21.02.2024 йилдаги ПФ-37-сон
10. Кенг жамоатчилик билан муҳокамаларда билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда — Давлат дастури) доирасида қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2024 й., 06/24/74/0332-сон)
Стратегик ислоҳотлар агентлиги Адлия вазирлиги, Ҳисоб палатаси билан биргаликда «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида йўналишлар бўйича амалий тадбирлар режалари бажарилишини, мақсадли кўрсаткичларга эришилишини ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини тизимли мониторинг қилиб борсин;
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш натижалари оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғида ва ижтимоий тармоқларда кенг шарҳлаб борилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка тушунтирилишини;
«Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида амалга оширилаётган барча тадбирларнинг бориши ва натижалари тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотлар аҳолига тезкорлик билан етказилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Вазифалар

Амалий чора-тадбирлар

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Ҳамижрочилар

I. ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШИ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ

1-мақсад: Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш

Ижро учун асосий масъул — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

1.

Мактабгача таълим билан қамров даражасини 76 фоизга етказиш.

1. 1 400 та давлат-хусусий шериклик асосидаги, шу жумладан оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.

2. Инвестиция дастури доирасида 43 та мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва 133 та реконструкция қилиш орқали 5570 та қўшимча янги қувватлар яратиш.

3. 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими билан қамров даражасини 96 фоизга етказиш.

2024 йил якунига қадар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов

2.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида компьютер гуруҳларини ташкил этиш.

170 та давлат мактабгача таълим ташкилотларининг мактабга тайёрлов гуруҳларида замонавий таълим планшетлари ва сенсорли экранли интерактив доскалардан иборат компьютер гуруҳларини ташкил этиш учун техникалар харид қилиш.

2024 йил якунига қадар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов

2-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга ошириш

Ижро учун асосий масъул — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари

3.

Янги мактабларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш ҳамда уларда зарур шарт-шароитларни яратиш.

518 та мактабни реконструкция қилиш ва 30 та мактабни янгидан барпо этиш орқали 175 минг ўқувчи ўрнини яратиш.

2024 йил якунига қадар

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

Ижро учун асосий масъуллар — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), «Ўқувтаълимтаъминот» ДУК

4.

Умумий ўрта таълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва техник воситалар билан таъминлаш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларини бирламчи спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил апрель

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Тасдиқланган дастурга асосан бирламчи спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа чолғу асбобларини белгиланган тартибда харид қилиш.

2024 йил якунига қадар

3. Умумтаълим мактабларидаги 2 200 та маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш.

2024 йил август

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Ижро учун асосий масъул — «Ўзсувтаъминот» АЖ (Д. Азимов)

5.

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумтаълим мактабларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда умумтаълим мактабларининг санитария-гигиена инфратузилмасини босқичма-босқич таъмирлаш.

1. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан тоза ичимлик суви билан таъминланмаган ҳамда таъмирталаб санитария-гигиена инфратузилмаси мавжуд умумтаълим мактабларини қайта хатловдан ўтказиш.

2024 йил март

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги

Б. Зокиров,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Хатлов натижаси асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва унга асосан зарур бўлган маблағларни ажратиш.

2024 йил апрель

Ижро учун асосий масъуллар — Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М. Азимов) ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов)

6.

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобусларни йўлга қўйиш.

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун эксперимент тариқасида бепул автобусларни йўлга қўйиш.

1. Бунда:

тажриба-синов тариқасида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 100 та умумий ўрта таълим мактабида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчиларни автобуслар билан мактабга қатновини аутсорсинг асосида ташкил этиш;

халқаро тажрибани ўрганган ҳолда олис ҳудудлардан ўқувчиларнинг хавфсиз ва қулай қатновини аутсорсинг асосида ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш;

аутсорсинг тизими асосида бепул автобус қатновини йўлга қўйиш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун зарур маблағларни ажратиш;

мазкур жараёнлар устидан назоратни олиб боришга кенг жамоатчилик вакилларини фаол жалб қилиш.

2024 йил сентябрдан бошлаб

Маҳаллий бюджет маблағлари

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов

Ижро учун асосий масъул — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

2. Эксперимент натижалари бўйича ушбу амалиётни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш.

Ижро учун асосий масъуллар — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), «Ўқувтаълимтаъминот» ДУК

7.

Мактабларда ўқув-лаборатория хоналарини зарур ўқув жиҳозлари билан таъминлаш даражасини ошириш.

1. Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг ўқув-лаборатория хоналарини ўқув жиҳозлари билан таъминланганлик ҳолатини хатловдан ўтказиш.

2024 йил май

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ўрганишлар натижасига кўра, уларни зарур ўқув жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаш юзасидан таклифларни шакллантириш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил июль

3-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш

Ижро учун асосий масъул — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

8.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим дастурларини амалиётга киритиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасалари учун 131 номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китобларини яратиш.

2. Ўқитувчиларнинг янги методикалар бўйича малакасини ошириб бориш.

2024 йил якунига қадар

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази

3. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларида коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган «софт скилз» кўникмаларига бағишланган мавзулар ўтилишини йўлга қўйиш юзасидан таклифларни киритиш.

2024 йил май

-

-

9.

Умумий ўрта таълим мактабларида билимни баҳолашнинг янги тартибини жорий этиш ҳамда иккинчи хорижий тил ва касбни ўргатишни кенгайтириш.

1. 2023-2024 ўқув йили якунида республика миқёсида 500 та умумтаълим мактабларида билимни баҳолашнинг янги тартиби бўйича ўтказилган тажриба-синов натижаларини таҳлил қилиш.

2024 йил июнь

Республика ва маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Таҳлиллар натижасида янги тартибни такомиллаштириш ва 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб янги баҳолаш тизими жорий этиладиган мактаблар сонини 1500 тага етказиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

4-мақсад: Педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш

Ижро учун асосий масъул — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

10.

Педагогларни хорижий давлатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш.

1. Тасдиқланган режа асосида 100 нафар давлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг педагогларини хорижий мамлакатларга малака ошириш ёки стажировкага юбориш учун ҳудудлар кесимида тенг тақсимланган ҳолда саралаб олиш.

2024 йил июнь

Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

А. Бекмуродов,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов

2. «Эл-юрт умиди» жамғармаси кўмагида саралаб олинган педагогларни хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш.

2024 йил якунига қадар

11.

Педагогларни ишга қабул қилиш жараёнини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш, уларнинг дарсларни ўз вақтида ва сифатли ўтишини қатъий таъминлаш.

1.Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган тарбиячи-педагог кадрларни психологик методика ва тестлар орқали саралаш механизмларини ишлаб чиқиб, уларни жорий этиш юзасидан таклифлар киритиш.

2024 йил 1 июнь

-

-

2. Мактабларда дарсларни ўз вақтида ва юқори савияда ўтказилиши, дарсларнинг асоссиз қолдирилиши ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриш ва дарс жадвалларига амал қилинишини қатъий таъминлаш.

Доимий

Ижро учун асосий масъул — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)

12.

Олий таълим ташкилотлари педагоглари фаолияти самарадорлигини ошириш.

Илғор хорижий тажриба асосида олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг рейтингини юритиш тартиби юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил июнь

-

-

5-мақсад: Умумий ўрта таълимни ривожлантириш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш

Ижро учун асосий масъул — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

13.

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари қамровини кенгайтириш.

1. Нодавлат умумтаълим ташкилотлари сонини 470 тага етказиш.

2. Нодавлат умумтаълим ташкилотлари фаолиятини таҳлил қилиб бориш.

2024 йил якунига қадар

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

6-мақсад: Профессионал таълим тизимини ривожлантириш орқали ўқувчиларни замонавий билим ва кўникмаларга ўргатиш

Ижро учун асосий масъул — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)

14.

Профессионал таълим муассасаларининг педагог кадрлари таркибий сифатини яхшилаш, уларнинг малакасини илғор хорижий тажриба асосида ошириш.

1. Хорижий тажрибалар асосида малака ошириш дастурларини тўлиқ янгилаш ва масофавий ёки аралаш шакллардаги малака ошириш курсларига мослаштириш ҳамда электрон платформага жойлаштириш.

2. Педагог кадрларнинг малака оширишга бўлган эҳтиёжлари асосида педагог кадрларни малака ошириш курслари ва методик семинарларга жалб этиш.

3. Профессионал таълимни ривожлантириш институти малака ошириш курсларига камида 5 нафар хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

4. Бухоро, Самарқанд, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ишлаб чиқариш таълими усталарини малака ошириш ҳудудий курсларини ташкил этиш.

5. Педагог кадрлар фаолиятини баҳолаш ва юқори натижаларни қайд этган педагоглар малака тоифасини ошириш ҳамда педагоглар сифат таркибини 30 фоизга етказиш.

2024 йил ноябрь

-

-

7-Мақсад: Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш

Ижро учун асосий масъуллар — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов)

15.

Ёшларни олий таълим билан қамров даражасини ошириш.

1. Олий таълим муассасалари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил апрель

Давлат бюджети маблағлари,

тўлов-контракт асосидаги маблағлар

Тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

2. Ёшларни олий таълим билан қамров даражасини ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил май

16.

Нодавлат ва республикада фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотларига кундузги таълим шаклида давлат буюртмаси қабул параметрларини ошириш.

1. Республикада фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ва филиалларининг қабул параметрларини таҳлил этиш.

2024 йил апрель

Давлат бюджети маблағлари доирасида

Тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

2. Нодавлат ва республикада фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотларида давлат грантлари бўйича кадрлар тайёрлаш ўрнини 1200 тага етказиш (20% га ошириш) юзасидан таклифларни шакллантириш.

2024 йил май

3. Республикада фаолият олиб бораётган нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида ўқитишни фақат кундузги таълим шаклида амалга ошириш бўйича таклиф киритиш.

2024 йил май

Ижро учун асосий масъул — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)

17.

Олий таълим муассасаларини дунёнинг энг нуфузли «ТОП-1 000» олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш.

1. Олий таълим ташкилотлари илмий педагогик фаолият кўрсаткичларини халқаро нуфузли рейтинг агентликлари талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш.

2. Халқаро нуфузли рейтинг агентликлари экспертлари иштирокида республика олий таълим ташкилотлари рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича мастер-класс, семинар-тренинглар ташкил этиш.

2024 йил якунига қадар

Тегишли олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Олий таълим ташкилотлари

18.

Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

1. Халқаро аккредитация ташкилотлари билан таълим дастурларини баҳолаш мақсадида шартномалар тузиш.

2. Олий таълим ташкилотларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, аккредитация хулосалари асосида улар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

Тегишли олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Олий таълим ташкилотлари

19.

Таълим тизимини халқаро меҳнат бозоридаги ўзгаришлар, технологик жараёнларга мос ташкил этиш, олийгоҳлардаги таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш.

1.Олийгоҳларда амалиётга йўналтирилган мутахассисларни тайёрлаш муддатлари ва ўқув-услубий қўлланмаларни қайта кўриб чиқиш, таълим дастурларини дунёнинг нуфузли университетлари андозаси асосида такомиллаштириш. Бунда:

бакалавриатдаги таълим тизиминитўлиқ қайта кўриб чиқиш ва мазмун жиҳатидан яқин бўлган йўналишлар бирлаштирилиб, замонавий меҳнат бозори талабларига мослаштириш;

бухгалтерия, логистика, маркетинг, IT, дизайн, туризм каби бакалавриат йўналишларида ўқиш муддатини қайта кўриб чиқиш;

био-муҳандислик, нано-технология, IT инжиниринг, урбанистика, яшил энергетика каби истиқболли янги мутахассисликларгаўқитишни йўлга қўйиш.

2. Битирувчиларнинг иш билан таъминланганлигини махсус платформа орқали доимий онлайн мониторинг қилиш амалиётини такомиллаштириш.

2024 йил июль

-

-

20.

«Топ-500»га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. «Топ-500»га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2024 йил март

-

Олий таълим ташкилотлари

2. Қўшма таълим дастури (икки дипломли тизим) асосида кадрлар тайёрлаш бўйича хорижий университетлар билан келишувларга эришиш.

