1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
РИЭЛТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 24 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2257]
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда), Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
1. Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси в.б. А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 8 август,
01/19-18/04-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б. Б. ЗИЛЯЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 8 август,
27-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 8 августдаги 01/19-18/04, 27-сонли қарорига ИЛОВА
Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
ҚОИДАЛАРИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Мазкур Қоидалар риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-7, 18.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 20 август)
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланган:
бенефициар мулкдор — пировард натижада мулк ҳуқуқига эга бўладиган ёки мижозни аниқ назорат қиладиган жисмоний шахс, шу жумладан, унинг манфаатлари йўлида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;
ички назорат — махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича риэлторлик ташкилотларининг фаолияти;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
(1-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
мижозни идентификациялаш — мижозни лозим даражада текшириш мақсадида, улар топширган ҳужжатлар асосида риэлторлик ташкилотлари томонидан мижозлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш;
бенефициар мулкдорни идентификациялаш — риэлторлик ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали юридик шахс бўлган мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахсни аниқлаш;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
мижоз — кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш тўғрисида оғзаки ёки ёзма равишда шартнома тузмоқчи бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
мижозни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали бенефициар мулкдорни идентификациялаш, мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш;
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида риэлторлик ташкилотлари томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
шубҳали операция — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлардан келиб чиқиб, риэлторлик ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
(1-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябрдан кучга киради)
юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи. ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузулмаларида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);
(1-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 17 июндаги 01/14-14-13-987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 16 июндаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 10/21/2257-4/0568-сон)
юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар — юқори мансабдор шахслар билан ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 17 июндаги 01/14-14-13-987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 16 июндаги 22-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.) асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 10/21/2257-4/0568-сон)
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
Рўйхат — терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхати.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш — ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қуролни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни яратиш, ишлаб чиқариш, олиш, тўплаш, сақлаш, ўтказиш, фойдаланиш мақсадида ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёки йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатиш;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
учинчи томон — Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар;
юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмаси — чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилма (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 25 февралдаги 01/11-14/21-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 24 февралдаги 6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-6, 17.03.2023 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2023 й., 10/23/2257-6/0156-сон)
2. Риэлторлик ташкилотларида ички назоратнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
риэлторлик ташкилотларини қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид таваккалчиликларни аниқлаш, уларни баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтириш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
риэлторлик ташкилотлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларни расмийлаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
3. Риэлторлик ташкилотларида ички назоратнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш чораларини амалга ошириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини текшириш ва кўчмас мулк олди-сотдиси фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирлар қўллаш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
мазкур Қоидаларнинг 21-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
Рўйхатга киритилган шахслар иштирокидаги кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича операцияларни ҳамда бошқа битимларни тўхтатиб туриш ва тўхтатиб турилган куннинг ўзида бундай операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиши;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ фаолият тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида сақланишини таъминлаш;
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
риэлторлик ташкилотлари раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам таъминлаб бориш;
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
сўровномалар бўйича мижозлар базасидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, террорчилик фаолиятини молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган шахсларни аниқлаш;
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 17 июндаги 01/14-14-13-987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 16 июндаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 10/21/2257-4/0568-сон)
риэлторлик ташкилотлари фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш;
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ҳамда юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
(3-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 17 июндаги 01/14-14-13-987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 16 июндаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 10/21/2257-4/0568-сон)
Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш учун ички назоратини ташкил этиш мақсадида риэлторлик ташкилотларда ушбу Қоидаларга риоя этилиши учун раҳбар ёки унинг ўринбосари даражасида масъул шахс (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) тайинланади.
Раҳбар ўринбосари даражасидаги масъул шахс бевосита раҳбарга ҳисобдор ҳамда ўз ҳаракатларини амалга оширишда ташкилотнинг бошқа бўлинмаларидан мустақил ҳисобланади.
