш ва (ёки) балиқ овлаш жойларидир.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
Қуйидагилар ов қилиш ва (ёки) балиқ овлаш жойлари ҳисобланмайди:
аҳоли пунктларининг (шаҳарларнинг, шаҳарчаларнинг ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари, бундан спорт ва ҳаваскорлик мақсадида балиқ овлаш мустасно;
табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерлар, агар уларнинг режимида ов қилиш ва (ёки) балиқ овлаш назарда тутилмаган бўлса;
(36-модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар, чегара зоналари;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳосил йиғиштириб олингунига қадар, бундан ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар билан келишувга биноан амалга ошириладиган спорт ҳамда ҳаваскорлик мақсадида ов қилиш ва (ёки) балиқ овлаш ҳоллари мустасно;
шаҳарларнинг, бошқа аҳоли пунктларининг ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган минтақалари;
корхоналар атрофидаги санитария-ҳимоя зоналари;
сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналари;
ўрмонларнинг саноат мақсадида овланадиган қимматли балиқлар увулдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари;
аэродромлар ва аэродром теграсидаги зоналар;
тўғонлардаги, сув айиргичлардаги, кўприклардаги, балиқчилик питомниклари, ҳовуз ва бошқа маданий балиқчилик хўжаликлари чегараларидаги ёки ушбу объектларнинг муайян қўриқлаш режимида белгиланган йироқликдаги участкалар (минтақалар).
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
37-модда. Овчилик ва (ёки) балиқ овлаш хўжалигини юритиш
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
Юридик ёки жисмоний шахсларга қонунда белгиланган тартибда берилган, муҳофаза қилишга ва такрор кўпайтиришга доир тадбирлар, ов қилиш ва (ёки) балиқ овлаш амалга ошириладиган ҳудуд овчилик ва (ёки) балиқ овлаш хўжалигидир.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
Овчилик ва (ёки) балиқ овлаш хўжалигини юритиш учун юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ёки сув объектлари қонунда белгиланган тартибда берилиши мумкин.
(37-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
Овчилик ва (ёки) балиқ овлаш хўжалигини юритиш:
ов қилиш ва (ёки) балиқ овлаш жойларини ташкил этиш лойиҳаларининг давлат экологик экспертизаси хулосаси;
ҳайвонот дунёси объектларини давлат ҳисобига олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш, ов қилиш ва (ёки) балиқ овлаш жойларининг ҳолати материаллари;
квоталар ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар асосида юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Овчилик ва (ёки) балиқ овлаш хўжалигини юритиш тартиби, шунингдек ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]
38-модда. Ёввойи ҳайвонларни бошқа жойларга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
Ёввойи ҳайвонларни янги яшаш жойларига кўчиришга, фауна учун янги бўлган ёввойи ҳайвон турларини иқлимга мослаштиришга, шунингдек ёввойи ҳайвонларни чатиштириш тадбирларини ўтказишга давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида илмий ва хўжалик мақсадларида йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]
Ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойларга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.11.00 Маданий, тарбиявий, илмий-тадқиқот ва эстетика мақсадларида ҳайвонлардан фойдаланиш]
39-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.11.00 Маданий, тарбиявий, илмий-тадқиқот ва эстетика мақсадларида ҳайвонлардан фойдаланиш]
Ҳайвонот дунёси объектларидан маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланишга ёввойи ҳайвонларни уларнинг яшаш муҳитидан ажратиб олган ёки ажратиб олмаган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда йўл қўйилади.
(39-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.11.00 Маданий, тарбиявий, илмий-тадқиқот ва эстетика мақсадларида ҳайвонлардан фойдаланиш]
40-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан илмий ва назорат ишларини ўтказиш учун фойдаланиш
Ҳайвонот дунёси объектларидан ҳайвонот дунёсини ўрганиш ҳамда сақлаб қолиш мақсадида илмий ва назорат ишларини ўтказиш учун йил давомида, шу жумладан балиқ овлаш тақиқланган даврда фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган ҳолда йўл қўйилади.
