Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 30.07.2019 йилдаги ПҚ-4407-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.07.2019 йилдаги ПҚ-4407-сон
Date of entry into force
31.07.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика иқтисодиёти тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича республика штаби ташкил этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида инфратузилма, маҳаллалар ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати инобатга олинган ҳолда 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага* мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 7 та марказий ва маҳаллий қозонхона, 37 та қозон, 40,6 км иссиқлик тармоғи, 178,7 км сув қувури, 85,1 км газ қувури ва 20,1 минг км электр тармоқларини, шунингдек, 6,7 мингта трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 83 та марказий ва маҳаллий қозонхона, 771 та қозон, 96,8 км иссиқлик тармоғи, 426,9 км сув қувури, 193,7 минг км электр тармоқлари, шунингдек, 59,4 мингта трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 1431 та мактаб, 1098 та болалар боғчаси, 50 та болалар уйлари ва махсус мактаб-интернатлар, 335 та касалхона ва амбулатория-поликлиника муассасаларини капитал ва жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 4812 та кўп квартирали уйларда: 1,9 млн кв.м томни, 9,4 минг кириш жойларини, шу жумладан 2840 та уйда ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларни таъмирлаш, шунингдек, 1367 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, 238 та лифтни алмаштириш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 459,7 минг кв.м йўлкаларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) иқтисодиёт тармоқлари учун 6,5 млн тонна ҳажмида, шу жумладан аҳоли учун 911 минг тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 405 минг тонна кўмир маҳсулотлари ғамлашни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш параметрлари 6-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) аҳолига 245,2 минг тонна ҳажмида суюлтирилган газ, иссиқлик таъминоти ташкилотлари учун 8,4 минг тонна печь ёқилғиси, 1,6 минг тонна мазут ва 12,2 минг тонна техник туз етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида мазут ва техник туз ғамлаш ҳамда суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби 8-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) мазкур қарорни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 9-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 9-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республика комиссияси (А.Н. Арипов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўрганиш натижалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари ва маслаҳатчиси томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудлари, туманлари (шаҳарлари) бўйича вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар, шаҳарлар ва айниқса қишлоқ туманларида ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Энергетика вазири А.С. Султанов куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбекнефтгаз» АЖ (Сидиқов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Мустафоев), «Ўзтрансгаз» АЖ (Саидов), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Эшмуродов), «Ўзбеккўмир» АЖ (Одилов) раҳбарлари асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж.Вахабов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекозиқовкатзахира» уюшмаси раиси З.О. Файзиев зиммасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини захирага ғамлашнинг тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда таъминланиши учун шахсий масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров Республика комиссиясининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда Республика комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3849-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 30 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4407-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 07/19/4407/4205-сон)