22.09.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМИЙ ҚИСМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БИРИНЧИ БЎЛИМ
АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИГИ
(1-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Жиноят ишларини юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартиби Жиноят-процессуал кодекси билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишларини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби барча судлар, прокуратура, тергов, суриштирув органлари, адвокатура, шунингдек фуқаролар учун ягона ҳамда мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Жиноят-процессуал қонунчилигининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят-процессуал қонунчилигининг вазифалари жиноятларни тез ва тўла очишдан, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишдан ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишларини юритишнинг жиноят-процессуал қонунчиликда белгиланган тартиби қонунийликни мустаҳкамлашга, жиноятларнинг олдини олишга, шахс, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя этишга ёрдам қилмоғи лозим.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Жиноят-процессуал қонунчилигининг вақт ва ҳудуд бўйича амал қилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишларини юритиш, жиноят содир этилган жойдан қатъи назар, башарти Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузилган шартнома ва битимларида ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса, иш юзасидан суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси юритилаётган пайтда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ олиб борилади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Жиноят-процессуал қонунчилигининг ажнабий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан амал қилиши
(4-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни юритиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодексга мувофиқ олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикаси иштирок этадиган халқаро шартномалар ва битимларга зид келмайдиган ҳолларда қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5 — 10-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-262-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 39-сон, 340-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ ПРИНЦИПЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Қонунийлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, ҳимоячи, шунингдек жиноят ишини юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ жиноят ишлари бўйича одил судловни фақат суд амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Жиноят ишларини ҳайъатда ва якка тартибда кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари ҳайъатда кўрилади, Жиноят кодекси 15-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар эса, судья томонидан якка тартибда кўрилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси вақтида Жиноят кодекси 15-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ишнинг кўрилиши уни якка тартибда кўриб чиқишни бошлаган судья томонидан давом эттирилади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрилганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси киради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ишларни уч нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли суд ҳайъатларида апелляция, кассация ва тафтиш тартибида ишларни кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукмлари устидан апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида берилган шикоятлар (протестлар) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида беш нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида — Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда кўрилади.
(13-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(13-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-модданинг еттинчи қисм Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одил судловни амалга оширишда судьялар ва халқ маслаҳатчилари мустақилдирлар ҳамда фақат қонунга бўйсунадилар. Судьялар ва халқ маслаҳатчилари жиноят ишларини қонун асосида кўриб чиқадилар ва ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Жиноят ишини қўзғатишнинг муқаррарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор, терговчи ва суриштирувчи жиноят аломатлари топилган ҳар бир ҳолда, ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғатишлари, жиноий ҳодисани, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жазолаш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари шарт.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Одил судловни фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича одил судлов фуқароларнинг, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.
(16-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья, прокурор, терговчи ва суриштирувчи ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини юритиш учун масъулиятли барча давлат органлари ва мансабдор шахслар жиноят процессида қатнашаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ва прокурор қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этилган ёки қонун ёхуд суд ҳукмида назарда тутилганидан ортиқ муддат ҳибсда ушлаб турилган ёки қамоқда сақланган ёхуд уй қамоғида бўлган ҳар қандай шахсни дарҳол озод қилиши шарт.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шахсий ҳаёти, уларнинг турар жойлари дахлсизлиги, ўзаро ёзишмалари, телеграф алоқалари ва телефон орқали сўзлашувларининг сир сақланиши қонун билан қўриқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс эгаллаб турган турар жой ёки бошқа бино ва ҳудудда тинтув ўтказиш, олиб қўйиш, кўздан кечириш, алоқа муассасаларида почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва уларни олиб қўйиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш фақат ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилиши мумкин.
(18-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни юритиш жараёнида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш оқибатида унга етказилган зарар ушбу Кодексда белгиланган асослар ва тартибда ундирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча судларда жиноят ишлари ошкора кўрилади, бундан давлат сирларини қўриқлаш манфаатларига зид келадиган ҳоллар, шунингдек жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўрилаётган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларда жиноят ишларини ошкора кўриш суднинг ташаббуси билан ёки жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномасига кўра аудио- ва видеоёзувдан фойдаланган ҳолда, шунингдек видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишларни, шунингдек фуқароларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотларни ошкор қилмаслик мақсадида ҳамда жабрланувчининг, гувоҳнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг, худди шунингдек улар оила аъзоларининг ёки яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тақозо этилган ҳолларда бошқа ишларни суд ажрими билан ёпиқ суд мажлисида кўришга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ёзишма ва шахсий телеграф хабарномалари очиқ суд мажлисида фақат бу хат ва хабарларни жўнатган ҳамда олган шахсларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилиши мумкин. Акс ҳолда улар ёпиқ суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш барча процессуал қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Ишни ёпиқ мажлисда кўриш тўғрисидаги суднинг ажрими буткул муҳокамага нисбатан ёки унинг алоҳида қисмларига нисбатан чиқарилиши мумкин. Бу ажрим суд мажлисига йиғилганларга тааллуқли бўлиб, жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланишга йўл қўйилмайди, бундай мажлисни аудио- ва видеоёзувга олиш эса амалга оширилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд судланувчининг ва жабрланувчининг яқин қариндошларини, шунингдек бошқа шахсларни ёпиқ мажлисларда текшириладиган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ва тафсилотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириб, уларнинг бу мажлисларда ҳозир бўлишига рухсат беришга ҳақли.
(19-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси залида тартибни сақлаб туриш учун зарур бўлган ҳолларда, суд айрим шахсларнинг суднинг очиқ мажлисларида ҳозир бўлишини тақиқлашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд залида овозларни ёзиб олиш, фотосуратга, видеоёзувга ва кинотасвирга олишга фақат суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади, бу ҳақда тегишли ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари барча ҳолларда ошкора эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг қонуний кучга кирган қарорлари жиноят процесси иштирокчиларининг розилиги билан ёки шахсини кўрсатмаган тарзда суднинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши мумкин, бундан ёпиқ суд мажлисларида кўрилган ишлар бўйича суд қарорлари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтириш учун судлар зарур ҳолларда оммавий ахборот воситалари ходимларини, тегишли жамоат бирлашмаларини ва жамоаларни бўлажак процесслар тўғрисида хабардор қилиши, шунингдек процессларни бевосита корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳамда таълим муассасаларида ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши принципини чеклайдиган қўшимча талабларни жорий этиш тақиқланади, бундан ушбу Кодексда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Жиноят ишлари юритиладиган тил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юритилаётган тилни билмайдиган ёки етарли даражада тушунмайдиган процесс иштирокчиларига ўз она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда оғзаки ёки ёзма арз қилиш, кўрсатув ва тушунтиришлар бериш, илтимоснома ва шикоятлар билан мурожаат қилиш, судда сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. Бундай ҳолларда, шунингдек иш материаллари билан танишиш вақтида процесс иштирокчилари қонунда белгиланган тартибда таржимон хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчига, судланувчига ёки процессда иштирок этувчи бошқа шахсларга тақдим этилиши лозим бўлган тергов ва суд ҳужжатлари уларнинг она тилига ёки улар биладиган бошқа тилга таржима қилиб берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Жиноят ишларини юритишда жамоатчиликнинг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича тергов олиб бориш ва ишни судда кўриш чоғида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят содир этилган ҳолатларни аниқлаб олиш, айбдорларни қидириш ва фош этиш, адолатли ҳукм чиқариш, шунингдек жиноятнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган шароитларни аниқлаш учун ўз ваколатлари доирасида жамоатчилик ёрдамидан фойдаланишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари ва жамоаларнинг вакиллари жиноят ишини юритишда жамоат айбловчилари ҳамда жамоат ҳимоячилари тариқасида қатнашишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Ҳақиқатни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф бўлган ўзгача чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган усуллар қўлланилганлиги тўғрисидаги мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси ёки бошқа экспертиза ўтказилган ҳолда мажбурий текширилиши лозим.
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Айбсизлик презумпцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Шунингдек қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.
(23-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 9 июндаги ЎРҚ-1067-сонли Қонунига асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2025 й., 03/25/1067/0498-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқига эга бўлиб, уларга ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 9 июндаги ЎРҚ-1067-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2025 й., 03/25/1067/0498-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимояланиш ҳуқуқи суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд зиммасидаги гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига унга берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериш ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратилган чора-тадбирлар кўриш мажбурияти билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Судда ишларни юритишда тортишув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг суд мажлисида, шунингдек ишлар юқори судларда кўрилаётганда иш юритиш тарафларнинг ўзаро тортишуви асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш судда кўрилаётганда айблаш, ҳимоя қилиш ва ишни ҳал қилиш вазифалари бир-биридан алоҳида бажарилиб, айнан бир орган ёки айнан бир мансабдор шахс зиммасига юклатилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида иш юритиш фақат айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ёхуд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор мавжуд бўлганда бошланиши мумкин.
(25-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва жамоат айбловчилари, судланувчи, вояга етмаган судланувчининг қонуний вакили, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари суд мажлисида тарафлар сифатида иштирок этадилар ва далиллар тақдим этиш, уларни текширишда қатнашиш, илтимос билан мурожаат қилиш, ишнинг тўғри ҳал этилиши учун аҳамиятга молик ҳар қандай масала бўйича ўз фикрларини билдиришда тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд айблов ёки ҳимоя тарафида турмайди ҳамда уларнинг бирон-бир манфаатларини ифодаламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда тарафлар процессуал мажбуриятларини бажаришлари ва берилган ҳуқуқларини амалга оширишлари учун зарур шароитлар яратиб беради.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонунига мувофиқ бешинчи ва олтинчи қисмлар тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Далилларни бевосита ва оғзаки усулда текшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини юритишни амалга оширишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд далилларни бевосита текширишлари: гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилишлари, эксперт хулосаларини эшитишлари, далилларни кўздан кечиришлари, баённома ва бошқа ҳужжатларни ўқиб эшиттиришлари шарт. Ушбу Кодексда назарда тутилган алоҳида ҳоллардагина бу қоидалардан четга чиқишга йўл қўйилиши мумкин.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процесс иштирокчилари ва бошқа шахслар, шунингдек жиноят ишини юритишдан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ушбу Кодексда белгилаб қўйилган тартибда ва муддатда суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва суднинг процессуал ҳаракати ёки қарори устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари суднинг ҳукми (ажрими) устидан тегишинча апелляция, кассация ва тафтиш тартибида шикоят беришга, прокурор протест билдиришга ҳақли.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процесснинг исталган пайтида илтимоснома билдириш ва шикоят бериш мумкин.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳолатлари ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлганда, шунингдек бошқа зарур ҳолларда суднинг талаби билан ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади.
(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИККИНЧИ БЎЛИМ
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ ИШТИРОКЧИЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШГА МАСЪУЛ БЎЛГАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА МАНСАБДОР ШАХСЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Суд
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида жиноят ишлари бўйича одил судловни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари ва ҳарбий судлар амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди жиноят иши бўйича ҳукм ёки ажрим чиқариш ҳуқуқига эга. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари ва ажримлари устидан берилган шикоятлар (протестлар) бўйича ишларни кўриб, ҳукм ёки ажрим чиқаради. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ҳукмлари ва ажримлари устидан, агар улар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, шикоятлар (протестлар) бўйича ишларни кўриб, ҳукм ёки ажрим чиқаради.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси суди биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судида кўриб чиқилган ҳукмлари ва ажримлари устидан, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судининг ҳукмлари ёхуд ажримлари устидан берилган шикоятлар (протестлар) бўйича ишларни кўриб, ҳукм, ажрим ёхуд қарор чиқаради.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Суднинг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ваколатларига: қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома, шикоят ва протестни эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида ажрим чиқарган судни албатта хабардор қилган ҳолда кўриб чиқиш; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги ёки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги, мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги, тинтув ўтказиш ҳақидаги, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги, мол-мулкни хатлаш ҳақидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш; прокурорнинг амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ёхуд маҳкумни жазодан озод қилиш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш; прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш; прокурорнинг хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш; жиноят ишини суд муҳокамасига тайёрлаш; дастлабки эшитув ўтказиш; ишни муҳокама қилиш ва ҳукм чиқариш ёки бошқа қарор қабул қилиш; ишни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўриб чиқиш; ҳукмни ижро эттириш киради.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори судлар, бундан ташқари, ўз ваколатлари доирасида қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Судьялар ва халқ маслаҳатчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини кўришда ушбу суд таркибига тайинланган ёки сайланган судьялар ва халқ маслаҳатчилари қатнашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Судьянинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья якка ўзи ёки суд таркибида иш тутиб, ушбу Кодекснинг 29-моддасида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади. Бундан ташқари, судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш билан боғлиқ ҳаракатларни бажаради, суд мажлисида раислик қилади ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
311-модда. Тергов судьясининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов судьяси якка ўзи иш тутиб, ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда судга қадар иш юритиш босқичида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан суд назоратини амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов судьясининг ваколатлари жумласига: қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатгача узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш; айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш; почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқиш; тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш; мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш киради.
(311-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ваколатлар тергов судьяси томонидан ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддалари тартибида қўшимча процессуал ҳаракатларни бажариш чоғида ҳам амалга оширилади.
(311-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Суд мажлиси котиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида суд мажлиси котиби вазифаларини судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси котиби жиноят ишини суд мажлисида кўриш учун тайёрлайди; суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида процесс иштирокчиларини хабардор қилади; судга чақирилган процесс иштирокчиларининг келган-келмаганлигини текширади, ҳозир бўлмаган шахсларнинг келмаганлиги сабабини аниқлаб, бу ҳақда судга маълум қилади; суд мажлислари баённомасини юритади; раислик қилувчининг суд муҳокамасини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа топшириқларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси котиби баённомада суднинг ҳаракатлари ва қарорларини, шунингдек суд мажлиси барча иштирокчиларининг ҳаракатлари, аризалари, илтимосномалари, кўрсатувларини тўлиқ ва тўғри баён қилиб бориши шарт.
(32-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Прокурор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида Ўзбекистон Республикаси қонунларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида қонуннинг бузилишини, ким томонидан содир этилганлигидан қатъи назар, бартараф этиш учун қонунда назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансабдор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори кўрсатмаларига таянган ҳолда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Прокурорнинг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида ушбу Кодекснинг 243, 382 — 388, 558, 589-моддаларида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади.
(34-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор суд муҳокамасида қатнашиб, ушбу Кодекснинг 409-моддасида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Терговчи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича дастлабки терговни прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ички ишлар органларининг ва давлат хавфсизлик хизматининг терговчилари олиб борадилар.
(35-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Терговчининг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад этишга; жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва сўроқ қилишга; ушбу Кодексда назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб боришга; шахсни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилишга; шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида ва унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида қарор қабул қилишга, бундан қамоққа олиш ёки уй қамоғи мустасно; ўз юритувига қабул қилган ишлар бўйича тезкор-қидирув тадбирларини бажариш тўғрисида ёзма топшириқлар беришга; бошқа терговчи ва суриштирувчиларга айрим тергов ҳаракатларини юритиш тўғрисида топшириқ беришга; терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаб туриш, мажбурий келтириш, қидириш тўғрисидаги қарорларнинг ижросини топширишга, улардан айрим тергов ҳаракатларини юритишда кўмаклашишни талаб қилишга; қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240 ва 2431-моддаларига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома беришга; Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома беришга; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур процессуал мажбурлов чораларини ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур чораларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; тинтув ўтказиш тўғрисида, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақида, мол-мулкни хатлаш тўғрисида илтимосномалар беришга; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритишга ҳақлидир.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи терговнинг йўналиши ва тергов ҳаракатларини юритишга оид барча қарорларни, прокурор рухсатини олиш қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, мустақил равишда қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи прокурорнинг шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги, жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми ҳақидаги, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритиш ҳақидаги ишни судга юбориш ёки ишни тугатиш ҳақидаги, тугалланган ишни қўшимча терговга қайтариш ҳақидаги кўрсатмаларига рози бўлмаса, ўз эътирозларини ёзма равишда баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда қуйи турувчи прокурорнинг кўрсатмасини юқори турувчи прокурор ўз қарори билан ё бекор қилади ёки иш бўйича тергов юритишни бошқа терговчига топширади.
(36-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчининг ўз юритишидаги иш юзасидан қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва чиқарган қарорлари барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳи бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ўз ваколатлари доирасида жиноятларни очиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан терговчиларнинг ўз вақтида ҳаракат қилишини назорат этадилар, жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни тўла, ҳар томонлама ва холисона олиб бориш чораларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ишларни текшириб кўришга, шунингдек дастлабки тергов ўтказиш, шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш, жиноятни тавсиф қилиш ва айбловнинг ҳажми, ишнинг йўналишини белгилаш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида терговчига кўрсатмалар беришга, ишни бир терговчидан иккинчи терговчига олиб беришга, ишни тергов қилишни бир неча терговчига топширишга, шунингдек терговчи ваколатларидан фойдаланиб, дастлабки тергов олиб боришда қатнашишга ва дастлабки терговни шахсан ўзи олиб боришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳи бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг иш юзасидан кўрсатмалари терговчига ёзма тарзда берилади ва уларнинг ижро этилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинган кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилиниши, ушбу Кодекс 36-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, уларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Суриштирув
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича суриштирув:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ички ишлар органларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг суриштирувчилари томонидан амалга оширилади.
(38-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 июлдаги ЎРҚ-548-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
381-модда. Суриштирувчининг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад этишга; жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва сўроқ қилишга; ушбу Кодексда назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб боришга; шахсни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилишга; шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш ҳақида ва унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор қабул қилишга, бундан қамоққа олиш ёки уй қамоғи мустасно; ўз юритувига қабул қилган ишлар бўйича тезкор-қидирув тадбирларини бажариш ҳақида ёзма топшириқлар беришга; бошқа суриштирувчиларга айрим тергов ҳаракатларини юритиш тўғрисида топшириқ беришга; терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаб туриш, мажбурий келтириш, қидириш тўғрисидаги қарорларнинг ижросини топширишга, улардан айрим тергов ҳаракатларини юритишда кўмаклашишни талаб қилишга; қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240 ва 2431-моддаларига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома беришга; Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома беришга; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур процессуал мажбурлов чораларини ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур чораларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; тинтув ўтказиш тўғрисида, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақида, мол-мулкни хатлаш тўғрисида илтимосномалар беришга; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритишга ҳақлидир.
(381-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи суриштирувнинг йўналишига оид барча қарорларни мустақил равишда қабул қилади, бундан қонунда прокурор рухсатини олиш назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи прокурорнинг шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги, жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми ҳақидаги, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритиш тўғрисидаги, ишни судга юбориш ёки ишни тугатиш ҳақидаги, тугалланган ишни қўшимча терговга қайтариш тўғрисидаги кўрсатмаларига рози бўлмаса, ўз эътирозларини ёзма равишда баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда юқори турувчи прокурор қуйи турувчи прокурорнинг кўрсатмасини ўз қарори билан ё бекор қилади ёки иш бўйича суриштирув юритишни бошқа суриштирувчига топширади.
(381-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчининг ўз юритишидаги иш юзасидан қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва чиқарган қарорлари барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
(381-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Суриштирув бўлинмаси бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув бўлинмасининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ўз ваколатлари доирасида жиноятларни очиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан суриштирувчиларнинг ўз вақтида ҳаракат қилишини назорат этадилар, жиноят ишлари бўйича суриштирувни тўла, ҳар томонлама ва холисона олиб бориш чораларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув бўлинмаси бошлиғи ва унинг ўринбосари ишларни текшириб кўришга, суриштирувчига суриштирув юритиш, шахсни ишда гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш, жиноятни тавсиф қилиш ва айбловнинг ҳажми, ишнинг йўналишини белгилаш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида кўрсатмалар беришга, ишни бир суриштирувчидан иккинчи суриштирувчига олиб беришга, ишни тергов қилишни бир неча суриштирувчига топширишга, шунингдек суриштирувчи ваколатларидан фойдаланиб, суриштирув юритишда қатнашишга ва суриштирувни шахсан ўзи олиб боришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув бўлинмаси бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг иш юзасидан кўрсатмалари суриштирувчига ёзма тарзда берилади ва уларнинг ижро этилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинган кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилиниши, ушбу Кодекс 381-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, уларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.
(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
391-модда. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширув қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ички ишлар органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳарбий қисмлар, қўшилмаларнинг командирлари, ҳарбий муассасалар ва ҳарбий ўқув юртларининг бошлиқлари — уларга бўйсунувчи ҳарбий хизматчилар, шунингдек ўқув машқлари ўтказилаётган вақтда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ходимларининг хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ жиноятлари ёки қисм, қўшилма, муассаса ёхуд ўқув юрти жойлашган ерда содир этган жиноятларига доир ишлар бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) давлат хавфсизлик хизмати органлари — қонунга кўра уларнинг юритишига берилган ишлар бўйича;
(391-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш тизимини бошқариш органларининг бошлиқлари, жазони ижро этиш колониялари, тарбия колониялари, тергов ҳибсхоналари ҳамда турмаларнинг бошлиқлари — шу муассасалар ходимлари хизматни ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилган жиноятларга доир ишлар, худди шунингдек мазкур муассасалар ҳудудида содир этилган бошқа жиноятларга доир ишлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) давлат ёнғиндан назорат қилиш органлари — ёнғинларга доир ва ёнғинга қарши қоидаларни бузганликка доир ишлар бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини бузганликка доир ишлар бўйича;
(391-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) давлат божхона хизмати органлари — божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганликка доир ишлар бўйича;
(391-модда биринчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари — уларнинг юритувига тааллуқли ишлар бўйича;
(391-модда биринчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1131-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1131/0377-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 19 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг жойлардаги бўлинмалари — вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлашга, суд ҳужжатини ижро этмасликка, суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашишга, банд солинган мол-мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этишга доир ишлар бўйича;
(391-модда биринчи қисмининг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари — бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида аниқланган молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(391-модда биринчи қисмининг 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари — қонун билан уларнинг иш юритишига берилган ишлар бўйича.
(391-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 июлдаги ЎРҚ-548-сонли Қонунига асосан ўн учинчи банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати — унинг юритувига тааллуқли ишлар бўйича.
(391-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан ўн тўртинчи банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар зиммасига зарур чоралар кўриш вазифаси, шу жумладан жиноят аломатларини ва жиноят содир этган шахсларни топиш, ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ текшириб чиқилганидан сўнг жиноят иши юзасидан далил тариқасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш мақсадида илмий-техника воситаларидан фойдаланган ҳолда, зарур чоралар кўриш вазифаси юклатилади. Ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, давлат божхона хизмати органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари шу мақсадда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга ҳақли.
(391-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тезкор-қидирув фаолиятини ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.
(391-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
392-модда. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғининг ва унинг мансабдор шахсининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 391-моддасида санаб ўтилган ҳар бир органнинг раҳбарлари терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг бошлиғи сифатида ҳаракат қила туриб, терговга қадар текширувни бошлашга ёки ўзига бўйсунувчи бошқа мансабдор шахсга уни юритишни топширишга, жиноят ишини қўзғатишга ёки иш қўзғатишни рад этишга ёхуд аризани, хабарни терговга тегишлилигига кўра ўтказишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс зиммасига терговга қадар текширувни амалга оширишга доир вазифаларни юклатиш тартиби мазкур орган томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқнинг топшириғига биноан ва унинг раҳбарлигида ишлаётган мансабдор шахс жиноятнинг олдини олиш ёки унинг содир этилишига йўл қўймаслик, далилларни тўплаш ва сақлаш, жиноят содир этишда гумон қилинганларни ушлаш ва яширинган гумон қилинувчиларни қидириб топиш ҳамда жиноят туфайли етказилган мулкий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш учун зарур бўлган, кечиктириб бўлмайдиган барча ҳаракатларни амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси зиммасига терговчи, суриштирувчи юритаётган иш бўйича айрим процессуал ҳаракатларни ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариш ҳамда терговчига, суриштирувчига процессуал ҳаракатларни бажаришида кўмаклашиш мажбурияти ҳам юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси терговга қадар текширувни амалга ошираётганда, худди шунингдек терговчининг, суриштирувчининг топшириғини бажараётганда, ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда процессуал ҳаракатларни амалга оширади ва қарорлар қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчидан, айбланувчидан ёки судланувчидан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан аризалар, тушунтиришлар ёки кўрсатувлар олиш мазкур жиноят иши ўз юритувида бўлган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилади, бундан белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар мустасно.
(392-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қарорлари мазкур орган бошлиғи томонидан тасдиқланиши лозим. Бошлиқнинг ёзма кўрсатмалари уларни бажаришни тўхтатмай туриб, ушбу кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилишга ҳақли бўлган унга бўйсунувчи мансабдор шахс учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг ёзма кўрсатмалари терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи ва унинг мансабдор шахси учун мажбурийдир. Улар прокурорнинг кўрсатмаларидан норози бўлган тақдирда, кўрсатмаларни бажаришни тўхтатмай туриб, юқори турувчи прокурорга уларнинг устидан шикоят қилишга ҳақлидир.
(392-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ, ЖАМОАЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАКИЛЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Жамоат бирлашмалари ва жамоаларнинг жиноят процессида кўрилиши лозим бўлган ариза ва илтимослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари ва жамоалар, уларнинг раҳбар органлари ҳамда вакиллари содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят тўғрисидаги хабар билан суриштирув органига, терговчига, прокурорга ёки судга мурожаат этишлари мумкин. Улар: айбланувчига ёки судланувчига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида жамоат бирлашмаси ёки жамоа кафиллигига беришни танлаш ҳақида; маҳкумни муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳақида; озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларнинг жазони ўташ шароитларини ўзгартириш ҳақида; судланганликни олиб ташлаш ҳақида ва бошқа масалалар бўйича ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ҳамда тартибда илтимос қилишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Жамоат бирлашмаларини, жамоаларни ва тадбиркорлик субъектининг жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этадиган вакилини жиноят иши ҳақида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ва терговчи фуқаронинг оғир ва ўта оғир жиноятлар тўғрисидаги ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилингани ҳақида унинг иш, ўқиш ёки яшаш жойидаги жамоага хабар беради, суд эса уларга шу иш бўйича суд муҳокамаси қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тадбиркорлик субъектининг фаолияти билан боғлиқ жиноят ишини иш юритувга қабул қилганлиги ҳақида тадбиркорлик субъектининг жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ёки Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига хабар беради.
(41-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1131-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1131/0377-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 19 июль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари ва жамоалар суд муҳокамасида жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси тариқасида иштирок этиш учун ўз вакилларини юборишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячиларини жамоат бирлашмасининг ёки корхона, муассаса, ташкилот жамоасининг йиғилиши кўрсатади. Йиғилиш қарори судга тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси, жамоа ўзи йўллаган жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячисини хоҳлаган вақтда чақириб олишга ёки уни бошқа вакил билан алмаштиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Жамоат айбловчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасида иштирок этаётган жамоат айбловчиси: иш материаллари билан танишишга; далиллар тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга; илтимоснома беришга; тарафларнинг музокараларида сўзга чиқиб, айбловнинг исботлангани ҳақида судга фикр билдиришга ҳақлидир. Жамоат айбловчиси айбловдан воз кечишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат айбловчиси: суд муҳокамасида иштирок этиши; жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судда баён қилиши ва иш ҳолатларини аниқлашга кўмаклашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Жамоат ҳимоячисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасида иштирок этаётган жамоат ҳимоячиси: иш материаллари билан танишишга, далиллар тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга; илтимоснома беришга; тарафларнинг музокараларида сўзга чиқиб, судланувчини оқлайдиган ёки унинг жавобгарлигини енгиллаштирадиган ҳолатлар хусусида судга фикр билдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат ҳимоячиси: суд муҳокамасида иштирок этиши; жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судда баён қилиши ва ишнинг судланувчининг аҳволини енгиллаштирувчи ҳолатларини аниқлашга кўмаклашиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
441-модда. Тадбиркорлик субъектининг жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этадиган вакили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тайинланган вакил тадбиркорлик субъектининг фаолияти билан боғлиқ жиноят ишида суриштирув, дастлабки тергов ёки суд жараёнида тадбиркорлик субъектининг талабига кўра жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этадиган вакил ушбу Кодекснинг 44-моддасида назарда тутилган жамоат ҳимоячисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади.
(441-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1131-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1131/0377-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 19 июль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ЎЗ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИГАН ШАХСЛАР. ҲИМОЯЧИЛАР ВА ВАКИЛЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Айбланувчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи ушбу Кодексда белгиланган тартибда айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши ҳақида қарор чиқарилган шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи судда судланувчи деб, ҳукм чиқарилганидан кейин эса, маҳкум ёки оқланган деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи: ўзининг нимада айбланаётганлигини билиш; қамоққа олинганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекс 230-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ўзига қўйилган айблов юзасидан ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; жиноят ишининг суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан тугатилганлигига қарши эътироз билдириш ҳамда суд муҳокамаси ўтказилишини талаб қилиш; суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда иштирок этиш, ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса, кассация ва тафтиш инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга.
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчи охирги сўз билан чиқиш ҳуқуқига эга.
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни асосида биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамасида иштирок этишдан бош тортмаслиги; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ўзига нисбатан танланган эҳтиёт чорасидан келиб чиқадиган талабларни бажариши; гувоҳлантириш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорлари ва суднинг ажримлари ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал қарорлар ижро этилишига тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
(46-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек ўзининг айбдор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Гумон қилинувчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи жиноят содир этгани тўғрисида маълумотлар бор бўлса-да, бу маълумотлар уни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун етарли бўлмаган шахсдир. Шахсни гумон қилинувчи тариқасида эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда. Гумон қилинувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи: ўзининг нимада гумон қилинаётганлигини билиш; ушлаб турилганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; у амалда ушланган ёки жиноят жойида ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири амалда якунланган ёхуд унинг гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекснинг 230-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ушланганидан кейин йигирма тўрт соатдан кечиктирмай сўроқ қилинишини талаб қилиш; ўзига нисбатан қўйилган гумон хусусида ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари тўғрисида кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқига эга.
(48-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи: суриштирувчи, терговчи ва прокурорнинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши, суриштирувда ва дастлабки терговда иштирок этишдан бош тортмаслиги; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ўзига нисбатан танланган эҳтиёт чорасидан келиб чиқадиган талабларни бажариши; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг гувоҳлантириш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги қарорлари ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал қарорлар ижро этилишига тўсқинлик қилмаслиги; ишни тергов қилишда тартибга риоя этиши шарт.
(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек ўзининг жиноятга алоқадор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда. Ҳимоячи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячи гумон қилинувчиларнинг, айбланувчиларнинг, судланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қонунда белгиланган тартибда ҳимоя қилишни амалга ошириш ҳамда уларга зарур юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда ҳимоячилар сифатида адвокатлар иштирок этишлари мумкин. Адвокатнинг ишда иштирок этишига у адвокат гувоҳномасини кўрсатганидан ва муайян ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ордерни тақдим этганидан кейин йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакилларидан бирининг адвокат билан бир қаторда ҳимоячи сифатида иштирок этишига гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосномаси бўйича суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суд ажримига биноан йўл қўйилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячининг ишда иштирок этишига жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб рухсат этилади.
(49-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
(49-модда матни Ўзбекистон Республикасининг2008 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-178-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 37-38-сон, 365-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда. Ҳимоячини таклиф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, шунингдек гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимоси ёки розилиги билан бошқа шахслар томонидан таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи томонидан танланган ҳимоячининг йигирма тўрт соат ичида ишга киришиш имконияти бўлмаган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига ёхуд уларнинг қариндошларига бошқа ҳимоячини таклиф қилишни тавсия этади. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи танлаган ҳимоячи исталган вақтда ишга киришишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимоячиси сифатида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилади, суд эса ажрим чиқаради ва адвокатнинг ишга киришиш вақтини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокат «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали автоматик равишда танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатни жалб қилишда адвокатнинг ишда иштирок этиши тасдиқланган пайтдан эътиборан унга ишга киришиш учун камида тўрт соат вақт берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танланган ҳамда тегишли ишда ўзининг иштирок этишини тасдиқлаган адвокат давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорида ёки суднинг ажримида белгиланган муддатда ишга киришиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда адвокат давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларнинг навбатчилик жадвалига асосан ишда иштирок этиш учун жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра ёки уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан таклиф қилинган ёхуд ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатда ҳимоячини таклиф қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш нияти билдирилган ҳолларда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатни жалб этишга йўл қўйилмайди.
(50-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонунига асосан учинчи — ўн биринчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда. Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ишлар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) вояга етмаганларнинг иши бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) соқовлар, карлар, кўрлар, жисмоний нуқсони ёки руҳий ҳолати бузилганлиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган бошқа шахсларнинг иши бўйича;
(51-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) судлов иши олиб борилаётган тилни билмайдиган шахсларнинг иши бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жазо чораси сифатида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг иши бўйича;
(51-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-99-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) шахсларнинг манфаатлари ўзаро қарама-қарши бўлиб, улардан ақалли бири ҳимоячига эга бўлган ишлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) давлат айбловчиси ёки жамоат айбловчиси иштирок этаётган ишлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) жабрланувчининг вакили сифатида адвокат иштирок этаётган ишларда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1) суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилаётган ишларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2) ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.3) шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.4) айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича;
(51-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан 81 — 84-бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари суди томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячи иштирок этиши шарт.
(51-модда биринчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишнинг мураккаблиги ва бошқа ҳолатлари туфайли гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўз ҳуқуқларини амалга оширишда қийналиши мумкин деган хулосага келса, бошқа ишлар бўйича ҳам ҳимоячининг иштирок этишини шарт деб топишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра ёхуд уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ушбу Кодекс 50-моддасининг тўртинчи — ўнинчи қисмларида белгиланган тартибда жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини таъминлаши шарт.
(51-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда. Ҳимоячидан воз кечиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юритишнинг исталган пайтида ҳимоячидан воз кечишга ҳақлидир. Бундай воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан ва ҳимоячининг ишда иштирок этишига суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан адвокат таклиф этиш орқали таъминланадиган реал имконият мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади, бунда адвокат ўз ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашганидан кейин ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлайди. Ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шарт. Ҳимоячидан воз кечганлик ҳақида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек адвокат, суриштирувчи ёки терговчи томонидан имзоланадиган баённома тузилади ёхуд суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади. Видеоёзув материаллари баённомага илова қилинади. Бунда ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашиши видеоёзув орқали қайд этилмайди.
(52-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 51-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4, 8, 83, 84 ва 9-бандларида назарда тутилган ҳолларда ҳимоячидан воз кечишга йўл қўйилмайди.
(52-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячидан воз кечиш гумон қилинувчини, айбланувчини ёки судланувчини кейинчалик ишда ҳимоячи иштирок этишига рухсат бериш ҳақида илтимос қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Бундай илтимос барча ҳолларда қаноатлантирилиши керак. Суд тергови давомида ҳимоячининг иштирок этиши ҳақида берилган илтимоснома ишнинг ҳолатларини ҳисобга олиб ва судланувчига ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш манфаатларини кўзлаб суд томонидан ҳал этилади. Ҳимоячининг суд мажлиси давомида ишга киришиши суд терговини қайта бошлаш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда. Ҳимоячининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячи: манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг нимада гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганлигини билиш; адвокатлик гувоҳномасини кўрсатганидан ва муайян ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ордерни тақдим этганидан сўнг ишда иштирок этиш; гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда иштирок этиш, шахсга айблов эълон қилинаётганда ҳозир бўлиш ҳамда айбланувчи сўроқ қилинаётганда, шунингдек уларнинг иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов ҳаракатларида иштирок этиш ва гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга саволлар бериш; бошқа тергов ҳаракатлари юргизилаётганда суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан иштирок этиш; ўзи иштирок этган тергов ҳаракатининг юритилиши хусусида ёзма мулоҳазалар бериш; илтимоснома бериш ва рад этиш; ушбу Кодекс 87-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ далилларни тўплаш ва тақдим этиш; гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса жиноят ишининг барча материаллари билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; агар ҳимояни амалга ошириш учун зарур бўлса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сирни ўз ичига олган ахборот билан қонунчиликда назарда тутилган тартибда танишиш; суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ва суд муҳокамасида тараф сифатида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва бу ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлар тўғрисида билиш ҳамда уларга нисбатан эътирозлар билдириш; апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
(53-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи қамоқда сақланаётган ёки уй қамоғида бўлса, ҳимоячи у билан жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз, учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда холи учрашишга ҳақли.
(53-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячи ўз вазифасини амалга ошириши муносабати билан билган маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячи: гумонни ёки айбловни рад этадиган ёхуд жавобгарликни енгиллаштирадиган ҳолатларни аниқлаш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усулларни қўллаши ҳамда гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига зарур юридик ёрдам кўрсатиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этиш ҳақида битим тузилган ёки тайинланган вақтидан бошлаб адвокат ҳимоячи вазифасини бажаришни рад этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда. Жабрланувчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят, худди шунингдек ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши шахсга маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказган деб ҳисоблаш учун далиллар бўлган тақдирда, бундай шахс жабрланувчи деб эътироф этилади. Жабрланувчи деб эътироф этиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчи вояга етмаган ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахс бўлса, ишда у билан биргаликда ёки унинг ўрнига қонуний вакили иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-модда. Жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчи: кўрсатув бериш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; қонунда назарда тутилган ҳолларда ярашув тўғрисида ариза бериш ҳамда суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ва ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; шахсан ўзи ёки вакили орқали судда айбловни қувватлаш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир.
(55-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчи: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ҳаққоний кўрсатувлар бериши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг талаби бўйича далиллар тақдим қилиши; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчи узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда ушбу Кодекснинг 261 — 264-моддаларида назарда тутилган тартибда мажбурий олиб келиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчи кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчининг ўлимига олиб келган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан марҳумнинг қонуний вакили деб эътироф этилган яқин қариндошлари ёки бошқа шахслар амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-модда. Фуқаровий даъвогар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят, худди шунингдек ақли норасо шахснинг жамоат учун хавфли қилмиши шахсга, корхонага, муассасага ёки ташкилотга мулкий зарар етказган деб ҳисоблаш учун далиллар бўлса, улар фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади. Фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаганларнинг, шунингдек муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаровий даъво уларнинг қонуний вакиллари ва прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57-модда. Фуқаровий даъвогарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъвогар: фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш; далиллар тақдим қилиш; қўзғатилган даъво бўйича тушунтиришлар бериш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; суриштирувчидан, терговчидан, прокурордан ёки суддан даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақида илтимос қилиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ҳамда биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд ҳукми ва ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоят қилиш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир.
(57-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъвогар: суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши ва уларнинг талабларига асосан фуқаровий даъвога тегишли бўлган далиллар тақдим этиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган шахс айни вақтда жабрланувчининг барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг мажбуриятларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-модда. Фуқаровий жавобгар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи томонидан ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ақли норасо шахс томонидан етказилган зарар учун қонунга кўра мулкий жавобгар шахс, корхона, муассаса ёки ташкилот ишда фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этиш учун жалб қилиниши мумкин. Фуқаровий жавобгар сифатида жалб қилиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-модда. Фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий жавобгар: айблов ва фуқаровий даъвонинг мазмунини билиш; даъвога эътироз билдириш; тушунтириш бериш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ҳамда биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд ҳукми ва ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоятлар бериш; иш бўйича келтирилган шикоят ва протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир.
(59-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий жавобгар: суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши ва уларнинг талабларига асосан фуқаровий даъвога тегишли бўлган далиллар тақдим қилиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-модда. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг, жабрланувчининг қонуний вакиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний вакил ишда иштирок этишга вояга етмаган ёхуд белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки жабрланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда қонуний вакил сифатида ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар, вояга етмаганга ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган иштирокчига ҳомийлик қилувчи муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари қатнашишлари мумкин. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ва судланувчининг қонуний вакили ишда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи билан бирга, жабрланувчининг қонуний вакили эса жабрланувчи билан бирга, шунингдек унинг ўрнида ҳам иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки жабрланувчининг илтимосига кўра, ишда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган шахслар билан бир қаторда унинг катта ёшдаги яқин қариндошларидан бирининг ёки ўзи ишонадиган бошқа шахснинг қонуний вакил сифатида иштирок этишига йўл қўйилиши мумкин.
(60-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига йўл қўйилганлиги ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки жабрланувчининг манфаатлари билан қонуний вакилнинг манфаатлари ўзаро мос келмаган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчи тарафида ишда иштирок этиш учун худди ўша қарор ёхуд ажрим билан адвокатни жалб этиш чоралари кўрилади.
(60-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-модда. Қонуний вакилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний вакил: ўзи вакиллик қилаётган шахснинг суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга чақирилганлигидан хабардор бўлиш; ўзи вакиллик қилаётган қамоқдаги шахс билан холи учрашиш; ўзи вакиллик қилаётган шахс ушбу Кодексга мувофиқ эга бўлган процессуал ҳуқуқларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
(61-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний вакил: ўзи вакиллик қилаётган шахсга нисбатан ўтказиладиган процессуал ҳаракатларда иштирок этиши; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг чақирувларига биноан ҳозир бўлиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар орқали тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
(61-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний вакил гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, шунингдек ҳимоячи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда қонуний вакил юқорида айтиб ўтилган процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-модда. Жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ва фуқаровий жавобгарнинг вакиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакиллари тариқасида адвокатлар, вакил сифатида иштирок этишга махсус рухсатномалари бўлган шахслар, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига кўра ишда қатнашишга рухсат берилган яқин қариндошлар ва бошқа шахслар иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакилнинг ишда иштирок этиши учун унинг жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар билан тузган топшириқ шартномаси асос бўлади. Юридик шахснинг вакили сифатида унинг раҳбари иштирок этиши учун алоҳида ваколатнома керак эмас. Раҳбар томонидан берилган ишонч қоғози бўйича юридик шахсларнинг вакиллари сифатида унинг штатдаги ходимларига ва адвокатларга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили ишда ўзи вакиллик қилаётган шахс билан бирга, шунингдек унинг ўрнида ҳам иштирок этади. Жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгар иш юритишнинг исталган вақтида вакилдан воз кечишга ёки бошқа шахсни вакил қилиб олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-модда. Вакилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакили тегишинча жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар эга бўлган процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади. Вакил иш юритишнинг исталган вақтида ўз мажбуриятларини бажаришни давом эттиришдан воз кечишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил: ўзи вакиллик қилаётган шахсларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши; уларнинг ишончини суиистеъмол қилмаслиги; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64-модда. Процесс иштирокчиларининг ҳуқуқларини тушунтириб бериш ва бу ҳуқуқларни амалга оширишни таъминлаш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, шунингдек жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга ва уларнинг вакилларига берилган ҳуқуқларини тушунтириб бериши ва бу ҳуқуқларни амалга ошириш имкониятларини таъминлаши шарт. Шу билан бирга процесс иштирокчиларига юкланган мажбуриятлар ва уларни бажармаслик оқибатлари тушунтирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ БОШҚА ШАХСЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-модда. Гувоҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган бирор ҳолатни билиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс гувоҳ сифатида кўрсатув бериш учун чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66-модда. Гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ: адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш; тергов ҳаракатларида адвокат билан бирга иштирок этиш; сўроқ юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; унинг сўроқ қилинишида иштирок этувчи таржимонни рад қилиш; далилларни тақдим этиш; кўрсатувларини ўз қўли билан ёзиб бериш; ўзига ва яқин қариндошларига қарши кўрсатув бермаслик; сўроқ баённомаси билан танишиш, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; кўрсатувлар беришда ёзма белгилар ва ҳужжатлардан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эга.
(66-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 9 июндаги ЎРҚ-1067-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2025 й., 03/25/1067/0498-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; иш бўйича ўзига маълум ҳамма нарса ҳақида ҳаққоний сўзлаб бериши; берилган саволларга жавоб қайтариши; иш бўйича ўзига маълум бўлган ҳолатларни сўроқ қилувчининг рухсатисиз ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда ушбу Кодекснинг 261 — 264-моддаларида назарда тутилган тартибда мажбурий равишда олиб келиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ кўрсатув беришдан бош тортганлик, шунингдек била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
661-модда. Гувоҳнинг адвокати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнинг адвокати белгиланган тартибда гувоҳнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда унга зарур юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишида тарафлар манфаатини ҳимоя қилаётган шахс мазкур иш бўйича гувоҳнинг адвокати бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнинг адвокати ишда иштирок этишга у адвокатлик гувоҳномасини кўрсатганидан ва ордерни тақдим этганидан сўнг, гувоҳ чақирилган пайтдан эътиборан қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнинг адвокати: ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг қайси жиноят иши бўйича чақирилганлигини билиш; гувоҳнинг сўроқ қилинишида, шунингдек у иштироки билан ўтказилаётган бошқа тергов ҳаракатларида иштирок этиш, унга қисқа маслаҳатлар бериш; сўроқ қилаётган шахснинг рухсати билан гувоҳга саволлар бериш; гувоҳни сўроқ қилишда иштирок этаётган таржимонни рад қилиш ҳақида қонунда белгиланган тартибда арз қилиш; сўроқ тугаганидан сўнг гувоҳнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги, сўроқ баённомасига киритилиши лозим бўлган арзларини баён этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнинг адвокати: гувоҳга зарур юридик ёрдам кўрсатиши; далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар орқали ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилмаслиги; ишни тергов қилишда ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
(661-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
662-модда. Вояга етмаган гувоҳнинг қонуний вакили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ вояга етмаган шахс бўлган ҳолларда, унинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун гувоҳнинг қонуний вакили ишда иштирок этишга жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда қонуний вакил сифатида ота-она, фарзандликка олган шахс, васийлар, ҳомийлар, васийлик ва ҳомийлик органининг вакиллари иштирок этиши мумкин. Вояга етмаган гувоҳнинг қонуний вакили ишда ўзи вакиллик қилаётган шахс билан бирга иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига йўл қўйилганлиги ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Гувоҳнинг манфаатлари билан қонуний вакилнинг манфаатлари ўзаро мос келмаган тақдирда, қарор ёхуд ажрим билан бошқа қонуний вакил ёки адвокат жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган гувоҳнинг қонуний вакили ушбу Кодексда қонуний вакил учун назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.
(662-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1130-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 03/26/1130/0376-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67-модда. Эксперт
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса бериш учун зарур фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларга эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс эксперт сифатида чақирилиши мумкин.
(67-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт чақириш, экспертиза тайинлаш ва ўтказиш ушбу Кодекснинг 172 — 187-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-модда. Экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт: экспертиза предметига оид иш материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва текшириш объектлари тақдим этилиши ҳақида илтимосномалар бериш; тергов ҳаракатлари ўтказилаётганда суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг рухсати билан ҳозир бўлиш ҳамда шу тергов ҳаракатларида иштирок этувчи шахсларга экспертиза предметига оид саволлар бериш; суд муҳокамасида экспертиза предметига оид далилларни текширишда иштирок этиш ва сўроқ қилинаётган шахсларга суднинг рухсати билан саволлар бериш; далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосасида нафақат ўзининг олдига қўйилган саволлар бўйича, балки экспертиза предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича ҳам фикрларини баён этиш; унинг хулосаси ёки кўрсатувлари процесс иштирокчилари томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида тергов ҳаракати ёки суд мажлиси баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш; агар у иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар ишни юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган бўлса, бу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан шикоятлар қилиш ҳуқуқига эгадир.
(68-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт: ушбу Кодекснинг 76 ва 78-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг чақирувига биноан суриштирувда, дастлабки терговда ёки суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; иш тергов қилинаётганда ва суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчининг, терговчининг ёхуд прокурорнинг рухсатисиз, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини эса суднинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек узрсиз сабабларга кўра хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгар бўлади.
(68-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69-модда. Мутахассис
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда далилларни топиш ва мустаҳкамлашда суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериш учун мутахассис чақирилади. Мутахассис сифатида шифокор, педагог ҳамда зарур билим ва малакага эга бўлган бошқа шахслар чақирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячининг илтимосномасига кўра суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан мутахассис тушунтириш бериш учун чақирилиши мумкин.
(69-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда илмий-техника воситаларини (магнитофон, видеомагнитофон, кинога олиш аппаратлари ва бошқа аппаратларни) қўллаш учун мутахассис чақирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ва суд муҳокамасига мутахассис чақириш ҳамда унинг иштирок этиши тартиби ушбу Кодекснинг 91, 92, 136 — 138, 146, 147, 149, 151, 156-моддаларида, 221-бобида ва 193-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(69-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70-модда. Мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассис: ўзининг қандай мақсадда чақирилганлигини билиш; башарти тегишли билимларга эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишдан бош тортиш; ўзи иштирок этаётган процессуал ҳаракатларга оид иш материаллари билан танишиш; ўзи иштирок этаётган процессуал ҳаракатларга алоқадор арз ва мулоҳазалар билдириш; тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасида иштирок этаётган шахсларга суриштирувчининг, терговчининг, прокурор ва суднинг рухсати билан саволлар бериш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассис: суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасини юритишда далилларни топиш ва мустаҳкамлаш учун илмий-техника воситалари, махсус билим ва малакасидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши; иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг эътиборини қаратиши; ўзи бажараётган ҳаракатлар бўйича тушунтиришлар бериши; жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини, содир қилинишига имкон берган шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериши; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини, шунингдек ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
(70-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-модда. Таржимон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таржимон қуйидаги ҳолларда чақирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёхуд уларнинг вакиллари, гувоҳ, эксперт, мутахассис иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарли даражада билмаса ёинки кар ёки соқов бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) бирор матнни бошқа тилдан таржима қилишга зарурат бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таржимонга тегишли қоидалар иш юритишда иштирок этиш учун таклиф қилинган, кар ёки соқовнинг имо-ишораларини тушунадиган шахсга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72-модда. Таржимоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таржимон: таржимани аниқлаштириш мақсадида процесс иштирокчиларига саволлар бериш; ўзи қатнашган тергов ҳаракатлари баённомаси, шунингдек суд мажлиси баённомаси билан танишиш ҳамда баённомага киритилиши лозим бўлган мулоҳазалар билдириш; башарти таржима қилиш учун зарур билим ва малакага эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишдан воз кечиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят келтириш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таржимон: суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ўзига топширилган таржимани аниқ ва тўлиқ бажариши; таржиманинг тўғрилигини ўзининг иштирокида ўтказилган тергов ҳаракати баённомаси ва суд мажлисининг баённомасига, шунингдек процесс иштирокчиларига уларнинг она тилига ёки улар биладиган бошқа тилга таржима қилиб топшириладиган процессуал ҳужжатларга имзо чекиш билан тасдиқлаши; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини, шунингдек ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
(72-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таржимон била туриб нотўғри таржима қилган тақдирда қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73-модда. Холислар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Холислар суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан тергов ёки бошқа ҳаракатлар ўтказилганини, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини тасдиқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ҳаракатларини юритишда иштирок этиш учун ишнинг оқибатидан манфаатдор бўлмаган, камида икки нафар вояга етган фуқаро чақирилиши лозим. Тергов ҳаракатини бошлашдан олдин суриштирувчи, терговчи ёки прокурор холисларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74-модда. Холисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Холис: тергов ҳаракатида иштирок этиш; тергов ҳаракати бўйича баённомага киритилиши лозим бўлган арз ва мулоҳазалар бериш; ўзи иштирок этган тергов ҳаракатининг баённомаси билан танишиш; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят келтириш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Холис: суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; тергов ҳаракатини юритишда иштирок этиши; тергов ҳаракати ўтказилгани, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини тергов ҳаракати баённомасида имзо чекиб тасдиқлаши; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини ошкор қилмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Холис узрсиз сабабга кўра ўз вазифасини бажаришдан бош тортганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Холис ўзи иштирок этган тергов ҳаракатини юритиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниши мумкин. У бундай ҳолларда ушбу Кодекснинг 66-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-модда. Жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ва холисларга уларнинг сарф-харажатларини тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчи ёки унинг вакили, гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон ёки холис сифатида чақирилган шахснинг иш жойидаги ўртача ойлик маоши унинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ҳузурига чақирилиши муносабати билан кетган ҳамма вақт учун сақланади. Ишламайдиган шахсларга улар кундалик машғулотлари билан шуғуллана олмаганликлари учун ҳақ тўланади. Бундан ташқари кўрсатилган ҳамма шахслар чақирилиш муносабати билан қилган сарф-харажатларини ундириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт, мутахассис ва таржимон ўз мажбуриятларини бажарганликлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Ушбу мажбуриятлар хизмат топшириғи тарзида бажарилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сарф-харажатлар қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ИШТИРОК ЭТИШГА МОНЕЛИК ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР. РАД ҚИЛИШЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-модда. Судьянинг, прокурорнинг, терговчининг, суриштирувчининг, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг ва суд мажлиси котибининг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар
(76-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда судья, шунингдек халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суд мажлисининг котиби жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва уни рад қилиш лозим, башарти:
(76-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) у шу иш бўйича жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, эксперт, мутахассис, таржимон, холис, гувоҳ, ҳимоячи сифатида, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг қонуний вакили ёки жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этаётган ёки илгари иштирок этган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) у ушбу ишни юритиш учун масъул бўлган бирор мансабдор шахснинг ёки ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган ўзга шахсларнинг қариндоши бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) унинг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья илгари шу ишни юритишда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд мажлисининг котиби сифатида иштирок этган бўлса, ўша ишни келгусида кўришда қатнаша олмайди.
(76-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судида ишни кўришда иштирок этган судья ўз иштирокида чиқарилган ҳукм, ажрим бекор қилинганидан кейин ўша ишни кўришда иштирок эта олмайди.
(76-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок эта олмайди.
(76-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция ёки тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок эта олмайди.
(76-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция ёки тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
(76-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья ушбу жиноят ишини биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда, шунингдек ишни юқори инстанция судида тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
(76-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчининг, терговчининг, шунингдек суд мажлиси котибининг ўз процессуал мажбуриятларини бажариши уларнинг шу иш бўйича тегишинча суриштирувни, дастлабки терговни юритишда такроран иштирок этиши, шунингдек суд мажлиси баённомасини юритиши учун монелик қилмайди.
(76-модданинг учинчи — саккизинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан учинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77-модда. Жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилининг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси ва жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг бошқа вакиллари ушбу Кодекснинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда ишда иштирок этишга ҳақли эмаслар ва рад қилинишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78-модда. Экспертнинг, мутахассиснинг, таржимоннинг, холиснинг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт, мутахассис, таржимон, холис ушбу Кодекснинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек ишда иштирок этаётган шахслардан бирортасига хизмат юзасидан ёки бошқа жиҳатдан тобе бўлса, жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва рад қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, башарти эксперт, мутахассис, таржимоннинг ўз касбига нолойиқлиги аён бўлиб қолса, холислар эса, ички ишлар органи, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, адлия ёки суд ходими бўлсалар, рад қилинишлари лозим.
(78-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материаллари ишнинг қўзғатилишига асос бўлган тафтиш ёки ўзга идоравий текширув ўтказган шахс ушбу ишда эксперт ёки мутахассис сифатида иштирок этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда мутахассис сифатида иштирок этган шахс келгусида ушбу иш бўйича эксперт қилиб тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79-модда. Ҳимоячининг, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар вакилининг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячи, шунингдек жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили қуйидаги ҳолларда жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас, башарти у:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) илгари шу иш бўйича судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суд мажлисининг котиби, гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон ёки холис сифатида иштирок этган бўлса;
(79-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ушбу ишнинг терговида ёки судда кўрилишида иштирок этган ёхуд иштирок этаётган судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи ёки суд мажлисининг котиби билан қариндошлик муносабатида бўлса ёхуд юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида у билан битим тузган процесс иштирокчисининг манфаатларига манфаати қарама-қарши бўлган шахс билан қариндошлик муносабатида бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи лавозимида бўлса, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: башарти у муомалага лаёқатсиз шахсларнинг вакили бўлса ёки ўзи ишлайдиган ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишга жалб қилинган муассасанинг вакили сифатида қатнашса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ўз ҳимоясидаги гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки ўзи вакиллик қилаётган жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг манфаатларига манфаати қарама-қарши бўлган шахсга юридик ёрдам кўрсатаётган ёки муқаддам шундай ёрдам кўрсатган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80-модда. Рад қилиш ва ўзини ўзи рад этиш ҳамда уларни ҳал қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 76 — 79-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи, суд мажлисининг котиби, жамоат бирлашмасининг ёки жамоанинг вакили, ҳимоячи, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили, эксперт, мутахассис, таржимон, холис ўзини ўзи рад этиши шарт. Агар ўзлари бундай қилмасалар, улар шу асосга кўра гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, ҳимоячи томонидан, суд мажлисида эса, бундан ташқари давлат айбловчиси, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг вакили томонидан рад қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни тергов қилиш чоғида рад этиш масаласи прокурор, терговчи, суриштирувчи томонидан, суд мажлисида эса, суд томонидан ҳам қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рад қилиш ҳақидаги арз асослантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рад қилинган шахс рад этиш ҳақидаги масала кўрилгунига қадар тушунтириш беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяни рад қилиш масаласи қолган судьялар томонидан рад қилинган шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади. Овозлар тенг бўлинганда судья рад қилинган ҳисобланади. Кўпчилик судьяларни ёки суднинг буткул таркибини ёхуд суд мажлисининг котибини рад қилиш ҳақидаги масала тўла таркибдаги суд томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал этилади. Ишни якка ўзи кўраётган судьяни рад қилиш масаласини унинг ўзи ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорни рад қилиш масаласи ишни тергов қилиш чоғида юқори турувчи прокурор томонидан, суд мажлисида эса, ишни кўраётган суд томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилини рад қилиш масаласи ишни кўраётган суд томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчини рад қилиш масаласи суриштирув ва дастлабки тергов устидан назорат олиб борувчи прокурор томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертни, мутахассисни, таржимонни, ҳимоячини, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакилларини рад қилиш масаласи ишни тергов қилиш чоғида суриштирувчи ёки терговчи томонидан, суд мажлисида эса, ишни кўраётган суд томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Холисни рад қилиш масаласи суриштирувчи ёки терговчи томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни тергов қилиш чоғида қўйилган рад қилиш масаласи суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан йигирма тўрт соат ичида ҳал этилади. Рад қилиш суд мажлисида қўйилган бўлса, бу масала шу мажлисда дарҳол ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рад қилишни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси ушбу Кодекснинг 76, 79-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги сабабли ўзини ўзи рад этмаса, уни рад қилиш масаласи манфаатдор шахсларнинг аризаларига кўра терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи ёки прокурор томонидан ҳал қилинади. Рад қилишни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик ҳақида қарор чиқарилади.
(80-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан ўн учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УЧИНЧИ БЎЛИМ
ДАЛИЛЛАР ВА ИСБОТ ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. ДАЛИЛЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81-модда. Далилларнинг турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади.
(81-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд ҳаракатларининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан аниқланади.
(81-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари фақат қонун талабларига мувофиқ олинган бўлса, ушбу Кодекс нормаларига мувофиқ текширилган ва баҳоланганидан кейин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ёки тезкор-қидирув тадбирида иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда шахсда жиноят содир этиш учун шаклланган қасд мавжуд бўлганлигидан далолат берса, ушбу натижалар далил сифатида тан олиниши мумкин.
(81-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82-модда. Айблаш ва ҳукм қилиш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан судга юбориш ва айблов ҳукми чиқариш учун қуйидагилар исботланган бўлиши керак:
(82-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят объекти; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлари; қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жиноятнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жиноят тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд бепарволик ёки ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилганлиги, жиноятнинг сабаблари ва мақсадлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) айбланувчининг, судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-модда. Реабилитация учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи қуйидаги ҳолларда айбсиз деб топилади ва реабилитация этилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) унинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84-модда. Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда шахснинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилиши лозим, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) эълон қилинган амнистия акти содир этилган жиноят ёки шахсга дахлдор бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) айбланувчи, судланувчи вафот этган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ажрими (қарори) ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақида бекор қилинмаган қарори бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса, ушбу Кодекснинг 325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида шахснинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли ёхуд белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва (ёки) жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиниши назарда тутилган бўлса.
(84-модданинг биринчи қисми 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда, агар айбланувчи, судланувчи ёки вафот этган айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари талаб қилса, ишни юритиш умумий тартибда давом эттирилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳукм қилиш учун асослар мавжуд бўлса, айблов ҳукми жазо тайинланмасдан чиқарилади.
(84-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27-декабрдаги ЎРҚ-277-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 509-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг ўз ҳаракатлари аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган даражада бузилиши юзага келган шахс тўғрисидаги жиноят иши ушбу Кодекснинг 61-бобида белгиланган тартибда айбдорлик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилади.
(84-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчи Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши ушбу Кодекснинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкин.
(84-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи қисми билан тўлдирилган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши қуйидаги ҳолларда шахснинг розилиги билан унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилиши мумкин, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ишни тергов қилиш ёки судда кўриб чиқиш пайтига келиб, қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган ёхуд вазият ўзгариши оқибатида бу шахс ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган деб эътироф этилса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган бўлса;
(84-модда бешинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27-декабрдаги ЎРҚ-277-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 509-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) содир этилган қилмишнинг хусусиятини, биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганнинг шахсини ҳисобга олиб, материалларни болалар масалалари бўйича комиссияга қараб чиқиш учун бериш мақсадга мувофиқ бўлса.
(84-модда бешинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. ИСБОТ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85-модда. Исбот қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исбот қилиш ишни қонуний, асосланган ва адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86-модда. Исбот қилиш иштирокчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исбот қилишни суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исбот қилишда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исбот қилишда иштирок этишга гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, холислар, шунингдек бошқа фуқаролар ва мансабдор шахслар жалб этилади. Улар ушбу Кодексда белгиланган тартибда далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш билан боғлиқ ҳуқуқларни амалга оширадилар ҳамда мажбуриятларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87-модда. Далиллар тўплаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далиллар тергов ва суд ҳаракатларини юритиш: гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини, гувоҳни, жабрланувчини, экспертни сўроқ қилиш; юзлаштириш; таниб олиш учун кўрсатиш; кўрсатувни ҳодиса рўй берган жойда текшириш; олиб қўйиш; тинтув; кўздан кечириш; гувоҳлантириш; мурдани эксгумация қилиш; эксперимент ўтказиш; экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун намуналар олиш; экспертиза ва тафтиш тайинлаш; тақдим этилган ашёларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни қабул қилиш; телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, шунингдек тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш йўли билан тўпланади.
(87-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячи жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этишга ҳақли бўлиб, улар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ўтказиш ва жиноят ишини судда кўриш жараёнида мажбурий баҳоланиши лозим. Ушбу далиллар: ишга тааллуқли ахборотга эга бўлган шахсларни сўровдан ўтказиш ҳамда уларнинг розилиги билан ёзма тушунтиришлар олиш; давлат органларига ва бошқа органларга, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга сўров юбориш ҳамда улардан маълумотномалар, тавсифномалар, тушунтиришлар ва бошқа ҳужжатларни олиш орқали тўпланиши мумкин.
(87-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88-модда. Исбот қилиш жараёнида фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўриқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш жараёнида фуқароларнинг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қўриқлаш таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исбот қилишда қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар содир этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) зўрлик, пўписа қилиш, алдаш ва қонунга хилоф бошқа йўллар билан кўрсатув, тушунтириш, хулосалар олишга, экспериментал ҳаракатларни бажаришга, ҳужжатлар ёки буюмлар тайёрланишига ва берилишига эришиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) тунги вақтда, яъни кеч соат 22-00 дан эрталаб соат 6-00 гача тергов ҳаракатлари олиб бориш. Тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятнинг олдини олиш, жиноят изи йўқолишига ёки гумон қилинувчининг қочиб кетишига йўл қўймаслик, эксперимент жараёнида текширилаётган ҳодисанинг ҳолатини қайтадан тиклаш зарурати бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) шахсни жиноят ишига гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, уни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш, бундан экспертиза ёки тафтиш ўтказиш талаб этиладиган ҳоллар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) шахсга унинг процессуал ҳуқуқлари тушунтирилгунига қадар ундан бирон-бир ёзма ёки оғзаки кўрсатувлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ушланган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган жиноят иши доирасида процесс иштирокчиларини суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва (ёки) сўроқ қилиш, бундан улар билан боғлиқ бўлган алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши ёки суднинг ёзма топшириғи мавжуд бўлган ҳоллар мустасно.
(88-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан 4 — 8-бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ёки суд ҳаракатлари билан боғлиқ ишларни бажараётганда, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва ишда мутахассис ёки эксперт сифатида иштирок этаётган шифокорлардан бошқа шахсларнинг ўзга жинсдаги шахсни яланғоч қилиб ечинтириш чоғида ҳозир бўлишлари тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья тергов ва суд муҳокамаси жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва бошқаларнинг шахсий ҳаётига доир аниқланган маълумотларни ошкор қилмаслик чора-тадбирларини кўриши шарт. Бунинг учун шундай маълумотлар аниқланиши мумкин бўлган тергов ёки суд ҳаракатлари олиб борилаётганда иштирок этадиган шахслар доираси чекланади, иштирокчилар эса уларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ёки суд ҳаракатлари жараёнида олиб қўйиладиган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар тегишли баённомаларда аниқ кўрсатилиши керак, бунда нарсанинг ёки ҳужжатнинг ёхуд электрон маълумотларнинг эгасига баённома нусхаси ёки унинг кўчирмаси топширилиб, тилхат олинади. Ишга алоқаси бўлмаган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар қонуний эгасига дарҳол қайтарилиши керак. Бунда, агар ишга тааллуқли бўлмаган далиллар тергов органининг ва (ёки) суднинг тасарруфида қолган бўлса, улар қайта тикланмайдиган тарзда йўқ қилиниши лозим. Фуқаролар сақлаши тақиқланган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар йўқ қилиниши ёхуд уларни сақлашга хамда тасарруф этишга ваколатли бўлган муассасаларга ёки ташкилотларга берилиши лозим.
(88-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-модда. Давлат сирларини қўриқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирлари бўлган нарсаларни ёки ҳужжатларни ёхуд электрон маълумотларни кўздан кечириш, олиб қўйиш ва унга доир бошқа ҳаракатлар фақат суриштирувчи ёки терговчининг прокурор санкция берган қарорига биноан ёхуд суд ажримига кўра амалга оширилиши мумкин.
(89-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ёки суд мажлисида раислик қилувчи бундай ҳаракатларни ўтказиш вақти, жойи ва бошқа шартларини шу нарсаларни ёки ҳужжатларни ёхуд электрон маълумотларни сақлаш учун жавобгар бўлган корхона, муассаса ёки ташкилот раҳбари билан келишиб олади.
(89-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳаракатларни юритишда эксперт, мутахассис, холис сифатида фақат давлат сирлари бўлган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар билан танишишга рухсат берилган шахслар иштирок этадилар.
(89-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90-модда. Далилларни баённомада қайд этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотлар ва нарсалардан, улар тергов ҳаракати баённомаси ёки суд мажлиси баённомасида қайд этилганидан кейингина далил сифатида фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомалар юритиш учун масъулият суриштирув ва дастлабки тергов босқичида суриштирувчи ва терговчи, судда эса, раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомаларга: тергов ёки суд ҳаракатининг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар, бу шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилгани; тергов ёки суд ҳаракатининг ўтказилиш жойи ва вақти, шарт-шароитлари, жараёни ва натижалари, бунда топилган моддий объектлар тавсифи ва уларнинг иш учун аҳамиятли бўлган белгилари; тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси иштирокчилари тасдиқлашни сўраган фактлар; уларнинг юз бераётган ҳодиса сабаблари хусусидаги кўрсатувлари, тушунтиришлари, мулоҳазалари; улар томонидан берилган илтимосномалар, шикоятлар, рад этишлар; тергов ҳаракатини олиб бориш ёки суд муҳокамаси жараёнидаги тартиббузарлик ҳоллари, шунингдек бу тартиббузарликларни бартараф этиш ва олдини олиш учун кўрилган чора-тадбирлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-модда. Далилларни қайд этишда ёрдамчи усуллар. Баённомага иловалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далилларни қайд этиш учун баённома тузиш билан бир қаторда овоз ёзиш, видеоёзув, кинотасвир, фотосуратга тушириш, қолиплар тайёрлаш, нусхалар олиш, режалар, схемалар тайёрлаш ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа усуллари қўлланилиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, суд далилларни мустаҳкамлашнинг бу усулларини қўлланишга кўмаклашиш учун мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, суд томонидан далилларни қайд этишнинг қандай усуллари қўллангани, фойдаланилган аппаратлар, асбоблар, ускуналар, материалларнинг техникавий тавсифи келтирилиб, тегишлича тергов ҳаракати баённомаси ёки суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ёки суд ҳаракатининг бориши ва натижалари акс эттирилган фотосуратлар, фонограммалар, видеоёзувлар, кинотасвирлар, қолиплар, нусхалар, режалар, схемалар ва бошқалар баённомага илова қилинади. Ҳар қайси иловада тергов ёки суд ҳаракатининг номи, ўтказилган жойи, санаси кўрсатилган изоҳловчи матн бўлиши лозим. Бу изоҳловчи матнни суриштирув ва дастлабки тергов босқичида суриштирувчи ёки терговчи ва холислар, судда эса, раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби ўз имзолари билан тасдиқлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тинтув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) тергов эксперименти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) шахсни ушлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ҳимоячидан воз кечиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш.
(91-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда тўртинчи қисмининг 5, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган процессуал ҳаракатларни видеоёзув орқали қайд этиш ушбу Кодексда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
911-модда. Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳлар, жабрланувчилар, гумон қилинувчилар ва айбланувчилар иштирокидаги тергов ҳаракатлари (сўроқ, шахсларни ва нарсаларни таниб олиш, юзлаштириш) мазкур шахсларни улар турган жойдаги ёки яшаш жойидаги вилоятнинг ёки туманнинг ёхуд шаҳарнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органига ёки судига чақирган, техник воситалардан фойдаланган ҳолда видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин. Видеоконференцалоқа жараёнида тергов ҳаракати иштирокчилари тергов ҳаракати жараёни ва натижаларини тўғридан-тўғри трансляция орқали бевосита кузатиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тўғрисидаги қарор суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан ўз ташаббуси билан ёхуд жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномасига кўра қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда фойдаланиладиган техник воситалар ва ускуналар қуйидаги минимал талабларга жавоб бериши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасвир сифати бўйича — ўлчами 1920×1080, секундига 50 та кадр;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз сифати бўйича — частота диапазони 100-12 000 Гц;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича — VPN ҳимояланган алоқа каналидан фойдаланган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
912-модда. Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ҳаракатлари қуйидаги ҳолларда видеоконференцалоқа режимида ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) шахснинг жиноят ишини тергов қилаётган органга ёки тергов ҳаракати ўтказилаётган жойга соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра бевосита келиш имконияти бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш зарурати туғилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари ўтказилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) тергов ҳаракатини ўтказиш қийинлашиши ёки ортиқча харажатлар келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида асосли сабаблар мавжуд бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд тегишли қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
913-модда. Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш шартлари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд жиноят процессининг муайян иштирокчисини чақиртиришни ва тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказишни ташкил этишни сўраб тегишли органга ушбу Кодекс талабларига мувофиқ топшириқ юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг топшириғини бажарувчи мансабдор шахс чақиртирилган жиноят процесси иштирокчисининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириши, унинг ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқларини таъминлаши ва тергов ҳаракати тугаллангунига қадар унинг ёнида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш учун мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Видеоконференцалоқа режимида сўроқ, шахсларни ёки нарсаларни таниб олиш ёхуд юзлаштириш ушбу Кодекснинг 96 — 108, 112 — 131-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади. Тергов ҳаракати иштирокчиларига видеоконференцалоқада иштирок этаётган шахсларга саволлар бериш ва улардан жавоблар олиш, ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал ҳуқуқлар ва мажбуриятларни амалга ошириш имконияти таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
914-модда. Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тергов ҳаракати жараёни ва натижаларини қайд қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тергов ҳаракати жараёни ва натижалари электрон маълумотларни ташувчи тегишли воситаларга баённома тузилган ҳолда ёзилади ва қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ҳаракатининг баённомаси суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ва топшириқни бажарувчи мансабдор шахс томонидан тузилади. Видеоконференцалоқа материаллари баённомага қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ҳаракатининг баённомаси ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга риоя қилинган ҳолда тузилади ва унда жиноят процесси иштирокчилари кўрсатувларининг моҳияти акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Видеоконференцалоқа ёзувининг вақти ўтказилган тергов ҳаракатининг аниқ вақтига мос келиши керак. Видеоконференцалоқа жараёнидаги танаффуслар юзасидан изоҳ берилиши ҳамда улар видеоёзувда ва баённомада акс эттирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тергов ҳаракати баённомаси суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд, топшириқни бажараётган мансабдор шахс ҳамда тергов ҳаракатининг бошқа иштирокчилари томонидан имзоланади. Топшириқни бажараётган мансабдор шахс томонидан тузилган баённома суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга юборилади.
(911 — 914-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-модда. Далилларни қайд этишнинг тўғрилигини тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ҳаракатлари иштирокчиларининг, шунингдек суд муҳокамасидаги тарафларнинг бу ҳаракатлар жараёни ва натижалари акс эттирилган баённома билан танишиш, худди шунингдек баённомага қўшимча ва тузатишлар киритиш ҳуқуқлари таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчи тергов ҳаракатлари тамом бўлиши биланоқ бу ҳаракат иштирокчиларига баённомани ўқиб чиқишга имкон беради ёхуд илтимосларига кўра уларга ўқиб беради. Шундай тартибда раислик қилувчи ёки унинг топшириғига биноан суд мажлиси котиби суд залидан ташқарида бажарилган суд ҳаракати иштирокчиларини, шунингдек тарафларни суд мажлиси баённомасидаги ушбу суд ҳаракатига тааллуқли ёзувлар билан таништиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғзаки билдирилган қўшимчалар, тузатишлар, фикр-мулоҳазалар, эътирозлар, илтимослар ва шикоятлар баённомага киритилади, ёзма равишда ифода этилганлари эса баённомага илова қилинади. Ўчиришлар ёки киритилган қўшимча сўзлар ёхуд бошқа тузатишлар хусусида баённома охиридаги имзолар олдидан изоҳот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ҳаракати баённомаси билан таништирилган шахслар баённоманинг ҳар бир саҳифаси остига ва унинг охирига имзо чекадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93-модда. Баённомага имзо чекишдан бош тортиш ёки имзо чека олмаслик ҳолларини тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчи процесс иштирокчиларидан биронтасининг ёки бошқа шахсларнинг ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда тергов ҳаракатлари баённомасига имзо чекишдан бош тортганлиги тўғрисида баённомага ёзиб қўйиб, уни ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида назарда тутилган ҳолларда суд мажлиси баённомасининг суд ҳаракатлари тўғрисидаги ёзувларини имзолашдан бош тортилганлиги ҳақида шу баённомага ёзилади ҳамда уни раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби ўз имзоси билан тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомага имзо чекишдан бош тортган шахс бош тортиш сабабини тушунтиришга ҳақли. Бу тушунтириш баённомага киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ёки суд ҳаракати иштирокчиси ўзининг жисмоний нуқсони туфайли баённомани ўқиб, имзолай олмаса, баённомани унинг розилиги билан ҳимоячи, вакил ёки мазкур шахс ишонадиган бошқа фуқаро ўқиб беради ва имзо чекади. Бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94-модда. Далилларни текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш бўйича қабул қилинадиган қарор синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текширилган далилларгагина асосланган бўлиши лозим. Текширув қўшимча далилларни тўплашдан иборат бўлиб, улар текширилаётган далилларни тасдиқлаши ёки рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95-модда. Далилларга баҳо бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо берадилар. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далиллар жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи, рад этувчи ёки шубҳа остига олувчи фактлар ёки нарсалар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган тақдирдагина ишга алоқадор деб эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг 88, 90, 92 — 94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади.
(95-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган далиллар ишончли деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исботланиши керак бўлган барча ва ҳар бир ҳолатнинг ҳақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча ишончли далиллар тўпланган бўлса, уларнинг жами ишни ҳал қилиш учун етарли деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
951-модда. Далилларнинг мақбул эмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ушбу Кодекс талаблари бузилган ҳолда олинган бўлса, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят процесси иштирокчиларига ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) уларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) йўли билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари, шунингдек таржимон хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатнинг мазкур жиноят ишини юритишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан бажарилиши натижасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан олинган бўлса, улар далил сифатида мақбул эмас деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фактик маълумотлардан далил сифатида фойдаланишнинг мақбул эмаслиги терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг ўз ташаббуси билан ёки иштирокчиларнинг илтимосномаси бўйича аниқланади. Терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья далилларнинг мақбул эмаслиги тўғрисидаги масалани ҳал қилаётганида ҳар бир ҳолатда йўл қўйилган бузилиш нимада аниқ ифодаланганлигини аниқлаб олиши ва асослантирилган қарор қабул қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан ушбу Кодекс нормалари бузилган ҳолда олинган кўрсатувлардан, эксперт хулосасидан, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллардан, аудио-, видеоёзувлардан ва бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланиш тақиқланади.
(951-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб қўйиш ёки кўздан кечириш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганда мутахассис иштирокисиз олинган электрон маълумотлар номақбул далиллар деб топилади.
(951-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. СЎРОҚ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96-модда. Сўроқ қилиш жойи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчи гувоҳни, жабрланувчини, гумон қилинувчини ва айбланувчини суриштирув, дастлабки тергов ўтказиладиган жойда ёки сўроқ қилинувчи қаерда бўлса, ўша жойда, суд эса суд муҳокамаси юритилаётган жойда сўроқ қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97-модда. Сўроқ қилиш учун чақирув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ, жабрланувчи, шунингдек озодликда юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга чақирув қоғози билан чақирилади. Чақирув қоғози почта орқали жўнатилади ёки чопар орқали топширилади. Чақирув телефонограмма, телеграмма, радиограмма билан ёки телефакс орқали ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақирув қоғозида шахс ким сифатида, қайси манзилга ва кимнинг ҳузурига чақирилаётганлиги, қайси кунда ва қайси соатга келиши кераклиги, шунингдек узрсиз сабабларга кўра келмай қолган тақдирда қандай оқибатлар рўй бериши кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақирув қоғози чақирилувчига топширилиб, тилхат олинади. Чақирув қоғози олиб борилганда чақирилувчи вақтинча йўқ бўлса, унга бериб қўйиш учун чақирув қоғози у билан бирга яшовчи вояга етган оила аъзоларидан бирига, ётоқхона маъмуриятига, уй эгасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига топширилиб, тилхат олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқда сақлаш жойларида, реабилитация марказларида, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар сўроқ қилиш учун мазкур жойлар ва муассасаларнинг маъмурияти орқали чақиртирилади.
(97-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98-модда. Сўроқ қилинувчининг шахсини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ва суд сўроқ қилиш олдидан сўроқ қилинувчидан унинг фамилияси, исми ва отасининг исмини, туғилган вақти (йили, ойи, куни) ва туғилган жойини, яшаш жойи ва иш жойини, мансаби, машғулот тури, маълумоти, оилавий аҳволини, судланганлиги ёки судланмаганлигини аниқлаши ҳамда бу маълумотларни жиноят ишидаги ёки сўроқ қилинувчининг шахсий ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштириб кўриши ёхуд сўроқ қилинувчи ўзини ким деб таништирган бўлса, айнан ўша шахс эканлигига бошқа йўллар билан ишонч ҳосил қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99-модда. Сўроқ қилинувчининг қайси тилда кўрсатув бера олишини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ қилинувчи иш юритилаётган тилни биладими, у қайси тилда кўрсатув бера олиши мумкин, деган саволлар туғилиб қолса, бу масала аниқланиши лозим. Ушбу Кодекснинг 71-моддасида назарда тутилган ҳолларда таржимон чақирилади ва у келгунча сўроқ қилиш тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100-модда. Ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ қилинувчининг шахси аниқлангандан кейин унга ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилганлиги сўроқ баённомаси ёки суд мажлиси баённомасида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101-модда. Ишнинг ҳолатлари тўғрисида эркин сўзлаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ қилинувчига ишнинг унга маълум бўлган ҳолатлари тўғрисида сўзлаб бериш таклиф қилинмоғи лозим. Сўроқ қилинувчи эркин сўзлаб берганидан кейин унинг кўрсатувларини тўлдириш ва аниқлашга қаратилган саволлар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102-модда. Ишора қилувчи саволлар беришга йўл қўйилмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кутилаётган жавобга бевосита ёки билвосита йўналтириш мазмунидаги саволлар ишора қилувчи саволлар деб ҳисобланади. Ишора қилувчи саволлар бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103-модда. Сўроқ қилинувчининг ҳужжатлар ва бошқа ёзувлардан фойдаланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ қилинувчининг кўрсатувлари рақамлар ёки хотирада сақланиши қийин бошқа маълумотларга тааллуқли бўлса, у сўроқ жараёнида ўзидаги ёки ишга қўшиб қўйилган ҳужжатлардан ёхуд бошқа ёзувлардан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ қилинувчига сўроқ қилиш жараёнида ўзидаги ҳужжатлар ва бошқа ёзувларни ўқиб эшиттиришга рухсат этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ва суд сўроқ қилинувчидан сўроқ қилиш жараёнида у фойдаланаётган ҳужжатлар ва бошқа ёзувларни талаб қилиши, уларни кейин қайтариб бериши ёки ишга қўшиб қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104-модда. Сўроқ қилинувчининг илгариги сўроқларда берган кўрсатувларини ўқиб эшиттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ қилинувчининг илгариги сўроқда берган кўрсатувлари фақат унинг ҳозирги сўроқда берган кўрсатувлари тингланиб, қайд қилиниб, у имзо чекканидан кейин ва қуйидаги ҳолларда ўқиб эшиттирилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳозирги ва илгариги сўроқларда берилган кўрсатувлар ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сўроқ қилинувчи судда кўрсатув беришдан бош тортганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) иш сўроқ қилинувчининг иштирокисиз кўриб чиқилаётганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105-модда. Сўроқ қилинувчига нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ жараёнида суриштирувчи, терговчи ва суд, шунингдек суд муҳокамасида тарафлар ишга қўшиб қўйилган ёки тарафлар ихтиёрида бўлган нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни сўроқ қилинувчига кўрсатишлари, шунингдек бу ҳужжатларни ўқиб эшиттиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ баённомасида ёки суд мажлиси баённомасида қандай нарсалар ёки ҳужжатлар ёхуд электрон маълумотлар кўрсатилганлиги, ҳужжат матнининг қайси қисми ва унинг ким томонидан ўқиб эшиттирилганлиги, нарсаларни ёки ҳужжатларни ёхуд электрон маълумотларни кўрсатиш вақтида қандай саволлар берилганлиги ва бунга жавобан сўроқ қилинувчи қандай кўрсатувлар берганлиги аниқ акс эттирилиши керак.
