09.01.2024 йилдаги ПФ-8-сон
а) уч ойгача муддат давомида мазкур Фармоннинг 4-бандида белгиланган фаолиятни лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олмасдан ваколатли органни «Лицензия» ахборот тизими орқали бепул хабардор қилган ҳолда амалга оширишга рухсат этилади;
в) мазкур Фармоннинг 4-бандида белгиланган фаолиятни ваколатли органни хабардор қилган ҳолда бошлаган тадбиркорлик субъекти уч ойгача муддат давомида:
ушбу Фармонга 2-иловада белгиланган муддатларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсири баҳолашдан ўтказилиши ва натижалари бўйича ишлаб чиқилган баҳолаш ҳисоботлари ҳамда асослантирилган таклифларнинг Адлия вазирлигига киритилиши;
мазкур Фармонга 3 ва 4-иловаларда белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.

Т/р

Бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият тури ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат номи

Бекор қилиниши натижасида юзага келадиган тартиб-таомил номи

Ваколатли орган номи

I. Бекор қилинадиган айрим рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари

1.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш тартибида бошқа шахсга бериш.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

2.

Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиб олиш.

Суғурталовчининг молиявий аҳволини назорат қилиш.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

3.

Божхона ташувчиларининг реестрига киритиш.

Автотранспортда юкларни халқаро ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиш.

Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги.

Божхона қўмитаси

4.

Тураржойни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрига киритиш.

Ижара шартномасини расмийлаштириш.

Чет эл фуқаросини вақтинчалик ҳисобга қўйиш.

«Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК

5.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома.

Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

6.

Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома.

Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

7.

Маданий бойликларни реализация қилиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома.

Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш.

Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши, олиб кирилиши тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш.

Маданий мерос агентлиги

II. Бирлаштириш йўли билан бекор қилинадиган айрим лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар*

8.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият учун лицензия.

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият учун лицензия.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

9.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият учун лицензия.

10.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ва ҳудуди қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун лицензия.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ва ҳудуди қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

11.

Ўзбекистон Республикаси минтақалари ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун лицензия.

12.

Аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун лицензия.

Аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш ва ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

13.

Аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун лицензия.

14.

Пиротехника буюмларини йўқ қилиш учун лицензия.

Пиротехника буюмларини йўқ қилиш ва утилизация қилиш.

Ички ишлар вазирлиги

15.

Пиротехника буюмларини утилизация қилиш учун лицензия.

16.

Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома.

Махсус турдаги товарлар экспорти
ва импорти учун рухсатнома.

Вазирлар Маҳкамаси

17.

Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун лицензия.

18.

Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома.

Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома.**

Ички ишлар вазирлиги

19.

Автомобиль транспортида оғир ва катта ҳажмли ёки хавфли юкларни ташиш учун рухсатнома (хулоса).

III. Хабардор қилиш тартибига ўтказиладиган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар***

20.

Туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия (турагентлик фаолияти) («Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти бундан мустасно).

Турагентлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси

21.

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензия (объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича I тоифасига мансуб лойиҳалар).

Объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича I тоифадаги архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

22.

Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрига киритиш тўғрисида ариза.

Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилоти фаолиятини бошлаганлиги ёки тугатганлиги ҳақида хабарнома.

Адлия вазирлиги

Т/р

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи

Муддат

Масъул ижрочилар

1.

Ер кодексининг 9-моддаси (ерларни тоифаларга бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш).

2024 йил апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(Абдухакимов)

2.

«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 9-боби (Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари).

2024 йил май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

3.

Эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш ва фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонун;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4931-сон Фармони;

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом.

2024 йил июнь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов)

4.

Кўчмас мулкни ва унга бўлган ҳуқуқни, шу жумладан, ипотека шартномаси асосида вужудга келадиган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонун;

«Ипотека тўғрисида»ги Қонун;

«Гаров тўғрисида»ги Қонун;

«Гаров реестри тўғрисида»ги Қонун;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-сон Фармони;

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 186-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 535-сон қарори.

2024 йил октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

Кадастр агентлиги

(Пўлатов),

Адлия вазирлиги

Ташкулов),

Марказий банк

(Нурмуратов)

5.

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришга қаратилган қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 312-сон қарори.

2024 йил май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Каримов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев)

6.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга оид қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4812-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби тўғрисидаги низом.

2024 йил июль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2831-сон қарори.

2024 йил апрель

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

(Қаюмов)

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 майдаги «Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги ПҚ-4732-сон қарори.

2024 йил май

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Хидоятов)

9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3025-сон қарори.

2024 йил июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

(Қаюмов)

10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4940-сон қарори.

2024 йил август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Каримов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарори.

2024 йил сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

12.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-55-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–39-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 373-сон қарори.

2024 йил октябрь

Марказий банк

(Нурмуратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев)

13.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 мартдаги «Халқаро сифат стандартлари ва фойдаланиш хавфсизлигига жавоб берадиган темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқаришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 211-сон қарори.

2024 йил март

Транспорт вазирлиги

(Махкамов),

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

(Қаюмов)

14.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

2024 йил апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев)

15.

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон қарори.

2024 йил май

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиков)

16.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом.

2024 йил май

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Қудратов)

17.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 213-сон қарори.

2024 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

18.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 595-сон қарори.

2024 йил май

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев)

19.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

2024 йил июнь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Каримов)

20.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги «Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қуришда тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 355-сон қарори.

2024 йил июль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Хидоятов)

21.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги «Ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 50-сон қарори.

2024 йил август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(Абдухакимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ходжаев)

22.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 февралдаги «Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларига нисбатан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 102-сон қарори.

2024 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

23.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги «Энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 379-сон қарори.

2024 йил сентябрь

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Мажбурий ижро бюроси

(Эгамбердиев)

24.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сон қарори.

2024 йил октябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Марказий банк

(Нурмуратов)

25.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги «Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 217-сон қарори.

2024 йил октябрь

Энергетика вазирлиги

(Мирзамаҳмудов)

26.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги «Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 793-сон қарори.

2024 йил ноябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(Абдухакимов),

Энергетика вазирлиги

(Мирзамаҳмудов)

27.

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль).

2024 йил июль

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов)

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган тартиб-таомил ва талабларни соддалаштириш. Бунда:

«чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни захира қилиб қўйиш талабини бекор қилиш, туроператорлар учун фавқулодда ҳолатлар юзага келганда хавфни мажбурий суғурта қилиш тартибини белгилаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, юридик шахслар бирлашмалари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, тижорат банклари ҳузурида ташкил этилган туристик (туроператорлик, турагентлик) корхоналарни тугатиш;

туристик хизматларни сертификатлаштиришда жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларини сертификатлаштириш учун аризага кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатларни илова қилиш талабини бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

2.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига тегишли ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида кўрсатмалар берилишига оид тартибни бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахманов)

3.

Транспорт воситаларини тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини такомиллаштириш. Бунда:

юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланиши тартибини бекор қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган М1, М2, М3, N1, N2, N3 тоифадаги транспорт воситаларини тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказишга рухсат этиш тартибини белгилаш, бунда мазкур фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган талаблар ва давлат назорати механизмларини ўрнатиш;

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ҳамда жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги ёзма алоқа шаклларини электрон шаклга ўтказиш;

тадбиркорлик субъектларидан устав нусхасининг талаб қилинишини бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

4.

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома, вақтинча гувоҳнома ва ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини (кўчирма нусхасини) бериш учун оширилган миқдорларда тўлов ундирилишини бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил декабрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

5.

Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни соддалаштириш. Бунда:

савдо ва кўнгилочар кўчалар рўйхати мажбурий тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий-веб сайтларида эълон қилинишини белгилаш;

видеокузатув тизими орқали олинган тасвирларни сақлашнинг энг кам муддатини 30 кундан 15 кунга қисқартириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

6.

Бозорлар, савдо комплекслари фаолиятини рақамлаштириш ва самарали назорат қилиш. Бунда:

республикада фаолият юритаётган барча бозорлар, савдо мажмуаларининг реестри, уларнинг паспорт маълумотлари, хусусан, расталар, дўконлар ва ёйма савдо нуқталари сони (майдони), автотураргоҳлар сиғими тўғрисида маълумотлар базасини ягона электрон платформа орқали юритиш тартибини жорий этиш;

бозорлар ва савдо мажмуаларидаги расталар, дўконлар ва ёйма савдо нуқталарини e-ijara.soliq.uz платформаси орқали электрон тарзда ижарага бериш ва ҳисобини юритиш тартибини жорий қилиш;

«бозор инфратузилмаси» тушунчасига аниқ таъриф бериш орқали бозорлар ва савдо комплекслари ҳамда уларнинг филиалларига туташ ҳудудда жойлашган объектлар мулкдорларидан бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундирилмаслигини белгилаш;

бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида жойлашган объектлар мулкдорларидан бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ҳамда кўрсатиладиган хизматлар қиймати кўрсатилган хизматларидан келиб чиқиб, шартнома асосида белгиланиши тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов)

7.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги «Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 52-сон қарорида белгиланган интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби ва шартларини соддалаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахманов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

8.

Уй-жой хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш учун лицензия олинганда қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун қўшимча лицензия олиниши талаб этилмаслигини белгилаш:

«Объектларнинг асослари ва пойдеворлари» бўлимини лойиҳалаштириш;

«Металл объектлар конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш;

«Темир-бетон объектлар конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш;

қурилиш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш;

бинолар ва иншоотларни мустаҳкамлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

коррозияга қарши ҳимояни ишлаб чиқиш;

бинолар, иншоотларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

9.

Фаолиятнинг лицензияланадиган қуйидаги кичик турларини бекор қилиш ёки уларни ушбу фаолиятнинг лицензияланадиган бошқа кичик турлари билан бирлаштириш масаласини таҳлил қилиш, заруратга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

қишлоқ хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;

капитал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2024 йил сентябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

10.

Божхона омбори фаолиятини, эркин омбор фаолиятини ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялашда берилган лицензияни тадбиркорлик субъектининг аризаси асосида ўзгартириш имкониятини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

11.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш фаолиятининг қуйидаги лицензияланадиган кичик турларини ўзаро бирлаштириш масаласини таҳлил қилиш, заруратга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш;

маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш;

кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2024 йил апрель

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

12.

Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тартибида:

аризани кўриб чиқиш муддатини 14 иш куни этиб;

хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи мутахассисларнинг аниқ сонини;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Ўзэнергоинспекция ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан хулоса берилиши асослари ҳамда мезонларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

(И. Ниматуллаев)

13.

Кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тартибида:

аризани кўриб чиқиш муддатини 10 иш куни этиб;

кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи мутахассисларнинг аниқ сонини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

14.

Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолияти учун лицензия беришда аризани кўриб чиқиш муддатини 7 иш куни этиб белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

15.

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришни лицензиялашда қуйидаги хулосаларни лицензия талабгоридан талаб қилмаган ҳолда ушбу маҳсулотларнинг лицензия талаб ва шартларига мувофиқлигини келишишни таъминлаш:

ишлаб чиқариш ва сақлаш иншоотларининг, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг хулосаси;

ишлаб чиқаришнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бошқармалари хулосаси;

ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш ва сақлаш биноларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ҳудудий ёнғин назорати органининг хулосаси;

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш учун зарур бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда ўлчаш жиҳозлари билан таъминланганлиги тўғрисидаги хулосаси;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (бино, иншоотлар, ишлаб чиқариш қувватлари ва ҳоказо) қурилганда ва янгиси ташкил этилганда, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилганда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклиф этилаётган янги қувватларни ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

16.

Аффинаж фаолиятини лицензиялашда:

а) қуйидаги маълумотларни лицензия талабгоридан талаб қилмаган ҳолда ушбу фаолиятнинг лицензия талаб ва шартларига мувофиқлигини келишишни таъминлаш:

ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилгани тўғрисидаги сертификат ҳақида маълумот (электрон ёки аналитик тарозилар ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги);

қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш, шу жумладан, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган минерал хом ашё, иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлаш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси рақами ва санаси;

объектнинг техник мустаҳкамлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати техник қўриқлаш марказига (пунктига) уланганлиги ҳақидаги маълумотлар — қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш, шу жумладан, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган минерал хом ашё, иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлаш мўлжалланаётган объектлар учун;

б) лицензия талабгоридан қуйидаги маълумотларни талаб қилишни бекор қилиш:

давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия («Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиш эвазига).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

17.

Нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда қуйидаги хулосаларни лицензия талабгоридан талаб қилишни бекор қилган ҳолда ушбу фаолиятнинг лицензия талаб ва шартларига мувофиқлигини тегишли органлар билан келишишни таъминлаш:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулосаси;

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳудудий бўлимларининг ўрнатилган технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулосаси;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармаларининг нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулосаси.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

(И. Ниматуллаев)

18.

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялашда қуйидаги хулосаларни лицензия талабгоридан талаб қилишни бекор қилган ҳолда ушбу фаолиятнинг лицензия талаб ва шартларига мувофиқлигини тегишли органлар билан келишишни таъминлаш:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг лицензия талабгори моддий-техника базасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек, ходимларнинг билимлари текширилганлиги тўғрисидаги хулосаси;

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳудудий бўлимларининг технология жараёнларининг ва технология асбоб-ускуналари ҳолатининг амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулосаси;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармаларининг моддий-техник базанинг ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги ва ходимларнинг улар бўйича тайёргарлик даражаси тўғрисидаги хулосаси;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг моддий-техник базанинг, ишларни амалга ошириш технологиясининг лойиҳалаштириш ва қурилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

(И. Ниматуллаев)

19.

Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялашда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишишни йўлга қўйган ҳолда, ушбу идораларнинг хулосаларини лицензия талабгоридан талаб қилишни бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев)

20.

Автомобиль транспортида йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялашда юридик шахслар штат жадвалида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган мутахассис сифатида ўрта-махсус маълумотли шахсларни ҳам тайинлаш мумкинлиги белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

21.

Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома беришда қуйидагиларни белгилаш:

махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотининг олдин рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини текширишни, ўрам ва қадоғини келишишни, токсикологик-гигиеник баҳолашдан ўтказишни электрон кўринишга ўтказиш;

техник шартлар ва техник йўриқномани тасдиқлаш ҳамда уларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида рўйхатдан ўтказишни рухсатнома бериш жараёнларидан чиқариб ташлаш;

токсикологик текширишлар овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини токсикологик текшириш аккредитация (аттестация)дан ўтган лабораториялар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкинлигини белгилаш;

рухсат бериш тартиб-таомилларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари маркази орқали амалга оширишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

22.

Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотларнинг профили ўзгарган тақдирда, улардан хўжалик мақсадида фойдаланиш учун рухсатнома беришда қуйидаги хулосаларни рухсатнома олувчидан талаб қилишни бекор қилган ҳолда ушбу фаолиятнинг рухсат беришга оид талаб ва шартларга мувофиқлигини тегишли органлар билан келишишни таъминлаш:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотлардан хўжалик мақсадида фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотлардан хўжалик мақсадида фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотлардан хўжалик мақсадида фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси;

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотлардан хўжалик мақсадида фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотлардан хўжалик мақсадида фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

(Б. Гулямов)

23.

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва истироҳат боғларидаги аттракционларда путур етказмайдиган назорат ишларини олиб бориш учун рухсатнома беришда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишиш тизимини жорий қилиш орқали ариза берувчидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг хулосасини талаб қилишни бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

(Б. Гулямов)

24.

Рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома беришда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишиш тизимини жорий қилиш орқали ариза берувчидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг хулосасини талаб қилишни бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

(Б. Гулямов)

25.

Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беришда АЁҚШда ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги юзасидан ариза берувчи томонидан хулоса тақдим этилишини бекор қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талабларга мувофиқлиги юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси билан келишишни белгилаш.

АЁҚШда саноат хавфсизлигига қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги юзасидан хулоса тақдим этилишини бекор қилиш ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг тармоқ инспекцияси билан келишишни жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

(И. Ниматуллаев)

26.

Кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш фаолияти фақат сайёр шаклда амалга оширилганда мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақидаги талабни бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов)

27.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома юборишда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан бериладиган хулосани талаб қилишни бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси

(Ш. Ортиқов)

28.

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома беришда қуйидагиларни амалга ошириш:

туман (шаҳар) кадастр бўлимлари объектнинг майдони ҳақидаги маълумотни тақдим этиш муддатини назарда тутиши;

мазкур хизматни кўрсатишда Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекциялари ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари иштирок этиши тартибини белгилаш (қанча муддатда хулоса бериши) ва уларни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланишини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси, амалий чора-тадбирлар

2024 йил апрель

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

29.

«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида қурувчи ташкилотларни баҳолашда ушбу ташкилотларда мавжуд ҳар бир инвентарь учун аниқ баҳолаш мезонларини қонунчилик ҳужжатларида белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

30.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва импорт қилишда рухсат бериш тартиботларини, шу жумладан, санитария-эпидемиологик, ветеринария ва фитосанитария хулосаларини бериш тартибларини қайта кўриб чиқиш (тартибга солиш доираларини аниқ белгилаш, бунда ривожланган давлатлар, хусусан Европа Иттифоқи давлатларининг бу соҳалардаги илғор тажрибасидан келиб чиқиб, ўзаро такрорланувчи функцияларни бирлаштириш нуқтаи назаридан ушбу жараёнларни соддалаштириш).

Бунда, масъул идоралар томонидан ишчи гуруҳ тузган ҳолда мазкур хулосаларни бериш жараёнларини таҳлил қилиб (жойга чиққан ҳолда), таклифлар ишлаб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2024 йил март

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

(Б. Юсупалиев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

(Б. Норқобилов),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(И. Эргашев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

(Д. Касимов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахобов)

31.

Идоравий мансублиги ва бўйсунувидан қатъи назар лицензияловчи орган ўзи лицензиялайдиган фаолият билан шуғулланадиган юридик шахснинг таъсисчиси ёки иштирокчиси (акциядори) бўлиши, мансабдор шахслари лицензиатнинг бошқарув органларига тайинланиши (сайланиши) мумкин эмаслиги ва ушбу талабнинг лицензияловчи органнинг таркибий тузилмасига кирадиган ёки унинг охирги бенефициари ҳисобланадиган ташкилотларга ҳам татбиқ этилиши нуқтаи назаридан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан фойдаланган ҳолда лицензияловчи органлар таъсисчиси ёки иштирокчиси (акциядори) бўлган юридик шахсларни хатловдан ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил март

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

Хатлов натижалари асосида манфаатлар тўқнашувини истисно этадиган таклифларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил июль

32.

«Бизнесга лицензиясиз кириш» (Zero Licensing) режими доирасида хабарномаларни юбориш учун «Лицензия» ахборот тизимида тегишли имконият яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

33.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш. Бунда:

лицензия ёки рухсат бериш ҳужжати олиш талаб этиладиган фаолиятнинг кичик тури (тоифаси, класси) ёки лицензиатнинг филиали учун лицензия ёки рухсат бериш ҳужжатини қисман бекор қилиш ҳамда тартиб-таомилларни амалга оширишда муддатларни иш кунида ҳисоблашни йўлга қўйиш;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

«Лицензия» ахборот тизими орқали лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларида ваколатли орган томонидан юбориладиган қарор (хабарнома)ларда унинг устидан шикоят қилиш муддати ва тартиби кўрсатилишининг техник имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил апрель

Т/р

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомили номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Лицензиялаш тартиб-таомиллари

1.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия

2024 йил февраль

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

2.

Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия

3.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

4.

Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият учун лицензия

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов)

5.

Бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти учун лицензия

6.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия

2024 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

7.

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахманов)

8.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият учун лицензия

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов)

II. Рухсат бериш тартиб-таомиллари

9.

Автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома

2024 йил февраль

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

10.

Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларида портловчи материалларни ташиш учун рухсатнома

11.

Фуқаро авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларини фойдаланишга қўйиш тўғрисидаги хулоса

12.

Эксплуатант сертификати

13.

Фуқаро ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

14.

Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати

15.

Фуқаро ҳаво кемаларига шовқинлар бўйича сертификат

16.

Фуқаро ҳаво кемаларининг радио жиҳозлари учун сертификат

17.

Фуқаро ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилоти сертификати

18.

Парвозлар хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома

19.

Озонни бузувчи моддаларни ҳамда таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни импорт ёки экспорт қилиш учун рухсатнома

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

20.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ҳамда флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (СITES) I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар турлари намуналари ҳамда ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатнома

21.

Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома

22.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома

23.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов)

24.

Фискал хотирали назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкаси

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

25.

Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

26.

Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасидан фойдаланиш учун рухсатнома

27.

Махфий картография материалларини кўпайтириш учун рухсатнома

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

28.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида картография материалларини нашр қилиш ва (ёки) тарқатиш учун рухсатнома

29.

Махфий картография ва геодезия материалларини (маълумотларини) бериш учун рухсатнома

30.

Импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

31.

Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун лицензия

32.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилишга доир рухсатнома

33.

Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

34.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси

35.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш учун рухсатнома

36.

Ўзбекистон Республикасига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун сертификат

37.

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат

Маданий мерос агентлиги

(Б. Абдикаримов)

38.

Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг экспорти, импорти ва транзити учун рухсатнома

2024 йил апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

39.

Ветеринария сертификати

40.

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

41.

Карантин рухсатномаси

42.

Фитосанитария сертификати

43.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллаш учун рухсатнома

44.

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома

45.

Портлатиш ишларини бажариш ёки портловчи моддалар билан ишлаш учун рухсатнома

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов)

46.

Портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналарда жойлашган пунктларда оддий қумоқланган ва сувли портловчи моддаларни ишлаб чиқариш учун рухсатнома

47.

Олиб кириладиган портловчи моддаларни қўллаш учун рухсатнома

48.

Портловчи моддаларни сотиб олиш учун гувоҳнома

49.

Фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхонани ёки унинг бир қисмини тугатиш ва консервация қилишга доир махсус лойиҳани келишиб олиш

50.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер қаърини геологик ўрганиш ишларини ҳисобга олиш

51.

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тўғрисида қарор

52.

Ер қаъри тўғрисидаги геологик материалларда назарда тутилган фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш тўғрисида қарор

53.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор

54.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома

55.

Ер қаъри бўйича геологик материалларга доир лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосаси

56.

Кон ажратиш далолатномаси

57.

Кон ишларини ривожлантириш режасини келишиб олиш

58.

Қуввати 20 киловаттдан ортиқ бўлган истеъмол объектларига энергия етказиб бериш лойиҳаларини келишиш

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов)

59.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисида қарор

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

60.

Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисида қарор

61.

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома

62.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома

63.

Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсатнома

64.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқи учун рухсатнома

65.

Аэросуратга олиш ишларини бажариш учун рухсатнома

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов)

66.

Аэросуратга олиш ва космик суратга олиш материалларини назорат кўригидан ўтказиш учун рухсатнома

67.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун рухсатнома

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

68.

Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома

69.

Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса

III. Хабардор қилиш тартиб-таомили

70.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлик тўғрисида хабарнома

2024 йил февраль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)