1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Аниқланган муаммолар | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни такомиллаштириш йўналишлари | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари | |||||
1. | «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун | Мазкур Қонуннинг 20-моддасига кўра, ноширлик фаолиятини амалга ошириш талаблари ва шартларидан бири сифатида ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка, мазкур соҳадаги техник ва бошқа талабларга риоя этиш белгиланган. | Қонунда ноширлик фаолиятига қўйиладиган талабларнинг чегарасини белгилаш. | 2026 йил март | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
2. | «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонун | Қонуннинг 121-моддасига кўра фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жарималар миқдорлари ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади. | Жарима миқдори қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасидан келиб чиқиб аниқланишини белгилаш. | 2026 йил март | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
3. | «Адвокатура тўғрисида»ги Қонун | Қонуннинг 16-моддасига кўра, адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этилганда адвокатлик лицензиясининг амал қилиши тугатилади. | Адвокат томонидан содир этилган қилмишни «адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш» деб топиш мезонларига аниқлик киритиш. | 2026 йил июнь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
4. | «Нотариат тўғрисида»ги Қонун | Қонуннинг 153-моддасига кўра, нотариус томонидан нотариат тўғрисидаги қонунчилик талаблари, Нотариусларнинг касб этикаси қоидалари, нотариал ҳаракатларнинг сири ва нотариус қасамёди мунтазам равишда ёки нотариуснинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда нотариатнинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этилганда лицензиясининг амал қилиши тугатилади. | Нотариус томонидан содир этилган қилмишни «нотариуснинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш» деб топиш мезонларига аниқлик киритиш. | 2026 йил июнь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари | |||||
5. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 майдаги «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5441-сон Фармони | Фармоннинг 1-бандига асосан, адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари талаблари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этилганда, шунингдек, лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган муддатларда бартараф этмаганда, лицензиянинг амал қилишини тугатиш Олий малака комиссияси хулосасига асосан Адлия вазирлигининг мурожаати бўйича фақат суд томонидан амалга оширилади. | Адвокат томонидан содир этилган қилмишни «адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш» деб топиш мезонларини аниқлаштириш. | 2026 йил июнь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
6. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги «Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-261-сон қарори | Қарорининг 14-бандида ҳар йили камида 2 та маданий мерос соҳасидаги ташкилот, шу жумладан, музей ҳамда 100 нафар мутахассисга Маданий мерос жамғармаси маблағлари ҳисобидан Халқаро музейлар кенгашига (ICOM), Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш халқаро кенгашига (ИКОМОС) аъзолик бадалини тўлаб бериш амалиёти жорий этилиши белгиланган. | Халқаро музейлар кенгашига (ICOM), Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш халқаро кенгашига (ИКОМОС) аъзолик бадалини тўлаб бериш учун маданий мерос соҳасида ташкилотларни танлаб олиш тартиби ва асосларини белгилаш. | 2026 йил февраль | Маданий мерос агентлиги (Б. Абдикаримов) |
7. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 ноябрдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 414-сон қарори | Қарорнинг 2-бандига кўра, иқтидорли (қоида тариқасида, аъло баҳоларга битирган) битирувчиларнинг битирув олди амалиёти уларни миллий терма жамоаларнинг хорижда ўтказиладиган ўқув-йиғин машғулотлари ҳамда халқаро мусобақалар жараёнига жалб этиш орқали ташкил этилади. | Иқтидорли битирувчини саралаш билан боғлиқ мезонлар ва тартибни аниқ белгилаш. | 2026 йил февраль | Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари | |||||
8. | Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 июндаги «Хорижий юридик ва жисмоний шахсларга Тошкент шаҳрида ер участкаларини ижарага бериш тўғрисида» 346-сон қарори | Ушбу қарорда ер ажратиш тартиби, муддати бўйича Ер кодексига қарама-қарши нормалар белгиланган бўлиб, бугунги кунда амалда Ер кодекси нормалари қўлланилмоқда. | Мазкур қарорни Ер кодекси асосида тўлиқ қайта кўриб чиқиш. | 2026 йил февраль | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов) |
9. | Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 январдаги «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 20-сон қарори | Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига кўра, бир муддат тамом бўлгандан кейин кафедра мудири лавозимини эгаллаб турган ва фан доктори илмий даражасини олмаган доцент (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари) фақат истисно ҳолларда олий таълим муассасаси ректорининг тақдимномасига биноан ва бўйсуниши бўйича тегишли вазирлик ёки идоранинг рухсати билан кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда яна иштирок этиши мумкин. | Низомда бир муддат тамом бўлгандан кейин кафедра мудири лавозимини эгаллаб турган ва фан доктори илмий даражасини олмаган доцент олий таълим муассасаси ректорининг тақдимномасига биноан ва бўйсуниши бўйича тегишли вазирлик ёки идоранинг рухсати билан кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда яна иштирок этиши мумкинлиги юзасидан истисно ҳолатлар доирасини аниқ белгилаш. | 2026 йил февраль | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
10. | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 19 январдаги «Адабиёт ва санъат асарларидан фойдаланганликнинг айрим турлари учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисида»ги 10-сон қарори | Асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисидаги низомнинг 7-бандига кўра, асар камида икки актга эга бўлса, кўп актли деб эътироф этилади. Актлар сони белгиланмаган асар Маданият вазирлигининг хулосаси бўйича кўп актли асар деб эътироф этилиши мумкин. | Актлар сони белгиланмаган асарларни кўп актли асар деб топиш учун мезонларни белгилаш. | 2026 йил февраль | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
11. | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 165-сон қарори | Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низомнинг 9-бандига кўра, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнатини моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида улар учун Директор жамғармасидан тўланадиган, тегишли лавозим ёки малака тоифасидаги ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими устаси базавий тариф ставкасининг 40 фоизигача миқдордаги ҳар ойлик устамалар белгиланади. | Таълими муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган деб топиш мезонларини белгилаш. | 2026 йил март | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
12. | Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарори билан тасдиқланган Музейларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низом | Музейларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига кўра: музейларни ташкил этиш учун қуйидаги шартлар талаб этилади: … музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш ҳамда оммага намойиш этиш талабларига жавоб берадиган моддий-техника базанинг, шу жумладан, бино (хона ёки хоналар), зарур кўргазма жиҳозлари, муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситалар мавжудлиги; музей фаолиятини таъминлаш учун зарур молиявий маблағлар мавжудлиги. | Низомда музейларни ташкил этишга қўйилган талабларни шаффофлаштиришга, хусусан, «оммага намойиш талабларига жавоб берадиган» ҳамда «зарур молиявий маблағлар» деган жумлаларга аниқлик киритиш. | 2026 йил февраль | Маданий мерос агентлиги (Б. Абдикаримов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
13. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 695-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом | Қарор билан тасдиқланган Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида низомда давлат буюртмачиси тушунчасига «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва бошқа давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ташкилотлар билан тузилган шартномалар доирасида тақдим этиладиган хорижий грантлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган кино маҳсулотлари» сифатида таъриф берилган. | «Давлат буюртмачиси» тушунчасига таъриф қайта кўриб чиқилиб, унда буюртмачи сифатида тегишли давлат орган(лар)ини белгилаш масаласи кўриб чиқилиши зарур. | 2026 йил март | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
14. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 702-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом | Низомнинг 27-бандида педагог ходимлар аттестация жараёнига узрли сабабларсиз келмаган бўлса, у аттестациядан ўтмаган ҳисобланиши белгиланган. | Педагог ходимлар аттестация жараёнига келмаганлигининг узрли сабаб деб топиш доирасини белгилаш. | 2026 йил январь | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
15. | Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 апрелдаги «Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги 124-сон қарори | Қарорнинг 5-бандига асосан, квартиралар умумий қийматининг 75 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги ипотека кредитлари эҳтиёжманд ёш оилаларга ҳудудий комиссияларнинг тавсиялари асосида уй-жой қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал ариза берувчилар томонидан махсус ҳисоб рақамига ўтказилгандан кейин 15 йил муддатга, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган фоиз ставкаси бўйича уч йиллик имтиёзли давр билан берилади. | Эҳтиёжманд ёш оилаларга тавсия бериш тартиб-таомилларини аниқ белгилаш. | 2026 йил февраль | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З. Махкамова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
16. | Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 242-сон қарори | Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомнинг 45-бандига кўра, касбий қайта тайёрлаш курсларининг узрли сабабларсиз 30 академик соатдан кўп машғулотларда қатнашмаган, шунингдек, белгиланган юкламани бажармаган ва педагогик қайта тайёрлаш курси дастурини ўзлаштирмаган тингловчилари белгиланган тартибда тингловчилар сафидан чиқарилади. | Касбий қайта тайёрлаш курсларида қатнашмасликнинг узрли сабаблар сифатида эътироф этилиши мумкин бўлган ҳолатлар доирасини белгилаш. | 2026 йил март | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
17. | Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 32-сон қарори | 1. «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисидаги низомнинг 37-бандига кўра, зарур ҳолатларда, Ташкилий қўмита ҳужжатларни топшириш ва Танлов комиссиясининг иш босқичлари муддатини ўзгартириш ҳуқуқига эга. 2. «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисида низомда танлов комиссиялари қарори устидан шикоят қилиш тартиби мавжуд эмас. | 1. Танлов комиссиясининг иш босқичлари муддатини ўзгартириш учун асос бўлувчи ҳолатлар доирасини белгилаш. 2. Танлов комиссиялари қарори устидан шикоят қилиш тартибини белгилаш. | 2026 йил март | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
18. | Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги «Магистратура тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 36-сон қарори | Магистратура тўғрисидаги низомда магистрлик диссертациясининг расмий ҳимояси натижаларидан норози бўлганда шикоят қилиш тартиби мавжуд эмас. | Магистрлик диссертациясининг расмий ҳимояси натижалари устидан шикоят қилиш тартибини белгилаш. | 2026 йил апрель | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
19. | Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 266-сон қарори | Қарор билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 19-банди тўртинчи хатбошисига кўра, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин. | Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш асосларини белгилаш. | 2026 йил апрель | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Д. Ли) |
20. | Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги «Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 185-сон қарори | Қарорнинг 2-бандига кўра, электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни сотувчига ва етказиб берувчига шахсий мулк, ижара ва бошқа фойдаланиш ҳуқуқига асосан тегишли бўлган автомобиль транспортида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб етказиб беришда шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобилда йўловчилар ва юк ташишларни амалга ошириш учун лицензия олиш талаб қилинмайди, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно. | Электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни сотувчига ва етказиб берувчига шахсий мулк, ижара ва бошқа фойдаланиш ҳуқуқига асосан тегишли бўлган автомобиль транспортида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб етказиб беришда шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобилда йўловчилар ва юк ташишларни амалга оширишда лицензия талаб қилинадиган ҳолатлар доирасини қатъий белгилаш. | 2026 йил март | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
21. | Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 304-сон қарори | 1. Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида низомнинг 10-банди биринчи хатбошисига кўра, тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар мурожаат тушган ва барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб бир ой муддатда олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш ёки очишни рад этиш тўғрисида коллегиал орган қарорини қабул қиладилар деб белгиланган. Бироқ, «олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш ёки очишни рад этиш тўғрисида» коллегиал орган қабул қиладиган қарорнинг асослари кўрсатиб ўтилмаган. 2. Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида низомнинг 32-бандига кўра, тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада ўқиш муддати узоқ вақт касал бўлиш, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлиш даврига, шунингдек ҳарбий йиғинларга чақирилиш муносабати билан узайтирилиши мумкин. 3. Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида низомнинг 32-бандида «узоқ вақт» касал бўлишнинг чегараси белгиланмаган. | 1. Тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш ёки очишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш асосларини белгилаш. 2. Низомнинг 32-бандида кўрсатилган ҳолатларда ўқиш муддати узайтирилишини қатъий белгилаш. 3. «Узоқ вақт» касал бўлишнинг аниқ чегарасини белгилаш. | 2026 йил апрель | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
22. | Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисидаги низом | Мазкур низомнинг 273-бандига асосан ўқувчилар бир семестр мобайнида узрли сабабларсиз 72 соат ва ундан кўп машғулотларда қатнашмаганда ўқишдан четлаштирилиши мумкин. | Ўқувчи томонидан дарс қолдириш ҳолатининг узрли сабаблари доирасини белгилаш. | 2026 йил март | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) |
23. | Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида»ги 914-сон қарори | 1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига кўра, Ёшлар иттифоқи тизимида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшлар тавсияномага эга бўлиши мумкин. 2. Низомнинг 15-бандига кўра, танловда номзоднинг Ёшлар иттифоқи тизимида эришган ютуқлари, тизим ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, унинг табиий етакчилик қобилияти ва фидойилигига алоҳида эътибор қаратилади. | 1. Тавсияномага эга бўлиши мумкин бўлган ёшларни фидойи бўлишига оид талабни чиқариб ташлаш. 2. Танловда тавсиянома бериш учун мезонларни тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва уларни аниқлаш имконияти бўлган объектив мезонларни белгилаш. | 2026 йил март | Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) |
24. | Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги «Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 930-сон қарори | 1. Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-бандига кўра, узрли сабаблар (касаллик, табиий офат, хизмат сафари, оғир оилавий аҳвол ва бошқалар) туфайли муайян курсдаги фанларни белгиланган муддатларда ўзлаштира олмаган талабаларга муддати қўйилган шахсий жадвал берилади. 2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасасида кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандига кўра, узрли сабаблар (касаллик, табиий офат, хизмат сафари, оғир оилавий аҳвол ва бошқалар) туфайли муайян курсдаги фанларни белгиланган муддатларда ўзлаштира олмаган талабаларга муддати қўйилган шахсий жадвал берилади. Шахсий жадвал тегишли проректор томонидан тасдиқланади, ундаги муддат навбатдаги ўқув йилига ўтмаслиги лозим. | Узрли сабаблар доирасини қатъий баён қилиш ёки уни аниқлаш мезонларини белгилаш. | 2026 йил май | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
25. | Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги «Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 271-сон қарори | 1. Мазкур қарор билан тасдиқланган Низомнинг 6-бандига кўра, мукофотлашга тавсия этилаётган номзодларни танлаб олиш мезонлари белгиланган бўлиб, ушбу бандда назарда тутилган мезонлар асосида мукофотлашга тавсия этилаётган номзодларни танлаб олиш, ҳар бир номзоднинг мукофотлашга муносиблиги Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар томонидан ҳаққоний ва холисона баҳоланган ҳолда ҳал этилиши белгиланган. 2. Мазкур қарор билан тасдиқланган Низомнинг 12-банди иккинчи хатбошига кўра, республиканинг бирор вилоятидан муносиб номзод тавсия этилмаган тақдирда ушбу ҳудудга ажратилган ўрин Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга берилиши мумкин. | 1. Республика комиссияси қарорлари устидан шикоят ёки апелляция тақдим этиш тартибини белгилаш. 2. Ўзбекистон Республикасининг бирор вилоятидан муносиб номзод тавсия этилмаган тақдирда ушбу ҳудудга ажратилган ўринни қайта тақсимлаш тартибини белгилаш. | 2026 йил апрель | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
26. | Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 599-сон қарори | 1. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига тингловчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига кўра, тавсия этилаётган номзодларнинг Академия таълим ва илмий-тадқиқот дастурларини тўлиқ ва сифатли ўзлаштиришини таъминлаш мақсадида инглиз тилини етарли даражада эгаллаган, ахборот-коммуникация технологияларидан эркин фойдалана оладиган ҳамда кенг умумкасбий билим ва дунёқарашга, юксак маънавий сифатларга эга бўлишлари талаб этилади. 2. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига тингловчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандига кўра, қайта тайёрлаш курслари дастурлари бўйича ўқитиладиган номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади: ... юқори маънавий-маърифий ва одоб-ахлоқ сифатлари; юқори ишчанлиги, меҳнатсеварлиги, уюшқоқлиги, масъулиятлиги; ... | Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан объектив жиҳатдан аниқлаш мумкин бўлган мезонларни белгилаш. | 2026 йил май | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
27. | Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 675-сон қарори | 1. Ушбу қарор билан тасдиқланган Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрини юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 7-бандига кўра, юридик маслаҳатчилар ташкилоти реестрда ҳисобга олишни амалга ошириш учун аризага юридик маслаҳатчилар паспортларининг нусхалари, меҳнат дафтарчалари нусхалари илова қилинади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари, иш стажини тасдиқловчи архив маълумотномаларини давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш бекор қилинган. | 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони талабларига мувофиқлаштириш. | 2026 йил май | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
28. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги «Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 9-сон қарори | 1. Мазкур қарор билан тасдиқланган Низомнинг 33-бандига кўра, ижодий синов 2 босқичда амалга оширилиши ҳамда биринчи босқичда муайян касб бўйича ўқувчининг назарий билимларини аниқлаш мақсадида савол-жавоблар шаклида ўтказилиши белгиланган. Бунда ҳар бир ўқувчига соҳага оид назарий савол берилади ва 30 балли мезон асосида баҳоланади. 2. Мазкур қарор билан тасдиқланган Низомнинг 30-бандига кўра, ўқувчилар комиссия томонидан шакллантирилган рўйхат асосида ижодий синовларга киритилиши, бунда узрсиз сабабларга кўра ижодий синовларга келмаган ўқувчилар учун қўшимча синовлар ўтказилмаслиги белгиланган. 3. Қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар тўғрисидаги низомда Комиссия томонидан қўйилган ижодий синов баллари бўйича эътирозлар бўлганда шикоят қилиш тартиби белгиланмаган. | 1. Ижодий синовнинг биринчи босқичида танлов ўтказиш тартибини ҳамда баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш. 2. Ижодий синовга келинмаганда қандай ҳолатлар узрли ҳолат деб топилишига аниқлик киритиш. 3. Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар учун ўтказиладиган ижодий синов жараёнида Комиссия томонидан қўйилган ижодий синов баллари бўйича эътирозлар бўлганда шикоят қилиш тартибини ишлаб чиқиш. | 2026 йил апрель | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
29. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 февралдаги «Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 149-сон қарори | 1. Мазкур қарор билан тасдиқланган Низомнинг 53-бандига кўра, мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари малака ошириш курсларига узрли сабабларга кўра ўз вақтида келмаган бўлса, уларга ўқишнинг тегишли йўналиши бўйича навбатдаги малака ошириш курсларида ўқишга рухсат берилади. 2. Низомнинг 66-бандига кўра, тингловчи қуйидаги ҳолатларда тингловчилар сафидан четлаштирилиши мумкин: ... ўқув интизомини ва Марказнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун; ўқув машғулотларини узрли сабабларсиз 18 академик соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли; ... | Узрли сабаблар ҳамда ўқув интизомини бузиш деб топиладиган ҳолатлар доирасини аниқ белгилаш. | 2026 йил май | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
30. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги «Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 154-сон қарори | Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига кўра, намунали хулқ-атворга эга ҳамда жамоат ишларида фаол битирувчилар рўйхати таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва амалиётчи психологи томонидан тегишли ўқув йилининг якунида таълим муассасасининг Педагогик кенгашига киритилади. Битирувчиларнинг намунали хулқ-атвори уларнинг мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига доим риоя этиши, мактаб формасига риоя этиши, катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиши билан асосланади. | Номзодларни объектив жиҳатдан аниқлаш имконини бермайдиган, коррупциявий омилларни келтириб чиқарадиган мезонларни чиқариб ташлаш. | 2026 йил апрель | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
31. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги «Оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 385-сон қарори | 1. Қарор билан тасдиқланган Оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-бандига кўра, оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақи тўлаш бўйича барча асарлар аризага асосан муаллифларининг паспорт нусхаси, СТИР, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақаси, мутахассисларнинг (санъатшунос, театршунос, мусиқашунос) тақризлари ҳамда давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг маълумотномаларини илова қилган ҳолда Ишчи органга тақдим этилади. Ишчи гуруҳ томонидан зарур ҳолларда муаллифдан қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин. 2. Қарор билан тасдиқланган Оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда Ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинган қарорлар устидан шикоят қилиш ва уни кўриб чиқиш механизмлари мавжуд эмас. | 1. Ишчи гуруҳ томонидан талаб этиладиган барча ҳужжатлар рўйхатини қатъий белгилаш. 2. Ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинган қарорлар устидан шикоят қилиш ва уни кўриб чиқиш механизмларини белгилаб бериш. | 2026 йил май | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
32. | Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 59-сон қарори | 1. Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандига асосан, ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган, алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси бўлган, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча талабалар белгиланган стипендияларга нисбатан қўшимча равишда Жамғарма маблағлари ҳисобига 50 фоизгача миқдорда рағбатлантирилиши мумкин. 2. Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди биринчи хатбошисига асосан, Жамғарма маблағлари ҳисобига олий таълим муассасасида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган алоҳида иқтидорга эга, халқаро, республика ва олий таълим миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолиблари, шунингдек, олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш ёки моддий ёрдам тўлови берилиши мумкин. | Рағбатлантириш ёки моддий ёрдам тўлови берилиши учун номзодларга нисбатан объектив жиҳатдан аниқлаш мумкин бўлган мезонларни белгилаш ҳамда «алоҳида ҳоллар» доирасини аниқлаштириш. | 2026 йил июнь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
33. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 183-сон қарори | 1. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 40-бандига кўра, ўқув машғулотларига сабабсиз қатнашмаётган, ўзлаштирмаётган ёки меҳнат ва жамоат тартибини бузаётган шахсларнинг ўқишни давом эттиришлари тўғрисидаги масала ўқув ташкилотининг раҳбарияти ва маҳаллий меҳнат органлари вакиллари билан биргаликда ҳал қилинади. 2. Сурункасига ва сабабсиз ўқув машғулотларига қатнашмаётган ёки жамоат тартибини бузганлиги, жиноят содир қилганлиги туфайли ҳибсга олинган шахсларга стипендиялар тўлаш маҳаллий меҳнат органи ва ўқув муассасаси қабул қилган қарор асосида тўхтатиб қўйилади. | Жамоат тартибини бузиш деб топиладиган ҳолатлар доирасини ҳамда сурункасига ўқув машғулотини қолдиришнинг аниқ чегарасини белгилаш. | 2026 йил май | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) |
34. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги «Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 646-сон қарори | Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандига асосан Ишчи гуруҳ мурожаат этган ўқитувчи-педагоглар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқишади. Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар бўлган тақдирда, улар касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида Ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади. | Ўқитувчи-педагогларни саралашнинг аниқ мезонларини белгилаш. | 2026 йил май | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
35. | Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларини сертификатлаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 460-сон қарори | Қарор билан тасдиқланган Низомнинг 3-бобида тест синови жараёнини ўтказиш тартиби белгиланган. Бироқ, Низомда тест синовидан ўта олмаган талабгорларнинг тест натижаси юзасидан шикоят қилиш тартиби мавжуд эмас. | Низомда тест синови натижалари юзасидан шикоят қилиш ва шикоят натижаларини кўриб чиқиш механизмлари белгиланади. | 2026 йил июнь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) |
3-ИЛОВА
Т/р | Коллизион норма аниқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар | Коллизион нормалар мазмуни | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочи |
1. | Солиқ кодексининг 408-моддасида ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаши белгиланган. Бироқ, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 36-моддасида ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида амалда ишлаб берилган вақтдан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий солиқ тўлаши кўрсатиб ўтилган. Бунда юқоридаги қонун ҳужжатларида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқнинг миқдорида ноаниқлик мавжуд. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада Солиқ кодекси ва «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонун моддалари ўртасидаги зиддият бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил март | Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) | |
2. | Иқтисодий процессуал кодекс ва «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун. | Иқтисодий процессуал кодекснинг 217-моддасида тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий таъсир чораси сифатида белгиланган. Бироқ, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддасига биноан лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан амалга оширилади. Бунда юқоридаги қонун ҳужжатлари мазмунига кўра: суд томонидан лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини тўхтатиб қўйишнинг муддати икки хил белгиланган; Иқтисодий процессуал кодексда лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини тўхтатиб қўйишнинг энг кўп муддати белгиланмаган. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада Иқтисодий процессуал кодекс ва «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун нормалари ўртасидаги зиддиятлар бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил февраль | Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Ж. Урунов) |
3. | Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармони. | Божхона кодексининг 296-моддасида ушбу Кодексга, бошқа қонунларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан юридик ва жисмоний шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф преференциялари берилиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонида божхона божлари бўйича имтиёзлар фақатгина Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан берилиши назарда тутилган. Бунда, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар беришда юқоридаги қонунчилик ҳужжатларидаги нормаларнинг ўрнатилиши икки хил амалиёт шаклланишига сабаб бўлади. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармони талаблари ўртасидаги зиддият бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
5. | «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5152-сон қарори. | «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси: Агар кўп квартирали уйни бошқариш шартномасида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи олдинги йил учун шартноманинг бажарилганлиги тўғрисида ҳар йили умумий йиғилишда ҳисобот бериши шарт. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5152-сон қарорининг 7-банди «в» кичик бандига асосан, бошқарувчи ҳар ярим йилда мажбурий бадалларнинг тушуми ва кўп квартирали уй-жойни бошқариш бўйича харажатлар тўғрисида мулкдорларга ҳисобот бериб боради. Юқоридаги қонунчилик ҳужжатларида бошқарувчи ташкилотчи томонидан ҳисобот бериш даврийлигига оид нормалар турлича ўрнатилганлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида турли муаммолар келтириб чиқаради. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5152-сон қарори нормалари ўртасидаги зиддият бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил февраль | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) |
6. | Солиқ кодексининг 75-моддаси бешинчи қисмига асосан айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилганда ва (ёки) реализация қилинганда акциз солиғи ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан ва фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғидан ташқари, ушбу модданинг олтинчи қисми қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Божхона кодексининг 296-моддасига кўра ушбу Кодексга, бошқа қонунларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан юридик ва жисмоний шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф преференциялари берилиши мумкин. Бунда Солиқ кодексида Президент қарорлари билан қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз берилмаслиги, Божхона кодексида Президент қарорлари билан қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар берилиши мумкинлиги кўрсатилган. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада Солиқ кодекси ва Божхона кодекси нормалари ўртасидаги зиддият бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил апрель | Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов) | |
7. | Ер кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори. | Ер кодексининг 20-моддасига асосан, ер участкалари вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан давлат органларига, муассасаларига ва корхоналарига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга берилади. Ерлардан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ: ... ўрмон фонди ерлари; ... фойдаланишга берилиши мумкин. Ўз ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон «Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидаги ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайди. Бунда, ўрмон фонди ерларининг жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга берилиши мумкинлиги Ер кодексида белгиланган бўлсада, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги «Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 543-сон қарорида ушбу қоидага зид мазмундаги норма белгиланган. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада Ер кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон «Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори нормалари ўртасидаги зиддият бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил февраль | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) |
8. | «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 80-сон қарори. | «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан давлат божи ставкаларининг миқдорлари ушбу Қонун иловасига мувофиқ белгиланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 10-илова Аффинаж фаолиятини лицензиялаш паспортининг 7-бандига асосан лицензия берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Бунда юқоридаги Қонунда аффинаж фаолияти учун лицензия берганлик учун давлат божи назарда тутилмаган. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори нормалари ўртасидаги зиддият бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил апрель | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
9. | «Давлат божи тўғрисида»ги ва «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунлар. | «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига асосан давлат божи қуйидагилардан ундирилади: .... 14) фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга доир лицензиялар ва рухсатномалар берганлик учун. Бироқ, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига биноан лицензия берганлик, унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик ва уни ўзгартирганлик учун давлат божи ундирилади. Бунда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик ва уни ўзгартирганлик учун давлат божи ундирилиши назарда тутилмаган. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада «Давлат божи тўғрисида»ги ва «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунлар нормалар ўртасидаги зиддият бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил май | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
10. | «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 80-сон қарори. | «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига асосан фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга доир лицензиялар ва рухсатномалар берганлик учун давлат божи ундирилади. Ўз ўрнида, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг 1-иловасига мувофиқ Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти лицензияланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 17-илова хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш паспортининг 7-бандига асосан лицензия берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Бунда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти учун давлат божи ундирилиши назарда тутилмаган. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 80-сон қарори нормалари ўртасидаги зиддият бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил март | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги (Б. Мусаев), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) |
11. | «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги «Ижтимоий ҳимояга доир қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ПФ-75-сон Фармони. | «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан давлат божи ставкаларининг миқдорлари ушбу Қонун иловасига мувофиқ белгиланади. Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, шунингдек, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги «Ижтимоий ҳимояга доир қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ПФ-75-сон Фармонига асосан янги туғилган болаларни отаси ёки онасининг доимий яшаш жойига доимий рўйхатга қўйишда давлат божи ундирилмайди. Бунда юқоридаги Фармондаги норма «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда ўз аксини топмаган. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги «Ижтимоий ҳимояга доир қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ПФ-75-сон Фармони нормалари ўртасидаги зиддият бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил март | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) |
12. | Меҳнат кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 20-сон қарори. | Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда ушбу олий таълим муассасасида ишламайдиган ва педагог ходимлар лавозимга танловдан ўтган шахслар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузилади, меҳнат шартномалари асосида уларни 5 йил муддатга ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилиши белгиланган. Ўз ўрнида, Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин бўлган ҳоллар белгиланган бўлиб, юқоридаги Ҳукумат қароридаги ҳолат мазкур моддада белгиланган талабларга жавоб бермайди. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада Меҳнат кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 20-сон қарори нормалари ўртасидаги зиддият бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил март | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
13. | Ер кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-198-сон Фармони. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-198-сон Фармонига асосан, ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда унга бўлган ҳуқуқнинг бекор қилинишини Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан расмийлаштириш тартиби бекор қилинган. Бунда ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Ўз ўрнида, Ер кодексининг 36-моддасига асосан, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: 1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда; .... Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 5-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишинча вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга оширилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-198-сон Фармонига мувофиқ бекор қилинган тартиб Ер кодексида ўз аксини топмаган. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада Ер кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-198-сон Фармони нормалари ўртасидаги зиддият бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил апрель | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
