Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига ўзгартириш киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда маданият ва санъатни ривожлантириш ҳамда соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларни самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятининг натижадорлигини янада ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга дойр биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонининг 1-иловасида «16. Маданият вазирлиги» бўлимида «Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «3» рақами «4» рақами билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармондан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 30 октябрь,
ПФ-182-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 06/23/182/0817-сон)