27.08.2021 йилдаги 543-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.08.2021 йилдаги 543-сон
Date of entry into force
28.08.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиладиган ҳолатлар рўйхати;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш учун материалларни тайёрлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси ажратиш материалларини ваколатли органлар билан келишиш тартиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган ер участкаларини уларга соддалаштирилган тартибда доимий фойдаланишга ажратиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига фойдаланишга топширилган кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини доимий фойдаланишга ажратиш тартиби ва хусусиятлари;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 27 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
543-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Регламент:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалда фойдаланиб келинаётган ер участкаларини соддалаштирилган тартибда доимий фойдаланишга ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланишга ажратиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Регламентга мувофиқ жамоат эҳтиёжлари ҳисобланган вазифалар ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилмаган юридик шахслар ёки жисмоний шахслар томонидан бажарилиши белгиланган ҳолларда ер участкаси фаолият соҳасидан келиб чиқиб, тегишли давлат органи, муассасаси ва корхонасига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига, бундай ташкилотни аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади ва кейинчалик улар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилади.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 641-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/641/0788-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади. Ушбу қоида янги кўп квартирали уй қуриладиган ер участкасининг майдонини қасддан камайтириб кўрсатиш учун асос сифатида талқин қилиниши мумкин эмас.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидаги ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайди.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ажратилиши режалаштирилаётган ер участкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлар тоифасига кирса, аввал ушбу ерларни Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида белгиланган тартибда бошқа ер тоифасига ўтказиш масаласи ҳал этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга қуйидаги мақсадларда берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, махсус иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ер участкаларини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизимлари объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш бўйича амалга ошириш учун, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маъмурий биноларини барпо этиш;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 641-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/641/0788-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар, ҳудудларга олиб борувчи автомобиль йўллари ва пиёда йўлакларини қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар ҳамда ҳудудларда ўтказиладиган муҳандислик-коммуникацияларини қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини, қишлоқ хўжалиги экинлари ва яшил ўсимликларни сув билан таъминлашга мўлжалланган ариқлар, каналлар, ҳавзалар ва бошқа сув артерияларини қуриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат таълим ва даволаш муассасалари, кутубхоналар, интернатлар, меҳрибонлик уйларини, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида қуриш;
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 641-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/641/0788-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотлар учун бино қуриш мақсадида бериш;
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 641-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/641/0788-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштириладиган майдонлар, шунингдек, дам олиш боғлари, хиёбонлар, дам олиш зоналари, кўллар, сув ҳавзалари, қабристонлар ва бошқа рекреацион объектларни қуриш ёхуд монументал ёдгорликларни ўрнатиш учун бериш.
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2024 й., 09/24/312/0390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга ошириш «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «YERELEKTRON» ААТ) орқали амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун мазкур Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Юридик ёки жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида, ижарасида ёки мулкида бўлган ер участкаси жамоат эҳтиёжлари учун фақат ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда улардан олиб қўйилгандан (қайта сотиб олингандан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 январдаги 2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 09/24/2/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкасини (кейинги ўринларда — фойдаланишдаги ер участкалари) ажратишдан олдин уни давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ер участкасининг амалдаги фойдаланиш мақсадини ўзгартириш учун қонунчиликда белгиланган аниқ асослар мавжуд бўлмаса, фойдаланишдаги ер участкасини ажратиш материалларини ваколатли ташкилотлар томонидан келишишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар у кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқача тарзда тегишли бўлмаса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ушбу мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида умумий фойдаланишга берилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Диний ташкилот учун бино қуриш мақсадида ер участкасига эҳтиёж мавжуд бўлган тақдирда диний ташкилотнинг ташаббускорлари (таъсисчилари) бу ҳақда тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар учун бино қуриш мақсадида ер участкаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ваколатли орган билан келишувга мувофиқ мазкур Регламентда белгиланган тартиб асосида ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ажратилган ер участкасини диний ташкилотга бепул асосда ижарага беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкасини ажратиш билан боғлиқ барча харажатлар диний ташкилотнинг ташаббускорлари (таъсисчилари) томонидан қопланади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 641-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/641/0788-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материаллар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) ҳудудий бошқармаси томонидан тайёрланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан «YERELEKTRON» ААТ орқали мазкур Регламентнинг 23-бандида назарда тутилган ваколатли ташкилотлар билан келишилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан белгиланган ер участкаси ажратилаётган давлат органи, муассасаси, корхонаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи — буюртмачи ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарори билан белгиланган буюртмачи ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради. Бунда буюртмага лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси илова қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртма келиб тушгандан кейин бир иш куни давомида уни тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси беш иш куни мобайнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида буюртмада белгиланган ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини, ер участкасининг тоифасини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси бўш бўлмаган ва (ёки) қишлоқ (ўрмон) хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига кирган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бу тўғрисида маълумот юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаси бўйича буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан Ер тузиш, давлат ер кадастри ва ерларни мониторинг қилиш бўйича лойиҳа-изланиш ишларига сарфланадиган вақтнинг намунавий меъёрларига мувофиқ ҳақ ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш билан боғлиқ ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун тўлов ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тегишли рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер тузиш, давлат ер кадастри ва ерларни мониторинг қилиш бўйича лойиҳа-изланиш ишларига сарфланадиган вақтнинг намунавий меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин йигирма иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRON» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ер участкасини ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғмажилдига (кейинги ўринларда — ҳужжатлар йиғмажилди) қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси, жумладан, уларнинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги, зарур ҳолда балл бонитети ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини топографик харитада (координатали нуқталари билан), ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса — мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) ҳамда ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари М 1:500 дан М 1:1000 гача катталикда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати (15х20 см);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи томонидан тақдим этилган лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу Регламентнинг 14-бандида назарда тутилган барча материаллар мавжуд бўлмаса ёки улар тегишли сифатда (бошқача масштабда, ноаниқ тасвирда) тақдим этилмаса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига келгуси иш кунидан кечиктирмасдан ҳужжатлар йиғмажилдини қайта тайёрлаш учун юборади. Бунда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўрсатган барча камчиликларни беш иш кунида бартараф этади ва материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига «YERELEKTRON» ААТ орқали такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу Регламентнинг 14-бандида назарда тутилган барча материаллар билан бирга ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уни беш иш куни давомида ўрганади ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) тегишли ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларидан давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи бир иш куни давомида Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизаси Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан йигирма иш куни давомида қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизаси хулосаси ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Салбий хулосада қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда, ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, бошқа ер участкасини ажратиш бўйича материаллар умумий тартибда тайёрланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериладиган ер участкалари бундан мустасно.
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Буюртмачи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан кейин бир иш кунидан кечиктирмасдан хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан сўнг уни ҳамда ҳужжатлар йиғмажилдини икки иш куни давомида хулоса олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — қурилиш бош бошқармаси) юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси уч иш куни давомида йиғмажилдни кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва уни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулосада шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.

20. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади ҳамда ўз хулосасини илова қилган ҳолда, ҳудудий архитектура шаҳарсозлик кенгашига (кейинги ўринларда — Кенгаш) келишиш учун юборади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш навбатдаги мажлисда ҳужжатлар йиғмажилдини беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади ҳамда материалларни электрон рақамли имзосини қўйиш йўли билан келишади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилган материаллар уч кундан кечиктирмасдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш учун Кенгаш томонидан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборилади.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ўз хулосасини ва Кенгаш томонидан келишилган материалларни «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда бир иш куни давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Салбий хулосада қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда, ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда тегишли ер участкасини бошқа, кўпроқ мос келадиган жойдан ажратиш ҳақида таклиф берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш материалларни келишишдан бош тортган тақдирда, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига Кенгаш йиғилишининг баённомаси рад этишни асослаган ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасини кўрсатган ҳолда, ер участкаси ажратиш жойини кўчириш ҳақидаги таклиф билан юборилади.
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси салбий хулоса берган ёки Кенгаш билан келишиш рад этилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлаш, шу жумладан, берилган хулосага мувофиқ ажратиладиган ер участкаси жойлашувини ўзгартириш (келишишни рад этиш сабабларини асослаган ҳолда) ҳуқуқига эга.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки иш куни давомида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг салбий хулосаси ёки Кенгашнинг келишишни рад этиш баён қилинган таклифини кўриб чиқади ҳамда ҳужжатлар йиғмажилдини қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг хулосаси ёки Кенгаш йиғилишининг баённомасини илова қилган ҳолда, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига қайта ишлаш учун юборади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ўн иш куни давомида ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлайди, ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиради ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда янгиланган ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлаш ва тайёрлаш бўйича ишлар учун ҳақ ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан кейин бир иш куни давомида уни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига мазкур Регламентнинг 19-20-бандларида белгиланган тартибда хулоса олиш ёки Кенгаш келишувини олиш учун такроран юборади.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ер участкасини ажратиш материалларини ваколатли органлар билан келишиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг ижобий хулосаси ёки Кенгаш билан электрон шаклда келишуви олинган кундан кейин бир иш куни давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йиғмажилдни қуйидаги ваколатли органларга юборади:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) хулоса олиш учун қуйидаги давлат органлари ва ташкилотларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси;
(23-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсувтаъминот» АЖ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтрансгаз» АЖ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти;
(23-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2026 й., 09/26/246/0492-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 июль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) келишиш учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармасига — маданий мерос ёдгорликлари муҳофаза қилинадиган зонада жойлашган ер участкалари бўйича;
(23-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ташкилотга — бўш ер участкалари саноат ерлари, темир йўллар ва автомобиль йўллари, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлардаги ерлар таркибига кирган ҳудудларда жойлашганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органларига — бўш ер участкалари автомобиль турар жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қиладиган бошқа объектлар учун ажратилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасига — диний ташкилотлар қуриш мақсадида ер участкаси ажратиш бўйича.
(23-банд «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 641-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/641/0788-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ҳудудий бош бошқармасига — туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун белгиланган ва туристик рекреацион зоналарда жойлашган ер участкалари бўйича.
(23-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича;
(23-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2026 й., 09/26/246/0492-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 июль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларининг жойлашуви уларнинг бош режаларида, шунингдек, батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган функционал мақсадига мос келадиган аҳоли пунктларидаги ер участкаларини ажратиш материаллари бўйича санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳамда Давлат ёнғин назорати органининг хулосаларини олиш талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан қўшимча равишда хулоса олиниши ёки уларга келишиш учун юборилиши мумкин.
(23-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 641-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/641/0788-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ваколатли ташкилотлар йиғмажилд келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида йиғмажилдни келишади ёки тегишли хулосалар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ваколатли ташкилотнинг хулосаси «YERELEKTRON» ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда ёки хулосанинг кўчирилган нусхаси тарзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ижобий ёки салбий хулоса берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ва бошқа фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Салбий хулосада норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг муайян нормасига таянган ҳолда, бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ер участкасини ажратиш материаллари тегишли ер участкаси бўйича розилик резолюциясини ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш йўли билан «YERELEKTRON» ААТ орқали келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишув ҳеч қандай изоҳлар ва шартларсиз амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишув рад этилган ҳолатда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига «YERELEKTRON» ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклидаги хат ёки хатнинг кўчирилган нусхаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг муайян нормасига таянган ҳолда, бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатиб юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ваколатли орган билан келишилмаганда ёки