Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 09.04.2008 йилдаги ПҚ-834-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 09.04.2008 йилдаги ПҚ-834-сон
Date of entry into force
09.04.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмаларига раҳбарлик ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш даражасини ошириш, таҳлилий материаллар ва ҳукумат қарорларининг лойиҳалари ҳар томонлама, чуқур ҳамда сифатли тайёрланишини таъминлаш, ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қабул қилган қарорлар, Ўзбекистон Республикасининг имзоланган халқаро шартномалари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан инвестициявий ва ташқи иқтисодий шартномалар ҳамда битимларнинг амалга оширилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчиси ўз мавқеи, моддий таъминоти; ижтимоий-маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга тенглаштирилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчиси зиммасига қуйидаги асосий ваколат ва вазифалар юклатилсин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг аппарати фаолиятини ташкил этади ва аппаратга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун масъул ҳисобланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари экспертизаси ҳамда сифатли тайёрланишини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари билан яқин ҳамкорликда бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини, таҳлилий материалларни чуқур ва сифатли тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва Ҳукуматда кўриб чиқилиши зарур бўлган бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига киритилишида ижро этувчи органлар томонидан белгиланган регламент талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг унга бевосита бўйсунувчи таркибий бўлинмалари фаолиятига раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари аппаратлари ишини мувофиқлаштиради.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамасининг энг муҳим комплекслар, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳалари бўйича Ахборот-таҳлил департаментлари ўз фаолиятида тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларига бўйсунади ва айни вақтда уларнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 4 январдаги ПҚ-1254 қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, -модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармасига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги халқаро шартномалари матнлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари давомида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзоланган, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига қилган ташрифлари давомида имзоланган инвестиция ҳамда ташқи савдо шартномаларининг матнлари тақдим этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро шартномалар тузилишига қараб уларнинг матнларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий ташрифлари давомида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзоланадиган, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланадиган инвестиция ҳамда ташқи савдо шартномаларининг матнлари Бошқармага юборилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма сўровларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, инвестиция ва ташқи савдо шартномаларини бажариш масалалари бўйича зарур материаллар ва ҳужжатлар тақдим этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 9 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-834-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 4-сон, 229-модда, 8-сон, 464-модда; 2010 й., 1-2-сон, 2-модда; 2012 й., 8-9-сон, 78-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)