Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 22.04.2020 йилдаги ПҚ-4691-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.04.2020 йилдаги ПҚ-4691-сон
Date of entry into force
23.04.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматининг коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ва имкониятларини ошириш, шунингдек, бюджетни, қишлоқ хўжалиги, коммунал ва энергетика соҳаларидаги корхоналарни қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Халқаро молия институтлари (кейинги ўринларда — ХМИ) билан умумий қиймати 3 млрд АҚШ долларидан ортиқ узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ва грантларни жалб қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коронавирус глобал пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш чора-тадбирлари учун грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — Йўл харитаси) 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш доирасида грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи гуруҳ) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагиларни таъминлаш Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг энг муҳим вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл харитасидаги чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХМИ иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш, тасдиқлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХМИ маблағлари ҳисобидан товарлар ва хизматлар, биринчи навбатда, тиббий ускуналар ва тиббий буюмлар харид қилишнинг жадаллаштирилган механизмларини амалиётга жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб қилинган ХМИ маблағларининг тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, корхоналар ва тадбиркорлик субъектларига ажратилишини тезлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи ёрдам ҳисобидан молиявий кўмак олувчи вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ХМИ қарзлари ва грантларидан фойдаланишда шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойилларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш учун ХМИ грант ва қарз маблағларини жалб қилишда қуйидагилар устувор мақсадлар этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика санитария-эпидемиология хизматини тубдан модернизация қилиш, ташкилий тамойиллар, стандартлар ва жавоб қайтариш протоколларининг эпидемиологик вазият ўзгаришларига мувофиқлигини таъминлаш, халқаро стандартлар ва илғор амалиётларга мувофиқ техник жиҳозлаш ва мутахассисларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг ҳар бир ҳудудида халқаро стандартларга мувофиқ жиҳозланган санитария-эпидемиология лабораторияларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария-эпидемиология хизматининг барча бўғинларида ишлашга малакали кадрлар тайёрлаш, шунингдек, халқаро тажрибага эга мутахассисларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқумли касалликларни илғор компьютер технологиялари ва телетиббиёт усулларидан фойдаланган ҳолда, энг аввало, болалар ва оналарни даволаш учун замонавий клиникалар яратиш ва жиҳозлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар масъул ижро этувчи агентликлар этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — республика соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини мустаҳкамлаш учун жалб қилинаётган ХМИнинг қарз маблағларини жадал жалб қилиш, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро молия институтларининг тегишинча энергетика ва коммунал соҳаларидаги корхоналар айланма маблағларини молиялаштириш учун жалб қилинадиган қарз маблағларини жадал жалб қилиш, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги — бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ХМИ қарзларини жадал жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун ХМИ томонидан тақдим этилаётган кредит линияларини ўз вақтида жалб қилиш ва жадал ўзлаштириш юзасидан.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул ижро этувчи агентликларга молиялаштирувчи ХМИ билан келишилган ҳолда тендер савдолари ва харидларни ўтказмасдан БМТ ташкилотларининг глобал платформалари орқали дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч кун муддатда Осиё тараққиёт банкига республика санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш учун 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги узоқ муддатли имтиёзли кредит ажратиш бўйича сўров юборсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мазкур лойиҳа концепциясини ОТБ билан келишсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги фармацевтика тармоғининг илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш, шунингдек, юқумли ва бошқа касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун замонавий самарали препаратлар ишлаб чиқариш имкониятларини оширишга қаратилган «Tashkent Pharma Pаrk» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш лойиҳасининг молиялаштириш манбалари юзасидан 2020 йил 15 майга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (С. Умурзоқов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш доирасида ижро этувчи агентликлар, масъул вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари вакилларининг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан ҳисоботларини ҳафтада икки марта эшитган ҳолда Йўл харитасининг самарали бажарилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ҳафта Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Йўл харитасининг ижроси юзасидан маълумотларни киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ХМИнинг қарзларини жалб қилиш бўйича жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда бюджетни қўллаб-қувватлаш учун қарзларни жалб қилиш графигини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига графикларнинг ижроси тўғрисида ахборот тақдим этиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари А.А. Пайгамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 22 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4691-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги ПҚ-4691-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коронавирус глобал пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш чора-тадбирлари учун грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йўл харитаси»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш (277,5 млн доллар)

1.

«Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш» ва «Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш» лойиҳалари бўйича ИТБнинг тежалган маблағлари ҳисобидан Зангиота туманидаги 10 минг ўринли янги клиникани жиҳозлаш.

Қиймати — 17,16 млн доллар.

1. ИТБ билан тиббий ускуналар ва жиҳозларни етказиб бериш шартномасига қўшимча битимни келишиш.

2. Етказиб берувчи билан шартномага қўшимча битимни имзолаш.

3. ИТБга шартнома бўйича маблағларни тўлаш тўғрисида сўров юбориш.

4. ИТБ томонидан тўловнинг тўланиши.

5. Ускуналарни етказиб бериш.

2020 йил 24 апрель

2020 йил 24 апрель


2020 йил 24 апрель


Шартномага мувофиқ

2020 йил апрель-май

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев),
Молия вазирлиги (Шарахметов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов)

2.

Зангиота туманидаги юқумли касалликлар клиникаси ва Юқоричирчиқ туманидаги карантин зонасининг қурилиш ва жиҳозлаш, шунингдек, Чилонзор туманидаги болалар шифохонаси ва перинатал марказини жиҳозлаш ишларини ИТБнинг «Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш» ва «Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини тиклаш» лойиҳалари бўйича тежалган маблағлари ҳисобидан якунлаш.

Қиймати — 46 млн доллар.

1. ИТБ билан қурилиш ишлари ҳажми ва талаб этиладиган жиҳозларни келишиш.

2. ИТБ билан клиникалар қуриш ҳамда тиббий ускуналар ва жиҳозлар етказиб бериш шартномаларини келишиш.

3. Пудратчилар ва етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномаларни ИТБ билан келишиш.

4.Қарз битимларига ўзгартиришлар киритиш.

5. ИТБга шартнома бўйича маблағларни тўлаш тўғрисида сўров юбориш.

6. ИТБ томонидан тўловнинг тўланиши.

2020 йил 24 апрель


2020 йил 30 апрель



2020 йил 5 май



2020 йил 10 май


2020 йил 13 май


Шартномага мувофиқ

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),
Молия вазирлиги (Шарахметов)

3.

ОТБнинг «Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантириш» лойиҳаси бўйича тежалган маблағлари ҳисобидан 1800та ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратлари ҳамда тиббий ускуналар ва жиҳозларни сотиб олиш.

Қиймати — 22,32 млн доллар.

1.Ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратлари ва тиббий буюмлар етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш.

2. Ускуналарни етказиб беришни ташкил этиш.

2020 йил 24 апрель



2020 йил май — август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)

4.

Жаҳон банкининг «Шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш» лойиҳаси бўйича тежалган маблағлари ҳисобидан 506 та ўпкани сунъий вентиляциялаш, 40та кўчма рентген аппаратлари, тестлар ўтказиш учун ПЦР-аппаратлар ва тиббий буюмлар сотиб олиш.

Қиймати — 7,55 млн доллар.

Имзоланган шартномага мувофиқ етказиб беришни ташкил этиш.

2020 йил май — август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов)

5.

Соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш учун Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан (ОИИБ) 100 млн долларгача миқдорда маблағлар жалб қилиш.

1. Концепция ва молиялаштиришга бўлган эҳтиёжларни шакллантириш ҳамда сўровномани Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этиш.

2. ОИИБга расмий сўров юбориш.

3. Лойиҳа ва қарз ҳужжатларини келишиш.

4. Қарз музокараларини ўтказиш.

5. Тендер тартиб-таомилларини эълон қилиш.

6. Лойиҳа ТИАсини ишлаб чиқиш ва экспертиза органлари билан келишиш.

7. Лойиҳанинг ОИИБ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.

8. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

9. ОИИБ билан қарз битимини имзолаш.

2020 йил 28 апрель



2020 йил 30 апрель


2020 йил 17 июль


2020 йил 17 август

2020 йил 20 август


2020 йил 31 август


Келишувга кўра


2020 йил 15 сентябрь


2020 йил 25 сентябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

Молия вазирлиги (Шарахметов)

6.

Жаҳон банкининг 95,0 млн доллар миқдоридаги янги қарзини жалб қилиш, улардан:

34,5 млн доллар — соғлиқни сақлаш тизими учун;

60,5 млн доллар — Давлат бюджетининг ижтимоий харажатларини молиялаштириш учун.

1. Қарз музокараларини ўтказиш.

2. Жаҳон банки томонидан маъқулланиши.

3. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4. Қарз битимини имзолаш.

