toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 30 июлдаги 8-мҳ-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 28 июлдаги 550-сонли қарори (рўйхат рақами 2701-1, 02.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.09.2025 й., 10/25/2701-1/0801-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 23 июлда 2701-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги ҳамда «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 30 июлдаги 8-мҳ-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 28 июлдаги 550-сонли қарори (рўйхат рақами 2701-1, 02.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.09.2025 й., 10/25/2701-1/0801-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 30 июлдаги 8-мҳ-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 28 июлдаги 550-сонли қарори (рўйхат рақами 2701-1, 02.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.09.2025 й., 10/25/2701-1/0801-сон)
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Маданият ва спорт ишлари вазири Б. АХМЕДОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 29 июнь,
15-сон
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 29 июнь,
9-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ушбу Йўриқнома ўқ отиш, биатлон, замонавий кўпкураш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга (спорт ва спорт-техник клублари, спорт мактаблари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгашининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ташкилотлари ва бошқалар) (бундан буён матнда юридик шахс деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
пневматик спорт қуроли — сиқилган, суюлтирилган ёки қотирилган газсимон модданинг қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳолда ҳаракатга келадиган аслаҳа билан нишонни масофадан туриб уриш учун спортнинг пневматик ўқ отиш турлари бўйича ўтказиладиган машғулот ва мусобақаларда фойдаланишга мўлжалланган қурол;
ўқотар спорт қуроли — порох ёки бошқа модда қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳолда ҳаракатга келувчи аслаҳа билан нишонни масофадан туриб механик уриш учун спортнинг ўқ отиш турлари бўйича ўтказиладиган машғулот ва мусобақаларда фойдаланишга мўлжалланган қурол;
ўқ-дорилар — қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси;
қуролхона — қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган, техник жиҳатдан мустаҳкамланган, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси ҳамда қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ва жисмоний ҳимоянинг бошқа воситалари билан махсус жиҳозланган алоҳида иншоот (омбор, хона).
2-боб. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш
2. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари фақат қуролхонада сақланиши лозим.
Агар юридик шахсда қуролхона мавжуд бўлмаса, унга тегишли бўлган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бошқа юридик шахсга тегишли бўлган қуролхонада сақланиши лозим.
3. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини фуқароларнинг, шу жумладан юридик шахс ходимларининг турар жойларида, шунингдек спорт делегациялари (жамоалари) жойлаштирилган жойларда (меҳмонхоналар, ётоқхоналар, спорт лагерлари ва бошқалар) сақлашга йўл қўйилмайди.
4. Ўқотар спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган қуролхоналар идоравий ва спорт ўқотар қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари билан жиҳозланишига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Пневматик спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган қуролхоналар ўқотар спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган қуролхоналарга қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак. Пневматик спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган қуролхоналарнинг деворлари, шифт тўсинлари ва поли ичкари томондан бутун майдон бўйича қўшимча равишда металл панжаралар билан мустаҳкамланиши (арматура билан жиҳозланиши) ҳамда ички ишлар органларининг техник қўриқлаш маркази (пункти) қўриқловига топширилиши талаб этилмайди.
5. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари қуролхоналардаги қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафлар (яшиклар)да сақланади.
Қуроллар ўқ-дорилардан алоҳида сақланиши керак.
6. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган сейф ва металл шкафлар (яшиклар) деворларининг қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаслиги, камида иккита ички (ўйма) қулфлар билан жиҳозланган ҳамда пол ёки деворга қотирилган (пайвандланган) бўлиши лозим, катта габаритли (ўлчамлари 1500х600х500 мм дан кўп бўлган) ва оғир (оғирлиги 700 кг дан ортиқ бўлган) сейф ва металл шкафлар (яшиклар) бундан мустасно.
Сейф ва металл шкафлар (яшиклар)нинг эшиклари металли қопламалар ёки бурчаклар билан мустаҳкамланган бўлиши керак.
7. Қуролхонада сейфлар, металл шкафлар (яшиклар)нинг сони, рақами ва қайси муҳр билан муҳрланиши кўрсатилган рўйхат осилган бўлиши керак.
8. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ўқув-кўргазма қуроллари, спорт анжомлари ва бошқа буюмлар билан бирга сақлашга йўл қўйилмайди.
9. Ўқотар ва пневматик спорт қуролини тозалаш-мойлаш материаллари (мой, ишқорлар ва бошқалар) улар учун ажратилган махсус жойларда қурол ва унинг ўқ-дориларидан алоҳида сақланади.
10. Қуролхона, ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган сейф ва металл шкафлар (яшиклар)нинг иккита калитлар тўплами бўлиши керак. Калитларнинг биринчи тўплами юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, берилиши, қабул қилиб олинишини ҳамда ҳисоби юритилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул шахсда (бундан буён матнда сақлаш учун масъул шахс деб юритилади), иккинчиси эса, юридик шахс раҳбарида муҳрланган қутига жойлаштирилган ҳолда қулфланадиган сейф ёки металл шкафда сақланиши лозим.
11. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари қуруқ ҳолда сақланиши таъминланиши керак.
3-боб. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ташиш
12. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари автомобил, темир йўл ва ҳаво транспортида ташилиши мумкин.
Қурол ва ўқ-дориларни шаҳар жамоат транспортида ва от-араваларда ташишга йўл қўйилмайди.
13. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ташишда юридик шахс раҳбари томонидан уларни ташиш учун масъул шахс (бундан буён матнда ташиш учун масъул шахс деб юритилади) тайинланади.
Ўқ отиш машғулотлари ва мусобақалари жойига борган ҳолда ўтказилган вақтда Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ташиш учун юридик шахс раҳбари томонидан тайинланадиган ўқ отиш раҳбари (бундан буён матнда ўқ отиш раҳбари деб юритилади) масъул ҳисобланади.
14. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари белгиланган жойга (юридик шахс, ички ишлар органи, қуролни таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс) етказилганда улар ташиш учун масъул шахс томонидан шу куннинг ўзида тегишли қуролхонага топширилиши лозим.
15. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари ўқ отиш машғулотлари ва мусобақалари ўтказиладиган жойга етказилганда қурол ва ўқ-дорилар ўқ отиш раҳбари томонидан вақтинчалик сақлаб туриш учун тегишли қуролхонага шу куннинг ўзида топширилиши керак.
Агар ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари бир кундан ошмайдиган муддатда ўтказилиши мўлжалланаётган бўлса, етказилган қурол ва унинг ўқ-дорилари қуролхонага топширилмасдан ўқ отиш раҳбари томонидан доимий қаров остида сақланади ҳамда машғулотлар ёки мусобақалар якунланиши билан улар доимий сақланадиган қуролхонага қайтариб етказилади ва топширилади.
16. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари улар учун мўлжалланган махсус қутиларда ғилоф кийдирилган ҳолда ташилади. Бунда, қурол ўқсизлантирилган бўлиши ҳамда ўқ-дорилардан алоҳида жойлаштирилиши керак.
17. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари автомобил транспортида ташилганда, улар автомобил транспортининг қулфланадиган кузови (багаж қисмлари)да ташилади. Бунда, қурол ва унинг ўқ-дорилари бегона шахслар томонидан кўздан кечирилиши имконияти истисно этилиши керак.
18. Автомобил транспортида ўқотар спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишда ташиш учун масъул шахсга юридик шахс раҳбари томонидан қўшимча равишда қўриқловчи шахс бириктирилади.
Ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар спорт қуроли ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми олиб борилаётган йўлда ички ишлар органларининг ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш органларининг икки нафар қуролли қўриқчилари ҳамроҳлигида кузатиб борилиши таъминланиши керак. Қуроллар ва ўқ-дорилар икки ва ундан ортиқ автомобил транспортида ташилса, уч нафар қуролланган ходим бўлиши лозим.
19. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини темир йўл транспортида ташишда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари ҳамда 2023 йил 17 апрелдаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг темир йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя этилиши керак.
20. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳаво транспортида ташишда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 мартдаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан авиация хавфсизлигини таъминлаш миллий дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари» (ЎзР АҚ-198) (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) талабларига риоя этилиши лозим.
4-боб. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини бериш ва қабул қилиш
21. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари улардан фойдаланувчи ўқувчи, спортчи, тренер (тренер-ўқитувчи) ёки инструкторга (бундан буён матнда фойдаланувчи деб юритилади) ўқ отиш машғулотларида ёки мусобақаларда фойдаланиш ёхуд қуролни тозалаш-мойлаш учун берилади.
22. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари улар сақланадиган қуролхоналардан сақлаш учун масъул шахс томонидан берилади ва қабул қилинади ҳамда ушбу ҳақидаги тегишли маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган журналда (бундан буён матнда журнал деб юритилади) қайд қилинади.
23. Сақлаш учун масъул шахс томонидан ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини фойдаланувчиларга бериш учун мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тасдиқланадиган ўқотар ва пневматик спорт қуролини бириктириш қайдномаси асос бўлиб ҳисобланади.
Қурол фақат қайдномада кўрсатилган шахсларга, ўқ отиш машғулотлари ва мусобақалари жойига борган ҳолда ўтказилган тақдирда эса, ўқ отиш раҳбарига берилади.
Мазкур қайднома сақлаш учун масъул шахс томонидан ҳар йили 1-январ ҳолатига тузилади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади. Қайдномада кўрсатилган шахслар ўзгарган тақдирда, у янгитдан тузилиши ва қайта тасдиқланиши керак.
24. Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари жойига борган ҳолда ўтказилган тақдирда ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари зарур миқдорда ўқ отиш раҳбарига берилади ва бу ҳақда журналда тегишли ёзувлар қайд қилинади.
Ўқ отиш машғулотлари ва мусобақалари ўтказиладиган жойда қуроллар ва ўқ-дорилар фойдаланувчиларга мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган тарқатиш-қабул қилиш қайдномаси (бундан буён матнда тарқатиш-қабул қилиш қайдномаси деб юритилади) асосида ўқ отиш раҳбари томонидан тарқатилади ва қабул қилиб олинади.
Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари якунлангандан сўнг қурол ва ўқ-дорилар (фойдаланилмай қолган ва фойдаланишда отилмай қолган ўқ-дорилар) фойдаланувчилар томонидан ўқ отиш раҳбарига топширилади.
Қурол ва ўқ-дорилар (фойдаланилмай қолган ва ишлатишда отилмай қолган ўқ-дорилар) ўқ отиш раҳбари томонидан улар сақланадиган қуролхонага тарқатиш-қабул қилиш қайдномаси билан бирга топширилади ва бу ҳақда журналга тегишли ёзувлар қайд қилинади.
5-боб. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш
25. Юридик шахсга фойдаланишга қабул қилинган (кирим қилинган) ҳамда унинг ҳисобида мавжуд бўлган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари ҳисоби доимий равишда олиб борилиши шарт.
26. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш билан бирга, уларнинг ҳисобдан чиқарилиши ва ҳисобда мавжуд бўлган қуроллар ва ўқ-дориларнинг ҳаракати билан боғлиқ маълумотлар ҳам умумлаштириб борилади.
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари ҳисоби сақлаш учун масъул шахс томонидан олиб борилади.
27. Юридик шахсга фойдаланишга қабул қилинган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари шу куннинг ўзида қуролхонага сақлаш учун топширилиши ва тегишли кирим ҳужжати (ҳисобварақ-фактура, юк хати) асосида ҳар бир юридик шахсда юритиладиган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китобида (бундан буён матнда китоб деб юритилади) ҳисобга олиниши лозим.
28. Китоб уч қисмдан иборат бўлади ва сақлаш учун масъул шахс томонидан юритилади.
29. Китобнинг биринчи қисмида ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг жамланма ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Йўриқноманинг 4а-иловасига мувофиқ шаклдаги жадвал кўринишида ҳар бир қурол (аниқ бир турдаги, номдаги, марка, модел ва калибрдаги) ҳамда унинг ўқ-дорилари бўйича алоҳида расмийлаштирилади.
Китобнинг мазкур қисми қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳисобга олинган ҳамда (ёки) ҳисобдан чиқарилган вақтдаги уларни ҳисобда мавжуд бўлган жами миқдорини аниқлаш учун юритилади. Бунда, ҳисобда мавжуд бўлган қурол ва унинг ўқ-дорилари жами миқдори аниқ бир санада ҳисобга олинган ва (ёки) ҳисобдан чиқарилган қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари миқдорини уларнинг мавжуд миқдоридан айириш ва (ёки) унга қўшиш орқали аниқланади.
30. Китобнинг иккинчи қисмида ўқотар ва (ёки) пневматик спорт қуролининг индивидуал ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Йўриқноманинг 4б-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.
Китобнинг мазкур қисмида ҳар бир қурол бўйича унинг ҳисобга олинган санаси, юридик шахсга қачон ва қаердан келиб тушганлиги, ҳисобга олиш учун асос бўлган кирим ҳужжатининг (ҳисобварақ-фактура, юк хати) рақами ва санаси, қуролга оид индивидуал маълумотлар, қуролнинг ҳисобдан чиқарилиши ва уни таъмирлаш учун юборилиши, шунингдек унинг техник ҳолати ва яроқлилик тоифаси тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
31. Китобнинг учинчи қисмида ўқотар ва пневматик спорт қуролининг ўқ-дорилари ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Йўриқноманинг 4в-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.
Китобнинг мазкур қисмида ўқ-дориларнинг ҳисобга олинган санаси, юридик шахсга қачон ва қаердан келиб тушганлиги, ҳисобга олиш учун асос бўлган кирим ҳужжатининг (ҳисобварақ-фактура, юк хати) рақами ва санаси, уларнинг тури, калибри, ишлаб чиқарилган йили ва партияси, миқдори ҳамда ҳисобдан чиқарилиши, шунингдек уларнинг яроқлилик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
32. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли юридик шахс томонидан бериб юборилиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши оқибатида, тегишлича чиқим ҳужжати (ҳисобварақ-фактура, юк хати), суриштирув ёки дастлабки тергов органининг тегишли қарори ёхуд қурол ва унинг ўқ-дорилари яроқлилик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади.
Бу ҳақда ҳисобдан чиқаришнинг сабаби ва уни тасдиқловчи ҳужжат ҳақида маълумотлар кўрсатилган ҳолда китобнинг иккинчи қисмида қайд қилиб қўйилиши лозим.
33. Ўқ-дорилар юридик шахс томонидан бериб юборилиши, ўтказилган ўқ отиш машғулотлари ва (ёки) мусобақаларда сарфланиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёхуд яроқсиз ҳолга келиши оқибатида, тегишлича чиқим ҳужжати (ҳисобварақ-фактура, юк хати), ўқ отиш машғулоти ва (ёки) мусобақада сарфланган ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш бўйича далолатнома, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг тегишли қарори ёхуд қурол ва унинг ўқ-дорилари яроқлилик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади.
Бу ҳақда ҳисобдан чиқаришнинг сабаби ва уни тасдиқловчи ҳужжат ҳақида маълумотлар кўрсатилган ҳолда китобнинг учинчи қисмида қайд қилиб қўйилиши лозим.
34. Қуролхонада сақланаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш ҳамда қуролларнинг яроқлилик тоифасини белгилаш учун юридик шахс раҳбарининг буйруғи билан камида уч кишидан, шу жумладан комиссия раисидан иборат таркибда Қурол ва унинг ўқ-дориларининг техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш комиссияси тузилади.
Зарур ҳолларда комиссия иш фаолиятига бошқа юридик шахсларнинг мутахассислари ҳамда ҳудудий ички ишлар органининг масъул ходими таклиф этилиши мумкин.
35. Қурол ва унинг ўқ-дорилари техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш комиссияси томонидан йилига камида бир марта қуролларнинг техник ҳолати ва яроқлилик тоифаси ҳамда унинг ўқ-дорилари яроқлилик ҳолати ўрганилади.
Бунда, таъмирлашга муҳтож бўлган қурол ёхуд яроқсиз ҳолга келган қурол ёки унинг ўқ-дорилари аниқланганда улар бўйича тегишлича мазкур Йўриқноманинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ шаклда далолатномалар расмийлаштирилади.
Далолатномада тегишлича қуролни таъмирлашга юбориш ёки яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли қурол ёки унинг ўқ-дориларини ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш учун юбориш бўйича хулоса қилинади.
Мазкур далолатномалар комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.
36. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли таъмирлаш учун юборилганда унинг таъмирлашга юборилганлиги ва таъмирлашдан қайтарилганлиги ҳақида китобнинг иккинчи қисмида тегишли ёзув қайд қилинади.
Таъмирлаш учун юборилган қурол ҳисобдан чиқарилмайди.
37. Яроқсиз ҳолга келган деб хулоса қилинган ва ҳисобдан чиқарилган қурол ва (ёки) унинг ўқ-дорилари уларни йўқ қилиш учун ҳудудий ички ишлар органига юборилади.
38. Ўтказилган ўқ отиш машғулотлари ва (ёки) мусобақаларда сарфланган ўқ-дорилар (фойдаланилган ҳамда фойдаланишда отилмай қолган ўқ-дорилар) бўйича мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилади.
Далолатномада сарфланганлиги сабабли ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган ўқ-дориларнинг миқдори кўрсатилади.
Мазкур далолатнома сақлаш учун масъул шахс томонидан журналда қайд қилинган маълумотларга асосланган ҳолда тузилади ва у юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.
39. Қуролхонада сақланаётган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бир нечта юридик шахсга тегишли бўлса, улар бўйича журнал ва китоб ҳар бир юридик шахс томонидан алоҳида юритилади.
40. Журнал ва китоб ҳудудий ички ишлар органида ҳисобга қўйилган бўлиши керак.
41. Сақлаш учун масъул шахс алмашганда журнал ва китоб янгидан тайинланган шахсга қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида топширилиши шарт.
Мазкур далолатнома юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.
42. Журнал ва китобнинг титул варағи қалин материал (картон)дан ишланган бўлиши ва унда юридик шахс ҳамда у идоравий мансуб бўлган юридик шахснинг (агар мавжуд бўлса) номи, шунингдек у қачон юритилиши бошлангани ва тугатилгани кўрсатилиши зарур.
Журнал ва китобнинг титул варағи мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
43. Журнал ва китоб бетлари изчил кетма-кетликда рақамланган ва ип ўтказиб тикилган бўлиши керак.
Журнал ва китобнинг охирги бетида унинг нечта бетдан иборат эканлиги кўрсатилиши ва ушбу маълумот юридик шахс раҳбарининг имзоси ҳамда муҳри, шунингдек ҳудудий ички ишлар органи масъул ходимининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши лозим.
