1-ИЛОВА
1. | А. Арипов | — | Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика идоралараро комиссияси раиси |
2. | А. Бурханов | — | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори, Республика идоралараро комиссияси раиси ўринбосари |
3. | А. Ташкулов | — | адлия вазири, Республика идоралараро комиссияси раиси ўринбосари |
4. | Н. Йўлдошев | — | Бош прокурор |
5. | А. Бобоев | — | Ҳисоб палатаси раиси |
6. | Б. Мусаев | — | камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири |
7. | Ж. Мирзамаҳмудов | — | энергетика вазири |
8. | Б. Закиров | — | қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири |
9. | Б. Исламов | — | тоғ-кон саноати ва геология вазири |
10. | И. Махкамов | — | транспорт вазири |
11. | И. Абдурахмонов | — | қишлоқ хўжалиги вазири |
12. | Ш. Хамраев | — | сув хўжалиги вазири |
13. | Ш. Шерматов | — | рақамли технологиялар вазири |
14. | П. Бобожонов | — | ички ишлар вазири |
15. | Х. Умарова | — | мактабгача ва мактаб таълими вазири |
16. | К. Шарипов | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
17. | А. Худаяров | — | соғлиқни сақлаш вазири в.б. |
18. | И. Норқулов | — | иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари |
19. | Н. Сайдуллаев | — | Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари |
20. | А. Ортиқов | — | Давлат активларини бошқариш агентлиги директори |
21. | Ж. Турсунов | — | Автомобиль йўллари қўмитаси раиси |
22. | А. Джурабаев | — | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси |
23. | А. Қаюмов | — | Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари |
24. | У.Ш. Хусаинов | — | Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори в.б. |
25. | Б. Сидиқов | — | «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси |
26. | Қ. Санақулов | — | «Навоий КМК» АЖ бошқаруви раиси |
27. | Б. Эшмуратов | — | «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси |
28. | З. Нарзуллаев | — | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси |
29. | Ш. Худайкулов | — | «Uzbekistan airways» АЖ бошқаруви раиси |
30. | У. Розукулов | — | «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси |
31. | А. Акбаржонов | — | «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси |
32. | К. Туляганов | — | «Асакабанк» АТБ бошқаруви раиси |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Муддати |
Масъул |
|
I. Қонунчилик ҳужжатларини «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқлаштириш чоралари |
||||
|
1. |
Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш тизимини йўлга қўйиш, шу жумладан, давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини белгилаш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси |
2024 йил |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А. Мусаев), Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотлари |
|
2. |
Қонунчилик ҳужжатларини «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун талабларига «пакет» принципи асосида комплекс мувофиқлаштириш ҳамда уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари |
2024 йил |
Адлия вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
|
3. |
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартибини белгилаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2024 йил |
Адлия вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А. Мусаев) |
|
II. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралари |
||||
|
4. |
«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантириш. |
Ахборот-таҳлилий |
2024 йил |
Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Марказий банк (Н. Сайдуллаев) |
|
5. |
Давлат органлари ва ташкилотларида яқин қариндошлар бевосита бўйсунувда ёки назорат йўналишидаги ташкилотларда ишлаётган ҳолатларни аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш. |
Ахборот-таҳлилий |
2024 йил |
Давлат органлари ва ташкилотлари |
|
Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил |
Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ |
|
|
6. |
Давлат органлари ва ташкилотларида ҳамда уларнинг бўйсунувида бўлган ташкилотларда ходимлар ўриндошлик асосида ишлаётган ҳолатларни аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш. |
Ахборот-таҳлилий |
2024 йил |
Давлат органлари ва ташкилотлари |
|
Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил |
Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ |
|
|
7. |
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш ҳолатларини аниқлаш. Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил |
Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ |
|
8. |
2023 йил давомида яқин қариндоши мансабдор шахс сифатида ишлаётган объектни текширишда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг иштирок этиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини таҳлил қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил |
Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ |
|
9. |
Давлат органлари ва ташкилотларидан ишдан бўшаган ходимнинг икки йил ичида ўз иш жойида бевосита назоратида бўлган ташкилотларга ишга кириш ҳолатларини аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш. |
Ахборот-таҳлилий |
2024 йил |
Давлат органлари ва ташкилотлари |
|
Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил |
Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ |
|
|
10. |
2023 йил давомида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат харидларини амалга ошириш ва давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатларни аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш. |
Ахборот-таҳлилий |
2024 йил |
Ҳисоб палатаси (А. Бобоев), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) |
|
Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил |
Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ |
|
|
11. |
Ходим ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг назоратида бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектининг акцияларига ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилган, шунингдек, ушбу тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органи аъзоси бўлган ҳолатларни аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш. |
Ахборот-таҳлилий |
2024 йил |
Давлат органлари ва ташкилотлари |
|
Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил |
Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ |
|
|
12. |
Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини баҳолаш учун жорий этилган «E-anticor.uz» платформаси орқали 2023 йилдаги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ маълумотларни таҳлил қилиш. |
Ахборот-таҳлилий |
2024 йил июль |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), давлат органлари ва ташкилотлари |
|
13. |
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан 2024 йилда манфаатлар тўқнашуви бўйича тўлдирилган йиллик декларацияларни таҳлил қилиш. |
Ахборот-таҳлилий |
2024 йил |
Давлат органлари ва ташкилотлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) |
|
Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил |
||
|
14. |
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этилаётганлигини ўрганиш, бундай чекловларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш. |
