Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2026 30.04.2012 йилдаги 124-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 30.04.2012 йилдаги 124-сон
Date of entry into force
30.04.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЁШ ОИЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этилсинки, республикада оила институтини ривожлантиришга, шу жумладан ёш оилаларни қонунчилик, иқтисодий ва ижтимоий чоралар билан қўллаб-қувватлашга катта эътибор берилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда, биринчи навбатда ёш оилаларнинг ўз турар жойига эга бўлишида амалий ёрдам кўрсатиш учун уларга имтиёзли ипотека кредитлари бериш тизими жорий этилди, шунингдек якка тартибда уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва уй-жой ёки кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш учун ипотека кредити олувчи ёш оилалар аъзоларининг даромадларига солиқ имтиёзлари берилди. Кейинги уч йилда ипотека кредитлари бериш ҳисобига ёш оилалар учун умумий суммаси 355,4 млрд сўмлик 9 360 та квартира қурилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ жойларда Давлат бюджети ва Осиё тараққиёт банкининг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқда уй-жой ипотека қурилиши дастурлари доирасида аҳолининг, биринчи навбатда ёш оилаларнинг уй-жой шароитлари яхшиланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан биргаликда шаҳарлар, туманлар ва шаҳар посёлкаларида яшовчи ёш оилалар учун уй-жой қурилиши дастурини кенгайтириш, уй-жой қуриш ва маиший турмушни ташкил этишда ёш оилалар учун шарт-шароитлар яратиш талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёш оилалар ҳаётининг қулай маиший шароитлари яратилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қиммат бўлмаган уй-жойга эга бўлишни янада кенгайтириш, шунингдек «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2012-2013 йилларда шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар посёлкаларида кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги кўп квартирали уйлар қуриш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар бўйича, фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйларни реконструкция қилиш эса — аниқ объектларга бириктирилган ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланган якка тартибдаги лойиҳалар бўйича амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги қурилишни молиялаштириш, мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйларни реконструкция қилиш, кейинчалик кўрсатиб ўтилган уйлардаги квартираларни эҳтиёжманд ёш оилаларга ипотека кредити бериш шартларида сотган ҳолда, тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурга мувофиқ ипотека кредити бериш шартларида уй-жой олишга эҳтиёжманд ёш оилаларни танлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташкил этиладиган 2-иловага* мувофиқ намунавий таркибдаги ипотека кредити бериш шартларида уй-жой сотиб олишга эҳтиёжманд ёш оилаларни танлаш бўйича комиссия (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда муҳандислик инфратузилмаси, шу жумладан газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти ва канализация, ички кириш йўллари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда янги кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда қурилиши тугалланмаган объектларнинг, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган фойдаланилмаётган кўп квартирали уй-жойларнинг кўп квартирали уйлар этиб реконструкция қилиниши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматига пул қиймати билан берилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика «Маҳалла» жамғармаси билан келишган ҳолда «Меҳрибонлик» уйларининг 30 ёшдан ошмаган, биринчи марта никоҳга кираётган барча битирувчиларига ёш оила ташкил этилиши муносабати билан тўй совғасини — маҳаллий бюджетлар ва хайр-эҳсон қилувчиларнинг маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган, мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқарилган ётоқхона мебели тўпламини доимий асосда берсинлар.
(3-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 94-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар посёлкаларида кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачилар этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
квартиралар умумий қийматининг 75 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги ипотека кредитлари эҳтиёжманд ёш оилаларга ҳудудий комиссияларнинг тавсиялари асосида уй-жой қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал ариза берувчилар томонидан махсус ҳисоб рақамига ўтказилгандан кейин 15 йил муддатга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган фоиз ставкаси бўйича уч йиллик имтиёзли давр билан берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзли давр мобайнида бошланғич бадалнинг 25 фоизини, ажратилган ипотека кредити бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш, шунингдек оила аъзоларидан бири «Меҳрибонлик» уйларида тарбияланиб чиққан ва биркитилган турар жойга эга бўлмаган ёш оилалар учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ётоқхона мебели тўпламини сотиб олиш, белгиланган тартибда, мақсадли трансфертлар ажратиш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш оилаларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни, шу жумладан мебеллар, маиший техника ва узоқ муддат фойдаланиладиган бошқа ҳаётий муҳим товарларни сотиб олиш учун кредитлар 3 йилгача бўлган муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача ҳажмда, 2020 йил 31 декабргача — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкасида, 2021 йил 1 январдан — тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда — уй-жойлар қуриш соҳасида лойиҳалаштириш тажрибасига эга бўлган, танлаб олинган лойиҳалаш институтлари билан биргаликда 2 ва 3 хонали квартиралардан иборат бўладиган кўп квартирали эконом-класс уй-жойларнинг намунавий лойиҳалари, шунингдек қурилиши тугалланмаган ва фойдаланилмаётган уй-жой объектларини реконструкция қилиш бўйича кам чиқимли лойиҳалар ишлаб чиқилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалар тақдим этилгандан кейин бир ҳафта муддатда — ушбу қарорда назарда тутилган қурилаётган ва реконструкция қилинаётган кўп квартирали уй-жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик ҳамда санитария норма ва қоидаларига, тасдиқланган бош режаларга ва ҳудудларнинг архитектура-режалаштирилишини ташкил этиш лойиҳаларига қатъий риоя этилиши юзасидан давлат назорати амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар посёлкаларида кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда танлов савдолари ўтказилишини ҳамда қурилиши янгидан бошланаётган уй-жойлар ва қурилиши тугалланмаган объектларни 2012-2013 йилларда реконструкция қилиш бўйича пудратчилар аниқланишини қурилишларнинг титул рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқлаган ҳолда таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдолари ўтказилгандан кейин ўн кун муддатда қурилишларнинг манзилли узил-кесил рўйхатларини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзметкомбинат» очиқ акциядорлик жамияти, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, «Кварц» очиқ акциядорлик жамияти ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ёш оилаларга кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун пудрат ташкилотларига биржа котировкаларининг ўртача ҳисобланган нархлари бўйича, тўғридан-тўғри шартномаларга биноан зарур миқдорда металл прокати, цемент ва қурилиш ойнаси ажратсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарорига мувофиқ тузилган Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига уй-жой қурилиши объектларининг ўз вақтида топширилишини ҳамда келгусида уларнинг ипотека кредити бериш шартларида ёш оилаларга тақдим этилишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таклифларига кўра Дастурга тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари аҳоли, айниқса ёш оилалар ўртасида ушбу қарорнинг мақсади ва вазифалари мунтазам равишда ва кенг тушунтирилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И.Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 30 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 202-модда; 2017 й., 7-сон, 94-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)