1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 29 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2007 йил 24 августда маъқулланган
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2026 йил 5 августдаги ЎРҚ-1162-сонли «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Ушбу Қонуннинг мақсади автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги (бундан буён матнда автомобиль йўллари соҳасидаги деб юритилади) муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Автомобиль йўллари тўғрисидаги қонунчилик
(2-модданинг номиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Автомобиль йўллари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳақ тўланадиган автомобиль йўллари соҳасидаги муносабатлар алоҳида қонун билан тартибга солинади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[СПиТ:
1.Йўл / Автомобиль йўли]
автомобиль йўли — транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган, уларнинг белгиланган тезликда, оғирликда, ўлчамларда муттасил ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган муҳандислик иншоотлари мажмуаси, шунингдек ушбу мажмуани жойлаштириш учун берилган ер участкалари ва мажмуа устидаги белгиланган доирадаги бўшлиқ;
автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар — йўл ҳаракатининг иштирокчилари бўлган ёки ажратилган минтақа ҳамда йўл бўйи минтақаси доираларида белгиланган тартибда рухсат этилган фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар;
ажратилган минтақа — автомобиль йўли, унинг тегишли конструктив элементлари ва муҳандислик иншоотлари, шунингдек автомобиль йўлидан фойдаланиш учун зарур бўлган бинолар, иншоотларни жойлаштириш, иҳота ва манзарали дарахтзорлар барпо этиш учун доимий фойдаланишга қонунчиликда белгиланган тартибда бериладиган ер участкаси;
(3-модданинг тўртинчихатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
йўл бўйи минтақаси — ажратилган минтақага туташган, чегараларида аҳоли хавфсизлигини ва транспортнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун ердан фойдаланишнинг алоҳида шартлари белгиланадиган ер участкаси;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари — қишлоқ жойлардан ўтадиган ва хўжаликларни ўзаро боғлайдиган автомобиль йўллари. Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлади.
(3-модданинг олтинчихатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
2-боб. Автомобиль йўллари соҳасини бошқариш
4-модда. Автомобиль йўллари соҳасида давлат бошқаруви
Автомобиль йўллари соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган (бундан буён матнда махсус ваколатли орган деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг автомобиль йўллари соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
автомобиль йўллари соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди;
давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг автомобиль йўллари соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 июлдаги 383-сонли «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
автомобиль йўллари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(5-модданинг бешинчи ва олтинчи хатбошилариЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни.
6-модда. Махсус ваколатли органнинг ваколатлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Махсус ваколатли орган:
автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини амалга оширади;
автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилайди;
автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
автомобиль йўлларини лойиҳалаш соҳасидаги нормалар ва стандартларга риоя этилишини таъминлайди;
автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантиради;
автомобиль йўлларини молиялаштириш, лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш тартиби масалалари комплекс ҳал этилишини таъминлайди, шунингдек буюртмачи хизматининг фаолиятини ташкил этади;
автомобиль йўлларининг ҳудудий архитектура-бадиий тузилишига ва ландшафт дизайнига тааллуқли замонавий ёндашувларни шакллантириш ҳамда амалга ошириш бўйича ягона давлат сиёсатини ўтказади;
автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни транспортнинг ифлослантиришидан ва ташланмаларидан муҳофаза қилишнинг замонавий усуллари ҳамда технологияларини жорий этади;
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати устидан назоратни амалга оширади;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг давлат кадастрини юритади;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг ҳисоби юритилиши устидан назоратни амалга оширади;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг мавжуд тармоғи сақланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради, уларнинг ҳолати тегишли транспорт-фойдаланиш даражасида бўлишини таъминлайди;
автомобиль йўллари соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, сақлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда инновацион технологияларни, шунингдек замонавий стандартларни жорий этади;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхати бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан хорижда ўқув стажировкаси ва семинарлар ўтказилишини ташкил этади.
Махсус ваколатли орган қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(6-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
61-модда. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг автомобиль йўллари соҳасидаги ваколатлари
(61-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси:
(61-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)
йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини назорат қилади;
қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этади;
автомобиль йўллари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;
йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштиришга доир ишларни амалга оширади;
автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига кўра йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини аниқлайди;
йўл объектларидан фойдаланишга доир ишларнинг сифатли бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(61-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида низом.
7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг автомобиль йўллари соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини ривожлантириш ҳудудий дастурларини махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчалари тармоқларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш истиқболларини махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда белгилайди;
шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқлар ва овулларнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини лойиҳалаштириш соҳасидаги нормалар ҳамда стандартларга риоя этилишини таъминлайди;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини сақлашни таъминлайди;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг ҳисобини юритади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(7-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
3-боб. Автомобиль йўлларини таснифлаш ва уларнинг тоифалари
8-модда. Автомобиль йўлларини таснифлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўллари қуйидагича таснифланади:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари;
хўжалик автомобиль йўллари.
9-модда. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
[СПиТ:
1.Йўл / Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари]
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки бўлиб, автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар учун очиқдир. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари аҳоли эҳтиёжларини, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва мудофаа эҳтиёжларини қаноатлантириш учун шаҳарлар ҳамда бошқа аҳоли пунктлари ўртасида юклар ва йўловчилар ташишни таъминлайди.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўлларига бўлинади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
[СПиТ:
1.Йўл / Халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўллари]
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ халқаро автомобиль йўллари тармоғига кирадиган йўллар халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўллари жумласига киради.
[СПиТ:
1.Йўл / Давлат аҳамиятига молик автомобиль йўллар]
Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва туманларининг маъмурий марказлари, вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар, маданият ҳамда саноат марказлари ўртасида транспорт қатновини таъминлайдиган, мазкур марказларни эса, халқаро аҳамиятга молик йўллар билан, аэропортлар, темир йўл станциялари, портлар ва кема тўхташ жойлари, шунингдек қўшни давлатлар билан боғлайдиган йўллар давлат аҳамиятига молик автомобиль йўллари жумласига киради.
[СПиТ:
1.Йўл / Маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўллар]
Туманларнинг маъмурий марказларини шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар билан, шунингдек давлат аҳамиятига молик йўллар билан боғлайдиган йўллар маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўллари жумласига киради.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари махсус ваколатли орган ихтиёрида бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхати белгиланган тартибда тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 июлдаги 383-сонли «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
10-модда. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар доирасида ўтади, мазкур кўчаларнинг Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатига белгиланган тартибда киритилган участкалари бундан мустасно.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари давлат мулки бўлиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлади.
11-модда. Хўжалик автомобиль йўллари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Хўжалик автомобиль йўллари давлат ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкидир. Технологик мақсадларга хизмат қиладиган йўллар, шохобча, хизмат, патруль ва бошқа шунга ўхшаш автомобиль йўллари хўжалик автомобиль йўллари жумласига киради.
12-модда. Автомобиль йўлларининг тоифалари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Автомобиль йўллари техник вазифасига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда тоифаларга бўлинади.
(12-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-боб. Автомобиль йўлларини молиялаштириш, қуриш ва сақлаш
13-модда. Автомобиль йўлларини молиялаштириш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари]
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(13-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини молиялаштиришга ажратилган маблағлар белгиланган мақсадга эга бўлади ва тегишли автомобиль йўлларини таъмирлаш, сақлаш ҳамда ривожлантириш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилмайди ёки сарфланмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(13-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(13-модданингучинчиқисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Хўжалик автомобиль йўлларини молиялаштириш улар қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
14-модда. Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.11.00 Транспорт, алоқа ва энергетика объектлари қурилиши]
Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сонли «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.
Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши керак.
