1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.03.00 Жамоа бирлашмалари;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
Ушбу Қонуннинг мақсади нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шунингдек халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг, халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
(1-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
2-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчаси
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
[СПиТ:
1.Нотижорат ташкилотлар / Нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ)]
Нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади.
3-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик
(3-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.
(3-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар ҳамда бошқа айрим нодавлат нотижорат ташкилотларини тузишнинг, улар фаолиятининг, қайта ташкил этилиши ва тугатилишининг хусусиятлари махсус қонунлар билан тартибга солинади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти соҳасининг у ёки бу муносабатлари махсус қонунлар билан тартибга солинмаган ҳолларда ушбу Қонуннинг нормалари қўлланилади.
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.01.00 Давлатлар билан ўзаро муносабатларда асосий тамойиллар]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(3-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида» Қонуни.
4-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан ўзаро муносабатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.14.00 Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлиги]
Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида ижтимоий фойдали дастурларига давлат кўмак кўрсатиши мумкин.
Давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятига аралашишига, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 72-моддаси.
5-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро алоқалари
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонунчиликка мувофиқ халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларига кириши, улар билан тўғридан тўғри халқаро алоқалар ўрнатиши, ҳамкорлик тўғрисида тегишли битимлар тузиши мумкин.
(5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунининг 5-боби.
II. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ, ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
6-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқий мақоми
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
Нодавлат нотижорат ташкилоти юридик шахс бўлади.
Нодавлат нотижорат ташкилоти, агар унинг таъсис ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, фаолият муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилади.
7-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
Нодавлат нотижорат ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз аъзолари ва қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;
ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонунчиликда назарда тутилган тартибда иштирок этиш;
(7-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;
оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳамда белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш;
ўз рамзий белгиларини таъсис этиш;
ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, конференциялар ўтказиш;
қонунчиликка мувофиқ ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш.
(7-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мажбуриятлари
ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиши, шу жумладан молиялаштириш манбалари ҳамда мақсадлари тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаши;
чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан олинган пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда ўз расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида ёхуд ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат хизматлари кўрсатиладиган махсус электрон платформасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқлаган шаклда эълон қилиб бориши;
рўйхатдан ўтказувчи органни ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида хабардор қилиши (бундан сиёсий партиялар мустасно) ва унинг вакилига ўтказилаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериши;
нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг чет мамлакатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиши;
чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиши, шунингдек ушбу манбалар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган лойиҳанинг натижаси тўғрисидаги маълумотни белгиланган тартибда эълон қилиши;
рўйхатдан ўтказувчи органга, давлат солиқ хизмати органларига ва давлат статистикаси органларига ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиши шарт.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Нодавлат нотижорат ташкилотининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-566-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида низом» (рўйхат рақами 3020), Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 октябрдаги 527-сонли «Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
9-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхонаси у турган ердан ташқарида жойлашган алоҳида бўлинма бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотининг манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг филиали у турган ердан ташқарида жойлашган алоҳида бўлинма бўлиб, унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини амалга оширади.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиаллари давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.11.00 Халқаро ва хорижий ННТ]
Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари юридик шахслардир.
(9-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддаси.
10-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса шаклида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклда ташкил этилиши мумкин.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 73 — 78-моддаларига қаранг.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузиши мумкин.
11-модда. Жамоат бирлашмаси
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.03.00 Жамоа бирлашмалари]
[СПиТ:
1.Нотижорат ташкилотлар / Жамоат бирлашмаси]
Маънавий ёки бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмаси жамоат бирлашмаси деб эътироф этилади.
Жамоат бирлашмаси қатнашчилари мазкур бирлашмага мулк қилиб берган мол-мулкларига, шу жумладан аъзолик бадалларига бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолмайдилар. Улар аъзо сифатида қатнашаётган жамоат бирлашмасининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, мазкур бирлашма эса ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 74-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
[СПиТ:
1.Нотижорат ташкилотлар / Жамоат фонди]
Жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади.
