Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг нархини белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш, мамлакатимизда арзон ва сифатли препаратлар бўлишига қарамасдан ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўзда тутилмаган ҳамда асосан қиммат импорт дори-дармон воситаларини тавсия этиш каби номақбул амалиётнинг олдини олиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон)
(2 — 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2022 й., 06/22/55/0055-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
энг илғор халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда асосий касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва клиник протоколлар стандартларини қайта кўриб чиқиш жадвалини икки ҳафта муддатда тасдиқласин, бунда уч ой муддатда ташхис қўйиш, даволаш ва клиник протоколларнинг янгиланган стандартлари тасдиқланишини, шунингдек, зарур ҳолларда амалдаги ташхис қўйиш, даволаш ҳамда клиник протоколларни қайта кўриб чиқишни назарда тутсин;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2022 й., 06/22/55/0055-сон)
ташхис қўйиш, даволаш ва клиник протоколларнинг янгиланган стандартларини барча тиббиёт муассасаларига, жумладан, фойдаланиш учун очиқ бўлган ахборот тизимлари орқали ўз вақтида етказишни таъминласин ҳамда уларга риоя этилишини қатъий назорат қилсин;
бир ой муддатда энг муҳим дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг барча дорихоналар учун мажбурий янгиланган минимал рўйхати, шунингдек, шифокор рецептисиз бериладиган дори-дармон воситалари рўйхатини тасдиқласин, унга зарурат туғилганда белгиланган тартибда ҳар йили ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин;
юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги учун лицензияни бекор қилиш шартлари, шунингдек, минимал рўйхат бўйича мажбурий талабларни назарда тутган ҳолда, бир ой муддатда Фармацевтика фаолияти тўғрисидаги лицензия шартномасига қўшимчалар киритсин;
шифокорларнинг дори-дармон воситаларини тавсия этиш ва дорихоналарда дори-дармон воситаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин ва унда белгиланган тартиб бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини назарда тутсин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»), Маъмурий жавбгарлик тўғрисидаги кодексининг 164, 1651-моддалари, Жиноят кодексининг 1863-моддси.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2022 й., 06/22/55/0055-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
7. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари зиммасига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар улар нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя этишини тизимли асосда назорат қилиш вазифаси юклансин.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти:
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.03.00 Савдода нархни тартибга солиш (шакллантириш) (шунингдек, 09.14.02.02га қаранг)]
фаолиятининг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олган ҳолда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар улар нархининг давлат томонидан белгиланган тартибига риоя этиши устидан назоратни ташкил этсин ҳамда унинг бузилиши аниқланганда қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш учун тегишли материалларни, шу жумладан текшириш учун харид қилиш ва назорат остида олиш бўйича материалларни лицензияловчи органга киритиш;
сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини муомалага чиқаришга қарши курашиш бўйича ишларни кучайтирсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2773-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 87-модда)
(8 ва 9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2022 й., 06/22/55/0055-сон)
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Бош вазир ўринбосари А. Икромов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сонли Фармонигаасосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2022 й., 06/22/55/0055-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2022 й., 06/22/55/0055-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2022 й., 06/22/55/0055-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2022 й., 06/22/55/0055-сон)