салбий хулоса олинганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлаб, ушбу Регламентга мувофиқ такроран келишиш (улар бўйича хулоса олиш) ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ваколатли ташкилотлар салбий хулоса берган тақдирда ёки келишувни рад этиш тўғрисида хат йўллаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатли ташкилотларнинг эътирозларидан келиб чиққан ҳолда, уч иш куни давомида ер участкасининг жойлашган жойини ва ер участкасини ажратиш материалларини қайта кўриб чиқиб, ваколатли ташкилотларнинг хулоса ва хатларини илова қилган ҳолда, уларни Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига қайта ишлаш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолатларда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси уч иш куни давомида ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлаш ва янгиланган материаллар тайёрлаш ишлари учун тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ажратиладиган ер участкасининг жойлашган жойи қайта кўриб чиқилгандан сўнг ва қайта ишланган материаллар олингач, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кейинги иш кунидан кечиктирмасдан, ер участкасини ажратиш материалларини ушбу Регламентнинг 19 – 26-бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ваколатли ташкилотларга такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда такроран юборилган ер участкасини ажратиш материаллари икки иш кунида кўриб чиқилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қарор қабул қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг ижобий хулосаси, Кенгашнинг келишуви ва ваколатли ташкилотларнинг ижобий хулосалари ва келишувлари олингандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими икки кун давомида ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектни қуриш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
берилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлар, фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган зарарлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари;
(30-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2026 й., 09/26/246/0492-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 июль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини рекультивация қилиш зарурати, ер участкасини олиб қўйилган эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қайтариш шартлари (мавжуд бўлган тақдирда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқнинг унумдор қатламини олиб ташлаш зарурати (мавжуд бўлган тақдирда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асосий шартлар асосида мазкур ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатлари.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш ҳақидаги қарорига «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали автоматик равишда шакллантириладиган ва қарорнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган электрон харита илова қилинади.
(30-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳужжатлар йиғмажилдини, ваколатли ташкилотлар хулосалари ва келишуви бўйича материалларни ҳамда ўз қарорини бир иш куни давомида Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали икки иш куни давомида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ер участкасини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақидаги қарори асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали билан биргаликда уч иш куни давомида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаси чегараларини жойда (натурада) белгилаш ва участка чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч ярим баравари миқдорида ҳақ ундирилади ва тўлов қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги сумма — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳисобварағига;
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида — «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали ҳисобварағига йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга ёки жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланишга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-боб. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
321. Фойдаланишдаги ер участкалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
322. Давлат ташкилотлари фойдаланишдаги ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
323. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртма тушгандан кейин бир иш куни мобайнида уни тегишли қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.
(323-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
324. Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари ер участкаси ажратилаётган давлат ташкилотлари ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
325. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан ушбу Низомнинг 12-бандига мувофиқ ҳақ ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
326. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси буюртма тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида қуйидагиларни ўрганади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмада белгиланган давлат ташкилотларининг фойдаланишидаги ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотлар жисмоний ҳамда бошқа юридик шахслар номига кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ташкилотларининг фойдаланишдаги ер участкаси ҳамда ундаги бино ва иншоотлар жисмоний ва бошқа юридик шахслар номига давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бу тўғрисида маълумот юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ер участкасининг топографик харитаси мавжуд бўлмаган ёки топографик харитаси амалда фойдаланиб келинаётган ер участкасининг майдони ва чегараларига мос бўлмаганда тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган муддатларда давлат ташкилотлари билан тузиладиган шартнома асосида ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача топографик харитасини тайёрлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
327. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси давлат ташкилотлари билан шартнома тузилгандан кейин Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган муддатларда электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланган куннинг ўзида уни «YERELEKTRON» ААТ орқали ер участкасининг чегараларини келишиш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади.
(327-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
328. Ҳужжатлар йиғмажилдига қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси, жумладан, уларнинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги ҳақида қисқача маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномаси (кейинги ўринларда — далолатнома).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Давлат кадастрлари палатаси жойига чиққан ҳолда ер участкаларининг чегараларини аниқлайди ва натижаси бўйича далолатнома лойиҳасини тайёрлаган ҳолда давлат ташкилотлари вакили ҳамда қўшни чегарадошлар билан келишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
329. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси сўров тушган кундан бошлаб беш иш кун ичида «Yerelektron» ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади.
