Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН СУВ ХЎЖАЛИГИ ҚУРИЛИШИ ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ («ЎЗСУВҚУРИЛИШ»)НИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1998 — 2000 йилларда қурилиш соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурига мувофиқ, шунингдек капитал қурилишда бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, қурилишда бошқарув тузилмаларини монополиядан чиқариш ва ихчамлаштириш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш мақсадида:
1. «Ўзсувқурилиш» давлат концерни таркибида бўлган корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича махсус комиссиянинг Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиш»)ни тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
3. «Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиш»)ни ташкил қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 18 ноябрдаги ПФ-497-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 23 июнь,
ПФ-2645-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 183-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)