10.05.2024 йилдаги ПҚ-175-сон
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича амалий тадбирлар режаси ижросини таъминлаш, зўравонликдан азият чеккан шахсларга кўрсатиладиган ижтимоий хизмат сифатини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида:

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочи

I. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш

1.

Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:

бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан таҳдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;

меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида баённома тузган ҳолда батафсил муҳокама этиш;

календарь йили давомида ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун асосий меҳнат таътили билан биргаликда иш ҳақи сақланган ҳолда ўн кундан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил август

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси

2.

«Таълим тўғрисида»ги Қонунга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:

вояга етмаган бола, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг, шунингдек, вояга етган таълим олувчининг мурожаатида кўрсатилган тазйиқ ва зўравонликка суиқасд ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилмагунга қадар таъқиб қилаётган ходим (шахс)ни, шу жумладан ҳимоя ордери амал қилиш даврида, таълим бериш жараёнидан четлатиш;

ҳимоя ордери амал қилиш даврида вояга етмаган бола, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг, шунингдек, вояга етган таълим олувчининг таълим жараёни учун тўланадиган мажбурий бадалларни тўлашни (тўлов-контракт маблағлари тўлови бундан мустасно) тўхтатиб туриш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Қонунчилик ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказларини тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандлари, шунингдек, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича судларга ариза (шикоят) ва даъволар киритишда давлат божидан озод қилиш;

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларнинг йўқотилган банк пластик картасини тиклаш учун тижорат банкларига мурожаат қилиш юзасидан нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилган ишончномани тасдиқлаш ҳуқуқини бериш;

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари, шунингдек, вояга етмаган болаларнинг йўқотилган биометрик паспортлари (идентификация
ID-карталари), туғилганлик ҳақидаги ҳамда никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари ўрнига янгисини олишда, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотнома, ёлғиз она аризасига асосан қайд қилинган туғилганлик ҳақида маълумотнома ҳамда фамилия, исм, ота исмини ўзгартирганлик ҳақида маълумотномани олишда, шунингдек, яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлашда жарима, давлат божи ва герб йиғимидан озод қилиш;

тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларнинг фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан кўриб чиқиладиган ишларда мажбурий тартибда прокурор иштирокини таъминлаш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил сентябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд

4.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлганда уларни давлат органлари ва ташкилотларига йўлланма асосида ишга жойлаштириш бўйича ижтимоий мажбурият юклаш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2024 йил июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси

5.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида ишга жойлаштириш бўйича ижтимоий мажбуриятларни юклаш тартибини жорий этиш.

Бунда, буюртма «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали шакллантирилади ва тегишли давлат органи ва ташкилотига юборилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2024 йил июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси

6.

Бир календарь йили давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари ташаббуси билан проактив ҳимоя ордерини бериш тизимини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2024 йил август

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолати билан боғлиқ ижро ҳужжатларини бажармаслик юзасидан айбдорларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2024 йил август

Бош прокуратура,

Олий суд

8.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази (кейинги ўринларда — Республика маркази) ва унинг ҳудудий бўлимларига икки ва ундан ортиқ марта мурожаат қилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларнинг харажатларини тазйиқ ва зўравонлик содир қилган шахсдан регресс тартибида ундириш бўйича таклиф киритиш.

Таҳлилий маълумот

2024 йил декабрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Бош прокуратура,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш.

Бунда, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2024 йил сентябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги

10.

Тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар реестрини юритиш тартибини тасдиқлаш.

Ички буйруқ ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2024 йил август

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги

11.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг адаптив (мослаштирилган) спорт турлари билан шуғулланишини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2024 йил июнь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Спорт вазирлиги,

Адлия вазирлиги

II. Зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни реабилитация қилиш

12.

Марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларида қуйидагиларни назарда тутган ҳолда туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналарини ташкил қилиш:

хоналарни зарур моддий-техника базаси билан таъминлаш;

молиялаштириш манбасини аниқлаш.

Қўшма қарор

2024 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

13.

Республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига жойлаштирилган шахсларнинг ижтимоийлашув даражасини ошириш ҳамда реабилитация дастури билан кўзланган мақсадларга эришишга қаратилган ижтимоий шартнома тузиш амалиётини йўлга қўйиш.

Ички буйруқ

2024 йил июль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

14.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан ишлашда туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари, мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларидаги психологларни тўлов-шартнома асосида жалб қилиш бўйича асослантирилган таклифларни киритиш.

Таҳлилий маълумот

2024 йил июль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

15.

Республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига жойлаштириладиган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига бериладиган гигиена ҳамда бошқа турдаги таъминот воситалари рўйхатини тасдиқлаш.

Ички буйруқ

2024 йил август

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

16.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандларини Республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига яқин мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларига жойлаштириш орқали ушбу таълим муассасаларининг психологлари томонидан уларнинг фарзандлари билан ишлаш методикасини ишлаб чиқиш.

Қўшма қарор

2024 йил июль

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

17.

Нодавлат нотижорат ташкилотларга давлат ижтимоий буюртмасини бериш орқали Тошкент вилоятида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун вақтинчалик бошпана (шелтер) ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Кадастр агентлиги

18.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат ва ёрдам бериш йўналишида фаолият юритувчи халқаро ташкилотлар билан Республика маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини ривожлантириш, шу жумладан, малакали экспертлар ва техник кўмак лойиҳаларини жалб қилиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

20242026 йиллар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

19.

Республика маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини тартибга солувчи низомларни тасдиқлаш.

Ички буйруқ

2024 йил июнь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

20.

Оилада тазйиқ ва зўравонликнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар ва ушбу соҳага оид бошқа масалаларни ўрганишга қаратилган илмий изланишлар олиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июлдан бошлаб доимий

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти,

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

21.

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари тўғрисида зудлик билан хабар бериш имконини берувчи мобиль илова ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил февраль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

22.

Республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг ҳамда оиладаги тазйиқ ва зўравонликни эрта аниқлаш юзасидан ижтимоий ходимларнинг малакасини тизимли равишда ошириб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июлдан бошлаб режа-графикка мувофиқ

Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази

23.

«Ишга марҳамат» мономарказларида қуйидагиларни ўз ичига олган ўқув-дарсларни йўлга қўйиш:

ҳуқуқий саводхонликни ошириш;

ариза, шикоят ва таклифларни ёзиш ва бланкларни тўлдириш кўникмалари;

ваколатли органларга мурожаат қилиш тартиби;

электрон платформалардан, шу жумладан «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилотининг «advice.uz» порталидан фойдаланиш кўникмалари;

«Юридик ёрдам» («e-advokat.uz») ахборот тизими орқали мурожаат йўллаш тартиблари ва бошқалар.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июль

Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик вазирлиги

24.

Республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларини «Ижтимоий ҳимоя» АТ махсус дастурий таъминоти ўрнатилган планшетлар билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

25.

Халқаро ташкилотлар билан биргаликда маиший зўравонлик қурбонлари билан ишлашда кейс-менежмент орқали ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

26.

Халқаро ташкилотларнинг техник кўмагида тазйиқ ва зўравонликка учраган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ходимлар ва психологларнинг халқаро стандартлар асосида малакасини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

III. Ахборот базалари ва платформалар интеграциясини таъминлаш ва фаолият самарадорлигини ошириш

27.

Профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордерини махсус планшет ёрдамида махсус тизим орқали жойида расмийлаштириш тизимини йўлга қўйиш. Бунда:

фуқаронинг судланганлик (судланганлик тугатилганлиги) ҳолати тўғрисида маълумотнома;

фуқарога нисбатан қўзғатилган маъмурий ёки жиноий иш ҳолати;

махсус ҳисобда турганлик ва бошқа маълумотлар олиш имконини берувчи тизимлар билан интеграциялашган, реал вақт режимида ишловчи тизим назарда тутилади.

Комплекс чора-тадбирлар

2024 йил июль

Ички ишлар вазирлиги,

Персоналлаштириш агентлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд

28.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий марказларини жойлаштириш учун бино-иншоот билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июнь

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Андижон, Бухоро, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

29.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг Самарқанд вилояти бўлими фаолиятини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

30.

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларида онлайн маслаҳат бериш, зўравонлик ҳолатининг олдини олиш бўйича зарур маълумотлар олишни таъминловчи «ишонч телефони» ишлашини такомиллаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024 йил август — октябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

31.

Республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида ресурсларни бошқариш ахборот тизимини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ресурсларни бошқариш ахборот тизимини «Ижтимоий ҳимоя» АТ тизимига интеграция қилиш.

2025 йил февраль

32.

«Ижтимоий ҳимоя» АТ фаолиятини узлуксиз таъминлаш мақсадида мазкур тизимни ўрнатилган тартибда «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштириш масаласини кўриб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил февраль

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочи

1.

Жамоат жойларида ҳамда марказий телевидение орқали оилавий зўравонликнинг олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган визуал видео-анимацион клиплар, қисқа метражли фильмлар ва кўрсатувларни намойиш этиш.

Видеоролик, амалий чора-тадбирлар

2024 йил июндан бошлаб доимий

Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2.

Ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, айниқса, уларнинг онгида зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари жамият ва оила равнақи учун ўта салбий иллат эканлигини тарғиб қилишга қаратилган ўқув материаллари тайёрланишини ташкил қилиш.

Кўргазмали тарқатма материаллар

2024 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги,

Адлия вазирлиги

3.

Зўравонликни тарғиб қилувчи, мазмунан саёз, ахлоқ меъёрлари, миллий маънавият ва қадриятларимизга мос келмайдиган, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган адабиётларни тарқатишнинг олдини олиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июнь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

4.

Ёшлар ўртасида тазйиқ ва зўравонликни бартараф қилиш, оилавий ажралишлар ва шу каби салбий ҳолатларга уларнинг муносабати ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш бўйича социологик тадқиқот ўтказиш.

Социологик тадқиқот

2024 йил давомида

Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

5.

Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан «Биз зўравонликка қаршимиз» мавзусида ижтимоий роликлар тайёрлаш.

Видеоролик

2024 йил август

Кинематография агентлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

6.

Болаларга мўлжалланган зўравонликка қарши курашиш мавзуларида ва одоб-ахлоқнинг оддий ва кундалик қоидаларини, халқнинг тарихи ва миллий қадриятларини ўргатишни тарғиб қилувчи турли мультипликацион фильмларни яратиш.

Мультипликацион фильмлар

2024 йил август

Кинематография агентлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

7.

Оилавий нотинчлик ҳамда болалар назоратсизлиги ва қаровсизлигининг олдини олиш, болалар орасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг салбий оқибатлари тўғрисида телекўрсатувлар, ток-шоулар тайёрлаш.

Телекўрсатувлар

2024 йил август

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

8.

Ҳуқуқий маданиятни ёшликдан шакллантириш мақсадида умумтаълим мактабларида интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий саводхонлик бўйича машғулотлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июль

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

9.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини кенг тарғиб қилиш.

Тарқатма тарғибот материаллари

2024 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

10.

Кундалик турмушда кўп учрайдиган масалаларнинг ҳуқуқий ечимлари ва янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳиятини уйма-уй юриб тарғиб қилиш, шунингдек, ҳуқуқий маълумотларни етказишга қаратилган флаер, буклет ва бошқа тарғибот материалларини оилаларга бепул тарқатиш.

Тарқатма материаллар

2024 йил ноябрь

Адлия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

11.

Мактабгача таълим ташкилотларида болаларга тазйиқ ва зўравонликка қарши муросасиз бўлиш, одоб-ахлоқ қоидалари ва ҳуқуқнинг илк тушунчаларини ўргатиш бўйича намунавий қўлланма яратиш.

Намунавий қўлланма

2024 йил ноябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

12.

Ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, шу жумладан тазйиқ, зўравонлик ҳамда шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш бўйича қисқа метражли роликлар ишлаб чиқиш ҳамда жамоат жойларида намойиш қилиш.

Видеоролик

2024 йил декабрь

Кинематография агентлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

13.

Ёшлар ва ота-оналар ўртасида никоҳ ёши, алимент тўлаш шартлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида мунтазам равишда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Тарғибот тадбирлари

2024 йилдан бошлаб доимий

Адлия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

14.

Маҳаллаларда аҳолини қизиқтирадиган ва мурожаатларда кўтарилаётган энг долзарб муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва унинг натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот олиб бориш, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўриш.

Учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар

2024 йилдан бошлаб доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

15.

Маҳаллаларда аҳоли орасидаги турли муаммоли масалалар, хусусан, тазйиқ, миграция, моддий ёрдам, алимент тўлаш, ишга жойлашиш ва бошқалар бўйича ҳуқуқий ахборотни буклет, флаер, лифлет (шу билан бирга шаҳар кўчаларида жойлашган билбордлар ва лед мониторлар орқали) шаклида аҳолига етказиш

Тарқатма тарғибот материаллари

2024 йилдан июлдан бошлаб доимий

Адлия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

16.

Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксак даражада шакллантириш ва ошириш.

Кўргазмали тарқатма материаллар

2024 йил декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

17.

Тазйиқ ўтказувчи, шу жумладан, тарбияси оғир вояга етмаганларга кучайтирилган ҳуқуқий таълим бериш ва тарбиялашга оид махсус дастурларни қўллаш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2025 йил январь

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги

18.

Ёшларда соғлом турмуш тарзига бўлган интилишни шакллантириш, ижтимоий жиҳатдан хавфли касалликлар, гиёҳвандлик, чекиш ва бошқа зарарли одатларга қарши курашишга доир профилактик чора-тадбирларни амалга оширишга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли уюштиришга, ёшларни оммавий спортга жалб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режалари

2024-2025 йиллар

Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги

19.

Аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича «Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот» лойиҳасини амалга ошириш.

Сўров ўтказиш

2025 йил январь

Адлия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

20.

Интернетдаги ижтимоий тармоқларда (Facebook, Telegram, Twitter, Youtube, Mytube.uz ва ҳ.к.) тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш бўйича тайёрланган материаллар, давра суҳбатлари ва бошқа материалларни жойлаштириб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Адлия вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Кинематография агентлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

21.

Аҳоли ўртасидаги долзарб ижтимоий-ҳуқуқий муаммолардан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қиладиган, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ҳамда ҳуқуқий мавзудаги лойиҳаларни тайёрлаш ва тарқатиш.

Кўргазмали тарқатма материаллар

2024 йил давомида

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси