Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларини бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4348-сон қарорига мувофиқ, сифат менежментининг замонавий усулларини ва халқаро стандартларни электротехника саноатига кенг жорий этиш ҳамда Халқаро электротехника комиссияси билан ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларини бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов белгилансин.
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 8 август,
ПҚ-269-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги ПҚ-269-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларини бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 11-позициянинг «Тўловчилар номи» устунидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 51-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
||
|
51. |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги |
Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси |
|
Халқаро стандартлаштириш ташкилоти | ||
|
Стандартлаш, метрология ва сертификатлаш бўйича давлатлараро кенгаш | ||
|
Қонунчилик метрологияси халқаро ташкилоти | ||
|
Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти | ||
|
Халқаро электротехника комиссияси | ||
|
». |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 07/23/269/0567-сон)