Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАСИНИ КУЧАЙТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 1999 ЙИЛ 17 МАРТДАГИ ПФ-2246-СОН ФАРМОНИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида берилган ижтимоий имтиёзларни тартибга солиш, фуқароларнинг айрим тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий мададнинг аниқ йўналтирилишини кучайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 17 мартдаги ПФ-2246-сон Фармони 2010 йилнинг 1 октябридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 сентябрь,
ПФ-4245-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 344-модда)