(40-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.12.00 Ҳайвонот дунёсидан уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ёки ҳайвонларнинг бошқа хусусиятларини олиш мақсадида фойдаланиш]
41-модда. Ёввойи ҳайвонлар яшаш фаолиятининг фойдали хусусиятларидан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.15.00 Ҳайвонот объектларини ва улар яшаш муҳитини муҳофаза қилиш]
Ёввойи ҳайвонлар яшаш фаолиятининг фойдали хусусиятларидан — тупроқ ҳосил қилувчилардан, муҳитнинг табиий санитарларидан, ўсимликларни чанглатувчилардан, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг бошқа фойдали хусусиятларидан фойдаланиш уларни яшаш муҳитидан ажратиб олмаган ва ёввойи ҳайвонларга ёки уларнинг яшаш муҳитига зарар етказмаган ҳолда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.12.00 Ҳайвонот дунёсидан уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ёки ҳайвонларнинг бошқа хусусиятларини олиш мақсадида фойдаланиш]
42-модда. Ёввойи ҳайвонлардан уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.15.00 Ҳайвонот объектларини ва улар яшаш муҳитини муҳофаза қилиш]
Ёввойи ҳайвонлардан уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланишга уларни яшаш муҳитидан ажратиб олмаган ва нобуд қилмаган, шунингдек уларга ёки уларнинг яшаш муҳитига зарар етказмаган ҳолда йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]
43-модда. Ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлаш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.15.00 Ҳайвонот объектларини ва улар яшаш муҳитини муҳофаза қилиш]
Ёввойи ҳайвонларга улар тўсилган ҳудудда яшайдиган, эркин ҳаракатланадиган ва барча яшаш жараёнларини амалга оширадиган, асосан табиий озуқалар билан озиқланадиган ва умрининг кўп қисмини инсон аралашувисиз ўтказадиган шароитларнинг яратилиши ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда сақлашдир.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.15.00 Ҳайвонот объектларини ва улар яшаш муҳитини муҳофаза қилиш]
Ёввойи ҳайвонларга улар берк жойда (қафасда, темир панжарали жойда, боғланган ҳолда ва ҳоказо) яшайдиган шароитлар яратилиши ва уларнинг яшаш жараёнида тўлиқ равишда инсонга боғлиқ бўлиши ёввойи ҳайвонларни сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлашдир.
Ёввойи ҳайвонларни урчитиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, намойиш қилиш, такрор кўпайтириш, шунингдек тижорат мақсадларида ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлашга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномалари асосида йўл қўйилади.
(43-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни, шунингдек заҳарли ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлашга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномалари асосида, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган махсус питомниклардагина йўл қўйилади.
(43-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхати, шунингдек мазкур рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(43-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-867-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2023 й., 03/23/867/0685-сон)
Ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланаётган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномасисиз ўзбошимчалик билан чиқариб юбориш тақиқланади.
(43-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.12.00 Ҳайвонот дунёсидан уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ёки ҳайвонларнинг бошқа хусусиятларини олиш мақсадида фойдаланиш]
44-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан тиббиёт, санитария-эпидемиология ва ветеринария мақсадларида фойдаланиш
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.11.00 Маданий, тарбиявий, илмий-тадқиқот ва эстетика мақсадларида ҳайвонлардан фойдаланиш]
Ҳайвонот дунёси объектларидан тиббиёт, санитария-эпидемиология ва ветеринария мақсадларида фойдаланишга уларни яшаш муҳитидан ажратиб олган ёки ажратиб олмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда йўл қўйилади.
(44-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.14.00 Ҳайвонот объектларининг сонини тартибга солиш]
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.14.00 Ҳайвонот объектларининг сонини тартибга солиш]
Айрим турдаги ёввойи ҳайвонлар сонини уларнинг яшаш жойи доирасида сақлаб туриш, кўпайтириш ёки камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказиш ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солишдир.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.14.00 Ҳайвонот объектларининг сонини тартибга солиш]
Аҳоли соғлиғини сақлаш, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва уй ҳайвонлари касалликларга чалинишининг, юридик ва жисмоний шахсларга зарар етказилишининг олдини олиш, ҳайвонот дунёсининг турлари бўйича хилма-хиллигини сақлаб туриш мақсадида ёввойи ҳайвонларнинг айрим турлари сонини тартибга солиш тадбирлари ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.14.00 Ҳайвонот объектларининг сонини тартибга солиш]
Айрим турдаги ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш тадбирлари ҳайвонларнинг бошқа турларига зарар етказилишини истисно этадиган ва уларнинг яшаш муҳити сақлаб қолинишини таъминлайдиган усуллар билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари инобатга олинган ҳамда ер, сув ва ўрмон ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланишни амалга оширувчи тегишли давлат органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши керак.
