Адвокатлик фаолияти билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, шуғулланишга ҳақлидир.
(1-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 432-сонли «Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда лицензия берилади.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 432-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом билан белгиланган.
2-модда. Адвокатлик фаолиятининг асосий принциплари
қонунчиликда ман қилинмаган усуллар ва воситаларни қўллаш.
(2-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 141-моддасининг иккинчи қисми.
«Ўз касбий бурчимни ҳалол ва виждонан бажаришга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамиша ҳимоя қилишга, адвокатлик сирини сақлашга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан».
Адвокат Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида, шунингдек, агар олинган топшириқни бажариш зарурияти тақозо этса ва тегишли давлатларнинг қонунчиликка зид бўлмаса, республика ташқарисида ҳам адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Муайян ишни олиб боришга адвокатнинг ваколатли эканлиги ордер билан тасдиқланади.
Адвокат, тараф сифатида, суд ишларини юритишнинг ҳамма босқичида процесснинг барча иштирокчилари билан тенг ҳуқуқларга эга.
Адвокат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонунда белгиланган тартибда ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни кўчириб олиш;
LexUZ шарҳи
Жумладан, жиноят ишлари бўйича ҳимоячи сифатида адвокат Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 375 — 378-моддаларида белгиланган тартибда жиноят иши тамомлангандан кейин ундаги барча материаллар билан танишиб чиқиш ва ушбу ишдаги ҳужжатлардан кўчирмалар ёзиб олишга ҳақлидир.
ўз ҳимоясидаги шахс билан у ушланган пайтдан бошлаб қонунчиликда белгиланган тартибда миқдори ва муддати чекланмаган холи учрашувлар ўтказиш;
(4-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 230-моддаси.
иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси жараёнида давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан экспертиза ўтказилишини сўраш;
экспертиза хулосаси иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиш;
(4-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
иш материаллари билан танишиш ҳамда ишни судда ва бошқа органларда кўриш чоғида овоз ёзиш қурилмалари ҳамда бошқа техника воситаларидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш;
(4-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига мувофиқ, суд залида овозларни ёзиб олиш, фотосуратга, видеоёзувга, кинога олишга фақат суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади.
агар жиноят ишини юритишда, шунингдек фуқаролик ишини, иқтисодий ишни ёки маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишни кўриш ва ҳал этишда ҳимояни ёки вакилликни амалга ошириш зарурияти тақозо этса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сир ҳисобланган маълумот билан қонунчиликда назарда тутилган тартибда танишиш.
(4-модда тўртинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 89-модда.
Адвокат қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
(4-модда бешинчи қисмидаги Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Адвокат:
юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида маслаҳат бериши;
юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахснинг ишига унинг ҳолатини оғирлаштирадиган касбий нуқтаи назар билан ёндашмаслиги;
Адвокат қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.
(4-модда еттинчи қисмидаги Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Адвокатнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари «Адвокатура тўғрисида»ги Қонун (6 ва 7-моддалари)да, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган.
унга қонунда белгиланган тартибда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун ижозат бериш, бу фаолиятни тўхтатиб туриш ва тугатиш;
LexUZ шарҳи
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни тўхтатиб туриш ва тугатиш тартиби «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуннинг 14 — 16-моддаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 432-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бобида назарда тутилган.
адвокатнинг дахлсизлиги;
адвокатлик сирини ошкор этишни талаб қилишни ман этиш;
адвокат олиб бораётган ишларга аралашганлик ёхуд адвокатнинг дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик;
давлат томонидан унга адвокатлик фаолияти кафолатлари берилиши ҳамда ижтимоий ҳимояланиши орқали таъминланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида» Қонунининг 12-моддаси.
Адвокатнинг шахси дахлсиз. Адвокатнинг дахлсизлиги унинг уй-жойига, хизмат хонасига, фойдаланишидаги транспорти ва алоқа воситаларига, унинг хат-хабарларига, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга ҳам тааллуқлидир.
Адвокатга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қўзғатилиши мумкин.
