04.03.2024 йилдаги ПҚ-109-сон

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизмлари

Муддат

Ҳужжат шакли

Масъул ижрочилар

I. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бюджет-солиқ сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва давлат харидлари тизимини такомиллаштириш

Мувофиқлаштирувчилар: Президент Администрацияси — Б. Рахматов, Т. Ишметов, Вазирлар Маҳкамаси — Ж. Қўчқоров

1.

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва унга ишончлиликни мустаҳкамлашнинг 2024 йилдаги энг долзарб вазифаси сифатида консолидациялашган бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиздан оширмасликни белгилаш.

1. 2024 йилда бозор ислоҳотларини тўлақонли амалга ошириш орқали бюджет тақчиллиги, шу жумладан субсидиялар ва қўшимча харажатлар ошиб кетишининг олдини олиш.

2. Макроиқтисодий барқарорликни (шу жумладан, бюджет тақчиллигини оширмаслик) таъминлаш мақсадида Мувофиқлаштирувчи гуруҳ Бош вазир ҳузурида ҳар ойда:

а) мазкур қарорда белгиланган йўналишлардаги ислоҳотлар ижросини;

б) бюджет даромадлари ва харажатларининг ойлик ижросини муҳокама қилиш ва ислоҳотлар кечикишининг олдини олиш ҳамда бюджет тақчиллигини оширмасликнинг қатъий чораларини кўриб бориш.

Ҳар ойда

Амалий чоралар

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

(Б. Рахматов,

Ж. Қўчқоров)

2.

Бюджет интизомини таъминлаш, бюджет харажатлари натижадорлигига эришиш, давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тизимлаштириш, шунингдек, бюджет барқарорлигини таъминлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириб бориш. Бунда, давлат молиясини бошқариш тизимини мамлакат стратегик мақсадларга эришишда ишончли восита сифатида такомиллаштириш.

2025 — 2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А.Я. Хайдаров)

3.

Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш, шаффофликни ошириш орқали рақобат муҳитини кучайтириш.

«Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Август

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова)

II. Мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлаш

Мувофиқлаштирувчилар: Президент Администрацияси — А. Султанов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — Б. Ходжаев, Энергетика вазирлиги — Ж. Мирзамахмудов

4.

Энергетика тармоғини тартибга солувчи қонунчилик нормаларини соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга мослаштириш.

Янги таҳрирдаги «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июнь

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

(Ш. Ходжаев)

5.

Электр энергиясининг улгуржи ва чакана-савдо бозорларини ташкил этиш, бозор иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, уларнинг фаолиятини ҳамда тарифларни тартибга солиш.

«Рақобатли энергетика бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

(Ш. Ходжаев),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов)

6.

Энергетика фаолиятига лицензия бериш жараёнларини тартибга солишнинг қонунчилик асосларини белгилаш, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш фаолиятининг айрим турлари учун лицензия ҳамда муайян ҳаракатлар учун рухсатномалар бериш талаб ва қоидаларини белгилаш.

«Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июль

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

(Ш. Ходжаев),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

7.

2030 йилгача энергетика соҳасини ривожлантириш сценарийлари ва мақсадли кўрсаткичларини, асосий тармоқлар ва ҳудудлар бўйича энергия ресурсларига бўлган талаб ва таклиф прогнозларини белгилаш.

«Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика соҳасини 2030 йилгача мувозанатли ривожлантириш дастурини (Мастер план) тасдиқлаш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июнь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов),

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

(Ш. Ходжаев)

8.

Электр энергияси соҳасидаги мақсадли кўрсаткичлар ва стратегик вазифаларни белгилаш, ишлаб чиқариш манбаларини диверсификация қилиш, энергия самарадорлигини ошириш.

Электр энергия соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июль

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов),

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

(Ш. Ходжаев)

9.

Газ бозорини эркинлаштириш, соҳага хусусий инвесторларни жалб қилиш учун шароит яратиш, табиий газ бозори регуляторини ташкил қилиш ва хусусий операторларни жалб қилиш.

2030 йилга қадар газ бозорини ислоҳ қилиш концепциясини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Апрель

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов)

10.

Тарифларни ҳисоблашда соҳани модернизация қилиш ва инвестицияларни оширишни рағбатлантирувчи «активлар базасини тартибга солиш» (Regulatory Asset Base) усулини жорий этиш.

Газ ва электр энергияси тарифларини ҳисоблашнинг янги методикасини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Апрель

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Б. Ходжаев)

11.

Магистрал ва тақсимлаш электр тармоқларига янги объектларни улаш тартиблари ҳамда техник талаблар ва хавфсизлик стандартларини белгилаш.

Қуйидагилар бўйича алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

(Ш. Ходжаев),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов)

а) магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш;

Май

б) тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш.

Июль

12.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 85 та конида газ қазиб чиқаришни барқарорлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш.

Март

Амалий чора-тадбирлар дастури

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов)

13.

Табиий газни қазиб олишда техник стандартлаштириш, ҳар бир босқичда ҳисоблагичлар учун ягона техник стандартларни ишлаб чиқиш ва ўрнатиш, газ ҳажмини ишончли ва аниқ ўлчашни таъминлаш.

Табиий газни қазиб олишдан истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган барча босқичларда ҳисоблагичларни ўрнатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Август

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов)

14.

Суюлтирилган газни етказиб бериш функциясини хусусий операторларга ўтказиш учун пилот лойиҳаларни амалга ошириш.

5 та туманда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш функциясини хусусий операторларга бериш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Май

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов)

15.

«Ўзтрансгаз» АЖнинг газ транспорт тизимини модернизация қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июнь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов)

16.

Халқаро молия корпорацияси билан Самарқанддаги электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини модернизациясига ДХШ асосида инвесторларни жалб қилиш учун тендер эълон қилиш. Шунингдек, ушбу жараёнларни Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам бошлаш.

1. Тендер ҳужжатларини тайёрлаш.

Август

Амалий тадбирлар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

(Ш. Ходжаев),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов)

2. Тендерни эълон қилиш.

Ноябрь

3. Тендер якунларини бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Декабрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

III. Қишлоқ ва сув хўжалигида ислоҳотларни кучайтириш, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашни тубдан яхшилаш

Мувофиқлаштирувчилар: Президент Администрацияси — А. Самадов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — А. Я. Хайдаров, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — И. Абдурахмонов, Сув хўжалиги вазирлиги — Ш. Хамраев

17.

Қишлоқ хўжалиги экинларини маъмурий жойлаштиришдан воз кечиш, минимал ҳосилдорлик ва фермерлар кенгашига мажбурий аъзоликни бекор қилиш.

Ер кодексига ўзгартиш киритиш юзасидан норматив-ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Апрель

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

18.

Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш, хатарларни қайта суғурталаш, суғурта мукофотининг 50 фоизини давлат томонидан қоплаш.

«Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Апрель

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

19.

Соҳада кооперативлар ташкил этиш, сувдан фойдаланиш, банк ва ХМИлар билан ҳамкорлик қилиш, етиштирилган маҳсулотларни ўзида қайта ишлашнинг ҳуқуқий асосини яратиш.

«Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

Март

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

20.

Пиллачиликда янги қувватларни ташкил этишни «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан келишишни бекор қилиш, пиллани биржада сотиш тартибини тасдиқлаш, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси фаолиятини трансформация қилиш.

Ипакчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июнь

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

21.

2025 йил ҳосилидан ғалла етиштиришга имтиёзли кредитларни бевосита фермер хўжаликларига ажратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Май

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

22.

2025 йил ҳосилидан тўқимачилик корхоналарига ҳам пахта хомашёсини сотиб олиш бўйича фьючерс шартномалари тузишга рухсат бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июнь

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

23.

Европа иттифоқи ва Жаҳон банки грант маблағларини жалб қилган ҳолда соҳага ажратилаётган барча субсидияларни хатловдан ўтказиб, уларнинг самарадорлигини ошириш ва ЖСТ талабларига мослаштириш.

Субсидиялар самарадорлигини ошириш ва Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш бўйича доклад (ҳисобот) ва таклифлар тайёрлаш.