Сони тартибга солиниши лозим бўлган ёввойи ҳайвонларнинг турлари ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш бўйича тадбирларни ўтказиш усуллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан, ёввойи ҳайвонлар ўртасида юқумли касалликлар белгилари аниқланган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан белгиланади.
(45-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан зоология коллекцияларини ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олиш йўли билан яратиш ҳамда тўлдириб боришга фақат Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича йўл қўйилади.
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Зоология коллекцияларини яратиш, тўлдириб бориш, асраш, улардан фойдаланиш ва уларни давлат ҳисобига олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом.
Зоология коллекцияларининг давлат ҳисоби олиб борилиши шарт. Зоология коллекцияларининг давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан берилади.
(46-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом».
47-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни чеклаш ва тақиқлаш
Ёввойи ҳайвонларнинг айрим турларини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бу ҳайвонлар турларидан фойдаланишга ёки фойдаланишнинг айрим турларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаларини инобатга олган ҳолда чекловлар ёхуд тақиқлар белгилаши мумкин.
(47-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш манфаатларини кўзлаб ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг, шунингдек ўрмонлардан, сувдан фойдаланувчиларнинг, сув истеъмолчиларининг ҳамда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари қонунчиликда белгиланган тартибда чекланиши ва уларнинг зиммасига тегишли мажбуриятлар юклатилиши мумкин.
(47-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
48-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
Ҳайвонот дунёси муҳофаза қилинишини таъминлаш учун ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб турилиши, тугатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
рухсат беришга доир талаблар ва шартлар бузилганлиги аниқланганда;
махсус ваколатли давлат органининг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилмаганда.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:
фойдаланиш зарурати қолмаганда ёки ундан воз кечилганда;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
Қонунчиликда ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш ёки тугатиш учун бошқа ҳоллар ҳам назарда тутилиши мумкин.
(48-модданинг тўртинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қуйидагилар асосида бекор қилиниши мумкин:
ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги аризасига кўра;
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.05.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уларнинг турлари]
Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб турилади, тугатилади ёки бекор қилинади.
(48-модданинг олтинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.17.00 Ҳайвонот оламидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш (таксалар)]
49-модда. Қонунга хилоф равишда тутилган ёввойи ҳайвонларни, уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда тутишда фойдаланилган ов қуролини ва ов қилиш қуролининг бошқа турларини олиб қўйиш
(49-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
Қонунга хилоф равишда тутилган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотлари, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда тутишда фойдаланилган ов қуроли ва ов қилиш қуролининг бошқа турлари қонунчиликда белгиланган тартибда олиб қўйилиши ёки мусодара қилиниши лозим.
(49-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]
Ғайриқонуний равишда тутилган ёввойи ҳайвонларни, уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини айбдор шахслардан олиб қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, уларнинг қиймати қонунчиликда назарда тутилган миқдорда ва тартибда ундирилади.
(49-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлариЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
50-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланганлик учун ҳақ сифатида олинган маблағларни, жарима суммаларини ва ҳайвонот дунёси объектларига етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланганлик учун ҳақ сифатида олинган маблағларни, жарима суммаларини ва қоидабузарлардан ҳайвонот дунёси объектларига етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом.
6-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.17.00 Ҳайвонот оламидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш (таксалар)]
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.01.00 Умумий қоидалар]
Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаши шарт.
(51-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.01.00 Умумий қоидалар]
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.17.00 Ҳайвонот оламидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш (таксалар)]
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(52-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
53-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.17.00 Ҳайвонот оламидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш (таксалар)]
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(53-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)