Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 23.06.2009 йилдаги ПФ-4117-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 23.06.2009 йилдаги ПФ-4117-сон
Date of entry into force
23.06.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПАСПОРТ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Чикаго конвенцияси (1944 йил декабрь) ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) Монреаль Ассамблеясининг 2004 йилдаги қарори (резолюцияси)га мувофиқ ушбу ташкилотга аъзо давлатлар 2010 йилдан кечиктирмай эгаларининг шахсий биометрик параметрлари ва белгиланган маълумотлари ҳақида электрон ахборот жамланган ҳамда юқори ҳимоя даражасига эга фуқаро паспортларининг жорий этилишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биометрик маълумотларга эга паспортлар халқаро фуқаро аэронавигацияси хавфсизлигини таъминлаш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг қалбакилаштирилишига қарши ҳимоя даражасини ошириш, Давлат чегарасидан ўтишда шахсни тезкор ва аниқ идентификациялаш механизмларини такомиллаштириш, халқаро авиаташишлар сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳозиргача дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида замонавий ахборот технологиялари ёрдамида тайёрланган биометрик параметрли паспортлар жорий этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИКАО аъзоси бўлган Ўзбекистон Республикасида авиаташишлар хавфсизлигини таъминлаш, авиация техникасининг ишончлилигини ва халқаро бозордаги рақобатбардошлилигини ошириш, авиатранспорт хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар учун максимал қулайликлар яратиш, аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, ушбу соҳада кадрлар тайёрлаш ва бошқа тадбирлар борасида тизимли ва изчил иш олиб борилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва замонавий халқаро андозалар ҳамда талабларни ҳисобга олган ҳолда, миллий паспорт тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматининг 2011 йил 1 январдан Ўзбекистонда эгаларининг биометрик маълумотлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини (бундан буён биометрик паспорт деб юритилади) жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПФ-4160-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аҳолининг амалдаги Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини биометрик паспортга босқичма-босқич алмаштириш тартиби тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқич (2011 йил) — республика вазирликлари, идоралари ва муассасалари хизматчиларига, хорижга чиқаётган ёки чет элдаги жисмоний шахсларга, шунингдек, муайян ёшга тўлган ёки қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра паспорт олаётган фуқароларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқич (2012 — 2015 йиллар) — қонунчиликда белгиланган тартиб бўйича Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларига.
(2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПФ-4160-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Биометрик паспортларни марказлашган ҳолда тайёрлаш ва уларнинг ҳисобини самарали юритиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мазкур паспортлар билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат персоналлаштириш маркази (ДПМ) ташкил этилсин, марказ биометрик паспортлар бланкаларини тайёрловчи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси (ДИБ) ҳудудида жойлаштрилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт олиш учун мурожаат этган шахслар бўйича белгиланган маълумотлар ва биометрик параметрларни тўплаш, ушбу маълумотларни ДПМга юбориш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортларнинг ўз вақтида берилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бўлинмаларига ва Ўзбекистон Республикаси ТИВнинг хориждаги консуллик муассасалаларига юкланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегерасидан ўтиш пайтида паспортларда кўрсатилган биометрик параметрларга биноан шахсни идентификация қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг чегара назорати бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамаси ўрнатилган тартибда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой ичида — Давлат персоналлаштириш маркази тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой ичида — ушбу Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати мамлакат фуқароларини биометрик паспортлар билан таъминлаш тизими самарали амал қилишини таъминлаш мақсадида ИИВ, ТИВ, МХХнинг тегишли бўлинмаларини 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ, замонавий жиҳозлар билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* №№ 1-2 Иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бир ой муддатда ДПМнинг «Давлат белгиси» ДИБ ҳудудида жойлаштирилиши ва жиҳозланишини, ажратилган бинонинг капитал ва жорий таъмирланишини, зарур ташкилий техника, офис мебели, алоқа воситалари ва марказнинг самарали фаолияти учун зарур бўлган бошқа моддий-техник воситалар билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги республиканинг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда ва техник-иқтисодий асосларга мувофиқ ДПМнинг ишлаб чиқариш моддий-техник базасини шакллантиришга доир дастур ишлаб чиқсин ва унинг 2009-2010 йилларда амалга оширилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини биометрик паспортлар билан таъминлаш бўйича ташкил этилаётган тизимнинг самарали ишлашини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатадиган юқори малакали кадрлар тайёрлашни изчиллик асосида ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари бир ой муддатда Ўзбекистонда биометрик паспортларни жорий этиш бўйича лойиҳани молиялаштириш масаласини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўрнатилган тартибда хорижий давлатлар ҳукуматларини, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотини ва Халқаро стандартлаштириш ташкилотини Ўзбекистонда миллий паспорт тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда икки ой муддатда ушбу Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўрнатилган тартибда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 23 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-4117
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 294-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)