Архив иши тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 174-сонли «Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг архив иши тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
алоҳида қимматли ҳужжат — ўчмас тарихий-маданий ва илмий қимматга, жамият ҳамда давлат учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланишнинг алоҳида тартиби белгиланган архив ҳужжати;
архив — архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ёки юридик шахс бўлмаган алоҳида бўлинма;
(3-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
[СПиТ:
1.Архив иши / Архив иши]
архив иши — архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш бўйича фаолият;
[СПиТ:
1.Архив иши / Архив фонди]
архив фонди — юридик ёки жисмоний шахслар фаолияти натижасида яратилган, тарихий ёки мантиқий жиҳатдан ўзаро алоқадор архив ҳужжатлари мажмуи;
архив ҳужжатлари — фуқаролар, жамият ва давлат учун аҳамияти боис сақланиши лозим бўлган матнли, қўлёзма ва машинада ўқиладиган ҳужжатлар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, киноҳужжатлар, фотоҳужжатлар, чизмалар, схемалар, хариталар, шунингдек бошқа моддий жисмлардаги ёзувлар;
(3-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
архив ҳужжатининг электрон нусхаси — архив ҳужжатининг асл нусхасини рақамлаштириш орқали ундаги ахборотни ўқиш ёки кўриш (эшитиш) имконини берувчи кўчирма нусхаси;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
идоравий архив — юридик шахснинг ўз фаолияти давомида шаклланган архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи таркибий бўлинмаси;
(3-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
иш юритиш — юридик шахснинг ҳужжатлаштириш ва расмий ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш бўйича фаолиятини таъминлаб берувчи жараён;
[СПиТ:
1.Архив иши / Миллий архив фонди]
Миллий архив фонди — Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган архив ҳужжатларининг тарихан таркиб топган ва доимо бойитиб бориладиган мажмуи;
Миллий архив фондининг давлат каталоги — архив ҳужжатлари Миллий архив фондининг таркибига киритилган архив фондларининг ҳажми ва таркиби тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган ҳисобга олиш ҳужжати;
ноёб ҳужжат — ўзида мавжуд бўлган ахборот ва (ёки) ташқи белгилари бўйича ўхшаши йўқ, йўқотилган тақдирда ўзининг аҳамияти ва (ёки) асл қўлёзмалиги нуқтаи назаридан ўрнини тўлдириб бўлмайдиган алоҳида қимматли ҳужжат;
суғурта нусха — алоҳида қимматли ҳужжат ёки ноёб ҳужжатнинг бошқа моддий жисмдаги, асл нусхада мавжуд бўлган ахборотни ўқиш ёки кўриш (эшитиш) имконини берувчи кўчирма нусхаси;
шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар — ходимнинг иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларини акс эттирувчи архив ҳужжатлари;
электрон архив — архивнинг ва идоравий архивнинг архив иши фаолиятини электрон шаклда амалга оширишга қаратилган техник воситалар тизими.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонунига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
4-модда. Архив ҳужжатларига бўлган мулк шакллари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.03.00 Хусусий мулк;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.01 Умумий қоидалар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Архив ҳужжатлари хусусий ҳамда оммавий мулк шаклларида бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 16-боби («Хусусий мулк»), 17-боби («Оммавий мулк») ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги қонуни.
Давлат ҳокимияти органларида, республика ижро этувчи ҳокимият органларида, давлат муассасалари ва ташкилотларида турган архив ҳужжатлари, шунингдек улар томонидан давлат архивлари, музейлари ва ахборот-кутубхона муассасаларига топширилган архив ҳужжатлари давлат мулки ҳисобланади ҳамда мазкур ҳужжатлар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, олди-сотди ёки мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин эмас.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни.
Давлат муассасалари ва ташкилотлари давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган тақдирда уларнинг архив ҳужжатлари, шу жумладан шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар давлат мулки бўлиб қолади ва белгиланган тартибда давлат архивларига топширилади.
(4-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида»ги низомни 13-банди.
Нодавлат корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг архив ҳужжатлари, шунингдек жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатлари уларнинг хусусий мулкидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 16-боби («Хусусий мулк») ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги қонуни.
Вафот этган фуқароларнинг Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган шахсий архив ҳужжатлари, васиятнома ёки қонун бўйича меросхўрлар бўлмаганда, шунингдек архив ҳужжатларининг мулкдорини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, давлат мулкига ўтади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг V бўлими («Ворислик ҳуқуқи»).
5-модда. Қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг архив ҳужжатлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қайта ташкил этилаётганда уларнинг архив ҳужжатлари тегишли давлат архивлари билан келишилган ҳолда мазкур корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқий ворисларига топширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 49 ва 50-моддалари.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилаётганда уларнинг архив ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли давлат ёки нодавлат архивларига топширилиши керак.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси.
2-боб. Архив иши соҳасидаги давлат бошқаруви
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг архив иши соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
архив ишини ривожлантириш ва архивлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир давлат дастурларини тасдиқлайди;
архив иши ва иш юритишнинг ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;
архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган «Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Миллий архив фонди тўғрисидаги ва Миллий архив фондининг давлат каталоги тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида»ги низом.
архив ҳужжатларини Миллий архив фонди таркибига киритиш ҳамда унинг таркибидан чиқариш тартибини белгилайди;
Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлашни амалга оширадиган вазирликлар ва идораларнинг рўйхатини тасдиқлайди;
(6-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида»ги низомга илова (Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлари рўйхати).
архив ҳужжатларининг махфийлик тоифаларини, шунингдек давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган архив ҳужжатларини кириб кўришга доир чекловларни белгилайди;
архивларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган «Архивларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида»ги низом.
архивларнинг асосий иш турлари бўйича вақт ва ишлаб чиқариш намунавий нормаларини белгилайди;
архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар рўйхатини тузиш тартибини белгилайди;
архив ҳужжатларини кириб кўриш тартиби ва шартларини белгилайди;
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган «Архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни.
архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ҳамда тасдиқлаш тартибини белгилайди;
давлат ҳокимияти органлари ҳамда республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона муассасаларига ва давлат архивларига тақдим этиш тартибини белгилайди;
давлат ҳокимияти органлари ҳамда республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ахборот-кутубхона муассасаларига ва давлат архивларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартибини белгилайди;
архив ҳужжатларини алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатлар сирасига киритиш тартибини, шунингдек уларнинг суғурта нусхаларини тайёрлаш ҳамда сақлаш тартибини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(61-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг архив иши соҳасидаги ваколатлари
(7-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги (бундан буён матнда «Ўзархив» агентлиги деб юритилади):
(7-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига кўмаклашади;
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
архив ишини ривожлантириш ва архивлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
архив иши ва иш юритишнинг ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади;
Миллий архив фондининг давлат каталогини юритади;
архив ҳужжатларини белгиланган тартибда Миллий архив фонди таркибига киритади ҳамда унинг таркибидан чиқаради;
давлат мулки бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқишга рухсат беради;
қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳужжатларни сақлаш муддатлари кўрсатилган соҳавий рўйхатларини келишади.
(7-модда биринчи қисмининг еттинчи — ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонунига асосан еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
«Ўзархив» агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги тўғрисида низом».
8-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг архив иши соҳасидаги ваколатлари
(8-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
(8-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Миллий архив фонди таркибига киритилган, тегишли ҳудудда жойлашган давлат архивлари ва идоравий архивларда турган архив ҳужжатларининг сақланиши учун лозим даражадаги шарт-шароитларни таъминлайди;
(8-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
тегишли ҳудуддаги давлат архивларини молиялаштириш миқдорини ўз ваколатлари доирасида белгилайди.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни.
3-боб. Миллий архив фонди
9-модда. Миллий архив фондининг таркиби
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.03.00 Миллий маданий мерос]
Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатлари Ўзбекистон халқи маданий меросининг ажралмас қисмидир.
Миллий архив фонди Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмидан ва давлатга тегишли бўлмаган қисмидан иборатдир.
Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатларининг фуқаролик муомаласига ушбу Қонунда белгиланган чекловларга риоя этилган ҳолдагина йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида»ги низом.
10-модда. Архив ҳужжатларини Миллий архив фонди таркибига киритиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Архив ҳужжатларини Миллий архив фонди таркибига киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди Давлат каталоги тўғрисидаги низом.
Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатлари мулкдорига мазкур ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома белгиланган тартибда берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби».
11-модда. Архив ҳужжатларини Миллий архив фонди таркибидан чиқариш
Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатлари фақат йўқолган ёки емирилган ҳолларда Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибидан чиқарилиши мумкин.
Йўқолган архив ҳужжатларини Миллий архив фонди таркибидан чиқариш тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ёки суднинг қарори олинганидан кейин амалга оширилади.
«Ўзархив» агентлиги архив ҳужжатларини Миллий архив фонди таркибидан чиқариш ёки чиқармаслик тўғрисида «Ўзархив» агентлигининг Марказий эксперт текширув комиссияси хулосасига асосан қарор қабул қилади.
Архив ҳужжатларини Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига ўтказиш ёки ундан чиқариш «Ўзархив» агентлигининг органлари ва муассасалари томонидан нодавлат юридик шахслар ва жисмоний шахслар билан биргаликда ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди Давлат каталоги тўғрисидаги низом.
12-модда. Миллий архив фондининг давлат каталогини юритиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Миллий архив фондининг давлат каталогини юритиш «Ўзархив» агентлиги томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг Давлат каталоги тўғрисида низомнинг IV бўлими («Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг Давлат каталогини юритиш тартиби»).
Давлат ва нодавлат архивлари, давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхатига киритилган ташкилотлар ҳамда Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи ташкилотлар Миллий архив фонди таркибига киритилган, вақтинча сақловда бўлган ўз архив фондлари, шунингдек идоравий архивларнинг архив фондлари ва уларнинг жамлаш манбалари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзархив» агентлигига ҳамда унинг тегишли органлари ва муассасаларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиши шарт.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
13-модда. Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.01 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига, кимнинг эгалигида турганлигидан қатъи назар, доимий (муддатсиз) сақланиши лозим бўлган, давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари киради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида»ги низомнинг 2 банди.
14-модда. Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.03.00 Хусусий мулк;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига доимий (муддатсиз) сақланиши лозим бўлган, нодавлат корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолияти натижасида яратилган архив ҳужжатлари, шунингдек жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатлари киради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида»ги низомнинг 19 банди.
15-модда. Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатларининг фуқаролик муомаласи хусусиятлари
Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини тасарруфдан чиқариш мумкин эмас. Мазкур ҳужжатлар йўқолган ёки емирилган ҳолларда, улар ушбу Қонуннинг 11-моддасида белгиланган тартибда Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибидан чиқарилади.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатлари «Ўзархив» агентлиги олдиндан ёзма шаклда хабардор қилинган ҳолда тасарруфдан чиқарилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрда 482-сонли тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида»ги низом ва «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш» Тартиби.
4-боб. Архивларни ташкил этиш
16-модда. Архивларни ташкил этиш шартлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Архивларни ташкил этиш учун архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш талабларига жавоб берадиган моддий-техник база, шу жумладан бино (хоналар), зарур жиҳозлар, муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситалар бўлиши шарт.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Архивларнинг асосий иш турлари бўйича вақт ва ишлаб чиқариш намунавий нормалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Махфий архивлар ташкил этилишига йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган «Архивларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 14 ва 15 бандлари.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Архивларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(18-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган «Архивларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Давлат органлари ва ташкилотларида ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарда, шу жумладан, агар амалий жиҳатдан эҳтиёж мавжуд бўлса, уларга бевосита бўйсунадиган алоҳида бўлинмаларда, филиалларда архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда идоравий архивлар ташкил этилади.
Нодавлат корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда идоравий архивлар ташкил этиши мумкин.
Идоравий архив юридик шахснинг қарорига кўра таркибий бўлинма сифатида ташкил этилади.
Идоравий архив архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш талабларига жавоб берадиган моддий-техника базаси, шу жумладан сақловхоналар (бинолар), зарур жиҳозлар, муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситалар билан таъминланади.
Идоравий архив «Ўзархив» агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган идоравий архив тўғрисидаги низом асосида фаолият юритади.
Идоравий архив тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрда 482-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги идоравий архив тўғрисида»ги Намунавий низом.
Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмига киритилган архив ҳужжатларини, шунингдек давлат мулки бўлмаган бошқа архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга ошириш учун нодавлат архивлар ташкил этилиши мумкин.
Нодавлат архивлар фаолияти Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Нодавлат архивлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тузилиши мумкин эмас.
Нодавлат архивлар архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш талабларига риоя этиши, шунингдек Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш фаолияти билан шуғулланмаслиги керак.
Нодавлат архивлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонунчиликда белгиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида пулли хизматлар кўрсатиш;
архив ҳужжатларини тартибга келтириш ҳуқуқини берувчи Касбий компетентлик тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун белгиланган тартибда мурожаат қилиш;
ўз фаолиятини амалга ошириш давомида «Ўзархив» агентлиги билан ҳамкорлик қилиш.
Нодавлат архивлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Нодавлат архивлар тугатилаётганда архивнинг мулкдорлари (муассислари) томонидан мазкур архивнинг архив фондлари тегишинча бошқа архивларга ёки архив ҳужжатларининг эгаларига белгиланган тартибда топширилиши шарт.
192-модда. Электрон архивни ташкил этиш
Электрон архив қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилади.
Электрон архивларнинг ўзига хос талаблари қуйидагилардан иборат:
электрон архив тизимининг аппарат-дастурий таъминоти мавжудлиги;
электрон архив фондлари ва ҳужжатларини яратиш учун зарур воситаларнинг, шу жумладан рақамлаштириш қурилмалари ва дастурларининг мавжудлиги;
электрон архив ҳужжатларини қидириш, бошқариш ва уларга ишлов бериш имкониятининг мавжудлиги;
электрон шаклдаги архив ҳужжатининг асл архив ҳужжати билан бир хиллигини таъминлаш;
электрон архив тизимининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этиш.
(191 ва 192-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
5-боб. Архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш
20-модда. Архив ҳужжатларини жамлаш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Архив ҳужжатларини жамлаш архивлар, идоравий архивлар ва жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатларини архив ҳужжатлари билан тўлдиришни ўз ичига олади.
Миллий архивлар, марказий, вилоят, туман (шаҳар) давлат архивлари давлат ҳокимияти органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат муассасалари ва ташкилотларининг фаолияти натижасида яратилган архив ҳужжатлари, шунингдек улар томонидан олинган ёки уларга нодавлат корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳамда жисмоний шахслар топширган архив ҳужжатлари билан жамланади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
Тармоқ давлат архивлари тегишли вазирликнинг ёки идоранинг фаолияти натижасида яратилган архив ҳужжатлари билан жамланади.
(20-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
Архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(20-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
Нодавлат архивлар ва жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатлари давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари билан жамланишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.03.00 Хусусий мулк]
Жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатлари сотилаётганда давлат архивлари имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар шахсий таркиб бўйича ҳужжатларни жамлаши шарт.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Архив ҳужжатларини жамлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган «Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг III бўлими (Архивларни архив ҳужжатлари билан жамлаш).
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси сақлаш учун танлаб олиш мақсадида ҳужжатлар ёки архив ҳужжатларининг қимматлилигини белгилаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олади.
Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
22-модда. Архив ҳужжатларини ҳисобга олиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Архив ҳужжатларини давлат ҳисобига олиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
архивлар ва идоравий архивларда ҳисобга олиш ҳужжатларини тузиш;
архивлар ва идоравий архивларда йиғма ҳужжатларни тузиш ва уларни «Ўзархив» агентлигига тақдим этиш;
Миллий архив фондининг давлат каталогини юритиш.
Архивлар ва идоравий архивлардаги ҳисобга олиш ҳужжатларига қуйидагилар киради:
ҳужжатларнинг келиб тушиш китоби;
архив фондларининг рўйхати;
архив фонди варағи;
архив рўйхати;
архив фонди йиғмажилди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Архив ҳужжатларини давлат ҳисобига олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган «Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг IV бўлими (Архив ҳужжатлари ҳисоби).
Жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатларини ҳисобга олиш улар томонидан мустақил амалга оширилади.
23-модда. Архив ҳужжатларини сақлаш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг архив ҳужжатларини, шунингдек жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатларини сақлаш улар томонидан мустақил амалга оширилади.
Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатлари доимий (муддатсиз) сақланиши лозим ва уларни йўқ қилиб ташлаш тақиқланади.
Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлаш давлат архивлари, музейлари ва ахборот-кутубхона муассасаларида, шунингдек рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган вазирликлар ва идораларда амалга оширилади.
(23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини вазирликлар ва идораларда доимий (муддатсиз) сақлаш «Ўзархив» агентлиги билан келишилган идоравий норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини идоравий архивларда вақтинча сақлаш ушбу Қонуннинг 24-моддасида белгиланган муддатлар мобайнида амалга оширилади.
Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатлари архивлар ва идоравий архивларда, шунингдек жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатлари таркибида сақланиши мумкин.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг архив ҳужжатлари, жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатлари архивлар, музейлар ва ахборот-кутубхона муассасаларига депозитар сақлаш учун топширилиши мумкин.
(23-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар шахсий таркиб бўйича ҳужжатларни сақлаши шарт.
Давлат ҳокимияти органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари ҳужжатларни сақлаш муддатлари кўрсатилган соҳавий рўйхатларини ишлаб чиқиши ҳамда «Ўзархив» агентлиги билан келишиши шарт.
Электрон ҳужжатларни, шунингдек архив ҳужжатининг электрон нусхаларини сақлаш муддатлари ушбу турдаги қоғоздаги ҳужжатлар учун белгиланган муддатлардан кам бўлмаслиги керак.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонунига асосан тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Архив ҳужжатларини сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-боби.
давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, республика бўйсунувидаги давлат муассасалари ва ташкилотларининг, шунингдек давлат иштирокидаги корхоналарнинг архив ҳужжатлари — ўн беш йил мобайнида;
(24-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмаларининг, вилоят бўйсунувидаги давлат муассасалари ва ташкилотларининг архив ҳужжатлари — ўн йил мобайнида;
(24-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
туман ва шаҳар бўйсунувидаги давлат муассасалари ва ташкилотларининг архив ҳужжатлари — беш йил мобайнида;
(24-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
устав фондида давлат улуши бўлган, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, бошқа ташкилотларнинг архив ҳужжатлари — ўн йил мобайнида;
илмий, технологик, конструкторлик ва патент ҳужжатлари — йигирма йил мобайнида;
капитал қурилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари — йигирма беш йил мобайнида;
овозли ёзувлар, видеоёзувлар, киноҳужжатлар, фотоҳужжатлар — тайёрланган вақтидан бошлаб уч йилдан ошмаган муддат мобайнида;
(24-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
машинада ўқиладиган ҳужжатлар — беш йил мобайнида;
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонунига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини идоравий архивларда вақтинча сақлаш муддатлари ўтгач улар белгиланган тартибда давлат архивларига электрон кўчирма нусхалари билан бирга, алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатлар учун эса суғурта нусхалари билан бирга топширилади.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
Агар қонунчиликда ёки ҳужжатларни сақлаш муддатлари кўрсатилган соҳавий рўйхатда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзувлари, нотариал ҳаракатларнинг ёзувлари, суд ишлари ва хўжалик китоблари идоравий архивларда етмиш беш йил мобайнида сақланиши лозим ҳамда идоравий архивларда вақтинча сақлаш муддатлари ўтгач улар белгиланган тартибда давлат архивларига топширилади.
Архив ҳужжатларининг электрон нусхалари Ягона миллий архив ахборот тизими орқали топширилади.
Идоравий архивда вақтинча сақлаш муддати тугаган махфий ҳужжатлар махфийликдан чиқариш нуқтаи назаридан кўриб чиқилганидан кейин экспертлар комиссиясининг хулосасига кўра, давлат архивига белгиланган тартибда топширилади.
(24-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонунига асосан учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди» тўғрисидаги низомнинг 8-банди.
241-модда. Шахсий таркиб бўйича ҳужжатларни сақлаш муддатлари
2019 йил 1 январгача иш юритуви якунланган шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар идоравий архивларда етмиш беш йил мобайнида сақланади.
2019 йил 1 январдан эътиборан шакллантирилган шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар идоравий архивларда эллик йил мобайнида сақланади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган идоравий архивларда сақлаш муддатлари тугаганидан кейин шахсий таркиб бўйича ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказилиши лозим.
Агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача муддат ёки тартиб белгиланган бўлса, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган муддатлар қўлланилмайди.
(241-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
25-модда. Архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Архивлар ва идоравий архивларда архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш архивлар ҳамда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларининг зиммасига юклатилади.
Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминламаётган мулкдорлар суд қарорига биноан мазкур ҳужжатларга бўлган мулк ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин, шундан сўнг бу ҳужжатлар сақлаш учун тегишли давлат архивига топширилади.
Давлат архивларининг бинолари мазкур архивларни архив ҳужжатларини сақлашни ва улардан фойдаланишни ташкил этиш талабларига жавоб берадиган бинолар билан таъминламасдан туриб бошқа шахсга ўтказилмаслиги лозим.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар шахсий таркиб бўйича ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаши шарт.
Жисмоний шахслар ўз шахсий архив ҳужжатларининг бут сақланишини мустақил равишда таъминлайди.
Алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатларнинг суғурта нусхалари яратилади.
Архив ҳужжатларини алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатлар сирасига киритиш тартиби, шунингдек суғурта нусхаларни тайёрлаш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
(25-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Архив ҳужжатларидан фойдаланиш хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий, таълим мақсадида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадларда амалга оширилади.
(26-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Архив ҳужжатларидан фойдаланувчилар:
архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартибига риоя қилиши;
архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаши;
архив ҳужжатларига етказилган шикастлар ёки архив ҳужжатларидаги етишмовчиликлар аниқланганлиги тўғрисида тезкор равишда архив ва идоравий архив ходимларига хабар бериши;
архив ҳужжатларидан олинган маълумотларни бузиб кўрсатиш ёки сохталаштиришга йўл қўймаслиги шарт.
Архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-боби.
27-модда. Архив ҳужжатларини кириб кўриш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Архивлар ва идоравий архивлардаги архив ҳужжатларини кириб кўриш фойдаланувчига илмий-маълумотнома аппаратини, шунингдек тегишли архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини тақдим этиш орқали таъминланади.
Архивлар ва идоравий архивлардаги архив ҳужжатларини, шунингдек жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатларини кириб кўриш уларнинг бут сақланишини таъминлаш мақсадида чекланиши мумкин, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(27-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Фуқароларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёки уларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид туғдирувчи маълумотларни ўз ичига олган архив ҳужжатларини кириб кўришга доир чекловлар архив ҳужжатлари тайёрланган вақтдан эътиборан етмиш беш йил муддатга белгиланади. Ушбу муддатдан олдин мазкур ҳужжатларни кириб кўришга фуқаронинг ўзи томонидан, унинг вафотидан сўнг эса шу фуқаронинг меросхўрлари томонидан рухсат берилиши мумкин.
Архив ҳужжатларини кириб кўриш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(27-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Архив ҳужжатларининг махфийлик тоифалари, шунингдек давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган архив ҳужжатларини кириб кўришга доир чекловлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом.
28-модда. Архивлар ва идоравий архивлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Архивлар ва идоравий архивлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда хизматлар кўрсатади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган Архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган архив маълумотномаларини, шунингдек давлат органларига архив маълумотномаларини ва архив ҳужжатининг кўчирма нусхаларини бериш бепул амалга оширилади.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
29-модда. Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Давлат мулки бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга йўл қўйилмайди, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.01 Умумий қоидалар]
Давлат мулки бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқишга «Ўзархив» агентлигининг рухсати билан қонунчиликда белгиланган тартибда йўл қўйилади.
(29-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.03.00 Хусусий мулк]
Хусусий мулк бўлган, Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилмаган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи кўчирма нусхалари Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин. Бу ҳолда олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатлари «Ўзархив» агентлиги томонидан белгиланган тартибда ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасидан ўтказилиши лозим.
Қонуний асосларда қўлга киритилган ва (ёки) олинган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришга рухсат берилади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган «Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисида»ги низом.
291-модда. Ягона миллий архив ахборот тизимининг асосий қоидалари
Архив ҳужжатларини ва улар ҳақидаги маълумотларни жамлаш, сақлаш, ҳисобга олиш ҳамда улардан фойдаланиш жараёнларини комплекс автоматлаштириш учун ва архив ишини амалга оширишга алоқадор ташкилотлар билан ахборотга оид ҳамкорликнинг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган ахборот тизими Ягона миллий архив ахборот тизимидир.
Ягона миллий архив ахборот тизими «Ўзархив» агентлигига тегишлидир.
«Ўзархив» агентлиги Ягона миллий архив ахборот тизимидан бошқа идоралар томонидан фойдаланилишини таъминлайди.
Ягона миллий архив ахборот тизимига маълумотларни киритиш архив ҳужжатларининг конфиденциаллигини ошкор этиш деб ҳисобланмайди.
Ягона миллий архив ахборот тизими орқали алмашилаётган ахборот қонунчиликка мувофиқ иш юритишга расмий ҳужжат сифатида қабул қилинади.
292-модда. Ягона миллий архив ахборот тизимига маълумотлар киритиш
Ягона миллий архив ахборот тизимига маълумотларни киритиш архив ва ташкилотларнинг ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ягона миллий архив ахборот тизимидаги идентификация қилиш имконини берадиган реквизитларига эга бўлган электрон архив ҳужжати асл нусха сифатида тан олинади.
«Ўзархив» агентлиги Ягона миллий архив ахборот тизимига киритилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнинг турларини ҳамда ахборот тизими билан боғлиқ техник талабларни белгилайди.
293-модда. Ягона миллий архив ахборот тизимининг ахборотга оид ҳамкорлиги
Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ўзининг электрон архив ахборот тизимларини ҳамда ресурсларини Ягона миллий архив ахборот тизимига интеграция қилиши шарт, бундан идоравий архивларнинг давлат сирларини ташкил этувчи архив ҳужжатларини ўз ичига олган ҳужжатли материаллар мустасно.
Нодавлат корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзининг электрон архив ахборот тизимларини ташкил этиши ёки мавжуд ахборот тизимларини Ягона миллий архив ахборот тизимига интеграция қилиши мумкин.
(51-боб Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Давлат архивларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат архивларининг пулли хизматлар кўрсатишдан ва молиялаштиришнинг бошқа манбаларидан олинадиган маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
Нодавлат архивларини молиялаштириш уларнинг мулкдорлари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(30-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлариЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Архив иши соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Архив иши соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(32-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
33-модда. Архив иши тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Архив иши тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2154-моддаси.
34-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Архивлар тўғрисида»ги 768-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 120-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Архивлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 769-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 121-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 621-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 5, 90-модда) XIX бўлими.
35-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(35-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
36-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2010 йил 16 июндаги 119 (5034) - сонида эълон қилинган.