1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.01.00 Умумий қоидалар;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
5.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
8.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.13.00.00 Солиққа оид иш юритув;
9.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
10.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
11.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари;
12.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.05 Трансфер-агент;
13.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари;
14.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби;
15.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар;
16.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
17.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи;
18.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.03.00 Божхона тартибини бузиш ва бузганлик учун жавобгарлик;
19.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги;
20.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш;
21.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти;
22.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи;
23.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар;
24.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.06.00 Жиноятларнинг алоҳида турлари учун жавобгарлик / 16.11.06.01 Шахсга қарши жиноятлар;
25.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари;
26.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
3.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари;
(II бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралдаги ЎРҚ-907-сонли Қонунига асосан 2024 йил 16 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/907/0127-сон)
(III бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги ЎРҚ-677-сонли Қонунига асосан 2021 йил 27 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон)
иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни содир этиш»;
ўзбекча матнининг тўртинчи қисми санкциясидаги «олти ойгача» деган сўзлар «олти ой» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг санкциясидаги «беш бараваридан етти бараваригача» деган сўзлар «етти бараваридан ўн бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг санкциясидаги «етти бараваридан ўн икки бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай ашё бўлган нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти суд ижрочилари ҳудудий бўлимлари туман (шаҳар) бўлинмаларининг суд ижрочиси томонидан ижро этилади».
(VII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майдаги ЎРҚ-431-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 407-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда):
1) 2-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказий банк ўз балансида акс эттирилган мол-мулкка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилишга ҳақли»;
2) 3-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарни назорат қилиш, қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Марказий банкнинг чет эл валютаси курсининг ёки қимматбаҳо металлар қийматининг ўзгариши натижасида олтин-валюта резервларини қайта баҳолашдан ҳосил бўладиган реализация қилинмаган даромадлари ва харажатлари олтин-валюта резервларига оид операциялар бўйича қайта баҳолаш фондига киради»;
«банклар учун иқтисодий нормативларни ва кредит уюшмалари ҳамда гаровхоналар учун молиявий операциялар ўтказиш қоидаларини тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилишини кўриб чиқади;
банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш ва уларни чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолияти, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш лицензияланишини амалга оширади»;
«24-модда. Монетар кўрсаткичлар ўзгаришининг аниқ мақсадли мўлжаллари
Марказий банк Ўзбекистон Республикасидаги пул-кредит, молия, валюта ва нарх муносабатлари ҳолатидан келиб чиқиб, битта ёки бир қанча монетар кўрсаткичлар ўзгаришларининг аниқ мақсадли мўлжалларини белгилаши мумкин»;
«27-модда. Марказий банк операциялари бўйича фоиз ставкалари
Марказий банк ўз операциялари бўйича фоиз ставкаларини мустақил белгилайди»;
7) 30-моддаси биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги«уч ойгача бўлган муддатга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 31-моддаси «Миллий хавфсизлик хизмати» деган сўзлардан кейин «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
биринчи қисмидаги «расмий пул бирлигини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «расмий пул» деган сўзлар «пул» деган сўз билан алмаштирилсин;
10) 39-моддасининг биринчи қисмидаги «улар ўрнига албатта тенг ҳажмдаги банкнот ва тангалар чиқарган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
11) 46-моддаси «пул маблағларини» деган сўзлардан кейин «ва валюта қимматликларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
12) 48-моддасининг биринчи қисмиқуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кредитлар ҳукуматга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган миқдорда ушбу Қонун 30-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган ва бир йил ичида қиймати тўланадиган активлар гаровга қўйилиши шарти билан берилади»;
13) VIII бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«VIII. Банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни тартибга солиш ҳамда назорат қилиш»;
«50-модда. Банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифалар
Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини тартибга солади ҳамда назорат қилади.
Марказий банк банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олади, шунингдек банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради, кредит уюшмалари, гаровхоналар фаолиятини ва қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялайди.
Банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, шунингдек банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарга лицензиялар бериш Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришга лицензиялар бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, шунингдек банклар, гаровхоналарга ҳамда қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга лицензиялар бериш ҳақ эвазига амалга оширилади.
Марказий банк Банкларни давлат рўйхатига олиш дафтари, кредит уюшмалари, гаровхоналарга ҳамда қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга берилган лицензиялар реестрини юритади. Берилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши керак»;
15) 51-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказий банк:
банк операцияларини амалга ошириш, бухгалтерия ҳисоби ва банк статистика ҳисоботини юритиш, йиллик ҳисоботлар тузиш юзасидан банклар учун мажбурий бўлган қоидаларни;
молиявий операцияларни амалга ошириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш юзасидан кредит уюшмалари учун мажбурий бўлган қоидаларни;
фаолият ва операцияларни амалга ошириш юзасидан гаровхоналар учун мажбурий бўлган қоидаларни белгилайди.
Марказий банк:
банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарнинг ҳисоботи ва бошқа ҳужжатларини олиш ва текшириш, уларнинг фаолияти, шу жумладан операциялари тўғрисида ахборот сўраш ҳамда олиш;
олинган ахборот юзасидан изоҳ талаб қилиш;
банклар ва кредит уюшмаларининг, уларнинг филиаллари ва улар билан узвий боғланган шахсларнинг, шунингдек гаровхоналарнинг фаолиятини текшириш, қоидабузарларга нисбатан санкциялар қўллаш;
банкларнинг ички аудитига доир талабларни белгилаш;
банк активлари сифатини тасниф қилиш ва активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар ўрнини қоплаш учун шунга монанд резервлар яратишга доир талабларни белгилаш;
ишончсиз активларни ҳисобдан чиқариш шартлари ва таомилини аниқлаш;
банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарга уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф қилиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш;
банк акциядорлари устав капиталининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ортиқроқ қисмини сотиб олган тақдирда уларнинг молиявий аҳволи ҳамда обрў-эътибори ҳақида ахборот сўраш ва олиш;
банкларнинг ва улар филиалларининг раҳбарлари, бошқарув аъзолари ҳамда бош бухгалтерларига, кредит уюшмалари ижро органларининг раҳбарларига нисбатан малака талабларини қўйиш ҳуқуқига эга»;
иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси «ёки унинг филиали раҳбарларини» деган сўзлардан кейин «шу жумладан банк кенгаши раҳбарлари ва аъзоларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Кредит уюшмалари, гаровхоналар, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади»;
Марказий банк халқаро ташкилотлар, чет давлатларнинг марказий банклари ҳамда банк назоратининг бошқа органлари билан ҳамкорлик қилади ва ахборот айирбошлайди».
(X бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда) 4-моддасининг биринчи қисмидаги иккинчи ва учинчи жумлалар чиқариб ташлансин.
(ХII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 ноябрдаги ЎРҚ-731-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021 й., 03/21/731/1095-сон)
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрь ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда):
«Лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади»;
«Лизинг тўлови лизинг берувчининг лизинг объектини сотиб олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисми, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бошқа харажатлари лизинг олувчи томонидан қопланиши ҳамда лизинг берувчининг даромадидан иборат бўлади»;
«Лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин»;
тўртинчи қисмидаги «мунтазам тўловларни» деган сўз «лизинг тўловларини» деган сўз билан алмаштирилсин.
(XV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 78, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 82-модда):
1) 5-моддаси биринчи қисмининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5) савдо, товарларни бериш ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига, шунингдек нақд пул тушумининг банкка вақтида топширилишига риоя этилишини текшириш»;
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова) 17-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар. Тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
XIX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 165-модда) 6-моддасининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
(XX бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
XXI. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Лизинг тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 108-модда):
1) 2-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лизинг (молиявий ижара) ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Бунда лизинг шартномаси қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ бўлиши керак:
лизинг шартномасининг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг саксон фоизидан ортиқ бўлса ёки лизинг объектининг лизинг шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг йигирма фоизидан кам бўлса;
лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг олувчи лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда эвазини тўлаб сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса, бунда ана шу ҳуқуқни амалга ошириш кунидаги лизинг объекти қиймати асос бўлади;
лизинг шартномаси амал қиладиган давр учун лизинг тўловларининг умумий суммаси лизинг объекти қийматининг тўқсон фоизидан ортиқ бўлса»;
2) 3-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин эмас»;
3) 4-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лизинг объекти лизинг олувчининг кредити (қарзи) ҳисобидан олинган тақдирда, аниқ лизинг объектига нисбатан лизинг берувчининг кредитори ва лизинг олувчи бир шахс тимсолида иш кўришига йўл қўйилмайди»;
«Лизинг фаолияти лизинг берувчи томонидан ўз маблағлари ва (ёки) жалб этилган маблағлар ҳисобидан лизинг объектининг сотиб олиниши ва уни лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига берилиши борасидаги инвестиция фаолияти туридир»;
биринчи қисмининг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг тўловлари тўлашни кечиктириш, етказиб бериладиган лизинг объектидан воз кечиш ва лизинг шартномасининг бекор қилинишини талаб этиш;
лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, ўзи илгари аванс сифатида тўлаган тўловларни лизинг объектидан фойдаланишдан олинган фойданинг қийматини чегириб ташлаган ҳолда, қайтариб беришни талаб қилиш»;
иккинчи қисми «лизинг тўловлари қолдиғини» деган сўзлардан кейин «лизинг берувчининг қолган даврда оладиган даромадини чегириб ташлаган ҳолда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
11) 16-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лизинг олувчи лизинг берувчининг рухсати билан лизинг шартномаси бўйича ўз ҳуқуқларидан тўлиқ ёки қисман учинчи шахслар фойдасига воз кечиши мумкин»;
12) 21-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас»;
13) 22-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лизинг тўловлари лизинг берувчининг лизинг объектини олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисми, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари лизинг олувчи томонидан қопланиши ҳамда лизинг берувчининг даромадидан иборат бўлади»;
14) 23-моддасининг номи ва матнидаги «ундириш» деган сўзлар «талаб қилиб олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
XXII. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 210-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда):
1) 3-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«махсус ваколатли органлар — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ваколатларга мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги бошқарув ва назоратни амалга оширувчи органлар»;
2) 12-моддасининг биринчи қисмидаги «гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш бўйича махсус ваколатли орган (бундан буён матнда махсус ваколатли орган деб юритилади)» деган сўзлар «махсус ваколатли орган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(XXIII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги ЎРҚ-865-сонли Қонунига асосан 2023 йил 1 декабрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2023 й., 03/23/865/0664-сон)
(XXIV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
(XXV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 13 декабрь,
447-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2008 й., 29-30-сон, 278-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда; 2017 й., 22-сон, 407-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон; 26.11.2021 й., 03/21/731/1095-сон; 30.08.2023 й., 03/23/865/0664-сон; 15.02.2024 й., 03/24/907/0127-сон)