2020 йил 24 апрель

2020 йил 30 апрель


2020 йил 7 майга қадар



2020 йил 20 майга қадар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Шарахметов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)

7.

«Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш» лойиҳаси ҳисобидан Европа инвестиция банкининг 50 млн долларгача маблағини соғлиқни сақлаш тизими мақсадларига жалб қилиш.

1. Концепция ва молиялаштиришга бўлган эҳтиёжларни шакллантириш ҳамда сўровномани Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
га тақдим этиш.

2. ЕИБга расмий сўров юбориш.

3. Лойиҳанинг ЕИБ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.

4. ЕИБ ва Молия вазирлиги ўртасидаги Лойиҳа бўйича ҳадли битимга ўзгартиришлар киритиш.

5. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

6. Тендер тартиб-таомилларининг бошланиши.

7. ЕИБ томонидан ишлатилган маблағларнинг тўлдирилиши.

2020 йил 15 май



2020 йил 20 май


Келишувга кўра


2020 йил 25 май



2020 йил 29 май



2020 йил 22 июнь


2020 йил 25 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Молия вазирлиги (Шарахметов), Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
(Вафаев), УЖКХКВ (Солиев),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

8.

Республика санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш мақсадларига ОТБнинг 100 млн доллар миқдоридаги кредитини жалб қилиш.

1. ОТБга узоқ муддатли имтиёзли кредит тақдим қилиш сўровини юбориш.

2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва ОТБ билан келишиш.

3. Лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш.

4. Қарз музокараларини ўтказиш.

5. Лойиҳанинг ОТБ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.

6. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

7. ОТБ билан қарз битимини имзолаш.

8. Ускуналар сотиб олишни ташкил қилиш.

9. Молиялаштириш ва ускуналарни етказиб бериш.

2020 йил 25 апрель


2020 йил 30 апрель


2020 йил 30 май

2020 йил 15 июнь

Келишувга кўра


2020 йил июль-август




2020 йил июль-август


2020 йил 1 июль


2020 йил июль — сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Молия вазирлиги (Шарахметов), Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
(Вафаев)

II. Тадбиркорлик ва банк тизимини қўллаб-қувватлаш (700 млн доллар)

9.

Давлат кафолатисиз ЕТТБнинг 220 млн доллар миқдоридаги кредит линиялари ва савдо молиялаштиришини Ўзмиллийбанк (70млн), Асакабанк (60млн), Ўзсаноатқурилишбанк (60млн)
ва Ипотекабанкка (30млн) жалб қилиш.

1. ЕТТБнинг Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.

2. Тижорат банклари ва ЕТТБ ўртасида қарз битимларининг имзоланиши.

3. Молиялаштиришни очиш ва лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш.

2020 йил 1 май


2020 йил 10 май


2020 йил 1 июнга қадар

Ўзмиллийбанк (Мирсоатов), Асакабанк (Сайдуллаев), Ўзсаноатқурилиш банк (Аннакличев), Ипотекабанк (Атабаев)

10.

Экспортёрлар, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш мақсадида ОИИБнинг 200 млн долларгача миқдордаги кредит линиясини жалб қилиш.

1. Кредит шартларини келишиш.

2. Қарз битимларини келишиш.

3. ОИИБ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.

4. Қарз битимининг имзоланиши.

5. Молиялаштиришни очиш ва лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш.

2020 йил 1 май

2020 йил 15 май

2020 йил 30 май


2020 йил 10 июнь


2020 йил 30 июнь

Вазирлар Маҳкамаси (Умурзоқов),
Ўзмиллийбанк (Мирсоатов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)

11.

Мева-сабзавот секторидаги корхоналарни молиялаштириш мақсадида ЖАЙКАнинг 200,0 млн долларгача миқдорда қўшимча кредит линиясини жалб қилиш (Япония ҳукумати томонидан маъқулланиши лозим).

1. ЖАЙКАга расмий сўров юбориш.

2. Лойиҳа ва юридик ҳужжатларни тайёрлаш ва келишиш.

3. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4. Қарз битимини имзолаш.

5. Иштирок этувчи тижорат банклари билан субқарз битимларини имзолаш ва кредит линиясини ўзлаштиришни бошлаш.

2020 йил 28 апрель

2020 йил 20 июль


2020 йил 27 июль



2020 йил 30 июль


2020 йил 20 август

Вазирлар Маҳкамаси (Умурзоқов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов),

Молия вазирлиги (Исаков),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)

12.

Экспортёрлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига кредит линиялари учун «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси ҳисобидан Европа инвестиция банкининг 80 млн доллар миқдоридаги маблағларини жалб қилиш.

1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ЕИБга расмий сўров юбориш.

2. Лойиҳанинг ЕИБ Директорлар Кенгаши томонидан тасдиқланиши.

3. ЕИБ ва Молия вазирлиги ўртасида Лойиҳа бўйича ҳадли битимга ўзгартиришлар киритиш.

4. ЕИБ билан ҳадли битимга киритилган ўзгартиришларни имзолаш.

5. Иштирок этувчи тижорат банклари ва Молия вазирлиги ўртасида қайта кредитлаш бўйича битим тузиш.

6. Ишлатилган маблағларнинг ЕИБ томонидан тўлдирилиши.

2020 йил 28 апрель



Келишувга кўра


2020 йил 20 май



2020 йил 22 июнь


2020 йил 25 июнь



2020 йил 25 декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норкулов), Молия вазирлиги (Исаков), Микрокредитбанк (Бутаев), Ўзсаноатқурилиш

банк (Аннакличев), Ҳамкорбанк (Хасанов), Қишлоқ қурилиш банк (Муратов)

III. Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш (1,7 млрд доллар, 150 млн евро),
Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг ресурс базасини шакллантириш ва Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш

13.

Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2-транш) юзасидан қўшимча молиялаштириш сифатида Жаҳон банкидан 200 млн доллар миқдорида қарз жалб қилиш.

1. Қарз музокараларини ўтказиш.

2. Жаҳон банки Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши учун лойиҳани киритиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.

4. Қарз битимини имзолаш.

5. Қарз маблағларини ўзлаштириш.

2020 йил 30 апрель

Келишувга кўра

2020 йил 20 май

2020 йил 25 май


2020 йил 29 май

Молия вазирлиги (Ишметов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норкулов),
Марказий банк (Нурмуратов)

14.

Иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун Жаҳон банкининг (3-транш) (500 млн доллар) ва ЖАЙКАнинг (300 млн доллар, Япония ҳукумати томонидан тасдиқланиши лозим) қарз маблағларини жалб қилиш.

1. Жаҳон банки ва ЖАЙКА билан биргаликда иқтисодий ислоҳотлар матрицаси (индикаторлари)ни тайёрлаш.

2. Иқтисодий ислоҳотлар матрицасида кўзда тутилган дастлабки чора-тадбирларни амалга ошириш.

3. Лойиҳани Жаҳон банки ва ЖАЙКА Директорлар кенгашига маъқуллаш учун киритиш.

4. Қарз маблағларини жалб қилиш тўғрисида Президент қарори лойиҳасини тайёрлаш.

5. Қарз битимини имзолаш.

6. Қарз маблағларини ўзлаштириш.

2020 йил апрель — июль



2020 йил май — октябрь


2020 йил июль-август



2020 йил 20 август


2020 йил сентябрь

2020 йил октябрь — декабрь

Молия вазирлиги (Ишметов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норкулов),
Марказий банк (Нурмуратов), вазирлик ва идоралар

15.

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун ОТБдан 500 млн доллар миқдорида бюджетни қўллаб-қувватлаш қарз маблағларини жалб қилиш.

1. Қарз музокараларини ўтказиш.

2. Лойиҳани ОТБ Директорлар кенгашига маъқуллаш учун киритиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.

4. Қарз битимини имзолаш.

5. Қарз маблағларини ўзлаштириш.

2020 йил апрель-май

Келишувга кўра


2020 йил июнь


2020 йил 20 июль

2020 йил июль-август

Молия вазирлиги (Ишметов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норкулов),
Марказий банк (Нурмуратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун ОТБ (200 млн доллар) ва Франция тараққиёт агентлигининг (150 млн евро) бюджетни қўллаб-қувватлаш қарз маблағларини жалб қилиш.

1. ОТБ ва Франция тараққиёт агентлиги билан биргаликда энергетика ислоҳотлари матрицаси (индикаторлари)ни тайёрлаш.

2. Энергетика ислоҳотлари матрицасида кўзда тутилган дастлабки чора-тадбирларни амалга ошириш.

3. Лойиҳани ОТБ ва Франция тараққиёт агентлиги Директорлар кенгашига келишиш учун киритиш.

4. Қарз маблағларини жалб қилиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.

5. Қарз битимини имзолаш.

6. Қарз маблағларини ўзлаштириш.

2020 йил апрель-май



2020 йил май — ноябрь




Келишувга кўра



2020 йил 20 август



2020 йил 25 сентябрь

2020 йил ноябрь-декабрь

Энергетика вазирлиги (Султанов), Молия вазирлиги (Ишметов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги(Норкулов),
Марказий банк (Нурмуратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Коммунал ва энергетика корхоналарини бир маромда ишлашини таъминлаш (300 млн доллар)

17.

Республика бўйлаб инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун, шу жумладан ЭИЗнинг коммунал ва энергетика тармоқларига уланишини сифатли таъминлаш мақсадида ОИИБнинг 200 млн долларгача миқдордаги маблағларини жалб қилиш.

1. Лойиҳа концепциясини шакллантириш.

2. ОИИБга расмий сўров юбориш.

3. Лойиҳа қарз ҳужжатларини келишиш.

4.Тендер тартиб-таомилларини бошлаш.

5. Лойиҳа бўйича ОИИБ Директорлар кенгашининг розилигини олиш.

6. Қарз маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.

7. ОИИБ билан қарз битимини имзолаш.

2020 йил 30 апрель


2020 йил 5 май

2020 йил 15 июль

2020 йил 15 июль

2020 йил 15 июль


2020 йил 3 август



2020 йил 10 август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Исаков), УЖКХКВ (Солиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

18.

Коммунал ва энергетика корхоналарининг айланма маблағларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЕТТБнинг 100,0 млн долларгача миқдордаги маблағларини жалб қилиш.

1. Ҳукуматнинг маблағларни жалб қилиш тўғрисидаги расмий аризасини йўллаш.

2. Қарз музокараларини ўтказиш.

3. Қарз маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.

4. Қарз битимини имзолаш.

5. Молиялаштиришни очиш
ва лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш.

2020 йил 28 апрель


2020 йил май-июнь

2020 йил 22 июнь



2020 йил 10 июль


2020 йил 21 сентябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Исаков), УЖКХКВ (Солиев)

V. Грантлар (30,6 млн доллар)

19.

Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукуматининг 9,7 млн доллар миқдоридаги грант маблағларини ўзлаштириш.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида болалар клиникасини қуриш лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишларини якунлаш.

2020 йил 1 май

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)

20.

Европа Иттифоқининг 3,2 млн доллар миқдорида грант маблағларини ўзлаштириш.

1. Грант маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган тиббий ускуналар ва буюмлар рўйхатини келишиш.

2. Харид тартиб-таомилларни ташкил этиш.

3. Грант маблағларини бошқаришда иштирок этадиган миллий жамоат ташкилотларини аниқлаш.

4. Грант маблағларини бошқариш ва уларни ўзлаштириш бўйича шартномалар тузиш.

2020 йил 25 апрель



2020 йил 25 апрель



2020 йил 30 апрель



2020 йил май — сентябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Маҳалла
ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Баситханова)

21.

Корея Ҳукуматининг 250 минг доллар миқдоридаги грант маблағларини ўзлаштириш.

1. Грант маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган тиббий буюмлар рўйхатини келишиш.

2. Харидларни ташкил этиш.

2020 йил 30 апрель



2020 йил 10 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
(Вафаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев)

22.

Халқаро ташкилотларнинг жами 17,2 млн доллар миқдоридаги қўшимча грантларини жалб қилиш.

1. Донор ташкилотлар билан грант шартномалари ва ҳужжатларини имзолаш.

2. Грант маблағларини ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш.

2020 йил 1 июнга қадар


Ўзлаштирилишига қараб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
(Вафаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги ПҚ-4691-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳ таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

С. Умурзоқов

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, гуруҳ раҳбари

2.

А. Шадманов

соғлиқни сақлаш вазири

3.

Ш. Вафаев

инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари

4.

О. Исаков

молия вазири ўринбосари

5.

Ш. Шарахметов

молия вазири ўринбосари

6.

Б. Юсупалиев

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори

7.

И. Норкулов

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

8.

А. Мирсоатов

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқарув раиси

9.

С. Аннакличев

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқарув раиси

10.

Н. Сайдуллаев

«Асака» АТБ бошқарув раиси

11.

Ш. Атабаев

«Ипотека-банк» АТИБ бошқарув раиси

12.

Ш. Абидов

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири

13.

Ж. Турғунов

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Изоҳ: гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 07/20/4691/0485-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)