23.02.2024 йилдаги ЎРҚ-912-сон
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Мазкур Қонун билан «Давлат божи тўғрисида»ги ҳамда «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқага тааллуқли лицензияланадиган фаолиятнинг мавжуд кичик турлари республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш каби фаолият тури билан тўлдирилишини, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органининг номи аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 1-илованинг 32-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

32.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш учун лицензия

Маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш;

маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;

маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

халқаро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;

халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;

кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини қуриш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларидан фойдаланиш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш;

маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш;

маълумотлар узатиш тармоқларини қуриш;

маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш;

маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини қуриш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш.

»;

2) 2-илованинг 86-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.