28.08.2018 йилдаги ПФ-5527-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.08.2018 йилдаги ПФ-5527-сон
Kuchga kirish sanasi
29.08.2018
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мақсадларини рўёбга чиқаришнинг муҳим шарти олиб борилаётган ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилиши, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланишга доир муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этиш борасида давлат бошқаруви тизимининг аниқ фаолият юритишини талаб этади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси давлат-ҳокимият ваколатлари берилган, давлат аппаратининг зарур даражада фаолият юритишига тўсқинлик қилувчи идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартиришни назарда тутади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, давлат-ҳокимият ваколатларини қайта тақсимлаш ҳамда вазирлик ва идораларнинг мустақил юритувига бериш мақсадида:
2. 2018 йил 1 октябрдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан тузилган айрим идоралараро коллегиал органлар 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ уларнинг ваколатлари тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга ўтказилган ҳолда тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Идоралараро коллегиал органнинг номланиши

Идоралараро коллегиал органни тузишга асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Тугатилаётган органнинг функцияларини бажарувчи (ваколатларига алоқадор қисмида) субъектлар

1.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Туризм бўйича идоралараро кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 2 июндаги «Буюк ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»даги ПФ-1162-сон Фармони

Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

2.

Божхона ҳақи ставкаларини кўриб чиқувчи идоралараро комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 19 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш тўғрисида»даги ПФ-1205-сон Фармони

Идоралараро бож-тариф Кенгаши

3.

Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни амалга ошириш Республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 октябрдаги «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида» ПФ-1869-сон Фармони

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.

Диний жамоа, оқим ва гуруҳлар фаолиятининг қонунийлигини ўрганиш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 21 апрелдаги «Диний жамоалар, оқимлар ва гуруҳлар фаолиятининг қонунийлигини ўрганиш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияни ташкил этиш тўғрисида» ПФ-1989-сон Фармони

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

5.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш Республика Комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида» ПФ-2107-сон Фармони

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

6.

Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-3080-сонли Фармони

2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси

7.

Олий ўқув юртларининг раҳбар ва ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташкил этиш борасидаги ишларни мувофиқлаштирувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

8.

«Яшнобод» технопаркининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПФ-5068-сон Фармони

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

9.

Тарифлар ва уй-жой-коммунал хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотлар дастури бажарилиши мониторингини олиб бориш республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сонли қарори

Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги

10.

Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ҳамда Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг Доимий фаолият юритадиган ярмарка қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ҳар йили ўтказишни ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 8 ноябрдаги ПҚ-217-сонли қарори

«Ўзпахтасаноат» АЖ, Ташқи савдо вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ

11.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига эҳтиёжни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 январдаги ПҚ-272-сонли қарори

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

12.

Аҳоли ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлиги ва самарасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлиги ва самарасини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2006 йил 3 апрелдаги ПҚ-317-сон қарори.

Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши

13.

Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида»2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сонли қарори

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

14.

Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича Идоралараро кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 6 декабрдаги ПҚ-525-сон қарори

Иқтисодиёт вазирлиги

15.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказувчи доимий фаолиятдаги комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 декабрдаги «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-700-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

16.

Қишлоқ хўжалик техникасига бўлган ҳар йилги талаб-эҳтиёжни белгилаш бўйича махсус комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалик машинасозлигини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 7 апрелдаги ПҚ-832-сон қарори

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ

17.

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ўтказиладиган тадбирларни мувофиқлаштириш бўйичареспублика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1023 сон қарори

Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

18.

Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш бўйича махсус идоралараро комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1236-сон қарори

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги

19.

Экспортчи ташкилотларнинг маҳсулотларни жаҳон бозорида реал шаклланган нархлар бўйича, шу жумладан, таннархидан паст қийматда экспорт қилишга доир мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича махсус эксперт комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1731-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3077-сон қарори

Белгиланмаган

20.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг бошқарув органлари раҳбар кадрларини танлаш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги «Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1761-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида»ги Ф-2146-сон фармойиши

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида касб-ҳунар коллежлар бўлган вазирликлар ва идоралар (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг таклифларига биноан)

21.

Қурилиш-пудрат ташкилотларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича Ишчи гуруҳ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 мартдаги «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2137-сон қарори

Қурилиш вазирлиги

22.

2014 — 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича қуйидагиларга йўналтирилган Давлат дастурини амалга ошириш Ҳукумат комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги «2014 — 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2221-сон қарори

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

23.

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги «Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2327-сон қарори

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

24.

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги «2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги ПҚ-2343-сон қарори

«НЭК» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

25.

Мева-сабзавот маҳсулотларини янада чуқур қайта ишлаш ва унинг экспорт салоҳиятини оширишни таъминлаш бўйича Республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартдаги «2016 ― 2020 йилларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хом ашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2505-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, хўжалик бошқаруви органлари

26.

«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясини акциядорлик жамиятларига айлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 октябрдаги «Давлат улуши устувор бўлган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2635-сон қарори

Белгиланмаган

27.

Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида янги инвестиция лойиҳалари пакетини шакллантириш бўйича доимий амалдаги Ишчи гуруҳи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги

«Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2718-сон қарори

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

28.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2761-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

29.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича Комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2895-сон қарори

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

30.

Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2935-сон қарори

«Ўзстандарт» агентлиги

31.

2017 — 2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш Дастури ижроси юзасидан назоратни таъминлаш бўйича Ишчи гуруҳ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги «2017 — 2021 йилларда хоразм вилояти ва хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2953-сон қарори

Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

32.

2017 — 2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш Дастурини амалга ошириш юзасидан назоратни таъминлаш бўйича Ишчи гуруҳ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги «2017 — 2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2980-сон қарори

Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

33.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2992-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

34.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3003-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

35.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича вазифаларни амалга ошириш Комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3024-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

36.

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3074-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази

37.

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх- навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссиялар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3082-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

38.

Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3176-сон қарори

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

39.

Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3261-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

40.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларини ташкил этиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкилий тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича Ишчи комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4857-сон Фармони

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ

41.

Ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи идоралараро ишчи гуруҳ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 мартдаги «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3626-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

42.

Маҳсулот тақсимоти ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини ўрганиш бўйича Комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги «Маҳсулот тақсимоти ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини ўрганиш бўйича Комиссия ташкил этиш тўғрисида»ги Ф-2945-сон фармойиши

Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ

43.

Халқаро инвестиция форумида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича Комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 февралдаги «Тошкент шаҳрида ўтказилган халқаро инвестиция форумида эришилган келишувларни амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ф-4613-сон фармойиши

Белгиланмаган

44.

Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги «Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича ўзбекистон республикаси давлат комиссияси тўғрисида» 271-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

45.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш Давлат дастурини амалга оширишни назорат қилиш Идоралараро комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётида қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш давлат дастури тўғрисида»ги 433-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

46.

Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 23 февралдаги «Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларини ташкил этиш ҳақида»ги 68-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

47.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 декабрдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш республика комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги 471-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

48.

Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Конвенцияни рўёбга чиқариш бўйича комиссия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги «Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги конвенцияни рўёбга чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссиясини ташкил этиш ҳақида»ги 287-сон қарори

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси

49.

Мудофаа саноати корхоналарини конверсия қилиш масалалари бўйича доимий ишловчи ишчи комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси мудофаа саноати корхоналарини конверсия қилиш масалалари бўйича ишчи комиссияни ташкил этиш тўғрисида»ги 145-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси

50.

«Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 мартдаги «Шарқ тароналари» иккинчи халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги 142-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

51.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасига узоқ муддатли имтиёзли кредитларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича махсус идоралараро гуруҳ

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон республикасига узоқ муддатли имтиёзли кредитларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 521-сон қарори

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

52.

Ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича республика мувофиқлаштириш комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 майдаги «Ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича республика мувофиқлаштириш комиссиясини тузиш тўғрисида» 208-сон қарори

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

53.

Соғлом авлод, аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш ва оиланинг тиббий маданияти даражасини ошириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги «Аёллар ва ўсиб келаётган авлод соғлиғини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 32-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

54.

Ярмарка савдолари ўтказиш бўйича республика кенгаши; Асосий товар гуруҳлари - озиқ-овқат товарлари, енгил саноат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлар бўйича доимий ишловчи ярмарка қўмиталари

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги «Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 391-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

55.

Авиация транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 23 августдаги «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 360-сон қарори

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

56.

Вазирлар Маҳкамасининг геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги «Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 510-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги 358-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

57.

Вазирлар Маҳкамасининг диний таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги «Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисида» 99-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

58.

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 мартдаги «Портловчи ва заҳарли моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 109-сон қарори

«Саноатгеоконтехназорат»

давлат инспекцияси

59.

Вазирлар Маҳкамасининг Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятини лицензиялаш комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 мартдаги «Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 111-сон қарори

«Саноатгеоконтехназорат»

давлат инспекцияси

60.

Вазирлар Маҳкамасининг Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш комиссияси:

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги «Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 112-сон қарори

«Саноатгеоконтехназорат»

давлат инспекцияси

61.

Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги «Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги 181-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

62.

Вазирлар Маҳкамасининг Ноширлик фаолиятини лицензиялаш комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг «Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 275-сон қарори

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

63.

Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари — таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари мажмуаси раҳбари бошчилик қиладиган республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 519-сонли қарори

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

64.

Қишлоқ хўжалиги учун таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 февралдаги «Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратларини етказиб бериш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 519-сонли қарори

Белгиланмаган

65.

Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 апрелдаги «Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги 192-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси

66.

Саноат хавфсизлиги бўйича идоралараро кенгаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 131-сон қарори

Саноатгеоконтехназорат»

давлат инспекцияси

67.

Қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказишни мувофиқлаштириш комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 июндаги «Геология-қидирув ишлари олиб боришга ва қаттиқ фойдали қазилма конларини ишлатишга инвестицияларни янада жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 142-сон қарори

Белгиланмаган

68.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш масалалари бўйича Республика комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 16 мартдаги «Иккиламчи қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 70-сон қарори

Белгиланмаган

69.

Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширишни назарда тутадиган қўшимча чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича республика комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги «Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 155-сон қарори

Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

70.

Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолиятини лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги «Ўзбекистон республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 234-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

71.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йилдаги 15 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 299-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

72.

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари ва уларнинг дастурий маҳсулотлари (версиялари) бўйича Идоралараро ишчи комиссия

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 306-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

73.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 июлдаги «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 227-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази

74.

2014 — 2018 йиллар даврида Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларида насос-куч асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланишга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш бўйича мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июндаги «2014 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларининг насос-куч асбоб-ускуналарини босқичма-босқич янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 158-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

75.

Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи комиссия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 224-сон қарори

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

76.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасидаги чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 102-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

77.

Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 июндаги «Республика санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 170-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

78.

2017 — 2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш тадбирлари Дастури ижросининг назоратини таъминлаш бўйича Ишчи гуруҳ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 июндаги «2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 450-сон қарори

Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

79.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги 865-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

80.

Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги «Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 1043-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

81.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий мамлакатларга жўнатиш учун номзодларни танлаб олиши бўйича Идоралараро комиссия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 28 январдаги Ф-42-сон фармойиши

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

 LexUZ шарҳи
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Идоралараро коллегиал органнинг номланиши

Идоралараро коллегиал органни ташкил этиш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжат

1.

Давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказувчи Давлат комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги «Баъзи Республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги ПҚ-423-сон қарори

2.

Идоралараро божхона-тариф кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги «Баъзи Республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғри сида»ги ПҚ-423-сон қарори

3.

Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги «Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-585-сон қарори

4.

Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарори

5.

Радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2053-сон қарори

6.

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги «Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2435-сон қарори

7.

2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда тизимли назорат қилишни таъминлаш бўйича республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2731-сон қарори

8.

Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича идоралараро комиссиялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2796-сон қарори

9.

Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3217-сон қарори

10.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3356-сон қарори

11.

2015 — 2019 йилларда Гулистон шаҳрида дренаж тизимини янада такомиллаштириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ости сув сатҳини камайтириш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича Республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 мартдаги «2015-2019 йилларда Гулистон шаҳрида дренаж тизимини янада такомиллаштириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ости сув сатҳини камайтириш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида»ги Ф-4421-сон фармойиши

12.

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 29 декабрдаги «ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги 629-сон қарори

13.

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия

Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 февралдаги «Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия тузиш тўғрисида»ги 45-сон қарори

14.

Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 293-сон қарори

15.

Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 апрелдаги «Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси таркибини ва комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 142-сон қарори

16.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича Махсус давлат комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 июндаги «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус давлат комиссиясининг таркиби тўғрисида»ги 295-сон қарори

17.

Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 87-сон қарори

18.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 4 январдаги «Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (давлат кимё комиссияси) фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 1-сон қарори

19.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги «Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат илишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 41-сон қарори

21.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 393-сон қарори

22.

ФАТФ янги тавсияларини ўрганиш ва татбиқ этиш бўйича Идоралараро ишчи комиссия

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 майдаги 309-Ф-сон фармойиши

23.

Асосий воситалар (шу жумладан ҳаво кемалари ва авиация двигателлари)ни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК балансидан чиқариб ташлаш масалаларини кўриб чиқиш ва хулосалар тайёрлаш бўйича идоралараро комиссия

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 апрелдаги 208-Ф-сон ва 2012 йил 27 январдаги 54-Ф-сон фармойишлари

24.

Миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ негатив ҳолатлар келиб чиқишига қарши кураш Идоралараро коллегияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 майдаги 07/44-17-сон мажлис баёни

25.

«Ўздавтемирйўлназорат» ДИ ҳузуридаги Тошкент — Самарқанд темир йўл линиясида юқори тезликда юрувчи поездлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий Идоралараро комиссия

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2013 йил 27 февралдаги 05/30-9-сон топшириғи

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2023 й., 06/23/95/0372-сон)
 LexUZ шарҳи