Ноябрь

Ҳаракатлар режаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

24.

14 та тумандаги қишлоқ хўжалиги бўлимлари ўрнида AKIS (Агрохизматлар маркази) ташкил этиш.

1. Агрохизматлар марказлари ташкил этиладиган туманларни танлаш.

2. Марказ тузилмаси ва уни молиялаштириш тартиби юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Март-апрель

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

3. Марказларни ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Апрель

25.

Асосий турдаги экинлар уруғчилигининг мустақиллигини таъминлаш, уруғчилик институтлари (лаборатория) моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бириктирилган экин майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилик институтларини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Август

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

26.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ислоҳотларни имплементация қилиш, ХМИ маблағларини манзилли ишлатиш бўйича лойиҳа офиси ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Март

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

27.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимини қайта кўриб чиқиш, уни такомиллаштириш юзасидан таклифларни шакллантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Март

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

28.

Тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда сув иншоотлари билан банд бўлмаган сув фонди ерларини ижарага бериш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

29.

Дарёлар, магистрал каналлар ва муҳим сув объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш.

1. Дарёлар, магистрал каналлар ва муҳим сув объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритишни йўлга қўйиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ таркибини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаш.

Март

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

2. Сув ўлчаш қурилмалари ўрнатиладиган объектлар ва нуқталар рўйхатини шакллантириш ва ўрнатиш муддатларини белгилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Апрель

3. Сув ўлчаш қурилмаларини ўрнатиш, ишга тушириш ва ахборот тизимига интеграция қилиш.

2024 — 2026 йиллар

30.

Кичик хўжалик ва аҳоли томорқасида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тизимини такомиллаштириш.

1. ЎзРТХ биржасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишга ихтисослашган электрон савдо (UzexAgro) платформасини яратиш.

Май

Жамият кузатув кенгаши қарори

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

2. Платформани тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда «Online mahalla» электрон платформаси билан интеграция қилиш.

Май

3. Маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари орқали озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни платформага кенг жалб қилиш.

Йил давомида

4. Дастлабки босқичда давлат буюртмачилари (тиббиёт муассасалари, боғча, мактаб ва бошқалар) томонидан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тизимини йўлга қўйиш.

Йил давомида

31.

Озиқ-овқат саноати корхоналарининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш.

1. Ҳудудларда фаолият кўрсатаётган озиқ-овқат саноати корхоналарининг мавжуд қувватларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ва муаммоларни аниқлаш.

Май

Чора-тадбирлар дастури

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. Корхоналарда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.

Июнь

3. 2024 йилда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бўйича Жаҳон банки ва Франция тараққиёт агентлигидан жалб қилинган 120 млн доллар маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган янги озиқ-овқат ишлаб чиқариш лойиҳалари рўйхатини шакллантириш ва уларни амалга ошириш.

Йил давомида

32.

Чорвачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш орқали гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш чораларини кўриш.

1. Фаолият кўрсатаётган чорвачилик хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида уларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

Май

Чора-тадбирлар дастури

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

(Б. Норқобилов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

2. Хатлов натижаларига кўра, озуқа ерларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

Июнь

3. Халқаро молия институтлари ҳисобидан чорва комплексини ташкил қилиш, қорамол олиш, омухта-ем чиқариш учун 315 млн АҚШ доллари йўналтириш.

Йил давомида

33.

Озиқ-овқат саноатида халқаро стандартларни жорий қилиш орқали ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш.

1. Озиқ-овқат саноати бўйича 5 та халқаро брендни жалб қилиш ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

2. Маҳаллий озиқ-овқат корхоналари томонидан инженер-технолог, маркетолог, дизайнер, халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассисларни жалб қилишни рағбатлантириш.

Апрель

Чора-тадбирлар дастури

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

IV. Телекоммуникация соҳасини ислоҳ қилиш

Мувофиқлаштирувчилар: Президент Администрацияси — А. Самадов, Рақамли технологиялар вазирлиги — Ш. Шерматов

34.

Телекоммуникация соҳасини эркинлаштириш, мустақил регуляторни ташкил этиш, тадбиркорларга соҳа инфратузилмасидан фойдаланишга рухсат беришнинг қонуний асосларини яратиш.

Янги таҳрирдаги «Телекоммуникациялар тўғрисида» ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июнь

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

35.

Хусусий провайдерларга халқаро интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланишга рухсат бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Апрель

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

V. Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш

Мувофиқлаштирувчилар: Президент Администрацияси — О. Рахмонов, Б. Максимкулов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — Б. Ходжаев, Транспорт вазирлиги — И. Маҳкамов

36.

Темир йўл соҳасини ривожлантириш учун тегишли ҳуқуқий муҳит, тадбиркорлик фаолияти учун шароит яратиш, соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш.

Янги таҳрирдаги «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Март

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Транспорт вазирлиги

(И. Маҳкамов)

37.

Темир йўлда юк ташиш хизматлари учун берилган чегирмалар ҳамда йўловчи ташишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджетидан компенсация қилишда янги механизмларни жорий этиш.

Темир йўл хизматларини амалга оширишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июль

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Транспорт вазирлиги

(И. Маҳкамов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Б. Ходжаев)

38.

Пулли автомобиль йўллари тизимининг (қуриш, реконструкция ва эксплуатация қилиш) ҳуқуқий асосини яратиш.

«Пулли автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Август

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Транспорт вазирлиги

(И. Маҳкамов)

39.

Жамоат транспорти инфратузилмасини демографик ва иқтисодий ўсиш, хусусан урбанизация жараёнларидан келиб чиқиб ривожлантириш, соҳани эркинлаштириш ва хусусий секторни жалб этиш.

2030 йилгача ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Транспорт вазирлиги

(И. Маҳкамов)

40.

«Uzbekistan Airports» АЖга тегишли Бухоро, Урганч ва Тошкент халқаро аэропортларида ДХШ асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун хусусий инвесторларни жалб қилиш.

1. Бухоро халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш бўйича ДХШ битимини имзолаш.

Ноябрь-декабрь

Амалий чоралар

Транспорт вазирлиги

(И. Маҳкамов)

2. Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш бўйича ДХШ битимини имзолаш.

Ноябрь-декабрь

3. Тошкент халқаро аэропортини ДХШ асосида қайта қуриш ва бошқариш бўйича лойиҳанинг ТИАси, лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари ва концепциясини ишлаб чиқиш.

Йил давомида

41.

2024 йилда «Uzbekistan airways» АЖда трансформация ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш.

«Uzbekistan airways» АЖни хусусийлаштириш ва ислоҳ қилиш бўйича «Deloitte» консалтинг компанияси билан ҳамкорликни ўрнатиб, акция пакетларини халқаро оммавий савдоларда хусусийлаштириш.

Ноябрь

Амалий чоралар

Транспорт вазирлиги

(И. Маҳкамов)

VI. Урбанизация жараёнлари ва уй-жой қурилишини жадаллаштириш

Мувофиқлаштирувчилар: Президент Администрацияси — О. Хакимов, А. Бахтиев, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — И. Норқулов, С. Садуллаев

42.

Урбанизация сиёсатининг асосий мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда давлат органларининг ролини белгилаш.

«Урбанизация тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

43.

Реновация объектларини танлаб олиш, молиялаштириш механизмлари ҳамда реновация дастури иштирокчилари вазифаларини белгилаш.

«Реновация тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Апрель

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Д. Адилов)

44.

Урбанизациянинг мақсадли кўрсаткичлари ва уларга эришишнинг вазифаларини белгилаш, аҳоли ўсиши ва иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиш векторидан келиб чиқиб, агломерация ҳудудларини белгилаш ҳамда шаҳарларнинг вертикал ўсишини таъминлаш.

Урбанизацияни 2040 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Декабрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

45.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида лойиҳа офисини ташкил этиш орқали шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини такомиллаштириш, уларни тизимлаштириш, кодификациялаш ҳамда «яшил» стандартларни киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Август

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

46.

Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш, «Бир фуқарога — бир ипотека» тамойилида ипотека кредитларини ажратиш, ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш, бирламчи бозордаги уй-жойларга «Ижтимоий мажбурият» тартибини жорий этиш.

«2024 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредити механизмларидан фойдаланиш амалиётини янада такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Апрель

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(С. Садуллаев),

Марказий банк

(А. Камалов)

47.

Мастер режани ишлаб чиқишнинг мезонларини белгилаш, уларни келишиш ва тасдиқлаш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Март

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

48.

Ҳудудларда туман марказларини ривожлантириш, агломерация ва туризм масканларини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини («service point») барпо этишга қаратилган мастер режаларни ишлаб чиқиш.

70 та туман ва шаҳарнинг мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Март

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

49.

Тез ривожланиб бораётган ва қўшимча захиралари мавжуд ҳудудларни танлаб олиб ривожлантириш орқали урбанизацияни жадаллаштириш.

1. Ҳудудларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиш орқали 2024-2025 йилларда жадал ривожлантириш учун дастлабки босқичда 14 та ва кейинги босқичларда 36 та туман (шаҳар)ни танлаб олиш.

Март

Амалий чора-тадбирлар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. 2024-2025 йилларда жадал ривожлантириш учун танлаб олинган (14 та) ҳудудлар бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Май

50.

Шаҳарларда велосипед, скутер ва пиёдалар учун хавфсиз ва қулай йўллар, пулли автотураргоҳлар инфратузилмаларини ривожлантиришни рағбатлантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Август

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Транспорт вазирлиги

(И. Маҳкамов)

51.

5 та ҳудудда Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси асосида ҳудудлар ва шаҳарларни барқарор ривожлантириш лойиҳасини жорий этиш.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича концепция ҳамда дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш.

Декабрь

Амалий чора-тадбирлар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

VII. Бизнес ва инвестиция муҳитини яхшилаш, экспортни ошириш

Мувофиқлаштирувчилар: Президент Администрацияси — Б. Рахматов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — Л. Кудратов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — И. Норқулов

52.

Тадбиркорлик субъектлари ва давлат ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш.

Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

Апрель

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

53.

Яширин иқтисодиётни қисқартиришда янгича ёндашувларни жорий этиш, давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини бизнес ва аҳоли учун соддалаштириш ва рақамлаштириш орқали уларнинг ишончини мустаҳкамлаш.

2030 йилгача яширин иқтисодиётни қисқартириш стратегиясини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Май

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Я. Хайдаров)

54.

Кичик ва ўрта бизнес фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш.

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш стратегияси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Декабрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

55.

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, рухсатнома олишни енгиллаштириш, хусусий инвестицияларни ошириш.

«Ер қаъри тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

Апрель

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(О. Насритдинходжаев)

56.

Инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инвестицияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни тизимлаштириш, хусусий инвестициялар кўламини оширишга қаратилган қулай бизнес экотизимни шакллантириш.

Янги таҳрирдаги «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Август

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

57.

Аҳоли томонидан жамғарилган молиявий ресурсларни активлаштириш, ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий ресурсларга бўлган талабини қондириш.

«Капитал бозори тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Август

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(В. Пак)

58.

Солиқ тўловчиларнинг чегирилмайдиган харажатлари турларини қисқартириш, йўловчиларни ягона тарифлар асосида ташиш хизматларини кўрсатиш, давлат объектларини реализация қилиш бўйича айланмаларни қўшилган қиймат солиғидан озод этиш.

Ўн икки ой давомида уч ва ундан ортиқ енгил автомобиль сотган (ҳадя қилган, ишончнома берган қариндошлиги мавжуд бўлган шахслар бундан мустасно) жисмоний шахслардан даромадлар тўғрисида декларация топшириш йўли билан даромад солиғини ундириш.

«Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Я. Хайдаров),

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

(Б. Нормирзаев)

59.

Аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари, газ ва нефть маҳсулотини сотувчи ва мулкни ижарага берувчи юридик шахслар, қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга сотиладиган кўчмас мулк объектлари учун тўловларни нақдсиз шаклда электрон счет-фактура асосида амалга ошириш.

«Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июнь

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

(Б. Нормирзаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Я. Хайдаров)

60.

Аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, тартибли миграцияни ривожлантиришда хусусий бандлик агентликлари фаолиятини давлат томонидан мувофиқлаштириш.

«Янги иш ўринларини ташкил этишни жадаллаштириш, тартибли меҳнат миграцияси учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июнь

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Р. Турдибоева)

61.

2024-2030 йилларда 30 млрд АҚШ долларлик ДХШ лойиҳалари дастурини ишлаб чиқиш.

«Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари кўламини кенгайтириш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Май

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Б. Ходжаев)

62.

Олтинсиз экспорт ҳажмининг ўсиш суръатини 2024 йилда 25 фоиз даражасида таъминлаш.

Олтинсиз экспорт ҳажмини ошириш, жумладан яхлит институционал тизимни, экспорт географиясини кенгайтиришни, янги турдаги товарлар ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Май

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

63.

Ташқи савдо операциялари бўйича ўзаро ҳисоб-китоб ва товар айирбошлаш тизимини яхшилаш.

1. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган қарздорликни қисқартириш бўйича идоралараро ҳамкорликни кучайтириш.

2. Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги ташқи савдо шартномалари сифатини яхшилаш.

3. Шубҳали ташқи савдо операциялари ва юқори нархларда импорт қилиш устидан қатъий назорат ўрнатиш.

4. Экспорт-импорт операциялари бўйича дебитор ва кредитор қарздорликни камайтириш чораларини кўриш.

Йил давомида

Амалий чора-тадбирлар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Я. Хайдаров),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Қудбиев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Бош прокуратура

(Ш. Аминов)

VIII. Давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш

Мувофиқлаштирувчилар: Президент Администрацияси — Т. Ишметов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — Б. Ходжаев

64.

Корпоратив бошқарув соҳасини тартибга солувчи қонунчилик нормаларини такомиллаштириш.

Янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Декабрь

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(В. Пак)

65.

Хусусийлаштириш жараёнларида 20 трлн сўмлик тушумларни таъминлаш, хусусан 400 та корхонанинг акция пакетларини, 800 та корхонанинг кўчмас мулк объектларини, 2000 га ерларни сотиш.

«Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чоралари ҳамда 2024 йилги хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Апрель

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов)

66.

2024-2025 йилларда нефть-газ, кимё, энергетика, транспорт, банк соҳаларидаги 18 та йирик корхонанинг акция пакетлари халқаро бозорда оммавий савдоларини, акцияларининг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифини амалга ошириш.

«Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва халқаро бозорда хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чоралари тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Апрель

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов)

IХ. Ички ва ташқи туризмни ривожлантириш

Мувофиқлаштирувчилар: Президент Администрацияси — Б. Рахматов, Туризм қўмитаси — У. Шодиев, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — Б. Ходжаев

67.

Туризмни ривожлантиришнинг янги модели ва «Туристик инвестор» тизимини жорий қилиш, шу жумладан туристлар ҳисобини юритишни UNWTO тавсияларига мослаштириш.

«Ўзбекистон Республикасида туристлар оқимини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июль

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Туризм қўмитаси

(У. Шодиев)

68.

Тошкент вилоятида янгиланган туризм концепциясини ишлаб чиқиш, туризмнинг янги турларига рухсат бериш (геология, саноат ва ҳарбий туризм), «Умра» хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга қўйилган талабларни қайта кўриб чиқиш.

«Ахборот тақдим этиш тизимини такомиллаштириш ҳамда туризм соҳасида янги имкониятларни яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Май

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Туризм қўмитаси

(У. Шодиев)

69.

Хорижий сайёҳларга қулай муҳит яратиш, туризм инфратузилмасини яхшилаш.

Қуйидагиларни инобатга олувчи амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

1. Халқаро аэропортларнинг багаж олиш (baggage claim) пунктида туризм инфокиоскалар ва маҳаллий тур операторларини ташкил этиш;

2. Темир йўл, ҳаво йўли ва жамоат транспорти графиги, автомашинани ижарага олишни қамраб олувчи яхлит Миллий саёҳат мобил иловаларини ишлаб чиқиш, мамлакатда «Apple» ва «Google» хариталари фаолиятини йўлга қўйиш;

3. Paypal, Alipay, WeChat, UniPay, Apple pay ва Google pay каби онлайн тўлов тизимларини жорий этиш;

4. Автомобилларни ижарага олишда хорижий компанияларни (Thrifty, Dollar, Нertz, Avis) жалб қилиш.