Масъул шахс Ўзбекистон Республикасининг риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни ҳамда халқаро стандартларни билиши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-7, 18.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 20 август)
41. Ҳар бир риэлторлик ташкилоти қонунчиликка ҳамда ушбу Қоидаларга асосан қуйидагиларни ўз ичига олган ички қоидаларни ишлаб чиқиши, тасдиқлаши ва амалга киритиши лозим:
масъул шахсга қўйиладиган талаблар, унинг мақсади ва вазифалари;
масъул шахснинг риэлторлик ташкилотининг бошқа ходимларидан мустақиллигини таъминлаш усуллари;
масъул шахснинг раҳбарият билан, шу жумладан хориждаги филиал ва ваколатхоналар (агар бўлса) билан ўзаро муносабатлари;
масъул шахснинг функцияларини амалга ошириш учун зарур ахборотни олиш ҳуқуқи, шунингдек риэлторлик ташкилоти, шу жумладан чет элдаги филиаллар ва ваколатхоналар (агар бўлса) ходимларининг бундай ахборотни тақдим этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш мажбурияти;
масъул шахснинг қонунчилик ва ички ҳужжатлар талаблари бузилишларини ўрганиш ҳуқуқи;
масъул шахснинг малакасини ошириб бориш бўйича талаблар;
махсус ваколатли давлат органининг қўшимча маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги сўровларни ва мижозларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тўхтатиб туриш ҳақидаги талабномасини ўз вақтида бажариш бўйича чоралар;
масъул шахс томонидан махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинетни юритиш тартиби;
таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартиби;
мижозларни лозим даражада текшириш, шу жумладан, мижозларни ва уларнинг бенефициар мулкдорларини идентификациялаш тартиби;
шубҳали операцияларни аниқлаш ҳамда шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни тайёрлаш ва уларни махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чоралар;
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ҳамда юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш тартиби;
таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига киритилган мижозларнинг ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш ҳамда бундай мижозлар операцияларини мониторинг қилиш тартиби;
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар.
Ички қоидалар мазкур Қоидалар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳосидан келиб чиқиб тузилиши керак. Ички қоидалар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар риэлторлик ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-7, 18.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 20 август)
42. Илгари суд томонидан иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар, бошқарув тартибига қарши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга боғлиқ бўлган жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар масъул шахс этиб сайланиши мумкин эмас.
(41 ва 42-бандлар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 17 июндаги 01/14-14-13-987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 16 июндаги 22-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 10/21/2257-4/0568-сон)
43. Риэлторлик ташкилотларининг назорати остида ёки аҳамиятли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда, ички қоидалар ушбу ташкилотлар томонидан гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;
комплаенс назоратни, аудитни ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларини гуруҳ даражасида таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шуъба корхоналардан уларнинг мижозлари, молиявий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг олинишини таъминлаш;
махфийлик ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда доимий яшовчи, вақтинча турган ёки рўйхатдан ўтган шахслар;
иқтисодий жиноятлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, коррупция ва бошқарув тартибига қарши жиноятлар содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар.
(43-44-бандлар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-7, 18.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 20 август)
5. Риэлторлик ташкилотларининг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
6. Риэлторлик ташкилотлари ҳар йили 10 январга қадар почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тайинланган масъул шахс ҳақида ва ушбу Қоидалар талабларига риоя этилиши тўғрисида маълумотларни тақдим этишлари шарт.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-7, 18.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 20 август)
Масъул шахс ўзгарган тақдирда, бу ҳақда риэлторлик ташкилоти беш иш куни мобайнида Агентликни хабардор қилиши лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
7. Агентлик ҳар йили январь ойининг 20-санасидан кечиктирмай риэлторлик ташкилотларининг масъул шахслари ҳақида маълумотларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этади. Ҳисобот йили давомида масъул шахслар ўзгарган тақдирда, бу ҳақда Агентлик риэлторлик ташкилотлардан ўзгаришлар ҳақида тасдиқловчи ҳужжатлар олган кунидан бошлаб беш иш куни мобайнида қўшимча равишда махсус ваколатли давлат органини хабардор қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
8. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида масъул шахс қуйидаги вазифаларни бажаради:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назоратни ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этишни ва амалга оширишни ташкиллаштиради;
риэлторлик ташкилоти фаолиятига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, ички назоратни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва раҳбариятга тасдиқлашга киритади;
мижозларнинг ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялари ва хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларнинг махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида юборилишини, шунингдек махсус ваколатли давлат органининг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича ва Агентлик, махсус ваколатли давлат органининг ваколатли вакиллари, шунингдек ташкилотнинг ички аудит хизмати ходимлари ва ташқи аудиторлар томонидан олиб борилган текширувлар давомида риэлторлик ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
мазкур Қоидалар ички назорат дастурларини амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайди.
9. Масъул шахс ички назоратни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ташкилотнинг электрон маълумотлар базалари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва автоматлаштирилган компьютер тизимларидаги файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
хабар қилиниши лозим бўлган операцияларга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиш бўйича).
10. Масъул шахс ички назоратни амалга оширишда қуйидагиларга мажбурдир:
ички назоратни амалга ошириш давомида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;
шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига маълумот бериш;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
олинган маълумотнинг махфийлигига риоя қилиш;
мижозлардан иш муносабатларининг мақсади ва кўзланган хусусияти, шунингдек зарур ҳолларда пул маблағларининг келиб чиқиш манбаи тўғрисида сўраш;
мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;
идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, мижоз билан битим тузишни рад этиш.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Масъул шахс қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
(10-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
11. Операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
111. Риэлторлик ташкилотлари мижозларга кўчмас мулкни сотиш ва (ёки) сотиб олиш билан боғлиқ тўловларни банк карталари ва (ёки) электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда нақдсиз шаклда амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ахборот беради, шунингдек, бошқа ҳисоб-китоб шаклларидан фойдаланиш билан боғлиқ хавфлар ҳақида огоҳлантиради.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-7, 18.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 20 август)
12. Ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида риэлторлик ташкилотлари Агентлик билан келишилган ҳолда масъул ходимларни доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
13. Риэлторлик ташкилотлари ҳар йили 1 февралгача жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни Агентликка тақдим этадилар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 17 июндаги 01/14-14-13-987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 16 июндаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 10/21/2257-4/0568-сон)
олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлганда;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўрадилар.
Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар сотувчи ҳамда сотиб олувчига нисбатан, шунингдек аввалдан мавжуд бўлган мижозларга нисбатан ҳам ўтказилиши лозим.
Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлганда риэлторлик ташкилотлар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
141. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:
мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиш мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва мижоз ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;
мижоздан унинг пул маблағлари манбалари ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;
режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг сабаблари тўғрисида маълумотлар олиш;
қўшимча текширишни талаб қиладиган операциялар (битимлар) хусусиятини аниқлаш ҳамда текширишларнинг сони ва кетма-кетлигини ошириш йўли билан иш муносабатларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.
(141-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
142. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш;
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш;
мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.
Мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан риэлторлик ташкилотлари:
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича оқилона чораларни кўриши;
юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина риэлторлик ташкилотларининг раҳбарияти рухсати билан киришиши;
амалий иш муносабатларини мониторинг қилиб бориши лозим.
(142-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганда, мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкин бўлган ҳолларда, ушбу мижозга нисбатан мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.
(142-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 25 февралдаги 01/11-14/21-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 24 февралдаги 6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-6, 17.03.2023 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2023 й., 10/23/2257-6/0156-сон)
143. Риэлторлик ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 142-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик риэлторлик ташкилотларининг зиммасида қолади. Бунда риэлторлик ташкилотлари:
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхаларини сўров асосида дарҳол олиш имкониятига эга бўлишига;
учинчи томон мазкур Қоидалар асосида ишлашига ишонч ҳосил қилиши керак.
Мазкур банднинг юқорида кўрсатилган талабларидан бирига риоя қилинмаган тақдирда, риэлторлик ташкилотлари мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга оширишлари керак.
(143-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 25 февралдаги 01/11-14/21-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 24 февралдаги 6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-6, 17.03.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2023 й., 10/23/2257-6/0156-сон)
Риэлторлик ташкилоти мижоз билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, мустақил равишда қабул қилади ҳамда фойдаланувчини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақли.
(143-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-7, 18.05.2026 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 20 август)
15. Мижозларни лозим даражада текшириш, кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича операцияларни амалга ошириш пайтидаги барча босқичларда олиб борилиши лозим.
Бинефицар мулкдорни аниқлаш учун риэлторлик ташкилоти мижоз бошқа мижоз номидан ҳаракат қилаётганлигини аниқлаши керак ва ундан кейин мижоз кимнинг номидан иш кўраётган бўлса, уни идентификациялаш ҳамда шахсини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.
Мижоз ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
16. Мижоз — жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Агар жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 8 июлдаги 01/11-14/20-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 8 июлдаги 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-5, 25.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 10/22/2257-5/0664-сон)
17. Мижоз — юридик шахсни идентификациялашда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери, раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган бошқа маълумотлар текширилиши лозим.