2024 йил апрель

3. Ҳамкор университетлар билан 10 та қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

2024 йил октябрь

8-мақсад: Олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш

Ижро учун асосий масъул — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)

21.

Муҳандислик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган салоҳиятли олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг илмий фаолият самарадорлигини ошириш ва моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш.

1. Муҳандислик-техник соҳасидаги 33 та давлат олий таълим муассасаларининг фаолиятини комплекс таҳлил қилиш.

2024 йил март

Тегишли олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари,

тармоқ ишлаб чиқариш корхоналари маблағлари ҳисобидан

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

тармоқ ишлаб чиқариш корхоналари

2. Муҳандислик-техник соҳасидаги олий таълим муассасаларида:

кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва қабул параметрларининг соҳа тармоқларининг кадрларга бўлган реал эҳтиёжларига мувофиқлигини;

моддий-техника базаси (замонавий лабораториялар ва асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги) ҳолатини;

амалдаги ўқув дастурларининг ишлаб чиқариш технологиялари ва иш берувчиларнинг талабларига мувофиқлигини;

талабаларнинг соҳадаги ишлаб-чиқариш ташкилотларида амалий билим олишини баҳолаш.

2024 йил апрель — июнь

3. Ўрганиш натижалари бўйича асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил сентябрь

Ижро учун асосий масъул — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)

22.

Талабаларга қулай шарт-шароитлар яратиш учун олий таълим муассасаларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш.

Олий таълим муассасаларида талабалар турар жойларини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш.

2024 йил якунига қадар олий таълим муассасаларида талабалар турар жойларини яратиш.

2024 йил декабрь

Тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан

(давлат-хусусий шериклик),

Давлат бюджетида мазкур мақсадларга ажратилган маблағлар,

олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9-мақсад: Фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш

Ижро учун асосий масъул — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)

23.

Дунёда тан олинган илмий мактаблар билан ҳамкорликда математика, биология, кимё, геология, физика, эпидемиология, сейсмология, биохилма-хиллик каби йўналишларда фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун комплекс илмий дастурларни амалга ошириш.

Фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун илмий лойиҳалар танловини ўтказиш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил июнь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратиладиган маблағлар

Фанлар академияси

Б. Юлдашев,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Худаяров,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исломов

Дунёда тан олинган илмий мактаблар билан ҳамкорликда математика, биология, кимё, геология, физика, эпидемиология, сейсмология, биохилма-хиллик каби йўналишларда фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун комплекс илмий-тадқиқот лойиҳаларини саралаб олишни ташкил этиш.

2024 йил декабрь

Ижро учун асосий масъул — Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

24.

Фундаментал тадқиқотлар комплекс илмий дастурлар доирасида амалга оширилиши режалаштирилган илмий-тадқиқот лойиҳалар йўналишига мос етакчи хорижий илмий мактаблар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Фундаментал тадқиқотлар комплекс илмий дастурлар доирасида амалга оширилиши режалаштирилган илмий-тадқиқот лойиҳалар йўналишига мос етакчи хорижий илмий мактаблар билан музокаралар олиб бориш.

2024 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

К. Шарипов,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Худаяров,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исломов

Музокаралар натижасига кўра фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасига етакчи хорижий илмий ташкилот, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасасидан (шу жумладан у ерда фаолият юритувчи ватандош олим) ҳамраҳбар тайинлаш.

2024 йил март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Худаяров,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исломов

Хорижий хамраҳбар билан биргаликда фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳа талабномасини шакллантириш.

2024 йил август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Худаяров,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исломов

Шакллантирилган илмий-тадқиқот лойиҳа талабномасини илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга ошириш чораларини кўриш.

2024 йил декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Худаяров,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исломов

25.

Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи бўйича бирламчи ёзма манбалар асосида таълим бериш ҳамда ушбу йўналишда илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш.

1. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда манбашунослик йўналишида кадрлар тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасалари дастурларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2. Манбашунослик йўналишида кадрлар тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг Фанлар академияси Шарқшунослик институтида амалиётларини ташкил этиш, талабаларни институтнинг етакчи мутахассисларига бириктириш.

3. Манбашунослик бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида хориждаги фондларда ҳамда аҳолидаги мавжуд қадимий ва нодир қўлёзмаларни ўрганиш.

2024 йил якунига қадар

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

К. Шарипов,

Фанлар академияси

Б. Юлдашев

10-мақсад: Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириш, «корхона — олийгоҳ — илмий ташкилот» кластер тизимини жорий этиш

Ижро учун асосий масъул — Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш. Ражаббаев)

26.

Жорий йилда илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағларга нисбатан сотилган инновацион маҳсулотлар ҳажмини 10 фоизга етказиш.

1. Тармоқ ташкилотларининг инновацион маҳсулотларга бўлган талабини таҳлил қилиш.

2024 йил апрель

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Таҳлил натижаларига кўра инновацион ишланмалар тақдимотларини ташкил этиш.

2024 йил август

3. Тайёр инновацион маҳсулотлар кўргазмаларини ташкил этиш ҳамда сотув шартномаларини имзолаш.

2024 йил ноябрь

27.

Инновацион фаолият инфратузилма субъектлари (технологик парклар, технологиялар трансфери марказлари, инновацион кластерлар, венчур фондлар, бизнес-инкубаторлар ва акселератор) сонини жами 55 тага етказиш.

1. Ҳудудларда ташкил этилган ёшлар технопарклари фаолиятини такомиллаштириш учун хорижий тажрибани ўрганиш.

2024 йил апрель

ташаббускорлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ёшлар технопаркларида бизнес акселератор дастурларини йўлга қўйиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2024 йил июнь

3. Ёшлар технопаркларида InnoX бизнес инкубаторларини ташкил қилиш.

2024 йил ноябрь

Ижро учун асосий масъул — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)

28.

Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш лойиҳалари асосида илмий ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари ўрасида тузилган шартномаларни 280 тага етказиш.

1. Тижоратлаштириш лойиҳаларини молиялаштириш тартибини белгиловчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил июнь

-

Инновацион ривожланиш агентлиги

Ш.Ражаббаев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Инновацион ҳудудларда илмий ишланмаларни жорий этишда истиқболли тадбиркорлик субъектларининг базасини шакллантириш.

2024 йил август

3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан илмий ташкилотлар билан ўзаро шартномаларнинг тузилишига эришиш.

2024 йил декабрь

11-мақсад: Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш

Ижро учун асосий масъул — Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш. Ражаббаев)

29.

Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар учун ажратиладиган олий таълимдан кейинги таълим квоталари сонини босқичма-босқич ошириб бориш.

1. Давлат бюджети ҳисобидан докторантура учун қабул квоталарига талабномаларни қабул қилиш.

2024 йил июнь

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Тасарруфида илмий ва таълим ташкилотлаи мавжуд вазирлик идоралар,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Фанлар академияси

Б. Юлдашев

2. Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда (докторантура, магистратура) хорижий тилни билиш даражасини соҳаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, табақалаштириш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил июнь

3. Келиб тушган талабномаларни умумлаштириб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.

2024 йил июль

4. Давлат бюджети ҳисобидан докторантура учун қабул квоталарини илмий ва таълим ташкилотлари кесимида тасдиқлаш.

2024 йил сентябрь

30.

Хорижий ташкилотларга қисқа муддатли стажировкаларга юбориладиган ёш тадқиқотчиларнинг улушини 47 фоизга етказиш.

1. ОТМ ва ИТМлар томонидан хорижий ташкилотлар билан қисқа муддатли стажировкалар бўйича ҳамкорлик келишувларини йўлга қўйиш.

2024 йил май

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Тегишли олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари

2. Ёш олимларни қисқа муддатли стажировкага юбориш бўйича мақсадли танловлар эълон қилиш.

2024 йил июль

3. Ёш олимларни саралаш ва етакчи хорижий ташкилотларга қисқа муддатли стажировкага юбориш.

2024 йил давомида

31.

Олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш тартибини такомиллаштириш.

1.Олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил июль

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Тегишли олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари

2. Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими орқали барча изланувчилар ва илмий раҳбарларни қамраб олиш.

2024 йил сентябрь

3. Илмий фаолиятни амалга оширувчиларни индентификация қилишнинг ягона тизимини жорий қилиш асосида уларнинг илмий фаолиятига доир маълумотларни тўплаб бориш имкониятини яратиш.

2024 йил давомида

32.

Инновацион фаолият соҳасидаги стартапларни акселерация дастуридан ўтказиш орқали молиялаштиришнинг янги тизимини жорий этиш.

1. Инновацион фаолият соҳасидаги стартап лойиҳаларини молиялаштириш тартибини белгиловчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил июль

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Махсус платформа орқали келиб тушган стартапларни акселерациядан ўтказиш ҳамда саралаш.

2024 йил октябрь

3. Акселерациядан муваффақиятли ўтган стартап лойиҳаларни молиялаштириш.

2024 йил декабрь

12-мақсад: Барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш

Ижро учун асосий масъул — Фанлар академияси (Б. Абдухалимов)

33.

Ватанимизнинг яқин тарихи, хусусан, жадидчилик ҳаракати, Туркистон мухторияти ҳақида ишончли маълумотлар етказилишини таъминлаш.

«Жадидлар, Туркистон мухторияти ва миллий матбуот» таҳлилий-ҳужжатли тўпламини тайёрлаш.

Бунда, жадидларнинг миллий давлатчиликни тиклаш йўлидаги қарашлари ва курашлари, Туркистон мухториятининг пайдо бўлиши, фаолияти, тугатилишига оид тарихий жараён бирламчи даврий манба — миллий матбуот негизида таҳлил этиб берилади ҳамда тегишли ҳужжатлар изоҳлари билан эълон қилинади.

2024 йил декабрь

Тарих институтига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

ФА Тарих институти

Азамат Зиё

13-мақсад: Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш

Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

34.

Аҳоли ўртасида сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш.

1. 18 — 40 ёшли 12,6 млн нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш ва натижаларига кўра фуқароларни соғломлаштириш.

2. Хавф гуруҳига мансуб аҳолини режа асосида флюорография текширувларидан ўтказиш.

2024 йил декабрь

-

-

35.

Аҳолининг юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш, уларнинг хавф омиллари, эрта аниқлаш ва даволаш бўйича хабардорлигини ошириш.

Аҳолининг юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш бўйича хабардорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда:

аҳоли учун юқори рейтингли телеканаллар орқали ТВ кўрсатувларини ва бошқа ОАВда мунозараларни ҳафтасига камида 1 марта мунтазам равишда намойиш этиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш;

аҳоли учун қисқа ижтимоий видео роликлар яратиш ва уларни юқори рейтингли кўрсатув, сериаллар намойиши вақтида эфирга узатиш;

соғлом турмуш тарзи ҳақида алоҳида телекўрсатув тайёрлаш ва доимий равишда эфирга узатиш;

аҳолига соғлом турмуш тарзи олиб бориш бўйича доимий маълумот бериш учун (интерактив) электрон платформа (мобил илова) ишлаб чиқиш ва ССВ веб-сайтида алоҳида саҳифа ишга тушириш

2024 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А. Ходжаев

Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

36.

Онкологик касалликлар келтириб чиқарувчи маҳаллий омилларни таҳлил қилиш.

Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган пестицид ва гербицидларнинг, ичимлик суви ва онкологик касалликлар келиб чиқишига боғлиқлигини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ўтказиш.

2024 йил июль

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратиладиган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

И. Абдурахмонов

14-мақсад: Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш

Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

37.

Бюджет ташкилотлари томонидан фуқароларга хизматларни кўрсатишда электрон тўлов тизимларидан кенг фойдаланишни таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш ва соғломлаштириш муассасаларини электрон тўлов тизимларига улаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Бунда, кўрсатилган хизматлар учун нақд пул шаклида амалга оширилган тўловлар белгиланган муддатда банк ҳисобрақамига топширилмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, муассаса раҳбари, бош ҳисобчиси ва кассирлар масъулиятини ошириш бўйича жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутиш.