(105-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106-модда. Сўроқ жараёни ва натижаларини қайд қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ жараёни ва натижалари суриштирув ва дастлабки тергов босқичида сўроқ баённомасида, суд муҳокамасида эса суд мажлиси баённомасида қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ жараёнида баённома юритиш билан бир қаторда овозни ёзиб олиш, видеоёзув ва кинотасвирга олиш ҳам қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатувлар баённомага биринчи шахс номидан, имкон борича сўзма-сўз ёзиб борилади. Савол-жавоб сўроқ жараёнида қандай олиб борилган бўлса, шундай изчилликда қайд қилинади. Суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчи томонидан четлатилган, шунингдек сўроқ қилинувчи жавоб беришдан бош тортган саволлар ҳам баённомага киритилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомада бундан ташқари, сўроқ қилинувчи томонидан аввалги сўроқларда берилган кўрсатувларнинг ўқиб эшиттирилгани, кўрсатув бериш жараёнида сўроқ қилинувчининг ҳужжат ёки бошқа ёзувлардан фойдалангани, сўроқ қилинувчига сўроқ давомида нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар кўрсатилгани, сўроқ пайтида овоз ёзиш, видеоёзув, кинотасвирга олиш ўтказилгани қайд қилинади. Фонограмма, видеоёзув ва кинотасма баённомага илова қилинади.
(106-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ тугаганидан кейин баённома ўқиб чиқиш учун сўроқ қилинувчига кўрсатилади ёхуд унинг илтимосига кўра суриштирувчи, терговчи томонидан унга ўқиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ қилинувчи кўрсатувни ўз қўли билан ёзма равишда баён қилишга ҳақли. Ўз қўли билан ёзилган кўрсатув баённомага илова қилиниб, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ қилинувчи ёки тарафларнинг илтимосига кўра суд мажлисида баённомага имзо қўйилгунига қадар ёзилган овоз, видеоёзув ёки кинотасвир намойиш қилиниши мумкин. Улар билан баённома ўртасида жиддий тафовут бўлган ҳолларда, тафовут сабабини аниқлаш учун янгитдан сўроқ қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ қилинувчи баённомани ўқиб бўлгач, кўрсатувлари тўғри ёзилганлиги ва у билан танишганлигини имзо чекиб, тасдиқлайди. Имзо баённоманинг охирига қўйилади, башарти кўрсатувлар бир неча саҳифага ёзилган бўлса, ҳар қайси саҳифага алоҳида имзо чекилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқ қилишда таржимон қатнашаётган бўлса, у сўроқ қилинаётган шахснинг баённомадаги кўрсатувини унга оғзаки таржима қилади, сўроқ қилинувчининг ўз қўли билан ёзиб берган кўрсатувларини эса, ёзма равишда таржима қилади. Таржимон кўрсатувлар ёзилган баённоманинг охирига ва ҳар бир саҳифасига алоҳида, шунингдек сўроқ қилинувчининг ўз қўли билан ёзиб берган кўрсатувларининг таржимасига имзо чекади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107-модда. Сўроқнинг давом этиш вақти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқнинг умумий давом этиш вақти бир кунда саккиз соатдан ошмаслиги лозим. Дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган бир соат танаффус бу ҳисобга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108-модда. Қўшимча сўроқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча сўроқ қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) сўроқ қилинувчи ишнинг ўзига маълум бўлган барча ҳолатлари тўғрисида кўрсатув бера олиши учун ушбу Кодекснинг 107-моддасида назарда тутилган сўроқнинг умумий давом этиш вақти етарли бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сўроқ қилинган шахс илгари берган кўрсатувларини тўлдириш ёки ўзгартириш истагини билдирса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) айбланувчига янги ёки ўзгартирилган ёхуд қўшимча айблов эълон қилинса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) суриштирувчи ёки терговчи томонидан илгари сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувлари тўғри ёзилганлигини прокурор қўшимча сўроқ қилиш йўли билан текшириб кўришни лозим топса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) бошқа суриштирувчи ёки терговчи томонидан илгари сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувлари тўғри ёзилганлигини ишни юритиш учун қабул қилган суриштирувчи ёки терговчи қўшимча сўроқ қилиш йўли билан текшириб кўришни лозим топса;
(108-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) илгари сўроқ қилинган шахсга берилиши керак бўлган иш учун муҳим янги саволлар туғилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) шахс сўроқ қилинганидан кейин ишга киришган захирадаги халқ маслаҳатчиси ушбу шахсни янгитдан сўроқ қилишни талаб қилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. ГУМОН ҚИЛИНУВЧИНИ ВА АЙБЛАНУВЧИНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109-модда. Гумон қилинувчини ва айбланувчини сўроқ қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчини ва айбланувчини сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга, шунингдек, ушбу бобнинг қуйидаги моддаларига риоя қилган ҳолда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110-модда. Сўроқ қилиш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчи ушланган, сўроқ қилиш учун чақирилган, қамоққа олинган ёки мажбурий келтирилгандан кейин дарҳол ёки йигирма тўрт соатдан кечиктирмай, сўроқ қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тергови кетаётганда судланувчига истаган вақтида кўрсатув бериш ҳуқуқи судья томонидан таъминланиши шарт. Агар судланувчи бирор суд ҳаракати ўтказилаётган пайтда кўрсатув бериш тўғрисида истак билдирса, суд унга шу ҳаракатлар тугаши биланоқ кўрсатув бериш учун имконият яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111-модда. Гумон қилинувчи ёки айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан олдинги ҳаракатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчини, шунингдек айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан бевосита олдин суриштирувчи, терговчи ушбу Кодекснинг 98 — 100-моддаларида назарда тутилган ҳаракатларни бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг суриштирувчи, терговчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) гумон қилинувчига, айбланувчига унинг ушбу Кодекснинг 46 ва 48-моддаларида назарда тутилган процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) гумон қилинувчи, айбланувчи шартнома тузган ҳимоячининг ёхуд, агар гумон қилинувчи, айбланувчи шартнома тузишга улгурмаган ёки туза олмаган бўлса, бошқа ҳимоячининг сўроқда иштирок этишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) гумон қилинувчига унинг қандай жиноят содир этишда гумон қилинаётганлигини эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) гумон қилинувчига ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлиги тўғрисидаги қарорни тақдим қилади ва айбловнинг моҳиятини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан олдин у ўзини айбли ҳисоблаши-ҳисобламаслигини ёки ўз айбини тўла ёхуд қисман рад этиши ёки этмаслигини аниқлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ушбу моддада санаб ўтилган ҳаракатларнинг бажарилишини гумон қилинувчи ёки айбланувчининг сўроқ баённомасида, суд эса суд мажлиси баённомасида қайд қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112-модда. Гумон қилинувчи ва айбланувчининг кўрсатувларини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчининг у содир этган жиноят ҳақидаги кўрсатувлари ва айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, бу иқрор бўлиш мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина, уни айблаш учун асос қилиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи ва айбланувчининг берган кўрсатувлари билан аниқланган ҳолатлар, айбланувчи ўз айбига иқрор бўлган тақдирда ҳам, ўзининг айбдор эканлигини инкор қилган тақдирда ҳам ишнинг ҳамма ҳолатлари билан боғланган ҳолда бошқа далиллар каби текшириб чиқилиши ва баҳоланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113-модда. Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз — ариза берувчининг ўзи содир этган жинояти тўғрисида у шу жиноятни содир этишда гумон қилинмасдан ва унга айблов эълон этилмасдан олдин берган хабаридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз оғзаки ёки ёзма бўлиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд оғзаки хабарни баённомада акс эттиради, унга арз қилувчининг шахсига доир маълумотлар киритилади ва унда арзнинг мазмуни биринчи шахс номидан баён қилинади. Баённомага арз қилувчи ва суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья имзо чекади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан ушбу Кодекснинг 112-моддасида кўрсатилган қоидаларга мувофиқ баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. ГУВОҲ ВА ЖАБРЛАНУВЧИНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114-модда. Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга, шунингдек ушбу бобнинг қуйидаги моддаларига риоя қилган ҳолда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроққа ўз адвокати билан ҳозир бўлган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилиш адвокат иштирокида амалга оширилади. Сўроқ тугаганидан сўнг адвокат гувоҳнинг ёки жабрланувчининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги, сўроқ баённомасига киритилиши лозим бўлган арзларини баён этишга ҳақли.
(114-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар узрли сабабларга кўра судга келмаган тақдирда, суднинг ташаббуси билан ёки жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномасига кўра видеоконференцалоқа воситасида сўроқ қилиниши мумкин.
(114-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115-модда. Гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида сўроқ қилиниши мумкин бўлмаган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳукм ва ажрим чиқариш жараёнида келиб чиққан масалаларни маслаҳатхонада муҳокама қилишга оид ҳолатлар тўғрисида — судьяни ва халқ маслаҳатчисини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жиноят иши юзасидан ўз вазифаларини бажаришлари натижасида ўзларига маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида — ҳимоячини, шунингдек жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакилини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) руҳий ҳолати бузилганлиги ёки жисмоний нуқсони сабабли иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатни тўғри идрок этиш ва бу ҳақда кўрсатув бера олиш лаёқатига эга бўлмаган шахсни сўроқ қилиш мумкин эмас.
(115-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116-модда. Гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида фақат ўз розилиги билан сўроқ қилиниши мумкин бўлган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари гумон қилинувчига, айбланувчига тааллуқли ҳолатлар ҳақида гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида фақат ўзларининг розиликлари билан сўроқ қилинишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117-модда. Гувоҳ ва жабрланувчини процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ ёки жабрланувчининг шахси аниқлангандан ва унга процессуал ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тушунтирилгандан кейин у кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилиб, бу ҳақда сўроқ баённомаси ёки суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари кўрсатув беришдан бош тортганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118-модда. Алоҳида ҳолатларни баҳона қилиб кўрсатув беришдан бош тортишга йўл қўйилмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан аниқланаётган ҳолатлар ўзида давлат сирларини ёки касб сирини ёхуд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёхуд бошқа шахслар ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирганлигини баҳона қилиб, гувоҳ ва жабрланувчи кўрсатув беришдан бош тортишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар ўзида давлат сирини ёки касб сирини акс эттиради ёхуд шахслар ҳаётининг сир тутиладиган томонларига тегишли деб ҳисоблаш учун асос бўлганда, суриштирувчи, терговчи ва суд гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш чоғида бу ҳолатларнинг ошкор этилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119-модда. Гувоҳ ва жабрланувчининг кўрсатувлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ ёки жабрланувчи процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганидан кейин жабрланувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар билан ўзаро муносабатлари, гувоҳ эса, шунингдек жабрланувчи билан ўзаро муносабатлари тўғрисидаги саволларга жавоб беради. Шундан сўнг сўроқ қилувчининг таклифига кўра гувоҳ ёки жабрланувчи иш бўйича ўзлари билган барча маълумотларни айтиб берадилар. Улар иш учун аҳамиятли бўлган ёки аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолат тўғрисида, шу жумладан гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ва процесс бошқа иштирокчиларининг шахси ҳақида ҳам кўрсатувлар беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120-модда. Гувоҳни ва жабрланувчини уларнинг илтимосига кўра сўроқ қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов олиб борилаётган жойда ёки судда бўлган гувоҳ ёки жабрланувчи кўрсатув беришга хоҳиш билдирса, улар қоида тариқасида ўша куннинг ўзида ёки кейинги кундан кечиктирмай сўроқ қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатув беришга хоҳиши тўғрисидаги хабар терговчи ёки судга почта орқали келса, унга сўроқ ўтказиладиган жой ва вақт дарҳол хабар қилинади ва у келиши биланоқ сўроқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121-модда. Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг ўзига хос жиҳатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ва (ёки) психолог ёхуд жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг розилиги билан ўтказилади. Кўрсатилган шахслар сўроқ қилувчининг рухсати билан гувоҳ ёки жабрланувчига саволлар беришлари мумкин.
(121-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Педагогни ва (ёки) психологни сўроқ қилишга жалб этиш вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчи қонуний вакилининг ёки катта ёшдаги яқин қариндошининг, жабрланувчи вакилининг илтимосига биноан ёхуд суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ташаббусига кўра амалга оширилади. Педагогнинг ва (ёки) психологнинг иштироки жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишда иштирок этиш учун педагогни ва (ёки) психологни жалб этиш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқи сўроқ қилишдан олдин унинг қонуний вакилига ёки катта ёшли яқин қариндошига, жабрланувчи вакилига суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан тушунтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг бир кун мобайнидаги умумий давомийлиги вояга етмаганнинг ёшидан ва ҳолатидан келиб чиқиши ҳамда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 7 ёшгача бўлганларга нисбатан — танаффусларсиз ўттиз дақиқадан, жами бир соатдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 7 ёшдан 14 ёшгача бўлганларга нисбатан — танаффусларсиз бир соатдан, жами икки соатдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 14 ёшдан 18 ёшгача бўлганларга нисбатан — танаффусларсиз икки соатдан, жами тўрт соатдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини қўшимча сўроқ қилиш сўроқ қилинувчи ишнинг ўзига маълум бўлган барча ҳолатлари тўғрисида кўрсатув бера олиши учун ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган сўроқнинг умумий давом этиш вақти етарли бўлмаган ҳолларда, шунингдек ушбу Кодекс 108-моддасининг 2 — 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳам амалга оширилади.
(121-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1130-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 03/26/1130/0376-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн олти ёшгача бўлган гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайдилар, бироқ суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчи шу гувоҳ ва жабрланувчиларга уларнинг процессуал ҳуқуқи ва мажбуриятларини тушунтириш чоғида ҳаққоний кўрсатув бериш ва бу билан жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга кўмаклашиш маънавий бурч эканлигини эслатиб ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жинсий эркинликка қарши, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар савдосига оид жиноят ишлари бўйича вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилиш, шунингдек бошқа ҳолатларда сўроқ қилиш, агар буни одил судловнинг ёки вояга етмаган шахснинг манфаатлари талаб этса, стенография, видеокузатув, шунингдек аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хонада қонуний вакил, педагог ва (ёки) психолог иштирокида ўтказилиши мумкин.
(121-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўроқни стенография, видеокузатув, шунингдек аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналарда ўтказиш тартиби суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур бўлган ҳолларда, ҳимоячи, вояга етмаган шахснинг қонуний вакили, педагог ёки психолог саволларни суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг рухсати билан қайта тузиш ҳуқуқига эга, бунда саволларнинг моҳияти ўзгартирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилиш стенографияси, улар кўрсатувларининг аудио- ва видеоёзувлари ушбу моддага мувофиқ баённомага илова қилинади.
(121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунига асосан учинчи — олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121-боб. КЎРСАТУВЛАРНИ ОЛДИНДАН МУСТАҲКАМЛАБ ҚЎЙИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1211-модда. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш гувоҳ ва жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг илтимосига биноан сўроқ қилишдан иборат бўлиб, у ушбу Кодексда назарда тутилган суд муҳокамаси қоидаларига кўра суд томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1212-модда. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳни, жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) объектив сабабларга кўра (Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетиши, уларда жиноят ишини юритишда иштирок этишни истисно қиладиган оғир ва давомли касаллик мавжудлиги) ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси чоғида кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қолади деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлган ҳолларда, уларнинг кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш зарур бўлганда суриштирувчи, терговчи кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва уни зарур материаллар билан бирга прокурорга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), гувоҳ ва ҳимоячи кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида прокурорга мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорнинг ёхуд мурожаатнинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ёки мурожаатни суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига юборади.
(1212-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномага кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш зарурлигини тасдиқловчи жиноят иши материалларининг кўчирма нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1213-модда. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(1213-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай кўриб чиқади ва илтимосномани қаноатлантириш ҳамда суд мажлисини тайинлаш ёки илтимосномани қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқаради ва бу ҳақда тарафларга хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимоснома қаноатлантирилган тақдирда, судья кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш бўйича суд мажлисини уч суткадан кечиктирмай ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар судья кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлашни илтимосномани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасида асоссиз деб топса, илтимосномани қаноатлантиришни рад этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан ушбу ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест берилиши мумкин. Апелляция шикояти, протести ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
(1213-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини бекор қилишга ва кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан шикоят, протест берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномани қаноатлантириш рад этилганидан кейин судга такроран мурожаат қилишга фақат кўрсатувларни мустаҳкамлаш тўғрисида илтимоснома бериш учун янги асослар мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1214-модда. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнинг, жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш судда сўроқ қилиш тартибига риоя этилган ҳолда, суриштирувчи, терговчи, прокурор, гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва зарурат бўлганда процесснинг бошқа иштирокчилари иштирокида суд мажлисида ушбу Кодекснинг 442-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш зарурлигини асослайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси аудио- ва видеоёзувдан фойдаланган ҳолда, шунингдек видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчининг иштироки гувоҳ ёки жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)нинг хавфсизлигига таҳдид соладиган ёки руҳий ҳолатига таъсир қиладиган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи суд мажлисига чақирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки ҳимоячи узрли сабабларга кўра келмаган ва бу ҳақда судга олдиндан хабар берган бўлса, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишга доир ҳаракатларнинг амалга оширилиши кейинга қолдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнинг ёки жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйишга доир ҳаракатлар амалга оширилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 426, 427-моддалари талабларига мувофиқ суд мажлисининг баённомаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар суд мажлиси баённомасининг кўчирма нусхасини, шунингдек ўз ҳисобидан аудио- ва видеоёзувларни олишга ҳамда суд мажлисининг баённомаси юзасидан ўз мулоҳазаларини беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья суд мажлисининг баённомаси юзасидан берилган мулоҳазаларни дарҳол кўриб чиқади ва уларни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг баённомаси, аудио- ва видеоёзувлар, баённома юзасидан берилган мулоҳазалар ва уларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилинган қарор жиноят иши материалларига қўшиш учун прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённоманинг ва унга илова қилинган материалларнинг кўчирма нусхалари судда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1215-модда. Кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган шахсни қайта сўроқ қилиш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган гувоҳларни, жабрланувчиларни (фуқаровий даъвогарларни) қайта сўроқ қилишга кейинчалик судга қадар иш юритиш босқичида ёки суд муҳокамаси давомида кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган шахсга берилиши керак бўлган иш учун муҳим аҳамиятга молик янги саволлар туғилганда йўл қўйилади.
(121-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-боб. ЮЗЛАШТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122-модда. Юзлаштириш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юзлаштириш илгари сўроқ қилинган икки шахс кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар бўлганда бу қарама-қаршиликларнинг сабабини аниқлаш учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юзлаштиришда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳ сўроқ қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123-модда. Юзлаштириш ўтказишнинг тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юзлаштириш ўтказиш чоғида ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган сўроқ қилишнинг умумий қоидаларига, шунингдек ушбу бобнинг қуйидаги қоидаларига риоя қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юзлаштириб сўроқ қилиш олдидан суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчи ҳар бир сўроқ қилинувчидан навбат билан уларнинг ўзаро танишлиги ёки таниш эмаслигини, ўзаро муносабатлари қандай эканлигини сўрайди ва жавобларини тинглайди. Шундан сўнг ҳар бир сўроқ қилинувчига навбат билан қарама-қаршилик келиб чиққан ҳолатлар тўғрисидаги саволларга жавоб бериш таклиф қилинади. Башарти қарама-қаршилик бир нечта масалага ёки бир нечта ҳолатга тааллуқли бўлса, юзлаштиришда ҳар икки сўроқ қилинувчи бир масала ёки бир ҳолат бўйича кўрсатув бергач, уларга кейинги масала ёки кейинги ҳолат тўғрисидаги саволлар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юзлаштириш чоғида сўроқ қилинаётган шахс суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан бошқа сўроқ қилинувчига савол бериши мумкин. Суд мажлисида сўроқ қилинувчиларнинг ҳар иккаласига халқ маслаҳатчилари, шунингдек тарафлар савол беришлари мумкин. Суриштирувчи, терговчи ва суд мажлисида раислик қилувчи иш учун жиддий аҳамиятга эга бўлмаган ёки юзлаштиришда аниқлаштирилаётган қарама-қаршиликка тааллуқли бўлмаган саволларни четлатишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124-модда. Юзлаштириш чоғида илгариги кўрсатувларни ўқиб эшиттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юзлаштириш чоғида сўроқ баённомаси ёки сўроқ қилинаётган шахслар аввалги сўроқларда берган кўрсатувларнинг фонограммалари шу шахслар юзлаштирилиб, уларнинг кўрсатувлари баённомага киритилганидан кейингина ўқиб берилиши ёки эшиттирилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-боб. ТАНИБ ОЛИШ УЧУН КЎРСАТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125-модда. Таниб олиш учун кўрсатиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олиш учун кўрсатиш гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг бирор шахс ёки нарса тўғрисидаги кўрсатувини текшириб кўриш учун қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) бу кўрсатув муайян бир шахс ёки муайян бир нарсага оид эканлигини аниқлаш зарур бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суриштирувчи, терговчи ёки судга маълум бўлган кўплаб шахс ёки нарсалар орасидан кўрсатувда тасвирлаб берилган шахс ёки нарсани топиш зарур бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126-модда. Таниб олиш учун кўрсатишдан олдин сўроқ қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олувчи таниб олиш лозим бўлган шахс ёки нарсанинг белгилари, аломатлари, хусусиятлари тўғрисида олдиндан сўроқ қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127-модда. Шахсни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс таниб олиш учун тергов олиб борилаётган ишга алоқаси бўлмаган, ташқи белгилари билан ўзига ўхшайдиган шахслар гуруҳи орасида холислар ҳузурида кўрсатилади. Таниб олиш учун кўрсатилаётган шахсларнинг умумий сони уч нафардан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олинувчига таниб олиш учун кўрсатиладиган шахслар гуруҳи орасида истаган жойни эгаллаш таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олинувчи кийими, соч қирқтириши ёки тараши ёхуд бошқа белгилари билан таниб олиш учун кўрсатиладиган ўзга шахслар орасида яққол ажралиб турмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни таниб олиш учун кўрсатишнинг иложи бўлмаганда ёхуд хавфсизликни таъминлаш мақсадида унинг фотосуратидан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олиш учун жадвал қоғозга яхшилаб ёпиштирилиб, муҳрланган ва рақамланган, лекин суратга олинган шахсларнинг исми ва фамилиялари кўрсатилмаган камида учта фотосурат кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олувчининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шахсни таниб олиш учун кўрсатиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг қарорига кўра таниб олинувчининг таниб олувчини кўриб туриши истисно этиладиган шароитларда ўтказилиши мумкин. Бу ҳолда холислар таниб олувчи турган жойда бўлади.
(127-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128-модда. Кўчар нарсаларни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов олиб борилаётган жойга, судга ёки бошқа жойга олиб борилиши мумкин бўлган нарсалар, нарсаларнинг бўлаги ва ҳайвонлар ушбу ишга алоқаси бўлмаган бошқа турдош нарсалар орасида таниб олиш учун кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олувчи сўроқ қилинганда тасвирлаганидан ташқи белгилари, аломатлари, хусусиятлари бўйича жиддий фарқ қилмайдиган нарсалар турдош деб ҳисобланади. Таниб олиш учун кўрсатилаётган нарсаларни жойлаштириш тартиби суриштирувчи, терговчи томонидан холислар ҳузурида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турдош объектлар орасидан таниб олиш тўғрисидаги қоида мурдани таниб олишда қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129-модда. Кўчмас объектни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи жой, бино, бинодаги алоҳида хона ёки бошқа кўчмас объект номини айтиб ва тасвирлаб берса-да, бироқ унинг жойлашган ўрнини аниқ айтиб бера олмаса, бирор аниқ жойдан объектга бориш йўлини кўрсатишга истак билдирса, унга шу объектни кўрсатишига имкон берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчи ва холислар ёхуд суд таркиби ва тарафлар таниб олувчи билан биргаликда у айтган жойга келадилар. Таниб олиш учун кўрсатиш иштирокчилари шу жойдан бошлаб таниб олувчининг кўрсатуви бўйича юра бошлайдилар. Бунда таниб олувчига таниб олиш учун кўрсатишнинг бошқа иштирокчилари ёки ёт шахслар тарафидан йўналиш айтиб қўйилишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130-модда. Таниб олиш учун кўрсатиш чоғида таниб олувчининг кўрсатуви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олиш учун бир гуруҳ шахслар ёки бир нечта нарсани кўрсатилганидан кейин таниб олувчига у илгари тасвирлаган шахс ёки нарсани кўрсатиш таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олувчи кўрсатилган шахслардан ёки нарсалардан бирини кўрсатса, унга кўрсатилган бошқа шахслар ёки нарсалар орасидан бу шахсни ёки нарсани қайси белгилари ёки хусусиятларига кўра таниганлигини тушунтириб бериш таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олувчи таниб олиш учун унга кўрсатилган шахслар ёки нарсаларни илгари кўрмаганлигини айтса, унга қидирилаётган шахс ёки қидирилаётган нарса улардан нимаси билан фарқ қилишини тушунтириб бериш таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131-модда. Таниб олиш учун кўрсатиш ҳолатини мустаҳкамлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув ёки дастлабки тергов вақтида ўтказилган таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисида баённома тузилади. Суд муҳокамасида ўтказилган таниб олиш учун кўрсатиш суд мажлиси баённомасида қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча ҳолларда баённомага: таниб олувчи, таниб олиш учун кўрсатиш шароити, жараёни ва натижалари, таниб олиш учун кўрсатилган шахслар, уларнинг ёши, бўйи, миллати, турар жойи, кўзга ташланувчи белгилари, кийимлари; таниб олиш учун кўрсатилган нарсалар тавсифи; таниб олиш учун кўчмас объектлар кўрсатилганда эса, шунингдек таниб олувчи кўрсатган йўналишлар ва изланаётган объектга бирор аниқ жойдан бориш йўллари тўғрисидаги маълумотлар киритилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шахсни таниб олиш кўриб туришни истисно этадиган шароитларда ўтказилган бўлса, баённомага бу ҳақда тегишли ёзув киритилиши керак.
(131-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олиш учун фотосуратлар кўрсатилган бўлса, баённомага фотожадвал илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олувчининг кўрсатувлари, шунингдек унга суриштирувчи, терговчи, суд, тарафлар ёки бошқа шахслар томонидан берилган саволлар ва қайтарилган жавоблар ушбу Кодекснинг 106-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда баённомага ёзиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-боб. КЎРСАТУВЛАРНИ ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙДА ТЕКШИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, суд гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, гувоҳлар ҳамда жабрланувчиларнинг кўрсатувларини текширилаётган ҳодиса содир бўлган жойда ҳолатларни қайта тиклаш йўли билан текшириб кўришга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишдан мақсад: кўрсатувлари текширилаётган шахсга маълум бўлган, суриштирувчига, терговчига ва судга эса номаълум бўлган нарсалар, ҳужжатлар, электрон маълумотлар, излар ва белгиларни топиш; шахснинг тергов ёки суд муҳокамаси давомида топилган нарсалар, ҳужжатлар, электрон маълумотлар, излар қаерда бўлганлигини кўрсатиб бериши; бир неча шахснинг айни бир ҳодиса тўғрисида берган кўрсатувларидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш учун ишда аҳамиятга эга бўлган жойни ёки йўналишни шахс кўрсатиб бериши; ҳолатларни қайта тиклаш ва ҳодиса содир бўлган жойдаги шароит билан қиёслаш орқали кўрсатувларнинг тўғрилигини ёки нотўғрилигини аниқлашдан иборат.
(132-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатуви текширилаётган шахс ҳодиса содир бўлган жойда бир вақтнинг ўзида кўрсатиш, кўздан кечириш ёки баъзи нарсаларни, ҳужжатларни, электрон маълумотларни, изларни олиш ёхуд муайян ҳаракатларни намойиш қилиш орқали тушунтириш беради ёки ўзининг аввал берган кўрсатувларига аниқлик киритади.
(132-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли далиллар билан боғлиқ кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш чоғида кўрсатувларнинг ишончлилигини масофадан туриб текшириш учун ахборот тизимларидан фойдаланилиши мумкин.
(132-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш натижалари, бу шахсларнинг муайян ҳодисалар ҳақида билганлари фақат уларнинг жиноят содир этишга дахлдорлигидан дарак берсагина, далил кучига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишни суриштирувчи ёки терговчи холислар иштирокида, суд эса тарафлар иштирокида ўтказади. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишга мутахассислар ва экспертлар жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тарафлар ва бу тергов ҳаракатининг бошқа қатнашчилари иштирокида текшириладиган кўрсатувларни эълон қилади, кўрсатув берган шахсдан уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини, қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга эҳтиёж бор ёки йўқлигини сўрайди, текширишнинг мақсади ва тартибини тушунтиради. Башарти гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатувлари текширилаётган бўлса, улар, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларни истисно қилганда, кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиш ҳақида огоҳлантирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир вақтнинг ўзида бир неча шахснинг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текширишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: кўрсатув берган шахс текширилаётган ҳодисанинг шароит ва ҳолатини жойида тиклайди; иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларни, ҳужжатларни, электрон маълумотларни, изларни қидириб топади ва кўрсатади; айрим ҳаракатларни намойиш қилади; текширилаётган ҳодисада у ёки бу нарсанинг қандай аҳамияти бўлганлигини кўрсатади; ҳодиса содир бўлган жойда шароитнинг ўзгарганлигига эътиборни қаратади; ўзининг аввалги кўрсатувларини аниқлаштиради ва уларга ойдинлик киритади. Бу ҳаракатлар вақтида четдан аралашишга, гап ўргатишга ва ишора қилувчи саволлар беришга йўл қўйилмайди.
(133-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатуви текширилаётган шахс эркин сўзлаб бергач ва ҳаракатларни эркин намойиш қилиб бўлгач, унга саволлар берилиши мумкин. Кўрсатувни ҳодиса содир бўлган жойда текширишда қатнашаётган шахслар суриштирувчи, терговчи ва суднинг эътиборини, уларнинг фикрича иш ҳолатларини аниқлаштиришга ёрдам берадиган барча нарсаларга қаратишга, баъзи ҳаракатларнинг такрорланишини талаб қилишга ҳақлидир. Кўрсатувлари ҳодиса содир бўлган жойда текширилаётган шахс ва тергов ҳаракатининг бошқа иштирокчилари ўтказилаётган тергов ҳаракати юзасидан уларни қўшимча равишда сўроқ қилишни талаб этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатувлар ҳодиса содир бўлган жойда текширилгани ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса текширувнинг бориши ва натижаларини суд мажлиси баённомасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари баённомада: кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш қаерда, қачон, қандай шароитда ўтказилганлиги; қандай жойлар ва нарсалар кўздан кечирилганлиги; ҳодиса содир бўлган жойда берилган кўрсатувларнинг мазмуни қандайлиги; ҳодисанинг шароити ва ҳолатларини тиклаш нимада ўз аксини топганлиги; шахс ўзининг аввалги кўрсатувларига қандай аниқликлар киритганлиги кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-боб. КЎЗДАН КЕЧИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135-модда. Кўздан кечириш учун асослар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят излари, ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаштириш мақсадида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳодиса содир бўлган жойни, мурдани, ҳайвонларни, теварак-атрофни, биноларни, нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни кўздан кечиради.
(135-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одам баданини кўздан кечириш гувоҳлантириш ёки экспертиза ўтказиш қоидаларига асосланган ҳолда (ушбу Кодекснинг 142 — 147 ва 172 — 187-моддалари) амалга оширилади. Почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 167-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарсаларни олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш чоғида топилган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар шу тергов ҳаракатларини ўтказиш учун белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда кўздан кечирилиши лозим.
(135-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136-модда. Кўздан кечириш тартибининг умумий қоидалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида кўздан кечириш холислар иштирокида ўтказилади. Жиноят иши кўрилаётган вақтда кўздан кечиришга зарурат туғилса, суд бу ҳақда ажрим чиқаради ва кўздан кечиришни тарафлар иштирокида ўтказади.
(136-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд кўздан кечириш чоғида ўлчов ўтказади, фотосуратга, кинотасвирга, видеоёзувга туширади, режалар, схемалар, чизмалар тузади, излардан қолиплар ва нусхалар олади. Бу ишларни бажаришга ёрдам бериш учун кўздан кечиришга мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
(136-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўздан кечириш чоғида топилган ва олиб қўйилган барча нарсалар холисларга, тарафларга ва кўздан кечиришнинг бошқа иштирокчиларига кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахслар суриштирувчи, терговчи ва суднинг эътиборини ўзларининг фикрича иш ҳолатларини ойдинлаштиришга ёрдам бериши мумкин бўлган барча ҳолларга қаратишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137-модда. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш айнан ана шу жойда жиноят содир этилганлиги ёки унинг излари борлиги ҳақида маълумотлар бўлган тақдирда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ҳодиса содир бўлган жой жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам кўздан кечирилиши мумкин.
(137-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Катта майдонларни ва биноларни кўздан кечириш бир неча суриштирувчи ёки терговчи томонидан амалга оширилиши мумкин, бунда уларнинг ҳар бири камида икки нафар холис иштирокида кўздан кечириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳодиса содир бўлган жойдан олинган нарсалар, ҳужжатлар ва излар ўралади ва муҳрланади. Катта ҳажмдаги нарсалар олинмайди ва муҳрланмайди, лекин терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи уларни сақлаш чораларини кўриши лозим.
(137-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138-модда. Мурдани кўздан кечириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчи мурданинг ташқи кўринишини у топилган жойда холислар ва суд-тиббиёт соҳасидаги мутахассис шифокор иштирокида кўздан кечиради. Бундай мутахассис шифокор иштирок этишига имконият бўлмаган тақдирда, бошқа шифокор иштирок этади. Зарур ҳолларда мурдани кўздан кечириш учун бошқа мутахассислар, шунингдек экспертлар жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксгумация вақтида мурдани кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 148 — 152-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурда топилган жойда уни таниб олиш учун кўрсатиш чоғида ушбу Кодекснинг 126 ва 131-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинади. Таниб олинмаган мурдаларнинг бармоқ излари олиниши шарт. Ушбу Кодекснинг 188 — 191, 193 ва 197-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда мурдадан текшириш учун бошқа хил намуналар ҳам олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олинмаган мурдани фақат прокурор рухсати билангина кўмилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139-модда. Теварак-атроф ва биноларни кўздан кечириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва суд теварак-атроф ва биноларни қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда кўздан кечирадилар.
(139-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаронинг уйи ёки хизмат жойини кўздан кечириш зарурати бўлса, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи бу ҳақда қарор, суд эса ажрим чиқаради. Турар жойи кўздан кечирилаётган шахс ёки тегишли корхона, муассаса, ташкилотнинг вакили чиқарилган қарор ёки ажрим билан таништирилиб, бу ҳақда имзо чектирилади.
(139-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўздан кечириш корхонада, муассасада, ташкилотда ўтказилса — маъмурият вакилининг, ҳарбий қисмда, штабда ва муассасада ўтказилса — қўмондонлик вакилининг, зарур ҳолларда эса, моддий жавобгар шахснинг қатнашиши шарт. Биноларни кўздан кечиришда ушбу Кодекснинг 160 ва 161-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140-модда. Нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни кўздан кечириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва суд нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни улар топилган жойда, башарти кўздан кечириш кўп вақт ёки қўшимча техник воситалар талаб қилса, кейинчалик суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилаётган жойда кўздан кечирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўздан кечириш техник воситалардан фойдаланилган ҳолда, шу жумладан телекоммуникация тармоқларида, агар нарсаларнинг ёки ҳужжатларнинг ёхуд электрон маълумотларнинг йўқолишига ёки шикастланишига олиб келмаса, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғида ўтказилиши мумкин.
(140-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141-модда. Кўздан кечириш баённомаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи кўздан кечириш ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузади, суд эса кўздан кечириш жараёнини ва унинг натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади.
(141-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомада кўздан кечириш давомида топилган барча нарсалар, улар қандай тартибда кўздан кечирилган бўлса, худди шу тартибда, кўздан кечириш пайтида қандай ҳолатда кузатилган бўлса, худди шу ҳолатда қайд этилади. Кўздан кечириш чоғида топилган ва олинган барча излар, нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар санаб ўтилади. Олинган буюмнинг эгасига тегишли маълумотнома ёки баённоманинг нусхаси берилади.
(141-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, баённомада: кўздан кечириш қайси вақтда, қандай об-ҳавода ва қандай ёруғликда ўтказилганлиги; қандай илмий-техника воситалари қўлланилганлиги ва қандай натижалар олинганлиги; кўздан кечиришда кўмаклашиш учун кимлар жалб қилинганлиги ва кўмаклашиш нимада ўз аксини топганлиги; қандай нарсалар ва ҳужжатлар қай тартибда ва қандай муҳр билан муҳрланганлиги; кўздан кечирилганидан кейин мурда ва иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларнинг қаерга юборилганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-боб. ГУВОҲЛАНТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142-модда. Гувоҳлантириш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳлантириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) одамнинг баданидаги иш учун аҳамиятга молик хусусият ёки аломатларни, алоҳида белгиларни, унинг жисмоний ривожланганлиги тўғрисидаги маълумотларни, доғларни, тирналган, шилинган, қонталаш жойларни топиш зарурати туғилган ҳолларда, агар бунинг учун экспертиза ўтказиш лозим бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) экспертиза ўтказишни талаб қилмайдиган усулларни қўллаш йўли билан шахснинг мастлик ва бошқа физиологик ҳолатини аниқлаш зарурати туғилган ҳолларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143-модда. Гувоҳлантириладиган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчи гувоҳлантирилишлари мумкин. Гувоҳ унинг кўрсатувлари тўғрилигини текшириш учунгина гувоҳлантирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144-модда. Гувоҳлантиришни ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчининг баданида жиноят излари, иш учун аҳамиятга молик бошқа белгилар ёки унинг ғайритабиий физиологик ҳолати тўғрисида етарли маълумотлар бўлса, гувоҳлантиришни ўтказиш ҳақида суриштирувчи ёки терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорда ёки ажримда: гувоҳлантиришни ким ва қандай мақсадда ўтказиши; кимни гувоҳлантириш кераклиги; гувоҳлантирилиши учун шахс кимнинг ҳузурига ва қачон етиб келиши кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145-модда. Гувоҳлантириш ҳақидаги қарорнинг ёки ажримнинг мажбурийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчининг, терговчининг гувоҳлантириш ўтказиш тўғрисидаги қарори ёки суднинг шу тўғридаги ажрими қайси шахс хусусида чиқарилган бўлса, ўша шахсга нисбатан мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳлантиришдан бош тортаётган шахслар мажбурий келтирилиши ва гувоҳлантирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
146-модда. Гувоҳлантиришни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳлантиришни ўтказиш ҳақидаги қарор ёки ажрим гувоҳлантирилувчига эълон қилинади. Гувоҳлантиришнинг барча иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни ечинтириб яланғочлаш, шунингдек унинг баданидаги тирналган, шилинган, қонталаш жойларни аниқлаш билан боғлиқ бўлмаган гувоҳлантириш суриштирувчи ёки терговчи томонидан холислар иштирокида, зарур ҳолларда эса, шифокор ёки бошқа мутахассис иштирокида ўтказилади. Ушбу турдаги гувоҳлантириш тарафлар иштирокида суд томонидан ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни ечинтириб яланғочлаш ёки унинг баданидаги тирналган, шилинган, қонталаш жойларни аниқлаш билан боғлиқ бўлган, шунингдек ушбу Кодекс 142-моддасининг иккинчи бандида назарда тутилган гувоҳлантириш суриштирувчи, терговчи ёки суднинг топшириғига биноан шифокор ёхуд бошқа мутахассис тиббий ходим томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147-модда. Гувоҳлантириш баённомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳлантириш ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса гувоҳлантириш жараёни ва натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади. Баённомада гувоҳлантириш ўтказган шахснинг ҳамма ҳаракатлари ва гувоҳлантириш давомида аниқланган барча излар, хусусиятлар ва белгилар қайд этилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳлантириш шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан ўтказилган бўлса, у баённома тузади ва имзолайди, гувоҳлантирилган шахс ва холислар ҳам имзолаганидан сўнг баённомани тегишинча суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-боб. МУРДАНИ ЭКСГУМАЦИЯ ҚИЛИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148-модда. Мурдани эксгумация қилиш асослари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўздан кечириш, таниб олиш, текшириш ёки экспертизага намуналар олиш учун мурдани қабрдан чиқариб олиш зарур бўлган тақдирда прокурор, терговчи ёки суриштирувчи мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчининг ёки суриштирувчининг мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мурдани эксгумация қилишни суриштирув органларига ёки терговчига топширади, бу ҳақда ажрим чиқаради.
(148-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1481-модда. Мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(1481-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида прокурор, терговчи, суриштирувчи, қонуний вакил ёки мурдаси эксгумация қилиниши лозим бўлган вафот этган шахснинг яқин қариндошларидан бири, зарур ҳолларда гумон қилинувчи, айбланувчи, шунингдек, агар ишда иштирок этаётган бўлса, ҳимоячи ва қонуний вакил иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш заруратини асослаб беради, сўнгра тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
(1481-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1482-модда. Суд ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, мурдани эксгумация қилиш тўғрисида ёки мурдани эксгумация қилишни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг мурдани эксгумация қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Судьянинг ажрими прокурорга ижро учун, гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига эса маълумот учун юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги ёки мурдани эксгумация қилишни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин. Апелляция шикояти, протести ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
(1482-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти ёки протести берилиши суднинг мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмай қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини бекор қилишга ва мурдани эксгумация қилишга рухсат беришга ёки мурдани эксгумация қилишни рад этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурдани эксгумация қилиш рад этилган тақдирда, айнан ўша мурдага нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга мурдани эксгумация қилишни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
(1482-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149-модда. Мурдани эксгумация қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ёки суд мурдани эксгумация қилишни соғлиқни сақлаш органлари билан келишган ҳолда ва мурда кўмилган жой вакилининг иштирокида амалга оширади. Эксгумация суриштирув ёки дастлабки тергов вақтида амалга оширилаётган бўлса, холисларнинг иштирок этиши шарт. Суд эксгумацияни тарафлар иштирокида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурдани эксгумация қилишда суд тиббиёти соҳасидаги мутахассис шифокор, зарур бўлса, бошқа мутахассислар ҳам қатнашадилар. Агар экспертиза тайинланган бўлса, эксгумация ўтказишда суд тиббиёти экспертининг иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, эксгумацияни ўтказишга гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек мурдани таниб олиши мумкин бўлган шахслар жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150-модда. Мурдани эксгумация қилиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксгумация экспертиза қилиш мақсадида ўтказилаётган бўлса, экспертиза ўтказиш ҳақида қарор ёки ажрим чиқарилиши лозим. Бунда мурда экспертиза муассасасига жўнатилади ёки экспертиза мурда кўмилган жойнинг ўзида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурдани кўздан кечириш, таниб олиш ва эксперт текшируви учун намуналар олиш ушбу Кодекснинг 125, 126, 131, 138, 188 — 191, 193 ва 197-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151-модда. Мурдани эксгумация қилиш баённомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурдани эксгумация қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса эксгумация жараёни ва натижаларини суд мажлисининг баённомасида қайд этади. Баённомага қабр, тобут ва мурданинг фотосуратлари, кинотасвир ва видеоёзувлари илова қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурда эксгумация қилинганидан сўнг кўздан кечириш, таниб олиш ёки эксперт текшируви учун намуналар олиш амалга оширилган бўлса, мазкур тергов ҳаракатлари тўғрисида баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
152-модда. Мурдани эксгумациядан сўнг кўмиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксгумациядан ва бошқа процессуал ҳаракатлардан сўнг мурдани кўмиш мурдани эксгумация қилиш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқарган шахснинг иштирокида амалга оширилади. Мурда кўмилганлиги тўғрисида баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-боб. ЭКСПЕРИМЕНТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153-модда. Эксперимент ўтказиш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ва суд гувоҳлар, жабрланувчилар, гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчиларнинг кўрсатувларини, бошқа далилларни, шунингдек иш юзасидан қилинган тусмол, текширилаётган ҳодисага оид муайян ҳаракатлар, шароит ва ҳолатларни тиклаш ҳамда зарурий тажрибалар ўтказиш орқали текширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперимент бирор ҳодисани идрок қилиш, муайян ҳаракатларни бажариш, бирор ҳодисанинг содир бўлиш имкониятини текшириш, шунингдек ҳодисанинг юз бериш ва изларнинг қолиш йўсинларини аниқлаш учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
154-модда. Эксперимент ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперимент ўтказиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Эксперимент натижасида фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мулкий зарар етказилиши, ишлаб чиқариш тартиботининг, транспорт воситалари ҳаракати жадвалининг бузилиши ва бошқа нохуш оқибатларнинг келиб чиқиши эҳтимол бўлса, суриштирувчининг, терговчининг бундай эксперимент ўтказиш тўғрисидаги қарорига прокурор санкция бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперимент жамоат тартиби ёки ахлоқ нормаларининг бузилишига олиб келадиган бўлса, уни ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт томонидан ўтказиладиган эксперимент суд экспертизасининг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155-модда. Экспериментни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчи экспериментни холислар, суд эса тарафлар иштирокида ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперимент ўтказишга мутахассис ва эксперт, шунингдек тажриба ҳаракатларини олиб борувчи шахслар жалб қилиниши мумкин. Мураккаб экспериментлар камида икки нафар холис ва бир неча мутахассис иштирокида ўтказилиши мумкин. Эксперимент ўтказишга, шунингдек кўрсатувлари текширилиши лозим бўлган шахслар ҳам жалб қилиниши лозим. Бунда гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатув беришдан бўйин товлаганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилиши лозим. Эксперимент иштирокчиларига унинг мақсади ва ўтказилиш тартиби тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тажриба ҳаракатларини ўтказишдан олдин ўрганилаётган ҳодиса шароитлари текширилаётган кўрсатув ёки тусмолларга тўла мувофиқ ҳолда тикланган бўлиши лозим. Бунинг учун гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида ўзи қатнашган ёки шоҳид бўлган ҳодисанинг шароит ва ҳолатларини тиклаш таклиф қилиниши мумкин. Шундан кейин суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли тажриба ҳаракатларини ўтказади, шу мақсадда ўлчаш, фотосуратга тушириш, кинотасвирга олиш, овоз ёзиш, видеоёзув, режа, схема ва чизмалар тузиш, экспериментал қолиплар ва изларнинг нусхаларини тайёрлаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперимент ўтказиш шароити тикланаётган ҳаракат ёки ҳодисалар юз берган шароитга иложи борича ўхшаш бўлиши лозим. Тажрибалар имкон борича бир неча марта ўтказилади. Тажрибаларнинг шароитлари ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, мутахассис ва экспертга эксперимент юзасидан савол берилиши мумкин. Суднинг ижозати билан экспериментда иштирок этаётган шахсларга тарафлар ҳам савол бериши мумкин. Тарафлар ва экспериментда иштирок этаётган бошқа шахслар суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг эътиборини, уларнинг фикрича иш ҳолатини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган барча ҳолатларга қаратишга, эксперимент шароитига аниқлик киритишни ва тажриба ҳаракатларини такрорлашни талаб қилишга ҳақлидир. Кўрсатуви текширилаётган шахс эксперимент муносабати билан ўзининг қўшимча сўроқ қилинишини талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
156-модда. Эксперимент баённомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперимент ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса экспериментнинг бориши ва натижаларини суд мажлиси баённомасида акс эттиради. Бундан ташқари, баённомада: эксперимент қандай мақсадда, қачон, қаерда ва қандай шароитда ўтказилганлиги; ҳодисанинг шароитини ва ҳолатини тиклаш айнан нималарда ўз аксини топганлиги; қандай тажриба ҳаракатлари қай тартибда, ким томонидан ва неча марта ўтказилганлиги; қандай натижалар олинганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-боб. ОЛИБ ҚЎЙИШ ВА ТИНТУВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
157-модда. Олиб қўйиш учун асослар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши учун аҳамиятга молик нарсаларнинг, ҳужжатларнинг ва электрон маълумотларнинг айнан кимда ва қаерда эканлиги маълум бўлиб, уларни қидиришнинг ҳожати бўлмаса, суриштирувчи, терговчи ва суд уларни олиб қўйишга ҳақлидир.
(157-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
158-модда. Тинтув ўтказиш учун асослар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ва терговчи бирор турар жой, хизмат, ишлаб чиқариш биносида ёки ўзга жойда ёхуд бирор шахсда иш учун аҳамиятли бўлган нарсалар ёки ҳужжатлар ёхуд электрон маълумотлар бор деб ўйлаш учун етарли маълумотга эга бўлган тақдирда тинтув ўтказишга ҳақлидир.
(158-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тинтув қидирилаётган шахсни, шунингдек мурдани топиш учун ҳам ўтказилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1581-модда. Тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тинтув ўтказиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда прокурор, терговчи ёки суриштирувчи тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида уни ўтказиш учун асосларни баён этган ҳолда қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчининг ёки суриштирувчининг тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда тинтув терговчининг ёки суриштирувчининг қарорига асосан суднинг розилигисиз ўтказилиши мумкин, бироқ кейинчалик суд ва прокурор ўтказилган тинтув ҳақида йигирма тўрт соат ичида хабардор қилинади. Хабарномада кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатилиши керак. Тинтув ўтказиш ҳақидаги қарорнинг қонунийлигини текшириш учун мазкур хабарномага терговчининг ёки суриштирувчининг тинтув ўтказиш ҳақидаги қарорининг, тинтув баённомасининг ва зарур материалларнинг кўчирма нусхалари илова қилинади. Мазкур хабарномани ва унга илова қилинган материалларни олгач, судья ўтказилган тинтувнинг қонунийлигини қирқ саккиз соат ичида ушбу Кодекснинг 1582 ва 1583-моддалари тартибида текширади ҳамда унинг қонунийлиги ёки қонунга хилофлиги тўғрисида ажрим чиқаради. Агар судья ўтказилган тинтувни қонунга хилоф деб топса, тинтув ўтказиш чоғида олинган барча далиллар ушбу Кодекснинг 951-моддасига мувофиқ номақбул деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1582-модда. Тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида прокурор, зарур бўлган тақдирда терговчи, суриштирувчи иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш заруратини асослаб беради, кейин тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1583-модда. Суд ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, тинтув ўтказиш тўғрисида ёки тинтув ўтказишни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради. Судьянинг тинтув ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг тинтув ўтказиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Суд тинтув ўтказишни прокурорга, суриштирувчига ёки терговчига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг тинтув ўтказиш тўғрисидаги ёки тинтув ўтказишни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан ўзига нисбатан тинтув ўтказилган шахс ажрим ижро этилган кундан эътиборан йигирма тўрт соат ичида апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор ажрим чиқарилган кундан эътиборан шу муддат ичида апелляция тартибида протест билдириши мумкин. Апелляция шикояти (протести) ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси судининг судьяси мазкур материалларни шикоят (протест) билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти (протести) берилиши суднинг тинтув ўтказиш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб турмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг судьяси апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмай қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини бекор қилишга ва тинтув ўтказишга розилик беришга ёки тинтув ўтказишни рад этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тинтув ўтказиш рад этилган тақдирда, мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга тинтув ўтказишни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
(1581 — 1583-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159-модда. Олиб қўйишни ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб қўйиш суриштирувчининг ёки терговчининг қарори ёхуд суднинг ажримига кўра ўтказилади, бунда улар олиб қўйишни ўтказишни суриштирув органига ёки терговчига топширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб қўйишни ўтказиш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда бу ҳаракат қаерда ва кимникида бажарилиши зарурлиги, қайси нарсалар ёки ҳужжатлар ёхуд электрон маълумотлар олиб қўйилиши лозимлиги кўрсатилган бўлиши керак.
(159-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш вақтида ҳозир бўладиган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишда холислар, зарурат бўлган тақдирда мутахассис ва таржимон ҳам иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш жараёнида бу ҳаракатлар уйида ўтказилаётган шахснинг ўзи ёки ҳеч бўлмаганда унинг вояга етган оила аъзоларидан бирининг иштирок этиши таъминланиши лозим. Башарти уларнинг иштирок этишини таъминлашга имкон бўлмаса, тегишли ҳокимлик ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вакили таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳарбий қисмлар жойлашган биноларда олиб қўйиш ёки тинтув уларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тинтув қилинаётганларга, холисларга, мутахассисларга, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳарбий қисмларнинг вакилларига тинтув ёки олиб қўйиш ўтказилишидан аввал уларнинг суриштирувчи ёки терговчининг барча ҳаракатлари чоғида ҳозир бўлиш ҳамда ана шу ҳаракатлар хусусида арз қилиш ҳуқуқлари тушунтирилиши керак. Бундай арз баённомага киритилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161-модда. Олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
(161-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш ҳақидаги қарорга ёки ажримга асосан иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни қидириб топиш мақсадида турар жойга ёки бошқа бинога киришга ҳақлидир.
(161-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишга киришишдан олдин олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилаётган шахсни қарор ёки ажрим билан таништириб имзо қўйдириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилаётган бинода ёки ўзга жойда турган шахсларнинг олиб қўйиш ёки тинтув тамом бўлгунга қадар шу бино ёки жойдан чиқиб кетишини, шунингдек уларнинг бир-бирлари билан ёки бошқа шахслар билан гаплашишини тақиқлаб қўйишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш чоғида қарор ёки ажрим билан таништирганидан кейин олиниши лозим бўлган нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни ихтиёрий равишда беришни таклиф қилади, таклиф рад этилган тақдирда мажбурий равишда олади. Агар бу нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар олиб қўйишни амалга ошириш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган жойдан топилмаса, у ҳолда тинтув ўтказилади.
(161-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи тинтув ўтказишга киришаётганида қарорни ёки ажримни тақдим этганидан кейин олиб қўйилиши керак бўлган нарсаларни, ҳужжатларни ёки электрон маълумотларни беришни таклиф этади. Агар улар ихтиёрий равишда берилса, олиб қўйиш баённомаси тузилади. Агар қидирилаётган нарсалар, ҳужжатлар ёки электрон маълумотлар берилмаса ёхуд тўлиқ ҳолда берилмаса, тинтув ўтказилади. Тинтув чоғида тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган нарсалар ёки ҳужжатлар ёхуд электрон маълумотлар қидирилади ва олинади. Иш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа нарсалар, ҳужжатлар ёки электрон маълумотлар, худди шунингдек сақланиши тақиқланган ашёлар топилган тақдирда, улар ҳам олиб қўйилиши лозим. Суриштирувчини, терговчини бу нарсаларни ёки ҳужжатларни ёхуд электрон маълумотларни олиб қўйишга ундаган асослар тинтув ўтказилганлиги ҳақидаги баённомада акс эттирилади.
(161-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинаётган нарсаларнинг, ҳужжатларнинг ва электрон маълумотларнинг ҳаммаси холисларга, олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишда ҳозир бўлган бошқа шахсларга кўрсатилади, баённомада тўлиқ акс эттирилади, зарурат бўлган тақдирда ўралиб, муҳрланади. Ўровни очишга ва муҳрни олиб ташлашга кейинги иш юритиш давомида фақат холислар иштирокида йўл қўйилади.
(161-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш вақтида ёпиқ биноларни ёки буюмлар сақланадиган жойни унинг эгаси ўз ихтиёри билан очиб беришдан бош тортса, суриштирувчининг, терговчининг ўзи уларни очишга ҳақлидир. Бунда зарурат бўлмаганда қулфлар, эшиклар ва бошқа нарсаларнинг шикастлантирилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда уйдаги саранжомлик бузилмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий электрон маълумотларни олиб қўйиш ва тинтув қилиш қонунга ҳамда суднинг қарорига асосан амалга оширилади.
(161-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонунига асосан тўққизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162-модда. Шахсий тинтув ва олиб қўйиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 157 ва 158-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи ёки терговчи шахснинг кийимлари, унинг ёнидаги буюмлари ичидан ёки баданидан топилган, иш учун аҳамиятга молик нарсаларни, ҳужжатларни ҳамда электрон маълумотлар мавжуд бўлган электрон жисмларни олиб қўйиши мумкин.
(162-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси фақат ушбу Кодекснинг 224-моддасига асосан шахсни ушлаган тақдирда, унда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлса, уни шахсий тинтув қилишни ва олиб қўйишни амалга оширишга ҳам ҳақлидир. Бунда шахсий тинтув ва олиб қўйиш баённомаси ушбу Кодекснинг 163-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда тузилади.
(162-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий тинтув ва олиб қўйиш ушбу Кодекснинг 157, 158, 159, 160 ва 161-моддаларида кўрсатилган қоидалар асосида ўтказилади. Аммо шахсий тинтув ва олиб қўйиш қуйидаги ҳолларда алоҳида қарор ёки ажрим чиқарилмасдан ўтказилиши мумкин:
(162-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) гумон қилинувчини ушлаш чоғида ушланувчининг ёнида қурол борлигига ёхуд жиноят содир этганлигини фош қиладиган далиллардан қутулмоқчи эканлигига етарли асослар бўлганда (ушбу Кодекснинг 224-моддаси);
(162-модда учинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) гумон қилинувчи ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келиниб, уни ушлаш ҳақида ушбу Кодекснинг 225-моддасига асосан баённома тузилганда;
(162-модда учинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) айбланувчига нисбатан қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилаётганида, башарти унинг ёнида қурол, шунингдек сақланиши ман этилган буюмлар ёхуд иш учун аҳамиятга молик нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар бўлиши мумкин деб ўйлашга етарли асослар бўлганида;
(162-модда учинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилаётган бинода ёки бошқа жойда турган шахс олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш ҳақидаги қарорга ёки ажримга кўра олиниши зарур бўлган нарсаларни ёки ҳужжатларни ёхуд электрон маълумотлар мавжуд бўлган электрон жисмларни ўз ёнида яширинча сақламоқда деб ўйлаш учун етарли асослар бўлганида.
(162-модда учинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий тинтув ҳамда нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиш тинтилаётган шахс билан бир жинсдаги мутахассис ҳамда холислар иштирокида ўтказилиши мумкин.
(162-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув баённомаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилгани тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда баённома тузади. Суд томонидан ўтказилган нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни олиб қўйиш натижалари суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
(163-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомада нарсаларнинг, ҳужжатларнинг ва электрон маълумотлар мавжуд бўлган электрон жисмларнинг айнан қаерда ва қандай шароитда топилганлиги, ихтиёрий равишда берилганлиги ёки мажбурий равишда олинганлиги кўрсатилиши керак. Барча олинган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар мавжуд бўлган электрон жисмлар баённомада бирма-бир қайд қилиниб, уларнинг миқдори, ўлчови, оғирлиги, ҳар қайсисининг ўзига хос белгилари кўрсатилиши, зарурат бўлган тақдирда ўралиши ва муҳрланиши керак.
(163-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб қўйиш ёки тинтув вақтида изланаётган нарсаларни ёки ҳужжатларни ёхуд электрон маълумотларни йўқ қилишга ёки яширишга уриниш ҳоллари содир бўлган тақдирда, бу ҳол суриштирувчи ёки терговчи томонидан кўрилган чоралар ҳам кўрсатилиб баённомада акс эттирилиши лозим.
(163-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув тўғрисидаги қарор ва баённоманинг нусхасини топшириш шартлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб қўйиш ёки тинтув тўғрисидаги қарор ва баённоманинг нусхаси ё суд мажлисининг олиб қўйишни ўтказиш тўғрисидаги баённомасидан кўчирма тинтилган шахсга ёки унинг вояга етган оила аъзоларига, улар бўлмаган тақдирда эса, тегишли ҳокимлик ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига топширилиб, тилхат олинади. Зарур ҳолларда мазкур шахсларга олиб қўйилаётган ҳужжатларнинг нусхалари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
165-модда. Дипломатия ваколатхоналарининг биноларидан ва дипломатия вакилларидан олиб қўйиш ёки уларда тинтув ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб қўйиш ёки тинтув дипломатия ваколатхонаси ҳудудида ўтказилаётганда дипломатия ваколатхоналари ва уларнинг дипломатия дахлсизлигига эга бўлган ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари эгаллаб турган биноларда фақат дипломатия ваколатхонаси бошлиғининг илтимосига кўра ёки унинг розилиги билан ўтказилиши мумкин, дипломатия ваколатхонаси ходимларининг ёки уларнинг вояга етган оила аъзоларининг истиқомат жойларида ёхуд улар эгаллаб турган бошқа биноларда олиб қўйиш ва тинтув уларнинг илтимосларига кўра ёки розиликлари билан ўтказилиши мумкин. Кўрсатилган имтиёзлар Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинмаган бўлса-да дипломатия дахлсизлигига эга бўлган ажнабий вакилларга ва уларнинг оила аъзоларига ҳам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатия дахлсизлигига эга бўлган шахсга ва унинг оила аъзоларига нисбатан шахсий тинтув ёки олиб қўйиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга риоя қилган ҳолда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатия вакили ёки унинг оила аъзоларининг олиб қўйишга ёки тинтув ўтказишга розилиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали сўралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатия ваколатхоналари ва дипломатия дахлсизлигидан фойдаланадиган вакиллар, шунингдек уларнинг оила аъзолари жойлашган биноларда тинтув ёки олиб қўйиш ўтказиш чоғида прокурор ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг вакили ҳозир бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
166-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг бошқа шахсларга юборган ёхуд бошқа шахсларнинг гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларида содир этилган жиноятга доир маълумотлар ёки иш учун аҳамиятга молик ҳужжатлар, буюмлар бор деб гумон қилиш учун етарлича асослар мавжуд бўлганда, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи мазкур шахсларнинг барча почта-телеграф жўнатмаларини ёки уларнинг айримларини хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатлаб қўйилиши мумкин бўлган почта-телеграф жўнатмалари жумласига барча турдаги хатлар, телеграммалар, радиограммалар, бандероллар, посилкалар, почта контейнерлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорида: хат-хабарлари ушлаб турилиши лозим бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; бу шахснинг доимий яшаш жойи манзили; хатланаётган почта-телеграф жўнатмаларининг турлари; хатлаш чорасининг муддати; жўнатмаларни ушлаб туриш ва бу ҳақда прокурорга, терговчига ёки суриштирувчига маълум қилиш мажбурияти юклатилган алоқа муассасасининг номи кўрсатилади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчининг ёки суриштирувчининг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг бошқа шахсларга ёки бошқа шахсларнинг гумон қилинувчига, айбланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчининг бошқа шахсларга ёки бошқа шахсларнинг судланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш эса ушбу Кодекснинг 423, 438-моддаларида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
(166-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1661-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(1661-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида прокурор, зарурат бўлган ҳолларда терговчи, суриштирувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, шунингдек, агар ишда қатнашаётган бўлса, ҳимоячи ва қонуний вакил ҳам иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш заруратини асослаб беради, сўнгра тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
(1661-моддал Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1662-модда. Суд ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида ёки почта-телеграф жўнатмаларини хатлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлашни рад этиш ҳақидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган суд ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажрим тегишли алоқа муассасасининг бошлиғига юборилади ва уни бажариш мазкур бошлиқ учун мажбурийдир. Бу ажримни бажармаганлик ёки унинг мазмунини ошкор этганлик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоқа муассасасининг бошлиғи суд ажримида кўрсатилган хат-хабарлар ва бошқа жўнатмаларни ушлаб туради ҳамда бу ҳақда прокурорга, терговчига, суриштирувчига ёки судга дарҳол маълум қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган суд ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Апелляция шикояти, протест ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд уларни қирқ саккиз соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Шикоят ёки протест берилиши суднинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб турмайди. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
(1662-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмай қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини бекор қилишга ва почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйишга ёки почта-телеграф жўнатмаларини хатлашни рад этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш рад этилган тақдирда, айнан ўша гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга почта-телеграф жўнатмаларини хатлашни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
(1662-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
167-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш ва олиб қўйиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчи алоқа муассасасига бориб, ушлаб турилган почта-телеграф жўнатмаларини холислар иштирокида, зарурат бўлганда эса тегишли мутахассис иштирокида очади ва кўздан кечиради. Иш учун аҳамиятга эга бўлган маълумотлар, нарсалар, ҳужжатлар, электрон маълумотлар топилган тақдирда, суриштирувчи, терговчи тегишли почта-телеграф жўнатмаларини олиб қўяди ёхуд улардан нусха кўчириш билан чегараланади. Кўздан кечирилган жўнатмаларда иш учун аҳамиятга эга бўлган маълумотлар, нарсалар, ҳужжатлар, электрон маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, суриштирувчи, терговчи кўздан кечирилган хат-хабарни эгасига етказиш тўғрисида ёки уни ўзи белгилаган муддатгача ушлаб туриш ҳақида кўрсатма беради.
(167-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушланган жўнатмалар кўздан кечирилган ҳар бир ҳолда баённома тузилиб, унда қайси почта-телеграф жўнатмалари кўздан кечирилганлиги, нималар олинганлиги ва нималар эгаларига юборилиши, нималар эса вақтинча ушлаб қолиниши кераклиги, қайси жўнатмалардан нусхалар олинганлиги кўрсатилиши лозим. Баённома ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
168-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйишни бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш қарор чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда, суриштирувчи, терговчи томонидан прокурорнинг розилиги билан ёки бу чорани қўллашга зарурат қолмаса, суд томонидан бекор қилинади. Суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида иш тугатилганда, биринчи инстанция судида эса, ишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарилганда ёхуд ҳукм қонуний кучга киргач, хатлаб қўйиш чораси бекор қилиниши лозим.
(168-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш чорасининг бекор қилинганлиги айнан бир шахсга нисбатан почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга такроран мурожаат этишга монелик қилмайди.
(168-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-боб. ТЕЛЕФОНЛАР ВА БОШҚА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ҚУРИЛМАЛАРИ ОРҚАЛИ ОЛИБ БОРИЛАДИГАН СЎЗЛАШУВЛАРНИ ЭШИТИБ ТУРИШ, УЛАР ОРҚАЛИ УЗАТИЛАДИГАН АХБОРОТНИ ОЛИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
169-модда. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги илтимосномани қўзғатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иш бўйича тўпланган далиллар иш учун аҳамиятга молик маълумотлар олиниши мумкинлигига етарли даражада асос бўла олса, суриштирувчи, терговчи телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқариб, унда ушбу ҳаракатларни ўтказиш асосларини баён этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчининг ёки суриштирувчининг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш терговчининг ёки суриштирувчининг қарори асосида суднинг розилигисиз амалга оширилиши мумкин. Бунда терговчи ёки суриштирувчи телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги қарорни суднинг розилигисиз махсус ваколатли давлат органига юборишга ҳақли бўлиб, кейинчалик суд ҳамда прокурор телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш амалга оширилганлиги ҳақида йигирма тўрт соат ичида хабардор қилинади. Хабарномада кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатилиши керак. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги қарорнинг қонунийлигини текшириш учун мазкур хабарномага терговчининг ёки суриштирувчининг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш ҳақидаги қарорининг, ушбу тергов ҳаракати баённомасининг ва зарур материалларнинг кўчирма нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур хабарномани ва унга илова қилинган материалларни олгач, судья амалга оширилган телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришнинг, улар орқали узатиладиган ахборотни олишнинг қонунийлигини ушбу Кодекснинг 1691 ва 1692-моддалари тартибида қирқ саккиз соат ичида текширади ҳамда унинг қонунийлиги ёки қонунга хилофлиги тўғрисида ажрим чиқаради. Агар судья телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни қонунга хилоф равишда амалга оширилган деб топса, уларни амалга ошириш давомида олинган барча далиллар ушбу Кодекснинг 951-моддасига мувофиқ номақбул деб топилади.
(169-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1691-модда. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида прокурор, терговчи, суриштирувчи иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш заруратини асослаб беради, кейин тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1692-модда. Суд ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисида ёки уларни ўтказишни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга оширишни рад этиш ҳақидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Суд телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни прокурорга, суриштирувчига ёки терговчига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг ажрими устидан ушбу тергов ҳаракатлари ўзига нисбатан амалга оширилган шахс ажрим ижро этилган кундан эътиборан йигирма тўрт соат ичида апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор ажрим чиқарилган кундан эътиборан шу муддат ичида апелляция тартибида протест билдириши мумкин. Апелляция шикояти (протести) ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят (протест) билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти (протести) берилиши телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги суд ажримининг ижросини тўхтатиб турмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг судьяси апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмай қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини бекор қилишга ҳамда телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга оширишга розилик беришга ёки уларни амалга оширишни рад этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш рад этилган тақдирда, мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
(1691 ва 1692-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
170-модда. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш суднинг ажримига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчига, гувоҳга, худди шунингдек уларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан куч ишлатиш, товламачилик ёки бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этиш хавфи мавжуд бўлган тақдирда, ушбу шахсларнинг аризалари бўйича ёхуд уларнинг ёзма розилиги ҳамда суднинг розилиги билан уларнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақида чиқарилган қарор бир сутка давомида қонуний кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим унда эшитиб туриладиган ахборотнинг хусусияти ҳамда ҳажми, шунингдек сўзлашувларни эшитиб туришни, узатиладиган ахборотни олишни ва натижаларини қайд этиш шакли белгиланиб, махсус ваколатли давлат органига ижро этиш учун юборилади. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш олти ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш чоғида олинган ахборот қайд этилиши (ёзилиши) керак. Қайд этилган ахборот (ёки ёзув) тергов ҳаракати баённомасига қўшиб қўйилиши лозим.
(170-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171-модда. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш баённомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни ҳамда қайд қилишни амалга оширган шахс ишга алоқадор ахборотнинг мазмунини баён этган ҳолда баённома тузади. Сўзлашувлар, хабарлар ва маълумотлар ёзуви муҳрланади ҳамда баённомага қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш баённомасида абонентнинг рақами, эшитиб туриш ва қайд қилиш вақти ҳамда жойи, фойдаланилган техник воситаларнинг тури ва модели, бу ишларни амалга оширган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек иш учун аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ҳам акс эттирилади.
(21-боб Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-боб. ЭКСПЕРТИЗА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
172-модда. Экспертиза тайинлаш учун асослар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни фан, техника, санъат ёки касб соҳаси бўйича билими бўлган шахс ўтказадиган махсус текшириш орқали олиш мумкин бўлганда экспертиза тайинланади. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья, мутахассислар, холисларнинг бундай билимларга эга бўлиши экспертиза тайинлаш заруратидан озод этмайди.
(172-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт олдига қўйилган саволлар ва унинг берган хулосаси экспертнинг махсус билимлари доирасидан ташқари чиқиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертизани ушбу Кодексда белгиланган тартибга хилоф равишда ўтказиладиган текширув билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. Идоравий текширув хулосаси, тафтиш ҳужжатлари, мутахассислар маслаҳати экспертиза ўтказиш заруратини истисно этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
173-модда. Экспертиза тайинлаш ва ўтказишнинг шартлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, иш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ўлимнинг сабабини, етказилган тан жароҳатларининг хусусияти ва оғирлик даражасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жинсий алоқада бўлганликни, ҳомиладорлик ҳолатини ва ҳомилани сунъий йўл билан тушириш белгиларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчининг ёшини, агар бу ҳақда ҳужжатлар бўлмаса ёки ҳужжатлар шубҳа туғдирса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг, устидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга доир иш юритилаётган шахснинг руҳий ва жисмоний аҳволини ҳамда уларнинг ғайриҳуқуқий қилмишни содир этаётган пайтда ўз ҳаракатларини идрок этиш ва идора қилиш лаёқатини, шунингдек жиноий жавобгарликнинг аҳамиятини тушуниш, жиноят процессида кўрсатувлар бериш ҳамда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустақил ҳимоя қила олиш лаёқатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) жабрланувчининг, гувоҳнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини ҳамда улар иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни идрок қилиш, эсда сақлаш ва сўроқ қилганда ифодалаб бериш лаёқатига эга эканликларини, шунингдек жабрланувчининг жиноят процесси чоғида ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустақил ҳимоя қила олиш лаёқатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) таносил ва бошқа юқумли касалликларга чалинган, сурункали ичкиликбозликка ва гиёҳвандликка дучор бўлган шахсларни даволаш зарурлигини ва имкониятларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар мавжудлигини, уларнинг тури ва миқдорини;
(173-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) пул белгилари, қимматли қоғозлар ва бошқа ҳужжатлар қалбакилаштирилганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) портлашлар, ҳалокатлар ва бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг техникавий сабабларини аниқлаш зарур бўлганда экспертиза тайинлаш ва ўтказиш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлашда ҳам, агар бунинг учун махсус билимларни қўллаш зарур бўлса ва бу ҳолатлар исботлашнинг бошқа воситалари билан пухта аниқланмаган бўлса, экспертиза ўтказиш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
174-модда. Эксперт этиб тайинланадиган шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-тиббиёт, суд-психиатрия, суд-психология, суд-автотехника, суд-иқтисодий, криминалистика экспертизаларини фақат давлат суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, алоҳида ҳолларда эса, бошқа корхона, муассаса, ташкилотларнинг мутахассислари ўтказади. Алоҳида ҳол экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда асослантирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, суднинг эксперт этиб тайинланган шахсни чақириш ва унинг экспертиза ўтказиши тўғрисидаги талаби ушбу шахс ишлаётган корхона, муассаса ёки ташкилот раҳбари учун мажбурийдир.
(174-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
175-модда. Текшириш объектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий далиллар, эксперт текшируви учун намуналар, бошқа моддий объектлар, мурдалар ва уларнинг қисмлари, ҳужжатлар, ахборот тизимларида, электрон жисмларда ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи манбаларида сақланаётган электрон маълумотлар, шунингдек экспертиза ўтказилаётган иш материаллари текшириш объектлари бўлиши мумкин. Эксперт текширувлари тирик одамга нисбатан ҳам ўтказилади.
(175-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертизани ўтказишда текшириш объектлари (тирик одамдан ташқари) эксперт текширувини ўтказиш учун қай даражада зарур бўлса, шу даражада шикастланиши ёки ишлатилиши мумкин. Бунда текшириш объектининг қисман шикастланиши ёки ишлатилишига экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) ёзма рухсати олиниши зарур, тайинланган экспертизанинг ўзига хос хусусиятлари объектнинг шикастланишини (бузилишини) ёки ишлатилишини тақозо этувчи ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш объектларининг экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) ёзма рухсати билан ёхуд тайинланган экспертизанинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда шикастланганлиги ёки ишлатилганлиги давлат суд-экспертиза муассасаси, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ёки эксперт томонидан мазкур объектларнинг мулкдорига зарарнинг ўрни қоплаб берилишига сабаб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш объектлари, агар уларнинг ўлчамлари ва хоссалари имкон берса, ўралган ва муҳрланган ҳолда экспертга топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш объектини экспертнинг иш жойига етказиб беришнинг иложи бўлмаганда, экспертизани тайинлаган орган (шахс) унга мазкур объектни монеликсиз кириб кўришни ва уни текшириш имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш объектлари давлат суд-экспертиза муассасаларида, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органларида ва судларда ашёвий далилларни сақлаш қоидаларига риоя қилинган ҳолда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза тугалланганидан кейин текшириш объектлари, агар улар тўла ишлатилган бўлмаса, экспертизани тайинлаган органга (шахсга) қайтарилади.
(175-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
176-модда. Қўшимча ва қайта экспертизалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча экспертиза эксперт (экспертлар комиссияси) хулосасидаги бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш учун тайинланади ва шу ёки бошқа эксперт (экспертлар комиссияси) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилганда қайта экспертиза тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта экспертиза тайинланганда эксперт (экспертлар комиссияси) олдига илгари қўлланилган эксперт текшируви усулларининг илмий асосланганлиги тўғрисидаги масала қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда қайта экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) биринчи (олдинги) экспертиза хулосасига қўшилмаганлиги сабаблари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта экспертизани ўтказиш бошқа экспертга (экспертлар комиссиясига) топширилади. Биринчи (олдинги) экспертизани ўтказган эксперт (экспертлар комиссияси) қайта экспертизани ўтказишда ҳозир бўлиши ва тушунтиришлар бериши мумкин, лекин у эксперт текширувини ўтказиш ва хулоса тузишда иштирок этмайди.
(176-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1761-модда. Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза бир хил (комиссиявий экспертиза) ёки турли хил (комплекс экспертиза) суд-эксперт ихтисослигидаги бир неча эксперт томонидан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши экспертизани тайинлаган орган (шахс) ёки мазкур экспертизанинг ўтказилишини ташкил этувчи давлат суд-экспертиза муассасаси ёхуд бошқа корхона, муассаса, ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар комиссияси ўз олдига қўйилган масалаларни ҳал этиш зарурлигидан келиб чиқиб, ўтказиладиган эксперт текширувларининг мақсади, кетма-кетлиги ва ҳажмини келишиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар комиссияси таркибидаги ҳар бир эксперт эксперт текширувларини мустақил ва алоҳида олиб боради, шахсан ўзи ва комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан олинган натижаларни баҳолайди ҳамда қўйилган саволлар юзасидан ўз махсус билимлари доирасида фикрларини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт текширувларининг экспертлар комиссияси таркибига киритилмаган шахслар томонидан тўлиқ ёки қисман ўтказилишига йўл қўйилмайди
(1761-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
177-модда. Комиссиявий экспертиза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиявий экспертиза ўтказилаётганда экспертларнинг ҳар бири эксперт текширувларини тўлиқ ҳажмда ўтказади ва улар олинган натижаларни биргаликда таҳлил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар умумий фикрга келганидан сўнг биргаликдаги хулосани ёки хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги ҳужжатни тузади ва имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликлар келиб чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.
(177-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178-модда. Комплекс экспертиза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комплекс экспертиза иш учун аҳамиятга молик ҳолатларни турли илм соҳаларидан фойдаланган ҳолда бир неча эксперт текширувини ўтказиш йўли билангина аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комплекс экспертизани ўтказишда экспертларнинг ҳар бири ўз ваколати доирасида эксперт текширувларини олиб боради. Комплекс экспертизанинг хулосасида экспертларнинг ҳар бири қайси эксперт текширувларини ва қанча ҳажмда олиб борганлиги, қайси ҳолатларни шахсан ўзи аниқлаганлиги ҳамда қандай фикрларга келганлиги кўрсатилади. Экспертларнинг ҳар бири хулосанинг ушбу эксперт текширувлари баён этилган қисмини имзолайди ва улар учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фикрни (фикрларни), олинган натижаларни баҳолашга ва ушбу фикрни (фикрларни) шакллантиришга ваколатли бўлган экспертлар қилади. Агар экспертлар комиссияси якуний фикрининг ёки унинг бир қисмининг асоси сифатида экспертлардан бирининг (алоҳида экспертларнинг) аниқлаган ҳолатлари олинган бўлса, бу ҳақда хулосада кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликлар келиб чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар комплекс экспертизани ўтказиш давлат суд-экспертиза муассасасига топширилган бўлса, унда ушбу экспертизани ташкил қилиш унинг раҳбари зиммасига юклатилади.
(178-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
179-модда. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг экспертиза тайинлаш ва ўтказишдаги ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи экспертиза тайинлаш ва ўтказишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) экспертиза ўтказилгунга қадар экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим билан танишиб чиқиш ва ўзига берилган ҳуқуқлар тушунтирилишини талаб қилиш. Бу ҳақда баённома тузилади ёки суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) экспертни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ўзи кўрсатган шахслар орасидан эксперт тайинланишини илтимос қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) эксперт хулоса бериши учун унинг олдига қўшимча саволлар қўйиш, қўшимча материаллар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) экспертиза ўтказилаётганда суриштирувчи, терговчи, суднинг рухсати билан ҳозир бўлиш, экспертдан текширув вақтида қўллаётган усулларининг ва олинган натижаларнинг моҳиятини тушунтириб беришни талаб қилиш, экспертга тушунтиришлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) эксперт хулосаси билан танишиб чиқиш ва қўшимча ёки қайта экспертиза ўтказиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санаб ўтилган ҳуқуқлардан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланаётган шахс ҳам, агар бунга унинг руҳий ҳолати имкон берса, фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
180-модда. Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза тайинлаш тўғрисида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Унда: экспертиза тайинлаш учун асос бўлган сабаблар; экспертизага юборилаётган ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар ёки бошқа объектлар, уларнинг қачон, қаерда ва қайси ҳолатда топилганлиги ва олинганлиги; иш материаллари бўйича экспертиза ўтказишда эса эксперт хулосаси асосланиши лозим бўлган маълумотлар; эксперт олдига қўйилган саволлар; экспертиза муассасасининг номи ёки экспертиза ўтказиш топширилган шахснинг фамилияси кўрсатилиши лозим.
(180-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда экспертиза жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим унга тааллуқли шахслар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
181-модда. Экспертиза ўтказишда мажбурлов чегараси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мураккаб тиббий текширув усулларидан, шунингдек кучли оғриқ бериш билан боғлиқ усуллардан мажбурий фойдаланишга фақат экспертиза ўтказилаётган шахснинг розилиги билан, агар ушбу шахс вояга етмаган ёки унинг руҳий ҳолати бузилган бўлса, унинг қонуний вакилининг, васийсининг ёки ҳомийсининг розилиги билан йўл қўйилади.
(181-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
182-модда. Давлат суд-экспертиза муассасасида ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотда экспертиза ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертиза тайинлаш тўғрисида ўзи чиқарган қарорни ёки ажримни, текшириш объектларини, зарур ҳолларда эса жиноят ишини ҳам давлат суд-экспертиза муассасасининг ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбарига юборади. Агар қарор ёки ажримда эксперт кўрсатилмаган бўлса, ташкилотнинг раҳбари мазкур ташкилот ходимларидан қайси бири экспертиза ўтказиши тўғрисида фармойиш бериши керак. Бу ҳақда у экспертизани тайинлаган органга (шахсга) хабар беради.
(182-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат суд-экспертиза муассасасининг ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбари экспертиза ўтказишни ташкил қилади, текшириш объектларининг сақланишини таъминлайди, экспертизани ўтказиш муддатларини аниқлайди, эксперт текшируви тугаганидан сўнг хулосани, текшириш объектлари ва иш материалларини экспертизани тайинлаган органга (шахсга) юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат суд-экспертиза муассасасининг ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбари, агар мазкур ташкилотда эксперт текширувларини ўтказиш учун тегишли мутахассислар ёхуд зарур моддий-техник база ёки махсус шароитлар бўлмаса, экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажримни ижро этмасдан ҳамда экспертизани ўтказиш учун тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларини уч кунлик муддатда қайтариш; экспертизани тайинлаган органдан (шахсдан) экспертлар комиссияси таркибига ушбу ташкилотда ишламайдиган шахсларни, шу жумладан бошқа давлатлардан мутахассисларни, агар экспертизани ўтказиш учун уларнинг махсус билимлари зарур бўлса, киритиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат суд-экспертиза муассасасининг ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбари экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) розилигисиз экспертизани ўтказиш учун ушбу ташкилотда ишламайдиган мутахассисларни жалб этишга; экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча текшириш объектларини экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) қарори ёки ажримисиз талаб қилиб олишга ҳақли эмас.