Май

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Туризм қўмитаси

(У. Шодиев)

Х. Яшил иқтисодиёт ва инновацион фаолиятни ривожлантириш

Мувофиқлаштирувчилар: Президент Администрацияси — Ш. Исмаилов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — И. Норқулов, О. Фозилкаримов

70.

Иссиқхона газлари эмиссиясини тартибга солиш.

«Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

Сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

71.

Мамлакатни 2050 йилгача кам углеродли ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Декабрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

72.

Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.

Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Март

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов)

73.

Бино ва иншоотларни энергия аудитдан ўтказиш тартиби, мезонлари ва баҳолаш тизимини жорий этиш, биноларда яшил тамойиллар, хусусан «Яшил бино» сертификатини жорий этиш.

Бино-иншоотларда энергия аудит ўтказиш ҳамда объектларнинг тоифасидан келиб чиқиб босқичма-босқич энергия самарадорлигини аниқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Октябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

74.

Иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида энергия тежамкорликни таъминлаш, энергияни бошқариш тизимини халқаро стандартга ўтказиш.

«Иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда энергия тежамкорлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июнь

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Энергетика вазирлиги

(А. Ахмедходжаев)

75.

Илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини аниқлаш, грантлар олиш учун тақдим этилаётган лойиҳаларни текшириш мезонларини кучайтириш ва шаффофлигини таъминлаш, хорижий грант маблағларидан фойдаланишнинг тартиб ва талабларини соддалаштириш.

«Илм-фан соҳасини бошқариш ва молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Июль

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Инновацион ривожланиш агентлиги

(Ш. Ражаббаев)

76.

Илмий даражаларни бериш талабларини такомиллаштириш, диссертацияни тайёрлаш методологиясини халқаро мезонлар асосида қайта кўриб чиқиш, Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши фаолиятини кучайтириш.

«Илмий тадқиқот фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Ш. Турдикулова)

77.

Мамлакатнинг драйвер соҳа вакилларининг муаммолар банкини доимий шакллантириш ва уларнинг ечимига қаратилган танловлар эълон қилиш, лойиҳаларни технологик тайёргарлик даражалари (Technology Readiness Level) асосида молиялаштириш.

Илмий ва стартап лойиҳаларни давлат томонидан молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони

Инновацион ривожланиш агентлиги

(Ш. Ражаббаев)

78.

Энергетика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, соғлиқни сақлаш соҳаларида давлат идоралари томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига илмий ишланмаларни ишлаб чиқиш ва уларни тижоратлаштириш.

Вазирлик ва идоралар раҳбарларининг инновацияларни жорий этишга масъул ўринбосарларига мақсадли кўрсаткичларни белгилаш.

Вазирлик ва идораларнинг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Декабрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Инновацион ривожланиш агентлиги

(Ш. Ражаббаев)

1.

Б.Б. Рахматов

Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари

2.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ҳамраҳбари

3.

Т.А. Ишметов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

4.

Г.К. Саидова

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

5.

О.А. Хакимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори

6.

А.Б. Самадов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари ўринбосари

7.

Ж.Т. Мирзамахмудов

Энергетика вазири

8.

И.Ю. Абдурахмонов

Қишлоқ хўжалиги вазири

9.

Ш.Р. Хамраев

Сув хўжалиги вазири

10.

Ш.Х. Шерматов

Рақамли технологиялар вазири

11.

И.Р. Маҳкамов

Транспорт вазири

12.

Л.Ш. Кудратов

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири

13.

А.М. Абдукадиров

Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

14.

Р.К. Азизов

Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори ўринбосари

15.

И.И. Норқулов

Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

16.

Б.Б. Ходжаев

Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

17.

А.Я. Хайдаров

Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

18.

У.Р. Шодиев

Туризм қўмитаси раиси

19.

У.К. Абидходжаев

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори