toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-боб. Асосий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-модда. Иқтисодий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчилик
Иқтисодий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда иқтисодий ишлар ушбу Кодексда белгиланганидан бошқача қоидаларга мувофиқ ихтисослашган суд томонидан кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
Иқтисодий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчилик буйруққа, даъво ишини юритишга оид ва алоҳида тоифадаги ишларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130 — 140-моддалари, мазкур Кодекснинг 135 – 147-моддалари, 148 — 203-моддалари, 204 — 238-моддалари.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 13-моддасининг бешинчи қисми, 242-моддаси.
2-модда. Иқтисодий суд ишларини юритиш вазифалари
Иқтисодий суд ишларини юритиш вазифалари қуйидагилардан иборат:
иқтисодиёт соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (бундан буён матнда юридик шахс деб юритилади) ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш;
иқтисодиёт соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш;
қонунга ва судга нисбатан ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси.
3-модда. Иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи ва мурожаатнинг шакли
Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга (судга) ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 135, 136-моддалари, 148-моддаси биринчи қисмининг 3-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда судга бошқа шахслар ҳам мурожаат қилишга ҳақли.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.
Судга мурожаат қилиш:
фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан юзага келадиган низолар бўйича — даъво аризаси шаклида;
буйруқ тартибида иш юритиш, алоҳида тоифадаги ишлар бўйича ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза шаклида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судларига мурожаат этилганда, шунингдек ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда шикоят (протест) шаклида амалга оширилади.
(3-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 143-моддасининг тўртинчи қисми, 188-моддасининг биринчи қисми, 336-моддасининг еттинчи қисми.
4-модда. Иқтисодий иш
Иқтисодий иш ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлар, ишни кўриш жараёнида суд томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар, шунингдек қоғозда расмийлаштирилган суд ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар асосида шакллантирилади.
Иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилиши мумкин.
Иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳужжатларни электрон шаклда судга тақдим этишга ҳақли. Ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ёзма ҳужжатлар ишга электрон шаклда қўшиб қўйилади, шундан сўнг ёзма ҳужжатлар уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.
Иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, суд ҳужжатлари судьянинг (судьяларнинг) электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, суд мажлисларининг ҳамда алоҳида процессуал ҳаракатларнинг баённомалари эса раислик қилувчининг ва суд мажлиси котибининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Электрон шаклдаги иқтисодий ишни бошқа судга ёки бошқа органга ўтказиш телекоммуникация каналлари орқали амалга оширилади.
Электрон шаклда шакллантирилган иқтисодий ишнинг қоғоздаги кўчирма нусхаси бўлиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 5, 75, 77-моддалари.
5-модда. Суд ҳужжатлари
Суд ҳал қилув қарори, ажрим, қарор, суд буйруғи шаклидаги суд ҳужжатларини қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 145, 176 — 179, 195, 196-моддалари.
Биринчи инстанция судида ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция, кассация ва тафтиш тартибидаги шикоятларни (протестларни) кўриш натижалари бўйича апелляция, кассация, тафтиш инстанциялари судлари қарор қабул қилади.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик билан судларнинг ваколатига берилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинади.
(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 200-моддаси.
Кредиторнинг сўзсиз талабларига доир аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича суд томонидан суд буйруғи чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 143 — 145-моддалари.
Иш мазмунан ҳал этилмасдан қабул қилинадиган суд ҳужжатлари ажримлар шаклида чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатлари ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат тарзида шакллантирилиши мумкин.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги ЎРҚ-607-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон)
2-боб. Иқтисодий суд ишларини юритиш принциплари
6-модда. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши
Иқтисодий ишлар бўйича одил судлов ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича фақат суд томонидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 135-моддаси, мазкур Кодекснинг 25 ва 26-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қўшма қарори 2-бандининг биринчи хатбошиси.
7-модда. Қонун ва суд олдида тенглик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судда низоларни ҳал қилиш юридик шахсларнинг мулкчилик шаклидан, қаерда жойлашганлигидан, кимга бўйсунишидан қатъи назар, фуқароларнинг эса жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.
(7-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 19-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қўшма қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси.
8-модда. Судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши
Одил судловни амалга оширишда судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар.
Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьялар мустақиллигининг кафолатлари қонун билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 136-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қарори 3-бандининг биринчи хатбоши, 4, 5-бандлари, 7-бандининг биринчи хатбошиси, 8-банди, 9-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари, 12-банднинг биринчи хатбошиси.
9-модда. Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги
Иқтисодий суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 43-моддасининг бешинчи қисми.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қўшма қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси.
10-модда. Суд ишлари юритиладиган тил
Иқтисодий суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади.
Суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган суд процесси иштирокчиларининг таржимон орқали иш материаллари билан танишиш, суд ҳаракатларида иштирок этиш ҳамда судда ўз она тилида ёки эркин танланган мулоқот тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
Суд муҳокамаси жараёнида қабул қилинадиган суд ҳужжатлари суд мажлиси қайси тилда ўтказилган бўлса, ўша тилда тузилади.
11-модда. Суд муҳокамасининг ошкоралиги
Иқтисодий судларда ишлар муҳокамаси ошкора ўтказилади.
Давлат сирини, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш зарур бўлган тақдирда ишни ёпиқ суд мажлисида эшитишга йўл қўйилади. Ишни ёпиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида эшитишга йўл қўйилмайди, бундай мажлиснинг аудио- ва видеоёзувлари амалга оширилмайди.
Эшитиш ёпиқ суд мажлисида ўтказилган тақдирда ишни электрон шаклда шакллантиришга йўл қўйилмайди.
Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Суднинг ҳал қилув қарори барча ҳолларда ошкора ўқиб эшиттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари суднинг расмий веб-сайтида тарафларнинг розилиги билан ёки шахси кўрсатилмаган тарзда эълон қилинади, бундан суднинг ёпиқ мажлисида қабул қилинган суд ҳужжатлари мустасно.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 16-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
12-модда. Суд муҳокамасининг бевоситалиги
Суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 168-моддасининг биринчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13-модда. Ишларни қонунчилик асосида ҳал қилиш
(13-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Суд ишни кўришда давлат органининг ёки бошқа органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ эмаслигини, шу жумладан ушбу ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 16-моддасининг биринчи қисми, 136-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
Низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллайди, бундай нормалар ҳам мавжуд бўлмаганда эса низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таяниб ҳал қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 5, 6-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади.
(13-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси.
Суд Ўзбекистон Республикасининг қонунига ёки халқаро шартномасига мувофиқ чет давлатларнинг ҳуқуқ нормаларини қўллайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг VI бўлими («Халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан татбиқ қилиш»).
14-модда. Чет давлат ҳуқуқи нормаларини қўллаш
Чет давлат ҳуқуқи нормаларини қўллашда суд ушбу нормаларнинг мазмунини уларнинг тегишли чет давлатда шарҳланишига ва амалда қўлланилишига мувофиқ ҳолда аниқлайди.
Чет давлат ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш мақсадида суд кўмаклашишни ва тушунтириб беришни сўраб, Ўзбекистон Республикасининг ҳамда чет давлатларнинг ваколатли органларига ёки ташкилотларига белгиланган тартибда мурожаат қилиши ёхуд экспертларни жалб этиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1160-моддаси.
Ишда иштирок этувчи шахслар талабларига ёки эътирозларига асос қилиб келтираётган чет давлат ҳуқуқи нормалари мазмунини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши ва ушбу нормаларнинг мазмунини аниқлашда иқтисодий судга бошқача тарзда кўмаклашиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 41-моддаси.
Агар кўрилган чораларга қарамай, чет давлат ҳуқуқи нормаларининг мазмуни аниқланмаса, иқтисодий суд Ўзбекистон Республикасининг тегишли ҳуқуқ нормаларини қўллайди.
15-модда. Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа органлар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 138-моддаси, мазкур Кодекснинг 334-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси.
Суд ҳужжатларини бажармаслик ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 181, 1981-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг ва Олий хўжалик суди пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сон «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги Қарори.
3-боб. Суднинг таркиби
16-модда. Ишларнинг якка тартибда ва ҳайъатда кўрилиши
Биринчи инстанция бўйича ишлар барча судларда судья томонидан якка тартибда кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишларни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда амалга оширилади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида кўриш Раёсат аъзоларининг кўпчилиги иштирокида ҳайъатда амалга оширилади.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Иш ҳайъатда кўрилаётганда судьялардан бири суд мажлисида раислик қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 135, 153, 269 — 273, 279 — 281 ва 290 — 297-моддалари.
Ишни кўришда барча судьялар тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.
Ушбу Кодексга биноан судьяга ишни якка тартибда кўриш ва айрим масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқи берилган тақдирда, судья суд номидан иш кўради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 23-моддасининг бешинчи қисми, 23-моддасининг иккинчи қисми, 190-моддасининг тўртинчи қисми.
17-модда. Суд таркибини шакллантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муайян ишни кўриш учун суд таркиби судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашуви ҳисобга олинган ҳолда, суд таркибини шакллантиришга суд муҳокамаси натижасидан манфаатдор бўлган шахсларнинг таъсир кўрсатиши истисно этиладиган тартибда, автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги ЎРҚ-607-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон)
Бир судья ёки суд таркиби томонидан кўрилиши бошланган иш айнан шу судья ёки суд таркиби томонидан кўриб чиқилиши лозим.
Судья ёки судьялардан бири:
судья ушбу Кодексда белгиланган тартибда ўзини ўзи рад қилган ёки судьяни рад қилиш ҳақида ариза берилган ва бу қаноатлантирилган тақдирда;
судья йўқлиги сабабли ишни кўриш имкони бўлмаган тақдирда алмаштирилиши мумкин.
Судья алмаштирилганидан сўнг ишни кўриш бошидан бошланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 22 — 24-моддалари.
18-модда. Масалаларни судьялар ҳайъати таркиби томонидан ҳал қилиш тартиби
Суд томонидан иш ҳайъат таркибида кўрилаётганда юзага келадиган масалалар судьялар томонидан кўпчилик овоз билан ҳал қилинади. Судьялардан бирортаси овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Мажлисда раислик қилувчи судья ҳаммадан кейин овоз беради.
Кўпчиликнинг фикрига қўшилмаган судья суд ҳужжатига имзо қўйиши шарт ва у ўзининг алоҳида фикрини ёзма шаклда баён қилишга ҳақли, алоҳида фикр муҳрланган конвертда ишга қўшиб қўйилади, лекин эълон қилинмайди. Ишда иштирок этувчи шахслар судьянинг алоҳида фикри билан таништирилмайди.
Юқори инстанция суди судьянинг алоҳида фикри билан танишишга ҳақли.
19-модда. Ишни кўришда судьянинг такрор иштирок этишига йўл қўйилмаслиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация ёхуд тафтиш инстанцияси суди томонидан бекор қилинган бўлса, шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришда иштирок эта олмайди, бундан янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш ҳоллари мустасно.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья шу ишни апелляция ёки кассация ёхуд тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок эта олмайди.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция ёки кассация ёхуд тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок эта олмайди.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция ёки апелляция ёхуд тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок эта олмайди.
(19-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда, шунингдек ишни юқори инстанция судида тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок эта олмайди.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
4-боб. Судьяни ва суд процессининг бошқа иштирокчиларини рад қилиш
20-модда. Судьяни рад қилиш
Судья қуйидаги ҳолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар у:
1) мазкур иш илгари кўрилганда судья сифатида иштирок этган бўлса ва ишни кўришда унинг такрорий иштирок этишига ушбу Кодекс талабларига мувофиқ йўл қўйилмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) мазкур иш илгари кўрилганда унда ҳакамлик суди судьяси, арбитр, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлиси котиби, вакил ёки гувоҳ сифатида иштирок этган бўлса;
(20-модданинг иккинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
3) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса;
4) ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;
5) ишни кўраётган ҳайъат таркибидаги судьянинг қариндоши бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 19, 21 — 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 57-моддаси.
21-модда. Прокурорни, экспертни, мутахассисни, суд мажлиси котибини ва таржимонни рад қилиш
Прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котиби ёки таржимон қуйидаги ҳолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар у:
1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса;
2) ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.
Экспертни ва мутахассисни рад қилиш учун қуйидагилар ҳам асос бўлади:
1) унинг ишда иштирок этувчи шахсларга ёки уларнинг вакилларига ишнинг муҳокамаси пайтида ёки ўтмишда хизмат вазифаси юзасидан ёхуд бошқа жиҳатдан тобе бўлганлиги;
2) у ўтказган тафтиш материаллари судга мурожаат қилиш учун асос ёки сабаб бўлиб хизмат қилган бўлса ёхуд ишни кўришда улардан фойдаланилаётган бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 19, 20, 22 — 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 57-моддаси.
22-модда. Рад қилиш ҳақидаги аризалар
Ушбу Кодекснинг 20 ва 21-моддаларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котиби ва таржимон ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳам шу асосларга кўра уларни рад қилиш ҳақида арз қилиниши мумкин. Прокурорни, экспертни, мутахассисни, суд мажлиси котибини, таржимонни рад қилиш суднинг ташаббусига кўра ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш ҳақидаги ариза асослантирилган бўлиши ва ишни мазмунан кўриш бошлангунига қадар маълум қилиниши лозим.
Ишни кўриш давомида ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш ҳақида ариза беришга ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш учун асос ўзини ўзи рад қилиш ёхуд рад қилиш ҳақида ариза берган шахсга ишни мазмунан кўриш бошланганидан кейин маълум бўлиб қолган тақдирда йўл қўйилади.
Айни бир шахс томонидан айни бир асослар бўйича такроран рад қилиш билдирилиши мумкин эмас. Такроран рад қилиш билдирилган тақдирда, у кўриб чиқилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 19 — 21, 23, 24-моддалари, 42-моддасининг биринчи хатбошиси, 165-моддасининг биринчи, олтинчи хатбошилари.
23-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризани ҳал этиш тартиби
Рад қилиш тўғрисида ариза берилган тақдирда, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг, шунингдек агар рад қилиниши талаб этилаётган шахс тушунтириш беришни хоҳласа, унинг фикрини эшитади.
Ишни якка тартибда кўраётган судьяни рад қилиш тўғрисидаги масала суднинг раиси, бир таркибли судда эса шу судья томонидан ҳал қилинади.
Иш ҳайъат таркибида кўрилаётганда судьяни рад қилиш тўғрисидаги масала рад қилиниши талаб этилаётган судьянинг иштирокисиз суд таркибининг кўпчилик овози билан ҳал қилинади. Рад қилишни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сони тенг бўлиб қолса, судья рад қилинган ҳисобланади.
Бир нечта судьяни ёки ишни кўраётган суднинг бутун таркибини рад қилиш тўғрисидаги масала шу суд таркиби томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал қилинади.
Прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котибининг ва таржимоннинг ўзини ўзи рад қилиши ёки уларни рад қилиш тўғрисидаги масала ишни кўраётган суд томонидан ҳал этилади.
Судьянинг ўзини ўзи рад қилиши тўғрисидаги масала ушбу моддада назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
Рад қилиш тўғрисидаги масалани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 19 — 22, 24, 195-моддалари.
24-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш оқибатлари
Ўзини ўзи рад қилиш тўғрисидаги ёки судьяни ёхуд бир неча судьяни ёинки бутун суд таркибини рад қилиш ҳақидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда иш ўша судда, бироқ судьяларнинг бошқа таркибида кўрилади.
Агар ўзини ўзи рад қилишни ва рад қилишни қаноатлантириш натижасида ишни айни ўша судда кўриш учун суднинг янги таркибини шакллантириш имкони бўлмаса, иш бошқа судга ўтказилиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 19 — 23-моддалари, 39-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди.
5-боб. Иқтисодий ишларнинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилиги
1-§. Судга тааллуқлилик
25-модда. Ишларнинг судга тааллуқлилиги
Иқтисодий судга:
1) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар;
2) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш (бундан буён матнда юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги ишлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 135-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10, 24, 39, 40-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 3 — 7-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар;
(25-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни.
4) ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2006 йилдаги «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41) арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар;
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонунига асосан 41-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар;
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонунига асосан 42-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
5) ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
51) ушбу Кодекснинг 301-моддасида кўрсатилган инвестициявий низолар бўйича ишлар;
52) ушбу Кодекснинг 302-моддасида кўрсатилган рақобатга оид ишлар;
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонунига асосан 51 ва 52-бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
6) чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 31-моддаси, 32-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси, 258-моддаси.
Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган фуқаролар иштирокидаги низоларга доир ишлар ҳам, агар тегишли талаблар уларнинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқса, судга тааллуқли бўлади.
Қонун билан судга тааллуқли ишлар жумласига бошқа ишлар ҳам киритилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2451-моддаси.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суд ўзига тааллуқли ишларни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари ва фуқаролари, шунингдек чет эл юридик шахслари, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида кўради.
Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим.
Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг 41, 5 ва 51-бандларида кўрсатилган ишлар низо юзага келган ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси юридик ёки жисмоний шахслар бўлишидан қатъи назар, суд томонидан кўриб чиқилади.
(25-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
26-модда. Иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар
Иқтисодий суд:
1) тузилиши мажбурийлиги қонунда назарда тутилган шартномани тузишда юзага келган келишмовчиликлар тўғрисидаги;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 377-моддасининг иккинчи, тўртинчи, олтинчи қисмлари.
2) шартнома тарафлари томонидан кўриб чиқилиши судга ўтказилиши келишилган шартномани тузишда юзага келган келишмовчиликлар ҳақидаги;
3) шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 382-моддасининг иккинчи қисми, 383-моддасининг учинчи — бешинчи қисмлари, 384-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 1, 16 — 25-бандлари.
4) битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 11-моддасининг 1, 4-бандлари, 113-моддасининг иккинчи қисми.
5) мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 20, 21, 24-боблари.
6) мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 11-моддаси биринчи қисмининг биринчи, иккинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг биринчи, иккинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли «Мулк ҳуқуқини тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан қонун ҳужжатлари қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 4-банди.
7) мулкдор ёки мулкнинг бошқа қонуний эгаси томонидан мол-мулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228, 232-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси.
8) интеллектуал фаолият объектлари ва фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар, товарлар, ишлар ва хизматларга мулкий ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақидаги;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1031 — 1040, 1179-1180-моддалари.
9) мулкдорнинг ёки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг ҳуқуқлари эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бузилганлиги тўғрисидаги;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 231-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида» ги Қонунининг 21-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91) ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги;
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-997-сонли Қонунига асосан 91-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон)
10) зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11-моддаси биринчи қисмининг биринчи, саккизинчи хатбошилари, 14, 15, 206, 233, 324-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг биринчи, саккизинчи хатбошилари, 14, 22-моддалари.
11) ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 100-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12) ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш ҳақидаги, бундан маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаб бўйича ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат мустасно;
(26-модда биринчи қисмининг 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
13) агар қонунда жарималарни сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириш назарда тутилмаган бўлса, назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахслар ва фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги;
14) назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш ҳақидаги низоларни ҳал этади.
Суд қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа низоларни ҳам ҳал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар жумласига юридик ёки жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва қонунда белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор мақомини олган фуқароларни, пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ва йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларни, агар пул мажбуриятлари ва солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар уларнинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ишлар киради.
(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 6, 37-моддалари, мазкур Кодекснинг 154-моддаси.
28-модда. Ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар
Ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ бўлган ишлар жумласига қуйидагилар киради:
1) даъвони таъминлаш юзасидан чоралар кўриш тўғрисидаги аризалар бўйича ишлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 37-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари.
2) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги аризалар бўйича ишлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 223-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддаси.
3) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақалари бериш тўғрисидаги аризалар бўйича ишлар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 228-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 50, 51-моддалари.
Иқтисодий судлар ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ишларни ушбу Кодекснинг 8, 28 ва 29-бобларида кўрсатилган хусусиятлар билан биргаликда иқтисодий суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
281-модда. Арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар
Арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар жумласига «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган қуйидаги аризалар бўйича ишлар киради:
1) арбитрни тайинлаш тўғрисидаги;
2) арбитрни рад этишни қаноатлантириш ҳақидаги;
3) арбитр ваколатларининг амал қилишини тугатиш хусусида қарор қабул қилиш тўғрисидаги;
4) арбитраж судининг юрисдикцияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳақидаги;
5) таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги;
6) таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги;
7) далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисидаги;
8) арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги;
9) арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги.
Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ишлар иқтисодий судлар томонидан иқтисодий суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари бўйича ушбу Кодекснинг 291-бобида кўрсатилган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 4, 7 ва 8-бандларида санаб ўтилган ишлар иқтисодий судлар томонидан фақат, агар арбитраж жойи Ўзбекистон Республикасида жойлашган бўлса, кўриб чиқилади.
(281-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
29-модда. Низоларни ҳал этишни ҳакамлик судига топшириш
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқиб, юзага келадиган ёки юзага келиши мумкин бўлган ҳамда иқтисодий судга тааллуқли бўлган низо тарафларнинг келишувига биноан, иқтисодий суд ҳал қилув қарори чиқаргунига қадар ҳакамлик судига кўриш учун топширилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 10-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг биринчи, ўн биринчи хатбошилари, 5 — 7, 9, 11-моддалари.
30-модда. Корпоратив низолар бўйича ишлар
Корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига қуйидагилар киради:
1) юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ низолар;
2) хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг, улушларнинг, кооперативлар аъзолари пайларининг мансублиги, уларга юкламалар белгилаш ва улардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар, бундан хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни, улушларни, кооперативлар аъзоларининг пайларини ўз ичига олувчи мерос мол-мулкни ёки эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар мустасно;
3) юридик шахс иштирокчиларининг (муассисларининг, аъзоларининг) юридик шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) бундай битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъволари бўйича низолар;
4) қимматли қоғозлар эмиссияси билан, шу жумладан эмитентнинг бошқарув органлари қарорлари юзасидан низолашиш билан, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимлар, эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча равишда чиқариш) натижалари бўйича ҳисоботлар (хабарномалар) юзасидан низолашиш билан боғлиқ низолар;
5) қимматли қоғозларни номинал сақловчиларнинг акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш, қонунда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни қимматли қоғозларни жойлаштириш ва (ёки) уларнинг муомаласи муносабати билан қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари томонидан амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятидан келиб чиқадиган низолар;
6) юридик шахс иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги низолар;
7) юридик шахс бошқарув органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги низолар.
Қонунга мувофиқ корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига бошқа низолар ҳам киритилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 26-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
301-модда. Инвестициявий низолар бўйича ишлар
Инвестициявий низолар бўйича ишлар жумласига қуйидагилар киради:
1) инвестиция шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низолар;
2) инвестиция шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги низолар;
3) инвестиция шартномасининг бажарилиши билан боғлиқ низолар;
4) инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган солиқ, божхона, ижтимоий, экологик ва бошқа мажбуриятларнинг инвестор томонидан бажарилиши билан боғлиқ низолар;
5) инвестиция шартномаси бўйича инвесторга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш ёки бундай шартнома бўйича неустойка ундириш ва (ёки) зарарлар ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар.
302-модда. Рақобатга оид ишлар
Юридик шахслар, шу жумладан чет эл юридик шахслари, хўжалик бошқаруви органлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда монополияга қарши орган ўртасида товар ва молия бозорларида рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган низолар рақобатга оид ишлар жумласига киради.
(301 ва 302-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
31-модда. Чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар
Чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар жумласига:
тадбиркорлик фаолиятини ва бошқа иқтисодий фаолиятни амалга ошириш чоғида юзага келадиган низолар бўйича чет давлат судлари томонидан қабул қилинган қарорни тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги;
тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий фаолиятни амалга ошириш чоғида юзага келадиган низолар бўйича чет эл арбитражлари томонидан қабул қилинган қарорни тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар киради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 25-моддаси, 32-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси, 239, 258-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
311-модда. Иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра иқтисодий суддан бошқа судга ўтказиш
Талаб судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иқтисодий судга тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади.
Агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Даъво аризасини (аризани), иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра иқтисодий суддан бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Иқтисодий суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган даъво аризаси (ариза), иш материаллари ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб олиниши керак.
Ўзбекистон Республикасида судлар ўртасида судга тааллуқлилик тўғрисидаги низоларга йўл қўйилмайди.
(311-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
2-§. Судловга тегишлилик
32-модда. Ишларнинг судловга тегишлилиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судга тааллуқли ишлар туманлараро иқтисодий судлар томонидан кўрилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судловига тегишли ишлар мустасно.
(32-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари:
тарафлардан бири Ўзбекистон Республикаси норезиденти — чет эл шахси бўлган ишларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни;
(32-модданинг иккинчи кисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги ишларни кўради.
Давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги иқтисодий битимлардан келиб чиқадиган низолар Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди алоҳида ҳолатларни эътиборга олган ҳолда ҳар қандай ишни исталган суддан олиб қўйиш ва уни биринчи инстанция бўйича ўз иш юритувига қабул қилишга, ишни бир суддан бошқасига ўтказишга ҳақли.
Инвестициявий низолар бўйича йирик инвесторнинг, рақобатга оид ишлар бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра, ушбу тоифадаги ишлар бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий суди, қолган инвестициявий низолар инвесторнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилади.
(32-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
33-модда. Судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари
Юридик шахсларга нисбатан даъволар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 46-моддасининг учинчи қисми.
Юридик шахсларга нисбатан уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида бўлинмалар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддаси.
Фуқароларга нисбатан даъволар улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади.
34-модда. Даъвогарнинг танлови бўйича судловга тегишлилик
Турли ерларда жойлашган бир неча жавобгарга нисбатан даъволар даъвогарнинг танлаши бўйича жавобгарлардан бири давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади.
Давлат рўйхатидан ўтган жойи номаълум бўлган жавобгарга нисбатан даъволар унинг мол-мулки жойлашган ердаги ёки унинг маълум бўлган охирги жойлашган еридаги судга тақдим этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган ва бошқа давлат ҳудудида турган жавобгарга нисбатан даъволар даъвогар жойлашган ерда ёки жавобгарнинг мол-мулки жойлашган ерда тақдим этилиши мумкин.
Ижро этиш жойи кўрсатилган шартномадан келиб чиқадиган даъволар мажбурият ижро этиладиган жой бўйича тақдим этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йирик инвестор бўлмаган инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъволар жавобгар жойлашган ердаги туманлараро иқтисодий судга ёки Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига тақдим этилиши мумкин.
(34-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йирик инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъволар, шунингдек товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган даъволар жавобгар жойлашган ердаги туманлараро иқтисодий судга ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судига тақдим этилиши мумкин.
(34-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
35-модда. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларнинг судловга тегишлилиги
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар аризачи давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судда кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 46-моддасининг учинчи қисми.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар кўчмас мулк жойлашган ердаги судда кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 37, 204, 205-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларнинг судловга тегишлилиги
Юридик шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар қарздор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судда, шунингдек қарздор жисмоний шахснинг ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги судда кўрилади.
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 6, 37-моддалари, мазкур Кодекснинг 210-моддаси.
37-модда. Алоҳида судловга тегишлилик
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъволар, кўчмас мулк ҳақидаги низолар, шу жумладан кўчмас мулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги ёхуд мулкдорнинг ёки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг ҳуқуқлари эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бузилишини бартараф этиш ҳақидаги ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги бошқа даъволар кўчмас мулк жойлашган ердаги судга тақдим этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 206 — 209-моддалари.
Ташувчига нисбатан йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар, шу жумладан, агар жавобгарлардан бири ташувчи бўлса, транспорт ташкилотининг органи жойлашган ердаги судга тақдим этилади.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди жойлашган ердаги иқтисодий судга берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 224-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди.
Ҳакамлик судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди жойлашган ердаги ёки қарздор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги ёхуд агар қарздор давлат рўйхатидан ўтган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий судга берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 229-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Арбитрни тайинлаш, арбитрни рад этишни қаноатлантириш, арбитр ваколатларининг амал қилишини тугатиш хусусида қарор қабул қилиш, арбитраж судининг юрисдикцияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш, далилларни олишга кўмаклашиш, шунингдек арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза арбитраж жойлашган ердаги иқтисодий судга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий равишда бажармаган тараф давлат рўйхатидан ўтган жойдаги ёки, агар у давлат рўйхатидан ўтган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий судга берилади.
(37-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонунига асосан олтинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
Таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш, арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисидаги ариза арбитраж жойлашган ердаги ёки қарздор давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги ёхуд, агар қарздор давлат рўйхатидан ўтказилган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий судга берилади.
(37-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
Корпоратив низолар бўйича даъволар ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган юридик шахс жойлашган ердаги судга тақдим этилади.
Қарши даъволар дастлабки даъво кўрилаётган жойдаги судга тақдим этилади.
38-модда. Шартнома бўйича судловга тегишлилик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 33 ва 34-моддаларида белгиланган судловга тегишлилик тарафларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши, шу жумладан экстерриториал судловга тегишлилик танланиши мумкин.
Экстерриториал судловга тегишлилик бўйича келишув мавжуд бўлган тақдирда, даъво аризаси ушбу Кодекснинг 33 ёки 34-моддаларида назарда тутилган судга тақдим этилади. Ишни кўрадиган судни аниқлаш автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ушбу Кодекснинг 33 ва 34-моддаларида кўрсатилган суднинг танланиши истисно этиладиган тартибда амалга оширилади.
(38-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
39-модда. Ишни бир суддан бошқасига ўтказиш
Суд томонидан судловга тегишлилик қоидаларига риоя этилган ҳолда ўз иш юритувига қабул қилиб олинган иш, гарчи кейинчалик бошқа суднинг судловига тегишли бўлиб қолса ҳам, ўзи томонидан мазмунан кўрилиши керак.
Суд ишни қуйидаги ҳолларда бошқа судга ўтказади, агар:
1) иш судловга тегишлилик қоидаларини бузган ҳолда қабул қилинганлиги ишни шу судда кўриш чоғида маълум бўлса;
2) бир ёки бир нечта судья рад қилинганидан кейин уларни мазкур судда алмаштириш мумкин бўлмай қолса, шунингдек ишни ушбу судда кўриш мумкин бўлмай қолган бошқа ҳолларда.
Ишни бошқа судда кўришга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Бир суддан бошқа судга юборилган иш у юборилган судда кўриш учун қабул қилиб олиниши керак.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий судлар ўртасида судловга тегишлилик тўғрисида низоларга йўл қўйилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 32 — 38-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддаси.
6-боб. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари
1-§. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг таркиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари
40-модда. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг таркиби
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиларидир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур кодекснинг 41 — 60-моддалари.
41-модда. Ишда иштирок этувчи шахслар
Тарафлар, учинчи шахслар, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар ўз зиммаларига юклатилган ваколатларга кўра, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган алоҳида тоифадаги ишлар бўйича аризачилар ҳамда бошқа манфаатдор шахслар ишда иштирок этувчи шахслар деб эътироф этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 43, 47 — 50-моддалари.
42-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, кўчирма нусха олиш, рад қилиш тўғрисида ариза бериш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, арз қилиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни кўриш давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақдим қилиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важларига эътироз билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда ушбу Кодексда ўзларига берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 22-моддасининг учинчи қисми, 80, 93-моддалари, 160-моддасининг биринчи қисми, 259, 270-моддалари, 275-моддасининг биринчи қисми, 282, 293-моддалари, 298-моддасининг биринчи — учинчи қисмлари.
Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал мажбуриятларга эга ва улар ўзларига тегишли барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 22-моддасининг биринчи қисми, 47-моддаси, 48-моддасининг иккинчи қисми, 49-моддасининг олтинчи қисми, 50-моддасининг биринчи қисми, 68-моддасининг биринчи қисми, 69-моддасининг учинчи — еттинчи қисмлари, 129, 136, 150-моддалари, 167-моддасининг биринчи — бешинчи қисмлари, 220-моддаси, 239-моддасининг биринчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Корпоратив низода иштирок этаётган тарафлар бир-биридан ва гувоҳлардан судда кўрилаётган ишга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган барча ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига эга, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ҳужжатлар мустасно.
(42-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-640-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон)
43-модда. Тарафлар
Даъвогар (аризачи) ва жавобгар иқтисодий суд ишларини юритишдаги тарафлардир.
Ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим этган ёки манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган юридик шахслар ва фуқаролар даъвогарлардир.
Даъво ёки билдирилган талаб тақдим этилган юридик шахслар ва фуқаролар жавобгарлардир.
Алоҳида тоифадаги ишлар ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ишлар бўйича ариза берган юридик шахслар ва фуқаролар аризачилардир.
Тарафлар тенг процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 40 — 42-моддалари, 46-моддасининг биринчи қисми, 130-моддаси.
44-модда. Ишда бир неча даъвогар ва жавобгарнинг иштирок этиши
Даъво бир неча даъвогар (шерик даъвогарлар) томонидан биргаликда ёки бир неча жавобгарга (шерик жавобгарларга) нисбатан тақдим этилиши мумкин.
Даъвогарлар ва жавобгарларнинг ҳар бири бошқа тарафга нисбатан суд процессида мустақил иштирок этади.
Процессда биргаликда иштирок этувчилар ишни олиб боришни шерик иштирокчилардан бирига топшириши мумкин.
Бошқа жавобгарнинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг (даъвогарларнинг) розилиги билан ўша жавобгарни (жавобгарларни) ишда иштирок этиш учун жалб этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар қонунчиликда ишда бошқа жавобгар иштирокининг мажбурийлиги назарда тутилган бўлса, суд шу жавобгарни ишда иштирок этиш учун ўз ташаббуси билан жалб этади.
(44-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Суд даъвогарнинг илтимосномаси бўйича ҳам бошқа жавобгарни ишда иштирок этиш учун жалб этишга ҳақли.
Бошқа жавобгарни ишда иштирок этишга жалб этиш ёки жалб этишни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Бошқа жавобгар ишда иштирок этиш учун жалб этилганда ишни кўриш бошидан бошланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 185-моддаси.
