toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлигига доир ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилсин.
2. «Ўзстандарт» агентлиги ваколатли давлат органлари билан биргаликда бир ой муддатда автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шароитлари бўйича хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи стандартлаштиришга доир илгари қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг аниқ рўйхатини аниқласин, кейинчалик уларни «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шароитлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб мажбурий тусдалигини бекор қилиш ва қўллашнинг ихтиёрийликка эга бўлиши чора-тадбирларини амалга оширсин.
3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари билан биргаликда аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар тўғрисида кенг хабардор қилинишини ва улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
4. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари У.У. Розуқулов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 4 июль,
191-сон
 LexUZ шарҳи
Илова норасмий таржима.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарорига
ИЛОВА
«Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги
УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Техник регламент фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни асраш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳамда давлат мулкини ҳимоя қилиш мақсадида, ишлаб чиқарилган жойидан қатъи назар, автотранспорт воситаларидан фойдаланиш жараёнида уларнинг конструкциясига фойдаланиш шартлари бўйича қўйиладиган талабларни белгилайди.
2. Техник жиҳатдан тартибга солиш объектлари қуйидагилардан иборат:
а) йўловчилар, багаж, юкларни ташиш ва махсус ишларни бажариш учун мўлжалланган, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида фойдаланилаётган автомобиллар, шатакчи-автомобиллар, тиркамалар ва яримтиркамалар (кейинги ўринларда — автотранспорт воситалари);
б) автотранспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи автотранспорт воситаларининг таркибий қисмлари.
3. Қуйидагилар техник жиҳатдан тартибга солиш объектлари ҳисобланмайди:
а) текис йўлда конструктив тезлиги соатига 25 км дан ошмайдиган ёки қонунчиликка мувофиқ тезлиги соатига 25 км дан ошмаслиги лозим бўлган автомобиллар ва тиркамалар;
б) имконияти чекланган шахслар томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган ва махсус конструкция қилинган автомобиллар;
в) ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлмаган экспериментал автотранспорт воситалари;
г) ҳарбий мақсадлар, ички ишлар органлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва қонунчиликка мувофиқ бошқа мақсадлар учун мўлжалланган махсус автотранспорт воситалари.
4. Автотранспорт воситаларининг таснифи мазкур Техник регламентнинг 1-иловасида келтирилган.
2-боб. Атамалар ва таърифлар
5. Мазкур Техник регламент мақсадлари учун Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тушунчалардан, шунингдек, қуйидаги маъноларни англатувчи атамалардан фойдаланилади:
фавқулодда чиқиш жойи — захира эшик, захира ойна ёки фавқулодда люк;
фавқулодда люк — йўловчилар учун фақат фавқулодда вазиятда чиқиш йўли сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, автотранспорт воситасининг томида ёки полида жойлашган тешик;
фавқулодда сигнал — автотранспорт воситаси айни вақтда хавф туғдираётгани ҳақида огоҳлантириш учун барча бурилиш сигналларини бир вақтнинг ўзида ёқиш;
автоматик хизмат эшиги — механик юритмага эга бўлган, бошқарув элементи ишга туширилгандан сўнг фавқулодда бошқарув воситаларидан фойдаланмаган ҳолда очиладиган ва автоматик равишда ёпиладиган хизмат эшиги;
автоматик (фавқулодда) тормозлаш — тормоз юритмасининг тормоз магистраллари узилганда, ҳайдовчининг бошқарув таъсирисиз тиркаманинг тормоз тизими билан амалга ошириладиган тормозлаш;
автопоезд — эгарли шатакчи ва яримтиркамадан ёки юк автомобили ва тиркама(лар)дан иборат бўлган, тортиш-уланиш қурилмаси(лари) билан бирлаштирилган бўғинли автотранспорт воситаси;
блоклашга қарши тизим — автотранспорт воситасини (уларнинг) тормозлашда бир ёки бир нечта ғилдиракнинг айланиш йўналиши бўйича сирпаниш даражасини автоматик равишда тартибга солиш учун ишловчи тормоз тизимининг элементлари тўплами;
автопоезд бўғинлари тормоз юритмасининг ишга тушиш вақти асинхронлиги — ўзаро бевосита боғланган автопоезд бўғинлари тормоз юритмасининг ишга тушиш вақти қийматлари ўртасидаги фарқ модулига тенг бўлган катталик;
автотранспорт воситаси базаси — олди ғилдираклар ўқидан ўтадиган вертикал кўндаланг текислик билан орқа ғилдираклар ўқидан ўтадиган вертикал кўндаланг текислик орасидаги масофа (яримтиркамалар учун — бу тиркаш жойи ўқидан ўтадиган вертикал кўндаланг текислик билан орқа ғилдираклар ўқи орқали ўтадиган вертикал кўндаланг текислик орасидаги масофа);
базавий автотранспорт воситаси — муомалага чиқарилган, бутунлай ёки кузов қисми ёки шассиси бошқа автотранспорт воситасини яратиш учун ишлатилган автотранспорт воситаси;
автотранспорт воситасининг хавфсизлиги — автотранспорт воситаси конструкциясининг ва техник ҳолатининг фуқаролар ҳаёти ёки соғлиғига, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкига, давлат мулкига, атроф-муҳитга зарар етказиш хавфига йўл қўйилмаслигини ёки унинг минималлаштирилишини таъминлайдиган параметрлар мажмуи билан тавсифланадиган ҳолат;
ғилдиракнинг блокланиши — таянч юзаси бўйлаб ҳаракатланиш жараёнида ғилдирак айланишининг тўхташи;
брон чидамлилиги — брон ҳимоясининг белгиланган турдаги шикаст етказувчи воситалар таъсирига чидамлилиги;
лой тўскич — шассининг пастки қисмида, юклаш платформасида ёки вертикал текисликдаги лой қопқоғида ғилдирак орқасида ўрнатилган ва сувни қайтариш ва шиналар томонидан ушланган кичик нарсаларнинг отилиб чиқиш хавфини камайтириш учун мўлжалланган эгилувчан компонент;
шамоллатиш — автотранспорт воситасининг кабинасида ва йўловчи бўлинмасида ҳаво алмашинувини таъминлаш;
ташқи ёритиш ускуналари — йўлни, рўйхатдан ўтказиш давлат белгиларини ёритиш мосламалари, шунингдек, ёруғлик сигнализация мосламалари;
зарарли моддалар — инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган, ҳаво таркибида мавжуд бўлган аралашмалар — углерод оксиди, азот диоксиди, азот оксиди, метан, алифатик чегаравий углеводородлар, формальдегид ва тарқалган дисперс зарралар);
тормоз тизимининг кечикиш вақти — тормозлаш бошланишидан секинлашув (тормоз кучи) пайдо бўлишигача бўлган вақт оралиғи. Мазкур Техник регламентнинг 2-иловасида келтирилган схемада tз билан белгиланган;
секинлашувнинг ортиш вақти — секинлашув пайдо бўлган пайтдан бошлаб, секинлашув меъёрий қийматга эришадиган пайтгача бўлган вақт оралиғи. Мазкур Техник регламентнинг 2-иловасида келтирилган схемада tн билан белгиланган;
тормоз юритмасининг ишга тушиш вақти — тормоз тизимининг бошқарув элементини ишга тушириш бошланишидан бошлаб, энг ноқулай шароитларда жойлашган тормоз юритмасининг ижро этувчи элементидаги босим бошқарув элементини тўлиқ фавқулодда ишга туширишда мазкур ижро этувчи элементда ўрнатилиши лозим бўлган босимнинг 75 фоизига етадиган вақтгача бўлган вақт;
тормоз тизимининг ишга тушиш вақти — йўл шароитида ўтказиладиган синовларда тормозлаш бошланишидан автотранспорт воситасининг секинлашуви барқарор қийматга эришадиган пайтгача, стендларда ўтказиладиган синовларда эса тормоз кучи максимал қийматга эришадиган ёки стенд роликларида автотранспорт воситаси ғилдираги блокланадиган пайтгача бўлган вақт оралиғи;
ёрдамчи тормоз тизими — автотранспорт воситасининг ишчи тормоз тизимининг тормоз механизмларига тушадиган энергия юкламасини камайтириш учун мўлжалланган емирилишга бардошли ёки контактсиз тормоз тизими;
кўтариладиган ўқ — автотранспорт воситасидан одатий фойдаланиш шароитларида ўқни юкламадан бўшатиш қурилмаси ёрдамида таянч юзасидан кўтариш мумкин бўлган ўқ;
лойдан ҳимоя ғилофи — ҳаракат пайтида шиналардан сачраган сувни қайтариш учун мўлжалланган, тўлиқ ёки қисман автотранспорт воситасининг кузови ёки бошқа қисмлари (кабина, юклаш платформасининг пастки қисми ва бошқалар) билан тўлиқ ёки қисман битта қисм сифатида ишлаб чиқарилган қаттиқ ёки яримқаттиқ компонент;
икки томонлама (комбинацияланган) ойна — хаёлий текислик ёки текисликлар ёрдамида 2 ёки ундан ортиқ қисмларга ажратилганда, тегишлича 2 ёки ундан ортиқ қисм ҳосил бўладиган, уларнинг ҳар бири ўлчамлари ва фойдаланиш имконияти бўйича оддий захира ойнага қўйиладиган талабларга жавоб берадиган захира ойна;
ҳимоя қурилмаси — орқадан урилганда M1 ва N1 тоифали автомобиллар автотранспорт воситаларининг остига тушишини олдини олиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари конструкциясининг бир қисми;
орқа габарит чироқлар — автотранспорт воситасининг орқа томонидан умумий кенглигини кўрсатиш учун мўлжалланган чироқлар;
орқа туманга қарши чироқ — автотранспорт воситасининг қалин туман ичида орқа томондан кўринишни яхшилаш учун мўлжалланган чироқ;
захира эшик — йўловчилар фавқулодда вазиятларда, хусусан, фавқулодда вазиятда чиқиш жойи сифатида фойдаланиши учун мўлжалланган эшик;
захира тормоз тизими — ишчи тормоз тизими ишламай қолганда автотранспорт воситасининг тезлигини камайтиришга мўлжалланган тормоз тизими;
захира ойна — йўловчилар фақат фавқулодда вазиятда чиқиш сифатида фойдаланиши учун мўлжалланган ойна;
муздан тозаланган зона — олд ёки орқа ойнанинг ташқи юзасидаги қуруқ юзага эга бўлган ёки эриган ёхуд қисман эриган қиров билан қопланган, ойнатозалагич ёрдамида ойнанинг ташқи юзасидан олиб ташланиши мумкин бўлган зона (ушбу зона қуруқ, эримаган қиров билан қопланган ойна юзасини ўз ичига олмайди);
бошланғич ўқ — ёруғлик асбобининг чўғланма лампаси симметрия ўқи орқали ўтувчи ёки ёруғлик асбобининг геометрик марказидаги юзасига уринма бўлган текисликка перпендикуляр бўлган, ёруғлик чиқариш йўналишининг мўлжалини белгиловчи чизиқ;
автотранспорт воситаси тоифаси — техник регламентда талабларни белгилаш учун қўлланиладиган автотранспорт воситасининг таснифловчи хусусияти;
ғилдирак тормоз механизмлари — айланмайдиган қисмлар ва тормоз диски (барабан) ўртасидаги ишқаланиш туфайли автотранспорт воситасининг ҳаракатига сунъий қаршилик кўрсатиш учун мўлжалланган қурилмалар;
комбинацияланган чироқлар — алоҳида ёритувчи (ёруғлик чиқарувчи) юзаларга эга бўлган, бироқ умумий ёруғлик манбаи ва корпусга эга қурилмалар;
автотранспорт воситасининг компонентлари — автотранспорт воситаси конструкциясининг таркибий қисмлари;
шамоллатиш — автотранспорт воситасининг кабинаси ва йўловчи салонидаги ҳавони ташқи муҳит ҳарорати даражасигача ёки ундан пастроқ даражагача бошқариладиган тарзда совитишни таъминлаш;
тормозлашнинг якунланиш пайти — автотранспорт воситасининг ҳаракатига сунъий қаршилик йўқолган ёки автотранспорт воситаси тўхтаган вақт. Мазкур Техник регламентнинг 2-иловасида келтирилган схемада К нуқта билан белгиланган;
контур чироқлари — автотранспорт воситасининг энг кенг нуқталарида иложи борича баландроқ баландликда ўрнатилган ва унинг умумий кенглигини кўрсатиш учун мўлжалланган ёруғлик манбалари (контур чироқлари автотранспорт воситасининг габаритларига алоҳида эътибор берган ҳолда олд ва орқа ён габарит чироқларини тўлдириши мумкин);
фаралар ёруғлигини тузатгич — автотранспорт воситасининг юкланганлик даражаси, йўл профили ва кўриш шароитларига қараб, фара яқин ва (ёки) узоқни ёритувчи ёруғлик дастасининг қиялик бурчагини механик усулда ёки автоматик режимда ростлаш учун мўлжалланган қурилма;
ғилдиракнинг таянч юзаси билан илашиш коэффициенти — ғилдиракнинг таянч юзаси билан туташиш жойида таянч юзасининг реакцияси натижасида ғилдиракка таъсир этувчи бўйлама ва кўндаланг кучлар натижавий қийматининг таянч юзасининг ғилдиракка таъсир этувчи нормал реакцияси қийматига нисбати;
илашиш қурилмасига тушадиган максимал масса — M ва N тоифаларидаги автотранспорт воситаларининг илашиш қурилмаси конструкциясига ва (ёки) илашиш қурилмасининг конструкциясига боғлиқ бўлган, илашиш қурилмасига тушадиган максимал рухсат этилган статик вертикал юкламага мос келувчи катталик (автотранспорт воситаси илашиш қурилмасининг массасидан тушадиган юклама ҳисобга олинмаган ҳолда);
автотранспорт воситасининг жиҳозланган ҳолатидаги массаси — ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кузови ва улагич қурилмаси мавжуд бўлган бўш автотранспорт воситасининг массаси ёки кабина ва (ёки) улагич қурилмаси бўлган шассининг массаси. Ушбу масса M ва N тоифалари учун совитиш суюқлиги, мойлар, камида 90 фоиз ёқилғи, 100 фоиз бошқа фойдаланишдаги суюқликлар, асбоблар, ҳайдовчи (75 кг), автобуслар учун — экипаж аъзолари (75 кг), M, N ва O тоифалари учун - захира ғилдирак (мавжуд бўлса) массаларини ўз ичига олади;
модификация — автотранспорт воситаси ёки компонентининг мос равишда автотранспорт воситаси ёки компоненти русумига тегишли бўлган ва айни шу русумга мансуб бошқа турдагилардан конструкция мезонлари бўйича фарқ қиладиган тури;
ташқи ён қоплама — автотранспорт воситасининг бўйлама текислигига параллел ва унга яқин бўлган вертикал текисликда жойлашган, лойдан ҳимояловчи қопламанинг ёки автотранспорт воситаси кузовининг бир қисми бўлиши мумкин бўлган компонент;
ойна тозалагич насоси — ювиш суюқлигини резервуардан ойнанинг ташқи юзасига етказиб берадиган қурилма;
тормозлашнинг бошланиш пайти — тормоз тизими тормозлашни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида сигнал оладиган вақт. Мазкур Техник регламентнинг 2-иловасида келтирилган схемада Н нуқта билан белгиланган;
руль чамбараги (бошқариладиган ғилдираклар)нинг нейтрал ҳолати — руль чамбараги (бошқариладиган ғилдираклар)нинг ташқи таъсирлар мавжуд бўлмаганда автотранспорт воситасининг тўғри чизиқли ҳаракатига мос келадиган ҳолати;
кўринмайдиган зоналар — олд томондан кўринишни чеклайдиган кўринмас зоналар бўлиб, улар кабина конструкциясининг, ички ва ташқи ускуналарнинг шаффоф бўлмаган қисмлари тўсиб қўйиши натижасида вужудга келади;
меъёрий ҳаракат коридори — автотранспорт воситасининг тормозлаш синовлари ўтказиладиган автомобиль йўлининг меъёрий белгиланган кенгликдаги қисми;
кўринувчанлик — ҳайдовчи томонидан автотранспорт воситасини хавфсиз ва самарали бошқариш учун зарур бўлган визуал маълумотларни ўзлаштиришнинг объектив имконияти ва шартларини тавсифловчи автотранспорт воситасининг конструктив хусусияти;
чироқ — йўлни ёритиш ёки йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига ёруғлик сигнали бериш учун мўлжалланган қурилма, шунингдек, орқа давлат рақами белгисини ёритиш чироқлари ва ёруғлик қайтарувчи қурилмалар;
таниқли белгилар — автотранспорт воситасининг идоравий мансублиги ва (ёки) функционал вазифаси тўғрисидаги ахборотнинг график тасвири (герблар, эмблема, логотиплар ва ҳ.к.);
оптик марказ (ҳисоблаш маркази) — ёруғлик асбобининг ташқи юзасидаги нур сочувчи элемент билан бошланғич ўқнинг кесишиш нуқтаси;
ёритувчи юза — самарали ёруғлик чиқарувчи юзанинг вертикал кўндаланг текисликдаги ортогонал проекцияси;
ўқга тушадиган оғирлик — автотранспорт воситасининг конструкцияси билан белгиланадиган, ўқ ёки ўқлар гуруҳи орқали таянч юзага узатиладиган максимал рухсат этилган статик вертикал юкка мос келадиган масса;
ранг-график схемасининг асосий ранги — автотранспорт воситасининг ташқи юзасининг энг катта қисмини эгаллаган қоплама ранги;
ўриндиқни эгиш қурилмаси — ўриндиқни ёки ўриндиқ суянчиғини олдинга эгишни таъминлайдиган қурилма;
олди габарит чироқлари — олд томондан автотранспорт воситасининг умумий кенглигини кўрсатиш учун мўлжалланган чироқлар;
олдинги кўринувчанлик — ҳайдовчи ўрнидан қараш чизиғи автотранспорт воситасининг ўрта бўйлама текислигига параллел йўналтирилганда, кабинанинг олд ва ён ойналари орқали кўриниш имконияти;
сизиб чиқиш — автотранспорт воситасининг герметик тизимлари деталларининг юзасида тегиниш орқали аниқланадиган суюқликнинг пайдо бўлиши;
хавфсизлик ёстиқчаси — автотранспорт воситасига ўрнатилган қурилма бўлиб, у ҳаракатланаётган автотранспорт воситаси тўсиққа урилганда, таркибидаги газнинг сиқилиши ҳисобига, зарба энергиясини ўзига олиш учун мўлжалланган эластик компонентни автоматик равишда ёйиб беради;
тўлиқ масса — автотранспорт воситасининг конструкцияси ва белгиланган хусусиятларига кўра массаси;
тўлиқ тормозлаш — автотранспорт воситаси тўхташига олиб келадиган тормозлаш;
тўлиқ комплектли автотранспорт воситаси — фойдаланишга яроқли автотранспорт воситаси;
бўш автотранспорт воситаси — ҳайдовчисиз, экипажсиз, йўловчиларсиз ва юксиз, аммо тўлиқ ёқилғи захираси, захира ғилдираги ва асбоблар тўпламига эга автотранспорт воситаси;
автотранспорт воситасининг техник ҳолатини текшириш — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эксплуатация қилинаётган автотранспорт воситасининг ушбу техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш жараёни;
ёруғлик чиқариш давомийлиги — махсус ёруғлик сигналининг чақнаши ёруғлик кучи максимал қийматининг 10 фоизидан ортиқ бўладиган вақт даври;
автотранспорт воситасининг бўйлама марказий текислиги — таянч юзаси текислигига перпендикуляр бўлган ва автотранспорт воситаси ғилдираклар изи кенглигининг ўртасидан ўтувчи текислик;
туманга қарши фара — туман, қор ёғиши, ёмғир ёки чанг бўрони шароитида автотранспорт воситаси олд қисмидаги йўлнинг ёритилишини яхшилаш учун мўлжалланган чироқ;
ўтиш йўлаги — йўловчиларнинг исталган ўриндиқ ёки ўриндиқлар қаторидан бошқа исталган ўриндиқ ёки ўриндиқлар қаторига, шунингдек, исталган хизмат эшиги ва исталган майдончадан тик турган йўловчилар учун мўлжалланган исталган кириш йўлагига ўтишини таъминлайдиган бўшлиқ;
иш қобилияти — автотранспорт воситаси ёки унинг компонентлари лойиҳа ёки эксплуатация ҳужжатларига мувофиқ ўз функцияларини бажариши мумкин бўлган ҳолат;
ишчи тормоз тизими — автотранспорт воситасининг тезлигини камайтириш ва (ёки) уни тўхтатиш учун мўлжалланган тормоз тизими;
тормоз кучи регулятори — автотранспорт воситасининг юкланиш даражасига қараб тормоз цилиндрларидаги (камералари) ишчи суюқлик босимини автоматик равишда ўзгартирувчи қурилма;
ёруғлик қайтарувчи қурилма — автотранспорт воситасига боғлиқ бўлмаган манба томонидан чиқарилган ёруғликни қайтарувчи қурилма;
ёруғлик қайтарувчи маркировкалаш материали — ташқи ёруғлик манбасидан унинг йўналишига ёруғлик тушганда, дастлабки нурланишнинг ёруғлик нурларининг сезиларли қисмини қайтарадиган юза ёки қурилма;
тормоз сигнали — автотранспорт воситасининг орқасидаги бошқа ҳаракатланувчиларга ишчи тормоз (секинлатувчи ёки бошқа шунга ўхшаш қурилма) ишга туширилганлиги ҳақида сигнал бериш учун мўлжалланган чироқ;
ишлатилган газларни зарарсизлантириш тизими — двигателнинг ишлаш вақтида ишлатилган газлар билан ифлослантирувчи моддаларнинг ташланишини камайтирадиган компонентлар тўплами;
ювиш тизими — суюқликни сақлаш ва уни ойнанинг ташқи юзасига етказиб бериш қурилмасидан, шунингдек, қурилмани ишга тушириш ва тўхтатиш учун мўлжалланган бошқарув элементларидан ташкил топган тизим;
тозалаш тизими — ойнанинг ташқи юзасини тозалаш қурилмасидан, шунингдек, қурилмани ишга тушириш ва тўхтатиш учун мўлжалланган қўшимча мосламалар ҳамда бошқарув элементларидан ташкил топган тизим;
автотранспорт воситасининг тезлиги — автотранспорт воситасининг масса маркази чизиқли тезлиги;
хизмат эшиги — йўловчилар ва ҳайдовчининг кириши ва чиқиши учун мўлжалланган эшик;
бириктирилган автотранспорт воситаси — бир-бири билан шарнирли бириктирилган 2 ёки ундан ортиқ қаттиқ секциялардан ташкил топган автотранспорт воситаси;
ихтисослаштирилган автотранспорт воситаси — аниқ турдаги юкларни (нефть маҳсулотлари, озиқ-овқат суюқликлари, суюлтирилган углеводород газлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқаларни) ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси;
махсус автотранспорт воситаси — махсус жиҳозлар ёрдамида махсус функцияларни бажариш учун мўлжалланган ва юк ёки йўловчи ташиш транспорт воситаси ҳисобланмайдиган автотранспорт воситаси (автокранлар, ўт ўчириш автомобиллари, ишчи платформали кўтаргичлар билан жиҳозланган автомобиллар, эвакуаторлар ва бошқалар);
руль бошқарувининг барқарорлашуви — автотранспорт воситаси ҳаракатланаётганда руль чамбарагига қўлланиладиган куч олиб ташлангандан сўнг, нейтрал ҳолатдан чиқарилган бошқариладиган ғилдираклар ва руль чамбарагининг мустақил равишда ушбу ҳолатга қайтишини таъминлайдиган руль бошқаруви хусусияти;
меъёрий зонанинг тозаланиш даражаси — ойна тозалагич чўткалари томонидан тозаланадиган меъёрий зона юзаси майдонининг тегишли меъёрий зонанинг умумий юзаси майдонига нисбати бўлиб, фоизларда ифодаланади;
тўхтатиб туриш тормоз тизими — автотранспорт воситасини ҳаракатсиз ушлаб туриш учун мўлжалланган тормоз тизими;
тўхтаб туриш чироқлари — автотранспорт воситаси тўхтаганда ва тўхтаб турганда унинг габаритларини белгилаш учун автотранспорт воситасининг олд қисмида оқ рангдаги 2 та, орқа қисмида қизил рангдаги 2 та ёруғлик манбаи;
руль бошқарувидаги умумий люфт — бошқарув ғилдирагининг бир йўналишда бурилиш бошланишига мос келадиган ҳолатдан тескари йўналишда айланишнинг бошланишига мос келадиган ҳолатга тахминан мос келадиган позициядан бурилиш бурчаги, бунда автотранспорт воситаси ўзининг тўғри чизиқли ҳаракатини сақлайди.
автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш — ишдан чиқиш ва носозликлар хавфини камайтириш мақсадида автотранспорт воситаси ёки унинг таркибий қисмларининг ишлашини таъминлаш учун ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган, белгиланган даврда амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи;
автотранспорт воситаси (шасси) тури — битта ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган, техник тавсифда қайд этилган бир хил конструктив белгиларга эга бўлган автотранспорт воситалари (шассилар);
тормозлаш — автотранспорт воситасининг ҳаракатига сунъий қаршиликни яратиш ва ўзгартириш жараёни;
тормоз кучи — автотранспорт воситаларининг ғилдиракларига таянч юзасининг реакцияси, бу автотранспорт воситаларининг ва (ёки) автотранспорт воситалари ғилдиракларининг секинлашишига олиб келади;
тормоз тизими — тормоз тизимини бошқариш органига таъсир кўрсатганда автотранспорт воситасининг тормозлаш учун мўлжалланган қисмлари мажмуи;
тормоз бошқаруви — автотранспорт воситаси барча тормоз тизимларининг тўплами;
тормоз юритмаси — тормозлашни амалга ошириш учун энергияни унинг манбаидан тормоз механизмларига бошқариладиган тарзда узатиш учун мўлжалланган тормозлашни бошқариш қисмларининг тўплами;
тормозлаш йўли — тормозлашнинг бошидан охиригача автотранспорт воситаси босиб ўтган масофа;
кўриниш бурчаги — нурланиш манбаи маркази орқали ўтувчи горизонтал текисликдаги, ўрнатилган транспорт воситасининг деталларига тўсқинлик қилинмайдиган ва унда милтилловчи маёқча томонидан бериладиган ёруғлик сигнали кўринадиган бурчак;
автотранспорт воситасининг яқин нурли фаралари ва туманга қарши фаралар ёруғлик дастасини ростлаш бурчаги — яқин нурли фара ва туманга қарши фаранинг ёруғлик дастасидаги ёруғлик-соя чегарасининг горизонтал қисмини ўз ичига олган қия текислик билан фара оптик маркази орқали ўтувчи горизонтал текислик орасидаги бурчак;
масса бирлигига солиштирма қувват — двигатель максимал қувватининг автотранспорт воситаси умумий массасига нисбати, кВт/т;
солиштирма тормоз кучи — автотранспорт воситаси ғилдиракларидаги тормоз кучлари йиғиндисининг автотранспорт воситаси массасини эркин тушиш тезлашиши билан кўпайтирилган қийматига нисбати;
бурилиш кўрсатгичи — ҳайдовчининг ҳаракат йўналишини ўзгартириш нияти ҳақида бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига сигнал бериш учун мўлжалланган чироқ;
бошқариладиган ғилдирак — автотранспорт воситасини руль бошқаруви қурилмалари билан ҳаракатлантирадиган ғилдираклар;
барқарорлашган секинлашув — секинлашувнинг ортиш даври тугаган пайтдан тормозлаш якунида унинг пасайиши бошлангунига қадар бўлган тормозлаш вақтидаги секинлашувнинг ўртача қиймати;
тормозлашда автотранспорт воситасининг барқарорлиги — автотранспорт воситасининг тормозлаш вақтида ҳаракат коридори чегараларидан чиқмаган ҳолда ҳаракатланиш қобилияти;
сачрашни камайтириш қурилмаси — сачрашдан ҳимоя қилиш тизимининг энергияни ютувчи қурилма ёки «ҳаво — сув» сепаратори кўринишида бажарилиши мумкин бўлган таркибий қисми;
детериорация омили — автотранспорт воситасининг босиб ўтган йўл масофасига қараб, унинг ишлатилган газларидаги зарарли моддалар чиқиндилари миқдорининг ортишини тавсифловчи тузатиш коэффициенти;
яқинни ёритувчи фара — қарама-қарши йўналишдаги ҳайдовчилар ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг кўзини қамаштирмайдиган ҳамда уларга ноқулайлик туғдирмайдиган тарзда автотранспорт воситасининг олд томонидан йўлни ёритиш учун мўлжалланган чироқ;
узоқни ёритувчи фара — автотранспорт воситаси олд томонида узоқ масофадаги йўлни ёритиш учун мўлжалланган чироқ;
DR, DC, DCR туридаги фаралар — D тоифасидаги газ разрядли ёруғлик манбаларига эга бўлган, узоқни ёритувчи DR нурли, яқинни ёритувчи DC нурли ва 2 режимли (яқин ва узоқ) DCR нурли, газ разрядли лампалар билан жиҳозланган фаралар;
HR, HC, HCR туридаги фаралар — узоқни ёритувчи HR нурли ва яқин нурли HC нурли, шунингдек, 2 режимли (яқин ва узоқ) HCR нурли, галоген лампалар билан жиҳозланган фаралар;
R, C, CR туридаги фаралар — узоқни ёритувчи R нурли, яқинни ёритувчи C нурли ва 2 режимли (яқин ва узоқ) CR нурли, чўғланма лампалар билан жиҳозланган фаралар;
B русумидаги фаралар — туманга қарши фаралар;
орқага ҳаракатни ёритиш чироғи — автотранспорт воситаси орқасидаги йўлни ёритиш ва автотранспорт воситаси орқага ҳаракатланаётганда ёки бундай ҳаракатга тайёрланаётганда бошқа йўл фойдаланувчиларига огоҳлантириш сигналини бериш учун мўлжалланган чироқ;
орқа рўйхатдан ўтказиш белгиси чироғи — орқа рўйхатдан ўтказиш белгиси учун мўлжалланган жойни ёритишга хизмат қиладиган ва бир нечта оптик элементлардан иборат бўлиши мумкин бўлган чироқ;
ойнани ювиш форсункаси — ювиш суюқлигини олд ойнага йўналтирадиган қурилма;
совуқ тормозлаш механизми — тормоз барабанининг ёки тормоз дискининг ишқаланиш юзасида ўлчанган ҳарорат 100° C дан кам бўлган тормоз механизми;
ранг-график схема — автотранспорт воситасининг ташқи юзасига туширилган асосий ранг, декоратив чизиқлар, таниқли белгилар ва ахборот ёзувларининг жойлашуви, конфигурацияси ҳамда композицион ўзаро боғлиқлигининг график тасвири;
ойна тозалагич цикли — ойна тозалагич чўткасининг бир марта тўғри ва ортга қайтувчи ҳаракати;
шасси — автотранспорт воситаси сифатида фойдаланиш учун мўлжалланмаган, кабина ва (ёки) двигатель ва (ёки) юкхона билан жиҳозланмаган, ғилдиракда юрадиган ерусти механик қурилмаси;
экологик класс — автотранспорт воситасини зарарли ифлослантирувчи моддаларни чиқариш даражасига қараб ажратадиган таснифлаш коди;
эксплуатация — белгиланган мақсадда фойдаланиш учун сотиб олинган пайтдан утилизация қилиш пайтигача автотранспорт воситасидан белгиланган мақсадда фойдаланиш муддатини ўз ичига олган автотранспорт воситаси ҳаётий циклининг босқичи;
фавқулодда тормозлаш — автотранспорт воситаси тезлигини иложи борича тезроқ камайтириш учун тормозлаш;
бошқариш элементи — автотранспорт воситасининг ёки унинг қисмларининг ишлашини ўзгартириш учун ҳайдовчи таъсир кўрсатадиган автотранспорт воситасининг конструктив қисми;
тормоз тизимининг бошқарув элементи — тормозлашни бошлаш тўғрисида сигнал бериш ҳамда энергия манбаи ёки аккумулятордан тормоз механизмларига узатиладиган энергияни бошқариш учун мўлжалланган қурилмалар мажмуи;
тормозлаш самарадорлиги — автотранспорт воситаларининг ҳаракатига зарур сунъий қаршилик кўрсатиш қобилиятини тавсифловчи тормоз тизимининг тормозлаш ўлчови;
автотранспорт воситаси идентификация рақами (код) — Vehicle Identification Number (бундан кейин VIN коди деб аталади): идентификация қилиш учун автотранспорт воситаларига тайинланган белгиларнинг таркибий бирикмаси;
ишлаб чиқарувчининг халқаро идентификация коди — World Manufacturer Identifier (кейинги ўринларда — WMI коди): VIN-коднинг автотранспорт воситасини ишлаб чиқарувчини кўрсатувчи биринчи қисми. WMI коди автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчисига мазкур ишлаб чиқарувчини идентификация қилиш мақсадида берилади. WMI коди VIN-коднинг қолган қисмлари билан биргаликда қўлланилганда, дунёнинг барча давлатларида 30 йил давомида ишлаб чиқарилган барча автотранспорт воситалари учун VIN-коднинг такрорланмаслигини таъминлайди;
VIN-коднинг тавсифловчи қисми — Vehicle Descriptor Section, VDS: VIN-коднинг иккинчи қисми. Автотранспорт воситаларининг асосий хусусиятларини тавсифловчи маълумотларни ўз ичига олади. VIN-коднинг ушбу қисмида автотранспорт воситасининг тури, тур варианти ва версияси кўрсатилиши мумкин;
VIN-коднинг кўрсатувчи қисми — Vehicle Indicator Section, VIS: VIN-коднинг учинчи қисми. Бир автотранспорт воситасини бошқасидан фарқлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи томонидан бериладиган белгилар комбинациясидан иборат. VIN-коднинг ушбу қисми VDS билан биргаликда ҳар бир ишлаб чиқарувчи томонидан 30 йил давомида ишлаб чиқарилган барча автотранспорт воситаларини идентификация қилишни таъминлайди;
ишлаб чиқарувчи — ишлашга тайёр ҳолатда йиғилган автотранспорт воситаси учун масъул бўлган юридик шахс. VIN кодининг такрорланмаслиги учун ишлаб чиқарувчи ҳам жавобгардир;
ажратгич — VIN коди бўлимларини ажратиш ёки унинг боши ва охирини белгилаш учун ишлатилиши мумкин бўлган рамз, белги ёки чегаранинг бошқа ифодаси. Ажраткичлар уларни араб рақамлари ёки лотин ҳарфлари билан адаштириб юбориш мумкин бўлмаган кўринишда бўлиши керак.
ишлаб чиқариш йили — автотранспорт воситаси ишлаб чиқарилган календарь йили;
модель йили — ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилган шартли йил (қоида тариқасида, автотранспорт воситалари ишлаб чиқарилган ҳақиқий йилдан кейинги йил).
3-боб. Автотранспорт воситаларини маркировкалаш ва идентификациялашга қўйиладиган талаблар
1-§. Умумий талаблар
6. VIN кодининг тузилиши ва таркибига қўйиладиган талаблар.
VIN коди учта бўлимдан иборат:
ишлаб чиқарувчининг халқаро идентификация коди (WMI коди);
тавсифловчи қисми (VDS);
кўрсаткич қисми (VIS).
7. VIN кодини ташкил этувчи белгилар сифатида қуйидагилар қўлланилади:
араб рақамлари — 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 0;
лотин ҳарфлари — A, V, S, D, E, F, G, N,J, K, L, M, N, P, R, S, T,U, V,W,X,Y, Z.
Эслатма: I, O ва Q ҳарфлари ишлатилмайди.
8. Ишлаб чиқарувчига тайинланган WMI коди, ушбу код ишлатилган йилдан кейин 30 йил ичида бошқа ишлаб чиқарувчига қайта тайинланмаслиги керак.
9. WMI коди учта белгидан иборат.
10. WMI кодининг биринчи белгиси ҳарф ёки рақам бўлиши мумкин.
Бу географик зонани англатади. Бир нечта белгилар бир хил географик зонага мос келиши мумкин.
11. WMI кодининг иккинчи белгиси ҳарф ёки рақам бўлиши мумкин.
Бу юқоридаги географик зонада жойлашган мамлакатни англатади. Бир нечта белгилар битта мамлакатга мос келиши мумкин. Мамлакатни аниқ аниқлаш учун биринчи ва иккинчи белгиларнинг идентификацияси қўлланилади.
12. WMI кодининг учинчи белгиси ҳарф ёки рақам бўлиши мумкин. Ҳар бир аниқ ишлаб чиқарувчига уни мамлакатнинг ваколатли органи тайинлайди. Муайян ишлаб чиқарувчининг аниқ идентификацияси WMI кодининг биринчи, иккинчи ва учинчи белгилари комбинацияси билан таъминланади. Йилига 500 дан кам автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарадиган ишлаб чиқарувчини белгилаш учун WMI кодининг учинчи белгиси сифатида 9-рақам ишлатилади. Бундай ишлаб чиқарувчи учун маълум бир ишлаб чиқарувчини аниқлайдиган белгилар комбинацияси VIS нинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи позицияларига қўйилади.
13. VIN кодининг VDS тавсифловчи қисми олтита позицияда жойлашган белгилардан (ҳарфлар ёки рақамлар) иборат. Кодлаш учун белгиларни танлаш ва уларнинг кетма-кетлиги ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади.
Агар VDS кодлаш учун бир ёки бир нечта позициялар ишлатилмаса, уларнинг ўрнига ишлаб чиқарувчининг хоҳишига кўра ҳарфлар ёки рақамлар қўйилади.
14. VIN кодининг VIN кўрсаткич қисми саккизта белгидан иборат бўлиб, уларнинг охирги тўрттаси рақамлар бўлиши керак. Барча фойдаланилмаган позицияларга нол қўйилиши керак.
VIN кодининг ушбу бўлимида ишлаб чиқарилган йил (модель йили) ва (ёки) йиғиш заводини белгилашга рухсат берилади. Бундай ҳолда, ишлаб чиқарилган йил кодини (модель йили) бўлимнинг биринчи ҳолатига, йиғиш заводининг кодини эса иккинчи ҳолатига қўйиш тавсия этилади. Агар VISда модель йилининг коди кўрсатилган бўлса, унда VIS кодининг тавсифини ўз ичига олган ҳужжатларда бу кўрсатилиши керак.
15. Ажратувчилар ишлаб чиқарувчининг хоҳишига кўра танланади. VIN кодини тузиш учун ишлатиладиган ҳарфлар ва рақамлар, шунингдек, ушбу ҳарфлар ва рақамлар билан янглишиши мумкин бўлган ҳар қандай белгилар ажратувчи сифатида ишлатилмаслиги керак.
2-§. VIN кодини тартиблаш учун талаблар
16. Битта автотранспорт воситасига фақат битта VIN коди берилиши мумкин.
Ҳужжатларда кўрсатилган VIN коди бўш жойсиз бир қаторда жойлашган бўлиши керак.
17. VIN коди автотранспорт воситасини ишлаб чиқарувчининг пластинкасига, шунингдек, рама, шасси ёки кузовнинг осонликча ечиб бўлмайдиган бир қисмига, бўш жой ва бўлинишларсиз бир ёки икки қатор қилиб ёзилади.
18. VIN код белгилари аниқ, бардошли ва уларни осон ўзгартиришдан ҳимояланган бўлиши керак.
IV боб. Автотранспорт воситаларининг техник ҳолатига қўйиладиган талаблар
§ 1. Автотранспорт воситаларига қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари
19. Фойдаланиш жараёнида ишлаб чиқарувчи корхона билан келишмасдан конструкцияни ўзгартириш, руль ва тормоз бошқарувининг, шунингдек, ушбу Техник регламентда талаблар белгиланган автотранспорт воситасининг бошқа таркибий қисмларининг назарда тутилган элементларини чиқариб ташлаш ёки назарда тутилмаган элементларини ўрнатиш тақиқланади.
20. Тормоз ва руль бошқарувида қўлланиладиган ишчи суюқликлар ва деталларни, шунингдек, ушбу Техник регламентда талаблар белгиланган автотранспорт воситасининг бошқа таркибий қисмларини техник ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган ўхшаш суюқликлар ва деталлар билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
§ 2. Тормоз бошқарувига қўйиладиган талаблар
21. Тормоз бошқаруви тормозланиш самарадорлиги ва тормозланишдаги турғунлик бўйича талаб этиладиган нормативларни таъминлаши керак. Конструкцияда назарда тутилган тормоз бошқарувининг барча элементлари мавжуд ва ишга яроқли ҳолатда бўлиши керак.
22. Ишчи тормоз тизими билан йўл ва стенд синовлари учун тормозланиш самарадорлиги ва тормозланишдаги турғунлик нормативлари 1, 2, 3, 4-жадвалларда келтирилган. Ишчи тормоз тизими билан йўлда синов ўтказишда тормозланишнинг бошланғич тезлиги 13,88 м/с (50 км/соат) бўлиши керак. Синовларда автотранспорт воситасининг массаси ишлаб чиқарувчи корхона рухсат этган массадан ошмаслиги керак. Тормозланишда автотранспорт воситасининг ҳаракат норматив коридори чегараларидан чиқишига йўл қўйилмайди.
Йўл ва стенд синовларида қўлланиладиган автотранспорт воситасининг тормозланиш самарадорлиги ва тормозланишдаги турғунлик кўрсаткичлари ушбу Техник регламентга 6-иловада келтирилган.
23. Тормоз тизими ёки тормоз юритмасининг ишга тушиш вақти фақат тормозлари пневматик юритмали автотранспорт воситаси учун ўлчанади. Автопоездлар учун тормоз тизими ёки тормоз юритмасининг ишга тушиш вақти шатакчи ва тиркама(лар), яримтиркамалар учун алоҳида ўлчанади. Стендда назорат қилишда тормоз тизими ёки тормоз юритмасининг ишга тушиш вақти тормоз бошқарув кранидан энг узоқ жойлашган ўқда ўлчанади.
24. Бошқа тормоз тизимларидан мустақил бошқарув элементи билан жиҳозланган захира тормоз тизими тормозланиш самарадорлигини таъминлаши керак, унинг нормативлари стенд синовлари учун 5-жадвалда, йўл синовлари учун эса 6-жадвалда келтирилган. Йўл синовларида тормозланишнинг бошланғич тезлиги 13,88 м/с (50 км/соат)ни ташкил этади.

1-жадвал

Йўлдаги синовларда ишчи тормоз тизими билан тормозланиш самарадорлиги ва ҳаракат норматив коридори кенглиги

НОРМАТИВЛАРИ

Тури

Тоифа

Бошқарув элементидаги куч Рп, Н, кўпи билан

Тормоз йўли Sт, м, кўпи билан

Секинлашиш jн, м/с2, камида*

Секинлашиш τср, с, кўпи билан

Ҳаракат норматив коридорининг кенглиги, м

Йўловчи ва юк-йўловчи автомобиллари

M1

490

23,5

5,2

—

2,5***

M2

686

28,9

4,5

0,6**

2,5***

M3

686

28,9

4,5

0,6

3,0

Юк автомобиллари

N1

686

28,9

4,5

—

2,5***

N2

686

28,9

4,5

0,6**

3,0

N3

686

28,9

4,5

0,6

3.0

Шатакчилари M-N тоифадаги автомобиллар бўлган автопоездлар

M1'

490

24,6

4,9

—

2,5

N1'

686

28,9

4,5

—

2,5

N2'

686

31,4

4,5

0,8

3,0

N3'

686

31,4

4,5

0,8

3,0

* Нормативлар БМТ ЕИКнинг 13-сон Қоидаларида янги автотранспорт воситалари учун белгиланган нормативлардан 10% паст.
** Тормозлари пневматик юритмали автотранспорт воситалари учун.
*** Кенглиги 2 м дан ошмайдиган автотранспорт воситалари учун. Кенглиги 2 м дан ортиқ автотранспорт воситалари учун — норматив коридори кенглиги = 3 м.
25. Тиркамалар ва яримтиркамаларнинг (ёйма тиркамалардан ташқари) ишчи тормоз тизимини назорат қилишда солиштирма тормоз кучи O2, O3, O4 тоифадаги тиркамалар учун камида 0,5 ва O3 ҳамда O4 тоифадаги яримтиркамалар ўқлари учун камида 0,5 бўлиши керак.

2-жадвал

Автотранспорт воситалари ишчи тормоз тизимининг стендларда назорат қилишдаги тормозланиш самарадорлиги

НОРМАТИВЛАРИ

Тури

Тоифа

Бошқарув элементидаги куч Рп, Н, кўпи билан

Солиштирма тормоз кучи γт, камида

Тормоз тизимининг ишга тушиш вақти tср*, с, кўпи билан

Йўловчи ва юк-йўловчи автомобиллари

M1

490

0,53‎

-

M2

686

0,46

0,6**‎

M3

686

0,46

0,6

Юк автомобиллари

N1

686

0,46

-

N2

686

0,46

0,6**

N3

686

0,46

0,6

Шатакчилари M-N тоифадаги автомобиллар бўлган автопоездлар

M'1

490

0,5

-

N'1

686

0,46

-

N'2

686

0,46‎

0,8

N'3

686

0,46

0,8

* tср параметри ўрнига тормоз юритмасининг ишга тушиш вақтини (tсрп) ўлчашга йўл қўйилади.
** Тормозлари пневматик юритмали автотранспорт воситалари учун.
Изоҳ: 01.01.81 гача ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари учун тормозланиш самарадорлиги нормативлари ушбу Техник регламентга 5-иловада келтирилган.

3-жадвал

Автотранспорт воситаси ўқлари бўйича тормоз кучларининг рухсат этилган нотекислиги

НОРМАТИВ ҚИЙМАТЛАРИ

Автотранспорт воситаси тури

Тоифа

Тормоз кучларининг нотекислиги ΔРт, %

олд ўқ

орқа (ўрта) ўқ

Йўловчи ва юк-йўловчи автомобиллари

M1

15

20

M2

15

20

M3

20

25

Юк автомобиллари

N1

N2

N3

Шатакчилари M1 ва N1 тоифадаги автотранспорт воситалари бўлган автопоездлар

M'1

15‎

20

N'1

20

25

26. Тормоз-секинлаштиргичдан ташқари, ёрдамчи тормоз тизимининг самарадорлиги йўлда аниқланади. У тўлиқ массали автотранспорт воситаси учун камида 0,5 м/с2 ва жиҳозланган ҳолатдаги автотранспорт воситаси учун камида 0,8 м/с2 норматив секинлашишни таъминлаш учун етарли бўлиши керак. Тормоз-секинлаштиргич соз бўлиши керак.
27. Тўхтаб туриш тормоз тизими тўлиқ массали автотранспорт воситасининг камида 16% қияликдаги йўлда ҳаракатсиз ҳолатини таъминлаши керак. Жиҳозланган ҳолатдаги автотранспорт воситасини назорат қилиш учун йўл қиялиги қийматлари тегишлича M тоифалари учун камида 25%, N тоифалари учун камида 31%ни ташкил этади. Тўхтаб туриш тормоз тизимини йўлда ёки стендда текширишда бошқарув элементига тушадиган куч M1 тоифаси учун 392 Н дан ва бошқа тоифадаги автотранспорт воситалари учун 588 Н дан ошмаган ҳолда солиштирма тормоз кучи камида 0,16 бўлиши таъминланиши керак.

4-жадвал

N2' ва N3' тоифадаги автопоездлар ўқлари бўйича тормоз кучларининг рухсат этилган нотекислиги

НОРМАТИВ ҚИЙМАТЛАРИ

Автопоезд тури

Тормоз кучларининг нотекислиги ΔРт, %

шатакчи

биринчи тиркама

яримтиркама

охирги тиркама

1-ўқ

кейинги ўқлар

1-ўқ

кейинги ўқлар

1-ўқ

кейинги ўқлар

Бир тиркамали

20

25

20

25

-‎

-

-‎

Икки тиркамали

20

25

20

25

-

20

30

Эгарсимон

20

25

-

-

30

-

-‎

Эгарсимон-тиркамали

20

25

-

-

25

20

30

5-жадвал

Автотранспорт воситасини захира тормоз тизими билан стендларда назорат қилишдаги тормозланиш самарадорлиги НОРМАТИВЛАРИ

Тури

Тоифа

Бошқарув элементидаги куч Рп, Н, кўпи билан

Солиштирма тормоз кучи γт, камида

Йўловчи ва юк-йўловчи автомобиллари

M1

490 (392)*

0,26

M2 M3

686 (589)*

0,23

Юк автомобиллари

N1, N2, N3

686 (589)*

0,23‎

* Захира тормоз тизими қўлда бошқариладиган автотранспорт воситаси учун.
28. Тиркама ёки яримтиркаманинг шатакчидан ажратилган ҳолатдаги тўхтаб туриш тормоз тизими унинг шатакчи мансуб бўлган автотранспорт воситаси тоифаси учун келтирилган қийматдаги қияликда ҳаракатсиз ҳолатини таъминлаши керак.
29. Тормозларнинг пневматик ёки пневмогидравлик юритмаси ресиверларидаги сиқилган ҳаво босими қуйидагича бўлиши керак:
якка автотранспорт воситалари ва эгарсимон шатакчилар учун — (0,65 — 0,85) МПа;
бир симли юритма бўйича шатакчига уланган тиркама бўғинлари учун — камида 0,48 МПа;
икки симли юритма бўйича уланганда — камида 0,63 МПа.

6-жадвал

Автотранспорт воситасининг захира тормоз тизими билан йўлдаги синовларда тормозланиш самарадорлиги

НОРМАТИВЛАРИ

Тури

Тоифа

Бошқарув элементидаги куч Рп, Н, кўпи билан

Тормоз йўли Sт, м, кўпи билан

Секинлашиш jн, м/с2, камида

Йўловчи ва юк-йўловчи автомобиллари

M1

490 (392)*

42,0

2,6

M2 M3

686 (589)*

50,0

2,25

Тиркамали енгил автомобиллар

M'1

490 (392)*

43,5 (53,0)**

2,5 (2,0))**

Юк автомобиллари

N1 N2 N3

686 (589)*

51,0

2,2

Автопоездлар

N'1, N'2, N'3

686 (589)*‎

53,5

2,2

* Захира тормоз тизими қўлда бошқариладиган автотранспорт воситалари учун.
** Тиркамаси тормозлар билан жиҳозланмаган автотранспорт воситалари учун.
30. Тормоз тизимида ҳавонинг (вакуумнинг) норматив босимига эришиш учун зарур бўлган вақт ишлаб чиқарувчи заводнинг техник ҳужжатларига мувофиқ бўлиши керак.
31. Тормозларнинг пневматик ёки пневмогидравлик юритмаси герметик бўлиши керак.
32. Двигатель ишламаётганда тизимдаги босимнинг пасайиши бошқарув элементлари эркин ҳолатда бўлганда 30 мин. давомида 0,05 МПа дан ва тормоз тизими бошқарув элементлари ишга туширилгандан кейин 15 мин. давомида 0,05 МПа дан ошмаслиги керак.
33. Тормоз юритмаси элементларида коррозия, механик шикастланишлар, ёриқлар, қолдиқ деформация, қувурлар ёки бирикмалар герметиклигининг бузилиши, тормоз суюқлигининг сизиб чиқишига йўл қўйилмайди.
34. Тормоз тизимининг бошқарув элементлари, сигнализация ва назорат тизими, тормозларнинг пневматик ва пневмогидравлик юритмаси манометрлари ишга яроқли бўлиши керак. Ишчи ва захира тормоз тизимларининг ишлаши бутун ростлаш диапазонида тормоз кучини равон ва мутаносиб ўзгартириш имкониятини таъминлаши керак.
35. Ғилдирак тормоз механизмлари деталларида механик шикастланишлар, ёриқлар, деформация, мойлаш материаллари ва тормоз суюқлиги билан ифлосланишига йўл қўйилмайди.
36. Эгилувчан тормоз шланглари қўшимча ўтиш элементларисиз бириктирилиши керак, уларнинг жойлашуви ва узунлиги османинг йўналтирувчи аппарати ишлаганда ва бошқариладиган ғилдираклар бурилганда шикастланиш эҳтимолининг олдини олиш учун етарли бўлиши керак. Шлангларнинг босим остида шишиши, ёриқлар ва механик шикастланишлар бўлишига йўл қўйилмайди.
37. Автопоездлар пневмоюритмасининг бириктирувчи шланглари жойлашуви ва узунлиги автопоезд бўғинлари ўзаро силжиганда уларнинг шикастланиш эҳтимолини истисно қилиши керак.
38. Тормоз пневмоюритмаси таркибига кирувчи тормоз кучлари регуляторининг назорат чиқишидаги, тўлиқ масса ва жиҳозланган ҳолатга мос ҳолатларда ўлчанган босим автотранспорт воситасига ўрнатилган ишлаб чиқарувчи завод табличкасида ёки фойдаланиш ҳужжатларида кўрсатилган меъёрлар доирасида бўлиши керак.
39. Гидроюритма таркибидаги тормоз кучлари регулятори соз бўлиши, унинг ростланиши эса ишлаб чиқарувчи завод меъёрларига мувофиқ бўлиши керак.
40. Блокировкага қарши тизимлар (АБС) билан жиҳозланган автотранспорт воситалари жиҳозланган ҳолатда 24-бандда келтирилган тормозланишнинг бошланғич тезлигидан тормозланганда кўринадиган четга оғиш ёки ёнлама сирпаниш изларисиз ҳаракатланиши ва АБС узилиш чегарасига мос, 4,16 м/с (15 км/соат) дан ошмайдиган тезликка эришгунча йўл қопламасида сирпаниш изларини қолдирмаслиги керак. АБС сигнал қурилмаси соз ҳолатда бўлиши керак.
41. O1 ва O2 тоифадаги тиркамалар инерция тормози бошқарув қурилмасининг эркин йўли фойдаланиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак. Юритма ажратилган ҳолатда тиркамаларнинг улаш қурилмасини ичкарига суриш кучи O1 тоифа учун камида 200 Н, O2 учун — камида 350 Н бўлиши керак.
§ 2. Руль бошқарувига қўйиладиган талаблар
42. Руль чамбараги гардиши, спицалари ва гупчагида учиб кетган жойлар, ёриқлар ва бошқа нуқсонларга йўл қўйилмайди. Руль чамбараги гардишига ўрама қўлланилган тақдирда унинг маҳкамланиши гардишга нисбатан сирпаниш ёки ундан ўз-ўзидан ажралиш эҳтимолини истисно қилиши керак. Ўрама кийдирилган гардишнинг максимал қалинлиги 40 мм дан ошмаслиги керак.
43. Руль чамбараги валга ишончли маҳкамланган ва стопорланган бўлиши керак.
44. Руль колонкасининг ўқи орқали ўтувчи текисликлардаги кўндаланг люфтлар ва ўқ бўйлаб люфтга йўл қўйилмайди. Руль чамбараги ҳолати ростланадиган руль колонкаси ҳолатини маҳкамлаш қурилмаси соз бўлиши керак.
45. Конструкцияда назарда тутилмаган руль бошқаруви деталлари ва узелларининг бир-бирига ёки таянч юзасига нисбатан силжиши, шунингдек, руль трапецияси бирикмаларидаги люфтларга йўл қўйилмайди. Резьбали бирикмалар тортилган ва стопорланган бўлиши керак.
46. Руль механизми ва юритмасида қолдиқ деформация излари, ёриқлар ва бошқа нуқсонлари бўлган деталларни қўллашга йўл қўйилмайди.
47. Руль бошқаруви узелларининг таянч юзаларида ёриқлар ва шикастланишларга йўл қўйилмайди.
48. Руль юритмаси шарнирларининг чангдонларида шикастланишлар бўлмаслиги керак.
49. Руль гидрокучайтиргичи насоси резервуаридаги суюқлик даражаси автотранспорт воситасини ишлаб чиқарувчи завод ёки фойдаланиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак. Гидротизимдан суюқлик сизиб чиқишига йўл қўйилмайди.
50. Руль чамбарагининг бутун бурилиш бурчаги диапазонида айланиши равон, тиқилиб қолишларсиз содир бўлиши керак. Руль чамбарагининг максимал бурилиш бурчаклари фақат автотранспорт воситаси конструкциясида назарда тутилган қурилмалар билан чекланиши керак.
51. Руль бошқаруви кучайтиргичли автотранспорт воситаларида ғилдираклар ҳаракатсиз ҳолатда ва двигатель ёқилганида рулнинг нейтрал ҳолатдан ўз-ўзидан бурилишига йўл қўйилмайди.
52. Автотранспорт воситасининг тартибга солинган синов шароитларида руль бошқарувидаги умумий люфт қуйидаги қийматлардан ошмаслиги керак:

Тоифа

Рухсат этилган қиймат

M1

100‎

M2, M3, N1

200‎

N2, N3

250‎

§ 3. Ёритиш ва ёруғлик сигнализацияси қурилмаларига қўйиладиган талаблар
53. Ёритиш ва ёруғлик сигнализацияси қурилмалари ишга яроқли бўлиши, уларнинг ишлаш режими эса ушбу Техник регламент талабларига мувофиқ бўлиши керак. M, N ва O тоифадаги автотранспорт воситаларида ёритиш ва ёруғлик сигнализацияси қурилмаларини қўллаш 7 ва 8-жадваллар билан тартибга солинади.

7-жадвал

Автотранспорт воситаларида ташқи ёруғлик асбобларининг мавжудлигига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР

Ташқи ёруғлик асбобларининг номи

Нурланиш ранги

Автотранспорт воситасидаги асбоблар сони

Тоифаларга қараб автотранспорт воситасида асбобларнинг мавжудлиги

Узоқни ёритиш фараси

Оқ

2 ёки 4

M, N тоифалари учун мажбурий.

O тоифалари учун тақиқланади.

Яқинни ёритиш фараси

Оқ

2

Олд туманга қарши фара

Оқ ёки сариқ

2

M, N тоифалари учун ихтиёрий.

O тоифаси учун тақиқланади.

Орқага юриш чироғи

Оқ

1 ёки 21

M, N, O2, O3, O4 тоифалари учун мажбурий.

O1 тоифаси учун ихтиёрий.

Бурилиш кўрсаткичлари

Олд

Автосариқ2

2

M, N тоифалари учун мажбурий.

O тоифаси учун тақиқланади.

Орқа

Автосариқ2

2

Мажбурий

Ён 4

Автосариқ2

2

M, N тоифалари учун мажбурий.

O тоифаси учун тақиқланади.

Авария сигнализацияси3

‎

Автосариқ2

‎

Мажбурий

Тормозланиш сигнали

Асосий

Қизил

2‎

Мажбурий

Қўшимча4

Қизил

1 ёки 2

M1, N15 тоифалари учун мажбурий.

Автотранспорт воситаларининг қолган тоифалари учун ихтиёрий.

Олд габарит чироғи

Оқ ёки автосариқ

2

M, N тоифалари учун мажбурий.

Кенглиги 1,6 м дан ортиқ O тоифалари учун мажбурий. Кенглиги 1,6 м дан ошмайдиган O тоифалари учун ихтиёрий.

Орқа габарит чироғи

Қизил

2

Мажбурий

Орқа туманга қарши чироқ4

Қизил

1 ёки 2

Мажбурий

Тўхтаб туриш чироғи

Олд

Оқ

Олд ва орқада 2 тадан ёки ҳар бир томонда биттадан

Узунлиги 6 м гача ва кенглиги 2 м гача бўлган автотранспорт воситалари учун ихтиёрий, қолган автотранспорт воситаларида тақиқланади.

Орқа

Қизил

Ён

Автосариқ6

Ён габарит чироғи

Автосариқ ёки қизил7

Ҳар бир томонда камида иккитадан.

Кузовсиз юк автомобилларидан ташқари, узунлиги 6 м дан ортиқ автотранспорт воситаларида мажбурий. Бундан ташқари, узунлиги 6 м дан кам M1 ва N1 тоифадаги автотранспорт воситаларида, агар улар олд ва орқа габарит чироқларининг геометрик кўринувчанлигига доир талабларнинг бажарилишини таъминламаса, ён габарит чироқлари қўлланилиши керак.

Автотранспорт воситаларининг бошқа тоифалари учун ихтиёрий.

Контур чироғи

Олд

Оқ

2

Кенглиги 2,1 м дан ортиқ автотранспорт воситаларида мажбурий.

Кенглиги 1,8 дан 2,1 м гача бўлган автотранспорт воситалари ва кузовсиз юк автомобиллари учун ихтиёрий.

Орқа

Қизил

2

Орқа давлат рўйхатидан ўтказиш белгисини ёритиш чироғи

Оқ

Регламентланмайди8

Мажбурий

Олд учбурчак шаклда бўлмаган ёруғлик қайтарувчи қурилма

Оқ

2

O тоифадаги автотранспорт воситалари ва йиғиладиган фарали автотранспорт воситалари учун мажбурий.

Бошқа автотранспорт воситалари учун ихтиёрий.

Ён учбурчак шаклда бўлмаган ёруғлик қайтарувчи қурилма

Олд

Сариқ

Узунлиги 6 м дан ортиқ автотранспорт воситалари учун ҳар бир томонда камида иккитадан.

O тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда узунлиги 6 м дан ортиқ M ва N тоифадаги автотранспорт воситалари учун мажбурий.

Бошқа автотранспорт воситалари учун ихтиёрий.

Ён

Сариқ ёки қизил9

Узунлиги 6 м дан кам автотранспорт воситалари учун битта (олдинда ёки орқада) бўлишига йўл қўйилади

Орқа ёруғлик қайтарувчи қурилма

Учбурчак шаклда бўлмаган

Қизил

2

M ва N тоифадаги автотранспорт воситалари учун мажбурий.

Бошқа орқа ёруғлик сигнализацияси асбоблари билан гуруҳланганда O тоифадаги автотранспорт воситалари учун ихтиёрий.

Учбурчак шаклда

Қизил

2

O тоифадаги автотранспорт воситалари учун мажбурий.

M ва N тоифадаги автотранспорт воситалари учун тақиқланади.

Олд ёритишнинг адаптив тизими

Оқ

2

M ва N тоифадаги автотранспорт воситалари учун ихтиёрий.

O тоифадаги автотранспорт воситалари учун тақиқланади.

Бурчак чироғи

Оқ

2

M ва N тоифадаги автотранспорт воситалари учун ихтиёрий.

Контур маркировкаси

Ён10

Оқ ёки сариқ

Битта ёки бир нечта элемент

M1, O1 тоифадаги автотранспорт воситалари учун тақиқланади.

M2, M3, техник жиҳатдан рухсат этилган максимал массаси 7,5 тоннагача бўлган N1, N2 ва O2 тоифалари учун ихтиёрий.

Техник жиҳатдан рухсат этилган максимал массаси 7,5 тонна ва ундан ортиқ N2, N3, O3, O4 тоифалари учун мажбурий.

Орқа11

Қизил ёки сариқ

Изоҳлар:
1 M1 тоифадаги автотранспорт воситалари ва узунлиги 6 м дан ошмайдиган бошқа тоифадаги автотранспорт воситалари учун битта қурилма мажбурий ва биттаси ихтиёрий. M1 тоифадан ташқари, узунлиги 6 м дан ортиқ бўлган барча тоифадаги автотранспорт воситалари учун иккита қурилма мажбурий.
2 Рангга қўйиладиган талаблар ушбу Техник регламент кучга киргунга қадар муомалага чиқарилган автотранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.
3 Авария сигнализацияси бир вақтда милтилловчи барча бурилиш кўрсаткичларидан иборат.
4 Ёруғлик асбобининг мавжудлигига қўйиладиган талаблар ушбу Техник регламент кучга киргунга қадар муомалага чиқарилган автотранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.
5 N1 тоифадаги автотранспорт воситалари учун, шасси ва очиқ кузовли автотранспорт воситалари (пикаплар) бундан мустасно.
6 Ён бурилиш кўрсаткичлари ва ён габарит чироқлари билан бирлаштирилганда.
7 Орқа габарит, контур чироқлари, орқа туманга қарши чироқ ёки тормозланиш сигнали билан гуруҳланганда, комбинацияланганда ёки бирлаштирилганда ёхуд орқа ёруғлик қайтарувчи қурилма билан қисман умумий ёруғлик чиқарувчи юзага эга бўлса.
8 Орқа рўйхатдан ўтказиш белгисини ёритиш чироқларининг сони унинг бутун юзасини ёритиш учун етарли бўлиши керак.
9 Орқа габарит чироғи, орқа контур чироғи, орқа туманга қарши чироқ, тормозланиш сигнали ёки қизил ён габарит чироғи билан гуруҳланганда ёки умумий ёруғлик чиқарувчи юзага эга бўлганда.
10 Габарит кенглиги 2,1 м дан ортиқ автотранспорт воситалари учун мажбурий.
11 Габарит узунлиги 6 м дан ортиқ автотранспорт воситалари учун мажбурий.

8-жадвал

Қўшимча ихтиёрий ёруғлик асбобларига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР

Ташқи ёруғлик асбобларининг номи

Автотранспорт воситасидаги асбоблар сони

Нурланиш ранги

Қўшимча талаблар

Прожектор фара ёки қидирув прожектори

1

Оқ

Агар улар автотранспорт воситаси конструкциясида назарда тутилган бўлса, мавжуд бўлишига йўл қўйилади

Узоқни ёритиш фаралари

2

Оқ

N3 тоифадаги автотранспорт воситаларида рухсат этилади. Агар автотранспорт воситасида аллақачон тўртта узоқни ёритиш фараси мавжуд бўлса, қўшимча иккита фара фақат кундузги вақтда қисқа муддатли огоҳлантирувчи ёруғлик сигналларини бериш учун қўлланилиши мумкин.

Орқага юриш чироқлари

2

Оқ

M1 тоифадаги автотранспорт воситаларидан ташқари, узунлиги 6 м дан ортиқ автотранспорт воситаларида рухсат этилади. Автотранспорт воситаси ўқига нисбатан симметрик ўрнатилиши керак.

Орқа габарит чироқлари

2

Қизил

M2, M3, N2, N3, O3 ва O4 тоифадаги автотранспорт воситаларида рухсат этилади. Автотранспорт воситаси ўқига нисбатан симметрик, автотранспорт воситасининг габарит кенглигига имкон қадар яқин ва мажбурий габарит чироқларидан камида 600 мм юқорида ўрнатилиши керак.

Тормозланиш сигналлари

Ўрнатилиши мажбурий бўлмаганда 1 та марказий, марказий бўлмаганда 2 та ён

Қизил

Бевосита орқага йўналтирилган бўлиши керак.

Мажбурий тормозланиш сигналларидан камида 600 мм юқорида жойлашиши керак.

Авариявий тормозланиш сигналлари1.

‎

Милтиллаш частотаси (4 ± 1) Гц таъминланиши керак.

Ён бурилиш кўрсаткичлари (такрорлагичлар)

Исталган сон

Автосариқ

Қолган бурилиш кўрсаткичлари билан синхрон ишлаши таъминланадиган тарзда уланган бўлиши керак.

Орқа бурилиш кўрсаткичлари

2 тадан

Автосариқ

M2, M3, N2, N3, O2, O3, O4 тоифадаги автотранспорт воситаларида рухсат этилади.

Мажбурий бурилиш кўрсаткичларидан камида 600 мм юқорида жойлашиши керак.

Ташқи ёритиш

Исталган сон

Оқ

M ва N тоифадаги автотранспорт воситаларида рухсат этилади ва двигатели ўчирилган, тўхтаб турган автотранспорт воситасида ҳайдовчи, йўловчи ёки багаж бўлимлари эшиклари очилганда ёқилиши мумкин.

Ташқи ёритишни автотранспорт воситасининг бошқа чироқлари билан адаштириш мумкин бўлмаслиги керак.

Орқа ёруғлик қайтарувчи қурилмалар

Агар мажбурий қурилмалар самарадорлигини пасайтирмаса, исталган сонда.

Қизил

M ва N тоифадаги автотранспорт воситалари учун учбурчак шаклда бўлмаслиги керак.

O тоифадаги автотранспорт воситалари учун учбурчак шаклда бўлиши керак.
Кўринадиган юзанинг ташқи чегараси автотранспорт воситасининг ташқи чегарасидан 400 мм дан ортиқ узоқлашмаган бўлиши керак.

Ён ёруғлик қайтарувчи қурилмалар

Агар мажбурий қурилмалар самарадорлигини пасайтирмаса, исталган сонда.

Қизил

Кўринадиган юзанинг ташқи чегараси таянч юзасидан 250 мм дан паст ва 900 мм дан юқори бўлмаслиги керак (агар конструкция хусусиятлари сабабли 900 мм масофани сақлаш имкони бўлмаса — 1500 мм).

Изоҳ:
1 Авариявий тормозланиш сигналлари бир вақтда милтилловчи барча бурилиш кўрсаткичлари ва тормозланиш сигналларидан иборат.
54. Автотранспорт воситаси конструкциясида назарда тутилган ёруғлик-техник қурилмаларни демонтаж қилиш, чироқлар рангини, ишлаш режимини ва жойлашувини ўзгартириш, 7 ва 8-жадвалларда кўрсатилганлардан ташқари бошқа ёруғлик-техник қурилмаларини қўшимча ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Ишлаб чиқаришдан олинган автотранспорт воситаларида ёруғлик-техник қурилмаларини бошқа турдаги автотранспорт воситаларида қўлланиладиганлари билан алмаштиришга йўл қўйилади.
55. Бурилиш кўрсаткичлари чироқлари, авария сигнализацияси чироқлари, авариявий тормозланиш сигнали чироқлари ва бурилиш кўрсаткичлари билан биргаликда қўлланиладиган автосариқ рангли ён габарит чироқларидан ташқари, ҳеч бир чироқ милтилловчи бўлмаслиги керак.
56. Ҳеч қандай қизил рангли ёруғлик олдинга йўналишда ва орқага юриш чироғи ёруғлигидан ташқари ҳеч қандай оқ рангли ёруғлик орқага йўналишда тарқалмаслиги керак. Ушбу талаб автотранспорт воситасининг ички қисмини ёритиш учун ўрнатиладиган ёритиш қурилмаларига татбиқ этилмайди.
57. Олд ва орқа габарит чироқлари, мавжуд бўлса, контур чироқлари, мавжуд бўлса, ён габарит чироқлари ҳамда орқа рақам белгисини ёритиш чироғи фақат бир вақтда ёқилиши ва ўчирилиши керак. Ушбу талаб олд ва орқа габарит чироқлари, шунингдек, ён габарит чироқлари тўхтаб туриш чироқлари сифатида қўлланилганда татбиқ этилмайди.
58. Узоқни ва яқинни ёритиш фаралари ҳамда олд туманга қарши фаралар фақат 57-бандда қайд этилган чироқлар ҳам ёқилган тақдирдагина ёқилиши керак. Ушбу талаб узоқни ва яқинни ёритиш фаралари милтиллатиш орқали қисқа муддатли огоҳлантирувчи ёруғлик сигналларини бериш учун қўлланилганда уларга татбиқ этилмайди.
59. Узоқни ёритиш фаралари, олд туманга қарши фаралар, бурилиш кўрсаткичлари, олд ва орқа габарит чироқлари, орқа туманга қарши чироқлар учун ҳайдовчига кўринадиган, ишга яроқли ёқилганлик назорат ёруғлик сигналлари мавжуд бўлиши мажбурий. Ушбу кичик банднинг олд ва орқа габарит чироқларига доир талаблари, агар улар билан бир вақтда асбоблар комбинацияси ёритилиши ёқилса, бажарилган ҳисобланади.
60. Ёруғлик асбоблари нур тарқатгичларининг йўқлиги, бузилиши ва ифлосланишига ҳамда ёруғлик асбоби конструкциясига нисбатан қўшимча оптик элементлар (шу жумладан, рангсиз ёки бўялган оптик деталлар ва плёнкалар) ўрнатилишига йўл қўйилмайди.
Ушбу талаб фараларнинг ёруғлик дастасини ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлаштириш мақсадида тузатиш учун мўлжалланган оптик элементларга татбиқ этилмайди.
61. Ёруғлик қайтарувчи маркировканинг шикастланиши ва қатламдан ажралишига йўл қўйилмайди.
62. Яқинни ва узоқни ёритиш ҳамда туманга қарши фараларга қўйиладиган талаблар:
а) яқинни ва узоқни ёритиш ҳамда туманга қарши фараларнинг шакли, ранги, ўлчами бир хил, жойлашуви эса симметрик бўлиши керак;
б) яқинни ёритиш фаралари ўнг томонлама ҳаракатланишли йўллар учун мўлжалланган бўлиши керак;
в) узоқни ёритиш фаралари бир вақтда ёки жуфтлаб ёқилиши мумкин. Узоқни ёритишдан яқинни ёритишга ўтказишда барча узоқни ёритиш фаралари бир вақтда ўчиши керак;
г) яқинни ёритиш фаралари узоқни ёритиш фаралари билан бир вақтда ёқилган ҳолда қолиши мумкин. Бироқ, газ-разрядли ёруғлик манбаларига эга яқинни ёритиш фаралари мавжуд бўлса, узоқни ёритиш чироғи ёқилган вақтда газ-разрядли ёруғлик манбалари ёқилган ҳолда қолиши керак;
д) туманга қарши фаралар узоқни ва (ёки) яқинни ёритиш фараларининг ёқилишидан қатъи назар, габарит чироқлари ёқилган ҳолда ёқилиши керак;
е) газ-разрядли ёруғлик манбаларига эга яқинни ёритиш фаралари фара тозалаш қурилмаси ва қиялик бурчагини ростловчи ишга яроқли автоматик тузатиш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши керак;
ж) B туридаги туманга қарши фараларда фақат чўғланма лампалардан фойдаланишга рухсат этилади. F3 туридаги туманга қарши фараларда фара конструкциясида назарда тутилган ёруғлик манбаларидан фойдаланишга рухсат этилади;
з) оптик модуль турига мос ёруғлик манбалари қўлланилиши керак. Автотранспорт воситаси конструкциясида назарда тутилган ёруғлик манбасини бошқа турдаги ёруғлик манбасига (газ-разрядли, ёруғлик диодли) алмаштириш зарур бўлса, бундай алмаштириш фақат алмаштирилаётган ёруғлик манбасига мос оптик модуль билан биргаликда, автотранспорт воситаси конструкциясига ўзгартириш киритиш учун ушбу Техник регламентда белгиланган тартибда ва ушбу Техник регламентда белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилиши мумкин;
и) фаралари тузатиш қурилмаси билан жиҳозланган автотранспорт воситаларида ушбу қурилма автотранспорт воситаси юкланганда юкланишга мос ҳолатга ўрнатилиши керак;
к) C, HC, DC, CR, HCR, DCR туридаги яқинни ёритиш фаралари ёруғлик дастасининг юқори ёруғ-соя чегараси изининг чап (автотранспорт воситасидан) қисмини ўз ичига олган текислик қиялик бурчаги фойдаланиш ҳужжатларида кўрсатилган ва (ёки) автотранспорт воситасида белгиланган ростлаш бурчагининг норматив қийматидан вертикал йўналишда ±0,2% доирасида бўлиши керак. Автотранспорт воситасида ва фойдаланиш ҳужжатларида ростлаш бурчагининг норматив қиймати тўғрисида маълумотлар бўлмаса, C, HC, DC, CR, HCR, DCR туридаги фаралар 1 ёки 2-расмда ва 9-жадвалда кўрсатилган ёруғлик дастасининг горизонтал текисликка қиялик бурчаги α қийматларига мувофиқ ростланиши керак.
Ростлаш бурчаги нормативлари фаранинг оптик марказини ишчи майдонча текислигидан ўрнатиш баландлиги H га боғлиқ равишда, фаранинг оптик марказидан экрангача бўлган L масофа учун α бурчак қийматлари билан ёки фаранинг оптик маркази проекциясидан ёруғлик дастасининг ёруғлик чегарасигача экран бўйлаб R масофа ҳамда L ва H масофалар билан берилган.
C, HC, DC, CR, HCR, DCR туридаги яқинни ёритиш фаралари ёруғлик дастасининг ёруғ-соя чегараси изининг экрандаги ўнг қисми қия ёки синиқ бўлиши мумкин;
л) C, HC, DC, CR, HCR, DCR туридаги фаралар ёруғлик дастаси ёруғ-соя чегарасининг чап горизонтал ва ўнг қия қисмлари кесишиш нуқтасининг ҳисоб ўқи орқали ўтувчи вертикал текисликдан горизонтал йўналишдаги бурчак оғиши ±0,2% дан ошмаслиги керак;
м) ҳар бир фаранинг «яқинни ёритиш» режимидаги, фаранинг оптик ўқи йўналишида ва ёруғ-соя чегарасининг чап қисмидан 52′ пастга йўналишда ўлчанган ёруғлик кучи 10-жадвалда кўрсатилган қийматларга мувофиқ бўлиши керак;
н) 10-жадвалда кўрсатилган параметрларни текшириш яқинни ёритиш ёруғлик дастаси ҳолати 62-бандга мувофиқ ростлангандан кейин амалга оширилади;
и) фара параметрлари 10-жадвалда кўрсатилган нормативларга мувофиқ бўлмаганда, 12-жадвал бўйича бурчакнинг номинал қийматидан вертикал йўналишда ±0,5% доирасида такрорий ростлаш ва ёруғлик кучини такрорий ўлчаш амалга оширилади.
1-расм
2-расм
1 — ҳисоб ўқи; 2 — ёруғ-соя чегарасининг горизонтал (чап) қисми; 3 — ёруғ-соя чегарасининг қия (ўнг) қисми; 4 — ҳисоб ўқи орқали ўтувчи вертикал текислик; 5 — автотранспорт воситаси ўрнатилган ишчи майдонча текислигига параллел текислик; 6 — хира экран текислиги; α — ёруғлик дастасининг горизонтал текисликка қиялик бурчаги; L — фаранинг оптик марказидан экрангача бўлган масофа; 7 — ёруғлик асбобининг ҳисоб ўқи йўналишида ёруғлик кучини ўлчаш учун назорат нуқтасининг ҳолати); 8 — фараларни текшириш ва ростлаш асбобининг оптик ўқи билан бир вертикал текисликда жойлашган ва яқинни ёритиш ёруғлик дастаси ёруғ-соя чегарасининг горизонтал қисмидан 52′ пастга бурчак остида йўналтирилган чизиқ йўналишида «яқинни ёритиш» режимида ёруғлик кучини ўлчаш учун назорат нуқтасининг ҳолати; 9 — туманга қарши фараларнинг ёруғлик кучини 3° юқорига йўналишда ўлчаш учун назорат нуқтасининг ҳолати; 10, 11 — ёруғ-соя чегараси ҳолатини вертикал текисликда ўлчаш нуқталарининг координаталари; R — фаранинг оптик маркази проекциясидан ёруғ-соя чегарасининг горизонтал (чап) қисми ҳолатигача экран бўйлаб масофа; H — фаранинг оптик маркази проекциясидан ишчи майдонча текислигигача масофа; U, S — ёруғ-соя чегараси ҳолатини мос равишда горизонтал ва вертикал текисликларда ўлчаш нуқталарининг координаталари (U ≤ 600 мм; S = 174,5 мм);
Фаралар ёруғлигини текшириш постида автотранспорт воситасининг жойлашиш схемаси, ёруғ-соя чегарасининг шакли ва экранда назорат нуқталарининг жойлашуви:
1-расм. Ёруғ-соя чегарасининг ўнг қисми қия бўлган «яқинни ёритиш» режими учун.
2-расм. Ёруғ-соя чегарасининг ўнг қисми синиқ бўлган «яқинни ёритиш» режими учун.
о) автотранспорт воситасининг бир томонида жойлашган R, HR, CR, HCR, DR, DCR туридаги барча фараларнинг «узоқни ёритиш» режимидаги ёруғлик кучи камида 10000 кд бўлиши, кўрсатилган турдаги барча бош фараларнинг умумий ёруғлик кучи эса 225000 кд дан ошмаслиги керак;
п) CR, HCR, DCR туридаги фараларнинг «узоқни ёритиш» режимидаги ёруғлик кучи фаранинг оптик ўқи йўналишида ўлчанади;
р) R, HR, DR туридаги фаралар ёруғлик дастасининг маркази фаранинг оптик ўқи экран билан кесишадиган нуқтага (1 ва 2-расмлардаги 7-нуқта) мос келадиган қилиб ростланиши керак;
с) R, HR, DR туридаги фараларнинг ёруғлик кучи «н» бандига мувофиқ ростлаш амалга оширилгандан кейин фаранинг оптик ўқи йўналишида ўлчанади;

9-жадвал

Фараларни ўрнатиш баландлиги ва экрангача бўлган масофага қараб яқинни ёритиш фаралари ёруғлик дастасининг ёруғ-соя чегарасининг хира экранда жойлашиши

ГЕОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИ

Фаранинг оптик марказидан ишчи майдонча текислигигача масофа H, мм

Фара ёруғлик дастасининг вертикал текисликдаги номинал қиялик бурчаги α

Оптик марказ проекциясидан 10 м узоқлаштирилган экрандаги фаранинг ёруғ-соя чегарасигача R масофа, мм фоиз

бурч. мин.

фоиз

600 гача

34

1,00

100‎

600 дан 700 гача

45

1,30

130

700 дан 800 гача

52

1,50

150

800 дан 900 гача

60

1,76

176

900 дан 1000 гача

69

2,00

200

1000 дан 1200 гача

75

2,20

220‎

1200 дан 1500 гача

100

2,90

290‎

10-жадвал

Фараларнинг «яқинни ёритиш» режимида

ЁРУҒЛИК КУЧИ

Фара тури

Фаранинг оптик ўқи йўналишидаги ёруғлик кучи, кд, кўпи билан

Ёруғлик чегарасининг чап қисмидан 52′ пастга йўналишдаги ёруғлик кучи, кд, камида

C; CR

800

1600*

HC; HCR; DC; DCR

950

2200*

* Двигатель ишламаётганда олинган параметрлар мувофиқ бўлмаган тақдирда, ўлчаш двигатель ишлаётганида амалга оширилади.
т) туманга қарши фаралар шундай ростланиши керакки, ўлчаш экранидаги ёруғ-соя чегараси B туридаги фаралар учун H чизиғидан 1,150 га, F3 туридаги фаралар учун — 10 га пастда жойлашсин.
63. Орқага юриш чироқлари орқага юриш узатмаси ёқилганда ёқилиши ва доимий режимда ишлаши керак.
64. Бурилиш кўрсаткичлари ва авария сигнализациясига қўйиладиган талаблар:
а) бурилиш кўрсаткичлари милтилловчи режимда ишлаши керак. Милтиллашлар такрорланиш частотаси минутига 90 ± 30 милтиллаш ёки 1,5 ± 0,5 Гц доирасида бўлиши керак;
б) авария сигнализацияси барча бурилиш кўрсаткичларининг милтилловчи режимда синхрон ёқилишини таъминлаши керак;
в) бурилиш кўрсаткичлари бошқа чироқларнинг ёқилишидан қатъи назар ёқилиши керак. Автотранспорт воситасининг бир хил томонида жойлашган барча бурилиш кўрсаткичлари бир хил қурилма билан ёқилиши ва ўчирилиши ҳамда бир фазада ишлаши керак.
65. Тормозланиш сигналларига қўйиладиган талаблар:
а) тормозланиш сигналлари (асосий ва қўшимча) ишчи ва авариявий тормоз тизимларининг бошқарув элементларига таъсир этилганда ёқилиши ва доимий режимда ишлаши керак;
б) марказий қўшимча тормозланиш сигналини бошқа чироқлар билан бирлаштиришга йўл қўйилмайди;
в) фақат автотранспорт воситасининг ўрта бўйлама текислиги кузовнинг қўзғалмас панели орқали ўтмай, автотранспорт воситасининг бир ёки икки ҳаракатланувчи қисмини (масалан, эшикларни) ажратиб турган ва бундай ҳаракатланувчи қисмлар устидаги ўрта бўйлама текисликда битта қўшимча марказий тормозланиш сигналини ўрнатиш учун етарли жой бўлмаган тақдирдагина қўшимча тормозланиш сигналининг оптик марказини ўрта бўйлама текисликдан чапга ёки ўнгга 150 мм дан ортиқ бўлмаган масофага силжитишга ёхуд иккита қўшимча тормозланиш сигналини ўрнатишга йўл қўйилади, бу ҳолда улар ўрта бўйлама текисликка имкон қадар яқин, ушбу текисликнинг ҳар бир томонида биттадан қурилма бўлиб жойлашиши керак.
66. Орқа туманга қарши чироқларга қўйиладиган талаблар:
а) орқа туманга қарши чироқлар фақат узоқни ёки яқинни ёритиш фаралари ёхуд туманга қарши фаралар ёқилганида ёқилиши ва доимий режимда ишлаши керак;
б) орқа туманга қарши чироқлар габарит чироқлари ўчирилгунча ёқилган ҳолда қолиши мумкин, шундан кейин орқа туманга қарши чироқлар қайта ёқилмагунча ўчирилган ҳолда қолиши керак;
в) орқа туманга қарши чироқлар ишчи тормоз тизими педалига таъсир этилганда ёқилмаслиги керак.
67. Автотранспорт воситасининг бир томонида жойлашган тўхтаб туриш чироқлари ҳар қандай бошқа чироқлардан, шунингдек, ўт олдириш калитининг ҳолатидан қатъи назар ёқилиши керак.
68. Габарит ва контур чироқлари доимий режимда ишлаши керак.
69. Орқа давлат рўйхатидан ўтказиш белгисини ёритиш чироғи габарит чироқлари билан бир вақтда ёқилиши ва доимий режимда ишлаши керак.
70. Ён чироқларга қўйиладиган талаблар:
а) ён чироқлар, агар бунда узоқни ёритиш фаралари ёки яқинни ёритиш фаралари бир вақтда ёқилмаган бўлса, ёқилмаслиги керак;
б) автотранспорт воситасининг бир томонида жойлашган ён чироқ фақат автотранспорт воситасининг шу томонида жойлашган бурилиш кўрсаткичлари ёқилганда ва/ёки тўғри чизиқли ҳаракатга мос бошқариладиган ғилдираклар ҳолати автотранспорт воситасининг шу томони йўналишига ўзгарганда автоматик равишда ёқилиши мумкин. Ён чироқ бурилиш кўрсаткичи ўчирилганда ва (ёки) бошқариладиган ғилдираклар тўғри чизиқли ҳаракатга мос ҳолатга қайтганда автоматик равишда ўчиши керак;
в) ён чироқлар автотранспорт воситасининг ҳаракат тезлиги 40 км/соатдан ошганда ёқилмаслиги керак.
71. Учбурчак шаклдаги ёруғлик қайтарувчи қурилма ичида ҳеч қандай чироқ бўлмаслиги керак.
§ 4. Кўринишни таъминлашга қўйиладиган талаблар
72. Автотранспорт воситаси ўз конструкциясида назарда тутилган ойналар билан жиҳозланган бўлиши керак.
73. Автотранспорт воситасини бошқарадиган ҳайдовчи ўзи олдидаги йўлни тўсиқсиз кўриш, шунингдек, автотранспорт воситасининг ўнг ва чап томонидан кўриш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳайдовчи ўриндиғидан кўринишни чеклайдиган қўшимча нарсалар ёки қопламаларнинг мавжудлигига йўл қўйилмайди (орқа кўриниш ойналари, олд ойнани артиб олувчи қисмлар, ташқи ва ойнага ўрнатилган радио антенналар, олд ойнани муздан тушириш ва қуритиш мосламаларининг иситиш элементлари бундан мустасно).
Олд ойнанинг юқори қисмида кенглиги 140 мм дан ортиқ бўлмаган шаффоф рангли плёнка тасмасини маҳкамлашга, M3, N2, N3 тоифадаги автотранспорт воситаларида эса — олд ойнанинг юқори четидан уни тозалагич томонидан тозаланадиган зонанинг юқори чегарасигача бўлган минимал масофадан ошмайдиган кенгликда маҳкамлашга рухсат этилади. Бунда 74-бандда белгиланган ёруғлик ўтказувчанликка қўйиладиган талаблар бажарилиши керак.
M3 синф III тоифадаги автотранспорт воситаларининг ён ва орқа ойналарида пардаларнинг бўлишига рухсат этилади.
74. Барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлиги камида 70% ни ташкил этиши керак. Ушбу талаблар автотранспорт воситасининг томига ўрнатилган люк ойналарига, шунингдек, ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида ўрнатилган тонировка қилинган (қоронғилаштирилган) автотранспорт воситалари ойналарига татбиқ этилмайди.
Барча тоифадаги автотранспорт воситаларида, ушбу Техник регламент талабларига жавоб берадиган ташқи орқага қараш ойналари иккала томонда мавжуд бўлганда, орқа олд ойнани ёруғлик ўтказувчанлигини чекламасдан тонировка қилишга (қоронғилаштиришга), шунингдек, унда парда (жалюзи, пардача) бўлишига рухсат этилади.
Ойна эффектига эга ойналарни қўллашга рухсат этилмайди.
Массаси бўйича бўялган ва тонировка қилинган олд ойналар оқ, сариқ, қизил, яшил ва кўк рангларнинг тўғри идрок этилишини бузмаслиги керак.
75. Автотранспорт воситаларининг олд ойналарида, ҳайдовчи томонида жойлашган ойнанинг тозалагич томонидан тозаланадиган ярми зонасида ёриқларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
76. Автотранспорт воситаси камида битта тозалагич ва олд ойнани ювиш учун камида битта форсунка билан жиҳозланган бўлиши керак.
77. Тозалагичлар ва ойна ювгичлар ишга яроқли бўлиши керак. Автотранспорт воситаси конструкциясида назарда тутилган тозалагичлар ва ойна ювгичларни демонтаж қилишга йўл қўйилмайди.
78. Ойна ювгич суюқликни ойнанинг тозаланадиган зоналарига беришни таъминлаши керак.
79. Автотранспорт воситаси қуёш соябонлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
80. Автотранспорт воситаси 11-жадвалга мувофиқ кўриш майдонларини таъминлайдиган орқага қараш ойналари билан жиҳозланган бўлиши керак. Мажбурий орқага қараш ойналари автотранспорт воситасида ўрнатилган бўлиши керак.
81. Тўрттадан кам ғилдиракка эга, ҳайдовчини тўлиқ ёки қисман ёпиб турадиган кузовли автотранспорт воситалари қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши керак:
ёки I синф ички орқага қараш ойнаси ва ҳайдовчи томонида ўрнатиладиган II ёки III синф ташқи орқага қараш ойнаси билан;
ёки автотранспорт воситасининг ҳар бир томонида биттадан бўлган II ёки III синф иккита ташқи орқага қараш ойнаси билан.

11-жадвал‎‎

Автотранспорт воситаларида орқага қараш ойналари мавжудлигига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР‎‎‎

Автотранспорт воситасининг тоифаси‎

Ойнанинг тавсифи

Ойна синфи‎

Автотранспорт воситасидаги ойналарнинг сони ва жойлашуви ‎

Ойнанинг мавжудлиги ‎

M1, N1‎‏

Ички

I

Битта ичкарида

Фақат ундан кўриниш мавжуд бўлгандагина мажбурий‎

Ташқи асосий ‏

III (ёки II) ‎‏

Битта чапда

Мажбурий

Битта ўнгда

Ички ойна орқали кўриниш етарли бўлмаганда мажбурий,‎ қолган ҳолларда‎ — рухсат этилади‎

Ташқи кенг бурчакли

IV

Битта ўнгда,‎битта чапда

Рухсат этилади‎

Ташқи ён кўриниш

V*

Битта ўнгда,‎битта чапда

Рухсат этилади‎

Ташқи олд кўриниш‎

VI*

Битта олдинда

Рухсат этилади‎ ‎

M2, M3‎

Ташқи асосий

II

Битта ўнгда,‎битта чапда

Мажбурий

Ички

I

Битта ичкарида

Рухсат этилади

Ташқи кенг бурчакли

IV

Битта ўнгда,‎битта чапда

Рухсат этилади

Ташқи ён кўриниш

V*

Битта ўнгда,‎битта чапда‎

Рухсат этилади

Ташқи олд кўриниш

VI*

Битта олдинда

Рухсат этилади

N2 (7,5 тоннадан ортиқ бўлмаган)‎

Ташқи асосий

II

Битта ўнгда,‎битта чапда

Мажбурий

Ички

I

Битта ичкарида

Рухсат этилади‎

Ташқи кенг бурчакли

IV

Битта ўнгда,‎битта чапда‎

Рухсат этилади

Ташқи ён кўриниш

V*

Битта ўнгда,‎битта чапда

Рухсат этилади

Ташқи олд кўриниш

VI*

Битта олдинда‏

Рухсат этилади

N2 (7,5 тоннадан ортиқ), N3 ‎

Ташқи асосий ‎

II

Битта ўнгда,‎битта чапда

Бошқарув элементлари олдинда жойлашган‎ автотранспорт воситалари учун‎ мажбурий‎**‏

Ташқи кенг бурчакли

IV

Битта ўнгда

Ташқи ён кўриниш

V*

Битта ўнгда

Ташқи олд кўриниш

VI*

Битта олдинда

Ички

I

Битта ичкарида

Рухсат этилади‎

Ташқи ён кўриниш

V*

Битта чапда

Рухсат этилади

Изоҳлар:
* Ойна таянч юзаси даражасидан камида 2 м баландликда жойлашган бўлиши керак. Кабинаси шундай баландликда жойлашган автотранспорт воситаларида, ушбу талаб бажарилиши мумкин бўлмаса, ойна ўрнатилмаслиги керак.
** «Бошқарув элементларининг олдинда жойлашуви» деганда — двигатель узунлигининг ярмидан кўпи олд ойнанинг энг чекка олд нуқтасидан орқада жойлашган, руль ғилдирагининг ўқи эса — автотранспорт воситаси узунлигининг олд чорак қисмида жойлашган компоновка тушунилади.
Орқага қараш ойналарининг синфлари:
I — текис ёки сферик ички орқага қараш ойналари;
II — катта ўлчамдаги сферик асосий ташқи орқага қараш ойналари;
III — кичик ўлчамдаги текис ёки сферик асосий ташқи орқага қараш ойналари (II синф ойналарга қараганда кичикроқ эгрилик радиусига рухсат этилади);
IV — сферик кенг бурчакли ташқи орқага қараш ойналари;
V — сферик ташқи ён кўриниш ойналари;
VI — сферик олд кўриниш ойналари.
82. Мажбурий орқага қараш ойналари автотранспорт воситаси ҳаракатланаётганда кўриш майдонининг ўзгаришига олиб келадиган ихтиёрий силжиш имконияти истисно этиладиган тарзда маҳкамланган бўлиши керак.
§ 5. Шиналар ва ғилдиракларга қўйиладиган талаблар
83. Автотранспорт воситалари талабларга ҳамда автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчиларининг эксплуатация ҳужжатларига мувофиқ шиналар билан жиҳозланган бўлиши керак.
84. Автотранспорт воситасига ўрнатилган ҳар бир шина:
автотранспорт воситасига оид эксплуатация ҳужжатлари тавсияларига ҳамда у ўрнатилган ғилдирак ўлчамига мос номинал ўлчамга эга бўлиши керак;
автотранспорт воситасининг максимал конструктив тезлигига мос тезлик тоифасига эга бўлиши керак.
85. Қўшалоқ ғилдираклар дисклардаги вентиль тешиклари ҳаво босимини ўлчаш ва шиналарни помпалаш имконини таъминлаш учун бир-бирига тўғри келиб турадиган тарзда ўрнатилиши керак.
86. Сирпанишга қарши шипли шиналар қўлланилган тақдирда, улар автотранспорт воситасининг барча ғилдиракларига ўрнатилиши керак.
87. Сирпанишга қарши шипли шиналар билан жиҳозланган автотранспорт воситаларини иссиқ мавсумда эксплуатация қилиш тақиқланади.
88. Шина қуйидаги ҳолларда эксплуатацияга яроқсиз ҳисобланади:
а) ейилиш индикаторлари билан жиҳозланмаган шиналар протектор расмининг қолган баландлиги кўрсатилган чегаравий қийматлардан ортиқ бўлмаса:
N2, N3, O3, O4 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,0 мм;
M1, N1, O1, O2 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,6 мм;
M2, M3 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 2,0 мм;
ичида уч чўққили тоғ чўққиси ва қор парчаси шаклидаги белги билан белгиланган қишки шиналар учун (3-расм) — 4,0 мм;
3-расм. Қишки шинага тушириладиган белгилаш.
б) протекторнинг бутун узунлиги бўйича расм баландлиги 88-банднинг «а» кичик бандида кўрсатилгандан кам бўлган югуриш йўлаги қисми мавжуд бўлганда. Агар кесим протекторнинг марказида жойлашган бўлса, унинг ўлчами кенглиги протектор кенглигининг ярмидан кўп бўлмаган ва узунлиги шинанинг айланасининг 1/6 қисмига тенг бўлган (хордаси шинанинг радиусига тенг бўлган ёй узунлигига мос келадиган) тўртбурчак билан чекланган. Шиналарнинг нотекис ашинмаси ҳолатида, умумий майдони бир хил бўлган, турли хил ашинмая эга бўлган бир нечта кесимлар ҳисобга олинади;
в) протектор бир текис ейилганда битта ейилиш индикатори (югуриш йўлаги ариқчаси тубидаги дўнглик бўлиб, унинг баландлиги шина протектори ариқчасининг рухсат этилган энг кам баландлигига мос келади) пайдо бўлганда ёки югуриш йўлаги нотекис ейилганда иккита кесимнинг ҳар бирида иккитадан индикатор кўринганида;
г) золотникларни тиқинлар, пробкалар ва бошқа мосламалар билан алмаштирилганда;
д) шиналарнинг маҳаллий шикастланишларида (тешилишлар, шишишлар, корд очилиб қоладиган, ён девор ва протектор бўйлаб кесимлар), шунингдек, протектор ва ён деворларнинг маҳаллий кўчишларида.
89. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
а) дисклар ва ғилдирак жантларрини маҳкамловчи камида битта болт ёки гайканинг йўқлиги;
б) дисклар ва ғилдирак жантларида ёриқларнинг бўлиши, уларни пайвандлаш орқали бартараф этиш излари;
в) ғилдирак дискларидаги маҳкамлаш тешиклари шакли ва ўлчамларининг кўзга кўринадиган бузилиши;
г) автотранспорт воситасининг бир ўқига турли ўлчамдаги, конструкциядаги (радиал, диагонал, камерали, камерасиз), моделдаги, турли протектор ариқчасига эга, совуққа чидамли ва совуққа чидамсиз, янги ва тикланган, янги ва чуқурлаштирилган протектор расмига эга шиналарни ўрнатиш.
90. Қайта ишланган шиналарни қўллаш:
а) янги протектор босиб тикланган шиналарни N2 ва N3 тоифадаги кабинасиз компоновкали магистрал шатакчиларнинг олд ўқида, шунингдек, II ва III синф M3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг олд ўқида қўллашга йўл қўйилмайди;
б) янги протектор босиб тикланган шиналарни қуйидаги шиналарни тиклаш синфлари бўйича қўллашга рухсат этилади:
I синф бўйича:
M1, I синф M2, M3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг барча ўқларида, II ва III синф M3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг ўрта ва орқа ўқларида;
N2 ва N3 тоифадаги кабинасиз компоновкали магистрал шатакчининг олд ўқларидан ташқари, N ва O тоифадаги автотранспорт воситаларининг барча ўқларида;
II синф бўйича:
M1, I синф M2 ва M3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа ўқларида;
N ва O тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа ўқларида;
«D» синфи бўйича:
M1, I синф M2 ва M3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа ўқларида;
N ва O тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа ўқларида.
91. M тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа ўқида, N тоифадаги автотранспорт воситаларининг ўрта ва орқа ўқларида, O тоифадаги автотранспорт воситаларининг исталган ўқида маҳаллий шикастланишлари таъмирланган шиналарни, «Regroovable» белгисига эга шиналар бўлса эса — кесиш усули билан чуқурлаштирилган протектор расмига эга шиналарни ҳам қўллашга рухсат этилади.
§ 6. Тиркаш қурилмаларига қўйиладиган талаблар
92. Эгарли шатакчилар эгар-тиркаш қурилмасининг қулфи тиркалгандан сўнг автоматик равишда ёпилиши керак. Эгар-тиркаш қурилмасининг қўлда ва автоматик блокировкалари шатакчи ва ярим тиркаманинг ўз-ўзидан ажралиб кетишининг олдини олиши керак. Тиркаш шкворени, шкворень уялари, таянч плитаси, тортиш илгаги, тортиш-тиркаш қурилмаси шарининг деформациялари, узилишлари, ёриқлари ва бошқа кўринадиган шикастланишларига, ёриқлар, бузилишлар, шу жумладан, маҳаллий бузилишлар ёки тиркаш қурилмалари ва уларнинг маҳкамлаш қисмларининг йўқлигига йўл қўйилмайди.
93. Бир ўқли тиркамалар (тиркамага ўхшаш дизайндаги тиркамалардан ташқари) ва ишлайдиган тормоз тизими билан жиҳозланмаган тиркамалар яхши иш ҳолатидаги хавфсизлик мосламалари (занжирлар, кабеллар) билан жиҳозланган бўлиши керак. Хавфсизлик занжирларининг (кабелларнинг) узунлиги тортиш мосламасининг улаш кўзининг йўл юзасига тегиб кетишига йўл қўймаслиги керак, шу билан бирга тортиш мосламаси узилиб қолган тақдирда тиркама бошқарувини таъминлаши керак.
94. Тиркамалар (бир ўқли ва икки ўқли тиркамалардан ташқари) тортиш мосламасининг улаш жойни шатакчидан улаш ва ажратишни осонлаштирадиган ҳолатда ушлаб турадиган мослама билан жиҳозланган бўлиши керак.
95. Жиҳозланган ҳолатдаги бир ўқли тиркама (тиркама-роспуск)нинг тиркаш ҳалқасидан автомобилнинг тортиш қурилмасига тушадиган вертикал статик юк 490 Н дан ортиқ бўлмаслиги керак. Тиркаманинг тиркаш ҳалқасидан тушадиган вертикал статик юк 490 Н дан ортиқ бўлганда, олд таянч устуни тиркаш ҳалқасини тиркаманинг шатакчи билан уланиш (ажралиш) ҳолатига ўрнатишни таъминлайдиган кўтариш-тушириш механизми билан жиҳозланган бўлиши керак.
96. Трейлернинг муфтаси ҳалқаси ёки тортувчи тиргагининг тиркаманинг узунламасина марказий симметрия текислигига нисбатан ўрнини қўпол равишда бузадиган деформацияларига, тиркаманинг муфтаси ҳалқаси ёки тортувчи тиргагининг синиши, ёриқлари ва бошқа кўринадиган шикастланишларига йўл қўйилмайди.
97. Болтли уланишларни бўшатиш ва тортиш мосламасини тиркамага, тортиш мосламасининг кўзига, қирол михига ва момент стержень гайкаларига маҳкамлашга рухсат берилмайди.
Тортиш мосламасининг ўқ гайкаси тўлиқ тортилиши ва шпал мих билан маҳкамланиши керак.
Тортиш мосламасининг кўз гайкаси тўлиқ тортилиши ва қулфлаш мосламаси ва гайка билан маҳкамланиши керак.
Кинг мих қулфлаш мосламаси тўлиқ тортилган гайкани маҳкамлаши керак.
Шкворннинг қулфловчи шайбалари тўлиқ тортилган гайкани маҳкамлаши керак.
98. Тортиш вилкаси билан жиҳозланган бўшлиқсиз тортиш-тиркаш қурилмаларида тиркама билан уланган шатакчи учун бўйлама люфтга йўл қўйилмайди.
99. Енгил автомобилларнинг тортиш-тиркаш қурилмалари бўшлиқсиз уланишни таъминлаши керак. Ўз-ўзидан ажралиб кетишга йўл қўйилмайди.
100. Ушбу қурилмалар билан жиҳозланган автотранспорт воситаси (тиркамалар ва яримтиркамалардан ташқари)нинг олд буксерлаш қурилмалари ишга яроқли бўлиши керак.
101. Тиркаш қурилмаларининг ўлчам хусусиятларига қўйиладиган талаблар:
техник жиҳатдан рухсат этилган максимал массаси 40 т гача бўлган яримтиркамалар тиркаш қурилмаларининг тиркаш шкворни диаметри номинал қиймати 50,9 мм дан чегаравий рухсат этилган 48,3 мм гача бўлиши, тиркаш қурилмаси ушлагичларининг иш юзалари энг катта ички диаметри эса мос равишда 50,8 мм дан 55 мм гача бўлиши керак;
техник жиҳатдан рухсат этилган максимал массаси 55 т гача бўлган яримтиркамаларнинг понасимон қулфли тиркаш қурилмалари тиркаш шкворни диаметри номинал қиймати 50 мм дан чегаравий рухсат этилган 49 мм гача, техник жиҳатдан рухсат этилган максимал массаси 55 т дан ортиқ бўлган яримтиркамаларники эса — номинал қиймати 89,1 мм дан чегаравий рухсат этилган 86,6 мм гача бўлиши керак;
шатакчининг «илгак-ҳалқа» тортиш-тиркаш тизими тортиш илгагининг бўйлама текисликда ўлчанган бўғиз диаметри минимал 48,0 мм дан чегаравий рухсат этилган 53,0 мм гача, тиркаш ҳалқаси прутининг энг кичик кесим диаметри эса 43,9 мм дан 36 мм гача бўлиши керак;
шатакчининг тортиш вилкасига эга бўшлиқсиз тортиш-тиркаш қурилмаларининг 40 мм ўлчамдаги шкворни диаметри номинал қиймати 40 мм дан минимал рухсат этилган 36,2 мм гача, 50 мм ўлчамдаги шкворн диаметри эса номинал қиймати 50 мм дан минимал рухсат этилган 47,2 мм гача бўлиши керак. Тиркама дишлосининг 40 мм ўлчамдаги алмаштириладиган қўшимчаси диаметри номинал қиймати 40 мм дан чегаравий рухсат этилган 41,6 мм гача, 50 мм ўлчамдаги алмаштириладиган қўшимчаники эса — номинал қиймати 50 мм дан чегаравий рухсат этилган 51,6 мм гача бўлиши керак;
енгил автомобилларнинг тортиш-тиркаш қурилмаси шари диаметри номинал қиймати 50,0 мм дан минимал рухсат этилган 49,6 мм гача бўлиши керак.
§ 7. Пассив хавфсизликнинг ушлаб турувчи тизимларига қўйиладиган талаблар
102. Автотранспорт воситаларига ўрнатилган хавфсизлик камарлари қуйидаги камчиликларга эга бўлмаслиги керак:
тасмадаги оддий кўз билан кўринадиган йиртиқ;
қулф тасманинг «тили»ни маҳкамламаса ёки қулфлаш қурилмаси тугмаси босилгандан кейин уни чиқариб ташламаса;
тасма тортиб олинувчи (ғалтак) қурилмадан чиқмаса ёки унга тортилиб кирмаса;
камар тасмаси кескин тортиб олинганда унинг тортиб олувчи қурилма (ғалтак)дан чиқишининг тўхтатилиши (блокланиши) таъминланмаса.
103. Автотранспорт воситаси конструкциясида назарда тутилмаган хавфсизлик ёстиқчаларини ўрнатишга йўл қўйилмайди.
§ 8. Орқа ва ён ҳимоя қурилмаларига қўйиладиган талаблар
104. N2, N3 (эгарсимон шатакчилардан ташқари), O3 ва O4 тоифадаги автотранспорт воситаларида йўл-транспорт ҳодисаси юз берганда енгил автомобилнинг автотранспорт воситаси остига тушиб қолишини истисно қиладиган орқа ва ён ҳимоя қурилмалари ўрнатилган бўлиши керак.
Ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган орқа ва ён ҳимоя қурилмаларини демонтаж қилиш ёки жойлашув ўрнини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Конструктив хусусиятлари тегишли қурилмаларни ўрнатиш имконини бермайдиган автотранспорт воситаларида орқа ҳимоя қурилмаларининг йўқлигига рухсат этилади.
Конструктив хусусиятлари ва вазифаси тегишли талабларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлашга имкон бермайдиган автотранспорт воситаларида белгиланган талаблардан четланишлар билан ён ҳимоя қурилмаларини ўрнатишга рухсат этилади.
105. Орқа ҳимоя қурилмасининг кенглиги орқа ўқ кенглигидан ортиқ бўлмаслиги ва ҳар бир томондан ундан 100 мм дан ортиқ қисқа бўлмаслиги керак.
106. Орқа ҳимоя қурилмасининг баландлиги камида 100 мм бўлиши керак.
107. Орқа ҳимоя қурилмасининг учлари орқага қайрилган бўлмаслиги керак.
108. Орқа ҳимоя қурилмасининг орқа юзаси автотранспорт воситасининг орқа габаритидан 400 мм дан ортиқ масофада бўлмаслиги керак.
109. Ён ҳимоя қурилмаси автотранспорт воситасининг кенглиги бўйича габаритидан чиқиб турмаслиги керак.
110. Ён ҳимоя қурилмасининг ташқи юзаси автотранспорт воситасининг ён габаритидан ичкарига 120 мм дан ортиқ масофада бўлмаслиги керак. Орқа қисмида камида 250 мм масофада ён ҳимоя қурилмасининг ташқи юзаси ташқи орқа шинанинг ташқи четидан ичкарига 30 мм дан ортиқ масофада бўлмаслиги керак (шинанинг автотранспорт воситаси оғирлиги остида пастки қисмида эгилишини ҳисобга олмаган ҳолда).
111. Ён ҳимоя қурилмасининг ташқи юзаси силлиқ бўлиши керак.
§ 9. Двигатель ва унинг тизимларига қўйиладиган талаблар
112. Зарарли моддалар чиқиндиларига оид талаблар.
Бензинли ва газли двигателли автотранспорт воситасининг ишлаш режимида двигатель айланишининг минимал ва оширилган частоталарида чиқинди газларидаги углерод оксиди (CO) миқдори автотранспорт воситаси ишлаб чиқарувчиси томонидан белгиланган қийматлардан, бундай маълумотлар бўлмаганда эса — 12-жадвалда кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги керак.

12-жадвал‎‎‎

Автотранспорт воситаларининг тоифаси ва комплектацияси

Двигатель вали айланиш частотаси

CO, ҳажмий улуш, фоиз

1986 йил 1 октябргача‎ ишлаб чиқарилган M ва N

минимал

4,5

Чиқинди газларини нейтраллаш тизимлари билан жиҳозланмаган M ва N

минимал

3,5

оширилган

2,0

Чиқинди газларини нейтраллаш тизимлари билан жиҳозланган M ва N

минимал

1,0‎

оширилган

0,7

113. Автотранспорт воситаларининг кафолат пробеги (кафолат хизмат муддати) давомида, шунингдек, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатилгандан сўнг бутун эксплуатация муддати давомида тутунланиши жадвалда кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги керак.

Тутунланишни ўлчаш режими‎

Рухсат этилган максимал табиий ёруғлик оқимининг сусайиш индекси Kдоп, M-¹, кўпи билан

Ёруғлик оқими сусайишининг рухсат этилган максимал коэффициенти Nдоп, %, кўпи билан эмас

Дизелли автомобиллар учун эркин тезланиш:

‎

‎

Турбонаддуфсиз

1,2

40‎

Турбонаддуфли‎

1,6

50

Максимал айланиш частотаси

0,4

15

114. Эксплуатация шароитида (йўлда) автомобиллар тутунланишининг назорат текширувларида, эркин тезланиш режими учун 113-банд жадвалида белгиланган меъёрлардан Kдоп бўйича 0,5 M-1 дан ортиқ бўлмаган миқдорда ошишига йўл қўйилади.
115. 113 ва 114-бандлар талабларига мувофиқликни текширишда автотранспорт воситасининг пробеги камида 3000 км бўлиши керак. Камроқ пробегда текшириш ўтказилмайди.
116. Автотранспорт воситаларида визуал кўрикдан ўтказишда зарарли моддалар чиқиндиларини назорат қилиш тизими элементларининг мавжудлиги ва техник ҳолати (двигателни бошқаришнинг электрон блоки, кислород датчиги, каталитик нейтрализатор ва бошқалар) текширилади.
117. Асбоблар панелида жойлашган двигатель ва тизимни кузатиш кўрсаткичлари двигатель ва унинг тизимлари яхши иш ҳолатида эканлигини кўрсатиши керак. Борт диагностикаси билан ишлаб чиқилган транспорт воситалари учун борт диагностика тизимининг тўлиқлиги ва функционаллиги, шунингдек, транспорт воситасининг хизматга яроқлилиги борт диагностика тизими томонидан сақланган носозлик кодларини ўқиш орқали текширилади.
118. Автотранспорт воситаларининг ёнилғи таъминлаш ва чиқариш тизимлари тўлиқ комплект ҳолатда ва герметик бўлиши керак, бу визуал кўрикда тасдиқланади. Бензин ва дизель двигателлари ёқилғи таъминлаш тизимида ёқилғининг сизиб чиқиши ва томчилашига йўл қўйилмайди. Ҳаво сўрилишига ва (ёки) чиқинди газларининг оқиб чиқишига сабаб бўладиган нуқсонлар бўлмаслиги керак. Ёқилғи буғларини ушлаб қолиш тизими, чиқинди газларини рециркуляция қилиш тизими, шамоллатиш тизими тўлиқ комплект ҳолатда ва герметик бўлиши керак. Кўрсатилган тизимлар автотранспорт воситаси конструкциясида назарда тутилган бўлса, уларни демонтаж қилишга йўл қўйилмайди.
119. Ёқилғи бакларининг беркитиш қурилмалари ва ёқилғини тўсиб қўйиш қурилмалари ишга яроқли бўлиши керак. Ёқилғи бакларининг қопқоқлари ёпиқ ҳолатда маҳкамланиши, қопқоқларнинг зичловчи элементлари шикастланишига йўл қўйилмаслиги керак. Ёқилғи бериш тизими элементларини маҳкамлаш деталларининг йўқлиги, шикастланиши ёки бўшашишига йўл қўйилмайди.
120. Сиқилган табиий ва суюлтирилган нефть газларида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг газ баллонларига уларнинг паспорт маълумотлари, шу жумладан, амалдаги кейинги кўрикдан ўтказиш санаси туширилган бўлиши керак. Даврий кўрикдан ўтказиш муддати ўтиб кетган газ баллонларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
121. Автотранспорт воситаси чиқинди газларини чиқариш тизимининг, ҳаракатсиз автотранспорт воситасида двигатель бўш ишлаб турганда, доимий мақсадли айланиш частотаси сақлаб турилганда ва двигатель ишлаши мақсадли частотадан двигателнинг минимал бўш ишлаш частотасигача секинлаштирилган режимида, чиқариш трубаси кесимидан 0,5 м масофада, газ оқими ўқига 45O ± 10O бурчак остида ўлчанган товуш даражаси, автотранспорт воситаси ишлаб чиқарувчиси томонидан белгиланган қийматлардан, бундай маълумотлар бўлмаганда эса — 13-жадвалда кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги керак.
Двигатель валининг мақсадли айланиш частотаси қуйидагича:
двигателнинг максимал қувватидаги коленвал айланиш частотаси 5000 мин-1 дан юқори бўлмаган автотранспорт воситалари учун — двигателнинг максимал қувватига мос айланиш частотасининг 75%;
двигателнинг максимал қувватидаги коленвал айланиш частотаси 5000 мин-1 дан юқори, лекин 7500 мин-1 дан паст бўлган автотранспорт воситалари учун — 3750 мин-1;
двигатель коленвали айланиш частотаси 7500 мин-1 ва ундан юқори бўлган автотранспорт воситалари учун — двигатель коленвали айланиш частотасининг 50%.
Агар ички ёнув двигатели юқорида кўрсатилган коленвал айланиш частотасига эриша олмаса, мақсадли частота ҳаракатсиз автотранспорт воситаси учун максимал мумкин бўлган частотадан 5% паст қилиб қабул қилинади.
Ички ёнув двигатели автотранспорт воситаси ҳаракатсиз турганда ишлай олмайдиган автотранспорт воситаси учун текшириш ўтказилмайди.
122. Автотранспорт воситасининг чиқинди газларини чиқариш тизимига ўзгартиришлар киритиб, шовқинни оширишга рухсат берилмайди.

13-жадвал

Автотранспорт воситалари двигателлари чиқариш тизимининг рухсат этиладиган товуш даражалари

Автотранспорт воситасининг тоифаси

Товуш даражаси, дБ А‎

M1, N1‎

91‎

M2, N2‎

98

M3, N3‎

100

§ 10. Бошқа конструкция элементларига қўйиладиган талаблар
123. Кузов ёки кабина эшикларининг қулфлари, юк платформаси бортларининг қулфлари, цистерналар бўғизларининг қулфлари, ҳайдовчи ва йўловчилар ўриндиқларини созлаш ва маҳкамлаш механизмлари, иситиш ва шамоллатиш қурилмалари, автотранспорт воситасини ишлаб чиқарувчи томонидан кўзда тутилган ҳайдаб кетишга қарши мосламалар ишга яроқли бўлиши шарт.
124. Автотранспорт воситасининг ён осма эшикларининг қулфлари иккита қулфлаш ҳолатида — оралиқ ва якуний ҳолатда маҳкамланиши керак.
125. Автотранспорт воситаси ишга яроқли ҳолатдаги товушли сигнал берувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши керак. Товушли сигнал берувчи қурилма унинг бошқарув элементи ишга туширилганда узлуксиз ва бир хилда товуш чиқариши керак, унинг акустик спектри сезиларли ўзгаришларга учрамаслиги керак. Товуш даражаси ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилганнинг 90% идан паст бўлмаслиги, аммо камида 90 дБА бўлиши керак.
126. Тезликни (спидометрлар) ва босиб ўтилган йўлни ўлчаш воситалари, шунингдек, ҳайдовчиларнинг ҳаракат, меҳнат ва дам олиш режимларига риоя қилишини назорат қилиш техник воситалари (агар уларнинг ўрнатилиши автотранспорт воситаси конструкциясида назарда тутилган бўлса) автотранспорт воситасида мавжуд бўлиши ва ишга яроқли бўлиши керак. Спидометрни демонтаж қилиш ёки ўчиришга йўл қўйилмайди.
127. Автотранспорт воситаси осмаси ва кардан узатмаси болт уланишлари тортилишининг бўшашиши ва деталларининг бузилишига йўл қўйилмайди.
128. Пневматик осмали автотранспорт воситасининг пол (кузов) сатҳи регулятори ричаги жиҳозланган ҳолатда ишлаб чиқарувчи томонидан эксплуатация ҳужжатида белгиланган ҳолатда бўлиши керак. Пневматик осмали автотранспорт воситасининг пол сатҳи регуляторининг назорат чиқишидаги босим ишлаб чиқарувчининг лавҳасида кўрсатилганига мос келиши керак.
129. M ва N тоифадаги автотранспорт воситаларининг олд ва орқа бамперларининг шикастланишлари ёки конструкциясининг ўзгариши натижасида юзага келган, бампернинг ташқарига чиқиб турган қисмлари эгрилик радиуси 5 мм дан кам бўлган деформацияларга йўл қўйилмайди (металл бўлмаган эластик материаллардан тайёрланган деталлардан ташқари).
130. Электр симлар изоляциясининг кўзга кўринадиган бузилишлари, қисқа туташувлари ва тешилиш изларига йўл қўйилмайди.
131. Захира ғилдирак, аккумулятор батареялари, ўриндиқлар автотранспорт воситаси конструкциясида назарда тутилган жойларда ишончли маҳкамланган бўлиши керак.
132. Ўриндиқ ёстиғининг бўйлама ҳолати ва суянчиғининг оғиш бурчагини ростлаш механизмлари ёки ўриндиқни силжитиш механизми (йўловчиларни ўтқизиш ва тушириш учун) билан жиҳозланган автотранспорт воситаларида, кўрсатилган механизмлар ишга яроқли бўлиши керак. Ростлаш ёки фойдаланиш тўхтатилгандан сўнг, бу механизмлар автоматик равишда блокланиши керак.
133. Техник жиҳатдан рухсат этилган максимал массаси 7,5 т дан ортиқ бўлган N2, N3, O3 ва O4 тоифадаги автотранспорт воситалари ғилдирак устидаги лойқа ҳимоя қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак. Ушбу қурилмаларнинг кенглиги қўлланиладиган шиналар кенглигидан кам бўлмаслиги керак.
134. Захира ғилдирак ушлагичи, лебёдка ва захира ғилдиракни кўтариш-тушириш механизми ишга яроқли бўлиши керак. Лебёдканинг қайтмас тишли механизми маҳкамлаш арқони билан барабанни аниқ маҳкамлаши керак.
135. Таянчларни кўтариш ва тушириш механизмлари ҳамда автотранспорт воситаси ҳаракатланаётганда уларнинг ўз-ўзидан тушиб кетишининг олдини олиш учун мўлжалланган таянчларнинг автотранспорт ҳолати фиксаторлари ишга яроқли бўлиши керак.
136. Яримтиркамаларнинг таянч қурилмасини демонтаж қилишга йўл қўйилмайди. Таянчларнинг автотранспорт ҳолати фиксаторлари ишга яроқли бўлиши керак.
137. Двигатель, узатмалар қутиси, борт редукторлари, орқа кўприк, илашма, аккумулятор батареяси, ҳавони совутиш ва шамоллатиш тизимларидан, шунингдек, автотранспорт воситаларига қўшимча ўрнатиладиган гидравлик қурилмалардан мой ва иш суюқликларининг томчилашига йўл қўйилмайди.
138. Амортизаторларни маҳкамлаш қисмларининг йўқлиги, шикастланиши ёки тўлиқ коррозияга учраши натижасида уларнинг маҳкамланиши бўшашишига йўл қўйилмайди.
139. Осма кронштейнлари елкаларининг, шунингдек, борт таянчлари ёки каркасларининг ва юкларни маҳкамлаш мосламаларининг ёриқлари ва бузилишларига йўл қўйилмайди.
140. Автотранспорт воситаси конструкциясида назарда тутилган ғилдираклар остидан сачрашдан ҳимоя қилиш тизими элементларининг йўқлигига йўл қўйилмайди.
141. Автотранспорт воситасини махсус товушли ва ёруғлик сигнал берувчи қурилмалар билан ноқонуний жиҳозлаш, оператив хизматлар автотранспорт воситалари учун белгиланган ранг-график схемалари бўйича бўяш тақиқланади.
142. Кузовнинг ва ҳаракатланувчи қисмлар (эшиклар, босқич, фартук ва автотранспорт воситаси қаноти) коррозиясининг аниқ белгиларига эга автотранспорт воситаларини эксплуатация қилишга йўл қўйилмайди.
§ 11. Автотранспорт воситаларини жиҳозлашга қўйиладиган талаблар
143. Автотранспорт воситалари тоифасига қараб тиббий дори қутиси (аптечка) билан жиҳозланган бўлиши керак. Тиббий дори қутисининг жиҳозланиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
144. M3, N2, N3 тоифадаги автотранспорт воситалари автотранспорт воситаси ғилдираклари диаметрига мос келадиган камида иккита ғилдирак тирговичи билан жиҳозланган бўлиши керак.
145. Автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси мавжудлигидан қатъи назар, M1 ва N тоифадаги автотранспорт воситалари сиғими камида 2 л бўлган камида битта кукунли ёки хладонли ўт ўчиргич билан, M2 ва M3 тоифадаги автотранспорт воситалари эса — иккита ўт ўчиргич билан жиҳозланган бўлиши керак, улардан бири ҳайдовчи кабинасида, иккинчиси эса — йўловчилар салонида (кузовда) жойлашган бўлиши керак. Ўт ўчиргичлар пломбаланган бўлиши ва уларда фойдаланиш муддатининг тугаш санаси кўрсатилган бўлиши керак, текшириш пайтида бу муддат тугамаган бўлиши керак.
146. Техник хусусиятига кўра ва (ёки) технологик операцияларни бажаришда максимал тезлиги Йўл ҳаракати қоидалари билан рухсат этилгандан паст бўлган автотранспорт воситаларига автотранспорт воситаларини эксплуатацияга қўйиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича мансабдор шахсларнинг мажбуриятларига оид қоидаларга мувофиқ тезликни чеклаш танитиш белгиси ўрнатилиши керак. Агар автотранспорт воситасининг технологик операцияларни бажаришдаги ҳаракат тезлиги транспорт тезлигидан паст бўлса, ушбу операцияларни бажаришда тезликни чеклаш белгиси олдинга ўрнатилиши керак.
§ 12. Автотранспорт воситаларини идентификация қилиш имкониятини таъминлашга қўйиладиган талаблар
147. Автотранспорт воситасига туширилган идентификация рақами ушбу автотранспорт воситасига оид ҳужжатларда кўрсатилганига мос келиши керак.
148. Давлат рўйхат рақамлари автотранспорт воситасида унинг конструкциясида назарда тутилган жойларга ўрнатилиши керак.
149. Автотранспорт воситаси конструкциясига, ушбу Техник регламентда назарда тутилган, конструкцияга киритилган ўзгаришларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришни талаб қилувчи ўзгаришлар киритилган тақдирда, давлат техник кўригидан ўтказишда ушбу гувоҳнома тақдим этилиши керак.
V боб. Автотранспорт воситаларига қўйиладиган қўшимча талаблар
§ 1. M2 ва M3 тоифадаги автотранспорт воситаларига қўйиладиган қўшимча талаблар
150. Авария ҳолатида эшикларни ўчириш мосламаси ва тўхташни талаб қилиш сигнали, авария ҳолатида чиқиш жойлари ва уларни ишга тушириш қурилмалари, салоннинг ички ёритиш асбоблари, эшикларни бошқариш приводи ва уларнинг ишлаши сигнализацияси ишга яроқли бўлиши керак.
151. Авария ҳолатида чиқиш жойлари белгиланган бўлиши ва улардан фойдаланиш қоидалари бўйича лавҳалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
152. Авария ҳолатида чиқиш жойларини ишга тушириш деталлари (дасталар, скобалар, тутқичлар ва бошқалар) ёрқин қизил рангга бўялган бўлиши керак.
153. Салонни авария ҳолатида чиқиш жойларига эркин киришни чекловчи қўшимча конструкция элементлари билан жиҳозлаш ёки бошқа тўсиқлар яратишга йўл қўйилмайди.
154. Тутқичлар автотранспорт воситаси конструкциясида назарда тутилган жойларда маҳкамланган бўлиши керак.
155. Йўловчилар қисми полининг коррозия натижасида тешилишига ёки бузилишига йўл қўйилмайди.
156. Автотранспорт воситаси конструкциясида назарда тутилмаган йўловчилар учун қўшимча ўтириш жойларини ўрнатишга йўл қўйилмайди.
§ 2. Оператив хизматларнинг махсус автотранспорт воситаларига қўйиладиган қўшимча талаблар
157. Оператив хизматлар автотранспорт воситаларини махсус ёруғлик ва (ёки) товуш сигнал берувчи қурилмалар билан жиҳозлаш, махсус ранг-график схемалар бўйича бўяш белгиланган талабларга мос келиши керак ва тегишли рухсатномасиз бунга йўл қўйилмайди.
158. Махсус ёруғлик ва (ёки) товуш сигнал берувчи қурилмалар ишга яроқли бўлиши керак.
§ 3. Қурилиш комплексига, коммунал хўжаликка хизмат кўрсатиш ва автомобиль йўлларини сақлаш учун автотранспорт воситаларига қўйиладиган қўшимча талаблар
159. Махсус ускуналар маҳкамланишининг бўшашиши, болт уланишлари тортилишининг бўшашиши, маҳкамлаш деталлари, лонжеронлар, платформа ёки цистернанинг ёриқлари, шикастланишлари, пайвандлаш чокларининг узилиши ва ёриқларига йўл қўйилмайди.
160. Махсус автотранспорт воситасининг чиғирлари ва юк кўтариш қурилмаларида, ярим тиркама аравачаларининг бурилишини бошқариш тизимларида самосвал платформасининг ён бортларини мажбурий ёпиш учун трослар; маҳкамлаш трослари, занжирлар ва уларга маҳкамланган илгакли арқонлар ишга яроқли бўлиши шарт. Трослар мой билан сингдирилган бўлиши, уларда узилган толалар ва симларнинг бўлишига йўл қўйилмайди. Занжир бўғинларининг ёриқлари ва шикастланишларига йўл қўйилмайди.
161. Юриш тележкасининг тросли бурилиш қурилмаси билан жиҳозланган яримтиркама-ферма ташувчисининг бурилиш қурилмаси блоклаш тизими ишга яроқли бўлиши керак.
162. Автобитум ташувчилар, автобетон аралаштиргичлар ва шу каби тизим билан жиҳозланган бошқа ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларининг махсус ускунаси таркибидаги қўшимча ёқилғи тизимидан оқиб чиқиш ва томчилаш ҳолатларига йўл қўйилмайди.
163. Иш тарасининг шибер тиқинлари ёки гидроаралаштириш қурилмаси ва бункер уланишларининг зичланмаганлиги орқали эритманинг оқиб чиқиши ва йўқотилишига йўл қўйилмайди.
164. Орқа томондан юк туширадиган самосваллардан ташқари, самосвал автотранспорт воситалари платформасининг автотранспорт (ёпиқ) ҳолати механик фиксаторларининг ишламай қолишига йўл қўйилмайди.
165. Сочилувчан юкларни ташиш учун самосваллар платформаси устида тентни иш ҳолатида маҳкамлаш мосламаларининг (илгаклар, скобалар ва бошқалар) ҳамда платформа бортлари ва поли чокларидаги бўшлиқларни йўқ қилиш учун зичловчи қурилманинг ишламай қолишига йўл қўйилмайди.
166. Машина ҳаракатланаётганда автотранспорт воситасининг габарит чироқларининг ташқи четидан чапга ва (ёки) ўнгга 0,4 м дан ортиқ, ёки автотранспорт воситасининг габарит узунлигидан олдинга ва (ёки) орқага 1,0 м дан ортиқ чиқиб турадиган технологик ускуна конструкцияси элементлари чизиқлар билан бўялган бўлиши керак.
§ 4. Тиркама-роспуск ёрдамида юк ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларига қўйиладиган қўшимча талаблар
167. Юкни маҳкамловчи лебёдкалар, қисқичлар ва бошқа механизмларнинг шикастланиши ёки ишламай қолишига йўл қўйилмайди.
168. Автотранспорт воситаси ишлаб чиқарувчиси эксплуатация ҳужжатида бошқача қиймат белгиламаган бўлса, ёғоч-тахта ташувчи тиркама-роспускнинг крест тиркаш трослари 100 мм дан ортиқ осилиб туришига йўл қўйилмайди.
169. Тиркама-роспускни шатакчига жойлаштиришда унинг дишлосининг силжиш ва бурилишдан автотранспорт ҳолатини мустаҳкамлиги ва маҳкамланишининг бузилишига йўл қўйилмайди.
170. Коник устунларини узайтириш, коник устунлари, крест тиркаш, занжирлар ва коник устунлари тросининг маҳкамланишининг бузилишига йўл қўйилмайди.
§ 5. Автоэвакуаторларга қўйиладиган қўшимча талаблар
171. Ташиладиган автомобиллар ва машиналарни қўшимча арқонлар (трослар) билан боғлаш учун мўлжалланган ҳалқаларнинг бузилишига йўл қўйилмайди.
172. Таянч қурилмалари ва таянчларни транспорт ҳолатида маҳкамлаш фиксаторлари ишга яроқли бўлиши керак.
173. Автоэвакуатор платформасида ташиладиган автотранспорт воситаларини маҳкамлаш учун ҳимоя бортик ва тирговичларнинг бузилишига йўл қўйилмайди.
§ 6. Юк кўтариш қурилмаларига эга автотранспорт воситаларига қўйиладиган қўшимча талаблар
174. Ихтисослаштирилган автотранспорт воситаси кузови ичидаги платформа полида тара-ускунаси ғилдиракларини транспорт ҳолатида ушлаб туриш учун мосламалар (фиксаторлар) ишга яроқли бўлиши керак.
175. Асосий автотранспорт воситасининг узунлиги бўйича габаритидан чиқиб турган кўтаргич қисмлари (стреланинг олд ва орқа қисмлари, люлька ва бошқалар) ёруғлик асбобларига эга бўлиши керак.
§ 7. Хавфли юкларни ташиш учун автотранспорт воситаларига қўйиладиган қўшимча талаблар
176. Автоцистерналар ва тиркама (яримтиркама) — цистерналарда, олинадиган цистерналарни ташиш учун автотранспорт воситаларида ва батарея — автотранспорт воситаларида цистернанинг бутун периметри бўйлаб ён ёки орқа ҳимоя қурилмалари ўрнатилган бўлиши керак.
Кукунсимон ёки донадор моддаларни ташиш учун мўлжалланган, орқа девор орқали тушириладиган цистерна-самосвалли автотранспорт воситаларида, цистерна корпусини ҳимоя қилиш функцияси орқа арматура корпуси томонидан бажарилиши шарти билан, орқа ҳимоя қурилмаси талаб қилинмайди.
177. Цистернанинг орқа девори билан ҳимоя қурилмасининг орқа қисми орасидаги масофа (цистерна деворининг энг чекка орқа нуқтасидан ёки ташиладиган модда билан алоқада бўладиган чиқиб турган арматурадан) камида 100 мм бўлиши керак.
178. Хавфли юкларни ташиш учун автотранспорт воситасига автотранспорт воситаси ишлаб чиқарувчиси томонидан назарда тутилмаган қўшимча ёқилғи бакларини ўрнатиш тақиқланади.
179. Ҳайдовчи кабинасида ёқилғи иситгичларини (шу жумладан, газсимон ёқилғида ишлайдиганларини) қўллаш ва уларни автотранспорт воситасининг юк бўлимларида жойлаштириш тақиқланади.
180. Тент сифатида узилишга чидамли, сув ўтказмайдиган ва қийин ёнувчан материални қўллашга рухсат этилади. Тент тортилган бўлиши, кузов бортларини барча томондан камида 200 мм ёпиб туриши ва бу ҳолатда маҳкамловчи мосламалар билан ушлаб турилиши керак.
181. Хавфли юкларни ташиш учун тиркамалар автоматик тормозлаш функциясига эга иш тормоз тизимига эга бўлиши керак.
182. Автотранспорт воситалари камида қуйидаги миқдор ва сиғимдаги ўт ўчиргичлар билан жиҳозланиши керак:
техник жиҳатдан рухсат этилган максимал массаси 7,5 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари — сиғими камида 12 кг бўлган камида битта кўчма ўт ўчиргич ёки ҳар бири камида 6 кг бўлган иккита ўт ўчиргич;
техник жиҳатдан рухсат этилган максимал массаси 3,5 т дан 7,5 т гача бўлган автотранспорт воситалари — умумий сиғими минимал 8 кг бўлган камида битта кўчма ўт ўчиргич ёки улардан бири камида 6 кг бўлган иккита ўт ўчиргич;
техник жиҳатдан рухсат этилган максимал массаси 3,5 т гача (шу жумладан) бўлган автотранспорт воситалари — умумий сиғими камида 4 кг бўлган бир ёки бир нечта кўчма ўт ўчиргич;
қадоқланган чекланган миқдордаги хавфли юкларни ташиш учун автотранспорт воситалари — двигатель ёки автотранспорт воситаси кабинасидаги ёнғинни ўчиришга яроқли, сиғими камида 2 кг бўлган битта кўчма ўт ўчиргич;
нефть маҳсулотларини ташиш ва қуйиш учун автоцистерналар — ҳар бири камида 6 кг бўлган камида иккита кукунли ўт ўчиргич, улардан бири тиркама-цистерна (яримтиркама-цистерна)да жойлашган бўлиши керак;
транспорт воситасида двигателнинг автоматик ёнғин ўчириш тизими мавжуд бўлганда, двигателда ёнғинни ўчиришга мослаштирилмаган кўчма ўт ўчиргични қўллашга рухсат этилади.
183. Хавфли юкларни ташиш учун автотранспорт воситаси:
ҳар бир автотранспорт воситасига (автопоезд бўғинига) ғилдираклар диаметрига мос келадиган камида иккита ғилдирак тирговичи;
иккита авария тўхташ белгиси;
ташиладиган хавфли моддаларни нейтраллаш воситалари ва дори қутиси (аптечка);
автотранспорт воситасини авария ҳолатида таъмирлаш учун қўл асбоблари тўплами;
мўлжалланган ёки доимий тўқ сариқ рангдаги чироқларга эга автоном қувватли иккита фонарь;
ёнғинни ўчириш учун белкурак ва қум захираси;
экипажнинг ҳар бир аъзоси учун ёрқин рангдаги кийим;
экипажнинг ҳар бир аъзоси учун чўнтак фонарлари;
авария карточкаси ва ташиш шартларига мувофиқ — ташиладиган хавфли юкни нейтраллаш воситалари, экипаж аъзолари ва юкни кузатиб борувчи ходимларнинг индивидуал ҳимоя воситалари;
авария карточкасида кўрсатилган хавфсизликни таъминлаш учун махсус воситалар билан жиҳозланиши керак.
184. Хавфли юкларни ташиш учун автотранспорт воситасининг электр занжирлари (аккумулятор батареяси — двигателни совуқ ишга тушириш ва тўхтатиш тизими; аккумулятор батареяси — генератор; генератор — эрийдиган сақлагичлар ёки ўчиргичлар блоки; аккумулятор батареяси — двигатель стартери; аккумулятор батареяси — ейилишга чидамли тормоз тизимини ёқиш тизими корпуси; аккумулятор батареяси — тележка балансири ўқини кўтариш учун электр механизми занжирларидан ташқари) саноат ишлаб чиқарувчиларининг эрувчан сақлагичлари ёки автоматик ўчиргичлари билан ҳимояланган бўлиши керак.
185. Автотранспорт воситасида тасодифий ишга тушишдан ҳимоя элементлари, шунингдек, аккумулятор батареясини автотранспорт воситасининг электр ускунасидан ажратиш учун ўчиргичнинг белгиси бўлиши керак.
186. Электр ускунанинг номинал кучланиши 24 В дан ошмаслиги керак.
187. Ерга улаш қурилмасининг ерга улаш контури билан биргаликдаги қаршилиги 100 Ом дан ошмаслиги керак.
188. Хавфли юкларни доимий ташиш билан банд бўлган автотранспорт воситалари кузовлари, автоцистерналар, тиркамалар ва яримтиркамалар—цистерналар ушбу юклар учун белгиланган танитиш рангларга бўялган ва тегишли ёзувлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
189. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
хавфли юкларни ташиш учун таркибида биттадан ортиқ тиркама ёки яримтиркамага эга автотранспорт воситасидан фойдаланиш;
автотранспорт воситасини ёнғинга қарши таркиби заҳарли газлар чиқарадиган ўт ўчиргичлар билан жиҳозлаш;
кузов панеллари ва тахталарининг бузилиши, ёпиқ ва тент билан қопланган кузовлардаги ёриқлар ва тешиклар;
ёнувчан ва портловчи моддалар ҳамда буюмларни ташиш учун автотранспорт воситасида ҳимоя элементларининг ишлаш пайтида қизиши, маҳкамланишининг бузилиши ва демонтаж қилиниши;
автотранспорт воситаси конструкциясида назарда тутилган, двигатель сустургичи билан чиқариш трубаси чиқарилган жойни ўзгартириш;
чиқариш трубасидан олинадиган учқун тутувчисини демонтаж қилиш;
ёқилғи бакини аккумулятор батареяси, двигатель, электр симлар ёки сустургичли чиқариш трубасидан узоқлаштирилишини камайтирувчи жойлашувини ўзгартириш;
ёқилғи баки ва аккумулятор батареяси орасидаги ҳимоя герметик тўсиғини демонтаж қилиш;
ёқилғининг ерга эмас, балки ташиладиган юкка, электр ускуна деталларига ёки двигатель чиқариш тизимига тушиши имкониятини яратадиган ёқилғи баки ва ёқилғи бериш тизимининг бошқа узеллари жойлашувини ўзгартириш;
ёқилғи бакининг туби остидаги ва ён томонларидаги ҳимоя қопқоғини демонтаж қилиш;
цистерна ёки юк билан кабина орқа девори ортида жойлашган, эксплуатация вақтида қизийдиган агрегатлар (двигатель, трансмиссия, тормоз-секинлаштиргич) орасидаги ҳимоя экранини демонтаж қилиш ёки маҳкамланишини бўшаштириш;
автотранспорт воситасига ёнғинга чидамли модда билан сингдирилмаган ёғоч деталларни ўрнатиш ва кузов ички қопламасининг бундай модда сингдирилмаган ёки учқун чиқарадиган материаллардан таркиб топган элементларини ўрнатиш;
борт кузовларидаги эшиклар ва тентлар қулфларини демонтаж қилиш ёки уларнинг ишламай қолиши;
автотранспорт воситасининг томида ёки том устида сариқ (тўқ сариқ) рангда нур чиқарадиган махсус ёруғлик сигнал берувчи қурилмани демонтаж қилиш, унинг ишламай қолиши, жойлашув ўрнини ўзгартириш ёки кўриш бурчагини чеклаш;
аккумулятор батареясини автотранспорт воситасининг электр ускунасидан ажратиш учун ўчиргични, шунингдек, унинг ҳайдовчи кабинасидан бевосита ёки масофадан ҳамда автотранспорт воситаси ташқарисидан бошқариш приводларини демонтаж қилиш ёки унинг ишламай қолиши;
двигатель капоти остидаги бўшлиқдан ташқарида жойлашган аккумулятор батареяларини изоляцияловчи ички деворларга эга шамоллатиш бўлимидан чиқариш;
автотранспорт воситасида винтли патронли чўғланма лампаларни қўллаш;
шатакчи-автомобиль ва тиркама (яримтиркама) орасида тасодифий ажралишдан ҳимояга эга бўлмаган электр улагичларини қўллаш;
автотранспорт воситасида чангга чидамли ва портлашдан ҳимояланган электр ускуна аппаратларини ҳимояланмаган аппаратларга алмаштириш;
технологик ускуна бўлими ва унинг бошқарув пультидаги портлашдан ҳимояланган электр ускуна аппаратларини камроқ ҳимояланган ускунага алмаштириш;
электр симларини металл қобиқдан ташқарида, ташқи электр симларини кузов ичида ётқизиш ёки электр ускунасини технологик ускуна билан алоқа қилишдан изоляция қилиш чораларини бузган ҳолда ётқизиш;
электр симларининг қизиши, уларнинг изоляцияси, маҳкамланишининг бузилиши, ҳимоя деталларининг шикастланиши ёки олиб ташланиши;
автотранспорт воситаси кузови ичидаги чўғланма лампалар атрофидаги тўсувчи тўр ва панжараларни демонтаж қилиш ёки ташқи электр симларини кузов ичида ётқизиш;
шасси (тара, рама) билан уланган, юкланмаган автотранспорт воситасида камида 200 мм узунликдаги ўтказгич (металл занжир)нинг ерга тегиб туришини таъминлайдиган ҳамда ерга ботириш ёки ерга улаш контурига улаш учун учида нинасимон қисқичга эга ерга улаш тросининг ерга улаш занжирининг электр ўтказувчанлигини бузиш;
резервуарнинг юқори қисмида ўрнатилган қувурлар ва ёрдамчи ускуналарни автоцистерна ағдарилиб кетганда шикастланишдан ҳимоя қилиш элементларининг демонтаж қилиниши ёки ишга яроқсиз ҳолати;
автотранспорт воситасининг олдида (бамперда) ва орқасида жойлашган хавф ҳақида маълумот берувчи жадвалларни маҳкамлаш учун кронштейнларни демонтаж қилиш ёки шикастлаш.
§ 8. Автотранспорт воситалари — цистерналарга қўйиладиган қўшимча талаблар
190. Цистерна юклаш люкининг беркитиш қурилмаси ёпиқ ва очиқ ҳолатларда маҳкамланиши керак.
191. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
юклаш люкларининг қопқоқлари, уларнинг қулфлари ва зичлаш деталларининг шикастланиши;
озиқ-овқат суюқликларини ташиш учун цистерналарда ерга улаш қурилмаларининг йўқлиги;
қувурлар ва арматуралар уланишларидаги оқишлар, насослар, вентиллар, задвижкалар зичлагичлари, резьбали уланишлар, тиқинлар ва учки зичлагичлар прокладкалари орқали оқишлар, цистерна ва шланглар уланишларининг зичланмаганлиги орқали ташиладиган суюқликлар (материаллар)нинг оқиб чиқиши ва йўқотилиши.
§ 9. Нефть маҳсулотларини ташиш ва қуйиш учун автотранспорт воситалари — цистерналар ва контейнер-цистерналарга қўйиладиган қўшимча талаблар
192. Эксплуатация вақтида электр хавфсизлигини таъминлаш учун цистерна махсус ускунасининг барча узеллари ерга уланган бўлиши керак.
193. Ўтказгич ва шланг қулфи орасидаги электр ўтказувчи қоплама орқали ҳосил бўладиган электр занжирининг қаршилиги 1 Ом дан ошмаслиги керак. Антистатик шланглар билан жиҳозланган цистерналарда, кўрсатилган занжирнинг қаршилиги эксплуатация ҳужжатида кўрсатилганидан ошмаслиги керак. Занжирнинг алоҳида қисмлари қаршилиги 10 Омдан ошмаслиги керак.
194. «Шасси рамаси — штир», «цистерна-шасси рамаси», «шасси рамаси — ерга улаш сими вилкаси контактлари» электр занжирларининг ҳар бир бўғини қаршилиги 10 Ом дан ошмаслиги керак.
195. Резина-мато шлангларининг штуцерлари электр занжирининг ёпиқлигини таъминлайдиган пайвандланган металл ўзаро улагич билан бир-бирига уланган бўлиши керак.
196. Цистернада қуйидаги огоҳлантирувчи ёзувли лавҳа бўлиши керак: «Ёқилғи билан тўлдириш (бўшатиш) вақтида автоцистерна ерга уланган бўлиши керак».
197. Таранинг ён томонларида ва орқа тубида «Ёниш хавфи бор» ёзуви аниқ ўқилиши керак.
198. Цистернада иккита «Хавфли» белгиси, «Тезликни чеклаш» белгиси, қизил рангдаги чақновчи чироқ ёки фавқулодда тўхташ белгиси, намат (кошма), массаси камида 25 кг бўлган қум учун тара жойлашган бўлиши керак.
199. Автоцистерна тўқ сариқ рангли чақновчи маёқ билан жиҳозланган бўлиши керак.
200. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
автотранспорт воситаси ишлаб чиқарувчиси томонидан назарда тутилган, автоцистернани статик электрдан ҳимоя қилиш учун ерга улаш сими, трослар ва бошқа ҳимоя элементларини улаш учун қисқичларни демонтаж қилиш ёки уларнинг ишламай қолиши;
ерга улаш болтигача бўлган, металл ва электр ўтказувчан металл бўлмаган ускуна, жумладан, цистерна қувурлари орқали ҳосил бўладиган электр занжири электр ўтказувчанлигининг бузилиши;
цистерна ва технологик ускуна бўлими зонасига тегиб турадиган ёки шу зонада жойлашган электр симлар ҳимоя қобиғини олиб ташлаш ёки бузиш;
электр симлар уланиш жойлари ва контактларини ҳимоя қилиш элементларини демонтаж қилиш ёки бузиш;
ёқилғи оқиб чиқишининг олдини олувчи шланглардаги тиқинларнинг йўқлиги.
§ 10. Суюлтирилган углеводород газларини ташиш ва қуйиш учун автотранспорт воситалари — цистерналарга қўйиладиган қўшимча талаблар
201. Таранинг иккала томонида олд туб чокидан орқа туб чокигача таранинг бўйлама ўқидан пастга кенглиги 200 мм бўлган қизил рангдаги фарқловчи чизиқлар туширилган бўлиши керак.
202. Таранинг орқа тубидаги «Ёниш хавфи бор» ёзуви ва фарқловчи чизиқлар устидаги қора рангдаги «Пропан — ёниш хавфи бор» ёзуви аниқ ўқилиши керак.
203. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
газни ташиш ва сақлаш вақтида штуцерларга тиқинларнинг йўқлиги;
газни автоцистерналарда ташиш ва сақлаш вақтида беркитиш арматурасини пломбалаш имконини таъминлайдиган ҳимоя қопқоқларининг йўқлиги ёки уларнинг ишламай қолган ҳолати;
ҳаракат бошланиш пайтида шатакчининг эгар-тиркаш қурилмаси ишламай қолганда цистернанинг олд қисми ағдарилиб тушишининг олдини олиш учун цистерна ишлаб чиқарувчиси томонидан назарда тутилган хавфсизлик занжирларини (тросларини) демонтаж қилиш.
§ 11. Фургон-автотранспорт воситаларига қўйиладиган қўшимча талаблар
204. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
горизонтал майдончага ўрнатилган автотранспорт воситаси фургонининг қулфи очилгандан сўнг эшикларнинг ўз-ўзидан очилиши;
эшиклар, рампа, эшик-трапларнинг очиқ ва ёпиқ (транспорт) ҳолатларида маҳкамлаш механизмлари ишлашининг бузилиши;
ташиш вақтида юкнинг силжишини олдини олиш учун қурилмаларнинг йўқлиги ёки шикастланиши;
кузовнинг олинадиган ва стационар тўсиқларини, жумладан, ҳайвонларни боғлаш учун ҳалқалар билан жиҳозланганларини, шунингдек, уларни транспорт ҳолатида маҳкамлаш қурилмаларини демонтаж қилиш ёки шикастлаш;
фургон томидаги люклар ёки люкларни ёпиш механизмлари ишлашининг бузилиши.
§ 12. Одамларни ташиш учун жойларга эга фургон-автотранспорт воситаларига қўйиладиган қўшимча талаблар
205. Очиқ эшикларнинг товушли сигнализация воситалари ёки йўловчилар бўлимининг автотранспорт воситаси кабинаси билан алоқа воситалари ишга яроқли ҳолатда бўлиши керак.
206. Йўловчилар бўлимининг эшиги эркин, қийинчиликсиз очилиши керак.
207. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
йўловчилар бўлимини фургоннинг юк бўлимидан ажратувчи тўсиқларни демонтаж қилиш ёки бузиш;
йўловчилар бўлимидаги ўриндиқлар ёки уларнинг маҳкамланиши жойлашувини ўзгартириш ва шикастлаш.
§ 13. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун автотранспорт воситаларига қўйиладиган қўшимча талаблар
208. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
енгларни, шамоллатиш қувурларини, цистерна ускуналарини (насос, назорат асбоблари, бошқарув воситалари) ифлосланишдан ҳимоя қилиш элементларини демонтаж қилиш, бузиш ёки яроқсиз ҳолатга келтириш, шунингдек, маҳсулотни ҳайдаш учун қувурларнинг уланиш жойларини ифлослантириш;
иссиқлик изоляцион қопламали изотермик цистерналар люклари қопқоқлари ва бўғизларининг иссиқлик изоляцияси бузилиши.
VI боб. Ушбу Техник регламентга риоя этилиши устидан давлат назорати
209. Ушбу Техник регламентга риоя этилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати мансабдор шахслари ва давлат бошқаруви органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
210. Техник кўрикларда автотранспорт воситаларининг элементлари, узеллари, тизимлари (объектлари) ва хусусиятларини назорат қилиш ушбу Техник регламентнинг 8-иловасида келтирилган усуллар билан амалга оширилади.
211. Ушбу Техник регламент талабларига мос келмайдиган автотранспорт воситаларини эксплуатация қилишга йўл қўйилмайди.
VII боб. Ушбу Техник регламентга риоя этилмаслиги учун жавобгарлик
212. Ушбу Техник регламент бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
«Автотранспорт воситалари конструкциясининг эксплуатация шартларига кўра хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентга
1-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларининг
ТАСНИФЛАНИШИ
M тоифаси — камида тўртта ғилдиракка эга ва йўловчиларни ташиш учун ишлатиладиган механик автотранспорт воситалари:
M1 тоифаси: ҳайдовчи ўрнидан ташқари саккизтадан ортиқ бўлмаган ўтириш жойига эга, йўловчиларни ташиш учун ишлатиладиган автотранспорт воситалари.
M2 тоифаси: ҳайдовчи ўрнидан ташқари саккизтадан ортиқ ўтириш жойига эга, максимал массаси 5 т дан ошмайдиган, йўловчиларни ташиш учун ишлатиладиган автотранспорт воситалари.
M3 тоифаси: ҳайдовчи ўрнидан ташқари саккизтадан ортиқ ўтириш жойига эга, максимал массаси 5 т дан ошадиган, йўловчиларни ташиш учун ишлатиладиган автотранспорт воситалари.
M2 ва M3 тоифадаги автотранспорт воситалари қуйидагиларга киради:
а) учта синфдан (I, II, III) бир ёки бир нечтасига;
б) иккита синфдан (A, B) бирига.
I синф — конструкциясида йўловчиларнинг салон бўйлаб эркин ҳаракатланиши мақсадида тик турадиган йўловчилар учун жойлар назарда тутилган автотранспорт воситалари.
II синф — конструкцияси асосан ўтирган йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган ва йўлакларда ва (ёки) иккита қўшалоқ ўриндиқ учун ажратилган бўшлиқдан чиқмайдиган жойларда тик турадиган йўловчиларни ташиш назарда тутилган автотранспорт воситалари.
III синф — конструкцияси фақат ўтирган йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари.
A синфи — тик турадиган йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари; бу синф транспорт воситалари ўриндиқлар билан жиҳозланган ва уларда тик турадиган йўловчиларни ташиш назарда тутилган.
B синфи — тик турадиган йўловчиларни ташиш учун мўлжалланмаган автотранспорт воситалари.
Микроавтобуслар: ҳайдовчидан ташқари сиғими кўпи билан 16 та ўтирувчи йўловчи бўлган, йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган B синф автотранспорт воситалари.
N1 тоифаси — максимал массаси 3,5 т дан ошмайдиган, юк ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари.
N2 тоифаси — максимал массаси 3,5 т дан ошадиган, лекин 12 т дан ошмайдиган, юк ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари.
N3 тоифаси — максимал массаси 12 т дан ошадиган, юк ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари.
O тоифаси — тиркамалар (яримтиркамаларни ҳам қўшиб):
O1 тоифаси: максимал массаси 0,75 т дан ошмайдиган тиркамалар.
O2 тоифаси: максимал массаси 0,75 т дан ошадиган, лекин 3,5 т дан ошмайдиган тиркамалар.
O3 тоифаси: максимал массаси 3,5 т дан ошадиган, лекин 10 т дан ошмайдиган тиркамалар.
O4 тоифаси: максимал массаси 10 т дан ошадиган тиркамалар.
G тоифаси — ўтказиш қобилияти юқори автотранспорт воситалари.
«Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентга
2-ИЛОВА
Тормозланиш диаграммаси (схемаси)
τср — тормоз тизимининг ишга тушиш вақти;
jн — секинлашишнинг меъёрий қиймати;
jуст — автотранспорт воситасининг барқарорлашган секинлашиши;
τср — тормоз тизими ишга тушишининг кечикиш вақти;
jн — секинлашишнинг ортиб бориш вақти;
Н ва К — мос равишда тормозланишнинг бошланиши ва тугаши.
«Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентга
3-ИЛОВА
Йўл синовларида автотранспорт воситаларининг турли бошланғич тормозланиш тезликларида тормоз йўли меъёрларини
ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ МЕТОДИКАСИ
9-бандда кўрсатилганидан фарқ қилувчи бошланғич тормозланиш тезлиги учун меъёрий тормоз йўли — Sт (метрларда) қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:
V0 — автотранспорт воситасининг ҳақиқий бошланғич тормозланиш тезлиги, км/соат;
jн — меъёрий секинлашиш, м/с²;
A — тормоз тизимининг ишга тушиш вақтини тавсифловчи коэффициент.
Автотранспорт воситаларининг турли тоифалари учун A коэффициенти ва меъёрий секинлашиш қийматлари 1-жадвалда келтирилган.

1-жадвал

Автотранспорт воситасининг тури

Автотранспорт воситалари тоифалари

Автотранспорт воситасининг тўлиқ массаси

A

jн, м/с2

Якка автотранспорт воситалари

M1‎

0,10 (0,11)

5,2 (4,5)

M2‎

0,15 (0,19)

4,5 (4,0)

M3‎

0,15 (0,19)

4,5 (4,0)

N1‎

0,15 (0,19)

4,5 (4,0)

N2‎

0,15 (0,19)

4,5 (4,0)

N3‎

0,15 (0,19)

4,5 (4,0)

Шатакчилари M ва N тоифадаги автотранспорт воситалари бўлган автопоездлар

M1'‎

0,1

4,9

N1'‎

0,2 (0,24)

4,5 (4,0)

N2'‎

0,2 (0,24)

4,5 (4,0)

N3'‎

0,2 (0,24)

4,5 (4,0)

Изоҳ: қавс ичида 1981 йил 1 январгача ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари учун маълумотлар келтирилган.
«Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентга
4-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларининг тормозланиш самарадорлиги ва турғунлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш методикаси
Д.1. Умумий солиштирма тормоз кучи — γт якка автомобиль (шатакчи) ёки тиркама учун алоҳида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
эгарли автопоезд учун:
Σ РТ — автотранспорт воситаси ғилдиракларидаги максимал РТ тормоз кучлари йиғиндиси (эгарли автопоезд учун — яримтиркама ғилдиракларидаги тормоз кучларини ҳам қўшган ҳолда ΣРТi), Н;
M — автомобиль ёки тиркаманинг тўлиқ массаси, кг;
Σ Mi — автопоезд бўғинлари тўлиқ массаларининг йиғиндиси, кг;
g — эркин тушиш тезланиши, м/с².
Д.2. Автотранспорт воситасининг бир ўқидаги ғилдираклар тормоз кучларининг нисбий фарқи ΔРт (фоизларда) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
РТўнг ва РТчап — автотранспорт воситасининг назорат қилинаётган ўқидаги мос равишда ўнг ва чап ғилдираклардаги тормоз кучлари, Н.
«Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентга
5-ИЛОВА
1981 йил 1 январгача ишлаб чиқарилиши бошланган автотранспорт воситалари учун стендларда ва йўл шароитида назорат қилишда ишчи тормоз тизими билан тормозланиш самарадорлиги нормативлари

Автотранспорт воситасининг тури

Тоифа

Бошқарув элементидаги куч Рп, Н, кўпи билан

Йўл синовлари

Стенд синовлари

тормоз йўли Sт, м, кўпи билан

меъёрий секинлашиш jн, м/с2, кўпи билан

тормоз тизимининг ишга тушиш вақти τср, с

солиштирма тормоз кучи γт, камида

Йўловчи ва юк-йўловчи автомобиллари

M1‎

490

26,9

4,5

0,6

0,46

M2‎

686

33,5

4,0

1,0

0,41

M3‎

686

33,5

4,0

1,0

0,41

Юк автомобиллари

N1‎

686

33,5

4,0

1,0

0,41

N2‎

686

33,5

4,0‎

1,0

0,41

N3‎

686

33,5

4,0

1,0

0,41

Шатакчилари N тоифадаги автомобиллар бўлган автопоездлар

N1'‎ ‎

686

36

4,0

1,0

0,41

N2'‎ ‎‎

686

36

4,0

1,2

0,41

N3'‎ ‎‎

686

36

4,0

1,2

0,41‎

Изоҳлар:
1. Тормозланишнинг бошланғич тезлиги 13,88 м/с (50 км/соат).
2. Тормозланишдаги турғунлик кўрсаткичлари 1, 3, 4-жадвалларда келтирилган.
«Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентга
6-ИЛОВА
Йўл ва стенд синовларида фойдаланиладиган автотранспорт воситаларининг тормозланиш самарадорлиги ва тормозланишдаги турғунлик кўрсаткичларини қўллаш

Тормоз хусусиятлари кўрсаткичлари

Тоифа ва вазн ҳолати

М1, М1׀, N1, N׀1, М2 с гидравлик тормоз юритмаси билан

М2, М3 пневматик тормоз юритмаси билан

N 2, N 3, N2׀ , N׀3

Ишчи тормоз тизими

Тормозланиш самарадорлиги

‎

‎

‎

‎

Тормоз йўли, Sт, м

+

‎

+

‎

+

Секинлашиш, j, м/с²

+

А

+

А‎

+

А

Тормоз тизимининг ишга тушиш вақти, τср, с

‎

‎

+

А

+

А

Тормозланишдаги турғунлик

Ҳаракатнинг меъёрий йўлаги, м

+

+

+

+

+

+

Захира тормоз тизими

Тормозланиш самарадорлиги

‎

‎

‎

‎

‎

Тормоз йўли, Sт, м

‎

+

‎

+

‎

+

Секинлашиш, j, м/с²

+

А

+

А‎

+

А

Ёрдамчи тормоз тизими

Тормозланиш самарадорлиги

‎

‎

‎

‎

‎

Секинлашиш, j, м/с²

+

+

+

+

+

+

Тўхтаб туриш тормоз тизими

Тормозланиш самарадорлиги

‎

‎

‎

‎

‎

Қиялик, %

+‎

+‎

+‎

+‎

+‎

+‎

Секинлашиш, j, м/с²

В‎

‎В

В‎

В‎

В‎

В‎

Изоҳлар:
«+» — ушбу параметр қўлланилишини англатади.
«А» — ушбу параметр (параметрлар гуруҳи) тормоз йўли Sт ни назорат қилиш ўрнига қўлланилишини англатади.
«В» — ушбу параметр автотранспорт воситаси ҳаракатсиз ҳолатда турадиган қияликни назорат қилиш ўрнига қўлланилишини англатади.

Стендда синовлар

Тормоз хусусиятлари кўрсаткичлари

Автотранспорт воситаси тоифаси

M1, M2, M1' , N1, N1' гидравлик тормоз юритмаси билан

М2, М3, N2, N3, N2', N3' пневматик тормоз юритмаси билан

Ишчи тормоз тизими

Тормозланиш самарадорлиги

Умумий солиштирма тормоз кучи γт

+

+

Тормоз тизимининг ишга тушиш вақти τср, с*

‎

+

Тормозланишдаги турғунлик

Ғилдираклардаги тормоз кучларининг нотекислиги ΔРт, %

+

+

Захира тормоз тизими

Тормозланиш самарадорлиги

Солиштирма тормоз кучи γт

+

+

Тўхтаб туриш тормоз тизими

Тормозланиш самарадорлиги

Солиштирма тормоз кучи γт

+

+

Изоҳ.
* Тормоз юритмасининг ишга тушиш вақти tсрn ни назорат қилишга йўл қўйилади.
«Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентга
7-ИЛОВА
Автотранспорт воситасининг тормозланиш самарадорлиги ва турғунлигини аниқлашда синов ўтказиш
ШАРТЛАРИ
1. Автотранспорт воситаси балластлаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ массада синовдан ўказилади. Автотранспорт воситасини балластлаш турли хил макетлардан, унинг ўқлари ёки ғилдиракларини механик ёки автоматик қўшимча юклаш қурилмаларидан фойдаланиш орқали амалга оширилиши мумкин. Синовлар «совуқ» тормоз механизмларида ўтказилади.
2. Ишчи тормоз тизими билан тормозланганда тиркама бўғинларининг тормозланиш самарадорлиги ва тормозланишдаги турғунлиги автопоезд таркибида текширилади.
3. Тормоз хусусиятлари назоратидан ўтаётган автотранспорт воситаларининг шиналари қуруқ ва тоза бўлиши керак. Шина протектори баландлиги рухсат этилганидан кам бўлмаслиги лозим.
4. Стенд ва йўл синовлари (ёрдамчи тормоз тизими синовларидан ташқари) двигатель трансмиссиядан ажратилган ҳолда, шунингдек, автотранспорт воситаси конструкцияси имкон берса, қўшимча етакчи кўприклар юритмалари ўчирилган ва трансмиссия дифференциаллари блокдан чиқарилган ҳолда ўтказилади.
5. Йўл синовлари тўғри, текис, горизонтал, қуруқ, юзасида мой, сочилувчан ва бошқа материаллар бўлмаган цемент ёки асфальт-бетон қопламали йўлда ўтказилади.
6. Синовларни ўтказишда ишчи тормоз тизими билан тормозланиш бошқарув элементига бир марта таъсир этиш орқали шошилинч тўлиқ тормозланиш режимида амалга оширилади. Тормоз тизими бошқарув элементини ишга тушириш вақти 0,2 с дан ошмаслиги керак.
7. Йўл синовларида ишчи (захира) тормоз тизими билан тормозланиш жараёнида ҳаракат траекториясини тўғрилашга йўл қўйилмайди (бу синовлар хавфсизлигини таъминлаш учун талаб этилмаса).
8. Синовлар вақтида аниқланаётган параметрлар камида икки марта ўлчанади.
9. Ўлчаш хатолиги қуйидагиларни аниқлашда белгиланган миқдордан ошмаслиги керак:
тормоз йўли ± 3 %;
траекториядан оғиш ± 5 %;
тормозланишнинг бошланғич тезлиги ± 1,5 км/соат;
тормоз кучи ± 5 %;
бошқарув элементларига таъсир кучи ± 5 %;
тормоз тизими (юритмаси)нинг ишга тушиш вақти — ± 0,03 с;
секинлашиш ± 4 %;
пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасидаги ҳаво босими ± 5 %;автотранспорт воситаси массаси ± 3 %.
10. Йўл синовларида қўлланиладиган ўлчаш воситаларининг умумий массаси 25 кг дан ошмаслиги керак.
11. Тормоз хусусиятларини стендларда синашда юқорида кўрсатилган 2, 3, 4, 5, 9, 10-бандларни ҳисобга олган ҳолда стенд ишлаб чиқарувчисининг техник ҳужжатларига амал қилиш лозим. Тормоз стендлари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг тегишли бўлинмалари томонидан аттестациядан ўтказилган бўлиши, уларнинг юриш барабанлари эса ғилдирак шиналари билан илашиш коэффициенти камида 0,6 ± 0,05 бўлишини таъминлаши керак.
«Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйич хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентга
8-ИЛОВА
Техник кўрикларда автотранспорт воситаларининг элементлари, узеллари, тизимлари (объектлари) ва хусусиятларини назорат қилиш
УСЛУБЛАРИ

Назорат қилинадиган объект ёки хусусиятлар

Назорат усуллари

АТВдан фойдаланиш тақиқланадиган техник ҳолат

Баҳолаш учун норматив ҳужжат

1. Тормоз бошқаруви

Автотранспорт воситаси узелларининг техник ҳолатини умумий баҳолаш

Ишчи тормоз тизимини бошқариш узели

Деталларни ташқи кўрикдан ўтказиш ва иш режимида синаб кўриш.

Изоҳ: кучайтиргичли тормоз тизими билан жиҳозланган АТВ двигатель ўчирилган ҳолда назоратдан ўтказилади.

1) Педаль шарнири қаттиқ ҳаракатланади ёки қотиб қолади;

+

2) тормоз педали шарнири подшипниги ейилган;

3) тормоз педалининг эркин юриши ортиқча ёки етарли эмас;

4) педаль дастлабки ҳолатига қайтмайди.

Вакуум кучайтиргич ёки насос ва гидроаккумулятор (гидравлик юритма учун)

Двигатель ўчирилган ҳолда тормоз педалини бир неча марта босиш, двигателни ишга тушириш (педаль сезиларли равишда олдинга силжиши керак), двигателни ўчириш ва педални бир неча марта босиш.

1) Тормоз педали босилганда ҳаво тортилиши эшитилади;

2) двигатель ишга туширилганда педаль олдинга силжимайди;

3) двигатель ўчирилганда ҳаво (босим) захираси педаль қаттиқлашгунга қадар икки марта босишга ҳам етмайди.

‎

Бош тормоз цилиндри, ишчи тормоз тизими контурларини ажратгич (гидравлик юритма учун)

Тормоз тизими ишга туширилган ҳолда узелларни ташқи кўрикдан ўтказиш.

1) Тормоз суюқлиги сизиши мавжуд;

2) бачокда ёриқлар бор, тормоз суюқлиги сатҳи етарли эмас, бош тормоз цилиндри бачоги қопқоғи йўқ;

3) тормоз суюқлигининг минимал сатҳи назорат чироғи ёниб турибди ёки носоз;

4) тормоз тизими контурлари созлигининг назорат чироғи ёниб турибди ёки носоз;

5) юритманинг ричагли тизими шикастланган;

6) тормозланиш йўқ;

7) босимни чеклаш клапани носоз.

‎

Тўхтаб туриш тормози, бошқарув ричаги, тўхтаб туриш тормози ричагининг храповик механизми

Тормоз ишга туширилган ҳолда қисмларни визуал кўрикдан ўтказиш.

1) Ричаг шкворени ёки храповик механизми ейилган;

2) ричагнинг нотўғри созланганини кўрсатувчи эркин юриши мавжуд;

3) бошқа модификациядаги тормоз элементлари ўрнатилган.

‎

Компрессор ва тизимдаги босимни ростлаш қурилмалари

Ташқи кўрик ўтказиш. Двигатель ўчирилган ҳолда босимнинг қуйи чегараси сигнал қурилмаси ишга тушгунга қадар тормоз педалини бир неча марта тўлиқ босиш. Двигателни ишга тушириб, ҳаво босими меъёрий қийматга етиши вақтини ўлчаш. Босим ростлагичи ва сақлагич клапан ишини текшириш.

1) Корпус шикастланган;

++

2) мой чиқариб ташланади;

3) сақлагич клапан ишга тушмайди;

4) тизимдаги босим меъёрларга мос эмас;

5) тизимдаги ҳаво босимининг энг кам рухсат этилган қийматга етиш вақти меъёрий қийматдан ошади.

Босимнинг қуйи чегараси датчиклари (пневматик юритма учун)

Двигатель ўчирилган ҳолда босимни датчик ишга тушиш чегарасигача пасайтириш ва унинг созлигини текшириш.

1) Датчик ишга тушмайди;

2) назорат чироғи носоз.

‎

Ишчи тормоз тизимининг тормоз крани, қўл тормоз крани, бошқарув клапанлари, босим ростлагичлари, ҳаво тақсимлаш крани (пневматик юритма учун)

Тормоз тизими ишга туширилган ҳолда узелларни ташқи кўрикдан ўтказиш, иш режимида текшириш.

1) Узел маҳкамланиши бўшашган;

2) тормоз суюқлиги сизади;

3) шикастланиш ёки ҳаво сизиши мавжуд;

4) белгиланмаган модификациядаги аппаратлар билан алмаштирилган.

‎

Шатакчини тиркама билан улаш қурилмаси (пневматик юритма учун)

Улаш қурилмасини ажратиш.

1) Ажратиш крани носоз;

2) улаш каллаклари корпуси ёки зичлагичи шикастланган;

3) ресивер маҳкамланиши бўшашган ёки уни ўрнатиш жойи ва жойлашуви талабга мос эмас;

4) ҳаво сизиши мавжуд.

‎

Пневматик юритма ресиверлари

Ташқи кўрик, конденсатни тўкиш кранлари созлигини текшириш.

1) Ресивер шикастланган, коррозияланган ёки герметик эмас;

2) конденсатни тўкиш крани носоз;

3) ресивер маҳкамланиши бўшашган ёки ўрнатиш жойи ва жойлашуви талабга мос эмас;

4) белгиланмаган модификациядан фойдаланилган.

‎

Тормоз магистралларининг қаттиқ қувурлари

Тормоз тизими ишга туширилган ҳолда визуал назорат.

1) Қувурлар ёки бирикмалар герметик эмас;

2) шикастланиш ёки коррозия;

3) ишлаб чиқарувчи завод талабларига мос келмайдиган қувурлар ўрнатилган;

4) белгиланмаган модификациядаги қувурлардан фойдаланилган.

‎

Эгилувчан тормоз шланглари

Тормоз тизими ишга туширилган ҳолда визуал назорат.

1) Тормоз шлангларида ёриқлар, шикастланишлар, буралиш ёки узунлиги етарли эмас;

2) тормоз шланглари ёки бирикмалари герметик эмас;

3) босим остида шланглар шишади.

‎

Шатакчидан авариявий ажралганда тиркамани автоматик тормозлаш қурилмаси

Шатакчини тиркама билан боғловчи тормоз магистралларини ажратиш.

1) Ажратилганда тиркама тормозлари автоматик ишга тушмайди.

Пневматик юритманинг герметиклиги

Тормоз тизими бошқарув органлари эркин ҳолатда турганда 30 ± 1 дақиқа ичида ва бошқарув органлари ишга туширилгандан кейин 15 ± 0,5 дақиқа ичида тизимдаги ҳаво босими пасайишини ўлчаш. Ҳаво босимининг пасайиши ҳаракатсиз АТВда назорат чиқишларига ёки улаш каллагига манометрлар ёхуд электрон ўлчагичларни улаш орқали назорат қилинади.

1) Текширувлардан камида бирида ҳаво босимининг пасайиши рухсат этилган меъёрлардан ошади.

++

Тормоз кучлари ростлагичлари (ТКР)

Тормоз тизими ишга туширилган ҳолда деталларни визуал назорат қилиш. ТКР чиқишидаги босимни тўлиқ юкланган ва жиҳозланган ҳолатга мос позицияларда ўлчаш (фақат механик бошқарувли АТВ учун).

1) Ричагли механизм носоз ёки нотўғри созланган;

+

2) ростлагич қотиб қолади ёки ишга тушмайди;

3) конструкцияда назарда тутилган бўлса, ТКР йўқ;

4) чиқишдаги босим меъёрга мос эмас.

Антиблокировкалаш қурилмаси (АБС)

Шатакчи ва тиркамалар АБС сигнал қурилмаси ишини визуал назорат қилиш.

1) АТВ тормозланганда ва унинг тезлиги (15 ± 1) км/соатдан пастга тушганда сигнал қурилмаси ёнади;

2) АТВ тўхтагандан кейин сигнал қурилмаси ўчмайди.

‎

Мотор секинлаштиргичи (агар конструкцияда назарда тутилган бўлса)

Визуал назорат**.

1) Патрубоклар бирикмаси ишончсиз;

2) тизимда яққол носозлик мавжуд.

‎

Фрикцион тормоз қопламалари, колодкалар

Визуал назорат (имкон қадар).

1) Қопламалар чегаравий даражада ейилган;

+

2) мойлаш материаллари, тормоз суюқлиги ва ҳ.к. билан ифлосланган;

3) «шишаланиш» — юқори ҳарорат таъсирида қоплама юзаси тузилишининг ўзгариши.

Тормоз барабанлари, тормоз дисклари.

Визуал назорат.

1) Чегаравий ейилиш, чуқур тирналишлар, ёриқлар, учиб кетган жойлар мавжуд;

2) барабан ёки диск мойлаш ва бошқа материаллар билан ифлосланган.

‎

Тормоз трослари, тягалар, ричагли механизмлар

Иш режимида текшириш.

1) Трослар шикастланган ёки буралган;

2) коррозия ёки трос қобиғи шикастланиши натижасида троснинг қобиқ ичида ҳаракатланиши қийинлашган;

3) механизм деталлари ейилган;

4) деталлар бирикмаси ишончсиз.

‎

Тормоз механизмлари юритмалари (энергоаккумуляторлар ёки гидравлик цилиндрларни қўшган ҳолда)

Иш режимида визуал назорат.

1) Юритма деталларида ёриқлар ёки шикастланишлар;

2) юритма герметик эмас;

3) юритма маҳкамланиши бўшашган ёки нотўғри ўрнатилган;

4) деталлар коррозияланган;

5) тормоз камералари, цилиндрлар ёки ишчи поршень штокларининг юриши ортиб кетган;

6) чангдан ҳимоя қопламаси шикастланган.

‎

Секинлаштириш тизими (агар ўрнатилган ёки талаб этилса)

Визуал кўрик.

1) Улаш патрубоклари ёки қурилма элементлари маҳкамланиши бўшашган; 2) тизимда яққол носозлик мавжуд.

‎

Тормоз хусусиятларини назорат қилиш

Ишчи тормоз тизими билан тормозланганда АТВнинг тормоз хусусиятлари

а) Йўл синовлари

Назорат асосан стенд синовлари усулида, зарур жиҳозлар бўлмаган ҳолда эса йўл синовлари усулида амалга оширилади. Бунда тормоз тизимининг вақт тавсифлари (фақат пневматик тормоз юритмали АТВ учун), кўрсатувчи ёки қайд этувчи деселерометр ёрдамида тормозланиш самарадорлиги ва АТВнинг меъёрий ҳаракат йўлаги чегарасида тормозланишдаги турғунлиги баҳоланади. АТВ 13,88 м/с (50 км/соат) тезликкача тезлаштирилади, шундан сўнг АТВ тўлиқ тўхтагунга қадар ишчи тормоз тизими билан шошилинч тормозланиш амалга оширилади.

1) Тормозланиш самарадорлиги белгиланган талабларга мос эмас;

2) пневматик тормоз юритмаси ёки тормоз тизимининг ишга тушиш вақти рухсат этилганидан ошади;

3) тормоз дисклари деформацияси ёки тормоз барабанларининг эллипслиги туфайли тормоз кучи тебранади;

+

4) АТВ меъёрий ҳаракат йўлаги чегарасидан чиқиб кетади;

++

5) бошқарув органидаги куч меъёрдан ошади.

++

б) Стенд синовлари

Ғилдираклардаги тормоз кучларини текшириш учун АТВ барча ўқлари билан навбатма-навбат стендга ўрнатилади. Ўқ стендга ўрнатилганда ғилдираклар блоклангунга ёки бошқарув органида меъёрий кучга эришилгунга қадар равон тормозланиш амалга оширилади. Синов давомида барча ғилдиракларнинг тормоз кучлари, айлантириш кучлари ва тормоз кучининг тебранишлари ўлчанади. Агар стендлар назорат қилинаётган ғилдиракларга тўғри келадиган АТВ массасини ўлчашни таъминламаса, олдиндан вазн ўлчаш қурилмалари ёки АТВ массаси ҳақидаги маълумотнома маълумотларидан фойдаланилади. Сўнг солиштирма тормоз кучи кўрсаткичлари ва ўқ тормоз кучларининг нисбий фарқи ҳисобланади. Пневматик юритмали АТВ тормоз тизимининг ишга тушиш вақтини ўлчаш учун бошқарув кранидан энг узоқдаги ўқ шошилинч режимда қўшимча тормозланади.

1) Бир ёки бир нечта ғилдиракда солиштирма тормоз кучи етарли эмас;

++

2) АТВнинг солиштирма тормоз кучи меъёрдан кам;

++

3) бир ўқ ғилдираклари тормоз кучлари фарқи рухсат этилганидан ошади;

++

4) тормоз кучини равон ўзгартириш имкони йўқ;

5) ғилдиракларни айлантириш кучлари ёки тормоз кучи тебранишлари рухсат этилганидан ошади;

+

6) тормоз тизимининг ишга тушиш вақти рухсат этилганидан ошади.

++

АТВнинг захира тормоз тизими билан тормозланиш самарадорлиги

АТВ тормозланиш самарадорлиги

Назорат асосан АТВни стендда синаш усулида ёки тормоз хусусиятларини назорат қилиш усулларига ўхшаш тарзда йўл синовлари усулида амалга оширилади.

1) Солиштирма тормоз кучи етарли эмас ёки тормоз йўлининг рухсат этилган параметрлари ошган.

2) Тормоз кучини равон ўзгартириш имкони йўқ.

‎‎++

Ёрдамчи тормоз тизими самарадорлигини назорат қилиш

Тўхтаб туриш тормоз тизими самарадорлиги

Текширув йўлда (25 — 35) км/соат тезлик оралиғида ёрдамчи тормоз тизими билан тормозлаш орқали амалга оширилади, бунда двигатель тирсакли валининг айланиш частотаси рухсат этилган қийматлардан ошмаслигини таъминлайдиган узатма уланади.

1) Белгиланган тормозланиш самарадорлиги таъминланмайди;

++

2) тормоз кучини босқичма-босқич ўзгартириш имкони йўқ;

3) АТВ меъёрий ҳаракат йўлаги чегарасидан чиқади.

Тўхтаб туриш тормози самарадорлигини назорат қилиш

Тўхтаб туриш тормоз тизими самарадорлиги

Назорат мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб қуйидаги усуллардан бири билан амалга оширилади: — тўхтаб туриш тормоз тизимини белгиланган тикликдаги қияликда текшириш; — йўл синовлари усулида; — стенд синовлари усулида. а) Қияликда текшириш. АТВ белгиланган қийматдаги қияликка ўрнатилади ва бошқарув органида белгиланган куч билан тўхтаб туриш тормоз тизими орқали тормозланади. б) Йўлда ёки стендда текшириш. Тўхтаб туриш тормоз тизими билан тормозланади ва секинлашиш ёки солиштирма тормоз кучи аниқланади.

Тўхтаб туриш тормоз тизими АТВнинг ҳаракатсиз ҳолатини таъминламайди;

1) белгиланган тормозланиш самарадорлиги таъминланмайди;

++

2) АТВнинг бир томонидаги тормоз ишга тушмайди.

++

2. Руль бошқаруви

Техник ҳолатни умумий баҳолаш

Руль ғилдираги ва руль колонкаси

Руль ғилдираги ҳолатини визуал текшириш. Руль ғилдирагини унинг ўқига тўғри бурчак остида турли томонларга ва ўқ бўйлаб силкитиш. Бўйлама ва кўндаланг люфт мавжудлигини баҳолаш. Руль колонкасининг эгилувчан бирикмалари ва шарнирларида люфт бор-йўқлигини ҳамда уларнинг ҳолатини визуал текшириш.

1) Руль ғилдираги руль валига ишончсиз маҳкамланган;

2) руль ғилдирагининг ҳолати қониқарсиз;

3) руль ғилдирагида ўқ бўйлаб ёки кўндаланг люфт мавжуд;

4) эгилувчан бирикмалар деталлари ейилган.

‎

Руль механизми ва руль юритмаси

Автомобилни кўрик чуқурига ўрнатиш ёки бошқарилувчи ғилдиракларнинг юкланган ҳолатини таъминлайдиган кўтаргич ёрдамида кўтариш; а) руль ғилдирагини соат мили йўналиши бўйича ва унга қарши силкитиб, руль механизми картери маҳкамланишини ҳамда руль юритмаси деталлари ва бирикмалари ҳолатини визуал баҳолаш; б) бошқарилувчи ғилдиракларни осиб қўйиб, руль ғилдирагини бир чеккадан иккинчи чеккагача айлантириш ва руль механизми ишини баҳолаш; в) бошқарилувчи ғилдиракларни таянч юзасига тушириш (руль гидрокучайтиргичли автомобилларда двигателни ишга тушириш), руль ғилдирагини бир чеккадан иккинчи чеккагача айлантириб, юритма ишини баҳолаш.

1) Руль механизми оғир айланади;

2) руль механизми картери маҳкамланиши бўшашган, таянч юзасида ёриқлар бор;

3) шассида руль механизми маҳкамлаш болтлари тешиклари кенгайиб кетган;

4) шарнирлар ейилган;

5) мустаҳкам маҳкамланиши керак бўлган деталлар орасида люфт бор;

6) стопорлаш қурилмалари йўқ;

7) руль юритмаси қўшни узел ёки деталларга тегади;

8) бошқарилувчи ғилдираклар бурилиш чеклагичлари носоз;

9) гидрокучайтиргич тизимидан суюқлик сизади;

10) суюқлик сатҳи паст;

11) гидрокучайтиргич механизми ишламайди.

‎

Руль бошқарувидаги умумий люфтни назорат қилиш

Руль бошқарувидаги умумий люфт

Автомобилнинг бошқарилувчи ғилдираклари таянч юзасида тўғри чизиқли ҳаракат ҳолатида туриши керак. Ғилдиракларни бурмасдан руль ғилдирагини соат мили йўналиши бўйича ва унга қарши енгил силкитиш. Руль бошқарувидаги умумий люфтни ўлчаш. Умумий люфтни ўлчашдаги энг катта рухсат этилган хатолик 1° дан ошмаслиги керак.

Руль бошқарувидаги умумий люфт рухсат этилган қийматдан ошади.

++

3. Кўриниш имконияти

Кўриш зонаси

Визуал назорат ва махсус асбоб билан текшириш.

Ҳайдовчининг кўриш зонасида АТВнинг олд ва ён томонларини кўришни ёмонлаштирадиган бегона буюмлар мавжуд.

‎

Олд, ён ва орқа ойналар

Визуал назорат ва ёруғлик ўтказувчанлигини ўлчаш учун махсус асбоб билан текшириш.

1) Олд ойнада ёриқлар мавжуд;

2) олд, ён ва орқа ойналар қорайтирилган (олд ойнанинг юқори қисмидаги рангли плёнка тасмаси бундан мустасно);

3) ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлиги меъёрга мос эмас.

‎

Олд ойнани ҳаво билан пуфлаш ва иситиш қурилмалари

Иш режимида текшириш.

1) Бошқарув крани қотиб қолади ёки носоз;

2) ойнага ҳаво пуфланмайди ва у иситилмайди.

‎

Орқани кўриш кўзгулари

Визуал кўрик.

1) Кўзгулар сони ва тури амалдаги талабларга мос эмас;

‎++‎

2) кўзгунинг ўрнатилган жойи ва жойлашуви амалдаги талабларга мос эмас;

3) кўзгу ишончсиз маҳкамланган.

+

Ойна тозалагичлар

Визуал назорат ва иш режимида текшириш. Электр юритмали ойна тозалагичларни текширишда узоқни ёритиш фаралари ёқилган бўлиши керак. Двигатель энг паст барқарор айланишларда ишлаши лозим.

1) Ойна тозалагичлар носоз;

2) ойна тозалагич чўткалари йўқ ёки ҳаддан ташқари ейилган;

3) чўткалар тозалайдиган зона етарли эмас, ойнани тозалаш сифати қониқарсиз;

4) чўткалар ҳаракатининг максимал частотаси меъёрдан кам.

++

Ойна ювгичлар

Визуал назорат ва иш режимида текшириш.

1) Ойна ювгичлар носоз;

2) соплодан чиққан суюқлик ойна тозалагич тозалайдиган зонага тушмайди.

‎

4. Ташқи ёритиш асбоблари

Фаралар

‎

‎

‎

а) Ҳолати ва ишлаши

Визуал назорат, фараларнинг ишлаши ва ёруғлик кучини текшириш.

1) Чўғланма лампалар куйган;

2) фаралар амалдаги талабларга мос эмас;

3) қайтаргичлар коррозияланган ёки ифлосланган;

4) фара ойнаси тешиб шикастланган;

5) фаралар ишончсиз маҳкамланган;

6) фараларда бегона моддалар (суюқликлар) мавжуд.

‎

б) Созлаш

Фаралар яқин ва узоқ ёруғлик нурларининг горизонтал ва вертикал йўналишини фара ёруғлиги йўналишини аниқлаш асбоби ёки махсус белгилаб қўйилган экран ёрдамида аниқлаш.

Фара ёруғлик нурининг йўналиши амалдаги талабларга мос эмас.

++‎

в) Алмаштириб улаш

Визуал назорат ва ишлашини текшириш.

1) Ёруғлик алмаштиргичи носоз;

2) узоқ ёруғлик назорат чироғи ёнмайди;

3) бир вақтда ёқилиши мумкин бўлган ташқи чироқлар комбинацияси талабларга мос эмас.

++

Бурилиш кўрсаткичлари

Визуал назорат ва махсус асбоб билан текшириш.

1) Чўғланма лампалар носоз;

2) ёруғлик тарқатгичлар шикастланган;

3) маҳкамланиши ишончсиз;

4) жойлашуви, ранги ёки ёруғлик кучи талабларга мос эмас;

++

5) милтиллаш частотаси талабларга мос эмас;

6) авария сигнализацияси ишламайди.

++

Подфарниклар, орқа габарит чироқлари, стоп-сигналлар, ён сигнал чироқлари, орқага юриш чироқлари, орқа давлат рақами белгисини ёритиш.

Визуал назорат ва махсус асбоб билан текшириш.

1) Чўғланма лампалар носоз;

2) фонарлар ишончсиз маҳкамланган;

3) ёруғлик тарқатгичлар шикастланган; 4) ранг, ҳолат ёки ёруғлик кучи талабларга мос эмас;

5) ёруғлик тарқатгич ёки лампада ёруғлик кучини камайтирадиган ёки рангини ўзгартирадиган моддалар мавжуд.

++

Олд туманга қарши фаралар ва орқа туманга қарши фонарлар

Визуал назорат ва махсус асбоб билан текшириш.

1) Чўғланма лампалар носоз;

2) ёруғлик тарқатгичлар носоз;

3) қайтаргичлар коррозияланган;

4) фаралар ишончсиз маҳкамланган;

5) фараларни ўрнатиш ёки уларнинг коммутацияси талабларга мос эмас.

++

Ёруғлик қайтаргичлар, ён қайтаргичлар, орқа таниш белгиси маркировкаси.

Визуал назорат.

1) Маҳкамланиши ишончсиз;

2) қайтаргичлар шикастланган;

3) жойлашуви ёки ранги талабларга мос эмас.

+

5. Электр ускуналари

Аккумулятор батареяси

Визуал назорат.

1) Маҳкамланиши ишончсиз;

2) электролит сизиши;

3) масса ўчиргичи йўқ (агар конструкцияда назарда тутилган бўлса).

‎

Электр симлари

Визуал назорат. АТВ кўрик чуқурига ўрнатилади ёки кўтариш механизми ёрдамида кўтарилади.

1) Маҳкамланиши ишончсиз;

2) изоляция ейилган ёки шикастланган.

‎

Тортувчи ва тиркама (яримтиркама) ўртасидаги электр бирикмалари

Визуал назорат.

1) Розетка шикастланган ёки йўқ;

2) изоляция шикастланган.

‎

6. Ўқлар, ғилдираклар, шиналар

Ўқлар, ўқ балкалари

Визуал назорат.

1) Ўқда ёриқлар ёки деформация;

2) ўқ транспорт воситасига ишончсиз маҳкамланган.

‎

Бурилиш цапфалари, кулаклар

Визуал назорат, осиб қўйилган ғилдиракни вертикал ва ён йўналишларда силкитиш орқали таянчлардаги люфтни текшириш.

1) Бурилиш цапфасида ёриқ ёки деформация;

2) втулкалар ёки шарли таянчлар ейилган;

3) шкворень ўқ вилкасига бўш маҳкамланган.

‎

Ғилдираклар

Ҳар бир ғилдиракнинг икки томонини визуал назорат қилиш, бунда АТВ кўрик чуқурига ёки кўтаргичга ўрнатилади. Ғилдирак дисклари ва ободларини маҳкамлаш болтли бирикмалари ҳамда деталларини уриб кўриш.

1) Ғилдиракни маҳкамлаш гайка ёки болтлари йўқ ёки бўшашган;

2) обод ёки дискда ёриқлар ёки пайвандлаш нуқсонлари бор;

3) ободда чуқур ботиқлар бор;

4) қулф ҳалқалари ишончсиз ўрнатилган;

5) ғилдирак сезиларли қийшайган.

‎

Шиналар

Шиналардаги босимни ўлчаш. Назорат шина манометрлари билан амалга оширилади. Барча шиналарни ташқи кўрикдан ўтказиш, ғилдираклар кўтариш механизми ёрдамида осиб қўйилиши керак. Шина протекторининг қолдиқ баландлигини махсус шаблонлар, асбоблар ёки чизғич ёрдамида ўлчаш.

1) Шиналар юк кўтариш қобилияти ёки тезлик тавсифи бўйича мос эмас;

2) бир ўққа ўрнатилган ёки қўшалоқ ғилдирак таркибидаги шиналарнинг ўлчами, тури, конструкцияси ёки протектор нақши турлича;

3) шина шикастланган ёки кесилган;

4) шиналардаги босим меъёрий қийматларга мос эмас;

5) шина протекторининг қолдиқ баландлиги рухсат этилган меъёрдан кам;

6) енгил автомобиллар ва автобусларнинг олд ўқларида протектори тикланган ёки маҳаллий шикастлари таъмирланган шиналар мавжуд;

+

7) шина юзаси АТВнинг бошқа элементларига ишқаланади.

++

7. Осма

Рессоралар, пружиналар, пневмобаллонлар

Ташқи кўрик.

1) Узел шасси, ўқ ёки осма элементларига ишончсиз маҳкамланган;

2) шикастланишлар ёки ёриқлар;

3) пневмобаллон герметик эмас.

‎

Амортизаторлар

Ташқи кўрик, имкон бўлса махсус жиҳоз ёрдамида ишлашини текшириш.

1) Амортизатор ишончсиз маҳкамланган;

2) амортизатор шикастланган ёки сизади.

‎

Османинг йўналтирувчи аппарати

Визуал назорат.

1) Деталлар ишончсиз маҳкамланган;

2) деталларда шикастланиш ёки ёриқлар мавжуд.

‎

Шарнирли бирикмалар

Визуал назорат.

1) Сайлентблок втулкалари, шарли таянчлар ейилган;

2) шарли таянчларда чангдан ҳимоя ғилофи йўқ ёки шикастланган.

‎

8. Шасси

Рама, кузовнинг юк кўтарувчи элементлари

Визуал назорат.

1) Рама ёки юк кўтарувчи элементларда ёриқлар ёки деформация;

2) бирикмалар ишончсиз;

3) мустаҳкамликни пасайтирувчи коррозия.

‎

Бамперлар, ён ҳимоя ва орқа қайтишга қарши қурилма

Визуал назорат.

1) Жароҳатга сабаб бўлиши мумкин бўлган ишончсиз маҳкамланиш ёки шикастланиш;

2) ён ҳимоя ёки орқа қайтишга қарши қурилмалар амалдаги талабларга мос эмас.

‎

Захира ғилдирак кронштейни

Визуал назорат.

1) Кронштейнда ёриқлар ёки деформация;

2) захира ғилдирак ишончсиз маҳкамланган.

‎

Тиркаш қурилмалари

Ейилиш даражаси ва сақлагич қурилмалар мавжудлигини аниқлаш мақсадида визуал назорат.

1) Деталлар чегаравий даражада ейилган;

2) тиркаш қурилмаси рамага ишончсиз маҳкамланган;

3) сақлагич қурилмалар йўқ ёки носоз.

++‎

Кардан вали

Визуал назорат.

1) Маҳкамлаш деталлари бўшашган ёки йўқ;

2) кардан вали шикастланган ёки эгилган;

3) трансмиссиянинг ҳимоя элементлари йўқ ёки шикастланган;

4) кардан вали подшипниклари ейилган.

‎

Яримтиркамаларнинг таянч қурилмалари

Визуал назорат, таянчларни кўтариш, тушириш ва маҳкамлаш механизмлари ишлаш қобилиятини текшириш.

1) Маҳкамлаш деталлари бўшашган ёки йўқ;

2) таянчларни кўтариш ва тушириш механизми қотиб қолади;

3) АТВ ҳаракатланганда таянчлар ўз-ўзидан тушиб кетади.

‎

9. Кабина ва кузов

Умумий ҳолати ва ўрнатилиши

Визуал назорат.

1) Жароҳатга сабаб бўлиши мумкин бўлган, мустаҳкам маҳкамланмаган ёки шикастланган кузов панели;

2) кузов устунларида ёриқлар;

3) салон герметик эмас, мотор бўлими ёки двигатель чиқариш тизимидан газлар кириши мумкин;

4) кузов ёки кабина рамага ишончсиз ёки геометрик жиҳатдан нотўғри маҳкамланган;

5) кузовнинг юк кўтарувчи элементлари коррозияланган;

6) юк кузови бортлари қулфлари носоз.

‎

Эшиклар ва эшик қулфлари

Визуал назорат.

1) Эшик ёмон очилади ёки ёпилади;

2) эшик ёпиқ ҳолатда турмайди;

3) эшик илгаклари ва қулфлари ейилган.

‎

Пол қопламаси

Кўрик чуқурида визуал назорат.

Пол қаттиқ ейилган ёки ишончсиз маҳкамланган.

‎

Ўриндиқлар

Визуал назорат.

1) Ҳайдовчи ўриндиғи ёмон маҳкамланган, кресло ҳолатини созлаш механизми ишламайди;

2) йўловчи ўриндиқлари носоз ёки ишончсиз маҳкамланган.

‎

Кабина зинапоялари

Визуал назорат.

Зинапоялар ишончсиз маҳкамланган ёки уларнинг ҳолати жароҳатга сабаб бўлиши мумкин.

‎

Лой тўсгичлар

Визуал назорат.

1) Йўқ ёки ёмон маҳкамланган;

2) лой тўсгич билан ғилдирак орасидаги масофа етарли эмас.

‎

10. Атроф-муҳитга таъсир билан боғлиқ двигателлар ва тизимлар

Ишлатилган газлар. Учқун билан ўт олдириладиган двигателлар (бензинли, газли)

Амалдаги талабларга мувофиқ ишлатилган газлардаги заҳарли моддалар миқдорини ўлчаш.

1) Ишлатилган газларнинг ҳар қандай заҳарли компоненти энг юқори рухсат этилган меъёрдан ошган;

2) ишлатилган газлар заҳарлилигини камайтириш жиҳози носоз.

‎

Сиқилишдан ўт оладиган двигателлар (дизель)

Ишлатилган газларнинг тутунлашишини ўлчаш.

Ишлатилган газларнинг тутунлашиши рухсат этилган меъёрлардан ошади.

‎

Ёқилғи баки, қувурлар ва ёқилғи аппаратураси

Визуал назорат.

1) Бак ёки қувурлар ишончсиз маҳкамланган ёки шикастланган;

2) қуйиш бўғзи қопқоғи герметик эмас ёки йўқ;

3) бакдан, бирикмалардан ёки ёқилғи аппаратураси қурилмаларидан ёқилғи сизади;

4) газ аппаратурасига қўйиладиган талабларга риоя қилинмайди.

‎

Чиқариш қувурлари ва сўндиргичлар

Визуал назорат.

1) Чиқариш тизими ишончсиз маҳкамланган, қувур бирикмалари ва сўндиргичлар герметик эмас;

2) чиқинди газлар кабина ёки йўловчилар салонига киради.

‎

11. Бошқа ускуналар

Хавфсизлик камарлари

Визуал назорат.

1) Хавфсизлик камарлари йўқ ёки шикастланган;

2) камарнинг инерцион механизми носоз.

‎

Ўт ўчиргич

Визуал назорат.

1) Йўқ ёки ўт ўчиргичлар сони талабларга мос эмас;

2) пломба йўқ ёки яроқлилик муддати ўтган.

‎

Авария ҳолатида тўхташ белгиси

Визуал назорат.

Йўқ ёки талабларга мос эмас.

‎

Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш аптечкаси

Визуал назорат.

Йўқ ёки талабларга мос эмас.

‎

Товушли сигнализация тизими

Визуал назорат ва ишлашини текшириш.

1) Товуш сигнали ишламайди;

2) бошқарув органи аниқ ишламайди.

‎

Спидометр

Йўл синовида текшириш.

1) Ишламайди;

2) ёритгичи носоз.

‎

Тахограф (агар АТВга ўрнатиш норматив ҳужжатларда назарда тутилган бўлса)

Визуал назорат.

1) Тахограф ишламайди;

2) пломбалар йўқ ёки бузилган;

3) калибрлаш табличкаси йўқ ёки навбатдаги назорат муддати ўтган;

4) унинг ишига аралашилганлик белгилари мавжуд.

‎

12. Автобуслар учун қўшимча назорат

Эшиклар

Визуал назорат, ишлашини текшириш.

1) Носоз ёки қаттиқ ейилган;

2) эшикларни авариявий очиш тизими ишламайди.

‎

Авариявий чиқишлар

Визуал назорат, ишлашини текшириш.

1) Носоз; 2) маркировка йўқ ёки ўқиб бўлмайди.

‎

Йўловчилар ўриндиқлари

Йўловчилар ўриндиқлари.

1) Ўриндиқлар носоз ёки ишончсиз маҳкамланган;

2) ўриндиқларнинг конструкцияси ёки жойлашуви ўзгартирилган;

3) йиғиладиган ўриндиқни маҳкамлаш механизми ишламайди.

‎

Ҳайдовчи ўриндиғи (қўшимча талаблар)

Визуал кўрик.

1) Қуёшдан ҳимоя соябони ёки кўзни қамаштиришга қарши фильтр каби махсус мосламалар носоз;

2) ҳайдовчининг ҳимояси ишончсиз.

‎

Йўлаклар, тик турган йўловчилар учун жойлар

Визуал назорат.

1) Тутқичлар шикастланган ёки ишончсиз маҳкамланган;

2) полнинг ҳолати қониқарсиз.

‎

Зиналар ва поғоналар

Визуал назорат.

Ейилган ҳолат.

‎

Вентиляция тизими

Визуал кўрик ва ишлашини текшириш.

Носоз ишлайди.

‎

Ички ёритиш қурилмалари ва йўналиш кўрсатилган табличка

Визуал кўрик ва ишлашини текшириш.

Қурилма носоз ёки амалдаги талабларга мос эмас.

‎

Йўловчилар учун алоқа тизими

Визуал кўрик.

1) Сигнал шикастланган;

2) тўхташни талаб қилиш сигнали ёки ҳайдовчи учун огоҳлантириш қурилмаси шикастланган.

‎

+ АТВ ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаси.
++ Умумий техник регламент.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 298-модда; 2016 й., 3-сон, 23-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 18.07.2018 й., 09/18/547/1531-сон, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)