Жамоат фондига унинг муассислари (муассиси) ёки васият қилувчи томонидан ўтказилган мол-мулк фонднинг мулкидир. Фонд муассислари (муассиси) ёки фонд васиятнома бўйича ташкил этилганида васиятномани ижро этувчи фонднинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, фонд эса муассисларнинг (муассиснинг) ёки васиятномани ижро этувчининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Жамоат фондининг мол-мулкидан фонд уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда маъмурий харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
Жамоат фонди ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот эълон қилиб бориши шарт.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 75-моддаси.
13-модда. Муассаса
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.12.00 Бошқа бирлашмалар, ҳаракатлар, уюшмалар ва ўзга нодавлат нотижорат ташкилотлари]
[СПиТ:
1.Нотижорат ташкилотлар / Муассаса]
Ижтимоий, маданий ва бошқа нотижорат тусдаги вазифаларни амалга ошириш учун жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан тузилган нодавлат нотижорат ташкилоти муассаса деб эътироф этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 76-моддаси.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.11.00 Халқаро ва хорижий ННТ]
Ўз уставига ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда битта ёки ундан кўпроқ чет эл давлати ҳудудида фаолият олиб бориши мумкин бўлган халқаро ташкилот халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти деб ҳисобланади.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
III. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
15-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилоти унинг муассислари (аъзолари) қарори асосида қонунчиликка мувофиқ тузилади.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 42-моддасига қаранг.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг уюшмалари (иттифоқлари) камида иккита нодавлат нотижорат ташкилоти ташаббуси билан тузилиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ташаббускорлари ёки муассислари таъсис съездини (конференциясини) ёки умумий йиғилишни чақирадилар, унда устав қабул қилинади ҳамда раҳбар органлари тузилади.
Нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади.
16-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари қуйидагилардан иборат:
муассислар (аъзолар) томонидан тасдиқланган устав;
қатнашчилар томонидан тузилган таъсис шартномаси ва улар тасдиқлаган устав — уюшма (иттифоқ) учун.
Нодавлат нотижорат ташкилоти таъсис ҳужжатларининг талаблари нодавлат нотижорат ташкилотининг ўзи учун, унинг муассислари ва қатнашчилари (аъзолари) учун мажбурийдир.
Таъсис шартномасида тарафлар (муассислар) нодавлат нотижорат ташкилотлари уюшмасини (иттифоқини) тузиш мажбуриятини оладилар, уни тузиш соҳасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартибини, унга ўз мол-мулкини бериш ҳамда унинг фаолиятида иштирок этиш, нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини бошқариш, муассисларнинг унинг таркибидан чиқиш шартларини белгилаб берадилар. Таъсис шартномасига муассисларнинг келишувига биноан бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 43-моддаси.
17-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг устави
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида қуйидагилар назарда тутилади:
нодавлат нотижорат ташкилотининг номи, мақсад ва вазифалари, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, у ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд;
нодавлат нотижорат ташкилотининг тузилмаси ва раҳбар органлари, заруратга қараб унинг назорат-тафтиш органлари (ижтимоий фондлар учун — мажбурий) ёки аудиторларни (аудиторлик фирмаларини) жалб этишнинг мажбурийлиги;
раҳбар органларнинг ваколат доираси ва уларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколат муддатлари, доимий асосда ишлайдиган раҳбар орган жойлашган ер;
аъзолик белгиланган бирлашмалар учун — аъзо бўлиш ва аъзоликдан маҳрум бўлиш шартлари ва тартиби, аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни шакллантириш манбалари, нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг таркибий бўлинмаларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқлари;
қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартиби;
уставга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида унинг рамзий белгилари тавсифи бўлиши мумкин.
Уставда нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятига тааллуқли, қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
18-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассисларига, қатнашчиларига (аъзоларига) қўйиладиган умумий талаблар
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, ўн саккиз ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахслар нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) бўлиши мумкин.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига ўн тўрт ёшга тўлган шахслар, болаларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига эса ўн ёшга тўлган шахслар аъзо бўлиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотига аъзо бўлиш, аъзоликдан маҳрум бўлиш шартлари ва тартиби, шу жумладан ёшига кўра аъзоликдан чиқиш шартлари тегишли нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставлари билан белгиланади.
Расмий ҳужжатларда у ёки бу нодавлат нотижорат ташкилотига аъзолик ёки унинг фаолиятидаги иштирокнинг кўрсатилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига мансублиги ёки мансуб эмаслиги уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш учун асос бўла олмайди.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.05.00.00 Аҳоли / 19.05.05.00 Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати]
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) бўлиши мумкин, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва халқаро шартномаларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддасига мувофиқ, хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар сиёсий партияларга аъзо бўла олмайдилар.
19-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилоти байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзий белгиларга эга бўлиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари давлат рамзий белгиларига ўхшамаслиги керак.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари уставга мувофиқ унинг раҳбар органи томонидан тасдиқланади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга қаранг.
20-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш унинг юқори органи қарорига биноан бирлашиш, қўшилиш, бўлиниш, ажралиб чиқиш ва ўзгартириш йўли билан амалга оширилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-моддасига қаранг.
IV. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
21-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, республика нодавлат нотижорат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтказилади.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 44-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 4-банди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини белгиланган тартибда аккредитация қилишни амалга оширади.
(21-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 15 августдаги 418-мҳ-сонли «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимлари аккредитация карточкасининг шаклини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3055, 15.08.2018 й.)
Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатга олган орган унинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқлигини назорат қилади.
(21-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
22-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатга олувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбар-органи аъзолари ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, яшаш жойи ҳамда манзилини кўрсатган ҳолда улар томонидан имзоланган ариза;
нодавлат нотижорат ташкилотининг устави ёхуд ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги низом давлат тилида икки нусхада;
(22-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
таъсис шартномаси — нодавлат нотижорат ташкилотларининг уюшмалари (иттифоқлари) учун;
нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилишнинг баённомаси ёхуд таъсисчининг қарори (республика нодавлат нотижорат ташкилотлари учун тегишли ваколатхоналар ва филиалларни ташкил этиш, раҳбар органларни ҳамда бошқа органларни шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади);
(22-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
жойлашган ери нодавлат нотижорат ташкилотининг почта манзили сифатида фойдаланилиши мўлжалланаётган кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш ташаббускорлари ёхуд унинг таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар;
(22-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)
дастлабки маблағлар шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат — жамоат фондлари учун;
васиятноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси — васиятнома бўйича ташкил этилаётган жамоат фондлари учун.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 13-банди.
(22-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)
Қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
қайта ташкил этилаётган ташкилотларга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлигининг ва қайта ташкил этиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганлигининг тасдиқномаси;
қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари, шу жумладан тарафлар низолашаётган мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юбориш ва ўзгартиришда) ёки тақсимлаш баланси (бўлиш ва ажратиб чиқаришда);
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, шунингдек ички ишлар органларининг ташкилот муҳри ва штампи йўқ қилиб ташланганлиги тўғрисидаги маълумотномаси (қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартиришда).
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-банди.
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш ўтказилган кундан эътиборан икки ой ичида, жамоат бирлашмаси учун эса бир ой ичида тақдим этилади.
(22-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш нодавлат нотижорат ташкилотининг марказий раҳбар органи томонидан тақдим этилган ва тасдиқланган ҳужжатлар асосида, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси асосида тегишли адлия органлари томонидан амалга оширилади.
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
(22-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатхона ёки филиалнинг асосий мақсадлари ҳамда фаолият кўрсатиш муддати, шунингдек ходимларининг сони чегараси ҳам кўрсатилган ариза рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади. Аризага асосий ташкилотнинг раҳбарлик қилувчи марказий органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада илова қилинади:
бош ташкилотни тузиш мақсадлари ва вазифалари кўрсатилган ҳолда уставнинг ҳамда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган нусхалари;
бош ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона очиш ёки филиал ташкил этиш тўғрисидаги қарори (баённомаси), унда ваколатхона очишга (филиал ташкил этишга), унинг низомини тасдиқлашга, раҳбарини (раҳбарларини) тайинлашга оид белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган маълумотлар бўлиши керак;
ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган, уни очишдан (ташкил этишдан) кўзланган мақсадлар ва вазифалар ҳам кўрсатилган, ўзбек ва рус тилларидаги низом (устав);
бош ташкилот томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ишончнома;
бош ташкилот фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ахборот;
ижарага берувчининг тегишли биноларни ваколатхона ёки филиалга бериш тўғрисидаги розилик хати;
(22-модда олтинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)
ваколатхона ёки филиалнинг раҳбари ҳамда ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи ҳамда телефон рақами кўрсатилган ҳолда;
ваколатхона ёки филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида белгиланган шаклдаги декларация.
(22-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 18-банди.
23-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни қабул қилиб олган адлия органи уларни бир ойлик муддат ичида кўриб чиқади ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч кун ичида муассисларга давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома ёки қонунчиликнинг қайси қоидалари бузилганлиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга олиб келганлиги ҳақида аниқ кўрсатилган ҳужжат беради.
(23-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 20-банди.
24-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг маълумотларини юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари юридик шахсларнинг ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлган ягона давлат реестрига киритилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 23-банди.
Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрида қуйидагилар кўрсатилади:
таъсис этилган сана;
номи ва жойлашган ери;
раҳбар органлари;
вакиллар сифатида иш олиб боришга ваколатли шахслар;
фаолият соҳаси.
25-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш, агар:
нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни тарғиб қилувчи, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига, аҳолининг соғлиғига, ижтимоий ахлоққа тажовуз қилувчи мақсадларга эга бўлса;
(25-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
ташаббускорлари (таъсисчилари, муассислари) ёки раҳбар органи аъзолари қонунчилик ҳужжатларига кўра террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган, шунингдек суд тартибида экстремистик деб топилган ташкилотларнинг аъзолари ва раҳбар органлари аъзолари бўлган шахслар бўлса;
ташаббускорлари (таъсисчилари, муассислари) ёки раҳбар органи аъзолари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ёхуд фирибгарлик жиноятларини содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар бўлса (жамоат фондлари ташкил этилаётганда);
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
ҳужжатлар рўйхат бўйича тўлиқ тақдим этилмаган ёки улар лозим даражада расмийлаштирилмаган бўлса;
ҳужжатлар устав қабул қилинган пайтдан бошлаб икки ойлик муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлса;
илгари худди шу номдаги нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилган бўлса;
нодавлат нотижорат ташкилотини тузишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилган бўлса ёки унинг таъсис ҳужжатларида қонунга номувофиқликлар бўлса;
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонун ҳужжатларига зид қоидалар мавжуд бўлган бошқа ҳолларда ҳам рад этилиши мумкин.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 24-банди.
Нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 25-банди.
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши рад этиш сабаблари бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этишга тўсқинлик қилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 27-банди.
Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи адлия органига такрорий қилинган мурожаатни кўриб чиқиш ва бу мурожаат юзасидан қарор чиқариш ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
26-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги устидан шикоят қилиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 28-банди.
27-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ўтказиш
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 29-бандига қаранг.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Нодавлат нотижорат ташкилоти халқаро нодавлат нотижорат ташкилотига ёки унинг филиалига айлантирилган тақдирда уни қайта рўйхатдан ўтказиш мажбурийдир.
V. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
28-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулки
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Бинолар, иншоотлар, турар жойлар. ускуналар, инвентар, пул маблағлари, шу жумладан чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк нодавлат нотижорат ташкилотининг мулки бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотининг мулки қонун билан муҳофаза қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 169-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси мулкчилик тўғрисида»ги Қонуни.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]
Нодавлат нотижорат ташкилоти ўз мажбуриятлари юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ундириш қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.
(28-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 48-моддаси..
29-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса;
муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар;
чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулк;
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар;
тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);
(29-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
30-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятининг турлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун билан тақиқланмаган ҳамда ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларга мувофиқ бўлган фаолиятнинг ҳар қандай турини амалга ошириши мумкин.
Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда уларнинг чет эл фуқаролари бўлган ва фуқаролиги бўлмаган ходимлари, шунингдек бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган ходимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирор-бир сиёсий фаолиятда ҳамда мазкур нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставларида белгиланган мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ бўлмаган бошқа фаолиятда иштирок этишга ҳақли эмас. Уларнинг сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар томонидан ўтказиладиган амалий ҳаракатлар ҳамда тадбирларни молиялаштиришига, бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиқишига ва бундай ташкилотлар тузишни қўллаб-қувватлашига йўл қўйилмайди.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулк ҳисобидан қуйидагиларни амалга ошириш тақиқланади:
референдум ва сайлов натижаларига таъсир ўтказиш ёки таъсир ўтказишга уриниш;
Ўзбекистон Республикасида тузилган сиёсий партияларнинг сайловолди кампанияларини қўллаб-қувватлаш.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан айрим фаолият турлари фақат лицензиялар асосидагина амалга оширилиши мумкин. Бундай фаолият турларининг рўйхати қонунчилик билан белгиланади.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида» Қонуни.
31-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг тадбиркорлик фаолияти
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонунчиликка мувофиқ ўз устав мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.
32-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотига солиқ солиш
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонунчиликда белгиланган тартибда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўлайди, шунингдек имтиёзлардан фойдаланади.
(32-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 126-моддаси.
VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
33-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳисоб ва ҳисоботи
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]
Нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолиятининг натижалари ҳисобини юритади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органга, давлат солиқ хизмати органларига ва давлат статистикаси органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этади.
(33-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 47-банди, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 27 июндаги 336-мх-сонли «Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3027, 27.06.2018 й.).
34-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти у Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигини бузган тақдирда суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик бузилган, шунингдек устав мақсадларига зид ҳаракатлар содир этилган тақдирда прокуратура органлари ёки адлия органлари кўрсатилган қоидабузарликлар тўғрисида мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбар органларига тақдимнома киритади ҳамда бу қоидабузарликларни бартараф этиш муддатини белгилайди. Агар бу қоидабузарликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти прокуратура ва адлия органларининг тақдимномаси асосида суднинг қарори билан олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган тақдирда нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(34-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом.
35-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш оқибатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти суднинг қарори билан белгиланган муддатга тўхтатиб қўйилган тақдирда унинг оммавий ахборот воситалари муассиси тариқасидаги ҳуқуқлари тўхтатиб қўйилади, унга оммавий тадбирлар ташкил этиш, банк омонатларидан фойдаланиш тақиқланади, хўжалик фаолияти, меҳнат шартномалари, ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш ва жарималар тўлашга доир харажатлар бундан мустасно.
Агар нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини тўхтатиб қўйишнинг суд томонидан белгиланган муддати мобайнида у ўз фаолиятининг тўхтатилишига сабаб бўлган қоидабузарликни бартараф этса, мазкур муддат тугаганидан сўнг нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолиятини қайтадан бошлаши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилоти кўрсатилган қоидабузарликни бартараф этмаган тақдирда унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисида судга тақдимнома киритган орган бу ташкилотни тугатиш тўғрисида судга тақдимнома киритиши мумкин.
36-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш унинг юқори органи қарорига биноан ёки суд тартибида амалга оширилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) ёки нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган орган давлат рўйхатидан ўтказувчи адлия органи билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини тайинлайди.
Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(36-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53 — 55-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисида»ги низом.
(36-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк ташкилот қатнашчилари (аъзолари), шунингдек раҳбар органларнинг аъзолари ёки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ҳамда ундан белгиланган тартибда фойдаланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддаси.
37-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор бўлган шахслар қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.
(37-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 239-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 216-моддаси.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 14 апрель,
763-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 115-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2012 й., 15-сон, 164-модда; 2014 й., 50-сон, 588-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон; 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)