06.12.2024 йилдаги КСҚ-4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 133-моддаси биринчи қисми 7-бандига ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 4-моддаси биринчи қисми 6-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2024 йилда мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахбороти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 6 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСҚ-4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2024 йил 6 декабрдаги КСҚ-4-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2024 йилда мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АХБОРОТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ҳаётга татбиқ этиш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда конституциявий қонунийликни таъминлаш давлатчиликни мустаҳкамлаш ва унинг барқарор ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади. 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (кейинги ўринларда — Конституция) мамлакатимизнинг келгусидаги конституциявий ривожланиш йўлини ҳамда халқ иродасига асосланган ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган замонавий ўзбек давлатчилигининг асосларини белгилаб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституция давлат бошқарувини демократлаштириш, давлатнинг ижтимоий ролини ва мажбуриятларини кенгайтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш асосларини мустаҳкамлади. Бош қомусимиздаги норма ва принципларни ҳаётга татбиқ этиш, шу жумладан, жамият ва давлатни Конституцияга мувофиқ, ҳуқуқий модернизация қилиш, мамлакатда конституциявий қонунийликни янада мустаҳкамлаш бўйича ишлар 2024 йил давомида ҳам фаол давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди (кейинги ўринларда — Конституциявий суд) қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилган ишларни алоҳида эътирофга молик, деб ҳисоблайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, Конституция асосида жорий этилган ҳокимиятларнинг бўлиниши принципи ҳамда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг замонавий янги концепциясидан келиб чиқиб, бир қатор давлат органлари, хусусан, Конституциявий суд, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари Конституцияга мувофиқлаштирилиб, уларнинг фаолияти янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 12 январдаги ЎРҚ-895-сонли Қонун, 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонун, 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонун, 2024 йил 25 октябрдаги ЎРҚ-982-сонли Конституциявий Қонун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент палаталари ваколатларининг кучайтирилиши, аралаш сайлов тизимининг жорий этилиши Олий Мажлис ва сиёсий партияларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги фаоллигини оширишга, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ташкил этишнинг янги принципларининг жорий этилиши эса, маҳаллий давлат бошқарувида аҳоли иродасини янада яққолроқ ифода этишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, ўтган даврда сиёсий институтлар ва вакиллик ҳокимияти органларининг ҳуқуқий мақомини янада мустаҳкамлашга, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилди. Хусусан, сиёсий партиялар фаолиятининг ташкилий ва молиявий имкониятлари кенгайтирилди. Марказий сайлов комиссияси бошчилигидаги профессионал сайлов комиссиялари тизими йўлга қўйилди ва ҳудудий сайлов комиссиялари тузилди. Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган янги тизими шакллантирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 2 июлдаги ЎРҚ-934-сонли Қонун, 2024 йил 22 январдаги ПФ-19-сон Фармон, 2024 йил 26 августдаги ПФ-124-сон Фармон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Кенгашларининг ҳудудларни ривожлантириш борасидаги роли янада кучайтирилди, вакиллик назоратининг Кенгаш сўрови, Кенгаш текшируви каби янги шакллари жорий этилди, ҳокимларнинг тегишли Кенгашлар олдидаги масъулияти ва ҳисобдорлиги кучайтирилди, хусусан, халқ депутатлари Кенгашида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганда унинг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурини тақдим этиши белгиланди. Экология, таълим, илм-фан, транспорт, бандлик, шаҳарсозлик, ижтимоий ҳимоя, спорт каби муҳим ижтимоий-иқтисодий ва социал аҳамиятга эга бўлган ҳокимларнинг 33 та ваколати маҳаллий Кенгашларга ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонун, 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сон Фармон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва бу борада самарали назорат тизимини ўрнатишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 15 июндаги ЎРҚ-931-сонли Қонун, 2024 йил 5 июндаги ПҚ-210-сон қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, 2024 йилда Конституциянинг 20, 26 — 28-моддаларида инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, шахснинг судланганлиги унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслигига оид кафолатлар кучайтирилди. Хусусан, қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида фуқаролар ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ваколатлари кенгайтирилди, хусусан, у огоҳлантириш, хулоса, илтимоснома, тақдимнома ва даъво ариза каби беш турдаги таъсир ҳужжатларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-1002-сонли Қонун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан муҳофаза қилиш тизими такомиллаштирилди. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сонли қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликнинг кучайтирилиши, шунингдек, «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши ҳам Конституциянинг 78-моддасида белгиланган боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича давлатнинг зиммасидаги мажбуриятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-978-сонли, 2024 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-996-сонли қонунлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциянинг 28-моддасига мувофиқ, озодликдан маҳрум этилган шахслар ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида уларнинг Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакилларига, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат қилиш, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этилган маҳкумларнинг сайлов ва референдумда иштирок этиш ҳуқуқлари мустаҳкамланди. Маҳкумларнинг озодликдан маҳрум қилинган даврда амалга оширган фаолияти даврини пенсия олиш ҳуқуқини берадиган фаолият тури сифатида ҳисобга олиш тартиби жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 28 августдаги ЎРҚ-948-сонли Қонун, 2024 йил 18 мартдаги ЎРҚ-922-сон Қонун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан, Конституциянинг 33-моддасида давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиши белгиланган. Мазкур конституциявий норма ушбу соҳада янги технологияларни жорий этиш, республика ҳудудида Интернет ва замонавий сифатли алоқа қамровини кенгайтириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратади. Хусусан, жорий йилда қонун ҳужжатларига республика ҳудудида Интернет ва алоқа қамровини кенгайтириш учун шароитларни яхшилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 23 февралдаги ЎРҚ-912-сон Қонун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчидан, ўтган даврда Конституциянинг 43-моддасида мустаҳкамланган давлатнинг камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш бўйича мажбурияти доирасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури «Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият» тамойили асосида амалга оширилмоқда. Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ 3 йил 1 фоиз ставкада тўланиши белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 23 сентябрдаги ПФ-143-сон Фармон, 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарор, 2024 йил 4 октябрдаги ПҚ-347-сон қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олтинчидан, Конституциянинг 48-моддасига мувофиқ, ҳар кимнинг соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланган, давлат соғлиқни сақлаш тизимини, тиббий суғуртани ривожлантириш чораларини кўриши мустаҳкамланган. Бу борада оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлари бор беморларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи хоспислар ташкил этилаётгани, давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бошланиб, ушбу тизим 2024 йилда Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 ва 2026 йилларда эса, 6 тадан вилоятларда жорий этилиши белгиланганлигини алоҳида қайд этиш зарур. Шунингдек, аҳолини спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали оммавий спортга жалб қилиш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи конституциявий норма ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармон, 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Еттинчидан, жорий йилда Конституциянинг 49-моддасига мувофиқ, давлат томонидан атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш, фуқароларнинг атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ўсимлик ва ҳайвонлар турларини табиий муҳитдан ажратиб олиш чекланди. Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш чора-тадбирлари кучайтирилди. Экологик ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, аҳолининг экологик маданиятни юксалтириш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш бўйича янги механизмлар жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-950-сонли Қонун, 2024 йил 24 сентябрдаги ПҚ-338-сон қарор, 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сон Фармон, 2024 йил 26 сентябрдаги ПФ-149-сон Фармон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилнинг «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилиниши ва алоҳида давлат дастури ишлаб чиқилиши режалаштирилаётганлиги, унда «яшил» технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш, Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш, чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш каби устувор йўналишлар қамраб олиниши белгиланганлиги ҳам бу борадаги конституциявий нормаларни ҳаётга татбиқ этишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саккизинчидан, Конституциянинг 50-моддасига мувофиқ, таълим олиш конституциявий ҳуқуқини, шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбияни таъминлаш бўйича ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартиби такомиллаштирилди. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва уларни реабилитация қилиш соҳасида маъмурий тўсиқлар бартараф этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармон, 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-109-сон қарор, 2024 йил 27 майдаги ПФ-82-сон Фармон, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўққизинчидан, Конституциянинг 52-моддасига мувофиқ, давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу конституциявий норма ижроси доирасида «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди ва уларнинг ўз касбий фаолиятини юритиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилиши, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланиши ва ҳуқуқлари амалга оширилиши учун кафолатлар кучайтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш, касбий билим, кўникма ва маҳоратини мунтазам ошириб боришнинг янги тизими йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 1 февралдаги ЎРҚ-901-сонли Қонун, 2024 йил 21 июндаги ПҚ-231-сон қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўнинчидан, Конституциянинг 53-моддасидаги интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилиниши ҳақидаги нормани ривожлантиришга қаратилган ҳуқуқий механизмлар яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг интеллектуал фаолияти натижасида яратилган мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш мақсадида интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун ҳуқуқ эгасининг талабига кўра ҳуқуқбузар томонидан товон тўлаш тартиби жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-959-сонли Қонун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн биринчидан, Конституциянинг 55-моддасида кафолатланган ҳар кимнинг суд орқали ҳимояланиш ва судга шикоят қилишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Хусусан, давлат органлари, ташкилотлар, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божи фуқаролардан олдиндан ундирмасдан, ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри судга шикоят қилишига доир чекловлар бекор қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-897-сонли Қонун, 2024 йил 20 февралдаги ЎРҚ-910-сонли Қонун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн иккинчидан, жорий йилда Конституциянинг 57-моддаси асосида меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилишга ҳамда ижтимоий давлат принципини амалга оширишга қаратилган тизимли ишлар олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсионер ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсиялар миқдорларини йил давомида товар ва хизматлар истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб бориш, пенсия тайинлашда бир вақтнинг ўзида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пулни олиш проактив тарзда амалга ошириш тартиби белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 18 мартдаги ЎРҚ-922-сон Қонун, 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилди, улар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган ID-карта ёки биометрик паспортини алмаштиришда давлат божидан озод этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлик қилиш учун йўналтирилган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 18 октябрдаги ЎРҚ-977-сонли Қонун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бошқа фуқаролар билан тенг равишда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш имкониятини бериш мақсадида уларнинг одил судловдан фойдаланиш, сайлаш ва сайланиш, референдумда иштирок этиш, таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қўшимча ҳуқуқий кафолатлар яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ва тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун қулай муҳит яратиш, бу борада шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларини мажбурий экспертизадан ўтказиш тартиби босқичма-босқич жорий этилиши белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонун, 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-267-сонли қарор, 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сонли қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн учинчидан, Конституциянинг 65-моддасида мустаҳкамланган иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини кафолатлаш борасида ҳуқуқий механизмлар ҳам сезиларли даражада кучайтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга 22 та ҳужжат ҳамда 4 та тартиб ва талаблар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган 8 та ҳисобот ва статистика маълумотлари бекор қилинди ҳамда солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари мақбуллаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармон, 2024 йил 9 январдаги ПҚ-8-сон қарор, 2024 йил 26 февралдаги ПФ-39-сон Фармон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн тўртинчидан, Конституциянинг 136-моддасидан келиб чиқиб, жорий йилда судьялар мустақиллиги кафолатларини кучайтириш борасида ҳам муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, судлар раисларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ахборот тақдим этиши ҳақидаги қоида бекор қилиниб, судларнинг ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб бориш тартиби белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилди. Шунингдек, жиноятда айбланаётган шахснинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка оид конституциявий ҳуқуқларини суд орқали ишончли таъминлаш, ишни судга қадар юритишда тарафларнинг тенглиги ва тортишуви принципини амалда таъминлаш мақсадида тергов судьялари институтини жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонун, 2024 йил 10 июндаги ПФ-89-сонли Фармон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн бешинчидан, Конституцияда белгиланган ҳуқуқий давлат принципидан келиб чиқиб, қонунийлик муҳитини таъминлаш ва норма ижодкорлиги сифатини яхшилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда қонунчилик ҳужжатлари натижадорлигини мониторинг қилиш механизмлари такомиллаштирилди ҳамда қонунлардаги ҳаволаки нормаларни амалга ошириш бўйича янгича тизим жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сон Фармон, 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-75-сон қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини такомиллаштириб бориш орқали аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳам ҳуқуқий давлат қуриш борасидаги интилишларимизга мос келади. Бу борада 2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг тасдиқланиши шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириши, ёшларни салбий таъсир кўрсатувчи турли омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 588-сон қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги Ф-53-сон фармойиши билан тасдиқланган 53 банддан иборат дастурда нафақат бир марталик, вақтинчалик, балки доимий хусусиятга эга чора-тадбирлар, айниқса, электрон Конституция кутубхонасини яратиш бўйича чора-тадбирлар ҳам белгиланганлигини қўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Конституцияни ҳаётга татбиқ этиш юқори даражадаги ҳуқуқий онг ва маданиятни шакллантиришни тақозо этади. Шундан келиб чиқиб, Конституциявий суд биринчи навбатда давлат хизматчилари ўртасида Конституция тарғиботини кучайтиришга, ҳуқуқшунослик йўналишида дарслик ва қўлланмаларни Конституция асосида янгилаш бўйича ишларни якунига етказишга чақиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, жамият томонидан конституциявий принцип, нормаларга риоя этиш ва ижро этишнинг аҳамиятини чуқур англаб етиш конституциявий қонунийлик ва жамият барқарор ривожланишининг кафолати бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада «Янги Ўзбекистон — маърифий жамият» концепцияси асосида конституциявий таълим масаласига алоҳида эътибор қаратиш, хусусан, парламент томонидан Конституцияни ўқиб-ўрганиш бўйича Миллий фаолият дастури қабул қилишни, Асосий қонунимизни ўрганишни болалар боғчасидан бошлаш, барча даражадаги таълим муассасалари, аҳолининг турли қатламлари, айниқса, давлат хизматчиларини ушбу жараёнга тўлиқ жалб этиб, давлат хизматига ишга киришда Конституция асослари бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини амалда татбиқ этиш бўйича ишларни жадаллаштириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституцияни ҳаётга татбиқ этишда мамлакатимизда 2024 йил 27 октябрь кунида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар ҳам муҳим аҳамият касб этди. Сайловлар натижасида илк маротаба халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларига маҳаллий Кенгаш депутатлари орасидан сайланган Кенгаш раислари бошчилик қилиши бўйича конституциявий нормалар ҳаётга татбиқ этилди. Шунингдек, янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ парламент ва Ҳукумат шакллантирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд вилоят ва Тошкент шаҳрида Кенгаш раислари ва ҳокимлар бошчилик қиладиган вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият тармоқлари алоҳида ажратилганлигини инобатга олиб, қонунлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти ваколатларига оид умумий нормаларни ҳокимлик ва маҳаллий Кенгашлар ўртасида ажратган ҳолда аниқ таҳрирда баён этиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сон Фармонида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги вазифаларни аниқ белгилаб қўйилганини қўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд давлат органлари судлар томонидан янги таҳрирдаги Конституцияни бевосита қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилиш амалиётини қўллаб-қувватлайди. Хусусан, суд амалиёти таҳлили Конституция ва унинг моддаларига жиноят ишлари бўйича судларнинг 73 242 (2023 йилга нисбатан 4,8 баравар кўп), фуқаролик ишлари бўйича судларнинг 25 083 (2023 йилга нисбатан 5,6 баравар кўп), иқтисодий ишлар бўйича судларнинг 30 301 (2023 йилга нисбатан 13,6 баравар кўп) ҳамда маъмурий ишлар бўйича судларнинг 8 837 (2023 йилга нисбатан 13 баравар кўп) ҳужжатларида тўғридан-тўғри ҳавола қилганликларини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан кўпроқ Конституциянинг 26, 27, 28, 29, 31 (жиноят ишлари бўйича судлар), 15, 20, 26, 29, 31, 33, 41, 42, 46, 47, 55, 60, 62 — 68, 76 — 78, 80 (фуқаролик ишлари судлар), 15, 16, 55, 65 — 68, 99, 134, 138 (иқтисодий ишлар бўйича судлар) ҳамда 15, 20, 21, 29, 30, 40, 41, 46, 54, 55, 65 — 67, 138-моддаларига (маъмурий ишлар бўйича судлар) мурожаат этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд Конституция нормаларини тўғридан тўғри қўллаш бўйича амалга оширилаётган ишларни эътироф этган ҳолда қонунчиликни Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича бошланган ишларни янада жадаллаштириш зарурлигига эътибор қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд айниқса, Конституциянинг шахснинг ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарларини сир сақлашга бўлган ҳуқуқини чеклашни, уй-жойда тинтув ўтказишни фақат суд қарорига асосан амалга оширишга оид қоидалари асосида Жиноят-процессуал кодекси тегишли нормалари ҳали ҳам қайта кўриб чиқилмаганлигини қайд этади ҳамда масъул давлат органларини тегишли қонун лойиҳасини қисқа фурсатларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритишга чақиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Конституциявий суд шахснинг сукут сақлашга оид конституциявий ҳуқуқларини жиноят процессида ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш жараёнида тўлақонли таъминлаш мақсадида ушбу институтни жиноят-процессуал, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликда батафсил акс эттириш орқали Конституцияни ҳаётга татбиқ этишга чақириб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Конституциявий суд вазирлик ва идоралар низомларида Конституцияни амалга ошириш бўйича масъул бўлган вазифа ва функцияларини аниқ белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди ҳамда Ҳукуматни вазирлик ва идораларнинг низомларини қайта кўриб чиқиб, уларда ушбу масала бўйича алоҳида нормалар белгилашга чақиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Конституциявий суд:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) вилоят ва Тошкент шаҳрида Кенгаш раислари ва ҳокимлар бошчилик қиладиган вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият тармоқлари алоҳида ажратилганлигини инобатга олиб, қонунлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти ваколатларига оид умумий нормаларни ҳокимлик ва маҳаллий Кенгашлар ўртасида ажратган ҳолда аниқ таҳрирда баён этишни тавсия этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Конституцияни тўғридан-тўғри қўллаш масаласини давлат хизматчиларини, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш тизимининг муҳим қисми сифатида мустаҳкамлашга даъват қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) конституциявий таълим масаласига алоҳида эътибор қаратиш, хусусан, Конституцияни ўқиб-ўрганиш бўйича Миллий фаолият дастурини қабул қилиш, давлат хизматига ишга киришда Конституция асослари бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини амалда татбиқ этиш бўйича ишларни жадаллаштиришга чақиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ҳуқуқшунослик йўналишида дарсликлар ва бошқа қўлланмаларни Конституция асосида янгилаш бўйича ишларни якунига етказишни жадаллаштириш лозимлигини қайд этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) шахснинг ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарларини сир сақлашга бўлган ҳуқуқини чеклашни, уй-жойда тинтув ўтказишни фақат суд қарорига асосан амалга оширишга оид конституциявий қоидалар асосида Жиноят-процессуал кодекси тегишли нормаларни қисқа муддатларда қайта кўриб чиқишга чақиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) шахснинг сукут сақлашга оид конституциявий ҳуқуқларини жиноят процессида ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш жараёнида тўлақонли таъминлаш мақсадида ушбу институтни жиноят-процессуал, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликда батафсил акс эттиришни таклиф қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) вазирлик ва идоралар низомларида уларнинг Конституцияни амалга оширишга қаратилган вазифа ва функцияларини аниқ белгилаб қўйиш мақсадида Ҳукуматни вазирлик ва идораларнинг низомларини қайта кўриб чиқиб, уларда ушбу масала бўйича алоҳида нормалар белгилашга чақиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Конституциявий суд томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қўллаш бўйича амалга оширилган ишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий одил судлов демократик-ҳуқуқий давлат учун муҳим бўлган фундаментал қадриятларни кафолатловчи ҳамда тўғридан-тўғри амал қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида Конституция устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш орқали уларнинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита тааллуқли бўлган қонунларнинг Конституцияга мувофиқлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу институт конституциявий одил судловга эришиш ва конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. 