28.08.2024 йилдаги ЎРҚ-948-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 20 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 18 майда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, маҳкумлар учун кулай шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларида маҳкумларни сақлаш шарт-шароитларини инсонпарварлик нуқтаи назаридан янада яхшилашни назарда тутувчи қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга қонунчиликка маҳкумларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган муомаладан ҳимоя қилувчи, шунингдек маҳкумларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи институтларга ҳамда халқаро органларга мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган нормаларни киритиш зарурати мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ маҳкумларнинг ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлинишига, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) ҳамда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат қилишга бўлган ҳуқуқлари, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сайловларда ҳамда референдумда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи мустаҳкамланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари янада ишончли ҳимоя қилинишини, шунингдек жиноят-ижроия қонунчилигини халқаро ҳуқуқнинг жазони ижро этишга ҳамда маҳкумлар билан муомалада бўлишга тааллуқли принциплари ва нормалари билан уйғунлаштиришни таъминлашга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 3, 165-модда, № 5, 267-модда, № 8, 469-модда, № 9, 588, 592-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 6, 337-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 2, 104-модда, № 3, 187-модда, № 4, 269-модда) куйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жиноят-ижроия қонунчилиги қонунийлик, адолат, инсонпарварлик, демократизм, жазони ижро этишда табақалаштиришга ва якка тартибда ёндашишга риоя этиш, мажбурлов воситаларини оқилона қўллаш ва маҳкумларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш, маҳкумларга нисбатан инсоний муомалада бўлиш, маҳкумларнинг инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш принципларига асосланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисми куйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишинча олтинчи-ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ва суднинг ҳукми асосида маҳрум этилган бўлмаса, улар ушбу сайловларда ва референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) куйидаги мазмундаги 111-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«111-модда. Маҳкумларнинг ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумлар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш муассасаларининг ходимлари маҳкумларга нисбатан инсоний муомалада бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумларга нисбатан интизомий жазо чораларини ва бошқа мажбурлов чораларини кўллашда ушбу Кодексда белгиланган асослардан ҳамда тартибдан четга чиқишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумларда уларнинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) куйидаги мазмундаги 792-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«792-модда. Озодликдан маҳрум этилган маҳкумларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) мурожаатлар қутиси орқали мурожаат қилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш муассасаларининг ҳар бир турар жой секторида, саноат зоналарида, қисқа ва узоқ муддатли учрашувларни ўтказиш учун мўлжалланган биноларда маҳкумлар мурожаатларни қолдириши учун қулай бўлган жойда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) мурожаатлар қутиси, тарбия колонияларида эса қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) мурожаатлар қутиси ўрнатилади (бундан буён матнда Омбудсман қутиси деб юритилади). Омбудсман қутиси тегишинча фақат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ёки уларнинг котибиятлари ходимлари томонидан очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман қутисини ўрнатиш, ундан фойдаланиш ва у орқали мурожаатлар юбориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 97-модда тўртинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «дифференциация» деган сўз «табақалаштириш» деган сўз билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-948-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 03/24/948/0667-сон)