(14-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлариЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сон қарори билан тасдиқланган Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Агар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли билан туташган ёки кесишган автомобиль йўли шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда қурилган бўлса, махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси уни қайта қуриш ҳақида ёхуд ҳудудни дастлабки ҳолатига келтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Ажратилган минтақада муҳандислик коммуникацияларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш лойиҳалари автомобиль йўли қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар билан келишиб олиниши керак.
Автомобиль йўлини қуриш ёки реконструкция қилиш чоғида муҳандислик коммуникацияларини кўчириш бўйича олиб бориладиган ишлар қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(14-модданинг бешинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
15-модда. Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш мазкур йўллар қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан таъминланади.
Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар ташкил этадиган ёки жалб қиладиган ихтисослаштирилган ташкилотлар (бундан буён матнда йўл ташкилотлари деб юритилади) томонидан амалга оширилиши мумкин.
Темир йўлларни кесиб ўтиш жойларини, осма кўприкларни, паром кечувларини, трамвай йўлларини ҳамда автомобиль йўлларидаги бошқа иншоотларни таъмирлаш ва сақлаш мазкур иншоотлар қайси юридик шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
16-модда. Йўл ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
Ноқулай об-ҳаво-иқлим шароитларида, табиий офатлар, ёнғинлар юз берганда, автомобиль йўли кўтариш қобилиятини йўқотганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, шунингдек таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилаётганда йўл ташкилотлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бу ҳақда билдирган, автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш билан хабардор қилган ҳамда тегишли белгилар ўрнатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари билан биргаликда транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.
Йўл ташкилотлари автомобиль йўлларининг соз ҳолатда бўлишини, улардан транспорт воситалари муттасил ва хавфсиз ўтишини таъминлаши шарт.
5-боб. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш
17-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларидан, шунингдек бошқа шахслар фойдаланиши учун очиқ бўлган хўжалик автомобиль йўлларидан ўтиш;
муттасил, йил давомида, хавфсиз ва қулай шароитларда ҳаракатланиш;
ҳаракатланишнинг йўл шароитлари тўғрисида тезкор ахборот олиш;
автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириб олиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби.
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
18-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар:
ҳаракат хавфсизлигини ва автомобиль йўлларини сақлашни таъминлай оладиган ҳолатдаги транспорт воситаларидан фойдаланишлари;
ажратилган минтақани ифлослантирмасликлари;
автомобиль йўлларининг шикастланиш ҳолларига йўл қўймасликлари шарт.
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(18-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
19-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.11.00 Транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
Автомобиль йўлининг элементлари шикастланишига йўл қўйган автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади ҳамда кўрсатилган элементларнинг ва уларни тиклаш ишлари қийматининг ўрнини қоплайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 147, 148-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 269-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби (Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар).
20-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларидан фойдаланиш тартиби махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Хўжалик автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби мазкур автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланади.
Автомобиль йўлларидан ўқига тушадиган юк ва оғирлиги белгиланган нормалардан ортиқ бўлмаган транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ҳамда механизмларнинг ўтишига рухсат берилади.
Ўқига тушадиган юк ва ўлчамлари муайян автомобиль йўли учун белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ўтиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда ҳақ ундирилади. Автомобиль йўли элементлари шикастланган тақдирда, автомобиль йўлидан фойдаланиш учун рухсат берилганлиги бундай транспорт воситалари эгаларини жавобгарликдан озод этмайди.
Чет давлатлар транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтиши қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(20-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлариЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 3-боби («Товарларни ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш»), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сонли «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» қарори.
21-модда. Автомобиль йўлларидан уларнинг асосий вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Автомобиль йўлларидан уларнинг асосий вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда фойдаланиш автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(21-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Агар қонунда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар билан келишмасдан туриб:
ажратилган минтақада йўл ахборотига алоқаси бўлмаган реклама пештахталари, пешлавҳалар, эълонлар ўрнатиш ва жойлаштиришга;
спорт мусобақалари ва жамоатчилик тадбирлари ўтказишга;
ажратилган минтақа доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришга;
каналлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, қувурлар, темир йўллар ҳамда бошқа коммуникацияларнинг автомобиль йўлларини кесиб ўтишига;
туташадиган ва ажралиб чиқадиган йўллар қуришга;
кўприклар ва сув қувурлари яқинида мелиорация ҳамда бошқа мақсадлар учун дарёлар ва зовурларнинг ўзанларини чуқурлаштиришга;
автомобиль йўлига қўшилиб кетган шлюзлар, тўғонлар ва бошқа мелиорация ҳамда гидротехника иншоотларини таъмирлашга;
автомобиль йўллари четларида ҳамда йўл кўтармалари ёки ўйимларининг қияликларида жойлашган, фойдаланилаётган алоқа ва электр узатиш линияларини реконструкция қилиш ишларини бажаришга йўл қўйилмайди.
22-модда. Ажратилган минтақадан фойдаланиш тартиби
Агар қонунда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ажратилган минтақадан унда ишлар бажариш учун автомобиль йўли қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, фақат ўша юридик ва жисмоний шахсларнинг рухсати билан фойдаланилиши мумкин.
Ажратилган минтақанинг участкалари атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳаракат хавфсизлиги қоидалари талабларини таъминлаш шарти билан сервис объектларини жойлаштириш учун ижарага белгиланган тартибда берилиши мумкин.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарорига билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом.
23-модда. Автомобиль йўлларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш
Ушбу Қонун 16-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда автомобиль йўлларида ҳаракатланиш чекланиши ёки тақиқланиши мумкин.
(23-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар ажратилган минтақада иш олиб борилаётганда ҳам, агар бундай ишлар транспорт воситалари ҳамда пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлигига таҳдид қилса, автомобиль йўлларидаги ёки уларнинг айрим участкаларидаги ҳаракатланишни чеклаш ёхуд тақиқлашга ҳақли.
Ишлар олиб бориш учун автомобиль йўлларидаги ёки уларнинг айрим участкаларидаги ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда автомобиль йўлларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш ишлар олиб бориш учун олдиндан рухсатнома олмаган ҳолда жорий этилиши мумкин, бироқ бунда автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари бу ҳақда хабардор қилиниши шарт.
24-модда. Автомобиль йўлига туташ ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари ва улардан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
Автомобиль йўлига туташ ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари ва улардан фойдаланувчилар:
автомобиль йўлига қўшиладиган ва шохобча йўлларни техникавий жиҳатдан соз ҳолатда сақлашлари;
ажратилган минтақадаги дов-дарахтларни асраш ва сақлашга кўмаклашишлари;
автомобиль йўлига туташ буталарни парвариш қилишлари ва иморатларни соз ҳолатда сақлашлари шарт.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлига туташ ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари ва улардан фойдаланувчилар автомобиль йўли ўқидан эллик метрдан кам бўлган масофада тошлар, шох-шабба, конструкциялар ва бошқа материаллар тўпланишига йўл қўймасликлари шарт.
25-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартибига риоя қилмаганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.11.00 Транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
Автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплаши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби.
Автомобиль йўлидан ўтиш шароитларининг ёмонлашишига сабаб бўладиган ишларни бажараётган юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартибига риоя этмаганлик, шунингдек автомобиль йўлининг тегишли участкаларида ва айланиб ўтиш жойларида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминламаганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(25-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 148-149-моддалари.
6-боб. Якунловчи қоидалар
26-модда. Низоларни ҳал этиш
Автомобиль йўллари соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(26-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
27-модда. Автомобиль йўллари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.11.00 Транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
Автомобиль йўллари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(27-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 148-149-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 3-боби.
28-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(28-модданинг номиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
29-модда. Қонунни ўз кучини йўқотган деб топиш
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги 653-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 353-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
30-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2007 йил 3 октябрдаги 195 (4348)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 2 октябрь,
ЎРҚ-117-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон, 410-модда; 2014 й., 50-сон, 588-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон; 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)