(329-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишув рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3210. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ижобий келишувидан кейин ҳужжатлар йиғмажилди «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда бир иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.
(3210-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3211. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч иш кун мобайнида ҳужжатлар йиғмажилдини мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибга асосан ваколатли органлар билан келишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3212. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва ваколатли органлар билан келишилган ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан кейин икки иш куни мобайнида ер участкасини давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.
(3212-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақидаги қарорига «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали автоматик равишда шакллантириладиган ва қарорнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган электрон харита илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз қарорини бир иш куни мобайнида давлат ташкилотлари, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ташкилотларининг мурожаатига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали икки иш куни мобайнида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52-боб. Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3213. Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкалари (кейинги ўринларда — фойдаланишдаги ер участкалари) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига (кейинги ўринларда — мулкдорлар) доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3214. Фойдаланишдаги ер участкалари мулкдорлари ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3215. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртма тушгандан кейин бир иш куни мобайнида буюртмани тегишли ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади.
(3215-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3216. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси буюртма тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида фойдаланишдаги ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш учун «YERELEKTRON» ААТ орқали «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖга юборади.
(3216-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3217. «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК мулкдорлар ёки уй-жой мулкдорларининг ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчи, бевосита бошқарувчи (кейинги ўринларда — бошқарувчилар) билан шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни мобайнида электрон шаклда фойдаланишдаги ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача топографик харитасини тайёрлайди ва «YERELEKTRON» ААТ орқали материалларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади.
(3217-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан фойдаланишдаги ер участкаларининг топографик харитасини тайёрлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳа-қидирув соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
(3217-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3218. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси беш иш кунида жойига чиққан ҳолда тайёрланган топографик харитада фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини аниқлайди ва натижаси бўйича мазкур Низомга 2-иловада келтирилган намунавий шаклда ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномаси (кейинги ўринларда — далолатнома) лойиҳасини тайёрлаган ҳолда мулкдорлар ҳамда қўшни чегарадошлар билан келишилади.
(3218-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3219. Далолатнома мулкдорлар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкалари чегараларини аниқлашда ер участкасининг чегаралари чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаси (эгалари) билан келишилмаган тақдирда, низо суд тартибида ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3220. Далолатномага қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланишдаги ер участкасининг майдони (гектарда) ҳақида маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
координатали нуқталари билан ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) ҳамда ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари М 1:500 дан М 1:1000 гача катталикда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати (15х20 см).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3221. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини келишиш материаллари «YERELEKTRON» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.
(3221-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3222. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини келишиш учун материаллар тушган кундан бошлаб икки иш кунида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида фойдаланишдаги ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди ҳамда ушбу ер участкаси бўш бўлган тақдирда, уни электрон рақамли имзо билан келишиб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига бу тўғрисида маълумот юборади.
(3222-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3223. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан келишилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ер участкасининг топографик харитасида белгиланган чегаралари (координатали нуқталари билан) ва далолатномани «YERELEKTRON» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборади.
(3223-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3224. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ер участкасининг топографик харитасида белгиланган чегаралари ва далолатномалари олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ер участкасининг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилинишининг мажбурий шарти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3225. Ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), мулкдорлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақидаги қарорига унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган электрон харитаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3226. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз қарорларини бир иш куни мобайнида мулкдорлар ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3227. Мулкдорлар ёки бошқарувчиларнинг мурожаатига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланган тартибда мулкдорлар номига ер участкасига кадастр паспорти расмийлаштирилади ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали икки иш куни мобайнида ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилади»;
(51 ва 52-боблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ушбу Регламент талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
(1-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини доимий фойдаланиш учун ажратиш тартиби
(I бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 641-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/641/0788-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарори билан белгиланган буюртмачи

Ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.

Бунда буюртмага лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси илова қилинади.

Заруратга кўра

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Буюртмани ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни мобайнида

3-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси

Буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.

5 иш куни мобайнида

Ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRON» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.

20 иш куни мобайнида

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳужжатлар йиғмажилдини ўрганади ва Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларидан давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади.

5 иш куни мобайнида

Буюртмачи

Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун мурожаат қилади.

1 иш куни мобайнида

Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари

Давлат экологик экспертизасини ўтказади ва буюртмачига давлат экологик экспертизаси хулосасини тақдим этади.

20 иш куни мобайнида

Буюртмачи

Давлат экологик экспертизаси хулосасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.

1 иш куни мобайнида

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳужжатлар йиғмажилдини ўрганади ва уни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига хулоса олиш учун юборади.

2 иш куни мобайнида

6-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси

Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, ҳужжатлар йиғмажилдини кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва тегишлича уни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.

5 иш куни мобайнида

Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ўз хулосасини илова қилган ҳолда ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашига келишиш учун юборади.

3 иш куни мобайнида

7-босқич

Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши

Ҳужжатлар йиғмажилди материалларини кўриб чиқади, уларни келишади.

5 иш куни мобайнида

Келишилган материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади.

3 иш куни мобайнида

8-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси

Ўз хулосасини ва Кенгаш томонидан келишилган материалларни «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборади.

1 иш куни мобайнида

9-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғмажилдини мазкур хулоса (кенгаш билан келишув)ни илова қилган ҳолда ваколатли ташкилотларга хулосалар олиш ва келишиш учун юборади.

1 иш куни мобайнида

10-босқич

Ваколатли ташкилотлар

Келишишни амалга оширади ва тегишли хулосани беради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.

5 иш куни мобайнида

11-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ер участкасини ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.

2 иш куни мобайнида

Ҳужжатлар йиғмажилдини, ваколатли ташкилотлар хулосалари ва келишуви бўйича материалларни ҳамда ўз қарорини Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни мобайнида

12-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали

Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди ва ер участкасини натурада кўрсатади.

3 иш куни мобайнида

13-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси

Ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.

2 иш куни мобайнида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган ер участкаларини доимий фойдаланиш учун ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

Ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.

Заруратга кўра

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Буюртмани тегишли Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни мобайнида

3-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси

1. Буюртмада белгиланган юридик шахснинг фойдаланишидаги ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотлар жисмоний ҳамда юридик шахслар номига кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ўрганади.

2. Ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлигини аниқлайди.

3. Буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.

5 иш куни мобайнида

Ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRON» ААТ орқали ер участкасининг чегаралари ва шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича келишиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади.

Белгиланган муддатда

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари

Ҳужжатлар йиғмажилдни кўриб чиқади, «Yerelektron» ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади.

3 иш куни мобайнида

Ижобий келишилган ҳужжатлар йиғмажилдини «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни мобайнида

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғмажилдини илова қилган ҳолда ваколатли ташкилотларга хулосалар олиш ва келишиш учун юборади.

1 иш куни мобайнида

6-босқич

Ваколатли ташкилотлар

Келишишни амалга оширади ва тегишли хулосани беради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади

3 иш куни мобайнида

7-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ер участкасини юридик шахсларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.

2 иш кун мобайнида

Ўз қарорини юридик шахслар, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни мобайнида

8-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси

юридик шахсларнинг мурожаатига мувофиқ белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради.

Белгиланган муддатда

«Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.

2 иш куни мобайнида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Фойдаланишдаги ер участкалари мулкдорлари

Ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.

Заруратга кўра

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Буюртмани тегишли ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади.

1 иш куни мобайнида

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари

Буюртма бўйича фойдаланишдаги ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш учун «YERELEKTRON» ААТ орқали «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖга юборади.

1 иш куни мобайнида

4-босқич

«ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ

Буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин электрон шаклда фойдаланишдаги ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача топографик харитасини тайёрлайди ва «YERELEKTRON» ААТ орқали материалларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади.

10 иш куни мобайнида

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари

Жойига чиққан ҳолда тайёрланган топографик харитада фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини аниқлайди ва далолатнома лойиҳасини тайёрлаган ҳолда мулкдорлар ҳамда қўшни чегарадошлар билан келишади.

Фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини келишиш материаллари «YERELEKTRON» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.

5 иш куни мобайнида

6-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида фойдаланишдаги ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди ҳамда ушбу ер участкаси бўш бўлган тақдирда, уни электрон рақамли имзо билан келишиб беради.

Ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига бу тўғрисида маълумот юборади.

2 иш куни мобайнида

7-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари

Ер участкасининг топографик харитада белгиланган чегаралари (координатали нуқталари билан) ва далолатномани «YERELEKTRON» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни мобайнида

8-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ер участкасининг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.

2 иш куни мобайнида

Ўз қарорларини мулкдорлар ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни мобайнида

9-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси

Мулкдорлар ёки кўп квартирали уй-жойлар бошқарувчиларнинг мурожаатига мувофиқ белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради.

«Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилади.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда

2 иш куни мобайнида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 42-банддаги «в» кичик банд чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) саккизинчи хатбошидаги «майдони аввалгисига тенг бўлган бошқа ер участкаси» сўзлари «олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ўн бешинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон Фармони)» 2019 йил 9 августдаги 653-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 268-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги 342-сон қарорига илованинг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон фармони)» 2020 йил 6 июлдаги 425-сон қарорига 1-илованинг 16-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 70-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/543/0830-сон; 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон; 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон; 04.01.2024 й., 09/24/2/0002-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон, 01.06.2024 й., 09/24/312/0390-сон; 08.10.2024 й., 09/24/641/0788-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 16.05.2026 й., 09/26/246/0492-сон)