(182-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
183-модда. Экспертиза муассасасидан ташқарида экспертиза ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза экспертиза муассасасидан ташқарида ўтказиладиган бўлса, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертиза ўтказиш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқаргандан кейин экспертиза ўтказиш топширилаётган шахсни чақиртиради, унинг шахси ва малакасини, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, жабрланувчига бўлган муносабатини ва уни рад этишга асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
(183-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертизани тайинлаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертга экспертиза тайинланганлиги тўғрисидаги қарорни ёки ажримни тақдим этади, уни ушбу Кодекснинг 68-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништиради ва била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчининг, терговчининг ёхуд прокурорнинг рухсатисиз иш ёпиқ суд мажлисида кўрилганда эса ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бундан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради. Эксперт берган ариза ва илтимосномалар ҳам шу зайлда қайд этилади. Экспертнинг илтимоси рад этилган тақдирда, экспертиза тайинлаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд бу ҳақда қарор ёки ажрим чиқаради.
(183-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ёки гувоҳнинг баданини ёхуд руҳий ҳолатини текшириш зарурати пайдо бўлса, экспертиза тайинлаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд уларнинг экспертга олиб келинишини таъминлаши шарт.
(183-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
184-модда. Экспертнинг ёки экспертлар комиссиясининг хулосаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт ёки экспертлар комиссияси эксперт текширувларини ўтказиб бўлганидан кейин тегишинча эксперт ёхуд экспертлар комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир эксперт имзоси билан тасдиқланадиган хулоса тузади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосада: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган орган (шахс) тўғрисида маълумотлар; эксперт (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар; экспертнинг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчининг, терговчининг ёхуд прокурорнинг рухсатисиз, иш ёпиқ суд мажлисида кўрилганда эса ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; экспертнинг олдига қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда эксперт текширувларининг мазмуни ва натижалари, шунингдек бу эксперт текширувлари, агар экспертлар комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; эксперт текшируви натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар кўрсатилиши лозим.
(184-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосада ҳуқуқбузарлик сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишга доир ташкилий-техникавий тавсиялар кўрсатилган бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи материаллар ушбу хулосага илова қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Эксперт текширувининг олиб борилиши, шарт-шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаштирадиган материаллар давлат суд-экспертиза муассасасида ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотда қонунчиликда белгиланган муддатларда сақланади. Улар экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) талабига биноан ишга қўшиб қўйиш учун тақдим этилади.
(184-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, материалларнинг ёки экспертнинг махсус билимлари етарли эмаслиги эксперт текшируви давомида маълум бўлиб қолса, хулоса айрим қўйилган саволларга жавоб беришни рад этиш асосини ўз ичига олган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт текшируви тугаганидан сўнг хулоса, текшириш объектлари ва иш материаллари экспертизани тайинлаган органга (шахсга) юборилади.
(184-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
185-модда. Хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги ҳужжат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар эксперт қўйилган саволларни унинг махсус билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш имкониятини бермаслигига ишонч ҳосил қилса, у хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган органга (шахсга) юборади.
(185-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186-модда. Экспертни сўроқ қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертнинг хулосаси етарли даражада аниқ бўлмай, камчиликларини тўлдириш учун қўшимча текшириш ўтказишга зарурат бўлмаса ёки эксперт фойдаланган усулларга аниқлик киритиш зарур бўлиб қолса, суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертни ушбу Кодекснинг 98 — 108-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда сўроқ қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт фақат ўзи томонидан берилган хулоса ва шахсан ўтказган эксперт текширувлари юзасидан сўроқ қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертни у хулоса бергунига қадар сўроқ қилиш тақиқланади.
(186-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
187-модда. Эксперт хулосасини баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт хулосаси терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан жиноят иши ёки терговга қадар текширув материаллари бўйича тўпланган бошқа далиллар билан биргаликда унинг илмий асосланганлиги ва экспертиза ўтказиш учун белгиланган барча процессуал қоидаларга риоя этилганлиги нуқтаи назаридан баҳоланади.
(187-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертнинг хулосаси суриштирувчи, терговчи ёки суд учун муқаррар далилий кучга эга эмас. Хулосага қўшилмаслик қарорда ёки ажримда асослаб берилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жиноят иши ёки терговга қадар текширув материаллари бўйича бир неча экспертиза ўтказилган ва экспертлар бир хил фикрга келмаган бўлса, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд баъзи экспертларнинг хулосаларига қўшилиш ва бошқа экспертларнинг хулосаларига қўшилмаслик тўғрисидаги ўз фикрини асослаб бериши лозим.
(187-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
221-боб. Тафтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1871-модда. Тафтиш тайинлаш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни тафтиш қилиш иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни текширилаётган субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш ҳамда таққослаб кўриш йўли билан олиш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади. Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг махсус билимларга эга эканлиги тафтишни тайинлашдан озод этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектини тафтиш қилиш фақат унинг қонунчиликни бузганлиги фактлари бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида амалга оширилади. Бунда тафтишга тадбиркорлик субъектининг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин.
(1871-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши қўзғатилгунига қадар тафтишни тайинлашга фақат қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
(1871-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1872-модда. Тафтишни тайинлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан тайинланади.
(1872-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) текшириладиган субъектнинг тўлиқ номи ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли (якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва юридик манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жиноят ишининг рақами ёки тафтишни тайинлаш учун терговга қадар текшириш жараёнида юзага келган асослар ёхуд қўшимча ёки қайта тафтиш тайинлаш учун асослар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) тафтиш ўтказиш чоғида ўрганиладиган масала ёки масалалар доираси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) молия-хўжалик фаолиятининг тафтиш қилиниши лозим бўлган даври;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) тафтиш ўтказиш топширилган ваколатли органнинг номи, шу жумладан қўшимча равишда жалб этиладиган давлат органлари ва ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказиш чоғида тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилмаган масалани ёки масалалар доирасини, шунингдек молия-хўжалик фаолиятининг даврини ўрганиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 1873-моддасида кўрсатилган органлар ва ташкилотлар тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим олинган пайтдан эътиборан икки иш кунидан кечиктирмай тафтиш ўтказиш ҳақида тафтишни ўтказиш учун тайинланган шахсларни албатта кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1873-модда. Тафтиш ўтказиш учун тайинланадиган шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказиш учун тайинланадиган шахслар сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг, давлат солиқ хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг мутахассислари иштирок этиши мумкин.
(1873-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур бўлган ҳолларда, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига кўра бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг ходимлари ҳам тафтиш ўтказиш учун жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1874-модда. Тадбиркорлик субъектларини тафтишдан ўтказиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини тафтиш қилиш юридик хизмат вакиллари ва (ёки) жалб этилган адвокатлар албатта иштирок этган ҳолда (тадбиркорлик субъекти мазкур ҳуқуқдан воз кечган ҳоллар бундан мустасно) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик хизмат вакилининг иштирокидан ва (ёки) адвокатнинг юридик ёрдамидан воз кечиш тафтишнинг кейинги босқичларида тадбиркорлик субъекти томонидан уларни жалб этиш учун тўсиқ бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказувчи шахс тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакилига унинг тафтиш ўтказишда иштирок этишга юридик хизмат вакилини ва (ёки) адвокатни жалб этишга ёхуд уларнинг иштирокидан воз кечишга бўлган ҳуқуқини тафтиш ўтказиш бошлангунига қадар ёзма шаклда тушунтиради ва бу ҳақда баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси ёки вакили томонидан юридик хизмат вакилини ва (ёки) адвокатни жалб этиш нияти билдирилса, тафтиш ўтказишнинг бошланиши юридик хизмат вакили ва (ёки) адвокат етиб келгунига қадар, бироқ кўпи билан йигирма тўрт соатга тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик хизмат вакилининг ва (ёки) адвокатнинг йигирма тўрт соат ичида етиб келиш имконияти бўлмаган тақдирда, тафтиш уларнинг иштирокисиз бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи қуйидаги ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши тадбиркорлик субъектини тафтишдан ўтказишнинг мажбурий шартидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш ўтказувчи шахснинг хизмат гувоҳномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1875-модда. Тафтиш ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказиш учун тайинланган шахслар текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсларини ёки вакилларини тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар билан тафтиш ўтказиш бошлангунига қадар таништириши, шунингдек текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобига ёзув киритиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхалари текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига имзо қўйдириб топширилган, шунингдек улар хизмат гувоҳномаси ва тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома билан таништирилган пайт тафтиш ўтказиш бошланган пайт деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган субъект мансабдор шахсининг ёки вакилининг тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларни олиш ва улар билан танишишдан бош тортиши тафтишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили тегишли ҳужжатларни олиш ва улар билан танишишдан бош тортган тақдирда, тафтиш ўтказиш учун тайинланган шахс томонидан унинг ўзи ва текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили имзолайдиган баённома тузилади. Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили мазкур баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, унга тегишли ёзув ёзиб қўйилади. Мазкур ҳолда баённома имзоланган пайт тафтиш ўтказиш бошланган пайт деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили тафтиш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, ахборотни ва материалларни тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар олинганидан ва улар билан танишиб чиқилганидан кейин тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили ҳужжатларни, ахборот ва материалларни тақдим этишдан бош тортган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс бундан буёнги процессуал ҳаракатларни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қиладиган суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга бу ҳақда дарҳол хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни олиб қўйиш зарур бўлган тақдирда, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор олиб қўйиш тўғрисида қарор, суд эса ажрим чиқаради. Олиб қўйиш ушбу Кодекснинг 20-бобида белгиланган қоидалар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказувчи шахс зарур бўлган тақдирда, текширилаётган субъектнинг ҳудуди ва биноларини текширувдан, шунингдек мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган масалаларни ўрганиш солиқ, валютага оид, бухгалтерия тўғрисидаги қонунчиликка ва бошқа қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(1875-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказувчи шахснинг текширилаётган субъектнинг ҳудудига ва биноларига (турар жойлар бундан мустасно) киришига тўсқинлик қилинган, шунингдек тафтишни амалга ошириш учун унинг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш рад қилинган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахснинг ўзи ва текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили томонидан имзоланадиган баённома тузилади. Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, унга тегишли ёзув ёзиб қўйилади. Баённома бундан буёнги процессуал ҳаракатларни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қиладиган суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказувчи шахснинг текширилаётган субъектнинг ҳудудига ва биноларига (турар жойлар бундан мустасно) киришига тўсқинлик қилинганлиги, шу жумладан ушбу субъектнинг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш рад этилганлиги, шунингдек тафтиш ўтказувчи шахснинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилинганлиги қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилинганлиги учун жавобгарликка тортиш тафтишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома топширилган кун тафтиш ўтказиш тугалланган кун деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномани олишдан бўйин товлаган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан тафтиш тугалланган деб ҳисобланади. Мазкур ҳолда тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси текширилаётган субъектга почта орқали буюртма хат билан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1876-модда. Айрим ҳолларда тафтиш ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили турган жой номаълум бўлган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхаларини текширилаётган субъектнинг юридик манзилига ва унинг мансабдор шахсининг яшаш жойи манзилига уч иш куни ичида буюртма хат билан юборади. Бундай ҳолда буюртма хат юборилган сана тафтиш ўтказиш бошланган сана деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган субъект мансабдор шахсининг ёки вакилининг йўқлиги тафтишни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда тафтиш текширилаётган субъектнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги, ишда мавжуд бўлган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар асосида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган субъектнинг ҳужжатлари, ахбороти ва материаллари йўқотилган, йўқ қилинган ёки мавжуд бўлмаган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган масалаларни ўрганишни солиқ, валютага оид, бухгалтерия тўғрисидаги қонунчиликка ва бошқа қонунчиликка мувофиқ ўтказиши мумкин.
(1876-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома текширилаётган субъектнинг юридик манзилига ва далолатноманинг кўчирма нусхаси текширилаётган субъект мансабдор шахсининг яшаш жойига буюртма хатлар билан юборилган кун тафтиш ўтказиш тугалланган кун деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1877-модда. Тафтиш ўтказиш муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказиш муддати ўттиз календарь кундан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур бўлган тақдирда, текширилаётган субъектнинг ҳужжатлари ҳажми, фаолиятининг тури ва кўламлари ҳисобга олинган ҳолда, тафтиш муддати молия-хўжалик фаолиятининг тафтишини ўтказувчи шахснинг асослантирилган илтимосномаси бўйича суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарининг розилигига кўра ёхуд суднинг ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўттиз календарь кунга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларига, шунингдек устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан суриштирувнинг, дастлабки терговнинг ва суд мажлисида жиноят ишини муҳокама қилишнинг ушбу Кодексда белгиланган муддатларидан ошмайдиган муддатга узайтирилиши мумкин.
(1877-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1878-модда. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказувчи шахслар ўтказилган тафтиш натижаларига кўра далолатнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) тафтиш ўтказилган жой, далолатнома тузилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тафтиш ўтказиш учун асослар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) тафтиш ўтказилган муддат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) тафтиш ўтказган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) юридик шахснинг тўлиқ номи, текширилаётган даврда унинг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширган мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, отасининг исми (якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) текширилаётган субъектнинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, шунингдек унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) текширилаётган субъект молия-хўжалик фаолиятининг илгариги текширувлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) текширилаётган давр ҳамда тафтиш ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар тўғрисидаги умумий маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) қонунчиликнинг аниқланган бузилишларининг (улар мавжуд бўлган тақдирда) батафсил тавсифи қонунчиликнинг бузилган нормаларига ҳавола қилинган ҳолда;
(1878-модда иккинчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) ўтказилган тафтиш натижаларига доир, шу жумладан қонунчиликнинг бузилишлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосалар.
(1878-модда иккинчи қисмининг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома камида уч нусхада тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг барча нусхалари тафтиш ўтказувчи шахслар томонидан имзоланади. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига топширилади, у далолатноманинг барча нусхаларига олганлиги тўғрисида олиш санасини кўрсатган ҳолда имзо қўйиши шарт. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг қолган нусхалари тафтиш материалларига қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган субъект мансабдор шахсининг ёки вакилининг тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномадаги имзоси унинг тафтиш натижаларидан рози эканлигини билдирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномага тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхалари, тафтиш доирасида содир этилган ҳаракатлар тўғрисидаги баённомалар, инвентаризация далолатномалари, тафтиш ўтказиш чоғида олинган материаллар, шунингдек тафтиш доирасида содир этилган ҳаракатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар қўшиб қўйилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тугалланган кундан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмай тафтиш материаллари тафтиш ўтказиш ваколатига эга бўлган органда қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши ва тафтишни тайинлаган суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга тақдим этилиши керак.
(1878-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказган орган тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг тасдиқланган кўчирма нусхасини қонуний чоралар кўрилиши учун тегишли ваколатли органга ҳам юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1879-модда. Қўшимча ёки қайта тафтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча тафтиш тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада мавжуд бўлган камчиликларни тўлдириш ва иш бўйича янгидан аниқланган ҳолатларни аниқлаштириш учун тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тафтиш қуйидаги ҳолларда тайинланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш хулосалари ва натижаларига рози эмаслик тўғрисида текширилган субъект, айбланувчи ёки судланувчи томонидан тақдим этилган эътирозлар асосли деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада тафтиш материаллари ва жиноят ишининг бошқа материаллари билан қарама-қаршиликлар мавжуд бўлганда, шунингдек тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномадаги хулосаларга асос бўлган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар нотўғри деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада кўрсатилган хулосалар асоссиз бўлганда ёки уларнинг тўғрилиги шубҳа туғдирганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки тафтишни ўтказган шахслар қайта тафтиш ўтказиш учун тайинланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча тафтиш ёки қайта тафтиш ушбу бобда белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18710-модда. Текширилаётган субъект мансабдор шахсларининг ёки вакилларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ёки вакиллари қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширувчи шахслардан тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларни талаб қилиш, хизмат гувоҳномаси, шунингдек тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти тафтишдан ўтказилиши тўғрисида тегишли ахборотга эга бўлиш, тафтиш ўтказувчи шахслар томонидан тадбирлар ўтказилиши чоғида тушунтиришлар бериш ва уларда ҳозир бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ўз ваколатига кирмайдиган масалаларга доир талабларини бажармаслик ва ушбу шахсларни тафтиш мавзуига тааллуқли бўлмаган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар билан таништирмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат гувоҳномасини, тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳномани, тафтишни тайинлаш ҳақидаги қарорнинг ёки ажримнинг, ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш тўғрисидаги буйруғининг кўчирма нусхаларини тақдим этмаган шахсларни тафтиш ўтказиш учун ҳудудга ва биноларга киритмаслик, шунингдек тафтиш муддатлари бошланмаган ёки ўтиб кетган ёхуд тафтиш ўтказувчи шахс текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобини тўлдиришни рад этган тақдирда, ҳудудга ва биноларга киритмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш тугалланган кунда тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини тафтиш ўтказувчи шахслардан олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда тафтиш натижалари устидан шикоят қилиш, шу жумладан суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга қўшимча ёки қайта тафтиш тайинлаш тўғрисида илтимоснома киритиш йўли билан шикоят қилиш.
(18710-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ёки вакиллари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш ўтказувчи шахсларни тафтиш ўтказиш учун ҳудудга ва биноларга киритиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, ахборотни ва материалларни тафтиш ўтказувчи шахсларнинг қонуний талабига кўра тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришида уларга кўмаклашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18711-модда. Тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказувчи шахслар ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширилаётган субъектнинг ҳудудини ва биноларини текшириш, унинг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, ахборотни ва материалларни талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширилаётган субъектнинг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахсларидан, моддий жавобгар ходимларидан ҳамда бошқа ходимларидан тушунтиришлар олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликнинг аниқланган бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;
(18711-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектив асослар мавжуд бўлган тақдирда, тафтиш ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисида суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга илтимоснома киритиш;
(18711-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодексда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳаракатларни бажариш.
(18711-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказувчи шахсларнинг қонуний талаблари текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ва вакиллари томонидан ижро этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш ўтказувчи шахслар ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат гувоҳномасини, шунингдек тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳномани тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхаларини текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига имзо қўйдириб топшириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширилаётган субъектлар фаолиятининг амалга оширилишига тўсиқларни юзага келтирмаслиги ва фаолиятининг тўхтатиб қўйилишига йўл қўймаслиги, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
(18711-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик хизмат вакилларининг ва (ёки) жалб этилган адвокатларнинг тафтишнинг исталган босқичида иштирок этишга бўлган ҳуқуқи тўғрисида ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар ҳақида текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсини ёки вакилини хабардор қилиши;
(18711-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобини қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда тўлдириши;
(18711-модда учинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириши, унинг бир нусхасини текширилаётган субъектда тафтиш тугалланган куни қолдириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарлик фактлари аниқланган тақдирда, қонунчиликда назарда тутилган таъсир чораларини кўриши шарт.
(18711-модда учинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-боб. ЭКСПЕРТИЗА ТЕКШИРУВИ УЧУН НАМУНАЛАР ОЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
188-модда. Намуналарнинг турлари ва уларни олиш усуллари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тирик одамнинг, мурданинг, ҳайвоннинг, ўсимликнинг, буюмнинг, материалнинг ёки модданинг хусусиятларини ўзида акс эттирувчи намуналар олишга, башарти уларнинг эксперт текшируви эксперт олдига қўйилган саволларни ҳал қилиш учун зарур бўлса, ҳақлидир.
(188-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тирик одамдан ўзида унинг хусусиятларини акс эттирувчи: биологик — қон, соч, сўлак, инсон организмидан ажралиб чиқадиган моддалар; психофизик — дастхат; анатомик — тери нақшининг чизиқлари, тиш қолиплари; шунингдек овознинг хусусиятлари, касб малакасини акс эттирувчи намуналар олиниши мумкин. Мурдани кўздан кечиришда ҳам текширув ўтказиш учун керакли моддий намуналар олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна тариқасида хом ашё, маҳсулот ва бошқа материаллардан модданинг турга оид ёки ўзига хос физик ёхуд кимёвий хоссаларини акс эттирувчи намуналар олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув ўтказиш жараёнида эксперт гильза, ўқ, бузиш асбоблари ва бошқа объектларнинг тажриба намуналарини тайёрлашга ва уларнинг экспериментал изларига қараб, ўхшашлик ёки фарқланиш масаласини ҳал этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
189-модда. Намуна олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ва органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт текшируви намуналар олинадиган шахсни ечинтириб яланғочлаш билан боғлиқ бўлмаса ва алоҳида касб маҳоратини талаб қилмаса, суриштирувчи, терговчи ёки суднинг ўзи, зарурат бўлганда эса шифокор, бошқа мутахассис, эксперт иштирокида эксперт текшируви учун намуналар олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт текшируви учун намуналар олиш яланғоч бўлишни тақозо этса ёки алоҳида касб маҳоратини талаб қилса, суриштирувчи, терговчи ёки суднинг топшириғига биноан текширув учун намуналарни шифокор ёки бошқа тиббий мутахассис олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
190-модда. Намуна олиниши мумкин бўлган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт текшируви учун намуналар гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича устидан иш юритилаётган шахсдан олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳодиса содир бўлган жойда ёки ашёвий далилларда бошқа шахслар томонидан ҳам из қолдирилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида етарлича асослар бўлган тақдирда шу шахслардан ҳам эксперт текшируви учун намуна олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191-модда. Намуна олиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна олиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Унда: намуна оладиган шахс ёки орган; намуна олиниши керак бўлган шахс; айнан қандай намуна ва қанча миқдорда олиниши лозимлиги; намуна олинадиган шахс қачон ва кимнинг ҳузурига келиши зарурлиги; олинган намунанинг қачон ва кимга тақдим қилиниши кераклиги кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
192-модда. Намуна олишда мажбурлов чегараси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзидан намуна олиниши учун келишдан бош тортаётган гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, жабрланувчилар мажбурий келтирилиши мумкин, бунда, башарти қўлланиладиган усуллар оғриқ бермайдиган ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлса, улардан мажбурлов йўли билан намуналар олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзга шахслардан намуналар фақат ушбу Кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳолларда ҳамда таносил касаллиги ва бошқа юқумли касалликларни аниқлаш билан боғлиқ бўлган ҳолларда мажбурлов йўли билан олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
193-модда. Суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан намуналар олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчи намуна олиниши керак бўлган шахсни чақиртиради ёки у турган жойга бориб, уни намуна олиш тўғрисидаги қарор ёки суднинг ўзига келиб тушган ажрими билан таништириб тилхат олади ва бу шахсга, мутахассисга, холисларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, агар кимдир рад этилган бўлса, бу масалани ҳал қилади. Кейин суриштирувчи ёки терговчи керакли ҳаракатларни бажаради ва эксперт текшируви учун намуналар олади. Бунда оғриқ бермайдиган ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлмаган илмий-техникавий воситалар қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурдадан, шунингдек хом ашёлардан, маҳсулотлардан, бошқа материаллардан намуналар олиш эксгумация қилиш, олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинган намуналар ўралади ва муҳрланади. Кейин суриштирувчи ёки терговчи уларни намуна олиш баённомаси билан бирга тегишли экспертга юборади. Агар намуна олиш суднинг ажримига биноан амалга оширилган бўлса, ушбу ажримни бажарган суриштирувчи ёки терговчи намуналарни уларни олиш тўғрисидаги баённома билан бирга судга юборади. Суд тарафлар иштирокида намуналарни кўздан кечириб, уларнинг ҳақиқийлигига ва тўла сақланганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин олинган намунани ажрим ва баённома билан бирга тегишли экспертга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
194-модда. Шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан намуналар олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли шахсни, шунингдек ундан намуна олиш тўғрисидаги қарорни ёки ажримни шифокорга ёки бошқа мутахассисга юборади. Шифокорни, бошқа мутахассисни, холисларни рад этиш масаласини қарор ёки ажрим чиқарган суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шифокор ёки бошқа мутахассис зарур ҳаракатларни бажаради ва эксперт текшируви учун намуналар олади. Бунда оғриқ бермайдиган ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлмаган илмий-техникавий воситалардан фойдаланилиши мумкин. Намуналар ўралиб ва муҳрланиб, суриштирувчи, терговчи ёки судга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш учун ҳайвонлардан намуналар олиш зарурати туғилса, суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли қарорни ёхуд ажримни ветеринарга ёки бошқа мутахассисга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
195-модда. Эксперт томонидан тажриба учун намуналар олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув ўтказиш жараёнида эксперт томонидан ушбу Кодекс 188-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган тажриба намуналари тайёрланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчи бундай намуналарни тайёрлаш чоғида ҳозир бўлишга ҳақли бўлиб, бу ҳол улар томонидан тузиладиган баённомада акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт текширув ўтказиб бўлганидан кейин намуналарни муҳрланган ҳолда ўз хулосасига қўшиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчи, суд муҳокамасида эса суд ва тарафлар эксперт тақдим қилган тажриба намуналарини кўздан кечирадилар, шундан сўнг улар ашёвий далил сифатида жиноят ишига қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
196-модда. Намуналар олишда шахс ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт текшируви учун намуналар олишда қўлланиладиган усуллар ва илмий-техникавий воситалар инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлиши лозим. Кучли оғриқ берадиган мураккаб тиббий тадбирлар ва усулларни қўллаш намуна олиниши лозим бўлган шахснинг розилиги билан, башарти у вояга етмаган ёки руҳий ҳолати бузилган бўлса, унинг қонуний вакили, васийлари ёки ҳомийларининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
(196-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна олиш намуна олинувчини ечинтириб яланғочлаш билан боғлиқ бўлса, шифокор, бошқа мутахассис, холислар намуна олинувчи шахс билан бир жинсда бўлишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
197-модда. Намуналар олиш баённомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт текшируви учун намуналар олинганлиги тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса, ўзига келган намуналарни суд мажлиси баённомасида акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-боб. НАРСАЛАРНИ, ҲУЖЖАТЛАРНИ ВА ЭЛЕКТРОН МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ ҚИЛИШ
(24-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
198-модда. Нарсаларни уларнинг эгаси бўлмиш шахслар ташаббуси билан суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз фикрларига кўра иш учун аҳамиятга молик бўлган нарсаларни суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тақдим қилинган нарсани ушбу Кодекснинг 136, 137, 139 ва 140-моддаларида баён қилинган қоидаларга асосан кўздан кечириши, агар тақдим қилинган нарсани иш учун аҳамиятли деб топса ёки келгусида аҳамияти бўлиши мумкин деб ҳисобласа, уни қабул қилиши шарт. Шунингдек ушбу иш учун аҳамиятли бўлмаган, лекин муомаладан чиқарилган нарсалар (қуроллар, гиёҳвандлик воситалари, порнография нашрлари ва бошқалар) ҳам қабул қилиб олиниши лозим.
(198-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш учун аҳамиятли бўлмаган ва муомаладан чиқарилмаган нарсалар тақдим қилинган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи ёки суд уларни кўздан кечириб бўлганидан кейин эгаларига дарҳол қайтариб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
199-модда. Суриштирувчи, терговчи ёки суднинг талабига кўра нарсаларни тақдим қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тинтув ёки олиб қўйиш ўтказмасдан туриб, корхона, муассаса, ташкилот раҳбаридан, шунингдек фуқародан тергов ва суд ҳаракатларини юритиш чоғида вақтинча фойдаланиш учун зарур бўлган нарсаларни тақдим этишларини талаб қилишга ҳақлидир. Бундай нарсалар жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) эксперимент ўтказишда текширилаётган ҳодисанинг ҳолатини ва шароитини қайта тиклаш учун фойдаланиладиган ўхшаш нарсалар ёки макетлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) таниб олиш учун кўрсатилаётган нарса билан турдош бўлган нарсалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) тергов ёки суд ҳаракатларини юритиш ёхуд эксперт текширувини ўтказиш учун зарур бўлган мосламалар, асбоб-ускуналар, анжомлар, материаллар, агар бундай нарсалар суриштирувчи, терговчи ёки судда ёхуд уларнинг топшириғи бўйича ҳаракат қилаётган мутахассис, эксперт ёки экспертиза муассасасида бўлмаса. Зарурат қолмагач, бу нарсалар эгасига қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200-модда. Ҳужжатларни уларнинг эгаси бўлмиш шахслар ташаббуси билан суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз ихтиёрларидаги ҳужжатларни ёки ўзларидаги мавжуд маълумотлар асосида махсус тузилган ҳужжатларни суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201-модда. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига кўра ҳужжатларни тақдим қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига кўра ўз ихтиёрларидаги ҳужжатларни ёки ўзларидаги мавжуд маълумотлар асосида махсус тузилган ҳужжатларни тақдим қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига кўра ўз ваколатлари доирасида тафтиш ёки бошқа хизмат текшируви ўтказишлари ва тафтиш ёки текширув натижалари тўғрисидаги далолатномани барча иловалари билан бирга белгиланган муддатда тақдим қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд тафтиш ёки текширув натижалари тўғрисидаги далолатномада ёхуд бошқа ҳужжатда белгиланган қоидалардан чекинишлар, нуқсонлар, зиддиятлар ва бошқа камчиликларни аниқлаган тақдирда, ҳужжатдаги қайд этилган хатолар бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.
(201-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011-модда. Терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахсига, суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга электрон маълумотларни ўз ташаббуси билан тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз тасарруфида бўлган электрон маълумотларни терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахсига, суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга ўз ташаббуси билан тақдим этишга ҳақли.
(2011-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202-модда. Нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни тақдим этиш баённомаси
(202-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий далиллар сифатида аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар тақдим этилганлиги тўғрисида терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ушбу Кодекснинг 90, 91 ва 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ баённома тузади, суд эса суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўяди.
(202-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) нарсаларни ёки ҳужжатларни ёхуд электрон маълумотларни тақдим этган шахс тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ушбу шахснинг нарсаларни ёки ҳужжатларни ёхуд электрон маълумотларни ишга қўшиб қўйиш тўғрисидаги илтимосномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) нарсаларни ёки ҳужжатларни ёхуд электрон маълумотларни кўздан кечириш жараёни ва натижалари, агар улар почта орқали юборилган бўлса, уларнинг ўровини кўздан кечириш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) нарсаларнинг ёки ҳужжатларнинг ёхуд электрон маълумотларнинг терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахсига, суриштирувчига, терговчига ёки судга ҳақиқатан ҳам топширилганлиги ёхуд нарсалар ёки ҳужжатлар ёхуд электрон маълумотлар уни тақдим этган шахсга қайтариб берилганлиги кўрсатилади.
(202-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий далил сифатида аҳамиятли бўлган ёки аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган нарса ёки ҳужжатни тақдим этган шахсга суриштирувчи ёки терговчи баённомадан нусха, суд мажлисида раислик қилувчи эса суд мажлиси баённомасидан кўчирма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилиб олинган нарса ёки ҳужжат почта орқали келган бўлса, баённоманинг нусхаси ёки ундан олинган кўчирма нарсани ёки ҳужжатни юборган шахсга жўнатилади, почта паттаси баённомага илова қилинади. Суриштирувчи, терговчи ёки суд почта орқали олинган нарса ёки ҳужжатни ишга алоқадор эмас деб топиб, уни юборувчига почта орқали қайтарган тақдирда ҳам почта паттаси баённомага қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган нарса ёки ҳужжатни ашёвий далил сифатида ишга қўшиб қўйиш ҳақидаги илтимосни рад қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Тафтишлар ва бошқа хизмат текширувларининг далолатномалари ёзма далил сифатида тақдим қилинган бошқа ҳужжатлар қатори ишга махсус расмийлаштирилмасдан қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ёки суд ҳаракатларини юритишда вақтинча фойдаланиш учун сўралган нарсаларнинг қабул қилингани ва қайтариб берилгани суриштирувчи, терговчи, суд мажлисида раислик қилувчи ёки суд мажлисининг котиби, шунингдек нарсаларнинг эгаси томонидан бериладиган тилхатлар билан расмийлаштирилади. Тақдим қилинган нарсалар иш учун аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлса, уларнинг белгилари, хоссалари, техникавий тавсифи, башарти улар юритилаётган тергов давомида ишлатилган бўлса, шу тергов ҳаракати баённомасида ёки суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-БОБ. НАРСАЛАРНИ, ҲУЖЖАТЛАРНИ ВА ЭЛЕКТРОН МАЪЛУМОТЛАРНИ АШЁВИЙ, ЁЗМА ВА РАҚАМЛИ ДАЛИЛ СИФАТИДА ИШГА ҚЎШИБ ҚЎЙИШ
(25-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
203-модда. Ашёвий далиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб чиқишини, кимга тегишлилигини, маълум мақсадларда фойдаланилганлигини ёки фойдаланишга яроқлилигини, қўлдан-қўлга ўтганлиги ёки турган жойи ўзгарганлигини, у ёки бу моддалар, нарса, жараён ва ҳодисалар таъсир этганлигини аниқлаш мумкин бўлган физикавий аломатлар ёки белгиларга, шунингдек иш ҳолатларини аниқлашга хизмат қиладиган ҳар қандай бошқа аломатлар ва белгиларга эга бўлган нарса ашёвий далил ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2031-модда. Жиноят қуроли
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далил деб эътироф этилган, жиноятга тайёргарлик кўриш ёки содир этиш учун махсус мўлжалланган, тайёрланган ёки мослаштирилган нарсалар, электрон маълумотлар, шунингдек жиноий мақсадларга эришиш учун жиноят содир этиш жараёнида бевосита фойдаланилган мол-мулк жиноят қуролидир.
(2031-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
204-модда. Ёзма далиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мансабдор шахс ёки фуқаро томонидан сўз, рақам, чизма ёки бошқа шаклда ёзилган ва иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган маълумотларни сақлаш, ўзгартириш, бериш учун мўлжалланган ҳужжат ёки бошқа ёзувлар ёзма далил ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ҳаракатининг баённомаси, суд мажлисининг баённомаси ва уларнинг иловалари ҳам ёзма далил ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 203-моддасида кўрсатилган аломатлари, белгилари, излари бўлган ҳужжатлар ва бошқа хатлар ҳам ашёвий далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2041-модда. Электрон маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон маълумотлар электрон қурилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда яратиладиган, ишлов бериладиган ҳамда сақланадиган маълумотлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бошқа шахслар электрон маълумотларни ушбу маълумотларнинг кўчирма нусхасини электрон жисмдан электрон маълумотлар мавжуд бўлган бошқа электрон жисмга олиш орқали тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд тақдим этилган электрон маълумотларни мутахассис иштирокида қабул қилиб олади ҳамда электрон маълумотлар мавжуд бўлган бирламчи электрон жисмларни кўздан кечиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш учун аҳамиятга эга бўлмаган электрон маълумотлар мавжуд бўлган электрон жисмлар эгаларига дарҳол қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2042-модда. Рақамли далиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон маълумотлар, шу жумладан электрон тарздаги файллар, аудио-, видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган маълумотлар, шунингдек бошқа электрон маълумотлар рақамли далиллардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли далилдан кўчирма нусха олишга, башарти унинг яхлитлиги ва айнан ўхшашлиги сақланса, йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли далилдан кўчирма нусха олишга йўл қўйилиши ўзидан мазкур кўчирма нусха олинган рақамли далилнинг асли мавжудлиги билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бошқа шахслар рақамли далилларнинг кўчирма нусхаларини қоғозда чоп этилган шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга. Бунда рақамли далилнинг қоғоздаги шакли ёзма далил деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ва суд жараёнида тузилган процессуал баённомаларга илова қилинган, электрон маълумотлар тарзида шакллантирилган аудио-, видеоёзувлар ҳам рақамли далиллар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли далилнинг кўчирма нусхаси иш материаллари билан бирга сақланади.
(2041 ва 2042-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
205-модда. Ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни олиш усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар сифатида фойдаланиладиган нарсалар, ҳужжатлар, электрон маълумотлар ва бошқа ёзувлар ҳодиса содир бўлган жойни ёки бошқа жойларни, биноларни, шунингдек техника воситаларини, телекоммуникация тармоқларини ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғини кўздан кечириш чоғида, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш чоғида, олиб қўйиш, тинтув ёки эксперимент ўтказиш чоғида олиниши мумкин ёхуд улар ушбу Кодекснинг 198 — 202-моддаларида назарда тутилган тартибда терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахсига, суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга тақдим этилиши мумкин.
(205-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
206-модда. Ашёвий далилларни кўздан кечириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа шахслардан топилган, олиб қўйилган ёки қабул қилиб олинган нарсалар ушбу Кодекснинг 135 — 137, 139 ва 140-моддаларида кўрсатилган қоидаларга асосан дарҳол кўздан кечирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўздан кечиришда нарсанинг ишга тааллуқлилиги ҳақида хулоса чиқаришга асос бўладиган, шунингдек уни бошқа нарсалардан фарқловчи белгилар аниқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўздан кечириш жараёни ва унинг натижалари нарса олинган пайтда ўтказилаётган тергов ҳаракати баённомасида ёки суд мажлиси баённомасида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
207-модда. Нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиб қўйиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Ушбу қарор ёки ажримда ашёвий далилни ишда қолдириш ёки уни сақлаш учун топшириш масаласи ҳам ҳал қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
208-модда. Ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни сақлаш ҳамда бошқа жойга юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни сақлаш, шунингдек ушбу далилларнинг экспертизага юборилганлиги ёки жиноят иши бошқа терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органига, прокурорга ёхуд судга ўтказилганлиги муносабати билан уларни бошқа жойга юбориш чоғида ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар йўқолишининг, шикастланишининг, бузилишининг, бир-бирига қўшилиб ёки аралашиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни ўтказишда у билан бирга юборилаётган ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар илова хатда ёки унга илова қилинаётган рўйхатда санаб ўтилади. Бундан ташқари айблов хулосасига ёки айблов далолатномасига илова қилинган маълумотномада ишдаги мавжуд барча ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар хар бирининг қаерда эканлиги кўрсатилган холда бирма-бир санаб ўтилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар почта ёки чопар орқали етказиб берилганда терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья олинган далилларни холислар иштирокида, зарур бўлган ҳолларда эса эксперт ёхуд мутахассислар иштирокида кўздан кечиради ва уларни илова хати ёки рўйхати билан солиштиради. Кўздан кечириш жараёни ва натижалари тўғрисида баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар улар ҳақидаги масала суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан ёхуд терговга қадар текширувни амалга ошираётган орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ишни тугатиш тўғрисидаги қарори билан ҳал қилинмагунига қадар сақлаб турилади. Ушбу Кодекснинг 210-моддасида назарда тутилган ҳолларда ашёвий далиллар тўғрисидаги қарор иш юритиш тамом бўлгунига қадар қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий, ёзма ва рақамли далил сифатида ишга қўшиб қўйилган нарсага, ҳужжатга ва (ёки) электрон маълумотларга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги низо фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳал қилиниши лозим бўлганда ушбу нарса, ҳужжат ва (ёки) электрон маълумотлар фуқаровий иш бўйича суд чиқарган ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар сақланиши керак.
(208-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
209-модда. Пул, қимматли қоғозлар, валюта бойликлари ва заргарлик буюмларини сақлаш учун топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишга ашёвий далил сифатида қўшиб қўйилган пул, қимматли қоғозлар, валюта бойликлари, заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлардан, қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар, шунингдек бундай буюмларнинг резгилари топилганда мутахассис иштирокида кўздан кечирилиши ва белгиланган тартибда сақлаш учун топширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъвони таъминлаш мақсадида ёхуд гаров тариқасида олиб қўйилган ёки қабул қилинган пуллар уч суткадан кечиктирмай суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суднинг депозит ҳисобига топширилиши шарт.
(209-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
210-модда. Жиноят ишини юритиш тамом бўлгунга қадар ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий далиллардан: тез бузиладиган нарсалар, кундалик рўзғорда зарур бўладиган нарсалар; уй ҳайвонлари, паррандалар ва боқиш лозим бўлган бошқа ҳайвонлар зарур тергов ҳаракатлари ўтказилгач, кечиктирмай эгаларига қайтариб берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тез бузиладиган нарсалар ёки уй ҳайвонлари, паррандалар ва бошқа ҳайвонларнинг қонуний эгаси ёхуд мулкдори номаълум бўлган ёки бошқа сабабларга кўра уларни қайтариб бериш мумкин бўлмаган ҳолларда улар қараб туриш ёки белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун тегишли корхона, муассаса, ташкилотга топширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
211-модда. Жиноят ишини юритиш тамом бўлганлиги муносабати билан ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмда, шунингдек жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда ёки қарорда ашёвий далиллар масаласи қуйидаги қоидаларга риоя этилган ҳолда ҳал қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади;
(211-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) муомаладан чиқарилган ашёлар тегишли муассасаларга берилиши лозим ёки йўқ қилиб юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган ашёлар йўқ қилиб юборилади, манфаатдор шахслар ёки муассасалар илтимос қилган ҳолларда эса уларга берилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жиноят ёки бошқа ғайриҳуқуқий ҳаракатлар содир қилиниши натижасида қонуний эгаси ва мулкдоридан маҳрум бўлиб қолган пуллар ёки бошқа бойликлар қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқ ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) жиноий йўл билан орттирилган пуллар ва бошқа бойликлар суднинг ҳукмига биноан жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга ўтказилади, мулкий зарар кўрган шахс аниқланмаган тақдирда, давлат фойдасига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ашёвий далил ҳисобланувчи ҳужжатлар уларни сақлаш зарурати тугагунга қадар ишда асраб турилади ёки манфаатдор шахсларга ёхуд муассасаларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
212-модда. Ашёвий далилларни шикастлаганлик ёки йўқотганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза ўтказиш ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида шикастланган ёки йўқолган ашёнинг қиймати суд чиқимларига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов ҳукми чиқарилганда, агар бу ашё маҳкумга ёки фуқаровий жавобгарга тегишли бўлса, унинг қиймати тўланмайди; агар ашё бошқа бирор шахсга тегишли бўлса, унинг қиймати бу шахсга суд томонидан тўланиши ва айни вақтда бу сумма маҳкум ёки фуқаровий жавобгар ҳисобидан давлат фойдасига ундирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқлов ҳукми чиқарилганда ҳамда иш тугатилган ҳолларда экспертиза ўтказиш ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида шикастланган ёки йўқолган ашёнинг қиймати қонуний эгасига ёки мулкдорига, шунингдек процессуал мавқеидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқ ворислари ва меросхўрларига тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий далиллар шикастланган ёки йўқолган бошқа барча ҳолларда уларнинг қиймати зарар келтириш натижасида келиб чиқадиган мажбуриятларга доир фуқаровий қонунчилик қоидаларига мувофиқ тўлаттирилиши лозим.
(212-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
ПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ШАХС ҲУҚУҚЛАРИНИ ЧЕКЛАШ АСОСЛАРИ ВА ЧЕГАРАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
213-модда. Процессуал мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят процесси иштирокчиси тергов ёки суд ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётган бўлса, шунингдек гумон қилинувчи, айбланувчининг келгуси жиноий фаолиятининг олдини олиш ва ҳукм ижросини таъминлаш учун зарур бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда мажбурлов чораларини қўллашга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси ушлаб туриш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини ушбу Кодекснинг 221 ва 224-моддаларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўллашга ҳақлидир.
(213-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
214-модда. Процессуал мажбурлов чораларини қўллашнинг қонунийлиги ва асослилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал мажбурлов чоралари фақат асослар мавжуд бўлганда ва қонунда белгиланган тартибда қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодексда бошқача асослар назарда тутилмаган бўлса, процессуал мажбурлов фақат қўзғатилган жиноят иши бўйича ва суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорида ёки суднинг ажримида кўрсатилган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
215-модда. Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахслар билан муносабатда бўлиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахслар, улар сақланадиган жойлардаги тартибга оид чеклашларни истисно этганда, қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларга эгадирлар ва шу ҳужжатларда кўрсатилган мажбуриятларни бажарадилар.
(215-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахсларга нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлиш мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахсга ўзининг ҳимоячиси билан холи учрашиш, қонунчиликка оид материаллардан фойдаланиш имконияти берилиши, шикоят, илтимоснома ва бошқа процессуал ҳужжатларни ёзиши учун ихтиёрида қоғоз ва ёзув жиҳозлари бўлиши лозим.
(215-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(216-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
217-модда. Процессуал мажбурлов чораси қўлланилгани ҳақида хабар қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан ушлаб туриш тарзидаги, суд эса қамоққа олиш, уй қамоғи ёки экспертиза ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаганида шахсга нисбатан қўлланилган процессуал мажбурлов чораси ҳамда унинг ушлаб турилган жойи тўғрисида дарҳол оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндошларига ёки яқин кишиларига хабар бериши, шунингдек бу ҳақда иш ёхуд ўқиш жойига маълум қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилган, қамоққа олинган, уй қамоғига ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахс бошқа давлатнинг фуқароси бўлса, бу ҳақда дарҳол Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар берилиши шарт. Хабарноманинг кўчирма нусхаси ишга илова қилинади.
(217-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
218-модда. Ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахснинг қарамоғидагиларга ҳомийлик қилиш ва унинг мол-мулкини қўриқлаш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахснинг қаровсиз ва ёрдамга муҳтож вояга етмаган фарзандлари, кексайган ота-оналари, бошқа боқимлари бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд уларни қариндошларининг ёки бошқа шахслар ёхуд муассасаларнинг ҳомийлигига топшириши, мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг назоратсиз қолаётган мол-мулки ёхуд уй-жойи бўлса, уларни қўриқлаш чорасини кўриши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг қарамоғидагиларга ҳомийлик қилиш ва унинг мол-мулкини қўриқлаш тўғрисидаги кўрсатилган чоралар ушлаб туриш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси томонидан ҳам кўрилиши шарт.
(218-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
219-модда. Прокурорнинг процессуал мажбурлов чоралари қўлланилиши тўғрисидаги кўрсатмасининг мажбурийлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги кўрсатмалари суриштирувчи ва терговчи, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган учун мажбурийдир. Бундай кўрсатмаларга эътирозлар юқори турувчи прокурорга ушбу Кодекснинг 36, 39 ва 392-моддаларида назарда тутилган тартибда тақдим этилиши мумкин.
(219-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-боб. УШЛАБ ТУРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
220-модда. Ушлаб туриш мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб туриш жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсни унинг жиноий фаолият билан шуғулланишига барҳам бериш, қочиб кетишининг, далилларни яшириши ёки йўқ қилиб юборишининг олдини олиш мақсадида қисқа муддатга озодликдан маҳрум қилишдан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб туриш жиноят иши қўзғатилгунга қадар ҳам, иш қўзғатилганидан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин. Кейинги ҳолатда ушлаб туришга фақат суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан йўл қўйилади.
(220-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
221-модда. Ушлаб туриш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс қуйидаги асослар мавжуд бўлганда ушлаб турилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жиноят шоҳидлари, шу жумладан жабрланувчилар уни жиноят содир этган шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатсалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) унинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
222-модда. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар гумон қилинувчини ушлаб туриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органининг, терговга қадар текширувни, суриштирувни ёки дастлабки терговни амалга оширувчи бошқа органнинг ходими, шунингдек муомалага лаёқатли ҳар қандай шахс ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсни ушлаш ва яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келишга ҳақлидир.
(222-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
223-модда. Ушлаш чоғида иммунитет ҳуқуқидан фойдаланувчи шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, судьялар ва прокурорлар ушлаб турилиши ҳамда ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келиниши мумкин эмас. Мазкур тақиқ ушбу Кодекс 221-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ушлаб туриш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(223-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
224-модда. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар ушлаб туриш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб туришнинг ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асосларидан биттаси мавжудлигини бевосита аниқласа ёки бошқа шоҳидларнинг сўзларидан аниқласа:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ўзини таништириши ва ушлаб турилган шахснинг талабига кўра ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини маълум қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушлаб турилган шахсга у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ушлаб турилган шахсдан яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушланаётган шахсда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлса, ушлаётган ваколатли шахс уни шахсий тинтув ёки олиб қўйишни амалга оширишга ҳақлидир. Шахсий тинтув ўтказиш ёки олиб қўйиш тўғрисидаги баённома ушланган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг холислар ҳозирлигида тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган процессуал ҳаракатларни бажаришни кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, уларни видеоёзув орқали қайд этмасдан амалга оширишга йўл қўйилади. Мазкур қоида ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган биносида амалга ошириладиган ушлаб туришга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни ушлаш видеоёзув орқали қайд этилмаган ҳолда, ички ишлар органи ходими ёки бошқа ваколатли шахс ушлаб турилган шахс яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келинганидан сўнг видеоёзувдан фойдаланган ҳолда унинг процессуал ҳуқуқларини тушунтириши шарт. Ушлаб турилган шахсга видеоёзув уни намойиш қилиш орқали таништирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни яланғочлаш билан боғлиқ шахсий тинтувни видеоёзув орқали қайд этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб туриш, шахсий тинтув қилиш ёки олиб қўйиш баённомасига процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилганлиги ҳақида ёзиб қўйилиб, видеоёзув материаллари баённомага қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушланган шахс иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, гумон қилинувчининг ҳуқуқлари унга таржимон иштирокида биринчи сўроққа қадар тушунтирилиб, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли шахслар ва фуқаролар қонунга хилоф ёки асоссиз ушлаб турганлик ёхуд ушлаш вақтида ваколатлари доирасидан четга чиққанлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.
(224-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
225-модда. Ушлаб туриш баённомасини тузиш ва ушлаб туришнинг асослилигини текшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг навбатчиси ёки бошқа ходими ушлаб туриш баённомасини бошлиқнинг кўрсатмасига биноан дарҳол тузиши, унда қуйидагиларни кўрсатиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) баённома тузилган жой ва вақтни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ушбу шахснинг кимлиги, ким томонидан, қачон, қандай ҳолатларда, қонунда кўрсатилган қандай асосларга кўра ушланганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушланган шахс қандай жиноятни содир этганликда гумон қилинаётганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушланган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга қайси вақтда олиб келинганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) шахсий тинтув қилиш ва олиб қўйиш натижаларини (улар ўтказилган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ушлашнинг видеоёзув орқали қайд этилганлиги (у ўтказилган бўлса), ушланган шахснинг видеоёзув материаллари билан танишганлиги, шунингдек шахсни ушлаш вақтида фойдаланилган воситаларнинг техник хусусиятларини. Баённомани ушлаб туришнинг асослилигини текшириш вазифаси топширилган ички ишлар органи ходими ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими, ушлаб келтирган ваколатли шахс ёки фуқаро, ушланган шахс ва холислар имзо чекиб, тасдиқлайди.
(225-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органи ходими ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органнинг ходими амалга оширилган ушлаб туриш ҳақида ушланган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан эътиборан ўн икки соат ичида прокурорга ёзма шаклда хабар бериши шарт.
(225-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб туришнинг асосли эканлигини текшириш, ҳужжатларни талаб қилиш ва кўздан кечириш ушланган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай ўтказилиши лозим.
(225-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб туришга асос бўлмаган тақдирда, ички ишлар органи бўлинмасининг бошлиғи ёки бошқа ваколатли шахс ушланганни озод қилиш тўғрисида қарор чиқаради. Қарорнинг нусхаси дарҳол прокурорга юборилади.
(225-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс амалда ушланган ёки уни жиноят жойида ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири амалда якунланган пайтдан бошлаб у билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар амалга оширилгунига қадар унинг ҳимоячи билан холи учрашиши таъминланади. Бу ҳақда баённома тузилади.
(225-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб туриш, жиноят иши қўзғатиш, ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорлар дарҳол гумон қилинувчига эълон қилинади, айни вақтда унга ушбу Кодекснинг 48-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлари тушунтирилади ва танланган ёки тайинланган ҳимоячига танишиб чиқиш учун тақдим этилади. Қарор билан таништирилгани ва ҳуқуқлари тушунтирилгани қарорда қайд этилиб, ваколатли шахс ва ушланган шахс томонидан имзоланиб, тасдиқланади. Бунда ушланган шахс ушлаб келтирилган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соатдан кечиктирилмай сўроқ қилиниши лозим.
(225-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
226-модда. Ушлаб туриш муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан (эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларнинг ҳақиқий чекланган пайти) эътиборан кўпи билан қирқ саккиз соатни ташкил этади. Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан зарур ва етарли асослар тақдим этилганда ушлаб туриш суднинг қарори билан қўшимча равишда қирқ саккиз соатга узайтирилиши мумкин.
(226-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб туриш муддати тугагунга қадар ва асослар мавжуд бўлганда шахс айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши, унга айб эълон қилиниши, ушбу Кодекснинг 109 — 112-моддаларидаги қоидалар бўйича сўроқ қилиниши ва ушбу Кодекснинг 236 — 240-моддалари қоидаларига амал қилган ҳолда эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги масала ҳал қилиниши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда, ушлаб турилган гумон қилинувчига нисбатан суд томонидан қамоққа олиш, уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилиши мумкин. Бунда гумон қилинувчига у ушланган кундан эътиборан ўн кун ичида айблов эълон қилиниши керак. Акс ҳолда эҳтиёт чораси бекор қилинади ва шахс қамоқдан ёки уй қамоғидан озод этилади, гаров эса гаровга қўювчига қайтарилади. Жиноят иши қўзғатилганидан кейин ва ушлаб туришнинг бутун муддати мобайнида ишни юритиш ўзига тааллуқли бўлган суриштирувчи ва терговчи жиноятни содир этиш ҳолатларини аниқлаш, ушлаб туришнинг асосли эканлигини текшириш учун ўз ваколатлари доирасида тергов ҳаракатлари ўтказиши мумкин.
(226-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
227-модда. Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш
(227-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ушлаб туриш, гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарори асосида ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими ушланган шахсни ушбу Кодекснинг 224-моддаси қоидаларига риоя этган ҳолда энг яқин ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга дарҳол олиб бориши шарт. Амалга оширилган ушлаб туриш тўғрисида ушлаб туриш ҳақида қарор чиқарган ваколатли шахс дарҳол хабардор қилиниши лозим.
(227-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(227-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни билан чиқарилган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи ҳақиқий ушланган пайтдан бошлаб ўтган вақт айбланувчини қамоқда сақлаш ёки унинг уй қамоғида бўлиши ҳамда Жиноят кодексининг 62-моддасида белгиланганига мутаносиб равишда суд томонидан тайинланган жазо муддатига киритилади.
(227-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
228-модда. Ушлаб турилганларни сақлаш жойлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушланган шахс ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг у озодликдан маҳрум этиш жойи ҳисобланмаган хизмат биноларида сақланади ёки вақтинча сақлаш ҳибсхонаси камерасига, ушлаб турилган ҳарбий хизматчи эса гауптвахтага жойлаштирилади.
(228-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилганларни айрим жойларда истисно тарзида махсус мослаштирилган биноларда, денгиз ва дарё кемаларида эса, махсус ажратилган каюталарда сақлашга йўл қўйилади.
(228-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш муассасаларида ушлаб турилганларни сақлаш учун махсус камералар жиҳозланади.
(228-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилганларни қамоқда сақлаш жойларида сақлаш тартиби ва шарт-шароитлари қонунда белгиланади.
(228-модданинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(229-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
230-модда. Ушлаб турилганларга учрашиш учун рухсат бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилган шахсга ҳимоячи билан учрашувга ушбу Кодекс 46-моддасининг биринчи қисмида ва 48-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қоидаларга кўра рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилган шахсга ҳимоячи билан биринчи холи учрашувга биринчи сўроққача рухсат берилади. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланаётган ушлаб турилган шахснинг ҳимоячи билан учрашувига ушбу Кодекс 226-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган эҳтиёт чораси қўлланилиши лозим бўлган, муддатлар инобатга олинган ҳолда рухсат берилади ҳамда учрашув суриштирувчи, терговчи ва прокурор томонидан икки соатга қадар чекланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилган шахсга қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувга ушлаб турилган шахслар сақланадиган жойнинг маъмурияти ушлаб туриш тўғрисидаги материаллар қайси терговчи ёки суриштирувчининг иш юритувида бўлса, фақат ўша терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсати асосида ижозат беради, ҳимоячи билан учрашув бундан мустасно.
(230-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(231-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(232-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(233-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
234-модда. Ушлаб турилганни озод қилиш асослари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахс, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят содир этганлиги ҳақидаги гумон тасдиқланмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш зарурати бўлмаса ёки уни қўллаш суд томонидан рад этилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушлаб туришнинг белгиланган муддати тугаган бўлса ва ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган ёхуд ушбу Кодекс 243-моддаси ўнинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ ушлаб туриш муддати узайтирилмаган бўлса, озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилган шахсни озод қилиш суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига биноан ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи томонидан амалга оширилади. Озод қилиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушиши билан дарҳол ижро этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилган шахсни бундан буён ушлаб туриш учун асослар йўқлиги аниқланиши биланоқ суриштирувчи ва терговчи уни дарҳол озод қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг ушлаб турилган шахсни озод қилиш ҳақидаги қарори ёхуд суднинг уни ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажрими қонунда белгиланган ушлаб туриш муддати ичида ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушмаса, ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи бу шахсни озод қилади ва унинг озод қилинганлиги тўғрисида прокурорга, терговчига ёки суриштирувчига билдириш хати юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг маъмурияти озод қилинган шахсларнинг яшаш жойига текин жўнаб кетишини таъминлайди; уларнинг илтимосига кўра, ушлаб турилганлар сақланадиган жойда бўлган вақти ҳақида маълумотнома беради.
(234-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
235-модда. Ушлаб туриш туфайли етказилган зиённи ундириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсга қонунсиз ушлаб туриш туфайли етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган бўлса ёки ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра иш тугатилган бўлса, тўлиқ ҳажмда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-боб. ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
236-модда. Эҳтиёт чоралари қўлланилишининг мақсад ва асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёт чораси айбланувчи, судланувчи суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш; унинг бундан буёнги жиноий фаолиятининг олдини олиш; унинг иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга ҳалал берадиган уринишларига йўл қўймаслик; ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш мақсадида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи, судланувчи содир этган, Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган жиноятнинг хавфлилиги туфайли у суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан яшириниши мумкин деган ўринли тахмин ҳам қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асос бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилишини кутаётган шахсларга, шунингдек ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ёки жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахсларга нисбатан эҳтиёт чоралари уларнинг қочиб кетишининг ва бошқа ижтимоий хавфли қилмишлар содир этишининг олдини олиш, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги суд ажримининг ижросини таъминлаш мақсадида қўлланилиши мумкин.
(236-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
237-модда. Эҳтиёт чораларининг турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёт чораларига қуйидагилар киради: муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат; шахсий кафиллик, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги; гаров; уй қамоғи; қамоққа олиш; вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш; ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви. Бир шахсга нисбатан бир вақтнинг ўзида ана шу чоралардан фақат биттаси қўлланилишига йўл қўйилади.
(237-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
238-модда. Эҳтиёт чорасини танлашда эътиборга олинадиган ҳолатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёт чораларидан қайси бирини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослардан ташқари қўйилган айбнинг оғирлигини, айбланувчининг шахсини, машғулот турини, ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи ва бошқа ҳолатларни ҳам ҳисобга олади.
(238-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
239-модда. Эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин бўлган шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёт чораси фақат айбланувчиларга, судланувчиларга, маҳкумларга ва ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган ёки жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин.
(239-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда, ишни судга қадар юритиш босқичида ушлаб турилган гумон қилинувчига нисбатан суд томонидан қамоққа олиш, уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилиши мумкин.
(239-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси:
(239-модданинг иккинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли палатаси ёки унинг Кенгаши розилиги билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан;
(239-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонунига асосан 21-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашининг депутатига нисбатан — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари Кенгаши розилиги билан;
(239-модда учинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилиги билан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг, туманлараро иқтисодий судларнинг, туманлараро маъмурий судларининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судларининг судьяларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилиги билан;
(239-модда учинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзосига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг розилиги билан;
(239-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 41-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) прокурор ва прокуратура терговчисига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан қўлланилиши мумкин.
(239-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
240-модда. Эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш, ўзгартириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёт чораси суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажрими билан қўлланилиши, бекор қилиниши ва ўзгартирилиши мумкин.
(240-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни судга қадар юритиш босқичида қўлланилган қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси шахсни бундан кейин қамоқда сақлаш ёки унинг уй қамоғида бўлиши учун асослар мавжуд бўлмаганда прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан эҳтиёт чоралари тўғрисида қарор чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши ушбу эҳтиёт чорасини айнан ўша шахсга нисбатан қўллаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга такроран мурожаат этишга монелик қилмайди.
(240-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни судга қадар юритиш босқичида суд томонидан қўлланилган гаров тарзидаги эҳтиёт чораси уни бундан буён қўллаш учун асослар мавжуд бўлмаганда, худди шунингдек иш юритиш тугатилган тақдирда, мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарган суд албатта хабардор этилган ҳолда прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.
(240-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш, ўзгартириш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда: шахснинг қандай жиноятни содир этишда айбланаётганлиги; эҳтиёт чораси қандай қонуний асосларга таяниб қўлланганлиги ёхуд тегишли далиллар келтириш йўли билан бу асослар йўқлиги ёки ўзгаргани; эҳтиёт чорасини танлашга таъсир қилувчи, қонун билан белгиланган ҳолатларни ҳисобга олиб, эҳтиёт чораларини қўллаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш заруратини изоҳловчи сабаблар кўрсатилган бўлиши лозим. Қарор ёки ажрим кимга нисбатан чиқарилган бўлса, шу шахсга дарҳол эълон қилинади, шахснинг оғир касаллиги ёки унинг қочиб кетганлиги туфайли эълон қилиниши мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинган ёхуд ўзгартирилган тақдирда, қамоқда ёки уй қамоғида бўлган шахс дарҳол озод қилиниши керак.
(240-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
241-модда. Эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш ва протест билдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан терговни назорат қилаётган, уни бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли бўлган прокурорга шикоят берилиши мумкин. Прокурор шикоятни олган пайтдан эътиборан уч сутка ичида уни кўриб чиқиши ҳамда шикоят берган шахсни ўз қароридан хабардор этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида қамоққа олиш, уй қамоғи, гаров тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш ҳақидаги ёки қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги ёхуд уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақидаги масала юзасидан суднинг ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажрим чиқарган суд орқали берилади, ушбу суд уларни йигирма тўрт соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
(241-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят ёки протест берилиши эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги масала бўйича қарор ижросини тўхтатиб қўймайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахс мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажрим устидан у тегишли ваколатли органга келтирилган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
(241-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
242-модда. Қамоққа олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айбланувчи, судланувчи тергов ва суддан яширинганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлаб турилган гумон қилинувчининг шахси аниқланмаганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари қўлланилган эҳтиёт чораси айбланувчи, судланувчи томонидан бузилганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи, судланувчи Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ даврида содир этилганида, қўлланилиши мумкин.
(242-модданинг иккинчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2421-модда. Уй қамоғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй қамоғи гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд бўлганида унинг ёшини, соғлиғи ҳолатини, оилавий аҳволини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда қамоққа олиш мақсадга номувофиқ деб топилган тақдирда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй қамоғи гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг жамиятдан тўлиқ ёхуд қисман ажратиб қўйилиб, ўзи мулкдор, ижарага олувчи сифатида ёки бошқа қонуний асосларда яшаб турган турар жойда тақиқлар (чекловлар) юклатилган, шунингдек унинг устидан назорат амалга оширилган ҳолда бўлишидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг соғлиғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тиббий муассаса уй қамоғида сақлаш жойи этиб белгиланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисидаги суднинг ажримида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи дучор қилинадиган озодлик бўйича аниқ тақиқлар (чекловлар), шунингдек ўрнатилган тақиқларга (чекловларга) риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш зиммасига юклатилаётган орган кўрсатилади.
(2421-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланган шахсга қуйидаги тақиқлар (чекловлар) ўрнатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) муайян шахслар билан алоқада бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) хат-хабар олиш ва жўнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳар қандай алоқа воситаларидан фойдаланиш ва улар ёрдамида сўзлашувлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) уй-жойни тарк этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи барча тақиқларга (чекловларга) ёхуд улардан айримларига дучор этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ҳимоячи, қонуний вакил, белгиланган тақиқларга (чекловларга) риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш вазифаси зиммасига юклатилган орган, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд билан сўзлашиш учун, шунингдек зарурият юзага келган тақдирда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни, тез тиббий ёрдамни, ёнғин хавфсизлиги хизматини, қутқарув хизматини ва бошқа шошилинч хизматларни чақириш учун телефон алоқасидан фойдаланиш ҳуқуқидан чекланиши мумкин эмас. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўз яшаш жойидаги уй қамоғини ижро этиш зиммасига юклатилган ички ишлар органига ҳар бир шундай қўнғироқ ҳақида хабар беради.
(2421-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олинганнинг яшаш жойи қўриқланиши мумкин. Зарур ҳолларда унинг хулқ-атвори устидан назорат ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг уй-жойидан чиқиши бўйича ўрнатилган тақиқларга (чекловларга) риоя этиши устидан назорат амалга оширилаётганда ички ишлар органи унинг яшаш жойида бўлишини сутканинг исталган вақтида текширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш кундузги вақтда кўпи билан бир марта ва тунги вақтда кўпи билан бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсга нисбатан электрон кузатиш воситалари қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй қамоғини ижро этиш гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг яшаш жойидаги ички ишлар органи зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тиббий кўрсатувларга кўра гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи соғлиқни сақлаш муассасасига олиб келинган ва ётқизилган бўлса, суд ўрнатган тақиқларнинг (чекловларнинг) амал қилиши гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш масаласи прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи суд томонидан ҳал этилгунига қадар давом этади. Тегишли соғлиқни сақлаш муассасасининг ҳудуди уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини ижро этиш жойи ҳисобланади.
(2421-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи суриштирув органига ёки дастлабки тергов органига, шунингдек судга назорат қилувчи органнинг транспорт воситасида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй қамоғида жамиятдан тўлиқ ажратиб қўйилган шароитда бўлган гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимоячи, қонуний вакил билан учрашувлари ушбу эҳтиёт чораси ижро этилаётган жойда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй қамоғининг муддати, уни узайтириш ва унинг устидан шикоят қилиш тартиби ушбу Кодекснинг 241, 243, 245 — 248-моддаларида назарда тутилган қоидалар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрнатилган тақиқлар (чекловлар) уй қамоғида бўлган гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи томонидан бузилган тақдирда унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин.
(2421-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
243-модда. Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси фақат ушлаб турилган гумон қилинувчига ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахсга нисбатан қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда ва суриштирув ёки дастлабки тергов давомида қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланганда прокурор, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради.
(243-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчини қамоққа олиш ёки уни уй қамоғига жойлаштириш заруратини келтириб чиқарган асослар баён қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, илтимоснома қўзғатиш тўғрисидаги қарор ва зарур материалларни судга юборади. Агар илтимоснома ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан қўзғатилаётган бўлса, қарор ва кўрсатилган материаллар ушлаб туриш муддати тугашидан камида саккиз соат олдин судга тақдим қилиниши керак.
(243-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома жиноят содир этилган ёки суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаганда эса ёхуд қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(243-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида, материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соат ичида, лекин ушлаб туришнинг энг кўп муддатидан кечиктирмай кўриб чиқилади.
(243-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, ҳимоячи, ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида кўриб чиқилади. Ушлаб турилган гумон қилинувчи, айбланувчи суд мажлисига олиб келинади. Суд мажлисида гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг қонуний вакили, шунингдек суриштирувчи, терговчи иштирок этишга ҳақли. Зарур бўлган ҳолларда суриштирувчи, терговчи судга чақирилиши мумкин.
(243-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди, ҳимоячи бундан мустасно. Қидирув эълон қилинган айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома айбланувчининг иштирокисиз кўриб чиқилади.
(243-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурор маърузаси билан бошланади, у мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш зарурлигини асослаб беради. Шундан сўнг гумон қилинувчи ёки айбланувчи, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21) қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш ва уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22) уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш ва гаров тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида;
(243-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан 21 ва 22-бандлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) тарафлар қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашнинг асосланганлиги ёки асосланмаганлигига доир қўшимча далилларни тақдим этишлари учун ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатдан кўп бўлмаган муддатга узайтириш тўғрисида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилинган ва гаров тарзидаги эҳтиёт чораси танланган тақдирда, гумон қилинувчини ёки айбланувчини ушлаб туриш муддати гаров киритиш имконини бериш учун суд томонидан кўпи билан қирқ саккиз соатгача бўлган муддатга узайтирилади, кўрсатилган муддатда гаров киритилмаган тақдирда қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилган ҳисобланади.
(243-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан ўн биринчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ёки уни қўллашни рад қилиш тўғрисидаги ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро қилиниши керак. Судьянинг ажрими ижро учун прокурорга, маълумот учун эса гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига юборилади. Судьянинг ажрими устидан ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидаларга биноан апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) судьянинг ажримини бекор қилиш ва гумон қилинувчи ёки айбланувчини қамоқдан, уй қамоғидан озод қилиш ёхуд унга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилинган тақдирда, айнан ўша гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга қамоққа олишни ёки уй қамоғини қўллашни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
(243-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2431-модда. Уй қамоғи бўйича белгиланган тақиқларни (чекловларни) бекор қилиш ёки ўзгартириш ёхуд қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй қамоғи бўйича тақиқлар (чекловлар) асослар мавжуд бўлганда прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан қисман бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 2421-моддасининг бешинчи қисми доирасидаги уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) прокурорнинг ёки прокурорнинг розилиги билан суриштирувчининг ёхуд терговчининг илтимосномасига кўра судьянинг ажрими асосида белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Кодекс 243-моддасининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган тартибда тегишли суднинг судьяси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш зарурлигини асослаб беради. Шундан сўнг гумон қилинувчи ёки айбланувчи, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашни рад қилиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақидаги ёки қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашни рад қилиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро этилиши лозим. Судьянинг ажрими ижро этиш учун прокурорга, маълумот учун эса — гумон қилинувчига, айбланувчига ва ҳимоячига юборилади. Судьянинг ажрими устидан ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидаларга биноан апелляция тартибида шикоят қилиниши, протест билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестни кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмай қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) судьянинг ажримини бекор қилишга ва гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) судьянинг гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисидаги ажримини бекор қилишга ҳақли.
(2431-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
244-модда. Қамоқда сақлаш жойлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган гумон қилинувчилар ва айбланувчилар тергов ҳибсхонасининг камераларида сақланади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд бир жиноят иши бўйича ёки бир неча ўзаро боғлиқ жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчиларни ва айбланувчиларни алоҳида-алоҳида сақлаш тўғрисида тергов ҳибсхонасининг маъмуриятига ёзма кўрсатма беришга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қамоққа олинганлар Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган бўлса, прокурорнинг қарорига ёки суднинг ажримига кўра тергов ҳибсхонасининг бир кишилик камерасида қамоқда сақлаб турилиши мумкин. Бу чора вояга етмаганларга, олтмиш ёшдан ошганларга, шифокорнинг ёзма хулосаси билан тасдиқланган оғир касалларга ва руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
(244-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олинганлар вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ўн суткагача сақланиши мумкин. Қамоққа олинганларни тергов ҳибсхонасига олислиги ёки лозим даражадаги қатнов йўллари мавжуд эмаслиги туфайли олиб боришнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, бундай шахслар вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида суриштирувчи ёки терговчининг прокурор билан келишилган қарорига, шунингдек прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига кўра ўттиз суткагача сақланиши мумкин.
(244-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олинган ҳарбий хизматчилар гауптвахталарда кўпи билан йигирма суткагача, олис жойларда эса, бу эҳтиёт чорасининг бутун амал қилиш муддати мобайнида сақланиши мумкин. Ҳарбий хизматчини гауптвахтада сақлаш муддати ҳарбий судлар томонидан ишни судда кўриб чиқиш вақтига, лекин кўпи билан ўн беш суткага узайтирилиши мумкин. Интизомий қисмга юборишга ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар ҳукм қонуний кучга киргунига қадар гауптвахталарда сақланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ҳаракатларини бажариш ёки жиноят ишларини тергов ҳибсхоналари жойлашган аҳоли пунктлари ҳудудидан ташқарида судда кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳолларда, қамоққа олинганларни мазкур ҳаракатларни амалга ошириш ва суд мажлисларини ўтказиш учун ҳар куни олиб бориш имконияти бўлмаганда улар тергов ҳибсхоналаридан вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига ўтказилиши, лекин бир ой мобайнида кўпи билан ўн суткага ўтказилиши мумкин. Бундай ўтказиш учун қамоққа олинганни бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими асос бўлади.
(244-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти маҳкум бошқа жиноят иши бўйича гувоҳ ёки жабрланувчи бўлса, у суд ҳукми қонуний кучга кирганидан кейин жазони ижро этиш муассасасидан тергов ҳибсхонасига ўтказилиши ёки тергов ҳибсхонасида қолдирилиши мумкин. Бу ҳолда маҳкум: Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг, шунингдек уларга тенглаштирилган прокурорларнинг розилиги билан уч ойгача муддатга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари розилиги билан олти ойгача муддатга, суднинг ажримига кўра эса иш судда кўриб чиқилиши вақтига тергов ҳибсхонасида сақланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа туманда (шаҳарда) турган маҳкум бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги суриштирувчининг ёки терговчининг прокурор билан келишилган қарорига, шунингдек прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига мувофиқ бошқа ерга ўтказилади. Маҳкумни бошқа ерга кўчиришни ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус бўлинмалари зиммасига юкланади.
(244-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олинганларни қамоқда сақлаш жойларида сақлаш тартиби ва шарт-шароитлари қонунда белгиланади.
(244-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
245-модда. Қамоқда ва уй қамоғида сақлаб туриш муддати
(245-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятлар тергов қилинаётганда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади.
(245-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқда сақлаб туришнинг ёки уй қамоғининг қонун нормаларида белгиланган уч ойлик муддатини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беш ойгача узайтириш имкони — Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг илтимосномасига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етти ойгача узайтириш имкони — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддатни янада узайтиришга йўл қўйилмайди. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган илтимосномаларни кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек процессуал нормалар ва талабларга риоя этилганлигини инобатга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқда сақлаб туриш муддатига ушбу Кодекснинг 599-моддасига мувофиқ шахсни Ўзбекистон Республикасига ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга кўра унинг хорижий давлат ҳудудида қамоқда сақланган вақти қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасига хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахсни ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида белгиланган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугаган бўлса ва ишнинг ҳолатларига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд ушбу Кодекснинг 247-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда, қамоқда сақлаб туришнинг қўшимча муддатини белгилашга ҳақли, аммо ушбу муддат шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ёхуд тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган пайтдан эътиборан уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергови тамомланган жиноят ишининг материаллари айбланувчига ва унинг ҳимоячисига танишиб чиқиш учун ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида ёхуд ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугашидан камида бир ой олдин тақдим этилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи ва унинг ҳимоячиси ишнинг материаллари билан танишиб чиқиши учун кетган вақт эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинмайди.
(245-модданинг иккинчи — олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан иккинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(246-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
247-модда. Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тартиби
(247-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчини қамоқда сақлаб туришнинг ёки у уй қамоғида бўлишининг белгиланган муддати тугашидан камида олти сутка олдин тегишли прокурор қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради, бу қарор судга юборилади.
(247-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда терговнинг чўзилиб кетганлиги сабаблари, текширилиши лозим бўлган тусмоллар ва ҳолатлар, қўшимча равишда сўралаётган муддат кўрсатилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома жиноят содир этилган ёки суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(247-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, айбланувчи, ҳимоячи иштирокида кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда суриштирувчи, терговчи судга чақирилиши мумкин.
(247-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи стационар суд-психиатрия экспертизасидан ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган тақдирда, қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан айбланувчининг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Бунда айбланувчининг ҳимоячиси суд мажлисида иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтиришни рад қилиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш ҳақидаги ёки қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтиришни рад қилиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро қилиниши керак. Судьянинг ажрими ижро учун прокурорга, маълумот учун эса айбланувчига, ҳимоячига юборилади. Судьянинг ажрими устидан ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидаларга биноан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин.
(247-модданинг иккинчи — саккизинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) судьянинг ажримини бекор қилиш ва қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтиришни рад этишга ёхуд қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтиришга ҳақли. Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати тугаб, озод этилган айбланувчига нисбатан қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати узайтирилган тақдирда, суд унга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаши керак.
(247-модданинг тўққизинчи қисми 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
248-модда. Қонунга хилоф равишда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғига жойлаштириш туфайли етказилган зарарни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёт чораси тариқасида қонунга хилоф равишда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғига жойлаштириш туфайли шахсга етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган бўлса ёки жиноят иши ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра тугатилган бўлса, тўлиқ ҳажмда қопланади. Бунда ушбу Кодекснинг еттинчи бўлими қоидалари қўлланилади.
(248-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
249-модда. Гаров
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қариндошлари, бошқа фуқаролар ёки юридик шахслар томонидан суриштирув, дастлабки тергов органининг ёхуд суднинг депозит ҳисобварағига топшириладиган пул маблағидан ёки қимматбаҳо буюмлардан иборатдир. Гаров тариқасида кўчмас мулк ҳам қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни судга қадар юритиш босқичида гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан суд томонидан пул тарзидаги гаров қўлланилган тақдирда, гаров суриштирув ёки дастлабки тергов органининг депозит ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровни қабул қилиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор баённома тузади, суд эса суд мажлиси баённомасига тегишлича белги қўяди. Баённомада гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига унинг ушбу Кодекснинг 46 ва 48-моддаларида кўрсатилган мажбуриятлари тушунтирилганлиги ва у бу мажбуриятларни бузмасликка сўз берганлиги, гаровга қўювчига эса гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи мажбуриятларини бажармаган тақдирда гаров суммасидан маҳрум бўлиши маълум қилинганлиги кўрсатилиши керак. Баённома гаровни қабул қилган мансабдор шахс, гаровга қўювчи ва гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан кам бўлиши мумкин эмас ва уни ушбу эҳтиёт чорасини танлаган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд айбловнинг оғирлигини, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ва гаровга қўювчининг шахсини, гаровга қўювчининг мулкий аҳволини ҳамда унинг гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан муносабатларини инобатга олган ҳолда белгилайди.
(249-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўювчи гаровни топшириш чоғида, шу эҳтиёт чораси танланган айбловнинг моҳияти, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига тайинланиши мумкин бўлган жазо ва ўзининг жавобгарлиги тўғрисида хабардор қилиниши керак. У ўзи қабул қилган мажбуриятларидан гаровнинг давлат мулкига ўтиб кетиши учун сабаб бўладиган асослар юзага келгунига қадар воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўювчи гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атворини кузатишга имкони бўлмаганлигини баҳона қилишга ҳақли эмас, бундан у бартараф этиб бўлмайдиган вазиятнинг таъсирини исботлаб берадиган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар эҳтиёт чорасини ўзгартириш уни танлаш шарт-шароитлари бузилганлиги туфайли рўй бермаётган бўлса, худди шунингдек иш бўйича иш юритиш тугатилган ёхуд суд ҳукми кучга кирган тақдирда гаров гаровга қўювчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузган тақдирда гаров суд ажрими билан давлат мулкига ўтказилади ва гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига нисбатан жиддийроқ эҳтиёт чораси қўлланилади.
(249-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
250-модда. Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат айбланувчининг ёки судланувчининг суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга тергов ва суддан яширинмаслик, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилмаслик, жиноий фаолият билан шуғулланмаслик, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақируви билан етиб келиш ҳақида берган ёзма мажбуриятидан иборатдир. Тилхат берувчи шахс бундан ташқари ўз зиммасига суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ижозатисиз ушбу аҳоли пунктидан чиқиб кетмаслик ва шу аҳоли пункти доирасида истиқомат жойини ўзгартирса, бу ҳақда уларни хабардор қилиш мажбуриятини олади.
(250-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи ёки судланувчи ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузган тақдирда унга нисбатан жиддийроқ эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин, бу ҳақда у тилхат олиш чоғида огоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
251-модда. Шахсий кафиллик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий кафиллик ишончга сазовор бўлган шахсларнинг айбланувчи, судланувчи муносиб хулқ-атворда бўлишига кафил эканликлари ҳақида ёзма мажбурият олишидан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафиллар сонини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд белгилайди. Алоҳида ҳолларда юксак ишончга сазовор бўлган битта шахс ҳам кафил бўлиши мумкин.
(251-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафиллар ушбу эҳтиёт чораси қўлланилишига сабаб бўлган айбловнинг моҳияти, айбланувчига қўлланилиши мумкин бўлган жазо, олдини олиш мақсадида кафиллик тариқасидаги эҳтиёт чораси кўрилган ҳаракат айбланувчи, судланувчи томонидан содир этилган тақдирда кафилларнинг жавобгарлиги ҳақида огоҳлантирилиши лозим. Бу маълумотлар кафилликка бериш баённомасида қайд қилиниб, уни шу эҳтиёт чорасини қўллаётган мансабдор шахс, айбланувчи, судланувчи ва кафиллар имзолаши лозим ёки бу маълумотлар суд мажлиси баённомасида акс эттирилади. Бундан ташқари, ҳар бир кафилликка олувчи кафиллик тўғрисида тилхат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафиллар уларни жавобгарликка тортиш учун сабаб бўладиган асослар келиб чиққунга қадар ўз зиммаларига олинган мажбуриятлардан воз кечишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафиллар айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атворини кузатишга имкони бўлмаганлигини баҳона қилишга ҳақли эмаслар, улар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятнинг таъсирини исботлаб берадиган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи, судланувчи олди олиниши учун шахсий кафиллик қўлланилган ҳаракатларни содир этган тақдирда, кафил қонунда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
252-модда. Жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси ёки жамоа ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган шахсни кафилликка олиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси ёки жамоа ўз қарорини айбланувчининг, судланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишига кафил эканлиги тўғрисидаги ёзма мажбурият тарзида баён қилади. Бу мажбурият суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга тақдим қилинади, улар жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг қарорига рози бўлсалар, шундай эҳтиёт чорасини танлаб, бу ҳақда қарор ёки ажрим чиқарадилар. Айни вақтда жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилига ушбу эҳтиёт чораси қўлланилишига сабаб бўлган айбловнинг моҳияти, айбланувчига, судланувчига эса, башарти хулқ-атвори номуносиб бўлса, эҳтиёт чораси жиддийроғи билан алмаштирилиши мумкинлиги тушунтирилгани тўғрисида баённома тузилади.
(252-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи, судланувчи бошқа ишга ўтган ёхуд истиқомат жойини ўзгартирган тақдирда жамоат бирлашмаси ёки жамоа бу ҳақда эҳтиёт чорасини танлаган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга дарҳол хабар бериши шарт. Бундай ҳолларда жамоа кафиллиги бекор қилинади ва бошқа эҳтиёт чораси билан алмаштирилиши мумкин.
(252-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атвори номуносиб бўлган тақдирда жамоат бирлашмаси ёки жамоа кафилликдан воз кечишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
253-модда. Вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаганларни ота-оналари, васийлари, ҳомийлари, болалар муассасасининг маъмурияти кузатув остига олиши учун топшириш ушбу Кодекснинг 556-моддасида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
254-модда. Ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланаётган муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси ёки ўқув йиғинига чақирилган ҳарбий хизматга мажбур шахс суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими бўйича ҳарбий қисм, қўшилма, ҳарбий муассаса, ҳарбий ўқув юрти қўмондонлигининг кузатувига берилиши мумкин.
(254-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмондонлик кузатуви қонунчиликда назарда тутилган ва айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлайдиган чораларни кўришдан иборат.
(254-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажрими қўмондонлик учун мажбурийдир, унга ҳарбий хизматчи устидан кузатув ўрнатиш заруратини келтириб чиқарган айбловнинг моҳияти тушунтирилиши лозим. Олдини олиш мақсадида мазкур эҳтиёт чораси қўлланилган ҳаракатлар айбланувчи томонидан содир этилган тақдирда, қўмондонлик суриштирувчини, терговчини, прокурорни ёки судни бу ҳақда дарҳол хабардор қилиши шарт.
(254-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
281-боб. Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2541-модда. Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш мақсади ва асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш айбланувчи, судланувчи суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш, унинг бундан кейинги жиноий фаолиятининг олдини олиш, ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи ёки судланувчи паспортдан (ҳаракатланиш ҳужжатидан) фойдаланиб, хорижда ҳаракатланиши мумкин, деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлса, мазкур паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкин.
(2541-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчи паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги масала эса, ушбу Кодекснинг 423-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш фақат давлатлараро ёки халқаро қидирув эълон қилинган айбланувчига ёки судланувчи шахсга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тугатишга ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳуқуқий мақомини бекор қилишга сабаб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш деганда паспортнинг, биометрик паспортнинг, хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб туриш тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2542-модда. Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор, терговчи, суриштирувчи паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш зарурияти юзага келишига сабаб бўлган асослар баён қилинади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчининг, терговчининг паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2543-модда. Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(2543-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида прокурор, шунингдек, агар ишда қатнашаётган бўлса, ҳимоячи ва қонуний вакил иштирок этади. Зарур ҳолларда суриштирувчи, терговчи судга чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланиб, у давлатлараро ёки халқаро қидирув эълон қилинган айбланувчи ёки судланувчи паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиш заруриятини асослаб беради. Сўнгра ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2544-модда. Суд ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги судьянинг ажримида: қидирув эълон қилинган айбланувчи ёки судланувчи ҳақидаги маълумотлар; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш асослари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақидаги судьянинг ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги ёки паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақидаги судьянинг ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Судьянинг ажрими ижро этиш учун прокурорга, маълумот учун эса, ҳимоячига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан қирқ саккиз соат ичида айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимоячиси ва қонуний вакили томонидан шикоят берилиши ёхуд апелляция тартибида прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажримни чиқарган суд орқали берилиб, мазкур суд қирқ саккиз соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят ёки протест бериш паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги судьянинг ажрими ижросини тўхтатиб туради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
(2544-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса, қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини бекор қилишга ва паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туришга ёки паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туришни рад этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2545-модда. Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд ажрими устидан шикоят бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши тўхтатиб турилган шахс паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги судьянинг ажрими устидан у тегишли ваколатли органга келтирилган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2546-модда. Амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) ўрнига янги паспорт(ҳаракатланиш ҳужжати) бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов ҳукми чиқарилганда ёки ушбу Кодекснинг 84-моддаси асосида айбдорлик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилганда суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг қарорига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда янги паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) берилиши билан паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши тикланади.
(2546-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
282-боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ЧИҚИШ ҲУҚУҚИНИ ВАҚТИНЧА ЧЕКЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2547-модда. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашнинг мақсади ва асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган, бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиб, суриштирувдан, дастлабки терговдан ёхуд суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкин деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлганда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақидаги масала эса ушбу Кодекснинг 423-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2548-модда. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор, терговчи, суриштирувчи Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш заруриятининг юзага келишига сабаб бўлган асослар баён этилади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги суриштирувчининг ёки терговчининг қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2549-модда. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида прокурор, гумон қилинувчи ёки айбланувчи, шунингдек, агар ишда иштирок этаётган бўлса, ҳимоячи ва қонуний вакил иштирок этади. Зарур ҳолларда, суриштирувчи, терговчи судга чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланиб, у гумон қилинувчининг, айбланувчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш заруриятини асослаб беради. Кейин ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25410-модда. Суд ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни рад этиш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги судьянинг ажримида гумон қилинувчи ёки айбланувчи ҳақидаги маълумотлар, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш асослари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни рад этиш ҳақидаги судьянинг ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги ёки Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни рад этиш ҳақидаги судьянинг ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Судьянинг ажрими ижро этиш учун ички ишлар органларига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига юборилади, маълумот учун прокурорга, суриштирувчига ёки терговчига ҳамда гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ажрими устидан ажрим чиқарилган кундан эътиборан қирқ саккиз соат ичида гумон қилинувчи ёки айбланувчи, уларнинг ҳимоячиси ва қонуний вакили томонидан шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан апелляция тартибида протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажримни чиқарган суд орқали берилиб, мазкур суд қирқ саккиз соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят ёки протест бериш Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги судьянинг ажрими ижросини тўхтатиб турмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг судьяси мазкур материалларни улар шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг судьяси апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини бекор қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашга ёки Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни рад этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш рад этилган тақдирда, мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25411-модда. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш жиноят иши суриштирув ва дастлабки тергов босқичида тугатилганда, судда эса жиноят ишини тугатиш ҳақида ажрим чиқарилганда ёки ҳукм қонуний кучга кирганда бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашга зарурат қолмаганда эса ушбу чора ажрим чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жиноят процессида иштирок этиши зарурлиги ёки соғлиғининг ёмонлашуви ва унга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббий ёрдам кўрсатиш имкони йўқлиги ёки хориждаги яқин қариндошларининг вафоти билан боғлиқ узрли сабаблар юзага келган ҳолларда, тегишинча прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан, шунингдек прокурор ёхуд суд томонидан, ажрим чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда бекор қилиниши мумкин.
(282-боб Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-боб. ЛАВОЗИМДАН ЧЕТЛАШТИРИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
255-модда. Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш асослари ва муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти айбланувчи, судланувчи ўз иш жойида қолса, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга ёки жиноят оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга тўсқинлик қилади ёхуд жиноий фаолиятини давом эттиради, деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлса, улар лавозимидан четлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақидаги масала эса ушбу Кодекснинг 423, 438-моддаларида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш учун асос бўлган ҳолатлар бекор бўлгунига қадар ўтган вақт мобайнида қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораси қарор чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан бекор қилинади.
(255-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаш рад қилинган ёки у бекор қилинган тақдирда, айнан ўша айбланувчига нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга лавозимдан четлаштириш учун асос бўладиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
(255-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
256-модда. Ишни судга қадар юритиш босқичида айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш учун асослар мавжуд бўлганда прокурор, терговчи ва суриштирувчи айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.
(256-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда: лавозимидан четлаштириладиган шахс ҳақидаги маълумотлар; унинг иш жойи; лавозимдан четлаштириш асослари кўрсатилади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчининг, терговчининг айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
(256-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
(256-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
257-модда. Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(257-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида, материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида прокурор, айбланувчи, шунингдек, агар ишда қатнашаётган бўлса, ҳимоячи ва қонуний вакил иштирок этади. Зарур бўлганда суриштирувчи, терговчи судга чақирилиши мумкин.
(257-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш заруратини асослаб беради. Сўнгра айбланувчи, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
(257-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
258-модда. Суд ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида ёки айбланувчини лавозимидан четлаштиришни рад қилиш ҳақида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги ажримида: лавозимидан четлаштириладиган шахс ҳақидаги маълумотлар; унинг иш жойи; лавозимдан четлаштириш асослари; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига қўйиладиган талаб кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг айбланувчини лавозимидан четлаштиришни рад қилиш ҳақидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Ажрим тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига ижро учун, прокурорга, айбланувчига, ҳимоячига эса маълумот учун юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг ушбу модда биринчи қисмида назарда тутилган ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили, лавозимидан четлаштирилган айбланувчи ишлаган тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбари томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд қирқ саккиз соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Шикоят ёки протест бериш суднинг айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб қўймайди. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
(258-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини бекор қилиш ва айбланувчига нисбатан лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллашга ёки мазкур процессуал мажбурлов чорасини бекор қилишга ҳақли.
(258-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
259-модда. Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги ажримни ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги ажрими корхона, муассаса, ташкилот раҳбари учун мажбурий бўлиб, раҳбар ажримни олиши билан дарҳол уни ижро этиши ҳамда бу ҳақда суриштирувчини, терговчини, прокурорни ва судни хабардор қилиши шарт.
(259-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
260-модда. Шахсни лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштириш оқибатида етказилган зиённи қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилгани оқибатида етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган ёки жиноят иши ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра тугатилган бўлса, тўла ҳажмда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-боб. МАЖБУРИЙ КЕЛТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
261-модда. Чақирувга биноан ҳозир бўлиш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини юритиш муносабати билан суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан белгиланган тартибда чақирилган шахслар айнан кўрсатилган вақтда ҳозир бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узрсиз сабабларга кўра келмаганлари тақдирда улар мажбурий келтириладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
262-модда. Мажбурий келтириш лозим бўлган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий келтириш гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг, жабрланувчининг, гувоҳнинг процессуал ҳаракатларда ёки суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун, башарти улар узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортганлиги аниқланган тақдирда, қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини олдиндан чақирувсиз мажбурий келтириш улар суриштирув, дастлабки тергов ва суддан яшириниб юрган ёки аниқ яшаш жойи бўлмаган тақдирда қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчининг судга келмаганлиги сабабини олдиндан аниқламасдан туриб, мажбурий келтиришга алоҳида ҳолларда, ишни кўриш судланувчи бўлмаганлиги сабабли кейинга қолдирилаётган ва бунда унинг турган жойи тўғрисида маълумот бўлмаган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳга ёки жабрланувчига нисбатан мажбурий келтиришнинг қўлланилгани уларни кўрсатув беришдан бош тортганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликдан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
263-модда. Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор мажбурий келтириш тўғрисида қарор, суд эса ажрим чиқаради. Ушбу қарорда ёки ажримда: мажбурий келтирилиши керак бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; унинг процессуал мавқеи; яшаш ёки иш жойи; мажбурий келтириш учун асослар; шахсни қаерга ва қачон олиб келиш кераклиги; мажбурий келтириш кимга топширилганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
264-модда. Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарорни ёки ажримни бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим ижро этиш учун иш юритилаётган жойдаги ички ишлар органига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахсни топган ички ишлар органининг ходими уни қарор ёки ажрим билан таништириб тилхат олади ва мазкур қарорни ёки ажримни чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд судга олиб келади. Бунда қарорга (ажримга) шахс топилган вақт ва жой, уни олиб келиб топширилган вақт,шунингдек унинг мажбурий келтирилиши билан боғлиқ ариза, шикоят ва илтимослар ҳақидаги маълумотнома илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органи шахснинг қочиб кетганлиги, таътилда, хизмат сафарида эканлиги, оғир касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра йўқлиги оқибатида мажбурий келтиришга имкон бўлмаганлигини аниқласа, бу ҳақда маълумотнома тузади ҳамда қарорни ёки ажримни чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурорга ёхуд судга хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-боб. ШАХСНИ ТИББИЙ МУАССАСАГА ЖОЙЛАШТИРИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
265-модда. Суд экспертизасини ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш асослари ва муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд-тиббиёт ёки суд-психиатрия экспертизасини ўтказишда айбланувчини, судланувчини стационар кўрикдан ўтказиш зарурати вужудга келса, улар тегишли тиббий муассасага жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Руҳий ҳолати айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ва айблов эълон қилиш имкониятини истисно этадиган гумон қилинувчи ҳам, агар айнан унинг ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлигига етарлича далиллар мавжуд бўлса, экспертиза ўтказиш учун тиббий психиатрия муассасасига жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шахснинг гумон қилинувчи тариқасида бўлиши муддати стационар суд-психиатрия экспертизаси тамом бўлгунига қадар тугаса, унинг руҳий ҳолати имкон берса, унга айблов эълон қилиш ёки уни тиббий психиатрия муассасасидан озод қилиш ёхуд уни тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш бўйича иш юритилаётган шахс тариқасида эътироф этиш тўғрисида қарор чиқариш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчилар ва гувоҳлар тегишли суд экспертизасини ўтказиш учун тиббий муассасага мажбурий жойлаштирилиши мумкин эмас, улар гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлигини фош қилаётган ва улар берган кўрсатувларнинг ишончлилигини текширишнинг бошқа имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни судга қадар юритиш босқичида шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчини тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги масала эса ушбу Кодекснинг 423, 438-моддаларида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс тиббий муассасага кўпи билан бир ой муддатга жойлаштирилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда, шифокорларнинг стационар суд экспертизасини ўтказиш давомида олинган хулосасига асосан, бу муддат суд томонидан фақат айбланувчи ва судланувчига нисбатан бир ойгача узайтирилиши мумкин. Айбланувчининг ишни судга қадар юритиш босқичида тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш суд томонидан прокурорнинг ушбу бобда белгиланган тартибда киритилган илтимосномасига биноан, судланувчининг тиббий муассасада бўлиш муддатини узайтириш эса ушбу Кодекснинг 423, 438-моддаларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома айбланувчи тиббий муассасада бўлишининг белгиланган муддати тугашидан камида олти сутка олдин тегишли прокурор томонидан киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи, судланувчи ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш бўйича иш юритилаётган шахс тиббий муассасага жойлаштирилаётганда, агар мазкур муассаса қамоққа олинганларни ёки уй қамоғидаги шахсларни сақлаш учун мослаштирилган бўлса, қамоққа олиш ёхуд уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланиши мумкин. Бошқа ҳолда мазкур эҳтиёт чораси бекор қилиниши ёки енгилроғи билан алмаштирилиши керак.
(265-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг тиббий муассасада бўлган вақти қамоқда ёки уй қамоғида сақлаш муддатига қўшиб ҳисобланади.
(265-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
266-модда. Ишни судга қадар юритиш босқичида шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш учун асослар мавжуд бўлганда прокурор, терговчи ва суриштирувчи шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.
(266-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда: тиббий муассасага жойлаштириладиган шахс ҳақидаги маълумотлар ва унинг процессуал ҳолати; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш асослари; шахс жойлаштириладиган тиббий муассасанинг номи; эҳтиёт чораси тўғрисида таклиф этилаётган қарор кўрсатилади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчининг ёки терговчининг шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
(266-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
(266-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
267-модда. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги ёки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(267-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида, материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, ҳимоячи, шунингдек, агар ишда қатнашаётган бўлса, ўзига нисбатан экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш масаласи кўриб чиқилаётган шахсларнинг манфаатларини ифодаловчи жабрланувчининг вакили, гувоҳнинг адвокати, қонуний вакиллар иштирокида кўриб чиқилади. Тиббий муассасага жойлаштирилаётган шахс, агар унинг соғлиғи имкон берса, суд мажлисида қатнашишга ҳақли. Зарур ҳолларда суриштирувчи ёки терговчи судга чақирилиши мумкин.
(267-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш заруратини асослаб беради. Сўнгра тиббий муассасага жойлаштирилаётган шахс, агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойда ёки тиббий муассаса жойлашган ерда, ушбу моддада назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
(267-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек процессуал нормаларга ва талабларга риоя этилганлигини ҳисобга олади.
(267-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
268-модда. Суд ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида ёки шахсни тиббий муассасага жойлаштиришни рад қилиш ҳақида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги ажримида: тиббий муассасага жойлаштириладиган шахс ҳақидаги маълумотлар; унинг процессуал ҳолати; шахс жойлаштирилаётган тиббий муассасанинг номи; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш асослари; эҳтиёт чораси тўғрисидаги қарор, зарур ҳолларда эса, шахсни мазкур муассасага кўчириш тўғрисидаги фармойиш кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш ҳақида ёки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтиришни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган суд ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Ажрим ижро учун прокурорга, маълумот учун эса ҳимоячига, жабрланувчининг вакилига, гувоҳнинг адвокатига, қонуний вакилга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган суд ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида тиббий муассасага жойлаштирилаётган шахс, унинг ҳимоячиси, жабрланувчининг вакили, гувоҳнинг адвокати ва қонуний вакил томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажрим чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд уларни қирқ саккиз соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Шикоят ёки протест берилиши суд ажримининг ижросини тўхтатиб қўймайди. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
(268-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини бекор қилиш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллашга ёки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтиришга ёхуд мазкур процессуал мажбурлов чорасини бекор қилишга ҳақли.
(268-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
269-модда. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стационар суд-тиббий ёки суд-психиатрия экспертизаси хулосасини олганидан сўнг прокурор, терговчи ва суриштирувчи қарор чиқарган судни албатта хабардор қилган ҳолда шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш ҳақида қарор чиқаради.
(269-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд экспертизаси натижаларига кўра шахс ақли норасо деб эътироф этилганда унинг тиббий муассасада бундан буён бўлиши тўғрисидаги масала ушбу Кодекснинг 61-боби нормаларига мувофиқ ҳал этилади, жабрланувчи, гувоҳ ақли норасо деб эътироф этилган ёки шахснинг психиатрия ёрдами кўрсатиш талаб этиладиган бошқа турдаги руҳий касаллиги аниқланган ҳолларда эса, қонунчиликка мувофиқ умумий асосларда ҳал этилади.
(269-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-боб. ПРОЦЕСС ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ. СУРИШТИРУВ, ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ ВА СУДДА ПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРИЯТЛАР ҲАМДА ТАРТИБНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
270-модда. Жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга, шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларига ўлдириш, куч ишлатиш, мол-мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд мол-мулкига шикаст етказиш билан ёки ўзга ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинаётир дeйиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд бу шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ички ишлар органларига ишда иштирок этаётган шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминловчи барча зарур чораларни кўриш хусусида ёзма равишда топшириқ беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органи хавф таҳдид солаётган шахсларга доир жиноят ишидаги мавжуд маълумотлардан, бу хавфнинг эҳтимол тутилган хусусияти, манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатларидан хабардор этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳимоя қилиш учун хавфсизлик чораларини қўллаш асослари ва тартиби қонун билан белгиланади.
(270-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
271-модда. Процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини юритиш чоғида Жиноят кодексининг 230 — 241-моддаларида назарда тутилган, одил судловга қарши қаратилган жиноятни содир этган процесс иштирокчилари ушбу Кодекснинг умумий қоидаларига биноан жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари процессуал мажбуриятларни бузганликлари учун, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланувчилар ва гувоҳлар — суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг гувоҳлантиришдан, экспертизадан ўтиш, эксперт текшируви учун намуналар тақдим этиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажаришдан бош тортганлик учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уйида олиб қўйиш, тинтув ўтказилаётган шахслар, шунингдек, мол-мулки хатланган шахслар (гумон қилинувчи, айбланувчи ва уларнинг яқин қариндошларидан ташқари) — суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг талаби билан изланаётган ашёларни беришдан бош тортганлик учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа муассасаларининг ходимлари — суднинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажримини бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун;
(271-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахслар ва фуқаролар — башарти улар ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришга, тергов эксперименти ўтказишга, мурдани эксгумация қилишга, олиб қўйиш ва тинтув ўтказишга тўсқинлик қилсалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
процесс иштирокчилари — суриштирув, дастлабки тергов маълумотларини ёки ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини ошкор қилганлик учун, агар улар маълумотларни ошкор қилишга йўл қўйилмаслиги ҳақида тегишинча суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд суд томонидан огоҳлантирилган бўлса;
(271-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари — суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ, мутахассис, эксперт, таржимон, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, халқ маслаҳатчиларининг келишига тўсқинлик қилганлик, жиноятнинг сабабларига ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларга барҳам бериш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг тақдимномасини ёки суднинг хусусий ажримини бажармаганлик ёхуд талаб даражасида бажармаганлик учун қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
272-модда. Суд мажлисида тартибни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида тартибни бузган, раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаган ёки судни беҳурмат қилган тақдирда тартиббузар бундай ҳаракатларнинг такрорланиши уни суд мажлиси залидан чиқариб юборишга сабаб бўлажаги ҳақида, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартиббузар эса, бундан ташқари, маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳам мумкинлиги хусусида огоҳлантирилади. Бу огоҳлантириш таъсир қилмаса, процесс иштирокчиси суднинг ажримига, бошқа шахслар эса, раислик қилувчининг фармойишига мувофиқ суд мажлиси залидан чиқариб юборилади. Ишни кўриш чиқариб юборилган шахсларсиз давом эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими айбловчи ёки ҳимоячига тааллуқли бўлса, ишни эшитиш кейинга қолдирилиши лозим, бир шахсни бир неча айбловчи айблаётган ёки бир неча ҳимоячи ҳимоя қилаётган ҳоллар бундан мустаснодир. Залдан чиқариб юборилган айбловчи ёки ҳимоячининг номуносиб хулқ-атвори тўғрисида суд хусусий ажрим чиқариб, уни тегишлилигига қараб, юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига юборади.
(272-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-288-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 162-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд залидан судланувчи чиқариб юборилган бўлса, ҳукм унинг иштирокида эълон қилиниши ёки эълон қилинганидан кейин унга дарҳол маълум қилиниб, тилхат олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси залидан чиқариб юборилган шахс (судланувчи, айбловчи ва ҳимоячи бундан мустасно) раислик қилувчи томонидан унинг жойнинг ўзида чиқарган ажримига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ажрим суд мажлисининг баённомасида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
273-модда. Суд мажлисида процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликни юклашга қаратилган суд ҳаракатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар процесс иштирокчисининг одил судловга қарши жиноят содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортилишига асослар суд муҳокамасида ёки иш апелляция, кассация ёхуд тафтиш тартибида кўриб чиқилаётганда аниқланган бўлса, унда суд жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.
(273-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
274-модда. Пул ундириш ва жарима солиш тўғрисидаги масалани суд томонидан ҳал қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда пул ундириш ва жарима солиш жиноят ишини кўриш қайси судга тааллуқли бўлса, шу суд томонидан амалга оширилади. Процессуал мажбуриятларни ёки тартибни бузишга бевосита суд мажлисида йўл қўйилган бўлса, жарима солиш ҳақидаги ажрим ишни кўраётган суд томонидан шу мажлиснинг ўзида чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳолларда пул ундириш тўғрисидаги масала суд томонидан пул ундириладиган шахс чақирилиб ҳал қилинади. Мазкур шахснинг узрсиз сабабларга кўра келмаслиги ишни кўришга монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан тартиббузарлик тўғрисида тузилган баённома ва унга илова қилинган материаллар ёхуд суд мажлиси баённомасидан олинган тегишли кўчирма ўқиб эшиттирилади. Шундан сўнг жавобгарликка тортилаётган шахснинг изоҳлари, суд мажлисида прокурор қатнашаётган бўлса, унинг фикри эшитилади ва ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таржимонга, мутахассисга, кафилга пул ундириш ёхуд суд мажлиси залида тартибни бузган шахсга жарима солиш тўғрисидаги ажримни чиқарган суд бу ажримнинг ижросини уч ойгача муддатга кечиктиришга ёки ижронинг бўлиб-бўлиб бажарилишига рухсат беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
ЖИНОЯТ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН МУЛКИЙ ЗИЁННИ ҚОПЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ФУҚАРОВИЙ ДАЪВО. БОШҚА МУЛКИЙ УНДИРИШЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275-модда. Жиноят процессида кўриладиган фуқаровий даъволар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бевосита жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, шунингдек жабрланувчини дафн этиш ёки унинг стационарда даволаниш харажатларини ҳамда суғурта тариқасида унга тўланган пул, нафақа ёки пенсия пулини ундириш тўғрисидаги фуқаровий даъволар жиноят процессида кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъвонинг судловга тегишлилиги бу даъво қўзғатилган жиноят ишининг қайси судловга тегишлилигига қараб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
276-модда. Фуқаровий даъвони қўзғатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида ўзини мулкий зиён кўрган деб ҳисобловчи шахс ёхуд унинг вакили жиноят иши қўзғатилган пайтдан бошлаб то суд тергови бошлангунга қадар фуқаровий даъво қўзғатишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этиш ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида мол-мулки йўқолган ёки шикастланган шахс вафот этган тақдирда унинг меросхўрлари жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъво ёзма шаклда ҳам, оғзаки шаклда ҳам қўзғатилиши мумкин. Оғзаки даъво аризаси баённомага ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш, уни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун давлат божи ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган шахс, шунингдек даъвоси кўрилмасдан қолдирилган шахс уни фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўзғатишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
277-модда. Фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъво қўзғатилган ҳолларда содир этилган қилмиш оқибатида шахсга мулкий зиён етказилган деб ҳисобласа, уни фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Қарорнинг ёки ажримнинг нусхаси даъвони қўзғатган шахсга ёки унинг вакилига тақдим этилади. Бунда фуқаровий даъвогарга ушбу Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш рад қилинган шахсга эса, қарор устидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
278-модда. Ишда фуқаровий жавобгар тариқасида иштирок этишга жалб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи фуқаровий даъвогар деб эътироф этилгач ва айбланувчининг, судланувчининг ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши тўғрисидаги масала қўйилган шахснинг қилмишлари оқибатида етказилган зиён учун қонунга кўра бошқа шахслар мулкий жавобгар эканлиги аниқлангач, тегишли фуқарони ёки юридик шахсни ишда фуқаровий жавобгар тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Қарор ёки ажрим фуқаровий жавобгарга ёки унинг вакилига эълон қилинади. Бунда уларга ушбу Кодекснинг 59 ва 63-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
279-модда. Прокурорнинг фуқаровий даъвони қўзғатиши ва уни қувватлаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор фуқаровий даъвони қўзғатиши ёки қўзғатилган фуқаровий даъвони қувватлаши ёхуд, башарти давлат ёки жамият манфаатларини ёхуд фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тақозо этса, даъвога қарши эътироз билдириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
280-модда. Жиноят процессида фуқаровий-процессуал қонунчиликдаги қоидаларнинг қўлланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув, дастлабки тергов жараёнида ва судда фуқаровий даъво бўйича иш юритиш ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб борилади. Фуқаровий даъво бўйича юзага келадиган процессуал муносабатлар ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган бўлса, унда жиноят процесси принципларига хилоф бўлмаган фуқаровий-процессуал қонунчиликнинг қоидалари қўлланади.
(280-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
281-модда. Зиённи ундириш асослари, шарт-шароити, ҳажми ва усули тўғрисидаги қоидаларнинг қўлланилиши. Даъво муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъво бўйича иш юритишда зиённи ундириш асослари, шарт-шароити, ҳажми ва усули фуқаровий, меҳнат ва бошқа соҳа қонунчилиги қоидаларига мувофиқ аниқланади.
(281-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа соҳа қонунчилигида белгиланган даъво муддати жиноят процессидаги фуқаровий даъвога нисбатан қўлланилмайди.
(281-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
282-модда. Даъвони тан олиш, тарафларнинг ўзаро келишуви ва даъводан воз кечиш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи, судланувчи ёки фуқаровий жавобгарнинг даъвони тан олганлиги, шунингдек фуқаровий даъвогар, айбланувчи, судланувчи ёхуд фуқаровий жавобгарнинг ўзаро келишганлик тўғрисидаги аризаси фуқаровий даъво бўйича иш юритишнинг тугатилишига олиб келмайди ва суриштирувчини, терговчини фуқаровий даъвога доир ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириш мажбуриятидан, судни эса фуқаровий даъвони кўриш ва ҳал қилиш мажбуриятидан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъводан воз кечишнинг қабул қилиниши даъво бўйича иш юритишни тугатишга асос бўлади ва жиноят процессида ҳам, фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳам фуқаровий даъвогарни ўша шахсга худди шу асос билан даъвони қайта қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
283-модда. Суднинг фуқаровий даъвога оид ҳукми ва ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов ҳукмини чиқаришда, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш ёки содир этган қилмишнинг хусусиятига ва ўзининг руҳий ҳолатига кўра шахс ижтимоий хавфли бўлмаган ҳолларда бундай чорани қўлламаслик ҳақида ажрим чиқаришда суд асосларнинг исботланиши ва даъво ҳажмини эътиборга олиб, уни тўлиқ ёки қисман қаноатлантиради ёхуд уни қаноатлантиришни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд оқлов ҳукмини чиқараётганда, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича ишни тугатиш ҳақида ажрим чиқараётганда фуқаровий даъвони қондиришни қуйидаги ҳолларда рад этади, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят ёки ижтимоий хавфли қилмиш ҳодисаси юз бермаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) судланувчининг ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш масаласи ҳал этилаётган шахснинг содир этилган жиноятга ёки ижтимоий хавфли қилмишга дахли йўқлиги аниқланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) судланувчининг ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш масаласи ҳал этилаётган шахснинг мулкий зиён келтирган ҳаракати зарурий мудофаа чегарасидан чиқмаган ҳолда содир этилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчи томонидан содир этилган қилмиш жиноят деб топилмаганлиги сабабли у оқланган тақдирда, шунингдек ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган асослардан бошқа асосларга кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича иш юритиш тугатилганда суд даъвонинг исботланиш даражаси ва ҳажмини эътиборга олиб, уни тўлиқ ёки қисман қаноатлантиради ёки қаноатлантиришни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвонинг ҳажми жиноят тавсифига ва айбдорга жазо чораси тайинлашга таъсир этмаса, фуқаровий даъвони қаноатлантиришда суд даъво талаби чегарасидан чиқишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят процессида қўзғатилган фуқаровий даъво қаноатлантирилмаган тақдирда даъвогар шу шахсга ва худди шу асослар бўйича фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
284-модда. Жиноят нарсаларини давлат эгалигига ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят нарсаси бўлган мол-мулк, башарти аввалги эгасига қайтариб берилиши лозим бўлмаса, суд ҳукми билан давлат эгалигига ўтказилади. Бу мол-мулк топилмаган бўлса, суд ҳукми билан, жиноят иши тугатилган бўлса, суднинг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида чиқарган ҳал қилув қарорига кўра унинг қиймати давлат фойдасига ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
285-модда. Жиноий йўл билан орттирилган мол-мулкнинг бундан буён кимга тегишли бўлишини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи томонидан жиноий йўл билан орттирилган пуллар, буюмлар ва бошқа бойликлар суд ҳукми билан етказилган мулкий зиённи қоплаш учун сарфланади, зиённи қоплашдан ортган сумма эса, давлат фойдасига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят нарсаси бўлмиш мол-мулк учинчи шахсларда топилиб, улардан тортиб олинган ва тегишлигига қараб, қайтарилган бўлса, судланувчи томонидан ушбу мол-мулкни сотиш йўли билан орттирилган пуллар, буюмлар ва бошқа бойликлар суд ҳукми билан давлат эгалигига ўтказилади. Мол-мулкни инсофли эгалловчига бу мол-мулк эгасига қайтарилиши натижасида етказилган зиённи ундириш ҳақида маҳкумга нисбатан фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқи тушунтирилади.
(285-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 декабрдаги ЎРҚ-311-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 542-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
286-модда. Ҳукмнинг фуқаровий даъво ва бошқа мулкий ундиришлар билан боғлиқ қисмини ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмнинг ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги ажримнинг фуқаровий даъвони қаноатлантиришга, шунингдек бошқа мулкий ундиришларга оид қисми қонунчиликда назарда тутилган тартибда ижро этилади.
(286-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-боб. МОЛ-МУЛКНИ ЖАБРЛАНУВЧИ ЁКИ ФУҚАРОВИЙ ДАЪВОГАРГА ҚАЙТАРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
287-модда. Йўқолган мол-мулкни қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этилиши натижасида жабрланувчи ёки юридик шахснинг йўқолган ва ашёвий далил деб эътироф этилган мол-мулки эгасига қайтарилиши лозим. Жабрланувчи вафот этган тақдирда унинг мол-мулки меросхўрларига, тугатилган юридик шахснинг мол-мулки эса, унинг ҳуқуқ ворисига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эгасини аниқлаб бўлмаган мол-мулк давлат эгалигига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни қайтариб бериш ёки уни давлат эгалигига ўтказиш суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ажримига асосан, иш тугатилганда эса, суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суднинг ажримига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
288-модда. Мол-мулк қийматини ундириб бериш тўғрисида даъво мавжуд бўлган тақдирда унинг бундан буён кимга тегишли бўлишини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этилиши натижасида маҳрум бўлинган ва иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган мол-мулкнинг мулкдори ёки қонуний эгаси бу мол-мулкдан воз кечса ва унинг қийматини ундириб бериш тўғрисида фуқаровий даъво қўзғатса, суд мол-мулкдан воз кечишни асосли деб топиб, фуқаровий даъвони қаноатлантирган ҳолда мол-мулкни маҳкумга ёки фуқаровий жавобгарга беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мол-мулкдан воз кечишни асоссиз деб топса, даъвони қондирмайди ёки қисман қондириб, қайтариладиган мол-мулкнинг қиймати қанчага пасайган бўлса, шу суммани ёхуд товар кўринишини йўқотганлиги сабабли таъмирлашга қилинадиган чиқим суммасини ва товонини жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогар фойдасига ундириб беради. Мол-мулкнинг дастлабки ва кейинги қиймати ҳамда товар кўринишини йўқотганлик учун товон пули мутахассис ёки эксперт иштирокида аниқланади, таъмирлаш қиймати эса, таъмирлашни амалга ошираётган корхона берган ҳужжат асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
289-модда. Жабрланувчи ва бошқа шахсларнинг мол-мулкини реквизиция қилиш ва мусодара этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий эгаликда бўлиши ман қилинган мол-мулк иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган бўлса, мулкдор тўғри ёки ғайриҳуқуқий равишда қўлга киритганига қараб, у реквизиция қилинади ёки мусодара этилади, яъни мол-мулк ҳақини тўлаш ёки тўламаслик шарти билан суд томонидан бундай мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган тегишли давлат органига ёки юридик шахсга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-боб. ҲУКМНИНГ МУЛКИЙ УНДИРИШЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚИСМИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
290-модда. Мол-мулкни хатлаш асослари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмнинг фуқаровий даъвога ва бошқа мулкий ундиришларга доир қисмининг ижросини таъминлаш учун суриштирувчи, терговчи ёки суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини хатлаши шарт. Ашёвий далил деб эътироф этилган мол-мулкни ўзлаштиришнинг, харж қилиб юборишнинг, яширишнинг, йўқ қилиб ташлашнинг ёки шикастлантиришнинг олдини олиш мақсадида ушбу мол-мулк ҳам хатланади. Шу мақсадда терговчи ёки суриштирувчи гумон қилинувчи, айбланувчи ва фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини хатлаш ҳақида илтимоснома қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариб, унда мазкур процессуал ҳаракатни ўтказиш асосларини баён этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва фуқаровий жавобгар оиласининг нормал турмушини таъминлаш учун зарур бўлган уй-жой, квартира, уй анжомлари ва жиҳозлари, кийим ва бошқа буюмлар хатланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, мулк шаклидан қатъи назар, давлатга хоинлик қилиш, конституциявий тузумга, Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш, терроризм, қўпорувчилик жиноятлари содир этиш учун фойдаланилган ёхуд бу жиноятлар қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик ёки бошқа оғир, ўта оғир жиноятлар билан боғлиқ бўлган ҳолларда — бу жойлар хатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатлаш мулкдорга ёки мол-мулкнинг эгасига мол-мулкни тасарруф қилиш, зарур ҳолларда эса, ундан фойдаланиш ман этилганлигини эълон қилишдан ёхуд мол-мулкни тортиб олишдан ва уни сақлаб туриш учун бошқа шахсларга топширишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчининг ёки суриштирувчининг мол-мулкни хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорига илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчининг ёки суриштирувчининг мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, мол-мулкни хатлаш суднинг розилигисиз, терговчининг ёки суриштирувчининг қарори асосида амалга оширилиши мумкин, лекин кейинчалик суд ҳамда прокурор қарор ва баённоманинг кўчирма нусхалари илова қилинган ҳолда йигирма тўрт соат ичида хабардор қилинади. Хабарномада кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатилиши керак. Мазкур хабарномага терговчининг ёки суриштирувчининг мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги қарорининг, мол-мулкни хатлаш баённомасининг ва зарур материалларнинг кўчирма нусхалари уларни юритиш тўғрисидаги қарорнинг қонунийлигини текшириш учун илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур хабарномани ва унга илова қилинган материалларни олганидан кейин судья мол-мулкни хатлаш амалга оширилганлигининг қонунийлигини ушбу Кодекс 2901 ва 2902-моддалари тартибида қирқ саккиз соат ичида текширади ва унинг қонунийлиги ёки қонунга хилофлиги тўғрисида ажрим чиқаради. Агар судья мол-мулкни хатлаш қонунга хилоф равишда амалга оширилган деб топса, уни амалга ошириш давомида олинган барча далиллар ушбу Кодекснинг 951-моддасига мувофиқ номақбул деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчи ҳукмнинг мулкий ундиришларга оид қисми ижросини таъминловчи чораларни ёки мулкий йўсиндаги жазо чораларини кўрмаган тақдирда, ишни юритаётган суд ажрим чиқариб, уларнинг зиммасига бундай чораларни кўриш мажбуриятини юклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъвони қаноатлантирганда ёки бошқа мулкий ундиришларни қўллаётганда ҳукм қонуний кучга киргунига қадар, башарти олдин чора кўрилмаган бўлса, суд ҳукмнинг шу қисми ижросини таъминлайдиган чоралар кўриш ҳақида ажрим чиқаришга ва унинг ижросини тергов ёки суриштирув органига топширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ваколатхоналарнинг биноларидаги ва дипломатик вакилларга қарашли мол-мулкни хатлашда ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиниши керак.
(290-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2901-модда. Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида прокурор, зарур ҳолларда терговчи, суриштирувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, шунингдек, агар ишда иштирок этаётган бўлса, ҳимоячи ва (ёки) қонуний вакил иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур процессуал ҳаракатни ўтказиш заруратини асослаб беради, кейин тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2902-модда. Суд ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, мол-мулкни хатлаш тўғрисида ёки мол-мулкни хатлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг мол-мулкни хатлашни рад этиш ҳақидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатлаш тўғрисидаги ажримда у ким томонидан, қачон ва қайси иш бўйича чиқарилгани, нима мақсадда ва кимнинг мол-мулки хатланиши лозимлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Судьянинг ажрими прокурорга, суриштирувчига ёки терговчига ижро учун, гумон қилинувчига, айбланувчига, қонуний вакилга, ҳимоячига эса маълумот учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани қўзғатиш ҳақидаги қарор чиқарилганидан кейин суриштирувчи ёки терговчи томонидан гаров реестрига бир кун ичида тегишли ёзув киритилади, мол-мулкни хатлаш тўғрисида суд ажрими чиқарилганидан кейин эса қонунчиликка мувофиқ ваколатли бўлган органлар томонидан уч сутка ичида шундай ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ёки мол-мулкни хатлашни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан мол-мулк хатланган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида айбланувчи, қонуний вакил, ҳимоячи томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши, ажрим чиқарилган кундан эътиборан шу муддат ичида апелляция тартибида прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Апелляция шикояти (протести) ажрим чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят (протест) билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти (протести) берилиши суднинг мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб турмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг судьяси апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмай қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини бекор қилишга ва мол-мулкни хатлашга розилик беришга ёки мол-мулкни хатлашни рад этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни хатлаш рад этилган тақдирда, мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга мол-мулкни хатлашни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
(2901 ва 2902-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
291-модда. Мол-мулкни хатлаш баённомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ёки терговчи мол-мулкни хатлаш тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда икки нафардан кам бўлмаган холислар иштирокида баённома тузади. Баённомада хатланган барча мол-мулкнинг номи, ўлчови, оғирлиги, эскириш даражаси ва бошқа ўзига хос белгилари санаб ўтилиб, мол-мулкни хатлаётган шахснинг ҳаракатлари тўғрисидаги ва баённомага киритилган мол-мулкнинг учинчи шахсларга тегишлилиги ҳақидаги арзлар баён этилади. Мол-мулк олиб қўйилган тақдирда айнан ниманинг олинганлиги ва қаерга ёки кимга сақлаш учун топширилганлиги баённомада кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни хатлаш чоғида уни яшириш, йўқ қилиб юбориш ёки шикастлашга уринишлар қилинган бўлса, суриштирувчи ёки терговчи томонидан қўлланган чоралар кўрсатилиб, баённомада акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
292-модда. Мол-мулк хатланганлиги тўғрисидаги баённоманинг нусхасини тақдим қилиш мажбурийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк хатланганлиги тўғрисидаги баённоманинг нусхаси мол-мулки рўйхатга олинган шахсга ёки унинг вояга етган оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда, мол-мулк рўйхатга олинган ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига топширилиб тилхат олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона, муассаса, ташкилот ёки дипломатия ваколатхонаси ҳудудидаги мол-мулкни рўйхатга олиш ўтказилган бўлса, мол-мулк хатланганлиги тўғрисидаги баённоманинг нусхаси тегишли маъмурият ёки дипломатия ваколатхонаси вакилига топширилиб, қўл қўйдириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
293-модда. Хатлаш чоғида мол-мулкни баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатланаётган мол-мулк суриштирувчи ёки терговчи томонидан унинг эскириш даражасини эътиборга олиб, баҳолаш пайтида мавжуд бўлган бозор нархида баҳоланади. Зарур ҳолларда баҳолаш мутахассис иштирокида ёки баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
(293-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-257-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 315-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пуллар, облигациялар, чеклар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар ўз қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмнинг фуқаровий даъво қисми ижросини таъминлаш учун мол-мулкни хатлашда баённомага қиймати зиённи қоплаш учун етарли мол-мулк киритилади. Бунда мулкдор ёки мол-мулк эгаси, ўзининг фикрича, қайси мол-мулкни баённомага киритиш зарур деб ҳисобласа, шу мол-мулкни кўрсатишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
294-модда. Хатланган мол-мулкни олиб қўйиш ва сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатланган мол-мулк олиб қўйилиб, сақлаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёхуд бошқа ташкилот вакилига топширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатланган мол-мулк мулкдорга ёки мол-мулк эгасига, унинг вояга етган оила аъзоларидан бирига ёки бошқа шахсга сақлаб туриш учун қолдирилиб, унга ушбу мол-мулкнинг тўла-тўкис сақланиши учун қонунда назарда тутилган жавобгарлик тушунтирилади ва бу ҳақда ундан тилхат олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муомалада бўлиши ман қилинган ашёлар ҳар қандай ҳолларда ҳам олиб қўйилиши керак. Уларни сақлаш тартиби қонун билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк муассасаларида сақланаётган пуллар, шунингдек давлат заёми облигациялари, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар олиб қўйилмайди, лекин мол-мулк хатлангани тўғрисидаги қарорни ёки ажримни олиш биланоқ, уларни харжлаш операциялари тўхтатиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
295-модда. Мол-мулк хатланганлигини бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқлов ҳукми қонуний кучга кирганда, жиноят иши тугатилганда, шунингдек фуқаровий даъвогар ўз даъвосидан воз кечганда ҳамда фуқаровий даъвони қаноатлантириш юзасидан кўрилган чораларга сабаб бўлган асослар бартараф этилган бошқа ҳолларда мол-мулкнинг хатланганлиги бекор қилинади. Бунда гаров реестридан мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ёзув чиқариб ташланади.
(295-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОЛТИНЧИ БЎЛИМ
ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-боб. Жиноятларнинг олдини олиш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
296-модда. Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишларини юритишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
297-модда. Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг тақдимномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор жиноят ишини тергов қилиш чоғида жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаб чиқиб, тегишли давлат органига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига, жамоат бирлашмасига, жамоага ёки мансабдор шахсга ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритади. Тақдимноманинг нусхаси ишга қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
298-модда. Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида суднинг хусусий ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини кўриш жараёнида жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланганидан кейин суд хусусий ажрим чиқариб, унда тегишли давлат органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, жамоат бирлашмаларидан, жамоалардан ёки мансабдор шахслардан ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
299-модда. Тақдимномани ва хусусий ажримларни бажариш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисидаги тақдимнома ёки хусусий ажрим юборилган давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, жамоат бирлашмаси, жамоа ёки мансабдор шахс зарур чораларни кўриши ва кўрилган чораларнинг натижалари тўғрисида кечи билан бир ойлик муддат ичида тегишинча суриштирувчини, терговчини, прокурорни ёки судни хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдимнома ёки хусусий ажрим бажарилмаган ёки виждонан бажарилмаган тақдирда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг айбдор раҳбари қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300-модда. Фуқаро ижтимоий бурчини намунали бажарганлиги тўғрисида тақдимнома ва хусусий ажрим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор — тақдимнома, суд эса, хусусий ажрим чиқариш йўли билан тегишли корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарини ва жамоасини жиноятнинг олдини олиш ёки уни фош этишда фуқаро юксак онглилик, жасорат кўрсатгани, ижтимоий бурчини намунали бажарганлиги тўғрисида хабардор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕТТИНЧИ БЎЛИМ
РЕАБИЛИТАЦИЯ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-боб. Реабилитация асослари ва оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
301-модда. Реабилитация асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқлов ҳукми, шунингдек ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган ҳолатлар шахсни реабилитация этишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
302-модда. Реабилитация этилишнинг мулкий ва бошқа оқибатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реабилитация этилган шахс қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф равишда қамоқда сақлангани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши қонунга хилоф равишда тўхтатиб турилгани, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилингани туфайли вазифасидан қонунга хилоф равишда четлаштирилгани ёхуд тиббий муассасага қонунга хилоф равишда жойлаштирилгани натижасида унга етказилган мулкий зарарни ундириш ҳамда маънавий зиён оқибатлари бартараф этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
(302-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда реабилитация этилган шахснинг ушбу Кодекснинг 310-моддасида назарда тутилган меҳнат қилиш, нафақа олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқлари ҳам тикланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
303-модда. Қисман реабилитация этишнинг асослари ва оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг қисман реабилитация этилишига қуйидагилар асос бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) шахснинг қамоқда ёки уй қамоғида сақлаб турилганига қараганда камроқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ёки озодликни чеклашга ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳукмдан айбловнинг қисман чиқариб ташланганлиги ва бунинг натижасида қонунга кўра қамоқда ёки уй қамоғида сақлаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш мумкин эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш муддатининг юқори суд томонидан ҳақиқатда ўталган муддатга қараганда камайтирилганлиги ёхуд бошқа енгилроқ жазо тури билан алмаштирилганлиги;
(303-модданинг биринчи қисми 1 — 3-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жиноий жазо тайинламай ҳукм чиқарилган ҳолларда ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғининг, тиббий муассасага жойлаштиришнинг асоссизлиги.
(303-модданинг биринчи қисми 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисман реабилитация этиш айбланувчига ёки маҳкумга етказилган мулкий зиённинг асоссиз қисми қопланишига ва маънавий зиён оқибатларининг асоссиз қисми бартараф қилинишига сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-боб. РЕАБИЛИТАЦИЯ ЭТИЛГАН ШАХСГА ЕТКАЗИЛГАН ЗИЁННИ ҚОПЛАШ ВА УНИНГ БОШҚА ҲУҚУҚЛАРИНИ ТИКЛАШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
304-модда. Мулкий зиённи қоплаш ҳажми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реабилитация этилган шахсга ушбу Кодекснинг 302 ва 303-моддаларида кўрсатилган қонунга хилоф ҳаракатлар билан етказилган мулкий зиён тўла ҳажмда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар қопланиши лозим бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) реабилитация этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) пенсия ва нафақалар, башарти уларни тўлаш тўхтатиб қўйилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек суднинг ҳукми, ажримига (қарорига) асосан мусодара қилинган ёхуд давлат фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олинган ва йўқотилган мол-мулк қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарималар ва суд чиқимлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) юридик ёрдам кўрсатилиши учун шахс томонидан адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар.
(304-модданинг иккинчи қисми 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реабилитация этилган шахс вафот этган тақдирда ушбу модданинг 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида назарда тутилган зиённи ундириш ҳуқуқига унинг меросхўрлари, 2-бандида назарда тутилган зиённи ундириш ҳуқуқига эса боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланиши лозим бўлганлар жумласига кирувчи оила аъзолари эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
305-модда. Мулкий зиённи қоплаш манбаи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 304-моддасининг 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган зиён молия органлари томонидан, 2-бандида кўрсатилган зиён Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
(305-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
306-модда. Мулкий зиённи ундириш ҳуқуқи ва унинг миқдори масаласини ҳал қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса суриштирувчи, терговчи, прокурор реабилитация этилган шахснинг ўзига етказилган мулкий зиённи ундириб олиш ҳуқуқини эътироф этишлари лозим. Ҳукм, ажрим ёки қарорнинг нусхаси реабилитация этилган шахсга топширилади ёки почта орқали юборилади. Айни вақтда унга ҳукм, ажрим ёки қарор устидан шикоят қилиш тартиби, шунингдек мулкий зиённи қоплаш ва бошқа ҳуқуқларини тиклаб олиш тартиби тушунтирилади.
(306-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реабилитация этиш тўғрисида қарор чиқарган суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган шахсдан ариза тушган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан зиён миқдорини аниқлайди, зарурат туғилганда бунинг учун молия органларидан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларидан ҳисоб-китоб талаб қилиб олади. Иш апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриш чоғида суд томонидан тугатилган бўлса, зиён миқдорини ҳукм чиқарган суд аниқлайди.
(306-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
307-модда. Мулкий зиённи қоплаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкий зиённинг миқдори ҳисоблаб чиқарилганидан кейин бу зиённи қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш тўғрисида суд ажрим, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради.
(307-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажрим ёки қарорнинг нусхаси гербли муҳр билан тасдиқланиб, тўловни амалга ошириши лозим бўлган органларга тақдим этиш учун реабилитация этилган шахсга, у вафот этган бўлса, ушбу Кодекснинг 304-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган шахсларга берилади ёки юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
308-модда. Тўловни амалга ошириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим устидан шикоят қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг пул тўловини амалга ошириш тўғрисидаги қарори устидан манфаатдор шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда ва муддатда судга шикоят қилишлари мумкин.
(308-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг тўловни амалга ошириш тўғрисидаги ажрими устидан манфаатдор шахслар юқори судга умумий тартибда шикоят қилишлари, прокурор эса протест киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
309-модда. Реабилитация этилган шахсга етказилган маънавий зиён оқибатларини бартараф қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс ушлаб турилганлиги, қамалганлиги ёки уй қамоғида турганлиги, лавозимидан четлаштирилганлиги, тиббий муассасага жойлаштирилганлиги ёки ҳукм қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинган, радио, телевидение ёки бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган бўлса, реабилитация этилган шахснинг, у вафот этган бўлса, қариндошларининг, суд, прокурор, терговчининг ва суриштирувчининг талабига кўра тегишли оммавий ахборот воситалари унинг реабилитация этилганлиги тўғрисида бир ой ичида хабар беришлари шарт.
(309-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
310-модда. Реабилитация этилган шахснинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга хилоф равишда ҳукм қилингани, қонунга хилоф равишда тиббий муассасага жойлаштирилгани, эҳтиёт чораси тариқасида қонунга хилоф равишда қамоққа олингани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани туфайли ишдан (лавозимидан) озод қилинган ёки ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши муносабати билан лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилган шахс олдин ишлаган ишига (лавозимига) тикланиши лозим, корхона, муассаса, ташкилот тугатилган ёки қонунда назарда тутилган бошқа асослар уни олдинги ишлаб турган ишига (лавозимига) тиклаш имкониятини бермаган тақдирда унга аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши лозим.
(310-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реабилитация этилган шахснинг қонунга хилоф равишда эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган ёки уй қамоғида бўлган вақти, жазо ўтаган вақти, лавозимидан четлаштирилганлиги туфайли ишламай юрган вақти, тиббий муассасада сақланган вақти умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшилади.
(310-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга хилоф равишда ҳукм этилгани, эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақлангани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, ушлаб турилгани ёки тиббий муассасага жойлаштирилгани туфайли ўқув юртидан ҳайдалган шахс илтимосига кўра ўқишга тикланиши шарт.
(310-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга хилоф равишда ҳукм этилгани ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилгани туфайли уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахсга илгари у эгаллаб турган уй-жой қайтарилади, башарти уни қайтариб беришнинг имкони бўлмаса, ўша аҳоли пунктининг ўзида аввалгисига тенг қулайликларга эга бўлган уй-жой берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга хилоф равишда ҳукм қилинганлиги ёки ишда айбланувчи, судланувчи сифатида иштирок этишга жалб қилинганлиги муносабати билан паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши тўхтатиб турилган шахсга янги паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) бериш йўли билан паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши тикланади.
(310-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
311-модда. Ҳуқуқларни даъво тартибида тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг меҳнат қилиш, пенсия олиш ва уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш, шунингдек мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилмаган бўлса ёхуд шахс қабул қилинган қарорга рози бўлмаса, у тегишли талаб билан даъво ишини юритиш тартибида судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
312-модда. Талаб қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкий зиённи қоплаш учун пул товони тўлашни реабилитация этилган шахс ёки ушбу Кодекс 304-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар бундай тўловларни амалга ошириш ҳақидаги ажрим ёки қарорни олган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида талаб қилишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳуқуқларни тиклашни реабилитация этилган шахс ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтирувчи билдириш хати олган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида талаб қилиши мумкин. Узрли сабабларга кўра бу муддат ўтказиб юборилган ҳолларда у манфаатдор шахснинг аризасига биноан суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан тикланиши лозим.
(312-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
313-модда. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг мулкий ва бошқа ҳуқуқларини тиклаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реабилитация қилинган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш ушбу бобда белгиланган қоидаларга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, мудофаа вазири, ички ишлар вазири, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўмондони томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
(313-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САККИЗИНЧИ БЎЛИМ
ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТЛАР ВА ЧИҚИМЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-боб. ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
314-модда. Муддатларни ҳисоблаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодексда белгиланган муддатлар, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан тайинланган муддатлар соатлар, суткалар ва ойлар билан ҳисобланади. Муддатларни ҳисоблашда муддатнинг ўтиши бошланган соат, сутка ҳисобга олинмайди, аммо бу қоида ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғида ва тиббий муассасада бўлиш муддатларини ҳисоблашга тааллуқли эмас.
(314-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддатни ҳисоблашда ишдан ҳоли вақт ҳам эътиборга олинади. Муддатлар суткалар билан ҳисобланганда муддат охирги суткада соат 24-00 да тугайди. Тегишли ҳаракат судда, прокуратурада ёки бошқа давлат муассасасида бажарилиши лозим бўлса, муддат ушбу муассасаларда иш вақти тамом бўлиши билан тугайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ойлар билан ҳисобланадиган муддат охирги ойнинг муддат бошланган кунига тўғри келган санасида тугайди, муддатнинг тугаши тегишли санаси бўлмаган ойга тўғри келса, муддат шу ойнинг сўнгги суткасида тамом бўлади. Муддатнинг тугаши ишдан ҳоли кунга (дам олиш, байрам кунига) тўғри келса, муддат шундан кейинги биринчи иш кунида тугайди, ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғида ва тиббий муассасада бўлиш муддатини ҳисоблаш ҳоллари бундан мустасно.
(314-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
315-модда. Процессуал мажбурлов чоралари қўлланганда муддатларни ҳисоблаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи ва тиббий муассасага жойлаштиришда муддат ушбу чоралар амалда қўлланилган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 226, 245 ва 268-моддаларида кўрсатилган муддат ўтгач, шахс дарҳол озод қилиниши лозим.
(315-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят, илтимоснома ёки бошқа ҳужжат муддат тугагунга қадар уни қабул қилишга ваколатли шахсга топширилган ёхуд хабар қилинган бўлса, муддатга риоя этилган деб ҳисобланади. Шикоят, илтимоснома ёки бошқа ҳужжат муддат тугагунга қадар почтага топширилган бўлса, қамоқда сақланаётган ёхуд тиббий муассасадаги шахслар учун эса, дастлабки қамоқ ёки тиббий муассаса маъмуриятига топширилган бўлса, муддат ўтган деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
316-модда. Муддатни узайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодексда белгиланган муддатлар унда назарда тутилган ҳоллардагина узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда назарда тутилган ҳолларда суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан муайян ҳаракатни бажариш учун белгиланган муддат процесснинг манфаатдор иштирокчиси қилган илтимосга биноан муддатни белгилаган суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
317-модда. Муддатни тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддат иш юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан тикланиши лозим. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш ёки рад этиш хусусида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Муддатни тиклашнинг рад этилиши устидан умумий тартибда шикоят қилиниши ва протест билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муддат ўтказиб юборилгандан сўнг шикоят қилинганда ажрим ёки қарорнинг ижроси манфаатдор процесс иштирокчисининг илтимосига биноан, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги масала ҳал қилингунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-боб. ПРОЦЕССУАЛ ЧИҚИМЛАР ВА УЛАРНИ ҚОПЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
318-модда. Процессуал чиқимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал чиқимлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга, холисларга уларнинг процессуал ҳаракатлар ўтказиладиган жойга келиб кетиш, турар жойни ижарага олиш харажатларини қоплаш учун, шунингдек суткалик харажат пули тариқасида бериладиган суммадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, холисларга уларни одатдаги машғулотидан чалғитганлик учун тўланадиган суммадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) экспертларга, таржимонларга, мутахассисларга улар суриштирув, дастлабки тергов ёки судда ўз вазифаларини бажарганлиги учун тўланадиган ҳақдан, ана шу вазифалар хизмат топшириғи тартибида бажарилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушбу Кодекснинг 50-моддасига мувофиқ судланувчи тўловдан озод қилинган тақдирда юридик ёрдам кўрсатганлик учун ҳимоячига тўланадиган ҳақдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ашёвий далилларни сақлаш ва жўнатиш билан боғлиқ харажатлар суммасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) экспертиза муассасаларида экспертиза ўтказиш учун сарфланган суммадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш ва қидириш учун қилинган харажатлардан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71) суриштирув, дастлабки тергов ёки суд мажлисини видеоконференцалоқадан фойдаланган ҳолда ўтказиш чоғида қилинган харажатлардан;
(318-модда биринчи қисмининг 71-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) жиноят ишини юритишда қилинган бошқа харажатлардан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг 1, 2, 3, 4 ва 71-бандларида кўрсатилган суммалар суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.
(318-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
319-модда. Ўртача иш ҳақининг сақланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ тариқасида, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, эксперт, мутахассис, таржимон, холис, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси тариқасида чақириладиган шахснинг суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга чақирилганлиги билан боғлиқ буткул вақт учун уларнинг иш жойида ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
320-модда. Процессуал чиқимларни ундириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал чиқимлар, ушбу модданинг олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилганидан ташқари ҳолларда, маҳкумлардан ундирилади ёки давлат ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд процессуал чиқимларни, таржимонга тўланган суммадан ташқари, маҳкумдан ундиришга ҳақли. Процессуал чиқимлар жазодан озод қилинган маҳкум, шунингдек жазо тайинланмаган маҳкум зиммасига юклатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бир неча судланувчини айбли деб топган тақдирда, уларнинг ҳар биридан қанча миқдорда процессуал чиқимларни ундириш лозимлигини белгилайди. Бу ҳолда суд айбнинг оғир ёки енгиллигини, жиноят учун жавобгарлик даражаси ва маҳкумларнинг мулкий аҳволини инобатга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчи оқланган ёки ушбу Кодекснинг 83-моддасига мувофиқ иш тугатилган тақдирда процессуал чиқимлар давлат ҳисобига ўтказилади. Судланувчи бир айблов бўйича оқланган, бошқа айблов бўйича эса айбли деб топилган бўлса, суд у айбли деб топилган айблов билан боғлиқ процессуал чиқимларни тўлашни унинг зиммасига юклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал чиқимлар ундирилиши лозим бўлган шахснинг тўловга моддий имконияти бўлмаган тақдирда чиқимлар давлат ҳисобига ўтказилади. Маҳкумнинг процессуал чиқимни тўлаши унинг қарамоғида бўлганларнинг моддий аҳволига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, суд маҳкумни процессуал чиқимларнинг ҳаммасини ёхуд бир қисмини тўлашдан озод этишга ҳақлидир. Маҳкум ҳуқуқий ёрдам учун тўловдан озод этилган тақдирда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ процессуал чиқимлар, шунингдек таржимонга бериладиган пуллар давлат ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга қонунда белгиланган тартибда чақирилган процесс иштирокчисининг узрсиз сабабларга кўра келмаслиги оқибатида ишнинг судда кўрилишини ёхуд тергов ҳаракатлари ўтказишни кечиктириш билан боғлиқ процессуал чиқимлар ана шу келмаган шахсдан ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий жавобгарлик: адвокат узрсиз сабабларга кўра келмагани учун тегишли адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига, жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси узрсиз сабабларга кўра келмагани учун тегишли жамоат бирлашмаси ёхуд жамоага юклатилиши мумкин.
(320-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар юзасидан процессуал чиқимларни тўлашни вояга етмаганнинг хулқ-атвори устидан тегишли назорат йўқлигида айби бўлган тақдирда вояга етмаган маҳкумнинг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга юклаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчининг шикояти бўйича қўзғатилган иш юзасидан судланувчи оқланган тақдирда суд процессуал чиқимларни иш юритилишига сабаб бўлган шикоятни берган шахсдан тўлиқ ёки қисман ундиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАХСУС ҚИСМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЎҚҚИЗИНЧИ БЎЛИМ
ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
401-боб. Ишни судга қадар юритишнинг умумий шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3201-модда. Ишни судга қадар юритишнинг шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни судга қадар юритиш жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар қабул қилинган пайтдан бошланади ҳамда терговга қадар текширувни ва жиноят ишини тергов қилишни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3202-модда. Терговга қадар текширув
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширув жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни текшириш, уларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан қарор қабул қилишга доир тадбирларни, шунингдек иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган жиноят изларини, нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни мустаҳкамлаш ва сақлашга доир чораларни ўз ичига олади.
(3202-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширув мазкур Кодекснинг 391-моддасида кўрсатилган органлар томонидан ушбу Кодекснинг 41-бобида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширув суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан ҳам олиб борилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3203-модда. Жиноят ишини тергов қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини тергов қилиш суриштирув ёки дастлабки тергов шаклида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки тергов ушбу Кодекснинг 345-моддаси иккинчи — саккизинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича, шунингдек ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ўтказилади.
(3203-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув ушбу Кодекснинг 3812-моддаси биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергови суриштирув шаклида ўтказиладиган жиноят ишлари терговнинг ҳар томонлама, холисона ва тўла ўтказилишини таъминлаш мақсадида ушбу Кодекснинг 3815-моддасига мувофиқ прокурорнинг асослантирилган қарорига кўра дастлабки тергов олиб бориш учун топширилиши мумкин.
(401-боб Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-боб. ЖИНОЯТ ИШИНИ ҚЎЗҒАТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
321-модда. Жиноят ишини қўзғатиш мажбурияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси ўз ваколатлари доирасида жиноят содир этилганлиги тўғрисида сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда жиноят ишини қўзғатиши шарт.
(321-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
322-модда. Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини қўзғатиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) шахсларнинг аризалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) оммавий ахборот воситалари берган хабарлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни суриштирувчи, терговчи, прокурор, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг бевосита ўзи аниқлаши;
(322-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) айбини бўйнига олиш ҳақидаги арз сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
323-модда. Жиноят ишини аноним хабарларга асосан қўзғатишга йўл қўйилмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ҳақидаги имзосиз, қалбаки имзоли ёки уйдирма шахс номидан ёзилган хат, ариза ёки бошқа аноним хабарлар жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
324-модда. Шахсларнинг аризалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсларнинг жиноят тўғрисидаги аризалари ёзма ёки оғзаки бўлиши мумкин. Ёзма ариза арз қилувчи шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғзаки ариза баённомада қайд этилади. Баённомада арз қилувчи, унинг яшаш ва ишлаш жойи, шунингдек шахсий ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим. Башарти арз қилувчи ҳужжат кўрсата олмаса, унинг шахси тўғрисидаги маълумотларни бошқа йўллар билан текшириш чораси кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Арз қилувчи жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилади ва бу хусусда баённомада қайд қилиниб, унинг имзоси билан тасдиқланади. Сўнгра баённомада жиноят содир этиш ҳолатлари хусусидаги маълумотлар арз қилувчи номидан, иложи борича сўзма-сўз акс эттирилади. Баённомани арз қилувчи ва аризани қабул қилган мансабдор шахс имзолайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини қўзғатишга ушбу Кодекснинг 113-моддасида назарда тутилган айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз сабаб бўлса, била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилмаслигини мустасно этганда, унга шахсларнинг аризаларини қабул қилиш ва расмийлаштириш тўғрисидаги ушбу моддада назарда тутилган барча қоидалар тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
325-модда. Жабрланувчининг шикоятига асосан жиноят иши қўзғатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодекси 105-моддасининг биринчи қисмида, 109-моддасида, 110-моддасининг биринчи қисмида, 111-моддасида, 118-моддасининг биринчи қисмида, 119-моддасининг биринчи қисмида, 121-моддасининг биринчи қисмида, 136-моддасида, 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1411-моддасининг биринчи қисмида, 1413-моддасида, 149, 1491-моддаларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб жабрланувчи берган шикоят аризаси асосидагина қўзғатилади. Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, айбланувчига қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда прокурор жабрланувчининг шикоятисиз ҳам жиноят ишини қўзғатиши шарт.
(325-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 10 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 167, 170, 172, 173-моддаларида назарда тутилган ва устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари фақат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра қўзғатилади.
(325-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
326-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар жиноят тўғрисида берган хабарлар хизмат хати ёки тасдиқланган телефонограмма, телеграмма ёхуд радиограмма шаклида бўлиши лозим. Хабар юборувчи содир этилган жиноятга оид ҳолатларни тасдиқловчи ўз ихтиёридаги ҳужжатларни хабарга илова қилиб юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
327-модда. Оммавий ахборот воситалари берган хабарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян жиноят тўғрисида матбуот, радио ва телевидение, ҳужжатли кинофильмлардаги, шунингдек оммавий ахборот воситаларига йўлланган, лекин эълон қилинмаган хатлардаги хабарлар жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят тўғрисидаги хабарни эълон қилган ёки тегишли жойларга юборган оммавий ахборот воситалари, шунингдек бу хабар муаллифлари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига асосан ўз ихтиёрларида бўлган ҳужжатларни ва хабарни тасдиқловчи бошқа материалларни тақдим қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
328-модда. Жиноят ишини қўзғатиш ваколатига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахс томонидан жиноятга оид маълумотларнинг бевосита аниқланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотларнинг бевосита аниқланиши қуйидаги ҳолларда жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси маъмурий вазифани амалга ошираётганида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида;
(328-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суриштирувчи, терговчи бошқа жиноятга доир иш бўйича дастлабки тергов юритиш чоғида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида;
(328-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) прокурор қонунларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш пайтида ёки бошқа жиноятга доир иш бўйича дастлабки тергов олиб бориш чоғида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(328-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(328-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
329-модда. Жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар рўйхатга олиниши ва дарҳол, жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб қонунийлигини ва асослар етарли эканлигини текшириш зарурати бўлган тақдирда эса, ўн суткадан кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим. Ушбу муддат жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар олинган пайтдан бошлаб ҳамда то ишни қўзғатиш ёки қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқарилгунига қадар ёхуд терговга қадар текширув материаллари ушбу Кодекснинг 587-моддасига мувофиқ прокурорга юборилгунига қадар бўлган вақтни ўз ичига олади.
(329-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида терговга қадар текширув ўтказилиб, унинг давомида қўшимча ҳужжатлар, тушунтиришлар талаб қилиб олиш, шунингдек шахсни ушлаб туриш ушбу Кодекс 162-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шахсий тинтув ва олиб қўйиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, экспертиза ўтказиш, тафтиш тайинлаш, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақида топшириқлар бериш мумкин. Терговга қадар текширув вақтида бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш ман қилинади.
(329-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда, терговга қадар текширув муддати қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувчи, терговчи ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг асослантирилган қарорига кўра прокурор томонидан бир ойгача узайтирилиши мумкин:
(329-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ўтказиш учун кўп вақт талаб қиладиган экспертиза, хизмат текшируви, тафтиш ёки бошқа текширув тайинланган бўлса;
(329-модданинг учинчи қисми 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) олис жойларда бўлган ёки чақирувга биноан ҳозир бўлишдан бўйин товлаётган шахслардан тушунтиришлар талаб қилиб олиш зарур бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) янги ҳолатлар аниқланиб, уларни қўшимча тарзда текширмасдан туриб қарор қабул қилишнинг имкони бўлмаса.
(329-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-237-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 552-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) етказилган моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш ва (ёки) жиноят оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида белгиланган муддат ўтмаган бўлса.
(329-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонунига асосан 4-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
330-модда. Жиноятга оид маълумотларни кўриб чиқиш натижасида қабул қилинадиган қарорлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятга оид маълумотлар олинган ёки бундай маълумотлар бевосита аниқланган ҳар бир ҳолда қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
(330-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят ишини қўзғатиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ариза ёки хабарни терговга тегишлилигига қараб юбориш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
331-модда. Жиноят ишини қўзғатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 322-моддасида назарда тутилган сабаб ва асослар мавжуд бўлган тақдирда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси қарор чиқаради.
(331-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорда: ишни қўзғатиш сабаблари ва асослари; Жиноят кодексининг жиноят иши қўзғатилган жиноятни назарда тутувчи моддаси; бундан буён ишни ўз юритувига олувчи мансабдор шахс кўрсатилади.
(331-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси ушбу ишнинг тергов қилиниши устидан назоратни амалга ошириши лозим бўлган прокурорга юборилади.
(331-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш қўзғатилгандан кейин узоққа чўзилган жиноятларнинг олдини олиш ва жиноятлар такрорланишига йўл қўймаслик, шунингдек иш учун аҳамияти бўлиши эҳтимол тутилган жиноят изларини, нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни мустаҳкамлаш ва қўриқлаш юзасидан дарҳол чоралар кўриш лозим.
(331-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган фактлар бўйича тадбиркорлик субъектига нисбатан жиноят ишини қўзғатишга фақат Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг розилиги билан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарининг розилиги билан йўл қўйилади.
(331-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
332-модда. Жиноят ишларини бирлаштириш ва ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта тергов ёки суд иш юритувига фақат бир неча шахснинг бир ёки бир неча жиноятни биргалашиб содир этганликда айбланишига доир ишлар ёхуд бир шахснинг бир неча жиноятни содир этганликда айбланишига доир ишлар бирлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ёки бир неча жиноятни биргалашиб содир этишда айбланаётган шахсларга нисбатан ишни ажратишга, башарти бу иш ҳолатлари бўйича зарур бўлиб қолса ҳамда бундай ажратиш суриштирувнинг, дастлабки терговнинг ва суд томонидан ишни кўриб чиқишнинг тўлиқ ва холисона бўлишига таъсир қилмаса, йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган янги жиноят аниқланган тақдирда, жиноят ишининг мазкур ҳолатга доир қисми жиноят иши қўзғатилган ҳолда алоҳида иш юритувга ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишларни бирлаштириш ва ажратиш суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан амалга оширилади.
(332-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-123-сонли Қонуни асосида учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 502-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
333-модда. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 83-моддасининг 1 ва 2-бандларида ҳамда 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 3 — 8-бандларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради, жиноят содир этилганлиги тўғрисида хабар берган фуқаро, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ёки мансабдор шахс бу ҳақда хабардор қилинади. Бунда уларга қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилиши лозим. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган ҳолат суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан аниқланган тақдирда, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ушбу Кодекснинг 63-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан суд томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 3-бандларида назарда тутилган асосларга кўра жиноят иши қўзғатишни рад этишга, агар ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги масала қўйилаётган шахс ёки вафот этган шахснинг яқин қариндошлари бунга эътироз билдирса, йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси томонидан ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган ҳолат аниқланган тақдирда, жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотлар дарҳол прокурорга юборилади.
(333-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
334-модда. Маъмурий, интизомий ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарлар бўйича кўриладиган чоралар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган хабарда жиноят ҳақида эмас, балки маъмурий, интизомий ёки бошқа ҳуқуқбузарлик ёхуд ахлоқ нормалари бузилганлиги ҳақида маълумот бўлса, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш билан бир пайтда хабарни ҳуқуқни бузган шахсга нисбатан маъмурий, интизомий жавобгарлик ёки жамоат таъсир чоралари қўллаш учун ҳуқуқни бузган шахс ишлайдиган ёки ўқийдиган жой маъмуриятига, унинг турар жойидаги жамоага, жамоат бирлашмасига ёки болалар масалалари бўйича комиссияга, тегишли ваколатларга эга бўлган давлат органи ёки мансабдор шахсга юборади.
(334-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган хабарда фуқароларнинг сиёсий, меҳнат, уй-жой, оилавий ёки бошқа ҳуқуқлари бузилганлиги, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўриқланадиган қонуний манфаатлари бузилганлиги кўзга ташланса, унда ишни қўзғатишни рад қилиш билан бир вақтда манфаатдор шахсларга судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари ва тартиби тушунтирилиши лозим. Башарти улар маълум сабабларга кўра, суд орқали ўзларини ҳимоя қилишни сўраш имкониятига эга бўлмасалар, прокурор бундай шахсларни ҳимоя қилиб, судга ариза билан мурожаат этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
335-модда. Жиноят тўғрисидаги аризани (хабарни) терговга тегишлилигига қараб юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани (хабарни) терговга тегишлилигига қараб юборишга ушбу туман (шаҳар) ҳудудидан ташқарида содир этилган жиноят ҳақида хабар берилган ва жиноят ишини қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун текшириш ҳаракатларини жиноят содир этилган туманда (шаҳарда) ўтказиш зарур бўлган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
336-модда. Жиноят ишини иш қўзғатилганидан кейин юбориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилганидан кейин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) прокурор ишни ушбу Кодекснинг 345 ва 3812-моддаларига мувофиқ дастлабки тергов ёки суриштирув органига юборади ёхуд ўзи дастлабки тергов ёки суриштирув юритишга киришади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) терговчи дастлабки терговни юритишга киришади ва бу ҳақда дарҳол прокурорни хабардор қилади ёки прокурорнинг розилиги билан жиноят ишини ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра бошқа дастлабки тергов органига ёки ушбу Кодекснинг 3812-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра суриштирув органига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) суриштирувчи суриштирув юритишга киришади ва бу ҳақда дарҳол прокурорни хабардор қилади ёки прокурорнинг розилиги билан жиноят ишини ушбу Кодекснинг 3812-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра бошқа суриштирув органига ёки ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра дастлабки тергов органига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи жиноят ишини ушбу Кодекснинг 345 ва 3812-моддаларида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра дастлабки тергов ёки суриштирув органига ўтказиш учун дарҳол прокурорга юборади. Жиноят ишининг тергови терговга қадар текширувни амалга оширган органнинг суриштирувига ёки дастлабки терговига тегишли бўлган тақдирда, жиноят иши прокурорни дарҳол хабардор қилган ҳолда суриштирувни ёки дастлабки терговни амалга ошириш учун қабул қилиниши мумкин.
(336-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
337-модда. Жиноят ишини қўзғатишнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини қўзғатишнинг қонунийлиги устидан назорат олиб бораётган прокурор:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ва иш қўзғатишни рад қилишга;
(337-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ва айни вақтда иш қўзғатишга ҳақлидир.
(337-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(337-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
338-модда. Жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкин. Иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорининг прокурор томонидан бекор қилиниши устидан ҳам худди шундай тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(338-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан прокурорга, прокурорнинг иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи прокурорга, суднинг ажрими устидан эса юқори судга шикоят қилиниши мумкин.
(338-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-боб Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-боб. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
344-модда. Дастлабки терговни олиб боришга ваколатли мансабдор шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки терговни прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради.
(344-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки терговни прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
345-модда. Жиноят ишининг терговга тегишлилиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг иккинчи — саккизинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши шарт.
(345-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 97 — 1031, 108, 116, 132, 137, 141 — 1493-моддаларида, 169-моддаси иккинчи қисмининг «д» ва «е» бандларида ҳамда учинчи қисмининг «г» бандида, 175-моддасида, 1921 — 19212, 1971, 205 — 215, 218 — 222, 2291-моддаларида, 2293-моддаси олтинчи қисмида, 2294, 2295, 230 — 2302, 231-моддаларида, 232-моддаси иккинчи қисмида, 2321 — 236, 2411 — 242, 265-моддаларида, 27611-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан амалга оширилади.
(345-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 279 — 302-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳарбий прокуратура терговчилари томонидан олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 150 — 163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов давлат хавфсизлик хизмати терговчилари томонидан олиб борилади.
(345-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 104-моддасида, 105-моддаси иккинчи қисмида, 106, 107-моддаларида, 110-моддаси иккинчи қисмида, 114-моддаси учинчи қисмида, 1151-моддасида, 117-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 118, 119-моддаларида, 121-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 1221-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 124-моддасида, 1261-моддаси бешинчи — саккизинчи қисмларида, 127-моддасида, 1271-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 128, 1281-моддаларида, 129-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 131-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 133-моддаси иккинчи қисмида, 1331, 1332, 134, 135-моддаларида, 138-моддаси иккинчи қисмида, 164, 165, 166-моддаларида, 168-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 169-моддаси иккинчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида, учинчи қисмининг «а», «б» ва «в» бандларида ҳамда тўртинчи қисмида, 171-моддаси учинчи қисмида, 173-моддаси учинчи қисмида, 176-моддасида, 193 — 196-моддаларида, 1961-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 1962-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 197-моддасида, 198 — 204, 216-моддаларида, 2161-моддасининг иккинчи қисмида, 217-моддасида, 225-моддаси учинчи қисмида, 226-моддаси иккинчи қисмида, 228-моддаси иккинчи қисмида, 2282-моддаси учинчи қисмида, 2296, 244, 2443-моддаларида, 2444-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 245, 247, 248-моддаларида, 2481-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 249, 250-моддаларида, 2501-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 252 — 2551-моддаларида, 2552-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 256, 257, 258-моддаларида, 259-моддаси иккинчи қисмида, 260-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 2601-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 262-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 2621-моддаси иккинчи қисмида, 263-моддасида, 2631-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 264-моддасида, 266-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 267-моддасида, 268-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 269-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 270-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 271-моддасида, 273-моддаси иккинчи — олтинчи қисмларида, 274-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 275-моддасида, 276-моддаси иккинчи қисмида, 2761 — 2764-моддаларида, 2766, 2767-моддаларида, 2768-моддаси иккинчи қисмида, 2769-моддаси учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 27610-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 27613-моддаларида, 277-моддаси учинчи қисмида, 278-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 2787-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек вояга етмаганлар содир этган жиноятларга доир барча ишлар бўйича (қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ бўлган жиноятлар бундан мустасно) дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан амалга оширилади.
(345-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 177-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 180 — 1811-моддаларида, 184-моддаси учинчи қисмида, 1861-моддасида, 27611-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг терговчилари томонидан амалга оширилади.
(345-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 1291-моддаси иккинчи қисмида, 167-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 178-моддасида, 1862-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 188, 1881, 243, 2441, 2442, 27612-моддаларида, 2788-моддаси учинчи қисмида, 2789-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки тергов иш қўзғатган дастлабки тергов органи томонидан амалга оширилади. Терговга қадар текширувни амалга ошираётган орган ёки суриштирув органи томонидан ушбу қисмда назарда тутилган жиноятлар бўйича иш қўзғатилган тақдирда, иш бўйича терговни амалга оширувчи дастлабки тергов органи прокурор томонидан белгиланади.
(345-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 237 — 241-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар терговни олиб боришда бошқа дастлабки тергов органи терговига тегишли янги жиноят аниқланса, ишни юритаётган дастлабки тергов органи фақат тегишли прокурорнинг розилиги билан терговни тўлиқ ҳажмда тамомлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар терговни олиб боришда суриштирув органига тегишли бўлган ва тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган янги жиноят аниқланса, жиноят ишини ажратиш ва бошқаларга ўтказиш ушбу Кодекснинг 332 ва 3812-моддаларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда агар мазкур янги жиноят ушбу Кодекс 3812-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар туркумига кирса, ажратилган жиноят иши бўйича суриштирувни амалга ошириш прокурор томонидан суриштирувчига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли дастлабки тергов органлари терговига тегишли жиноят ишлари битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор терговни олиб боришни оғирроқ жиноят тўғрисидаги жиноят ишининг тергови қайси органга тегишли бўлса, шу органга, жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси тенг бўлганда эса, жиноят ишини узоқроқ муддат давомида тергов қилаётган органга топширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек уларга тенглаштирилган прокурорлар терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилишини таъминлаш мақсадида жиноят ишини, терговга тегишлилик қоидаларидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда асослантирилган қарорга биноан бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган орган жиноятни ҳисобга олишдан илгари яширган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг яқин қариндоши иш юзасидан жабрланувчи, гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар деб топилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) айбсизлиги аён бўлган шахс айбланувчи тариқасида жалб этилганда ёки қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида олдиндан била туриб қонунга хилоф равишда илтимоснома қўзғатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) дастлабки терговни олиб боришда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турлари қўлланилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) терговнинг натижаларига ва иш бўйича қонуний қарор қабул қилинишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тарзда ушбу Кодекс талаблари бузилганда.