2024 йил давомида Конституциявий судга жами 1400 та мурожаатлар, шундан 1 350 таси фуқаролар, 50 таси юридик шахслардан келиб тушган. Фуқаролар томонидан пенсия, фуқаролик, уй-жой, меҳнат қонунчилигининг алоҳида нормаларини конституциявийлигини текшириш юзасидан мурожаатлар келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга йўлланган мурожаатларининг аксарияти умумий юрисдикция судларининг қарорларини бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқиш, судга қадар иш юритишнинг қонунийлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай мурожаатлар Конституциявий суд томонидан эмас, балки умумий юрисдикция судлари ёки бошқа органлар томонидан кўриб чиқилиши (суд ва терговга, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатига, иш ёки ўқишга тиклашга оид) лозим. Таҳлиллар кўпинча Конституциявий судга мурожаат қилган фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилиш институтлари тўғрисида етарлича хабардор эмаслигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Конституциявий судга «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонун талабларига мувофиқ бўлмаган шикоятлар билан мурожаат этиш ҳолатлари кўпайиши тенденцияси сақланиб қолмоқда. Конституциявий суд Ҳукумат ва бошқа масъул давлат органларининг эътиборини ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот ишларини янада фаоллаштиришга қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг конституциявийлигини текшириш ҳақидаги мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 29-моддасида белгиланган талабларга жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унда қўйилган масала юзасидан мурожаат қилувчининг нуқтаи назари ва мурожаатни Конституциянинг тегишли нормаларига ҳавола қилинган ҳолдаги ҳуқуқий асослантирилган бўлиши лозим. Шу мақсадда Конституциявий суд фуқароларга юридик маслаҳат бериш ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш бўйича зарур шарт-шароитларни яратиш борасидаги ишларни қўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими муҳим аҳамият касб этишини инобатга олиб, юридик ёрдамни давлат ҳисобидан кўрсатиш тўғрисидаги (29-модда) конституциявий норма ижросини самарали ташкил этиш мақсадида «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонунда давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган кам таъминланган шахсларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг конституциявийлигини текшириш бўйича мурожаатларини Конституциявий суд мажлисида кўриб чиқишни ҳам киритиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий судга мурожаатларнинг 14 та маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимидаги таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятларидан келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд томонидан 2024 йилда конституциявий назорат тартибида 70 та қонун ва 218 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги ўрганилган. Конституциявий назорат тартибида текширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича Конституциявий суд ҳужжатларида замонавий конституционализм амалиётини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тизимни такомиллаштириш бўйича конституциявий-доктринал ёндашувлар баён этилган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг аниқ йўналишлари кўрсатиб берилган, ҳуқуқий нормаларни қўллашнинг конституциявий-ҳуқуқий масалаларига эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, Конституциявий суднинг 2024 йил 23 июлда бўлиб ўтган суд мажлисида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказнинг мурожаати бўйича «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 86-моддаси биринчи қисмига шарҳ бериш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Конституциявий суд томонидан конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари муайян ишда қўлланилган ва Конституцияга мувофиқ бўлмаган қонунда бузилган, деб ҳисобловчи фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг шикоятлари, агар судда ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, судда ишни кўриб чиқиш тугаган кундан эътиборан бир йилдан кечиктирмай берилади, деган нормага аниқлик киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд ҳузурида жамоатчилик асосида илмий-маслаҳат кенгаши фаолият кўрсатиб, у Конституциявий суднинг фаолиятига оид масалалар, шу жумладан, Конституция устуворлигини таъминлаш, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш механизмлари самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар киритади. Хусусан, Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари 2024 йилда 13 та масала бўйича таклифлар киритган ва улар Конституциявий суд томонидан қарор қабул қилишда инобатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилар асосида Конституциявий суд:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Конституциявий суд ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотида вазирлик ва идоралар фаолиятига оид тавсиялар мазкур вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилишини мажбурий этиб белгилаш таклиф этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Конституциявий суд Ҳукумат ва бошқа масъул давлат органларини, авваламбор, Адлия вазирлигини ўз ваколати доирасида фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини муҳофаза қилишнинг барча ҳуқуқий воситалари ҳақида хабардорлик даражасини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот ишларини янада фаоллаштиришга ҳамда ушбу фаолият сифати устидан доимий мониторинг қилиб боришга чақиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) конституциявий судлов бўйича юридик маслаҳат бериш ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш бўйича зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими муҳим аҳамият касб этишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш доирасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки унинг алоҳида нормаларининг конституциявийлигини текшириш бўйича мурожаат Конституциявий суд иш юритувига қабул қилинганда ушбу тоифа шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни киритиш таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини тўғридан тўғри қўллаш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ва таклифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда конституциявий суд иш юритуви давомида, шунингдек, Илмий-маслаҳат кенгаши томонидан киритилган таклифларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Конституциявий суд Конституцияни тўғридан тўғри қўллаш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги айрим масалаларга эътибор қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг моҳияти ва мазмунини белгилаши ҳақидаги конституциявий қоида норма ижодкорлигида муҳим ўрин тутиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд бу борада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чораларни жорий этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда конституциявий талабларга риоя этиш зарурлигига эътибор қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан чеклаш мумкин эмаслигига ва ушбу масала парламентнинг мутлақ ваколатига киритилганлигини яна бир бор эслатиб ўтишни жоиз деб билади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи нормалар бўлган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳам қуйидаги конституциявий нормаларга риоя этиш лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур чораларнинг асослари ва чегаралари мутаносиблик ва етарлилик конституциявий принципларига қатъий мувофиқ бўлиши керак (Конституциянинг 20-моддаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин (Конституциянинг 21-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, қонун чиқарувчи бу мазмундаги қонунларни қабул қилишда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашнинг конституциявий чегараларидан келиб чиқиб ёндашиши, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларни Конституциянинг 21-моддасида белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадларда ёхуд зарур бўлган ҳажмдан ортиқча чекланиши мумкин эмаслигига, бундай чоралар адолатлилик, мутаносиблик ва етарлилик принципларига мос бўлишига эътибор қаратиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу конституциявий норма асосида Конституциявий суд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда ишлаб чиқувчилардан бир қатор жиҳатларга риоя этишни, хусусан, инсон, жамият ва давлат манфаатлари мувозанатини таъминлаш, давлат органлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш ва ҳуқуқий тартибга солишда суистеъмолчиликларга йўл қўймаслик, ҳуқуқ нормаларининг турлича, ўзбошимчалик билан шарҳлашга йўл қўймайдиган даражадаги аниқлиги ҳамда инсон ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш ва ҳаволаки нормаларни амалга ошириш заруратини ҳам эътибордан четда қолдирмасликка чақиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада Конституциявий суд ўзининг 2023 йилдаги ахборотида таклиф этган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда унинг Конституцияга мувофиқлиги нуқтаи назардан баҳолашни энг асосий, бирламчи мезон сифатида алоҳида белгилаб қўйиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-75-сон қарорида мустаҳкамланганлигини қўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Конституциявий суд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда унинг Конституцияга мувофиқлигини баҳолаш фақат Адлия вазирлиги эмас, балки барча вазирлик ва идоралар, шунингдек, Олий Мажлис палаталари юридик хизматлари томонидан таъминланиши лозим, деб ҳисоблайди ҳамда Адлия вазирлиги томонидан вазирлик ва идоралар ҳуқуқшунос кадрларини малакасини ошириш жараёнида ҳам уларнинг ушбу масала бўйича кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш ташаббусини илгари суради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, Конституциявий суд фуқаролар мурожаатларида кўтарилган конституциявий ҳуқуқларни таъминлаш билан боғлиқ қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибсиз қурилишлар, қурилиш ишларида хавфсизлик чоралари кўрилмаганлиги аҳоли ҳаёти сифат даражасига салбий таъсир кўрсатишини, шу жумладан, ёш болалар ўлимига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, барча йирик қурилиш ишларида хавфсизлик кафолатларини ҳамда ушбу масалада қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш, шунингдек, реновацияга оид муносабатларни қонун даражасида тартибга солиш мақсадга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул идоралар тергов ва суд жараёнида вақтинча тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга байрам кунларида озиқ-овқат, кийим-кечак киритиш, тоза ҳавода сайр қилиш, яқин қариндошлари ва адвокатлари билан учрашувга рухсат берадиган тизимни жорий этиш масаласига эътибор қаратиши зарур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баъзи ҳудудларда фермерлар ўзлари етиштирган маҳсулотни эркин тасарруф этишда тўсқинликларга учраши ҳолатларини эътиборга олиб, барча масъуллардан товар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши бўйича конституциявий кафолатларга сўзсиз риоя этиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатлар юзасидан Конституциявий суд конституциявий ҳуқуқларга риоя этмаслик ҳолатлари ваколатли давлат органлари диққат-эътибори марказида бўлиши кераклиги, бу билан боғлиқ ҳар бир ҳолат зудлик билан ўрганилиши ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилиши лозимлигини таъкидлайди ҳамда Олий Мажлисни, Ҳукуматни ва масъул ташкилотларни аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш билан бир қаторда, уларни юзага келтирган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли чоралар кўриб боришга чақиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, Конституциявий суд Конституциядан келиб чиқиб, махсус қонунларда халқаро шартномаларнинг юридик кучи масаласи аниқ тартибга солиниши лозимлигига эътибор қаратади. Хусусан, Конституцияга кўра, агар халқаро шартномада қонундан бошқача қоида белгиланган бўлса халқаро шартнома қоидалари қўлланилади (15-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу конституциявий норма мазмунидан келиб чиқиб, барча халқаро шартномалар ёки фақатгина қонун билан ратификация қилинган халқаро шартномалар қонунлардан устун бўлиши, шунингдек, ратификация қилиш тўғрисидаги қонуннинг юридик кучи оддий қонунга нисбатан устунроқ бўлиши каби масалаларга аниқлик киритиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, халқаро шартномалар нормаларининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш механизмлари ҳам етарли эмас. Қонунчиликда фақат ратификация қилинадиган халқаро шартноманинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш тартиби назарда тутилмаган, халқаро шартномани Конституцияга мувофиқ эмас деб топишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳам қонунларда аниқ белгилаб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартномаларни судлар томонидан тўғридан-тўғри қўллаш учун ҳуқуқий ва процессуал асосларни такомиллаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Конституциявий суд Конституциядан келиб чиқувчи халқаро шартномаларга оид ушбу масалаларни қонун даражасида тартибга солиш лозим, деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан, Конституцияда ҳуқуқий давлатчилик, Конституция ва ҳуқуқ устуворлиги, конституциявий ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва фуқароларни суд ҳимоясида бўлишга оид конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишнинг муҳим шарти сифатида одил судлов ҳокимиятига алоҳида эътибор қаратилган. Умуман олганда, суд ҳимоясида бўлиш конституциявий ҳуқуқи бир вақтнинг ўзида бошқа конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларга нисбатан кафолатловчи механизм сифатида ҳам намоён бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада Конституциявий суднинг 2023 йилги ахборотидаги вилоят, туман (шаҳар) судьяларининг тегишли халқ депутатлари Кенгашлари олдида ахборот бериш амалиётини бекор қилиш ҳақидаги таклифини инобатга олиб, Олий Мажлис томонидан тегишли қонун қабул қилинганлигини юқори баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-300-сонли қарорида белгиланган тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатларига санкция бериш масаласини кўриб чиқувчи алоҳида тергов судьялари институтини жорий этилиши судлар мустақиллигига оид конституциявий кафолатларни янада мустаҳкамлайди. Шу билан бирга Конституциявий суд тергов судьяси ваколатларининг қонуний асосларини яратиш чораларини тезлаштириш зарур, деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчидан, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслар томонидан киритилган даъволар кўрмасдан қолдирилганда давлат божини тўлаш масаласи бўйича ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳимоясида бўлишга оид конституциявий нормани тўлақонли амалга ошириш мақсадида Конституциявий суд «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда бошқа шахслар манфаатини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, хусусан, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва даъво кўрмасдан қолдирилганда манфаатдор шахсдан давлат божини ундирмаслик масаласини кўриб чиқишни таклиф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Хулоса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгиланган Конституция ва унга мувофиқлаштирилаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасини суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат сифатида барқарор ва изчил ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни дамда Конституцияда белгиланган мақсадларга эришиш нафақат давлат органлари, балки жамоат бирлашмалари ва кенг жамоатчилик учун ҳам устувор вазифа бўлиб, жамиятнинг барча аъзоларининг фаол саъй-ҳаракатларини талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу маънода Конституциявий суд барча давлат органларини Конституцияни амалга ошириш ва мамлакатда конституциявий қонунийликни таъминлашда масъулиятни тўлақонли ҳис қилишга, шу жумладан, ўз фаолиятида Конституцияда кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларнинг чекланишига йўл қўймасликка, конституциявий ҳуқуқлар бузилишининг ҳар қандай ҳолатлари бўйича тезкор ва қатъий чораларни кўриб боришга чақиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зеро, конституциявий қонунийликни таъминлаш, ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳар бир давлат ҳокимияти органи, давлат институти ва мансабдор шахснинг бош мақсади бўлиб қолиши лозим.