Мижоз юридик шахсни янада батафсилроқ ўрганиш учун:
мижознинг таъсис ҳужжатлари (рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) ва мижознинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг расмийлаштирилишига;
мижознинг бошқарув органларининг тузилиши ва уларнинг ваколатларига;
171. Мижоз — юридик шахсни ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида назарда тутилган ахборот асосида амалга оширилади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-7, 18.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 20 август)
Идентификация натижаси фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда масъул ходим томонидан алоҳида журналга киритилади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 25 февралдаги 01/11-14/21-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 24 февралдаги 6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-6, 17.03.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2023 й., 10/23/2257-6/0156-сон)
18. Риэлторлик ташкилотлари мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз ҳақида олинган маълумотлардан фойдаланиш;
мижознинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборотни тўплаш;
бошқа эркин фойдаланиш мумкин бўлган ахборот манбалари орқали текширишга мажбурдир.
Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, йилига камида бир маротаба янгиланиши лозим.
(18-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 25 февралдаги 01/11-14/21-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 24 февралдаги 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-6, 17.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2023 й., 10/23/2257-6/0156-сон)
19. Юридик ва жисмоний шахсларни идентификациялаш жараёнида бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижоз мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан, асосланган ва зарур чора-тадбирлар қўлланиши лозим.
20. Риэлторлик ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозга операцияларни амалга оширишни рад этади:
мижозни лозим даражада текшириш чораларини қўллаш имкони бўлмаганда;
идентификациялашни тугатиш имкони бўлмаган ёки лозим даражада текшириш натижалари бўйича у билан ишга оид муносабатларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи маълумотлар олинган ҳолда;
атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Мижозларга рад этилган ҳолларда риэлторлик ташкилотлари махсус ваколатли давлат органига хабар юборишлари керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 25 февралдаги 01/11-14/21-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 24 февралдаги 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-6, 17.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2023 й., 10/23/2257-6/0156-сон)
201. Риэлторлик фаолиятини амалга ошираётган ташкилот мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширилишида таваккалчилик даражасини (бундан буён матнда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриши шарт.
(201-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижалари ҳамда бошқа керакли маълумотларни ҳисобга олган ҳолда масъул ходим томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда махсус ваколатли давлат органи ёки Агентликка тақдим этилиши лозим.
(201-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
202. Таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига риэлторлик ташкилоти аввалдан қуйидаги мезонларга эга бўлган мижозларни тегишли деб топиш ва уларга нисбатан кучайтирилган эътиборни қаратиши лозим:
Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги шахслар ёки Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;
(202-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
норезидентлар;
жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмайдиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
юқори мансабдор шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар;
(202-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 17 июндаги 01/14-14-13-987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 16 июндаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 10/21/2257-4/0568-сон)
мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган дастурий мажмуалардан фойдаланувчи мижозлар;
оффшор ҳудудларда ҳисобвараққа эга бўлган резидент ва норезидентлар;
ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
(202-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 17 июндаги 01/14-14-13-987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 16 июндаги 22-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.) асосан ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 10/21/2257-4/0568-сон)
масъул ходимда асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.
203. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, риэлторлик ташкилоти зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.
Риэлторлик ташкилотлари барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратилиши керак.
Амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот риэлторлик ташкилоти раҳбариятига тақдим этилиши лозим.
204. Риэлторлик ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни кўришлари керак. Бу мақсадларда риэлторлик ташкилоти:
(204-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;
янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолашлари лозим.
Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.
Риэлторлик ташкилоти бундай таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва уларни камайтириш учун тегишли чора-тадбирларни кўришлари зарур.
(III1 боб Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
205. Чет эл риэлторлик ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари (агар мавжуд бўлганда) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим, мазкур талаблар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларидан фарқ қилган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларни қўллаши лозим.
Риэлторлик ташкилотлари ўзларининг хориждаги алоҳида бўлинмаларидан мазкур ажратилган бўлинмалар жойлашган мамлакат қонунчилик ҳужжатларидаги тақиқлар туфайли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида Агентликка ва махсус ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.
Риэлторлик ташкилотлари ўзларининг чет элдаги алоҳида бўлинмалари агарда улар жойлашган мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларида риэлторлик ташкилотининг ички қоидаларига нисбатан енгилроқ ички назорат чоралари белгиланган бўлса, улар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда риэлторлик ташкилотининг ички қоидаларига риоя қилишлари керак.
206. Агентлик йилига камида бир марта, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ўзгарган тақдирда, риэлторлик ташкилотлари фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини ўрганади.
(205-206-бандлар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-7, 18.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 20 август)
IV. Хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операцияларни аниқлашнинг мезонлари ва тартиби
21. Қуйидаги ҳолларда кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операция шубҳали деб топилиши мумкин:
мижоз томонидан зарурат туфайли сўралаётган, шу жумладан, ишонч билдирувчи (агар мижоз ишончли вакил сифатида иш юритаётган бўлса) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишнинг сабабсиз рад этилиши;
мижознинг амалга оширилаётган битимга нисбатан махфийлик масалалари билан ортиқча ташвишланиши;
мижознинг хизмат кўрсатишнинг фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек мижоз томонидан айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф қилиниши;
мижознинг операциялари яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаганлиги, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолияти турларига тўғри келмаслиги;
битимга мижоз фаолиятига тўғри келмайдиган қўшимчалар ва ўзгаришлар киритилиши;
операцияни амалга оширишда мижоз талаби билан қилаётган асосланмаган шошма-шошарлик;
мижоз томонидан аввал келишилган операцияга (битимга) бевосита унинг амалга оширилишидан олдин кўпроқ, айниқса, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ҳаракати йўналишига тааллуқли ўзгартиришлар киритилиши;
мижоз ҳақидаги маълумотнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек кўрсатилган боғланиш маълумотлари, хусусан, почта ва электрон манзили, телефон рақамлари ва электрон канал маълумотлари бўйича мижоз билан алоқа ўрнатиш имкониятининг йўқлиги;
маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилишининг мижоз томонидан асоссиз кечиктирилиши ёки мижоз томонидан текшириб бўлмайдиган маълумотнинг тақдим этилиши;
мижоз томонидан битим иштирокчилари ҳақида била туриб ёлғон ахборот ва нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши;
(21-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
амалга ошириш мақсади қонунчилик ҳужжатлари билан ўрнатилган назорат жараёнларидан бош тортиш дейишга асос бўладиган операциялар ёки битимларнинг кўп маротаба юритилганлигининг аниқланиши;
(21-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, янги ташкил бўлганига 3 ой бўлмаган юридик шахс томонидан операция амалга оширилган кунда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошиқ бўлган баҳода кўчмас мулк сотиб олинганда;
(21-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 17 июндаги 01/14-14-13-987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 16 июндаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 10/21/2257-4/0568-сон)
кўчмас мулк олди-сотдиси шартномасида кўрсатилган олувчи ва сотувчи юридик шахслар бир-бирига ўзаро алоқадор бўлса (таъсисчилари, раҳбарлари, рўйхатдан ўтган манзиллари битта бўлса ва ҳ.к.);
идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши.
Ички қоидалар билан шубҳали операцияларни қўшимча мезонлари белгиланиши мумкин.
Риэлторлик ташкилотлари махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Агентлик томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-7, 18.05.2026 й.) асосан ўн тўққизинчи, йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 20 август)
22. Операцияни шубҳали деб тан олиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек мижоз шахси, унинг обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
Риэлторлик ташкилотлари тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда(рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.
(23-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 8 июлдаги 01/11-14/20-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 8 июлдаги 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-5, 25.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 10/22/2257-5/0664-сон)
231. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
24. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, масъул шахс мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:
шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш ҳақида;
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида;
25. Шубҳали операция ҳақидаги хабар риэлторлик ташкилоти томонидан шубҳали операция аниқланган кундан кейин бир иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 25 февралдаги 01/11-14/21-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 24 февралдаги 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-6, 17.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2023 й., 10/23/2257-6/0156-сон)
Шубҳали операцияларга тааллуқли ҳар бир маълумот ҳақидаги ахборот масъул шахс томонидан қоғоз ва (ёки) электрон кўринишда юритиладиган махсус журналларга киритилади.
26. Риэлторлик ташкилотлари тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни махсус ваколатли давлат органига кечиктирмай топширишлари зарур.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
V. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш
27. Махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ қуйидагилар расмийлаштирилади:
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
операция тури ва уни амалга оширишнинг асослари;
операцияни амалга ошириш санаси ва суммаси;
операцияни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахсни индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
операцияни топшириғи бўйича ва номидан амалга оширилаётган жисмоний ёки юридик шахсни индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
ушбу шахс номидан операцияни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахснинг вакилини (ишончли вакилини) индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар бўйича қабул қилувчи ва унинг вакилини индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.
28. Риэлторлик ташкилотлари кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш материалларини ва маълумотларини шу жумладан, иш ёзишмаларини, ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, лекин операция амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 25 февралдаги 01/11-14/21-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 24 февралдаги 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-6, 17.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2023 й., 10/23/2257-6/0156-сон)
29. Риэлторлик ташкилотлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмаслар.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Риэлторлик ташкилотлари ички назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида олинган ахборотни ўз ходимлари томонидан ошкор қилмасликни (шахсий мақсадлари ёхуд учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланилмаслигини) таъминлайдилар.
291. Масъул ходимнинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (Агентлик ва махсус ваколатли давлат органи билан ёзишмалари, шу жумладан юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, журналлар ва ҳ.к.)дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу ходим томонидан сақланиши лозим.
(291-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
292. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул ходим томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.
(291-292-бандлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
293. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги риэлторлик ташкилотлар томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.
(293-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-7, 18.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 20 август)
30. Мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Агентлик томонидан махсус ваколатли давлат органи билан ҳамкорликда амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
31. Мазкур Қоидалар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича бошқа ҳужжатлар риэлторлик ташкилотларининг барча ходимларига етказилиши лозим.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
311. Риэлторлик ташкилотлари ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, тижорат банки ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилади ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек самарали ишлашини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.
Риэлторлик ташкилотида ички аудит хизмати мавжуд бўлган тақдирда, ички назорат фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш ушбу хизмат томонидан амалга оширилади.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 17 июндаги 01/14-14-13-987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 16 июндаги 22-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 10/21/2257-4/0568-сон)
312. Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаларига нисбатан ушбу Қоидалар билан юридик шахслар учун ўрнатилган талаблар қўлланилади.
(312-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 25 февралдаги 01/11-14/21-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 24 февралдаги 6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-6, 17.03.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2023 й., 10/23/2257-6/0156-сон)
32. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1793-моддаси.
Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига 1-ИЛОВА
Риэлторлик ташкилоти масъул ходими ва ички қоидаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги
Масъул шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, телефон рақами
2.
Масъул шахс этиб тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ санаси ва рақами
3.
Судланганлиги ёки судланмаганлиги тўғрисида маълумот
4.
Риэлторлик ташкилоти томонидан ўтган йил учун кўрсатилган хизматлар суммаси тўғрисида маълумот
5.
Риэлторлик ташкилоти томонидан ўтган йил учун кўрсатилган хизматлар бўйича тузилган шартномалар сони тўғрисида маълумот
6.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни таъминлаш бўйича риэлторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган ҳужжат номи ва санаси
7.
Риэлторлик ташкилотининг масъул шахси ва ходимларининг доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказилишини амалга ошириш тўғрисидаги маълумот
8.
Махсус ваколатли давлат органига юборилган хабарлар сони
9.
Риэлторлик хизматларини кўрсатиш рад этилган мижозлар сони (рад этиш сабаби)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-7, 18.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 20 август)
Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига 2-ИЛОВА
Мижоз ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда зарур бўлган
МАЪЛУМОТЛАР
1.
Тўлиқ, шунингдек давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи
2.
Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган маълумотлар (сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи)
3.
Солиқ тўловчининг идентификация рақами
4.
Жойлашган жойи (почта манзили, филиаллар ва ваколатхоналар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар)
5.
Мижоз ва бенефициар мулкдорни амалий иш муносабатлари тўғрисидаги маълумотлар
6.
Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисида маълумотлар (фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати)
7.
Мижоз вакили шахсининг идентификацияси (паспорт, ИД-карта ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар асосида) ҳамда ваколатларини текшириш тўғрисидаги маълумотлар
8.
Мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари, бенефициар мулкдорини идентификациялаш (шахсини ва яшаш жойини аниқлаш, юқори мансабдор шахс, унинг оила аъзоси ёки унга яқин шахс эканлиги тўғрисида белги) тўғрисидаги маълумотлар
9.
Рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар
10.
Мижознинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар
11.
Боғланиш маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта, веб-сайт (агар мавжуд бўлса)
12.
Ички қоидалар билан аниқланган бошқа маълумотлар
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-7, 18.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 20 август)