(345-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
346-модда. Ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят қаерда содир этилган бўлса, жиноят иши ўша туман (шаҳар) терговчисининг терговига тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки тергов, башарти иш ҳолатларини анча тез, пухта, тўла, холисона, ҳар томонлама текширишга ёрдам берса, иш қўзғатилган жойда ёки гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи ёки гувоҳларнинг кўпчилиги турган ерда ўтказилиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори турувчи прокурор ёки юқори тергов бўлинмаси бошлиғининг фармойишига асосан дастлабки тергов ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
347-модда. Терговчининг топшириқларини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир терговчи ўз юритувида бўлган жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида исталган жойда бирор тергов ҳаракатини шахсан ўзи бажаришга ёхуд уни ўтказишни бошқа терговчига ёки суриштирувчига топширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчининг топшириғида ижро этувчи учун мажбурий бўлган ижро муддати кўрсатилади. Терговчининг топшириғини бу муддат ичида ижро этишнинг иложи бўлмаса, топшириқ олган шахс топшириқ берган терговчига топшириқ қачон бажарилиши мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда, телеграмма ёки телефонограмма орқали хабар қилади ва унинг кўрсатмаларига биноан топшириқни бажаришни давом эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
348-модда. Жиноят ишини бошқаларга ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини бир тергов бўлинмаси доирасида бир терговчидан бошқа терговчига ўтказиш шу тергов бўлинмасининг раҳбари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни бир тергов бўлинмасидан бошқасига ўтказиш юқори тергов бўлинмасининг бошлиғи томонидан прокурор розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказишга прокурорнинг қарорига биноан йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3481-модда. Йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш прокурорнинг қарорига кўра, жиноят иши ёхуд унинг материаллари судда йўқолган тақдирда эса ижро этиш учун прокурорга юбориладиган суд ажримига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш жиноят иши ҳужжатларининг ушбу Кодексда белгиланган тартибда далиллар деб топилиши мумкин бўлган сақлаб қолинган кўчирма нусхалари бўйича ва процессуал ҳаракатларни бажариш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши тикланаётганда суриштирув, дастлабки тергов ишларини юритиш, қамоқда сақлаш ва уй қамоғи муддатлари ушбу Кодекснинг 245, 351 ва 3817-моддаларида белгиланган тартибда ҳисобланади.
(3481-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар йўқолган жиноят иши бўйича қамоқда сақлашнинг ёки уй қамоғининг охирги муддати тугаган бўлса, айбланувчи дарҳол озод қилиниши керак.
(3481-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
349-модда. Дастлабки терговда жамоатчиликнинг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш учун жамоатчиликни жалб қилишга ҳақлидир. Шу мақсадда у жамоат бирлашмаларига, жамоаларга, аҳолига жиноят иши учун аҳамиятга молик маълумотлар ҳақида хабар қилишни, қидирилаётган шахслар ёки нарсалар турган жойни кўрсатишни сўраб мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари ва жамоалар терговчининг илтимосига кўра, айрим тергов ҳаракатларида иштирок этиш учун ўз ораларидан холислар, таржимонлар, мутахассисларни тавсия қилишлари мумкин. Жамоатчилик вакиллари бўлмиш холисларга, таржимонларга, мутахассисларга нисбатан ушбу Кодекснинг тегишли процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва бурчлари тўғрисидаги қоидалари тўлиқ татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
350-модда. Дастлабки терговнинг бошланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи жиноят ишини қўзғатиб, уни ўз иш юритувига олади ва бу ҳақда иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги қарорга ёзиб қўяди. Башарти терговчига олдин қўзғатилган иш берилган бўлса, у ишни ўз юритувига олганлиги тўғрисида қарор чиқаради, шундан сўнг дастлабки терговни бошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
351-модда. Дастлабки тергов муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки тергов жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим.
(351-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бирлаштирилаётганда улар бўйича иш юритиш муддати узоқроқ муддат давомида тергов қилинган жиноят иши бўйича белгиланади. Бунда қолган жиноят ишлари бўйича иш юритиш муддати узоқроқ тергов қилинган ишнинг муддати билан қамраб олинади ва қўшимча равишда ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов муддати, агар жиноят иши янги жиноят бўйича ёки янги шахсга нисбатан ажратилаётган бўлса, тегишли қарор чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади. Қолган ҳолларда муддат бу жиноят иши қайси жиноят ишидан алоҳида иш юритувга ажратилган бўлса, ўша жиноят иши қўзғатилган пайтдан эътиборан ҳисобланади.
(351-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-123-сонли Қонуни асосида иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 502-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш айблов хулосаси билан, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисидаги тақдимнома билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган куни дастлабки тергов тамомланган ҳисобланади.
(351-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки тергов муддатига қуйидагилар кирмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш материаллари билан танишиб чиққан вақт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) дастлабки тергов тўхтатиб турилган вақт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қўшимча тергов ўтказиш учун прокурор томонидан қайтарилган иш терговчига келиб тушгунга қадар ўтган вақт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган дастлабки тергов муддати тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик дастлабки тергов муддати фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари томонидан етти ойгача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш қўшимча тергов ўтказиш учун қайтариб юборилганда, шунингдек тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча тергов муддати мазкур ишни терговчи қабул қилган пайтдан эътиборан бир ой доирасида белгиланади. Бу муддатни янада узайтириш иш прокурорга берилгунга, тўхтатиб турилгунга ёки тугатилгунга қадар ўтган тергов муддати ҳисобга олинган ҳолда умумий асосларда амалга оширилади.
(351-модданинг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан бешинчи — саккизинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномани терговчи тергов муддати тугашидан камида ўн сутка илгари прокурорга топширади. Прокурор ўз устхати билан илтимосномани қаноатлантиради ёки дастлабки терговни тамомлаб, ишни судга юбориш тўғрисида кўрсатма беради ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
352-модда. Тергов ҳаракатларини ўтказишда холисларнинг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки терговда олиб қўйиш, тинтув ўтказиш, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, эксперт тадқиқотини ўтказиш учун намуналар олиш, мурдани эксгумация қилиш камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти бир тергов ҳаракатини бир неча терговчи ёки терговчи ва у раҳбарлик қилаётган суриштирувчилар бир пайтнинг ўзида турли хоналарда ёки бир-биридан анча узоқ жойларда ўтказаётган бўлсалар, ҳар бир терговчи ва суриштирувчи ҳузурида доимо камида икки нафар холис иштирок этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро терговчининг қонуний талабларини ва таклифларини бажаришдан бош тортаётганлигини ёки терговчига қаршилик кўрсатаётганлигини ёхуд дастлабки тергов юритиш тартибига тўғри келмайдиган бошқа ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар қилаётганини тасдиқлаш учун ҳам холислар таклиф қилинадилар. Ушбу Кодекснинг 93-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
353-модда. Жиноят ишидаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи жиноят ишидаги барча маълумотларни ёки унинг муайян қисмидаги маълумотларни ошкор қилинмайдиган деб эътироф этишга ҳақли. Ана шу асосда у тергов ҳаракатларида иштирок этаётган ёки тергов ҳаракатларини бажаришда ҳозир бўлган ёхуд тергов материаллари билан танишаётган шахслардан уларнинг зиммасига ишда мавжуд бўлган маълумотларни унинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида мажбурият юклатилгани ҳақида тилхат олиши мумкин. Тилхатда, шунингдек мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига биноан жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.
(353-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти гумон қилинувчи ва айбланувчи зиммасига юкланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячининг ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти унинг гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан бўладиган суҳбатига тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
354-модда. Дастлабки терговни терговчилар гуруҳига топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши кўп меҳнат талаб этса, жуда мураккаб ёки ўта долзарб бўлса, прокурор ёки тергов бўлинмасининг бошлиғи шу иш бўйича дастлабки тергов юритишни доимий ёки махсус тузилган тергов гуруҳига топшириши мумкин. Бундай топшириқ ҳақида қарор чиқарилиши лозим бўлиб, унда тергов гуруҳининг раҳбари ва аъзолари кўрсатилади. Башарти дастлабки терговни терговчилар гуруҳига топшириш тўғрисидаги қарор жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор билан айни бир вақтда қабул қилинган бўлса, иккала масала бир қарорнинг ўзида баён этилади. Гуруҳ таркибида ўзгаришлар бўлганда ва гуруҳ раҳбари ўзгартирилганда ҳам қарор чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
355-модда. Терговчилар гуруҳи раҳбарининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳ раҳбари бўлган терговчи жиноят ишини ўз юритишига қабул қилиб олади ва дастлабки терговнинг умумий йўналиши ва пировард натижаси учун, шунингдек жиноят процессининг шу босқичида бажариладиган ҳар бир ҳаракат ва қарорнинг қонуний ҳамда асосланган бўлиши учун тўла жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳ раҳбари бўлган терговчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ишни ўзи раҳбарлик қилаётган терговчиларга тақсимлаб беради, уларнинг ҳар бири бажарадиган иш қисми ёки тергов йўналишини белгилайди, айрим тергов ҳаракатлари бажаришни топшириб, уларни ижро этиш муддатини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) шахсан ўзи тергов ҳаракатларини бажаради ва раҳбарлиги остидаги терговчилар ўтказаётган айрим тергов ҳаракатларида иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қарорлар чиқаради, шу жумладан шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимосномалар қўзғатиш, ишни тўла ёки унинг бирор қисмини тугатиш ёхуд тўхтатиш ҳақида қарорлар чиқаради;
(355-модданинг иккинчи қисми 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) прокурорнинг кўрсатмалари ижро этилишини таъминлайди, ушбу Кодекс 36-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ишни ўз эътирозлари билан бирга юқори турувчи прокурорга юборади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларга ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга тергов ҳаракатларини ёки тезкор-қидирув тадбирларини олиб бориш тўғрисида топшириқлар ва кўрсатмалар беради, шунингдек улардан терговчилар бажараётган тергов ҳаракатларини ўтказишда ёрдам беришни талаб қилади, ўз топшириқлари, кўрсатмалари, талаблари бажарилиши устидан назорат қилиб боради;
(355-модда иккинчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш чоралари тўғрисида тақдимномалар юборади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) айблов хулосасини тузади ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва тасдиқлаш учун уларни иш билан бирга прокурорга юборади ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритади.
(355-модда иккинчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
356-модда. Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар гуруҳ раҳбари бўлган терговчи топшириқларини, кўрсатмаларини бажарадилар ва бу тўғрида уни хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар томонидан бажарилган тергов ҳаракатларининг натижалари жиноят ишини юритишга қабул қилиб олган терговчи бажарган ҳаракатнинг натижалари билан бир хил аҳамиятга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳ аъзоси бўлган терговчи гуруҳ раҳбари бўлган терговчининг топшириғини, кўрсатмасини қонунга хилоф ёки асоссиз деб ҳисобласа, бу ҳақда у гуруҳ раҳбарига ўз эътирозларини билдиради. Гуруҳ раҳбари бўлган терговчи бу эътирозларни кўриб чиқиб, топшириқни ёки кўрсатмани бекор қилади ёки уни ижро этиш учун бошқа терговчига беради ёхуд ўзи тегишли тергов ҳаракатини бажаради. Гуруҳ аъзоси бўлган терговчи ўз эътирозлари бўйича терговчилар гуруҳининг раҳбари қабул қилган қарорга рози бўлмаса, назорат олиб борувчи прокурорга ўз эътирозларини етказади, прокурор узил-кесил қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
357-модда. Тергов ҳаракатининг бир неча терговчи томонидан бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян шароитларда ва мақсадларда кўздан кечириш, тинтув, эксперимент ёки бошқа тергов ҳаракатларини ўтказишда унинг иштирокчилари айни бир вақтда турли биноларда бўлишлари ёки бир-бирларидан анча масофага узоқлашишлари, шунингдек, башарти тергов ҳаракатларини юритишда бир қанча иштирокчиларни ёки ҳозир бўлган шахсларни кузатиш таъминланиши лозим бўлиб қолса, тергов ҳаракатларини бир неча терговчи ёки терговчининг ўзи унга ёрдам бераётган суриштирувчилар билан амалга ошириши мумкин. Бунда терговчилардан бири қолган терговчилар, суриштирувчилар ва бошқа тергов ҳаракати иштирокчилари фаолияти устидан раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
358-модда. Терговчининг ва прокурорнинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоят бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят тергов бўлинмаси бошлиғига ва ишни тергов қилишда қонунларга риоя этилиши устидан назорат олиб бораётган прокурорга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят юқори турувчи прокурорга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-боб. ЖИНОЯТ ИШИДА ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ ТАРИҚАСИДА ВА АЙБЛАНУВЧИ ТАРИҚАСИДА ИШТИРОК ЭТИШГА ЖАЛБ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
359-модда. Шахсни жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс ушбу Кодекснинг 221-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланган бўлса ёхуд ишда уни жиноят содир этишда гумон қилишга асос берувчи маълумотлар мавжуд бўлса, у жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
360-модда. Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирор жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс иш қўзғатилгунга қадар ушланган бўлса ва ушбу Кодекснинг 225-моддасида назарда тутилган текшириш ушлаб туришнинг асосли эканлигини тасдиқлаган бўлса, терговчи шахсни ушлаб туриш, иш қўзғатиш ва ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақида тўхтамларга келиб, уларни битта қарорда баён қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорда ушлаб турилган шахс қайси жиноятни содир этишда гумон қилинаётганлиги, Жиноят кодексининг қайси моддасида бу жиноят назарда тутилгани, ушлаб туришнинг сабаб ва асослари, шунингдек шахсни ушлаб туриш, агар жиноят иши илгари қўзғатилмаган бўлса, жиноят ишини қўзғатиш ва уни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарор кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор гумон қилинувчига у биринчи марта сўроқ қилингунига қадар эълон қилинади. Айни вақтда унга ушбу Кодекснинг 48-моддасида назарда тутилган гумон қилинувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
361-модда. Жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради, унда:
(361-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) айбланувчи тариқасида жалб этилаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган куни, ойи ва йили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) айбловнинг мазмуни, яъни шахснинг зиммасига қўйилаётган жиноят ҳодисаси, у содир этилган жой, вақт ва бошқа муҳим ҳолатлар баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Жиноят кодексининг ушбу жиноятни назарда тутган моддаси, қисми, банди акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг турли моддалари, қисмлари ёки бандларида назарда тутилган бир неча жиноятни содир этишда айблаганда, бу жиноятлардан ҳар бирининг моҳияти ва юридик тавсифи алоҳида кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг хулоса қисмида мазкур шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида тўхтамга келинганлиги ифодаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
362-модда. Айбловни ўзгартириш, тугатиш ва тўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти тергов ўтказиш чоғида дастлабки айбловни қайта кўриб чиқишни тақозо этадиган янги далиллар тўпланган бўлса ёки дастлабки айбловнинг ноаниқлиги ёхуд юридик тавсифи нотўғрилиги маълум бўлиб қолса, дастлабки айблов ўзгартирилиши, қисман тугатилиши ёки тўлдирилиши лозим. Бу ҳақда терговчи қарор чиқаради ва унда айбловнинг янги мазмунини баён қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 83-моддасида ҳамда 84-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган айбланувчини реабилитация этиш учун асос бўладиган ёки ишни юритиш учун монелик қиладиган ҳолатлар аниқланса, айблов тугатилади.
(362-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-277 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 509-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбловни тугатиш тўғрисида терговчи қарор чиқаради. Бир йўла шу қарор билан терговчи айбланувчига нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси, мулкни хатлаш, лавозимдан четлаштириш чораларини бекор қилади ва шахсга айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга қонунсиз жалб қилинганлиги сабабли кўрган зиёнларини ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиради. Қарорнинг нусхаси шу шахсга дарҳол тақдим қилиниши ёки юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
363-модда. Тугатилган айбловни қайта тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти Жиноят кодекси ёки ушбу Кодекс нормаларини қўлланишдаги хатолар натижасида иш тугатилган бўлса, шунингдек айбланувчининг айблилигини кўрсатувчи янги далиллар аниқланса, тугатилган айблов қайта тикланиши мумкин. Бундай ҳолларда, шунингдек айбловни нотўғри тугатиш одил судловга қарши қаратилган жиноятнинг ёки айбланувчи томонидан ёхуд айбланувчининг илтимоси ёки розилиги билан ҳаракат қилган ўзга шахс томонидан далилларни қалбакилаштириш, яшириш ёхуд йўқ қилиб юборишнинг оқибати бўлса, айблов Жиноят кодексининг 64-моддасида белгиланган жиноий жавобгарликка тортиш муддати ичида қайта тикланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-боб. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИ ТЎХТАТИШ ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
364-модда. Дастлабки терговни тўхтатиш асослари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки тергов:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган, башарти унинг терговга келишини таъминлаш имконияти бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) айбланувчи ишни юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалинган ҳолларда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки тергов ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар юзага келган вақтдан бошлаб тўхтатилади. Лекин дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи айбланувчи йўқлигида бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисида терговчи қарор чиқаради ва унинг нусхасини прокурорга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
365-модда. Қидирув эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчининг турган жойи номаълум бўлганда терговчи унинг турган жойини аниқлаш учун зарур бўлган барча чораларни кўриши, зарур ҳолларда эса, унга нисбатан қидирув эълон қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи фақат айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши тўғрисида қарор чиқарилган шахсга нисбатан қидирув эълон қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қидирув дастлабки тергов ўтказилаётганида ҳам, шунингдек дастлабки тергов тўхтатилганидан кейин ҳам эълон қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 242 ва 243-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда қидирилаётган айбланувчи топилган тақдирда, суднинг ажрими билан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин
(365-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қидирилаётган айбланувчи ушланган тақдирда у ушланган жойдаги прокурор ушланган шахснинг қидирилаётган айбланувчи эканлигини аниқлаши ва қамоққа олиш учун қонуний асослар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
366-модда. Айбланувчи касал бўлиб қолганида дастлабки терговни тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-тиббиёт эксперти ёки психиатр-эксперт айбланувчининг касалини жиноят ишини юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли, лекин даволаб бўладиган касаллик деб топса, иш бўйича дастлабки тергов айбланувчи соғайгунга қадар тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда айбланувчига нисбатан танланган эҳтиёт чораси терговчи томонидан ушбу Кодекснинг 236 — 254-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда сақлаб қолиниши, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
367-модда. Жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган ҳолларда дастлабки терговни тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча тергов ҳаракатлари бажариб бўлинганидан кейин ҳам жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаса, иш юритишни тўхтатиш мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда терговчи тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган орқали айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахсни аниқлаш ва уни жавобгарликка тортиш чораларини кўриши шарт.
(367-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаганлиги сабабли тўхтатилган иш Жиноят кодексининг 64-моддасида белгиланган жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгач, тугатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
368-модда. Айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетганлиги аниқланган бўлса ва бу ҳол дастлабки тергов ҳаракатларида унинг ҳозир бўлишини таъминлаш имконини бермаса, барча тергов ҳаракатлари бажарилганидан кейин иш бўйича дастлабки терговни ўтказиш тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
369-модда. Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисидаги қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов терговчининг қарори билан тўхтатилади. Бу қарорда ишнинг моҳияти ҳамда терговни тўхтатиш асослари, ушбу Кодекс 364-моддасининг биринчи қисмидаги 2, 3 ва 4-бандларда назарда тутилган ҳолларда эса, айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахс ҳам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи дастлабки терговни тўхтатгач, бу ҳақда жабрланувчини, фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
370-модда. Терговчининг дастлабки тергов тўхтатилгандан кейинги ҳаракатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи дастлабки терговни тўхтатиш асосларига қараб ички ишлар органлари ва бошқа ваколатли органлардан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахсларни аниқлаш, яшириниб юрган айбланувчиларни қидириб топиш учун кўрилаётган чоралардан мунтазам хабардор бўлиб туради ва шу мақсадда ўзи сўров хатлари юборади, маълумотлар ва тушунтирувлар олади, жамоатчиликнинг ёрдамидан фойдаланади ёхуд айбланувчининг дастлабки терговнинг тўхтатилишига сабаб бўлган касаллигидан вақти-вақти билан хабардор бўлиб туради. Айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган ҳолларда терговчи жиноят содир этишда айбланаётган ва бошқа давлатлар ҳудудида яшириниб юрган шахсларни ушлаб беришни тартибга солувчи қонунчиликка ва халқаро шартномаларга мувофиқ чоралар кўради.
(370-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки тергов тўхтатилгандан кейин ва у қайта тиклангунга қадар тергов ҳаракатлари ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
371-модда. Тўхтатилган жиноят иши бўйича дастлабки терговни қайта тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўхтатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) терговни тўхтатиш учун асос тариқасида ушбу Кодекснинг 364-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) иш бўйича айбланувчининг иштирокисиз бажарилиши мумкин бўлган қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш зарурати туғилганда қайта тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисидаги қарор қонунга номувофиқ бўлса, прокурор уни бекор қилиши ва дастлабки терговни қайта тиклаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи дастлабки терговнинг қайта тикланганлиги ҳақида прокурорга дарҳол хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан дастлабки тергов қайта тикланиши билан бир пайтда дастлабки терговнинг ўтиш муддати ҳам тикланади. Тергов муддатининг кейинчалик узайтирилиши дастлабки терговни тўхтатишдан олдин ўтган тергов муддатини эътиборга олган ҳолда ушбу Кодекснинг 351-моддасига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-боб. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИ ТАМОМЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
372-модда. Дастлабки терговни тамомлаш турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки тергов жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқариш, айблов хулосаси тузиш, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тақдимнома тайёрлаш билан тамомланади.
(372-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
373-модда. Жиноят ишини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда тугатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, жиноят ишини тугатиш ушбу Кодекснинг 63-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан суд томонидан амалга оширилади.
(373-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
374-модда. Жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг тавсиф қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят ишини қўзғатиш асослари ва унинг содир этилишига доир тергов вақтида текширилган тусмоллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) гумон қилинувчи ва айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, уларга қўйилган айб ва уларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чоралари, башарти бу шахсларга қўйилган гумон ёки айб илгари чиқарилган алоҳида қарор билан тугатилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жиноят ишини тугатиш асослари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) бу асосларни тасдиқловчи далиллар, улар ишнинг қайси жилдлари ва саҳифаларида акс эттирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ашёвий далилларнинг рўйхати, бу ашёлар сақланаётган жой ва уларнинг эгалари, шунингдек манфаатдор шахслар ёки муассасалар томонидан бу ашёларни уларга қайтариб бериш тўғрисидаги илтимослари, башарти шундай илтимос қилинган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари баён қилинади.
(374-модданинг иккинчи қисми 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг хулоса қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) гумонни ёки айбловни олиб ташлаш тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) эҳтиёт чораларини, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини, шунингдек фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги;
(374-модда учинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ашёвий далиллар тўғрисидаги қарорлар баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқаргач, бу ҳақда гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига, шунингдек жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга ва уларнинг вакилларига, худди шунингдек иш корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқаронинг берган хабари билан қўзғатилган бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот вакилига ёхуд фуқарога хабар қилади. Айни вақтда уларга ишни тугатиш тўғрисидаги қарор устидан прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(374-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматга чақирилувчи шахсга нисбатан иш тугатилганда терговчи бу ҳақда етти кунлик муддат ичида ёзма тарзда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
375-модда. Жиноят иши тамомлангандан кейин ундаги материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи тўпланган далилларни айблов хулосасини тузиш учун етарли деб топганидан кейин айбланувчи ва ҳимоячига дастлабки тергов тамомланганлигини эълон қилади, уларга ишдаги барча материаллар билан танишиб чиқишга доир ҳуқуқларини тушунтиради ва танишиб чиқиш учун ишни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти иш тугатилган бўлса, терговчи бу ҳақда ва иш материаллари билан танишиш ҳуқуқи ҳақида гумон қилинувчини, айбланувчини ва ҳимоячини хабардор қилади ҳамда уларнинг илтимосига биноан уларга танишиб чиқиш учун ишни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи дастлабки тергов тамомланганлиги ва иш айблов хулосаси билан судга юборилиши ёки иш тугатилганлиги тўғрисида жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига хабар қилади, башарти улар хоҳласалар, барча иш материаллари билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиради. Сўнг терговчи кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчиларининг илтимосига мувофиқ, танишиб чиқиш учун уларга ишни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчилар, гувоҳлар, холислар ва процесснинг бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тергов ҳаракатлари баённомасининг кириш қисмлари танишиб чиқиш учун тақдим қилинмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда баённомаларнинг кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган кириш қисмлари муҳрланган ҳолда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти айбланувчининг ҳимоячиси ёки жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг вакили узрли сабабларга биноан белгиланган вақтда иш материаллари билан танишиб чиқиш учун кела олмаса, терговчи танишиб чиқиш муддатини кўпи билан беш суткага кечиктириши мумкин. Ҳимоячи ёки вакил бу муддат ичида келмаган тақдирда айбланувчига бошқа ҳимоячини таклиф қилиш, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгарга бошқа вакил чақириш учун имконият яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
376-модда. Жиноят ишидаги материаллар билан танишиб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи ишдаги материалларни танишиб чиқиш учун тикилган ва рақамланган кўринишда, ҳар бир жилддаги ҳужжатларни рўйхат қилган тарзда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш билан танишиб чиқиш учун зарур бўлган муддат чекланмайди. Лекин процесс иштирокчилари ишдаги материаллар билан танишишни атайлаб чўзишга уринаётган бўлсалар, терговчи ўз қарорида ишдаги материаллар билан танишиш учун муайян муддат белгилашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш билан танишиб чиқаётган шахс ишдаги ҳужжатлардан кўчирмалар ёзиб олишга ҳақлидир, давлат сирларини ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи ишдаги материаллар билан танишиб чиққанлик тўғрисида баённома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш билан танишиб чиққандан кейинги оғзаки илтимосларни терговчи баённомага киритади. Процесс иштирокчиси ёзма тарзда алоҳида илтимоснома бериши мумкин, бу ҳақда баённомада ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
377-модда. Илтимослар қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш билан танишиб чиқишгач ёки бирор сабабга кўра танишиб чиқишдан бош тортганларидан кейин терговчи улардан қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш ёки янги қарорлар қабул қилиш хусусида илтимослари бор ёки йўқлигини аниқлайди.
(377-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг аризасига биноан илтимосномалар тайёрлаш ва тақдим қилиш учун уч сутка доирасида вақт берилиши мумкин. Терговчи илтимосномани тўла ёки қисман рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради ва бу ҳақда илтимоснома берилган вақтдан бошлаб уч сутка ичида аризачига хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи илтимосни қондириш рад қилинганлиги тўғрисидаги қарор билан танишиб чиққанидан кейин икки сутка ичида прокурорга рад этилганлик устидан шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
378-модда. Илтимос қондирилгандан кейин жиноят иши билан қайта таништириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи илтимос қондирилгандан кейин, у ким томонидан ва кимларнинг манфаатлари йўлида билдирилган бўлишидан қатъи назар, айбланувчи, ҳимоячига, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига ишдаги барча материаллар билан яна танишиб чиқиш имкониятини беради.
(378-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
379-модда. Айблов хулосаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи ва унинг ҳимоячисини жиноят ишидаги барча материаллар билан таништириб бўлгач, терговчи, башарти ишни судга юбориш учун етарли асослар борлиги тўғрисидаги фикри ўзгармаган бўлса, айблов хулосаси тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов хулосаси тавсиф-асослантириш ва хулоса қисмларидан иборат бўлади. Тавсиф қисмида дастлабки терговда аниқланган ҳолатлар: жабрланувчи, шунингдек айбланувчи тўғрисидаги маълумотлар; айбланувчининг айбдорлигини тасдиқловчи далиллар, айбланувчининг ўзини ҳимоя қилиш учун келтирган важлари ва уларни текшириш натижалари баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса қисмида айбланувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар келтирилади ҳамда эълон қилинган айбловнинг мазмуни Жиноят кодексининг шу жиноятни назарда тутган моддаси ёки моддаларини ҳам кўрсатган ҳолда баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов хулосасида баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи иш саҳифалари кўрсатилиши керак. Айблов хулосаси қаерда ва қачон тузилганлиги кўрсатилиб, терговчи томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
380-модда. Айблов хулосасига иловалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов хулосасига терговчининг фикрича суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхати, шунингдек қўлланилган эҳтиёт чоралари, гумон қилинувчи ва айбланувчи қанча вақт қамоқда сақланганлиги ёки у уй қамоғида бўлганлиги тўғрисидаги, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари, суд чиқимлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.
(380-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхатида терговчи уларнинг турган жойи ҳамда кўрсатувлари ёки хулосалари ишнинг қайси саҳифасида баён қилинганлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчилар, гувоҳлар, холислар ва процесснинг бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахслар рўйхатида уларнинг тахаллуслари кўрсатилиши мумкин. Хавфсизлиги таъминланишига муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар улар иштирокида ўтказилган тергов ҳаракатлари баённомаларининг кириш қисмлари билан бирга муҳрланган ҳолда судга тақдим этилади. Улар билан фақат айблов хулосасини тасдиқловчи прокурор ва ишни кўриб чиқувчи судья танишишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
381-модда. Жиноят ишининг прокурорга юборилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи айблов хулосасини имзолаганидан кейин жиноят ишини дарҳол прокурорга юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
461-боб. Суриштирувнинг умумий шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3811-модда. Суриштирувни амалга оширишга ваколатли бўлган мансабдор шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувни ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган органларнинг суриштирувчилари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувни ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда прокурорлар ва терговчилар ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3812-модда. Жиноят ишининг терговга тегишлилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув қуйидагиларнинг суриштирувчилари томонидан олиб борилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ички ишлар органларининг — Жиноят кодексининг 105-моддаси биринчи қисмида, 109-моддасида, 110-моддаси биринчи қисмида, 111, 112-моддаларида, 114-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 115-моддасида, 117-моддаси биринчи қисмида, 120-моддасида, 121-моддаси биринчи қисмида, 1221-моддаси биринчи қисмида, 125, 1251, 126-моддаларида, 1261-моддаси биринчи — тўртинчи қисмларида, 1271-моддаси биринчи қисмида, 129-моддаси биринчи қисмида, 1291-моддаси биринчи қисмида, 131-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 133-моддаси биринчи қисмида, 136-моддасида, 138-моддаси биринчи қисмида, 139, 140-моддаларида, 168-моддаси биринчи қисмида, 169-моддаси биринчи қисмида, 170-моддасида, 171-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 172-моддасида, 173-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 185, 1851-моддаларида, 1961-моддаси биринчи қисмида, 1962-моддаси биринчи қисмида, 2161-моддаси биринчи қисмида, 2162-моддасида, 225-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 226-моддаси биринчи қисмида, 227, 2271-моддаларида, 228-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида, 2281-моддасида, 2282-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 229, 2292-моддаларида, 2293-моддаси биринчи — бешинчи қисмларида, 2444-моддаси биринчи қисмида (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 2445, 2446-моддаларида, 2481-моддаси биринчи қисмида, 2552-моддаси биринчи қисмида, 259-моддаси биринчи қисмида, 260-моддаси биринчи қисмида, 2601-моддаси биринчи қисмида, 261, 2611, 2612-моддаларида, 262-моддаси биринчи қисмида, 2621-моддаси биринчи қисмида, 2631-моддаси биринчи қисмида, 266-моддаси биринчи қисмида, 268-моддаси биринчи қисмида, 269-моддаси биринчи қисмида, 270-моддаси биринчи қисмида, 273-моддаси биринчи қисмида, 274-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 276-моддаси биринчи қисмида, 2765-моддасида, 2768-моддаси биринчи қисмида, 2769-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 27610-моддаси биринчи қисмида, 277-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 278-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 2781 — 2786-моддаларида, 2787-моддаси биринчи қисмида, 2788-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 2789-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича;
(3812-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари — Жиноят кодексининг 122, 123-моддаларида, 232-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича;
(3812-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари — Жиноят кодексининг 177-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 179, 183-моддаларида, 184-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 1841, 1852-моддаларида, 189 — 192-моддаларида, 27611-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича;
(3812-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари — Жиноят кодексининг 130-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 1301-моддасида, 184-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 2443-моддасида, 2444-моддаси биринчи қисмида, 2501-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ бўлган жиноятларга доир ишлар бўйича.
(3812-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари — Жиноят кодексининг 2501-моддаси биринчи қисмида (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари) ва 2591-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича.
(3812-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 130-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 1301-моддасида (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 167-моддаси биринчи қисмида, 1862-моддаси биринчи қисмида, 2443-моддасида (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари) назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича суриштирув ишни қўзғатган орган томонидан олиб борилади.
(3812-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 237-моддаси биринчи қисмида, 238-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 239, 240-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича суриштирув ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суриштирувни олиб боришда бошқа суриштирув органи терговига тегишли янги жиноят аниқланса, ишни юритаётган суриштирув органи фақат тегишли прокурорнинг розилиги билан суриштирувни тўлиқ ҳажмда тамомлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суриштирувни олиб боришда дастлабки тергов органига тегишли бўлган ва тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлган янги жиноят аниқланса, прокурорнинг розилиги билан жиноят иши ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра дастлабки тергов органига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суриштирувни олиб боришда дастлабки тергов органига тегишли бўлган ва тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган янги жиноят аниқланса, жиноят ишини ажратиш ва бошқаларга ўтказиш ушбу Кодекснинг 332 ва 345-моддаларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда агар мазкур янги жиноят ушбу Кодекс 345-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар туркумига кирса, ажратилган жиноят иши бўйича дастлабки терговни амалга ошириш прокурор томонидан дастлабки тергов органига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли суриштирув органларига тегишли жиноят ишлари битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор суриштирувни олиб боришни оғирроқ жиноят тўғрисидаги жиноят ишининг тергови қайси органга тегишли бўлса шу органга, жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси тенг бўлганда эса, жиноят иши бўйича узоқроқ муддат давомида суриштирув олиб бораётган органга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув органлари терговига тегишли бўлган жиноят ишлари бошқа дастлабки тергов органлари терговига тегишли бўлган жиноят ишлари билан битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор терговни олиб боришни ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговга тегишлилик қоидалари бўйича дастлабки тергов органига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят қаерда содир этилган бўлса, жиноят иши ўша туман (шаҳар) суриштирув органининг суриштирувчисига тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув, агар иш ҳолатларини анча тез, пухта, тўла, холисона, ҳар томонлама текширишга ёрдам берса, иш қўзғатилган жойда ёки гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи ёки гувоҳларнинг кўпчилиги турган ерда ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори турувчи прокурор ёки юқори турувчи суриштирув бўлинмаси бошлиғининг фармойишига асосан суриштирув ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг терговчилари ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича терговни суриштирув шаклида амалга ошириши мумкин.
(3812-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3813-модда. Суриштирувни амалга оширишда жиноят-процессуал қонунчилик нормаларининг қўлланилиши
(3813-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув мазкур бобда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда ушбу Кодекс билан белгиланган умумий қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3814-модда. Суриштирувчининг топшириқларини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир суриштирувчи ўз юритувида бўлган жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида исталган жойда бирор тергов ҳаракатини шахсан ўзи бажаришга ёхуд уни ўтказишни бошқа суриштирувчига топширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчининг топшириғида ижро этувчи учун мажбурий бўлган ижро муддати кўрсатилади. Топшириқни бу муддат ичида ижро этишнинг иложи бўлмаса, топшириқ олган шахс топшириқ берган суриштирувчига топшириқ қачон бажарилиши мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда, телеграмма ёки телефонограмма орқали хабар қилади ва унинг кўрсатмаларига биноан топшириқни бажаришни давом эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3815-модда. Жиноят ишини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини бир суриштирув органи доирасида бир суриштирувчидан бошқа суриштирувчига ўтказиш шу суриштирув органининг раҳбари ёки суриштирув бўлинмаси бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни бир суриштирув бўлинмасидан бошқасига ўтказиш юқори суриштирув органи раҳбари ёки юқори суриштирув бўлинмасининг бошлиғи томонидан прокурор розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни бир суриштирув органидан бошқа суриштирув органига ўтказиш прокурор розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона олиб борилишини таъминлаш мақсадида прокурор қуйидаги ҳолатларда ишни судга қадар юритишнинг ҳар қандай босқичида жиноят ишини дастлабки тергов шаклида тергов қилиш учун дастлабки тергов органига ўтказиши ёки ўз иш юритувига олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ишда айбланувчи тариқасида иштирок этиш учун жалб қилиниши лозим бўлган шахсни аниқлаш учун дастлабки тергов органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларни жалб қилган ҳолда қўшимча тергов ва процессуал чораларни қўллаш зарур бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ушбу Кодекснинг 345-моддаси ўн биринчи қисми 1 — 5-бандларида назарда тутилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича жиноят ишини ўтказиш ҳақида прокурор асослантирилган қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3816-модда. Суриштирувнинг бошланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи жиноят ишини қўзғатиб, уни ўз иш юритувига олади ва бу ҳақда иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорга ёзиб қўяди. Башарти суриштирувчига олдин қўзғатилган иш берилган бўлса, у ишни ўз юритувига олганлиги тўғрисида қарор чиқаради, шундан сўнг суриштирувни бошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3817-модда. Суриштирув юритиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бирлаштирилаётганда улар бўйича иш юритиш муддати узоқроқ муддат давомида тергов қилинган жиноят иши бўйича белгиланади. Бунда қолган жиноят ишлари бўйича иш юритиш муддати узоқроқ тергов қилинган ишнинг муддати билан қамраб олинади ва қўшимча равишда ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида иш юритувига ажратилган жиноят иши бўйича суриштирув муддати, агар жиноят иши янги жиноят бўйича ёки янги шахсга нисбатан ажратилаётган бўлса, тегишли қарор чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган ҳолларда муддат бу жиноят иши қайси жиноят ишидан алоҳида иш юритувига ажратилган бўлса, ўша жиноят иши қўзғатилган пайтдан эътиборан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш айблов далолатномаси билан, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисидаги тақдимнома билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган куни суриштирув тамомланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув муддатига қуйидагилар кирмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш материаллари билан танишиб чиққан вақт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суриштирув тўхтатиб турилган вақт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қўшимча суриштирув ўтказиш учун прокурор томонидан қайтарилган иш суриштирувчига келиб тушгунга қадар ўтган вақт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган суриштирув муддати прокурор томонидан йигирма кунгача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш қўшимча суриштирув ўтказиш учун қайтариб юборилганда, шунингдек тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча суриштирув муддати мазкур ишни суриштирувчи қабул қилган пайтдан эътиборан ўн кун доирасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3818-модда. Суриштирувнинг суриштирувчилар гуруҳи томонидан амалга оширилиши ҳамда тергов ҳаракатларининг бир неча суриштирувчилар томонидан бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши кўп меҳнат талаб этса, жуда мураккаб ёки ўта долзарб бўлса, прокурор ёки суриштирув бўлинмасининг бошлиғи шу иш бўйича суриштирув ишларини юритишни доимий ёки махсус тузилган суриштирувчилар гуруҳига топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчилар гуруҳини тузиш тартиби, гуруҳ раҳбари ва аъзоларининг ваколатлари, шунингдек тергов ҳаракатларининг бир неча суриштирувчилар томонидан бажарилиши тартиби ушбу Кодекснинг 354 — 357-моддаларида белгиланган терговчилар гуруҳини тузиш, гуруҳ раҳбарининг ва гуруҳ аъзолари бўлган терговчиларнинг ваколатлари, шунингдек тергов ҳаракатларини бир неча терговчилар томонидан бажариш тартиби билан бир хил белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3819-модда. Суриштирувни тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув суриштирувчининг қарори билан ушбу Кодекснинг 364 — 371-моддаларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга суриштирувчи томонидан фақат айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши тўғрисида қарор чиқарилган шахсга нисбатан қидирув эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суриштирув ушбу Кодекснинг 364-моддаси 1-бандида белгиланган асосларга кўра тўхтатилган бўлса, суриштирувчи тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар орқали ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахсни аниқлаш ва уни жавобгарликка тортиш чораларини кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38110-модда. Суриштирувни тамомлаш турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқариш, айблов далолатномаси, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тақдимнома тайёрлаш билан тамомланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38111-модда. Жиноят ишини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда жиноят ишини тугатиш ушбу Кодекснинг 63-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан суд томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчининг жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори ушбу Кодекснинг 374-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқаргач, бу ҳақда гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига, шунингдек жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга ва уларнинг вакилларига, худди шунингдек иш корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқаронинг берган хабари билан қўзғатилган бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот вакилларига ёхуд фуқарога хабар қилади. Айни вақтда уларга ишни тугатиш тўғрисидаги қарор устидан прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматга чақирилувчи шахсга нисбатан иш тугатилганда суриштирувчи бу ҳақда етти кунлик муддат ичида ёзма тарзда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38112-модда. Айблов далолатномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи тўпланган далилларни ишни судга ўтказиш учун етарли деб топса, айблов далолатномаси тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов далолатномаси соддалаштирилган шаклда тузилади ва суриштирувда аниқланган ҳолатлар, айбланувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар, эълон қилинган айбловнинг мазмуни, шунингдек суриштирув давомида аниқланган ва ушбу жиноят иши учун аҳамиятли бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олади. Айблов далолатномасининг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов далолатномасига суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг яшаш жойи кўрсатилган рўйхати, шунингдек гумон қилинувчи ва айбланувчига нисбатан қанча вақт қамоққа олиш ёки уй қамоғи тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, ҳукмнинг фуқаровий даъво ва бошқа мулкий ундиришлар бўйича қисми ижросини таъминлаш чоралари, суд чиқимлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.
(38112-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш зарур бўлган ҳолларда, ушбу Кодекснинг 380-моддаси учинчи қисмига мувофиқ мазкур шахсларнинг тегишли рўйхати тузилади ва судга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38113-модда. Жиноят иши тамомланганидан кейин ундаги материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов далолатномаси тузилганидан сўнг суриштирувчи айбланувчи ва ҳимоячига суриштирув тамомланганлигини эълон қилади, уларга ишдаги барча материаллар билан танишиб чиқишга доир ҳуқуқларини тушунтиради ва танишиб чиқиш учун ишни тикилган ҳамда рақамланган кўринишда, ҳужжатларнинг ҳар бир жилдини рўйхати билан тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти иш тугатилган бўлса, суриштирувчи бу ҳақда ва иш материаллари билан танишиш ҳуқуқи ҳақида гумон қилинувчини, айбланувчини, ҳимоячини хабардор қилади ҳамда уларнинг илтимосига биноан уларга танишиб чиқиш учун ишни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи суриштирув тамомланганлиги ва иш айблов далолатномаси билан судга юборилиши ёки иш тугатилганлиги тўғрисида жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига хабар қилади, башарти улар хоҳласалар, барча иш материаллари билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиради. Сўнг суриштирувчи кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчиларининг илтимосига мувофиқ, танишиб чиқиш учун уларга ишни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчилар, гувоҳлар, холислар ва процесснинг бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тергов ҳаракатлари баённомасининг кириш қисмлари танишиб чиқиш учун тақдим қилинмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда баённомаларнинг кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган кириш қисмлари муҳрланган ҳолда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти айбланувчининг ҳимоячиси ёки жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг вакили узрли сабабларга биноан белгиланган вақтда иш материаллари билан танишиб чиқиш учун кела олмаса, суриштирувчи танишиб чиқиш муддатини кўпи билан беш суткага кечиктириши мумкин. Ҳимоячи ёки вакил бу муддат ичида келмаган тақдирда айбланувчига бошқа ҳимоячини таклиф қилиш, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгарга бошқа вакил чақириш учун имконият яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш билан танишиб чиқаётган шахс ишдаги ҳужжатлардан кўчирмалар ёзиб олишга ҳақлидир, давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно. Суриштирувчи айблов далолатномаси ва ишдаги материаллар билан танишиб чиққанлик тўғрисида баённома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш билан танишиб чиққанидан кейинги оғзаки илтимосларни суриштирувчи баённомага киритади. Процесс иштирокчиси ёзма тарзда алоҳида илтимоснома бериши мумкин, бу ҳақда баённомада ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38114-модда. Илтимослар қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш билан танишиб чиқишгач ёки бирор сабабга кўра танишиб чиқишдан бош тортганларидан кейин суриштирувчи улардан қўшимча суриштирув ҳаракатларини ўтказиш ёки янги қарорлар қабул қилиш хусусида илтимослари бор ёки йўқлигини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг аризасига биноан уларга илтимосномалар тайёрлаш ва тақдим қилиш учун икки сутка доирасида вақт берилиши мумкин. Суриштирувчи илтимосномани тўла ёки қисман рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради ва бу ҳақда илтимоснома берилган вақтдан бошлаб уч сутка ичида аризачига хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи илтимосни қондириш рад қилинганлиги тўғрисидаги қарор билан танишиб чиққанидан кейин икки сутка ичида прокурорга рад этилганлик устидан шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38115-модда. Жиноят иши билан қайта таништириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи илтимос қондирилганидан кейин, у ким томонидан ва кимларнинг манфаатлари йўлида билдирилган бўлишидан қатъи назар, зарур ҳолларда баён қилинган тергов ва бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказгандан ҳамда айблов далолатномасини қайта тузгандан сўнг, айбланувчи, ҳимоячига, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига айблов далолатномаси ва жиноят ишининг бошқа материаллари билан яна танишиб чиқиш имкониятини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38116-модда. Жиноят ишининг прокурорга юборилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов далолатномаси суриштирувчи томонидан имзоланади ва суриштирув бўлинмаси бошлиғи билан келишилганидан сўнг, жиноят иши дарҳол прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38117-модда. Суриштирувчининг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоят бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар суриштирув бўлинмаси бошлиғига ёки ишни тергов қилишда қонунларга риоя этилиши устидан назорат олиб бораётган прокурорга берилади.
(461-боб Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-боб. Суриштирув ва дастлабки тергов органлари шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг қонунларнинг ижро этиши устидан назорат
(47-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
382-модда. Прокурорнинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини юритишда қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат прокурор томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этилгани тўғрисидаги ариза ва хабарларни кўриш ҳамда ҳал қилиш, текширишни амалга оширишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби, чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги суриштирув ва дастлабки тергов органларининг қонунларнинг ижро этилиши устидан олиб борадиган назоратининг соҳасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириб, прокурор ўз ваколати доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирув ва дастлабки тергов органларидан ҳамда терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлардан ишларни текшириш учун, содир этилган жиноятларга оид тезкор-қидирув, суриштирув, дастлабки тергов ишларининг боришига доир ҳужжатларни, материалларни ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади; содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги ариза ва маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳал этиш тўғрисидаги қонун талаблари қай даражада ижро этилаётганлигини ҳар ой камида бир марта текширади;
(382-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирувчилар ва терговчиларнинг шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қонунга хилоф ҳамда асоссиз қарорларини бекор қилади;
(382-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятларни тергов қилиш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақида илтимоснома қўзғатиш жиноят тавсифини белгилаш, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, айрим тергов ҳаракатларини бажариш ва жиноят содир этган шахсларни қидириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради;
(382-модданинг учинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради ёхуд қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимоснома киритади;
(382-модданинг учинчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради ёхуд айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимоснома киритади;
(382-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади;
(382-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни асосида олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради;
(382-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ёки Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақида судга илтимоснома киритади ёхуд илтимосномага розилик беради;
(382-модда учинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тинтув ўтказиш ҳақида, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақида, мол-мулкни хатлаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради;
(382-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонунига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳларнинг ва жабрланувчиларнинг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида судга илтимоснома киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан айбга иқрорлик тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда келишув тузади;
(382-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш, қидириш ҳақидаги қарорлар, суднинг қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажримини ижро этишни, шунингдек прокурор ёки прокуратура терговчиси юритувидаги ишлар юзасидан жиноятларни очиш ва жиноят содир этган шахсларни аниқлаш учун зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатмалар беради;
(382-модданинг учинчи қисми тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирувда, дастлабки терговда иштирок этади ҳамда зарур ҳолларда, ушбу Кодексга мувофиқ ҳар қандай иш бўйича айрим тергов ҳаракатларини шахсан бажаради ёки терговни тўлиқ амалга оширади;
(382-модда учинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-181-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 390-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ҳамда бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир сақланиши ҳуқуқларини чекловчи ҳамда абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар ҳақида ахборот олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг ҳамда терговчининг бошқа ҳаракатларига рухсат беради;
(382-модда учинчи қисмининг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки тергов ва суриштирув муддатларини ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда узайтиради;
(382-модда учинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларни суриштирув ва дастлабки тергов органларига қўшимча тергов ўтказиш тўғрисидаги ўз кўрсатмалари билан қайтаради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят ишини прокуратуранинг бир терговчисидан бошқасига, ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда эса, бир дастлабки тергов ва суриштирув органидан бошқа дастлабки тергов ва суриштирув органига ўтказади;
(382-модда учинчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирувчини ёки терговчини, башарти улар ишнинг тергови чоғида қонун бузилишига йўл қўйган бўлсалар, суриштирув ёхуд дастлабки тергов ишларини давом эттиришдан четлатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят ишлари қўзғатади ёки уларни қўзғатишни рад этади, ишларни тугатади ёхуд юритилишини тўхтатади; қонунда назарда тутилган ҳолларда терговчи ёки суриштирувчининг ишни тугатишига розилик беради; айблов хулосаси, айблов далолатномаси ёки қарорини тасдиқлайди, ишларни судга юборади.
(382-модда учинчи қисмининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг ушбу Кодексда назарда тутилган тартибга мувофиқ суриштирув ва дастлабки тергов органларига ҳамда терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга терговга қадар текшириш ўтказиш, ишларни қўзғатиш ва тергов қилиш билан боғлиқ бўлган кўрсатмалари ана шу органлар учун мажбурийдир.
(382-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
383-модда. Кўп воқеали жиноят ишлари бўйича прокурорнинг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ёки унинг ўринбосари кўп воқеали жиноят ишлари бўйича айбловнинг айрим воқеалари юзасидан муайян шахсга нисбатан тўпланган далилларни айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини тузиш учун етарли деб эътироф этса, шу воқеалар бўйича терговни тамомлаш ва ишни судга юбориш ҳақида ёзма кўрсатма беришга ҳақли.
(383-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
384-модда. Айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан келган жиноят иши юзасидан прокурор ҳал этиши лозим бўлган масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ёки унинг ўринбосари терговчидан айблов хулосаси ёки суриштирувчидан айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини ўрганиб чиқиши ва:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) айбланувчи зиммасига қўйилаётган қилмиш содир этилган ёки этилмаганлигини ва бу қилмишда жиноят таркиби бор-йўқлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қўйилган айб ишдаги мавжуд далиллар билан асослантирилган-асослантирилмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) айбланувчининг исботланган барча жиноий қилмишлари айблов мазмунига киритилган-киритилмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жинояти фош қилинган барча шахслар айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган-қилинмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) айбловни ёки ишни тугатишга сабаб бўладиган ҳолатлар бор-йўқлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) айбланувчининг қилмишларига тўғри ёки нотўғри тавсиф берилганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) эҳтиёт чораси тўғри ёки нотўғри танланганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) фуқаровий даъвони ва бошқа мулкий ундиришларни таъминлаш чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланган-аниқланмаганлигини ҳамда уларга барҳам бериш чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) тергов синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилган-ўтказилмаганлигини, барча важлар текширилганлигини ва ҳимоянинг илтимосномалари кўриб чиқилганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) ишни бирлаштиришда ёки ажратишда ушбу Кодекснинг 332-моддаси талабларига риоя этилган-этилмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ушбу Кодекснинг 379, 380 ва 38112-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тузилган-тузилмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) суриштирувчи ва терговчи ушбу Кодекснинг бошқа талабларига риоя қилган-қилмаганлигини текшириши шарт.
(384-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
385-модда. Айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан келган жиноят иши юзасидан прокурорнинг қарори
(385-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ёки унинг ўринбосари айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини кўпи билан беш суткада кўриб чиқиши ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ишни судга юбориш учун асослар мавжуд деб топиб, айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ўз қарори билан айблов мазмунидан айрим бандларни чиқариб ташлаш, енгилроқ жиноятни назарда тутувчи қонунни қўллаш ва шу ўзгартиришлар билан айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қўшимча тергов ўтказиш учун ишни ўз кўрсатмалари билан суриштирувчи ёки терговчига қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) суриштирув ўтказилган жиноят ишини терговга тегишлилик қоидалари бузилганлиги аниқланган ёки ушбу Кодекснинг 3815-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда дастлабки тергов органига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ишни юритишни тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ишни тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш.
(385-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти айбловни тўлдириш ёки уни оғирлаштириш томонига ёхуд ҳақиқий ҳолатларга кўра аввалги айбловдан жиддий фарқ қиладиган томонга ўзгартириш талаб қилинса, прокурор ёки унинг ўринбосари қўшимча ёки ўзгартирилган айб эълон қилиш учун ишни қўшимча терговга қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
386-модда. Эҳтиёт чораси тўғрисида қарор
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан келган жиноят иши бўйича прокурор ёки унинг ўринбосари эҳтиёт чорасини ўз қарори билан бекор қилишга, ўзгартиришга ёки илгари эҳтиёт чораси танланмаган бўлса, шундай чорани татбиқ этишга ҳақлидир. Бунда ушбу Кодекснинг 28-бобидаги қоидалар қўлланилади.
(386-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
387-модда. Суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхатини ўзгартириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши судга юборилгунга қадар прокурор ёки унинг ўринбосари суд мажлисига чақириладиган шахсларнинг рўйхатини ўз қарори билан қисқартириш ёки тўлдиришга ҳақлидир. Бунда айбланувчилар, муомала лаёқатига эга бўлган жабрланувчилар, вояга етмаган айбланувчиларнинг қонуний вакиллари, шунингдек фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган шахслар ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинганлар ва уларнинг вакиллари рўйхатдан тушириб қолдирилиши мумкин эмас. Дастлабки терговда ёки суриштирувда гувоҳ сифатида сўроқ қилинмаган ва эксперт сифатида хулоса бермаган шахслар рўйхатга қўшимча қилиб киритилиши мумкин эмас.
(387-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
388-модда. Жиноят ишини судга юбориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ёки унинг ўринбосари айблов хулосасини ёки айблов далолатномасини тасдиқлаб, жиноят ишини тегишли судга юборади. Шу судга иш билан бирга суд мажлисида текшириш ва ҳал этиш учун барча илтимослар ва шикоятлар юборилади.
(388-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ёки унинг ўринбосари ишнинг судга юборилганлиги ҳақида айбланувчига ва ҳимоячига, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига дарҳол хабар қилади ва, агар илтимослари бўлса, уларни судга юборишга ёки суд мажлисида баён қилишга ҳақли эканликлари тўғрисида маълум қилади. Айни вақтда прокурор ёки унинг ўринбосари айбланувчига ва ҳимоячига айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ва унга қилинган иловаларнинг тасдиқланган нусхаларини юборади, суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахслар рўйхати бундан мустасно, башарти айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ёхуд иловага ўзгартишлар киритилган бўлса, уларни ўзгартириш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ҳам юборилади.
(388-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар айбланувчи қамоқда сақланаётган бўлса, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар прокурорнинг топшириғига кўра унга қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти томонидан улар келиб тушган куни тилхат олиб топширилади, тилхат ҳужжатлар топширилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда судга тақдим этилади.
(388-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎНИНЧИ БЎЛИМ
БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИДА ИШ ЮРИТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-боб. СУДЛОВГА ТЕГИШЛИЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
389-модда. Жиноят ишларининг судловга тегишлилиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судловига ҳарбий судларнинг судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари ҳамма жиноят ишлари тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бир судда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси пайтида судланувчи томонидан бошқа суд судловига тегишли жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ишни кўриб чиқиш суд муҳокамасини бошлаган суд томонидан давом эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 311-моддасида назарда тутилган процессуал мажбурлов чораларини судга қадар иш юритиш босқичида қўллаш, шунингдек процессуал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари тергов судьялари судловига тегишлидир.
(389-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий судларнинг судловига тегишли ишлар қонунчилик билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судловига ўта мураккаб ва аҳамиятли ишлар тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси жиноят ишини, агар у мазмунан ўта мураккаб ва аҳамиятли бўлса, Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига кўриш учун топширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси, вилоят, Тошкент шаҳар судининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси жиноят ишини, агар у мазмунан ўта мураккаб бўлмаса, жиноят ишлари бўйича тегишли туман (шаҳар) судига, шунингдек ҳудудий ҳарбий судга кўриш учун топширишга ҳақли.
(389-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
390-модда. Юқори суднинг ўзи кўриши учун қуйи суд судловига тегишли жиноят ишини олиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори суд қуйи суд судловига тегишли ҳар қандай жиноят ишини биринчи инстанция суди тариқасида ўзи кўриш учун олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
391-модда. Жиноят ишининг ҳудудий жиҳатдан судловга тегишлилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши жиноят содир этилган жойдаги судда кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этилган жойни аниқлаш имконияти бўлмаса, иш дастлабки тергов ёки суриштирув тамом бўлган ҳудуддаги суд томонидан кўрилади.
(391-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узоққа чўзилган ёки давомли жиноятларга доир ишлар жиноят қайси ҳудудда тамомланган ёки тўхтатилган бўлса, шу ҳудуддаги суднинг судловига тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
392-модда. Жиноят ишлари бирлаштирилганда уларнинг судловга тегишлилиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча шахсни турли ҳудудларда содир этган жиноятлари учун айблаш тўғрисидаги жиноят ишлари, шунингдек бир шахсни бир неча жиноятни содир этишда айблаш тўғрисидаги жиноят ишлари бирлаштирилганда, агар бу ишлар бир хил даражадаги икки ёки бир неча суднинг судловига тегишли бўлса, иш дастлабки тергов ёки суриштирув қайси ҳудудда тамомланган бўлса, шу ҳудуддаги суд томонидан кўрилади.
(392-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар турли даражадаги судларнинг судловига тегишли бир неча жиноятни содир этишда айбланган бўлса, бундай ишлар юқори суд томонидан кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти иш бўйича бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар бир неча жиноятни содир этишда айблансалар ва бу шахслардан лоақал бири ёки жиноятлардан бири ҳақидаги иш ҳарбий суднинг судловига тегишли бўлса, барча жиноятлар ва барча шахсларга доир иш ҳарбий суд томонидан кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
393-модда. Жиноят ишининг судловга тегишлилигига кўра ўтказилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши тўла, холисона ва ўз вақтида кўрилишини таъминлаш мақсадида ишни бир суддан бошқа судга юқори суд раиси қарори билан ўтказиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни бошқа вилоятдаги ёки Қорақалпоғистон Республикасидаги судга ўтказиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти судья жиноят ишини судда муҳокама қилиш учун тайинлаш масаласини ҳал қилиш чоғида иш мазкур суднинг судловига тегишли эмаслигини аниқласа, ишни судловга тегишлилигига кўра ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишнинг ўтказилишига фақат иш суд мажлисида кўрила бошлангунга қадар йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш шу даражадаги бошқа суднинг судловига тегишли экани суд мажлисида маълум бўлиб қолса, ишнинг ҳолатларини тўла текширишга зарар етказмайдиган бўлса, суд ишни кўришни давом эттираверади, акс ҳолда суд ишни судловга тегишлилигига кўра бошқа судга юбориб, бу ҳақда ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ўз мажлисида ишнинг юқори суд ёки ҳарбий суд судловига тегишлилигини аниқлагач, уни тегишли судга юбориб, бу хусусда ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори суднинг суд мажлисида кўрила бошланган ишни қуйи судга юборишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
394-модда. Судловга тегишлилик хусусида тортишувга йўл қўйилмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судловга тегишлилик хусусида судлар ўртасида баҳс бўлишига йўл қўйилмайди. Ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда бир суддан бошқа судга юборилган жиноят иши албатта кўриб чиқиш учун қабул қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-боб. ЖИНОЯТ ИШИНИ СУДДА КЎРИШ УЧУН ТАЙЁРЛАШ
(49-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
395-модда. Келиб тушган жиноят иши бўйича судьянинг ҳаракатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья жиноят ишини айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси ёхуд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор билан қабул қилиб олгач, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ишни судловга тегишлилигига кўра ўтказиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ишни судда кўриш учун тайинлаш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларга доир ажрим судья томонидан иш судга келиб тушган пайтдан эътиборан етти суткадан кечиктирмай қабул қилинади. Бу муддат шу суднинг раиси томонидан кўпи билан уч суткагача узайтирилиши мумкин.
(395-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
396-модда. Судга келиб тушган жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья ушбу Кодекс 395-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларни ҳал этишда жиноят иши бўйича ҳар бир айбланувчига нисбатан қуйидаги ҳолатларни аниқлаши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) иш мазкур суднинг судловига тегишлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ишнинг суд мажлисида кўрилиши учун асослар етарлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш чоғида ушбу Кодекснинг талабларига риоя қилинганми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғри танланганми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) жиноят оқибатида етказилган мулкий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш чоралари кўрилганми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ушбу Кодекснинг талабларига мувофиқ тузилганми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) дастлабки эшитув ўтказиш учун асослар борми.
(396-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
397-модда. Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги ажрим
(397-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги ажримда:
(397-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой;
(397-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) судьянинг лавозими ва фамилияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) судланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, Жиноят кодексининг унга нисбатан эълон қилинган айбга доир моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ишнинг суд мажлисида кўрилиши учун етарли асослар борлиги тўғрисидаги хулоса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) судланувчиларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси тўғрисидаги қарор;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) суд муҳокамасида давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг иштироки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ишнинг очиқ ёки ёпиқ суд мажлисида кўрилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) суд муҳокамасининг жойи ва вақти кўрсатилиши лозим.
(397-модданинг 6 ва 7-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан 6, 7 ва 8-бандлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
398-модда. Мулкий зарарни қоплашни таъминлаш чоралари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья суриштирув ёки дастлабки тергов юритилганда жиноят оқибатида етказилган мулкий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш чоралари кўрилмаганлигини ва бундай чоралар бевосита суд томонидан кўрилиши мумкин эмаслигини аниқлагач, ўз ажрими билан суриштирувчининг ёки терговчининг зиммасига зарур чоралар кўриш вазифасини юклайди.
(398-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(399-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(400-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(401-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4011-модда. Дастлабки терговнинг техник йўсиндаги камчиликларини бартараф этиш учун ишни прокурорга юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув ёки дастлабки тергов жараёнида йўл қўйилган техник йўсиндаги камчиликлар, шу жумладан ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва арифметик хатолар аниқланган тақдирда, судья уларни бартараф этиш учун ишни прокурорга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник йўсиндаги камчиликлар бартараф этилганидан ва иш прокурор томонидан қайтарилганидан кейин беш сутка ичида суд ушбу Кодексда белгиланган умумий қоидаларга кўра жиноят ишини судда муҳокама қилиш учун тайинлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади.
(4011-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
402-модда. Процесс иштирокчиларини жиноят иши материаллари билан таништириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья жиноят иши судда муҳокама қилиш учун тайинлангандан сўнг прокурор, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек судланувчи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига, башарти улар суриштирув ёки дастлабки тергов даврида иш материаллари билан таништирилмаган бўлсалар, ишдаги барча материаллар билан танишиб чиқишлари ва ўзлари учун зарур бўлган маълумотларни кўчириб олишларига имконият яратиши шарт.
(402-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4021-модда. Ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилмаслик мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади. Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.
(4021-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
403-модда. Суд мажлисига чақириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги суд ажримида кўрсатилган шахсларни суд мажлисига чақириш тўғрисида фармойиш беради, шунингдек суд мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ бошқа чораларни кўради.
(403-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(404-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
405-модда. Суд мажлисида жиноят ишини муҳокама қилиш муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини судда муҳокама қилишга тайинлаш тўғрисида судьянинг ажрими чиқарилган вақтдан бошлаб кўпи билан ўн суткада суд ишни кўришни бошлаши лозим.
(405-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини кўриш тўхтатиб турилган вақт ишни муҳокама қилиш муддатига кирмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси томонидан тўрт ойгача узайтирилиши мумкин.
(405-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларда жиноят ишларини кўриб чиқиш муддатини тўрт ойдан кўпроққа узайтиришга алоҳида ҳолларда фақат мураккаб ва кўп воқеали ишлар бўйича йўл қўйилади. Биринчи инстанция судининг ажримига асосан беш ойгача бўлган бундай узайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари ва олти ойгача бўлган шундай узайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан амалга оширилади.
(405-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4051-модда. Айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан бир ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини кўриш тўхтатиб турилган вақт ишни муҳокама қилиш муддатига кирмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси томонидан икки ойгача узайтирилиши мумкин.
(4051-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
491-боб. ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4052-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ушбу бобда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда, суд муҳокамасининг умумий қоидалари бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4053-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, суд тарафларнинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки эшитув қуйидагилар учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини бирлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) номақбул далилларни ишдан чиқариб ташлаш тўғрисида тарафлардан бирининг илтимоси мавжуд бўлса, ушбу далилларни чиқариб ташлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4054-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисидаги ажрим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой;
(4054-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) судьянинг лавозими ва фамилияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) айбланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва Жиноят кодексининг унга нисбатан айблов қўйилаётган моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) илтимоснома киритган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва процессуал мақоми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) дастлабки эшитувни ўтказиш учун асослар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) дастлабки эшитув иштирокчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) дастлабки эшитув ўтказиладиган жой ва вақт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4055-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув судья томонидан жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни тайинлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган пайтдан эътиборан беш суткадан кечиктирмай бошланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги дастлабки эшитув бошланган кундан эътиборан ўн суткадан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4056-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки эшитув судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда, тарафлар иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларни суд мажлисига чақириш тўғрисидаги билдириш дастлабки эшитув ўтказиладиган кунга қадар камида уч сутка олдин юборилган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида айбланувчи, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили ва давлат айбловчиси иштирок этиши шарт.
(4056-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки эшитув айбланувчи йўқлигида унинг илтимосига кўра ёки башарти суд муҳокамасини ушбу Кодекс 410-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиш учун асослар мавжуд бўлса, тарафлардан бирининг илтимосига кўра ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз вақтида хабардор қилинган жабрланувчининг ва унинг вакилининг, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг ҳамда улар вакилларининг суд мажлисига келмаганлиги дастлабки эшитувни ўтказиш учун монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи дастлабки эшитув бўйича суд мажлисини белгиланган вақтда очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, кимлар давлат айбловчиси, ҳимоячи, суд мажлисининг котиби эканлигини эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи айбланувчининг шахсини аниқлайди. Кейин раислик қилувчи, агар жиноят иши бўйича иш юритишда иштирок этаётган бўлса, айбланувчининг қонуний вакилининг, жабрланувчининг, унинг вакилининг шахсини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи суд мажлиси иштирокчиларига уларнинг судьяни, давлат айбловчисини, суд мажлиси котибини ва суд мажлисининг бошқа иштирокчиларини рад қилиш ҳуқуқларини тушунтиради. Билдирилган рад қилишларни суд ушбу Кодекснинг 80-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи айбланувчидан, шунингдек суд мажлисига чақирилган шахслардан илтимослари бор-йўқлигини сўрайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки эшитувни ўтказиш раислик қилувчининг маърузаси билан бошланади, маърузадан кейин у суд мажлисида ҳозир бўлганларни эшитади. Сўнгра жиноят ишига доир материаллар текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бир тараф номақбул далилни чиқариб ташлаш тўғрисида илтимоснома берган бўлса, судья бошқа тарафдан унда мазкур илтимосномага қарши эътирози бор-йўқлигини суриштиради. Эътирозлар мавжуд бўлмаган ва далилларни номақбул деб эътироф этиш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда судья илтимосномани қаноатлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг қўшимча далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосномалари, агар ушбу далиллар иш учун аҳамиятли бўлса, қаноатлантирилиши керак. Шундан сўнг давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг дастлабки эшитувда ҳал этилаётган масалалар юзасидан фикри эшитилади. Давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг фикрини эшитгач, раислик қилувчи ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради, ушбу ажрим суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки эшитув натижалари бўйича судья ушбу Кодекснинг 40514-моддасида назарда тутилган ажримлардан бирини чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки эшитув жараёнида суд мажлиси котиби ушбу Кодекснинг 426-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича баённома юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4057-модда. Жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш чоғида айбланувчининг яширинганлиги аниқланса, судья ушбу айбланувчига нисбатан иш юритишни тўхтатиб туриш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради, бундан ушбу Кодекснинг 410 ва 418-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Бир вақтнинг ўзида айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласи ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчининг суд мажлисида иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли касалликка чалинганлиги суд-тиббий экспертиза хулосаси билан тасдиқланган тақдирда, судья ишни юритишни айбланувчи соғайгунига қадар тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича иш юритиш унинг тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин қайта тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида судья ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4058-модда. Тўхтатиб турилган жиноят ишини прокурорга ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 4057-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юритилиши тўхтатиб турилган жиноят иши айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга айбланувчини қидириш чораларини кўриш учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4059-модда. Жиноят ишини тўхтатиб туриш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодекс 4057-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тақдирда — айбланувчи топилгунига қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодекс 4057-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тақдирда — айбланувчи соғайгунига қадар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40510-модда. Жиноят ишини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 83-моддасида, 84-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда суд жиноят ишини тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ажримида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят ишини тугатиш асослари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эҳтиёт чораларини, шунингдек фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш ҳақидаги масалалар ҳал этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар тўғрисидаги масала ҳал этилади.
(40510-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ушбу Кодекс 84-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича ишни тугатишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш сутка ичида прокурорга юборилади, ўзига нисбатан иш тугатилган шахсга ва жабрланувчига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40511-модда. Номақбул далилларни чиқариб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи, ҳимоячи ва давлат айбловчиси жиноят иши материалларидаги ҳар қандай далилни, агар уларни номақбул далиллар деб ҳисобласа, чиқариб ташлаш тўғрисида илтимоснома беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимоснома жиноят иши судга айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси билан бирга юборилганидан кейин, айблов далолатномасининг ёки айблов хулосасининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан уч сутка ичида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосноманинг кўчирма нусхаси айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга, шунингдек жабрланувчига илтимоснома судга тақдим этилган кунда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) тараф чиқариб ташланишини илтимос қилаётган далил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) далилни номақбул деб топиш ва чиқариб ташлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган асослар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далиллар қонунга хилоф усуллар билан ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилган ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклаган ёхуд ушбу Кодекс талабларини бузган ҳолда олинганлигига асосланган ҳолда уларни чиқариб ташлаш тўғрисида ҳимоя тарафи томонидан берилган илтимосномани кўриб чиқиш чоғида ҳимоя тарафи тақдим этган важларни рад этиш прокурорнинг зиммасида бўлади. Қолган ҳолларда буни исботлаш вазифаси илтимоснома берган тарафнинг зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд далилни чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур далил юридик кучини йўқотади ва у ҳукмга ёки бошқа суд қарорига асос бўлиши, шунингдек суд муҳокамаси жараёнида бу далилни текшириш ва ундан фойдаланиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни мазмунан кўриш давомида илгари номақбул деб топилган ва чиқариб ташланган далилни мақбул деб топиш масаласи тарафларнинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40512-модда. Жиноят ишини айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья жиноят ишининг суд томонидан кўриб чиқилишига доир тўсқинликларни бартараф этиш учун уни тарафларнинг илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда прокурорга юборади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси ушбу Кодекснинг талаблари бузилган ҳолда тузилган бўлса ва бу мазкур айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси асосида суд томонидан ҳукм ёки бошқа қарор чиқариш имкониятини истисно этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор билан бирга судга юборилган жиноят иши бўйича айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тузиш зарурати бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жиноят ишларини бирлаштириш учун ушбу Кодекснинг 332-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) айбланувчи жиноят иши материаллари билан танишиш чоғида унга ушбу Кодекснинг 375 ва 38113-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқлар тушунтирилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) айблов далолатномасида ёки айблов хулосасида, жиноят ишини тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш учун судга юбориш тўғрисидаги қарорда баён этилган ҳақиқий ҳолатлар айбланувчининг, ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахснинг хатти-ҳаракатларини оғирроқ жиноят, ижтимоий хавфли қилмиш сифатида малакалаш учун асослар мавжудлигидан далолат берса ёки бундай ҳолатлар мавжудлиги дастлабки эшитув жараёнида аниқланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган асосларга кўра жиноят ишини прокурорга юборишда суд айбланувчининг, ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахснинг хатти-ҳаракатларини оғирроқ жиноят, ижтимоий хавфли қилмиш сифатида тавсифлаш учун асос бўлган ҳолатларни кўрсатиши шарт. Бунда суд жиноятни ёки ижтимоий хавфли қилмишни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг қайси моддаси билан тавсифлаш лозимлигини кўрсатишга, шунингдек далилларни баҳолаш тўғрисида, айбланувчининг айбдорлиги ҳақида хулоса қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья жиноят ишини прокурорга юборишда айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғрисидаги масалани ҳал этади. Зарур бўлган тақдирда судья айбланувчини қамоқда сақлаш муддатини тергов ишларини юритиш ва бошқа процессуал ҳаракатларни бажариш учун ушбу Кодекснинг 245-моддасида назарда тутилган муддатларни инобатга олган ҳолда узайтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40513-модда. Жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки эшитув вақтида ушбу Кодекснинг 392-моддасида назарда тутилган, жиноят иши келиб тушганидан кейин юзага келган асослар аниқланган тақдирда, судья ўз ташаббуси билан ёки тарафларнинг илтимосномасига кўра жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40514-модда. Суд ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья дастлабки эшитувни ўтказиш натижалари бўйича қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини бирлаштириш ёки ажратиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) далилни номақбул деб топиш ва чиқариб ташлаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш тўғрисида ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажрим чиқарилган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай уни чиқарган суд томонидан ижро этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40515-модда. Суд ажрими устидан шикоят бериш ва протест келтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида хусусий шикоят, хусусий протест берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шикоят, хусусий протест ажримни чиқарган суд орқали берилади, суд уни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига йигирма тўрт соат ичида юбориши шарт. Апелляция инстанцияси суди мазкур материалларни келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай хусусий шикоят, хусусий протест билан бирга кўриб чиқиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди хусусий шикоят, хусусий протестни кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни, протестни эса — қаноатлантирмай қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини ўзгартиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини бекор қилишга ва ишни моҳиятан кўриб чиқиш учун судга юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши ажримни чиқарган судга апелляция инстанцияси судининг ажрими чиқарилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ажрими бекор қилинган ҳолларда иш биринчи инстанция суди томонидан ишни суд муҳокамасига тайинлаш босқичидан бошлаб умумий қоидаларга асосан кўриб чиқилади.
(491-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-боб. СУД МУҲОКАМАСИНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
406-модда. Жиноят ишини муҳокама қилиш чоғида суд таркибининг ўзгармаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир жиноят иши бир таркибдаги суд ёки бир судья томонидан кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
407-модда. Захирадаги халқ маслаҳатчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти ишни муҳокама қилиш узоқ вақт талаб қиладиган бўлса, ишда захирадаги халқ маслаҳатчиси қатнашиши мумкин бўлиб, у ишни муҳокама қилиш бошланган пайтдан эътиборан суд мажлиси залида ҳозир бўлади ва судьянинг ҳуқуқларидан фойдаланади, суд маслаҳатлашувларида ва иш бўйича қарор чиқариш вақтида қатнашиш ҳуқуқи бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ маслаҳатчиси суд таркибидан чиқиб кетган тақдирда захирадаги халқ маслаҳатчиси унинг ўрнини эгаллайди ва ишни муҳокама қилиш давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
408-модда. Суд мажлисида раислик қилувчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида шу суднинг раиси, унинг ўринбосари ёки судья раислик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи суд мажлисига раҳбарлик қилади, ишнинг барча ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириш ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган ҳамма чораларни кўради, кўрилаётган ишга алоқаси бўлмаган ҳолатларни суд муҳокамасига киритмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи суд мажлиси залида тартибга риоя қилинишини таъминлайди. Унинг фармойишлари тарафлар ва барча ҳозир бўлганлар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлардан ёки бошқа шахслардан бирортаси раислик қилувчининг ҳаракатларига эътироз билдирган тақдирда бу эътирозлар суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
409-модда. Суд муҳокамасида прокурорнинг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор биринчи инстанция судларида жиноятларга доир ишларни кўришда иштирок этиб, давлат айбловини қувватлайди, далилларни текширишда иштирок этади, судланувчиларга, жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар ва судга таклиф этилган бошқа шахсларга саволлар беради, Жиноят кодексининг нормаларини қўллаш, судланувчининг ҳаракатларини тавсифлаш, унга жазо турини ва меъёрини тайинлаш тўғрисида ҳамда суд ҳал этиши лозим бўлган бошқа масалалар юзасидан ўз фикрини баён қилади, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ҳақида ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган чоралар хусусида ўз фикрини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор давлат айбловини қувватлар экан, ушбу Кодекснинг, Ўзбекистон Республикаси бошқа қонунларининг талабларига ва ишнинг барча ҳолатларини қараб чиқишга асосланган ўз ишончига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тергови маълумотлари асосида прокурор судланувчига қўйилган айбловни ўзгартириш зарур деган хулосага келса, у бу ҳақда судга асослантирилган баёнот бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси натижасида прокурор суд тергови маълумотлари судланувчининг айбсизлигидан далолат беради деган ишончга келса, у айбловдан воз кечиши ва воз кечиш сабабларини судга баён қилиши шарт. Прокурорнинг айбловдан воз кечиши суд томонидан жиноят ишини реабилитация асосларига кўра тугатишга сабаб бўлади.
(409-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор айбловнинг мазмунини ўзгартириш ёки айбловдан воз кечиш сабаблари хусусидаги фикрини судга ёзма равишда тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор, башарти фуқароларнинг ҳуқуқларини ва жамият манфаатларини муҳофаза этиш мақсадлари талаб қилса, даъво қўзғатади ёки жабрланувчи томонидан қўзғатилган фуқаровий даъвони қувватлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор жиноят ишларини кўришда ёки ҳукмни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ёхуд ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда бошқа масалаларни ҳал этишда апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судида иштирок этади.
(409-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
410-модда. Суд муҳокамасида судланувчининг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг мажлисида жиноят иши судланувчининг иштирокида муҳокама қилинади, судланувчининг судга келиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчи суд мажлисига келмаса, ишни муҳокама қилиш кейинга қолдирилиши лозим, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Судга келмаган судланувчини суд мажбурий келтиришга, шунингдек унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллашга ёки эҳтиёт чорасини ўзгартиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишнинг судланувчи иштирокисиз муҳокама қилинишига судланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган ва судга келишдан бўйин товлаган, унинг йўқлиги иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга монелик қилмаган тақдирдагина ёхуд у ушбу Кодекс 272-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлиси залидан чиқариб юборилган бўлса, йўл қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
411-модда. Жабрланувчининг суд мажлисига келмаслиги оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчи суд мажлисига келмаса, суд жабрланувчининг иштирокисиз ишдаги барча ҳолатларни тўла аниқлаш ҳамда унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мумкин ёки мумкин эмаслигига қараб, жиноят ишини муҳокама қилиш ёки кейинга қолдириш масаласини ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчи суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда суд уни мажбурий келтириш ҳақида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
412-модда. Прокурорнинг, ҳимоячининг, жамоат айбловчисининг, жамоат ҳимоячисининг суд мажлисига келмаслиги оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор суд мажлисига келмай қолган тақдирда жиноят ишини муҳокама қилиш кейинга қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячи суд мажлисига келмаса, уни бошқа ҳимоячи билан алмаштиришга фақат судланувчининг розилиги билан йўл қўйилади. Шу суд мажлисида ҳимоячини алмаштириш имконияти бўлмаса, ишни муҳокама қилиш кейинга қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси судга келмай қолса, ишнинг ҳолатларига қараб, суд ишни улар иштирокисиз кўриш мумкинлиги ёки муҳокамани кейинга қолдириш масаласини ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишга янги киришган прокурорга ёки ҳимоячига суд муҳокамасида иштирок этишга тайёргарлик кўриш учун зарур вақт берилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ёки ҳимоячининг узрсиз сабабларга кўра судга келмаганлиги тўғрисида суд тегишлича юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига хабар қилади. Жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда суд бу ҳақда тегишли жамоат бирлашмасига ёки жамоага хабар қилади.
(412-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-288-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 162-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
413-модда. Фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгарнинг суд мажлисига келмаслиги оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъвогар ёки унинг вакили суд мажлисига келмаган тақдирда, суд фуқаровий даъвони кўрмайди; бу ҳолда мулкий зарар кўрган шахснинг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қилиш ҳуқуқи сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд фуқаровий даъвони фуқаровий даъвогарнинг илтимосига кўра унинг иштирокисиз кўришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти фуқаровий даъвони прокурор қувватласа ёки суд уни кўриш зарур деб топса, фуқаровий даъвогар ёки унинг вакили келиш-келмаслигидан қатъи назар, суд фуқаровий даъвони кўраверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий жавобгар ёки унинг вакилининг суд мажлисига келмаслиги фуқаровий даъвони кўришни тўхтатмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
414-модда. Суд муҳокамасининг доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судда жиноят ишини муҳокама қилиш фақат айбланувчиларга нисбатан ва эълон қилинган айблов бўйича олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(414-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан чиқарилади Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
415-модда. Айбловнинг суд томонидан ўзгартирилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд айбловни ўзгартиришга ҳақли. Бунда айбловнинг бир қисми ёки жиноятнинг тавсифий аломатлари чиқариб ташланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд суриштирувда, дастлабки терговда эълон қилинган айбловни ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ёки тўлдиришга ҳақли.
(415-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4151-модда. Суриштирувнинг, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслигини ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишларини бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслиги ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишлари жиноят ишини кўриб чиқиш чоғида суд томонидан бартараф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчига нисбатан айбловни оғирроғи билан ёки ҳақиқий аҳволга кўра дастлабки айбловдан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун ёки бошқа шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асослар аниқланган тақдирда, суд суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслигини ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишларини ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларига мувофиқ бартараф этади.
(4151-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
416-модда. Судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар аниқланганда суднинг ҳаракатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд тергови вақтида судланувчининг унга илгари айблов қўйилмаган жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд янги айблов бўйича жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги айблов дастлабки айблов билан узвий боғлиқ бўлган ва уларни алоҳида-алоҳида кўриш имконияти бўлмаган ҳолларда, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш тартиби давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурорнинг ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг ёхуд судланувчининг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра амалга оширилади.
(416-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномада айбловни тўлдириш билан боғлиқ процессуал ҳаракатларнинг ўтказилиши зарурати асослантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд берилган илтимоснома бўйича уни қаноатлантириш тўғрисида ёки қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимоснома қаноатлантирилган тақдирда, суд ажримда айбловни тўлдириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун қандай ҳолатларга аниқлик киритилиши лозимлигини кўрсатади ва унинг ижросини айблов далолатномаси ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга ижро муддатини бир ойгача доирада кўрсатган ҳолда топширади.
(416-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча процессуал ҳаракатлар натижаларига кўра давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурор судга йиғилган далилларни тақдим этади, айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига қўшимчани ўқиб эшиттиради ҳамда унинг кўчирма нусхасини судланувчига ва унинг ҳимоячисига топширади.
(416-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд прокурор томонидан тақдим этилган материаллар бўйича тарафларнинг фикрини аниқлайди ва уларни жиноят ишига қўшиб қўйиш ҳақида ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд судланувчининг, унинг ҳимоячисининг илтимосномаси бўйича уларнинг прокурор томонидан тақдим этилган қўшимча далиллар ва айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига қўшимча билан танишишга, шунингдек ушбу далилларга ва хулосага эътирозлар тақдим этишга бўлган ҳуқуқини таъминлайди.
(416-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган масалаларни ҳал қилишда судланувчи ва унинг ҳимоячиси ҳуқуқларини таъминлаш учун суд мажлисида ўн суткагача танаффус эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими белгиланган муддатда ижро этилмаган ёки дастлабки айбловни ўзгартириш ёки тўлдириш учун далилларни аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, суд жиноят ишида мавжуд бўлган далиллар асосида суд муҳокамасини давом эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажримини ижро этиш натижалари бўйича ёки суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган янги далилларни баҳолаш ва текшириш ушбу Кодекс 443-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўпланган қўшимча далиллар ва аниқланган ҳолатлар асосида прокурор оғирроқ айбловга ўзгартирилган ёки тўлдирилган айблов асосида ёхуд ҳақиқий аҳволга кўра дастлабки айбловдан жиддий фарқ қиладиган айблов асосида қарорнинг таърифини тарафлар музокараларида судга тақдим этади.
(416-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан учинчи — ўн иккинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
(416-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
417-модда. Жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда суднинг ҳаракатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд тергови вақтида жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тахмин қилинаётган жиноят кўрилаётган иш билан узвий боғлиқ бўлган ва бу ишларни алоҳида-алоҳида кўриш имконияти бўлмаган ҳолларда, давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурор ёки жабрланувчи, унинг вакилининг ёхуд судланувчининг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра суд бошқа шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асосларни аниқлаш юзасидан тегишли процессуал ҳаракатларни бир ойгача бўлган муддатда ўтказишни иш бўйича айблов далолатномаси ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга топшириш ҳақида ажрим чиқаради.
(417-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномада бошқа шахсни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни амалга ошириш зарурати асослантирилган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ажримини ижро этиш натижаларига кўра давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурор судга янгидан тузилган айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ёхуд уларга қўшимчани тақдим этади ҳамда унинг кўчирма нусхасини судланувчига ва унинг ҳимоячисига топширади.
(417-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илгари эълон қилинган айблов бошқа шахс айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши муносабати билан ўзгартирилган тақдирда, суд ишни кўришни суд муҳокамасининг умумий шартлари бўйича қайта тиклайди. Бундай ҳолларда суд муҳокамасининг муддати ўзгартирилган ёки тўлдирилган айблов бўйича ишни судда кўриш қайта тикланган пайтдан эътиборан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш бўйича суд тергови ўтказилаётганда суд судда ишни юритиш тўхтатиб турилгунига қадар ўтказилган процессуал ҳаракатларни такроран ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги масалани тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда ҳал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор томонидан айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига қўшимчалар тақдим этилганда, суд судланувчига, унинг ҳимоячисига прокурор томонидан тақдим этилган қўшимча далиллар ва айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига қўшимча билан танишишга, шунингдек ушбу далилларга ва далолатнома ёки хулосага эътирозлар тақдим этишга бўлган ҳуқуқини таъминлайди.
(417-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд прокурор томонидан тақдим этилган материаллар бўйича тарафларнинг фикрини аниқлайди ва уларни жиноят ишига қўшиб қўйиш ҳақида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ушбу модданинг еттинчи қисмида кўрсатилган масалаларни ҳал қилишда судланувчи, унинг ҳимоячиси ҳуқуқларини таъминлаш учун суд мажлисида ўн суткагача танаффус эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча тақдим этилган янги далилларни баҳолаш ва текшириш ушбу Кодекс 443-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўпланган ва қўшимча тақдим этилган далиллар асосида прокурор тарафлар музокараларида судга тўлдирилган айбловни инобатга олган ҳолда қарорнинг таърифини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд тергови вақтида била туриб ёлғон кўрсатув берган гувоҳ, жабрланувчи ёки била туриб нотўғри хулоса берган эксперт ёхуд била туриб нотўғри таржима қилган таржимон томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд ҳукм чиқарганидан сўнг жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.
(417-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан иккинчи — ўн учинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
(417-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
418-модда. Жиноят ишининг муҳокамасини кейинга қолдириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисига чақирилган шахслардан бирортасининг келмай қолганлиги оқибатида ёки янги далиллар талаб қилиб олиш зарур бўлганлиги муносабати билан ёхуд суд мажлисини олиб боришнинг техник воситаларидан, шу жумладан видеоконференцалоқа тизимларидан фойдаланишда техник носозликлар юзага келганлиги туфайли жиноят ишини муҳокама қилиш мумкин бўлмаса, суд ишни муҳокама қилишни кейинга қолдиради ва суд мажлисига келмаган шахсларни чақириш ёки янги далилларни талаб қилиб олиш ёхуд техник носозликларни бартараф этиш чораларини кўради.
(418-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(419-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
420-модда. Жиноят ишини кўришни тўхтатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчи яширинган бўлса, шунингдек судга келишга имконият бермайдиган руҳий ҳолати бузилган ёки бошқа оғир касалликка чалинган тақдирда, суд мазкур судланувчига нисбатан ишни тўхтатади ва бошқа судланувчиларга нисбатан ишни муҳокама қилишни давом эттираверади. Агар суд ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларида назарда тутилган тартибда прокурорга қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга оширишни топшириш ҳақида ажрим чиқарса, шунингдек ишни алоҳида-алоҳида муҳокама қилиш ҳақиқатни аниқлашни қийинлаштирган тақдирда, ишни юритиш бутунлай тўхтатилади. Яширинган судланувчини қидирув суд ажрими билан эълон қилинади.
(420-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчининг оғир касал бўлганлиги туфайли ишни кўриш тўхтатилган тақдирда суд унга нисбатан танланган эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласини муҳокама қилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд жиноят ишини кўришни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради.
(420-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4201-модда. Жиноят ишини кўришни қайтадан бошлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини кўришни тўхтатишнинг асоси сифатидаги, ушбу Кодекснинг 420-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилгач, тўхтатилган жиноят ишини кўриш қайтадан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд жиноят ишини кўришни қайтадан бошлаш тўғрисида ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини кўриш қайтадан бошланганда жиноят ишини муҳокама қилиш муддатининг ўтиши ҳам бир вақтнинг ўзида қайтадан бошланади. Мазкур муддатни яна узайтириш ушбу Кодекснинг 405 ва 4051-моддалари асосида, жиноят ишини муҳокама қилишнинг жиноят ишини кўриш тўхтатилишидан олдинги муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
(4201-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
421-модда. Суд мажлисида жиноят ишининг тугатилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд мажлисида ушбу Кодекснинг 83-моддасида ва 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган асослар аниқланса, суд ишни кўришни давом эттиради ҳамда 83-моддада назарда тутилган асослар бўйича оқлов ҳукми, 84-модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган асослар бўйича эса айбдор шахсга жазо тайинламай, айблов ҳукми чиқаради.
(421-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-277 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 509-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
422-модда. Эҳтиёт чораси масаласини ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси вақтида суд судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини қўллашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
423-модда. Суд мажлисида ажрим чиқариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси вақтида ҳал қилинадиган барча масалалар юзасидан суд ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд эҳтиёт чораларини қўллаш (ўзгартириш, бекор қилиш) тўғрисидаги, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги, айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги, айбланувчининг, судланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги, мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги, тинтув ўтказиш ҳақидаги, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги, мол-мулкни хатлаш ҳақидаги, рад қилишлар тўғрисидаги ажримларни, бошқа органларга ижро этиш учун юбориладиган ўзга ажримларни, шунингдек хусусий ажримларни алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқаради. Бу ажримлар алоҳида ҳужжатлар тарзида расмийлаштирилади ва суд томонидан имзоланади.
(423-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчининг бошқа шахсларга ёки бошқа шахсларнинг судланувчига почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги суд ажримида алоқа муассасаси томонидан судга почта-телеграф жўнатмаларини етказиб бериш ҳақида кўрсатма бўлиши лозим.
(423-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.
(423-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа барча ажримлар суднинг хоҳиши билан ё юқорида кўрсатилган тартибда, ёки ўз жойида чиқарилиб, бу ажрим суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси вақтида суднинг чиқарган ҳар бир ажрими дарҳол эълон қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
424-модда. Суд мажлисининг тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьялар кириб келаётганда суд мажлиси залида ҳозир бўлганларнинг ҳаммаси ўринларидан турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд процессининг барча иштирокчилари судга тик турган ҳолда мурожаат қиладилар, кўрсатувлар берадилар ва баёнотлар қиладилар. Ушбу қоидадан фақат раислик қилувчининг рухсати билангина четга чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд процессининг барча иштирокчилари, шунингдек суд залида ҳозир бўлган барча шахслар раислик қилувчининг суд мажлисида белгиланган тартибга риоя қилиш тўғрисидаги фармойишларини сўзсиз бажаришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн олти ёшга тўлмаган шахслар, башарти улар судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ бўлмасалар, суд мажлиси залига киритилмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
425-модда. Суд мажлисида тартибни бузувчиларга нисбатан қўлланиладиган чоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартиббузар суд мажлисида тартибни бузганида, раислик қилувчининг фармойишига бўйсунмаганида ёки судга ҳурматсизлик қилганида унга нисбатан ушбу Кодекснинг 272-моддасида назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
426-модда. Суд мажлисининг баённомаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси вақтида суд мажлисининг котиби ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида баённома юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома қўлда ёки компьютерда ёзилиши мумкин. Баённоманинг тўлиқ бўлишини таъминлаш учун аудиоёзув воситаларидан, стенограмма юритишдан фойдаланиш мумкин.
(426-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади: суд ишининг рақами; мажлиснинг жойи ва санаси, мажлис бошланган ва тамом бўлган вақт кўрсатилган ҳолда; суднинг номи ва таркиби; суд мажлисининг котиби, таржимон, айбловчи, ҳимоячи, судланувчи, жабрланувчи ва унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, шунингдек суд чақирган бошқа шахслар; кўрилаётган иш; судланувчининг шахсига доир маълумотлар; ҳозир бўлган ва ҳозир бўлмаган гувоҳлар ҳамда уларнинг келмаганлик сабаблари. Баённомада: раислик қилувчининг барча фармойишлари кўрсатилади ва суднинг ҳаракатлари қандай тартибда ўтган бўлса, шу тартибда ёзилади; ишда иштирок этувчи шахсларнинг ариза ва илтимосномалари; судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳлар кўрсатувларининг батафсил мазмуни; берилган саволларга экспертнинг жавоблари; суд музокараларининг кетма-кетлиги, суд музокараларида иштирок этган шахсларнинг хулосалари ҳамда судланувчи охирги сўзининг мазмуни; башарти жиноят процесси иштирокчилари илтимос қилса, ишни кўриш пайтида юз берган ҳолатлар тўғрисидаги арзлар акс эттирилади.
(426-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, суд мажлиси баённомасида ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилганлардан ташқари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техника воситалари тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган суд ва ходимлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси аудио- ёки видеоёзувга олинган тақдирда, суд мажлиси баённомасига суд мажлисида ёзиб олиш техника воситаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудио- ва видеоёзув сақланаётган электрон ёки бошқа манбалар суд мажлиси баённомасига илова қилинади, унда ушбу воситалар қўлланилганлиги ҳақида белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд зарур деб топган ҳолларда, гувоҳлар ва жабрланувчилар суд мажлисининг баённомасидаги ўзи берган кўрсатувларни имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг баённомаси раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси баённомасининг мазмуни бўйича раислик қилувчи билан суд мажлисининг котиби ўртасида келишмовчилик бўлган тақдирда, котиб ўз мулоҳазаларини баённомага илова қилиши шарт, бу мулоҳазалар суд таркиби томонидан кўрилади. Ушбу масала юзасидан ажрим чиқарилиб, баённомага илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг баённомаси ҳукм чиқарилган куннинг эртасидан, мураккаб ишлар бўйича эса уч суткадан кечиктирмай имзоланиши керак.
(426-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар баённоманинг ва суд мажлиси аудиоёзувининг кўчирма нусхаларини ўз ҳисобидан олишга ҳақли.
(426-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
427-модда. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан мулоҳазалар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси баённомаси имзоланганидан кейин беш сутка ичида тарафлар шу баённома ва суд мажлисининг аудиоёзуви юзасидан ўз мулоҳазаларини беришга ҳақлидирлар. Мулоҳазаларни раислик қилувчи кўриб чиқиб, уларга қўшилган тақдирда уларнинг тўғрилигини тасдиқлайди ва суд мажлиси баённомасига қўшиб қўяди.
(427-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи суд мажлисининг баённомаси ёки аудиоёзуви юзасидан берилган мулоҳазаларга қўшилмаган тақдирда, бу мулоҳазалар ушбу ишни кўрган суд таркиби ҳал этиши учун киритилади. Башарти ишни судьянинг якка ўзи кўриб чиққан бўлса, раислик қилувчининг қарори узил-кесил ҳисобланади, лекин манфаатдор тарафлар бу қарор устидан ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
(427-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-боб. СУД МАЖЛИСИНИНГ ТАЙЁРЛОВ ҚИСМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
428-модда. Суд мажлисини очиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи тайинланган вақтда суд мажлисини очади ва қандай жиноят иши кўрилишини эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
429-модда. Процесс иштирокчиларининг судга келган- келмаганлигини текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг котиби давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, судланувчи, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари судга келган-келмаганлиги тўғрисида ахборот беради. Шундан кейин судга таржимон, гувоҳлар, экспертлар ва мутахассислар келган-келмаганлиги текширилади. Котиб ҳозир бўлмаганларнинг нима сабабдан келмаганлигини маълум қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этаётган шахсларнинг кимлиги паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар бўйича аниқланади.
(429-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
430-модда. Таржимонга унинг ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини тушунтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи таржимонга ушбу Кодекснинг 72-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек жавобгарлигини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
431-модда. Суд таркибини, тарафларни эълон қилиш ва рад қилиш ҳуқуқини тушунтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, кимлар давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси эканлигини, кимлар жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва кимлар уларнинг вакиллари эканлигини, кимлар суд мажлисининг котиби, эксперт, мутахассис, таржимон эканлигини маълум қилади. Шундан кейин судланувчига ва бошқа тарафларга уларнинг судьяни, суд таркибини ёки судьялардан бирортасини, шунингдек тарафлардан бирортасини рад қилиш ҳуқуқларини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида захирадаги халқ маслаҳатчиси иштирок этаётган бўлса, раислик қилувчи бу ҳақда эълон қилади ва унинг фамилиясини айтади. Захирадаги халқ маслаҳатчиси ҳам рад қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рад қилишлар ушбу Кодекснинг 80-моддасида белгиланган қоидалар асосида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
432-модда. Гувоҳларни суд мажлиси залидан чиқариб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи гувоҳларнинг суд мажлиси залидан алоҳида хонага чиқиб туришлари тўғрисида фармойиш беради. Кейинчалик у сўроқ қилинмаган гувоҳларнинг сўроқ қилинган гувоҳлар билан, шунингдек суд мажлиси залидаги бошқа шахслар билан мулоқотда бўлмаслиги чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
433-модда. Процесс иштирокчиларидан бирортаси келмаганда жиноят ишини кўриш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги масаласини ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судга чақирилган процесс иштирокчиларидан бирортаси келмаган тақдирда суд жиноят ишини муҳокама қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисида тарафларнинг фикрини эшитади ва муҳокамани давом эттириш ёки уни кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳокамани кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда суд ҳозир бўлган гувоҳлар ва экспертни сўроқ қилиши мумкин. Башарти кейинчалик иш суднинг яна ўша таркибида ёки ўша судья томонидан кўриладиган бўлса, процесснинг мазкур иштирокчилари суд мажлисига иккинчи марта фақат зарурат туғилган ҳолларда чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
434-модда. Судланувчининг шахсини ва унга процессуал ҳужжатларнинг нусхалари топширилган вақтни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи судланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ойи, куни ва жойини, яшаб турган жойи, машғулоти, маълумоти, оилавий аҳволи ва унинг шахсига дахлдор бошқа маълумотларни сўраб, унинг шахсини аниқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгра раислик қилувчи судланувчидан айблов хулосасининг ва айблов далолатномасининг нусхаси, шунингдек ушбу Кодекс 388-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилган процессуал ҳужжатларнинг нусхалари унга топширилган-топширилмаганлигини ва айнан қачон топширилганлигини сўрайди. Бу ҳужжатларнинг нусхалари топширилмаган ёки суд мажлиси бошланишига уч суткадан кам муддат қолганда топширилган бўлса, ишни муҳокама қилиш кейинга қолдирилиши лозим.
(434-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
435-модда. Судланувчига унинг ҳуқуқларини тушунтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи судланувчининг шахсини аниқлаганидан кейин унга ушбу Кодекснинг 46-моддасида назарда тутилган суд муҳокамасидаги ҳуқуқларини тушунтиради. Сўнгра судланувчидан ана шу ҳуқуқларнинг ҳар бирини тушунган ёки тушунмаганлигини сўрайди. Башарти судланувчи салбий жавоб берса, раислик қилувчи унинг ёшини, умумий заковат даражасини, руҳий ва жисмоний ҳолатини эътиборга олиб, унга ҳуқуқларини қайтадан тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
436-модда. Тарафларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи жамоат айбловчисига, жамоат ҳимоячисига, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига ушбу Кодекснинг тегишлича 43, 44, 55, 57, 59, 61 ва 63-моддаларида назарда тутилган суд муҳокамасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
437-модда. Экспертга ва мутахассисга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи экспертга ва мутахассисга уларнинг ушбу Кодекснинг тегишлича 68 ва 70-моддаларида назарда тутилган суд муҳокамасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
438-модда. Илтимослар қилиш ва уларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг тайёрлов қисми илтимослар бор-йўқлигини аниқлаш билан якунланади. Раислик қилувчи тарафлардан янги гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар чақириш, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар ва ҳужжатлар талаб қилиб олиш тўғрисида уларнинг илтимослари бор-йўқлигини сўрайди. Илтимос қилувчи тараф қўшимча далиллар айнан қайси ҳолатларни аниқлаш учун зарурлигини кўрсатиши шарт.
(438-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тараф арз қилган ҳар бир илтимосни муҳокама қилиб, суд бошқа тарафнинг фикрини тинглайди ва башарти, илтимос иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлашга қаратилган бўлса, уни қаноатлантиради, акс ҳолда қаноатлантиришни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимоснинг рад этилиши суд муҳокамаси давомида тарафни кейинчалик бошқа асосларга кўра яна шу илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ўзининг ташаббуси билан янги гувоҳларни чақириш, экспертиза тайинлаш, ҳужжатларни ва бошқа қўшимча далилларни талаб қилиб олиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти суд қўшимча далилларни текширишни лозим деб топса, суд мажлисига янги гувоҳлар, экспертлар келишини ёки ҳужжатлар талаб қилиб олинишини таъминлаш чораларини кўриб, айни чоғда муҳокамани ё давом эттиради ёки уни кейинга қолдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-боб. СУД ТЕРГОВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
439-модда. Суд терговининг бошланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи суд тергови бошланиши тўғрисида эълон қилади. Суд тергови айблов хулосасининг хулоса қисмида баён этилган, судланувчига қўйилган айбловни ёхуд айблов далолатномасида баён этилган айбловнинг мазмунини давлат айбловчиси томонидан ўқиб эшиттиришдан бошланади. Раислик қилувчи судланувчидан айбловнинг моҳияти унга тушунарли ёки тушунарсиз эканлигини ва ўз айбига иқрорлиги ёки иқрор эмаслигини сўрайди.
(439-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
440-модда. Далилларни текшириш навбатини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчилардан ўз айбларига иқрорликлари ёки иқрор эмасликлари тўғрисида сўраб бўлгач, суд далилларни текшириш навбати тўғрисида тарафларнинг таклифларини эшитади. Бундай навбатни суд ажримда акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти далилларни текшириш судланувчиларни сўроқ қилиш билан бошланган бўлса, улардан кейин суд жабрланувчиларни сўроқ қилади. Судланувчилар кўрсатув беришдан бош тортган ёки бошқа далилларнинг текширилишидан олдин кўрсатув беришга рози бўлмаган тақдирда жабрланувчиларни, гувоҳларни сўроқ қилиш, далилларни кўздан кечириш, гувоҳлантириш, ёзма далилларни ўқиб эшиттириш, экспертиза ўтказиш ва бошқа суд ҳаракатларини бажариш навбати тўғрисидаги масалани суд ишнинг муайян ҳолатларини ва тарафларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
441-модда. Гувоҳнинг қасамёди ва уни жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳни сўроқ қилишдан олдин раислик қилувчи унинг шахсини аниқлайди ва кўрсатув беришдан бош тортганлик ёки била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради. Сўнгра раислик қилувчи гувоҳга барчанинг олдида ошкора равишда қуйидаги мазмунда қасамёд қилишни таклиф этади: «Иш юзасидан ўзимга маълум бўлган ҳамма нарсани судга айтиб беришга қасамёд қиламан. Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни гапириб бераман, ҳақиқатдан ўзга нарсани гапирмайман». Қасамёд матни гувоҳга унинг мажбурияти ва жавобгарлиги тушунтирилгани ҳақидаги гувоҳнинг тилхати билан биргаликда суд мажлисининг баённомасига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳга ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ошкора қасамёд қилиш таклиф қилинади, лекин кўрсатув беришдан бош тортгани ёки била туриб ёлғон кўрсатув бергани учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайди ва ундан тилхат олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
442-модда. Судда сўроқ қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судда сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган талабларга, шунингдек қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир гувоҳ ҳали сўроқ қилинмаган гувоҳлар йўқлигида сўроқ қилинади. Сўроқ қилинган гувоҳлар суд мажлиси залида қоладилар ва суд тергови тамом бўлмасдан илгари залдан фақат суднинг ижозати билан чиқиб кетишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган гувоҳни сўроқ қилиш ҳақиқатни аниқлаш манфаатлари талаб қилган ҳолларда суднинг ажрими билан судланувчининг йўқлигида ўтказилиши мумкин. Судланувчи суд мажлиси залига қайтиб киргандан кейин гувоҳнинг берган кўрсатувлари унга маълум қилиниши ҳамда шу гувоҳга саволлар беришга имконият яратилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган гувоҳ сўроқ қилиниб бўлгач, суд бу гувоҳнинг мажлис залида қолиши зарур деб ҳисоблайдиган ҳолларни мустасно этганда, суд мажлиси залидан чиқариб юборилиши лозим.
(442-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчи, шунингдек эксперт ва мутахассис суд муҳокамасининг бошидан охиригача суд мажлиси залида бўлишга ва барча сўроқлар чоғида ҳозир бўлишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчини сўроқ қилиш ишнинг унга маълум ҳолатлари тўғрисида кўрсатув бериши ҳақида раислик қилувчининг таклифи билан бошланади. Шундан кейин судланувчини давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва уларнинг вакиллари, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, фуқаровий жавобгар ва унинг вакили сўроқ қиладилар. Сўнгра судланувчига бошқа судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари саволлар бериши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчиларни, шунингдек айблов хулосасига ва айблов далолатномасига илова қилинган рўйхатга биноан суд мажлисига чақирилган ёки айбловчи томоннинг илтимосига биноан қўшимча равишда чақирилган гувоҳлар ва экспертларни сўроқ қилиш ҳам ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказилади. Башарти гувоҳлар ва экспертлар суд мажлисига ҳимоя томонининг илтимосига биноан чақирилган бўлсалар, уларни дастлаб шу илтимосни қилган судланувчи ёки унинг ҳимоячиси, кейин эса бошқа судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари, жамоат ҳимоячиси, фуқаровий жавобгар ва унинг вакили, давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва уларнинг вакиллари сўроқ қиладилар.
(442-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи ва халқ маслаҳатчилари сўроқ қилинаётган ҳар қандай шахсга суд терговининг исталган пайтида саволлар беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида кўрсатув бериб бўлган шахсларга берган кўрсатувларини тўлдириш ва аниқликлар киритиш учун суднинг ижозати билан саволлар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
443-модда. Ёзма далилларни, экспертларнинг хулосаларини ва тергов ҳаракатлари баённомаларини текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг илтимосларига ёки суднинг ташаббусига кўра раислик қилувчи, халқ маслаҳатчиларидан бири ёки суд мажлисининг котиби суриштирувда ва дастлабки терговда ишга қўшиб қўйилган, иш учун аҳамиятли бўлиши эҳтимол тутилган ёзма далилларни, экспертларнинг хулосаларини ва тергов ҳаракатлари баённомаларини ўқиб эшиттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг талабига кўра ёки бошқа шахсларнинг ташаббуслари билан тақдим қилинган ҳужжатларни суд ўқиб эшиттиради ва тарафларга тақдим қилади, улар эса шу ҳужжатларнинг ишга аҳамияти бор-йўқлиги тўғрисида ўз фикрларини баён қиладилар. Сўнгра суд ҳужжатларни ишга қўшиш ёки тегишлилигига қараб қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
444-модда. Кўздан кечириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд кўздан кечиришни ушбу Кодекснинг 135 — 141-моддаларида назарда тутилган талабларга ва қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд суриштирувда ва дастлабки терговда ишга қўшилган ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни, шунингдек тарафлар ва бошқа шахслар бевосита суд муҳокамасида тақдим этган нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни суд мажлиси залида тарафларнинг иштирокида кўздан кечиради. Суд кўздан кечиришда иштирок этишга экспертларни, мутахассисларни, гувоҳларни ҳам жалб этиши мумкин.
(444-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд жой, бинолар, иншоотлар, хоналарни, шунингдек суд мажлиси залига келтириб бўлмайдиган транспорт воситалари ва бошқа объектларни улар турган жойга бориб ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган шахслар иштирокида кўздан кечиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
445-модда. Гувоҳлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд терговида гувоҳлантиришни суд ушбу Кодекснинг 142 — 147-моддаларида назарда тутилган талабларга ҳамда қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳлантириш ечинтириб яланғочлаш билан боғлиқ бўлса, алоҳида хонада шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан, гувоҳлантирилаётган шахснинг жинсидаги холислар иштирокида ўтказилади. Гувоҳлантириш ўтказиб бўлинганидан сўнг процесснинг мазкур иштирокчилари суд мажлиси залига қайтиб кирадилар ва у ерда тарафларнинг, гувоҳлантирилган шахснинг ва холисларнинг иштирокида шифокор ёки бошқа мутахассис гувоҳлантирилган шахснинг баданида излар ёки белгилар аниқланган бўлса, шу хусусда ахборот беради ҳамда тарафларнинг, судьяларнинг саволларига жавоб беради. Бу маълумотлар, шунингдек гувоҳлантирилган шахснинг ҳамда холисларнинг мулоҳаза ва тушунтиришлари суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади ва улар шифокорнинг, бошқа мутахассиснинг, гувоҳлантирилган шахснинг ва холисларнинг имзолари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
446-модда. Экспертиза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд терговида экспертиза ушбу Кодекснинг 172 — 187-моддаларида назарда тутилган талабларга ва қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда тайинланади ва ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида экспертизани илгари судгача иш юритиш босқичида хулоса берган экспертлар ёки суд тайинлаган янги экспертлар ёхуд ҳам илгариги, ҳам кейин тайинланган экспертлар биргаликда ўтказади.
(446-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлардан бирортасининг илтимоси бўйича ёки ўз ташаббуси билан суд экспертиза тайинлаш тўғрисида ажрим чиқаради ва уни суд мажлисида ўқиб эшиттиради. Ажримда экспертиза ўтказиш топширилган шахс ёки экспертиза муассасаси кўрсатилади ва эксперт олдига саволлар қўйилади. Бунда суд тарафларга уларнинг экспертни рад этиш, тараф кўрсатган қўшимча шахсни экспертлар сафига киритиш, эксперт олдига қўшимча саволлар қўйиш, экспертизани тарафларнинг иштирокида ўтказиш тўғрисида илтимослар қилиш, шунингдек экспертиза давомида изоҳот бериб бориш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимослар ёки экспертни рад қилиш тўғрисидаги арзларни суд ушбу Кодекснинг 80-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳолда кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд терговида эксперт сўроқ қилинаётган шахсларга саволлар беришга, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, тергов ҳаракатларининг баённомалари, бошқа экспертларнинг хулосалари билан танишишга, кўздан кечиришлар, экспериментларда ва экспертиза предметига оид суднинг бошқа ҳаракатларида иштирок этишга ҳақлидир.
(446-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тергови давомида экспертнинг олдига қўшимча саволлар қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза предметига оид ҳолатлар текшируви тугаллангач, суд хулоса тайёрлаш учун экспертга муҳлат беради. Башарти бунинг учун лаборатория тадқиқотлари ўтказиш лозим бўлса, суд экспертга тегишли объектларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт ўз хулосасини суд мажлисида ўқиб эшиттиради. Хулоса суд мажлисининг баённомасига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт хулоса берганидан сўнг, хулосада баён қилинган ҳолатлар бўйича у суд мажлисида сўроқ қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
447-модда. Таниб олиш учун кўрсатиш, эксперимент ўтказиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд терговида таниб олиш учун кўрсатиш, эксперимент ўтказиш ва эксперт текшируви учун намуналар олиш ушбу Кодекснинг 125 — 131, 153 — 156, 188 — 197-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ўтказилади. Тарафлар шу суд ҳаракатлари муносабати билан илтимослар қилишга ва ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ушбу ҳаракатларни ўтказишда кўмаклашишни суриштирувчи ёки терговчидан талаб қилишга ҳақлидир.
(447-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таниб олиш учун кўрсатиш, эксперимент ўтказиш ҳамда намуналар олиш жараёни ва натижалари, шунингдек мазкур суд ҳаракатларининг юритилиши муносабати билан билдирилган илтимослар, мулоҳазалар ва тушунтиришлар суд мажлисининг баённомасида қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
448-модда. Суд терговининг тамомланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча далиллар текшириб чиқилганидан кейин раислик қилувчи тарафлардан улар суд терговини тўлдирмоқчиларми ва тўлдирмоқчи бўлсалар, нима билан тўлдирмоқчи эканликларини сўрайди. Башарти бу ҳақда илтимос қилинса, суд уни муҳокама қилади ва ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосларни қаноатлантириш учун зарур бўлган қўшимча ҳаракатлар бажарилганидан сўнг раислик қилувчи суд терговини тамом бўлган деб эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-боб. ТАРАФЛАРНИНГ МУЗОКАРАСИ ВА СУДЛАНУВЧИНИНГ ОХИРГИ СЎЗИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
449-модда. Тарафлар музокарасининг мазмуни ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тергови тамомланганидан сўнг суд тарафларнинг музокарасини эшитишга ўтади. Музокара давлат айбловчиси ва жамоат айбловчисининг нутқлари билан бошланади. Сўнгра жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки уларнинг вакиллари, ҳимоячи ва жамоат ҳимоячиси, судланувчи, фуқаровий жавобгар ёки унинг вакили сўзга чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат айбловчиси ва жамоат айбловчисининг, шунингдек ҳимоячи ва жамоат ҳимоячисининг сўзга чиқиш навбатини суд уларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўзларининг нутқларида суд терговида кўриб чиқилмаган далилларни келтиришга ҳақли эмас. Текшириш учун судга янги далилларни тақдим этиш лозим бўлса, тарафлар суд терговини янгидан бошлаш тўғрисида илтимос қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат айбловчиси суд терговининг якунларини инобатга олиб, ўз нутқида судланувчининг айблилиги ёки айбли эмаслиги тўғрисидаги хулосасини асослантириши лозим. Давлат айбловчиси судланувчи айбли деган хулосага келганда, унга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган жазо тури ва меъёри ҳақида судга ўз фикрини баён қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар нутқ сўзлаб бўлганларидан кейин, улардан ҳар бири бошқа тарафнинг нутқларида айтилган масалалар юзасидан эътирозлар ёки мулоҳазалар билан яна бир мартадан сўзга чиқишлари мумкин. Сўнгги эътироз билдириш ҳуқуқи ҳамиша ҳимоячи ва судланувчига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тарафларнинг музокарасини муайян муддат билан чеклаб қўйиши мумкин эмас, лекин раислик қилувчи музокарада иштирок этаётган шахсларнинг нутқларини, башарти улар кўрилаётган ишга дахли йўқ ҳолатларга тааллуқли бўлса, тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
450-модда. Тарафларнинг айбловнинг моҳияти юзасидан таклифлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музокара тамом бўлганидан кейин тарафлар ушбу Кодекс 457-моддасининг биринчи қисмидаги 1 — 6-бандларда назарда тутилган масалалар юзасидан чиқариладиган қарорнинг ўзлари таклиф этадиган мазмунини судга ёзма равишда тақдим этишлари мумкин. Давлат айбловчиси ва ҳимоячи учун қарорнинг бундай мазмунини судга тақдим этиш мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
451-модда. Судланувчининг охирги сўзи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг музокараси тамом бўлганидан кейин раислик қилувчи судланувчига охирги сўз беради. Судланувчининг охирги сўзи вақтида унга ҳеч қандай савол беришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд судланувчининг охирги сўзини муайян муддат билан чеклаб қўйиши мумкин эмас, лекин раислик қилувчи судланувчининг сўзини, у ишга мутлақо алоқаси йўқ ҳолатларни баён қила бошлаган ҳолларда, тўхтатишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
452-модда. Суд терговини янгидан бошлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти тарафлар музокарадаги нутқларида ёки судланувчи охирги сўзида иш учун муҳим аҳамиятга молик янги ҳолатлар тўғрисида гапирсалар ёки муқаддам текширилмаган, лекин ишга алоқадор далилларни келтирсалар, суд тарафларнинг илтимосларига кўра ёки ўз ташаббуси билан суд терговини янгидан бошлаш тўғрисида ажрим чиқаради. Янгидан бошланган суд тергови тамом бўлганидан кейин суд тарафларнинг музокарасини янгитдан очади ва судланувчига охирги сўз беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
453-модда. Суднинг қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчининг охирги сўзини эшитиб бўлганидан сўнг суд ҳукм чиқариш ёки ажрим чиқариш учун дарҳол алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради. Бу ҳақда раислик қилувчи суд мажлиси залида ҳозир бўлганларга эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-боб. ҲУКМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
454-модда. Ҳукм чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳукмни Ўзбекистон Республикаси номидан чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
455-модда. Ҳукмнинг қонуний, асосли ва адолатли бўлиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
456-модда. Судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья ҳукмни алоҳида хонада, суд эса маслаҳатхонада чиқаради. Бундай пайтда мазкур хонада фақат судьянинг ўзи ёки ушбу иш бўйича суд таркибига кирган судьялар ҳозир бўлишлари мумкин. Бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишларига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кеч кириши билан, зарурат бўлган тақдирда эса, кун давомида ҳам суд маслаҳатни тўхтатишга ҳақлидир. Маслаҳатлашув дам олиш куни ва байрам кунида ҳам тўхтатилади. Судьялар маслаҳатлашув вақтида айтилган мулоҳазаларни ошкор қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
457-модда. Ҳукм чиқариш вақтида суд ҳал қиладиган масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳукм чиқариш вақтида алоҳида хонада (маслаҳатхонада) қуйидаги масалаларни ҳал қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) судланувчи айбли деб топилаётган қилмиш ҳақиқатан содир этилганми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) бу қилмиш жиноят деб ҳисобланадими ва у Жиноят кодексининг қайси моддасида назарда тутилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) бу қилмишни судланувчи содир этганми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) судланувчи жиноят содир этилишида айблими ва, башарти айбли бўлса, унинг айби қандай шаклда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) судланувчининг жавобгарлигини енгиллаштирадиган ва оғирлаштирадиган ҳолатлар борми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) судланувчи содир этган жинояти учун жазоланиши керакми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) судланувчига қандай жазо тайинланиши лозим ва у шу жазони ўташи керакми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) судланувчини Жиноят кодексининг 34-моддасига мувофиқ ўта хавфли рецидивист деб топиш лозимми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) озодликдан маҳрум қилинган маҳкум жазони қандай тартибли колонияда ўташи лозим ва жазо муддатининг бир қисмини турмада ўташи керакми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) фуқаровий даъво қаноатлантирилиши керакми, бу даъво кимнинг фойдасига ва қанча миқдорда қаноатлантирилиши лозим, шунингдек фуқаровий даъво қўзғатилмаган бўлса, жиноят туфайли келтирилган мулкий зарар ундирилиши керакми, судланувчилар шериклик ёки ҳиссадорлик тартибида жавобгарликка тортилишлари лозимми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) фуқаровий даъвони таъминлаш учун хатланган мол-мулкни нима қилиш керак;
(457-модданинг биринчи қисми 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни нима қилиш керак;
(457-модда биринчи қисмининг 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) процесс чиқимларини кимнинг зиммасига ва қанча миқдорда юклаш керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш, илгаригисини қолдириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш керакми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) судланувчига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд унинг устидан ҳомийлик белгилаш зарурми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) судланувчига нисбатан лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш керакми.
(457-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонунига асосан ўн олтинчи банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш зарурми.
(457-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонунига асосан 17-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчи бир неча жиноятни содир этганликда айбланаётган бўлса, суд ушбу модданинг 1 — 8-бандларида назарда тутилган масалаларни ҳар бир жиноят бўйича алоҳида-алоҳида ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятни содир этишда бир неча судланувчи айбланаётган бўлса, суд ушбу моддада кўрсатилган масалаларни ҳар бир судланувчига нисбатан алоҳида-алоҳида ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг 15-бандида назарда тутилган тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари экспертнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлгандагина қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси жараёнида ушбу Кодекс 533-моддасининг биринчи қисми 1 — 4-бандларида назарда тутилган ҳолатлардан бирортаси аниқланиб қолса, суд ҳукмнинг ижросини қонунда белгиланган тартибда кечиктириш масаласини муҳокама қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
458-модда. Судланувчининг руҳий ҳолати бузилганлиги ва ақли норасолиги масаласини муҳокама қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида судланувчининг руҳий ҳолати бузилганлиги ва ақли норасолиги ҳақидаги масала юзага келган ҳолларда суд ҳукм чиқариш чоғида бу масалани яна бир бор муҳокама қилиши шарт. Суд судланувчи ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасолик ҳолатда бўлган ёки уни содир этганидан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган даражада руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган деб топган тақдирда, ушбу Кодекснинг 577-моддасида назарда тутилган ажримни чиқаради.
(458-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
459-модда. Шартли ҳукм қилинган шахс устидан кузатув олиб бориш масаласини муҳокама қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартли ҳукм қўлланилганда суд шартли ҳукм қилинган шахс устидан кузатув олиб боришни кимга юклатиш лозимлигини ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартли ҳукм қилиш тўғрисида жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг илтимосномаси бўлса, суд шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқ-атворини кузатиш учун уни шу бирлашма ёки жамоага топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
460-модда. Судьяларнинг маслаҳатлашув тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш суд таркиби томонидан кўрилаётган бўлса, ҳукм чиқариш олдидан раислик қилувчи бошчилигида судьяларнинг маслаҳатлашуви ўтказилиб, раислик қилувчи суд ҳал қилиши лозим бўлган саволларни ушбу Кодекснинг 457-моддасида кўрсатилган изчилликда қўяди. Ҳар бир савол шундай шаклда қўйилиши керакки, токи бу саволга маъқулловчи, ёки рад этувчи жавоб қайтариладиган бўлсин. Жавоб қайтарганидан сўнг судья жавобнинг сабаб-асосларини ифодалаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир саволни ҳал қилишда судьялардан ҳеч бири овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Барча масалалар овозларнинг оддий кўпчилиги билан ҳал қилинади. Раислик қилувчи ҳаммадан кейин овоз беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи навбатда судланувчининг манфаатига тўлароқ мос келадиган фикр овозга қўйилади. Башарти оқлаш тўғрисида овоз берган судья ёки судьялар озчиликни ташкил қилиб, бошқа судьялар эса жиноятнинг тавсифи ёки жазо чораси тўғрисида ҳар хил фикрда бўлсалар, оқлаш учун берилган овоз ёки овозлар Жиноят кодексининг енгилроқ жазо чорасини назарда тутган тегишли моддаси бўйича тавсиф қилиш учун берилган овозга қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни судья кўраётган бўлса, ушбу Кодекснинг 457 — 459-моддаларида кўрсатилган масалаларни якка ўзи ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
461-модда. Суд терговини яна давом эттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 457 — 459-моддаларида кўрсатилган масалаларни алоҳида хонада (маслаҳатхонада) муҳокама қилиш вақтида суд иш учун аҳамияти бўлган бирор ҳолат қўшимча равишда аниқланиши керак деб топса, ҳукм чиқармай, суд терговини яна давом эттириш тўғрисида ажрим чиқаради. Суд тергови тамом бўлганидан кейин суд яна тарафларнинг музокарасини бошлайди ва судланувчининг охирги сўзини эшитади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
462-модда. Ҳукм турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши мумкин. Судланувчига нисбатан қандай турда ҳукм чиқариш масаласини ҳал қилиш вақтида суд ушбу Кодекснинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси принципи талабларига амал қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
463-модда. Айблов ҳукми чиқариш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади. Айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қуйидаги ҳолларда жазодан озод қилиб, айблов ҳукмини чиқаради, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) мазкур ҳукм билан судланувчига тайинланган жазони қўллашдан озод қилувчи амнистия акти эълон қилинган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) шахснинг ҳукм чиққунига қадар қамоқда ёки уй қамоғида бўлган вақти Жиноят кодексининг 62-моддасида назарда тутилган ушлаб туришни, қамоққа олишни ёки уй қамоғини ҳисобга олиш қоидаларини назарда тутиб, суд томонидан тайинланган жазо чорасига тенг ёхуд бу чорадан ортиқ бўлса;
(463-модданинг иккинчи қисми 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қуйидаги ҳолларда жазо тайинламасдан айблов ҳукмини чиқаради, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) маҳкум содир этган жиноят учун жазо тайинлашни истисно этадиган амнистия акти эълон қилинган бўлса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) мазкур жиноят учун айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш муддати ўтиб кетган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳукм чиқариладиган вақтга келиб, қилмиш ижтимоий хавфлилигини йўқотса ёки уни содир этган шахс ижтимоий хавфли бўлмай қолса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) маҳкумнинг тузалишига жамоат бирлашмалари ва жамоалар томонидан қўлланиладиган жамоат таъсир чоралари ёки маъмурий жазо чоралари кўриш йўли билан эришиш мумкин бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ҳукм чиқариш вақтигача судланувчи вафот этган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 71-моддасига мувофиқ шахсни ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли жазодан озод қилиш учун асослар мавжуд бўлса.
(463-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-277 сонли Қонунига асосан 6-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 509-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
464-модда. Оқлов ҳукмини чиқариш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқлов ҳукми қуйидаги ҳолларда чиқарилади, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) судланувчи содир этган қилмишда жиноят таркиби бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жиноят содир этилишига судланувчи дахлдор бўлмаса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят бошқа шахс томонидан содир этилганлиги аниқланса, шунингдек судланувчига қўйилган айблов иш ҳолатлари батафсил текширилгандан кейин ишонарли тарзда ўз тасдиғини топмаса, суд ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган асосга кўра судланувчини оқлайди.
(464-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
465-модда. Ҳукмни тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 457 — 459-моддаларида назарда тутилган масалалар ҳал этилганидан сўнг суд ҳукмни тузишга киришади. Судда иш қайси тилда кўрилган бўлса, ҳукм шу тилда, аниқ ва тушунарли ибораларда баён қилинади ва кириш, тавсиф ҳамда қарор қисмларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм уни чиқаришда қатнашган судьялардан бири ёки ҳукмни якка ўзи чиқарган судья томонидан қўлда ёки техник воситалардан фойдаланган ҳолда ёзилиши лозим. Ҳукмга киритилган тузатишлар ҳукм эълон қилинишидан олдин изоҳланиши ва судьянинг (судьяларнинг) имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
466-модда. Ҳукмнинг кириш қисми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмнинг кириш қисмида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд ишининг рақами, ҳукм чиқарилган вақт ва жой;
(466-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳукмни чиқарган суднинг номи, суднинг таркиби, суд мажлисининг котиби, тарафлар, таржимон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) судланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти, оилавий аҳволи ва судланувчи хусусидаги иш учун аҳамиятли бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) судланувчига қўйилган айблов Жиноят кодексининг қайси моддасида назарда тутилганлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
467-модда. Айблов ҳукмининг тавсиф қисми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов ҳукмининг тавсиф қисмида суд исбот этилган деб эътироф этган жиноий қилмишнинг тавсифи, содир этилган жойи, вақти, усули, айбнинг шакли, жиноятнинг сабаблари, мақсадлари ва оқибатлари кўрсатилиши лозим. Ҳукмда суднинг ҳар бир судланувчига нисбатан хулосаларига асос бўлган далиллар ва суднинг бошқа далилларни рад этиш сабаблари ёзилади. Жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар, айбнинг бир қисми асоссиз деб топилган тақдирда ёки жиноятнинг тавсифи нотўғрилиги аниқланганда эса айбловни ўзгартириш асослари ва сабаблари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд, шунингдек Жиноят кодекси моддасининг жазо қисмида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чоралари ҳам назарда тутилган бўлса, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо нимага асосланиб тайинлаганини; озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганга колонияда сақлаш тартибининг муайян турини белгилашни ёки озодликдан маҳрум этиш жазосини турмада ўташни тайинлашни; судланувчи ўта хавфли рецидивист деб топилганлигини; шартли ҳукм қўлланилганини; Жиноят кодексининг моддасида худди шундай жиноят учун назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо тайинланганлигини; бошқа енгилроқ жазога ўтилганлигини; умумий қоидалардан чекиниб колония тури тайинланганлигини; бошқа таъсир чораларини қўллаб ёки қўлламасдан судланувчи жазодан озод этилганлигини асослаб бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қонунчиликка мувофиқ судланувчига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўллаш ёки унинг устидан ҳомийлик тайинлаш лозим деб топса, бундай қарорга келиш сабабларини кўрсатиши шарт.
(467-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмасининг ёки жамоанинг судланувчини шартли ҳукм қилиб, у билан тарбиявий иш олиб бориш учун ўзларига беришни сўраган илтимосномалари бўлса, суд бу илтимосномаларни қаноатлантириш ёки рад этиш сабабларини ҳукмда кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд, шунингдек қўзғатилган фуқаровий даъво тўғрисида ёки жиноят оқибатида келтирилган мулкий зарарни ундириш тўғрисида ўз ташаббуси билан чиқарган қарорнинг асосларини ҳам кўрсатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
468-модда. Айблов ҳукмининг қарор қисми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов ҳукмининг қарор қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) судланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) судланувчининг жиноят содир этганликда айбли деб топилганлиги тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Жиноят кодексининг судланувчининг айбли деб эътироф этилишига асос бўлган моддаси (модданинг қисми, банди), шунингдек судланувчининг ўта хавфли рецидивист деб топилганлиги, башарти суд шундай қарор қабул қилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) судланувчи айбли деб топилган ҳар бир жинояти учун тайинланган жазо тури ва меъёри; Жиноят кодексининг моддаларига мувофиқ узил-кесил тайинланган ва ўталиши лозим бўлган жазо чораси; озодликдан маҳрум этилган шахснинг жазо муддатини ўташи лозим бўлган тегишли тартибли колония тури;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41) озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм этилган шахс учун белгиланадиган тақиқлар (чеклашлар);
(468-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига асосан 41-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) судланувчи шартли равишда ҳукм қилинган бўлса, синов муддати ва маҳкумнинг устидан кузатув олиб бориш вазифаси юклатилган жамоа ёки шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ушлаб турилган ёки қамоқда ёхуд уй қамоғида сақланган вақтни жазо тайинлашда жазо муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги қарор;
(468-модданинг биринчи қисми 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ҳукм қонуний кучга киргунига қадар судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасига доир қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) маҳкумнинг зиммасига юклатилган мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) ушбу Кодекснинг 533-моддасида назарда тутилган асослар аниқланган ҳолларда ҳукмнинг ижросини кечиктириш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти судланувчига Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан айблов қўйилган бўлса, ҳукмнинг қарор қисмида судланувчи қайси моддалар бўйича оқланганлиги ва қайси моддалар бўйича ҳукм қилинганлиги кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчи жазони ўташдан озод қилинган бўлса, бу ҳақда ҳукмнинг қарор қисмида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча ҳолларда тайинланган жазо шундай ифодаланиши лозимки, токи ҳукмни ижро этишда суд тайинлаган жазо тури ва меъёри хусусида ҳеч қандай шубҳа туғилмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
469-модда. Оқлов ҳукмининг тавсиф қисми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқлов ҳукмининг тавсиф қисмида қуйидагилар кўрсатилади: судланувчига қўйилган айбловнинг моҳияти; суд аниқлаган иш ҳолатлари; судланувчининг айбсизлиги тўғрисидаги суд хулосасини тасдиқловчи далиллар; судланувчининг жиноят содир этишда айби бор деб даъво қилишга асос бўлган далилларни суд нима учун ишонарли эмас ёки етарли эмас деб ҳисоблаши ёки нима учун суд жиноий ҳодисанинг ўзи юз бермаган ёхуд судланувчи содир этган қилмишни жиноят эмас деб ҳисоблаши; фуқаровий даъвога оид қарорнинг асослари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
470-модда. Оқлов ҳукмининг қарор қисми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқлов ҳукмининг қарор қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) судланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) судланувчини жиноят содир этилишида айбсиз деб эътироф этиш ва уни оқлаш тўғрисидаги қарор;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) судланувчига нисбатан қўлланилган эҳтиёт чорасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор; башарти эҳтиёт чораси сифатида у қамоқда ёки уй қамоғида сақланаётган бўлса, оқланган шахсни дарҳол, суд мажлиси залининг ўзида озод қилиш тўғрисидаги қарор;
(470-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қўзғатилган фуқаровий даъвони қаноатлантириш рад этилган бўлса, даъвони таъминлаш учун кўрилган чораларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(470-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонунига мувофиқ ўз кўчини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) оқланган шахснинг унга етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий ва бошқа зиён оқибатларини ушбу Кодекснинг 304 — 313-моддаларида назарда тутилган тартибда бартараф қилиш ҳуқуқини эътироф этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчи содир этилган жиноятга дахлдор эмаслиги сабабли оқланган тақдирда, оқлов ҳукмининг қарор қисмида жиноят содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун иш прокурорга юборилиши кўрсатилади.
(470-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
471-модда. Ҳукмнинг қарор қисмида ҳал қилиниши лозим бўлган бошқа масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов ҳукмининг ҳам, оқлов ҳукмининг ҳам қарор қисми, ушбу Кодекснинг 468 ва 470-моддаларида кўрсатилган масалалардан ташқари, қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) судланувчини лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 255 — 260-моддаларига мувофиқ қабул қилинган қарор; судланувчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 2547 — 25411-моддаларига мувофиқ қабул қилинган қарор; қўзғатилган фуқаровий даъво ёки суднинг ташаббуси билан зиённи қоплаш тўғрисида ушбу Кодекснинг 283 — 289-моддаларига мувофиқ қабул қилинган қарор;
(471-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ашёвий далиллар ҳамда ишга илова қилинган бошқа нарсалар ва ҳужжатлар тўғрисида ушбу Кодекснинг 289-моддасига мувофиқ қабул қилинган қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) процессуал чиқимлар тўғрисида ушбу Кодекснинг 320-моддасига мувофиқ қабул қилинган қарор;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ҳукм устидан апелляция, кассация шикояти бериш, протест билдиришнинг ушбу Кодекснинг тегишинча 4973, 4974, 500 ва 501-моддаларида назарда тутилган тартиби, муддатлари.
(471-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
472-модда. Ҳукмнинг имзоланиши ва судьянинг алоҳида фикри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм судья томонидан чиқарилган бўлса, уни судьянинг якка ўзи, суд таркиби томонидан чиқарилган бўлса, судьяларнинг ҳаммаси имзолайди. Овоз бериш вақтида озчиликни ташкил қилган судья ҳукмга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақлидир. Бу фикрни у бевосита маслаҳатхонада ёзиши лозим. Алоҳида фикр ишга илова қилинади, лекин суд мажлисининг залида эълон қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар алоҳида фикр мавжуд бўлган иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, ҳукм қонуний кучга киргандан кейин иш уни белгиланган тартибда кўриб чиқиш масаласини ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилиши лозим.
(472-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
473-модда. Ҳукмни эълон қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳукмни имзолаганидан кейин суд мажлиси залига қайтиб чиқади ва раислик қилувчи ёки халқ маслаҳатчиси ҳукмнинг қарор қисмини эълон қилади.
(473-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси залида ҳозир бўлганларнинг ҳаммаси, шу жумладан суд таркиби ҳам ҳукмни тик туриб эшитадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳукм судланувчи билмайдиган ёки етарлича билмайдиган тилда баён қилинган бўлса, ҳукмнинг қарор қисми эълон қилингандан кейин, мазкур қисм таржимон томонидан судланувчининг она тилида ёки у тушунадиган бошқа тилда ўқиб эшиттирилиши керак.
(473-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи судланувчига ва бошқа тарафларга ҳукмнинг мазмунини, ҳукм устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш муддати ва тартибини тушунтиради. Башарти судланувчи фавқулодда жазо чораси — умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган бўлса, унга афв этишни сўраб илтимос қилиш ҳуқуқи ҳам тушунтирилади.
(473-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
474-модда. Судланувчини қамоқдан ёки уй қамоғидан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчи оқланганда, шунингдек жазо тайинланмасдан ёки жазодан озод қилиб ёхуд шартли равишда озодликдан маҳрум этиб ёки озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаб айблов ҳукми чиқарилганда, худди шунингдек судланувчи дастлабки қамоқда ёхуд уй қамоғида бўлган вақтдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланганда, қамоқда ёхуд уй қамоғида сақланаётган судланувчи бевосита суд мажлиси залининг ўзида дарҳол озод қилиниши лозим.
(474-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
475-модда. Ҳукмнинг нусхасини маҳкумга ва оқланган шахсга бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм эълон қилинганидан кейин уч суткадан кечиктирилмай, ҳажми катта бўлган тақдирда эса, ўн суткадан кечиктирилмай, унинг нусхаси маҳкумга ва оқланган шахсга берилиши лозим. Бошқа тарафларга ҳукм нусхаси ёки унинг кўчирмаси шу муддатда, уларнинг илтимосларига асосан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар маҳкум қамоқда сақланаётган бўлса, ҳукмнинг кўчирма нусхаси унга қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти томонидан ҳукм келиб тушган куни тилхат олиб топширилади, тилхат кўчирма нусха топширилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда судга тақдим этилади.
(475-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
476-модда. Ҳукм чиқариш билан бир вақтда суд томонидан ҳал қилинадиган бошқа масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг вояга етмаган болалари, қари ота-оналари, қарамоғида бошқа шахслар бўлса ва улар қаровсиз ҳамда ёрдамсиз қолаётган бўлса, суд айблов ҳукмини чиқариш билан бир вақтда уларни қариндошлари ёки бошқа шахсларнинг ва муассасаларнинг васийлигига ёки ҳомийлигига топшириш тўғрисида, маҳкумнинг қаровсиз қолаётган мол-мулки ёки уй-жойи бўлса, уларни қўриқлаб туриш чораларини кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(476-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув ва дастлабки тергов ўтказишда йўл қўйилган камчиликларга жалб қилиш зарур бўлганда суд ҳукм чиқариш билан бир вақтда хусусий ажрим ҳам чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу моддада кўрсатилган барча процессуал қарорлар суд мажлисининг залида ҳукм эълон қилинганидан кейин ўқиб эшиттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
477-модда. Маҳкум билан учрашишга ижозат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм эълон қилинганидан кейин раислик қилувчи ёки суд раиси қамоқда сақланаётган маҳкумнинг яқин қариндошлари ёки унинг ҳимоячиси илтимосига кўра у билан учрашиш имкониятини бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎН БИРИНЧИ БЎЛИМ.
ҲУКМЛАРНИНГ, АЖРИМЛАРНИНГ, ҚАРОРЛАРНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ
(ўн биринчи бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(55-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-боб. Ҳукмларнинг, ажримларнинг, қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг умумий шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
478-модда. Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳукмларининг, ажримларининг, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва тафтиш тартибида текширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни юқори инстанция суди томонидан кўриш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) апелляция тартибида — ушбу Кодекснинг 4972-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) кассация тартибида — ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) тафтиш тартибида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан — ушбу Кодекснинг 511 ва 512-моддаларида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судларнинг туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари устидан ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларини ўрганиш натижаларига кўра чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, унинг ўринбосарларининг протестига ёки Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажримига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судлар томонидан биринчи инстанция тариқасида кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари устидан ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, унинг ўринбосарларининг протестига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатида — Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида чиқарилган қарорлари устидан ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг аризасига (илтимосномасига), судьянинг тақдимномасига, оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра киритилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг протестига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг протестига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
479-модда. Суд қарорлари устидан шикоят бериш ва протест билдириш ҳуқуқи ҳамда унинг таъминланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 4972, 499 ва 511-моддаларида назарда тутилган процесс иштирокчилари биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан белгиланган тартибда апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга, шунингдек тафтиш тартибида шикоят (илтимоснома) беришга ёхуд протест билдиришга ҳақлидир. Бунда улар ўз важларини тасдиқлаш учун қўшимча материалларни тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида шикоят ёки протест тушганлиги тўғрисида суд ушбу шикоят ёки протест кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, ўша процесс иштирокчиларини уч сутка ичида хабардор қилади ва бир вақтнинг ўзида уларга ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини почта орқали ёхуд ҳукм, ажрим чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали юборади. Бунда тарафларга уларнинг шикоятга, протестга доир эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи, эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят, протест юзасидан келиб тушган эътирозлар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади. Процесс иштирокчилари иш билан, шу жумладан қўшимча тақдим этилган материаллар билан танишишга ва судга ўз эътирозларини хабар қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида шикоят ёки протест берган шахс, шунингдек шикоят ёки протест кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, ўша процесс иштирокчилари иш апелляция, кассация ёхуд тафтиш тартибида кўриладиган вақт ва жой тўғрисида суд томонидан хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида иштирок этишга ҳақлидир. Мазкур шахслар ишни кассация ёки тафтиш тартибида кўриш чоғида ҳам иштирок этишга ҳақли, бундан жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкум мустасно. Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг мажлисида иштирок этиши, шунингдек маҳкумни суд мажлисига олиб келиш зарурлиги тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал қилинади. Иш кўриладиган вақт ва жой ҳақида ўз вақтида хабардор қилинган мазкур шахсларнинг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги ишни кўришга монелик қилмайди. Бироқ суд маҳкумни, оқланган шахсни, шунингдек жабрланувчини, фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини тушунтиришлар бериш учун чақириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумнинг ёки оқланган шахснинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
480-модда. Апелляция, кассация шикояти ва протестининг мазмунига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация шикояти ва протестида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) шикоят, протест йўлланаётган суднинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) шикоят (протест) берган шахс, унинг процессуал мавқеи, унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳукм, ажрим чиқарган суднинг номи, ҳукм, ажрим чиқарилган сана, суд ишининг рақами, шикоят (протест) берилаётган ҳукм, ажрим, ўзига нисбатан ҳукм, ажрим чиқарилган шахс тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) шикоят (протест) бераётган шахснинг фикрига кўра ҳукмнинг, ажримнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлигига доир важлари, судга қадар иш юритишни ёки суд муҳокамасини амалга ошириш чоғида қарор қабул қилишга таъсир кўрсатган қонуннинг қайси нормалари бузилганлиги тўғрисидаги важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) шахс ўз талабларини асослаётган далиллар, хусусан, биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) янгидан тақдим этилаётган далиллар ва уларнинг биринчи инстанция судига тақдим этилмаганлигининг сабаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) шикоятга (протестга) илова қилинаётган материаллар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) шикоят (протест) берилган сана, шикоят (протест) берган шахснинг имзоси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар апелляция, кассация шикоятининг (протестининг) мазмуни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса ва бу ишни кейинчалик мазмунан кўриб чиқишга тўсқинлик қилса, биринчи инстанция судининг судьяси апелляция, кассация шикоятини (протестини) уни берган шахсга қайтариш тўғрисида уч кунлик муддатда ажрим чиқариб, апелляция, кассация шикоятини ёки протестини қайта тузиш учун муддат белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг апелляция, кассация шикоятини, протестини қайтариш тўғрисидаги ажримининг талаблари бажарилмаган ва апелляция, кассация шикояти (протести) белгиланган вақтда келиб тушмаган ҳолларда, у берилмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
481-модда. Жиноят ишини юқори суд томонидан кўришда прокурорнинг иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда прокурор иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишининг кўрилишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳайъатларида — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
482-модда. Юқори инстанция суди муҳокамасининг предмети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация инстанцияси суди апелляция, кассация шикояти (протести) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлигини ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлигини, биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини ишда мавжуд бўлган ҳамда апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ҳайъатларида тафтиш тартибида ишни кўришда тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлиги ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлиги, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлиги, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги ишда мавжуд бўлган ҳамда тафтиш инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмларини, ажримларини, шунингдек туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг ҳукмларини ва ажримларини тафтиш тартибида кўришда шикоят ёхуд протест бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлиги ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлиги, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлиги, биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги ишда мавжуд бўлган ҳамда тафтиш инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмларини, ажримларини тафтиш тартибида кўришда тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлиги ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлиги, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлиги, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги ишда мавжуд бўлган ҳамда тафтиш инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати ишни тафтиш тартибида кўришда протест бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлигини ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлигини, биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини ишда мавжуд бўлган ҳамда тафтиш инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
483-модда. Жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўриш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд қарор қабул қилиш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан текширилган далилларни ҳам, ишни кўришда апелляция, кассация инстанцияси ёки тегишли тафтиш инстанцияси судига тарафлар томонидан тақдим этилган ёки улар томонидан талаб қилиб олинган ва текширилган, эътиборга олинадиган янги далилларни ҳам текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қуйи инстанция суди томонидан суд терговининг тўлиқ эмаслигига ёки бир ёқламалилигига ёки процессуал бузилишларга йўл қўйилган бўлса, апелляция, кассация ёхуд тафтиш тартибида жиноят ишини кўриб чиқаётган суд тўлиқ ёки қисман суд терговини ўтказиш йўли билан бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш, процессуал бузилишларни бартараф этиш чораларини кўради. Ишни апелляция, кассация ёхуд тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд шу мақсадда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ишни ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни тарафларнинг илтимосномасига кўра талаб қилиб олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) зарур суд экспертизасини тайинлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) суд мажлисига қўшимча гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни чақиришга ва сўроқ қилишга, тарафлар томонидан тақдим этилган ёки уларнинг илтимосига кўра суд томонидан талаб қилиб олинган ёзма, ашёвий ва бошқа далилларни текширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қуйи инстанция суди томонидан текширилган далилларни мақбул эмас деб топишга ва уларни далиллар мажмуидан чиқариб ташлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) қуйи инстанция суди томонидан мақбул эмас деб топилганлиги учун далиллар мажмуидан чиқариб ташланган далилларни мақбул далиллар деб топишга ва уларни текширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) фуқаровий даъвога тааллуқли бўлган ҳолатларни текширишга ва фуқаровий даъво бўйича қарор қабул қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ишнинг барча материаллари тўлиқ, ҳар томонлама ва холисона текширилишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни бажаришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича бир неча шахс ҳукм қилинган ёки оқланган тақдирда, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга ёки оқланган шахсларга тааллуқли ҳукмни, ажримни бекор қилишга, агар ҳукмнинг, ажримнинг бекор қилиниши уларнинг аҳволини оғирлаштирса, ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
484-модда. Жиноят ишини юқори суд томонидан кўриш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация инстанцияси ва жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд иш шикоят ёки протест билан келиб тушган кундан эътиборан ўн беш суткадан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши керак. Иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда тегишли суд раиси бу муддатни кўпи билан бир ойга узайтириши мумкин, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жиноят иши шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши керак. Иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари бу муддатни кўпи билан икки ойга узайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати жиноят иши протест билан бирга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши керак. Иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси бу муддатни кўпи билан икки ойга узайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини кўриш муддати узайтирилганлиги тўғрисида процесснинг манфаатдор иштирокчилари хабардор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация инстанцияси ва ишни тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд томонидан жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан уч ойдан ошмаслиги керак. Мазкур муддат иш мураккаб бўлган ёки унинг ҳажми катта бўлган, шунингдек бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, апелляция, кассация инстанцияси судининг ва ишни тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суднинг ажримига кўра кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва Раёсати томонидан тафтиш тартибида кўрилиши лозим бўлган жиноят иши оқилона муддатларда, бироқ уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан кўпи билан уч ойда кўриб чиқилиши керак. Ушбу муддат ишнинг мураккаблиги ёки ҳажми катталиги туфайли, шунингдек бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва Раёсатининг ажрими (қарори) билан узайтирилиши мумкин. Бунда жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
485-модда. Ҳукмни, ажримни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация ва тафтиш тартибида ҳукмни, ажримни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд терговининг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқлама олиб борилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳукмда, ажримда баён қилинган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушбу Кодекс нормаларининг жиддий равишда бузилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) жазонинг адолатсизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасидаги етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги ҳақидаги норманинг қўлланилиш зарурияти мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонуннинг қонуний кучга кирганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) судланувчига нисбатан айбловнинг оғирроғи билан ёки ҳақиқий ҳолатларга кўра дастлабки айбловдан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштирилганлиги ёки судланувчининг янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортилганлиги ёхуд бошқа шахснинг ишда айбланувчи сифатида иштирок этишга жалб қилинганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
486-модда. Суд терговининг тўлиқ эмаслиги ва бир ёқламалиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тергови қуйидаги ҳолларда тўлиқ эмас ва бир ёқлама деб эътироф этилади, агар иш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ушбу Кодекснинг 82 — 84-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар етарлича тўлиқ аниқланмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) кўрсатувлари ишни ҳал қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган шахслар сўроқ қилинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ўтказилиши шарт бўлган экспертиза ўтказилмаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар, ашёвий, ёзма ёки рақамли далиллар талаб қилиб олинмаган бўлса;
(486-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) натижалари иш учун аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган бошқа тергов ҳаракатлари ўтказилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
487-модда. Ҳукмда, ажримда баён этилган суд хулосаларининг ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳукми, ажрими қуйидаги ҳолларда жиноят ишининг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмас деб эътироф этилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд хулосалари суд мажлисида кўрилган далиллар билан тасдиқланмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суд ўз хулосаларига жиддий таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатларни ҳисобга олмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларга нисбатан бир-бирига зид далиллар мавжуд бўлгани ҳолда, суд қайси сабабларга кўра ушбу далилларнинг айримларини ишонарли деб топганлиги ва бошқаларини рад этганлиги ҳукмда, ажримда кўрсатилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ҳукмда, ажримда баён этилган хулосаларда жиддий зиддиятлар мавжуд бўлиб, улар судланувчининг айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилишга, Жиноят кодекси нормаларининг тўғри қўлланилишига ёки жазо чорасини белгилашга таъсир кўрсатган бўлса ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
488-модда. Ушбу Кодекс нормаларининг жиддий бузилишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процесс иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқлардан маҳрум қилган ёки бу ҳуқуқларни чеклаган ёхуд судга ишни ҳар томонлама кўриб чиқишга бошқача тарзда халал берган ҳамда қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқаришга таъсир қилган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган қоидабузарликлар ушбу Кодекс нормаларини жиддий бузиш деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда ҳукм, ажрим бекор қилиниши лозим, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳукмни, ажримни қонунга хилоф таркибдаги суд чиқарган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) судьянинг ҳукмни, ажримни якка ўзи чиқариши тартиби ёки ҳукмни, ажримни чиқаришда судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши бузилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) иш судланувчи йўқлигида кўрилган бўлса, бундан ушбу Кодекс 410-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) суриштирув ёки дастлабки тергов тамомланганидан сўнг айбланувчи ишдаги барча материаллар билан таништирилмаган ва бу қоидабузарлик ҳукмни, ажримни чиқарган суд томонидан бартараф этилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ҳимоячиси бўлмаган судланувчига ҳимоя нутқи учун сўз берилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) судланувчига охирги сўз берилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) судланувчининг она тилидан ва таржимон хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) қонунга кўра ҳимоячи, қонуний вакил иштирок этиши шарт бўлса-ю, иш уларнинг иштирокисиз тергов қилинган ёки кўриб чиқилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) ишни юритишни истисно этадиган ҳолатлар мавжуд бўла туриб, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси ўтказилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) суд мажлиси баённомаси ишда мавжуд бўлмаса ёхуд имзоланмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
489-модда. Жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилиши деб эътироф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Жиноят кодекси Умумий қисми моддаларининг талаблари бузилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жиноятнинг Жиноят кодексининг қўлланилиши лозим бўлган моддаси (модданинг қисми, банди) ўрнига бошқа моддаси (модданинг қисми, банди) билан тавсифланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) маҳкумга Жиноят кодексининг мазкур моддасида назарда тутилмаган жазо тури ва меъёри тайинланганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
490-модда. Жазонинг адолатсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазо жиноятнинг оғирлигига, маҳкумнинг шахсига номувофиқ бўлса ёки жазо Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган доирадан четга чиқмасдан тайинланган бўлса-да, бироқ тури ёки меъёри бўйича ўта енгил ёки ўта оғир бўлса, адолатсиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
491-модда. Моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги муносабати билан ҳукмни ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисмининг озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги тўғрисидаги тегишли моддаси нормасини қўллаш учун асослар аниқланган тақдирда ҳукмни ўзгартиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
492-модда. Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонуннинг қонуний кучга кирганлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ишни апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўриб чиқиш давомида Жиноят кодексининг 13-моддасига мувофиқ орқага қайтиш кучига эга бўлган, қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун қонуний кучга кирса, суд ҳукмга зарур ўзгартиришлар киритади ёки ҳукмни бекор қилиб, иш юритишни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
493-модда. Ҳукмни бекор қилиш ва ишни биринчи инстанция судига юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу Кодекс 416, 417-моддаларининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар жиноят ишини апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриш чоғида аниқланса, суд прокурорнинг ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг ёхуд маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш ёки бошқа шахсни ишда айбланувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримни ижро этиш айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорнинг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ажрими ушбу Кодекснинг 416, 417-моддаларида белгиланган муддатда бажарилмаган ёки прокурорнинг айбловга қўшимча киритиш ёхуд янги шахсни ишда айбланувчи сифатида иштирок этиш учун жалб этиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги хулосаси келиб тушган тақдирда, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди суд муҳокамасини жиноят ишида мавжуд бўлган далиллар асосида давом эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумга янги айблов қўйилган ёки янги шахс айбланувчи сифатида иштирок этиш учун ишга жалб этилган тақдирда апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди айблов ҳукмини бекор қилади ва ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишнинг муҳокамаси биринчи инстанция суди томонидан умумий асосларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
494-модда. Ҳукмни маҳкумнинг, оқланган шахснинг аҳволини оғирлаштириш томонга бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди суднинг ҳукмини бекор қилишга ва маҳкумга жазони кучайтирган ёки унга нисбатан эълон қилинган айблов доирасида оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаган ҳолда янги айблов ҳукми чиқаришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг айблов ҳукми апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди томонидан фақат прокурорнинг протестига ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг шикоятига кўра, маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирган ҳолда янги ҳукм чиқариш орқали бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг оқлов ҳукми апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди томонидан фақат прокурорнинг протестига ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг мазкур ҳукмнинг қонунга хилофлиги ва асоссизлиги борасидаги шикоятига кўра, айблов ҳукми чиқарилган ҳолда бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
495-модда. Суднинг ҳукмини, ажримини ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди суднинг айблов ҳукмини ёки ажримини ўзгартириш чоғида қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жазони енгиллаштиришга ёки маҳкумга нисбатан енгилроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жазони ижро этиш муассасаси турини енгилроғига ёки оғирроғига ўзгартиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жиноят натижасида етказилган, ўрни қопланиши лозим бўлган моддий зарар миқдорини, шунингдек маънавий зиённи компенсация қилиш миқдорини камайтиришга ёки кўпайтиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Жиноят кодексининг 96-моддасига мувофиқ маҳкумга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ашёвий далиллар, процессуал чиқимлар тўғрисидаги масалаларни ва бошқа масалаларни ҳал этишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқлов ҳукмининг оқлов асосларига доир қисми оқланган шахснинг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг шикоятига кўра ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
496-модда. Айблов ҳукмини жиноят ишини тугатган ҳолда бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидаги ҳолларда айблов ҳукмини бекор қилади ва жиноят ишини тугатади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) иш бўйича ушбу Кодекснинг 83-моддасида ҳамда 84-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган асослар аниқланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) иш бўйича тўпланган далиллар маҳкумни айбдор деб топиш учун етарли бўлмаса ва қўшимча далилларни тўплаш имконияти қолмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
497-модда. Суднинг ҳукми ва ажрими ижро этилишини тўхтатиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси ҳар қандай судининг устидан шикоят (протест) берилган ҳукми ва ажрими ижро этилишини берилган шикоят (протест) кассация ёки тафтиш тартибида ҳал қилингунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли, бундан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан чиқарилган суд қарорлари мустасно. Қонуннинг очиқдан-очиқ бузилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу шахслар ишни талаб қилиб олиш билан бир вақтда ҳукмнинг, ажримнинг ижро этилишини то улар юзасидан шикоят (протест) берилгунига қадар кўпи билан уч ойга тўхтатиб туришга ҳақлидир.
(55-боб Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан киритилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
551-боб. БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ ҲУКМИ, АЖРИМИ УСТИДАН АПЕЛЛЯЦИЯ ТАРТИБИДА ШИКОЯТ БЕРИШ (ПРОТЕСТ БИЛДИРИШ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4971-модда. Апелляция тартибида шикоят бериладиган ва протест билдириладиган қарорлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг суд муҳокамаси вақтида чиқарилган ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш ҳукм устидан шундай ҳаракатларни содир этиш билан бир пайтнинг ўзида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4972-модда. Ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, унинг вакили суднинг қонуний кучга кирмаган ҳукми устидан шикоят беришга, прокурор ва унинг ўринбосари эса, протест билдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ҳукмнинг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили ҳукмнинг оқлаш сабаблари ҳамда асосларига доир қисми устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан апелляция тартибида шикоят беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4973-модда. Ҳукмлар устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний кучга кирмаган ҳукмлар устидан апелляция тартибида қуйидагича шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳукми устидан — Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳукми устидан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукмлари устидан — айни шу судларга.
(4973-модданинг биринчи қисмининг 3 ва 4-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 3-банд билан алмаштирилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятлари (протестлари) ҳукм чиқарган суд орқали берилади. Шикоят (протест) бевосита апелляция инстанцияси судига берилган тақдирда, мазкур суд уларни ҳукм чиқарган судга ушбу Кодекснинг 4976-моддасида баён этилган талабларни бажариш учун юборади.
(4973-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4974-модда. Ҳукм устидан апелляция шикоятларини (протестларини) бериш муддатлари
(4974-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
(4974-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм устидан шикоят ва протест бериш учун белгиланган муддат ичида иш суддан талаб қилиб олиниши мумкин эмас. Тарафлар шу вақт мобайнида иш билан суд биносида танишишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилади, бу ҳақда уларни берган шахсларга хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4975-модда. Апелляция шикояти ёки протести бериш муддатини тиклаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган ҳолларда апелляция шикояти ёки протести бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳукм чиқарган судга муддатни тиклаш сўралган илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин. Зарур ҳолларда, бу масала илтимоснома берган шахснинг иштирокида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан апелляция инстанцияси судига хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин бўлиб, у мазкур ажримни бекор қилишга, ўтказиб юборилган муддатни тиклашга ва апелляция шикояти (протести) бўйича ишни кўришга ёхуд ишни ҳукм чиқарган судга ушбу Кодекс 4976-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларни бажариш учун юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4976-модда. Апелляция шикояти, протести берилганлиги тўғрисида хабар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм чиқарган суд апелляция шикояти, протести берилганлиги тўғрисида маҳкумни, оқланган шахсни, уларнинг ҳимоячиларини, қонуний вакилини, жабрланувчини, унинг вакилини, шунингдек фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни, уларнинг вакилларини агар шикоят, протест уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг кўчирма нусхалари ёхуд ҳукм чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали уларнинг электрон нусхалари билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади. Бунда тарафларга шикоят, протест юзасидан ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи уларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда тушунтирилади. Шикоят, протест устидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар апелляция шикоятига, протестига доир эътироз билан бирга алоҳида ҳолда янги материалларни тақдим этишга ёхуд уларни талаб қилиб олиш ва текшириш, шунингдек ўзлари кўрсатган жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни судга чақириш ва сўроқ қилиш ҳақида илтимоснома беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4977-модда. Ҳукм устидан апелляция шикояти ёки протести бериш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти ёки протести берилиши ҳукмнинг қонуний кучга киришини ва унинг ижро эттирилишини тўхтатиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм устидан шикоят бериш ва протест билдириш учун белгиланган муддат тугагач, ҳукм чиқарган суд ушбу Кодекснинг 4976-моддасида назарда тутилган талабларни бажариб, ишни шикоятлар, протестлар ҳамда улар юзасидан билдирилган эътирозлар, шунингдек тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга ўн кундан кечиктирмай апелляция инстанцияси судига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан йигирма кунга узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4978-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4979-модда. Апелляция шикоятига, протестига ўзгартиш ва қўшимча киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти (протести) берган шахс апелляция инстанцияси судининг мажлиси бошлангунига қадар уни ўзгартиришга ёки янги важлар билан тўлдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм устидан шикоят (протест) бериш муддати ўтганидан кейин берилган апелляция протестига, жабрланувчининг ёки унинг вакилининг апелляция шикоятига ўзгартириш ёки қўшимча киритишда маҳкумнинг аҳволини оғирлаштириш тўғрисида масала, агар бундай талаб дастлабки шикоятда, протестда мавжуд бўлмаса, қўйилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм устидан шикоят қилиш муддати ўтганидан кейин ишга киришган ҳимоячи апелляция шикоятини ўзгартириши ёки уни янги важлар билан тўлдириши, илгари ишда иштирок этган ҳимоячи томонидан берилган шикоят важларига қўшимча асослар тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49710-модда. Апелляция шикоятини ёки протестини қайтариб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм устидан шикоят берган ёки протест билдирган шахс ўз шикоятини ёки протестини қайтариб олишга ҳақли. Юқори турувчи прокурор ҳам протестни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумнинг ҳимоячиси, қонуний вакили ўз шикоятини фақат маҳкумнинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум ҳимоячи томонидан берилган шикоятни қайтариб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятини ёки протестини қайтариб олишга апелляция инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49711-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш
(49711-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш бўйича биринчи инстанция судининг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ушбу Кодекснинг 4972-моддасида назарда тутилган шахслар томонидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдирилиши мумкин.
(49711-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм чиқариш билан якунланган суд муҳокамаси чоғида чиқарилган ажрим устидан шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда, иш фақат ҳукм устидан хусусий шикоят (хусусий протест) бериш учун белгиланган муддат тугаганидан кейин апелляция инстанцияси судига юборилади.
(49711-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси чоғида чиқарилган ва далилларни текшириш тартибига, жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномаларига, эҳтиёт чорасини танлашга, уни ўзгартиришга ёки бекор қилишга, шунингдек суд мажлиси залида тартиб сақлашга тааллуқли ажримлар устидан ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда шикоят бериш ва протест билдириш мумкин эмас. Уларга қарши эътирозлар апелляция шикоятига ёки апелляция протестига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу иш бўйича тараф ҳисобланмаган шахслар ҳам суд ажрими устидан, агар ажрим уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, шикоят беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49712-модда. Ишни апелляция инстанцияси судига юбориш тўғрисида хабар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди жиноят иши апелляция инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида ушбу Кодекснинг 4972-моддасида кўрсатилган шахсларни хабардор қилади.
