ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талаблар ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 23 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2596]
Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талабларни белгилаш ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талаблар ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 17 июнь,
22-сон
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 17 июнь,
7-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 17 июнь,
11-сон
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 17 июнь,
4-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2014 йил 17 июндаги 22, 7, 11 ва 4-сон қарорига ИЛОВА
Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талаблар ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талаблар ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
1. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти, ташкилотчилари ва иштирокчилари учун мажбурийдир.
2. Мазкур Низом талаблари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилишини истисно этмайди.
2-боб. Ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
3. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш Одамлар оммавий бўладиган объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига (рўйхат рақами 354, 1997 йил 8 июль) мувофиқ амалга оширилиши керак.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
4. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар:
технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналари, ёнғинга қарши ҳимоя тизими ва воситалари, ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари (гидрантлар, резервуарлар, сув ҳавзалари, ички ёнғин ўчириш жўмраклари), ёнғин ўчириш техникаси, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
оммавий тадбир ўтказиладиган объектлардаги ёнғин ўчириш автоматика воситалари, эвакуация қилиш йўлларини кўрсатиш ва ҳаракатланиш белгилари, тутун тортиш ва авария ёритиш тизимлари соз бўлиши;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
оммавий тадбир ўтказиладиган объектларда ёнғинни ўчиришда фойдаланиладиган захира сув манбалари, стационар зиналар ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига олиб борувчи йўллар доимо бўш, соз ва тозаланган ҳолатда бўлиши лозим.
3-боб. Тез тиббий ёрдам кўрсатишга қўйиладиган талаблар
5. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирнинг тури, иштирокчилар сони, объект тури ва давомийлик вақтини инобатга олган ҳолда ташкиллаштирилиши керак.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
6. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш жойлари оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти томонидан таъминланиши зарур.
7. Тез тиббий ёрдам соғлиқни сақлаш тизимининг махсус тез тиббий ёрдам хизмати томонидан амалга оширилиши лозим.
4-боб. Эвакуация ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
8. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда иштирокчиларнинг объект ҳудуди бўйлаб ҳаракатини ташкил этиш, трибуналарни тўлдириш ва эвакуация қилиш йўллари, чипта кассалари, овқатланиш пунктлари, гардероблар, дам олиш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш жойлари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва уларнинг жойлашиши схемалари мавжуд бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
9. Муҳандислик ва қурилиш конструкциялари, техник тизимларнинг ишончлилиги ва барқарорлиги, иштирокчиларни эвакуация қилиш йўлларининг белгиланган нормативларга мувофиқлиги оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти томонидан таъминланиши зарур.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
10. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлардаги барча муҳандислик ва ёритиш тизимларининг узлуксиз ишлаши оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти томонидан таъминланади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
11. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларнинг эвакуация қилиш йўллари ва объектлардан чиқиш жойларида огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
12. Оммавий тадбирлар иштирокчилари фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кўрсатмасига асосан ҳаракат қилишлари зарур.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
13. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар ҳудудига олиб кирувчи йўлларда махсус транспорт воситаларининг эркин кириб-чиқиши учун махсус йўлаклар ажратилиши керак.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
14. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар ва унга туташ ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти томонидан стационар фото ва видеокузатув тизимлари ўрнатилиши мумкин.
5-боб. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талабларга риоя этилиши устидан назорат
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар]
15. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талабларга риоя этилиши устидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилувчи комиссиялар томонидан таъминланади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилувчи комиссиялар оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талабларга риоя этилиши устидан назоратни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2001-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 26-сон, 319-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)