1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ УЧУН ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 3 ноябрда 2033-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 18 майдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 14 майдаги 23-сонли «Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3877, 30.06.2026 й.) асосан 2026 йил 3 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда), «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
1. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 октябрь,
2009-43-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 октябрь,
38-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 2009-43, 38-сон қарорига ИЛОВА
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
ҚОИДАЛАРИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
Мазкур Қоидалар талаблари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларга татбиқ қилинади, тижорат банклари ва суғурталовчилар бундан мустасно.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланган:
бенефициар мулкдор — пировард натижада мулк ҳуқуқига эга бўладиган ёки мижозни аниқ назорат қиладиган жисмоний шахс, шу жумладан, унинг манфаатлари йўлида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;
ички назорат — махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолияти;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
мижозни идентификациялаш — мижозни лозим даражада текшириш мақсадида, улар топширган ҳужжатлар асосида қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан мижозлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш;
бенефициар мулкдорни идентификациялаш — қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали юридик шахс бўлган мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахсни аниқлаш;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
мижоз — депонент ёки қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг хизматларидан фойдаланувчи бошқа шахс;
мижозни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали бенефициар мулкдорни идентификациялаш, мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганиш;
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
шубҳали операция — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларини амалга оширишда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
(1-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;
(1-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
(1-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
Рўйхат — терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузилмаларида, ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);
(1-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
оффшор ҳудуд — имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар — юқори мансабдор шахслари билан ижтимоий ва касбий жиҳатдан чамбарчас боғлиқ бўлган шахслар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
2. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадларида профессионал иштирокчилар қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назоратни амалга оширадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
3. Ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш профессионал иштирокчининг Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 1899, 2009 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 66-модда) мувофиқ тайинланадиган назоратчи (кейинги ўринларда назоратчи деб юритилади) зиммасига юкланади.
4. Ички назоратнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
профессионал иштирокчилар фаолиятида жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлар билан қайд этиш ва камайтириш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
профессионал иштирокчиларнинг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
профессионал иштирокчилар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тайёрлаш ва амалга оширишда ички ҳужжатларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
5. Ички назоратнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Қоидалар ички ҳужжатларига мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш чораларини амалга ошириш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини ўрганиш бўйича имкон қадар чоралар кўриш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
мазкур Қоидаларнинг 19-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш юридик ёки жисмоний шахснинг шахсий ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно ва (ёки) пул маблағларини ёҳуд бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда бундай операция ҳақида тўхтатиб турилган куннинг ўзида махсус ваколатли давлат органини хабардор этиш;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида сақланишини таъминлаш;
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
профессионал иштирокчилар раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам таъминлаб бориш;
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
сўровномалар бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган шахсларни аниқлаш;
(5-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
профессионал иштирокчилар фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлар билан қайд этиш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;
(5-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
(5-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тўхтатиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
6. Профессионал иштирокчилар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш учун ички назоратни ташкил этиш мақсадида профессионал иштирокчининг ижро этувчи органи томонидан тасдиқланадиган ички назоратни амалга ошириш бўйича чоралар дастурларини (кейинги ўринларда дастурлар деб юритилади) ишлаб чиқишлари ва улар қуйидагиларни назарда тутиши керак:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
мижозларни ва операциянинг бошқа иштирокчиларини лозим даражада текшириш ҳамда идентификациялаш бўйича чора-тадбирларни;
махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар мезонларини;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
профессионал иштирокчининг мижози томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширилиши таваккалчилик хавфини баҳолашни;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
61. Назоратчиларни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий технологиялари, усуллари ва тенденциялари тўғрисидаги маълумотларни қамраб олган сўнгги янгиликлардан хабардорлигини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчиликнинг барча жиҳатлари ва мажбуриятлар ҳақида аниқ тушунтиришлар бериш мақсадида ўқитиш ва малакасини оширишни ўқув режалари ва дастурлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан келишиладиган, қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширувчи таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
(61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ўқитиш мунтазам равишда, йилига камида бир марта ўтказилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
7. Ички назорат тизими фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик хавфи даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
8. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳар йили 15 январгача мазкур Қоидаларга риоя этилишига масъул бўлган назоратчиларининг рўйхатларини махсус ваколатли давлат органига тақдим этади ва ушбу рўйхатдаги ўзгаришлар тўғрисида унга маълум бўлган вақтдан эътиборан беш иш куни мобайнида хабардор қилишни таъминлайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
9. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида назоратчи қуйидаги функцияларни бажаради:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назоратни ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этишни ва амалга оширишни ташкиллаштиради;
профессионал иштирокчининг фаолиятига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, дастурларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади;
мижозларнинг ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялари ва хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида юборилишини, шунингдек, махсус ваколатли давлат органининг ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
мижозлар ва уларнинг бенефициар мулкдорларини лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотларнинг ҳар йили янгиланишини амалга оширади;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
мазкур Қоидалар ва дастурларни амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайди.