(551-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
552-боб. АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ СУДИДА ИШ ЮРИТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49713-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49714-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49715-модда. Апелляция инстанцияси суди мажлисини тайинлаш ва тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья апелляция шикояти, протести билан келиб тушган жиноят ишини ўрганиб, суд мажлисини тайинлаш тўғрисида етти сутка ичида ажрим чиқаради ва унда қуйидаги масалалар ҳал этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят ишини кўриб чиқиш жойи, санаси ва бошланиш вақти тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тарафларни, шунингдек гувоҳларни, экспертларни ва бошқа шахсларни суд мажлисига чақириш, шикоятда, протестда кўрсатилган қўшимча далилларни, агар мазкур илтимосномани асосли деб топса, талаб қилиб олиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ҳолларда жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қамоқда ёки уй қамоғида сақланаётган маҳкумнинг суд мажлисида иштирок этиши тўғрисидаги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажрим чиқарилган кундан эътиборан уч сутка ичида процесс иштирокчиларига суд мажлиси тайинланганлиги ҳақида хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жиноят ишини ўрганиш чоғида биринчи инстанция суди томонидан ушбу Кодекс 4976-моддаси иккинчи қисмининг талаблари бажарилмаганлиги аниқланса, судья апелляция инстанцияси судида ишни кўриб чиқишга монелик қилувчи ҳолатларни бартараф этиш учун жиноят ишини шу судга қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49716-модда. Тарафларнинг апелляция инстанцияси суди мажлисида иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди мажлисида қуйидагилар иштирок этиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори томонидан ваколат берилган прокурор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) маҳкум, оқланган шахс ёки ўзига нисбатан жиноят иши тугатилган шахс — мазкур шахс суд мажлисида иштирок этиш тўғрисида илтимоснома берган ёки суд мазкур шахснинг суд мажлисида иштирок этишини зарур деб топган ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳимоячи — ушбу Кодекснинг 51 ва 52-моддаларида кўрсатилган ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқда ёки уй қамоғида сақланаётган ва апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқишда ҳозир бўлиш истагини билдирган маҳкумга суд мажлисида бевосита ёки видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49717-модда. Апелляция инстанцияси судида жиноят ишини кўриш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судида жиноят иши биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича, ушбу бобда назарда тутилган қоидалар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи суд мажлисини очади ҳамда қандай жиноят иши ва кимнинг апелляция шикояти, протести бўйича кўрилишини эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, прокурорнинг, ҳимоячининг, суд мажлиси котибининг ва, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг фамилияси, исмини ва отасининг исмини маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди мажлисининг жойи, санаси ва вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги жиноят ишини кўришга монелик қилмайди, бундан суд мажлисида иштирок этиши шарт бўлган шахслар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи ҳозир бўлган жиноят процесси иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтиради ва уларда рад қилишга оид арзлар ва илтимосномалар бор-йўқлигини, апелляция шикоятида, протестида баён этилган илтимосларни қувватлашини ёки қувватламаслигини аниқлайди. Бундай илтимослар мавжуд бўлганда суд улар бўйича ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади. У биринчи инстанция суди ҳукмининг ёки ажримининг мазмунини, апелляция шикоятининг, протестининг мазмунини ва унга қарши эътирозларнинг моҳиятини қисқача баён этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи апелляция шикояти берган шахсга, апелляция шикояти ва протести кимга нисбатан берилган бўлса ўша шахсга, уларнинг ҳимоячилари ва вакилларига, сўнгра эса прокурорга сўз беради. Иш бўйича бир нечта шикоят мавжуд бўлган тақдирда, сўзга чиқиш навбати суд томонидан тарафларнинг фикри инобатга олинган ҳолда белгиланади. Агар берилган апелляция шикоятлари орасида прокурорнинг апелляция протести бўлса, сўз биринчи навбатда унга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тарафларнинг сўзларини эшитиб, ҳукмнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини лозим даражада текшириб кўришни таъминлаш заруратидан келиб чиқиб, бевосита суд мажлисида текшириладиган далиллар ҳажмини аниқлаш тўғрисида; суд мажлисига судланувчини, жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертлар ва зарурат бўлса, бошқа шахсларни чақириш ҳақида; судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини сақлаб қолиш, танлаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан кейин суд суд мажлисига чақирилган судланувчини, гувоҳларни, жабрланувчиларни сўроқ қилиш йўли билан далилларни текширишга, шунингдек тарафларнинг илтимоси бўйича ҳамда ўзининг ташаббуси билан ҳужжатларни, баённомаларни ва ишга оид бошқа материалларни ўқиб эшиттиришга киришади. Далилларни текшириш тартиби тарафларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Тарафлар апелляция инстанцияси судига апелляция шикоятида, протестида келтирилган важларни тасдиқлаб ёки инкор этиб, қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида сўроқ қилинган гувоҳлар, агар суд буни зарур деб топса, апелляция инстанцияси судида сўроқ қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг далилларни, шу жумладан биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далилларни текшириш тўғрисидаги ва суд мажлисига гувоҳлар, экспертларни ҳамда бошқа шахсларни чақириш тўғрисидаги илтимосномалари ушбу Кодекс 438-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади. Бунда суд илтимосномани қаноатлантиришни фақат у биринчи инстанция суди томонидан қаноатлантирилмаганлигига асосланиб рад этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далиллар (янги далиллар) суд томонидан қабул қилинади, бунда уларни текшириш тўғрисида илтимоснома берган шахс ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бу далилларни биринчи инстанция судига тақдим этишга имконияти бўлмаганлигини асослаб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди далилларни видеоконференцалоқа тизимларидан фойдаланган ҳолда текширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тергови тугаллангач, суд тарафлардан суд терговига қўшимча қилиш юзасидан илтимослари бор-йўқлигини суриштиради. Суд бу илтимосларни ҳал этади ва шундан кейин тарафларнинг музокараларига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49718-модда. Тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд музокаралари ушбу Кодекснинг 449-моддаси қоидалари асосида ўтказилади, бунда шикоят, протест берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг музокаралари тамом бўлганидан кейин раислик қилувчи судланувчига, агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, охирги сўз беради, шундан кейин суд қарор чиқариш учун маслаҳатхонага киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49719-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49720-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49721-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49722-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49723-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49724-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49725-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49726-модда. Апелляция инстанцияси судининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди жиноят ишини кўриш натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳукмни ўзгаришсиз, апелляция шикоятини, протестини эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) айблов ҳукмини бекор қилиш ва оқлов ҳукмини чиқариш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) айблов ҳукмини бекор қилиш ва янги айблов ҳукмини чиқариш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) оқлов ҳукмини бекор қилиш ва айблов ҳукмини чиқариш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ҳукмни бекор қилиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ушбу Кодекс 493-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, суднинг айблов ҳукмини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида;
(49726-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ҳукмни ўзгартириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) шикоят, протест қайтариб олинган ҳолларда, апелляция тартибида иш юритишни тугатиш тўғрисида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида, 5 — 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда апелляция инстанцияси суди ажрим чиқаради.
(49726-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг 2 — 4-бандларида назарда тутилган ҳолларда, апелляция инстанцияси суди апелляция ҳукмини чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарорини эълон қилиш ушбу Кодекснинг 473-моддаси қоидаларига кўра амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49727-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49728-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49729-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49730-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49731-модда. Апелляция инстанцияси судининг ҳукми ва ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг ҳукми ушбу Кодекснинг 454 — 477-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган сана ва жой;
(49731-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суднинг номи ва таркиби, ишни кўришда иштирок этган прокурор ва бошқа шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) апелляция шикояти ёки протести берган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) биринчи инстанция судининг шикоят ёки протест берилган ҳукмининг қарор қисми мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) шикоятнинг, протестнинг, ишда иштирок этаётган шахслар эътирозлари ва тушунтиришларининг моҳияти, шунингдек прокурорнинг фикри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) шикоят, протест бўйича апелляция инстанцияси судининг қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят, протест қаноатлантирилмай қолдирилганда апелляция инстанцияси судининг ажримида ҳукм қонуний, асосли ва адолатли деб, биринчи инстанция судининг ажрими қонуний ҳамда асосли деб топилганлигининг, шикоят ёки протест эса қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигининг асослари кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм, ажрим бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, апелляция инстанцияси судининг ажримида қонуннинг қайси нормалари талаблари бузилганлиги ва бекор қилинаётган ёки ўзгартирилаётган қарорнинг асоссизлиги нимадан иборат эканлиги кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилиш чоғида биринчи инстанция суди томонидан текширилган далиллар ва апелляция инстанцияси суди томонидан текширилган янги далилларга асосланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг ажрими суднинг бутун таркиби томонидан имзоланади. Овоз бериш чоғида озчилик тарафда қолган судья ажримни имзолаб, ўзининг алоҳида фикрини ёзма шаклда баён этишга ҳақли.
(49731-модда олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва дарҳол қонуний кучга киради.
(49731-модда еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими уни чиқарган судга ёки бошқа судга чиқарилган кундан эътиборан беш суткадан кечиктирмай жиноят иши билан бирга ижро этиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумни дарҳол қамоқдан ёки уй қамоғидан озод этиш учун асос бўладиган ҳукм, ажрим, агар маҳкум суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, суд залида ижро этилиши лозим. Бошқа ҳолларда ҳукмнинг, ажримнинг кўчирма нусхаси ҳукм, ажрим чиқарилганидан кейин апелляция инстанцияси томонидан жазони ижро этиш муассасасининг маъмуриятига ёки маҳкумнинг яшаш жойидаги уй қамоғини ижро этиш ўз зиммасига юклатилган ички ишлар органига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49732-модда. Апелляция инстанцияси судининг хусусий ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган ҳолларда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлган тақдирда хусусий ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49733-модда. Апелляция инстанцияси суди мажлисининг баённомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судида суд мажлисининг котиби ушбу Кодекснинг 426-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ баённома юритади. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан мулоҳазалар берилиши мумкин бўлиб, улар ушбу Кодекснинг 427-моддасида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49734-модда. Суд ажрими устидан берилган хусусий шикоятни, протестни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 4972-моддасида кўрсатилган шахслар биринчи инстанция судининг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда апелляция тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иш бўйича ҳукм чиқарилган, бироқ хусусий шикоят ёки хусусий протест фақат биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган бўлса, суд ҳукм устидан апелляция шикояти, протести бериш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг ишни юқори судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) апелляция инстанцияси судида иш юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, хусусий шикоятни (хусусий протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва ишни янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва ишни умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки терговни ўтказиш учун прокурорга юборишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва амнистия актини қўллашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартиришга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича чиқарилган ажрими узил-кесилдир, бундан ушбу Кодекснинг 308, 317-моддаларида ва 59-бобида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(49734-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49735-модда. Апелляция инстанцияси судида ишни қўшимча кўриш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баъзи маҳкумларга дахли бўлган, белгиланган муддатда юборилган апелляция шикояти ёки протести бирор сабабга кўра апелляция инстанцияси судига бошқа маҳкумларнинг жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса ёки ўтказиб юборилган муддат ушбу Кодекснинг 4975-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан тикланса, шунингдек маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёхуд қонуний вакилининг апелляция шикояти, ушбу маҳкумга доир иш процесснинг бошқа иштирокчиси берган апелляция шикояти ёки апелляция протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди бундай шикоят ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича ҳукм, ажрим чиқариши шарт.
(49735-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ишни қўшимча кўриш чоғида апелляция инстанцияси суди томонидан чиқарилган ҳукм, ажрим илгари чиқарилган ҳукмга, ажримга зид бўлса, протест билдириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун иш тафтиш тартибида протест билдириш ваколатига эга бўлган прокурорга юборилади.
(49735-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни қўшимча кўриш тартиби кечикиб келиб тушган хусусий шикоятни ва протестни ҳал этиш учун ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49736-модда. Апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан шикоят бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят, протест берилиши мумкин.
(49736-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги ЎРҚ-899-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 03/24/899/0048-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-боб. СУДНИНГ ҲУКМИ ВА АЖРИМИ УСТИДАН КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА ШИКОЯТ БЕРИШ (ПРОТЕСТ БИЛДИРИШ)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
498-модда. Кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин бўлган суд ҳукмлари, ажримлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳукмлари, ажримлари, агар улар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг суд муҳокамаси давомида чиқарилган ажримлари устидан ҳукм билан бир вақтда кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин.
(498-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
499-модда. Биринчи инстанция судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга (протест билдиришга) бўлган ҳуқуқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, унинг вакили биринчи инстанция судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари биринчи инстанция судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида протест билдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг оқлаш сабаблари ва асосларига доир қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
(499-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
500-модда. Кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний кучга кирган ҳукмлар, ажримлар устидан кассация тартибида қуйидагича шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан — Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳукмлари, ажримлари устидан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукмлари, ажримлари устидан — айни шу судларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятлари ва протестлари ҳукмни, ажримни чиқарган суд орқали берилади. Шикоят (протест) бевосита кассация инстанцияси судига берилган тақдирда, суд уни ҳукмни, ажримни чиқарган судга ушбу Кодекснинг 479-моддасида назарда тутилган талабларни бажариш учун юборади.
(500-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
501-модда. Суд ҳукмлари, ажримларини кассация тартибида қайта кўришга йўл қўйиладиган муддат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шикоятда ёки протестда оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги ҳақидаги, жазони кучайтириш тўғрисидаги ёхуд маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгаришлар ҳақидаги қонунни қўллаш тўғрисидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёхуд ажримини кассация тартибида қайта кўришга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини кассация тартибида қайта кўришга фақат улар қонуний кучга кирганидан кейин бир йил ичида йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
502-модда. Ҳукм, ажрим устидан кассация шикояти (протести) бериш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикояти (протести) берилганлиги ҳукмнинг, ажримнинг ижросини тўхтатиб туриш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм, ажрим чиқарган суд ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларни бажариб, бир ойлик муддатда ишни шикоятлар (протестлар) ва уларга доир эътирозлар, шунингдек тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга кассация инстанцияси судига юборади. Мазкур муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан узайтирилиши, бироқ кўпи билан йигирма кунга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
503-модда. Кассация шикояти (протести) берилганлиги тўғрисида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм, ажрим чиқарган суд кассация шикояти (протести) берилганлиги тўғрисида маҳкумни, оқланган шахсни, уларнинг ҳимоячиларини, қонуний вакилларини, прокурорни, жабрланувчини, унинг вакилини, шунингдек фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, уч сутка ичида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг кўчирма нусхалари юборилади ёхуд ҳукмни, ажримни чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали уларнинг электрон нусхалари билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади. Бунда тарафларга уларнинг шикоятга, протестга доир эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи, эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят, протест юзасидан келиб тушган эътирозлар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар кассация шикоятига, протестига доир эътироз билан бирга янги материалларни алоҳида тақдим этишга ёки уларни талаб қилиб олиш ва текшириш тўғрисида, шунингдек ўзлари кўрсатган жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни судга чақириш ва сўроқ қилиш ҳақида илтимоснома беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
504-модда. Кассация шикоятини, протестини ўзгартириш ва унга қўшимча киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикояти (протести) берган шахс кассация инстанцияси судининг мажлиси бошлангунига қадар уни ўзгартиришга ёхуд янги важлар билан тўлдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация протестини ўзгартириш ёки унга қўшимча киритиш, жабрланувчининг ёхуд унинг вакилининг кассация шикоятини ўзгартириш ёки унга қўшимча киритиш чоғида маҳкумнинг аҳволини оғирлаштириш тўғрисидаги масала, агар бундай талаб дастлабки кассация шикоятида, протестида кўрсатилмаган бўлса, қўйилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикояти берилганидан кейин жиноят ишини юритишга киришган ҳимоячи шикоятни ўзгартириши ёхуд янги важлар билан тўлдириши, илгари ишда иштирок этган ҳимоячи томонидан берилган шикоят важларига қўшимча асослар тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5041-модда. Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм, ажрим устидан кассация шикояти (протести) берган шахс уни қайтариб олишга ҳақлидир. Юқори турувчи прокурор ҳам протестни қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Маҳкум ўз ҳимоячисининг шикоятини қайтариб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумнинг ҳимоячиси, қонуний вакили ўз шикоятини фақат маҳкумнинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олишга кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят ёки протест, шунингдек уни қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5042-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан кассация тартибида хусусий шикоят бериш ва протест билдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ажрими устидан ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм чиқариш билан якунланган суд муҳокамаси давомида чиқарилган ажрим устидан шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда, иш кассация инстанцияси судига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси давомида чиқарилган далилларни текшириш тартибига, жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномаларига, эҳтиёт чорасини танлашга, уни ўзгартиришга ёки бекор қилишга, шунингдек суд мажлиси залида тартиб сақлашга тааллуқли ажримлар устидан ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда шикоят бериш ва протест билдириш мумкин эмас. Уларга қарши эътирозлар кассация шикоятига ёки кассация протестига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур иш бўйича тараф ҳисобланмаган шахслар суд ажрими устидан, агар ажрим уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, шикоят беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5043-модда. Ишни кассация инстанцияси судига юбориш тўғрисида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди уч сутка ичида жиноят иши кассация инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахсларни хабардор қилади.
(501 — 504-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 501 — 5043-моддалар билан алмаштирилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
561-боб. КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ СУДИДА ИШ ЮРИТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(505-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(506-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(507-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(508-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(509-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5091-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5092-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5093-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5094-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5095-модда. Кассация инстанцияси судининг мажлисини тайинлаш ва тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья кассация шикояти (протести) билан бирга келиб тушган жиноят ишини ўрганиб, суд мажлисини тайинлаш тўғрисида етти суткадан кечиктирмай ажрим чиқаради, унда қуйидаги масалаларни ҳал этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят ишини кўриб чиқиш жойи, санаси ва бошланиш вақти тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суд мажлисига тарафларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини чақириш ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ҳолларда жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг суд мажлисида иштирок этиши ҳақидаги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажрим чиқарилган кундан эътиборан уч сутка ичида жиноят процесси иштирокчиларига суд мажлисининг жойи, санаси ва бошланиш вақти тайинланганлиги тўғрисида хабар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жиноят ишини ўрганиш чоғида биринчи инстанция суди томонидан ушбу Кодекс 503-моддаси иккинчи қисмининг талаби бажарилмаганлиги аниқланса, судья ишни кассация тартибида кўриб чиқишга монелик қилувчи ҳолатларни бартараф этиш учун ишни шу судга қайтаради.
(5095-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5096-модда. Ишни кассация тартибида кўришда тарафларнинг суд мажлисида иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини кассация тартибида суд мажлисида кўришда қуйидагилар иштирок этиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳимоячи — ушбу Кодекснинг 51 ва 52-моддаларида кўрсатилган ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари кассация инстанцияси судида ишни кўришда иштирок этишга ҳақли. Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг иштирок этиши зарурлиги тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади. Мазкур шахслар суд мажлисида бевосита ёхуд видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация тартибида кўрилаётган иш бўйича суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни кўришга монелик қилмайди, бундан суд мажлисида иштирок этиши шарт бўлган шахслар мустасно.
(5096-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5097-модда. Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўриш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг мажлиси раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай жиноят иши ва кимнинг кассация шикояти (протести) бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, прокурорнинг, ҳимоячининг, суд мажлиси котибининг, шунингдек, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг фамилиясини, исмини ва отасининг исмини маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи ҳозир бўлган жиноят процесси иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтиради ва уларда рад қилишга оид арзлар ҳамда илтимосномалар бор-йўқлигини, улар кассация шикоятида (протестида) баён этилган илтимосномаларни қувватлашини ёки қувватламаслигини аниқлайди. Бундай илтимосномалар мавжуд бўлганда суд улар бўйича ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўриш судьялардан бири томонидан биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг, кассация шикоятининг (протестининг) мазмунини қисқача баён этиш билан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг маърузасидан кейин суд кассация шикояти (протести) берган тарафларнинг маърузаларини ва бошқа тарафнинг эътирозларини эшитади. Бир нечта шикоят мавжуд бўлган тақдирда сўзга чиқиш навбати тарафларнинг фикрлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Агар берилган кассация шикоятлари билан бир қаторда прокурор билдирган кассация протести мавжуд бўлса, сўз биринчи навбатда прокурорга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг мажлисида иштирок этаётган прокурор кўриб чиқилаётган кассация шикоятлари юзасидан фикрини билдиради, протестда кўрсатилган важларни баён этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тарафларнинг фикрларини эшитиб, биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини лозим даражада текшириш заруратидан келиб чиқиб, бевосита суд мажлисида текширилиши лозим бўлган далиллар ҳажмини аниқлаш тўғрисида, суд мажлисига маҳкумни (оқланган шахсни), жабрланувчини, гувоҳларни, экспертларни ва зарурат бўлганда бошқа шахсларни чақириш ҳақида қарор қабул қилади. Шундан кейин суд суднинг мажлисига чақирилган маҳкумни (оқланган шахсни), жабрланувчиларни, гувоҳларни сўроқ қилиш йўли билан далилларни текширишга, шунингдек тарафларнинг илтимосномаси бўйича ҳамда ўзининг ташаббуси билан ҳужжатларни, баённомаларни ва ишга алоқадор бошқа материалларни ўқиб эшиттиришга киришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далилларни текшириш тартиби тарафларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Тарафлар кассация инстанцияси судига кассация шикоятида (протестида) келтирилган важларни тасдиқлаб ёки инкор этиб, қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида сўроқ қилинган гувоҳлар, агар суд буни зарур деб топган бўлса, кассация инстанцияси судида сўроқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг далилларни, шу жумладан биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далилларни текшириш тўғрисидаги ва суд мажлисига гувоҳларни, экспертларни ҳамда бошқа шахсларни чақириш ҳақидаги илтимосномалари ушбу Кодекс 438-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади. Бунда суд илтимосномани қаноатлантиришни фақат илтимоснома биринчи инстанция суди томонидан қаноатлантирилмаганлигига асосан рад этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далиллар (янги далиллар) суд томонидан қабул қилинади, бунда уларни текшириш тўғрисида илтимоснома берган шахс ўзига боғлиқ бўлмаган қайси сабабларга кўра бу далилларни биринчи инстанция судига тақдим этишга имконияти бўлмаганлигини тушунтириб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси суди далилларни текширишга, шу жумладан видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда текширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тергови тугаллангач, суд тарафлардан суд терговига қўшимча қилиш юзасидан илтимослари бор-йўқлигини суриштиради. Суд бу илтимосларни ҳал этади ва шундан кейин тарафларнинг музокараларига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд музокаралари ушбу Кодекснинг 449-моддаси қоидалари асосида ўтказилади, бунда шикоят (протест) берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг музокаралари тамом бўлганидан кейин раислик қилувчи маҳкумга (оқланган шахсга), агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, охирги сўзни беради, шундан сўнг суд қарор чиқариш учун маслаҳатхонага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг қарори ушбу Кодекснинг 49731-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг қарорини эълон қилиш ушбу Кодекснинг 473, 49731-моддалари қоидаларига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судида суд мажлисининг баённомаси юритилади. Суд мажлисининг баённомаси ушбу Кодекснинг 426-моддасида кўрсатилган муддатларда тайёрланиши керак. У билан суд мажлисининг барча иштирокчилари танишишга ҳақли. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан ушбу Кодекснинг427-моддасида назарда тутилган тартибда мулоҳазалар билдирилиши мумкин.
(5097-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5098-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5099-модда. Кассация инстанцияси судининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси суди жиноят ишини кўриш натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳукмни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) айблов ҳукмини бекор қилиш ва оқлов ҳукмини чиқариш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) айблов ҳукмини бекор қилиш ва янги айблов ҳукмини чиқариш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) оқлов ҳукмини бекор қилиш ва айблов ҳукмини чиқариш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ҳукмни бекор қилиш ва ишни тугатиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ушбу Кодекс 493-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, суднинг айблов ҳукмини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ҳукмни ўзгартириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) шикоят (протест) қайтариб олинган ҳолларда, кассация тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида, 5 — 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда кассация инстанцияси суди ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг 2 — 4-бандларида назарда тутилган ҳолларда кассация инстанцияси суди кассация ҳукмини чиқаради.
(5099-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50910-модда. Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг ҳукмида, ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд ишининг рақами, ҳукм, ажрим чиқарилган сана ва жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суднинг номи ва таркиби, ишни кўришда иштирок этган прокурор ва бошқа шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) кассация шикоятини (протестини) берган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) биринчи инстанция судининг устидан шикоят (протест) берилган ҳукми, ажрими қарор қисмининг мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) шикоятнинг (протестнинг), кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этаётган шахслар эътирозларининг ва тушунтиришларининг моҳияти, шунингдек прокурорнинг фикри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) шикоят (протест) бўйича кассация инстанцияси судининг қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят (протест) қаноатлантирилмай қолдирилганда кассация инстанцияси судининг ажримида ҳукм қонуний, асосли ва адолатли деб, биринчи инстанция судининг ажрими қонуний ва асосли деб топилганлигининг, шикоят ёки протест эса қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигининг асослари кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм, ажрим бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, кассация инстанцияси судининг ажримида Жиноят кодексининг ва ушбу Кодекснинг қайси нормалари талаблари бузилганлиги ҳамда бекор қилинаётган ёки ўзгартирилаётган суд қарорининг асоссизлиги нимадан иборат эканлиги кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими суднинг тўлиқ таркиби томонидан имзоланади. Овоз беришда озчилик томонда қолган судья ҳукмга, ажримга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ушбу Кодекс 472-моддасининг талабларига риоя этган ҳолда ёзма тарзда қолдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва дарҳол қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими уни чиқарган судга ёки бошқа судга чиқарилган кундан эътиборан беш суткадан кечиктирмай жиноят иши билан бирга ижро этиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумни дарҳол қамоқдан ёки озодликдан чеклаш тариқасидаги жазодан озод этиш учун асос бўладиган ҳукм, ажрим, агар маҳкум суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, суд залида ижро этилади. Бошқа ҳолларда ҳукмнинг, ажримнинг кўчирма нусхаси ҳукм, ажрим чиқарилганидан кейин кассация инстанцияси томонидан жазони ижро этиш муассасасининг маъмуриятига ёки маҳкумнинг яшаш жойидаги озодликдан чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш ўз зиммасига юклатилган ички ишлар органига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади.
(50910-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50911-модда. Кассация инстанцияси судининг хусусий ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси суди ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлган тақдирда, хусусий ажрим чиқаради.
(50911-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50912-модда. Суд ажрими устидан берилган хусусий шикоятни (хусусий протестни) кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) кассация инстанцияси судида иш юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, хусусий шикоятни (хусусий протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва ишни янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва ишни умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки терговни ўтказиш учун прокурорга юборишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва амнистия актини қўллашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартиришга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича чиқарилган ажрими узил-кесилдир, бундан ушбу Кодекснинг 308, 317-моддаларида ва 59-бобида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(50912-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50913-модда. Ишни кассация инстанцияси судида қўшимча тарзда кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар айрим маҳкумларга тааллуқли кассация шикояти ёки протести кассация инстанцияси судига бирор-бир сабабга кўра бошқа маҳкумларга тааллуқли жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса, шунингдек, агар маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг кассация шикояти, ушбу маҳкумга тааллуқли иш процесснинг бошқа иштирокчисининг кассация шикояти ёки протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, кассация инстанцияси суди бундай шикоятни ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича ажрим чиқариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ишни қўшимча тарзда кўриш чоғида кассация инстанцияси суди томонидан чиқарилган ажрим илгари чиқарилган ажримга зид бўлса, иш протест билдириш масаласини ҳал қилиш учун тафтиш тартибида протест билдириш ваколатига эга бўлган прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини қўшимча тарзда кўриш тартиби кечикиб келган хусусий шикоятларга ва хусусий протестларга нисбатан ҳам тааллуқлидир.
(50913-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50914-модда. Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан шикоят (протест) бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
(50914-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
562-боб. Суднинг ҳукми, ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
510-модда. Тафтиш тартибида қайта кўрилиши мумкин бўлган суд ҳукмлари, ажримлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судларнинг туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича апелляция ва кассация инстанциясида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўриб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судлар томонидан туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг биринчи инстанция бўйича чиқарилган ва айни шу судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судлар томонидан биринчи инстанция тариқасида кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлар, ажримлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида такроран кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
511-модда. Ҳукм ва ажрим устидан тафтиш тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, унинг вакили биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судлари ҳукмларининг, ажримларининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судлари ҳукмларининг, ажримларининг оқлаш сабаблари ва асосларига дахлдор қисми устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судлари ҳукмларининг, ажримларининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
512-модда. Ҳукмлар, ажримлар устидан тафтиш тартибида протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига тафтиш тартибида протест билдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация, тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судларининг ҳукмлари ва ажримлари устидан — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида протест билдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича чиқарилган ҳукмлар, ажримлар ҳамда улар бўйича апелляция ёки кассация инстанциясининг чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида протест билдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича суд қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига тафтиш тартибида протест билдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
513-модда. Суднинг ажрими устидан тафтиш тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанциясида кўриб чиқилган ажрими, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судининг ажрими устидан ушбу Кодекснинг 511 ва 512-моддаларида кўрсатилган шахслар томонидан тафтиш тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
514-модда. Суд ҳукмлари, ажримларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга йўл қўйиладиган муддат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шикоятда ёки протестда оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги ҳақидаги, жазони кучайтириш тўғрисидаги ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгаришлар ҳақидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёхуд ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга фақат у қонуний кучга кирганидан кейин бир йил ичида йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
515-модда. Тафтиш тартибида шикоят бериш ва протест билдириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар устидан тафтиш тартибида шикоят берилади ёки протест билдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) туман (шаҳар) судларининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан, шунингдек туман (шаҳар) судлари томонидан кўрилган ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан — Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан, шунингдек ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмлари, ажримлари устидан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича чиқарилган ҳукмлар, ажримлар ва улар юзасидан чиқарилган апелляция ёки кассация инстанциясининг ҳукмлари, ажримлари устидан шикоят (протест) берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига тафтиш тартибида такроран кўриб чиқиш учун протест билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест билдириш учун ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг аризалари (илтимосномалари), шунингдек судьянинг тақдимномаси, оммавий ахборот воситаларининг хабарлари сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган тафтиш тартибидаги шикоятлар ва протестлар ҳукмни, ажримни чиқарган суд орқали берилади. Шикоят ёки протест бевосита Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига берилган тақдирда, суд уларни ҳукмни, ажримни чиқарган судга ушбу Кодекснинг 479-моддасида баён этилган талабларни бажариш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу моддада белгиланган тартиб тафтиш тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш тартибига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
516-модда. Тафтиш тартибида бериладиган, билдириладиган шикоятнинг, протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибида бериладиган (билдириладиган) шикоятда, протестда (хусусий шикоятда, хусусий протестда) қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) юборилаётган, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суднинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берган шахс, унинг процессуал мавқеи, унинг яшаш жойи ёки турган жойи тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳукм, ажрим чиқарган суднинг номи, ҳукм, ажрим чиқарилган сана, суд ишининг рақами, шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берилаётган ҳукм, ажрим кимга нисбатан чиқарилган бўлса, ўша шахс тўғрисидаги маълумотлар, апелляция, кассация инстанцияси судининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) бераётган шахснинг фикрига кўра ҳукмнинг, ажримнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлигига доир важлари, судга қадар иш юритишни ёки суд муҳокамасини амалга ошириш чоғида қарор қабул қилишга таъсир кўрсатган қонуннинг қайси нормалари бузилганлиги тўғрисидаги важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) шахс ўз талабларини асослаётган далиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) шикоятга, протестга (хусусий шикоятга, хусусий протестга) илова қилинаётган материаллар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берилган сана, шикоят (хусусий шикоят) берган, протест (хусусий протест) билдирган шахснинг имзоси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
517-модда. Ҳукм, ажрим устидан тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят) бериш, протест (хусусий протест) билдириш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм, ажрим чиқарган суд ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларни бажариб, бир ой ичида жиноят ишини шикоятлар, протестлар (хусусий шикоятлар, хусусий протестлар) ва уларга доир эътирозлар, шунингдек тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга тафтиш тартибида кўрувчи судга юборади. Мазкур муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан йигирма кунга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
518-модда. Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берилганлиги тўғрисида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм, ажрим чиқарган суд тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берилиши тўғрисида маҳкумни, оқланган шахсни, уларнинг ҳимоячиларини, қонуний вакилларини, прокурорни, жабрланувчини, унинг вакилини, шунингдек фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни, уларнинг вакилларини, агар шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, уч сутка ичида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) кўчирма нусхалари юборилади ёхуд ҳукмни, ажримни чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали уларнинг электрон нусхалари билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади. Бунда тарафларга уларнинг шикоятга, протестга (хусусий шикоятга, хусусий протестга) доир эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи, эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) юзасидан келиб тушган эътирозлар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар тафтиш тартибида бериладиган шикоятга, протестга (хусусий шикоятга, хусусий протестга) доир эътироз билан бирга янги материалларни алоҳида тақдим этишга ёки уларни талаб қилиб олиш ва текшириш, шунингдек ўзи кўрсатган жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни судга чақириш ва сўроқ қилиш ҳақида илтимоснома беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
519-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни, протестни (хусусий шикоятни, хусусий протестни) ўзгартириш ва унга қўшимча киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берган шахс жиноят ишини тафтиш тартибида суд мажлисида кўриш бошлангунига қадар уни ўзгартиришга ёки янги важлар билан тўлдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибидаги протестга (хусусий протестга), жабрланувчининг ёки унинг вакилининг тафтиш тартибидаги шикоятига (хусусий шикоятига) маҳкумнинг аҳволини оғирлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга, агар бундай талаб тафтиш тартибида берилган дастлабки шикоятда, протестда (хусусий шикоятда, хусусий протестда) кўрсатилмаган бўлса, йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибидаги шикоят (хусусий шикоят) берилганидан кейин жиноят ишини юритишга киришган ҳимоячи шикоятни (хусусий шикоятни) ўзгартириши ёки янги важлар билан тўлдириши, илгари ишда иштирок этган ҳимоячи томонидан берилган шикоят (хусусий шикоят) важларининг қўшимча асосларини тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
520-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни, протестни (хусусий шикоятни, хусусий протестни) қайтариб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берган шахс ўз шикоятини, протестини (хусусий шикоятини, хусусий протестини) қайтариб олишга ҳақлидир. Юқори турувчи прокурор ҳам протестни (хусусий протестни) қайтариб олишга ҳақли. Маҳкум ўз ҳимоячисининг шикоятини (хусусий шикоятини) қайтариб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумнинг ҳимоячиси, қонуний вакили ўз шикоятини (хусусий шикоятини) фақат маҳкумнинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибида берилган шикоятни, протестни (хусусий шикоятни, хусусий протестни) қайтариб олишга суд маслаҳатхонага киргунига қадар йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест), шунингдек уни қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
521-модда. Иш тафтиш инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм чиқарган суд жиноят иши тафтиш инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларни уч сутка ичида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5211-модда. Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида жиноят ишини кўриб чиқиш учун суд мажлисини тайинлаш ва тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья тафтиш тартибидаги шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) билан келиб тушган жиноят ишини ўрганиб, суд мажлисини тайинлаш тўғрисида етти суткадан кечиктирмай ажрим чиқариб, унда қуйидаги масалаларни ҳал этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят ишини кўриб чиқиш жойи, санаси ва бошланиш вақти тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суд мажлисига тарафларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини чақириш ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ҳолларда жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахснинг суд мажлисида иштирок этиши ҳақидаги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажрим чиқарилган кундан эътиборан уч сутка ичида жиноят процесси иштирокчиларига суд мажлисининг жойи, санаси ва бошланиш вақти тайинланганлиги тўғрисида хабар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жиноят ишини ўрганиш чоғида биринчи инстанция суди томонидан ушбу Кодекс 503-моддаси иккинчи қисмининг талаблари бажарилмаганлиги аниқланса, судья ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга монелик қилувчи ҳолатларни бартараф этиш учун ишни шу судга қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5212-модда. Ишни Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўришда тарафларнинг суд мажлисида иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини тафтиш тартибида суд мажлисида кўришда қуйидагилар иштирок этиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳимоячи — ушбу Кодекснинг 51 ва 52-моддаларида кўрсатилган ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ишни тафтиш тартибида кўришда иштирок этишга ҳақли. Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг иштирок этиши зарурлиги тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади. Мазкур шахслар суд мажлисида бевосита ёхуд видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибида кўрилаётган иш бўйича суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни кўришга монелик қилмайди, бундан суд мажлисида иштирок этиши шарт бўлган шахслар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5213-модда. Жиноят ишини Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўриш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўрилаётганда суд мажлиси раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай иш ва кимнинг шикояти, протести (хусусий шикояти, хусусий протести) бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, прокурорнинг, ҳимоячининг, суд мажлиси котибининг, шунингдек агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг фамилиясини, исмини ва отасининг исмини маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи ҳозир бўлган жиноят процесси иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтиради ва уларда рад қилишга оид арзлар ҳамда илтимосномалар бор-йўқлигини, тафтиш тартибидаги шикоятда, протестда (хусусий шикоятда, хусусий протестда) баён этилган илтимосномаларни улар қувватлаши-қувватламаслигини аниқлайди. Бундай илтимосномалар мавжуд бўлган тақдирда суд улар бўйича ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўриш судьялардан бири томонидан биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг, тафтиш тартибида берилган шикоятнинг, протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) мазмунини қисқача баён этиш билан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг маърузасидан кейин суд тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берган тарафнинг маърузасини ва бошқа тарафнинг эътирозларини эшитади. Бир нечта шикоят (хусусий шикоят) мавжуд бўлган тақдирда сўзга чиқиш навбати тарафларнинг фикрлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Агар берилган тафтиш тартибидаги шикоятлар (хусусий шикоятлар) билан бир қаторда прокурорнинг тафтиш тартибида билдирилган протести (хусусий протести) мавжуд бўлса, сўз биринчи навбатда унга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси судининг мажлисида иштирок этаётган прокурор кўриб чиқилаётган тафтиш шикоятлари (хусусий шикоятлар) юзасидан фикрини билдиради, протестда (хусусий протестда) кўрсатилган важларни баён этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тарафларнинг фикрларини эшитиб, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судлари ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги лозим даражада текширилишини таъминлаш заруратидан келиб чиқиб, бевосита суд мажлисида текширилиши лозим бўлган далиллар ҳажмини аниқлаш тўғрисида, суд мажлисига маҳкумни (оқланган шахсни), жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни ва, зарурат бўлганда, бошқа шахсларни чақириш ҳақида қарор қабул қилади. Шундан кейин суд суднинг мажлисига чақирилган маҳкумни (оқланган шахсни), жабрланувчиларни, гувоҳларни сўроқ қилиш йўли билан далилларни текширишга, шунингдек тарафларнинг илтимосномасига кўра ҳамда ўз ташаббуси билан ҳужжатларни, баённомаларни ва ишга алоқадор бошқа материалларни ўқиб эшиттиришга киришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далилларни текшириш тартиби тарафларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Тарафлар тафтиш инстанцияси судига тафтиш тартибида берилган шикоятда, протестда (хусусий шикоятда, хусусий протестда) келтирилган важларни тасдиқлаб ёки инкор этиб, қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида сўроқ қилинган гувоҳлар, агар суд зарур деб топса, ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида сўроқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг далилларни, шу жумладан биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан текширилмаган далилларни текшириш тўғрисидаги ва суд мажлисига гувоҳларни, экспертларни ҳамда бошқа шахсларни чақириш ҳақидаги илтимосномалари ушбу Кодекс 438-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади. Бунда суд илтимосномани қаноатлантиришни фақат у биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан қаноатлантирилмаганлигига асосланиб рад этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан текширилмаган далиллар (янги далиллар) суд томонидан қабул қилинади, бунда уларни текшириш тўғрисида илтимоснома берган шахс бу далилларни ўзига боғлиқ бўлмаган қандай сабабларга кўра биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судига тақдим этиш имконияти бўлмаганлигини тушунтириб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни тафтиш тартибида кўраётган суд далилларни текширишга, шу жумладан видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда текширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тергови тугаллангач, суд тарафлардан уларда суд терговига қўшимча қилиш юзасидан илтимосномалари бор-йўқлигини суриштиради. Суд бу илтимосномаларни ҳал этади, шундан кейин тарафларнинг музокараларига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд музокаралари ушбу Кодекс 449-моддасининг қоидалари асосида ўтказилади, бунда шикоят (протест) берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг музокаралари тамом бўлганидан кейин раислик қилувчи маҳкумга (оқланган шахсга), агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, охирги сўз беради, шундан кейин суд қарор чиқариш учун маслаҳатхонага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни тафтиш тартибида кўраётган суднинг қарори ушбу Кодекснинг 49731-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси судининг қарорини эълон қилиш ушбу Кодекснинг 473, 49731-моддалари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси судида суд мажлисининг баённомаси юритилади. Суд мажлисининг баённомаси ушбу Кодекснинг 426-моддасида кўрсатилган муддатларда тайёрланиши керак. У билан суд мажлисининг барча иштирокчилари танишишга ҳақли. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан ушбу Кодекснинг 427-моддасида назарда тутилган тартибда мулоҳазалар билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5214-модда. Жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, унинг натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз қолдириш, тафтиш тартибида берилган шикоятни, протестни эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини бекор қилиш ва биринчи инстанция судининг ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва айблов ёки оқлов ҳукми чиқариш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва ишни тугатиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ушбу Кодекс 493-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгартириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) шикоят, протест қайтариб олинган тақдирда, тафтиш тартибидаги ишни юритишни тугатиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида, 4 — 7-бандларида назарда тутилган ҳолларда ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд ҳукм чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини тафтиш тартибида кўрувчи Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлган тақдирда хусусий ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5215-модда. Суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоятни (хусусий протестни) кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоят, хусусий протест ушбу Кодекснинг 5213-моддасида белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанциясининг суди ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ажримларини ўзгаришсиз, хусусий шикоятни (хусусий протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва ишни янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва ишни умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки терговни ўтказиш учун прокурорга юборишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва амнистия актини қўллашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ажримларини ўзгартиришга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5216-модда. Ишни тафтиш тартибида кўрувчи Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми, ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни тафтиш тартибида кўрувчи Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукмида, ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд ишининг рақами, ҳукм, ажрим чиқарилган сана ва жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суднинг номи ва таркиби, ишни кўришда иштирок этган прокурор ва бошқа шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) устидан тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берилган ҳукмнинг, ажримнинг қарор қисми мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) шикоятнинг, протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) тафтиш инстанцияси суд мажлисида иштирок этаётган шахслар эътирозларининг ва тушунтиришларининг моҳияти, шунингдек прокурорнинг фикри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) қаноатлантирилмай қолдирилган тақдирда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ажримида биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукми қонуний, асосли ва адолатли деб, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси судининг ажрими қонуний ва асосли деб топилганлигининг, шикоят ёки протест (хусусий шикоят, хусусий протест) эса қаноатлантирилмасдан қолдирилишининг асослари кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм, ажрим бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ажримида Жиноят кодексининг ва ушбу Кодекснинг қайси нормалари талаблари бузилганлиги ва бекор қилинаётган ёки ўзгартирилаётган суд қарорининг асоссизлиги нимадан иборат эканлиги кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ҳукми, ажрими суднинг тўлиқ таркиби томонидан имзоланади. Овоз беришда озчилик томонда қолган судья ҳукмга, ажримга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ушбу Кодекснинг 472-моддаси талабларига риоя этган ҳолда ёзма шаклда қолдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ҳукми, ажрими суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва дарҳол қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ҳукми, ажрими уни чиқарган судга ёки бошқа судга чиқарилган кундан эътиборан беш суткадан кечиктирмай жиноят иши билан бирга ижро этиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумни дарҳол қамоқдан ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазодан озод этиш учун асос бўладиган ҳукм, ажрим, агар маҳкум суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, суд залида ижро этилади. Бошқа ҳолларда, ҳукмнинг, ажримнинг кўчирма нусхаси ҳукм, ажрим чиқарилганидан кейин тафтиш инстанцияси суди томонидан жазони ижро этиш муассасасининг маъмуриятига ёки маҳкумнинг яшаш жойидаги озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш ўз зиммасига юклатилган ички ишлар органига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5217-модда. Ишни тафтиш инстанцияси судида қўшимча тарзда кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар айрим маҳкумларга тааллуқли тафтиш тартибида берилган шикоят ёки протест бирор-бир сабабларга кўра ишни тафтиш тартибида кўрувчи судга бошқа маҳкумларга тааллуқли жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса, шунингдек агар маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг тафтиш тартибида берилган шикояти, ушбу маҳкумга тааллуқли иш процесснинг бошқа иштирокчисининг тафтиш тартибида берилган шикояти ёки протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд бундай шикоятни ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича тегишли қарор чиқариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ишни қўшимча тарзда кўриш чоғида ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд томонидан чиқарилган ҳукм, ажрим (қарор) илгари чиқарилган ҳукмга, ажримга (қарорга) зид бўлса, протест билдириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун иш тафтиш тартибида протест билдириш ваколатига эга бўлган прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини қўшимча тарзда кўриш тартиби кечикиб келган хусусий шикоятларга ва хусусий протестларга нисбатан ҳам тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5218-модда. Жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида текшириш учун талаб қилиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибида берилган шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) бўйича жиноят ишини суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар тафтиш тартибида протест (хусусий протест) киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ишни суддан ўз ваколатлари доирасида талаб қилиб олишга ҳақли. Ишларни талаб қилиб олишга ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятлари, шунингдек судьянинг тақдимномаси, оммавий ахборот воситаларининг хабарлари сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5219-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни, протестни (хусусий шикоятни, хусусий протестни) кўриб чиқмасдан қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибида берилган шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) қуйидаги ҳолларда кўриб чиқилмасдан қайтарилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) тафтиш тартибида берилган шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) ушбу Кодекснинг 515-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тафтиш тартибида берилган шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) ушбу Кодекснинг 511, 512-моддаларида кўрсатилган шахслар томонидан берилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) иш Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибида кўрилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида биринчи инстанция бўйича кўриб чиқилган ишлар апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) тафтиш тартибида берилган шикоятни, протестни (хусусий шикоятни, хусусий протестни) қайтариб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берган шахс такроран умумий асосларда мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52110-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига келиб тушган тафтиш тартибида берилган шикоятлар (хусусий шикоятлар) бўйича қабул қилинадиган қарорлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибида берилган шикоят (хусусий шикоят) унга илова қилинган материаллар билан бирга, зарур бўлган ҳолларда эса жиноят иши талаб қилиб олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятни (хусусий шикоятни) ўрганиб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси ўз ажрими билан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) шикоятни (хусусий шикоятни) иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят) берган шахсга қабул қилинган қарор ҳақида уч сутка ичида хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52111-модда. Суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажрим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ажрим чиқарилган жой ва сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят) берган шахс ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ҳукм, ажрим чиқарган биринчи инстанция, апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судининг номи, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судининг ҳукми, ажрими чиқарилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (хусусий шикоятнинг) мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) тафтиш тартибидаги шикоятни (хусусий шикоятни) кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш сабаблари ва асослари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят) берган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига, унинг ўринбосарига шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг ўринбосари тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят) берган шахснинг шикоятига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқаришга ва шикоятни (хусусий шикоятни) жиноят иши билан бирга тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52112-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни (хусусий шикоятни) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказиш тўғрисидаги ажрим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибида берилган шикоятни (хусусий шикоятни) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ажрим чиқарилган жой ва сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) тафтиш тартибида шикоятни (хусусий шикоятни) берган шахс ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ҳукм, ажрим чиқарган биринчи инстанция, апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судининг номи, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судининг ҳукми, ажрими чиқарилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (хусусий шикоятнинг) мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) тафтиш тартибидаги шикоятни (хусусий шикоятни) кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш сабаблари ва асослари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқиш жойи ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибида берилган шикоятни (хусусий шикоятни) ўзи чиқарган ажрим билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига жиноят иши билан бирга ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52113-модда. Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун киритилганлиги тўғрисида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакиллари, прокурор, жабрланувчи ёки унинг вакили, шунингдек фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари иш тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун юборилганлиги тўғрисида, агар шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, уч сутка ичида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) кўчирма нусхаси юборилади ёхуд тафтиш инстанцияси судининг интернет-ресурси орқали уларнинг электрон нусхалари билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади. Бунда тарафларга уларнинг шикоятга, протестга (хусусий шикоятга, хусусий протестга) доир эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи, эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) юзасидан келиб тушган эътирозлар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар тафтиш тартибида берилган шикоятга, протестга (хусусий шикоятга, хусусий протестга) доир эътироз билан бирга янги материалларни алоҳида тақдим этишга ёхуд уларни талаб қилиб олиш ва текшириш тўғрисида, шунингдек ўзлари кўрсатган жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни судга чақириш ва сўроқ қилиш ҳақида илтимоснома беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52114-модда. Жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) билан бирга келиб тушганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берилганлиги тўғрисида маҳкумни, оқланган шахсни, унинг ҳимоячисини, қонуний вакилини, прокурорни, жабрланувчини, унинг вакилини, шунингдек фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни, уларнинг вакилларини, агар шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, ишни кўриб чиқиш бошланишидан камида уч сутка олдин хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) кўчирма нусхаси юборилади ёхуд тафтиш инстанцияси судининг интернет-ресурси орқали уларнинг электрон нусхалари билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабар қилинади. Бунда тарафларга уларнинг шикоятга, протестга (хусусий шикоятга, хусусий протестга) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш ҳуқуқи, эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) юзасидан келиб тушган эътирозлар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар бажарилганидан кейин маҳкум, оқланган шахс, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, прокурор, жабрланувчи, унинг вакили, шунингдек фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, агар шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, иш тафтиш тартибида кўриладиган вақт ҳақида ишни кўриб чиқиш бошланишидан камида уч сутка олдин хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52115-модда. Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўришда тарафларнинг суд мажлисида иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида суд мажлисида кўришда қуйидагилар иштирок этиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоячи — ушбу Кодекснинг 51 ва 52-моддаларида кўрсатилган ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ишни тафтиш тартибида кўришда иштирок этишга ҳақли. Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг ишни кўришда иштирок этиши зарурлиги тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади. Мазкур шахслар суд мажлисида бевосита ёхуд видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибида кўрилаётган иш бўйича суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни кўришга монелик қилмайди, бундан ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шахслар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52116-модда. Жиноят ишини тафтиш тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида жиноят ишини тафтиш тартибида кўришда суд мажлиси раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай жиноят иши ва кимнинг тафтиш тартибидаги шикояти (протести) бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, прокурорнинг, ҳимоячининг, суд мажлиси котибининг, шунингдек, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг фамилиясини, исмини ва отасининг исмини маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи ҳозир бўлган жиноят процесси иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтиради ва уларда рад қилишга оид арзлар ҳамда илтимосномалар бор-йўқлигини, улар тафтиш тартибидаги шикоятда, протестда баён этилган илтимосномаларни қувватлаши-қувватламаслигини аниқлайди. Бундай илтимосномалар мавжуд бўлганда суд улар бўйича ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўриш судьялардан бири томонидан биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг, тафтиш тартибида берилган шикоятнинг ёки протестнинг мазмунини қисқача баён этиш билан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг маърузасидан кейин суд тафтиш тартибида шикоят (протест) берган тарафнинг маърузасини ва бошқа тарафнинг эътирозларини эшитади. Бир нечта шикоят мавжуд бўлган тақдирда, сўзга чиқиш навбати тарафларнинг фикрлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Агар тафтиш тартибида берилган шикоятлар билан бир қаторда прокурорнинг тафтиш тартибида билдирилган протести мавжуд бўлса, сўз биринчи навбатда унга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси судининг мажлисида иштирок этаётган прокурор кўриб чиқилаётган тафтиш тартибида берилган шикоятлар юзасидан фикрини билдиради, протестда кўрсатилган важларни баён этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўз важларини баён этиш билан бирга тафтиш тартибида берилган шикоятда (протестда) келтирилган важларни тасдиқлаб ёки рад этиб судга қўшимча материалларни тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча материаллар тақдим этилган ҳолларда, суд тарафларга улар билан танишиб чиқиш ва ўз важларини баён этиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини тафтиш тартибида кўришда суд ушбу Кодекс 483-моддасининг учинчи қисмига амал қилган ҳолда тўлиқ ёки қисман суд терговини ўтказишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тергови якунланганидан сўнг суд тарафларнинг музокараларига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд музокаралари ушбу Кодекснинг 449-моддаси қоидалари асосида ўтказилади, бунда шикоят (протест) берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг музокаралари тамомланганидан кейин раислик қилувчи маҳкумга (оқланган шахсга), агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, охирги сўз беради, шундан сўнг суд қарор чиқариш учун маслаҳатхонага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси судининг қарори ушбу Кодекснинг 49731-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси судининг қарорини эълон қилиш ушбу Кодекснинг 473, 49731-моддалари қоидаларига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси судида суд мажлисининг баённомаси юритилади. Суд мажлисининг баённомаси ушбу Кодекснинг 426-моддасида кўрсатилган муддатларда тайёрланиши керак. У билан суд мажлисининг барча иштирокчилари танишишга ҳақли. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан ушбу Кодекснинг 427-моддасида назарда тутилган тартибда мулоҳазалар билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52117-модда. Ишни тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз, тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) айрим суд қарорларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд қарорларидан бирини ўз кучида қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва айблов ёки оқлов ҳукми чиқариш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ушбу Кодекс 493-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгартириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) шикоят (протест) қайтариб олинган тақдирда, тафтиш тартибидаги ишни юритишни тугатиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида, 4 — 7-бандларида назарда тутилган ҳолларда ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд ҳукм чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини тафтиш тартибида кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлган тақдирда хусусий ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52118-модда. Суд ажрими устидан берилган хусусий шикоятни (хусусий протестни) кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) ушбу Кодекснинг 52116-моддасида белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси суди ишни биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримлари устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини ўзгаришсиз, хусусий шикоятни, хусусий протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва ишни янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва ишни умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки терговни ўтказиш учун прокурорга юборишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва амнистия актини қўллашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судининг хусусий ажримини бекор қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини ўзгартиришга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52119-модда. Жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми, ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми, ажрими ушбу Кодекснинг 5216-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ чиқарилади ва суднинг тўлиқ таркиби томонидан имзоланади. Овоз беришда озчилик томонда қолган судья ҳукмга, ажримга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ушбу Кодекс 472-моддасининг талабларига риоя этган ҳолда ёзма шаклда қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми, ажрими суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва дарҳол қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми, ажрими ушбу Кодекс 5216-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида белгиланган тартибда ижро этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52120-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига тафтиш тартибида протест (хусусий протест) билдириш тўғрисидаги илтимосномага қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига тафтиш тартибида протест (хусусий протест) билдириш тўғрисидаги илтимосномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) илтимоснома юборилаётган тегишли ваколатли шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) илтимоснома берган шахс, унинг процессуал мавқеи, яшаш жойи ёки турган жойи тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) суд ишининг рақами, биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг номи, ҳукм, ажрим чиқарилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) илтимоснома берган шахснинг фикрига кўра ҳукмнинг, ажримнинг нотўғрилиги ва унинг илтимосининг моҳияти нимадан иборат эканлигига доир важлари, судга қадар иш юритишни ёки суд муҳокамасини амалга ошириш чоғида қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатган Жиноят кодексининг ва ушбу Кодекснинг қайси нормалари бузилганлиги тўғрисидаги важлари, шунингдек унинг илтимосномасининг мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) илтимоснома берган шахс ўз талабларини асослаётган далиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) илтимосномага илова қилинаётган материаллар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) илтимоснома берилган сана, уни берган шахснинг имзоси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52121-модда. Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида такроран кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси суди жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг ушбу Кодекснинг 485-моддасида назарда тутилган асосларга кўра билдирилган протести (хусусий протести) бўйича тафтиш тартибида такроран кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни тафтиш инстанцияси судида такроран кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида ушбу бобда баён этилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни тафтиш тартибида такроран кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати ушбу Кодекснинг 52117-моддасида назарда тутилган ваколатларга эга бўлиб, ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра ҳукм ёки қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни тафтиш тартибида такроран кўриб чиқиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан чиқарилган ҳукм, қарор узил-кесилдир, бундан ушбу Кодекс 485-моддасининг 6 ва 7-бандларида ҳамда 5217-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(562-боб Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан киритилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57-боб. ЯНГИ ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАР ТУФАЙЛИ ИШ ЮРИТИШНИ ҚАЙТАДАН БОШЛАШ
(57-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(510-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5101 ва 5102-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(511-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(512-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(513-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(514-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(515-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5151 ва 5152-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(516-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(517-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(518-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(519-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(520-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(521-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
522-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва ажрими янги очилган ҳолатлар туфайли бекор қилиниши ҳамда иш юритиш қайтадан бошланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги очилган ҳолатлар суднинг ҳукми ёки ажрими қонуний кучга кирган пайтда мавжуд бўлган, бироқ судга маълум бўлмаган ҳолатлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги очилган ҳолатлар қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жабрланувчининг ёки гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув ёхуд экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, худди шунингдек ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, тергов ва суд ҳаракатлари баённомаларининг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг сохта эканлиги ёки била туриб нотўғри таржима қилинганлиги қонунга хилоф, асоссиз ёки адолатсиз ҳукм, қонунга хилоф ёки асоссиз ажрим чиқарилишига сабаб бўлганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги;
(522-модда учинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қонунга хилоф, асоссиз ёки адолатсиз ҳукм, қонунга хилоф ёки асоссиз ажрим чиқарилишига олиб келган жиноий хатти-ҳаракатларга йўл қўйганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) муайян жиноят ишини кўриш чоғида судья томонидан содир этилган жиноий хатти-ҳаракатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ўз ҳолича ёки илгари аниқланган ҳолатлар билан биргаликда маҳкумнинг айбсизлигидан ёхуд у ҳукм этилганига нисбатан оғирлиги даражаси бўйича бошқа жиноят содир этганлигидан ёхуд оқланган шахснинг ёки ўзига нисбатан иш тугатилган шахснинг айбдорлигидан далолат берадиган бошқа ҳолатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
523-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумнинг фойдасини кўзлаб, айблов ҳукмини янги очилган ҳолатлар туфайли қайта кўриб чиқиш ҳеч қандай муддатлар билан чегараланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумнинг ўлими уни реабилитация қилиш мақсадида иш юритишни янги очилган ҳолатлар туфайли қайтадан бошлаш учун монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш ҳақидаги суд ажримини ёки айблов ҳукмини жазонинг енгиллиги ёки оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш зарурлиги муносабати билан қайта кўришга фақат Жиноят кодексининг 64-моддасида белгиланган жавобгарликка тортишнинг ўтиш муддатлари давомида ва янги ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир йилдан кечиктирилмаган ҳолда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги очилган ҳолатлар очилган кун қуйидагича ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда — сохта далиллар тақдим этганликда, била туриб нотўғри таржима қилганликда ёки иш бўйича тергов юритишда ёхуд ишни судда кўришда жиноий суиистеъмол содир этганликда айбли шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукм қонуний кучга кирган кун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — янги очилган ҳолатлар муносабати билан иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисида судга прокурор томонидан протест ёки ушбу Кодекс 524-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган шахслар томонидан илтимоснома киритилган кун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
524-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи ҳамда унинг вакили тафтиш инстанцияси судига янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида илтимоснома беришга ҳақли.
(524-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар тафтиш инстанцияси судига янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида протест беришга ҳақли.
(524-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида судга протест киритиш учун қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) фуқароларнинг, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари мансабдор шахсларининг хабарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) оммавий ахборот воситаларининг хабарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) суриштирув, дастлабки тергов жараёнида ва судда бошқа жиноят ишини кўриш жараёнида олинган маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар судга келиб тушган илтимосномада, протестда ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолатларни кўрсатувчи маълумотларга ҳавола мавжуд бўлса, судья суриштирув, тергов органларидан ва суддан тегишли процессуал ҳужжатларни талаб қилиб олади ҳамда асослар мавжуд бўлган тақдирда янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги ёки бундай асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги масалани ўз ажрими билан тафтиш инстанцияси судида кўриб чиқиш учун киритади.
(524-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар судга келиб тушган илтимосномада ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган ҳолатлар кўрсатилган бўлса, суд материалларни тергов ўтказиш учун прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради. Янги очилган ҳолатлар тергов қилинаётганда ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда сўроқ, кўздан кечириш, экспертиза, олиб қўйиш ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказилиши мумкин. Тергов натижалари бўйича прокурор уч ойлик муддатда судга янги очилган ҳолатлар туфайли суд ҳукми, ажримини қайта кўриш учун асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида тегишли материалларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг хулосасини кўриб чиқиш натижалари бўйича судья ўз ажрими билан янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги ёки бундай асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги масалани тафтиш инстанцияси судида кўриб чиқиш учун киритади.
(524-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажрими манфаатдор шахсларнинг шикоятига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарларининг протестига кўра, материалларни тафтиш инстанцияси судига кўриб чиқиш учун ўтказган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосарлари томонидан бекор қилиниши мумкин.
(524-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
525-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисидаги аризаларни, хабарларни прокурор томонидан кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар прокурорга келиб тушган аризада ёки хабарда ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 4-бандларида назарда тутилган ҳолатлар мавжудлиги кўрсатилган бўлса, уларни текшириш ёки тергов қилиш натижалари бўйича иш юритишни янги очилган ҳолатлар туфайли қайтадан бошлаш учун асослар аниқланганда прокурор тафтиш инстанцияси судига тегишли протест киритади.
(525-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протест ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда жиноят иши материаллари ва бошқа иш бўйича ҳукмнинг кўчирма нусхаси, шу модда учинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда эса тергов материаллари илова қилинган ҳолда судга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида судга протест киритиш учун асослар йўқ деб топса, бу ҳақда асослантирилган қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор қарорининг кўчирма нусхаси уч сутка ичида аризачига юборилиб, унга қарор устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиш ёки янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида илтимоснома билан судга мустақил равишда мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
526-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масалани суд томонидан кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида прокурор, илтимоснома берган шахс, унинг вакили, ҳимоячиси, суд мажлисига чақирилган бошқа шахслар иштирок этади. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги илтимосномани кўриб чиқишга монелик қилмайди. Зарур бўлганда суд уларнинг зиммасига суд мажлисига келиш мажбуриятини юклатишга ҳақли. Қамоқда сақланаётган маҳкумнинг суд мажлисида иштирок этиши видеоконференцалоқа тизимларидан фойдаланган ҳолда таъминланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси тугагач, ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
527-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масала бўйича суд ажрими
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиб, тафтиш инстанцияси суди қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд ҳукмини, ажримини бекор қилиш, янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судига юбориш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш, янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш ва ишни ушбу Кодекснинг 416, 417-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда прокурорга юбориш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) агар янги тергов ишини юритишга ёки жиноят ишини судда кўришга зарурат бўлмаса, суд ҳукмини, ажримини бекор қилиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлашни рад этиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масала бўйича тафтиш инстанцияси суди ажримининг кўчирма нусхаси прокурорга ва аризачига юборилади. Ажримнинг кўчирма нусхаси бошқа манфаатдор шахсларга уларнинг илтимосига кўра юборилади.
(527-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5271-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли қайта бошланган жиноят иши бўйича иш юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритиш қайтадан бошланганлиги муносабати билан суд қарорлари бекор қилинганидан кейин жиноят иши бўйича дастлабки тергов ва суд муҳокамаси умумий тартибда амалга оширилади.
(522 — 527-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан 522 — 5271-моддалар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎН ИККИНЧИ БЎЛИМ
ҲУКМ, АЖРИМ, ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-боб. ҲУКМЛАРНИ ВА АЖРИМЛАРНИ ИЖРО ЭТТИРИШ
(58-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
528-модда. Ҳукмнинг қонуний кучга кириши ва уни ижро эттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар шикоят бермаган бўлса, ушбу ҳукм унинг устидан апелляция тартибида шикоят ва протест бериш муддати ўтиши билан қонуний кучга киради. Апелляция шикояти ёки протест берилган тақдирда ҳукм, агар у бекор қилинмаган бўлса, иш юқори суд томонидан кўриб чиқилган кунда қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг ҳукми эълон қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумлар икки ва ундан ортиқ бўлган тақдирда, агар улардан лоақал биттасига тааллуқли ҳукм устидан шикоят ёки протест берилган бўлса, апелляция инстанцияси суди ишни кўриб чиққунига қадар маҳкумларнинг ҳаммасига нисбатан ҳукм қонуний кучга кирмай туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм қонуний кучга кирган ёки жиноят иши апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан уч сутка ичида ҳукм биринчи инстанция суди томонидан ижро эттирилади. Иш фақат биринчи инстанция судига юборилиши лозим ва прокурорга ёки бошқа судга юборилиши мумкин эмас.
(528-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
529-модда. Суд мажлиси залида қамоқдан ёки уй қамоғидан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳукмни эълон қилгач суд мажлиси залида қуйидагиларни қамоқдан ёки уй қамоғидан дарҳол озод қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) оқланган шахсни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жазо тайинланмаган маҳкумни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жазодан озод этилган маҳкумни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушлаб туриш ёки эҳтиёт чорасини қўллаш оқибатида қамоқда ёки уй қамоғида бўлган вақтдан ёхуд кассация ёки назорат тартибида бекор қилинган ҳукмга биноан шу иш бўйича жазони ўтаган вақтдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки озодлиги чекланган маҳкумни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) шартли равишда озодликдан маҳрум этилган маҳкумни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога маҳкум этилган шахсни.
(529-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
530-модда. Суд ажримининг қонуний кучга кириши ва уни ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ажрими шу ажрим устидан апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш муддати ўтиши билан ёхуд шикоят ёки протест билдирилган тақдирда иш апелляция инстанцияси судида кўриб чиқилганидан кейин қонуний кучга киради ва ижро этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин бўлмаган ажрими шу ажрим чиқарилиши биланоқ дарҳол кучга киради ва ижро этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини тугатиш ҳақидаги суд ажримининг айбланувчини ёки судланувчини қамоқдан ёки уй қамоғидан озод қилишга оид қисми дарҳол ижро этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция ва кассация инстанцияси судларининг ажрими эълон қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция ва кассация инстанцияси судининг ажрими ушбу Кодекс 49731-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларида назарда тутилган қоидаларга кўра ижро эттирилади.
(530-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
531-модда. Ҳукмни, ажримни ижро эттириш тартиби
(531-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм, ажримни ижро эттириш уларни қабул қилган суд зиммасига юклатилади.
(531-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги фармойиш судья ёки суд раиси томонидан ҳукмни ижро этиш мажбурияти юклатилган органга ҳукмнинг нусхаси билан биргаликда юборилади. Ишни апелляция, кассация тартибида кўриш чоғида ҳукм ўзгартирилган тақдирда, ҳукмнинг кўчирма нусхасига апелляция, кассация инстанцияси суди ажримининг кўчирма нусхаси илова қилинади.
(531-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмни ижро этувчи органлар унинг ижро этилганлиги ҳақида ҳукмни чиқарган судга дарҳол хабар беради. Жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкум жазони қаерда ўтаётгани ҳақида ҳукмни чиқарган судга хабар бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарорини ўз вақтида ёки тўла бажармаслик қонунчиликка биноан жавобгарликка сабаб бўлади.
(531-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний кучга кирган ҳукмнинг нусхаси зарур ҳолларда маҳкумнинг иш, ўқиш ёки яшаш жойига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний кучга кирган ҳукм ҳақида зарур ҳолларда матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд маҳкумни ҳарбий унвонидан ёки махсус унвонидан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарган бўлса, суд ҳукмнинг нусхасини ижро этиш учун ана шу унвонни берган органга юборади. Суд давлат мукофотлари билан тақдирланган ёки олий ҳарбий ёхуд махсус унвонга эга бўлган шахсга нисбатан айблов ҳукмини чиқаришда уни ана шу мукофотлар ёки унвонлардан маҳрум этиш тўғрисида тегишли органга тақдимнома киритишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ҳал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарорининг жарима солишга ва бошқа мулкий ундиришларга тааллуқли қисмини ижро этиш учун ижро варақалари ёки уларнинг дубликатлари суд қарорининг нусхаси билан бирга биринчи инстанция суди томонидан суднинг қарори қонуний кучга кирган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай маҳкумнинг яшаш жойидаги ёхуд жазони ўташ жойидаги, шунингдек маҳкумнинг мол-мулки турган жойдаги давлат ижрочиларига электрон ҳужжат тарзида юборилади.
(531-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқда сақланаётган маҳкумни озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ҳукм қонуний кучга киргани ва ижро эттирилиши ҳақида суд маҳкумнинг оиласини хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқда сақланаётган маҳкум билан учрашувларга ҳукмни ижро эттиришдан аввал ушбу Кодекснинг 477-моддаси асосида рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан маҳкумнинг вояга етмаган фарзандларини муассасаларнинг, қариндошларининг ёки бошқа шахсларнинг ҳомийлигига бериш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, суд бу ҳақда болалар турган жойдаги васийлик органига, шунингдек маҳкумга хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумнинг қаровсиз қолган мол-мулки ва турар жойини қўриқлаш чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида суд мол-мулк ва турар жой жойлашган ердаги ҳокимликка ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилади, бу ҳақда маҳкумни хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
532-модда. Ҳукмни ижро этиш босқичида маҳкумнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмни ижро этиш босқичида маҳкум: судга ҳукмнинг ижросини кечиктириш ҳақида, касаллиги ёки ногиронлиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақида, жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш ва муддатидан олдин шартли озод қилиш ҳақида, жазони ижро этиш жойларида сақлаш шароитларини ўзгартириш ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича аризалар беришга; суд мажлисида иштирок этишга ва кўрсатувлар беришга, далиллар тақдим қилишга, илтимослар қилишга ва рад этишга; ишдаги барча материаллар билан танишишга, суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-боб. ҲУКМ, АЖРИМ ВА ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШДА ЮЗАГА КЕЛГАН МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
533-модда. Ҳукмнинг ижросини кечиктириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья озодликдан маҳрум этилган шахсга нисбатан ҳукм ижросини қуйидаги асослардан бирортаси мавжуд бўлганда кечиктириши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) маҳкум жазони ўташига монелик қиладиган даражада оғир касал бўлиб қолганида — у соғайгунча;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳукмни ижро этиш пайтигача маҳкума ҳомиладор бўлиб қолса — бир йилдан ошиқ бўлмаган муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) маҳкуманинг ёш боласи бўлса — у уч ёшга тўлгунга қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жазони дарҳол ўташни бошлаш ёнғин ёки бошқа бирор табиий офат юз берганлиги, оиланинг меҳнатга яроқли ягона аъзоси оғир касал бўлиб қолганлиги, вафот этганлиги оқибатида ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар маҳкум ёки унинг оиласини жуда мушкул аҳволга солиб қўйиши мумкин бўлса — уч ойдан ошмаган муддатга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмнинг жарима солиш, фуқаровий даъвони қаноатлантириш ёки келтирилган зиённи қоплаш қисмининг ижро этилишини олти ойгача кечиктириш ёки тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини судья ишнинг муайян ҳолатларини ва маҳкумнинг моддий аҳволини эътиборга олиб ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўта хавфли рецидивистларга ва ўта оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ҳукмнинг ижросини кечиктириш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
534-модда. Касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум жазони ўтаётган вақтида жазони ўташга монелик қиладиган руҳий ҳолатининг сурункали бузилиши юзага келган ёки бошқа оғир касалликка дучор бўлган тақдирда судья жазонинг ижро қилинишига мутасадди органнинг тақдимномасига биноан, махсус тиббий комиссиянинг хулосасига асосан маҳкумни ўталмай қолган жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақлидир.
(534-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Руҳий ҳолатининг сурункали бузилиши юзага келган маҳкумни ўталмай қолган жазодан озод қилишда судья унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинлашга ёхуд уни соғлиқни сақлаш органлари ёки қариндошлари васийлигига беришга ҳақлидир.
(534-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай шахслар соғайган тақдирда, башарти бу ҳол жазонинг ижро этиш муддати тугашига қадар содир бўлса, суд тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахслардан ташқари, оғир касалликка дучор бўлган шахсларни ўталмай қолган жазодан озод қилиш масаласини ҳал этишда судья содир этилган жиноятнинг оғирлигини, маҳкумнинг шахсини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олади.
(534-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумни ўталмай қолган жазодан касаллиги туфайли озод қилганда судья уни фақат асосий жазодан эмас, балки қўшимча жазо чорасидан ҳам озод қилишга ҳақли, бу ажримда кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
535-модда. Жазонинг шартлилигини бекор қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида суд унга юклаган мажбуриятларни бажармаса ёхуд жамоат тартиби ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса суд унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан Жиноят кодекси 72-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, жазонинг шартлилигини бекор қилиб, ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
536-модда. Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддаларида назарда тутилган ҳолларда жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий қисмда жазони ўтаётганларга нисбатан ана шу чоралар интизомий қисм қўмондонлигининг тақдимномасига ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш ўн саккиз ёшга тўлмай жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ва болалар масалалари бўйича комиссиянинг биргаликдаги тақдимномасига биноан ёхуд маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига асосан судья томонидан қўлланилади.
(536-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш тарзидаги жазодан озод қилиш жамоат бирлашмаси, жамоа, маҳкумнинг ўзи ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу масалалар тўғрисидаги тақдимномалар ёки илтимосномалар уларни рад этиш тўғрисида қарор чиққан кундан бошлаб камида олти ой ўтгач, қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(536-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5361-модда. Маҳкумни амнистия актига асосан жазодан озод қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумни амнистия актига асосан асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиш ёхуд жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки унга тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш прокурорнинг илтимосномасига биноан маҳкумнинг жазони ўташ жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан амалга оширилади.
(5361-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5362-модда. Жазони ўташ муддатини шахс тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 741-моддасида назарда тутилган ҳолларда маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ муддатини қисқартириш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига ёхуд қонунда белгиланган тартибда маҳкумнинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига кўра судья томонидан амалга оширилади.
(5362-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1114-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2026 й., 03/26/1114/0047-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 апрель)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
537-модда. Озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларни сақлаш шароитини жазони ўташ вақтида ўзгартириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликда назарда тутилган асосларга мувофиқ маҳкумни жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан бошқа тартибли колониясига, турмадан колонияга ва колониядан турмага ўтказиш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига биноан, шунингдек маҳкумнинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига кўра судья томонидан амалга оширилади.
(537-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан бошқа тартибли колониясига, турмадан колонияга, колониядан турмага ўтказишни рад этса, бу масала юзасидан киритилган тақдимнома ёки илтимоснома рад қилиш ҳақида қарор чиқарилган кундан бошлаб камида олти ой ўтгач қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликда назарда тутилган асосларга мувофиқ маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш тарбия колонияси маъмуриятининг болалар масалалари бўйича комиссия билан келишилган тақдимномасига биноан судья томонидан амалга оширилади.
(537-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн саккиз ёшга тўлган маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш масаласини ҳал этишда судья унинг тузалиш даражасини ҳисобга олиши лозим. Маҳкум тарбия колониясида жазони ўташ муддатини давом эттириш учун узоғи билан йигирма бир ёшга тўлгунга қадар қолдирилиши мумкин.
(537-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
538-модда. Маҳкумни тергов ҳибсхонасида сақлаб туриш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа шахс содир этган жиноят ҳақидаги иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бориш зарур бўлганда жазони ижро этиш муассасасида жазони ўташ шарти билан озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган маҳкум тергов ҳибсхонасига Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларнинг розилиги билан — уч ойгача муддатга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг розилиги билан эса олти ойгача муддатга ёки иш судда кўрилиши муносабати билан — суд ажримига кўра иш судда кўриб чиқиладиган вақтга қадар ушлаб турилиши мумкин.
(538-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
539-модда. Жарима солишни, мажбурий жамоат ишларини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарима солишни, мажбурий жамоат ишларини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа тури билан алмаштириш Жиноят кодексининг 44, 451, 46, 481, 82, 821, 83 ва 841-моддаларига мувофиқ судья томонидан жазони ижро этувчи органларнинг тақдимномасига кўра ёки жамоат бирлашмасининг ёхуд меҳнат жамоасининг илтимосномаси бўйича амалга оширилади.
(539-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5391-модда. Ҳукмлар, ажримлар ва қарорларни ижро этишда фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича юзага келадиган масалаларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмлар, ажримлар ва қарорларни ижро этишда фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича юзага келадиган масалалар фуқаролик процессуал қонунчилигида ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(5391-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
540-модда. Ижро қилинмаган бошқа ҳукмлар мавжуд бўлган тақдирда ҳукмни ижро этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумга нисбатан ижро этилмаган бир неча ҳукм мавжуд бўлиб, кейинги ҳукмни чиқарган суд бундан бехабар бўлса, ҳукм ижро этилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди ҳукм қилинган шахсга Жиноят кодексининг 60-моддасига амал қилиб, мазкур ҳукмларнинг ҳаммасида белгиланган жазоларни қўллаш тўғрисида ажрим чиқаради.
(540-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
541-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилувчи судлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган шахсларни озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги, ҳукм ижросини кечиктириш тўғрисидаги, ҳукмни ижро қилмаслик тўғрисидаги, жарима солишни, мажбурий жамоат ишларини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисидаги, ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан қўлланилаётган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ўзгартириш, узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги, алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган шахсларга нисбатан мажбурий даволаш чораларини қўллаш, узайтириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича масалаларни, шунингдек ҳукмни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни ҳукмни чиқарган суд ҳал қилади. Башарти ҳукм уни чиқарган суд фаолият кўрсатаётган ҳудуддан ташқарида ижро этилаётган бўлса, бу масалалар тенг даражадаги суд томонидан ҳал этилади, ҳукм ижро этилаётган ҳудудда тенг даражадаги суд бўлмаса, юқори суд томонидан ҳал этилади. Бундай ҳолларда ажримнинг нусхаси ҳукм чиқарган судга жўнатилади.
(541-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумни касаллиги ёки ногиронлиги сабабли жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги, жазони ўташ муддатини шахс тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш тўғрисидаги, жазонинг шартлилигини бекор қилиш тўғрисидаги, бир жазони ижро этиш колониясидан ёки тарбия колониясидан бошқа турдаги колонияга, жазони ижро этиш колониясидан турмага ва турмадан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш ҳақидаги масалаларни маҳкум жазони ўтаб турган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси ҳал қилади.
(541-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1114-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2026 й., 03/26/1114/0047-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 апрель)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан маҳрум этишга шартли равишда ҳукм қилинганда синов муддатини қисқартириш ёки шартли ҳукмни бекор қилиб, маҳкумни ҳукмда белгиланган жазони ўташ учун жўнатиш ҳақидаги, ҳукмнинг ижро этилиши кечиктирилган маҳкумни жазодан озод этиш, шунингдек ҳукмнинг ижросини кечиктиришни бекор қилиш ва маҳкумни озодликдан маҳрум этишни ўташ учун юбориш тўғрисидаги, судланганликни олиб ташлаш ҳақидаги масалалар шу маҳкумнинг истиқомат жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьяси томонидан ҳал қилинади.
(541-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
542-модда. Ҳукмни, ажримни ва қарорни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш тартиби
(542-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-1009-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 03/24/1009/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмни, ажримни ва қарорни ижро этиш тўғрисидаги масалалар судья томонидан прокурор ҳамда маҳкум иштирокида, ушбу Кодекс 613-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса маҳкум ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахс иштирокисиз суд мажлисида ҳал қилинади. Маҳкумнинг ушбу Кодекс 532-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлари таъминланади. Судья вояга етмаган, шунингдек жисмоний нуқсонлари бўлган ёки руҳий ҳолати бузилган маҳкумларга доир ҳукмларни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқаётганида ҳимоячи иштирок этиши шарт.
(542-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-1009-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 03/24/1009/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмуриятнинг йўлланмаси бўйича ўзи туриши лозим бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан ташлаб кетган маҳкумни манзил-колониядан бошқа тартибли колонияга ўтказиш тўғрисидаги масала прокурорнинг илтимосномасига биноан кўриб чиқилади. Маҳкумнинг судда ҳозир бўлишини таъминлаш имконияти бўлмаган тақдирда мазкур масала суд томонидан маҳкумнинг иштирокисиз кўриб чиқилади. Бунда маҳкумни қамоққа олиш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақидаги масала суд томонидан ҳал қилиниши керак.
(542-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-124-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 503-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарима жазосига, ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жарима жазосини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа турлари билан алмаштириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши учун судга узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда, жазони ижро этувчи органнинг тақдимномаси маҳкум йўқлигида кўриб чиқилиши мумкин. Жарима, мажбурий жамоат ишлари ёки ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан, шунингдек озодликни чеклаш озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган тақдирда суд маҳкумга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ва қидирув эълон қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиши керак.
(542-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар масала ҳукмнинг фуқаровий даъво тўғрисидаги қисмини ижро этишга тааллуқли бўлса, суд мажлисига фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари ҳам чақирилади. Мазкур шахсларнинг суд мажлисига келмай қолиши ишни кўришни тўхтатиб қўймайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумни касаллиги, ногиронлиги сабабли жазони ўташдан озод этиш тўғрисидаги, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги, жазонинг шартлилигини бекор қилиш тўғрисидаги, бир жазони ўташ колониясидан бошқа тартибли колонияга ўтказиш тўғрисидаги, тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига, жазони ижро этиш колониясидан турмага ва турмадан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш тўғрисидаги, махсус тартибли жазони ўташ колониясидан қаттиқ тартибли жазони ўташ колониясига ўтказиш тўғрисидаги, ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг меҳнат стажига қўшиш, шунингдек маҳкумларга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги масалалар маҳкум жазони ўтаб турган жойдаги туман (шаҳар) судининг ажрими билан ҳал этилади.
(542-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш жазонинг ижросини амалга оширувчи муассаса ҳамда болалар масалалари бўйича комиссиянинг биргаликдаги тақдимномасига биноан кўриб чиқиладиган ҳолларда судья мазкур комиссияни илтимоснома кўриладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилади.
(542-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа маҳкумларга тарбиявий таъсир кўрсатиш мақсадида муддатидан илгари шартли озод этиш ҳақидаги тақдимнома судья томонидан жазони ижро этиш колониясида ёки тарбия колониясида кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўриш тақдимнома ёки илтимосномани ўқиб эшиттиришдан бошланади, кейин судья тақдим этилган материалларни текширади ва суд мажлисида ҳозир бўлган шахсларнинг фикрларини эшитади. Охирида маҳкум ёки унинг ҳимоячисига сўз берилади. Сўнгра судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
543-модда. Синов муддати тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья шартли ҳукм қилинган шахснинг синов муддатини қисқартириш билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқаётганида суд мажлисига ана шу шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат олиб борувчи органларнинг, шунингдек маҳкумни кузатиб турувчи ва у билан тарбиявий иш олиб борувчи жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг вакиллари таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
544-модда. Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масала судья томонидан жазони ўтаб бўлган шахснинг, унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакилининг ёхуд жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда илтимоснома ким ҳақида берилган бўлса, шу шахснинг суд мажлисида қатнашиши шарт. У ҳимоячи олиш ҳуқуқи билан таъминланади. Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома жамоат бирлашмаси ёки жамоа томонидан берилган бўлса, уларнинг вакиллари суд мажлисида иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тақдим қилинган илтимосномани ўқиб эшиттиришдан бошланади, сўнг судья судда ҳозир бўлганларнинг фикрларини эшитади ва ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланганликни олиб ташлаш рад этилса, судьяга бу масалага доир қайта илтимоснома ажрим чиққан кундан бошлаб камида бир йил ўтганидан кейин киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
545-модда. Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги масала жамоат бирлашмаси ёки жамоа илтимосномаси бўйича, жазони ўтаб чиққан шахс меҳнатга қобилиятсиз бўлган тақдирда эса, унинг илтимосномаси бўйича ҳам мазкур шахс турган жойдаги туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги масала судья томонидан кўриб чиқилаётган пайтда илтимоснома ким ҳақида берилган бўлса, шу шахснинг, шунингдек илтимос қўзғатган жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг вакили қатнашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мавжуд материалларни ўқиб эшиттириш билан бошланади, сўнг судья чақирилган шахсларни тинглайди, маҳкумнинг ахлоқ тузатиш ишларини ўташ вақтида ҳалол меҳнат қилганлиги ва намунали хулқидан далолат берувчи маълумотларни аниқлаб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан судья чиқарган ажрим устидан юқори судга шикоят бериш ва протест билдириш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
546-модда. Хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳисобга киритиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масала ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан ана шундай турдаги жазоларнинг муддати тугагач, қўмондонликнинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масала ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан кўриб чиқилаётган пайтда илтимоснома ким ҳақида киритилган бўлса, шу шахснинг, шунингдек илтимоснома киритган қўмондонликнинг вакили қатнашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мавжуд материалларни ўқиб эшиттиришдан бошланади, сўнг ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси чақирилган шахсларни тинглайди, маҳкумнинг хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтида виждонан хизмат қилганлигидан ва намунали хулқ-атворидан далолат берувчи маълумотларни аниқлаб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси чиқарган ажрим устидан умумий тартибда шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин.
(546-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5461-модда. Суднинг ҳукмини, ажримини ва қарорини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳукмини, ажримини ва қарорларини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим суд томонидан ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими устидан ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанциясининг суд ҳукмини, ажримини ва қарорини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрими устидан ушбу Кодекснинг 511 ва 512-моддаларида кўрсатилган шахслар томонидан тафтиш тартибида хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдирилиши мумкин.
(5461-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан киритилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎН УЧИНЧИ БЎЛИМ
АЛОҲИДА ТОИФАДАГИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-боб. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ ҲАҚИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
547-модда. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят қилгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби умумий қоидалар, шунингдек ушбу Кодекснинг 548 — 564-моддалари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
548-модда. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамаси даврида вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича, ушбу Кодекснинг 82 — 84-моддаларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, қуйидагилар исботланиши лозим:
(548-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) вояга етмаган айбланувчининг аниқ ёши (туғилган йили, ойи, куни);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) вояга етмаганнинг шахсига хос хусусиятлар ва унинг саломатлиги ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) унинг турмуш ва тарбияланиш шароитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) катта ёшли далолатчилар ва бошқа иштирокчиларнинг бор ёки йўқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
549-модда. Вояга етмаганнинг қонуний вакили ишда қатнашиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаганнинг жиноятлари ҳақидаги ишни юритишда қонуний вакилнинг қатнашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилиш пайтидан бошлаб йўл қўйилади. Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига йўл қўйилганда унга ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлар тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний вакил ўз ҳаракати билан вояга етмаган шахснинг манфаатига зарар етказади деб ҳисоблаш учун асос бўлса, суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суднинг ажрими билан вояга етмаганнинг қонуний вакили ишда қатнашишдан четлаштирилиши мумкин. Бундай ҳолда вояга етмаган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш бошқа қонуний вакилга ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакилига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
550-модда. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилишдан бошлаб, суриштирувчи ёки терговчи ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўради. Шу мақсадда вояга етмаган шахсга ва унинг қонуний вакилига ўзлари хоҳлаган ҳимоячини таклиф этиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилади. Агар ҳимоячи вояга етмаган шахснинг, унинг қонуний вакилининг ёхуд бошқа шахсларнинг топшириғи ёки розилиги билан чақирилмаган бўлса, суриштирувчи, терговчи ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини ўз ташаббуси билан таъминлашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
551-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакилларини вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд муҳокамасида иштирок этишга жалб қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар кўриладиган вақт ва жой ҳақида уларнинг ота-онасини, ота-она ўрнини босувчи шахсларни, вояга етмаганлар ўқиган ёки ишлаган корхонани, муассасани, ташкилотни, болалар масалалари бўйича комиссияни, зарур бўлса, бошқа ташкилотларни ҳам хабардор қилади. Суд бу ташкилотларнинг вакилларини, судланувчининг васий ёки ҳомийсини суд мажлисига чақиришга ҳақлидир.
(551-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
552-модда. Вояга етмаган шахсга айблов эълон қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган шахсга айблов эълон қилиш вақтида ҳимоячи билан бир қаторда вояга етмаган шахснинг қонуний вакили ҳам иштирок этади.
(552-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
553-модда. Вояга етмаган гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган гумон қилинувчини ва айбланувчини сўроқ қилиш ҳимоячи, қонуний вакил иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячи ва қонуний вакил гумон қилинувчига ва айбланувчига саволлар беришга ҳақли. Сўроқ якунлангач, ҳимоячи ва қонуний вакил баённома билан танишишга ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган гумон қилинувчини, айбланувчини сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда олти соатдан ошмаслиги керак.
(553-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
554-модда. Вояга етмаган гумон қилинувчини ёки айбланувчини сўроқ қилишда педагогнинг ва (ёки) психологнинг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган гумон қилинувчини ёки айбланувчини сўроқ қилишда суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ихтиёрига кўра ёхуд вояга етмаган гумон қилинувчи ёки айбланувчи ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосига биноан педагог ва (ёки) психолог иштирок этиши мумкин. Педагогнинг ва (ёки) психологнинг иштирокини таъминлаш жиноят ишини юритаётган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг зиммасига юклатилади. Педагог ва (ёки) психолог суриштирувчининг, терговчининг рухсати билан гумон қилинувчига ёки айбланувчига саволлар беришга, сўроқ тугаганидан сўнг эса, сўроқ баённомаси билан танишиб, баённомадаги ёзувларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги ҳақида ўз фикрларини ёзма шаклда баён этишга ҳақлидир. Бу ҳуқуқлар суриштирувчи, терговчи томонидан педагогга ва (ёки) психологга вояга етмаган шахсни сўроқ қилишдан олдин тушунтирилади ва бу ҳақда сўроқ баённомасида қайд қилинади.
(554-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
555-модда. Вояга етмаган айбланувчига нисбатан эҳтиёт чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослар бўлган тақдирда вояга етмаган айбланувчига ушбу Кодекснинг 237-моддасида назарда тутилган эҳтиёт чораларидан бирини қўллаш мумкин. Вояга етмаган шахс ота-онасининг, ҳомийлар, васийларнинг қаровига ёки, башарти у болалар муассасасида тарбияланаётган бўлса, шу муассаса раҳбарларининг қаровига ҳам берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган айбланувчига нисбатан эҳтиёт чоралари қўлланилгани тўғрисида унинг қонуний вакилига, агар бундай вакил бўлмаса, бошқа қариндошларига хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
556-модда. Вояга етмаган шахсни қаровга топшириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган шахсни ота-онаси, васийлар, ҳомийлар ёки болалар муассасаси раҳбарларининг қаровига топшириш мазкур шахслардан биронтаси вояга етмаганнинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳузурига ва судга ўз вақтида келишини, шунингдек айбланувчининг ушбу Кодекс 46-моддасида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаришини таъминлаш масъулиятини ёзма равишда ўз зиммасига олишидан иборатдир.
(556-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаганни ота-онасининг, васийларнинг, ҳомийларнинг ёки бошқа шахсларнинг қаровига топшириш уларнинг, шунингдек вояга етмаган шахснинг ўзининг розилиги билангина амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд вояга етмаган шахсни қаровга топширишдан олдин ота-оналар, васийлар ёки ҳомийларнинг шахси, уларнинг вояга етмаган шахс билан ўзаро муносабати ҳақида маълумот тўплаши ва улар ўсмирни қаров остига олишни лозим даражада амалга оширишга қодир эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
(556-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-оналар, васийлар, ҳомийлар ўзларининг касалликлари, иш билан банд эканликлари, вояга етмаган шахс билан ўзаро муносабатлари ёмонлашганлиги ва шунинг оқибатида унинг муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлай олмасликлари сабабли вояга етмаган шахс ўз қаровларида бўлишидан истаган вақтда воз кечишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-оналардан, васийлардан, ҳомийлардан болалар муассасаси раҳбарларидан вояга етмаган шахсни қаровга қабул қилиш ҳақида тилхат олинаётганда улар ушбу эҳтиёт чораси қўлланишига асос бўлган айбловнинг моҳияти, айбланувчига тайинланиши мумкин бўлган жазо ва вояга етмаган шахс содир этиши эҳтимол тутилган қилмишларнинг олдини олиш мақсадида қаровга берилганидан кейин у худди ана шу хатти-ҳаракатларни содир этса, қаровга олувчиларнинг жавобгарлиги ҳақида хабардор қилиниши лозим. Бу маълумотлар қаровга бериш баённомасида ёки суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи ўз вазифасини бажармаган тақдирда уни ўз қарамоғига олган шахс қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
557-модда. Вояга етмаган шахсни болалар муассасасига жойлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёт чораларини қўллаш учун асослар бўлган тақдирда, вояга етмаган айбланувчини, судланувчини турмуш ва тарбияланиш шароитига кўра илгариги яшаш жойида қолдириб бўлмаса, у суриштирувчининг, терговчининг прокурор санкция берган қарорига ёки суднинг ажримига биноан болалар муассасасига жойлаштирилиши мумкин.
(557-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
558-модда. Вояга етмаган айбланувчини қамоққа олиш ёки уй қамоғига жойлаштириш
(558-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ёки уй қамоғи вояга етмаган шахсга нисбатан фақат ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослар бўлганда ва унга беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тайинланиши мумкин бўлган қасддан жиноят содир этганликда айб эълон қилинган ҳамда айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишини бошқа эҳтиёт чоралари таъминлай олмайдиган тақдирда қўлланилиши мумкин.
(558-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишда прокурор иш материаллари билан шахсан танишиб чиқиши, илтимосноманинг асослилигини текшириши, ҳодисанинг фавқулоддалигига ишонч ҳосил қилиши ва айбланувчини ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича сўроқ қилиши шарт.
(558-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилган вояга етмаган шахслар катта ёшдагилардан, шунингдек вояга етмаган маҳкумлардан алоҳида сақланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
559-модда. Суриштирувни, дастлабки терговни тамомлаш ва вояга етмаган шахсни иш материаллари билан таништириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган айбланувчига суриштирув, дастлабки тергов тамомланганлиги эълон қилиниб, унга иш материаллари кўрсатилаётганда унинг қонуний вакили иштирок этади. Суриштирувчи, терговчи қонуний вакилга айбланувчини иш материаллари билан таништириш вақти ва жойи тўғрисида хабар бериши керак.
(559-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи вояга етмаган айбланувчига унинг шахси шаклланишига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган иш материалларини танишиш учун кўрсатмаслик тўғрисида қарор чиқаришга ҳақлидир.
(559-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
560-модда. Вояга етмаганларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 19-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда вояга етмаганларнинг жиноятлари тўғрисидаги иш ёпиқ суд мажлисида кўрилади.
(560-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
561-модда. Вояга етмаган судланувчини суд мажлиси залидан чиқариб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган судланувчининг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек прокурорнинг фикрини эшитиб, вояга етмаган шахсга салбий таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатлар текширилаётганда суд ўз ажрими билан уни суд залидан чиқариб туришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган шахс суд залига қайтарилганидан сўнг раислик қилувчи унга йўқлигида бўлиб ўтган муҳокама мазмунини етарли ҳажмда ва шаклда маълум қилади ва унинг йўқлигида сўроқ қилинган шахсларга савол бериши учун вояга етмаганга имконият яратиб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
562-модда. Болалар масалалари бўйича комиссияга ишнинг кўрилиши ҳақида хабар бериш
(562-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд, зарурат бўлганда, вояга етмаган шахснинг жинояти тўғрисидаги ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида болалар масалалари бўйича комиссияга хабар беради. Суд, шунингдек бу комиссия вакилларини гувоҳ сифатида сўроқ қилиш учун суд мажлисига чақиришга ҳақлидир.
(562-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
563-модда. Вояга етмаган судланувчига нисбатан ҳукм чиқаришда суд томонидан ҳал этиладиган масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган судланувчига нисбатан ҳукм чиқаришда суд, ушбу Кодекснинг 457-моддасида кўрсатилган масалалардан ташқари, башарти вояга етмаган шахс шартли ҳукм қилинса, унга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланса, вояга етмаган шахсга жамоат тарбиячиси тайинлаш зарурлигини муҳокама қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
564-модда. Вояга етмаган шахсни жавобгарликдан ёки жазодан мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда озод қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган шахсни Жиноят кодекси 87-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жавобгарликдан озод қилиб, материалларни болалар масалалари бўйича комиссияда кўришга топшириш чоғида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
(564-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган шахсга нисбатан ишни кўришда Жиноят кодекси 87-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда суд вояга етмаган шахсни жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чорасини қўлланиш тўғрисидаги масалани муҳокама этиши шарт. Суд мажбурлов чорасини қўлланиш ёки қўлланмаслик тўғрисида асослантирилган ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурлов чорасини қўлланиш ёки қўлланмаслик тўғрисидаги ажрим устидан умумий тартибда шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-боб. ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
565-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалаларни кўриш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалаларни кўриш тартиби ушбу Кодекснинг умумий қоидалари, шунингдек 566 — 581-моддалари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
566-модда. Исботланиши лозим бўлган ҳолатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахснинг жинояти тўғрисидаги иш бўйича шахсда руҳий ҳолатининг жиноят содир этганидан кейин юзага келган ва жазонинг қўлланилишини истисно этадиган тарзда бузилганлиги исботланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлик тўғрисидаги иш юзасидан қуйидагилар исботланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ушбу Кодекс 82-моддасининг 1, 2 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қилмишни содир этган пайтида шахснинг руҳий ҳолати сурункали ёки вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки руҳий ҳолатининг бошқача тарзда бузилганлиги, буларнинг оқибатида у ақли норасолик ҳолатида бўлганлиги, яъни ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини англай олмаганлиги ёки уларни бошқара олмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мазкур шахснинг суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси вақтидаги руҳий ҳолати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этганидан сўнг руҳий ҳолати бузилган шахснинг иши бўйича, худди шунингдек ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида содир этган шахснинг иши бўйича шахснинг бундан буёнги хулқ-атвори унинг ўзи ва атрофдагилар учун хавф туғдириши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги, унинг даволанишга муҳтожлиги ёки муҳтож эмаслиги, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишига зарурат борлигини ёки йўқлигини ва айнан қандай чоралар қўллаш лозимлигини ҳал қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар исботланиши лозим.
(566-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
567-модда. Суд-психиатрия экспертизаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи ёки суд айбланувчининг, судланувчининг ёхуд ишга айбланувчи, судланувчи тариқасида жалб қилинмаган шахснинг руҳий ҳолатининг бузилганлиги масалалари юзасидан унинг жиноят содир этганлиги ёки Жиноят кодексида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлиги ҳақида ишонарли далиллар мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувни, дастлабки терговни юритиш ва суд муҳокамаси вақтида мазкур шахснинг ақли норасолиги ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги тўғрисида асосли шубҳа туғилган бўлса, суд-психиатрия экспертизаси тайинлайди.
(567-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
568-модда. Суд-психиатрия экспертизаси аниқлайдиган масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-психиатрия экспертизаси ўтказишда қуйидаги масалалар аниқланиши лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда руҳий ҳолати ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган даражада сурункали ёки вақтинча бузилганлик, ақли заифлик ёки руҳий ҳолатининг бошқача тарзда бузилиши ҳолатида бўлганлиги;
(568-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳозирги вақтда шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги оқибатида ҳукм қилиш ва жазолашнинг унга ахлоқ тузатиш жиҳатидан таъсир кўрсата олиши ёки кўрсата олмаслиги;
(568-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушбу руҳий ҳолатнинг бузилиши сурункалими ёки шахс муайян муддат мобайнида тузалиши мумкинми;
(568-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) шахс дучор бўлган руҳий ҳолатнинг бузилиши янги ижтимоий хавфли қилмишни келтириб чиқариши ёки бунга сабаб бўлиши мумкинми;
(568-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) шахс ўзининг руҳий ҳолатига кўра тўғри кўрсатув беришга, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш ва бошқа тергов ҳамда суд ҳаракатларида иштирок этишга қодирми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ҳозирги вақтда шахснинг ақли расоликни истисно қилмайдиган руҳий ҳолати бузилганми ва улар нималардан иборат.
(568-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни эксперт тадқиқоти ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш ушбу Кодекснинг 265 — 269-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
569-модда. Шахс тиббий муассасага жойлаштирилганда жиноят ишини юритишнинг тўхтатиб турилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг руҳий ҳолати бузилганлиги ёки бошқа оғир касаллиги амбулатория экспертизаси хулосаси ёки бошқа тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлса ва қандай касалликка дучор бўлганлигини аниқлаш, ақли расолиги, муомалага лаёқатлилиги масаласини ҳал этиш, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини танлаш учун стационар экспертиза ўтказилаётган бўлса, шахс тиббий муассасага жойлаштирилган даврда, башарти бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказишга ҳожат бўлмаса, ишни юритиш тўхтатиб турилиши мумкин.
(569-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни юритишнинг тўхтатиб турилиши айбланувчини қамоқда сақлаш ва шахснинг тиббий муассасада бўлишига оид қонунда белгиланган муддатлар ўтишини тўхтатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
570-модда. Шахснинг тергов ва суд ҳаракатларини юритишдаги иштироки
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланиши тўғрисида иш юритилаётган шахс соғайса ёки унда беқарор ремиссия ҳолати юз берса ва шу туфайли сўроқларда тўғри кўрсатув бера олса ҳамда бошқа тергов ва суд ҳаракатларида иштирок эта олса, суриштирувчи, терговчи ва суд бу шахсга тергов қилишда ва суд муҳокамасида қатнашиш ҳамда ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга ошириш имконини бериши лозим.
(570-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахс: унга қандай ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлик учун айб қўйилаётганини билишга; кўрсатув беришга; далиллар тақдим қилишга; илтимослар қилишга; суриштирув ёки дастлабки тергов тамомланганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқишга; ҳимоячига эга бўлишга; суд муҳокамасида қатнашишга; рад қилишга; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоят қилишга ҳақлидир.
(570-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ишини юритишни бошлаш ва суд-психиатрия экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги қарорни эълон қилганда мазкур шахсга ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқларини тушунтириб беради. Ҳуқуқлар тушунтирилганлиги тўғрисида баённома тузилади.
(570-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур шахс алоҳида тергов ва суд ҳаракатларини юритиш вақтида ушбу Кодексдаги айбланувчи ва судланувчилар учун белгиланган ҳуқуқларга ҳам эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
571-модда. Ҳимоячининг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни юритишда суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш ҳақида қарор чиқарилган вақтдан бошлаб ҳимоячининг иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишга киришган вақтдан бошлаб ҳимоячи, башарти ҳимояси остидаги шахснинг соғлиғи ҳалал бермаса, у билан ҳоли учрашишга ҳақли, шунингдек ушбу Кодекснинг 53-моддасида назарда тутилган бошқа барча ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажримни ижрога юборишдан олдин суриштирувчи, терговчи ёки суд у билан ҳимоячини таништириши ва унинг қуйидаги ҳуқуқларини таъминлаши зарур: тайинланган экспертни ёки умуман экспертиза муассасасини рад қилиш; муайян шахсни эксперт қилиб тайинлашни илтимос қилиш; экспертнинг олдига қўшимча саволлар қўйиш; экспертиза ўтказилаётганда қатнашиш учун рухсат сўраш. Суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳимоячининг илтимосномасини, башарти асослар бўлса, қондиради ва экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажримга тегишли қўшимчалар ва ўзгартишлар киритади.
(571-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд-психиатрия экспертизасининг хулосасига кўра, ҳимоя остидаги шахс руҳий ҳолатининг бузилиши жиноят содир этилгандан сўнг юзага келган ёки у ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида содир этган бўлса ёхуд унинг ақли расолигини истисно этмайдиган, бироқ руҳий ҳолати ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини мустақил амалга оширишини қийинлаштирадиган тарзда бузилган бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳимоячининг ишда иштирок этиши шартлиги ҳақидаги қоида амал қилишда давом этади.
(571-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик суд-психиатрия экспертизасининг хулосаси асосида шахс ақли расо ва руҳий соғлом деб топилса, ишда ҳимоячининг иштироки масаласи умумий тартибда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
572-модда. Ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи процесс иштирокчиларини иш материаллари билан таништиргач ва илтимосномаларни ҳал қилгач, ишни судга юбориш тўғрисида қарор тузади.
(572-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи қарорнинг тавсиф-асослаш қисмида ушбу Кодекснинг 566-моддасида назарда тутилган ҳолатларни, шунингдек ишни судга юбориш асосларига норози бўлган ҳимоячининг ва бошқа шахсларнинг важларини, агар шундай важлар билдирилган бўлса, баён қилади ва иш саҳифаларига ҳавола қилиб, унинг фикрича, ишни судга юбориш учун асослар борлигини тасдиқловчи далиллар келтиради.
(572-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни судга юбориш тўғрисидаги қарорга суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхати, шунингдек суриштирув ёки дастлабки тергов юритилган муддат, устидан тергов ўтказилган шахснинг қамоқда, уй қамоғида ва тиббий муассасада бўлган муддати, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, фуқаровий даъво ва уни таъминлаш чоралари, процессуал чиқимлар тўғрисидаги маълумотномалар илова қилинади.
(572-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
573-модда. Ишни прокурорга ўтказиш ва судга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни суриштирувчи, терговчи уни судга ошириш тўғрисидаги қарор билан бирга прокурорга ўтказади.
(573-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор иш билан танишиб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида, (84-модданинг биринчи қисми 2-банди бундан мустасно) назарда тутилган асосларга кўра ишни тугатиш;
(573-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қўшимча тергов ўтказиш учун ишни суриштирувчига, терговчига қайтариш;
(573-модда иккинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қарорни тасдиқлаб ишни судга ошириш ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш.
(573-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
574-модда. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни прокурордан олгач, уни ушбу Кодекснинг 395 — 405-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан ўтказиладиган суд муҳокамасига тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
575-модда. Суд муҳокамаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси ушбу Кодекснинг 50 — 52-бобларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ равишда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида прокурор ва ҳимоячи иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тергови прокурорнинг ишни судга ошириш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттиришидан бошланади. Шундан сўнг суд тарафларнинг иштирокида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар мавжудлигини тасдиқлайдиган ёки рад этадиган далилларни текширади: сўроқ қилади, кўздан кечириш ўтказади, ҳужжатларни ўқиб эшиттиради, экспертларни тинглайди, ҳақиқатга эришиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тергови тамомланганидан сўнг суд тарафларнинг музокарасига ўтади. Музокарада прокурор, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этадилар. Музокаранинг охирида ҳимоячи сўзга чиқади. Охирги эътироз билдириш ҳуқуқи ҳам унга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг нутқларини эшитиб бўлгач, судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
576-модда. Алоҳида хонада суд ҳал қиладиган масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида хонада суд қуйидаги масалаларни ҳал қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят содир этилганми ёки ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этилганми;
(576-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ана шу жиноят ёки ижтимоий хавфли қилмиш иши кўрилаётган шахс томонидан содир этилганми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳозирги вақтда мазкур шахснинг руҳий ҳолати бузилганми;
(576-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган ёки ақли норасо ҳолда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш талаб этиладими ва агар талаб этилса, айнан қандай чорани қўллаш керак;
(576-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) мазкур шахс руҳий касалликдан умумий асосларда даволанишга муҳтожми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд, шунингдек ушбу Кодекс 457-моддаси биринчи қисмининг 10 — 14-бандларида назарда тутилган масалаларни ҳам ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
577-модда. Суд ажрими
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс содир этган жиноят тўғрисидаги ёки ақли норасолик ҳолатида содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш ҳақидаги иш бўйича суд мажлисида чиқарилган суд ажрими қуйидаги қоидалар асосида тузилади.
(577-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ажримнинг кириш қисмида суд ишининг рақамини, иши кўрилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, турар жойи, иш жойи, машғулот тури, маълумотини ва шахси тўғрисидаги иш учун аҳамиятга молик бошқа маълумотларни кўрсатади.
(577-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримнинг тавсиф-асослаш қисмида суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки қўлламаслик учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатларни баён қилади, шу чорани қўллашни тақозо қиладиган, шубҳа остига қўядиган ёки унга монелик қиладиган далиллар келтиради. Шундан сўнг ажримда суд ушбу Кодекснинг 576-моддасида санаб ўтилган масалаларга ўзининг жавобларини ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримнинг хулоса қисмида суд қуйидаги қарорлардан бирини баён қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) шахсни жиноят содир этган, кейинчалик унда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган деб эътироф этиш ёхуд уни ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган деб топиш тўғрисида, шунингдек бу шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки қўлламаслик тўғрисида;
(577-модданинг тўртинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) иши кўрилаётган шахс қилган деб ҳисобланаётган жиноят ҳодисаси ёки ижтимоий хавфли қилмиш йўқлиги сабабли ишни тугатиш тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) шахснинг дахлдор эмаслиги туфайли тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ва ушбу шахсни аниқлаш ҳамда уни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш чораларини кўриш учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида;
(577-модданинг тўртинчи қисми 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ва мазкур шахсга нисбатан иш бўйича ушбу Кодекснинг 579-моддасига асосан суд иши юритувини қўзғатиш ҳақида.
(577-модданинг тўртинчи қисми 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс содир этган жиноят ёки ақли норасолик ҳолатида содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш туфайли мулкий зиён етказилган бўлса, зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги масала фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳал этилади.
(577-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Руҳий ҳолати бузилган ва умумий асосда даволанишга муҳтож бўлган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни юритиш тугатилган тақдирда, суд бу ҳақда шахснинг турар жойидаги соғлиқни сақлаш органига дарҳол хабар қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
578-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тугатиш ёки ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахс соғайган тақдирда ёхуд руҳий ҳолати бузилган шахс соғлиғининг ҳолати у суд томонидан дастлаб белгиланган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларидан бошқа хилдаги тиббий чорага муҳтож бўладиган ёхуд бундай хилдаги чораларга муҳтож бўлмайдиган тарзда ўзгарган тақдирда, суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тугатади ёки ўзгартиради.
(578-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
579-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги ишни юритишни тиклаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этганлиги ва бунинг оқибатида руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келганлиги туфайли ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахс соғайган тақдирда, суд иш юритишни шахснинг руҳий ҳолати бузилган босқичдан бошлаб умумий тартибда тиклаш тўғрисидаги масалани ҳал қилиши керак.
(579-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
580-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини узайтириш, ўзгартириш ёки тугатиш ва иш юритишни умумий тартибда тиклаш
(580-модда номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини узайтириш, ўзгартириш ёки тугатиш ва иш юритишни умумий тартибда тиклаш тўғрисидаги масалаларни суд томонидан кўриб чиқишга қуйидагилар сабаб бўлади.
(580-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) мажбурлов чораси тайинланган шахс сақланаётган тиббий муассаса маъмуриятининг шифокорлар комиссияси берган хулосага асосланган илтимосномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) прокурорнинг шифокорлар комиссияси берган хулосага асосланган тақдимномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мазкур шахснинг ҳимоячиси, яқин қариндошлари, қонуний вакиллари ёки бошқа манфаатдор фуқароларнинг, шунингдек жамоат бирлашмалари ва жамоаларнинг илтимосномаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси тайинланган, руҳий ҳолати бузилган шахсларни шифокорлар комиссиялари ёки тиббий-маслаҳат комиссиялари томонидан текширувдан ўтказиш олти ойда камида бир марта амалга оширилади.
(580-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини узайтириш, ўзгартириш ёки тугатиш, шунингдек иш юритишни умумий тартибда тиклаш масалаларини тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида ажрим чиқарган суд ёки ушбу чора қўлланаётган жойдаги суд кўриб чиқади.
(580-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш судда кўришга тайинлангани тўғрисида суд тарафларга, шунингдек илтимоснома билан мурожаат қилган тиббий муассаса маъмуриятига, шахсларга, жамоат бирлашмалари ва жамоалар раҳбарларига хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида прокурор ва ҳимоячининг иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда судья ишни судда кўришга тайинлашдан олдин тегишли тиббий муассасадан шу шахснинг соғлиғи тўғрисида шифокорлар комиссиясининг хулосасини талаб қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шифокорлар комиссиясининг илтимосномага қўшиб берилган ёки талаб қилиб олинган хулосаси судда шубҳа туғдирса, суд суд-психиатрия экспертизасини тайинлаши, қўшимча ҳужжатлар талаб қилиши, илтимоснома ким ҳақида берилган бўлса, шу шахсни, жабрланувчини, гувоҳларни сўроқ қилиши ва бошқа зарурий ҳаракатларни ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида далилларни текшириш ушбу Кодекснинг 439 — 448-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далилларни текшириш ниҳоясига етгач, суд томонларнинг музокарасини эшитади, бу музокара прокурор ва ҳимоячи нутқидан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини узайтириш, ўзгартириш ёки тугатиш ҳақида, шунингдек уни узайтиришни, ўзгартиришни ёки тугатишни рад этиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, бу ажрим суд мажлисида ўқиб эшиттирилади.
(580-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(580-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
581-модда. Суднинг ажрими устидан шикоят бериш ёки протест билдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги ишни юритишни тўхтатиш ва тугатиш, ушбу чораларни қўллаш, уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш, ишни юритишни умумий тартибда тиклаш, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини бекор қилиш ёки ўзгартиришни рад этиш тўғрисидаги ҳамда иш юритишни умумий тартибда тиклашни рад этиш тўғрисидаги суд ажрими устидан ўзига нисбатан суд ажрими чиқарилган шахс, унинг ҳимоячиси, жабрланувчи ва унинг вакили хусусий шикоят бериш, прокурор эса хусусий протест билдириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масала бўйича суд ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан хусусий шикоят беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу моддада назарда тутилган ажримлар устидан берилган хусусий шикоятни, протестни апелляция инстанция суди ушбу Кодекснинг 552-бобида белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда кўриб чиқади.
(581-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-боб. ЯРАШУВ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
582-модда. Ярашилганлиги муносабати билан кўриб чиқиладиган жиноят ишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ярашилганлиги муносабати билан Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
583-модда. Ярашув тўғрисидаги ариза
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киришидан олдин берилиши мумкин, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(583-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-978-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2024 й., 03/24/978/0835-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киришидан олдин берилиши мумкин.
(583-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-978-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2024 й., 03/24/978/0835-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада етказилган зиён бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ярашув тўғрисидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани қабул қилиш пайтида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
584-модда. Жиноят ишини судга юбориш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) ёки унинг қонуний вакилининг ярашув тўғрисидаги аризасини олгач, етти суткадан ортиқ бўлмаган муддатда гумон қилинувчининг, айбланувчининг розилиги билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг тавсиф қисмида қуйидагилар кўрсатилади: жиноят иши қўзғатилишининг асослари, ишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида иштирок этишга жалб қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, улар айбланаётган қилмишлар ва уларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чоралари, шунингдек ярашув тўғрисидаги аризанинг мазмуни ҳамда гумон қилинувчи, айбланувчининг аризага муносабати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг қарор қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ишни судга юбориш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) эҳтиёт чораси тўғрисидаги, шунингдек фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар тўғрисидаги қарор кўрсатилади.
(584-модда учинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида иштирок этиш учун бир неча шахс жалб қилинган бўлиб, барчаси билан ҳам ярашувга эришилган бўлмаса, ярашувга эришилмаган гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга тааллуқли материаллар ажратилади ва улар бўйича иш юритиш умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади, бу ҳақда қарорда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш қарор чиқарилганидан кейин уч сутка ичида прокурорнинг розилиги билан судга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
585-модда. Суд муҳокамаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячилари, прокурор иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жабрланувчининг ярашув тўғрисидаги аризасини ўқиб эшиттириш билан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) содир этилган жиноят ҳолатлари тўғрисидаги сўзларини эшитади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярашувнинг ихтиёрийлиги ва унинг сабабларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз айбига ихтиёрий иқрор бўлганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўзи содир этган қилмишнинг оқибатларини англаганлигини ва етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга) ёки гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига бирон бир тазйиқ бўлган-бўлмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ масалаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ярашувга розиликларини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг суд ҳимоячи ва прокурорнинг фикрини эшитади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарни қоплашдан бош тортиш, шунингдек содир этилган қилмишда оғирроқ жиноят таркиби белгилари мавжудлиги аниқлангудек бўлса, суд умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки тергов юритилиши учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради.
(585-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасининг натижалари бўйича суд қонунда белгиланган тартибда ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан баённома юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
586-модда. Суд ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими қуйидаги қоидалар бўйича тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ажримининг кириш қисмида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой;
(586-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ажрим чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг, таржимоннинг исми, отасининг исми ва фамилияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти ва иш учун аҳамиятга молик бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ажримининг тавсиф қисмида ярашув учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади, ушбу Кодекснинг 585-моддасида санаб ўтилган масалаларга жавоблар ифодаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримнинг қарор қисмида суд қуйидаги масалаларни ҳал этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят ишини тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан ёки ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида белгиланган бошқа асослар бўйича тугатиш ёхуд уни умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки терговни амалга ошириш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги;
(586-модда тўртинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) эҳтиёт чораси тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар тўғрисидаги;
(586-модда тўртинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) зарарни қоплаш тўғрисидаги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажримига гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячи томонидан хусусий шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин.
(62-боб Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
621-боб. АЙБГА ИҚРОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КЕЛИШУВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5861-модда. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув ва уни тузиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишувдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги шартлар мавжуд бўлган тақдирда тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) гумон қилинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини, шунингдек ўзи берган илтимосноманинг оқибатини англаб етган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) илтимоснома ихтиёрий равишда ва ишда иштирок этаётган ҳимоячи билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин берилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ёки тергов органи томонидан қўйилган гумонни ёхуд айбловни, иш бўйича мавжуд бўлган далилларни, шунингдек етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини инкор этмаса ҳамда уни бартараф этган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги ҳолларда тузилиши мумкин эмас, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ушбу Кодекснинг 61-бобида белгиланган тартибда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) шахс томонидан бир нечта жиноят содир этилган бўлиб, улардан лоақал биттаси ушбу моддада белгиланган талабларга тўғри келмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5862-модда. Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома ва уни бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани суриштирувнинг ва дастлабки терговнинг исталган босқичида бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва, агар ишда қатнашаётган бўлса, қонуний вакили томонидан имзоланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномада гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ва дастлабки терговда қўйилган гумонни ёки айбловни тан олиши, далилларни инкор қилмаслиги, жиноятни тергов қилишга кўмаклашиши, жиноят натижасида олинган мол-мулкнинг топилиши учун қайси ҳаракатларни амалга ошириш шартлигини, жиноятга алоқадор бошқа ахборотни тақдим этишга доир мажбуриятларини ҳамда жиноят оқибатида етказилган зарар бартараф этилганлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув тузиш ҳақидаги илтимосномада гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан бажариладиган ва жиноятни фош этиш учун кўмаклашадиган муайян ҳаракатлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5863-модда. Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосноманинг прокурор томонидан кўриб чиқилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома жиноят ишини юритаётган суриштирувчига, терговчига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш тўғрисидаги илтимосномани олган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида жиноят иши материалларини келишув тузиш масаласини ҳал қилиш учун прокурорга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор келишув тузиш тўғрисидаги илтимосномани у келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида суриштирувчи ёки терговчи ҳамда гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси иштирокида кўриб чиқади ва ушбу Кодекснинг 5861-моддасида кўрсатилган талабларга риоя этилганлигини текширади. Зарур ҳолларда, прокурор жабрланувчини ёки фуқаровий даъвогарни ҳам келишув тузиш масаласини кўриб чиқиш учун жалб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқаётганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жиноят иши материалларини ва тақдим қилинган ёки талаб қилиб олинган қўшимча материалларни ўрганади, келишув тузишнинг асосларини текширади, шунингдек гумон қилинувчининг, айбланувчининг келишув предмети бўлган ҳаракатларни амалга ошириш имкониятларини баҳолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг барча шартлари билан танишган-танишмаганлигини, илтимосномани ихтиёрий равишда ва ўз хоҳиши билан, шунингдек ҳимоячи билан муҳокама қилганидан кейин берган-бермаганлигини, унга нисбатан бирон-бир тазйиқ ёки мажбурлов ўтказилган-ўтказилмаганлигини, тузилаётган келишувнинг моҳиятини тушунган-тушунмаганлигини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан кейин прокурор, агар келишувга асосан ҳукм чиқарилиб, жазо тайинланганидан кейин гумон қилинувчининг, айбланувчининг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги ёки терговдан бирон-бир муҳим ва иш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни қасддан яширганлиги, келишувда назарда тутилган шартлар ва мажбуриятларни бажармаганлиги аниқланса, ҳукм қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақида илтимоснома берган гумон қилинувчига, айбланувчига тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5864-модда. Прокурорнинг айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани рад қилиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор томонидан айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосноманинг рад қилиниши гумон қилинувчи, айбланувчи ва унинг ҳимоячисини ушбу масала юзасидан такроран илтимоснома бериш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5865-модда. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув тузилган сана ва жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув тузаётган прокурор тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув тузаётган гумон қилинувчининг, айбланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, бошқа маълумотлари, ҳимоячи ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят содир этилган жой ва вақтнинг, шунингдек исботланиши лозим бўлган бошқа ҳолатларнинг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг мазкур жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, қисми, банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гумон қилинувчига, айбланувчига қўлланилиши мумкин бўлган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир этилган жиноятни фош этиш, жиноят иши бўйича далилларни тақдим этиш, жиноий йўл билан орттирилган мол-мулкни аниқлаш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи келишув имзоланганидан кейин бажаришни ўз зиммасига оладиган ҳаракатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказилган зарарнинг миқдори ва унинг ўрни қопланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодекс 5863-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган шартларни бажармаганлик оқибатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида бир неча шахс жалб этилган бўлса, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув ҳар бир гумон қилинувчи, айбланувчи билан алоҳида-алоҳида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув прокурор, гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси томонидан имзоланади. Келишув имзолангунига қадар гумон қилинувчи, айбланувчи келишув тузиш масаласини ва унинг оқибатларини ҳимоячи билан холи қолиб ва махфий ҳолда муҳокама қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5866-модда. Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилганидан кейинги ҳаракатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбга иқрорлик тўғрисида келишув имзоланганидан кейин иш бўйича тергов ва бошқа процессуал ҳаракатлар ўтказиш зарурати мавжуд бўлмаган тақдирда прокурор айблов хулосасини ёки айблов далолатномасини тасдиқлаб, ишни зудлик билан судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбга иқрорлик тўғрисида келишув имзоланганидан кейин тергов ва бошқа процессуал ҳаракатлар ўтказиш зарурати мавжуд бўлган тақдирда, прокурор ишни суриштирув ёки тергов органига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи гумон қилинувчининг, айбланувчининг айбини тасдиқлаш учун етарли ҳажмда далилларни тўплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ишни судга қадар юритиш жараёнида жиноятнинг айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувда назарда тутилмаган бошқа ҳолатлари аниқланса, келишув ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузишни истисно этадиган ҳолатлар аниқланган тақдирда, жиноят иши бўйича иш юритиш умумий тартибда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар аниқланган ҳолатлар айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузишни истисно этмаса, келишув ушбу Кодекснинг 5862 — 5864-моддаларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг айбини тасдиқлаш учун далиллар тўпланганидан кейин суриштирувчи, терговчи ишни прокурорга тақдим этади. Прокурор жиноят иши материалларини беш сутка ичида кўриб чиқиб, айблов хулосасини ёки айблов далолатномасини тасдиқлаб, ишни айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув билан бирга судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида иштирок этиш учун бир неча шахс жалб қилинган бўлса ва уларнинг барчаси билан ҳам айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилмаган бўлса, ўзи билан келишув тузилмаган гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга тааллуқли материаллар ажратилади ва улар бўйича иш юритиш умумий қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади, бу ҳақда келишувда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5867-модда. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни суд томонидан кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга доир ишлар ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда умумий тартибда, жиноят иши келишув билан бирга судга келиб тушган пайтдан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), агар ишда иштирок этаётган бўлса, қонуний вакил, ҳимоячи, прокурор иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси ўтказиладиган жой ва сана ҳақида лозим даражада хабардор қилинган жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёки унинг вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга оид ишлар бўйича суд муҳокамасида прокурор келишувнинг мазмунини ўқиб эшиттиради, судланувчининг суриштирув ҳамда дастлабки терговга кўмаклашганлигини тасдиқлайди ва бу айнан нимада ифодаланганлигини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга оид ишларни кўриб чиқиш чоғида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишувни тузишда гумон қилинувчининг, айбланувчининг процессуал ҳуқуқлари таъминланган-таъминланмаганлигини ва ушбу Кодекснинг 5861-моддасида кўрсатилган талаблар бажарилган-бажарилмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишувнинг гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан ихтиёрий равишда тузилган-тузилмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гумон қилинувчи, айбланувчи келишувнинг моҳиятини, унинг шартларини тушунган-тушунмаганлигини, унинг оқибатларини англаб етган-етмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланувчи келишувни қўллаб-қувватлаши ёки қўллаб-қувватланмаслигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гумон қилинувчи, айбланувчи етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд судланувчи ва унинг ҳимоячисининг, прокурорнинг, шунингдек зарур ҳолларда, жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) фикрини эшитади, шундан сўнг қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга кўра баённома юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5868-модда. Суднинг айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги қарорни кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) келишувни тасдиқлаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) келишувни тасдиқлашни рад этиш ва ишни прокурорга юбориш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув тасдиқланган ҳолларда, суд айблов ҳукми чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5869-модда. Суднинг айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни тасдиқлашни рад этиши ва жиноят ишини прокурорга юбориши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги қарорни кўриб чиқиб, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) келишувни тасдиқлаш учун асослар мавжуд бўлмаса ёки келишувни тузишда процессуал қонунчилик талаблари бузилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суд келишувда назарда тутилган судланувчига қўйилган айбловда жиноятнинг малакаланишга тааллуқли шартларга рози бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) судланувчининг айбдорлиги борасида судда асосли шубҳа туғилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) тарафлар тузилган келишувдан воз кечса, келишувни тасдиқлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради ва жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тергов қилиш ёки келишувни қайта кўриб чиқиш учун прокурорга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажримига судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячи томонидан хусусий шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58610-модда. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича суд ҳукмини чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича айблов ҳукми ушбу Кодекснинг 54-боби талабларига мувофиқ чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов ҳукмининг тавсиф қисмида келишув тузиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар баён этилади, ушбу Кодекснинг 5867-моддасида санаб ўтилган саволларга жавоблар шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблов ҳукмининг қарор қисмида келишувни тасдиқлаш ҳақидаги қарор ва судланувчига ушбу ҳукм юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлиги ҳам баён этилади.
(621-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-боб. ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ БОСҚИЧИДА АМНИСТИЯ АКТИНИ ҚЎЛЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
587-модда. Терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчи, терговчи томонидан прокурорга юбориш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувчи, терговчи терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини қайси шахсга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги масала қўйилаётган бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг аризаси ҳамда амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги тақдимнома билан прокурорга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бир нечта шахсга нисбатан жиноят иши бўйича улардан лоақал биттаси амнистия актининг таъсир доирасига тушса, унга нисбатан жиноят ишининг қисми амнистия актини қўллаш тўғрисида судга илтимоснома киритиш учун ушбу Кодекснинг 332-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан алоҳида иш юритишга ажратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
588-модда. Амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза терговга қадар текширув қайси шахсга нисбатан ўтказилаётган бўлса, ўша шахс, гумон қилинувчи ёки айбланувчи томонидан, тегишинча терговга қадар ўтказилган текширувнинг, суриштирувнинг ва дастлабки терговнинг исталган босқичида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
589-модда. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномани судга киритиш тўғрисидаги масаланинг прокурор томонидан кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор суриштирувчининг, терговчининг тақдимномаси асослилигини текшириб унга рози бўлган тақдирда, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномани терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ёхуд жиноят иши билан бирга судга юборади. Прокурор илтимосномани терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ёки жиноят иши унга келиб тушган кундан эътиборан беш суткадан кечиктирмай судга юбориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимосномани судга юбориш учун асослар бўлмаган тақдирда, прокурор терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчига ёхуд терговчига қайтариш ҳақида асослантирилган қарор чиқаради. Прокурорнинг қарори устидан юқори турувчи прокурорга шикоят берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
590-модда. Суд мажлиси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимосномаси жиноят содир қилинган ёхуд суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ёхуд илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси белгилайдиган бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(590-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси илтимоснома жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ёки жиноят иши билан бирга судга келиб тушган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномани кўриб чиқиш суд томонидан прокурор албатта иштирок этган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилаётган бўлса, ўша шахс, гумон қилинувчи, айбланувчи, шунингдек агар ишда қатнашаётган бўлса, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари иштирок этади. Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида лозим даражада хабардор қилинган мазкур шахсларнинг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги суд мажлисининг ўтказилишига монелик қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қайси гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан танланган бўлса, ўша гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган гумон қилинувчининг, айбланувчининг суд мажлисида иштирок этиши зарурлиги масаласи суд томонидан ҳал қилинади.
(590-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси прокурорнинг маърузаси билан бошланади, прокурор амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш зарурлигини асослаб беради. Сўнгра амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилаётган бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, ҳимоячининг, қонуний вакилнинг сўзлари эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади.
(590-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тарафларда жиноят ишини тугатиш ёхуд жиноят иши қўзғатишни ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида белгиланган бошқа асослар бўйича рад қилиш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
(590-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга кўра баённома юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси натижалари бўйича судья қонунда белгиланган тартибда ажрим чиқаради, ушбу ажримнинг гумон қилинувчини ёки айбланувчини қамоқдан ёки уй қамоғидан озод қилишга доир қисми дарҳол ижро этилиши лозим.
(590-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими ижро этиш учун прокурорга, маълумот учун эса амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилган бўлса, ўша шахсга, гумон қилинувчига, айбланувчига, жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга), ҳимоячига ва қонуний вакилга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд мажлиси давомида амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд эмаслиги аниқланса, суд терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тегишинча терговга қадар текширув ўтказиш ёки суриштирув ёхуд дастлабки тергов ишини юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради.
(590-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
591-модда. Суднинг ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ажримининг кириш қисмида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой;
(591-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ажрим чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг, таржимоннинг исми, отасининг исми ва фамилияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилаётган бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти, оилавий аҳволи ва уларнинг шахси тўғрисидаги, иш учун аҳамиятли бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ажримининг тавсиф-асослаш қисмида илтимосномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримнинг қарор қисмида суд қуйидаги масалаларни ҳал этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокурорнинг жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда терговга қадар ўтказилган текширув ёки суриштирув материалларини ёхуд жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тегишинча терговга қадар текширув ўтказиш ёки суриштирув ёхуд дастлабки тергов ишини юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги;
(591-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокурорнинг илтимосномасини қисман қаноатлантириш ва ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида белгиланган бошқа асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги;
(591-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эҳтиёт чораси тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар тўғрисидаги;
(591-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари тўғрисидаги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажримига амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилган бўлса, ўша шахс томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакиллари томонидан хусусий шикоят берилиши ва прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин, бундай шикоят ва протестлар тегишинча апелляция тартибида кўриб чиқилиши лозим.
(591-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
(63-боб Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎН ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
ЖИНОИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64-БОБ. СУДЛАР, ПРОКУРОРЛАР, ТЕРГОВЧИЛАР ВА СУРИШТИРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИНГ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
592-модда. Процессуал ҳаракатларни хорижий давлат ҳудудида бажариш тўғрисида сўров юбориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал ҳаракатларни хорижий давлат ҳудудида бажариш зарур бўлганда суд, прокурор, терговчи, суриштирувчи мазкур ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаролик принципи асосида хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан бажарилиши тўғрисида сўров киритади.
(592-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаролик принципи сўров киритилаётганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг айрим процессуал ҳаракатларни бажаришда хорижий давлатнинг ваколатли органига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ёзма мажбурияти билан тасдиқланади.
(592-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий юрисдикция судлари томонидан амалга ошириладиган жиноят ишларини юритиш билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қарори ёки прокурорнинг розилиги (санкцияси) талаб қилинмайдиган процессуал ҳаракатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати орқали;
(592-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган органлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан алоқа боғлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
593-модда. Процессуал ҳаракатларни хорижий давлат ҳудудида бажариш тўғрисидаги сўровнинг мазмуни ва шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) сўров юбораётган органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сўров юборилаётган органнинг номи ва жойлашган ери;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жиноят ишининг номланиши ва сўровнинг хусусияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ўзига нисбатан сўров юборилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан унинг туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, машғулоти тури, яшаш жойи ёки турган жойи ҳақидаги маълумотлар, унинг процессуал мақоми, юридик шахс учун эса унинг номи, юридик манзили ва жойлашган ери;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар баёни, шунингдек сўралаётган ҳужжатлар, ашёвий, ёзма, рақамли ва бошқа далиллар рўйхати;
(593-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) содир этилган жиноятнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар, унинг тавсифи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қилмиш жиноят деб эътироф этилишига асос бўладиган тегишли моддаси матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) агар жиноят натижасида зарар етказилган бўлса, унинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровда уни ижро этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров уни юбораётган мансабдор шахс томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров ва унга илова қилинаётган ҳужжатлар сўровни юбораётган органнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда улар юборилаётган хорижий давлатнинг расмий тилига ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бошқа тилга таржима қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
594-модда. Хорижий давлат ҳудудида олинган далилларнинг юридик кучи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ҳудудида жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни ижро этиш давомида унинг ваколатли органлари томонидан олинган ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаролик принципи асосида шахсни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўровга илова қилиниб, Ўзбекистон Республикасига юборилган, белгиланган тартибда тасдиқланган ва топширилган далиллар ушбу Кодекс талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган далиллар сингари юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
595-модда. Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд, прокурор, терговчи, суриштирувчи хорижий давлатнинг тегишли ваколатли органидан келиб тушган, ўзларига белгиланган тартибда топширилган процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаролик принципи асосида ижро этади.
(595-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров келиб тушган орган уни ижро этишга ваколатли бўлмаса, у сўровни ваколатли органга юборади ва бу ҳақда сўров ташаббускорини ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бевосита судга, прокурорга, тергов органига, суриштирув органига процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисида келиб тушган сўров ушбу Кодекс 592-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли органлар билан келишилган ҳолдагина ижро этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни ижро этишда ушбу Кодекс нормалари қўлланилади. Хорижий давлат ваколатли органининг илтимоси бўйича, агар бу Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаса, хорижий давлатнинг процессуал қонунчилиги нормалари қўлланилиши мумкин.
(595-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда ёки ўзаролик принципи асосида, процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни ижро этишда хорижий давлат ваколатли органининг вакиллари ушбу Кодекс 592-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли органлар рухсати билан ҳозир бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни ижро этиш мумкин бўлмаса, у ҳолда олинган ҳужжатлар сўровни ижро этишга тўсқинлик қилган сабаблар кўрсатилиб, сўровни олган орган орқали, зарур бўлганда эса дипломатик йўллар орқали хорижий давлатнинг сўровни юборган ваколатли органига қайтариб юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар сўров Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлса ёки унинг ижроси Ўзбекистон Республикаси суверенитетига ёхуд хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлса, у ижро этилмасдан қайтариб юборилади.
(595-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
596-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган гувоҳни, жабрланувчини, экспертни, фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни, уларнинг вакилларини чақириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида процессуал ҳаракатларни бажариш учун жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс томонидан чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни чақириш тўғрисидаги сўров ушбу Кодекснинг 592-моддасида белгиланган тартибда юборилади. Шахсларни чақиришда процессуал мажбурлов чораларини қўллаш таҳдиди бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақирув бўйича келган, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтгунига қадар содир этилган қилмишлар учун ёки чиқарилган ҳукмлар асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёхуд шахсий эркинликнинг бошқача чекланишларига дучор этилиши мумкин эмас. Агар чақирув бўйича келган шахс унинг ҳозир бўлиши чақиртирган мансабдор шахсга бошқа керак бўлмай қолган пайтдан эътиборан ўн беш суткалик узлуксиз муддат ўтгунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этиш имкониятига эга бўла туриб, шу ҳудудда қолишда давом этса ёки жўнаб кетганидан кейин Ўзбекистон Республикасига қайтиб келса, мазкур иммунитетнинг амал қилиши тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ҳудудида қамоқда сақланаётган шахс, башарти бу шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни чақириш тўғрисидаги сўровда назарда тутилган процессуал ҳаракатлар бажарилиши учун хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча ўтказилган бўлса, ушбу моддада белгиланган тартибда чақирилади. Бундай шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўладиган бутун даврида қамоқда сақланаверади. Уни қамоқда сақлашга хорижий давлат ваколатли органининг тегишли қарори асос бўлади. Мазкур шахс сўровга берилган жавобда кўрсатилган муддатларда тегишли хорижий давлат ҳудудига қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ёки ўзаролик принципи асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
597-модда. Жиноят иши материалларини хорижий давлатнинг ваколатли органига юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган, кейинчалик унинг ҳудудидан чиқиб кетган ҳамда процессуал ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг иштирокида бажаришнинг имкони бўлмаган тақдирда, тергов қилинаётган жиноят ишининг барча материаллари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига топширилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур материалларни хорижий давлатнинг ваколатли органига тергов қилиш учун юбориш тўғрисидаги масалани ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши материалларига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза, шунингдек далиллар илова қилинади. Ишдаги ҳар бир ҳужжат мазкур жиноят ишини юритаётган органнинг гербли муҳри билан тасдиқланган ва юборилаётган хорижий давлатнинг расмий тилига ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бошқа тилга таржима қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
598-модда. Жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўровни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ваколатли органининг хорижий давлат ҳудудида жиноят содир этган ва Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган Ўзбекистон Республикасининг фуқаросини жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўрови Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан кўриб чиқилади. Бундай ҳолларда жиноят ишини юритиш ушбу Кодексда белгиланган тартибда олиб борилади. Жиноят иши бўйича узил-кесил қарор қабул қилган орган қарорнинг кўчирма нусхасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қабул қилинган қарор ҳақида хорижий давлатнинг сўровни юборган ваколатли органини ёзма равишда хабардор қилади. Мазкур органнинг илтимосига кўра жиноят иши бўйича узил-кесил қарорнинг кўчирма нусхаси ҳам юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-боб. ШАХСНИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ ЁКИ ҲУКМНИ ИЖРО ЭТИШ УЧУН УШЛАБ БЕРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
599-модда. Хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида сўров юбориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ва халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда ҳамда тартибда ёки ўзаролик принципи асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органига хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш тўғрисида сўров юбориши мумкин.
(599-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида ўзаролик принципи асосида сўров юбориш, агар сўров юборилишига сабаб бўлган қилмиш ҳар иккала давлат қонунчилигига мувофиқ жиноий жазоланадиган қилмиш бўлса ва шахс жиноий жавобгарликка тортиш учун ушлаб берилган тақдирда — уни содир этганлик учун бир йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо ёки оғирроқ жазо назарда тутилганда ёхуд шахс ҳукмни ижро этиш учун ушлаб берилган тақдирда — у олти ойдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазога ёки оғирроқ жазога ҳукм қилинганида амалга оширилади.
(599-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни юбориш зарурияти юзага келганда ҳамда бунинг учун ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган асослар ва шартлар мавжуд бўлганда, барча зарур материаллар мазкур сўровни юбориш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўровда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) сўров юбораётган органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ўзига нисбатан сўров юборилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, яшаш жойи ёки турган жойи ҳақидаги маълумотлар ва унинг шахси ҳақидаги бошқа маълумотлар, шунингдек имкони борича ташқи қиёфаси тавсифи, фотосурати ва шахсни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ўзига нисбатан сўров юборилаётган шахс томонидан содир этилган жиноятнинг ҳақиқий ҳолатлари баёни ва тавсифи, шу жумладан у томонидан етказилган зарарнинг миқдори ҳақидаги маълумотлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қилмиш жиноят деб эътироф этилишига асос бўладиган тегишли моддаси матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор ёхуд ҳукм чиқарилган жой ва сана тўғрисидаги, шунингдек ҳукм қонуний кучга кирганлиги ҳақидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорнинг ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги суд ажримининг тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилиниши керак. Хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга қонуний кучга кирган ҳукмнинг тасдиқланган кўчирма нусхаси ва жазонинг ўталмаган муддати тўғрисидаги маълумотнома илова қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
600-модда. Ўзбекистон Республикасига ушлаб берилган шахснинг жиноий жавобгарлиги доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахс ўзи ушлаб берилгунига қадар содир этган ва ушлаб берилишига сабаб бўлмаган жинояти учун уни ушлаб берган давлатнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, жазоланиши, шунингдек учинчи бир давлатга топширилиши мумкин эмас. Қуйидаги ҳолларда хорижий давлатнинг розилиги талаб қилинмайди, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у ушлаб берган шахс жиноят иши тугатилган кундан эътиборан, ҳукм қилинган тақдирда эса жазо ўталган ёки ҳар қандай қонуний асосга кўра жазодан озод қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этмаган бўлса. Ушлаб берилган шахс ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этиш имкониятига эга бўлмаган вақт бу муддатга қўшиб ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у ушлаб берган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этган, аммо кейин ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахсга нисбатан жиноят иши бўйича узил-кесил қарор қабул қилган орган унинг кўчирма нусхасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органини у томонидан ушлаб берилган шахсга нисбатан жиноят ишини юритиш натижалари ҳақида ёзма равишда хабардор қилади. Мазкур органнинг илтимосига кўра жиноят иши бўйича узил-кесил қарорнинг кўчирма нусхаси ҳам юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
601-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш тўғрисидаги сўров Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаролик принципи асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаролик принципи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни юборган хорижий давлат ваколатли органининг шунга ўхшаш вазиятда Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг сўровига биноан шахсни ушлаб бериш амалга оширилиши ҳақидаги ёзма ваъдаси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар шахс жиноий жавобгарликка тортиш учун ушлаб берилаётганида содир этилган қилмиш учун Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси бир йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ёки оғирроқ жазони назарда тутса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида сўров юборилган шахс олти ойдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазога ёки оғирроқ жазога ҳукм қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровни юборган хорижий давлат ўзига нисбатан сўров юборилган шахснинг фақат сўровда кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилишини ҳамда суд муҳокамаси тугаганидан ва жазони ўтаганидан кейин мазкур давлат ҳудудини эркин тарк эта олишини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг розилигисиз учинчи давлатга чиқариб юборилмаслигини, топширилмаслигини ёхуд ушлаб берилмаслигини, худди шунингдек қийноқларга, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги муомалага дучор этилмаслигини ва унга нисбатан ўлим жазоси қўлланилмаслигини кафолатласа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади. Айни бир шахсни ушлаб бериш тўғрисида бир неча давлатнинг сўрови мавжуд бўлганда, шахсни қайси давлатга ушлаб бериш кераклиги тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қабул қилинган қарор тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахсни йигирма тўрт соат ичида ёзма равишда хабардор қилади ва унга мазкур қарор устидан ушбу Кодекснинг 602-моддасига мувофиқ шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахс ёзма равишда хабардор этилган пайтдан эътиборан ўн сутка ўтиши билан кучга киради. Қабул қилинган қарор устидан шикоят қилинган тақдирда, шахсни ушлаб бериш суднинг ажрими қонуний кучга киргунига қадар амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш муддати ўтгач ёки суднинг ажрими қонуний кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қабул қилинган қарорни, суднинг ажримини ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
602-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарори устидан сўралаётган шахс қамоқда сақланаётган жойдаги Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига мазкур шахс ёхуд унинг ҳимоячиси томонидан хабарнома олинган пайтдан эътиборан ўн сутка ичида шикоят қилиниши мумкин.
(602-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган шахс қамоқда сақланаётган жойнинг маъмурияти шикоятни олиши билан уни дарҳол судга юборади ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабарнома олинган кундан эътиборан уч суткадан кечиктирмай судга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарорнинг қонунийлиги ва асослилигини тасдиқловчи материалларни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарори устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш шикоят суд томонидан олинган кундан эътиборан ўн сутка ичида уч нафар судьядан иборат таркибда, очиқ суд мажлисида прокурор, ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган шахс ва, агар ишда иштирок этаётган бўлса, унинг ҳимоячиси иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси бошланишида раислик қилувчи қайси шикоят кўриб чиқилишини эълон қилади, ҳозир бўлган процесс иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради. Аризачи ва (ёки) унинг ҳимоячиси шикоятни асослаб беради, шундан сўнг сўз прокурорга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси давомида суд шикоят берган шахснинг айблилиги масаласини муҳокама қилмай, устидан шикоят берилган қарорнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқлигини текшириш билан чекланади.
(602-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятни кўриб чиқиш натижасида суд қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикоятни қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими апелляция шикояти бериш ёки протести билдириш муддати тугаши билан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими ўқиб эшиттирилганидан кейин дарҳол прокурорга, шунингдек ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган шахсга ва, агар ишда иштирок этган бўлса, унинг ҳимоячисига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан йигирма сутка ичида апелляция тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
(602-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти, протести ажримни чиқарган суд орқали берилиб, суд уни материаллар билан биргаликда уч сутка ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига юбориши ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
(602-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти, протести келиб тушган кундан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўриб чиқилади.
(602-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
(602-модда ўн учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини, протестини эса қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида;
(602-модда ўн учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг ажримини бекор қилиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради ва дарҳол ижро этилиши керак. Апелляция инстанцияси судининг ажрими прокурорга ижрони ташкил этиш учун, ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган шахсга ва, агар ишда иштирок этган бўлса, унинг ҳимоячисига маълумот учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
603-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни хорижий давлатга ушлаб беришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни хорижий давлатга ушлаб беришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига нисбатан сўров келиб тушган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўров юборилишига сабаб бўлган жиноят Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки Ўзбекистон Республикаси манфаатларига қарши унинг ҳудудидан ташқарида содир этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айни ўша қилмиш учун қонуний кучга кирган ҳукм ёки суднинг ажрими (қарори) ёхуд ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги ёки уни тугатиш тўғрисидаги бекор қилинмаган қарори мавжуд бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўров юборилишига асос бўлган қилмиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига кўра жиноят бўлмаса;
(603-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жиноят иши қўзғатиш мумкин бўлмаса ёки тугатилиши лозим бўлса ёхуд муддати ўтиб кетганлиги туфайли ёки бошқа қонуний асосга кўра ҳукмни ижро этиш мумкин бўлмаса;
(603-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасида айни ўша қилмиш учун жиноят иши қўзғатилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига нисбатан сўров келиб тушган шахсга уни сўраётган давлатда ирқи, диний эътиқоди, фуқаролиги, миллати, муайян ижтимоий гуруҳга мансублиги ёки сиёсий эътиқодига кўра таъқиб этилиши мумкинлиги сабабли Ўзбекистон Республикасида бошпана берилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган шахсга нисбатан унинг йўқлигида чиқарилган ҳукмни ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш, агар ҳукм қилинган шахс ўзининг ҳимояга бўлган ҳуқуқини таъминлаш учун етарлича имкониятга эга бўлмаган деб ҳисоблашга асослар бўлса, рад этилиши мумкин. Агар сўровни юборган хорижий давлат ҳукм қилинган шахсга унинг иштирокида такрорий суд муҳокамаси ўтказилишига бўлган ҳуқуқни кафолатласа, ушлаб бериш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш амалга оширилмаса, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органини рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
604-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб беришни кечиктириш ва вақтинча ушлаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида сўров келиб тушган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошқа жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилаётган ёки жазони ўтаётган бўлса, уни ушлаб бериш жиноят иши тугатилгунига, ҳукм ижро этилгунига ёки ҳар қандай қонуний асосга кўра жазодан озод қилингунига қадар кечиктирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жазони ўтаётган шахсни ушлаб беришни кечиктириш жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетишига сабаб бўлиши ёки жиноятни тергов қилишга зарар етказиши мумкин бўлса, сўралаётган шахс, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан белгиланган шартларга риоя этиш мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда, вақтинча ушлаб берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча ушлаб берилган шахс жиноят иши бўйича қайси процессуал ҳаракатлар бажарилиши учун ушлаб берилган бўлса, ўша процессуал ҳаракатлар бажарилганидан кейин, бироқ шахс топширилган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай қайтариб берилиши керак. Ҳар иккала давлат ваколатли органларининг ўзаро аҳдлашувига кўра бу муддат шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят учун ҳукм қилинган ёки қонунга мувофиқ ҳукм қилиниши мумкин бўлган жазо муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
605-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш учун ушлаб туриш ва қамоққа олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органидан тегишли тарзда расмийлаштирилган сўров олинганда ва мазкур шахсни ушлаб бериш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ушбу шахс ушлаб турилиши ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ваколатли органининг илтимосномасига биноан шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров олингунига қадар ҳам ушлаб турилиши мумкин. Илтимосномада қамоққа олиш тўғрисидаги қарорга ёки қонуний кучга кирган ҳукмга ҳавола ва мазкур сўров қўшимча равишда тақдим этилиши кўрсатилиши керак. Шахсни қамоққа олиш тўғрисидаги илтимоснома ушбу сўров юборилгунига қадар почта, телеграф, телекс, факс ёки бошқа алоқа воситалари орқали етказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс, агар у бошқа давлат ҳудудида уни ушлаб беришга сабаб бўладиган жиноят содир этган деб гумон қилиш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган илтимосномасиз ҳам етмиш икки соатгача ушлаб турилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс ушланганидан кейин ички ишлар органларининг ёки бошқа суриштирув органларининг ходимлари олинган материалларни прокурорга тақдим этади, у материалларни ўрганиб чиқади ва ушлаб турилган шахснинг қидирув эълон қилинган шахс эканлиги тўғрисида етарли асослар мавжуд бўлган, шунингдек ушбу Кодекснинг 603-моддасида баён қилинган асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва уни судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритиши, унинг судья томонидан кўриб чиқилиши, ажрим чиқарилиши, шунингдек судьянинг ажрими устидан шикоят бериш ёки протест билдириш ушбу Кодекснинг 241 ва 243-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Шахс қамоққа олинганлиги тўғрисида прокурор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни қамоққа олиш ҳақида илтимоснома ёки ушлаб бериш тўғрисида сўров юборган ёхуд юбориши мумкин бўлган хорижий давлатнинг ваколатли органини дарҳол ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги масала кўрилаётган шахсни қамоқда сақлаб туриш муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади. Мазкур муддат ушлаб бериладиган шахснинг топширилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек хорижий давлатнинг ваколатли органидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров юзасидан қўшимча маълумотлар талаб қилинган ҳолларда ушбу Кодекснинг 245-моддаси иккинчи қисмида ва 247-моддасида назарда тутилган тартибда узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномалари талабларига риоя этилганлигини ҳисобга олади.
(605-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
606-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушлаб турилган ёки қамоққа олинган шахсни озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб беришни таъминлаш учун ушлаб турилган ёки қамоққа олинган шахс прокурорнинг қарори асосида дарҳол озод қилиниши керак, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодекс 605-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ушлаб турилган шахсни қамоққа олиш тўғрисидаги илтимоснома у ушланган пайтдан эътиборан уч сутка ичида келиб тушмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлат ваколатли органининг уни озод қилиш зарурлиги тўғрисидаги хабарномаси келиб тушган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қамоққа олинган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан қирқ сутка ичида тақдим этилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатнинг ваколатли органидан қамоққа олинган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга қўшимча равишда сўралган маълумотлар бир ой ичида, хорижий давлат ваколатли органининг илтимоси келиб тушган тақдирда эса икки ой ичида келиб тушмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтириш суд томонидан рад этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уни ушлаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор суд томонидан бекор қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган шахс уни топшириш учун белгиланган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан қабул қилиб олинмаган бўлса, агар бундай топшириш санаси кўчирилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор қабул қилинган қарор ҳақида қамоққа олиш тўғрисида ажрим чиқарган судни ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни ушлаб бериш мақсадида такроран ушлаб туриш ва қамоққа олишга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида янги сўров олинганидан кейин йўл қўйилади, ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
607-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган ушлаб бериладиган шахсни топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушлаб бериладиган шахсни топшириш жойи, санаси ва вақти ҳақида хорижий давлатнинг ваколатли органини ёзма равишда хабардор қилади. Агар мазкур шахс топшириш учун белгиланган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида қабул қилиб олинмаса, у қамоқдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатнинг ваколатли органи ушлаб берилиши лозим бўлган шахсни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли қабул қилиб олиши мумкин бўлмай қолган ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини ёзма равишда хабардор қилган тақдирда, топшириш санаси кўчирилиши мумкин. Агар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи ушлаб берилиши лозим бўлган шахсни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли топшириши мумкин бўлмай қолса, топшириш санаси ўша тартибда кўчирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
608-модда. Ушлаб берилган шахсни транзит тарзида ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ваколатли органининг учинчи давлат томонидан мазкур органга ушлаб берилган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси ушбу Кодекснинг 601 ва 603-моддалари талабларига риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
609-модда. Ашёларни топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни хорижий давлатнинг ваколатли органига ушлаб беришда жиноят қуроли бўлган ашёлар, шунингдек жиноят изларини ўзида акс эттирган ёки жиноий йўл билан топилган ашёлар топширилади. Бу ашёлар шахсни ушлаб бериш унинг вафот этганлиги ёки бошқа сабаблар туфайли амалга оширилиши мумкин бўлмай қолган тақдирда ҳам мазкур органнинг илтимосига биноан топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ашёларни топшириш, агар мазкур ашёлар бошқа жиноят ишини юритиш учун зарур бўлса, вақтинча кечиктириб турилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ашёларни топшириш хорижий давлат ваколатли органининг жиноят ишини юритиш тамомланиши билан ашёларни қайтариш тўғрисидаги кафолатлари мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
(ўн тўртинчи бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-262-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 39-сон, 340-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66-боб. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТ СУДИНИНГ ҚАРОРИНИ ТАН ОЛИШ ВА ИЖРОГА ҚАРАТИШ. ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИЛГАН ШАХСНИ ЖАЗОНИ ЎТАШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ УЧУН, ШУНИНГДЕК ЎЗИГА НИСБАТАН ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ МАЖБУРЛОВ ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛГАН ШАХСНИ МАЖБУРИЙ ДАВОЛАШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ УЧУН ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ ВА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТГА БЕРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
610-модда. Ўзбекистон Республикаси томонидан хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат судининг қарори ушбу Кодексда белгиланган тартибда ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасида тан олиниши ва ижрога қаратилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) хорижий давлатда озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазога ҳукм қилинган ва жазони ўтаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси — жазони Ўзбекистон Республикасида ўташни давом эттириш учун қабул қилиб олинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) хорижий давлат ҳудудида ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ёки ушбу қилмишни содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан хорижий давлат судининг тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса, — мажбурий даволашни Ўзбекистон Республикасида давом эттириш учун қабул қилиб олинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) хорижий давлат суди томонидан ҳукм қилиниб, жазони ўтамаган шахс хорижий давлат томонидан Ўзбекистон Республикасига ушлаб берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) хорижий давлат суди томонидан ҳукм қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини хорижий давлатга ушлаб бериш рад этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
611-модда. Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун бериш ва қабул қилиб олиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодексда белгиланган тартибда ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жазони ўташни давом эттириш учун — Ўзбекистон Республикаси суди томонидан озодликдан маҳрум этилган чет эл фуқароси ўзи фуқаролигига мансуб бўлган давлатга берилиши ёки хорижий давлат суди томонидан озодликдан маҳрум этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижий давлатдан қабул қилиб олиниши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) мажбурий даволашни давом эттириш учун — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмишни содир этган ёки ушбу қилмишни содир этганидан кейин руҳий ҳолати бузилиши юзага келган ва ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси судининг қарори мавжуд бўлган чет эл фуқароси ўзи фуқаролигига мансуб бўлган давлатга берилиши ёки хорижий давлат суди томонидан ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижий давлатдан қабул қилиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
612-модда. Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун қабул қилиб олиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларни Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилиб олишга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган ёки мажбурий даволанишда бўлган шахснинг ёхуд унинг қонуний вакилининг ёки яқин қариндошининг аризасига, шунингдек қабул қилинаётган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ёки хорижий давлат ваколатли органининг сўровига кўра йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
613-модда. Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун қабул қилиб олиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари ёки яқин қариндошлари, шунингдек хорижий давлатнинг ваколатли органлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун ёхуд ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун Ўзбекистон Республикасига қабул қилиб олиш тўғрисида мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларни қабул қилиб олиш тўғрисида мурожаат қилинганидан ва ушбу шахсларнинг фуқаролиги тасдиқланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органига масалани ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида сўров юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўров қаноатлантирилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида судга илтимоснома киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимоснома ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларнинг доимий яшаш жойи бўйича, уларнинг доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида охирги рўйхатга олинган жойи бўйича, ушбу Кодекснинг 542-моддасида назарда тутилган тартибда жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумнинг ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг йўқлиги хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосноманинг суд томонидан кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
614-модда. Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун қабул қилиб олишда жазони белгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ўташ учун халқаро шартномаларга мувофиқ хорижий давлат томонидан топширилган маҳкумга нисбатан жазо муддати хорижий давлат судининг ҳукми билан тайинланган муддатга мутаносиб равишда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига мувофиқ содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазонинг энг кўп муддати хорижий давлат судининг ҳукми билан тайинланган муддатдан кам бўлса, суд Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида мазкур жиноятни содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазонинг энг кўп муддатини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хорижий давлат суди томонидан шахсга хорижий давлат ҳудудида содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида эса ушбу жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилмаган бўлса, суд мазкур жиноят учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган оғирроқ жазо турини тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг хорижий давлат ҳудудида содир этган жинояти учун тайинланган жазо тури Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилмаган ҳолларда, суд хорижий давлат суди томонидан тайинланган жазо турига мос келадиган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган бошқа жазо турини тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хорижий давлат судининг ҳукми билан шахсга бир неча қилмиш учун жазо тайинланган бўлиб, уларнинг айримлари Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳисобланмаса, суд хорижий давлат судининг ҳукми бўйича тайинланган жазонинг қайси қисми Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жиноят ҳисобланадиган қилмишга нисбатан қўлланилишини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат судининг қарори билан тайинланган қўшимча жазони тан олиш ва ижрога қаратиш суд томонидан ушбу жиноятнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва ушбу Кодексга мувофиқ ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат судининг қарори билан тайинланган жазонинг маҳкум томонидан ўталган қисми суд томонидан ажрим чиқаришда жазо муддатига қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
615-модда. Суд ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд илтимосномани кўриб чиқиб ажрим чиқаради, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) хорижий давлат судининг номи, қарор қабул қилинган вақт ва жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) маҳкумнинг ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, Ўзбекистон Республикасидаги охирги яшаш жойи, ҳукм қилингунига ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилгунига қадар ишлаган жойи ва лавозими, фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) содир этилишида шахс айбли деб топилган жиноятнинг тавсифи ва шахснинг ҳукм қилинишига ёхуд ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилишига асос бўлган хорижий давлат жиноят тўғрисидаги қонунининг моддаси (қисми, банди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) маҳкум ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахс содир этган жиноят учун жавобгарлик назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг моддаси (қисми, банди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) маҳкумнинг Ўзбекистон Республикасида ўташи керак бўлган жазо тури ва муддати, тегишли тартибли колония тури, фуқаролик даъвоси бўйича келтирилган зарарнинг ўрнини қоплаш ёки ундириш тартиби, мажбурий даволанаётган шахсга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасининг тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида киритилган илтимосномани кўриб чиқишда, агар суд:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) хорижий давлат судининг қарори билан ҳукм қилинган ёхуд ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг қилмиши Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жиноят ҳисобланмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги туфайли ёхуд Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ёки халқаро шартномаларида назарда тутилган бошқа асосга кўра хорижий давлат судининг қарорини ижро этиш мумкин эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига, суверенитетига ёки хавфсизлигига зарар етказиши мумкинлиги ҳақида хулосага келса, хорижий давлат судининг қарорини тан олишни ва ижрога қаратишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими ўқиб эшиттирилган кундан эътиборан кучга киради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига унинг ижросини таъминлаш чораларини кўриш учун, ҳимоячига ва бошқа манфаатдор шахсларга эса маълумот учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
616-модда. Қабул қилиб олинган шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этишни ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги суд ажрими чиқарилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, зарур бўлган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига шахсни хорижий давлат ҳудудида жазони ижро этиш муассасасидан ёки психиатрия муассасасидан бериш ва қабул қилиб олиш жойини, вақтини, тартибини ва ташкил этилишини келишиш тўғрисида топшириқ беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш ёки мажбурий даволаш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларга нисбатан муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш, афв этиш, амнистия актини қўллаш, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашни бекор қилиш ёки ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ва халқаро шартномаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органини жазони ижро этиш ёки мажбурий даволаш ҳолати ва натижаси тўғрисида қуйидаги ҳолларда хабардор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жазони ижро этиш ёки мажбурий даволаш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ якунланганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахслар вафот этганида ёки қочиб кетганида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
617-модда. Хорижий давлат судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат судининг қарорини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳар қандай масалалар мазкур давлатнинг суди томонидан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида жазо ўтаётган ёки мажбурий даволанаётган шахсга нисбатан чиқарилган хорижий давлат судининг қарори бекор қилинган ёки ўзгартирилган ёхуд хорижий давлат ёки Ўзбекистон Республикаси томонидан амнистия ёки афв этиш акти қўлланилган тақдирда, хорижий давлат судининг қайта кўриб чиқилган қарорини ижро этиш, шунингдек амнистия ёхуд афв этиш актини қўллаш масалалари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хорижий давлат судининг қарори бекор қилинган ва иш суд муҳокамасида янгитдан кўриш учун тайинланган бўлса, келгусида жазони ўташ тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ушбу Кодексга мувофиқ ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
618-модда. Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун бериш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларни Ўзбекистон Республикаси томонидан бериш озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган ёки мажбурий даволанишда бўлган шахснинг ёхуд унинг қонуний вакилининг ёки яқин қариндошининг аризасига кўра, шунингдек берилаётган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ёки хорижий давлат ваколатли органининг сўровига кўра йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларни Ўзбекистон Республикаси томонидан бериш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарининг қарорига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
619-модда. Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун бериш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларни бериш тўғрисидаги материалларни ўрганиб ва текшириб чиққанидан кейин, агар улар тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлса ҳамда ушбу Кодексда ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда мазкур шахсларни бериш тўғрисида қарор қабул қилади, бу ҳақда хорижий давлатнинг ваколатли органига ва бериш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида мурожаат қилган шахсга хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларнинг берилиши уларни муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш, жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш, афв этиш, амнистия актини қўллаш, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашни тугатиш ёки ўзгартириш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган тартибда илтимос қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсни бериш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида, шунингдек хорижий давлат судининг Ўзбекистон Республикаси судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги қарори ҳақида ҳукмни ёки ажримни чиқарган судни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида амнистия акти эълон қилинган тақдирда, прокурорнинг илтимосномасига биноан суд берилган шахсга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
620-модда. Берилган шахсга нисбатан суд ҳукмини бекор қилиш ёки ўзгартириш, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашни тугатиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги хабарнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатга жазони ўташни давом эттириш учун берилган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси судининг ҳукмини ёки мажбурий даволашни давом эттириш учун берилган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги суд ажрими бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, шунингдек уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасида амнистия акти ёхуд афв этиш қўлланилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органига тегишли қарорнинг кўчирма нусхасини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
621-модда. Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун хорижий давлатга беришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинишига ёки унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилишига сабаб бўлган қилмишларнинг ҳеч бири у фуқароси бўлган давлатнинг ёки доимий яшаш жойидаги давлатнинг қонунчилигига кўра жиноят деб эътироф этилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) озодликдан маҳрум этилган шахсни ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни бериш тўғрисида мазкур давлат билан келишувга эришилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) озодликдан маҳрум этилган шахсни ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни бериш Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) озодликдан маҳрум этилган шахс ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахс ҳукмни ижро этувчи давлатнинг фуқароси бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) хорижий давлатда жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги оқибатида ёки ушбу давлатнинг қонунчилигида назарда тутилган бошқа асосларга кўра жазони ижро этиш мумкин бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) озодликдан маҳрум этилган шахсни бериш тўғрисидаги сўров олинган пайтда озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган қисми олти ойдан кам бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) хорижий давлатнинг қонунчилигида худди шундай тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси назарда тутилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) хорижий давлатда зарурий даволанишни ва тегишли махсус тиббий чораларни таъминлаш имкони мавжуд бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
622-модда. Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташ учун беришнинг ҳуқуқий оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмни ижро этувчи давлатга жазони ўташ учун берилган озодликдан маҳрум этилган шахсга нисбатан ушбу давлат ҳудудида худди шу каби жиноят учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан айни шундай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа давлат суди томонидан ҳукм қилинган ва жазони ижро этиш учун берилган шахс ҳукмни ижро этувчи давлат ҳудудида айнан шу қилмиши учун такроран жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
623-модда. Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун бериш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун бериш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(66-боб Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-1009-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 03/24/1009/1004-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 11-модда, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда, 182-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; 2007 й., 6-сон, 248-модда, 249-модда; 2012 й., 38-сон, 433-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 52-сон, 385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда; 2007 й., 17-18-сон, 171-модда, 39-сон, 401-модда, 50-51-сон, 502-модда, 503-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 84-модда, 94-модда, 37-38-сон, 363-модда, 365-модда, 39-сон, 390-модда, 52-сон, 509-модда, 514-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 179-модда, 38-сон, 415-модда, 52-сон, 552-модда, 553-модда; 2010 й., 22-сон, 174-модда,35-36-сон, 300-модда, 37-сон, 314, 315-моддалар, 39-сон, 340-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 16-сон, 161, 162-моддалар; 2011 й., 40-сон, 410-модда; 51-сон, 542-модда; 2012 й., 1-сон, 3-модда, 38-сон, 433-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда; 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 13-сон, 194-модда, 24-сон, 487-модда, 36-сон, 943-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 2019 й., 2-сон, 47-модда, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон; 03.05.2019 й., 03/19/534/3046-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон; 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон; 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон; 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон; 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 26.03.2020 й., 03/20/613/0362-сон, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон; 26.12.2020 й., 03/20/658/1670-сон; 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон; 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон; 15.01.2021 й., 03/21/667/0035-сон; 13.02.2021 й., 03/21/673/0112-сон; 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон; 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон; 16.02.2022 й., 03/22/754/0134-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон, 24.06.2022 й., 03/22/780/0560-сон; 14.03.2023 й., 03/23/822/0143-сон; 15.03.2023 й., 03/23/823/0150-сон; 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон; 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон; 11.05.2023 й., 03/23/841/0270-сон; 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон; 19.01.2024 й., 03/24/899/0048-сон; 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон; 05.10.2024 й., 03/24/971/0777-сон; 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон; 22.10.2024 й., 03/24/978/0835-сон; 28.10.2024 й., 03/24/984/0860-сон; 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон; 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон; 05.12.2024 й., 03/24/1009/1004-сон; 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон; 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон; 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон; 26.03.2025 й., 03/25/1050/0276-сон; 10.06.2025 й., 03/25/1067/0498-сон; 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон; 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон; 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон; 16.01.2026 й., 03/26/1114/0047-сон; 17.04.2026 й., 03/26/1130/0376-сон; 18.04.2026 й., 03/26/1131/0377-сон; 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон; 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон; 27.07.2026 й., 03/26/1161/0787-сон; 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)