Журнал ва китобнинг охирги варағи мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
44. Журнал ва китобдаги ёзувлар кўк ёки қора рангли шарикли ручка билан аниқ ёзилиши шарт. Ёзувни қайд қилишда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди. Хато ёзилганда у матнни ўқиш имкониятини берадиган ҳолда ингичка чизиқ билан ўчирилиб, унинг тепасидан тўғирланган ёзув киритилади ва тегишли ёзув киритилган сатрнинг изоҳ қисмида «тузатилди» деб ёзиб қўйилади ҳамда матнни тўғрилаган шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
45. Журнал ва китоб тўлиқ тўлдирилгунча юритилади.
46. Журнал ва китобнинг бутлиги ва тўғри тўлдирилишига сақлаш учун масъул шахс жавобгар ҳисобланади.
47. Журнал ва китоб қуролхонанинг ичида жойлаштирилган қулфланадиган сейф ёки металл шкаф (яшик)да сақланади.
48. Юридик шахсда ҳисобга олинган (балансда) мавжуд бўлган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари йилига камида бир марта инвентаризациядан ўтказилиши шарт.
49. Инвентаризацияни ўтказиш учун юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан камида уч нафар аъзодан, шу жумладан комиссия раисидан иборат таркибда Берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссияси тузилади.
Берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссияси таркибига сақлаш учун масъул шахс ва юридик шахс бухгалтерияси ходими мажбурий равишда киритилади. Зарур ҳолларда комиссия иш фаолиятига ҳудудий ички ишлар органининг масъул ходими таклиф этилиши мумкин.
50. Инвентаризацияни ўтказишда бухгалтерия ҳисобида кўрсатилган ҳамда китобда ҳисобга олинган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари уларнинг фактик мавжудлиги билан солиштириб чиқилади ва натижаси бўйича далолатнома тузилади.
Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.
51. Инвентаризация натижасида тафовут (қурол ёхуд унинг ўқ-дорилари камомади (йўқолганлиги) ёки ортиқча мавжудлиги) аниқланганда юридик шахс раҳбари бу ҳақда ҳудудий ички ишлар органига ва идоравий мансуб бўлган юридик шахсга (агар мавжуд бўлса) хабар берилишини таъминлаши шарт.
6-боб. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларидан фойдаланиш
52. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларидан фақат ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақаларида фойдаланилади.
53. Ҳар бир юридик шахс томонидан ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак.
54. Фойдаланувчилар ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари билан таништирилгандан сўнг улардан фойдаланишга рухсат берилади.
55. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари фойдаланиш учун олинганда фойдаланувчи томонидан журналнинг ёхуд тарқатиш-қабул қилиш қайдномасининг тегишли катагига имзо қўйилади.
56. Ўқотар ва пневматик спорт қуролидан фақат махсус жиҳозланган муҳандислик-қурилиш иншооти (тир, ўқ отиш стенди, ўқ отиш майдони)да фойдаланишга рухсат берилади.
57. Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари жараёнида ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ўқ отиш чизиғи, ўтиш йўллари ва бошқа жойларда фойдаланувчининг қаровисиз қолдирилишига йўл қўйилмайди.
58. Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари жараёнида ўқотар ва пневматик спорт қуролини ўқлаш ҳамда ундан нишонга отиш ва қурол билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни бажариш фақатгина тренер (тренер-ўқитувчи, инструктор)нинг рухсати билан ҳамда унинг назорати остида амалга оширилади.
59. Қуйидаги ҳолларда ўқотар ва пневматик спорт қуролидан фойдаланиш тақиқланади:
куннинг кечки ва тунги вақтларида, яхши кўринмайдиган шароитларда;
фойдаланувчи мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлганда;
60. Ўқотар ва пневматик спорт қуролидан фойдаланишда уни отиш йўналишидан (нишон) ташқари бошқа томонларга қаратишга йўл қўйилмайди.
Қуролни одам(лар)га қаратиш ва ўқталиш тақиқланади.
61. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари (фойдаланилмаган ҳамда фойдаланишда отилмай қолган ўқ-дорилар) ўқ отиш машғулоти ёки мусобақаси якунланганидан сўнг фойдаланувчи томонидан қуролхонага, ўқ отиш машғулоти ёки мусобақа жойига бориб ўтказилган пайтда эса, ўқ отиш раҳбарига дарҳол топширилиши шарт.
62. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли фойдаланувчи томонидан уни тозалаш-мойлаш учун олиниши мумкин. Бунда, журналнинг тегишли қисмида унинг тозалаш-мойлаш учун олинганлиги кўрсатилади ва фойдаланувчи томонидан имзо қўйилади.
Қуролни тозалаш-мойлаш ишлари бу учун ажратилган махсус жойларда ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади.
63. Фойдаланувчи фойдаланиш учун олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари бутлигини таъминлаши ҳамда улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этиши шарт.
7-боб. Якуний қоидалар
64. Мазкур Йўриқнома талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини бериш ва қабул қилиш
ЖУРНАЛИ

Т/р

Қурол ва унинг ўқ-дориларини фойдаланиш учун олган шахснинг Ф.И.О.

Фойдаланиш учун олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари, фойдаланиш мақсади

Қурол ва унинг ўқ-дорилари олинган сана ва вақт

Қурол ва унинг ўқ-дориларини фойдаланишга олган шахснинг имзоси

Қайтариб топширилган қурол ва унинг ўқ-дорилари

Қурол ва унинг ўқ-дориларини қабул қилиб олган шахс (сақлаш учун масъул шахс)нинг имзоси

Изоҳ:

қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри

вақт

(соат, дақиқа)

қуролнинг ўқ-дорилари сони

(дона)

фойдаланиш мақсади

(машғулот, мусобақа, тозалаш-мойлаш)

сана

(кун, ой, йил)

вақт

(соат, дақиқа)

қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри

қуролнинг завод серияси ва рақами

ўқ-дорилар (дона)

сана

(кун, ой, йил)

вақт

(соат, дақиқа)

фойдаланилмай қолган

фойдаланишда отилмай қолган

(осечка)

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

12.

13.

14.

15..

16.

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

_____________________________________

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.)

_______________________

___________

(имзо)

20 __ йил «____» _____________

                                                                М.Ў.

_________________________________________________________да

(юридик шахс номи)

Ўқотар ва пневматик спорт қуролини бириктириш

ҚАЙДНОМАСИ

Т/р

Қурол бириктирилган фойдаланувчининг Ф.И.О.

Бириктирилган қурол

Қурол бириктирилган фойдаланувчининг имзоси

Изоҳ

тури, номи, маркаси ва модели

калибри

завод серияси ва рақами

1

2

3

4

5

6

Қайдномани тузувчи: _______________________________ __________ 20 __ йил «___» _________

_______________________ (сақлаш учун масъул шахснинг Ф.И.О.) __   (имзо)

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари ўтказилган жойда ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини фойдаланувчиларга тарқатиш-қабул қилиш
ҚАЙДНОМАСИ

_______________________________________________________________________________

(юридик шахс номи)

_______________________________________________________________________________

(ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари ўтказилган жойнинг номи ва манзили)

_______________________________________________________________________________

20____ йил «____»_______________

Т/р

Қурол ва унинг ўқ-дориларини фойдаланиш учун олган шахснинг Ф.И.О.

Фойдаланиш учун олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари

Қурол ва унинг ўқ-дорилари олинган вақт

Қурол ва унинг ўқ-дориларини фойдаланишга олган шахснинг имзоси

Қайтариб топширилган қурол ва унинг ўқ-дорилари

Қурол ва унинг ўқ-дорилари қайтариб топширилган вақт

Қурол ва унинг ўқ-дориларини қабул қилиб олган шахс (ўқ отиш раҳбари)нинг имзоси

Изоҳ

қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри

қуролнинг завод серияси ва рақами

қуролнинг ўқ-дорилари сони

(дона)

вақт

(соат / дақиқа)

қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри

қуролнинг завод серияси ва рақами

ўқ-дорилар (дона)

фойдаланилмай қолган

фойдаланишда отилмай қолган

(осечка)

вақт

(соат / дақиқа)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

Ўқ отиш раҳбари: ___________________________________________________________________________________ ____________________ 20___ йил «____» ___________________

______________________________________________ (лавозим ва Ф.И.О.) ________________________________________________ (имзо)

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4а-ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари ҳисобини юритиш
КИТОБИ

(китобнинг биринчи қисми)

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари жамланма

ҲИСОБИ

Т/р

Ёзув киритилган сана

________________________________________________________________________

(қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри)

______________________________________________________________________________________

(қуролнинг ўқ-дорилари (партия, калибри)

ҳисобга олинган

ҳисобдан чиқарилган

ҳисобда мавжуд

ҳисобга олинган

ҳисобдан чиқарилган

ҳисобда мавжуд

1

2

3

4

5

6

7

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4б-ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари ҳисобини юритиш
КИТОБИ

(китобнинг иккинчи қисми)

Ўқотар ва пневматик спорт қуролининг индивидуал

ҲИСОБИ

Т/р

Қурол ҳисобга олинган сана

Қурол қайси юридик шахсдан келиб тушганлиги ва санаси

Келиб тушган қуролнинг кирим ҳужжати (ҳисобварақ-фактура, юк хати) санаси ва рақами

Ҳисобга олинган қуролга оид индивидуал маълумотлар

Қуролнинг ҳисобдан чиқарилишига оид маълумотлар

Қуролнинг таъмирлаш учун юборилганлиги ҳақида маълумот

Қуролнинг техник ҳолати ва яроқлилик тоифаси

Изоҳ

тури, номи, маркаси ва модели

калибри

ишлаб чиқарилган йили

завод серияси ва рақами

ҳисобдан чиқарилиши сабаби (бериб юборилиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши)

ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган ҳужжат, унинг рақами ва санаси

ҳисобдан чиқарилган сана

таъмирлаш учун юборилганлиги

таъмирлашдан қайтарилганлиги

юборилган юридик шахс номи, юборилган сана

юк хатининг рақами ва санаси

қайтарилган сана

юк хатининг рақами ва санаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4в-ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари ҳисобини юритиш
КИТОБИ

(китобнинг учинчи қисми)

Ўқотар ва пневматик спорт қуролининг ўқ-дорилари

ҲИСОБИ

Т/р

Ўқ-дорилар ҳисобга олинган сана

Ўқ-дорилар қайси юридик шахсдан келиб тушганлиги ва санаси

Келиб тушган ўқ-дориларнинг кирим ҳужжати (ҳисобварақ-фактура, юк хати) санаси ва рақами

Ҳисобга олинган ўқ-дориларга оид маълумотлар

Ўқ-дориларнинг ҳисобдан чиқарилишига оид маълумотлар

Ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолати

Изоҳ миқдори

(дона)

тури

калибри

ишлаб чиқарилган йили ва партияси

миқдори

(дона)

ҳисобдан чиқарилиши сабаби (бериб юборилиши, сарфланиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши)

ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган ҳужжат, унинг рақами ва санаси

ҳисобдан чиқарилган сана

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

_____________________________

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.)

_____________________________

_____________________________

(имзо)

20___ йил «____» _____________

                                                               М.Ў.

Ўқотар ва пневматик спорт қуролининг техник ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича

ДАЛОЛАТНОМА

_________________________ шаҳри

                     (жой номи) ______________

Қурол ва унинг ўқ-дорилари техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш комиссияси томонидан _____________________________________________ да ҳисобда мавжуд бўлган ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг техник ҳолати ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар аниқланди:

Қуролнинг таъмирланишга муҳтожлигини билдирувчи сабаб (лар)

Қуролни таъмирлаш даражаси (қисман, ўртача ёки тўлалигича) ва унинг қисқача тавсифи

4

5

Юқоридагилардан келиб чиқиб, комиссия томонидан жадвалда кўрсатилган таъмирланишга муҳтож деб топилган қуролни таъмирлашга юборилиши таклиф этилади.

______________________

_________

(Ф.И.О.)

(имзо)

______________________

_________

(Ф.И.О.)

(имзо)

______________________

_________

(Ф.И.О.)

(имзо)

______________________

_________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
6-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

________________________________

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.)

________________________________

________________________________

(имзо)

20___ йил «____» ______________

                                                                 М.Ў.

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари яроқлилик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича

ДАЛОЛАТНОМА

20__-йил «___» __________

________________ шаҳри

(жой номи) _______

Қурол ва унинг ўқ-дорилари техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш комиссияси томонидан _________________________________________________________ да ҳисобда мавжуд бўлган ўқотар ва

(юридик шахс номи)

пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари яроқлилик ҳолати ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар аниқланди:

Т/р

Қуролнинг тури, номи, маркаси ва модели, ишлаб чиқарилган йили ҳамда завод серияси ва рақами (ўқ-дориларнинг тури, калибри, ишлаб чиқарилган йили ва партияси ҳамда уларнинг миқдори)

Қурол (ўқ-дорилар)нинг ҳисобга олинган санаси

Қурол (ўқ-дорилар)нинг яроқсиз ҳолга келганлигини билдирувчи сабаб (лар)

Қуролнинг яроқлилик тоифаси (ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолати) бўйича қисқача тавсифи

Изоҳ

1

2

3

4

5

Юқоридагилардан келиб чиқиб, комиссия томонидан жадвалда кўрсатилган яроқсиз ҳолга келган деб топилган қурол (ўқ-дорилар)нинг ҳисобдан чиқарилиши ва йўқ қилиш учун юборилиши таклиф этилади.

Комиссия раиси

______________________

____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Комиссия аъзолари:

____________________

____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

____________________

____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

____________________

____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
7-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

___________________________________

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.)

__________________________

__________________________

(имзо)

20__ йил «____» ______________

Ўқ отиш машғулоти ва (ёки) мусобақаларда сарфланган ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш бўйича

ДАЛОЛАТНОМА

20____ йил «____» ____________

____________________ шаҳри

(жой номи) ____________

Мен, ____________________________________________________________________________________

                                          (сақлаш учун масъул шахснинг Ф.И.О.)

______________________________________________________________________________________ да

                                                        (юридик шахс номи)

ҳисобда мавжуд бўлган, ўқ отиш машғулоти ва (ёки) мусобақаларда фойдаланувчиларга берилган ва улар томонидан сарфланган ўқ-дориларнинг миқдорини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқладим:

Т/р

Қуролнинг тури, номи, маркаси ва модели

Фойдаланувчига берилган қуролга ўқ-дориларнинг жами миқдори (дона)

Берилган ўқ-дориларнинг сарфланган жами миқдори (дона)

Изоҳ

1

2

3

4

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жадвалда кўрсатилган сарфланган ўқ-дориларни ҳисобдан чиқаришни таклиф этаман.

Далолатномани тузувчи:

_______________________________________

___________

(сақлаш учун масъул шахснинг Ф.И.О.)

(имзо)

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
8-ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини бериш ва қабул қилиш журнали (Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда уларнинг ўқ-дорилари ҳисобини юритиш китоби) титул варағининг
ШАКЛИ
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
9-ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини бериш ва қабул қилиш журнали (Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда уларнинг ўқ-дорилари ҳисобини юритиш китоби) охирги варағининг
ШАКЛИ
(илова Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 30 июлдаги 8-мҳ-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 28 июлдаги 550-сонли қарори (рўйхат рақами 2701-1, 02.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.09.2025 й., 10/25/2701-1/0801-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 393-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 03.09.2025 й., 10/25/2701-1/0801-сон)