махсус ваколатли давлат органининг ваколатли вакиллари, ташкилотнинг ички аудит хизмати ходимлари ва ташқи аудиторлар томонидан олиб борилган текширувлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади.
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
10. Назоратчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
профессионал иштирокчининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш мақсадлари учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, профессионал иштирокчининг электрон маълумотлар базалари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва автоматлаштирилган компьютер тизимларидаги файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
хабар қилиниши лозим бўлган операцияларга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиш бўйича).
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш ва уларнинг шахсини текшириш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирларини кўриш;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) мувофиқ еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, мижоз билан битим тузишни рад этиш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) мувофиқ саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича таваккалчиликларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чораларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чораларини кўриш;
(11-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тўхтатиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ўқув тадбирларида иштирок этиш ва ўқув тадбирларида олинган маълумотларни профессионал иштирокчиларнинг ходимларига етказиш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) асосан ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
Назоратчи зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(11-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
111. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва мижозларни лозим даражада текширишга доир ахборот, зарурат туғилган тақдирда, операция тафсилотларини қайта тиклаш ва ушбу ахборотдан махсус ваколатли давлат органи томонидан фойдаланиш имкониятини яратган ҳолда расмийлаштирилиши лозим.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
112. Назоратчи жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини билиши лозим.
(112-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳа юзага келганида;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдоридан ортиқ бўлган қимматли қоғозларга доир бир марталик битимлар амалга оширилганда;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
шу жумладан, идентификациялаш учун мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳа туғилганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чораларни кўрадилар.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлганда профессионал иштирокчилар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини кўришлари лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Бинефицар мулкдорни аниқлаш учун профессионал иштирокчилар мижоз бошқа мижоз номидан ҳаракат қилаётганлигини аниқлаши керак ва ундан кейин мижоз кимнинг номидан иш кўраётган бўлса, уни идентификациялаш ҳамда шахсини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.
Мижоз ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Профессионал иштирокчи зарур бўлганда мижозни лозим даражада текшириш билан бир қаторда шунингдек, унинг ихтиёрида мавжуд маълумотлар ва ахборотлар бўйича ушбу мижознинг илгари ўтказилган операцияларини ўрганиб чиқиш талаб этилади.
131. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларига қуйидагилар киради:
мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;
мижоздан унинг пул маблағлари ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;
режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг сабаблари тўғрисида маълумотлар олиш;
қўшимча текширишни талаб қиладиган операциялар (битимлар) хусусиятини аниқлаш ҳамда текширишларнинг сони ва кетма-кетлигини ошириш йўли билан иш муносабатларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Алоҳида ҳолларда, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширилаётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга шубҳали операция ҳақида ахборот юборилишига йўл қўйилади.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва мижоз номидан иш юритувчи шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
(132-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганишни;
(132-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
Агар мижознинг бенефициар мулкдорини аниқлашнинг имкони бўлмаса, профессионал иштирокчилар мижознинг раҳбарини идентификациялашлари лозим.
(132-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
133. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича мазкур Қоидаларнинг 132-бандида кўрсатилган чораларни кўриш билан бирга, операция иштирокчиси ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга ва уларнинг яқин қариндошларига нисбатан профессионал иштирокчилар:
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўриш;
юқори мансабдор шахс, унинг оила аъзолари ёки юқори мансабдор шахсга яқин шахслар билан амалий иш муносабатларига киришиш (шу жумладан, мавжуд бўлган бундай мижозлар билан иш муносабатларни давом эттириш) фақатгина профессионал иштирокчиларининг раҳбари рухсати амалга оширилади;
(133-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
амалий иш муносабатларини мониторинг қилиб бориши лозим.
(132-133-бандлар Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
14. Мижоз — жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт/идентификация ID-картанинг рақами ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Агар жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
15. Мижоз — юридик шахсни идентификациялашда профессионал иштирокчилар давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери, раҳбарлари тўғрисидаги, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни текширишлари шарт.
16. Профессионал иштирокчи жисмоний ва юридик шахсларни идентификациялаш жараёнида мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижознинг мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан, асосланган ва мумкин бўлган чора-тадбирларни қўллаши шарт.
161. Юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётганда профессионал иштирокчилар улардан мижознинг мулк ва бошқарув тузилмасини (юқори орган, ижроий орган, бошқа органлар) олишлари лозим.
162. Биржа аъзоларининг чет элдаги шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда халқаро стандартлар ва улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим.
Профессионал иштирокчиларнинг хориждаги шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари агарда улар жойлашган мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларида профессионал иштирокчининг ички қоидаларига нисбатан енгилроқ ички назорат чоралари белгиланган бўлса, улар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда айнан профессионал иштирокчи ички қоидаларига риоя қилишлари керак.
(162-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
163. Профессионал иштирокчиларнинг чет элдаги шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар қонунчилигида тегишли чоралар тақиқланганлиги сабабли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, профессионал иштирокчиларнинг бош офисига ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида профессионал иштирокчилар бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.
(161 — 163-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
17. Профессионал иштирокчи мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз ҳақида олинган маълумотлардан фойдаланиш орқали текшириши шарт.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
18. Идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этмаган мижозларга профессионал иштирокчи операцияларни бажаришни рад этади.
181. Профессионал иштирокчилар мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширишда таваккалчилик даражасини (бундан буён матнда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чораларини кўриши шарт.
(181-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, мижознинг амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижалари ҳамда бошқа керакли маълумотларни ҳисобга олган ҳолда назоратчи томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда махсус ваколатли давлат органи ёки Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига тақдим этилиши лозим.
(181-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
182. Таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига профессионал иштирокчилар аввалдан қуйидаги мезонларга эга бўлган мижозларни тегишли деб топиши ва уларга нисбатан лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини амалга ошириши лозим:
Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд рўйхатга киритилган шахснинг эгалиги ёки назоратидаги ташкилотлар, Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;
(182-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар;
(182-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
бенефициар мулкдори ушбу банднинг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган ташкилотлар;
(182-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
мунтазам равишда (кетма-кетлиги уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;
назоратчида асосли шубҳа уйғотадиган операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.
183. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, профессионал иштирокчилар зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши зарур.
Профессионал иштирокчилар барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратиши керак.
Амалга оширилган чоралар ҳақида маълумот профессионал иштирокчининг раҳбариятига тақдим этилиши лозим.
184. Профессионал иштирокчилар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўришлари керак. Бу мақсадларда профессионал иштирокчилар:
(184-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиётини ишлаб чиқишлари;
янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолашлари керак.
Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёки янги ёхуд ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.
Профессионал иштирокчилар бундай таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва уларни камайтириш учун тегишли чораларни кўришлари зарур.
(III1-боб Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
185. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги йилига камида бир марта, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ўзгариши муносабати билан профессионал иштирокчилар фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини ўрганади.
(185-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
IV. Хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операцияларни аниқлашнинг мезонлари ва тартиби
19. Қуйидаги ҳолларда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция шубҳали деб топилиши мумкин:
мижоз томонидан мижозни идентификациялаш зарурати туфайли сўралаётган, шу жумладан, ишонч билдирувчи (агар мижоз ишончли вакил сифатида иш юритаётган бўлса) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишни сабабсиз рад этилиши;
мижознинг амалга оширилаётган битимга нисбатан махфийлик масалалари билан ортиқча ташвишланиши;
мижознинг хизмат кўрсатишнинг фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек, мижоз томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф қилиниши;
мижознинг шартнома бўйича амалиётдан ўзгача ва ностандарт ҳамда қийин бўлган тўлов схемаси орқали ҳисоб-китоб қилиш таклифи;
мижоз томонидан аввал келишилган операциянинг (битимнинг) схемасига бевосита уни амалга оширилишидан олдин сезиларли ўзгартиришлар киритилиши;
мижоз томонидан бекор қилинган битимлар бўйича ўз пул маблағларининг учинчи шахсларга қайтаришни амалга оширишнинг таклиф этилиши;
бир йўла ёки қисмлар бўйича бир турдаги ва бир хил ҳажмдаги молиявий воситаларни сотиб олиб (сотиб), бундай битимлар томонлари гоҳ сотувчи, гоҳ харидор сифатида мунтазам равишда ўзгариб турувчи ўзаро битимларнинг амалга оширилиши;
маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилишини мижоз томонидан асоссиз кечиктирилиши ёки мижоз томонидан текшириб бўлмайдиган маълумотни тақдим этилиши;
операцияни амалга оширишда мижоз талаби билан қилаётган асосланмаган шошма-шошарлик;
агар мижоз томонидан бир ёки 30 календарь куни мобайнида депонентга қўйилган пул маблағлари суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг миқдоридаги суммадан ошса;
(19-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
мижоз томонидан қимматли қоғозларни бозор нархларидан сезиларли фарқ қиладиган нархларда сотиб олишнинг (сотишнинг) амалга оширилиши;
базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ортиқ суммадаги қимматли қоғозларнинг юридик (жисмоний) шахслар ўртасида бепул асосда ёки дебиторлик ва кредиторлик қарзлар бўйича топширилиши;
(19-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
ҳисоб-китоб-клиринг палаталаридаги Фойдаланувчиларнинг шахсий рақамларида (бундан кейинги ўринларда ФШР деб юритилади) жамланган пул маблағларидан бошқанинг фойдасига воз кечиш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг миқдоридаги суммадан ошган операцияларнинг ўтказилиши, бир марталик ўтказилган операциялар каби уч ой мобайнида ўтказилган бир нечта операциялар ҳам;
(19-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
оффшор ҳудудларда ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатларда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар учун ФШР очишга топшириқнома берилиши;
мижоз ҳақидаги маълумотнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, кўрсатилган боғланиш маълумотлари, хусусан, почта ва электрон манзили, телефон рақамлари ва электрон канал маълумотлари бўйича мижоз билан алоқа ўрнатиш имкониятининг йўқлиги;
идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) мувофиқ ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
қимматли қоғозларга доир битимлар тузилаётганда инсайдерлик ахборотидан ноқонуний фойдаланилганлиги ёки қимматли қоғозлар бозорида нархлар борасида ҳийла-найранг ишлатилганлигига доир ҳар қандай шубҳаларнинг мавжудлиги;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) мувофиқ йигирманчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
қимматли қоғозларга доир операцияларни амалга оширишда фойдаланилган пул маблағларининг жиноий келиб чиқиши тўғрисидаги ҳар қандай бошқа шубҳаларнинг мавжудлиги.
191. Ташкилотлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиладиган шубҳали операцияни эрта аниқлаш бўйича услубий қўлланмаларни татбиқ этишлари мумкин.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
20. Операцияни шубҳали деб топиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек, мижоз шахси, унинг обрўси, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
21. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўтказиш бўйича профессионал иштирокчилар мижоз, мижознинг бенефициар мулкдори ва операция иштирокчиларининг идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатиб турилади, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкларни эса ишга солмай тўхтатиб қўйилиб, махсус ваколатли давлат органига хабар берилади, агар:
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
мижоз ёки операция иштирокчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келса;
мижоз Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;
операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;
мижоз — рўйхатга киритилган жисмоний ёки юридик шахс эгалик қиладиган ёки бошқаруви остида бўлган юридик шахс.
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
Операцияни тўхтатиш ва тиклаш Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб қўйилган, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
211. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
22. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, назоратчи мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:
шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш ҳақида;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида;
қонунчилик ҳужжатлари ёки у билан тузилган шартномага мувофиқ мижоз билан муносабатларни тўхтатиш ҳақида.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
23. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар профессионал иштирокчилар томонидан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
24. Профессионал иштирокчилар тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни махсус ваколатли давлат органига кечиктирмай топширишлари зарур.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
V. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш
25. Махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ қуйидагилар расмийлаштирилади:
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
операциянинг тури ва уни амалга ошириш асоси;
операцияни амалга ошириш санаси ва суммаси;
операцияни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсни идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
топшириғига кўра ёки номидан операцияни бажараётган жисмоний ва юридик шахсни идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
операцияни амалга ошираётган жисмоний шахс (ишончли вакили) ёки юридик шахснинг вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар бўйича олувчини ва унинг вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.
26. Профессионал иштирокчилар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификацияланган материаллар ва маълумотларни, шу жумладан, иш ёзишмаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, лекин операция амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
27. Профессионал иштирокчилар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, уни тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмаслар.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
Профессионал иштирокчилар ички назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида олинган ахборотни ўз ходимлари томонидан ошкор қилмасликни (шахсий мақсадлари ёхуд учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланилмаслигини) таъминлайдилар.
271. Назоратчининг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва махсус ваколатли давлат органи билан ёзишмалари, шу жумладан юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, журналлар ва ҳ. к.) дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши лозим.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
272. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул ходим томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.
(271-272-бандлар Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
273. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги профессионал иштирокчилар томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.
(273-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
28. Профессионал иштирокчилар томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат қилиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
281. Мазкур Қоидалар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар профессионал иштирокчининг барча ходимларига етказилиши лозим.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-3, 10.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон — 2019 йил 11 октябрдан кучга киради)
282. Профессионал иштирокчининг ички аудит хизмати мавжуд бўлганда, ички назорат тизимининг самарадорлигини мониторинг қилиш ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.
(282-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)
29. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек, мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 491-модда; 2010 й., 47-сон, 436-модда; 2015 й., 2-сон, 27-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)