Адвокатнинг уй-жойи ёки хизмат хонасига, шахсий ёки фойдаланишидаги транспортига кириш, уларни кўздан кечириш, тинтув ўтказиш ёки олиб қўйиш, унинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, адвокатни кўздан кечириш ва шахсий тинтувдан ўтказиш, худди шунингдек унинг почта-телеграф жўнатмаларини, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларни кўздан кечириш ёки олиб қўйиш, адвокатни мажбурий келтириш, ушлаб туриш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг санкцияси билан амалга оширилиши мумкин.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси адвокатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят прокурорлари, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг илтимосномасига кўра жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилиши мумкин.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Адвокатнинг иш бўйича ҳуқуқий нуқтаи назарига нисбатан суриштирув органи, терговчи, прокурор тақдимнома киритиши, шунингдек суд хусусий ажрим чиқариши мумкин эмас.
Адвокатни юридик ва жисмоний шахсларга қонунга мувофиқ юридик ёрдам кўрсатганлиги муносабати билан жиноий, моддий ва бошқа жавобгарликка тортиш ёки унга шундай жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилиш мумкин эмас.
7-модда. Адвокатлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги
Адвокат юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганида унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Адвокатдан ва унинг ёрдамчисидан ва стажёридан адвокатлик сири предмети ҳисобланган ҳолатлар тўғрисида бирон-бир тушунтириш ёки кўрсатувлар беришни талаб қилиш, шунингдек улар ҳақида тезкор-қидирув фаолиятида, жиноят ишлари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ва бошқа ишларни юритишда фойдаланиш учун бирон-бир материал тақдим этишни талаб қилиш ман этилади.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Адвокатлик фаолиятини амалга оширишда бирон-бир махсус рухсатнома (ордер ва адвокат гувоҳномасидан ташқари) талаб қилиш ёки бошқа тўсиқлар вужудга келтириш ман этилади;
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Адвокатнинг муайян ишни ўрганишига тўсқинлик қилиш ёки ишонч билдирувчи шахснинг (ўз ҳимояси остидаги шахснинг) қонуний манфаатларига зид келувчи нуқтаи назарни мажбуран эгаллашига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатиш, шунингдек адвокатга таҳдид қилиш, уни ҳақоратлаш, унга нисбатан туҳмат қилиш, куч ишлатиш ёки унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 142-моддаси.
8-модда. Адвокатлик фаолияти ҳимояланишини таъминлаш
Адвокатнинг ўз ҳимоясидаги шахс билан холи учрашувлар ўтказишини, жиноят ишига доир барча материаллар билан ташишиб чиқиши ва ундан зарур маълумотларни кўчириб олишини рад этиш ман қилинади.
Юридик ёрдам бериш билан боғлиқ ахборотни талаб қилиб олиш, олиб қўйиш, кўздан кечириш, текшириш, ундан нусха кўчириш, бундай ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланишга фақат адвокат айбланувчи тариқасида жавобгарликка тортилган тақдирда, бошқа ҳолларда — жиноят, фуқаролик ишлари, иқтисодий ишлар, интизомий ишлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишда эса, фақат юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахснинг розилиги билан йўл қўйилади.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Давлат томонидан адвокатга қуйидагилар таъминланади:
касбий вазифаларини бажариш имконияти;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек унинг ташқарисида юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсларга маслаҳат бериш имконияти;
ўз касбий вазифаларини бажариши туфайли ҳаёти ва соғлиғи учун хавф-хатар юзага келганда зарур даражадаги ҳимоя.
Адвокатнинг касбга оид ҳуқуқларининг давлат органлари ва бошқа органлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бузилиши қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
(8-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1971-моддаси.
Ҳар ким ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун юридик ёрдам сўраб ўзи хоҳлаган ҳар қандай адвокатга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ушлаб турилган шахсга, айбланувчи, судланувчи ва маҳкумга адвокат билан монеликсиз ва холи учрашиш ҳамда ундан маслаҳат олиш учун зарур шарт-шароит таъминланиши лозим.
Адвокатура манфаатларига дахлдор масалалар давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси иштирокида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 27 майдаги 112-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.
Давлат адвокатурани фуқаролар мурожаат этиши учун қулай бўлган жойларда зарур бинолар билан белгиланган тартибда таъминлайди.
Адвокатурага коммунал хизматлар, алоқа хизматлари ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ва қонунчиликда назарда тутилган тартибда бошқа имтиёзлар берилиши мумкин.
(12-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 25 декабрь,
721-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й.,1-сон, 12-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 514-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)