“АДОЛАТ” МИЛЛИЙ ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ МАРКАЗИ

Марказ ҳақида китоб альбом

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази (Марказ)аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини (кейинги ўринларда Миллий база деб юритилади) юритиш, Миллий базада расмий нашр этилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган Рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Миллий базадан белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлаш, Миллий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш, аутсорсинг шартларида юридик адабиётлар ва расмий нашрларнинг расман чоп этилишини таъминлаш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармони, 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сонли Қарори асосида Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ва ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти негизида “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат унитар корхонаси сифатида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 741-сонли қарори билан давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармонига асосан Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти давлат унитар корхонаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Вазирлик қошида давлат муассасаси шаклидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази этиб ташкил этилган.

Марказ “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятининг муассиси ҳисобланади.

“Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти Марказнинг мустақил юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмалари ҳисобланади ва ўз касб фаолиятида мустақилдир.

Вазифаларимиз:

- Миллий базани юритиш, шунингдек, қонун ҳужжатларининг Миллий базада расмий нашр этилишини таъминлаш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган Рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказилишини таъминлаш;

- жисмоний ва юридик шахсларнинг Миллий базадан белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлаш;

- Миллий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича тизимли амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг норма ва қоидаларини аҳолига тушунтириш бўйича намунавий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва тарқатиш;

- аҳолининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришга қаратилган, шунингдек долзарб ва аҳолини қизиқтирадиган масалалар юзасидан зарур тарғибот материалларни тайёрлаш ва тарқатиш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тезкор ахборот-таҳлилий медиа материалларни, шу жумладан, аудио ва видеороликлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажларни тайёрлаш;

- қонун ҳужжатлари нормаларини тушунтириш бўйича норасмий шарҳлар ва тушунтириш материалларини тайёрлаш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий соҳада қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ёритишга қаратилган даврий ҳуқуқий нашрларни тайёрлаш ва чоп этиш;

- юридик ва жисмоний шахслар, хорижий давлатларнинг ташкилотлари буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, хорижий давлатлар қонунчилиги бўйича маълумотлар тақдим этиш;

- аутсорсинг шартларида юридик адабиётлар ва расмий нашрларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўпламини расман чоп этилишини таъминлаш;

- фаолият турлари бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш, хизматлар кўрсатиш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиши, шунингдек, турли ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ва намуналарини тайёрлаш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш, шу жумладан шартнома асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ёки ишлаб чиқишда иштирок этиш.

- давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг юридик адабиётлар ва расмий нашрларни нашр этиш, қонун ҳужжатлари маълумотларининг электрон базасини яратиш бўйича фаолиятига услубий кўмаклашиш ва мувофиқлаштириш ишларини амалга ошириш;

- халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

 

Марказда 8 та бўлим фаолият олиб бормоқда:

• Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими;

• Юридик ишлов берилган ва назорат ҳолатига келтирилган ҳужжатларни текшириш бўлими;

• Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш бўлими;

• Расмий нашрларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими;

• Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва реклама бўлими;

• Молия-иқтисод бўлими;

• Дастурий ва техник таъминот бўлими;

• Умумий бўлим.

 

Қонун ҳужжатларини қаердан излаймиз?

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz) мамлакатимизда қабул қилинган барча қонун ҳужжатларини эълон қиладиган ягона расмий электрон манба ҳисоблнади.

 

Китобларимизни қаердан сотиб олишингиз мумкин?

“Адолат” нашриёти белгиси остида чоп этилаётган китобларни Тошкент шаҳри, Бобур кўчасида жойлашган Марказимизга қарашли “Юридик адабиётлар” китоб дўконидан, интернет дўконидан (adolatmarkazi.uz), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқа китоб дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга бўлган ҳаётий эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, Марказ ходимлари йил давомида бутун республика бўйлаб сайёр китоб савдоларини ташкил этиб туради.

 

Мақсадимиз:

- аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек, қонун ҳужжатларини расмий нашр этиш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларни Ҳукумат томонидан белгиланган рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Миллий базадан фойдаланишини таъминлаш, бу соҳада таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- аутсорсинг шартларида юридик адабиётлар ва расмий нашрларнинг чоп этилишини таъминлаш, фаолият турлари бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш, хизматлар кўрсатиш;

- аҳолининг турли қатламлари, ўқувчи ёшлар, кичик ёшдаги китобхонлар, имконияти чекланган шахслар, талабалар, турли соҳаларда фаолият юритаётган ходимлар, давлат хизматчилари учун ҳуқуқий ахборот тақдим этиш;

- глобаллашув жараёнида ёшларимизнинг турли ёт ғоя ва маданиятлар таъсирига тушиб қолишидан ҳимоялаш, одамларнинг одам савдоси, гиёҳвандлик ва бошқа турли иллатлар домига тушиб қолишининг олдини олишда зарур ҳуқуқий адабиётлар билан таъминлаш;

- тезкор, шиддатли давр ислоҳотлари талаблари асосида янги қабул қилинаётган қонунлар, фармон, қарорлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва улардаги ўзгаришлар билан юртдошларимизни мунтазам хабардор этиб бориш.

 

Ҳурматли тадбиркорлар!

"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази ноширлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларни юридик адабиётлар ва расмий нашрларнинг расман чоп этилишини аутсорсинг шартлари асосида нашр этиш ва сотишни ташкил этишга таклиф этади.

 

Раҳбарият:

Марказ директори: Очилов Алижон Мухлисович

 

Манзилимиз:

Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 19-уй.

Телефон: (71) 233-26-56.

Электрон почта: info@adolatmarkazi.uz, info@lex.uz

E-xat: adolat_xam@exat.uz

 

Бизни кузатинг:

Сайт: www.adolatmarkazi.uz/

Телеграм: https://t.me/lexuzofficial

Facebook: www.facebook.com/adolatmarkazi1

        Instagram: https://www.instagram.com/adolatmarkazi/