Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 25.07.2013 йилдаги ПҚ-2009-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори , 25.07.2013 йилдаги ПҚ-2009-сон
Date of entry into force
29.07.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2013 — 2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 17 апрелдаги ПҚ-1957-сон қарорини бажариш юзасидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур банднинг амал қилиши «Ангрен» махсус индустриал зонаси ва «Жиззах» махсус индустриал зонаси ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятга дахл қилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги Низом 4-бандининг ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бепул сотилиши лозим бўлган паст рентабелли, зарар кўриб ишлайдиган, иқтисодий ночор давлат корхоналари, паст ликвидли объектлар, шу жумладан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси корхоналарини ташкил этиш учун қишлоқ жойларда фойдаланилмаётган бинолар ва хоналар рўйхатларини, шунингдек уларни инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари билан сотиш шартларини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 25 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2009-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 386-модда)