Ахборот-таҳлилий |
2024 йил октябрь |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Ҳисоб палатаси (А. Бобоев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
15. |
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш ва уларни тартибга солиш тизими жорий этилмаган ташкилотлардаги ҳолатларни таҳлил қилиш. |
Ахборот-таҳлилий |
2024 йил август |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Ҳисоб палатаси (А. Бобоев), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), давлат органлари ва ташкилотлари |
|
16. |
Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари, одоб-ахлоқ комиссиялари ташкил этилганлигини ва фаолияти йўлга қўйилганлигини таҳлил қилиш ҳамда мавжуд имкониятлар доирасида алоҳида тузилмаларни ташкил этиш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил октябрь |
Давлат органлари ва ташкилотлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ҳисоб палатаси (А. Бобоев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
17. |
2023 йил давомида давлат органлари ва ташкилотларига жисмоний ва юридик шахслардан манфаатлар тўқнашуви бўйича келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш. |
Ахборот-таҳлилий |
2024 йил сентябрь |
Давлат органлари ва ташкилотлари, Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Ҳисоб палатаси (А. Бобоев), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А. Мусаев) |
|
18. |
Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, савдо платформалари ва бошқа дастурий таъминотлари «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун билан белгиланаётган талабларга мувофиқлигини ўрганиш ҳамда мавжуд молиявий имкониятлари доирасида уларни такомиллаштириш бўйича ташкилий чораларни кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил октябрь |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
19. |
Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар беришнинг электрон тизими йўлга қўйилганлигини ўрганиш ҳамда бундай тизимни жорий этиш имкониятларини таҳлил қилиш. |
Ахборот-таҳлилий |
2024 йил сентябрь |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), давлат органлари ва ташкилотлари |
|
20. |
Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш учун давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимларининг ўзаро интеграцияси ҳолатларини ўрганиш. Бунда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш учун зарур маълумотларни сўров асосида олиш имкониятини яратиш чораларини кўриш. |
Ахборот-таҳлилий |
2024 йил сентябрь |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), давлат органлари ва ташкилотлари |
|
21. |
Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш учун шароит яратиш мақсадида: «E-anticor.uz» электрон платформасида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилишини; Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг тегишли ахборот тизимларини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси билан интеграция қилинишини таъминлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Рақамли технологиялар вазирлиги (А.Ташкулов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), (Ш.Кудбиев), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А. Мусаев) |
|
22. |
«E-anticor.uz» электрон платформасида қуйидаги имкониятларни яратиш: халқаро ва бошқа расмий тадбирларда давлат фуқаролик хизматчилари қабул қилган совғалар электрон реестрини юритиш; манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича статистик маълумотларни шакллантириш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Рақамли технологиялар вазирлиги (А.Ташкулов) |
|
23. |
Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шаклларини тасдиқлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига юбориш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Адлия вазирлиги |
|
24. |
Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг тасдиқланган намунавий шаклларини давлат органлари ва ташкилотлари расмий веб-сайтларига жойлаштириш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил |
Давлат органлари ва ташкилотлари |
|
III. Манфаатлар тўқнашуви бўйича ходимларнинг билим ва кўникмаларини аниқлаш ҳамда тушунтириш ишларини амалга ошириш чоралари |
||||
|
25. |
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари бўйича билим ва кўникмаларини онлайн тест синовлари орқали баҳолаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича ташкилий чораларни белгилаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил июль |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) |
|
26. |
Миллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш, кадрлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларининг ва Одоб-ахлоқ комиссияси аъзоларининг манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, уларни бошқариш ва бартараф этиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириб бориш. |
Режа-график асосида |
2024 йил |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) |
|
27. |
Давлат харидларида ва бошқа бюджет молиявий харажатларни амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш ва тартибга солиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун онлайн ўқув тренинг ўтказиш. |
Режа-график асосида |
2024 йил июль |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Ҳисоб палатаси (А. Бобоев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
|
28. |
Давлат хизматида юзага келадиган манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари, уларни бартараф этиш чоралари бўйича миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга асосланган услубий қўлланма ишлаб чиқиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига электрон тарқатиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил август |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
|
29. |
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари иш столида эслатма сифатида фойдаланиши учун манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар ва бундай вазиятларда кўриладиган чоралар бўйича иллюстратив тарқатма материалларни ишлаб чиқиш ҳамда тарқатиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил август |
Давлат органлари ва ташкилотлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
|
IV. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этишда жамоатчилик иштирокини таъминлаш чоралари |
||||
|
30. |
Теле- ва радиодастурлар орқали «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда уларни бундай ҳолатлар ҳақида хабардор бўлган тақдирда тегишли идораларга хабар беришга чақириш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил октябрь |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) |
|
31. |
Миллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ОАВ вакиллари учун манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан махсус ўқув тренинглар ўтказиш. |
Режа-график асосида |
2024 йил |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) |
|
32. |
Давлат органлари ва ташкилотларининг ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича хабар бериш мумкин бўлган алоқа каналларини ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил |
Давлат органлари ва ташкилотлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |