Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 07.04.2008 йилдаги ПҚ-832-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 07.04.2008 йилдаги ПҚ-832-сон
Kuchga kirish sanasi
07.04.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАШИНАСОЗЛИГИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналарини янада ривожлантириш, модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш, шу асосда қишлоқ хўжалигини замонавий юқори сифатли тежамли серунум техника билан таъминлаш, шунингдек тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси томонидан қишлоқ хўжалиги экин турлари, механизациялаштирилган ишлар ҳажми, мавжуд қишлоқ хўжалик техникаси, шунингдек унинг эскириб ишдан чиқиши ва харидларни молиялаштириш прогнозларини ҳисобга олиб, 2008 — 2010 йилларда қишлоқ хўжалик техникасига нисбатан аниқ ҳисоблаб чиқилган талаб-эҳтиёж асосида ишлаб чиқилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 — 2010 йилларда қишлоқ хўжалик техникасининг асосий турларини ишлаб чиқариш ва сотишнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 — 2010 йилларда қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг прогноз параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 — 2010 йилларда «ТТЗ» ОАЖ, «Агрегат заводи» ОАЖ, «Технолог» ОАЖ ва «Чирчиққишлоқмаш» ОАЖда ишлаб чиқаришни техникавий қайта жиҳозлаш чора-тадбирлари 3-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 — 2010 йилларда қишлоқ хўжалик техникасини экспорт қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1—4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қишлоқ хўжалик техникасига бўлган ҳар йилги талаб-эҳтиёжни белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлаштирилишини, экин майдонлари ва механизациялаштирилган ишлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда муайян қишлоқ хўжалик техникасига бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли манбалар, жумладан лизинг бўйича, банклар кредитлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг шахсий маблағлари ҳисобидан харидларни молиялаштириш прогнозларини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалик техникасини харид қилишнинг зарур ҳажмларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, маҳаллий қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда қишлоқ хўжалик техникасини харид қилиш ва уни етказиб бериш бўйича шартномавий кампанияни ўтказиш ишлари мувофиқлаштирилишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги ПФ-5098-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 605-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «ТТЗ» ОАЖ, «Чирчиққишлоқмаш» ОАЖ икки ой муддатда Фарғона, Наманган, Сирдарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда тўлиқ ишламаётган мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари негизида эҳтиёт қисмларни чиқариш ва осма қишлоқ хўжалик машиналарини йирик блокли йиғиш бўйича шуъба корхоналарини барпо этиш таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда унга белгиланган тартибда 3-иловага мувофиқ инвестиция лойиҳалари киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 2013 йилнинг 1 январигача «ТТЗ» ОАЖ Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат ва ҳажмларда қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқариш учун импорт қиладиган бутловчи буюмлар ҳамда материаллар божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)озод этилсин, бўшайдиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда қуйидагиларга мақсадли йўналтирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкларнинг кредитларини тўлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, кредиторлар олдидаги қарзларни тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланадиган тартибда тасдиқланган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларига мувофиқ мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва янгиларини бунёд этиш учун замонавий технологик жиҳозларни харид қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, мазкур Қарорда назарда тутилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар мақсадли ишлатилмаган ёки импорт қилинган бутловчи буюмлар ва материаллардан мақсадли фойдаланилмаган ҳолларда божхона тўловларининг тегишли суммаси солиқ органларининг тақдимномасига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона органлари томонидан ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юқорида кўрсатилган имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши, шунингдек, қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқариш учун божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда импорт қилинадиган бутловчи буюмлар ва материаллардан фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда муқобил МТПлар ва сервис марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича уларда кўрсатиладиган хизматлар соҳаси кенгайтирилиши, даражаси ва сифати оширилишини, инвестиция мажбуриятларини олиш ва фаолият профилини сақлаб қолиш шарти билан самарасиз муқобил МТПларни белгиланган тартибда хусусий мулк этиб сотишни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан ахборотлар Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида ҳар йили кўриб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 7 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-832-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 7 апрелдаги ПҚ-832-сонли қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган ҳар йилги талаб-эҳтиёжни белгилаш бўйича махсус комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ

1.

Г.К. Саидова

иқтисодиёт вазири, комиссия раиси

2.

А.Д. Вахабов

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Комиссия аъзолари:

3.

М.М. Мирзаев

молия вазири ўринбосари

4.

лавозими бўйича

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини бошқариш Департаменти директори

5.

Н.С. Отажонов

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси

6.

С.С. Сайдаминов

«Ўзагротехмаш» АЖ бош директори

7.

Х.У. Имамов

«Ўзагролизинг» АЖ бош директори

8.

У.М. Турсунов

«Ўзагросервис» АЖ бош директори

9.

Б.Т. Юсупов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

10.

Ф.Ф. Каримов

«Ўзагросуғурта» АЖ бошқаруви раиси

11.

К. Исмоилов

Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби

12.

Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳокимлар ўринбосарлари.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 4-сон, 227-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 3-модда; 2017 й., 27-сон, 605-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5304/0591-сон, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)