Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 14.06.2005 йилдаги ПФ-3619-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 14.06.2005 йилдаги ПФ-3619-сон
Date of entry into force
14.06.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл қўймаслик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси талабларига сўзсиз риоя этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини (иловага мувофиқ) фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари, улар томонидан текшириш давомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари аниқланган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан амалга оширилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат органларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларини ўз ваколатлари ва назорат соҳаси доирасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширувлар ўтказганлиги учун шахсан жавобгар, ҳатто жиноий жавобгар ҳам бўладилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларининг ноқонуний қарорлари ёки шу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда бевосита ана шу давлат органлари томонидан, биринчи навбатда, уларнинг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига қопланиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарарларнинг ўрнини қоплаш суд қарори билан ана шу етказилган зарар учун айбдор бўлган давлат органларининг мансабдор шахсларига, қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорларда юкланиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги иқтисодий низолар иқтисодий суд ёки ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди ва Савдо-саноат палатаси бир ой муддатда белгиланган тартибда «Ҳакамлар суди тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин ва бунда тадбиркорлик субъектлари ҳамда бирлашмаларининг ўзлари томонидан ҳакамлар суди ташкил этилиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси назорат органлари мансабдор шахсларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузганликлари учун жазо муқаррарлигини, уларнинг ҳатто жиноий жавобгарликка тортилишини таъминлаган ҳолда, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари сўзсиз бажарилиши устидан назоратни кучайтирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қуйидаги қарорларнинг лойиҳаларини тайёрласин ва белгиланган тартибда тақдим этсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йилнинг 1 июлигача — тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишни тайинлаш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарор лойиҳаси. Бунда текширишлар сонини кескин камайтириш ҳамда назорат органлари мансабдор шахсларининг рухсат берилмаган текширишлар ўтказилганлиги учун жавобгарлигини кучайтириш, ҳатто жиноий жавобгарликка тортиш назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йилнинг 1 августигача — айрим фаолият турлари билан шуғулланиш учун рухсат олиш тартиб-таомилини қисқартириш ва соддалаштириш, шу жумладан муддатлари чекланмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга лицензиялар (рухсатномалар) бериш тизимини жорий этиш, жумладан, шундай таомилни амалдаги лицензиялар (рухсатномалар)га ҳам тадбиқ этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди ва Олий суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2005 йилнинг 1 июлига қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган тоифадаги ишларни кўриб чиқиш тартиб-таомилини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик судларига даъво тақдим этилиши чоғида тўланадиган хорижий валютадаги давлат божи ставкаларини миллий валютадаги давлат божларининг амалдаги ставкалари билан унификация қилиш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ишларининг қўшимча тоифаларини ҳисобга олган ҳолда судлар таркиби ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш масалалари бўйича судьяларни қайта тайёрлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов зиммаларига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 14 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-3619-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларига нисбатан фақат суд тартибида қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фаолиятни тугатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фаолиятни тўхтатиб қўйиш. Фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига бошқа ҳақиқий хавф-хатар юзага келишининг олдини олиш муносабати билан фаолиятни кўпи билан ўн иш кунигача тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонунда назарда тутилган ҳолатларни мустасно қилган ҳолда, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 558-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Молиявий санкцияларни қўллаш. Солиқ ва йиғимларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня қўшиш, шунингдек тадбиркорлик субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлиш ва молиявий санкция жарималарини ихтиёрий равишда тўлаш ҳоллари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш лицензиялари (рухсатномалари)ни ўн иш кунидан кўпроқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар бундан мустасно).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 167-модда; 2006 й., 28-29-сон, 263-модда; 2009 й., 52-сон, 558-модда; 2017 й., 18-сон, 310-модда, 37-сон, 980-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)