2024 йил апрелга қадар

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов,

Солиқ қўмитаси

Ш. Кудбиев

15-мақсад: Болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш

Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

38.

Болалар орасида оммавий ва селектив скрининг турларини 36 тага етказиш.

Ирсий касалликлар билан касалланган болаларни дори воситалари, тиббий буюмлар ва шифобахш озуқалар билан 100 фоиз таъминлаш.

Болаларда ирсий касалликлар бўйича селектив скрининг текширувлар турларини 4 тага етказиш.

1. 3 — 18 ёшли 9,8 млн нафар болаларни онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан ўтказиш.

2. 900 минг нафар чақалоқларни туғма гипотиреоз, фенилкетонурия касалликларини аниқлаш бўйича неонатал скринингдан ўтказиш.

3. 6 та лизосомал (Гоше, Помпе, Фабри, Краббе, А ва В турдаги Ниммана-Пика касалликлари ҳамда I типи) касалликларга кўрсатма асосида хавф гуруҳига кирувчи 15 минг нафар чақалоқ ва болаларда ҳар йили селектив скрининг ўтказиш.

4. 229 та туғруқ муассасаларида янги туғилган чақалоқларни эшитиш қобилиятини аниқлаш бўйича аудиоскринингдан ўтказиш.

Тармоқ режасига мувофиқ

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида

-

16-мақсад: Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш

Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

39.

Туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга ҳамда болаларга 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий кислотасини бепул тарқатиш ишлари самарадорлигини ошириш.

Туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси билан 100 фоиз таъминлаш.

Қуйидагилар:

1 млн нафар ҳомиладор ва 1,5 млн нафар бола эмизувчи аёлларни йод препарати билан;

5,9 млн нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш.

2024 йил декабрь

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида ва халқаро молия институтлари маблағлари

-

40.

Болаларнинг соғлом овқатланишини таъминлаш орқали рационал ўсиши ва ривожланиши, ақлан баркамол бўлиб шаклланишини таъминлаш.

1. 6 — 23 ойлик бўлган жами 1,2 млн нафар болани микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш.

2. 6,5 млн нафар 2 — 10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминлаш.

3. Мазкур махсус препаратларнинг яроқлилик муддати ва сифат сертификатларини уларни қабул қилувчи болалар ота-оналарига ҳавола этиб бориш.

Доимий

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида

-

41.

Кохлеар имплантация операцияси ўтказган болаларда нутқ процессорларини алмаштириш.

125 нафар болаларда нутқ процессорларини алмаштириш.

2024 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ривожлантириш дастурларига ажратилган маблағлар,

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

-

42.

Бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида профилактик эмлаш тадбирларини изчил амалга ошириш.

12 млн нафар болани 13 турдаги вакциналар билан бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш.

2024 йил якунига қадар

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

-

17-мақсад: Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш

Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

43.

Хавф гуруҳига мансуб бўлган аҳолини онкологик касалликлар бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш, хавфли ўсма касалликларидан 1 йилгача ўлим кўрсаткичини 13,8 фоиздан юқори бўлмаслигига эришиш.

1. 35 — 55 ёшдаги аёлларни ҳар 3 йилда 1 марта бачадон бўйни саратонига ҳамда 45 — 65 ёшдаги аёлларни 2 йилда 1 марта кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича 3 млн нафар аҳолини скринингдан ўтказиш ҳамда оммавий онкоскрининг текширувини жорий этиш.

2. Онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида бирламчи тизим шифокорларни «Онкоогоҳлик» бўйича билим ва амалий кўникмаларини ошириш.

3. Хавфли ўсма касаллиги аниқланган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш.

2024 йил декабрь

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

-

44.

Мақсадли гуруҳдаги аёлларни бачадон бўйни саратони ва кўкрак бези саратони скрининг дастурлари билан қамров даражасини ошириш.

1. Скрининг регистр ва канцер регистрларни амалиётга татбиқ этиш.

2. Бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратони скрининги клиник стандартини тасдиқлаш.

3. Кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш тизимини жорий қилиш.

Бунда:

туман тиббиёт бирлашмаларини 14 та маммограф ускунаси билан жиҳозлаш ва уларни республика ягона ридинг тизимига интеграция қилиш;

мобил ва стационар маммографлар 2 та сменада ишини ташкил этиш учун 4 та врач радиолог ва 175 та рентген-лаборантлар учун штат бирликлар ажратиш чораларини кўриш.

4. Йирик шаҳарларда саратон билан касалланган аёллар учун ўзаро ёрдам гуруҳларини ташкил этиш. Саратон билан касалланган аёллар учун ижтимоий ходимлар томонидан кейс менежмент ва онкопсихологлар хизмати лойиҳаларини тажриба синовини вилоят онкологик марказлари (Тошкент) базасида ўтказиш.

5. Хусусий клиникалар томонидан маммография текшируви бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳисобот беришни йўлга қўйиш.

2024 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Б. Рахматов,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

С. Абдуллаев,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

18-мақсад: Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш

Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

45.

Профилактик кўрик ва скрининг текширувлари натижасида аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш чораларини кўриш, юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражасини 55 фоизга етказиш.

1. 6,7 млн. нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак қон-томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўрикларни ўтказиш.

2.Касаллик аниқланган фуқароларни индивидуал соғломлаштириш чораларини кўриш.

Тармоқ режаси асосида

-

-

19-мақсад: Соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш

Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев)

46.

Катта ёшдаги аҳоли орасида тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича индивидуал ва оммавий тарғибот тадбирларини ўтказиш.

1. Кекса ёшдаги аҳолининг кун тартибини тўғри ташкиллаштириш, жисмоний фаоллиги ва касалликлар профилактикаси бўйича тарғибот материалларини тарқатиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

2024 йил февраль-март

«Нуроний» жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Худаяров,

Спорт вазирлиги

А. Икрамов

2.Катта ёшдаги аҳоли орасида скандинавча юриш ва уларга мос бошқа спорт турларини жорий қилиш, «Кексалик гашти» шиори остида енгил спорт мусобақаларини ўтказиб бориш.

2024 йил апрель-ноябрь

20-мақсад: Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш

Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

47.

Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини камайтириб бориш, шунингдек, анемия ва ичак инфекциялари билан касалланиш даражасини камайтириш.

1. Аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш.

2024 йил декабрь

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

Б. Юсупалиев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун парҳез овқатланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш.

2024 йил июль

3. Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш.

2024 йил декабрь

48.

Халқаро аккредитациядан ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича таҳлиллар ўтказадиган лабораториялар сонини 20 тага етказиш.

1. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси таркибига кирувчи муассасалардаги озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича 9 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказишга тайёрлаш.

2024 йил февраль — июнь

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

Б. Юсупалиев

2. Аккредитация талабларига жавоб берадиган лабораториялар томонидан ариза берилишини ва аккредитациядан ўтишини таъминлаш.

2024 йил июль — декабрь

21-мақсад: Тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш

Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

49.

Ягона электрон тиббиёт тармоғини шакллантиришни давом эттириш, рақамли технологиялар жорий этилган тиббиёт муассасалари улушини 70 фоизга етказиш.

1. Тизимда мавжуд тармоқларни хатловдан ўтказиш.

2024 йил март

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар,

грант ва кредит маблағлар

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

2. Хатлов маълумотлари асосида тизимнинг ягона тармоқ инфратузилмасини яратиш бўйича лойиҳа ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2024 йил апрель

3. Лойиҳа ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

2024 йил июнь

4. Лойиҳа харажат манбаларини аниқлаш, 3 600 дан ортиқ техник қурилма ва лицензиялар харид қилиш.

2024 йил июль

5. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни бошлаш.

2024 йил октябрь

6. Ҳудудлар даражасидаги шифохоналарни электрон йўлланма тизимига улаш ҳамда бу тизимда хусусий шифохоналар иштирокини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш.

2024 йил июнь

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

-

22-мақсад: Профессионал ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш

Ижро учун асосий масъул — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров)

50.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.

1. Ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясига парваришлаш иқтисодиёти бўйича устувор мақсад киритиш.

2. Парваришлаш иқтисодиётининг альтернатив моделлар концепциясини ишлаб чиқиш.

2024 йил октябрь

-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов

51.

Ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга нодавлат ташкилотлар орқали ижтимоий хизматларни (кундузги қатнов, транспорт хизмати, уйда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар, бошпана (шелтер) ва бошқа) кўрсатиш.

Ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида нодавлат ташкилотлар орқали ижтимоий хизматларни кўрсатиш лойиҳасини амалга ошириш.

2024 йил ноябрь

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ш. Умурзаков,

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов

52.

Ижтимоий ҳимоя қилиш тизими орқали ҳар бир маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини тўлиқ қамраб олиш.

1. Ҳар бир маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини тўлиқ қамраб олиш мақсадида, синов тариқасида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва профессионал ижтимоий ходимлар фаолияти йўлга қўйилаётган 180 та туман (шаҳарлар)да оила сони, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларига асосан ижтимоий ходимларни «ҳудуд — участка — маҳалла» тамойили асосида бириктирилишини таъминлаш.

2. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларга комплекс ижтимоий ёрдамларни кўрсатишни кейс-менежмент тизими орқали босқичма-босқич йўлга қўйиш.

2024 йил июнь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

53.

Ижтимоий ҳимоя тизими ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш орқали инсон капиталини ривожлантириш ҳамда профессионал ижтимоий хизматларни ташкил этиш.

1. Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича онлайн таълим платформасини ишга тушириш.

2. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича ижтимоий ҳимоя тизими ходимлари учун ўқитишни ташкил этиш.

2024 йил июнь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

23-мақсад: Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизимни яратиш ҳамда улар учун қулай ва мақбул муҳитни яратиш

Ижро учун асосий масъул — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (М. Каримов)

54.

Кўзи ожиз шахсларга хорижий тилларни ўрганишда қулай ва мақбул муҳитни яратиш.

1. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари бўйича кўзи ожиз (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар) шахслар учун алоҳида формат ишлаб чиқиш.

2024 йил май

-

-

2. Кўзи ожиз шахслар учун ишлаб чиқилган формат асосида тест топшириқларини шакллантириш ва апробациядан ўтказиш.

2024 йил ноябрь

3. Кўзи ожиз шахслар учун ишлаб чиқилган формат асосида чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларини амалиётга жорий этиш.

2024 йил декабрь

Ижро учун асосий масъул — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров)

55.

Ногиронлиги бўлган шахсларни сифатли ва замонавий протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

1. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож шахслар, уларнинг мазкур воситаларга бўлган эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумотлар реестрини юритиш.

2024 йил июнь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Худаяров,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

2. Ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан кафолатланган сифатли, замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш.

2024 йил апрель

3. Ногиронлиги бўлган шахсларга сифатли ва замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини эркин харид қилиш имкониятини берувчи электрон ваучер тизимини жорий қилиш.

2024 йил август

56.

Ижтимоий хизмат ва ёрдамларни кўрсатувчи реабилитация марказлари фаолиятини такомиллаштириш.

1.Аҳолининг яшаш жойига яқин ҳудудларда муқобил шаклдаги кўп функцияли ва кенг қамровли реабилитация маркази фаолияти концепциясини ишлаб чиқиш.

2.Давлат-хусусий шериклик асосида ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш концепциясини ишлаб чиқиш.

2024 йил ноябрь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов

Ижро учун асосий масъул — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев)

57.

Ногиронлиги бўлган шахсларга муносиб иш ўринлари яратиш орқали улар бандлигини таъминлашни 2 баробарга ошириш.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат бозорида иштирокини таҳлил қилиш асосида уларнинг бандлигини таъминлашга нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилиш учун ижтимоий буюртма лойиҳаларини амалга ошириш.

2024 йил сентябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маблағлари ва халқаро молия институтлари маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

М. Оллоёров,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Худаяров,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

К. Шарипов

Ижро учун асосий масъул — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

58.

Жамиятда ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан илиқ ижтимоий муҳитни шакллантириш.

1. Ижтимоий медиа-стратегияни ишлаб чиқиш.

2024 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан республика бюджетидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ажратилган маблағлар ва маҳаллий бюджет маблағлари

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А. Ходжаев,

Миллий телерадиокомпания

А. Джурабаев,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

М. Оллоёров,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Олий таълим, фан

ва инновациялар вазирлиги

К. Шарипов

2. Телевидение, радио, фильмлар ва кўнгилочар дастурларга ногиронлиги бўлган шахсларни кенг жалб қилиш.

доимий

3. Ногиронлиги бўлган иқтидорли шахслар тимсолида медиа маҳсулотлар тайёрлаш ҳамда ОАВ ва Интернет тармоғида кенг кўламда ёритиш.

2024 йил август

Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Х. Кутпиддинов)

59.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиш ҳуқуқлари кафолатини кучайтириш.

1. Давлат органлари ва ташкилотларига ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатлар билан кириши учун шарт-шароитларни яратиш.

2024 йил давомида

Ҳисоб-китобларга асосан давлат органлари ва ташкилотларининг маблағлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Эшитиши ва нутқи бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг сурдотаржимон хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

24-мақсад: Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш

Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)

60.

Халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар амалиётини комплекс таҳлил қилиш асосида болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказишнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни кучайтириш.

Болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда давлат органларининг ваколатларини аниқ белгилаш, болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш, тазйиқларга чек қўйиш механизмини такомиллаштириш, тазйиқ ва зўравонликка учраган болаларга комплекс ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар амалиётини комплекс таҳлил қилиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш.

2024 йил октябрь

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

М. Оллоёров,

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили

С. Рахмонова

(келишув асосида),

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов

Ижро учун асосий масъул — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров)

61.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш.

1. Халқаро тажриба асосида ихтисослаштирилган ўқув-тарбия мактаблар, мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2024 йил август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Худаяров,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

К.Шарипов

2. Ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаш бўйича ота-оналарни ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

62.

Фарзанд асраб олишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.

1. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларни оилага тарбияга беришда номзод тутинган ота-оналарни тайёрлаш, уларнинг ота-оналик кўникмаларини ошириш, оила — фостер институтини жорий этиш.

2. Васийлик ва ҳомийлик органларини тамомлаган ва балоғатга етган шахсларни ижтимоий интеграция қилиш тизимини такомиллаштириш.

3. Васийлик ва ҳомийлик тизимини такомиллаштириш, оилага асосланган болаларни парвариш қилишнинг муқобил шаклларини ривожлантириш.

4. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни даволаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил июль

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Худаяров,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Миллий гвардия

Р. Джураев

25-мақсад: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш

Ижро учун асосий масъул — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (О. Парпибоева)

63.

«Соғлом оила — соғлом жамият» шиори остида оилалар фаровонлиги ва барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, масъулиятли ота-оналик ғоясини сингдириш, низоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш.

1. Маънавий-маърифий, маданий ва тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича намунавий тартиб ишлаб чиқиш.

2024 йил март

Ижрочилар маблағлари

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти

Н. Эгамбердиева,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Худаяров

2. Тадбирга қамраб олинадиган хотин-қизлар (профилактика ҳисобидаги ҳамда узоқ муддатга чиқиб кетган ва қайтган) таркибини аниқлаш.

2024 йил март

3. Аниқланган таркибдаги оилалар билан манзилли ишлашни ташкил этиш.

Ҳамкорлик дастури асосида

4. Масъулиятли ота-оналик мезонларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Йил давомида

64.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва уларнинг фарзандларини қўллаб-қувватлаш.

2 минг нафар жарроҳлик операциясига муҳтож хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш чораларини кўриш.

2024 йил давомида режа асосида

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган маблағлар,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жамғармаси,

Соғлиқни сақлашни ривожлантириш жамғармаси,

Болалар фонди, халқаро молия институтлари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Худаяров,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Ж. Абруев,

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

65.

15 май — Халқаро оила куни муносабати билан «Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик-танловини ўтказиш.

1. Кўрик-танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш.

2024 йил март

Ҳомийлик маблағлари

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти

Н. Эгамбердиева,

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев,

Маънавият ва маърифат маркази

О. Хасанов,

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

А. Джурабаев

2. Ҳудудларда ўтказиладиган кўрик-танловлар режаларини ишлаб чиқиш ва ташкил қилиш.

2024 йил апрель

3. Республика танловини юқори савияда ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.

2024 йил май

4. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кўрик-танловга бағишланган тадбирларни кенг ёритиш.

Режа асосида

66.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўқитиш ва ўзини ўзи банд қилиш.

1. Хотин-қизлар бандлик дастурини тасдиқлаш.

2024 йил март

-

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

«Ҳунарманд» уюшмаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Дастур доирасида хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ажратиш.

аниқланган лойиҳалар асосида

3. Ҳар бир ҳудудда хотин-қизлар ҳунармандчилик марказлари ва кластерларини ташкил қилиш.

Ҳамкорлик дастури асосида

67.

Аҳоли ўртасида оилавий зўравонликларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида «Биз оилавий зўравонликка қаршимиз» мавзусида ижтимоий роликлар танловини ташкил қилиш.

1.Ёзувчи-шоирлар, санъаткорлар ҳамда маданият ва театр жамоалари аъзолари, блогерлар иштирокида ижодий гуруҳни шакллантириш.

2024 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибаева,

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти

Н. Эамбердиева,

Маънавият ва маърифат маркази

О. Хасанов,

Маданият вазирлиги

О. Назарбеков,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси

С. Сайидов

2. Тадбир сценарийси ва танлов низоми лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил октябрь

3. Тадбир ва танловни ташкил этиш ҳамда иштирокчиларни тақдирлаш.

2024 йил ноябрь-декабрь

Ижро учун асосий масъул — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров)

68.

Аёлларни тазйиқ ҳамда зўравонликнинг турли шаклларидан ҳимоялаш.

1. Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик бўйича халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиб, профессионал ёрдам кўрсатиш юзасидан таклифларни тайёрлаш.

2. Зўравонликка учраган хотин-қизларга тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда профессионал ёрдам кўрсатишнинг ягона тизимини ташкил қилиш регламентини тасдиқлаш.

3. Зўравонликдан азият чеккан аёлларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан бошпана (шелтер) ва реабилитация марказлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

4. Реабилитациядан ўтган хотин-қизлар тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

2024 йил май — сентябрь

-

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Худаяров,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

Ижро учун асосий масъул — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев)

69.

Хорижий мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.

Чет эл мамлакатларида вақтинча ишлаётган ҳамда ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муҳтож бўлган хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил ҳар ойда

Ижрочилар маблағлари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов

70.

Хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунарларга ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш.

1. 85 минг нафар хотин-қизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

2. 90 минг нафар хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш.

2024 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов

71.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини такомиллаштириш.

2024 йил май

Ҳисоб-китоблар асосида,

ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Баъзи йўналишлар бўйича икки ойгача бўлган ўқув курсларини ташкил қилиш.

2024 йил июль

3. Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида хотин-қизларни бепул ва пуллик ўқитиш тизимини йўлга қўйиш.

2024 йил август

Ижро учун асосий масъул — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

72.

Хорижий мамлакатларда оғир вазиятга тушиб қолаётган ўзбекистонлик аёлларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, хорижий дипломатик ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш ва сайёр қабуллар ташкил этиш ҳамда муаммоларни бартараф этиш.

1. Хорижий мамлакатларда юрган хотин-қизлар меҳнат муҳожирлари географияси ва рўйхатларини аниқлаш.

2024 йил март

-

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов,

«Ватандошлар» жамоат фонди,

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев

2. Улар билан онлайн давра суҳбатларини ўтказиб, муаммоларини аниқлаш.

Режа асосида

3. Уларга хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашишнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш.

Мунтазам

4. Узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган аёлларнинг оилаларини, хусусан вояга етмаган фарзандларини ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш.

Аниқланган ҳолатда

5. Амалга оширилган ишлар бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

Ҳар чорак

Ижро учун асосий масъул — Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги (Н.Холмуродов)

73.

Жойларда хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш.

1. Маҳаллий йирик ишлаб чиқарувчилар билан алоқа ўрнатиш.

2024 йил

-

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни маҳаллий ва жаҳон логистика компаниялари томонидан харидорларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.

2024 йил март

3. Ўрганиш натижалари бўйича электрон порталлар орқали хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни реализация қилинишини ташкил этиш.

Мунтазам

4. Хотин-қизларни ушбу порталлар орқали ўз маҳсулотларини таклиф этиш кўникмаларига ўргатиш.

Режа асосида

26-мақсад. Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

Ижро учун асосий масъул — «Нуроний» жамғармаси (С. Турдиев)

74.

Кекса авлоднинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини ўрганиш, тизимли таҳлил қилиш ва муаммоларни ҳал этиш масалалари доирасида 10 та амалий ва фундаментал лойиҳани амалиётга татбиқ этиш.

1. Илмий тадқиқот мавзуларининг базасини яратиш.

2. Режа асосида илмий-тадқиқотлар ўтказиш.

3. Тадқиқотлар натижалари асосида таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил давомида

Ҳисоб-китобларга асосан

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти

Н. Эгамбердиева

27-мақсад: Мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш

Ижро учун асосий масъул — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев)

75.

Камбағал оилалар муаммоларини ҳал этиш орқали мамлакатда камбағаллик даражасини камайтириш.

Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган «Индивидуал дастурлар» доирасида камбағаллик даражасини 2024 йил якуни билан 10 фоизга камайтириш.

Бунда камбағал оилалар аъзоларининг:

180 минг нафарини доимий иш ўринларига ишга жойлаштириш;

320 минг нафарига имтиёзли кредит ва субсидия ажратиш;

100 минг нафарини касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш;

1,5 минг нафарига олий таълим ўқув-контракт тўловларини қоплаб бериш («Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари).

2024 йил давомида

Ҳисоб-китобларга асосан

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

М. Убайдуллаев,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

76.

Мамлакатимизда ҳудудлар кесимида камбағал аҳолининг балансини шакллантириш.

Хорижий тажриба асосида ҳудудлар кесимида камбағал аҳолининг балансини шакллантириш, мониторинг қилиш ва манзилли ишлаш учун дастурий таъминот яратиш.

2024 йил давомида

Хусусий сектор маблағлари ҳисобидан

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

С. Абдуллаев,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

28-мақсад: Аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш

Ижро учун асосий масъул — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев)

77.

Аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали ишсиз аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш.

Бандлик органларида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ва натижадорлигини ошриш орқали 423 минг нафар аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш.

2024 йил давомида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси,

Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари,

хусусий сектор маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

К. Шарипов,

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

78.

Аҳоли бандлиги дастурини шакллантириш ва ижросини электрон ахборот тизими орқали онлайн мониторинг қилишни йўлга қўйиш.

«Yangiish.mehnat.uz» ахборот тизимини такомиллаштириш орқали аҳоли бандлиги дастурини ижроси билан боғлиқ жараёнларни онлайн кузатиб бориш имкониятини яратиш.

2024 йил июль

Халқаро молия институтлари грантлари

Статистика агентлиги

Б. Бегалов,

Солиқ қўмитаси

Ш. Кудбиев,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

79.

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани мисолида ишсиз аҳолини аниқлашнинг янги механизмини ишлаб чиқиш.

1. Вазирликлар, идоралар ва илмий тадқиқот институтларининг экспертларини жалб қилган ҳолда Самарқанд тумани мисолида ишсиз аҳолининг манзилли рўйхатини шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш.

2024 йил апрель

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Статистика агентлиги

Б. Бегалов,

Солиқ қўмитаси

Ш. Кудбиев

2. Ишсиз аҳолининг манзилли рўйхатини шакллантириш услубиётини тажриба сифатида Самарқанд туманида амалга ошириш.

2024 йил май-июнь

3. Мазкур тажрибани республикани бошқа ҳудудларида жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2024 йил июль

29-мақсад: Фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш

Ижро учун асосий масъул — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев)

80.

Банд бўлмаган шахслар, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзолари ва ёшларни амалий мономарказ, давлат ва нодавлат таълим муассасаларида касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш.

1. Иш билан банд бўлмаган камида 200 минг нафар, шу жумладан, 110 минг нафар ишсиз хотин-қизлар ҳамда 90 минг нафар ишсиз ёшларни касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш.

2. Халқаро стандартлар асосида 100 нафар касбга ўқитиш марказлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш.

3. Касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор ва «уста-шогирд» мактаблари улушини 20 фоизга етказиш чораларини кўриш.

2024 йил давомида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси,

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси,

Касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини молиялаштириш белгиланган барча давлат маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

К. Шарипов,

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

30-мақсад: Ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш

Ижро учун асосий масъул — Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев)

81.

Ёшларни замонавий касбларга ўқитиш.

7,5 минг нафар ёшларни замонавий касбларга ўқитиш. Бунда:

ёшларни замонавий касбларга ўқитиш мақсадида «Келажак касблари» лойиҳасини ташкил қилиш;

ўқув марказлари билан ҳамкорликда ёшларни 3D моделлаштириш, робототехника, мобилография, маркетинг, график-дизайн, анимация каби замонавий йўналишларда ўқитиш;

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг замонавий касблар ва ахборот технологияларини ўрганиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш;

«Креатив парк»ларда иқтидорли ёшларнинг энг яхши ғоя ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;

турли соҳа, илм-фан ва касбларни ўргатишга ихтисослашган онлайн «Устоз» лойиҳасини йўлга қўйиш.

2024 йил давомида

Ёшлар ишлари агентлиги жамғармаси маблағлари ҳамда ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

82.

Халқаро имтиҳон тизимларида чет тиллари ва бошқа йўналишлар бўйича юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатларини қоплаб бериш.

1.Халқаро имтиҳон тизимларида чет тиллари ва бошқа йўналишлар бўйича юқори балл олган 6 минг нафар ёшларнинг имтиҳон харажатларини қоплаб бериш.

Бунда, чет тилларини ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш, мавжуд нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

2.Халқаро имтиҳон тизимларида чет тиллари ва бошқа йўналишлар бўйича юқори балл олган ёшларга республика ҳудудида фаолият юритаётган хорижий ташкилотларда стажировка ўташни ташкил этиш бўйича кўмаклашиш.

2024 йил давомида

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

К. Шарипов,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

31-мақсад: Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш

Ижро учун асосий масъул — Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев)

83.

Илмий ва инновацион фаолият, интеллектуал ўйинлар ҳамда чет тилларини ўрганишга жалб этиш орқали ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш.

Илмий ва инновацион фаолият, интеллектуал ўйинлар ҳамда чет тилларини ўрганишга жалб этиш орқали 800 минг нафар ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш.

Бунда:

«Заковат», «Шахмат», «Мунозара» ва бошқа шу каби интеллектуал ўйинларга ёшларни жалб этиш;

чет тилларини оммалаштиришга кўмаклашувчи «Ибрат фарзандлари» лойиҳасини ривожлантириш ва унинг доирасида «Ibrat academy» мобил иловасини такомиллаштириш, «Ибрат — тиллар оромгоҳи», «Хорижий тиллар марафони»ларини ўтказиш;

янгича ёндашув асосида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган «Мутолаа» лойиҳасини амалга ошириш;

ёшларнинг инновацион фаолият, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, уларнинг илм-фан, таълим ва инновация билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш.

2024 йил давомида

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

К. Шарипов,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

Ижро учун асосий масъул — «Эл-юрт умиди» жамғармаси (А.Бекмуродов)

84.

Истеъдодли ёшларши хорижнинг энг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш.

Истеъдодли 500 нафар ёшларни хорижнинг энг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш бўйича танлов ўтказиш. Бунда:

хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларида қатнашиш мақсадида Жамғарма томонидан очиқ стипендия танловларини эълон қилиш ва ўтказиш;

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг очиқ стипендия танловлари тартиби билан боғлиқ янгиликларни ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган семинарлар ташкил этиш;

стипендия танлови ғолибларини хорижий давлатларга таълим олишга юборишни ташкил этиш.

2024 йил давомида

«Эл-юрт умиди» жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

А. Мусаев,

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

К. Шарипов,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов

Ижро учун асосий масъул — Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев)

85.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш бўйича ишларни давом эттириш.

Давлат органлари раҳбарлари ва ёшларнинг тўғридан-тўғри очиқ мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида «Раҳбар ва ёш ходимлар», «Депутат ва ёшлар», «Тадбиркорлар ва ёшлар» учрашувларини ташкил этиш.

2024 йил июндан бошлаб аниқ режа-график асосида

вазирлик ва идоралар,

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов

32-мақсад: Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш

Ижро учун асосий масъул — Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев)

86.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш.

300 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш. Бунда:

2024 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Ж. Абруев

ижтимоий ҳимояга муҳтож ва «оғир» тоифадаги ёшларни «Ёшлар дафтари»га киритиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш;

2024 йил февраль — апрель

ижтимоий-иқтисодий хизматлар кўрсатиш, жумладан, субсидия, компенсация ва моддий ёрдам ажратиш чораларини кўриш.

2024 йил давомида

33-мақсад: Ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш

Ижро учун асосий масъул — Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов)

87.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш орқали 15 минг нафар иқтидорли ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлаш.

1. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида платформанинг профессионал курсларида ёшларни таълим олишини йўлга қўйиш.

2024 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Платформада таълим оладиган ёшлар қамрови бўйича Ҳудудлар кесимида самарадорлик кўрсаткичларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил март

3. Платформа имкониятлари ва ундан самарали фойдаланиш бўйича ҳудудлардаги таълим ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда кенг тарғибот ишларини амалга ошириш.

2024 йил март

4. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида энг яхши натижа кўрсатган ёшлар ва иштирокчиларни муносиб рағбатлантириб бориш.

2024 йил декабрь

34-мақсад: Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш

Ижро учун асосий масъул — Спорт вазирлиги (А. Икрамов)

88.

Ёшларни оммавий спорт тадбирларига жалб қилиш.

Маҳаллалар ва таълим муассасаларида спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари қамровини 10 млн нафарга етказиш. Бунда:

маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида;

умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида;

профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида;

олий таълим муассасалари талабалари ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш.

2024 йил апрель — декабрь

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳамда ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

К. Шарипов,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Аҳолининг ёш тоифалари бўйича барча ҳудудларида ҳар йили жисмоний тайёргарлик синовларини ўтказиш.

2024 йил давомида

89.

Спорт билан шуғулланишга жалб қилинган аҳоли улушини ошириш.

Аҳолини спорт турларига жалб қилиш орқали жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини 26 фоиздан 28 фоизга етказиш. Бунда:

ҳудудларда аҳолининг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

маҳаллаларда аҳолининг оммавий спорт билан шуғулланишлари учун моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

спорт иншоотларини замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш.

2024 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

90.

Маҳаллаларда спорт майдончаларини барпо этиш.

Маҳаллаларда 400 та спорт майдончаларинибарпо этиш. Бунда:

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллалар рўйхатини шакллантириш ҳамда қуриш ишларини бошлаш;

олис ва чекка ҳудуддаги маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан спорт майдончаларини босқичма-босқич барпо этиш ҳамда бу орқали аҳолининг спорт билан шуғулланиш имкониятларини янада кенгайтириш.

2024 йил давомида

Спорт вазирлиги маблағлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

91.

Спортнинг миллий турлари, хусусан, миллий кураш ва белбоғли курашни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш.

Миллий кураш ва белбоғли кураш бўйича умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида умуммиллий мусобақаларни ташкил қилиш.

2024 йил давомида

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳамда ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

К. Шарипов,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

35-мақсад: Республикада спорт билан профессионал ва доимий шуғулланувчи ёшлар улушини ошириш

Ижро учун асосий масъул — Спорт вазирлиги (А. Икрамов)

92.

Мавжуд спорт мактабларида аҳоли сони ва ихтисослашувига кўра олимпия спорт турлари бўйича спорт секцияларини ташкил этиш.

Мавжуд спорт мактабларида аҳоли сони ва ихтисослашувига кўра олимпия спорт турлари бўйича 450 та спорт секцияларини ташкил этиш. Бунда:

олий таълим муассасаларида жисмоний маданият ва спорт таълими йўналишида таълим олаётган 3-4 курс талабалари ҳамда «Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақаларидаспортчиларни муносиб тайёрлаган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари базасини шакллантириш;

спорт мактабларида шуғулланиш учун давлат хизматлари маркази орқали ҳужжат топширган фуқароларнинг мурожаатлари асосида спорт гуруҳларини шакллантириш;

спорт гуруҳларини тренер лавозимига ишга қабул қилинган талабалар ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига бириктириш.

2024 йил давомида

-

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

36-мақсад: Миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

Ижро учун асосий масъул — Спорт вазирлиги (А. Икрамов)

93.

Разрядли ва унвонли спортчилар сонини ошириш.

Разрядли ва унвонли спортчилар сонини 30 минг нафарга етказиш. Бунда:

«ERP-Sport» ягона электрон бошқарув тизимини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш;

спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини таъминлаш;

спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериш ҳамда 16 ёшга тўлмаган ариза берувчилар учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан ариза бериш имкониятини яратиш.

2024 йил март

Ижрочилар маблағлари

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

94.

Спорт соҳасида олий маълумотли ходимлар улушини ошириш.

Бунда:

Жисмоний тарбия ва спорт университети битирувчиларини тизим ташкилотларига ишга йўналтириш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлашнинг замонавий тизимини жорий қилиш;

спорт таълими муассасаларида тренер ва мутахассисларнинг сифат таркибини босқичма-босқич ошириш.

2024 йил давомида

-

Жисмоний тарбия ва спорт университети

Р. Маткаримов

95.

Спорт соҳасида илмий тадқиқот ва изланишларни ривожлантириш.

Спорт соҳасини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот ва изланишлар сонини 60 тага етказиш. Бунда:

хорижий спорт илмий ташкилотлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб боришни кенгайтириш;

спорт соҳасида, жумладан спорт биомеханикаси, физиологияси ҳамда фармакологияси бўйича 3 та фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш;

аҳолининг ёш хусусиятидан келиб чиқиб, жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини илмий асосда ўрганиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

спорт соҳасидаги халқаро ва маҳаллий ташкилотларнинг олимлари, мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, учрашувлар, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва анжуманлар, танловлар ўтказиш.

2024 йил декабрь

Ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайрия ва халқаро молия институтлари маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти

М. Миржамолов

37-мақсад: Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш

Ижро учун асосий масъул — Спорт вазирлиги (А. Икрамов)

96.

Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига лицензиялар ва иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун зарур шароитларни яратиш.

140 та лицензияларни қўлга киритиш чораларини кўриш. Бунда:

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолариниўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларда иштирокини таъминлаш;

мамлакатимизда халқаро даражада спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш;

миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлашда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини «ERP-Sport» электрон платформасида шакллантиришни йўлга қўйиш.

2024 йил сентябрь

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик ва хайрия маблағлари

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

О. Касимов,

Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси

М. Ташходжаев

38-мақсад: Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш

Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон Халқаро ислом академияси (У. Ғафуров)

97.

Мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш ҳамда буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг асарлари таржимасини амалга ошириш, улар асосида рисолалар яратиш.

1. Малакали исломшунос олимлардан иборат таржимонлар гуруҳини тузиш.

2024 йил март

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази,

Имом Термизи халқаро илмий-тадқиқот маркази,

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази

2. Таржима қилинадиган аарлар рўйхатини шакллантириш ва таржимасини амалга ошириш.

2024 йил август

Ижро учун асосий масъул — Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов)

98.

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш.

Жамиятда замонавий билимларни оширишга қаратилган қизиқарли тест саволларини (тарихий, маънавий, ижтимоий, сиёсий ва ҳ.к.) ўз ичига олган ютуқли ўйин ва викториналарнинг махсус платформасини, уларнинг мобиль иловасини яратиш.

2024 йил давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва ҳомийлик маблағлари доирасида

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А. Ходжаев,

Маданият вазирлиги

О. Назарбеков,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

Ижро учун асосий масъул — Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов)

99.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

Бунда, ҳар бир таълим муассасаси ва маҳаллаларда ватанпарварлик, халқ бирдамлиги, Ватанга муҳаббат туйғусини оширишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиб бориш.

2024 йил давомида режа-графикка асосан

Ташкилотларга ажратилган маблағлар доирасида

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

К. Куранбаев,

Мудофаа вазирлиги

Б. Курбанов,

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев

Ижро учун асосий масъул — Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов)

100.

Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда социологик тадқиқотлар ролини ошириш.

1. Маънавий-мафкуравий ишларни ташкил этишда хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш.

2024 йил март — июль

Ижрочилар маблағлари

-

2. Хорижий илмий сафарлар, стажировкалар ташкил қилиш.

Алоҳида режа асосида

3. Социологик тадқиқотлар ўтказиладиган ҳудудларни танлаш ҳамда тадқиқотлар дастури ва режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2024 йил апрель-май

4. Тўпланган тажриба асосида ҳудудларда социологик тадқиқотларни амалга ошириш.

2024 йил май-октябрь

5. Ўтказилган социологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш.

2024 йил июль-декабрь

101.

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантириш.

Ёшларда миллий мусиқа санъатига қизиқишларини янада кучайтириш, миллий мумтоз мусиқанинг бой мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳаллаларда «Маънавият садоси» номли миллий мақом ва мумтоз мусиқа кечаларини уюштириб бориш.

2024 йил давомида

-

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

К. Куранбаев,

Маданият вазирлиги

О. Назарбеков

Ижро учун асосий масъул — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

102.

Хорижий мамлакатларда фаолият кўрсатаётган ўзбек тили ўқитувчиларининг масофавий шаклда малакасини ошириш, уларга услубий ёрдам бериш тизимини йўлга қўйиш.

1. Хорижда фаолият кўрсатаётган ўзбек тили ўқитувчилари малакасини оширишга мўлжалланган ўқув-дастурини ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

Ҳисоб-китобга асосан Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

К. Шарипов,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов

2. Хорижда фаолият кўрсатаётган ўзбек тили ўқитувчиларининг рўйхатини шакллантириш.

2024 йил октябрь

3. Хорижда фаолият кўрсатаётган ўзбек тили ўқитувчиларининг масофавий шаклда малакасини ошириш ишларини йўлга қўйиш.

2024 йил ноябрь

Ижро учун асосий масъул — Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев)

103.

Ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш.

1. Ёшларнинг билим олишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида «Китоб — кўнгил булоғи» танловларини ўтказиш.

2. «Китоб — камолот калити» Республика китоб кўргазмасини ташкил этиш.

2024 йил давомида

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари

-

39-мақсад: Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш

Ижро учун асосий масъул — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

104.

Бухоро шаҳрида Туркий тилли давлатлар ёш ижодкорлари анжуманини ўтказиш.

1.Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлардан 2-3 нафардан ёш ижодкорларини анжуманга таклиф этиш.

2. Бухоро шаҳридаги маданият масканлари, таълим муассасалари, шунингдек, тарихий обидалар ҳудудида турли ижодий учрашув ва мулоқотлар, давра суҳбатлари ташкил қилиш.

2024 йил апрель

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

С. Саидов,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

Б. Зарипов

Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов)

105.

Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш.

Ҳар йили дунёда энг кўп мутолаа қилинган, шунингдек давлатимиз тадрижий ривожланишига тааллуқли 100 та энг яхши бадиий асарларни таржима қилиш ва кутубхоналарга етказиш.

2024 йил давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва ҳомийлик маблағларидан

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А. Ходжаев

40-мақсад: Замонавий театр ва цирк санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, юксак бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш

Ижро учун асосий масъул — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

106.

Замонавий театр ва цирк санъати йўналишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва юксак бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш.

1. Давлат театрлари ва цирк жамоаларини халқаро фестиваль ва гастролларга юборилишини ташкил этиш.

2. Давлат театрларида ва циркда фаолият юритаётган ижодий ва ёрдамчи ходимларнинг хорижий давлатларнинг нуфузли театр ва циркларида маҳоратини ошириш.

2024 йил давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва ҳомийлар маблағлари

-

3. Давлат буюртмаси асосида давлат театрларида янги спектаклларни саҳналаштириш.

4. Давлат театрлари томонидан намойиш этиладиган спектаклларга 3,6 млн нафар томошабинни жалб қилиш.

5. Жойларда ўтказиладиган цирк томошалари сонини 550 тага ошириш.

2024 йил давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва ҳомийлар маблағлари

-

41-мақсад: Ўзбек миллий санъатини жаҳон саҳналарида кенг тарғиб қилиш орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ошириш

Ижро учун асосий масъул — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

107.

Ўзбек миллий санъатини жаҳон саҳналарида кенг тарғиб қилиш орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ошириш.

1. Республикада халқаро фестиваллар, анжуманлар, форумлар ва бошқа тадбирларни юқори савияда ўтказиш.

2. Давлат концерт-томоша муассасалари томонидан намойиш этиладиган маданий тадбирлар ва фестивалларга 10 млн нафар томошабинларни жалб этиш чораларини кўриш.

2024 йил давомида режа асосида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар,

ҳомийлар маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

А.Джурабаев

1. Маданият ва санъат тизимидаги олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, хусусан илмий даражали ва унвонли кадрлар сонини 10 нафарга кўпайтириш чораларини кўриш.

2. Маданият ва санъат соҳасида истеъдодли ва юқори малакали ижодкорларнинг маҳорат мактабларини ташкил этиш.

2024 йил давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар,

ҳомийлар маблағлари

-

108.

Маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган ижодкор ёшларни саралаш, улар учун ижодий майдон яратиш ҳамда янги истеъдодларни кашф этиш.

1. Ҳудудларда ижодкор ёшлар учун маданият ва санъат йўналишида «Янги Ўзбекистон истеъдодлари» танловининг Низомини ишлаб чиқиш.

2. Янги Ўзбекистон истеъдодлари» танловини ўтказиш.

3. Танлов орқали саралаб олинган ижодкор ёшларни давлат тадбирларига жалб қилиш ҳамда уларнинг ижодини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.

2024 йил давомида

Маданият вазирлигига ажратилган маблағ доирасида

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

А. Джурабаев,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

Ш. Қудратхўжа,

Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

42-мақсад: Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш

Ижро учун асосий масъул — Маданий мерос агентлиги (Б. Абдикаримов)

109.

Археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва музейлаштириш.

1. 110 та археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

2. 3 та археология ёдгорликларини консервация ва музейлаштириш чораларини кўриш.

2024 йил давомида

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида,

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

-

110.

Маданий мерос объектларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш ҳамда музейларнинг моддий-техника базаси ва инфратузилмасини халқаро стандартларга мослаштириш, экспозицияларини янгилаш чораларини кўриш.

1.Республикадаги 123 та маданий мерос объектларида реставрация ва таъмирлаш тиклаш ишларини амалга ошириш.

2. Давлат музейларидаги электрон идентификация қилинадиган музей ашёлари ва музей коллекциялари сонини 500 минг донага ошириш.

3. Давлат музейларига ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини 4 млн нафарга ошириш.

4. Давлат музейлари раҳбар ва ходимларининг 80 нафарининг малакасини ошириш.

2024 йил давомида

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида,

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

-

Ижро учун асосий масъул — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев)

111.

Ёшлар орасида илмий-рационал дунёқарашнинг саёзлашганлиги, улар орасида илмий тадқиқот ва илмий изланишларга қизиқишни ошириш мақсадида илмий-оммабоп нашрлар сони ва сифатини ошириш.

1. Илмий қарашлар ва билимларни содда тилда илмий-оммабоп форматда интернет нашр, китоб, журнал, ижтимоий тармоқлардаги саҳифа, каналларда чоп этиш ва эълон қилишга жалб этишга имтиёзлар тизимини яратиш масаласини кўриб чиқиш.

2024 йил май

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Фанлар академияси

Б. Юлдашев,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

К. Шарипов

2. Ҳар бир аниқ, табиий ва ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши доирасида ёшлар ва кенг аҳоли учун мўлжалланган электрон журналлари ва уларнинг барча машҳур ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ташкил этиш.

2024 йил июнь

3. Илмий-оммабоп форматда нашрлар сони ва сифатини ошириш, мазкур йўналишда ташкилий-молиявий рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

2024 йил ноябрь

43-мақсад: Маданият ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, тасвирий ва амалий санъат йўналишларини ривожлантириш

Ижро учун асосий масъуллар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

112.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш.

Нукус шаҳри ва вилоятлар марказида жойлашган маданият ва истироҳат боғларида 1 тадан замонавий ёзги кинотеатр ва book-кафелар фаолиятини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида йўлга қўйиш.

2024 йил давомида

Ҳомийлик ва хайрия маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

-

Ижро учун асосий масъуллар — Бадиий академия (А. Нуриддинов)

113.

Тасвирий ва амалий санъат йўналишларини ривожлантириш.

1. Нукус шаҳри, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида ижодкорларнинг 250 та доимий кўргазмаларини ташкил қилиш.

2024 йил давомида

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида,

ҳомийлик хайрия маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2. Ҳайкалтарошлик санъатини ривожлантириш ҳамда ушбу йўналишда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида «Ўзбекистон Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми»ни ўтказиш.

2024 йил август

44-мақсад: Миллий кинематографияни ривожлантириш

Ижро учун асосий масъуллар — Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов)

114.

Миллий кинематографияни кенг тарғиб қилиш ҳамда дунёдаги энг оммабоп Интернет платформаларига миллий фильмларни жойлаштириш.

1. 2024 йил давомида нуфузли ва рейтинги баланд халқаро онлайн платформаларининг талабларига мос равишда давлат буюртмаси асосида камида 5 та фильмларни ишлаб чиқиш ёки мавжуд фильмларни мослаштириш.

2. Онлайн платформа ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб бориш ва фильмларни жойлаштириш чораларини кўриш ҳамда унинг кенг тарғиботини амалга ошириш.

3. 2024 йил давомида жаҳоннинг энг нуфузли 5 та халқаро кинобозор ва кинофестивалларида иштирок этиш.

4. Таълим ташкилотлари учун 10 дона ўқув-услубий фильмлар яратиш.

2024 йил давомида

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида

-

115.

Mиллий қаҳрамонлар ҳақида мультипликацион фильм ва сериаллар ишлаб чиқариш.

1. Мультипликацион фильм ва сериалларнинг сценарийсини ишлаб чиқиш.

2. Мультипликацион фильм ва сериалларнинг намойишини ташкил этиш.

2024 йил давомида

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағла доирасида

-

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)

Т/р.

Вазифа

Амалий чора-тадбир

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Ҳамижрочилар

II. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

45-мақсад: 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириб, «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш

Ижро учун асосий масъул — Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири — Ж. Қўчқоров

1.

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш.

2024 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатларини 6 фоиздан кам бўлмаган даражада таъминлаш.

Бунда, саноат маҳсулотлари ўсишини 7 фоиз, бозор хизматлари — 14,9 фоиз, қишлоқ хўжалиги — 4 фоиз, қурилиш — 6,3 фоиз даражасида таъминлаш.

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги асосий шартлар:

консолидациялашган бюджет тақчиллигининг ЯИМга нисбатини 4 фоиздан юқори бўлмаслигини таъминлаш;

экспорт ҳажми ўсишини 25 фоиз даражасида таъминлаш.

2024 йил давомида

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Марказий банк

М. Нурмуратов

Ижро учун асосий масъул — Марказий банк (М. Нурмуратов)

2.

Товарлар ва хизматлар бозорида талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш орқали 2024 йилда йиллик инфляция даражасининг 9 фоиздан ошмаслигини таъминлаш.

2024 йилда:

инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлишини таъминлаш мақсадида пул-кредит шароитларини 2024 йилда ҳам нисбатан қатъий фазада сақлаб қолиш;

пул бозорида ижобий 3-4 фоизлик реал ставкалар шаклланишини таъминлаш. Бунда, зарур ҳолларда ликвидликни жалб қилиш инструментлари ҳажмларини ошириш;

иқтисодиётда ажратиладиган кредитлар ўсиш суръати ЯИМ номинал ўсиши доирасида бўлишини таъминлаш;

инфляция кутилмаларини пасайтириш ва уларни инфляциянинг прогноз кўрсаткичлари доирасида жиловлашда коммуникацион сиёсатни такомиллаштириб бориш;

асосий турдаги товар ва хизматлар нархларини ҳудудлар бўйича кузатиб бориш, уларга таъсир кўрсатган омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил давомида

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

3.

Иқтисодиётга ажратилган кредитлар таркибида муаммоли кредитларни камайтириш орқали банк тизимида молиявий барқарорликни таъминлаш.

Муаммоли кредитларнинг олдини олиш ва салмоғини камайтириш мақсадида банклар томонидан уларнинг кредит сиёсатига:

тижорат кредитлари фоиз ставкасини 2-3 фоизга камайтириш;

банкларнинг кредитлаш мезонлари (иқтисодий асосланганлиги, қарз юки ва таъминотига қўйилган минимал талаблар);

инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда ушбу лойиҳа ташаббускори томонидан лойиҳа қийматининг камида 30 фоизи миқдорда ўз мол-мулки ва маблағлари билан иштироки асосида амалга оширилиши бўйича тегишли ўзгартиришларни киритиш.

2024 йил март

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Қудратов

46-мақсад: Фискал барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини самарали бошқариш

Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров)

4.

Консолидациялашган бюджет тақчиллигининг 2024 йилда ЯИМга нисбатан 4 фоиздан ошмаслигини таъминлаш.

Консолидациялашган бюджет тақчиллиги ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида:

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча харажатлар фақат қўшимча даромад манбаи мавжуд бўлганда ёки бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига амалга оширилишини назорат қилиш;

лойиҳаларни молиявий экспертизадан ўтказишда, лойиҳаларда назарда тутилган тадбирларнинг Давлат бюджетида ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш.

2024 йил давомида

-

-

5.

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларини янада такомиллаштириш.

1. Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида «Бир фуқаро — бир овоз» тизимини жорий этиш.

2. Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали овоз бериш жараёнида фуқароларни идентификация қилиш.

3. Бир фуқаро томонидан берилган битта овозни қабул қилиш тизими жорий этилишини таъминлаш.

2024 йил март

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

6.

Бюджет жараёнларининг шаффофлигини янада ошириш чораларини кўриш.

Бунда, қуйидаги масалалар бўйича кенг жамоатчилик томонидан очиқ маълумотларни олиш имкониятини яратиш:

бюджет, бюджет жараёни ва унинг жамиятга кўрсатадиган таъсири таҳлили;

турли даражалардаги ва ҳудудлар бюджетлари ўртасида даромадлар ва харажатлар тақсимланиши;

солиқлардан ҳудудлар бюджетларига тушадиган ажратмалар, субвенциялар ва бошқа бюджетлараро трансфертлар миқдорлари;

давлат бюджетида назарда тутилган нафақалар, пенсиялар миқдорлари.

2024 йил сентябрь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

47-мақсад: Маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш

Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Б. Ходжаев)

7.

2030 йилгача енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 1 млн донага етказиш дастурини амалга ошириш.

1. Маҳаллий автомобилсозлик саноатида барча мавжуд ва янги ишлаб чиқарувчиларга шаффоф ва тенг шароитларни яратиш.

2024 йил март

-

«Ўзавтосаноат» АЖ

У. Розукулов

2. Жиззах вилоятида Хитойнинг «BYD» компанияси билан ҳамкорликда 10 мингта электромобиль ва гибрид автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш.

2024 йил давомида

3. Маҳаллий автомобилсозлик корхоналари томонидан 2024 йилда 450 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқаришга эришиш.

4. Жиззах вилоятида «ADM Jizzakh» корхонаси негизида Кореянинг «KIA» бренди остида автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш.

2024 йил декабрь

5. Андижон вилоятида «Металл буюмларни қуйиш замонавий цехини ишга тушириш» лойиҳасининг 2-босқичини ишга тушириш.

2024 йил май

6. «Оникс» ва «Трекер» автомобилларининг маҳаллийлаштириш даражасини ўртача 55 фоизга, миллий трактор — камида 35 фоизга, осма техника ва тиркамалар — 60 фоизга етказиш.

2024 йил декабрь

8.

Электротехника саноатида мисни қайта ишлаш ҳажмини ошириш, электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда ушбу соҳага инвестицияларни жалб қилиш.

Оҳангарон саноат зонасида 120 млн долларлик 5 та лойиҳани ишга тушириш ҳамда 25 минг тонна мисдан кабель ва 1,5 мингта трансформатор ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

2024 йил давомида

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

М. Юнусов,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

З. Мирзаев

Бухоро шаҳрида 120 млн долларлик технопаркни ишга тушириш ва 25 млн долларлик маиший техникаларни маҳаллийлаштириш чораларини кўриш.

2024 йил давомида

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

М. Юнусов,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

З. Мирзаев

Қўшимча 350 млн долларлик маҳаллийлаштирилган электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

2024 йил давомида

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

М. Юнусов

Ижро учун асосий масъул — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов)

9.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 100 трлн сўмдан ошириш.

2024 йилда озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш.

Бунда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш даражасини 25 фоиздан ошириш, жумладан, мева-сабзавотни 3,2 млн тоннага, гўштни 450 минг тоннага, сутни 3 млн тоннага ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари улушини 40 фоизга етказишни назарда тутиш.

2024 йил март

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

А. Хайдаров,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

А. Махмудалиев

48-мақсад: Саноатнинг «драйвер» соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш

Ижро учун асосий масъул — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов)

10.

Ҳудудларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш учун янги инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.

1. Лойиҳа гуруҳлари томонидан ҳудудларнинг мавжуд хомашё салоҳияти ва имкониятларини чуқур таҳлил қилиш.

2. Ҳудудларнинг ихтисослик драйверидан келиб чиққан ҳолда йирик, ўрта ва кичик лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.

3. Консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда бизнес режаларни ишлаб чиқиш.

4. Янги лойиҳа таклифларини хорижий ва маҳаллий инвесторларга тақдим қилиш.

5. Янги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича амалий ишларни бошлаш.

2024 йил давомида

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов

Ижро учун асосий масъул — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов)

11.

Ҳудудларда мавжуд минерал хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида истиқболли майдонларда қимматбаҳо, рангли ва ноёб металларга геология-қидирув ишларини ўтказиш.

Нуфузли хорижий компаниялар билан ҳамкорликда камида 10 та хорижий инвестиция лойиҳаси доирасида кон захираларини баҳолашда илғор халқаро стандартларни жорий қилиш.

Тадбиркорлик субъектларига қимматбаҳо, рангли, ноёб металлар ҳамда норуда кон ва участкаларига (жами камида 200 та) ер қаъридан фойдаланиш рухсатномаларини шаффоф механизмлар асосида онлайн аукцион орқали таклиф этиш.

2024 йил декабрь

Хорижий ва маҳаллий инвестициялар

Давлат активларини бошқариш агентлиги

А. Ортиқов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Б. Ходжаев)

12.

«Ёшлик-I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси доирасида 60 млн тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мис бойитиш фабрикасини тўлиқ ишга тушириш.

1. 3-мис бойитиш фабрикаси учун асосий технологик ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш, ўрнатиш ва монтаж қилиш ишларини якунига етказиш.

2024 йил сентябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

(хорижий банк кредитлари ва ўз маблағлари)

«Олмалиқ КМК» АЖ

А. Хурсанов,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов

2. Рудани қайта ишлаш йиллик қуввати 60 млн тонна бўлган 3-мис бойитиш фабрикасини фойдаланишга топшириш.

2024 йил октябрь

13.

«Навоий КМК» АЖ ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб қолиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш.

1. «Навоий КМК» АЖ мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини барқарорлаштириш мақсадида керакли асбоб-ускуна ва техникаларни харид қилиш шартномаларини имзолаш.

2024 йил сентябрь

Техник-иқтисодий асосномага мувофиқ

(хорижий банк кредитлари ва ўз маблағлари)

«Навоий КМК» АЖ

Қ. Санақулов,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов

2. Тегишли экспертиза жараёнларини ўтказиш ва ускуналарни босқичма-босқич ишлаб чиқаришга жорий этиш.

Бунда, хорижий тижорат банклари кредитларини жалб қилиш.

2024 — 2026 йилларда

14.

«Ўзметкомбинат» АЖ да йилига 1 млн тонна иссиқ ҳолда прокатланган лист ўрамлар ишлаб чиқариш қувватига эга Қуюв прокатлаш мажмуасини қуриш.

1. Мажмуани қурилиш-монтаж ишларини якунлаш.

2024 йил сентябрь

Техник-иқтисодий асосномага мувофиқ

(хорижий банк кредитлари ва ўз маблағлари)

«Ўзметкомбинат» АЖ

Р. Пирматов,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов

2. «Қуюв прокатлаш мажмуасини қуриш» лойиҳасини фойдаланишга топшириш.

2024 йил декабрь

Ижро учун асосий масъул — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов)

15.

Иқтисодиётнинг драйвер тармоқлари учун минерал хомашё базаси захираларини кўпайтириш.

Геология соҳасини истиқболли ривожлантириш ҳамда олиб борилаётган геология-қидирув ишларини янада жадаллаштиришга қаратилган минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастурини тасдиқлаш.

2024 йил март

Йиллик дастур доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Б. Ходжаев

49-мақсад: Мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш

Ижро учун асосий масъул — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов)

16.

Иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш орқали ҳудудларнинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш.

309 та йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш орқали 36 мингта янги иш ўринини ташкил этиш.

2024 йил давомида

Хорижий инвестициялар

-

17.

Йирик ва салоҳиятли хорижий инвесторларни Ўзбекистонга кенг жалб этиш орқали тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини кўпайтириш.

1. Хорижий инвесторларга таклиф этиш учун истиқболли лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.

2024 йил апрель

-

Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов

2. Хусусийлаштирилаётган давлат активлари тўғрисида тақдимот материалларини тайёрлаш.

2024 йил апрель

Давлат активларини бошқариш агентлиги

А. Ортиқов

Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов

3. АҚШ, Япония, Буюк Британия, Канада, Германия ва Швеция давлатларининг салоҳиятли компаниялари билан учрашувлар режа-жадвалини тасдиқлаш.

2024 йил март

4. «Road show» ва бизнес форумлар орқали хусусийлаштирилаётган давлат активлари бўйича тақдимотлар ўтказиш.

Режа-жадвалига мувофиқ

Давлат активларини бошқариш агентлиги

А. Ортиқов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов

5. Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлисига пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш юзасидан барча зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2024 йил май

18.

Истиқболли лойиҳаларга салоҳиятли инвесторларни жалб этиш ва манзилли лойиҳаларнинг қўшимча рўйхатини шакллантириш.

1. 41 та истиқболли лойиҳа бўйича дастлабки ҳисоб-китобларни, лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиб, хорижий инвесторлар ва халқаро молия институтларига тақдимот қилиш.

2024 йил апрель

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари

2. Истиқболли лойиҳалар бўйича салоҳиятли хорижий инвесторлар билан келишувларга эришиш ва уларни амалга ошириш босқичларини назарда тутувчи «йўл харитаси»ни тасдиқлаш.

2024 йил 1 июль

19.

Халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва жамғармаларнинг грант маблағларини жалб қилишни жадаллаштириш.

1. 2024 йилда 1 млрд долларлик грант маблағларини жалб қилиш бўйича келишувларга эришиш (битимлар ва меморандумлар имзолаш).

2024 йил давомида

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

маҳаллий ҳокимликлар

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов,

Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчилари

2. Грант маблағларини жалб қилиш бўйича режаларни Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчиларига соҳалар кесимида тақсимлаб бериб, жалб қилинган грант маблағлари бўйича ҳисоботларини эшитиб бориш.

2024 йил давомида ҳар ойда

50-мақсад: Банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш

Ижро учун асосий масъул — Марказий банк (М. Нурмуратов)

20.

Лизинг хизматлари бозори самарадорлигини ошириш.

1. Лизинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш борасида ваколатли органни белгилаш.

2. Лизинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга оид ягона реестр юритишни жорий этиш.

3. Лизинг хизматларини кўрсатишни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш фаолият турига ўтказиш.

2024 йил июнь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев

51-мақсад: «Яшил иқтисодиёт»га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш

Ижро учун асосий масъул — Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов)

21.

Республика бўйлаб қўшимча 1270 МВт қувватли қуёш фотоэлектр ва 200 МВт қувватли шамол электр станцияларини, шунингдек, микро ва кичик ГЭСларни ишга тушириш.

1. Тошкент вилоятида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш.

2024 йил октябрь

«ACWA Power»

(Саудия Арабистони) маблағлари

«Миллий электр тармоқлари» АЖ

Д. Исақулов,

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

А. Сангинов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. Қашқадарё вилояти Нишон туманида қуввати 300 МВт бўлган (II фаза) қуёш фотоэлектр станциясини тўлиқ қувватда ишга тушириш.

2024 йил ноябрь

China Gezhouba

(ХХР) маблағлари

3. Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида қуввати 300 МВт бўлган (II фаза) қуёш фотоэлектр станциясини қуриш.

2024 йил ноябрь

China Gezhouba

(ХХР) маблағлари

4. Наманган вилояти Поп туманида қуввати 250 МВт бўлган (I фаза) қуёш фотоэлектр станциясини қуриш.

2024 йил декабрь

Tepelen Group

(Швейцария) маблағлари

5. Навоий вилояти Томди туманида қуввати 220 МВт бўлган (I фаза) қуёш фотоэлектр станциясини қуриш.

2024 йил декабрь

Tepelen Group

(Швейцария) маблағлари

6. Навоий вилояти Томди туманида қуввати 200 МВт бўлган (II фаза) шамол электр станциясини қуриш.

2024 йил декабрь

Masdar

(БАА) маблағлари

7. Республика гидросалоҳиятидан оқилона фойдаланиш даражасини ошириш лойиҳаси доирасида умумий қуввати 54,8 МВт бўлган микро ва кичик ГЭСини ишга тушириш.

2024 йил якунига қадар

Ташаббускорлар маблағлари

22.

Ҳудудларда умумий қуввати 350 МВт бўлган кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатиш.

Ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларига 60,9 МВт, тадбиркорлик субъектларига 175,7 МВт, аҳоли хонадонларига 102,2 МВт, кўп қаватли турар жойларга 8,0 МВт бўлган кичик қувватли қуёш панеллари ўрнатиш.

2024 йил якунига қадар

Ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

Ш. Ходжаев,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Б. Ходжаев

23.

Саноат тармоқлари корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган ва ташкилий техник тадбирларни ўз ичига олган дастурий таъминотни яратиш.

1. Саноат тармоқлари корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларида энергия сиғими юқори бўлган корхона ва ташкилотлар рўйхатини шакллантириш.

2024 йил март

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги энергия тежамкорлик жамғармаси

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Энергия сиғими юқори бўлган корхона ва ташкилотларда ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолини таҳлил қилиб борувчи, қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича назорат қилувчи дастурий таъминотни яратиш юзасидан техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил сентябрь

3. Тасдиқланган техник топшириқ асосида дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, энергия сиғими юқори бўлган корхоналар ва ижтимоий соҳа объектларида тест режимида қўллаш.

2024 йил декабрь

24.

Электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиб-таомилларини кескин соддалаштириш.

Юридик шахслар томонидан электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш учун рухсат олиш жараёнларини камида 1 ойгача тушириш.

2024 йил апрель

-

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

У. Мустафаев,

Кадастр агентлиги

Ф. Пулатов,

Давлат активларини

бошқариш агентлиги

А. Ортиков

Ижро учун асосий масъул — Марказий банк (М. Нурмуратов)

25.

«Яшил кредитлар»ни жалб қилиш ва молия бозорини тартибга солишда ESG тамойилларини жорий қилиш.

Банкларнинг кредит портфелларини диагностика қилиш ва декарбонизация бўйича устуворликларни аниқлаш ва ESG рискларини бошқариш учун консалтинг компанияларини жалб қилиш. Бунда:

банкларнинг кредит ва инвестицион портфелларини «яшиллаштириш»;

халқаро миқёсда банкларнинг мавқеини ошириш;

халқаро молия институтлари ҳамда Яшил иқлим жамғармаси орқали иқлимни молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш.

2024 йил июнь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов

Ижро учун асосий масъул — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)

26.

Жамоат транспортини экологик тоза ёқилғига ўтказиш.

1. Самарқанд шаҳри жамоат транспорти учун 100 та электробусни харид қилиш чораларини кўриш.

2024 йил июль

Халқаро молия институтлари маблағлари

Тошкент шаҳар ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари

2. Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун қўшимча 200 та электробусни харид қилиш чораларини кўриш.

2024 йил декабрь

27.

Кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни энергия самарадорлиги (энергоаудит)ни баҳолашни ташкил этиш.

1. Кўп квартирали уйлардаги хонадонларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.

2024 йил август

Энергетика соҳасидаги тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров

2. Баҳолаш тартиби асосида кўп квартирали уйларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш бўйича қисқа ва ўрта муддатли чора-тадбирлар режаларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил сентябрь

Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)

28.

Экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган «яшил» давлат харидларини амалга ошириш бўйича давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш.

1. Давлат харидларини амалга оширишда «Яшил» харидлар учун устуворлик белгиловчи ҳуқуқий базани яратиш.

2024 йил май

-

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов

2. Давлат харидларини амалга оширишда иқтисодий ва экологик омилларнинг мутаносиблигини ҳамда ушбу жараёнда жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш.

Доимий

52-мақсад. Иқтисодиёт тармоқлар ва аҳолини зарурий энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш

Ижро учун асосий масъул — Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов)

29.

Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолисини табиий газ билан барқарор таъминлаш.

1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2024 йилда қуйидаги геологик-техник тадбирларни амалга ошириш:

95 та ишлатиш қудуғини бурғилаш;

81 та қудуқда мураккаб турдаги капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳисобига уларни ишлаб чиқаришга қайтариш;

42 та технологик тадбирни амалга ошириш.

2. Бажарилган ишлар эвазига 29,3 млрд метр куб табиий газни қазиб чиқариш.

2024 йил давомида

Корхоналар ўз маблағлари ва тўғридан-тўғри хорижий кредитлар

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Б. Сидиқов,

«Саноат Энергетика гуруҳи» МЧЖ ХК

Т. Юсупов,

маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида фаолият кўрсатаётган корхоналар,

нефть-газ соҳасидаги хусусий корхоналар

30.

Республикада ўсиб бораётган электр энергияга бўлган талабни қондириш мақсадида янги генерация қувватларини яратиш.

1. Сирдарё вилоятидаги 1 500 МВт қувватли Сирдарё-2 иссиқлик электр станциясининг навбатдаги 500 МВт қувватини;

2024 йил март

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

Б. Жураев,

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

А. Сангинов

2. «Тошкент ИЭМ»да 64 МВт қувватли 2 та газ турбина қурилмасини ишга тушириш.

2024 йил март

31.

Республика ҳудудидаги магистрал ва тақсимлаш электр тармоқларини ривожлантириш.

1. Қуввати 1 502 МВА бўлган 2 та юқори кучланишли подстанцияни ва 465 км юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш;

2024 йил декабрь

Халқаро молиявий институтлар маблағлари,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,

«Миллий электр тармоқлари» АЖ маблағлари

«Миллий электр тармоқлари» АЖ

Д. Исақулов,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

У. Мустафоев

2. 5,5 минг км узунликдаги электр тақсимлаш тармоқлари ва 1,5 мингта трансформатор пунктини модернизация ва реконструкция қилиш.

2024 йил декабрь

32.

Республика истеъмолчиларига табиий газ (паст босимли тармоқлар) ва суюлтирилган газ етказиб беришда монополияни бекор қилиш, хусусий секторни жалб қилиш, энергия ресурсларининг бозор тамойилларини жорий этиш ва ресурсларнинг ҳисоб-китобини аниқ юритишни йўлга қўйиш.

1. Табиий ва суюлтирилган газ тақсимлаш тармоқларини хусусий секторга ўтказиш тартибини (низом) ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2024 йил апрель

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

А. Каюмов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

2. Ишлаб чиқилган тартиб асосида табиий газ тақсимоти тизими 2024-2025 йилларда хусусий секторга ўтказиладиган «пилот» ҳудудларни аниқлаш.

2024 йил май

3. Ушбу ҳудудлардаги тизимни хусусий секторга ўтказиш юзасидан салоҳиятли компаниялар билан ўтказиладиган музокаралар натижаси бўйича аниқ шартлар асосида газ тақсимлаш тармоқларини хусусий секторга ўтказиш.

2024 йил июль

53-мақсад:Ўзбекистон Республикасининг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш

Ижро учун асосий масъул — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)

33.

Миллий транспорт тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш.

Мамлакатнинг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини амалга ошириш.

Бунда:

Республика ҳудуди орқали транзит юкларини ташиш ҳажмини 13,7 млн тоннага етказиш;

йўловчи ва юк ташиш хизматлари ҳажмини 12 фоизга ошириш;

авиақатновлар сонини 40 фоизга ошириш;

темир йўл хизматлари ҳажмини 20 фоизга ўсишини таъминлаш;

Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга автобус қатновлари сонини 2 баробарга ошириш.

2024 йил якунига қадар

-

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

З. Нарзуллаев,

«Uzbekistan Airports» АЖ

Ж. Умарходжаев,

«Uzbekistan Airways» АЖ

Ш. Худайкулов

34.

Мамлакатда транспорт-экспедиторлик фаолиятини ривожлантириш.

Маҳаллий транспорт-экспедиторлик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича қарор лойиҳасини киритиш.

Бунда:

маҳаллий транспорт-экспедиторлик ташкилотлари хизматидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича зарур шароитларни яратиш;

халқаро ташишларда маҳаллий экспедиторларни қўллаб-қувватлаш;

транспорт-логистика марказлари фаолиятини ривожлантириш учун шароитлар яратиш;

киритиладиган депозит маблағларининг амалдаги миқдорини 4 баробарга ҳамда ташиладиган йиллик кафолатланган юклар ҳажмини 2 баробарга камайтирган ҳолда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузиш тартиби назарда тутилади.

2024 йил март

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги

Л. Кудратов

35.

Ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш.

1. Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида мунтазам автобус йўналишларини босқичма-босқич брутто-шартнома тизимига ўтказиш.

2024 йил март

Маҳаллий бюджет маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов

2. Нукус, Бухоро, Жиззах, Навоий, Термиз, Гулистон, Фарғона, Нурафшон, Ангрен, Олмалиқ шаҳарларда мунтазам автобус йўналишларини босқичма-босқич брутто-шартнома тизимига ўтказиш.

2024 йил декабрь

3. Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспорти учун жами 900 та табиий газда ишлайдиган автобусни харид қилиш ва йўналишларга бириктириш.

2024 йил давомида график бўйича

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

4. Жамоат транспортининг 54 та янги йўналишлар тармоғини ташкил этиш.

2024 йил давомида

36.

Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимини ривожлантириш.

1. Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизимини жорий этиш.

2024 йил март

Банк кредити

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ш. Умурзаков,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов

2. Автобуслар ҳаракати устуворлигини ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида узунлиги 29 км бўлган 8 та асосий транспорт коридорида (83 та чорраҳа ва 41 та пиёдалар ўтиш жойи) реконструкция ишларини амалга ошириш.

3. Шаҳар атрофи ҳудудлари жумладан, Назарбек ҳудудидан Чорсу ва Пахтакор метро бекатигача ҳамда Уч қахрамон ҳудудидан Юнусобод деҳқон бозори ва Шаҳристон метро бекатигача алоҳида экспресс автобус йўналишларини ташкил қилиш.

2024 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент метрополитени учун 11 та янги метро поездини (44 та метро вагонини) харид қилиш.

2024 йил давомида

Хорижий банк кредити