14. | «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонун ва Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари (рўйхат рақами 3275, 2020 йил 30 июнь). | «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига асосан, фавқулодда ҳолатларда телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланиш пайтида операторлар ва провайдерлар кўрган зарарлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 3275, 2020 йил 30 июнь) 8-бандига кўра, эшиттирувчи, оператор ва провайдерлар томонидан фавқулодда вазиятларда телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланиш пайтида уларга етказилган зарарлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади. Бунда юқоридаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда оператор ва провайдерлар билан бир қаторда эшиттирувчиларга етказилган зарар ҳам белгиланган тартибда қопланиши назарда тутилган. Бироқ, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунда фақатгина оператор ва провайдерларга етказилган зарарни қоплашга оид норма назарда тутилган. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонун ва Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари (рўйхат рақами 3275, 2020 йил 30 июнь) нормалари ўртасидаги зиддият бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил апрель | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
15. | «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-60-сон қарори. | «Таълим тўғрисида»ги Қонун билан таълим муассасаларининг педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш тартибини белгилаш ҳамда олий таълим муассасалари ректорларини лавозимга тайинлаш Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига киритилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-60-сон қарори билан молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларига педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш тартибини белгилаш ваколати берилган. Шунингдек, мазкур қарор билан молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари ректори ва проректорлари муассасаларнинг Кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши белгиланган. Бунда «Таълим тўғрисида»ги Қонунда Ҳукумат ваколатларига киритилган масалалар юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тегишли олий таълим муассасалари ва уларнинг Кузатув кенгашларига берилган. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-60-сон қарори нормалари ўртасидаги зиддият бартараф этилишини назарда тутиш. | 2026 йил май | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
4-ИЛОВА
Т/р | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Аниқланган муаммолар | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни такомиллаштириш йўналишлари | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақида низом (рўйхат рақами 2269, 2011 йил 27 сентябрь) | 1. Низомнинг 12-бандига кўра, алоҳида ҳолларда консуллик муассасаси раҳбари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖга вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокини Ўзбекистон Республикасига бепул ёки имтиёзли тариф бўйича транспортда ташиш имкониятини топиш таклифи билан мурожаат қилиши мумкин. 2. Низомнинг 42-бандига кўра, айрим ҳолларда, ҳаётлик чоғидаги хоҳишига ёки васиятномасига кўра Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вафот этган чет эл фуқароларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўмишга рухсат берилади. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагиларни назарда тутиш: 1) вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокини Ўзбекистон Республикасига бепул ёки имтиёзли тариф бўйича транспортда ташиш имкониятини топиш таклифи билан мурожаат қилиш мумкин бўлган ҳолатлар доирасини белгилаш; 2) рухсат бериладиган ҳолатлар доираси ёки мурожаатни рад этиш асосларини белгилаш. | 2026 йил апрель | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
2. | Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2011, 2009 йил 6 октябрь) | Ушбу Низомда Якуний аттестация синовларида олган баҳосига эътироз билдирган ўқувчиларнинг аризасини кўриб чиқиш учун таълим муассасаси директори буйруғи билан апелляция комиссияси тузилиши белгиланган. Бироқ, апелляция комиссиясининг таркиби неча кишидан иборат бўлиши, кимлардан шакллантирилиши, апелляция комиссия томонидан қандай қарорлар қабул қилиниши ҳамда қарор қабул қилиш асослари белгилаб берилмаган. Бу эса маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги билан боғлиқ коррупциявий омил ҳисобланади. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада апелляцияни ўтказиш тартиб таомилларини тўлиқ белгилашни назарда тутиш. | 2026 йил март | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
3. | 5 — 11-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида низом (рўйхат рақами 2117, 2010 йил 25 июнь) | Ушбу низомнинг 5-банди «в» кичик бандига кўра, ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакаларини баҳолашда ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолаш принципларига риоя этилишини таъминлаш рейтинг тизимининг вазифаларидан бири ҳисобланади. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш принципларини қайта кўриб чиқиш. | 2026 йил март | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
4. | Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2779, 2016 йил 18 апрель) | Низомнинг 10-бандига кўра, аризаларни кўриб чиқиш учун тузилган комиссия мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш натижаларига кўра битирувчининг нафақа олишга муҳтож ёки муҳтож эмаслиги ҳақида қарор қабул қилади. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада битирувчиларнинг эҳтиёжмандлигини аниқлайдиган аниқ мезонларни белгилаш. | 2026 йил апрель | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) |
5. | Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2887, 2017 йил 26 май) | Мазкур Низомнинг 9-бандига асосан, танловнинг биринчи босқичида ўз таълим муассасаларидаги ҳисобот концертларида энг катта эътибор қозонган, иккинчи босқичда I, II, III ўринларни эгаллаган, учинчи — якунловчи босқичда эса танловга тавсия этилган ҳар қайси ихтисослик (номинация) бўйича фақат I ўринни эгаллаган ўқувчилар иштирок этади. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада аниқ баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
6. | Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2992, 2018 йил 5 апрель) | Ушбу Низомнинг 16-бандида академик лицейларнинг билимли, одобли, мустақил фикрга эга бўлган ва ижобий фазилатларни ўзида мужассам этган ўқувчилари, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар олий таълим муассасаси томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантирилиши белгиланган. Ушбу мезонлар тўлиқ шахсий қараш ва қадриятларга асосланган бўлиб, уларга объектив баҳо бериш имконсиз. Бу ҳолатда ҳуқуқни қўлловчи ўзининг шахсий қарашларидан келиб чиқиб, хулқ-атворини яхши деб ҳам ёмон деб топиши ҳам, топмаслиги ҳам мумкин. Бундан ташқари, «алоҳида» ҳолатлар доираси белгиланмаган. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада номзодларга нисбатан объектив жиҳатдан аниқлаш мумкин бўлган мезонларни белгилашни назарда тутиш. | 2026 йил май | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
7. | Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3034, 2018 йил 5 июль) | Мазкур Низомнинг 4-банди олтинчи хатбошисида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) дастлабки рўйхатни шакллантиришда давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказишдан ва қўллаб-қувватлашдан кутилаётган ижтимоий муаммолар ечимини таъминлаши ва бошқа натижаларга амал қилиши назарда тутилган. Мазкур нормадаги «бошқа натижаларга» амал қилиши ноаниқ ҳисобланади. Агентлик дастлабки рўйхатни шакллантиришда давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказишдан ва қўллаб-қувватлашдан кутилаётган натижаларга амал қилишнинг аниқ чегараси белгилаб берилмаган. Мазкур ҳолат эса ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилганлиги билан боғлиқ коррупциявий омил ҳисобланади. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада мазкур нормаларда давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказишдан ва қўллаб-қувватлашдан кутилаётган натижаларга амал қилишнинг тўлиқ доирасини белгилаш. | 2026 йил май | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
8. | Патологик-анатомик тадқиқотлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3138, 2019 йил 22 февраль) | Ушбу Низоминг 9-бандига кўра, лабораториянинг масъул ходими топширилган кесмадан 10 кундан кўп бўлмаган муддатда микропрепарат тайёрлайди. Агар топширилган кесмадан микропрепарат тайёрлаш 10 кундан кўп бўлган муддатни талаб қилса, у ҳолда микропрепаратни тайёрлаётган масъул ходим патологоанатомни бу ҳақда хабардор қилиши зарур. Мазкур нормада микропрепарат тайёрлаш 10 кундан кўп бўлган муддатни талаб қилса, у ҳолда микропрепаратни тайёрлаётган масъул ходим патологоанатомни бу ҳақда хабардор қилиши тартиби ҳамда микропрепаратни тайёрлашга талаб қилинадиган қўшимча муддат белгиланмаган. Мазкур ҳолат эса маъмурий тартиб таомилларнинг тўлиқ эмаслиги ҳамда вақт чегараларининг аниқ белгиланмаганлиги билан боғлиқ коррупциявий омил ҳисобланади. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада микропрепарат тайёрлаш учун 10 кундан ортиқ муддат талаб қилиниши ҳақида патологоанатомни хабардор қилиш (ёзма, электрон ёки оғзаки) тартиби ҳамда микропрепаратни тайёрлашга қўшимча қанча муддат талаб қилинишини белгилаш. | 2026 йил март | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
5-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Олис ҳудудларни малакали кадрлар билан таъминлаш ҳамда давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида олис ва чекка ҳудудларни аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагиларни назарда тутиш: олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини шакллантиришнинг аниқ мезонларини белгилаш; олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаш ва уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бериш ҳамда рўйхатни Ҳукумат қарори билан тасдиқлаш амалиётини бекор қилиш. | 2026 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. | Олис ва чекка ҳудудларга бошқа ҳудудлардан келиб ишлайдиган шахсларга рағбатлантириш чораларини қўллаш тартибини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагиларни назарда тутиш: олий маълумотли мутахассис ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва (ёки) вилоят ҳокимлиги ўртасида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш бўйича шартнома имзолаш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва (ёки) вилоят ҳокимининг масъул ўринбосари томонидан имзоланган тавсиянома бериш тартибини бекор қилиш; олий маълумотли мутахассисни ишга қабул қилиш жараёнларини (ариза топшириш, аризани кўриб чиқиш, меҳнат шартномасини имзолаш, ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни чиқариш ва мутахассисга тақдим этиш) тўлиқ рақамлаштириш; бошқа ҳудуддан келиб ишлайдиган олий маълумотли мутахассисларга қўшимча рағбатлантириш чораларини (мисол учун, бир йилда бир маротаба доимий яшаш жойига бориб келиш учун транспорт харажатлари компенсацияси) белгилаш. | 2026 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
3. | Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда кўрсатиладиган давлат хизматлари нархини мақбуллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда гаров хатини электрон расмийлаштириш учун кўрсатилган давлат хизматлари нархини 2 бараварга камайтиришни назарда тутиш. | 2026 йил январь | Кадастр агентлиги (Т. Абдуллаев), Марказий банк (Т. Ишметов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
Жисмоний шахслар томонидан чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг минимал миқдор нормаларини кенгайтириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларда республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб кириш нормаларини аҳоли эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда оширишни назарда тутиш. | 2026 йил март | Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) | |
5. | Солиқ имтиёзларидан фойдаланишда бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада ногиронлиги бўлган шахслар учун кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи муқобил ҳужжатлар (вақтинчалик инвентаризация ҳужжати) асосида солиқ имтиёзини қўллашни назарда тутиш. | 2026 йил март | Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
6. | Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ муносабатларига оид маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш жараёнларини соддалаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада тадбиркорлик субъектлари томонидан активларни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш ҳамда ўз устав капиталини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни «E-aktiv» автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилишни назарда тутиш. | 2026 йил февраль | Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов) |
7. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарларни ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган деб топишга оид муносабатларни тартибга солиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарларни ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган деб топиш мезонлари ва тартибини ишлаб чиқишни назарда тутиш. | 2026 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
8. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагиларни назарда тутиш: лицензия беришда ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамини ҳисоблашда ер юзасини ҳисоблашда кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари инобатга олинишини белгилаш; таълим ташкилотида маънавият ва маърифат хонаси ҳамда ёшлар етакчиси хонаси бўлиши, таълим ташкилотининг ҳар бир қаватида хўжалик хонаси бўлиши; ўқув дастурлари ва режаларида жисмоний тарбия ва спорт бўйича йўналиш ва модуллар мавжуд бўлмаган таълим муассасалари ҳам стадион (ўйин майдони)га эга бўлишига оид талабларни бекор қилиш. | 2026 йил март | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |