Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 14.01.2012 йилдаги ПҚ-1687-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 14.01.2012 йилдаги ПҚ-1687-сон
Date of entry into force
14.01.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА ЯККА ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙЛАРНИ ҚУРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ аҳоли пунктларининг архитектуравий-режалаштириш қиёфасини янада яхшилаш, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини якка тартибдаги уй-жойларни такомиллаштирилган намунавий лойиҳалар бўйича қуриш кўламини кенгайтириш ҳисобига ошириш, қишлоқда ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини жадал ривожлантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар, ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини қуриш Дастури маъқуллансин, унда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ ва Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли ипотека кредитларини жалб қилган ҳолда 2012 йилда «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йилда 2-иловага* мувофиқ якка тартибдаги уй-жой қишлоқ массивларида ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникациялари объектларини қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йилда 3-иловага* мувофиқ якка тартибдаги уй-жой қишлоқ массивларида ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини қуриш асосий параметрлари назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОТБ томонидан маъқулланган «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» кўп траншли Дастурини молиялаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасида тузилган умумий миқдори 500 млн долларлик битимга мувофиқ, 2012 йилда «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ орқали қайта молиялаштириладиган 160,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги биринчи транш қарзи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1668-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Инвестиция дастурида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қишлоқ массивларида сув таъминоти объектлари ва таълим муассасалари қурилиши учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмаларнинг лимитлари назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ўн кун муддатда «тайёр ҳолда топшириш» шартларида намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича танлов савдолари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК билан ҳамкорликда бир ой муддатда 2012 йилда «тайёр ҳолда топшириш» шартларида намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича танлов савдолари ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ аҳолиси — якка тартибда иморат қурувчиларнинг «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК билан — буюртмачи вазифасини бажаришга ва «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ билан — ипотека кредитини беришга қисқа муддатларда шартномалар тузиб бўлишлари устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК билан ҳамкорликда бир ҳафта муддатда савдо танловларини ўтказиш якунлари бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун буюртмачи билан пудрат ташкилотлари ўртасида шартномалар тузилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички автомобиль йўлларининг қурилишини молиялаштиришни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қишлоқ массивларида бозор инфратузилмаси объектлари қурилишини ташкил этишни мазкур қарорнинг 2 ва 3-иловаларида маъқулланган параметрларига мувофиқ таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ «Қишлоқ қурилиш инвест» ИКнинг ғишт заводлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган имтиёзли нархларда кўмир билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК билан тузиладиган шартномаларига кўра намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун «Ўзсаноатмашимпэкс» ДАТК томонидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёғоч-тахта ва томга ёпиладиган металл тунукаларни 4-иловага* мувофиқ ҳажмларда импорт бўйича олиб келиш таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзсаноатмашимпэкс» ДАТК 2013 йилнинг 1 январигача 4-иловага мувофиқ олиб келинадиган томга ёпиладиган металл тунукалар учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), шунингдек улар «Қишлоқ қурилиш инвест» ИКга сотилганида импортга олиб келинган ёғоч-тахта материаллари ва томга ёпиладиган металл тунукалар қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу қарорни амалга ошириш доирасида олиб келинадиган ёғоч-тахта ва томга ёпиладиган металл тунукаларнинг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, олиб келинадиган ёғоч-тахта ва томга ёпиладиган металл тунукалар мақсадга номувофиқ равишда ишлатилган тақдирда бўшайдиган маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкциялари қўлланилган ҳолда давлат бюджетига ундириб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 январдаги ПҚ-1902-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 17-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«сув таъминоти объектларини қуриш республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 14 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1687-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 3-4-сон, 29-модда; 2013 й., 2-сон, 17-модда)