Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
25.08.2026
18.12.2023
05.04.2022
22.02.2019
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.89.00 (Кучини йукотган) Талаба ва ўқувчиларни моддий-маиший жиҳатдан таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчилари учун олтин ва кумуш медаллар таъсис этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган ёки академик лицейларнинг барча курсларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, ярим йиллик ва йиллик баҳолари аъло бўлган битирувчиларга;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 ва 11-синфларида ёки академик лицейларнинг барча курсларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган битирувчиларга берилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг тавсифи 2-иловага, академик лицейларнинг иқтидорли битирувчилари учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказий банк ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртмаларига мувофиқ ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медалларни тайёрлаш учун зарур бўлган маблағларни назарда тутсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 22 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом умумий ўрта таълим муассасалари, шу жумладан, ихтисослаштирилган мактаблар, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатлари, спорт йўналишидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ҳамда академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини (кейинги ўринларда битирувчилар деб аталади) олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Битирувчилар олтин ва кумуш медаллар билан белгиланган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган давлат ва нодавлат умумтаълим муассасалари, академик лицейлар (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) томонидан иловага мувофиқ схема бўйича тақдирланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сон «Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битирувчиларга бўйсунувидан қатъи назар, умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома бериладиган таълим муассасаларида олтин ва кумуш медаллар бериш жараёни — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, шунингдек, бўйсунувидан қатъи назар, битирувчиларига ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган таълим муассасаларида олтин ва кумуш медаллар бериш жараёни — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Битирувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган ёки академик лицейларнинг барча курсларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, ярим йиллик ва йиллик баҳолари аъло бўлган битирувчиларга берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 ва 11-синфларида ёки академик лицейларнинг барча курсларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган битирувчиларга берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Таълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳар йили 10 июнга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битирувчиларнинг баҳоларини, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатларни (синф журнали, баҳолар табели) ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлашга муносиб бўлган битирувчилар рўйхатини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхатини таълим муассасасининг Педагогик кенгашига (кейинги ўринларда Педагогик кенгаш деб аталади) тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Педагогик кенгаш ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларида белгиланган талаблар асосида ҳар йили 14 июнга қадар битирувчиларни олтин ёки кумуш медаллар билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида таълим муассасаси директори томонидан ҳар йили 15 июнга қадар тантанали равишда топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Педагогик кенгашнинг битирувчиларни олтин ёки кумуш медаллар билан тақдирлаш тўғрисидаги қарори нусхаси ҳар йили 17 июнга қадар таълим муассасаси жойлашган ҳудуд бўйича тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳар йили 20 июнга қадар тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ҳамда ҳар йили 25 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битирувчиларига ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 25 июнга қадар белгиланган тартибда идоравий мансублиги бўйича тегишли вазирликлар ва идораларга тақдим этади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳар йили 30 июнга қадар ўзининг расмий веб-сайтида олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган битирувчилар ҳақидаги маълумотларни жойлаштиради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Буюртмани шакллантириш ҳамда олтин ва кумуш медалларни тайёрлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Таълим муассасалари ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларида белгиланган талаблар асосида тегишли ўқув йилининг 15 ноябрига қадар олтин ва кумуш медалларга буюртмани туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига тақдим этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари тегишли ўқув йилининг 25 ноябрига қадар буюртмаларни умумлаштириб, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига тақдим этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари олтин ва кумуш медалларга буюртмани умумлаштириб, тегишли ўқув йилининг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битирувчиларига ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари белгиланган тартибда олтин ва кумуш медалларга буюртмани ҳар ўқув йилининг 1 декабрига қадар белгиланган тартибда идоравий мансублиги бўйича тегишли вазирликлар ва идораларга юборади. Вазирлик ва идоралар буюртмаларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буюртмаларни умумлаштириб, тегишли ўқув йилининг 15 декабрига қадар Марказий банк ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасига буюртма беради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Марказий банк ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртмаси асосида олтин ва кумуш медалларни тегишли ўқув йилининг 1 майига қадар тайёрлайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Таъминот ва логистика хизмати» давлат унитар корхонаси томонидан тегишли ўқув йилининг 1 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олтин ва кумуш медаллар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан тегишли ўқув йилининг 5 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари орқали тегишли ўқув йилининг 8 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида таълим муассасаларига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тизимида битирувчиларига ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар олтин ва кумуш медалларни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан қабул қилиб, топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида тегишли ўқув йилининг 5 июнига қадар таълим муассасаларига етказади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Олтин ва кумуш медаллар турли сабабларга кўра ортиб қолган тақдирда тегишли ўқув йилининг 15 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида таълим муассасаси директори томонидан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосарига, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосари томонидан тегишли ўқув йилининг 18 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг масъул ходимига топширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ортиб қолган олтин ва кумуш медаллар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан тегишли ўқув йилининг 30 июнига қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасаларида ортиб қолган олтин ва кумуш медалларни 30 июнга қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ортиб қолган олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида захира сифатида сақланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Олтин ва кумуш медаллар давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар
Ижрочилар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Таълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари
1) битирувчиларнинг баҳоларини, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатларни (синф журнали, баҳолар табели) ўрганиш
2) олтин ва кумуш медаль билан тақдирлашга муносиб бўлган битирувчилар рўйхатини шакллантириш
3) олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхатини Педагогик кенгашга тақдим этиш
Ҳар йили 10 июнга қадар
2-босқич
Педагогик кенгаш
Битирувчиларни олтин ёки кумуш медаллар билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилиш
Хар йили 14 июнга қадар
3-босқич
Таълим муассасаси директори маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари. битирувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари
Битирувчиларга олтин ва кумуш медалларни тантанали равишда топшириш
Ҳар йили 15 июнга қадар
4-босқич
Таълим муассасаси директори
Педагогик кенгашнинг битирувчиларни олтин ёки кумуш медаллар билан тақдирлаш тўғрисидаги қарори нусхасини туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимига тақдим этиш
Ҳар йили 17 июнга қадар
5-босқич
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълимибўлими
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш
Ҳар йили 20 июнга қадар
6-босқич
1. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълимивазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари
1. Олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълимивазирлигига тақдим этиш
Ҳар йили 25 июнга қадар
2. Тасарруфида таълим муассасалари бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар
2 Олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда идоравий мансублиги бўйича тегишли вазирликлар ва идораларига тақдим этиш
7-босқич
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар
Расмий веб-сайтда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган битирувчилар рўйхатини жойлаштириш
Ҳар йили 30 июнга қадар
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчилари учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАВСИФИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг диаметри 35 миллиметрли доира шаклида бўлиб, металл қотишмасидан тайёрланган, доира бўртма шаклда. Олтин медаль олтинсимон рангли, кумуш медаль кумушсимон рангли бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олтин ва кумуш медалларнинг ўрта қисмида доиранинг марказида, кўтарилаётган қуёш нурлари фонида бўртма китоб тасвирланган, унинг умумий баландлиги 20 миллиметр, эни 28 миллиметр, пастки чап томондан ўнг томонга қараб устки қисмига қадар ниҳол тасвирланган. Юқоридаги белгилар диаметри 30 миллиметр бўлган доира шаклидаги бўртма гардиш билан ўралган. Медалнинг чап пастки қисмидан бошлаб айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан «OʻQISНDAGI MUVAFFAQIYATLARI UCНUN» деган ёзув жойлашган. Ҳарфларнинг ўлчами 2 миллиметр.
(иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Медалларнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг логотипи тасвирланган. Медалнинг орқа томони чап пастки қисмидан бошлаб, айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA VA MAKTAB TAʼLIMI VAZIRLIGI» деган ёзув жойлашган. Ҳарфларнинг ўлчами 2 миллиметр.
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасвирлар ва ёзувлар қабариқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Медаллар илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг бўйи — 15 миллиметр, эни — 25 миллиметр. Қадағичда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(медалнинг тасвири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академик лицейларнинг иқтидорли битирувчилари учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАВСИФИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битирувчиларга бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, металл қотишмасидан тайёрланган, доира бўртма шаклда. Олтин медаль олтинсимон рангли, кумуш медаль кумушсимон рангли бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олтин ва кумуш медалларнинг ўрта қисмида доиранинг марказида, кўтарилаётган қуёш нурлари фонида бўртма китоб тасвирланган, унинг умумий баландлиги 11 миллиметр, эни 21 миллиметр, пастки чап томондан ўнг томонга қараб устки қисмига қадар ниҳол тасвирланган. Юқоридаги белгилар диаметри 30 миллиметр бўлган доира шаклидаги бўртма гардиш билан ўралган. Медалнинг чап пастки қисмидан бошлаб, айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан «OʻQISHDAGI MUVAFFAQIYATLARI UCHUN» деган ёзув жойлашган. Ҳарфларнинг ўлчами 2 миллиметр.
(иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Медалларнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг логотипи тасвирланган. Медалнинг орқа томони чап пастки қисмидан бошлаб, айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI» деган ёзув жойлашган. Ҳарфларнинг ўлчами 2 миллиметр.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасвирлар ва ёзувлар қабариқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Медаллар илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг бўйи — 17 миллиметр, эни — 26 миллиметр. Қадағичда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси тизимидаги ҳарбий академик лицейларнинг битирувчиларига бериладиган медалларнинг орқа томонида тегишли вазирлик ва идораларнинг логотиплари тасвирланади ҳамда орқа томони чап пастки қисмидан бошлаб, айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан тегишли вазирлик ва идоранинг номи туширилган ёзув жойлаштирилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2019 й., 09/19/154/2650-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 18.12.2023 й., 09/23/666/0943-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)