45-модда. Ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш
Суд даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлигини аниқласа, ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг розилиги билан ишга дахлдор жавобгар билан алмаштиришга йўл қўйиши мумкин.
Агар даъвогар жавобгарни бошқа шахс билан алмаштиришга рози бўлмаса, суд бу шахсни даъвогарнинг розилиги билан иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб этиши мумкин.
Ишга дахлдор бўлмаган жавобгар алмаштирилганлиги тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Ишга дахлдор бўлмаган жавобгар алмаштирилганидан сўнг ишни кўриш бошидан бошланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 41 — 44-моддалари.
46-модда. Процессуал ҳуқуқий ворислик
Тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради.
Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин.
Тарафни ҳуқуқий ворис билан алмаштириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Тарафни ҳуқуқий ворис билан алмаштириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Тараф ҳуқуқий ворис билан алмаштирилганидан кейин иқтисодий суд ишларини юритиш алмаштириш амалга оширилган босқичнинг ўзидан давом эттирилади.
Ҳуқуқий ворис ишга киришгунига қадар суд процессида амалга оширилган барча ҳаракатлар ҳуқуқий ворисга ўрнини бўшатиб берган шахсга қай даражада мажбурий бўлган бўлса, ҳуқуқий ворис учун ҳам шу даражада мажбурий бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 40 — 45-моддалари, 101-моддаси биринчи қисмининг 3-банди, 110-моддаси биринчи қисмининг 5-банди, 273-моддаси биринчи қисмининг 7-банди.
47-модда. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар ишга киришиши мумкин. Улар даъвогарнинг барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг барча мажбуриятларини ўз зиммасига олади, бундан жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этиш мажбурияти мустасно.
Агар низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс ишга суд муҳокамаси бошланганидан кейин киришса, ишни кўриш бошидан бошланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Қаранг: Мазкур Кодекснинг 40 — 45-моддалари, 173-моддасининг учинчи қисми.
48-модда. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар тарафнинг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг процессуал мажбуриятларини ўз зиммасига олади, бундан даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, даъводан воз кечиш, даъвони тан олиш ёхуд келишув битими ёки медиатив келишув тузиш, қарши даъво тақдим этиш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқи мустасно.
(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахсни ишда иштирок этишга жалб қилиш ёки жалб қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Агар низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ишга суд муҳокамаси бошланганидан кейин киришса, ишни кўриш бошидан бошланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 40 — 45-моддалари, 173-моддасининг учинчи қисми.
49-модда. Ишда прокурорнинг иштироки
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туманлараро иқтисодий судларга даъво аризасини (аризани) — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига эса — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ёки уларнинг ўринбосарлари тақдим этади.
(49-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикасининг барча иқтисодий судларига даъво аризаси (ариза) тақдим этишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Прокурор ўзининг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда, шунингдек давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этиши мумкин.
Прокурор бошқа шахсларнинг аризаси билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмас, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ишлар мустасно.
(49-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Ишда иштирок этувчи прокурор ишнинг мазмуни бўйича фикрини баён этади, бундан унинг бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга доир даъво аризаси (аризаси) бўйича қўзғатилган ишлар мустасно.
Фуқаронинг, юридик шахснинг ва давлатнинг манфаатларини кўзлаб даъво аризаси (ариза) тақдим этган прокурор даъвогарнинг ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади, бундан келишув битими ёки медиатив келишув тузиш ҳуқуқи мустасно.
Прокурорнинг ўз даъво аризасидан (аризасидан) воз кечиши даъвогарни (аризачини) ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Прокурор томонидан даъвогарнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъводан даъвогарнинг воз кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
(49-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
50-модда. Ишда давлат органлари ва бошқа шахсларнинг иштироки
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат органлари ва бошқа шахслар юридик шахсларнинг, фуқароларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво аризаси (ариза) тақдим этиши мумкин. Даъво тақдим этган мазкур органлар ва шахслар даъвогарнинг барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади, бундан келишув битими ёки медиатив келишув тузиш ҳуқуқи мустасно.
(50-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат органи ва бошқа шахснинг ўзи тақдим этган даъво аризасидан (аризадан) воз кечиши даъвогарни (аризачини) ишни мазмунан кўришни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Давлат органи ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 41-моддаси, 118-моддасининг еттинчи қисми, 173-моддасининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонуни 27-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 31-моддаси иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни 5-моддаси биринчи қисмининг 11-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни 12-моддаси биринчи қисмининг ўн олтинчи хатбошиси, 13-моддаси биринчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси.
51-модда. Одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар
Иқтисодий суд ишларини юритишда ишда иштирок этувчи шахслар билан бир қаторда одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар — гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар иштирок этиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 53, 55, 57, 59-моддалари.
52-модда. Суд мажлисининг котиби
Судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) судьянинг топшириғи бўйича ишларни суд муҳокамасига тайёрлаш учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширади, ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилади ҳамда уларнинг судга келган-келмаганлигини текширади, келмаганлик сабабларини аниқлаштиради ва бу ҳақда судьяга маълум қилади, бажарилаётган процессуал ҳаракатлар бўйича баённома юритади, судьянинг суд мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек суд ҳужжатини ижрога юбориш билан боғлиқ бўлган бошқа барча топшириқларини бажаради.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган процессуал ҳаракатлар амалга оширилаётган вақтда судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) суд мажлисининг котиби сифатида қатнашади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 4-моддасининг тўртинчи қисми, 21, 202-моддалари.
53-модда. Гувоҳ
Суднинг низони тўғри ҳал этиши учун аҳамиятга эга маълумотлар ва ҳолатлардан хабардор ҳар қандай шахс гувоҳ бўлиши мумкин.
Қуйидагилар гувоҳ сифатида чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин эмас:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик, иқтисодий, маъмурий иш бўйича вакиллар ёки жиноят иши бўйича ҳимоячилар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича адвокатлар, медиаторлар — вакил, ҳимоячи, адвокат ёки медиатор вазифаларини бажариши муносабати билан ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида;
(53-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муассасасининг ходимлари, ҳакамлик судьялари — арбитраж ёки ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида;
(53-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний нуқсонлари ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги сабабли фактларни тўғри идрок қилишга ёки улар ҳақида тўғри кўрсатувлар беришга лаёқатсиз шахслар.
(53-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 54, 88, 117-моддалари.
54-модда. Гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Гувоҳ адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш, иқтисодий суд иши юритилаётган тилни билмаса ёки етарли даражада билмаса, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш, кўрсатувларини ўз қўли билан ёзиб бериш, кўрсатувлар беришда ёзма қайдлар ва ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 53, 88-моддаси.
Гувоҳ суднинг чақирувига биноан келиши, иш юзасидан ўзи хабардор бўлган маълумотлар ва ҳолатлар ҳақида тўғри кўрсатувлар бериши, судья ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг саволларига жавоб бериши, суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Гувоҳ била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун жиноий жавобгар бўлади, суд томонидан бу ҳақда огоҳлантирилиб, тилхат олинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 238-моддасининг биринчи қисми ва 240-моддаси.
Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.
Қонунга мувофиқ касбий бурчини бажариши жараёнида ўзига маълум бўлган маълумотлар ва ҳолатлар юзасидан кўрсатув беришни рад қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга нисбатан кўрсатув бериш мажбурияти татбиқ этилмайди.
55-модда. Эксперт
Фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида хулоса бериш учун зарур бўлган махсус билимларга эга жисмоний шахс эксперт сифатида тайинланиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасининг иккинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти, нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки ўзга жисмоний шахс эксперт сифатида иштирок этиши мумкин.
(55-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасининг иккинчи қисми.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур кодекснинг 21, 51, 56-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30, 31-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 21, 78, 79-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасининг тўртинчи қисми.
56-модда. Экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эксперт: экспертиза предметига тааллуқли иш материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; жойида кўздан кечиришда иштирок этиш ва экспертизани ўтказиш учун зарур қўшимча материаллар ва текшириш объектлари тақдим этилиши ҳақида илтимосномалар бериш; суд муҳокамасида экспертиза предметига оид далилларни текширишда иштирок этиш ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга ва гувоҳларга суднинг рухсати билан саволлар бериш; ашёвий, ёзма, рақамли далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосасида нафақат ўз олдига қўйилган саволлар бўйича, балки экспертиза предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича ҳам хулосаларини баён этиш; ўз хулосаси ёки кўрсатувлари ишда иштирок этувчи шахслар ва гувоҳлар томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида суд мажлиси баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш; агар у суд муҳокамаси юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар ишни юритаётган суднинг ҳал қилув қарорлари, судьянинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган бўлса, бу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
(56-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни 15-моддасининг биринчи қисми.
Эксперт: ушбу Кодекснинг 20 ва 21-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун суд чақирувига биноан келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертиза ўтказилиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг бут сақланишини таъминлаши; суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни 16-моддасининг биринчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эксперт била туриб нотўғри хулоса берганлиги, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлиги учун жиноий жавобгар бўлади.
(56-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 238-моддасининг биринчи қисми, 240-моддаси.
Агар эксперт қўйилган саволларни ўзининг махсус билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш имкониятини бермаслигига ишонч ҳосил қилса, у хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган далолатнома тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган судга юборади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси.
57-модда. Мутахассис
Маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш ва илмий-техника воситаларини қўллашда ёрдам кўрсатиш йўли билан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда кўмаклашиш мақсадида фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билим ва малакага эга бўлган, вояга етган, иш натижасидан манфаатдор бўлмаган шахс суд мажлисида ёки процессуал ҳаракатларда иштирок этиш учун суд томонидан мутахассис сифатида жалб қилиниши мумкин.
Мутахассисни суд мажлисида иштирок этиш учун жалб қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Суднинг мутахассисни чақириш ҳақидаги талаби унинг иш берувчиси учун мажбурийдир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 21, 51, 58, 87-моддалари, 168-моддасининг биринчи қисми.
58-модда. Мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Мутахассис сифатида чақирилган шахс: қандай мақсадда чақирилганлигини билиш; агар тегишли билим ва малакага эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишни рад қилиш; суднинг рухсати билан процессуал ҳаракат иштирокчиларига саволлар бериш; процессуал ҳаракат иштирокчиларининг эътиборини ўзининг далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда, илмий-техника воситаларини қўллашда, экспертиза тайинлаш учун материаллар тайёрлашда кўмаклашиш чоғидаги ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларга қаратиш; ўзи иштирок этган процессуал ҳаракат баённомаси, шунингдек суд мажлиси баённомасининг тегишли қисми билан танишиш ва унинг иштирокида амалга оширилган ҳаракатларнинг кечиши ҳамда натижалари қайд қилинишининг тўлиқлиги ва тўғрилиги хусусида баённомага киритилиши лозим бўлган арзлар ва фикрларни билдириш; агар иш юритишда иштирок этиш унинг хизмат вазифалари доирасига кирмаса, процессуал ҳаракатларни амалга оширишдаги иштироки билан боғлиқ харажатлар ўрни қопланиши ва бажарган иши учун пул мукофоти олиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мутахассис этиб тайинланган шахс: суднинг чақируви бўйича келиши; процессуал ҳаракатларни амалга оширишда ва суд муҳокамасида махсус билим, малака ва илмий-техника воситаларидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши; маслаҳатлар бериши; ўзи бажараётган ҳаракатлар юзасидан тушунтиришлар бериши; ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслиги шарт.
(58-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Агар мутахассис суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суд чақируви бўйича келмаса, шунингдек маслаҳатлар (тушунтиришлар) беришни асоссиз равишда рад этса, унга нисбатан ушбу Кодекснинг 14-бобида белгиланган тартибда суд жаримаси солиниши мумкин.
Жарима солиниши мутахассисни келиш ва маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш мажбуриятидан озод қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 21, 51, 57, 87, 117-моддалари, 168-моддасининг биринчи қисми.
59-модда. Таржимон
Таржима қилиш учун зарур тилларни биладиган ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда суд томонидан тайинланган шахс таржимондир. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари, гарчи таржима қилиш учун зарур тилларни билса ҳам таржимон вазифаларини ўз зиммасига олишга ҳақли эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 10, 21, 51, 60, 117-моддалари.
60-модда. Таржимоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Таржимон: таржимани аниқлаштириш учун суд мажлиси иштирокчиларига саволлар бериш; агар таржима қилиш учун тегишли билимга эга бўлмаса, суд муҳокамасида иштирок этишни рад қилиш; суд мажлиси баённомаси билан танишиш; таржима ёзувларининг ёзилиши тўғрилиги хусусида эътирозлар тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Таржимон:
суд чақируви бўйича келиши;
таржимани аниқ, тўлиқ ва тўғри амалга ошириши;
суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таржимон била туриб нотўғри таржима қилганлик, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун жиноий жавобгар бўлади, суд томонидан бу ҳақда огоҳлантирилиб, ундан тилхат олинади.
(60-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 59, 117-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 238-моддасининг биринчи қисми.
2-§. Судда вакиллик
61-модда. Вакиллар орқали иш юритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судда юридик шахсларнинг ишларини уларнинг қонунчиликда ёки таъсис ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қиладиган органлари ва (ёки) вакиллари юритади.
(61-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 57-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Кооперация тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги Қонуни.
Фуқаролар ўз ишларини судда шахсан ўзлари ва (ёки) вакиллари орқали юритишга ҳақлидир. Фуқаронинг ишда шахсан иштирок этиши уни иш бўйича вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 62-моддасининг биринчи қисми.
Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини судда уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар, васийлар ёки ҳомийлар) ҳимоя қилади. Қонуний вакиллар судда иш юритишни ўзлари танлаган вакилга топшириши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекси 65-моддаси.
Агар қонунда бу бевосита назарда тутилмаган бўлса, қуйидагилар шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллар бўлиши мумкин:
1) адвокатлар;
2) юридик шахсларнинг ходимлари — шу юридик шахсларнинг ишлари бўйича;
3) нотижорат ташкилотларининг ваколатли вакиллари — шу ташкилотлар аъзоларининг ишлари бўйича;
4) қонунда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотларининг ваколатли вакиллари;
5) биргаликдаги процессуал иштирокчилардан бири бошқа биргаликдаги иштирокчиларнинг топшириғи бўйича;
6) ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосига биноан суд томонидан рухсат берилган бошқа шахслар.
Судда вакил сифатида ишларни юритиш бўйича профессионал фаолият билан фақат адвокатлар шуғулланиши мумкин.
62-модда. Вакилнинг ваколатларини расмийлаштириш
Вакилнинг судда иш юритишга доир ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада кўрсатилган бўлиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 134-моддасининг биринчи қисми, 135-моддаси.
Юридик шахс номидан берилган ишончнома унинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқа шахс томонидан имзоланган ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланган бўлиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 134-моддасининг биринчи қисми, 135-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокатнинг ваколатлари қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланади.
(62-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасининг иккинчи қисми.
Шартнома бўйича вакил сифатида ҳаракат қилувчи шахс (бундан адвокат мустасно) ишончномадан ташқари судга шартнома бўйича вакил мақомини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 135-моддасининг иккинчи қисми, 136-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 47-моддаси.
63-модда. Вакилнинг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно.
(63-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10-боби («Вакиллик ва ишончнома»).
Вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
64-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва улар вакилларининг ваколатларини текшириш
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва улар вакилларининг ваколатларини текшириши шарт.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва улар вакилларининг ваколатларини тан олиш ва уларнинг суд мажлисида иштирок этишига рухсат бериш тўғрисидаги масалани мазкур шахслар судга тақдим этган ҳужжатларни текшириш асосида ҳал этади. Мазкур шахсларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар суд мажлиси баённомасига киритилади, зарур бўлганда эса уларнинг кўчирма нусхалари ишга қўшиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этувчи шахс, унинг вакили ўз ваколатларини тасдиқлаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этмаган ёки қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган ҳужжатларни тақдим этган тақдирда суд тегишли шахснинг ишда иштирок этишга оид ваколатларини тан олишни рад этади, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
(64-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
65-модда. Судда вакил бўла олмайдиган шахслар
Тўла муомала лаёқатига эга бўлмаган ёхуд васийлик ёки ҳомийлик остидаги шахслар судда вакил бўла олмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 31-32-моддалари, Фуқаролик процессуал кодексининг 310 — 314-моддалари.
Судьялар, терговчилар, суриштирувчилар, прокурорлар ва суд девони ходимлари судда вакил бўла олмайди. Мазкур шахслар суд процессида тегишли судларнинг, прокуратура органларининг вакили сифатида ёки қонуний вакил сифатида иштирок этаётган ҳолларга нисбатан ушбу қоида татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳакамлик ёки арбитраж муҳокамаси давомида айни шу низо билан боғлиқ ҳолда ҳакамлик судьяси ёки арбитр сифатида иштирок этган шахслар тарафларнинг вакили бўла олмайди.
(65-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида айни шу низо билан боғлиқ ҳолда медиатор сифатида иштирок этган шахслар вакил бўлиши мумкин эмас, бундан қонунчиликда назарда тутилган ва медиаторнинг иштироки юзасидан ўзаро розилик бўлган ҳоллар мустасно.
(65-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7-боб. Далиллар ва исботлаш
66-модда. Далиллар тушунчаси ва уларнинг турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
(66-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодексининг 75, 77, 86 — 89-моддалари.
67-модда. Исботлаш
Исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодексининг 67 — 79-моддалари.
68-модда. Исботлаш мажбурияти
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 66, 67, 69 — 79-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 14 сентябрдаги 12/239-сонли «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарорининг 4-банди.
69-модда. Далилларни тақдим этиш ва талаб қилиб олиш
Далиллар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилади.
Агар суд мавжуд далиллар етарли эмас деб ҳисобласа, ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни тақдим этишни таклиф қилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 66 — 68, 70 — 79-моддалари, 163-моддасининг биринчи қисмининг 4-банди.
Ишда иштирок этувчи шахс ишда иштирок этувчи ёки иштирок этмайдиган шахсдаги зарур далилни мустақил олиш имконига эга бўлмаса, ўша далилни талаб қилиб олиш тўғрисида судга илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли. Илтимосномада шу далил билан иш учун аҳамиятли қандай ҳолатлар аниқланиши мумкинлиги, далилнинг аломатлари ва унинг жойлашган жойи кўрсатилиши зарур.
Далилни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
Далилни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги ажримда талаб қилинаётган далилни тақдим этиш муддати ва тартиби кўрсатилиб, ажрим суд томонидан талаб қилинаётган далилни сақлаётган шахсга юборилади.
Суд талаб қилаётган далилни сақлаётган шахс уни бевосита судга юборади ёки судга топшириш учун тегишли ажримни тақдим этган шахсга беради.
Агар шахс суд талаб қилаётган далилни тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса ёки суд белгилаган муддатда тақдим эта олмаса, у шу муддат ичида бу ҳақда судни сабабларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 17-банди.
Далилни сақлаётган шахс талаб қилинаётган далилни тақдим этиш мажбуриятини суд узрсиз деб топган сабабларга кўра бажармаган тақдирда, уни сақлаётган шахсга ушбу Кодекснинг 14-бобида белгиланган тартибда суд жаримаси солинади.
Талаб қилинаётган далилни сақлаётган шахсга жарима солиниши уни далилни судга тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 14-бандининг иккинчи хатбошиси.
70-модда. Далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш
Судга олиб келиш имконияти бўлмаган ёки олиб келиниши қийин бўлган далилларни, шунингдек тез бузиладиган ашёвий далилларни суд улар турган жойда кўздан кечириши ва текшириши мумкин.
Далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Зарур ҳолларда, далилларни кўздан кечириш ва текширишда иштирок этиш учун одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар чақирилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 51-моддаси.
Тез бузиладиган ашёвий далиллар ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд томонидан дарҳол кўздан кечирилиши ва текширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни улар турган жойда бевосита кўздан кечириш ва текшириш жараёнида ушбу Кодекснинг 201-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан баённома тузилади.
(70-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Далилларни мустаҳкамлаш учун баённома тузиш билан бирга аудио-, видеоёзувга олиш, фотосуратга тушириш, кўчирма нусхалар, режалар, чизмалар тайёрлаш ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа усуллари қўлланилиши мумкин. Далилларни мустаҳкамлашнинг бундай усули қўлланилганлиги баённомада акс эттирилади, маълумотларни акс эттирувчи материаллар баённомага илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 66 — 69, 71 — 79, 203-моддалари.
71-модда. Далилларнинг алоқадорлиги
Суд фақат ишга алоқадор бўлган далилларни қабул қилади.
Агар тақдим этилган далиллар кўрилаётган ишга алоқадор бўлмаса, улар иш материалларига қўшиб қўйилмайди, уларнинг далил сифатида рад қилинганлиги суд ҳужжатида акс эттирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 66 — 70, 72 — 79-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 261-сонли Қарорининг 3-банди иккинчи хатбошиси, 7, 20-бандлари.
72-модда. Далилларнинг мақбуллиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
(72-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
73-модда. Исботлашдан озод қилиш асослари
Ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 204-сонли «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 19-банди.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир.
Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир.
74-модда. Далилларга баҳо бериш
Суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 66 — 73, 75 — 79-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 20-банди.
75-модда. Ёзма далиллар
Иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир.
Ёзма далиллар асл нусхада ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхада тақдим этилади. Агар кўрилаётган ишга ҳужжатнинг фақат бир қисми алоқадор бўлса, унинг тасдиқланган кўчирмаси тақдим этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш ҳолатлари қонунчиликка мувофиқ ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлса, шунингдек бошқа зарур ҳолларда суднинг талаби билан уларнинг асл нусхалари тақдим этилади.
(75-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Судга тақдим этиладиган, тўлиқ ёки қисман чет тилида тузилган ёзма далилларга уларнинг тегишли тарзда тасдиқланган таржималари илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет давлатда олинган ҳужжат, агар у қонунчиликда белгиланган тартибда легаллаштирилган бўлса, судда ёзма далил деб тан олинади.
(75-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 610-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ҳамда хорижда ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сон қарори билан тасдиқланган Расмий ҳужжатларга апостил қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий рeгламeнти.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган ҳолларда чет давлатда олинган ҳужжат легаллаштирилмасдан судда ёзма далил деб тан олинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 66 — 74, 76 — 79-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги 16-сонли қарорининг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 269-сонли қарори 11.1-бандининг иккинчи хатбошиси.
76-модда. Ҳужжатларнинг аслини қайтариш
Ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни тақдим этган шахсларнинг илтимосномасига кўра, уларнинг асли суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ушбу шахсларга, агар суд ҳужжатни қайтариш низонинг тўғри ҳал қилинишига зарар етказмайди деган хулосага келса, ишни юритиш жараёнида ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар қайтариб берилиши мумкин. Илтимоснома билан бир вақтда мазкур шахслар ҳужжат аслининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхасини тақдим этади ёки ишда қолаётган кўчирма нусханинг аслига тўғрилиги суд томонидан тасдиқланишини илтимос қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 66 — 75, 77 — 79, 192-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
761-модда. Электрон маълумотлар
Электрон маълумотлар электрон қурилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда яратиладиган, ишлов бериладиган ҳамда сақланадиган маълумотлардир.
Ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ва бошқа шахслар электрон маълумотларни ушбу маълумотларнинг кўчирма нусхасини электрон жисмдан электрон маълумотлар мавжуд бўлган бошқа электрон жисмга олиш орқали тақдим этишга ҳақли.
Суд тақдим этилган электрон маълумотларни мутахассис иштирокида қабул қилиб олади хамда электрон маълумотлар мавжуд бўлган бирламчи электрон жисмни кўздан кечиради.
Иш учун аҳамиятга эга бўлмаган электрон маълумотлар мавжуд бўлган электрон жисмлар эгаларига дарҳол қайтариб берилади.
762-модда. Рақамли далиллар
Иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон маълумотлар, шу жумладан электрон тарздаги файллар, аудио-, видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган маълумотлар, шунингдек бошқа электрон маълумотлар рақамли далиллардир.
Рақамли далилдан кўчирма нусха олишга, башарти унинг яхлитлиги ва айнан ўхшашлиги сақланса, йўл қўйилади.
Рақамли далилдан кўчирма нусха олишга йўл қўйилиши ўзидан мазкур кўчирма нусха олинган рақамли далилнинг асли мавжудлиги билан таъминланади, бундан нотариус томонидан тасдиқланган рақамли далиллар мустасно. Ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ва бошқа шахслар рақамли далилларнинг кўчирма нусхаларини қоғозда чоп этилган шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга. Бунда рақамли далилнинг қоғоздаги шакли ёзма далил деб ҳисобланиши мумкин эмас, бундан нотариус томонидан тасдиқланган рақамли далил мустасно.
Суд жараёнида тузилган процессуал баённомаларга илова қилинган, электрон маълумотлар тарзида шакллантирилган аудио- ва видеоёзувлар хам рақамли далиллар ҳисобланади.
Рақамли далилнинг кўчирма нусхаси иш материаллари билан бирга сақланади.
(761 ва 762-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
77-модда. Ашёвий далиллар
Ўзининг ташқи кўриниши, ички хоссалари ва мазмуни, турган жойи ёки бошқа белгилари билан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қила оладиган ашёлар ашёвий далиллардир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 66 — 76, 78. 79-моддалари.
78-модда. Ашёвий далилларни сақлаш
Ашёвий далиллар судда сақланади.
Судга келтириб бўлмайдиган ашёвий далиллар турган жойида сақланади. Улар батафсил тавсифланиши, зарур бўлган тақдирда эса муҳрлаб қўйилиши, фотосуратга ёки видеоёзувга туширилиши лозим.
Суд ва сақловчи ашёвий далилларни ўзгармайдиган ҳолатда сақлаш чораларини кўради.
Ашёвий далилларни сақлаш харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ тарафлар ўртасида тақсимланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 66 — 77, 79-моддалари.
79-модда. Ашёвий далилларни қайтариш
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ашёвий далиллар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга қайтариб берилади ёки суд шу ашёларга кимнинг ҳуқуқи бор деб топган бўлса, ўша шахсларга берилади ёхуд суд белгилайдиган бошқа тартибда реализация қилинади.
Айрим ҳолларда суд ашёвий далилларни кўздан кечириб ва текшириб чиққанидан кейин, агар ашёвий далилларни тақдим этган шахслар уларни қайтариб беришни илтимос қилган бўлса ва бундай илтимосноманинг қаноатлантирилиши низонинг тўғри ҳал этилишига зарар келтирмаса, улар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга ишни юритиш жараёнида қайтариб берилиши мумкин.
Суд ашёвий далилларни қайтариш масалалари юзасидан ажрим чиқаради.
Қонунга мувофиқ айрим шахсларнинг эгалигида туриши мумкин бўлмаган ашёлар тегишли ташкилотларга топширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 66 — 78-моддалари.
80-модда. Экспертиза
Ишни кўриш вақтида юзага келадиган, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки розилиги билан экспертиза тайинлайди. Агар экспертизани тайинлаш қонунда белгилаб қўйилган ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд тақдим этилган далилнинг қалбакилаштирилганлиги тўғрисидаги аризани текшириш ёхуд қўшимча экспертиза тайинлаш зарур бўлса, суд экспертизани ўз ташаббуси билан тайинлаши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 56, 81 — 86-моддалари, 102-моддаси биринчи қисмининг 2-банди.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси.
Экспертиза ўтказилиши зарур бўлган масалалар доираси ва мазмуни суд томонидан белгиланади. Ишда иштирок этувчи шахслар судга экспертиза ўтказиш вақтида тушунтириб берилиши лозим бўлган масалаларни тақдим этишга ҳақли. Суд ишда иштирок этувчи шахслар тақдим этган масалалар рад қилинганлигини асослаб бериши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 8.3-бандининг биринчи хатбошиси.
Ишда иштирок этувчи шахслар: ўзлари кўрсатган шахсларни эксперт сифатида жалб этиш тўғрисида экспертизани муайян экспертиза муассасасида ўтказиш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилишга, экспертни рад этиш тўғрисида арз қилишга; экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажримга эксперт олдига қўйилган масалаларга қўшимча масалалар киритиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилишга; экспертга тушунтиришлар беришга; эксперт хулосаси билан ёки хулоса беришнинг имкони бўлмаганлиги ҳақидаги хабар билан танишишга; қўшимча ёхуд такрорий экспертиза ўтказиш ҳақида илтимос қилишга ҳақли.
Суд экспертиза тайинлаш тўғрисида ёки экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримда: экспертизани тайинлаш асослари; экспертнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёки экспертиза ўтказилиши лозим бўлган экспертиза муассасасининг номи; эксперт олдига қўйилган масалалар; эксперт ихтиёрига тақдим этиладиган материаллар ва ҳужжатлар; экспертизани ўтказиш ва судга хулосани тақдим этиш керак бўлган муддат кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонун 17-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 8 — 8.4-бандлари.
Тараф экспертизада иштирок этишдан бўйин товлаган, экспертларга текшириш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолларда ҳамда бошқа ҳолларда, агар ишдаги мавжуд ҳолатларга кўра ва шу тарафнинг иштирокисиз экспертиза ўтказиш имкони бўлмаса, суд айнан қайси тараф экспертизадан бўйин товлаётганлигидан, шунингдек унинг учун экспертиза қандай аҳамиятга эга эканлигидан келиб чиқиб, қайси факт юзасидан экспертиза тайинланган бўлса, ўша фактни аниқланган ёки инкор этилган деб топишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишонч билдирувчи шахснинг розилиги билан адвокат шартнома асосида экспертиза ўтказилишига доир адвокат сўровини давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига юбориши мумкин.
(80-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
81-модда. Экспертизани ўтказиш тартиби
Экспертиза суд мажлисида ёки агар текширишнинг хусусиятига кўра зарур бўлса ёхуд текшириш объектларини мажлисга олиб келиш имкони бўлмаса, суд мажлисидан ташқарида ўтказилади. Ишда иштирок этувчи шахслар экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлишга ҳақли, бундан ушбу иштирок этиш экспертнинг нормал ишлашига халақит бериши мумкин бўлган ҳоллар мустасно.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 80, 82 — 86-моддалари, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонун 17-моддасининг учинчи — бешинчи қисмлари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 10 — 15-бандлари.
82-модда. Қўшимча ва такрорий экспертизалар
Қўшимча экспертиза эксперт (экспертлар комиссияси) хулосасидаги бўшлиқларни тўлдириш учун тайинланади ва шу ёки бошқа эксперт (экспертлар комиссияси) томонидан ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 16-бандининг учинчи хатбошиси.
Эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси асосланмаган бўлса ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилганда такрорий экспертиза тайинланади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 16-бандининг тўртинчи хатбошиси.
Такрорий экспертиза тайинланганда эксперт (экспертлар комиссияси) олдига илгари қўлланилган текшириш усулларининг илмий асосланганлиги тўғрисидаги масала қўйилиши мумкин.
Такрорий экспертизани тайинлаш тўғрисидаги ажримда такрорий экспертизани тайинлаган суднинг биринчи (олдинги) экспертиза хулосасига рози эмаслиги сабаблари кўрсатилиши лозим.
Такрорий экспертизани ўтказиш бошқа экспертга (экспертлар комиссиясига) топширилади. Биринчи (олдинги) экспертизани ўтказган эксперт (экспертлар комиссияси) такрорий экспертизани ўтказишда ҳозир бўлиши ва тушунтиришлар бериши мумкин, лекин у текширишда ва хулоса тузишда иштирок этмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 80, 81, 83 — 86-моддалари, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонун 18-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик с уди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 8-банди, 16-бандининг биринчи, иккинчи, бешинчи, олтинчи хатбошилари.
83-модда. Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши
Экспертиза бир хил (комиссиявий экспертиза) ёки турли хил (комплекс экспертиза) суд-эксперт ихтисослигидаги бир нечта эксперт томонидан ўтказилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши экспертизани тайинлаган суд ёки мазкур экспертизанинг ўтказилишини ташкил этувчи давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти ёхуд бошқа корхона, муассаса, ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
(83-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар комиссияси ўз олдига қўйилган масалаларни ҳал этиш зарурлигидан келиб чиқиб, ўтказиладиган текширишларнинг мақсади, кетма-кетлиги ва ҳажмини келишиб олади.
Экспертизани ўтказиш ўзига топширилган экспертлар комиссияси таркибида ҳар бир эксперт текширишларни мустақил ва алоҳида олиб боради, шахсан ўзи ва комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан олинган натижаларни баҳолайди ҳамда қўйилган масалалар юзасидан хулосаларини ўз махсус билимлари доирасида шакллантиради.
Текширишларнинг экспертлар комиссияси таркибига киритилмаган шахслар томонидан тўлиқ ёки қисман ўтказилишига йўл қўйилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 80 — 82, 84 — 86-моддалари, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 8.1, 8.2-бандлари, 8.3-бандининг учинчи хатбошиси, 10-банди, 12-бандининг иккинчи хатбошиси, 13-бандининг биринчи хатбошиси, 14-бандининг биринчи хатбошиси, 16-бандининг биринчи — тўртинчи, олтинчи хатбошилари, 19-банди, 20-бандининг иккинчи хатбошиси.
84-модда. Комиссиявий экспертиза
Комиссиявий экспертиза ўтказилаётганда экспертларнинг ҳар бири текширишларни тўлиқ ҳажмда ўтказади ва улар олинган натижаларни биргаликда таҳлил қилади. Экспертлар умумий фикрга келганидан сўнг биргаликдаги хулосани ёки хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги ҳужжатни тузади ва имзолайди.
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликлар келиб чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 80 — 83, 85, 86-моддалари, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 8.2-банди, 16-бандининг биринчи, бешинчи, олтинчи хатбошилари.
85-модда. Комплекс экспертиза
Комплекс экспертиза иш учун аҳамиятга молик ҳолатларни турли илм соҳаларидан фойдаланган ҳолда бир нечта текшириш ўтказиш йўли билангина аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади.
Комплекс экспертизани ўтказишда экспертларнинг ҳар бири ўз ваколати доирасида текширишлар олиб боради. Комплекс экспертизанинг хулосасида экспертларнинг ҳар бири қайси текширишларни ва қанча ҳажмда олиб борганлиги, қайси фактларни шахсан ўзи аниқлаганлиги ҳамда қандай хулосаларга келганлиги кўрсатилади. Экспертларнинг ҳар бири хулосанинг ушбу текширишлар баён этилган қисмини имзолайди ва улар учун жавобгар бўлади.
Умумий хулоса (хулосалар) олинган натижаларни баҳолашга ва ушбу хулосани (хулосаларни) шакллантиришга ваколатли бўлган экспертлар томонидан чиқарилади. Агар экспертлар комиссияси якуний хулосасининг ёки унинг бир қисмининг асоси экспертлардан бири (алоҳида экспертлар) томонидан аниқланган фактлардан иборат бўлса, бу ҳақда хулосада кўрсатилиши лозим.
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликлар келиб чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар комплекс экспертизани ўтказиш давлат суд-экспертиза муассасасига ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотига топширилган бўлса, экспертизани ташкил этиш унинг раҳбари зиммасига юклатилади.
(85-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 80 — 84, 86-моддалари, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 8-банди, 16-бандининг биринчи, бешинчи, олтинчи хатбошилари.
86-модда. Экспертнинг ёки экспертлар комиссиясининг хулосаси
Эксперт ёки экспертлар комиссияси текширишларни ўтказиб бўлганидан кейин тегишинча эксперт ёхуд экспертлар комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир эксперт имзоси билан тасдиқланадиган хулоса тузади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хулосада: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган судья тўғрисидаги маълумотлар; эксперт тўғрисидаги (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақидаги маълумотлар; экспертнинг била туриб нотўғри хулоса берганлик, иш ёпиқ суд мажлисида кўрилганда ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; экспертнинг олдига қўйилган масалалар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар; текширишларнинг қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолдаги мазмуни ва натижалари, шунингдек бу текширишлар, агар экспертлар комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; текшириш натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар акс эттирилган бўлиши керак.
(86-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи материаллар ушбу хулосага илова қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Текширишнинг олиб борилиши, шарт-шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаштирадиган материаллар давлат суд-экспертиза муассасасида ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотида ёхуд бошқа корхона, муассаса, ташкилотда қонунчиликда белгиланган муддатларда сақланади. Улар экспертизани тайинлаган суднинг талабига биноан ишга қўшиб қўйиш учун тақдим этилади.
(86-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, материалларнинг ёки экспертнинг махсус билимлари етарли эмаслиги текшириш давомида маълум бўлиб қолса, хулоса қўйилган айрим саволларга жавоб беришни рад этиш асосини ўз ичига олган бўлиши керак.
Текшириш тугаганидан сўнг хулоса, текшириш объектлари ва иш материаллари экспертизани тайинлаган судга юборилади.
Хулоса суд мажлисида текширилади ҳамда бошқа далиллар билан бир қаторда баҳоланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 17 — 21-бандлари.
87-модда. Мутахассиснинг маслаҳати (тушунтириши)
Мутахассис маслаҳатни (тушунтиришни) судга оғзаки ёки ёзма шаклда беради.
Мутахассиснинг ёзма шаклда берилган маслаҳати суд мажлисида ўқиб эшиттирилади, текширилади ва ишга қўшиб қўйилади. Оғзаки маслаҳат бевосита суд мажлисининг (процессуал ҳаракатнинг) баённомасига киритилади.
Мутахассиснинг маслаҳатини ойдинлаштириш ва тўлдириш мақсадида саволлар берилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур кодекснинг 21, 57, 58-моддалари.
88-модда. Гувоҳнинг кўрсатувлари
Ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномаси бўйича суд гувоҳни суд мажлисида кўрсатувлар бериш учун чақиртириши мумкин.
Гувоҳни чақириш ҳақида илтимос қилувчи шахс иш учун аҳамиятга молик қайси ҳолатларни гувоҳ тасдиқлаши мумкинлигини кўрсатиши ва унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойини судга маълум қилиши шарт.
Гувоҳ иш бўйича ўзига маълум бўлган маълумотлар ва ҳолатларни судга оғзаки хабар қилади. Гувоҳ суднинг таклифига кўра ўз кўрсатувларини ёзма шаклда баён қилиши мумкин.
Агар гувоҳ ўзи билган маълумотларнинг манбаини кўрсатиб бера олмаса, у хабар қилган маълумотлар далил ҳисобланмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 53, 54, 117-моддалари.
89-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш учун аҳамиятли бўлган ўзларига маълум ҳолатлар тўғрисидаги тушунтиришлари текширилиши ва бошқа далиллар билан бирга баҳоланиши лозим. Ишда иштирок этувчи шахс суднинг таклифига кўра ўз тушунтиришларини ёзма шаклда баён қилиши мумкин.
Бошқа шахс ўз талабларини ёки эътирозларини асослаётган фактларнинг ишда иштирок этувчи шахс томонидан тан олиниши суд учун мажбурий эмас.
Агар фактни тан олиш ишнинг ҳолатларига мувофиқ эканлигига ва алдаш, зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, чалғитиш таъсирида ёки ҳақиқатни яшириш мақсадида қилинмаганлигига судда шубҳа туғилмаса, у тан олинган фактни аниқланган деб ҳисоблаши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 40 — 46-моддалари.
90-модда. Далилларни таъминлаш
Зарур далилларни тақдим этиш мумкин бўлмай қолади ёки қийинлашади деб ҳисоблаш учун асоси бўлган шахслар ишни ўз юритишига қабул қилган суддан ушбу далилларни таъминлаш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.
Далилларни таъминлаш тўғрисидаги аризада таъминланиши зарур бўлган далиллар, тасдиқланиши учун ушбу далиллар зарур бўлган ҳолатлар, далилларни таъминлаш тўғрисида аризачини илтимоснома билан мурожаат қилишга ундаган сабаблар кўрсатилиши керак.
Далилларни таъминлаш тўғрисидаги масала ушбу Кодекснинг 96-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 66 — 79-моддалари, 104-моддасининг иккинчи қисми.
91-модда. Суд топшириқлари
Ишни кўраётган суд бошқа туман ёки шаҳар ҳудудидаги далилларни олиш зарур бўлган тақдирда, тегишли судга муайян процессуал ҳаракатларни бажаришни топширишга ҳақли.
Суд топшириғи тўғрисидаги ажримда кўрилаётган ишнинг мазмуни қисқача баён қилинади, аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар, топшириқни бажарадиган суд тўплаши керак бўлган далиллар кўрсатилади.
Суд топшириғи тўғрисидаги ажрим топшириқ берилган суд учун мажбурийдир ва у ажрим олинган пайтдан эътиборан ўн беш кунгача бўлган муддатда бажарилиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 92, 247-моддалари.
92-модда. Суд топшириғини бажариш тартиби
Суд топшириғи ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича суд мажлисида бажарилади. Ишда иштирок этувчи шахслар мажлис вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади, бироқ уларнинг келмаганлиги мажлисни ўтказишга тўсқинлик қилмайди.
Суд топшириғининг ижроси тўғрисида ажрим чиқарилиб, у ишни кўраётган судга дарҳол барча материаллар билан бирга юборилади.
Ишда иштирок этувчи шахслар, суд топшириғини бажарган судга тушунтириш ёки кўрсатувлар берган гувоҳлар ишни кўраётган суд мажлисида ўзлари иштирок этган тақдирда, умумий тартибда тушунтиришлар ва кўрсатувлар беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 91, 247-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 283-сонли Қарорининг 4-банди.
8-боб. Даъвони таъминлаш
93-модда. Даъвони таъминлаш асослари
Ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади.
Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.
Давлат фойдасига мулкий ундириш билан боғлиқ ишлар бўйича суд даъвогарнинг аризасига кўра даъвони таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид ҳужжати қабул қилинганлиги ёхуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунга зид ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъвони кўришда суд даъвогарнинг аризаси бўйича даъвони таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган иш бўйича даъвони таъминлаш чоралари ҳакамлик муҳокамаси тарафининг аризасига кўра иқтисодий суд томонидан кўрилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 94 — 100, 214-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чоралари арбитраж муҳокамаси тарафининг аризасига кўра иқтисодий суд томонидан кўрилиши мумкин.
(93-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
94-модда. Даъвони таъминлаш чоралари
Қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин:
1) жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш;
2) жавобгарга муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш;
3) бошқа шахсларга низо предметига алоқадор бўлган муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш;
4) даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш;
5) мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилган тақдирда, мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш;
6) низоли мол-мулк бузилишининг, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклатиш;
7) низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказиш.
Суд даъвони таъминлаш бўйича бошқа чораларни кўриши мумкин, шунингдек даъвони таъминлаш бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта чора кўрилиши мумкин.
Даъвони таъминлаш чоралари билдирилган талабга мутаносиб бўлиши керак.
Даъвони таъминлаш чоралари кўрилаётганда суд жавобгарга етказилиши мумкин бўлган зарарнинг ўрнини жавобгарнинг илтимосномасига кўра қоплашни таъминлаш чораларини кўришга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 93, 95 — 100-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги 262-сонли «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 283-сонли Қарорининг 18-банди.
95-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза судга даъво аризаси билан бир вақтда ёки ишни юритиш жараёнида берилиши мумкин.
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) тарафларнинг номлари (фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ва яшаш жойи;
3) низо предмети;
4) даъвони таъминлаш чорасини кўриш заруриятининг асоси;
5) даъвогар қабул қилишни сўраётган даъвони таъминлаш чорасининг тури;
6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризада бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Вакил томонидан имзоланган аризага ишончнома ёки унинг аризани имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилинади.
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги илтимоснома даъво аризасида баён этилиши мумкин.
Агар даъвони таъминлаш тўғрисидаги илтимоснома даъво аризасида баён этилса, мазкур илтимосномада ушбу модда иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳакамлик судида кўрилаётган даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризага ҳакамлик судига даъво тақдим этилганлигининг далиллари илова қилинади.
96-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
Даъво аризаси билан бирга берилган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш билан бир вақтда, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд томонидан кўриб чиқилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 18-банди.
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза суд мажлисида берилган тақдирда, у шу мажлисда кўриб чиқилиши лозим.
Агар даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза ишни юритиш жараёнида берилган бўлса, у келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмай ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан кўриб чиқилади.
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Даъвони таъминлаш ҳақидаги ёки даъвони таъминлашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Шикоят берилиши (протест келтирилиши) ажримнинг ижросини тўхтатиб қўймайди.
Ҳакамлик судида кўрилаётган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмай, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмаган ҳолда кўриб чиқилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 93 — 95, 97 — 100-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасининг биринчи, учинчи — бешинчи қисмлари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2012 йилдаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 26-банди.
97-модда. Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш
Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштиришга йўл қўйилади.
Даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш ишни кўраётган суд томонидан ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра амалга оширилиши мумкин.
Даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал этилади.
Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Аммо уларнинг келмаганлиги даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
Даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш ҳақидаги ёки алмаштиришни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Шикоят (протест) берилиши ажримнинг ижросини тўхтатиб қўймайди.
Пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъвони таъминлашда жавобгар даъвони таъминлаш бўйича белгиланган чораларни қўллаш ўрнига суднинг депозит ҳисобварағига даъвогар талаб қилаётган суммани ўтказиб қўйишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 93 — 96, 98 — 100-моддалари.
98-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни ижро этиш
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро этилади.
Даъвони таъминлаш чораларини ижро этиш мажбурияти суд томонидан зиммасига юклатилган шахсга даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни ижро этмаганлик учун ушбу Кодекснинг 14-бобида белгиланган тартибда суд жаримаси солинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 93 — 97, 99, 100-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасининг биринчи қисмининг 1-банди, 221-моддасининг иккинчи қисми, 30-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси.
99-модда. Даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш
Даъвони таъминлаш чоралари ишни кўраётган суд томонидан ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра бекор қилиниши мумкин. Даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал қилинади.
Ишда иштирок этувчи шахслар мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ уларнинг келмаганлиги даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан юборилади.
Даъво қаноатлантирилган тақдирда, даъвони таъминлаш чоралари суд ҳужжати амалда ижро этилгунига қадар ўз кучини сақлайди.
Даъвони қаноатлантириш рад этилган, даъво кўрмасдан қолдирилган, иш юритиш тугатилган ҳолларда, даъвони таъминлаш чоралари тегишли суд ҳужжати қонуний кучга киргунига қадар ўз кучини сақлайди. Бироқ суд кўрсатилган суд ҳужжатларини қабул қилиш билан бир вақтда ёки улар қабул қилинганидан кейин даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин.
Ҳакамлик судининг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ҳал қилув қарори даъвони таъминлаш чоралари иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши учун асос бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 93 — 99-моддалари, «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2012 йилдаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарори 26-бандининг учинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги арбитражнинг ҳал қилув қарори таъминлаш чораларини иқтисодий суд томонидан бекор қилиш учун асос бўлади.
(99-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
Даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
100-модда. Даъвони таъминлаш туфайли жавобгарга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Даъвони рад этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин жавобгар даъвогардан даъвони таъминлаш туфайли ўзига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни ўша судда даъво тақдим этиш йўли билан талаб қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддаси.
9-боб. Иш юритишни тўхтатиб туриш
101-модда. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш мажбурияти
Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт:
1) мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2012 йилдаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 12-бандининг бешинчи хатбошиси.
2) жавобгар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмида бўлганда ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмидаги даъвогар-фуқаро тегишли илтимоснома билан мурожаат қилганда;
3) ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 46-моддаси.
4) ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро муомала лаёқатини йўқотганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-моддаси.
5) тараф суд томонидан тан олиниши ва ижрога қаратилиши тўғрисида кўрилаётган чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида ваколатли органга илтимоснома берганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилганда.
(101-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан 6-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 102 — 107-моддалари.
102-модда. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи
Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли:
1) суд томонидан экспертиза тайинланганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101, 103 — 107-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 9-бандининг биринчи, учинчи хатбошилари.
2) ишда иштирок этувчи шахс бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-моддаси.
3) ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро давлат мажбуриятини бажариш учун жалб қилинганда;
4) чет давлатлар судларига низони мазмунан ҳал этиш учун алоҳида процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳақидаги суд топшириқлари белгиланган тартибда юборилганда.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 244-моддасининг учинчи қисми.
103-модда. Иш юритишни тўхтатиб туриш муддатлари
Иш юритиш:
1) ушбу Кодекс 101-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишли суднинг суд ҳужжати қонуний кучга киргунига ёки тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар;
2) ушбу Кодекс 101-моддасининг 2 ва 5-бандларида, 102-моддасининг 3 ва 4-бандларида назарда тутилган ҳолларда — иш юритишни тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф қилингунига қадар;
3) ушбу Кодекс 101-моддасининг 3 ва 4-бандларида ва 102-моддасининг 2-бандида назарда тутилган ҳолларда — ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий вориси аниқлангунига, муомалага лаёқатсиз шахсга вакил тайинлангунига, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтгунига қадар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
31) ушбу Кодекс 101-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда — медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тугагунига қадар, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатда;
(103-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан 31-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
4) ушбу Кодекс 102-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — суд томонидан экспертиза хулосаси олингунига қадар тўхтатиб турилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101, 102, 104 — 107-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
104-модда. Иш юритишни тўхтатиб туришнинг ҳуқуқий оқибатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш юритиш тўхтатилган тақдирда, ушбу Кодексда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ёхуд суд томонидан белгиланган муддатларнинг ўтиши тўхтатиб турилади.
(104-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Иш юритиш тиклангунига қадар суд бирор-бир процессуал ҳаракатни амалга оширишга ҳақли эмас, бундан даъвони ва далилларни таъминлашга қаратилган ҳаракатлар мустасно.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101 — 103, 105 — 107-моддалари.
105-модда. Иш юритишнинг тикланиши
Иш юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин иш юритиш тикланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101 — 104, 106, 107-моддалари.
106-модда. Иш юритишни тўхтатиб туриш ва уни тиклаш тартиби
Иш юритишни тўхтатиб туриш, уни тиклаш тўғрисида ёки уни тиклашни рад этиш ҳақида суд ажрим чиқаради.
Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги, иш юритишни тиклашни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101 — 105-моддалари.
10-боб. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
107-модда. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асослари
Суд қуйидаги ҳолларда даъво аризасини кўрмасдан қолдиради, агар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса;
(107-модданинг биринчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ушбу низони ҳакамлик судига ёки арбитражга кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига ёки арбитражга мурожаат қилиш имконияти бой берилмаган бўлса ва, агар ишнинг иқтисодий судда кўрилишига қарши бўлган жавобгар ўзининг низонинг мазмуни бўйича биринчи аризасидан кечиктирмай низони ҳакамлик судининг ёки арбитражнинг ҳал қилувига ўтказиш тўғрисида илтимоснома берса;
(107-модданинг иккинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 108, 109-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 11 — 13-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 4-банди.
3) даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 155-моддаси биринчи қисмининг 2-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) қонунчиликка ёки шартномага кўра қарз банк ёки бошқа кредит ташкилоти орқали ундириб олиниши керак бўлишига қарамай, даъвогар жавобгардан қарзини ундириб олиш учун банкка ёхуд бошқа кредит ташкилотига мурожаат этмаган бўлса;
(107-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
5) даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
51) даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
52) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш ҳақида илтимоснома билан арз қилган тарафлар уни амалга ошириш муддати тугаганидан сўнг суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаса;
53) тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса;
(107-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан 51, 52 ва 53-бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 12-банди.
6) даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса;
7) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ариза кўрилаётганда ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққанлиги аниқланса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 208-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари.
8) даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 157-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса.
(107-модданинг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
108-модда. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тартиби
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 107, 109-моддалари.
109-модда. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш оқибатлари
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 107, 108-моддалари.
11-боб. Иш юритишни тугатиш
110-модда. Иш юритишни тугатиш асослари
Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади, агар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса;
(110-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 111-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 19.11.2010 йилдаги 220-сонли «Мулк ҳуқуқини тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан қонун ҳужжатлари қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 5-банди, Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2012 йилдаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 21-банди.
2) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно;
3) ҳакамлик судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий тарзда ижрога қаратиш юзасидан ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
31) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан арбитражнинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олишни ва ижрога қаратишни рад этган ҳоллар мустасно;
(110-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонунига асосан 31-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32) суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан тузилган медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса;
(110-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонунига асосан 32-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
4) ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса;
5) ишда тараф ҳисобланган фуқаронинг ўлимидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;
6) даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса;
7) келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 130 — 134-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 15-банди.
8) даъвогар жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, бунда шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган ва бундай тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 148-моддасининг иккинчи қисми.
9) тўпланган материаллар йўқотилган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш учун етарли бўлмаса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 237-моддасининг биринчи қисми.
111-модда. Иш юритишни тугатиш тартиби ва оқибатлари
Иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 195-моддаси.
Суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади.
Ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 259, 282-моддалари.
Иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
12-боб. Суд харажатлари
112-модда. Суд харажатларининг турлари
Суд харажатлари давлат божидан ва ишни кўриш билан боғлиқ суд чиқимларидан иборат бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли «Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 15-банди.
113-модда. Давлат божи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат божини тўлаш асослари ва тартиби, уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод қилиш тартиби, давлат божини қайтариш тартиби қонунда белгиланади.
(113-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон)
114-модда. Даъвонинг баҳоси
Даъвонинг баҳоси қуйидагича аниқланади:
1) пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича –ундириладиган суммадан келиб чиққан ҳолда;
2) мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъволар бўйича — мол-мулкнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда;
3) ижро этиш ҳужжатини ёки ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги даъволар бўйича — низолашилаётган суммадан келиб чиққан ҳолда;
4) мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича — шу мол-мулкнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда;
5) ер участкасини талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича — ер участкасининг белгиланган баҳоси бўйича қийматидан келиб чиққан ҳолда, баҳоси мавжуд бўлмаганда эса бозор баҳосига кўра.
Даъвонинг баҳосига даъво аризасида кўрсатилган неустойка суммалари ҳам киритилади.
Бир нечта мустақил талабдан иборат даъвонинг баҳоси барча талабларнинг суммаси билан аниқланади.
Даъвонинг баҳоси нотўғри кўрсатилган тақдирда, баҳо суд томонидан аниқланади.
115-модда. Давлат божини қайтариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат божи қонунчиликда белгиланган ҳолларда қайтарилиши лозим.
(115-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Суд ҳужжатида давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш учун асос бўладиган ҳолатлар кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат божи тўланган, лекин судга келиб тушмаган ёки ушбу суд қайтарган даъво аризалари (аризалар), апелляция, кассация ва тафтиш шикоятлари бўйича ҳамда давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш назарда тутиладиган суд ҳужжатлари бўйича давлат божини қайтариш суд томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
(115-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
116-модда. Суд чиқимлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд чиқимлари суд хабарномалари ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларидан, суд тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни жойида кўздан кечириш, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлардан иборатдир.
(116-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади, бироқ бу сумма базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан ошмаслиги керак ва даъво аризаси (ариза, шикоят) берувчи шахс томонидан суднинг депозит ҳисобварағига киритилиши лозим.
(116-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 112, 117, 118-моддалари.
117-модда. Экспертлар, мутахассислар, гувоҳлар ва таржимонларга тегишли суммаларни тўлаш
Экспертлар, мутахассислар, гувоҳлар ва таржимонларга судга келиш билан боғлиқ бўлган йўлкира, хона ижараси бўйича харажатларнинг ўрни қопланади ва кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.
Экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар суднинг топшириғи бўйича бажарган иш уларнинг хизмат вазифалари доирасига кирмаса, улар бу иш учун ҳақ олади.
Гувоҳлар, таржимонлар, мутахассислар ва экспертларга тўланиши лозим бўлган сумма тегишли илтимоснома билан мурожаат қилган ишда иштирок этувчи шахс томонидан суднинг депозит ҳисобварағига олдиндан ўтказилади. Агар илтимоснома иккала тарафга тегишли бўлса, талаб қилинадиган суммани улар тенг бўлиб ўтказади. Агар экспертиза суднинг ташаббуси билан тайинланса, тўланиши лозим бўлган суммалар экспертга суд томонидан депозит ҳисобварағидан тўланади. Бу суммалар ишда иштирок этувчи шахслардан ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилиб, суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилади. Экспертлар, мутахассислар, гувоҳлар ва таржимонларга тегишли бўлган суммалар улар ўз вазифаларини бажарганларидан кейин суд томонидан тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўланиши лозим бўлган суммаларни тўлаш тартиби ва миқдори қонунчиликда белгиланади.
(117-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 282-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 570-сон «Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»гиқарори.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қарнг: Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 23-банди.
118-модда. Суд харажатларининг тақсимланиши
Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида юзага келган бўлса, суд ишнинг натижасидан қатъи назар, суд харажатларини шу шахснинг зиммасига юклатишга ҳақли.
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
(118-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 204-сонли «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 17-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
(118-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
13-боб. Процессуал муддатлар
119-модда. Процессуал муддатларни белгилаш ва ҳисоблаш
Процессуал ҳаракатлар ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган муддатларда амалга оширилади, процессуал муддатлар белгиланмаган ҳолларда эса улар суд томонидан тайинланади.
Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш муддатлари албатта юз бериши керак бўлган воқеа кўрсатилган аниқ календарь сана билан ёки вақтнинг ҳаракат амалга оширилиши мумкин бўлган даври билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 86-моддасининг учинчи қисми, 91-моддасининг учинчи қисми, 133-моддасининг бешинчи қисми, 142-моддасининг биринчи қисми, 143-моддасининг иккинчи қисми, 146-моддасининг биринчи қисми, 147-моддасининг биринчи қисми, 156-моддасининг биринчи қисми, 158-моддасининг иккинчи қисми, 159-моддасининг тўртинчи қисми, 164-моддаси, 171-моддасининг учинчи қисми, 172-моддасининг иккинчи қисми, 190-моддасининг учинчи қисми, 191-моддасининг учинчи қисми, 192-моддасининг биринчи қисми, 197-моддасининг биринчи қисми, 198-моддаси, 199-моддасининг учинчи қисми, 200-моддасининг учинчи қисми, 217-моддаси, 221-моддасининг биринчи қисми, 229-моддасининг олтинчи — саккизинчи қисмлари, 237-моддасининг иккинчи қисми, 244-моддасининг иккинчи-учинчи қисмлари, 254-моддасининг биринчи қисми, 261-моддасининг иккинчи қисми, 262, 266-моддалари, 270-моддасининг биринчи қисми, 271, 277-моддалари, 284-моддасининг иккинчи қисми, 285- моддалари, 310, 328, 332-моддалари, 338 — 341-моддалари, 342-моддасининг иккинчи-учинчи қисмлари, 344-моддасининг учинчи қисми, 345-моддасининг учинчи қисми, 346-моддасининг иккинчи қисми.
Процессуал муддатлар йиллар, ойлар ва кунлар билан ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йиллар, ойлар ёки кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддатнинг ўтиши календарь сананинг ёки муддатнинг бошланиши деб белгиланган воқеа юз берган куннинг эртасидан бошланади.
(119-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1137-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 июль)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 2, 3-бандлари.
120-модда. Процессуал муддатларнинг тугаши
Йиллар билан ҳисобланадиган процессуал муддат белгиланган муддатнинг охирги йилининг тегишли ойи ва кунида тугайди.
Ойлар билан ҳисобланадиган процессуал муддат белгиланган муддатнинг охирги ойининг тегишли кунида тугайди.
Агар ойлар билан ҳисобланадиган процессуал муддатнинг тугаши тегишли куни бўлмаган ойга тўғри келса, муддат шу ойнинг охирги кунида тугайди.
Кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддат белгиланган муддатнинг охирги кунида тугайди.
Муддатнинг охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган ҳолларда, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддатнинг тугаши куни деб ҳисобланади.
Процессуал ҳаракат белгиланган муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртгача бажарилиши мумкин.
Агар ариза, шикоят ва бошқа ҳужжатлар почтага топширилган, электрон ҳужжат тарзида юборилган, тегишли органга ёхуд уларни қабул қилиб олиш ваколатига эга бўлган шахсга процессуал муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга қадар берилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган деб ҳисобланмайди.
Агар процессуал ҳаракат бевосита судда ёки бошқа ташкилотда амалга оширилиши керак бўлса, муддат ушбу судда ёки ташкилотда иш куни тугаган ёки тегишли операциялар тугатилган соатда тугайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 119, 121 — 124-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 4 — 6-бандлари.
121-модда. Процессуал муддатларни ўтказиб юбориш оқибатлари
Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатлар ёки суд томонидан тайинланган муддат ўтиши билан процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотади. Бу ҳолатда процессуал муддатларнинг ўтиши кўрсатилган шахсларни ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.
Процессуал муддатлар ўтганидан кейин берилган аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатлар, агар ўтказиб юборилган муддатларни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд уни қаноатлантириш рад этилган бўлса, уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 119, 120, 122 — 124-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
122-модда. Процессуал муддатларни тўхтатиб туриш
Иш юритиш тўхтатиб турилиши билан барча ўтиб кетмаган процессуал муддатларнинг ўтиши тўхтатиб турилади. Иш юритиш тикланган кундан эътиборан процессуал муддатларнинг ўтиши давом этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 103, 104, 119 — 121, 123, 124-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
123-модда. Ўтказиб юборилган процессуал муддатларни тиклаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ушбу Кодексда ва бошқа қонунда белгиланган, ўтказиб юборилган процессуал муддатни, агар у ўтказиб юборилиш сабабларини узрли деб топса, ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра тиклашга ҳақли.
(123-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 119 — 122, 124-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 8 ва 9-бандлари.
Ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш ҳақида ёки тиклашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Процессуал муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 25.07.2003 йилдаги 111-сонли «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорнинг 8-банди.
124-модда. Процессуал муддатларни узайтириш
Суд томонидан тайинланган процессуал муддатлар ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси бўйича шу суд томонидан узайтирилиши мумкин.
Процессуал муддатни узайтириш ҳақида ёки узайтиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 119 — 123-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 10-банди.
14-боб. Суд жарималари
125-модда. Суд жарималарини солиш
Суд жарималари ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда суд томонидан солинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 58-моддасининг учинчи қисми, 69-моддасининг саккизинчи қисми, 126-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача, юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда суд жаримаси солинади.
(125-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Суд томонидан давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва бошқа органларнинг, ташкилотларнинг мансабдор шахсларига солинган суд жарималари уларнинг шахсий маблағларидан ундирилади.
Суд жарималари республика бюджети даромадига ундирилади.
126-модда. Суд жаримаси солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тартиби
Суд мажлисида ҳозир бўлган шахсга нисбатан суд жаримасини солиш ҳақидаги масала шу суд мажлисида ҳал этилади.
Суд мажлисида ҳозир бўлмаган шахсга нисбатан суд жаримасини солиш ҳақидаги масала бошқа суд мажлисида ҳал этилади. Ўзига нисбатан суд жаримаси солиш тўғрисидаги масала кўрилаётган шахс суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Тегишли тарзда хабардор қилинган шахснинг келмаганлиги суд жаримаси солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд жаримаси солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
Суд жаримасини солиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси жарима солинган шахсга юборилади.
Суд жаримасини солиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Суд жаримасини солиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят (протест) берилиши ажримнинг ижросини тўхтатиб қўймайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 125-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 122-123-моддалари.
15-боб. Суд хабарномалари ва чақирувлари
127-модда. Суд хабарномалари ва чақирувларини юбориш тартиби
Ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 52-моддасининг биринчи қисми, 128, 129-моддалари, 133-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари.
128-модда. Тегишли тарзда хабардор қилиш
Агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 127, 129-моддалари.
129-модда. Иш юритиш вақтида манзилнинг ўзгариши
Ишда иштирок этувчи шахслар иш юритиш вақтида ўз манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шарт. Бундай хабар мавжуд бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ёки яшамаса ҳам у етказиб берилган деб ҳисобланади.
Агар ишда иштирок этувчи шахслар ўз телефон ва факс рақамларини, электрон манзилини судга маълум қилган бўлса, уларнинг иш юритиш вақтида ўзгарганлиги тўғрисида судни ёзма шаклда, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида хабардор қилиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 127, 128-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16-боб. Яраштириш тартиб-таомиллари
(16-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
130-модда. Тарафларнинг келишуви
Суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 131 — 134-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 204-сонли «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
131-модда. Келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиш
Тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
(131-модданинг Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 49-моддасининг олтинчи қисми, 50-моддасининг биринчи қисми, 63-моддасининг биринчи қисми.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 204-сонли «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 4-банди.
132-модда. Келишув битимининг шакли ва мазмуни
Келишув битими ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади.
Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак.
Тарафлар томонидан келишув битими шартлари бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига ёки бошқа воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмас.
Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин.
Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда ҳал этади.
Келишув битими уни тузган шахслар сонидан битта ортиқ нусхада тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан бири иш материалларига қўшиб қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 130, 131, 133, 134-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 204-сонли «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 9 — 11-бандлари.
133-модда. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала қайси суднинг иш юритувида бўлса, ўша суд томонидан суд мажлисида кўрилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади.
Келишув битими суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган тақдирда, битим ишни кўрган биринчи инстанция судига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Ижро босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш масаласи келишув битими судга тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар бўйича кўрилади.
Келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримнинг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) келишув битимининг шартлари;
2) келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги хулоса;
3) суд харажатларини тақсимлаш;
4) иш юритишни тугатиш ҳақидаги маълумот.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция ёки кассация ёхуд тафтиш инстанцияси судининг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг хулоса қисмида ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, иш бўйича аввал қабул қилинган барча суд ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак.
(133-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Суднинг ижро босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримининг хулоса қисмида келишув битимининг шартлари ва келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги хулоса бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги суд ҳужжати устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
(133-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Келишув битимини тузган шахслар уни ушбу битимда назарда тутилган тартибда ва муддатларда ихтиёрий равишда бажаради.
Суд томонидан тасдиқланган, келишув битимида назарда тутилган муддатларда ихтиёрий ижро этилмаган келишув битими уни тузган шахснинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида, битимнинг ушбу Кодекс V бўлими қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 130 — 132, 134-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 204-сонли «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 12, 14 — 18-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2012 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 238-сонли Қарорининг 24-банди.
134-модда. Келишув битимини тасдиқлашни рад этиш
Суд келишув битимини тасдиқлашни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) унинг шартлари қонунчиликка зид бўлса;
(134-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
2) унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса;
3) у шарт асосида тузилган бўлса.
Келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 130 — 133-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 204-сонли «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида»ги қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси, 13-банди, 19-бандининг иккинчи хатбошиси.
II БЎЛИМ. БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИДА ИШ ЮРИТИШ
17-боб. Суд буйруғи
135-модда. Суд буйруғи бериш бўйича талаблар
Суд буйруғи судья томонидан қуйидаги ҳолларда якка тартибда берилади, агар:
1) солиқ қарзини ундиришни юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида талаб билдирилган бўлса;
2) коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари тўлови бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган талаб билдирилган бўлса;
3) ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзини ундириш тўғрисида талаб билдирилган бўлса;
4) талаб тўланмаган, акцептланмаган ва акцептга сана қўйилмаган вексель нотариус томонидан протест қилинишига асосланган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб билдирилган бўлса.
(135-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 5-моддасининг биринчи, олтинчи қисмлари, 136 — 147-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» ги 4-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 05.12.2013 йилдаги «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» ги 254-сонли Қарори.
136-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза судга ёзма шаклда, судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади. У кредитор ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) кредиторнинг, қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) кредиторнинг қонунчиликка асосланган талаби;
(136-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4) талабга асос бўлган ҳолатлар ва уларни тасдиқловчи далиллар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) ундириладиган сумманинг ҳисоб-китоби, ундирув қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулкка қаратилган тақдирда эса, ундирилаётган кўчар мол-мулкнинг тавсифи ва тўланмаган тўловлар суммасининг ҳисоб-китоби;
(136-модда иккинчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
6) ундирилаётган қарздорлик вужудга келган давр;
7) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Аризада кредиторнинг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 5-моддасининг биринчи, олтинчи қисмлари, 136 — 147-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 4-сонли Қарорининг 3, 4-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 05.12.2013 йилдаги «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 254-сонли Қарорининг 4-банди.
137-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаларини қарздорга топшириш
Кредитор суд буйруғини бериш тўғрисида ариза берганида қарздорга шу аризанинг кўчирма нусхасини топшириши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 135, 136-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 05.12.2013 йилдаги «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 254-сонли Қарорининг 9-банди.
138-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:
1) давлат божи ҳамда почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини;
2) суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси қарздорга топширилганлигини;
3) талабга асос бўлган ҳолатларни.
Коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаблар билдирилганида суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага:
1) истеъмолчи билан тузилган шартноманинг;
2) қарздор тан олган қарз юзага келган давр кўрсатилган қарз ҳисоб-китобининг;
3) пеня ҳисобланиши тўғрисидаги ва истеъмолчини тегишли коммуникация тармоқларидан узиш ҳақида огоҳлантириш кўрсатилган, қарзни узиш тўғрисидаги талабнинг;
4) истеъмолчини тегишли коммуникация тармоқларидан узиш ҳақидаги ёхуд етказиб беришни технологик ёки авария захираси даражасигача чеклаш тўғрисидаги далолатноманинг кўчирма нусхалари илова қилинади.
Агар суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза кредиторнинг вакили томонидан имзоланган бўлса, аризага вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 136, 142-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 05.12.2013 йилдаги «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 254-сонли Қарорининг 7.1 — 7.6-бандлари.
139-модда. Давлат божи
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилинганда низолашилаётган суммадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда, ундирувчи тўлаган давлат божи ундирувчи томонидан қарздорга умумий тартибда даъво тақдим этилганда тўланиши лозим бўлган давлат божи ҳисобига ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 135, 136, 138-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 4-сонли Қарори.
140-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш
Судья ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган асослар бўйича, шунингдек агар билдирилган талаб ушбу Кодекснинг 135-моддасида назарда тутилмаган бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади.
Судья аризани қабул қилишни рад этиш ҳақида ушбу ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ажрим чиқаради.
Аризани қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Аризани қабул қилиш билдирилган талаб ушбу Кодекснинг 135-моддасида назарда тутилмаганлиги асосида рад этилганлиги кредиторнинг ушбу талаб бўйича умумий тартибда даъво тақдим этиш имкониятига тўсқинлик қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 135 — 138, 141, 154-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 4-сонли Қарорининг 24-банди.
141-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш
Судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:
1) ариза ушбу Кодекснинг 136-моддасида белгиланган талабларга риоя қилмаган ҳолда берилган бўлса;
2) ариза имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
3) билдирилган талабни тасдиқловчи, шунингдек ушбу Кодекснинг 138-моддасида санаб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
4) қарздорга аризанинг кўчирма нусхаси топширилганлигига доир далиллар тақдим этилмаган бўлса;
5) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
6) мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
7) суд буйруғи берилгунига қадар кредитордан аризани қайтариб олиш тўғрисида ариза тушган бўлса.
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 6-бандлари асосида қайтариш ҳақида судья ариза судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай, ушбу модда биринчи қисмининг 7-банди асосида эса суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақидаги ариза келиб тушгандан кейинги кундан кечиктирмай ажрим чиқаради.
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин ушбу ариза билан судга умумий тартибда иккинчи марта мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 135 — 138, 140, 154-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 4-сонли Қарорининг 24-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 05.12.2013 йилдаги «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 254-сонли Қарорининг 21-банди.
142-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага эътироз
Қарздор кредиторнинг талабларига қарши эътирозини суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси унга топширилган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда судга тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Қарздорнинг эътирозни белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги, шунингдек унинг билдирилган талабга розилиги суд буйруғини бериш учун асос бўлади.
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага эътироз қарздор ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган эътирозга ишончнома илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 135 — 138, 140, 141-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 4-сонли Қарори 10-бандининг биринчи хатбошиси, 21-бандлари.
143-модда. Суд буйруғини бериш тартиби ва муддати
Суд буйруғи судья томонидан суд муҳокамасисиз, кредитор ва қарздорни чақиртирмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан якка тартибда берилади.
Суд буйруғи кредитор томонидан аризанинг кўчирма нусхаси қарздорга топширилган кундан эътиборан ўн кун ўтгач берилади.
Суд буйруғи судья томонидан икки нусхада имзоланади, улардан бири ишнинг йиғма жилдида қолади, бошқаси суднинг гербли муҳри билан тасдиқланади ва кредиторга берилади. Қарздорга суд буйруғининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси юборилади.
Суд буйруғи электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 135 — 142, 144 — 147-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 4-сонли Қарорининг 14-банди.
144-модда. Суд буйруғи беришни рад этиш
Судья қуйидаги ҳолларда суд буйруғини беришни рад этади, агар:
1) қарздор билдирилган талабга қарши эътироз тақдим қилган бўлса;
2) ҳуқуқ тўғрисидаги мавжуд низо тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳал этиб бўлмайди деб ҳисобланса.
Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Суд буйруғини беришни рад этиш ўша талабни даъво тартибида тақдим этиш имкониятига тўсқинлик қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 135, 138, 140, 142, 143-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 4-сонли Қарорининг 14-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 05.12.2013 йилдаги «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 254-сонли Қарорининг 13, 15.1-бандлари.
145-модда. Суд буйруғининг мазмуни
Суд буйруғида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) суднинг номи, жойлашган ери ва буйруқ берилган сана;
2) ишнинг рақами, судьянинг фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари, талаб нима ҳақдалиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) кредиторнинг, қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами;
(145-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) ундирилиши лозим бўлган пул суммаларининг миқдори ёки ундирув қаратилаётган, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулк, унинг тавсифи ва баҳоси;
(145-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
5) ундирилаётган қарз ҳосил бўлган давр;
6) неустойка, агар у тўланиши лозим бўлса ва қарздор томонидан тан олинган бўлса;
7) ундирилиши лозим бўлган давлат божининг ва почта харажатларининг суммаси.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 135, 138, 140, 142, 144-моддалари.
146-модда. Суд буйруғининг қонуний кучга кириши
Суд буйруғи у берилганидан сўнг ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга ва у суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда ижро этилиши лозим.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 135, 138, 140, 142, 144-моддалари.
147-модда. Суд буйруғини бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар қарздор узрли сабаб билан ўз вақтида кредиторнинг талабига қарши эътироз билдириш имкониятига эга бўлмаган бўлса, суд буйруғининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд буйруғи қабул қилинган шахслар эса суд буйруғи қабул қилинганлиги уларга маълум бўлган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ўша судга суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ариза беришга ҳақли. Суд бундай ҳолда буйруқни бекор қилишга ҳақли, шундан кейин кредиторнинг талаби даъво ишини юритиш тартибида кўрилиши мумкин.
(147-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ёки бекор қилишни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади.
Суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги ёки бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай суд муҳокамасисиз, кредитор ва қарздор чақиртирилмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан чиқарилади.
Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 135 — 146-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 4-сонли Қарорининг 21-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 05.12.2013 йилдаги «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 254-сонли Қарорининг 20-банди.
18-боб. Даъво тақдим этиш
148-модда. Иш қўзғатиш асослари
Суд:
1) манфаатдор шахсларнинг аризалари бўйича;
2) прокурорнинг аризаси бўйича;
3) давлат органлари ва бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонун бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда, шу давлат органларининг ва бошқа шахсларнинг аризалари бўйича иш қўзғатади.
Агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 3, 41, 50-моддалари.
149-модда. Даъво аризасининг шакли ва мазмуни
Даъво аризаси судга ёзма шаклда берилади. У даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
3) агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъвонинг баҳоси;
4) даъво талабларига асос бўлган ҳолатлар;
5) даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар;
6) ундирилаётган ёки низолашилаётган сумманинг ҳисоб-китоби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) даъвогарнинг қонунчиликка асослаб келтирган талаблари, даъво бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса уларнинг ҳар бирига нисбатан талаблар;
(149-модда иккинчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 17, 18-моддалари.
9) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Даъво аризасида даъвогарнинг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Даъво аризасида, агар низони тўғри ҳал қилиш учун зарур бўлса, бошқа маълумотлар, шунингдек даъвогардаги мавжуд илтимосномалар кўрсатилади.
Даъвогар ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талабни битта даъво аризасига бирлаштиришга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 148, 150 — 161-моддалари.
150-модда. Даъво аризасининг ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориш
Даъвогар даъво тақдим этганда жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво аризасининг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 148, 149, 151-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга ҳамда учинчи шахсларга ахборот тизими орқали электрон тарзда юборилиши мумкин.
(150-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги ЎРҚ-607-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон)
151-модда. Даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар
Даъво аризасига қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:
1) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини;
2) даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга ва учинчи шахсларга юборилганлигини;
3) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
4) даъво талабларига асос бўлган ҳолатларни;
5) даъвогарнинг юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлигини;
6) даъво аризасини имзолаш ваколатини, агар у вакил томонидан имзоланган бўлса.
Шартнома тузишга мажбур этиш тўғрисидаги даъво аризасига шартнома лойиҳаси ҳам илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 148 — 150, 152 — 155-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестициявий низолар бўйича даъво аризасига инвестиция шартномасининг кўчирма нусхаси, йирик инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъво аризасига эса унинг йирик инвесторлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилинади.
(151-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судловга тегишлилик тарафларнинг келишувига кўра ўзгартирилган, шу жумладан экстерриториал судловга тегишлилик танланган тақдирда, даъво аризасига тарафларнинг бундай келишуви мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилинади.
(151-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
152-модда. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалани даъво аризаси судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал қилади.
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд даъво аризасини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилади, ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ажрим чиқарилганидан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.
Судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки маъмурий суддан даъво аризаси (ариза) ёки иш материаллари келиб тушганда судья даъво аризаси (ариза) ушбу Кодекснинг 149, 150 ва 151-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза (шикоят) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай даъвогарни (аризачини) камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беради.
(152-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 148 — 151, 153 — 155-моддалари.
153-модда. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
Судья ушбу Кодексда назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда берилган даъво аризасини иш юритишга қабул қилиши ва иш қўзғатиши шарт.
Судья ушбу Кодекс 151-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган даъво аризасини, агар даъво аризасига давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги ёки даъвогарда мавжуд бўлмаган далилларни талаб қилиб олиш ҳақидаги тегишли илтимосномалар илова қилинган ҳамда бу илтимосномалар қаноатлантирилган бўлса, иш юритишга қабул қилишга ва иш қўзғатишга ҳақли.
Судьянинг ушбу Кодекс 151-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги хулосаси даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда асослантирилган бўлиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 148 — 152, 154, 155-моддалари.
154-модда. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этиш
Судья даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса;
(154-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 262-сонли «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
2) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иқтисодий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки ишни юритишни тугатиш тўғрисида ажрими ёхуд фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори ёки келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрими бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, ҳакамлик судининг, арбитраж судининг иш юритишида айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса;
(154-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
4) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳакамлик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлса, бундан иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
41) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан арбитражнинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олишни ва ижрога қаратишни рад этган ҳоллар мустасно;
(154-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонунига асосан 41-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
5) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳакамлик муҳокамасини тугатиш тўғрисида чиқарилган ажрим бўлса, бундан ҳакамлик судида ушбу низони кўриб чиқиш ваколати мавжуд эмаслиги сабабли ҳакамлик муҳокамаси тугатилганлиги ҳолати мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
51) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан арбитраж муҳокамасини тугатиш тўғрисида чиқарилган ажрим мавжуд бўлса, бундан арбитраж судида ушбу низони кўриб чиқиш ваколати мавжуд эмаслиги сабабли арбитраж муҳокамаси тугатилганлиги ҳолати мустасно;
(154-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонунига асосан 51-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52) суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан тузилган медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса.
(154-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонунига асосан 52-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, даъво аризаси судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 148 — 153, 155-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 282-сонли «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 14-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» ги 203-сонли қарорининг 4-банди.
155-модда. Даъво аризасини қайтариш
Судья даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:
1) даъво аризасининг ушбу Кодекс 149-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) даъвогар судьянинг ушбу Кодекс 152-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган кўрсатмасини белгиланган муддатда бажармаган бўлса;
(155-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонунига асосан 11-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
2) даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
3) иш мазкур суднинг судловига тегишли бўлмаса;
4) ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган бўлиб, уларнинг айримлари фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво аризасининг ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса;
(155-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
6) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
7) мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни даъвогар тақдим этмаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
71) даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
(155-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан 71-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
8) битта даъво аризасида бир ёки бир нечта жавобгарга нисбатан ўзаро боғлиқ бўлмаган бир нечта талаб бирлаштирилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) қонунчиликка ёки шартномага кўра қарз банк ёки бошқа кредит ташкилоти орқали олиниши керак бўлганда қарзни жавобгардан олиш учун банкка ёхуд бошқа кредит ташкилотига мурожаат қилинганлигига доир далиллар тақдим этилмаган бўлса;
(155-модда биринчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10) даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар уни қайтариб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.
Суд ушбу Кодекс 160-моддасининг иккинчи қисми талабларига мувофиқ бўлмаган қарши даъвони қайтаради.
Даъво аризасини қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, даъво аризаси судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Даъво аризасининг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин даъво аризаси билан судга умумий тартибда такроран мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 148 — 154-моддалари.
156-модда. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этувчи шахс даъво аризаси юзасидан даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ёзма фикрининг ҳамда уларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далилларни иш кўриладиган кунгача етиб боришини таъминлайдиган муддатда, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай судга юборишга ҳақли.
(156-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикрда ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг почта манзили, телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили (агар улар мавжуд бўлса) кўрсатилади.
Даъво аризаси бўйича ёзма фикр ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг иш юритишга доир ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 148 — 155, 170-моддалари.
157-модда. Даъвонинг асосини ёки предметини, даъво талаблари миқдорини ўзгартириш, даъводан воз кечиш
Даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонунчиликка зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради.
(157-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 46-моддаси, 50-моддасининг иккинчи, учинчи қисмлари, 63-моддаси.
158-модда. Ишларни битта иш юритишга бирлаштириш
Биринчи инстанция суди айни бир шахслар иштирок этувчи бир турдаги бир нечта ишни битта иш юритишга бирлаштиришга ҳақли.
Ишларни бирлаштиришга суднинг ишни кўриш якуни бўйича ҳужжати қабул қилингунига қадар йўл қўйилади. Ишлар бирлаштирилганда улар бўйича ишни кўриш муддати кейинроқ тайинланган иш бўйича белгиланади.
Ишларни бирлаштириш тўғрисида ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 148, 149, 159-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 174-сонли «Сифати тегишли даражада бўлмаган маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш билан боғлиқ низоларни ҳал этиш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 16-бандининг биринчи хатбошиси.
159-модда. Талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратиш
Агар суд талабларни ажратиб кўришни мақсадга мувофиқ деб топса, у бир ёки бир нечта бирлаштирилган талабни алоҳида иш юритишга ажратишга ҳақли.
Талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратишга ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ёки уни қабул қилиш билан бир вақтда йўл қўйилади.
Талабларнинг қисмини алоҳида иш юритишга ажратиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ажратилган талаб бўйича ишни кўриш муддати ажрим чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 148, 149, 158-моддалари.
160-модда. Қарши даъвони тақдим этиш ҳуқуқи
Иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун қарши даъво тақдим этишга ҳақли.
Қарши даъво қуйидаги ҳолларда тақдим этилиши мумкин, агар:
1) қарши талаб дастлабки талабни ҳисобга олишга қаратилган бўлса;
2) қарши даъвони қаноатлантириш дастлабки даъвони тўлиқ ёки қисман қаноатлантиришни истисно қилса;
3) қарши даъво билан дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиб, уларни биргаликда кўриб чиқиш низони ўз вақтида ва тўғри ҳал этишга олиб келса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 37-моддасининг олтинчи қисми, 155-моддасининг биринчи қисми, 148, 161-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 282-сонли қарорининг 8.2-банди.
161-модда. Қарши даъвони тақдим этиш ва иш юритишга қабул қилиш
Қарши даъвони тақдим этиш ва иш юритишга қабул қилиш ушбу Кодексда даъво аризаларини тақдим этиш ва иш юритишга қабул қилиш учун белгиланган қоидалар бўйича амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 37-моддасининг олтинчи қисми, 155-моддасининг биринчи қисми, 148, 160-моддалари.
19-боб. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
162-модда. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья даъво аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай, судгача мажлис ўтказилган ҳолларда эса даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва иш қўзғатилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда ўзи ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар, ушбу ҳаракатлар амалга оширилиши керак бўлган муддатлар, суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.
(162-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги ЎРҚ-607-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлар даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда баён этилиши мумкин, бундан ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида судгача мажлис ўтказиш ҳоллари мустасно.
(162-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-541-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/541/3179-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 10, 11, 52, 163-моддалари.
163-модда. Судьянинг ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
(163-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги ЎРҚ-607-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон)
1) ишда иштирок этиш учун бошқа жавобгарни ёки учинчи шахсни жалб этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади;
2) манфаатдор шахсларни ишни юритиш тўғрисида хабардор қилади;
3) ишда иштирок этувчи шахсларни уларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишга бўлган ҳуқуқлари ҳақида хабардор қилади;
4) ишда иштирок этувчи шахсларга, бошқа ташкилотларга, уларнинг мансабдор шахсларига муайян ҳаракатларни амалга оширишни таклиф этади, шу жумладан низони ҳал қилиш учун аҳамиятли ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этишни таклиф этади;
5) гувоҳларни чақиртиради;
6) экспертиза тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 6-банди.
7) тарафларга зарур далилларни олишга кўмаклашади, тарафларнинг илтимосномаси бўйича уларни талаб қилиб олади;
8) тарафларни келиштириш чораларини кўради;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 4-банди.
9) даъвони ва далилларни таъминлаш тўғрисидаги масалаларни тарафларнинг илтимосномаси бўйича ҳал этади;
10) бошқа шахсларнинг ишга киришиши, ишларни битта иш юритишга бирлаштириш ёки даъво талабларини алоҳида иш юритишга ажратиш, суднинг сайёр мажлисини ўтказиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади.
Судья ишнинг тўғри ва ўз вақтида ҳал этилишни таъминлашга қаратилган бошқа ҳаракатларни ҳам амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида судья фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича, бундан соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар мустасно, даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва иш қўзғатилган кундан эътиборан ўн кун ичида ушбу Кодексда белгиланган тартибда судгача мажлис ўтказиши мумкин.
(163-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-541-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/541/3179-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 10, 11, 52, 162-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 12-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1631-модда. Судгача мажлис
Судгача мажлис ўтказиш чоғида судья:
1) даъвогарни ўзи арз қилган талабларнинг моҳияти бўйича сўроқ қилади, ундан жавобгар билдириши мумкин бўлган эътирозларни аниқлайди ва, агар бу зарур бўлса, даъвогарга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилади, шунингдек арз қилинган талабларидан воз кечиш ҳуқуқини ҳамда воз кечишнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиради;
2) ишнинг ҳолатлари бўйича жавобгарни сўроқ қилади, даъвогарнинг талабларига қарши унинг қандай эътирозлари борлигини ва бу эътирозлар қандай далиллар билан тасдиқланиши мумкинлигини аниқлайди, шунингдек жавобгарга даъвогарнинг талабларини тан олиш ёхуд қарши талаблар қўзғатиш ҳуқуқини тушунтиради, жавобгарга иш юзасидан ёзма тушунтиришлар тақдим этишни таклиф қилади. Жавобгарнинг ёзма тушунтиришларни ва далилларни тақдим этмаганлиги, шунингдек суд мажлисига келмаганлиги ишни ишдаги мавжуд далиллар бўйича кўриш учун тўсқинлик қилмайди;
3) тарафлардан келишув битимини тузиш эҳтимолини ёки низони ҳал қилишнинг муқобил усуллари эҳтимолини аниқлайди ва уларнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиради;
4) ишнинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда суд муҳокамасининг прогноз қилинаётган, шу жумладан низони ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган илтимосномалар ва ҳужжатларни судга топшириш, гувоҳлар мавжуд бўлганда уларнинг рўйхатларини алмашиш муддатларини назарда тутувчи жадвалини аниқлайди;
5) суд мажлисида ҳозир бўлган тарафлар ва бошқа манфаатдор шахслардан улар ўртасида ушбу ишнинг судга тааллуқлилиги масаласи бўйича келишув, ушбу Кодекснинг 163-моддасида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш зарурияти мавжудлигини аниқлайди.
Судгача мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида тарафлар ва бошқа манфаатдор шахслар хабардор қилинганлик фактини қайд этишни таъминлайдиган суд чақирув қоғозлари, буюртма хатлар, телефонограммалар, телеграммалар ва бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.
Судгача мажлис ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузилиб, унда қуйидагилар кўрсатилади: судгача мажлис ўтказилган йил, ой, сана ва жой; ишни юритаётган суднинг номи; судьянинг ва мажлис котибининг (судья ёрдамчисининг ёки катта ёрдамчисининг) фамилияси ҳамда исми-шарифининг бош ҳарфлари; тарафлар, бошқа манфаатдор шахслар ҳақидаги ва уларга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар; тарафлар томонидан берилган тушунтиришлар.
Тарафлар келмаган тақдирда, судья ушбу Кодекс 163-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширади. Бундай ҳолда судгача мажлис баённомаси тузилмайди.
Ушбу Кодексда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, судгача мажлисда иш юритиш тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши мумкин.
(1631-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-541-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/541/3179-сон)
20-боб. Суд муҳокамаси
164-модда. Суд муҳокамасининг муддати
Суд муҳокамаси ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда тугалланиши керак.
Алоҳида ҳолларда, суд муҳокамасининг муддати суд раиси томонидан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 119 — 124, 162, 163, 165 — 175-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 283-сонли қарорининг 13-банди.
165-модда. Суд мажлиси
Иш муҳокамаси суд мажлисида амалга оширилади. Суднинг мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш бўйича биринчи суд мажлиси ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши керак.
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли «Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 2, 3 ва 7-бандлари.
Суд ташаббусига кўра ёки иқтисодий суд ишлари иштирокчиларининг илтимосномасига кўра суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилиши мумкин.
Мажлисда раислик қилувчи судья:
1) суд мажлисини очади ва қандай иш кўрилишини эълон қилади;
2) иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари мажлисга келган-келмаганлигини, уларнинг ваколатларини, мажлисга келмаган шахслар тегишли равишда хабардор қилинган-қилинмаганлигини ҳамда уларнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 61 — 64, 127, 128-моддалари.
3) суд таркибини эълон қилади, прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котиби, таржимон сифатида кимлар иштирок этаётганлигини маълум қилади ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг рад қилиш ҳуқуқини тушунтиради;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 20 — 24-моддалари.
4) келган гувоҳларни мажлис залидан сўроқ қилиш бошлангунига қадар чиқариб юборади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 53, 54-моддалари.
5) суд процесси иштирокчиларига уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 41, 42-моддалари.
6) таржимонни била туриб нотўғри таржима қилганлик учун, экспертни била туриб нотўғри хулоса берганлик учун, гувоҳни била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 54, 56, 58, 60-моддалари.
7) далилларни текшириш тартибини белгилайди;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 66, 70, 168-моддалари.
8) иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланишини таъминлаб, мажлисга раҳбарлик қилади;
9) мажлисда тегишли тартибни таъминлаш чораларини кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари ва суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ёзма қайдлар қилиш, стенограмма юритиш ва овоз ёзиб олиш ҳуқуқига эга. Суд мажлисининг фототасвирига, видеоёзувига, шунингдек радио ва телевидение орқали трансляция қилинишига ишни кўраётган суднинг рухсати билан йўл қўйилади.
(165-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-536-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади. Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 164, 166 — 169-моддалари.
166-модда. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш
Ишда иштирок этувчи шахслар ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишга ҳақли.
Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида шахсларнинг иштирок этиш ҳуқуқи ҳақида ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримда кўрсатилиб, ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга, одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахсларга ҳамда уларнинг бундай мажлисда иштирок этишига кўмаклашадиган тегишли судга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади.
(166-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1047-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2025 й., 03/25/1047/0233-сон)
Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахсларнинг вакиллари ваколатларини тасдиқловчи ишончномалар, шунингдек суд мажлисида тақдим этилган далиллар ишни кўраётган судга юборилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
(166-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1047-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2025 й., 03/25/1047/0233-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи биринчи, апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари судларининг суд мажлисида амалга оширилиши мумкин.
(166-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
167-модда. Суд мажлисидаги тартиб
Судьялар мажлис залига кириб келганида ва ундан чиқиб кетаётганида залда ҳозир бўлганларнинг барчаси ўринларидан туради.
Суд жараёни иштирокчилари судга «Ҳурматли суд!» деган сўзлар билан мурожаат қилади. Улар судга ўз тушунтиришлари ва кўрсатувларини, саволларга жавобларини тик туриб беради. Бу қоидадан четга чиқишга фақат раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилиши мумкин.
Суд мажлиси суднинг нормал ишлашини ва суд жараёни иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлайдиган шароитларда ўтказилади. Суд мажлиси залида ҳозир бўлган ҳамда суднинг рухсати билан суд мажлисининг фототасвирини, видеоёзувини, радио ва телевидение орқали трансляциясини амалга ошираётган шахсларнинг ҳаракатлари суд мажлисидаги тартибга халақит бермаслиги керак. Бу ҳаракатлар суд томонидан вақт бўйича чекланиши мумкин.
Мажлис вақтида тартиб бузилган тақдирда, раислик қилувчи тартибни бузган шахсни суд номидан огоҳлантиради. Тартиб такроран бузилган тақдирда, мазкур шахс раислик қилувчининг фармойиши билан суд мажлиси залидан чиқариб юборилиши мумкин.
Суднинг ҳал қилув қарорини мажлис залида ҳозир бўлганларнинг барчаси тик туриб эшитади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 164 — 166, 168 — 175-моддалари.
168-модда. Далилларни текшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд муҳокамаси давомида суд иш бўйича далилларни текширади: ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, гувоҳларнинг кўрсатувларини, экспертларнинг хулосаларини, мутахассисларнинг маслаҳатларини (тушунтиришларини) эшитади, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради, шунингдек ёзма шаклда тақдим этилган тушунтиришлар, кўрсатувлар ва хулосаларни ўқиб эшиттиради.
(168-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Аудио- ва видеоёзувларни намойиш қилиш суд мажлиси залида ёки ушбу мақсад учун махсус жиҳозланган бошқа хонада амалга оширилади. Аудио- ва видеоёзувлар намойиш қилинганлиги факти суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 12, 66 — 79, 80, 87, 88, 165, 167, 169, 170-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 270-сонли Қарори.
169-модда. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини ҳал қилиши
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 165 — 168-моддалари.
170-модда. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, қўшимча далиллар тақдим этилмаганда, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар келмаганида низони ҳал қилиш
Ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
(170-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 165, 167 — 169, 171-моддалари.
171-модда. Суд муҳокамасини кейинга қолдириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд кутилмаган ва фавқулодда ҳолатларда ишни суд мажлисида кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, шу жумладан:
тарафнинг илтимосномаси бўйича, у низони келишув йўли билан ҳал қилиш мақсадида суддан кўмаклашишни сўраб мурожаат қилган тақдирда;
агар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс суд мажлисига кела олмаслиги сабабларини асослаган ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса ва башарти ушбу шахснинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаса;
ишда иштирок этувчи шахснинг ўз вакили суд мажлисига узрли сабабга кўра кела олмаганлиги муносабати билан қилган илтимосномаси бўйича;
суд процесси иштирокчиларидан бирортаси, агар суд ишни ушбу шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин эмас деб ҳисобласа, келмаган тақдирда;
тарафнинг қўшимча далиллар тақдим этиш ёки учинчи шахслардан талаб қилиб олиш зарурати билан боғлиқ ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси бўйича;
суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилаётганда видеоконференцалоқа ўрнатиш имкони бўлмаган тақдирда;
суд процесси иштирокчиларидан бирортаси келмаган ва кўрсатилган шахснинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги тўғрисида далиллар мавжуд бўлмаган тақдирда;
ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ишга дахлдор бўлган жавобгар билан алмаштириш зарур бўлган тақдирда;
низоли ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириш зарур бўлган тақдирда;
иккинчи жавобгарни ёки учинчи тарафни ишда иштирок этиш учун жалб этиш зарур бўлган тақдирда суд муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд муҳокамаси уни кейинга қолдиришга асос бўлиб хизмат қилган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган муддатга ушбу Кодексда суд муҳокамаси учун назарда тутилган муддат доирасида, бироқ кўпи билан ўн кунга қолдирилиши мумкин.
Суд муҳокамасини кейинга қолдиришлар сони уч мартадан ошмаслиги керак.
Суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Агар суд мажлисида тарафлар ҳозир бўлса, суд келган гувоҳларни суд муҳокамаси кейинга қолдирилгунига қадар сўроқ қилишга ҳақли. Бу гувоҳларнинг кўрсатувлари янги суд мажлисида ўқиб эшиттирилади. Ушбу гувоҳларни янги суд мажлисига такроран чақириш фақат зарур ҳолларда амалга оширилади.
Ишда иштирок этувчи, аммо суд мажлисига келмаган шахслар ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда янги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш материалларига қўшиб қўйиладиган тилхат орқали хабардор қилинади.
Суд муҳокамаси кейинга қолдирилганидан сўнг давом эттирилади.
Зарур бўлган тақдирда ишнинг муҳокамаси у қолдирилганидан кейин бошидан бошланади.
(171-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-541-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/541/3179-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 165, 167, 169, 172-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 19-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 270-сонли «Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 10, 11-бандлари.
172-модда. Суд мажлисида танаффус
Суд ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига ёки ўз ташаббусига кўра суд мажлисида танаффус эълон қилиши мумкин.
Суд мажлисида танаффус уч кундан ошмаган муддатга эълон қилиниши мумкин. Танаффус ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
Танаффус тугаганидан кейин суд мажлиси давом эттирилади, бу ҳақда раислик қилувчи суд мажлисида эълон қилади. Танаффусдан олдин текширилган далилларни такроран кўриб чиқиш амалга оширилмайди, шу жумладан ишда иштирок этувчи шахсларнинг вакиллари алмаштирилганда ҳам амалга оширилмайди.
Ишда иштирок этувчи шахслар танаффус эълон қилингунига қадар суд мажлисида ҳозир бўлганлигидан ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ҳисобланади ҳамда уларнинг танаффус тугаганидан кейин суд мажлисига келмаганлиги суд мажлисини давом эттиришга тўсқинлик қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 165, 167, 169, 171-моддалари.
173-модда. Суд музокаралари
Барча далилларни текшириш тугаганидан кейин суд мажлисида раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслардан уларда иш бўйича қўшимча материаллар бор-йўқлигини аниқлайди. Суд бундай материаллар мавжуд бўлмаган тақдирда, суд музокараларига ўтади.
Суд музокаралари ишда иштирок этувчи шахсларнинг оғзаки чиқишларидан иборат бўлади. Музокараларда улар иш бўйича ўз нуқтаи назарини асослайди.
Суд музокараларида биринчи бўлиб даъвогар, кейин низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахс ва жавобгар сўзга чиқади. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс ишда қайси даъвогарнинг ёки жавобгарнинг тарафида иштирок этаётган бўлса, шу даъвогардан ёки жавобгардан кейин сўзга чиқади.
Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат этган прокурор, шунингдек давлат органларининг ва бошқа шахсларнинг вакиллари суд музокараларида биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Суд музокаралари иштирокчилари суд томонидан аниқланмаган ҳолатларга ва суд мажлисида текширилмаган ёки суд томонидан йўл қўйиб бўлмайдиган деб тан олинган далилларга таянишга ҳақли эмас.
Ишда иштирок этувчи прокурор суд музокараларида низонинг мазмунига доир фикрини охирги бўлиб баён этади, бундан ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 165, 167-моддалари.
174-модда. Далилларни текширишни тиклаш
Агар суд музокаралари вақтида ёки улардан кейин суд қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки янги далилларни текшириш зарур деб тан олса, у далилларни текширишни тиклайди, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
Далилларни қўшимча текшириш тугаганидан кейин суд музокаралари ушбу Кодексда белгиланган тартибда ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 12, 66 — 79, 80, 87, 88, 165, 167 — 169, 170-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 270-сонли Қарори.
175-модда. Суд ҳужжатини қабул қилиш учун суднинг алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кириши
Суд иш бўйича далилларни текшириш ва суд музокаралари тугаганидан кейин суд ҳужжатини қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 168, 173-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикаси олий суди Пленумининг, Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди Пленумининг 20.12.1996 йилдаги «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги 1/60-сонли қарорининг 8-банди.
21-боб. Суднинг ҳал қилув қарори
1-§. Ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг умумий қоидалари
176-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилиш
Суд ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарори қабул қилади.
Суд ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилади.
Ҳал қилув қарори судьялар маслаҳати сирини сақлаш таъминланадиган шароитларда, суд мажлисида иштирок этаётган судьялар томонидан қабул қилинади.
Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган хонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин. Ушбу хонага бошқа шахсларнинг кириши, шунингдек суд таркибига кирмайдиган шахслар билан мулоқотда бўлишнинг бошқа усуллари тақиқланади.
Судьялар ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғидаги муҳокама мазмуни тўғрисидаги, суд таркибига кирган айрим судьяларнинг нуқтаи назари ҳақидаги маълумотларни бирор-бир шахсга хабар қилишга, судьялар маслаҳати сирини бошқа усулда ошкор қилишга ҳақли эмас.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 11-моддасининг бешинчи қисми, 167-моддасининг бешинчи қисми, 177 — 179-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қўшма қарорининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли «Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 12.1-банди.
177-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида ҳал этиладиган масалалар
Ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд:
1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради;
2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади;
4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди;
(177-модда биринчи қисмининг 3 ва 4-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди;
6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зарурат бўлган ҳолларда, суд ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш, ҳал қилув қарорини ижро этишнинг тартиби ва муддатини белгилаш, далилларнинг кейинги тақдирини белгилаш, суд харажатларини тақсимлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни ва бошқа масалаларни ҳал қилади.
(177-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Суд ҳал қилув қарорини қабул қилишда далилларни қўшимча текшириш ёки иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаш зарур деб тан олиб, суд муҳокамасини янгидан бошлайди, бу ҳақда ажрим чиқаради. Бундай ҳолда суд муҳокамаси фақат қўшимча текшириш эҳтиёжи бўлган ҳолатлар доирасида олиб борилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 11-моддасининг бешинчи қисми, 167-моддасининг бешинчи қисми, 178, 179-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 282-сонли «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 18-бандининг иккинчи хатбошиси.
178-модда. Ҳал қилув қарорини тузиш
Ҳал қилув қарори судья томонидан ёзма шаклда тузилади ва у томонидан имзоланади.
Ҳал қилув қарори бир нусхада тузилади ва ишга қўшиб қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176, 177, 179-моддалари.
179-модда. Ҳал қилув қарорининг мазмуни
Суднинг ҳал қилув қарори кириш, баён, асослантирувчи ва хулоса қисмларидан иборат бўлади.
Ҳал қилув қарорининг кириш қисмида ҳал қилув қарорини қабул қилган суднинг номи; суд таркиби, суд мажлиси котиби; иш рақами, ҳал қилув қарори қабул қилинган сана ва жой; низо предмети; ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек уларнинг вакиллари ва суд процессининг бошқа иштирокчилари кўрсатилади.
Ҳал қилув қарорининг баён қисмида ишда иштирок этувчи шахсларнинг билдирилган талаблари ва эътирозлари, тушунтиришлари, аризалари ва илтимосномаларининг қисқача баёни бўлиши керак.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида:
ишнинг суд томонидан аниқланган ҳақиқий ҳолатлари;
суднинг иш ҳолатлари тўғрисидаги хулосалари асосланган далиллар;
суднинг у ёки бу далилларни рад қилганлигининг, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини қабул қилганлигининг ёки рад этганлигининг асослари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳал қилув қарорини қабул қилишда суд амал қилган қонунчилик ҳужжатлари ҳамда суд ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонунчилик ҳужжатларини қўлламаганлигининг асослари кўрсатилиши керак.
(179-модда тўртинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларига ҳаволалар кўрсатилиши мумкин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида билдирилган талаблардан ҳар бирини тўлиқ ёки қисман қаноатлантириш ҳақидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши керак.
Агар ҳал қилув қарорини ижро этиш тартибини суд белгилаган ёки унинг ижросини таъминлаш чораларини кўрган бўлса, бу ҳақда ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида кўрсатилади.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсимлаш, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) муддати ва тартиби кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 178-моддалари.
2-§. Даъво ишини юритиш тартибида ҳал этиладиган алоҳида тоифадаги низолар бўйича ҳал қилув қарорлари мазмунининг хусусиятлари
180-модда. Пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Суд пул маблағларини ундириш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш чоғида ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ундирилиши лозим бўлган пул суммаларининг умумий миқдорини асосий қарзнинг, зарарларнинг, неустойканинг (жарима ва пенянинг) ҳамда фоизларнинг миқдорини алоҳида-алоҳида аниқлаган ҳолда кўрсатади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 179, 181-моддалари.
181-модда. Мол-мулкни ундириб бериш тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Суд мол-мулкни ундириб берганида ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида даъвогарга топширилиши лозим бўлган мол-мулкнинг номини, қийматини ва турган жойини кўрсатади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 180-моддалари.
182-модда. Ижро ҳужжатини ижро этиш мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Ижро ҳужжатини ёки ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда, шу жумладан нотариуснинг ижро ёзуви асосида амалга ошириладиган бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганида суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ижро этиш мумкин бўлмаган ҳужжатнинг номи, тартиб рақами ва санасини ҳамда ҳисобдан ўчирилмайдиган суммани кўрсатади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 179, 182-моддалари.
183-модда. Шартнома тузиш ёки уни ўзгартириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Шартнома тузиш ёки уни ўзгартириш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида шартноманинг ҳар бир низоли шарти бўйича хулосасини, шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги талаб бўйича эса тарафлар қандай шартларда шартнома тузиши мажбурлигини кўрсатади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 179, 182-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 йилдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида» ги Қонуни.
184-модда. Муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 179-моддалари.
185-модда. Бир неча даъвогар фойдасига ёки бир неча жавобгарга қарши қабул қилинган ҳал қилув қарори
Бир неча даъвогарнинг талаблари қаноатлантирилганда ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд уларнинг ҳар бирига нисбатан унинг қайси қисми тегишлилигини кўрсатади.
Бир неча жавобгарга нисбатан талаблар қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида жавобгарлар зиммасига улушли ёки солидар жавобгарлик юклатилганлигини кўрсатади.
Дастлабки ва қарши даъволар тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд даъволарни ўзаро ҳисобга олиш натижасида ундирилиши лозим бўлган суммани кўрсатади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 44, 176 — 179-моддалари.
3-§. Суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейинги ҳаракатлари
186-модда. Ҳал қилув қарорини эълон қилиш
Суд муҳокамаси тугалланган суд мажлисида қабул қилинган ҳал қилув қарорининг фақат хулоса қисми эълон қилинади, бу қисм судья томонидан имзоланиши ва ишга қўшиб қўйилиши керак.
Ҳал қилув қарори беш кун ичида тўлиқ ҳажмда тузилади ва имзоланади.
Раислик қилувчи ҳал қилув қарорининг хулоса қисми эълон қилинганидан кейин ишда иштирок этувчи шахсларга ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда тузиш ва уларга юбориш муддатини, шунингдек ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартибини тушунтириб беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 179-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 21-бандининг иккинчи хатбошиси.
187-модда. Ҳал қилув қарорининг ўзгармаслиги
Иш бўйича ҳал қилув қарори эълон қилинганидан сўнг ҳал қилув қарорини қабул қилган суднинг ўзи уни бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли эмас, бундан қонуний кучга кирган суд ҳужжатининг янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши мустасно.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 179, 186, 187, 189-моддалари.
188-модда. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаларини юбориш
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаларини суд топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали ишда иштирок этувчи шахсларга ҳал қилув қарори эълон қилинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмасдан юборади ёки тилхат олиб топширади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса ҳал қилув қарори электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаларини бошқа шахсларга ҳам юборади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176— 179-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 21.2-бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошилари.
189-модда. Қўшимча ҳал қилув қарори
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд қуйидаги ҳолларда қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилади, агар:
1) ишда иштирок этувчи шахслар далиллар тақдим этган бирор-бир талаб бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмаган бўлса;
2) суд ҳуқуқ тўғрисидаги масалани ҳал қилиб, ундириладиган сумма миқдорини, топширилиши лозим бўлган мол-мулкни ёки жавобгар амалга ошириши шарт бўлган ҳаракатларни кўрсатмаган бўлса;
3) суд харажатлари тўғрисидаги масала ҳал этилмаган бўлса.
Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масала ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар қўйилиши мумкин.
Қўшимча ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига ёки суднинг ташаббусига кўра қабул қилиниши мумкин.
Суд томонидан қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масала мазкур бобда белгиланган қоидалар бўйича суд мажлисида ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масалани кўришга тўсқинлик қилмайди.
Қўшимча ҳал қилув қарори асосий ҳал қилув қарори билан бирга қонуний кучга киради.
Қўшимча ҳал қилув қарори устидан асосий ҳал қилув қарори билан бирга шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш рад этилган тақдирда, ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 179-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 22-банди.
190-модда. Ҳал қилув қарорини тушунтириш
Ҳал қилув қарори ноаниқ бўлган тақдирда, ушбу ҳал қилув қарорини қабул қилган суд ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, зиммасига суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра, ҳал қилув қарорини унинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда тушунтиришга ҳақлидир.
Ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги ариза ишда иштирок этувчи шахсларни, давлат ижрочисини, суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш зиммасига юклатилган бошқа органларни ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилган ҳолда суд томонидан кўрилади. Мазкур шахсларнинг келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Ҳал қилув қарорини тушунтириш ҳақида ёки тушунтиришни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 179, 191-моддалари.
191-модда. Ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни ёзувнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси бўйича тузатишга ҳақлидир.
Ёзувдаги йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ёки ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ариза ишда иштирок этувчи шахсларни, давлат ижрочисини ёки суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларни ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилган ҳолда суд томонидан кўрилади. Мазкур шахсларнинг келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ёзувдаги йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ёки ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни, ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисида ёки тузатишни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади.
Ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни, ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ёки тузатишни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 179, 190-моддалари.
4-§. Ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кириши ва уни ижрога қаратиш тартиби
192-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кириши
Ҳал қилув қарори, агар унинг устидан апелляция тартибида шикоят қилинмаган (протест келтирилмаган) бўлса, у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 179, 186, 187, 190-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
193-модда. Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш
Ҳал қилув қарорини ижро этиш мумкин бўлмай қолади ёки қийинлашади деб ҳисоблаш учун асоси бўлган шахслар ушбу ҳал қилув қарорини қабул қилган судга унинг ижросини таъминлаш тўғрисида ариза бериши мумкин.
Аризада ижроси таъминланиши зарур бўлган ҳал қилув қарори ва уни таъминлаш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилишга аризачини ундаган сабаблар кўрсатилиши керак.
Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисидаги масала ушбу Кодекснинг 96-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 179, 192, 194-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
194-модда. Ҳал қилув қарорини ижрога қаратиш
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ушбу Кодекснинг V бўлимида назарда тутилган тартибда ижрога қаратилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 179, 192 — 194, 334 — 347-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
22-боб. Суд ажрими ва қарори
195-модда. Ажрим чиқариш
Суд ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ажрим чиқаради.
Ушбу Кодексда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда, суднинг ажрими алоҳида суд ҳужжати тарзида чиқарилади.
Унча мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал қилишда суд жойида ажрим чиқариши мумкин. Бундай ажрим суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади ва унда у қайси масала юзасидан чиқарилгани, суд ўз хулосаларини чиқаришига олиб келган сабаблар ҳамда кўриб чиқилаётган масала бўйича хулоса кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 5-моддаси, 11-моддасининг тўртинчи қисми, 23-моддасининг еттинчи қисми, 39-моддасининг учинчи қисми, 44-моддасининг еттинчи қисми, 45-моддасининг учинчи қисми, 46-моддасининг учинчи қисми, 57-моддасининг иккинчи қисми, 69-моддасининг тўртинчи қисми, 70-моддасининг иккинчи қисми, 79-моддасининг учинчи қисми, 106-моддасининг биринчи қисми, 108-моддасининг биринчи қисми, 111-моддаси, 123-моддасининг иккинчи қисми, 126-моддасининг учинчи қисми, 134-моддасининг иккинчи қисми, 144-моддасининг иккинчи қисми, 158-моддасининг учинчи қисми, 159-моддасининг учинчи қисми, 162-моддаси, 171-моддасининг тўртинчи қисми, 196 — 200-моддалари.
196-модда. Ажримнинг мазмуни
Алоҳида суд ҳужжати тарзида чиқариладиган ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) суднинг номи, ишнинг рақами, ажрим чиқарилган сана, суд таркиби, суд мажлиси котиби, низо предмети;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами;
(196-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
3) ажрим чиқарилаётган масала;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) суд ўз хулосаларини чиқаришига олиб келган сабаблар, бунда таянилган қонунчилик ҳужжатлари;
(196-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
5) кўриб чиқилаётган масала бўйича хулоса;
6) агар қонунда назарда тутилган бўлса, ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартиби ва муддати.
Суд мажлисида чиқарилган ажрим чиқарилганидан кейин раислик қилувчи томонидан шу суд мажлисининг ўзида дарҳол ўқиб эшиттирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 5-моддаси, 195, 197 — 200-моддалари.
197-модда. Ажримнинг кўчирма нусхаларини юбориш
Суд алоҳида суд ҳужжати тарзида ажрим чиқарган тақдирда, ажрим чиқарилганидан кейин беш кунлик муддатда унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ва ажрим дахлдор бўлган бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса ажрим электрон тарзида юборилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 99-моддасининг тўртинчи қисми, 106-моддасининг иккинчи қисми, 108-моддасининг учинчи қисми, 111-моддасининг иккинчи қисми, 126-моддасининг тўртинчи қисми, 128-моддасининг биринчи қисми.
198-модда. Ажримни ижро этиш
Агар қонунда ёки суд томонидан бошқа муддат белгиланмаган бўлса, суднинг ажрими дарҳол ижро этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 195 — 197, 199, 200-моддалари.
199-модда. Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартиби ва муддатлари
Суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ажрим ишнинг келгусидаги ҳаракатига тўсқинлик қилган тақдирда, суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида тарзда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Бошқа ажримлар устидан апелляция шикояти (протести) берилмайди, лекин бу ажримларга қарши эътирозлар суднинг ҳал қилув қарори устидан қилинган апелляция шикоятига (протестига) қўшиб қўйилиши мумкин.
Агар ушбу Кодексда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда унинг устидан шикоят (протест) берилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 195 — 198, 200-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 25.07.2003 йилдаги «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 111-сонли қарори 13-бандининг 2-хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида»ги 204-сонли қарори 19-бандининг 2-хатбошиси.
200-модда. Хусусий ажрим ва қарор
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.
(200-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.
(200-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа органларга, юридик шахсларга, мансабдор шахсларга, фуқароларга юборилади, улар кўрилган чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шарт.
Хусусий ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади.
Ишни кўришда мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг хатти-ҳаракатларида, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланса, агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қонунда суднинг ваколатига берилган бўлса, суд уларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқади.
Маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида суд қарор қабул қилади.
Қарор устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 5, 195 — 199-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 18-банди.
23-боб. Суд баённомаси
201-модда. Баённома
Суд мажлисида, шунингдек суд мажлиси залидан ташқарида айрим процессуал ҳаракатлар бажарилганда баённома юритилади.
Суд мажлисининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
1) суд мажлиси ўтказилган йил, ой, сана ва жой;
2) ишни кўраётган суднинг номи, суд таркиби ва суд мажлисининг котиби;
3) ишнинг номи ва рақами;
4) ишда иштирок этувчи шахслар ва суд процессининг бошқа иштирокчилари келганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
5) суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига уларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
6) суд томонидан алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кирмасдан жойида чиқарилган ажримлар;
7) ишда иштирок этувчи шахсларнинг оғзаки арзлари ва илтимосномалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) ишни кўришда судга тақдим этилган барча ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг ёзма хулосалари ҳақидаги маълумотлар;
(201-модда иккинчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг ўз хулосаларини оғзаки тушунтиришлари, мутахассисларнинг фикрлари, ашёвий, ёзма ва рақамли далилларнинг кўздан кечирилганлиги, олиб қўйилганлиги, схемалар тузилганлиги, видео- ва фототасвирга олинганлиги ҳақидаги маълумотлар;
(201-модда иккинчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
10) алоҳида процессуал ҳаракатлар бажарилганда олинган маълумотлар;
11) суд музокараларининг мазмуни ва прокурорнинг фикри;
12) суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори ўқиб эшиттирилганлиги ҳақидаги маълумотлар.
Суд мажлиси баённомасида бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Суд мажлиси аудио- ёки видеоёзувга олинган тақдирда, суд мажлиси баённомасида фақат мазкур модда иккинчи қисмининг 1 — 4, 6 — 8, 11-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан ёзув киритилади, ишда иштирок этувчи шахслар берган тушунтиришларнинг бошланган ва тугаган вақти, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг ўз хулосалари юзасидан берган оғзаки тушунтиришлари, музокаралар ва прокурорнинг фикрлари акс эттирилади, шунингдек суд мажлисида ёзиб олиш техник воситаларидан фойдаланганлиги тўғрисида белги қўйилади. Электрон ёхуд бошқа аудио- ёки видеоёзувлар жамланган воситалар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.
Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, суд мажлиси баённомасида ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилганидан ташқари қуйидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак:
суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги тўғрисидаги;
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашган суднинг номи ҳақидаги;
ишда иштирок этувчи шахслар ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашган, ишни кўраётган судга келган суд процессининг бошқа иштирокчилари тўғрисидаги;
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашган суднинг ҳамда ишни кўраётган суднинг ахборот-коммуникация технологиялари ходимлари ҳақидаги.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 4-моддасининг тўртинчи қисми, 52-моддасининг биринчи қисми, 64-моддасининг иккинчи, учинчи қисмлари, 87-моддасининг иккинчи қисми, 195-моддасининг учинчи қисми, 202-203-моддалари.
202-модда. Баённома юритиш
Баённома суд мажлиси котиби томонидан суд мажлисининг ўзида ёки алоҳида процессуал ҳаракат бажарилганида суд мажлиси залидан ташқарида юритилади.
Баённома суд мажлиси тугаганидан ёки алоҳида процессуал ҳаракат бажарилганидан сўнг уч кундан кечиктирмасдан раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби томонидан имзоланиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 4-моддасининг тўртинчи қисми, 52-моддасининг биринчи қисми, 70-моддасининг бешинчи, олтинчи қисмлари, 172-моддасининг иккинчи қисми, 174-моддасининг биринчи қисми, 195-моддасининг учинчи қисми, 201, 203-моддалари.
203-модда. Баённома юзасидан фикр-мулоҳазалар
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқишга ва у имзоланган кундан эътиборан беш кун ичида баённома юзасидан баённомада йўл қўйилган хатоликларни ёки ундаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда ёзма фикр-мулоҳазалар беришга ҳақли.
Баённома юзасидан берилган фикр-мулоҳазаларни раислик қилувчи кўриб чиқади ва ушбу фикр-мулоҳазаларга қўшилса, уларнинг тўғрилигини тасдиқлайди ҳамда суд мажлисининг баённомасига қўшиб қўяди.
Раислик қилувчи берилган фикр-мулоҳазаларга қўшилмаса, улар суд мажлисида кўриб чиқилади. Берилган фикр-мулоҳазалар барча ҳолларда ишга қўшиб қўйилиши керак.
Баённома юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар улар берилган кундан кейин етти кун ичида ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда кўриб чиқилиши керак. Бироқ уларнинг келмаганлиги баённома юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд мажлисининг баённомаси юзасидан судга беш кунлик муддатни ўтказиб тақдим этилган ёзма фикр-мулоҳазалар суд томонидан кўриб чиқилмайди ва ишга қўшиб қўйилади, бу ҳақда ёзма фикр-мулоҳазалар берган шахсга маълум қилинади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзувлари билан танишиш ҳуқуқига эга.
Суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзувларининг кўчирма нусхалари иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиларига ишни кўриб чиққан суднинг рухсати билан берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 201, 202-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
231-боб. Соддалаштирилган тартибда иш юритиш
2031-модда. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш ушбу Кодексда назарда тутилган даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
2032-модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — юз бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
(2032-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-1142-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 03/26/1142/0440-сон)
Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, даъвогарнинг илтимосномасига кўра, жавобгарнинг розилиги билан бошқа ишлар ҳам соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин.
Корпоратив низолар бўйича ишлар, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмайди.
Агар ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида учинчи шахснинг ишга киришиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган, ушбу бобда белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган қарши даъво қабул қилинган бўлса ёхуд агар суд қуйидагилар хусусида, шу жумладан тарафлардан бирининг илтимосномасига кўра қуйидагилар хусусида хулосага келса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш ҳақида ажрим чиқаради:
1) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор қилинишига олиб келиши мумкин бўлса;
2) қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш, шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш, экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;
3) билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилиши мумкин бўлса.
Ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш тўғрисидаги ажримда ишда иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган ҳаракатлар ва ушбу ҳаракатларни бажариш муддатлари кўрсатилади. Ажрим чиқарилгандан сўнг ишни кўриш бошидан бошланади.
Ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб билдирилган бўлиб, улардан бири ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга тааллуқли бўлган, бошқалари эса уларга тааллуқли бўлмаган тақдирда, барча талаблар даъво ишини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган умумий қоидалари бўйича кўрилиши лозим.
Ишни кўриш муддати ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади.
2033-модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига доир талаблар
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризаси ушбу Кодекснинг 149-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.
(2033-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
2034-модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни кўриб чиқиш хусусиятлари
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
(2034-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
2035-модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, ушбу бобда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2035-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим.
(2035-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
(231-боб Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
232-боб. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишларни юритишнинг ўзига хос хусусиятлари
2036-модда. Даъво аризасини бериш
Прокурор, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этишга ҳақли.
2037-модда. Даъво аризасининг мазмуни
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризаси ушбу Кодекснинг 149-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Ушбу Кодекснинг 149 ва 2038-моддаларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган даъво аризаси ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ даъвогарга қайтарилади.
2038-модда. Даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризасига ушбу Кодекс 151-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:
1) қонунчилик талаблари бузилганлиги тўғрисида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан тузилган далолатнома;
2) ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонун бузилишларини ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисидаги огоҳлантириши;
3) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
4) ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
2039-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамасининг ўзига хос хусусиятлари
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
Иш судья даъво аризасини иш юритувига қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарган кундан эътиборан йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги иш бўйича келишув битими ёки медиатив келишув тузилишига йўл қўйилмайди.
20310-модда. Суднинг ҳал қилув қарори
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул қилинади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш тўғрисидаги талаб суд томонидан қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ушбу Кодекснинг 179-моддасида кўрсатилган маълумотлардан ташқари:
1) қайтарилаётган ер участкасининг майдони ва жойлашган жойи (манзили);
2) ер участкаси тасарруфига қайтарилаётган давлат органи кўрсатилиши керак.
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги талаб суд томонидан қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ушбу Кодекснинг 179-моддасида кўрсатилган маълумотлардан ташқари:
1) ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг манзили ва тавсифи;
2) бузилиши лозим бўлган иморат кўрсатилиши керак.
Агар даъво аризасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш тўғрисидаги ва ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш ҳақидаги талаблар биргаликда билдирилган бўлиб, бу талаблар қаноатлантирилган тақдирда, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган маълумотлар кўрсатилади.
Суднинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин уч иш куни ичида суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса ҳал қилув қарори электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
(232-боб Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-997-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон)
24-боб. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларни юритиш
204-модда. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда белгиланган даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича, мазкур бобда назарда тутилган хусусиятлар эътиборга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларни юритиш ушбу Кодекснинг 206-моддасида кўрсатилган манфаатдор шахсларнинг аризалари асосида қўзғатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 25-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 35-моддаси, 107-моддаси биринчи қисмининг 7-банди, 205 — 209-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарори.
205-модда. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар
Суд юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқларининг юзага келиши, ўзгартирилиши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлайди.
Суд:
юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг кўчмас мулкка ўз хусусий мулки сифатида эгалик қилиши ва ундан фойдаланиши фактини;
юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг маълум вақтда ва маълум жойда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги фактини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
агар юридик шахснинг ҳужжатда кўрсатилган номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми юридик шахснинг таъсис ҳужжатида кўрсатилган номига, якка тартибдаги тадбиркорнинг паспортида ёки идентификацияловчи ID-картасида ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган фамилиясига, исмига, отасининг исмига тўғри келмаса, иқтисодиёт соҳасида амалда бўлган ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатнинг юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга тегишлилиги фактини аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўради.
(205-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам, агар қонунчиликда уларни аниқлашнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, аниқлаши мумкин.
(205-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 204, 206 — 209-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарорининг 1, 2 бандлари.
206-модда. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга, фақат ўзида ушбу фактларни тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни олиш ёки тиклаш имкони бўлмаган тақдирда ва, агар қонунчиликда тегишли фактларни аниқлашнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, ҳақлидир.
(206-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ариза аризачининг жойлашган ери ёки яшаш жойи бўйича судга берилади, бундан кўчмас мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалар ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактлар мустасно бўлиб, улар кўчмас мулк жойлашган ердаги судга берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 204, 205, 207 — 209-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарорининг 5-банди.
207-модда. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 149-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризада қуйидагилар ҳам кўрсатилган бўлиши керак:
1) аниқланиши талаб қилинаётган факт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) мазкур факт иқтисодиёт соҳасида юридик оқибатлар келтириб чиқариши назарда тутилган қонунчилик ҳужжати нормалари;
(207-модда иккинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3) ушбу фактни аниқлаш зарурлигининг асоси;
4) аризачи томонидан тегишли ҳужжатларни олиш ёки йўқотилган ҳужжатларни тиклаш имкони йўқлигини тасдиқловчи далиллар.
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризага ушбу Кодекснинг 151-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 149, 151, 204 — 206, 208, 209-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарорининг 5-банди.
208-модда. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамасининг хусусиятлари
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар аризачи ва бошқа манфаатдор шахслар иштирокида кўрилади.
Ишни суд муҳокамасига тайёрлашда судья юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ўз ҳуқуқларига дахлдор бўлиши мумкин бўлган манфаатдор шахслар доирасини аниқлайди, иш юритиш тўғрисида ушбу шахсларни хабардор қилади, уларни ишда иштирок этиш учун жалб қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги ишни кўришда суд қонунчиликда ушбу фактни аниқлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган-тутилмаганлигини, аризачида зарур ҳужжатларни олиш ёки тиклаш учун бошқа имконият бўлган-бўлмаганлигини текширади, аризачи иқтисодиёт соҳасида фаолиятни амалга ошириши муносабати билан ушбу факт унинг учун юридик аҳамиятга эга бўлган оқибатларни келтириб чиқаришини ёки чиқармаслигини белгилайди, талаб этилаётган фактнинг аниқланиши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларига таъсир этиши ёки этмаслигини, ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққан-чиқмаганлигини аниқлайди.
(208-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Агар юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги иш бўйича суд муҳокамасида ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққанлиги аниқланса, суд юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги аризани кўрмасдан қолдиради ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Ажримда аризачига ва иш бўйича бошқа манфаатдор шахсларга уларнинг судга даъво тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 204 — 207, 209-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарорининг 6 — 21-бандлари.
209-модда. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул қилинади.
Суд томонидан юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилганда, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида аниқланган факт баён этилади.
Суднинг юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори тегишли органлар томонидан шундай фактни қайд этиш учун ёки аниқланган факт муносабати билан юзага келадиган ҳуқуқларни расмийлаштириш учун асос бўлади ва ушбу органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг ўрнига ўтмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 204 — 208-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25-боб. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни юритиш
210-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби
Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ўзига хос хусусиятлар эътиборга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 25-моддаси биринчи қисмининг 3-банди, 27, 36, 211-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни.
211-модда. Тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқи
Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Аризага тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.
(25-боб Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 25-моддаси биринчи қисмининг 3-банди, 27, 36, 210-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 7 — 10-моддалари.
26-боб. Корпоратив низолар бўйича иш юритиш
212-модда. Корпоратив низолар бўйича ишларни кўриб чиқиш
Корпоратив низолар бўйича ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 25-моддаси биринчи қисмининг 1, 5-бандлари, 30-моддаси, 37-моддасининг бешинчи қисми, 213, 214-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 262-сонли қарори.
213-модда. Корпоратив низо бўйича даъво аризасига доир талаблар
Корпоратив низо бўйича даъво аризаси ушбу Кодекснинг 149-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Корпоратив низо бўйича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар, шунингдек юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ва унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳужжат илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 25-моддаси биринчи қисмининг 1, 5-бандлари, 30-моддаси, 37-моддасининг бешинчи қисми, 212, 214-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 262-сонли қарорининг 7 — 23-бандлари.
214-модда. Корпоратив низолар бўйича даъвони таъминлаш чоралари
Корпоратив низолар бўйича даъвони таъминлаш чоралари ушбу Кодекснинг 8-бобида назарда тутилган тартибда суд томонидан кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 93 — 100, 212, 213-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 262-сонли қарорининг 8-банди.
27-боб. Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш
215-модда. Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида мурожаат қилиш ҳуқуқи
Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 68-моддасининг иккинчи қисми.
216-модда. Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни кўриш
Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 215, 217 — 222-моддалари.
217-модда. Ҳуқуқий таъсир чоралари
Ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат:
фаолиятни тугатиш;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатнинг) амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.
(217-модданинг биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини ўттиз кундан ортиқ бўлган муддатга тўхтатиб туриш.
(217-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон). Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин.
(217-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 215, 216, 218 — 222-моддалари.
218-модда. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ариза судга ёзма шаклда берилади ва аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) ишда иштирок этаётган шахсларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ҳамда уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ва яшаш жойи;
3) ҳуқуқбузарлик фактини аниқлаган назорат қилувчи органнинг номи;
4) билдирилган талабга асос бўлган ҳолатлар;
5) билдирилган талабнинг асосларини тасдиқловчи далиллар;
6) юридик шахснинг ёки фуқаронинг судга мурожаат қилишга асос бўлган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
7) аризачининг талаби;
8) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда назарда тутилган бўлса;
9) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризада аризачининг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризада бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
(218-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу моддада, шунингдек ушбу Кодекснинг 219-моддасида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 215 — 217, 219 — 222-моддалари.
219-модда. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризага ушбу Кодекс 151-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:
1) фаолиятни тугатиш, атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги аризага — таъсис ҳужжатларининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхалари; юридик шахс ёки фуқаро томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилганлигини тасдиқловчи, фаолиятни тугатиш, атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш учун асос бўладиган далиллар;
2) фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш тўғрисидаги аризага — таъсис ҳужжатларининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхалари; юридик шахс ёки фуқаро томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилганлигини тасдиқловчи, фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш учун асос бўладиган далиллар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризага — солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганлигини ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилганлигини тасдиқловчи далил;
(219-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги аризага — текшириш ўтказилишига асос бўлган ҳужжатлар (назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори, бундан шундай қарорни олиш қонунчиликда назарда тутилмаган ҳоллар мустасно; агар текшириш жиноят иши доирасида ўтказилса, тергов органининг (суриштирув органининг) қарори; текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ; текшириш ўтказиш режаси ва ҳоказо); текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома ёки бошқа ҳужжат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар; текшириш материалларини кўриб чиқиш баённомаси ва қарор, агар уларни тузиш ёки қабул қилиш қонунчиликда назарда тутилган бўлса; қарорнинг кўчирма нусхаси жавобгарга топширилганлиги ёки юборилганлиги далили;
(219-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатни) тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш тўғрисидаги аризага — лицензиянинг (рухсатноманинг) тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхалари; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ва лицензиянинг (рухсатноманинг) амал қилишини тўхтатиб туриш, хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатни) тугатиш ва (ёки) лицензияни (рухсатномани) бекор қилиш учун асос бўладиган тарзда юридик шахс ёки фуқаро томонидан бузилганлигини тасдиқловчи далил.
(219-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 215 — 218, 220 — 222-моддалари.
220-модда. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича хабарлар ва чақирувлар
Суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Суд процессининг бошқа иштирокчилари ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилинади ва судга чақирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 127, 128, 215 — 219, 221, 222-моддалари.
221-модда. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд муҳокамаси
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак, бундан ариза судга келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўриладиган молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги ишлар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
(221-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд молиявий санкциялар суммасининг ҳисоб-китоби қанчалик тўғрилигини ҳам текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича келишув битими ёки медиатив келишув тузилишига йўл қўйилмайди.
(221-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 164 — 175, 215 — 219, 221, 222-моддалари.
222-модда. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул қилинади.
Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида ёки билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилган шахснинг номи;
2) ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
3) қўлланилган ҳуқуқий таъсир чорасининг тури, молиявий жазо чораси қўлланилган тақдирда эса — унинг миқдори; зиммасига молиявий жазо чораси суммасини ундириш юклатилган назорат қилувчи органнинг номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) фаолият чекланадиган, тўхтатиб туриладиган ва тақиқланадиган муддат; лицензиянинг (рухсатноманинг) амал қилиши тўхтатиб туриладиган муддат; амал қилиши тўхтатиб турилган лицензиянинг (рухсатноманинг), шунингдек бекор қилинган лицензиянинг (рухсатноманинг) ҳамда тугатилган, хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракат) учун олинган тасдиқноманинг номи, рақами, берилган санаси ва бошқа реквизитлари ҳақидаги ҳамда лицензияни (рухсатномани) берган, хабардор қилинган орган тўғрисидаги маълумотлар; фаолият қандай шартлар бажарилгунига қадар чекланаётганлиги, тўхтатиб турилаётганлиги ва тақиқланаётганлиги; банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги.
(222-модда учинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда суднинг ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин уч иш куни ичида суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса ҳал қилув қарори электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 176 — 179, 215 — 221-моддалари, 262-моддасининг иккинчи қисми, 277-моддасининг иккинчи қисми.
28-боб. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни юритиш
223-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг иқтисодий судга тааллуқли низога доир ҳал қилув қарори юзасидан ушбу қарорни олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар эса ҳакамлик суди ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги уларга маълум бўлган кундан эътиборан ўттиз кун ичида иқтисодий судга ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида ариза бериш йўли билан низолашиши мумкин.
(223-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
Ҳакамлик судининг иқтисодий судга тааллуқли низога доир ҳал қилув қарори юзасидан ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар ҳам низолашиши мумкин.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза берилганлиги низо бўйича иш юритиш иқтисодий суд томонидан тугаллангунига қадар ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ижроси бўйича иш юритишни тўхтатиб туради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 29-моддаси, 37-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари, 224 — 227-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2006 йилдаги «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 5-бандининг биринчи хатбошиси, 6-банди, 12-бандининг биринчи — тўртинчи, еттинчи хатбошилари.
224-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда берилади ва ҳал қилув қарори юзасидан низолашаётган ҳакамлик муҳокамаси тарафи ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган иқтисодий суднинг номи;
2) низолашилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби, жойлашган ери;
3) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган сана;
5) мазкур ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат этган тараф ҳакамлик судининг низолашилаётган ҳал қилув қарорини олган сана;
6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги талаб ва мазкур қарор қандай асослар бўйича низолашилаётганлиги.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон манзил ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
1) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг тасдиқланган кўчирма нусхаси. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ушбу ҳакамлик судининг раиси томонидан тасдиқланади, муваққат ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасидаги ҳакамлик судьясининг имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак;
2) ҳакамлик битимининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси;
3) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги талабни асослаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;
4) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафининг вакили томонидан берилган бўлса, аризага вакилнинг аризани имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
Ушбу Кодекс 223-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича рад этилиши керак.
Ушбу Кодекс 37-моддасининг учинчи қисмида, мазкур модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 29-моддаси, 37-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари, 224 — 227-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2006 йилдаги «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 46, 47-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 13-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризага ушбу модда тўртинчи қисмининг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилмаган тақдирда, мазкур ҳужжатлар суд томонидан уларни сақлаётган шахсдан талаб қилиб олинади.
(224-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
225-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Судья ишни ҳакамлик муҳокамаси тарафининг илтимосномасига биноан суд муҳокамасига тайёрлаётганда иқтисодий судда низолашилаётган ҳал қилув қарорига оид иш материалларини ҳакамлик судидан ушбу Кодексда далилларни талаб қилиб олиш учун назарда тутилган қоидалар бўйича талаб қилиб олиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 19-боби («Ишни судда кўришга тайёрлаш»)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 7-бандининг биринчи хатбошиси.
Иқтисодий суд ҳакамлик муҳокамаси тарафларини суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ушбу Кодекснинг 226-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 224, 226, 227-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 7-бандининг иккинчи, учинчи хатбошилари, 8 — 10-бандлари.
226-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш асослари
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза берган ҳакамлик муҳокамаси тарафи қуйидагиларни исботловчи далилларни тақдим этса, иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши керак:
1) ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини;
2) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларини бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосаларидан ажратиб олиш мумкин бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалари бўлган қисми бекор қилиниши мумкин;
3) ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини;
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини;
5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини.
Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки низо ҳакамлик суди томонидан «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги ҳал қилув қарорини қабул қилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 224, 225, 227-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 47-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди, 15 — 15.7-бандлари, 16-бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошилари.
227-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги иш бўйича ажрим
Иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга биноан ажрим чиқаради.
Иқтисодий суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни рад этиш ҳақидаги ажримида қуйидагилар ҳам бўлиши керак:
1) ҳакамлик судининг низолашилаётган ҳал қилув қарори ва мазкур қарор қабул қилинган жой тўғрисидаги маълумотлар;
2) низолашилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
3) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ёхуд аризачининг талабини тўлиқ ёки қисман қаноатлантиришни рад этиш учун кўрсатма.
Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг бекор қилинганлиги ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг, агар ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқолмаган бўлса, ҳакамлик битимига мувофиқ ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишига ёки ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан иқтисодий судга мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битими ҳақиқий эмаслиги оқибатида ёки ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёхуд унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлиги ёки унда ҳакамлик битимида қамраб олинмаган масалалар бўйича хулосалар мавжудлиги оқибатида иқтисодий суд томонидан тўлиқ ёхуд қисман бекор қилинган бўлса, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бундай низони ҳал қилиш учун ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан иқтисодий судга мурожаат этиши мумкин.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги иш бўйича иқтисодий суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 224 — 226-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни 48-моддасининг иккинчи қисми.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 11-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари, 16-бандининг биринчи хатбошиси, 17-банди, 25-банди.
29-боб. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишларни юритиш
228-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришнинг умумий қоидалари
Ушбу бобда белгиланган қоидалар ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақалари бериш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилади.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги масала ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 229 — 232-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 50, 51-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 12-бандининг еттинчи хатбошиси.
229-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда берилади ва ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига қабул қилинган бўлса, ўша тараф ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган иқтисодий суднинг номи;
2) ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби, жойлашган ери;
3) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган сана;
5) ариза билан мурожаат этган ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини олган сана;
6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги талаб.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон манзил ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
1) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг тасдиқланган кўчирма нусхаси. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори кўчирма нусхаси мазкур ҳакамлик судининг раиси томонидан тасдиқланади, муваққат ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасидаги ҳакамлик судьясининг имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак;
2) ҳакамлик битимининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси;
3) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи, агар аризачи уни тўлашдан озод қилинган бўлмаса, ҳамда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига топширилганлиги ҳақидаги хабарнома ёки унинг юборилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафининг вакили томонидан берилган бўлса, аризага вакилнинг аризани имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат иқтисодий суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Ушбу Кодекс 228-моддасининг иккинчи қисми талабларига риоя этилмаганда, шунингдек ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича рад этилади.
Ушбу Кодекс 37-моддасининг тўртинчи қисмида, ушбу модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаганда, шунингдек ариза олти ойлик муддат ўтгач берилган тақдирда ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 228, 230 — 232-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 50, 51-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 8, 9-бандлари, 19-бандининг биринчи хатбошиси, 20-бандлари.
230-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Судья ишни ҳакамлик муҳокамаси тарафининг илтимосномасига биноан суд муҳокамасига тайёрлаётганда ижро варақаси сўралаётган иш материалларини ҳакамлик судидан ушбу Кодексда далилларни талаб қилиб олиш учун назарда тутилган қоидалар бўйича талаб қилиб олиши мумкин.
Иқтисодий суд ҳакамлик муҳокамаси тарафларини суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 231-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун иқтисодий судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекс 37-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган иқтисодий суднинг иш юритувида бўлса, мазкур ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилаётган иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни қарздорнинг илтимосномасига биноан кейинга қолдириши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 228, 229, 231, 232-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 52-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 7-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари, 10, 22-бандлари.
231-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш асослари
Иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф қуйидагиларни исботловчи далилларни тақдим этган ҳоллардагина рад этади:
1) ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини;
2) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларни бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалардан ажратиб олиш мумкин бўлса, иқтисодий суд ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосалар бўлган қисми учун ижро варақаси беради;
3) ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини;
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини;
5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини;
6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафлари учун ҳали мажбурий бўлмаганлигини ёки бекор қилинганлигини ёхуд унинг ижроси иқтисодий суд ёки фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан тўхтатиб турилганлигини.
Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки низо ҳакамлик суди томонидан «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилган бўлса, иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 228 — 230, 232-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 53-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 3, 18-бандлари.
232-модда. Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш бўйича ажрим
Иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга биноан ажрим чиқаради.
Иқтисодий суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш ҳақидаги ажримида қуйидагилар ҳам бўлиши керак:
1) ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби;
2) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
3) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тўғрисидаги, аризачи мажбурий ижро этилишини илтимос қилаётган ижро варақаси ҳақидаги маълумотлар;
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ёки ижро варақаси беришни рад этиш учун кўрсатма.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш рад этилганлиги ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг, агар ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқолмаган бўлса, ҳакамлик битимига мувофиқ ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишига ёки ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан иқтисодий судга мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳакамлик битимининг ҳақиқий эмаслиги оқибатида ёки ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлиги ёхуд унда ҳакамлик битимида қамраб олинмаган масалалар бўйича тўхтамлар мавжудлиги ёки низо ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлиши мумкин эмаслиги оқибатида иқтисодий суд томонидан тўлиқ ёки қисман рад этилган бўлса, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бундай низони ҳал қилиш учун ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича иқтисодий судга мурожаат этиши мумкин.
Иқтисодий суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши керак.
Иқтисодий суднинг ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ чиқарилган ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 195 — 197, 228 — 231-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 11-банди, 22, 23, 25-бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
291-боб. Арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритиш
1-§. Арбитраж муҳокамасига кўмаклашиш билан боғлиқ ишларни юритиш
2321-модда. Арбитраж муҳокамасига кўмаклашиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишнинг умумий қоидалари
Ушбу бобда белгиланган қоидалар арбитраж муҳокамаси тарафларининг арбитрни тайинлаш, арбитрни рад этишни қаноатлантириш, арбитр ваколатларининг амал қилишини тугатиш хусусида қарор қабул қилиш, арбитраж судининг юрисдикцияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш, таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш, таъминлаш чораларини кўриш, далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилади.
2322-модда. Аризанинг шакли ва мазмуни
Ушбу Кодекснинг 2321-моддасида кўрсатилган аризалар ёзма шаклда берилади ва арбитраж муҳокамасининг тарафи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак, арбитраж суди томонидан далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисида берилган ариза эса раислик қилувчи арбитр томонидан имзоланиши керак.
Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган иқтисодий суднинг номи;
2) арбитраж судининг номи, арбитражнинг жойлашган ери ва таркиби;
3) арбитраж муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
4) талабга асос бўлган ҳолатлар;
5) талабнинг асосларини тасдиқловчи далиллар;
6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисидаги аризада иш учун аҳамиятли бўлган қайси ҳолатлар ушбу далил билан аниқланиши мумкинлиги ҳам кўрсатилган бўлиши, далил белгиланиши ва унинг турган ери кўрсатилиши керак.
Аризада тарафларнинг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили ва бошқа маълумотлари кўрсатилиши мумкин.
Агар ариза арбитраж муҳокамаси тарафининг вакили томонидан берилган бўлса, аризага вакилнинг аризани имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
Арбитрни тайинлаш, арбитрни рад этишни қаноатлантириш, арбитраж судининг юрисдикцияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳақидаги ариза «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16, 18 ва 21-моддаларида кўрсатилган муддат ичида берилиши мумкин. Кўрсатилган муддат иқтисодий суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 2323-моддасида, ушбу модданинг биринчи, иккинчи, учинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
2323-модда. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар
Ушбу Кодекснинг 2321-моддасида кўрсатилган аризаларга қуйидагилар илова қилинади:
1) арбитраж битимининг асл нусхаси ёки унинг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси;
2) почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
3) аризанинг кўчирма нусхаси арбитраж муҳокамасининг бошқа тарафига топширилганлиги ҳақидаги хабарнома ёки хабарнома юборилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари аризага қуйидагилар илова қилинади:
1) арбитрни тайинлаш тўғрисидаги аризага — арбитраж судига даъво тақдим этилганлигининг далиллари; аризачи (арбитраж муҳокамаси тарафлари) томонидан арбитр тайинланганлиги ёхуд арбитрни тайинлаш тартиб-таомилига риоя этилмаганлиги далиллари;
2) арбитрни рад этишни қаноатлантириш ҳақидаги аризага — арбитраж судига даъво тақдим этилганлигининг далиллари; арбитрни рад этиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш натижалари бўйича арбитраж суди ажримининг тасдиқланган кўчирма нусхаси. Доимий арбитраж муассасаси ажримининг кўчирма нусхаси ушбу арбитраж муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади, муайян низони ҳал қилиш учун ташкил этилган арбитраж суди ажримининг кўчирма нусхасидаги арбитр имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак;
3) арбитр ваколатларининг амал қилишини тугатиш хусусида қарор қабул қилиш тўғрисидаги аризага — арбитраж судига даъво тақдим этилганлигининг далиллари; арбитр ўз вазифаларини бажариши мумкин эмаслигини тасдиқловчи далил ёки арбитрнинг ўз вазифаларини амалга оширишга асоссиз равишда кечикишсиз киришмаганлигини тасдиқловчи далил;
4) арбитраж судининг юрисдикцияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳақидаги аризага — арбитраж судининг ўз юрисдикцияси ҳақидаги ажримининг тасдиқланган кўчирма нусхаси. Доимий арбитраж муассасаси ажримининг кўчирма нусхаси ушбу арбитраж муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади, муайян низони ҳал қилиш учун ташкил этилган арбитраж суди ажримининг кўчирма нусхасидаги арбитр имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак;
5) таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризага — арбитраж судининг таъминлаш чоралари кўрилганлиги ҳақидаги ажримининг тасдиқланган кўчирма нусхаси. Доимий арбитраж муассасаси ажримининг кўчирма нусхаси ушбу арбитраж муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади, муайян низони ҳал қилиш учун ташкил этилган арбитраж суди ажримининг кўчирма нусхасидаги арбитр имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак;
6) таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги аризага — арбитраж судига даъво тақдим этилганлигининг далиллари;
7) далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисидаги аризага — арбитраж судининг иш юритувида низо мавжуд бўлиб, уни ҳал этиш учун далиллар зарурлиги ва бу далилларни олиш учун кўмаклашиш ҳақида ариза берилганлигининг далили.
Чет тилида тузилган ҳужжатларни иқтисодий судга тақдим этишда ушбу ҳужжатларга уларнинг давлат тилидаги ёки иқтисодий суд ишлари юритилаётган тилдаги тегишли тарзда тасдиқланган таржимаси қўшиб топширилиши керак.
2324-модда. Арбитраж муҳокамасига кўмаклашиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд муҳокамаси
Таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги, таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги аризалар бўйича ишлар ариза келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
Арбитрни тайинлаш, арбитрни рад этишни қаноатлантириш, арбитр ваколатларининг амал қилишини тугатиш хусусида қарор қабул қилиш, арбитраж судининг юрисдикцияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш, далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисидаги аризалар бўйича ишлар ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кун ичида кўриб чиқилади.
Арбитраж муҳокамасига кўмаклашиш билан боғлиқ ишлар иқтисодий суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари бўйича мазкур бобда кўрсатилган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ишларни кўриб чиқиш чоғида суд доимий арбитраж муассасаси арбитрларининг рўйхатига киритилган арбитрлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётган иш билан боғлиқ бўлган иш материалларини талаб қилиб олиши мумкин. Арбитраж муассасаси талаб қилиб олинадиган ҳужжатларни сўров қабул қилинганидан кейинги кундан кечиктирмай иқтисодий судга тақдим этиши шарт.
Иқтисодий суд ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқаради.
Иқтисодий суднинг таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ҳамда таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
2-§. Арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш
2325-модда. Арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш
Арбитраж муҳокамасининг тарафи арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан иқтисодий судга арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани бериш орқали шикоят қилиши мумкин.
Ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида арбитражнинг ҳал қилув қарори қабул қилинган шахслар ҳам арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиши мумкин.
Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу аризани берган тараф арбитражнинг ҳал қилув қарорини олган санадан эътиборан, «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Қонуннинг 49-моддасига мувофиқ илтимоснома берилган тақдирда эса ушбу илтимоснома бўйича арбитраж суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан эътиборан ёки ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида арбитражнинг ҳал қилув қарори қабул қилинган шахс арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани бериш учун асос бўлган ҳолатларни билган ёки билиши керак бўлган санадан эътиборан уч ой ўтгач берилиши мумкин эмас.
Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза келиб тушган тақдирда, иқтисодий суд арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги масала бўйича иш юритишни арбитраж судига арбитраж муҳокамасини тиклаш ёки арбитраж судининг фикрига кўра арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш асосларини бартараф этадиган бошқа ҳаракатларни бажариш имконини бериш учун ўзи белгилаган муддатга, тегишли ҳолатда ва тарафлардан бирининг илтимосномасига кўра тўхтатиб туриши мумкин.
2326-модда. Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда берилади ва арбитраж муҳокамасининг тарафи ёки ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида арбитражнинг ҳал қилув қарори қабул қилинган шахслар ёки уларнинг вакили томонидан имзоланади.
Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган иқтисодий суднинг номи;
2) арбитраж судининг номи, арбитражнинг жойи ва таркиби;
3) арбитраж муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
4) арбитражнинг ҳал қилув қарори қабул қилинган сана;
5) арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган тараф шикоят қилинаётган ҳал қилув қарорини олган сана;
6) арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги талаб ва ушбу қарор устидан қандай асослар бўйича шикоят қилинаётганлиги.
Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризада тарафларнинг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили ва бошқа маълумотлари кўрсатилиши мумкин.
Арбитраж муҳокамаси тарафининг арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризасига қуйидагилар илова қилинади:
1) арбитраж ҳал қилув қарорининг тасдиқланган кўчирма нусхаси. Доимий арбитраж муассасаси ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ушбу арбитраж муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади, муайян низони ҳал қилиш учун ташкил этилган арбитраж суди ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасидаги арбитр имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак;
2) арбитраж келишувининг асл нусхаси ёки унинг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси;
3) арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги талабни асослаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;
4) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
5) арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари арбитраж муҳокамасининг бошқа тарафига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Чет тилида тузилган ҳужжатлар иқтисодий судга тақдим этилаётганда, ушбу ҳужжатларга уларнинг давлат тилидаги ёки иқтисодий суд ишлари юритилаётган тилдаги тегишли тарзда тасдиқланган таржимаси қўшиб топширилиши керак.
Ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида арбитражнинг ҳал қилув қарори қабул қилинган шахснинг арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризасига ушбу модда тўртинчи қисмининг 3, 4 ва 5-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Агар арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза арбитраж муҳокамаси тарафининг вакили ёки ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида арбитражнинг ҳал қилув қарори қабул қилинган шахснинг вакили томонидан берилган бўлса, аризага вакилнинг аризани имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
Ушбу Кодекс 2325-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган қоидаларга кўра арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилиши лозим.
Ушбу Кодекс 37-моддасининг бешинчи қисмида, мазкур модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи — еттинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидаларга кўра аризачига қайтарилади.
2327-модда. Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 28-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
2328-модда. Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш асослари
Арбитражнинг ҳал қилув қарори, агар тараф ёки ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида арбитражнинг ҳал қилув қарори қабул қилинган шахс қуйидагиларни исботловчи далилларни тақдим этса, иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши лозим:
1) арбитраж келишуви тарафлар ушбу келишувни қайси қонунчиликка бўйсундирган бўлса, ўша қонунчилик бўйича, бундай қонунчилик мавжуд бўлмаганда эса Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича ҳақиқий эмаслиги далилини;
2) «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган арбитраж келишувининг тарафларидан бири қайсидир даражада муомалага лаёқатсиз эканлиги далилини;
3) тараф арбитр тайинланганлиги ҳақида ёки арбитраж муҳокамаси тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ўз важларини тақдим эта олмаганлиги далилини;
4) арбитражнинг ҳал қилув қарори арбитражда ҳал қилиниши назарда тутилмаган ёки арбитражга мурожаат қилиш шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича қабул қилинганлиги далилини ёки унда арбитраж келишувини қўллаш доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича қарор мавжудлиги далилини. Бунда, агар арбитражда кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар бўйича қарорларни арбитражга тегишли бўлмаган масаладан ажратиб олиш мумкин бўлса, у ҳолда арбитраж ҳал қилув қарорининг арбитражга тегишли бўлмаган масалалар бўйича қарори мавжуд бўлган қисмигина бекор қилиниши мумкин;
5) арбитраж судининг таркиби ёки арбитраж тартиб-таомили тарафларнинг келишувига мувофиқ эмаслиги далилини, агар фақат бундай келишув «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тарафлар чекиниши мумкин бўлмаган ҳар қандай қоидасига зид бўлмаса ёки бундай келишув мавжуд бўлмаса, «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ эмаслиги далилини.
Агар иқтисодий суд:
1) низо предмети Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига кўра арбитраж муҳокамасига тегишли эмаслигини;
2) арбитражнинг ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикасининг оммавий тартибига зидлигини аниқласа, арбитражнинг ҳал қилув қарори бекор қилиниши лозим.
2329-модда. Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги иш бўйича ажрим
Иқтисодий суд арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарорини қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга кўра ажрим чиқаради.
Иқтисодий суднинг арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ёки арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни рад этиш ҳақидаги ажримида қуйидагилар ҳам бўлиши керак:
1) арбитражнинг шикоят қилинаётган ҳал қилув қарори ва у қабул қилинган жой ҳақидаги маълумотлар;
2) шикоят қилинаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган арбитражнинг номи ва таркиби ҳақидаги маълумотлар;
3) арбитраж муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
4) арбитражнинг ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ёхуд аризачининг талабини тўлиқ ёки қисман қаноатлантиришни рад этишга оид кўрсатма.
Арбитраж ҳал қилув қарорининг бекор қилинганлиги, агар арбитражга мурожаат этиш имконияти йўқолмаган бўлса, арбитраж муҳокамаси тарафларининг арбитраж келишувига мувофиқ арбитражга янгитдан мурожаат этиши ёки ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга кўра иқтисодий судга мурожаат этиши учун монелик қилмайди.
Агар арбитражнинг ҳал қилув қарори иқтисодий суд томонидан арбитраж келишуви ҳақиқий эмаслиги оқибатида ёки ҳал қилув қарори арбитраж келишувида назарда тутилмаган ёхуд унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлиги ёки унда арбитраж келишувида қамраб олинмаган масалалар бўйича хулосалар мавжудлиги оқибатида тўлиқ ёки қисман бекор қилинган бўлса, арбитраж муҳокамасининг тарафлари бундай низони ҳал этиш учун ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга кўра иқтисодий судга мурожаат этиши мумкин.
Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги иш бўйича иқтисодий суд ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
(291-боб Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
292-боб. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишларни юритиш
23210-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришнинг умумий қоидалари
Ушбу бобда белгиланган қоидалар медиатив келишув тузган тарафларнинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилади.
Медиатив келишув тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш медиатив келишув тузган манфаатдор тарафнинг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
23211-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида берилади ва аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган иқтисодий суднинг номи;
2) медиатив келишув тузган тарафларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги талаб.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон почта манзиллари ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
1) медиатив келишувнинг асли ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси;
2) белгиланган тартибда ҳамда миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси медиатив келишувнинг бошқа тарафига топширилганлиги ҳақидаги хабарнома ёки унинг юборилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.
Агар медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишув тузган манфаатдор тарафнинг вакили томонидан берилган бўлса, унга ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат иқтисодий суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилган тақдирда, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича рад этилади.
Ушбу Кодекс 37-моддасининг олтинчи қисмида, ушбу модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган, шунингдек ариза олти ойлик муддат тугагач берилган ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаган тақдирда, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
23212-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Иқтисодий суд медиатив келишув тузган тарафларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 23213-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва медиатив келишувда белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлигини ёхуд бажарилмаганлигини аниқлайди.
Иқтисодий суд аризани суд мажлисида кўриб чиқаётганда медиатив келишувни тузишга сабаб бўлган низони мазмунан кўриб чиқишга ҳақли эмас.
23213-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш асослари
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади, агар:
медиатив келишув қонунчиликка зид бўлса;
медиатив келишувнинг ижроси талаб этилаётган шартлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса;
медиатив келишувда белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлса;
медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилган бўлса, бундан ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узрли деб топилган ва тикланган ҳоллар мустасно.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш рад этилган бўлса, медиатив келишувни тузган тарафлар бундай низони ҳал қилиш учун ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича иқтисодий судга мурожаат этиши мумкин.
23214-модда. Суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш бўйича ажрими
Иқтисодий суд медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга биноан ажрим чиқаради.
Иқтисодий суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ёки медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:
1) медиатив келишувни тузган тарафларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
2) медиатив келишув тўғрисидаги маълумотлар;
3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ёки ижро варақаси беришни рад этиш учун кўрсатма.
Иқтисодий суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши лозим.
Иқтисодий суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
(292-боб Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
30-боб. Йўқолган суд ишини ва ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ишларни юритиш
233-модда. Йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш тартиби
Иқтисодий иш бўйича йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритиш ишда иштирок этувчи шахсларнинг, прокурорнинг, давлат ижрочисининг аризасига, шунингдек суднинг ташаббусига кўра суд томонидан тикланиши мумкин.
Йўқолган суд иши ёки ижро ишини юритиш тўлиқ тикланади ёхуд унинг суд фикрига кўра тикланиши зарур бўлган қисми тикланади. Суднинг ҳал қилув қарори ёки иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими, агар улар иш юзасидан чиқарилган бўлса, албатта тикланиши шарт.
Аризачи йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ишни кўришда суд томонидан сарф қилинган суд харажатларини тўлашдан озод қилинади. Била туриб ёлғон ариза берилган бўлса, суд харажатлари аризачидан ундириб олинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 234 — 238-моддалари.
234-модда. Йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисида ариза бериш
Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза ишни кўрган судга, йўқолган ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза эса ижро этиш жойидаги судга берилади ва тегишли суд томонидан кўриб чиқилади.
Аризада иш тўғрисидаги батафсил маълумотлар кўрсатилиши керак. Аризачида сақланиб қолган ва ишга дахлдор бўлган ҳужжатлар ёки уларнинг кўчирма нусхалари, гарчи улар белгиланган тартибда тасдиқланмаган бўлса ҳам, аризага илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 233, 235 — 238-моддалари.
235-модда. Йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
Иқтисодий суд йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ишни кўришда ишнинг сақланиб қолган қисмидан, иш йўқолгунига қадар ундан юридик шахслар ва фуқароларга олиб берилган ҳужжатлардан, бу ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларидан, шунингдек ишга дахлдор бўлган бошқа ҳужжатлардан фойдаланади.
Суд процессуал ҳаракатларни бажариш чоғида ҳозир бўлган шахсларни, суд қарорини ижро этган шахсларни, зарур ҳолларда эса, йўқолган суд ишини ёки ижро ишини кўрган суд таркибига кирган шахсларни ҳам гувоҳ сифатида сўроқ қилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 233-234, 236 — 238-моддалари.
236-модда. Йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза бўйича ҳал қилув қарори
Суднинг йўқолган суд ишини тиклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида тикланаётган ҳужжатларнинг мазмуни судга тақдим этилган ва йўқолган иш бўйича суд процессининг барча иштирокчилари иштирокида суд мажлисида текширилган қандай аниқ маълумотлар асосида аниқланган деб ҳисоблаши кўрсатилади.
Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида йўқолган суд иши бўйича суд томонидан қандай далиллар текширилганлиги ва қандай процессуал ҳаракатлар бажарилганлигини исбот қилувчи суд хулосалари ҳам кўрсатилади.
Йўқолган ижро иши, агар суд ҳужжатининг ижроси амалга оширилган бўлса, тикланади.
Ижро ҳужжатининг ижро этилиши тўғрисидаги ҳужжат давлат ижрочиси томонидан ижро этиш чоғида амалга оширилган ва ҳужжатда акс эттирилган ҳаракатларнинг мазмуни кўрсатилган ҳолда суднинг ҳал қилув қарори билан тикланади.
Ижро варақасининг дубликати берилиши мумкин бўлган ижро иши у ижро этилгунига қадар йўқолган тақдирда, суд йўқолган ижро ишини тиклаш тўғрисида иш қўзғатишни асослантирилган ажрим билан рад этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 233 — 235, 237, 238-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарорининг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 18-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 29-банди.
237-модда. Йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
Тўпланган материаллар йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш учун етарли бўлмаса, суд иш юритишни ажрим билан тугатади. Бу ҳолда аризачи умумий тартибда даъво тақдим этишга ҳақли.
Йўқолган суд иши бўйича суд ҳужжатини тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш уни сақлаш муддати билан чегараланмайди. Бироқ, йўқолган суд ишини ижро этиш мақсадида уни тиклаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилинган тақдирда, ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати ўтган бўлса ва у суд томонидан тикланмаса ҳам суд ишни юритишни тугатади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 233 — 236, 238-моддалари.
238-модда. Йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш билан боғлиқ суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
Йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 233 — 237-моддалари.
III БЎЛИМ. ЧЕТ ЭЛЛИК ШАХСЛАР ИШТИРОКИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ
31-боб. Чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни кўриб чиқишнинг умумий қоидалари
239-модда. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судларининг чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар бўйича ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари иқтисодиёт соҳасида чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар (бундан буён матнда чет эллик шахслар деб юритилади) иштирокида юзага келадиган низолар бўйича ишларни қуйидаги ҳолларда кўриб чиқади, агар:
1) жавобгар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган ёки яшаётган бўлса ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жавобгарнинг мол-мулки бўлса;
2) чет эллик шахснинг филиали ёки ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлса;
3) низо Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бажарилиши лозим бўлган ёки бажарилган шартномадан келиб чиққан бўлса;
4) талаб чет эллик шахс томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир бўлган бошқа ҳолат билан мол-мулкка зарар етказилиши туфайли юзага келган ёхуд зарар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юзага келган бўлса;
5) низо Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асоссиз бойлик орттиришдан юзага келган бўлса;
6) ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги иш бўйича даъвогар Ўзбекистон Республикасида турган бўлса;
7) низо Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилган қимматли қоғозларнинг муомаласи билан боғлиқ муносабатлардан юзага келган бўлса;
8) юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги иш бўйича аризачи ушбу фактнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжудлигини кўрсатаётган бўлса;
9) низо Ўзбекистон Республикаси ҳудудида номлар ва бошқа объектларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ муносабатлардан юзага келган бўлса;
10) бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси ёки фуқароси билан чет эллик шахс ўртасида ушбу Кодекснинг 241-моддасида белгиланган қоидалар бўйича тузилган битим мавжуд бўлса.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари иқтисодиёт соҳасида чет эллик шахслар иштирокида юзага келган низолар бўйича ишларни ва низоли ҳуқуқий муносабатнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди билан алоқаси мавжуд бўлган бошқа ҳоллардаги ишларни кўради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари, шунингдек иқтисодиёт соҳасида чет эллик шахслар иштирокида юзага келадиган ва ушбу Кодекснинг 240-моддасига мувофиқ уларнинг мутлақ ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам кўради.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда кўриб чиқиш учун иқтисодий суд томонидан қабул қилинган иш, гарчи иш юритиш давомида ишда иштирок этувчи шахсларнинг жойлашган ери ёки яшаш жойи ўзгариши ёхуд бошқа ҳолатлар муносабати билан иш чет давлат судининг ваколатига тааллуқли бўлса-да, мазмунан кўрилиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддаси, Мазкур Кодекснинг 240 — 243-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1167-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 19 июндаги 5-сонли «Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида»ги қарори.
240-модда. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судларининг чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар бўйича мутлақ ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судларининг мутлақ ваколатларига чет эллик шахслар иштирокидаги қуйидаги низолар бўйича ишлар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки бўлган мол-мулкка нисбатан низолар бўйича, шу жумладан мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва давлат мулкини хусусийлаштириш ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун мулкни олиб қўйиш билан боғлиқ низолар бўйича ишлар;
(240-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги ЎРҚ-782-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон — 2022 йил 1 октябрдан кучга киради)
2) предмети кўчмас мол-мулк бўлган низолар бўйича, агар бундай мол-мулк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлса, ёки бундай мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги низолар бўйича ишлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида чет эллик шахслар иштирокидаги бошқа ишлар ҳам иқтисодий судларнинг мутлақ ваколатларига киритилиши мумкин.
(240-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддаси, Мазкур Кодекснинг 239, 241 — 243-моддалари.
241-модда. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судларининг чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар бўйича ваколатларини белгилаш тўғрисидаги битим
Агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда бири чет эллик шахс бўлган тақдирда ва улар Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди уларнинг иқтисодиёт соҳасида амалга оширган фаолияти билан боғлиқ ҳолда юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган низони кўриш бўйича ваколатга эга деб белгиланган битимни тузса ва, башарти, бундай битим чет давлат судининг мутлақ ваколатларини ўзгартирмаса, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди ушбу низони кўриш бўйича мутлақ ваколатларга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судларининг ваколатларини белгилаш тўғрисидаги битим ёзма шаклда тузилган бўлиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 239, 240, 242-243-моддалари.
242-модда. Суднинг иммунитети
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судида чет давлатга нисбатан даъво тақдим этишга, уни учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилишга, чет давлатга қарашли бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган мол-мулкни хатлаш ҳамда унга нисбатан даъвони таъминлаш бўйича бошқа чораларни қўллашга, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш тартибида ундирувни шу мол-мулкка қаратишга, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ёки халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, фақат тегишли давлатнинг ваколатли органлари розилиги билан йўл қўйилади.
(242-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Халқаро ташкилотларнинг суд иммунитети Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланади.
Суд иммунитетидан воз кечиш чет давлатнинг қонунида ёки халқаро ташкилотнинг қоидаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилиши керак. Бу ҳолда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди ишни ушбу Кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 239 — 241, 243-моддалари.
243-модда. Чет давлат суди томонидан айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ишларни кўришнинг процессуал оқибатлари
Агар чет давлат судининг иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш кўриб чиқилаётган бўлса, мазкур ишни кўриш Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судининг мутлақ ваколатига кирмаса, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди даъво аризасини ушбу Кодекснинг 10-боби қоидалари бўйича кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди, агар чет давлат судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, ушбу ишни кўриш Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судининг мутлақ ваколатига кирмаса ёки кўрсатилган ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 248-моддасига мувофиқ тан олинса ва ижро этилса, ушбу Кодекс 11-бобининг қоидалари бўйича иш юритишни тугатади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 10, 11-боблари, 239 — 242, 248-моддалари.
32-боб. Чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни кўриш хусусиятлари
244-модда. Чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни кўриш тартиби
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди томонидан чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодекс қоидалари бўйича, мазкур бобда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда кўрилади.
Чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар, агар бу шахслар ёки уларнинг филиаллари, ваколатхоналари ёхуд уларнинг иш юритишга ваколатли бўлган вакиллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган ёки яшаётган бўлса, ушбу Кодексда белгиланган муддатларда кўрилади.
Ишда иштирок этувчи чет эллик шахслар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида белгиланган тартибда хабардор қилинган ҳолларда, ишни кўриш муддати суд топшириқларини юбориш учун Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида белгиланган муддатга, бундай муддат шартномада мавжуд бўлмаганда ёки кўрсатилган шартнома мавжуд бўлмаганда эса олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 91, 92, 164 — 175, 245 — 247-моддалари.
245-модда. Чет эллик шахсларнинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Чет эллик шахслар иқтисодиёт соҳасида ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун ушбу Кодексда белгиланган судга тааллуқлилик ва судловга тегишлилик қоидалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий судларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Чет эллик шахслар Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва фуқаролари билан тенг процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади ва процессуал мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Ишда иштирок этувчи чет эллик шахслар ўзининг юридик мақомини ва иқтисодиёт соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи далилларни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судига тақдим этиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларида Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг ва фуқароларининг процессуал ҳуқуқларига нисбатан махсус чекловларга йўл қўйилаётган давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларига нисбатан жавоб тариқасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида чекловлар белгиланиши мумкин.
(245-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 40 — 42, 54, 244, 246, 247-моддалари.
246-модда. Чет элга мансуб ҳужжатларга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет давлатлар муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси муассасалари, ташкилотлари ва фуқароларига ёки чет эллик шахсларга нисбатан чет эл ҳуқуқи нормалари бўйича белгиланган шакл бўйича берилган, тузилган ёки тасдиқланган ҳужжатлар, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ёки Ўзбекистон Республикаси ҳамда бу ҳужжатлар келиб чиққан муассасалар ва ташкилотларнинг давлати иштирокчи бўлган халқаро шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари томонидан фақат консуллик легаллаштируви мавжуд бўлганда ёхуд уларга апостиль қўйилган бўлса, қабул қилинади.
(246-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Чет тилида тузилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судига тақдим этишда, ушбу ҳужжатларга уларнинг давлат тилидаги ёки иқтисодий суд ишлари юритилаётган тилдаги тегишли тарзда тасдиқланган таржимаси қўшиб топширилиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 244, 245, 247-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сонли «Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
247-модда. Айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги суд топшириқлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки қонунида белгиланган тартибда чет давлатлар судлари томонидан ўзига берилган топшириқларни (чақирув қоғозларини ва бошқа ҳужжатларни топшириш, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар олиш, экспертиза ўтказиш, жойни кўздан кечириш ва ҳоказо) бажаради.
(247-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Чет давлат судининг топшириғи қуйидаги ҳолларда ижро этилмайди, агар:
1) суд топшириғини ижро этиш Ўзбекистон Республикаси суверенитетига зид бўлса ёки Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигига таҳдид солса;
2) суд топшириғини ижро этиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судининг ваколатига кирмаса;
3) айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги суд топшириғини ўз ичига олган ҳужжатнинг ҳақиқийлиги аниқланмаса.
Айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги суд топшириқларини Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди томонидан ижро этиш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодексда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари чет давлатлар судларига ёки чет давлатларнинг ваколатли органларига айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги суд топшириқлари билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки қонунида белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 91, 92, 244 — 246-моддалари.
33-боб. Чет давлатлар судларининг ва арбитражларининг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишларни юритиш
248-модда. Чет давлатлар судларининг ва арбитражларининг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет давлатлар судларининг ва арбитражларининг иқтисодиёт соҳасида юзага келадиган низолар ҳамда бошқа ишлар бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, агар бундай қарорларни тан олиш ва ижрога қаратиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномалари ҳамда қонунчилигида назарда тутилган бўлса, улар Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари томонидан тан олинади ва ижрога қаратилади.
(248-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Чет давлат судининг ва арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш масалалари иқтисодий суд томонидан низо бўйича ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафнинг аризаси бўйича ҳал этилади.
Ушбу Кодекс мақсадлари учун чет давлат суди деганда чет давлатнинг тарафлар ўртасидаги низони ҳал этувчи ваколатли органи тушунилади, чет эл арбитражи деганда чет давлатнинг тарафлар ўртасидаги низони ҳал этиш учун доимий ёки вақтинча асосда фаолият кўрсатадиган нодавлат ташкилоти тушунилади.
Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарори, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, у қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил муддат ичида, тан олиш ва ижрога қаратиш учун тақдим этилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 31-моддаси, 32-моддасининг иккинчи қисми, 249 — 258-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 22.12.1995 йилдаги 184-I-сонли қарори билан Бирлашган Миллатлар ташкилотининг 10.06.1958 йилдаги «Чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида»ги Конвенцияси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш масалалари, агар арбитраж жойи Ўзбекистон Республикасида жойлашган бўлса, ушбу бобда назарда тутилган тартибда, «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда ҳал этилади.
(248-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 майдаги ЎРҚ-769-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон)
249-модда. Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ариза
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ариза аризачи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига қарздорнинг жойлашган ери ёки яшаш жойи бўйича ёхуд, агар қарздорнинг жойлашган ери ёки яшаш жойи номаълум бўлса, қарздор давлат рўйхатидан ўтказилган жой бўйича берилади.
(249-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
250-модда. Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда берилади ва у аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланган бўлиши керак.
Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган иқтисодий суднинг номи;
2) чет давлат судининг ёки арбитражининг номи ва жойлашган ери ҳамда унинг таркиби;
3) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номлари (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
4) аризачи тан олиш ва ижрога қаратишни сўраётган чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарори тўғрисидаги маълумотлар;
5) аризачининг чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномаси;
6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Аризада аризачи ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 3, 31, 248, 249, 251 — 258-моддалари.
251-модда. Чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
1) аризачи тан олиш ва ижрога қаратишни сўраётган чет давлат судининг ҳал қилув қарори ёки унинг чет давлатнинг ёки Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаси;
2) агар ҳал қилув қарори матнининг ўзида кўрсатилмаган бўлса, ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кирганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат;
3) ҳал қилув қарори қисман ижро этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат, агар у тегишли чет давлат ҳудудида илгари ижро этилган бўлса;
4) ўзига қарши ҳал қилув қарори қабул қилинган ва суд процессида иштирок этмаган тараф ишни кўриш вақти ҳамда жойи тўғрисида ўз вақтида ва тегишли тартибда хабардор қилинганлигини англатувчи ҳужжат;
5) вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат;
6) чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси қарздорга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
7) агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
8) агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу модданинг 1 — 5-бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 248 — 250, 252 — 258-моддалари.
252-модда. Чет эл арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, чет эл арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
1) чет эл арбитражининг ҳал қилув қарори ёки унинг чет давлат ёки Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаси;
2) арбитраж муҳокамаси тўғрисидаги битимнинг асли ёки унинг чет давлатнинг ёки Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаси;
3) ҳал қилув қарори қисман ижро этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат, агар у илгари тегишли чет давлат ҳудудида ижро этилган бўлса;
4) ўзига қарши ҳал қилув қарори қабул қилинган ва процессда иштирок этмаган тараф ишни кўриш вақти ҳамда жойи тўғрисида ўз вақтида ва тегишли тартибда хабардор қилинганлигини англатувчи ҳужжат;
5) вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат;
6) чет эл арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси қарздорга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
7) агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
8) агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу модданинг 1 — 5-бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 248 — 251, 253 — 258-моддалари.
253-модда. Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризани қайтариш
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал этишда, у ушбу Кодекс 249 — 252-моддаларининг талаблари бузилган ҳолда тақдим этилганлигини аниқласа, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз ажрими билан қайтаради.
Ажрим, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар аризачига ёки унинг вакилига ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш кун ичида юборилади.
Аризани қайтариш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин манфаатдор шахс умумий тартибда ариза билан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий судига янгидан мурожаат этишга ҳақли.
Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, ариза иқтисодий судга дастлабки мурожаат этилган кунда берилган деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 248 — 251, 253 — 258-моддалари.
254-модда. Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби
Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ариза, агар Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мазкур бобда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда ушбу Кодекснинг қоидалари бўйича у иқтисодий судга келиб тушган кундан эътиборан олти ойдан ошмаган муддатда суд мажлисида кўрилади.
Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди ажрими билан ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриш учун тўсқинлик қилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди ишни кўришда ушбу Кодекснинг 255-256-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий судига тақдим этилган, билдирилган талаблар ва эътирозларни асословчи далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди ишни кўришда чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 19, 20-боблари, 248 — 253, 255 — 258-моддалари.
255-модда. Чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олишни ва ижрога қаратишни рад этиш асослари
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман тан олишни ва ижрога қаратишни қуйидаги ҳолларда рад қилади, агар:
1) ҳудудида ҳал қилув қарори қабул қилинган давлатнинг қонуни бўйича у қонуний кучга кирмаган бўлса, бундан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмасдан ижро этилиши лозим бўлган ҳоллар мустасно;
2) ўзига қарши ҳал қилув қарори қабул қилинган тараф ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида ўз вақтида ва тегишли тарзда хабардор қилинмаган ёки бошқа сабабларга кўра ўз тушунтиришларини судга тақдим эта олмаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига ёки қонунчилигига мувофиқ ишни кўриш Ўзбекистон Республикаси судининг мутлақ ваколатига тааллуқли бўлса;
(255-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса;
5) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан чет давлат судида иш юритиш қўзғатилгунга қадар қўзғатилган иш Ўзбекистон Республикасининг судида кўрилаётган бўлса;
6) чет давлат судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижрога қаратиш муддати ўтган ва ушбу муддат суд томонидан тикланмаган бўлса;
7) тараф томонидан низо ваколатсиз чет давлат суди томонидан ҳал этилганлигини тасдиқловчи далил тақдим қилинган бўлса;
8) ҳал қилув қарори чет давлатнинг ваколатли органи томонидан бекор қилинган бўлса;
9) ҳал қилув қарори чет давлат судларининг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг иштирокчиси бўлмаган чет давлат суди томонидан чиқарилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) чет давлат суди ҳал қилув қарорининг ижро этилиши Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, хавфсизлигига зарар етказса ёки қонунчилигининг асосий принципларига зид бўлса.
(255-модда биринчи қисмининг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳам рад этилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 248 — 254, 256 — 258-моддалари.
256-модда. Чет эл арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни рад қилиш асослари
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди ҳал қилув қарори ўзига қарши қаратилган тарафнинг аризасига кўра, чет эл арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олишни ва ижрога қаратишни рад қилади, агар тараф:
1) арбитраж битимининг тарафлари ўзларига нисбатан қўлланиладиган қонун бўйича қайсидир даражада муомалага лаёқатсиз бўлганлигини ёки арбитраж битимини унинг тарафлари қайси қонунга бўйсундирган бўлсалар, ўша қонун бўйича, бундай кўрсатма мавжуд бўлмаганда эса — ҳал қилув қарори чиқарилган мамлакатнинг қонуни бўйича ҳақиқий эмаслигини;
2) ҳал қилув қарори ўзига қарши қаратилган тараф арбитр тайинланганлиги тўғрисида ёки арбитраж муҳокамаси тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ёки бошқа сабабларга кўра ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини;
3) арбитраж битими ёки арбитраж ҳақидаги шартнома шартида назарда тутилмаган ёки уларнинг шартига тегишли бўлмаган низо бўйича ҳал қилув қарори чиқарилганлигини ёхуд арбитраж битими ёки арбитраж ҳақидаги шартнома шартидан ташқари чиқадиган масалалар бўйича қарор мавжудлигини, бундан арбитраж битими ёки арбитраж ҳақидаги шартнома шарти доирасидаги масалалар бўйича қарорлар қамраб олинмаган масалалар бўйича қарорлардан ажратиб олиниши мумкин бўлган ҳоллар мустасно;
4) арбитраж органининг таркиби ёки арбитраж процесси тарафларнинг келишувига мувофиқ келмаганлигини ёки бундай шарт бўлмаса, арбитраж бўлиб ўтган мамлакат қонунига мос келмаганлигини;
5) ҳал қилув қарори тарафлар учун якуний бўлмаганлигини ёки у қабул қилинган ва қонуни қўлланилаётган давлатнинг ваколатли органи томонидан бекор қилинганлигини ёхуд ижроси тўхтатилганлигини;
6) низо ваколатли бўлмаган чет давлат арбитражи томонидан ҳал этилганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этса.
Шунингдек чет эл арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш қуйидаги ҳолларда рад қилиниши мумкин, агар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) низо объекти Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича арбитраж муҳокамасининг предмети бўла олмаса;
(256-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
2) ушбу ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг оммавий тартибига зид бўлса ёки унга таҳдид солса;
3) чет эл арбитражининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш муддати ўтган бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 248 — 255, 257, 258-моддалари.
257-модда. Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги иш бўйича ажрим
Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризани кўриш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди ушбу Кодекснинг 22-бобида белгиланган қоидаларга кўра ажрим чиқаради.
Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги иш бўйича ажримда:
1) чет давлат судининг ёки арбитражининг номи ва жойлашган ери;
2) аризачи ва қарздорнинг номлари (фамилияси, исми, отасининг исми);
3) аризачи тан олиш ва ижрога қаратишни илтимос қилаётган чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарори тўғрисидаги маълумотлар;
4) чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ёхуд уни тан олишни ва ижрога қаратишни рад қилиш тўғрисида кўрсатма бўлиши керак.
Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги иш бўйича ажрим устидан ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 22-боби, 248 — 256, 258-моддалари.
258-модда. Чет давлат судларининг ва арбитражларининг ҳал қилув қарорларини ижрога қаратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет давлат судининг ва арбитражининг ҳал қилув қарорини ижрога қаратиш чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида ажрим чиқарган суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(258-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 192 — 194, 248 — 257-моддалари.
IV БЎЛИМ. ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРНИНГ СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
34-боб. Апелляция инстанциясида иш юритиш
259-модда. Апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Прокурор, юқори турувчи прокурор фақат прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича, шунингдек ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция протести келтиришга ҳақли.
(259-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақли, бундан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.
Суднинг ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
(259-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
260-модда. Апелляция шикоятларини (протестларини) кўрадиган судлар
Апелляция шикоятлари (протестлари):
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли туманлараро иқтисодий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан;
(260-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
(260-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
261-модда. Апелляция шикоятини (протестини) бериш тартиби
Апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси суди номига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни апелляция инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 259-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 23.1-банди.
262-модда. Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
(262-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган, шунингдек ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилиши мумкин.
(262-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-997-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон)
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 259 — 261-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 23, 25 — 25.3-бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
(262-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
263-модда. Апелляция шикоятининг (протестининг) мазмуни
Апелляция шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) апелляция шикояти (протести) йўлланаётган суднинг номи;
2) шикоят (протест) бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
3) устидан шикоят (протест) берилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган иқтисодий суднинг номи, ишнинг рақами ва ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, низонинг предмети;
4) шикоят (протест) бераётган шахснинг талаблари ҳамда шикоят (протест) бераётган шахс иш ҳолатлари ва далилларга, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилган ҳолда ҳал қилув қарорини нотўғри деб ҳисоблаш учун келтирган асослар;
5) шикоятга (протестга) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Апелляция шикоятида шикоят бераётган шахснинг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 259 — 262, 265-моддалари.
264-модда. Апелляция шикоятининг (протестининг) кўчирма нусхасини юбориш
Апелляция шикоятини (протестини) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция шикоятининг (протестининг) кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган, бу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларни юбориши ёки тилхат билан шахсан топшириши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 259 — 263, 265-моддалари.
265-модда. Апелляция шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар
Апелляция шикоятига қуйидагилар илова қилинади:
1) давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
2) ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция шикояти ва унга илова қилинган, уларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
3) апелляция шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда, унинг имзолашга доир ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция протестига ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция протестининг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича ушбу Кодекс 259-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар мурожаатларининг кўчирма нусхаси илова қилинади, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно.
(265-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Даъво аризасини қайтариш ёки даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция шикоятига (протестига) қайтарилган даъво аризаси ва судга тақдим этишда унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 62, 63, 112, 113, 127, 128, 259 — 265-моддалари.
266-модда. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддати
Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги масала шикоят (протест) иш билан бирга судга келиб тушган кунидан эътиборан беш кундан кечиктирмай судья томонидан якка тартибда ҳал қилинади.
Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 62, 63, 112, 113, 127, 128, 259 — 265-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 23.1-банди.
267-модда. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш
Ушбу Кодексда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя қилинган ҳолда берилган апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг иш юритувига қабул қилинади.
Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда апелляция шикоятини (протестини) кўриш бўйича суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 259, 266, 268-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси, 29-моддасининг биринчи, иккинчи хатбошилари, 33-моддасининг биринчи, иккинчи хатбошилари, 36-моддасининг биринчи, учинчи хатбошилари.
268-модда. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
Судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
1) апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 41, 42-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) апелляция шикояти (протести) қонунга мувофиқ апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
(268-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
3) апелляция шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
4) апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг тикланиши рад этилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 123-моддаси.
5) апелляция шикоятидан (протестидан) уни берган шахс воз кечганлиги (уни чақириб олганлиги) сабабли апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим мавжуд бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 275-моддаси.
Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, апелляция шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоят (протест) ва илова қилинган ҳужжатлар билан бирга шикоятни (протестни) берган шахсга ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин.
(268-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, апелляция шикояти (протести) судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 259, 266, 269-моддалари, 273-моддаси биринчи қисмининг 2-банди.
269-модда. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш
Апелляция шикояти (протести) судья томонидан қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар:
1) апелляция шикояти (протести) имзоланмаган бўлса ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёинки мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) апелляция шикоятининг (протестининг) шакли ва мазмуни ушбу Кодекснинг 263-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки апелляция шикоятига ушбу Кодекс 265-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича келтирилган протестга тарафнинг мурожаати кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно;
(269-модда биринчи қисмининг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
2) апелляция шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова қилинмаган бўлса;
3) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
4) апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган иқтисодий судни четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса;
5) апелляция шикояти (протести) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса;
6) апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар шикоятни (протестни) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида ариза тушган бўлса.
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримда апелляция шикоятини (протестини) қайтариш асослари кўрсатилади, апелляция шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга шикоят (протест) ва илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ушбу Кодекснинг 197-моддасида белгиланган тартибда юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин.
(269-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги суд ажрими бекор қилинган тақдирда, апелляция шикояти (протести) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоят (протест) берган шахс апелляция шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 62, 123, 259 — 268-моддалари.
270-модда. Апелляция шикояти (протести) юзасидан ёзма фикр билдириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этувчи шахс апелляция шикоятининг (протестининг) кўчирма нусхасини олганидан кейин унинг юзасидан ёзма фикрини ҳамда ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ёзма фикрининг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далилларни апелляция шикояти (протести) кўриб чиқиладиган кунга қадар етиб боришини таъминлайдиган муддатда, апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай судга юборишга ҳақли.
(270-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Апелляция шикояти (протести) юзасидан ёзма фикр ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг ишни юритишга бўлган ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
Апелляция шикояти (протести) юзасидан ёзма фикрга аввал тақдим этилмаган ҳужжатлар илова қилиниши мумкин. Бу ҳолда ёзма фикрга ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга уларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 41, 42, 61, 62, 259, 264, 265-моддалари.
271-модда. Апелляция инстанцияси суди томонидан ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш
Апелляция шикояти (протести) уни бериш муддати ўтказиб юборилган ҳолда берилганда ва ушбу муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилганда, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижросини ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра тўхтатиб туришга ҳақли.
Ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш ёки унинг ижросини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Ҳал қилув қарорининг ижроси апелляция инстанцияси суди томонидан апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ҳужжати қабул қилингунга қадар бўлган муддатга тўхтатиб турилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 259, 264, 265-моддалари.
272-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш
Агар апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради.
Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
(272-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 62, 197, 259-моддалари.
273-модда. Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади, агар:
1) апелляция шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ апелляция тартибида шикоят қилинмайдиган ажрим устидан берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;
2) апелляция шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;
3) апелляция шикояти суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса;
(273-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
5) апелляция протести иш юритишга қабул қилинганидан сўнг протест келтирган прокурор ёки юқори турувчи прокурор томонидан протестни чақириб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса;
6) апелляция шикояти (протести) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ишда тараф бўлган юридик шахс тугатилган бўлса;
7) апелляция шикояти (протести) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ишда тараф бўлган фуқаро вафот этса, низоли ҳуқуқий муносабат эса ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.
Агар апелляция шикоятида (протестида) шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарорини қабул қилган биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятининг (протестининг) бу талабларга тааллуқли қисми бўйича иш юритишни тугатади.
Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
(273-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича апелляция шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 41, 42, 46, 269-моддаси биринчи қисмининг 6-банди, 275-моддалари.
274-модда. Апелляция инстанцияси суди томонидан ишни кўриш тартиби
Апелляция инстанцияси суди ишни суд мажлисида ушбу бобда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда биринчи инстанция судида кўриш қоидалари бўйича кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция шикояти (протести) бўйича биринчи суд мажлиси апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши керак.
(274-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция инстанцияси судида: ишларни бирлаштириш тўғрисидаги; даъвонинг предметини ёки асосини, даъво талабларининг миқдорини ўзгартириш ҳақидаги; қарши даъво тақдим этиш; ишда иштирок этиш учун учинчи шахсларни жалб этиш тўғрисидаги қоидалар, шунингдек ушбу Кодексда фақат биринчи инстанция судида ишни кўриш учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмайди, бундан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳолати мустасно.
(274-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
(274-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш раислик қилувчининг ёки судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади.
Маърузачи ишнинг ҳолатларини, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг мазмунини, апелляция шикояти (протести) важларини ва унинг юзасидан берилган ёзма фикрни баён қилади.
Суд маърузадан кейин суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитади, улар апелляция шикоятида (протестида) кўрсатилмаган важларни келтиришга ва қўшимча материаллар тақдим этишга ҳам ҳақли.
Дастлаб апелляция шикояти берган шахс ёки унинг вакили ёхуд, агар иш протест бўйича кўрилаётган бўлса, прокурор сўзга чиқади. Ҳал қилув қарори устидан ҳар иккала тараф томонидан шикоят берилган бўлса, биринчи бўлиб даъвогар сўзга чиқади.
Ушбу Кодекснинг 50-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа шахслар, агар улар суднинг қарори устидан шикоят бермаган бўлса, тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари эшитилганидан сўнг апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун маслаҳатхонага киради.
(274-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Суд муҳокамаси тугаганидан кейин қабул қилинган қарорнинг хулоса қисми эълон қилинади ва у ишга қўшиб қўйилади.
Қарор беш кун ичида тўлиқ ҳажмда тузилади ва имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Раислик қилувчи қарорнинг хулоса қисми эълон қилинганидан кейин ишда иштирок этувчи шахсларга қарорнинг тўлиқ ҳажмда тузилиши ва уларга юборилиши муддатини, шунингдек қарор устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартибини тушунтиради.
(274-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
275-модда. Апелляция шикоятидан воз кечиш. Апелляция протестини чақириб олиш
Апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(275-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Апелляция протести келтирган прокурор ёки юқори турувчи прокурор ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар протестни чақириб олишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 268-моддаси биринчи қисмининг 5-банди, 273-моддаси биринчи қисмининг 4-банди, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Прокуратура тўғрисида»ги қонунининг 35, 36-моддалари.
276-модда. Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш чегаралари
Суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 259, 267, 274-моддалари.
277-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўриш муддати
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган, шунингдек ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
(277-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-997-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоҳида ҳолларда апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.
(277-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
278-модда. Апелляция инстанцияси судининг ваколатлари
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича:
1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;
2) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;
3) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;
4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(278-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 69, 177, 259, 267, 274, 277, 279-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) ушбу Кодекс 279-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
(278-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс 279-моддаси бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.
(278-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
279-модда. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги;
2) қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилганлиги;
3) қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги.
(279-модда иккинчи қисмининг 1 — 3-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суднинг ҳал қилув қарори қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин, агар:
1) суд иши юритилаётган тил тўғрисидаги қоида ишни кўриш чоғида бузилган бўлса;
2) суд мажлисининг баённомаси имзоланмаган ёки ушбу Кодекс 202-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланган ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа манбалари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаган бўлса;
3) судьялар маслаҳатининг сир сақланиши тўғрисидаги қоида бузилган бўлса.
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги муносабати билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) суд томонидан ишнинг қонунга хилоф таркибда кўрилганлиги;
2) ишнинг ишда иштирок этувчи, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир шахс йўқлигида кўрилганлиги;
3) ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги;
4) ҳал қилув қарорининг судья томонидан имзоланмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорида кўрсатилганидан бошқа судья томонидан имзоланганлиги;
5) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги;
6) билдирилган талаб бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги;
7) ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги.
(279-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, агар тарафлар ўртасида келишув битими тузилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан тасдиқланган бўлса, бекор қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 69, 177, 259, 267, 274, 277, 278-моддалари.
280-модда. Апелляция инстанцияси судининг қарори
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилади, қарор ишни кўрган судьялар томонидан имзоланади.
Апелляция инстанцияси судининг қарорида қуйидагилар кўрсатилади:
1) апелляция инстанцияси судининг номи, қарорни қабул қилган суд таркиби, суд мажлиси котиби;
2) ишнинг рақами, қарор қабул қилинган сана ва жой;
3) апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг процессуал ҳолати;
4) ишда иштирок этувчи шахсларнинг, шунингдек улар вакилларининг ва суд процесси бошқа иштирокчиларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
5) низо предмети;
6) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, уни қабул қилган судьянинг фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари;
7) иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори мазмунининг қисқача баёни;
8) апелляция шикоятида (протестида) келтирилган ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текшириш тўғрисида талаб билдирилишига доир асослар;
9) апелляция шикояти (протести) юзасидан ёзма фикрда баён қилинган важлар;
10) ишда иштирок этувчи ва суд мажлисида ҳозир бўлган шахсларнинг тушунтиришлари;
11) апелляция инстанцияси суди томонидан аниқланган иш ҳолатлари; суднинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосалари учун асос бўлган далиллар; суд қарорни қабул қилишда амал қилган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; суднинг у ёки бу далилларни рад этишига ва ишда иштирок этувчи шахслар ҳавола қилган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўлламаганлигига доир сабаблар;
12) агар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори тўлиқ ёки қисман ўзгартирилган бўлса, апелляция инстанцияси суди унинг хулосаларига қўшилмаганлигининг сабаблари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(280-модда иккинчи қисмининг 13-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон)
14) апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари тўғрисидаги хулосалар.
Апелляция инстанцияси судининг қарорида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларининг тақсимланиши кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(280-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон)
Апелляция инстанцияси суди қарорининг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у қабул қилинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ушбу Кодекснинг 188-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 177, 259, 267, 274, 277 — 279-моддалари.
281-модда. Биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан апелляция шикояти (протести)
Биринчи инстанция судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:
1) қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга;
2) қарорни, ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга;
(281-модда учинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини (аризани), иш материалларини кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга.
(281-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонунига асосан 4-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
35-боб. Кассация инстанцияси судида иш юритиш
282-модда. Кассация шикояти бериш (протести келтириш) ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли.
(282-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Прокурор, юқори турувчи прокурор биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан, агар иш бўйича прокурор иштирок этган бўлса ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича, шунингдек ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда, кассация протести келтиришга ҳақли.
(282-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақлидир, бундан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.
(282-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ёки қисман кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
(282-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
283-модда. Кассация шикоятларини (протестларини) кўрадиган судлар
Кассация шикоятлари (протестлари):
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли туманлараро иқтисодий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан;
(283-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
(283-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
284-модда. Кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судининг номига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд кассация шикояти (протести) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни кассация инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.
(284-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
285-модда. Кассация шикоятини (протестини) бериш муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.
(285-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
(285-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Кассация шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад этиш ҳақида кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 283, 284-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 24 — 24.2-бандлари.
286-модда. Кассация шикоятининг (протестининг) мазмуни
Кассация шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) кассация шикояти (протести) йўлланаётган суднинг номи;
2) шикоят (протест) бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) устидан шикоят (протест) берилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган суднинг номи;
(286-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) ишнинг рақами, ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, низо предмети;
(286-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
5) шикоят (протест) бераётган шахснинг талаблари ва шахс қонунларга ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, иш ҳолатларига ҳамда далилларга ҳавола қилинган ҳолда суд ҳужжатини нотўғри деб ҳисоблаш учун келтирган асослар;
6) шикоятга (протестга) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Кассация шикоятида уни бераётган шахснинг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 284, 285, 287, 288-моддалари.
287-модда. Кассация шикоятининг (протестининг) кўчирма нусхасини юбориш
Кассация шикоятини (протестини) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кассация шикоятининг (протестининг) ва унга илова қилинган, бу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхасини юбориши ёки тилхат олиб шахсан топшириши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 284, 286, 288-моддалари, 292-моддаси биринчи қисмининг 3-банди, 293-моддасининг биринчи қисми.
288-модда. Кассация шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар
Кассация шикоятига қуйидагилар илова қилинади:
1) давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
2) ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кассация шикоятининг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
3) кассация шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда, унинг имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация протестига ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кассация протести ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича ушбу Кодекс 282-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар мурожаатларининг кўчирма нусхалари илова қилинади, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно.
(288-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Даъво аризасини қайтариш ҳақидаги, даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган кассация шикоятига (протестига) қайтарилган, қабул қилиш рад этилган даъво аризаси ва уни судга тақдим этишда унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
(288-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2881-модда. Ишни талаб қилиб олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ушбу Кодекс 282-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда ёки прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича кассация протести киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли иқтисодий суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли.
(2881-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
289-модда. Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддати
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги масала судья томонидан якка тартибда шикоят (протест) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
(289-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
290-модда. Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш
Ушбу Кодексда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя қилинган ҳолда берилган кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судининг иш юритувига қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация шикоятини (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари;
3) шикоятни (протестни) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
4) устидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) суд ҳужжатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи.
(290-модда иккинчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
291-модда. Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
(291-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
1) кассация шикояти (протести) ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) кассация шикояти (протести) қонуний кучга кирмаган ёки қонунга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
(291-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
3) кассация шикояти (протести) кассация тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
4) кассация шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш рад этилган бўлса;
5) кассация шикоятидан (протестидан) уни берган шахс воз кечганлиги (уни чақириб олганлиги) сабабли кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрим мавжуд бўлса.
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, кассация шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш ҳақидаги масала ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин.
(291-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, кассация шикояти (протести) судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
(291-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
292-модда. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация шикояти (протести) судья томонидан қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар:
(292-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
1) кассация шикояти (протести) имзоланмаган бўлса ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) кассация шикоятининг (протестининг) шаклига ва мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 286-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки кассация шикоятига (протестига) ушбу Кодекс 288-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича протестга ушбу Кодекс 282-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно;
(292-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
3) кассация шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова қилинмаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар кассация шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
(292-модданинг биринчи қисми 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)
5) кассация шикояти (протести) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса;
6) кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида суд ажрими чиқарилгунига қадар шикоятни (протестни) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида ариза тушган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) кассация шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган судни четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса.
(292-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан 7-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримда кассация шикоятини (протестини) қайтариш асослари кўрсатилади, кассация шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин.
(292-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(292-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, кассация шикояти (протести) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс кассация шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 62, 113, 123 (Суд ҳужжатларини назорат тартибида қайта кўриш бўйича иш юритиш).
293-модда. Кассация шикояти (протести) юзасидан ёзма фикр билдириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этувчи шахс кассация шикоятининг (протестининг) кўчирма нусхасини олганидан кейин унинг юзасидан ёзма фикрини ҳамда ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ушбу ёзма фикрнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни кассация шикояти (протести) кўриб чиқиладиган кунга қадар етиб боришини таъминлайдиган муддатда, кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай судга юборишга ҳақли.
(293-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Кассация шикояти (протести) юзасидан ёзма фикр ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг ишни юритишга ваколати борлигини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 41, 42, 61, 62, 287, 290-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
294-модда. Суд ҳужжатлари ижросини тўхтатиб туриш
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, кассация инстанцияси суди (судья) биринчи инстанция судида қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижросини кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туради.
Суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ҳақида кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
(294-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2941-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон)
295-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш
Агар кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради.
Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(295-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги суд ажрими устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин.
(295-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 62, 182, 184, 197-моддалари.
296-модда. Кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш
Кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади, агар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) кассация шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;
(296-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
2) кассация шикояти (протести) кассация тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;
3) кассация шикояти (протести) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса;
(296-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
5) кассация протести иш юритишга қабул қилинганидан кейин протест келтирган прокурор ёки юқори турувчи прокурор томонидан протестни чақириб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса;
6) кассация шикояти (протести) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ишда тараф бўлган юридик шахс тугатилган бўлса;
7) кассация шикояти (протести) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ишда тараф бўлган фуқаро вафот этса, низоли ҳуқуқий муносабат эса ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.
Агар кассация шикоятида (протестида) шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарорини қабул қилган биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикоятининг (протестининг) бу талабларга тааллуқли қисми бўйича иш юритишни тугатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
(296-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(296-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин.
(296-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кассация шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича кассация шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 41, 42, 46, 283 — 285-моддалари.
297-модда. Кассация инстанцияси суди томонидан ишни кўриш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация инстанцияси суди ишни суд мажлисида ушбу бобда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ишни биринчи инстанция судида кўриш қоидалари бўйича кўради.
(297-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация шикояти (протести) бўйича биринчи суд мажлиси кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши керак.
(297-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация инстанцияси судида: ишларни битта иш юритишга бирлаштириш тўғрисидаги; даъвонинг предметини ёки асосини, даъво талабларининг миқдорини ўзгартириш ҳақидаги; қарши даъво тақдим этиш тўғрисидаги; ишда иштирок этишга учинчи шахсларни жалб қилиш ҳақидаги қоидалар, шунингдек ушбу Кодексда фақат биринчи инстанция судида ишни кўриш учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмайди, бундан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳолати мустасно.
(297-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Кассация инстанцияси судида ишни кўриш раислик қилувчининг ёки судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади.
Маърузачи ишнинг ҳолатларини, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг, апелляция инстанцияси суди қарорининг мазмунини, кассация шикояти (протести) важларини ва унга доир келиб тушган ёзма фикрни баён қилади. Шундан сўнг суд суд мажлисида ҳозир бўлган ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитади, улар кассация шикоятида (протестида) кўрсатилмаган важларни келтиришга ва қўшимча далиллар тақдим этишга ҳам ҳақли.
Дастлаб кассация шикояти берган шахс ёки унинг вакили ёхуд, агар иш протест бўйича кўрилаётган бўлса, прокурор сўзга чиқади. Ҳал қилув қарори устидан ҳар иккала тараф томонидан шикоят берилган бўлса, биринчи бўлиб даъвогар сўзга чиқади.
Ушбу Кодекснинг 50-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа шахслар, агар улар ҳал қилув қарори устидан шикоят бермаган бўлса, тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари эшитилганидан сўнг кассация инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун маслаҳатхонага киради.
(297-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Суд муҳокамаси тугаганидан кейин қабул қилинган қарорнинг хулоса қисми эълон қилинади ва у ишга қўшиб қўйилади.
Қарор беш кун ичида тўлиқ ҳажмда тузилади ва имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Раислик қилувчи қарорнинг хулоса қисми эълон қилинганидан кейин ишда иштирок этувчи шахсларга қарорнинг тўлиқ ҳажмда тузилиши ва уларга юборилиши муддатини, шунингдек қарор устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартибини тушунтиради.
(297-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
298-модда. Кассация шикоятидан воз кечиш. Кассация протестини чақириб олиш
Кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(298-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация протести келтирган прокурор ёки юқори турувчи прокурор ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар протестни чақириб олишга ҳақли.
Кассация шикоятидан воз кечилганлиги, кассация протести чақириб олинганлиги сабабли иш юритишнинг тугатилиши, агар суд ҳужжати устидан бошқа шахслар томонидан шикоят қилинган бўлса, бошқа кассация шикоятларини кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
(298-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
299-модда. Кассация инстанцияси судида ишни кўриш чегаралари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
(299-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
300-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриш муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация шикояти (протести) у иш юритишга қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
(300-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Алоҳида ҳолларда кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.
(300-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
301-модда. Кассация инстанцияси судининг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича:
1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;
2) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;
3) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;
4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;
5) ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
Ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.
(301-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
302-модда. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши қуйидагилардан иборат:
1) қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги;
2) қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилганлиги;
3) қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги.
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Суднинг ҳал қилув қарори қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин, агар:
1) суд иши юритилаётган тил тўғрисидаги қоида ишни кўриш чоғида бузилган бўлса;
2) суд мажлисининг баённомаси имзоланмаган ёки ушбу Кодекс 202-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланган бўлса ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа манбалари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаган бўлса;
3) судьялар маслаҳатининг сир сақланиши тўғрисидаги қоида бузилган бўлса.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) суд томонидан ишнинг қонунга хилоф таркибда кўрилганлиги;
2) иш суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир ишда иштирок этувчи шахс йўқлигида кўрилганлиги;
3) ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги;
4) ҳал қилув қарорининг судья томонидан имзоланмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорида кўрсатилганидан бошқа судьялар томонидан имзоланганлиги;
5) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги;
6) билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги;
7) ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги.
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, агар тарафлар ўртасида келишув битими тузилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан тасдиқланган бўлса, бекор қилади.
(302-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
303-модда. Кассация инстанцияси судининг қарори
Кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилади, қарор ишни кўрган судьялар томонидан имзоланади.
Кассация инстанцияси судининг қарорида қуйидагилар кўрсатилади:
1) кассация инстанцияси судининг номи, қарорни қабул қилган суд таркиби, суд мажлисининг котиби;
2) ишнинг рақами, қарор қабул қилинган сана ва жой;
3) кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг процессуал ҳолати;
4) ишда иштирок этувчи шахсларнинг, шунингдек улар вакилларининг ва суд процесси бошқа иштирокчиларининг номлари (фамилияси, исми, отасининг исми);
5) низо предмети;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, уни қабул қилган судьяларнинг фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари;
(303-модда иккинчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори мазмунининг қисқача баёни;
(303-модда иккинчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) кассация шикоятида (протестида) келтирилган ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослантирилганлигини текшириш тўғрисида талаб билдирилишига доир асослар;
(303-модда иккинчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
9) кассация шикояти (протести) юзасидан ёзма фикрда баён қилинган важлар;
10) ишда иштирок этувчи ва суд мажлисида ҳозир бўлган шахсларнинг тушунтиришлари;
11) кассация инстанцияси суди томонидан аниқланган иш ҳолатлари; суднинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосалари учун асос бўлган далиллар; суд қарор қабул қилишда амал қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; суднинг у ёки бу далилларни рад этишига ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар ҳавола қилган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўлламаганлигига доир сабаблар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
12) агар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори тўлиқ ёки қисман бекор қилинган бўлса, унинг хулосаларига кассация инстанцияси суди қўшилмаганлигининг сабаблари;
(303-модда иккинчи қисмининг 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
13) кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари тўғрисидаги хулосалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(303-модда иккинчи қисмининг 14-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон)
Кассация инстанцияси судининг қарорида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларининг тақсимланиши кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(303-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон)
Кассация инстанцияси суди қарорининг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у қабул қилинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 188-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Кассация инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 301, 304-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(304-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
305-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган кассация шикояти (протести)
Суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:
1) биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга;
3) даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга;
4) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва даъво аризасини (аризани), иш материалларини кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга.
(305-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3051-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
306-модда. Кассация инстанцияси судининг ажрими устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
Кассация инстанцияси судининг кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш, кассация шикоятини (протестини) қайтариш, кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан, шунингдек кассация инстанцияси судининг ушбу Кодексда устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) назарда тутилган бошқа ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
(306-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36-боб. Суд ҳужжатларини тафтиш тартибида қайта кўриш бўйича иш юритиш
307-модда. Тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича туманлараро иқтисодий судларнинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига қуйидаги шахслар томонидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин:
(307-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, бундан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича, шунингдек бошқа ишлар бўйича ушбу модданинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда.
(307-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, ушбу судларнинг тафтиш инстанциясининг суд ҳужжатлари ва ушбу судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қуйидаги шахслар томонидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин:
ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича, шунингдек бошқа ишлар бўйича ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда.
(307-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, шунингдек тафтиш тартибида қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан қуйидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига тафтиш тартибида протест келтириши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг мурожаатига асосан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори — прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича, шунингдек бошқа ишлар бўйича ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда.
(307-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
308-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрадиган судлар
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест):
ушбу Кодекс 307-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан берилганда — Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан;
ушбу Кодекс 307-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган суд ҳужжатлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, шунингдек тафтиш тартибида қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан протест келтирилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан кўрилади.
309-модда. Тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш тартиби
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари номига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига иш билан бирга юбориши шарт.
Ушбу Кодекс 307-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.
310-модда. Тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади.
Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бериш муддати кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилингунига қадар ўтган бўлса, тафтиш тартибдаги шикоят (протест) кассация инстанцияси суди қарор қабул қилган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилингунига қадар ўтган бўлса, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу судлар томонидан ишни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг протести ушбу Кодекс 307-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати келиб тушган кундан эътиборан уч ой ичида, лекин Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатда киритилиши мумкин.
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича суд томонидан, агар илтимоснома шикоятни (протестни) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган ва тафтиш тартибида шикоятни (протестни) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқилмайди.
311-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) мазмуни
Тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) шикоят (протест) йўлланаётган суднинг номи;
2) шикоят (протест) бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг ишдаги процессуал ҳолати;
3) устидан шикоят (протест) берилаётган ҳал қилув қарорини, қарорни қабул қилган суднинг номи;
4) ишнинг рақами, ҳал қилув қарори қабул қилинган сана ва низо предмети;
5) шикоят (протест) бераётган шахснинг талаблари ва шахс қонунларга ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, иш ҳолатларига ҳамда далилларга ҳавола қилинган ҳолда суд ҳужжатини нотўғри деб ҳисоблаш учун келтирган асослар;
6) шикоятга (протестга) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) уни бераётган шахснинг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Ишда иштирок этмаган шахснинг тафтиш тартибидаги шикоятида қонуний кучга кирган суд ҳужжати билан мазкур шахснинг қандай ҳуқуқлари, эркинликлари ёки қонуний манфаатлари бузилганлиги кўрсатилиши керак.
Тафтиш тартибидаги шикоят шикоятни бераётган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак. Протест протестни келтирган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши керак.
312-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхасини юбориш
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) ва унга илова қилинган, бу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхасини юбориши ёки тилхат олиб шахсан топшириши керак.
313-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) илова қилинадиган ҳужжатлар
Тафтиш тартибидаги шикоятга қуйидагилар илова қилинади:
1) давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
2) ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга тафтиш тартибидаги шикоятнинг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
3) тафтиш тартибидаги шикоят вакил томонидан имзоланган тақдирда, унинг имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тафтиш тартибидаги протестга ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга протест ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича ишда иштирок этувчи шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахсларнинг мурожаати кўчирма нусхалари илова қилинади, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно.
(313-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Апелляция ёки кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш ёхуд апелляция ёки кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) қабул қилиниши рад этилган ёки қайтарилган шикоят (протест) ва уни судга тақдим этишда унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берилган тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) қабул қилиниши рад этилган ёки қайтарилган шикоят (протест) ҳамда уни судга тақдим этишда унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
314-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддати
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги масала судья томонидан якка тартибда шикоят (протест) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
315-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш
Ушбу Кодексда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя қилинган ҳолда берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинади ва суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланади.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми-шарифининг бош ҳарфлари;
3) шикоятни (протестни) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
4) устидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) суд ҳужжатлари;
5) суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи.
316-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
Тафтиш инстанцияси судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
1) шикоят (протест) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
2) шикоят (протест) қонуний кучга кирмаган ёки қонунга мувофиқ тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
3) шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
4) шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида тафтиш тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
5) шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд томонидан илгари тафтиш тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
6) шикоятни (протестни) бериш муддати ўтказиб юборилган ва ўтказилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса;
7) шикоятдан уни берган шахс воз кечганлиги, протестни чақириб олганлиги сабабли шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим мавжуд бўлса, бундан Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг шикоятдан воз кечилганлиги, протест чақириб олинганлиги муносабати билан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) мустасно.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, шунингдек шикоятни беришда тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
317-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш
Тафтиш инстанцияси судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:
1) шикоят (протест) имзоланмаган бўлса ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) шикоятнинг (протестнинг) мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 11-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) ушбу Кодекс 313-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича протестга ишда иштирок этувчи шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно;
(317-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
3) шикоятга (протестга) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган бўлса;
4) шикоятга давлат божи ҳамда почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
5) шикоят (протест) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса;
6) шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида суд ажрими чиқарилгунига қадар шикоят берган (протест келтирган) шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида ариза тушган бўлса;
7) шикоят (протест) ушбу Кодекс 309-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолда ҳал қилув қарорини қабул қилган судни четлаб ўтиб юборилган бўлса.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажримда шикоятни (протестни) қайтариш асослари кўрсатилади, шикоятни беришда тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга юборилади.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
318-модда. Ишни талаб қилиб олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича ишни тегишли суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари ўз ваколатлари доирасида, ушбу Кодекснинг 307-моддасида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда ёки прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича тафтиш тартибида протест киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли иқтисодий суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли.
(318-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
319-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ўрганиш
Ушбу Кодекснинг 307 — 313-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси томонидан ўрганилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) унга илова қилинган материаллар билан бирга, зарур бўлган ҳолларда эса ишни талаб қилиб олган ҳолда ўрганади.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси:
1) шикоятни (протестни) ушбу Кодекснинг 316-моддасида назарда тутилган асосларга кўра иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисида;
2) шикоятни (протестни) ушбу Кодекс 317-моддаси биринчи қисмининг 1 — 6-бандларида назарда тутилган асосларга кўра қайтариш тўғрисида;
3) суд ҳужжатларини тафтиш тартибида текшириш учун асослар мавжуд бўлмаса, шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида;
4) шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида беш кундан кечиктирмай ажрим чиқаради, тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида ёки тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида эса шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судига келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ажрим чиқаради.
Ажримнинг кўчирма нусхаси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахсга ва ишда иштирок этувчи шахсларга ажрим чиқарилганидан кейинги кундан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
320-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари;
3) тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
4) устидан шикоят қилинаётган суд ҳужжатлари;
5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни;
6) тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш сабаблари.
Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим чиқарилганда шикоят ва унга илова қилинган ҳужжатлар судда қолади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги судьянинг ажримига қўшилмасликка ҳамда тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахснинг аризаси асосида уни бекор қилиш ва иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли.
Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят қилиш учун белгиланган муддат доирасида берилиши мумкин.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган ариза кўриб чиқилмайди.
321-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажрим
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари;
3) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
4) устидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) суд ҳужжатлари;
5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни;
6) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш асосларининг асослантирилган баёни;
7) иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқиладиган вақт ва жой.
322-модда. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) юзасидан ёзма фикр билдириш
Ишда иштирок этувчи шахс тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхасини олганидан кейин унинг юзасидан ёзма фикрини ҳамда ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ушбу ёзма фикрнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқиладиган кунга қадар етиб боришини таъминлайдиган муддатда, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай судга юборишга ҳақли.
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) юзасидан ёзма фикр ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг ишни юритишга ваколати борлигини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
323-модда. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича суд ҳужжатлари ижросини тўхтатиб туриш
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, тафтиш инстанцияси суди (судьяси) суд ҳужжатларининг ижросини тафтиш тартибида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида ёки унинг ижросини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақида тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
324-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида иш тафтиш тартибида кўрилганда ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлар бериш учун чақиртирилиши мумкин. Бу ҳолда уларга ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабарнома юборилади. Бироқ уларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
3241-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш
Агар тафтиш тартибидаги шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган, ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, ишни тафтиш тартибида кўраётган суд шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдиради.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин.
3242-модда. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш
Ишни тафтиш тартибида кўраётган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади, агар:
1) шикоят (протест) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
2) шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида тафтиш тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ тафтиш тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;
3) шикоят (протест) тафтиш тартибида ушбу суд томонидан кўрилган суд ҳужжати устидан берилган ва у хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;
4) шикоят иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса;
5) протест иш юритишга қабул қилинганидан кейин протест келтирган шахс ёки юқори турувчи мансабдор шахс томонидан протестни чақириб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса;
6) шикоят (протест) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ишда тараф бўлган юридик шахс тугатилган бўлса;
7) шикоят (протест) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ишда тараф бўлган фуқаро вафот этса, низоли ҳуқуқий муносабат эса ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди.
3243-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш муддати
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқиш учун ўтказилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқилиши керак.
Алоҳида ҳолларда тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан тафтиш тартибидаги протест Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига келиб тушган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмай кўриб чиқилиши керак.
3244-модда. Ишни тафтиш инстанцияси судида кўриш тартиби
Тафтиш тартибида иш суд мажлисида ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга кўра, мазкур бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
Тафтиш тартибида: ишларни битта иш юритишга бирлаштириш тўғрисидаги; даъвонинг предметини ёки асосини, даъво талабларининг миқдорини ўзгартириш ҳақидаги; қарши даъво тақдим этиш тўғрисидаги; ишда иштирок этишга учинчи шахсларни жалб қилиш ҳақидаги қоидалар қўлланилмайди.
Тафтиш тартибида ишни кўриш раислик қилувчининг ёки судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади.
Маърузачи ишнинг ҳолатларини, суд ҳужжатларининг мазмунини, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) важларини ва унга доир келиб тушган ёзма фикрни баён қилади. Шундан сўнг суд суд мажлисида ҳозир бўлган ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитади.
Дастлаб тафтиш тартибида шикоят берган шахс ёки унинг вакили ёхуд, агар иш прокурорнинг протести бўйича кўрилаётган бўлса, прокурор сўзга чиқади. Суд ҳужжати устидан ҳар иккала тараф томонидан шикоят берилган бўлса, биринчи бўлиб даъвогар сўзга чиқади.
Ушбу Кодекснинг 50-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа шахслар, агар улар ҳал қилув қарори устидан шикоят бермаган бўлса, тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурор фикри эшитилганидан сўнг суд қарор қабул қилиш учун маслаҳатхонага киради.
Суд муҳокамаси тугаганидан кейин қабул қилинган қарорнинг хулоса қисми эълон қилинади ва у ишга қўшиб қўйилади.
Қарор беш кун ичида тўлиқ ҳажмда тузилади ва имзоланади.
Раислик қилувчи қарорнинг хулоса қисми эълон қилинганидан кейин ишда иштирок этувчи шахсларга қарорнинг тўлиқ ҳажмда тузилиши ва уларга юборилиши муддатини тушунтиради.
3245-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятдан воз кечиш. Тафтиш тартибидаги протестни чақириб олиш
Тафтиш тартибида шикоят берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли.
Протест келтирган шахс ёки юқори турувчи мансабдор шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар протестни чақириб олишга ҳақли.
3246-модда. Тафтиш тартибида ишни кўриш чегаралари
Суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар тафтиш инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
3247-модда. Ишни тафтиш тартибида кўрадиган суднинг ваколатлари
Ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича:
1) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;
2) ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;
3) ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга;
4) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга;
5) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;
6) айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга;
7) ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.
3248-модда. Суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари
Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас.
3249-модда. Ишни тафтиш тартибида кўрган суднинг қарори
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича суд қарор қабул қилади, қарор ишни кўрган судьялар томонидан имзоланади.
Ишни тафтиш тартибида кўрган суднинг қарорида қуйидагилар кўрсатилади:
1) қарорни қабул қилган суднинг номи ва таркиби, суд мажлисининг котиби;
2) ишнинг рақами, қарор қабул қилинган сана ва жой;
3) шикоятни (протестни) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг процессуал ҳолати;
4) ишда иштирок этувчи шахсларнинг, шунингдек улар вакилларининг ва суд процесси бошқа иштирокчиларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
5) шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) суд ҳужжатлари мазмунининг қисқача баёни;
6) шикоятда (протестда) келтирилган суд ҳужжатларининг қонунийлигини ва асослилигини текшириш тўғрисида талаб билдирилишига доир асослар;
7) шикоят (протест) юзасидан ёзма фикрда баён қилинган важлар;
8) ишда иштирок этувчи ва суд мажлисида ҳозир бўлган шахсларнинг тушунтиришлари;
9) суд томонидан аниқланган иш ҳолатлари;
10) ишни кўрган суднинг ўз хулосаларига келишига сабаб бўлган важлар, суд амал қилган қонунларга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола;
11) шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича суд хулосалари;
12) агар иш янгидан кўриш учун юборилаётган бўлса, суд томонидан бажарилиши керак бўлган ҳаракатлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати мажлисида раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Ишни тафтиш тартибида кўрган суднинг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарори якуний ҳисобланади ва унинг устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди).
32410-модда. Ишни тафтиш тартибида кўрган суд кўрсатмаларининг мажбурийлиги
Ишни тафтиш тартибида кўрган суднинг қарорида баён этилган кўрсатмалар мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Ишни тафтиш тартибида кўраётган суд ҳал қилув қарорида, қарорда аниқланмаган ёхуд рад этилган ҳолатларни аниқлашга ёки исботланган деб ҳисоблашга, у ёки бу далилнинг ишончли ёки ишончсизлиги, бир далилнинг бошқаларидан устунлиги, ишни янгидан кўришда қандай қарор қабул қилиниши кераклиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан ҳал этишга ҳақли эмас.
32411-модда. Суднинг ажрими, қарори устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест)
Суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ушбу Кодекснинг 307-моддасида назарда тутилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу бобда тафтиш тартибидаги шикоятларни (протестларни) кўриш учун назарда тутилган тартибда тафтиш инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Тафтиш инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:
1) ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;
2) ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва масалани моҳиятан ҳал этишга ёхуд илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга;
3) ажримни, қарорни бекор қилишга ҳамда даъво аризасини ва ишни кўриш учун тегишли инстанция судига юборишга;
4) биринчи инстанция судининг ажримини, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини (аризани), иш материалларини кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга.
32412-модда. Тафтиш инстанцияси судининг ажримлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш, қайтариш, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) бериш муддати ичида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг шикоятни иш юритишга қабул қилишни рад этиш, тафтиш тартибидаги шикоятни қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тафтиш тартибидаги шикоятни бериш муддати ичида шикоятни берган шахснинг аризасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари томонидан бекор қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг тафтиш тартибидаги протестни иш юритишга қабул қилишни рад этиш, қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда суд ҳужжати устидан тафтиш тартибидаги протестни бериш муддати ичида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест келтирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрими, шунингдек ушбу Кодексда устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) назарда тутилган бошқа ажримлари устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест келтирилиши мумкин.
(36-боб Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
37-боб. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш юзасидан иш юритиш
325-модда. Суднинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳуқуқи
Суд ўзи қабул қилган ҳамда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ушбу бобда назарда тутилган асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 146, 192, 326 — 333-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 25.07.2003 йилдаги 111-сонли «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги Қарори.
326-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрадиган судлар
Биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрим янги очилган ҳолатлар бўйича шу ҳал қилув қарорини, ажримни қабул қилган суд томонидан қайта кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Янги очилган ҳолатлар бўйича апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг қайси қарорлари ва ажримлари билан суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, ўша қарорлар ва ажримларни қайта кўриш суд ҳужжатини ўзгартирган ёхуд янги суд ҳужжати қабул қилган инстанция томонидан амалга оширилади.
(326-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
327-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар;
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 325, 328, 329-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 6 ва 7-бандлари.
328-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани бериш тартиби ва муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилади.
(328-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
Аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади.
Ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддати, ариза билан мурожаат қилган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, суд томонидан тикланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмайди, бундан ушбу Кодекс 327-моддасининг 2 — 4-бандларида назарда тутилган асослар бўйича берилган аризалар мустасно.
(328-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон)
329-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза судга ёзма шаклда берилади. Ариза уни берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номлари (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
3) аризачи янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни талаб қилаётган суд ҳужжатини қабул қилган суднинг номи, ишнинг рақами, суд ҳужжати қабул қилинган сана, низо предмети;
4) аризачининг ҳужжатларга ҳавола қилинган фикри бўйича суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган янги очилган ҳолат;
5) ариза бераётган шахснинг талаби;
6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Аризага қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:
1) янги очилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(329-модда учинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
3) ариза ва ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
4) суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза вакил томонидан имзоланган тақдирда, уни имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 328, 330 — 332-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 1, 2-бандлари.
330-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза, агар у ўзининг шакли ва мазмунига нисбатан ушбу Кодексда қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда берилган бўлса, тегишли суднинг иш юритишига қабул қилинади.
Аризани суднинг иш юритишига қабул қилиш тўғрисидаги масала у судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай судья томонидан якка тартибда ҳал қилинади.
Аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 328, 329, 331-332-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 8-бандининг иккинчи қисми, 10-банди.
331-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қайтариш
Суд қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:
1) ариза ушбу Кодекснинг 328 ва 329-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилган бўлса;
2) ариза белгиланган муддат тугаганидан сўнг берилган бўлса ва уни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса;
3) ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш сабаблари узрсиз деб ҳисобланиб, шунга кўра ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашга асос мавжуд бўлмаса.
Аризани қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Аризани қайтариш тўғрисидаги суд ажрими устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, ариза берган шахс ариза билан судга янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 328 — 330, 332-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 1, 2-бандлари.
332-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби ва муддати
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза юзасидан биринчи суд мажлиси аризани иш юритишга қабул қилиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши керак.
(332-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 328 — 330, 332-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 13-банди.
333-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқариладиган ажрим
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Суд ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда кўради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 328 — 332-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14 — 17-бандлари.
V БЎЛИМ. ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРНИНГ СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ.
334-модда. Суд ҳужжатларини ижрога қаратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатлари қонуний кучга киргач ижрога қаратилади, бундан қонунчиликда белгиланган тартибда дарҳол ижрога қаратиш ҳоллари мустасно.
(334-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Даъвони таъминлаш бўйича чоралар кўриш, келишув битимини тасдиқлаш, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий тартибда ижрога қаратиш учун ижро варақасини бериш, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш, чет давлат судининг, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ажрим дарҳол ижро этилиши лозим.
(334-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суд ҳужжатининг ижроси суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 146, 192, 335 — 347-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарорининг 2-банди.
335-модда. Ижро варақаси
Суд томонидан берилган, ундирувчининг суд ҳужжатини мажбурий тартибда ижро эттириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ижро варақасидир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 336 — 338-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, 7-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4-бандлари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарори 4-бандининг биринчи хатбошиси.
336-модда. Ижро варақасини бериш
Суд ҳужжати бўйича битта ижро варақаси берилади, бундан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Агар суд ҳужжатини ижро этиш турли жойларда ёхуд бир нечта ундирувчи фойдасига амалга оширилиши керак бўлса, суд ундирувчиларнинг илтимосига кўра ижро этиш жойи ёхуд суд ҳужжатининг ушбу ижро варақаси бўйича ижро этилиши лозим бўлган қисмини кўрсатган ҳолда бир нечта ижро варақасини беради.
Пул суммаларини бир неча жавобгардан ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати асосида жавобгарларнинг сони бўйича бир нечта ижро варақаси берилади. Бунда, агар солидар жавобгарлардан ундириш назарда тутилаётган бўлса, ҳар бир ижро варақасида ундирувнинг умумий суммаси кўрсатилиши ва солидар жавобгар эканлиги кўрсатилган ҳолда жавобгарларнинг ҳаммаси санаб ўтилиши керак.
Ижро варақаси суд ҳужжатини қабул қилган суд томонидан берилади.
Суд ҳужжати қонуний кучга кирганидан сўнг беш кун ичида ижро варақаси ундирувчига берилади ёки унинг илтимосномасига кўра давлат ижрочисига ижро этиш учун юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижро варақаси ундирувчи жисмоний шахсларга электрон ҳужжат тарзида, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали — мавжуд бўлган тақдирда, ундирувчи юридик шахсларга эса солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, ижро варақаси унга қоғоз шаклида берилади.
(336-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонунига асосан олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)
Бюджетга маблағларни ундириш учун ижро варақаси қарздор турган жойдаги давлат ижрочисига суд ҳужжати қонуний кучга кирганидан сўнг беш кун ичида юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижро варақаси электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 127, 334, 335, 337 — 347-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарорининг 3-банди.
337-модда. Ижро варақасининг мазмуни
Ижро варақасида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ижро ҳужжатини берган суднинг номи;
2) ижро варақаси берилган иш ва унинг рақами;
3) ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати қабул қилинган сана;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) ундирувчи ва қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи, ундирувчининг ва қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек ундирувчининг ва қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами;
(337-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)
5) суд ҳужжатининг хулоса қисми;
6) ижро варақасини ижро этиш тартиби ва усули, агар бу ҳақда суд ҳужжатида кўрсатилган бўлса;
7) суд ҳужжати кучга кирган сана;
8) ижро ҳужжати берилган сана ва уни ижрога тақдим этиш муддати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатига асосан бериладиган ижро варақаси судьянинг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади ва QR-код (матрицали штрихли код) билан тасдиқланади. Бунда суд ҳужжати асосида бериладиган ижро варақаси Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлса, у суднинг муҳри ва судьянинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда қоғоз шаклида берилиши (юборилиши, тақдим этилиши) мумкин.
(337-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 334, 335, 337 — 347-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарорининг 6-банди.
338-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати
Ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан эътиборан ёки суд ҳужжатининг ижроси кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб ижро этилган тақдирда, муддат тугаган кундан эътиборан уч йил ичида ижрога тақдим этилиши мумкин.
Агар суд ҳужжатининг ижроси тўхтатиб қўйилган бўлса, унинг ижроси тўхтатиб қўйилган вақт ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддатга қўшиб ҳисобланмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 334, 335, 337 — 347-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 28-банди.
339-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатининг узилиши
Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати:
ижро варақаси ижрога тақдим этилганда;
ижро варақаси қарздор томонидан қисман ижро этилганда узилади.
Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати узилганидан сўнг муддатнинг ўтиш даври янгидан бошланади. Муддат узилгунига қадар ўтган вақт янги муддатга қўшиб ҳисобланмайди.
Ижро варақаси уни тўлиқ ёки қисман ижро этиш имконияти йўқлиги сабабли ундирувчига қайтарилган тақдирда, ижро варақасини муддат узилганидан кейин ижрога тақдим этишнинг янги муддати ижро варақаси ундирувчига қайтарилган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 334 — 338, 340 — 347-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддаси.
340-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини ўтказиб юборган ундирувчи ижро варақасини берган судга ёки у ижро этиладиган жойдаги судга ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.
Муддатни ўтказиб юбориш сабаблари суд томонидан узрли деб топилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Ундирувчининг ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш тўғрисидаги аризаси у судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда суд мажлисида кўриб чиқилади.
Ундирувчи, қарздор суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ундирувчи ва қарздорга юборилади.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 127, 334 — 339, 341 — 347-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 29-моддасининг иккинчи қисми.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарорининг 7, 8-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 18-банди.
341-модда. Ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш
Ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилган тақдирда, уни берган суд ундирувчининг аризасига кўра ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериши мумкин.
Ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгунига қадар берилиши мумкин, бундан ижро варақаси (суд буйруғи) давлат ижрочиси ёки ижрони амалга оширувчи бошқа шахс томонидан йўқотилган ва бу ҳақда ундирувчига ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг маълум бўлган ҳоллар мустасно. Ушбу ҳолларда ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилганлиги ундирувчига маълум бўлган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда суд мажлисида кўриб чиқилади.
Ундирувчи, қарздор суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ундирувчи ва қарздорга юборилади.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 335 — 337-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарорининг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 18-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 29-банди.
342-модда. Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш
Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлганда суд давлат ижрочисининг, ундирувчининг ёки қарздорнинг аризасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, агар ваколатли давлат органининг қарори ёки тарафларнинг келишуви билан бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бир йилдан ошмаган муддатга берилиши мумкин.
Суд қарздорга ҳужжатни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш имконини берганда суд ҳужжатининг ижро этилишини ушбу Кодекснинг 8-бобида назарда тутилган тартибда таъминлаш чораларини кўриши мумкин.
Суд ҳужжати ижросини кечиктириш ҳақидаги ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги ариза судга келиб тушган кундан эътиборан йигирма кунлик муддатда суд томонидан суд мажлисида кўриб чиқилади.
Агар суд ҳужжатининг ижроси давлат ижрочисининг иш юритувида бўлса, ундирувчи, қарздор ва давлат ижрочиси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси ундирувчига, қарздорга, шунингдек, агар суд ҳужжатининг ижроси давлат ижрочисининг иш юритувида бўлса, давлат ижрочисига юборилади.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 343, 344-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарорининг 9-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 18-банди.
343-модда. Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси
Агар ижро этилган суд ҳужжати ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича даъвогар фойдасига ундирилган ҳамма нарса жавобгарга қайтарилади.
Агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 342, 344-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 18-банди.
344-модда. Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масалани ҳал қилиш
Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала илгари қабул қилинган суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида янги суд ҳужжатини қабул қилган суд томонидан ҳал этилади.
Агар суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги қарорда унинг қайтарма ижроси тўғрисида кўрсатма бўлмаса, жавобгар биринчи инстанция судига тегишли ариза беришга ҳақли.
Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ариза судга келиб тушган кундан эътиборан йигирма кунлик муддатда, тарафлар чақиртирилмасдан ва суд муҳокамасисиз суд мажлисида кўриб чиқилади.
Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги аризага илгари қабул қилинган суд ҳужжати ижро этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, суд ундирилган пул маблағларини, мол-мулкни ёки унинг қийматини қайтариш учун ижро варақаси беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 342, 343-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 18-банди.
345-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш
Суд берган ижро варақаси асосида давлат ижрочиси томонидан қўзғатилган ижро ишини юритишни суд қонунда назарда тутилган ҳолларда, ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризасига кўра тўхтатиб туриши ёки тугатиши мумкин.
Иқтисодий суд томонидан берилган ижро варақаси асосида қўзғатилган ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш ўша суд ёки давлат ижрочиси жойлашган ердаги суд томонидан амалга оширилади.
Ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан йигирма кунлик муддатда, тарафлар чақиртирилмасдан ва суд муҳокамасисиз суд томонидан кўриб чиқилади.
Ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ундирувчига, қарздорга, шунингдек давлат ижрочисига юборилади.
Ажрим устидан у чиқарилган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 233 — 235, 238-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 34 — 39-моддалари.
346-модда. Ижро ишини юритишни тиклаш
Ижро ишини юритишни тўхтатган суд ижро ишини юритишни уни тўхтатишга асос бўлган сабаблар ёки ҳолатлар бартараф этилганидан кейин ундирувчининг, давлат ижрочисининг аризаси бўйича тиклайди.
Ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза у келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда, тарафлар чақиртирилмасдан ва суд муҳокамасисиз суд томонидан кўриб чиқилади.
Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси ундирувчига, қарздорга, шунингдек давлат ижрочисига юборилади.
Ижро иши юритишни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 233 — 235, 238-моддалари.
347-модда. Ижро варақасини чақириб олиш ва янги ижро варақасини бериш
Суд ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар, ҳисоб-китобдаги янглишишлар билан берилган, шунингдек ўзгартирилган (бекор қилинган) суд ҳужжати асосида берилган ижро варақасини ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан тарафларни чақиртирмасдан ҳамда суд муҳокамасисиз чақириб олишга ва унинг ўрнига янги ижро варақасини беришга ҳақли.
Ижро варақасини чақириб олиш ва янги ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ундирувчига, қарздорга, шунингдек, агар суд қарорининг ижроси давлат ижрочисининг иш юритувида бўлса, давлат ижрочисига юборилади.
Ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар, ҳисоб-китобдаги янглишишлар билан берилган ёки ўзгартирилган (бекор қилинган) суд ҳужжати асосида берилган ижро варақаси ундирувчи ёки давлат ижрочиси томонидан уни берган судга ижро этилмасдан қайтарилади.
Ижро варақасини чақириб олиш ва янги ижро варақасини бериш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 127, 128, 191-моддаси.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.01.2018 й., 02/18/ИПК/0623-сон, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон; 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 24.05.2019 й., 03/19/541/3179-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон, 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон; 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон; 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон; 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон; 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон; 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон; 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон; 12.03.2025 й., 03/25/1047/0233-сон; 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон; 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон; 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон; 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон; 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон; 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон; 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон; 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон; 01.05.2026 й., 03/26/1142/0440-сон; 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон; 27.07.2026 й., 03/26/1161/0787-сон; 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон; 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон)