18.03.2024 йилдаги ЎРҚ-922-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 26 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 9 февралда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан, пенсия тайинлаш тартиб-таомиллари соддалаштирилмоқда ва рақамлаштирилмоқда, ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда, пенсия таъминоти тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифати тубдан яхшиланмоқда, шунингдек кексаларни ва имконияти чекланган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни ижтимоий адолат принципларидан келиб чиққан ҳолда янада кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга фуқароларга пенсия тайинлашда инсон омилини камайтириш, кексаларга, ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш, шунингдек мазкур соҳада илғор ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш учун фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларининг самарадорлигини «Инсон қадри учун» принципи асосида қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун билан «Ижара тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ижарачининг ногирон бўлиб қолганлиги ижара шартномасини тугатиш учун асос бўлишини бекор қилишни, шунингдек Қонунда қўлланилган айрим тушунчаларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддатини ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача узайтириш, шунингдек фуқароларнинг пенсия тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи назарда тутилмоқда. Қонунда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгилаш, пенсиялар миқдорларини йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб бориш тартиби, шунингдек маҳкумларнинг озодликдан маҳрум қилинган даврда амалга оширган фаолияти даврини пенсия олиш ҳуқуқини берадиган фаолият тури сифатида ҳисобга олишга доир талаб ҳам аниқланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқарода давлат пенсия таъминоти ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисида Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган маълумотлар фуқаронинг пенсия тўловларини олиши учун асос бўлишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат принципини амалга оширишга қаратилган бўлиб, пенсионерларнинг моддий фаровонлигини янада юксалтиришга, фуқароларнинг электрон давлат хизматларини мустақил равишда олиш имкониятларини кенгайтиришга, пенсия миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилишда инфляция даражасини ҳисобга олиш тизимини жорий этишга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижара муносабатларига оид ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Ижара тўғрисида»ги 427-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 45-модда; 1993 йил, № 9, 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 5-модда учинчи қисми еттинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «шартноманинг амал қилиши тўхтатилганидан кейин» деган сўзлар «шартнома тугатилганидан кейин» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «ижара шартномасининг амал қилиши тўхтатилгач» деган сўзлар «ижара шартномаси тугатилгач» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмининг русча матнидаги «действия» деган сўз чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «тўхтатган» деган сўз «тугатган» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номининг ўзбекча матнидаги «тўхтатиш» деган сўз «тугатиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «тўхтатилишига» деган сўз «тугатилишига» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижарачи муомалага лаёқатсиз деб топилган тақдирда шартнома Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ва шартларда тугатилади. Бу ҳолда ижарачининг оила аъзоларидан бири ижара шартномаси тузишда устун ҳуқуққа эга бўлади. Ижарачи содир этган жинояти учун келгусида шартномани бажара олишига имкон бўлмайдиган усулда жазоланган тақдирда ҳам ижара шартномаси тугатилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 17-модда биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «тўхтатилгач» деган сўз «тугатилгач» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 31-модданинг ўзбекча матнидаги «тўхтатиш» деган сўз «тугатиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисми бешинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «тўхтатиш» деган сўз «тугатиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисми бешинчи хатбошисининг русча матнидаги «действия» деган сўз чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 5, 265-модда, № 8, 469-модда, № 9, 592-модда, № 11, 792-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 5, 464-модда, № 10, 979, 982-моддалар; 2023 йил, № 2, 104-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 8-модданинг матнидаги «37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида» деган сўзлар «37-моддаси биринчи қисмининг «а» — «г» ва «к» бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 121-модданинг матнидаги «37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида» деган сўзлар «37-моддаси биринчи қисмининг «а» — «г» ва «к» бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 25-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 29-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иш стажи тўлиқ бўлмаганда пенсиянинг миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмидаги «ушбу модданинг «а» — «г» бандларида» деган сўзлар «ушбу модда биринчи қисмининг «а» — «г» ва «к» бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмидаги «ушбу модданинг «а» — «г» бандларида» деган сўзлар «ушбу модда биринчи қисмининг «а» — «г» ва «к» бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 43-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«43-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро ёки унинг қонуний вакили пенсия тайинлашни сўраб ўз танловига кўра қуйидаги усуллардан бирини қўллаган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказида сўровнома тўлдирган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар пенсия тайинлашни сўраб ариза билан манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бевосита туман (шаҳар) бўлимига ёки сўровнома тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилганда шахснинг пенсияга бўлган ҳуқуқи ушбу Қонунда белгиланган шартларга ва нормаларга мувофиқ ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлимлари пенсияларни тайинлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар ва маълумотлар бериши, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналардан, ташкилотлардан ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олиш, зарур ҳолларда эса, уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотлар пенсия учун (пенсия қайта ҳисоб-китоб қилиниши учун) ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончсиз маълумотлари бўлган ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида пенсионерга етказилган зарар учун унинг олдида қонунчиликда белгиланганидек жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона ёки пенсионер томонидан маълумотлари ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилганлиги оқибатида давлатга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига қопланади. Бунда корхона томонидан етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 45 ва 46-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«45-модда. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатларни ва маълумотларни қараб чиқиш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлар ва маълумотлар улар келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан қараб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилганидан кейин беш кун ичида аризачига пенсия тайинлаш рад этилганлиги ҳақида рад этиш сабаблари ва шикоят бериш тартиби кўрсатилган хабарномани беради ёки жўнатади ҳамда айни чоғда барча ҳужжатларни қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар пенсия тайинлаш тўғрисидаги мурожаат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирган ҳолда берилган бўлса, пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида қарор чиқарилган куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мурожаат қилган шахсга пенсия тайинлаш рад этилганлиги ҳақида рад этиш сабабларини ва шикоят бериш тартибини кўрсатган ҳолда хабар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза қабул қилиб олинган кун ёки сўровнома келиб тушган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ёки ахборот тизимларида зарур маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мурожаатчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Башарти улар қўшимча ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши зарурлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан уч ой ичида тақдим этилса, пенсия тайинланиши тўғрисидаги ариза ёки сўровнома қабул қилинган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 49-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ёшга доир энг кам пенсия миқдори ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади. Бунда пенсия миқдори йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) индекси (инфляция) даражасининг ўсиш суръатлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига асосан индексация қилинади (оширилади)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 59-модданинг биринчи қисмидаги «ўн икки ойдан» деган сўзлар «йигирма тўрт ойдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги 702-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 334-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 18-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«18-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш учун асос
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган фуқарода давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисидаги маълумотлар фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиши учун асос бўлади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 20-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган фуқарода давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисидаги маълумотларга асосан бундай тўловларни олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан тўланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 2-моддаси 6, 7 ва 9-бандларининг қоидалари 2024 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-922-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 03/24/922/0224-сон)